📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍

5 - қисм .

Онасини кузатиб , эзгин кайфиятда уйга кирган Сабриянинг кўзи ёстиққа тушди .
Онаси ,, чоки сўтилибди , тикиб қўй ,, дедими .
Ахир ўзи мустахкам қилиб тиккандику .
У ёстиқни айлантириб кўриб , йиртиқ жойини топди .
Кичик сандиқчадан онаси ҳар хил ип ва ниналар солиб берган халтачасини олиб ёстиқни яна тикиб қўйди .
Онаси ,, ҳеч қачон йиртилган жойинг бўлмасин , тикиб чатиб , тозагина қилиб ювиб юргин деярдида .

Сабрия ишини тугатар тугатмас эри уйғонди .

Ётган жойида ағдарилиб Сабрияга қараб қовоғини уйди ,

---- Сув опке .
Аранг ўрнидан туриб косадаги сувни тўкиб сочиб ичдию ташқарига чиқиб кетди .

Сабрия эри бўлсада бу эркакни яхши таниб ололгани йўқ . Ҳозир ҳам хизматини қўрқа - писа қилаяпти .
Келин бўлиб эридан на бир ширин сўз , на бир очиқ юз кўрмаса , қандай муомала қилишини билмасди .

Сабрия онаси олиб келган овқатни кечга бермоқчи бўлгани учун бошқа нима иш қилишини билмасди , уйни яхши билмаса , қайнонаси очилиб у бу жойни кўрсатмаса .

Ўзини қувноқ кўрсатиб қайнонасини олдига кирди .

---- Менга бирор юмушиз борми , она .
---- Мани ишим йўқ , бориб эрингга қара .

Қайнонаси бекорга айтмаган экан .
Эри супани пастида юз қўлини хам ювишга ярамай ўтирган экан .
Сабрия обдастада сув , совун , сочиқ олиб эрини олдига борди .

Юз қўлини ювиб , бир оз ўзига келган эри тиржайиб Сабрияга қарадида қўлидаги сочиқни юзига отиб юборди .
Сабрия сесканиб юзидан сочиқни оларкан
,, қилиғи совуқ ,, деди ичида ижирғаниб .

Кечги овқат маҳали хеч ким ҳеч нарса демади .
На қайнонаси , на қайнотаси
,, бу овқатни қаердан олдинг,, - демади .
Ҳеч йўқ дастурхонга дуо қилиб , қудаларига миннатдорчилик билдириб қўймади .

Ҳатто дастурхонга фотиха ўқишмас экан , бирин бирин туриб кетишаркан .
Сабрия ўзига ўзи фотиха ўқиб ўрнидан турди .

Идишларни ювиб , жойлаштириб , усти очиқ нарсаларни туз , сув идишларини оғзини ёпиб , ошхонасини саранжомлаб қўйди .

Қайнонасига ийманибгина хайрли тун тилаб ,
--- Уйимга кирсам майлими она , - деган эди .
Қайнонаси жиннига қарагандек анқайиб қаради келинига .
Қишлоқ келинлари қайнонасини она демайди , хола , амма дейди .
Келинига бош ирғаб қўйдию яна гапирмади .
Сабрияни назарида қайнонаси гапиришгаям эринадиган хотинга ўхшади .

Сабрия уйига қараб бораркан қўлида тиш паста ва шўткасини кўтариб қайниси келиб қолди .
---- Буларни олиб кириб кетинг , янга , - деди .
Сабрия ҳайрон қолди .
---- Қаердан олдингиз буларни ,- деди ажабланиб .
---- Сизларни уйингизни токчасидан олдим .
Акам олавер дедилар . Тишимни ювиб келаяпман ,- деди бепарво .

---- Ахир булар маникику , - деди асабийлашиб .
---- Сизники бўлса нима қилибди , еб қўймадим .
Фақат тишимни ювиб , қайтариб опкелаяпман , мана .

Сабриянинг кўнгли ағдарилиб келди , қўли билан оғзини ёпдию уйнинг ёнига чопиб ўтди .
Бор еган , ичганини қайт қилиб ташлади .

Боши лўққиллаб , ҳолсиз ўрнидан туриб уйига кирди .

Эри бепарво жойида ётиб экрани приллаб ётган эски телевизорни кўриб ўтирар , бояги тиш паста ва шўткаси токчада турарди .

Уни кўриб Сабрия яна ўғжиб юбордию токчадан олиб , деразадан ташқарига отиб юборди .
Саволомуз қараган эрига ,
--- Укангизга янгангни нарсасини олма десангиз бўлмайдими ,- деди алам билан .

---- Нима бўлибди камайиб қоладими , - деди эри тўнғиллаб .
--- Ахир тозаликчи , гигиеначи , тўғри эмас бировникини бошқа ишлатиши .
---- Ақллилик қилма манга , - эри телевизордан кўз узмай гапирди .

Сабриянинг хўрлиги келди .
Қандай яшайди , қандай курашади булар билан .
Секин жойига ўтирар экан юраги зирқираб кўз ёшлари юзидан оқиб тушди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤40👍16😢13🔥3🤔1
ХАЙРЛИ ТУН ҲАММАГА .
МАРОҚЛИ ҲОРДИҚ ТИЛАЙМАН .❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6🔥1
Forwarded from Abdulatif
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !

БУГУН 8➖СЕНТЯБРЬ

СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲🏻


Яқинларга  ҳам  улашинг!
❤3👍3
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

6 - қисм .

Сабриянинг келинлик кунлари бир хилда зерикарли ўта бошлади .
Қайнонасига яқинлашишга уринишлари зое кетди .
Бу аёл доим бир хил юради . На хурсанд , на хафа .
Бирор иш бўлса айтади Сабрияга , бўлмаса кириб ётади . Ўзи бирор ишга қўл урмайди .

Сабрия эри мардикорчилик қилишини , иш охирида шериклари билан
,, чарчоқбости ,, қилиб ичиб келишларини , уйда доимий етишмовчилик бўлишини кўриб ўзи ҳам далага ишга чиқишни ўйлади .

Онасига астагина айтган эди .
Ўзи кексалик ёшига қараб кетаётган бўлсада кеч фарзанд кўргани учун ҳали ўғилларини уйлаб жойлаши керак бўлган онаси хам қизини қарорини маъқуллаб қўя қолди .

Сабрияни бошқа аёлларга ўхшаб фермер даласига чиқиб ишлашига оилада ҳеч ким қаршилик қилмади .
Унинг ишлашига бошқалар ҳам ажабланмади .
Бозор иқтисодиётига ўтилаётганлиги сабабли аҳоли орасида танқислик , етишмовчилик сабаб ҳамманинг ҳоли ўзига аён , ишлаган тишлайдиган замон эди .

Сабрия энди янаям чаққонроқ бўлиб , елиб югуриб ишларини қилиб юрадиган бўлиб қолганди .

Ишдан қайтиб овқат қилиши , рўзғор ишларига ҳам улгуриши керак .
Кейинги пайтларда қайнонаси ҳам ўз ўзидан Сабрияга жахл қилиб гапирадиган бўлиб қолган .

Сабрия ишчиларни олиб кетадиган машина келгунича кийиниб ўзига қараб олдию , чой ичишга улгурмади .
Ахир у ҳали келинчак , чўғдай очилиб юргиси келади .
Ҳаммани ҳавасини келтирган сочлари ҳам тўдаланиб рўмолнинг остидан чиқмай қолди .

Бир бурда нонни қўлига олиб сигнал чалган машинага чопди .
Ана мана дегунча ишга чиққанига ҳам икки ой бўляпти .
Бугун пахта ягана қилишлари керак .

Қўшни опа билан ёнма ён ишлар экан , кун қизиган сари кўнгли бехузур бўла бошлади .
Пешонасидан , бўйниларидан оққан терлари баттар ғашига тегарди .

Бир зум тин олиб , бошини кўтариб қўлини пешонасига соябон қилиб қуёшга қараб қўйди .
Ёнидаги елим идишдан бир қултум сув ичдию , илимилиқ сув баттар кўнглини кўтарди .

Кўз олдига кеча кечда отаси олиб келиб ташлаб кетган катта қип қизил тарвуз келди , ширин суви таъмини сезгандек тамшаниб қўйди .

Катта тунукага кетмон билан даранглаб урилган занг овози эшитилиб ҳаммани тушликка шийпонга чорлай бошлади .
Ҳамма қатори ариқда юз қўлини ювиб шийпонга аеллар даврасига бориб ўтирди .
Ҳеч нарса егиси келмас , елим идишга тўлдириб олган муздай ариқ сувини ичиб тўймасди .

Қўшни келин опаси унинг косасига ҳам макарон шўрва суздириб келди .
Помидор рангини қизартиролмаган оқова макарон суюқ ҳам , коса четида милтираб тепчиб турган ёғи ҳам баттар кўнглини айнитиб юборди Сабрияни .
Рўмолини маҳкам оғзига босиб ўрнидан турмоқчи бўлдию қўшни опасига суяниб шилқ этиб ҳушидан кетиб қолди ....

давоми бор .....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤37😢23👍9🔥5
📝РАШК.

Tурмуш ўртоғинг чиройли бўлса ҳам қийин экан. 
Атрофдаги аёллар ундан кўз узмай туришига чидаш осонми? Бундай вазиятда рашк қилиш, кўз ёш тўкиш, кетаман деб қўрқитиш керакми ёки севган кишингга буткул ишонишни ўрганган маъқулмикан?.. Турмуш қурганимизга беш йил бўлди, уч яшар қизалоғимиз бор, яқинда яна янги меҳмон кутяпмиз. Оиламизга ҳамма ҳавас қилади, умуман олганда ҳаммаси яхши, лекин… Биттагина лекини борки, у ҳам бўлса… эримнинг чиройлилиги! Ҳали турмуш қурмаган пайтимиздаёқ атрофимиздагилар бизни кўз қирлари билан кузатишларини сезардим. Бу менга жуда ёқарди, албатта. Лекин эркакларда ҳусндан кўра ақл, фаросат, инсоф, ғамхўрлик хислатларини кўпроқ қадрлаганим учун бунга кўп ҳам аҳамият бермасдим. Шу сифатларнинг барчасини узида мужассам этган кишини учратганимдан хурсанд эдим. Дугоналарим ҳали ҳам шунақа йигитлар борлигига ишонишмасди. Ҳаммаси яхши эдию, лекин кўнглимнинг туб- тубида қўрқув яшарди... Йиллар ўтган сайин бу фикр миямга ўрнашиб, ҳаётимни заҳарлаб бораверди. Кўзгуга қараб, эримдек чиройли эмаслигимдан, кўзга ярқ этиб ташланадиган ҳусним йўқлигидан сиқилардим. Лекин бир томондан уйимиздан совчи аримагани, ўқиш даврида йигитлар ортимдан югурганини ўйласам, демак, мен ҳам чакки эмас эканман, деб қўяман. Эрим мени танлабдими, бундан чиқди, ҳақиқатан ҳам севади! Лекин барибир… Ақлим унинг мендан ортиқ жиҳатларини эслатиб туришдан чарчамайди. Айниқса, мактаб даврида, олтинчи синфдан бошлаб қизлар унга эътибор беришни бошлаганини айтганда, ичимни рашк емирган. У эса жуда тортинчоқ бўлган, қизларга эътибор бермаган. Агар бирортасига карадим дегудек бўлса, қизларнинг барчаси ўша қизга уруш эълон қилишган экан. Битирув синфида эрим Нодира деган қизга кўнгил қўйган, лекин кейинчалик у бошқа мактабга ўтиб кетган… Эримнинг синфдошлари жуда аҳил, ҳар йили мактабни битирганлари шарафига учрашув қилишади. Очиғи, айтишга ҳам уяламан, лекин шу учрашувлардан кейин мен ҳақиқий изқуварга айланаман, унинг кийимларини кўздан кечирман. Костюми ёқасидан бегона атир ҳидини, кўйлагидан эса лаб бўёғи изини қидираман. Куни кеча бўлиб ўтган учрашувдан кейин бутунлай ҳаловатимни йўқотдим. Чунки эримнинг ўша биринчи муҳаббати — Нодиранинг ҳаёти бузилганмиш. Эри ташлаб кетибди, ўғли касал, ўзи эса ишсиз қолган экан. Эрим эса ҳатто унга ёрдам беришга ваъда берибди. Олижанобликни қаранг!
 Ўзимнинг дардим ўзимга етиб юрганда, дугонам Зебо оловга керосин сепди. Унинг турмуши икки марта бузилган, «мард эркаклар қолмади», деб нолигани нолиган. Яқинда Зебони учратганимда, бекор дарров ажрашибсан, сабр қилсанг, яхши бўларди, деб балога қолдим. «Сенга айтишга осон, ўзинг йигитнинг гулига тегиб олгансан! Лекин эҳтиёт бўлгин, киприк қоқишга улгурмасингдан бирортаси илиб кетмасин!» деб юрагимга олов ёқди.
 Сабр косам бутунлай тошишига эримнинг туғилган куни сабабчи бўлди. Байрамни дўстлар даврасида ресторанда нишонлайдиган бўлдик. Унинг дўстлари кўплиги доим менга ёқарди. 
Туғилган кун айни қизиган пайтда, ҳамма рақс тушиш билан овора, аланглаб, ўйнаётганлар орасидан эримни топа олмадим. Бир маҳал қарасам, стол чеккасида у ишхонасидаги Зилола билан гаплашиб ўтирибди. Зилола эримнинг қулоғига энгашиб олганча, шивирлаб нималарнидир гапирарди. Аввалига, шунчаки гаплашиб ўтиришибди, мусиқа баландлиги учун яхши эшитилмаётгандир, деб ўзимни тинчлантирдим. Лекин ҳамма рақс тушаётган бир пайтда бу иккаласининг мусичадек кукулашиб ўтириши ғашимга тегди. Аламимдан оёғимда жон қолмади, титраётган лабларимни тишлаб, йиғидан ўзимни зўрға тўхтатдим. Бошқа билан гаплашганда ҳам алам қилмасди… Эрим энди ишга кирган пайтлар шу Зилолага кўнгил қўйгани ҳақида эшитгандим. Лекин уларнинг муносабатлари чуқурлашмай туриб, Зилола турмушга чиқиб кетганди. Хозир Зилоланинг оиласи нотинч, балки у яна эримнинг бошини айлантиришни истаб қолгандир? Бўлмаса бир- бирига шунчалик тиқилиб ўтиришармиди..

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32👍1🔥1
Ресторандан чиқиб кетганимни ҳеч ким сезмади. Алоҳида хонага кириб, роса йиғладим. Ярим соатча йиғлаб, юзимни ювиб, анча енгил торганимдан кейин қайтдим. Қайтганимда кўпчилик меҳмонлар, шу жумладан, Зилола ҳам тарқалиб бўлишган экан. Эрим қаерда эдинг, сени роса қидирдим, деди хавотирланиб. Гапирсам, йиғлаб юборишимни билиб, индамадим. Бироз ўтгач, барча меҳмонларни кузатиб, уйга қайтдик. Машинада зўрға ўзимни босиб келдим, лекин уйга кирганимиз заҳоти бомбадек портладим! Йиғи аралаш бақира кетдим: — Нима, эски муҳаббатингиз эсингизга тушиб қолдими?! Балки бу гал мухаббатларингиз анча давом этар? Келинг, яхшиси, очиқчасига келишиб олайлик, балки ажрашганимиз яхшидир?! Чунки сабр қилиш ва кечиришдан чарчадим! — Асабларим қақшаганидан сира ўзимни тўхтата олмасдим, эримнинг анқайиб қараб қолганини ҳам сезмадим. — Нималар деяпсан ўзи? Ким ҳақида гапираётганингни тушунтириб берарсан? — сўради у хотиржам. 
Жаҳли чиқса шу оҳангда гапиришини билганим учун жим бўлдим. Назаримда, эрим ростдан ҳам нималар деб бақираётганимни тушунмаган кўринади. Ростдан ҳам менинг миямда қанақа аҳмоқона фикрлар ғужғон ўйнаётганини қаердан билсин? Ахир унга шубҳаларимни айтмаган бўлсам… Қолаверса, рашк қилишга важ бўлмаса? 
— Зилолани айтяпман! — тўнғилладим мен кўз ёшларимни артарканман. 
— Нима бўпти Зилолага? 
— Нега у билан бурчакка тиқилиб олиб, ҳиринглашиб ўтиргандингиз? 
Мени кўрмади деб ўйладингизми? — кўрганларимни ошириб айта бошладим. 
— Ким бурчакка тиқилибди? Эсинг жойидами, шунчаки гаплашдик-ку! Қолаверса, у эри билан ярашаётганини, бир тушунмовчилик сабаб оиласини бузиш нияти йўқлигини айтди. Алоҳида яшаб кўриб бир-бирларисиз яшай олмасликларини тушунишибди. Шуларни гапириб бераётганди. Шунга шунча ваҳима қилдингми?! 
Унинг самимий қараб турганини кўриб, гап тополмай қолдим: 
— Нима қилай бўлмаса… Сиз чиройлисиз, аёллар сизга қараса, чидай олмайман… 
— Уф, сенга неча марта айтганман, менга бу ҳақда гапирма деб! 
Мен сенга чиройи билан мақтанадиган қиз боламанми?.. 
Шу жанжалдан кейин кўнглим хотиржам тортди. 
Лекин бу ҳолат узоққа чўзилмади. 
Бир кун иш юзасидан эримнинг ишхонасига қўнғироқ қилдим. Котиба эса унинг аллақачон кетганини айтди. Мен эса қаерга деб сўрашдан ўзимни тия олмадим. Котиба ҳам мени ичимни куйдириш учунми Зебо деган қиз телефон қилганини, кейин эрим ҳайдовчисини чақириб кафега кетганини батафсил гапириб берди. «Назаримда «Баҳор» кафесига кетишди шекилли…» Бутун аъзойи баданимдан совуқ тер чиқиб кетгандек бўлди. Қандай кийиниб уйдан отилиб чиқиб кетганимни билмайман. 
Такси «Баҳор» кафеси ёнида тўхатганда ўйланиб қолдим. 
«Нима қилмоқчиман ўзи? Ҳозир уларни хиёнат устида шахсан тутиб оламан, кейин тарсаки тортиб, мағрур чиқиб кетаман!..» Лекин худди шу пайт кафе остонасида асабийлашиб, сигарет тутатиб турган эримга кўзим тушди. Кутилмаганда эса у томон шошиб келаётган Зебони кўрдим… Ўша ўзимнинг дугонам Зебо! Худди тўйга кетаётгандек ясаниб олган… Мана гап қаерда экан! Доим сен чиройли эрга тегиб олгансан дейишининг сабаби бу ёқда экан-да! Баъзида газеталарда дугонасининг эрини тортиб олганлар ҳақида ўқиб қолардим, лекин буларнинг барчаси менга ёлғон ва бачканадек туюларди. Мана энди, ўзимнинг бошимга тушиб ўтирибди… 
Лекин эрим мен кутгандек хурсанд бўлиб, унга пешвоз юрмади. 
Такси ҳайдовчисига бироз яқинлашишни илтимос қилдим. 
Машина ойнасини очиб, қулоқ сола бошладим. 
— Кириб чой-пой ичамизми? — деди ял-ял ёниб Зебо. 
— Йўқ, кирмаймиз, — деди эрим ўша мен билган хотиржам оҳангда. 
— Мен барча гапга ойдинлик киритиш учун келдим. Сен хотинимнинг дугонасисан, шу сабаб турли миш-мишлар унинг қулоғига етишини истамайман. Оиламизга совуқчилик тушишини ҳам истамайман. Шунча йилдан буён фақат уни яхши кўришимни билишинг керак эди, қолаверса, хотиним фарзанд кутяпти, хозир унинг асабийлашишини сира хохламайман. Бу бизнинг охирги суҳбатмиз бўлади деб умид қиламан, бошқа мени безовта қилма! Шундай дея эрим сигаретни улоқтири ва машинаси томон кетди. Зебонинг эса рангида ранг қолмади.. 

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28🔥1
​​Мен эса… Таксида бекинганча йиғлардим. Ўзимнинг ишимдан ўзим уялиб кетдим. Шубҳаларим, бесабаб аразлашларим билан эримга қанчалик азоб берганимни тушундим. Аҳмоқона рашким туфайли сал бўлмаса, оиламни барбод этарканман.
 Яқинда иккинчи фарзандимиз — ўғлимиз ҳам дунёга келди. Эрим эса ҳамон мени барча нохушликлар, ҳатто ёлғон маълумотлардан ҳам ҳимоя қилади. Ўша кунги учрашув ҳақида у менга оғиз очмади. Мендан дугонам Зебо билан буткул алоқани узишни талаб қилиши ҳам мумкин эди. Лекин ундай қилмади. Энди ўзимни анча хотиржам ҳис қиладиган бўлганман, фақат ишонч туйғусигина кишига шунақа хотиржамлик бағишлаши мумкин экан.
Муаллиф??
❤11👍11🔥2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ .

7 - қисм

Шийпонда бир зум аёллар орасида қий - чув кўтарилди .
Ёши каттароқ кайвони онахонлар қаттиқ уришиб аёлларни тинчитишди .
Шийпоннинг бу тарафи аёлларга ажратилган , ёш болали , эмизикли аёллар бор . Нариги тарафида эркаклар ўтиришади .
Аёлларнинг овози уларга эшитилиши уят ҳисобланарди .

Кимдир Сабрияни елпиган , кимдир юзига сув сепган .
Қўшни опаси Сабрияни бошини аста ёстиққа қўйиб юзларини артди .
Шалоладай ёйилган сочларини тўғрилаб рўмолини ўраб қўйди .

Сабриянинг аввал шуури уйғонди
,, қаердаман ,, деган фикрда секин кўзини очди .
Унинг кўзини очганини кўриб каттароқ кайвони момо қадоқ қўллари билан келинчакнинг юзларини силади .

--- Чиройли қизим яхшисан , хавотир олма . Худо хохласа она бўласан , ўзингни эҳтиёт қилгин .

Сабриянинг эти жимирлаб кетди .
,, Наҳотки , у эндигина 16 га кирдику . Ўртоқлари мактабга ўқиб юрибди . Бу эса ўзи фарзанд кўрадими энди ,,
У хурсанд бўлишини ҳам хафа бўлишини ҳам билмасди .
Ота она розилиги учун турмушга чиқдим . Эрнинг , қайнона , қайнота хизмати , уй рўзғор ишларини қилишим керак деган хаёл билан юраверибди .
Она бўлиши мумкинлиги , митти болачаларга қараши кераклигини хаёлига ҳам келтирмаган эди .

Мехрибон , куюнчак аёлларнинг қистови билан бир пиёла қатиқ ичгандек бўлди .
Тушликдан сўнг кайвони момо Сабрияни далага чиққанини қўймади .
,, Иш юритувчингга ўзим айтаман ,, - деди .

Шийпон ичкарисига , бир нечта чақалоқлар беланчаги бор хонага олиб кириб ётқизиб қўйди .

Кечги пайт қўшни келин опаси билан ишдан қайтар экан , қўшни келин Сабрияни уйига олиб кирди .
Қайнонасига ,

--- Хола келинингизни бир дўхтирга кўрсатсангиз бўларкан . Бугун шийпонда ўзидан кетиб қолди , чарчаганми , - деб муомала билан тушунтиришга уринди .
---- Ха , сизни ишингиз бўлмасин , боринг уйингизга , - қўшнисини силтаб гапириб ташлади Сабрияни қайнонаси .

Қўшни опаси Сабрияга ачиниб қараганича дарвозадан чиқиб кетди . Бу уйга ўзи қўни қўшни кирмасди . Кирганлар хам бадбўй ҳиддан оғзини ёпиб зўрға туришиб , тезгина чиқиб кетишарди .
Сабрия келин бўлиб келгандан бери , унинг тоза озодалиги , одамшанвандалигини кўриб яна битта , иккита бўлиб қўшнилар кириб чиқишаётганди . Қайнонасининг қовоқ уйиб , қўрс муомала қилишидан қўшни келин ҳам хафа бўлиб чиқиб кетди .

---- Нима бало кўчаларда йиқилиб , бизани шарманда қилиб юрипсанми .
Сабрия хаёл суриб қолган экан қайнонасининг бақириб гапиришидан чўчиб тушди .
---- Ойижон мазам бўлмай қолдим . Кўнглим ағдарилиб , бошим оғриди , - Сабриянинг ўпкаси тўлиб ҳиққиллаб йиғлаб юборди .
У ҳали онасига эркалик қилиб юрадиган ёшда эдида .
---- Ўчирингге. , уялмайсизми . Боринг кийимизди алмаштиринг .
Қайнотангиз бир трактор сомон туширган . Уни сомонхонага ташиш керак . Бўлинг тез , кечги салқинда қилиб олинг .

Турган жойида ҳолсизланиб кетаётган Сабрия дарвозахонада тоғдек уюлиб ётган сомонга қараб юраги орқага тортди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤45😢14🔥12👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

💥БУГУН 9-СЕНТЯБРЬ.
МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН

🍃🌸 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍃🌸 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍃🌸 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🍃Чоршанба кунингиз хайрли ўтсин, азизларим🍃

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌷🌹

Каналимизга обуна
бўлинг👇
👍5❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .

Қалби дарё дилбар опажонларим ,
кузда ҳам барча ташвиш , хавотирларини кўнгли баҳордагидек хушчақчақ бўлиб енгиб ўтиб кета оладиган матонатли лобар сингилларим ,

узоқлардан элас элас кўриниб қолаётган кексалик остонасига маюс боқиб қўяётган , буни айниқса жисмида , сиқаётган нафасларида , зирқираётган оёқларида , тип тикка ушлаб қолаётган белларида , безовта уриб қолаётган юрагида сезаётган ,

аммо тан олишни истамай фарзандлар ва набираларнинг ширин ташвишлари билан оввора бўлиб юрган ўртоқжонларим янги кун , янги имкон муборак бўлсин , ҳаловатла ўтказиш насиб этсин .

Тонгларимиз анча салқинлашиб қолдия .
Тошкентда эрталаб салқин , қуёш энди қўтарилиб келмоқда .

Йўлда келарканман шиппакда оёғим совқатдию , хаёлимга биринчи келган ўй ,, пайпоқ киймабмана ,, .
Шунда бир ақллини кеча инстаграмда ёзган гапи эсимга тушди .
,, Куз келганини аёлларимиз шиппакни пайпоқ билан кия бошлаганидан билсак бўлади ,, деб ёзган эди .
,, Яхши қилибдида ўзини ўзи асрайди аёлларимиз , мода подаси билан ишимиз йўқ бизани , - деб комент ёзиб қўйгандим ўша жойга ҳам .

Ўзини ўзи асрашга ҳаракат қиладиган меҳнаткаш аёлларимизни Аллоҳни ўзи паноҳида асрасин .

Дуоларизда ШАХЗОДАнгизни ҳам йўқлаб қўйинг 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍11❤7🥰2👏2🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ .✍

8 - қисм .

Сабрия хўрлиги келиб уйига қараб юрди .
Кийимларини алмаштириб чиқдию ошхонага кирди . Газ балон тугабди , овқатини ўчоққа қилмоқчи бўлди .
Аммо қизиган ёғнинг ҳидига яна бехузур бўлди . Чопиб ташқарига чиққан эди .
Қайнонаси ташқарида экан , бор овозида бақириб уриша бошлади ,
---- Баҳона қилишга ўтди , энди бу .
Бор сомонни ташиб кирит . Ўзингни касалга соласан ахмоқ .

Шу пайт эри келиб қолди ишдан . Ҳар доимгидек кўзлари қизарган .
---- Нима гап она , нега бақиряпсиз .
---- Хотинчангни боласи бор эмиш , сомонни кирит десам , мазам йўқ дейди , - онасининг гапини эшитиб ўғил ғалати бўлди .
Ошхона эшиги олдида бир ахволда турган Сабрияга қаради эри .
Ичида бир ҳис уйғонгандек бўлди .
,, У ота бўладими энди , энди бола боқиши керакми , уй жой қилиши керакми ,, .
Бу ношуд эркак фарзандли бўлиш қувончини эмас уни боқишни ўйлаётган эди . Бу гумрох болани берган Аллоҳ ризқини ҳам беришини хаёлигаям келтиргани йўқ .

---- Қўйинг она , бугун бўлмаса эртага киритар шу сомонни .
Сабрия ялт этиб эрига қаради .
Нигоҳларида алам , афсус , изтироб қоришиқ эди .
Аммо эри унинг нафақат нигоҳларини ҳатто айтган сўзиниям тушунадиган аҳволда эмасди .

Сабриянинг кучи яна кўзига етди холос .
Эртаси куни ишдан онасиникига келиб секингина аҳволини айтган эди , онаси хам тўлиб турган эканми ,
---- Қизим қайнонангга айт , эрингга айт , улар қарайди санга ,- деди маюс .

Сабрия онасининг музтаргина бўлиб турганини кўриб ўзи учун ўзи курашмаса бўлмаслигини ич ичидан сезиб турарди .
Уйига келгунича боласини ҳимоя қилиш учун ҳам ўзини асрашга қарор қилган эди .
Кечги салқин тушганидан кейин қайнонаси яна
,, сомонни киритинг ,, - деб гап бошлаган эди .
Сабрия ҳам қаътий туриб бош тортди ,
---- Йўқ ойижон ман сомонни киритмайман , ўғилларингизга айтинг , - деди дадил овозда .

Қайнонаси ҳеч қачон гап қайтармаган келининг қаршилигидан бир оз довдираб қолдию , кейин яна шанғиллаб жанжал бошлади .
Сабрия ортиқ эътибор бермади .
Аммо эри келиб онасининг ёлғон аралаш гап сўзларини эшитдию Сабрияни юз кўзи аралаш шапалоқ тортиб юборди ...
Сабрия алам билан эрига юзланди ,
---- Нега , нима учун ?
---- Ўчир овозингни , - ўдағайлади эри .

Сабрия овқатга ҳам чиқолмай уйига кириб ўксиб ўксиб йиғлади .
Шу , шу эри унга тез тез қўл кўтарадиган бўлди .
Сабрия ҳар сафар қорнини ҳимоя қилиб букчайиб олар , тушаётган калтаклар боласига зиён етказмаслигини ёлвориб сўрарди .
Боласини эсон омон қўлга олиши учун , калтак емаслиги кераклиги учун ҳамма ишни қиларди .
Ҳатто ўша сомонни ҳам бир ўзи ташиб сомонхонага киритиб қўйди .

Сабрия гоҳ йиғлаб , гоҳ ишга бориб , гоҳ касал бўлиб ётиб юрдию , унга бировнинг раҳми келмади .
Ҳатто уни биров шифокорга ҳам кўрсатмади .

Бола етти ойлик бўлганида қўшни келин ишга боришгандан кейин ишдан жавоб сўраб Сабрияни олиб бориб поликлиникага рўйхатга қўйдириб келди .

Кейинги ойларда назорат ҳамширасининг ўзи келиб текшириб юрди .
Ҳамшира ҳар сафар келганида ёшгина келин оғир юмушлар қилаётганда учратар , унга ачиниб қараб , маслаҳатлар бериб кетарди .

Сабриянинг ишдан қолиши мумкин эмас эди . Ойлик маоши тўхтаб қолишига қайнонаси йўл қўймасди .

Ҳатто кўзи ёрийдиган куни ҳам Сабрия ишда эди ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤42😢27👍2🔥2
ДИЛ СЎЗ

Ҳаёт синовлари минг турли-турли,
Дунёни айтарлар беш кун алдамчи,
Баҳор ўтди балки буёғи ёз, куз,
Азму шижоатни унутма синглим.

Аллоҳ бергувчидир шукрона бисёр,
Йўлингда учрагай мард, нокас бисёр,
Сен мардлар қошида мард бўлгин, зинҳор,
Хайру саҳоватни унутма синглим.

Бу тақдир пешона битилар азал,
Сен ҳаром луқмадан доим қил ҳазар,
Сенга берган ўгит унитма падар,
Сабру қаноатни унутма синглим.

Бордир яқинларинг, опа, ука, дўст,
Улардан ахтарма асло каму кўст,
Улар-ла ҳаётинг гуллаган рўй рост,
Меҳру садоқатни унутма Синглим.

Ҳар хил синовларга дуч келсанг магар,
Сен бошинг эгмагин чоралар бисёр,
Кенг дунёлар кўзингга бўлмасин ҳеч тор,
Адлу адолатни унутма Синглим.

Тўрт мучанг бут, Аллоҳ бўлсин ёр,
Сенга албат ҳавас қилгувчилар бор,
Дўстга зор, душманга қилмасин ҳеч хор,
Зикру, тиловатни унутма Синглим!

Гулчеҳра

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
📝“Рўзғорнинг юки аёлга қолганда...”

Турмуш, рўзғор, фарзандлар тарбияси...
Бу ташвишлар одамни не кўйларга солмайди, дейсиз?!
Анча йил бирга яшаб, бир-биримизга ишончимиз мустаҳкам бўлса ҳам, эрим билан орамизга совуқчилик тушди.
Бу вазиятдан қандай чиқиб кетишни билмаяпман. Маҳалла-кўй, ҳатто яқинларингнинг ишончини йўқотиш одамни жуда эзиб қўяркан.
Бошимдан ўтганларини сизларга ёзишимдан мақсад, баъзи эркаклар ўзига хулоса чиқаришини истардим...
Ёш турмушга чиқдим.
Ота-онамнинг розилиги билан серфарзанд оилага келин бўлдим.
Ака-укалари орасида эрим “ишёқмас, эринчоқ” деган номга эга эканлигини тез орада билиб олдим. Бу менга ёқмаса-да, ҳақиқат эди.
Баъзида эримнинг яқинларидан хафа бўлиб кетардим. Нега ўз жигарини бунча ёмон кўради, деб. Бошида унинг бу камчилиги менга арзимасдек туюлган бўлса-да, кейинчалик ўзим ҳам унинг тепса-тебранмаслигига чидолмай қолдим.
Болалар кичиклигида бу майда-чуйда нарсадек кўринаркан кўзимизга. Эрнинг топармон-тутармони, уддабурони яхши экан.
Рўзғорнинг камчиликларини тўлдириб қўйиш эркак кишининг вазифаси-ку.
Менинг эрим эса бунинг акси, уни на болаларининг ташвиши, на рўзғордаги етишмовчиликлар қизиқтирарди. Бошида қайнота-қайнонам билан яшаганимиз учун унчалик муҳтожлик сезмаганмиз.
Алоҳида кўчиб чиққанимиздан кейин қийинчиликлар бошланди.
Онам аҳволимизни кўриб тургани учун акаларимни тергаб, бир неча марта бозорлик қилиб беришди. Мен эса ҳадеб уйдагилардан ёрдам олишдан уялардим. Ҳамманинг ҳам ўз ташвиши ўзига етарли.
Айниқса кичик акамнинг шартта гапирадиган одати бор:
- Эрингга айт, уйда ётавермасдан, ҳеч бўлмаса, бозорда арава судраб бўлса ҳам пул топсин. Ҳадеб сеникига нарса ташийвериш жонга тегди, - деди.
Буларни кўриб, билиб турган эрим ҳеч хижолат ҳам бўлмасди.
Болаларим ҳам ейман-ичаман, деб турган пайти. Эримдан ҳеч наф чиқмагач, қўл қовуштириб туролмадим. Ўзимни ўққа-чўққа уриб бўлса ҳам, пул топиш йўлини ўйлардим. Бозорга чиқиб, савдо қила бошладим.
— Ҳадеб ўзинг югуравермай, эрингни ҳам терга, ҳеч бўлмаса, сенга ёрдам берсин, бозорга бирга чиқинглар, – деди онам.
Уларнинг менга ачиниб айтган гапидан кейин уни ҳам бозорга чиқишга кўндирдим. Лекин савдога умуман қўли келишмай, бозорда ҳам бекор ўтирадиган бўлди.
Бундай пайтда уйда болалар ёлғиз қолаётганини ўйлаб, баттар сиқилардим.
— Бозорчилик менга эмас экан, энди чиқмайман, бошқа иш суриштираман, — деди у.
— Майли, уйга яқин жойда янги қурилиш бошланяпти экан.
Суриштириб кўринг, иш бўлса, болалардан ҳам кўз-қулоқ бўлиб турардингиз...
Эрим шундан кейин бозорга чиқмай қўйди.
Бу орада бир-икки жойдан қурилиш иши чиқиб, ўша жойларда ишлади. Хурсанд бўлдим. Лекин шериклари негадир кейинги ишларга эримни чақирмай қўйишарди. Бозорга чиқишни камайтираман, деб турганимда унинг яна ишсиз ўтирганини кўриб, фикримдан қайтдим.
Ўзида ҳаракат бўлмаганидан кейин мен нима қила олардим.
Топган пулимдан орттириб, иккита бузоқ олдик. Хўжайиним болалар билан биргалашиб, молга қарай бошлашди. Уларни сотиб, яна кичикларига алмаштирдик. Шунисига ҳам шукр қилардим.
Уч-тўрт йил шундай ишлаганимиздан сўнг, соғлигим ёмонлашиб қолди, ёзни-ёз, қишни-қиш демай, бозорга чиқардим, ахир. Жазирама иссиқ, қаҳратон совуқда кун бўйи бозорда туриш ўз таъсирини ўтказмай қўймади.
Буйрагим шамоллаб, тўшакда ётиб қолдим.
Бахтимга қизларим улғайиб, қўлидан иш келиб қолгани учун, мени ўзлари парваришлашди. Лекин касалим зўрайиб, икки ой шифохонада даволаниб чиқдим.
Жамғариб қўйган озроқ пулим ҳам ўзимга кетди. Учта қиздан кейин туғилган ўғлим ҳали кичкина, қўлидан иш келмайди. Отаси эса ҳамон бир ишнинг бошини тутай демайди.
Шуларни ўйлаб, яна қай йўл билан пул топсам бўлади, деб бошим қотди.
Аҳволимдан хабардор бўлган ён қўшним ака-укалари ва келинлари қўшни давлатда ишлаб, яхшигина пул топаётганини айтиб қолди.
— Суриштириб кўринг, менбоп иш топилса, мен ҳам ишлаб келардим

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30👍1🔥1🤔1
Бегона жойда танишлар бўлгани яхши, — дедим унга.
Бирор ҳафта ўтмай, қўшним иш топилганини айтди.
— Уларга битта аёл киши керак экан. Агар уч кун ичида етиб боролсангиз, ўша ишга сизни тайинлашаркан.
​​Бўлмаса, бир қариндошимизга ҳам айтишмоқчи, деди қўшним.
Ўйлаб-ўйлаб, қўшни давлатда бирор йил ишлаб келишга қарор қилдим.
- Болаларим ўзини эплайдиган бўлиб қолди, отаси кўз-қулоқ бўлиб туради, - дедим норози бўлган акамга.
Хуллас, хорижга кетдим.
У ерда қўшнимнинг ака-укалари ишлаётган супермаркетга фаррош бўлиб ишга кирдим. Бозорда савдо қилиб, қўлим анча келишиб қолгани учунми, кун бўйи уларга ёрдам берардим. Сотувчиларга ёрдам бераётганимни кўрган хўжайин мени ҳам фаррошликдан олиб, бир бўлимга сотувчиликка қўйди.
Шунга яраша, маошим ҳам ошди.
Худога шукр, болаларимнинг ризқи, кўпроқ ишласам, тезроқ пул жамғариб, уйга қайтардим, деб қувондим. Бекорга суюнган эканман. Шерикларимнинг менга муомаласи бутунлай ўзгарди. Мени ёмон кўриб қолишди. Аввалига бошқа квартирага чиқиб яшашимни талаб қилишди.
Мен “ўзларига келиб қолар”, деб уларга парво қилмадим. Келганимга икки ой бўлмай, уйга анчагина пул жўнатдим. Бу эса шерикларимга ёқмади.
Ҳасад, кўролмаслик одамнинг кўзини шу даражада кўр қилиб қўяркан. Шерикларим қишлоққа мен ҳақимда ёмон гаплар тарқатишибди. Гўёки, мен супермаркетнинг хўжайини билан дон олишиб юрганмишман.
Ўз юртдошларим, мен каби мусофирчиликда қийналиб пул топаётганлар кўра-била туриб туҳмат қилишлари етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди...
Синглим қўнғироқ қилиб, йиғлаб гапирди:
— Опа, нималар қилиб юрибсиз? Эрингиз, болаларингиз кўзингизга кўринмадими? Уйга қайта қолинг, қанча кўп пул жўнатганингиз сари сиз ҳақингизда шунча ёмон гаплар тарқаляпти.
Одамларни биласиз-ку, оғзи билан юради...
Акам жуда ғазабда...
Бу гапларни эшитиб, дунё кўзимга қоронғи кўриниб кетди.
Наҳотки, оиламни деб қийналганларим эвазига ёмонотлиқ бўлсам?!
Нега шерикларим бунчаликка боришди? Шундан кейин ҳеч нима кўзимга кўринмай, қўлим ишга бормай қолди. Охирги иш ҳақимни олиб, уйга қайтишга қарор қилдим. Юртга кириб борарканман, хўрлигим келиб, йиғлардим.
“Аёл бошим билан нега бегона юртга бордим ўзи?” деган савол миямдан кетмасди. Саҳарда уйга кириб бориб, болаларимни бағримга босдим. Кутганимдек, эрим мени совуқ қарши олди.
— Мен сизнинг олдингизда ҳам, Худонинг олдида ҳам покман...
Ишим юришиб кетганини кўриб, аламдан туҳмат қилишди.
— Бу гаплар бекордан-бекорга чиқмайди. Ишинг ҳам ўз-ўзидан юришиб кетмагандир. Энди бирга яшамаймиз...
Эримнинг бу гапи жон-жонимдан ўтиб кетди.
“Сиз рўзғорни таъминлаб қўйганингизда, мен уйда ўтирардим...” дедим хаёлимда.
Ўзимни қандай оқлашни билмай, бошим қотди.
Юрак-бағримни ўртаган аламларни зўрға ичимга ютиб, тилимни тийдим.
Эримга мени нима четга чиқиб ишлашга мажбур қилганини айтиб, юрагимни бўшатмоқчи эдим. Лекин ўзимни тийдим. Барибир тушунмайди. Кейин болаларимни ўйлаб, ўзимни қўлга олдим. Ахир ўзимга тўғриман, оиламга, турмуш ўртоғимга хиёнат қилганим йўқ. Нега айбсиз бўла туриб, оилам бузилиб кетиши керак?
Эримга ҳам, яқинларимга ҳам ҳеч қандай ёмон иш қилмаганимни, бўлган барча вазиятни тушунтирдим. Менга ишонишгани билан барибир, баъзи одамларнинг нигоҳидаги истеҳзони кўриб, чидолмай кетаман.
Ўйлаб-ўйлаб, шундай хулосага келдим: аввало оилада эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам ўз вазифаси бор.
Бугунги кунда баъзи аёлларимиз менга ўхшаб ўз гарданига кўпроқ вазифаларни олаётгани бор гап. Лекин бу хато экан.
Менинг бошимдан ўтганлари бунга яққол мисол. Эрим пул топмайди, деб ўзим бозорга чиқиб кетишим керак эмас эди. Аксинча, уни ҳаракат қилишга, ишлашга ундаганимда ҳозирги вазиятга тушмасдим.
У пул топаётганимни, рўзғорни эплаётганимни кўриб, баттар хотиржамликка берилди. Барча юкни менга ташлаб қўйди.
Ҳозир айни қизларимга совчи келадиган пайт. Оиламиз ҳақида бундай гаплар чиққани ёмон бўлди. Ўзимга тўғрилигимни биламан, ҳақиқатни юзага чиқариш учун курашишим керак энди. Ҳаммаси изга тушиб кетишига ишонаман.
❤30🔥1
​​Афсуски, эримга ўхшаган эркаклар кам эмас.
Улар кўзларини каттароқ очишсин.
Оила, фарзандлар олдида асосий масъулият ўз бўйнида эканлигини кеч бўлмасдан англашсин, дегим келади .
❤11🔥1
Forwarded from REKLAMA HIZMATI @ErkatoyAdmin (Админ)
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

✍️💄💄💄💄💄💄💄💄💄💄💄

✍️💜 🩵♥️♥️💋💍🍷♥️♥️🔞😄🥹😒

✍️💄ADMINLAR SHU KANALDA

💄🩷🩷🩷🩷🩷🩷 KETMOQDA

💄🩷🩷🩷🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷

💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕

https://t.me/OCHILGANSERIYALAR_GULANDON

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

https://t.me/+uzyNcUQc37M5M2Zi
https://t.me/+uzyNcUQc37M5M2Zi
https://t.me/+uzyNcUQc37M5M2Zi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3