📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ТИЛБУЗАРЛАР
(Ярми ҳазил)

Энг олдин тилимизни, сўнг –йўлимизни, ва ниҳоят, кўнглимизни буздилар. Шундай қилиб, бузилиб кетдик...

(Муаллиф)

Юртбузарлар бўларди,
Бўларди дил бузарлар.
Бугун пайдо бўлгандир,
Маданий тилбузарлар.

Ота-бобоси ўзбек,
Ўрисча чулдирайди.
На эплар ўзбекчани,
На русчага ярайди.

Обед дейди тушликни,
Кечки овқатни – ужин.
Нонуштани – завтрак,
Тилини чалганми жин?

Подвадить қилдинг, дейди,
Гар бировдан панд еса.
Гапи йўқ, классний дер,
Ширинроқ бир қанд еса.

Давай десам сенсираб,
Хафа бўлар деб катта,
Дейди: “ака, давайинг”
Билет дер, демас патта.

Ташқи реклама деган,
Балою офат чиқди,
Тилни тўқсонга буклаб,
Тириклай гўрга тиқди.

Ҳар бир сўзда ўн хато,
Тилга беради зарба,
Оддийгина феълни ҳам,
Ёзишади бош ҳарфда.

Телевизор ва компьютер,
Тилнинг кушандасидир.
Бугун Навоий тили,
Тилнинг шармандасидир.

Киноларни кўрсангиз,
Қийналиб, босади тер.
“Вотти” дер бухоролик,
Қўқонлик ҳам “вотти” дер.

“Баракалла” – унут сўз,
Унга “маладес” дуруст,
Кўзойнакни “очки” дер,
На ўзбекдир, на ўрис.

Тили бузилган зотнинг,
Дили бузуқ бўлади,
Бундай чала ўзбекка,
Шундай дегим келади:

“Короче, братишка,
Гапимни қулоққа қуй:
Раз тилни билмайсанми,
Вабше гапирмагин, қўй!”

Абдунаби Ҳамро


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11👍11🔥2
ОНА ТИЛИМИ ЁКИ ОТА ТИЛИМИ ?

Мактабни аъло баҳоларда тугатиб , олий ўқув юртини кўзлаган қиз отасидан зўрға ўқишга топширишга рухсат олди .
Агар кира олмаса фермада сигир соғувчи бўлиб ишлаши шарт эди .
Катта шаҳарга қанот қоқиб учиб келди
Шаҳарда яшайдиган опасининг уйида туриб , тил адабиёт институтига тайёрлана бошлади .
Мустақилликнинг илк беш йиллик пайти .
Институтларда кириш имтиҳони тест синовига ўтган .
1 чи августда имтиҳон .
Тиббиёт техникумларида имтиҳон 10 чи августда ва у ерда  ҳам биринчи йил тест синови .

Агар институтга киролмаганлар техникумга топшириш имкони бор эди .
Катта орзу умидни қучоқлаган қиз институтга ўтолмаса техникумга ҳаракат қилишга , қишлоққа , фермага қайтмасликка қарор қилди . Опаси орқали отасидан жавоб олди .

Институт имтиҳонидан сўнг ўтолмаслигига , бали етмаслигига кўзи етгач ҳужжатларини техникумга топширди .
Омад бу сафар унга кулиб боқди .
Энг юқори балл билан медтехникумнинг ҳамширалик бўлимига ўқишга кирган эди .
Аммо ...

Яна кўз ёшлар , яна изтироб .
Сабаби оддий қишлоқ мактабига ўқиган , ўзбек тилидан бошқа тилни билмайдиган қиз рус гуруҳга қабул қилинган эди .
Мандат кунигача юрак ҳовучлади .
Мандат куни техникум раҳбари барча талабгорларни йиғиб натижаларни маълум қилди .
Рус группани ҳам рус тилида эълон қилиб , қизни ҳам энг юқори балл билан ўқишга қабул қилингани билан табриклади .

Ҳамма хурсанд бўлса у тинмай йиғларди .
Гуруҳдошлари сабабини сўрашди .
--- Тиббиёт атамалари жуда қийин , ман рус тилида ўқиёлмайман , - дерди у ҳиққиллаб .

Гуруҳдошларининг
,, ўзимиз ёрдам берамиз ,,- дегани хам таскин бермасди унга .
Қиз уч кун ўқишга йиғлаб келиб , йиғлаб ўқиди .

Охири гурух раҳбари техникум директорини олдига олиб кирди .
--- Нима гап қизим , ўқийверсанг ўрганасанку ,- деди раҳбар .

--- Йўқ билмайманда устоз , мукаммал билим ололмайман.
Ўз она тилимга ўтказинг ,- деб йиғлаб илтимос қилди қиз .

Директор кулимсираб
---- Ота тилингга ўтказсамчи ,- деди .

Қиз рахбарининг ҳазиломуз айтган сўзига тушунмади , изтироб билан яна ўтиниб сўради ,
--- Йўқ устоз , она тилимга ўтаман .

Раҳбар ҳам кулиб ,
--- Майли , она тилисида ўқисин , - деб ўзбек группасига ўтказиш ҳақида қарор чиқариб бердилар .

Ниҳоят кўнгли жойига тушган қиз , икки йил давомида мазза қилиб она тили группасида билим олди .
Ҳамшира бўлиб , ҳунар ўрганиб чиқди .
Тил билган ҳам жуда яхши , аммо она тилига меҳр ҳам яхшида 😊

ШАХЗОДА САТТОРОВА
.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16👍11🔥6
Она


Унга онаси:
- "Болам дори олиб кел" деди.
- У хўп бўлади - деб уйдан чиқди ва кўзи ёшланди.
У астойдил йиғлай бошлади, чунки унинг бир чақа ҳам пули йўқ эди.
Ташқарида анча туриб қолди.
Сўнг уйига қайтди, у онасига пули йўқлигини айтмоқчи эди.
Уйга кирган пайт онаси вафот этиб бўлган эди.
У онасининг қўлидан ўпиб, дод солиб йиғлай бошлади.
Ўша жойдан бир хат топиб олди.
Унда шундай ёзув бор эди.
"Ўғлим, пулинг йўқлини билсамда дорига юбордим сени.
Чунки менда сакаротул - мавт бошланаётган эди.
Жон беришимни кўриб, эзилмасин деб шундай қилдим.
Ўғлим сенга бир хазина қолдирдим у ҳам бўлса сендан розилигим...".
😢29❤8🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақлли аёл билан оқила аёлнинг фарқи нимада? Эркаклар қай бири билан бахтли бўлади?
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

79 - қисм .

Ёдгорбек гапини тугатдию , секин бошини кўтариб ўзига ҳайрон қараб турган Умида опасига хижолатли жилмайиб қаради .

---- Опажон агар майли десангизлар , кенжа қайнсинглингизни қўлини сўрамоқчи эдим .

Умиданинг эри қайнукасига қовоқ уйиб қаради , ранги оқариб қоши чимирилди .
Аммо бободан истиҳола қилиб ҳеч нарса демадию четга ўгирилди .

Бобо куёвининг ҳолатини ҳис қилди , ва маслаҳатни шу ерда тўхтатди .
---- Бўпти ҳаммангиз чарчадингиз , бугун дам олинг , эртага гаплашамиз .
Бобонинг дуосидан сўнг ҳамма ўрнидан турди .

Умида эрини дарвозага кузатиб чиқар экан , худди айбдордек жимгина бош эгиб эрини ортидан юрди .
Дарвозага етган эрининг барибир сабри чидамади . Умидага ўгирилиб паст аммо тахдидли шивирлади ,
---- Уканг нега ундай деди , синглимни қачон кўрибди , бирон гапи борми .
---- Вой дадаси , ваҳима қилманг . Укам кетганида синглимиз 8 чи синф эди . Қаерда гаплашади . Шунчаки номзод учун айтдида .
---- Гаплашмаганми , - яна гумон билан иккиланиб гапирди куёв .
---- Дадасиее синглингизни бунча қизғонмасангиз . Синглимиз ақлли , сиз хам дадаси ҳам ўқишига йўл бермаганларингизда ҳам тўполон қилмадику , кўндику . Қўйинг гумон қилманг .
Ундан кўра бориб тайёргарлик кўринг . Ман эртага совчи бўлиб бораман .
---- Ҳейй , жахлимни чиқарма , - Умидага зарда қилди эри .
---- Хоп дадаси хоп , - кулди Умида . Ман эмас бобом билан тоғам борадилар .
Ҳаммаси яхши бўлади .

Умида уйга кириб укасининг олдига борди .
---- Укажоним катта йигит бўлибсанаа қара .
Манга қара мани қайнсинглимни қачон кўрувдинг .
---- Сиз билан хайрлашишга борган куним кўрувдим . Доим дуоларимда сўраб юрдим , тўй бўлмай турсин деб .
Умида хурсанд укасини бағрига босди . Гулбахор хам секин келиб икковини баробар қучоқлади .

Гўдакликдан бир бирига ҳам ота , хам она бўлиб катта бўлган жигарлар ва ниҳоят тақдирнинг гўзал тухфаларига етишаётган эдилар .

Кейинги куни ўғли билан катта қудасиникига совчиликка бориб келган бобо хурсанд бўлиб келди .
Бу оилада яна хурсандчилик , яна тўй ташвиши бошланди .

Ҳаммаси яхши кетаётган жойида Ёдгорбек номига инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотидан чақирув қоғози келдию ҳамма хавотирда қолди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤47🔥25🤔11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон умри поездга ўхшайди...
Фарқи шундаки, поезд танланган бекатларида тўхташга мажбур, йўналиш бўйича ҳаракат қилади,
Инсон эса умри давомида ўзи истаган бекатларида тўхтай олиши мумкин!

Ҳар бекатингиз ёқимли бўлсин!😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

💥БУГУН 21 - ОКТЯБР.
ТИЛ БАЙРАМИ- Ўзбек тилига давлат тили
мақоми берилган кун

Барчангизга байрам муборак бўлсин!

МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

💜Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹

❤️Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲
✨Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
💗Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

🌹 Бошланган кун барчамизга хайрли бўлсин!... 🤲❤️😍

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9🥰1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Эххеее олисдаги дил яқинларим , яқиндаги қадрдонлариииим ....
Саломатмисиииз , кайфиятлар жойидами , хеч ким хафа қилмадими ?
Ҳаёт хафа қилган жойида асло сиқилманг , чунки бу кунлар ҳам ўтади ....
Балки дилимизда армон қолар , балки қувонч қолар ... аммо ўтади ...

Хаммаси учун сабр ва шукурда бўламиз , Алҳамдулиллаҳ .

Бугун қандай кун ...
Албатта , ҳамма билади , қувончли кунларимиздан бири .
ОНА ТИЛИмизга давлат тили мақоми берилган кун ...

Бу қувончли кун ҳаммага қутлуғ бўлсин .
Ўз она тилимизда мароқ билан , салобат билан , шукроналик билан сўзлашиб юриш насиб этаверсин .

Кўп миллатли юртимизда бошқа миллат вакилларининг ўзбек тилимизга хурмат билан қараган жойларига кўп гувох бўлганмиз . Бунинг учун улардан миннатдормиз .

Анча йил олдин қўлим чиқиб касалхонага , травматалог шифокорга мурожаат қилдим .
Шифокор кексароқ рус киши экан . Ўз тилида нималадирлар деди . Кошки тушунсам , қўлимни қучоқлаб йиғлаб турибман .
Бир пайт қарасам укол қилишмоқчи .
Рўза эдим , очилиб кетади деб рози бўлмадим .
Шифокорга таржима қилиб беришди .

Шифокор мийиғида жилмайиб қўйди .
Ва менга соф ўзбек тилида
---- Унда сенга осон оғриқ сездирмайдиган усулни айтаман , - деди .
Қўлингни ташла , тескари қара
,, Аллоҳим ўзинг мадад бер ,, деб тур ,- дедилар .

Ман тескари қараб дуо ўқигунимча қирт этиб қўлимни солиб қўйдилар .

,, Спасибо ,, деб юборишимга сал қолдию , ўзимни ўнглаб
,, катта рахмат ,, дедим 😊👍.

Ўзбек тилини ҳурмат қилган дўстларимизга катта раҳмат .
Яна бир бор байрам муборак юртдошларим ...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17🔥3🥰2
МИРЗО КЕНЖАБЕК

ИБОДАТ

Ибодат не? Яратганга
      итоат ҳам ибодатдир,
Ҳақиқий бандалик бирлан
      садоқат ҳам ибодатдир!

Ибодатдир, тирикликни
      этолсанг маърифат боғи,
Машаққатлик илм, санъат,
      қироат ҳам ибодатдир.

Онанг бирла отанг қалби
      ўтар Каъба тавофидан,
Агар кўнглини шод этсанг,
      шу хизмат ҳам ибодатдир.

Хабар олдингми бемордан,
    қариндош, дўст, мусофирдан?
Бировни йўқласанг дилдан,
      зиёрат ҳам ибодатдир.

Умрни этмайин исроф,
      ўзинг рўза, вужудинг соф,
Агар пок ҳолда ухларсен,
      шу роҳат  ҳам ибодатдир.

Мудом Аллоҳни зикр этсанг,
      ҳалол борига шукр этсанг,
Қиёмат кунин фикр этсанг,
      тижорат ҳам ибодатдир.

Бутун борлиқ, наботот ҳам,
      Яратганга этар тасбиҳ,
Бобо деҳқон экиб юрса
      зироат ҳам, ибодатдир.

Ибодатдир – бирор золим,
    жафокорга десанг ҳақ сўз,
Ва нодонга сукут қилсанг,
    сукунат ҳам ибодатдир.

Агар жуфти ҳалол бирлан
    кўнгилхушлик этар бўлсанг,
Фалак шоҳид, малак ҳозир,
    бу суҳбат ҳам ибодатдир.

Бу Исломдир, бутун умринг
    ибодат ҳолига келгай,
Ва огоҳлик билан ўтган
    шу фурсат ҳам ибодатдир.

Тамал –  иймону ихлосдир,
    бу қуллик бандага хосдир,
Худо деб қилганинг ҳар иш
    ва ният ҳам ибодатдир.

Севиб Мирзо, фақат дўстлик
      билан дилларни обод эт,
Агар Аллоҳ учун севсанг,
    муҳаббат ҳам ибодатдир!..

Мирзо Кежабек
❤10
Жанозангизга Фаришталар иштирок этишини истайсизми...?!

Жаброил алайҳиссалом Табукда тушиб:
- “Эй Расулуллоҳ, Муовия Музаний Мадинада вафот этди. Унга намоз ўқишингиз учун ерни букиб берайми?” - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ҳа” - дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом икки қаноти билан ерга ва тоғ чўққиларига урган эдилар, ер итоат қилди ва унинг тобути кўрсатилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намоз ўқидилар. Ортларида фаришталар икки саф бўлиб, ҳар бир сафда етмиш минг фаришта бор эди. Ўқиб бўлиб, “Таржиъни (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) айтдилар. Сўнг:
- “Бу даражага нима сабабли эришди?” - деб сўрадилар.
Жаброил алайҳиссалом:
- “Қул ҳуваллоҳу аҳад” ни яхши кўргани ва уни келганда ҳам, кетганда ҳам, турганда ҳам, ўтирганда ҳам ва ҳар бир ҳолатда ҳам ўқигани учун” – дедилар.

*Эй Меҳрибон Зот, бизларни ҳам ушбу даражаларга юксалувчилардан қил...!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад..
❤22👍21😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❤15😢3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

БУГУН 
2⃣2⃣➖ОКТЯБРЬ. ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Умрингизнинг сўнгигача, ғамлар эшик қоқмасин!🍃🌼

Қайгу, Хасад изласада, уйингизни топмасин! 🌸🍃

Остонадан хатлаб ўтсин Меҳр ила Мухаббат! 🌺🍃

Сизга доим ҳамрох бўлсин, Соглик, Тинчлик, Омад, Бахт!!

Пайшанба тонги муборак бўлсин.

Бошланган янги  кун омадли ва барокатли келсин.🤲🤲

Яқинларга Улашинг..

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9💋1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яхшимисизлар яхшиларим .
Мароқли ҳордиқ олиб турдингизми .

Бугунги режалаган ишларингизга унум , ривож берсин .
Биламан кир ювасиз , дазмол қиласиз , уйларни тозалайсиз , чунки эртага жума ....

Ҳар бир кунимизнинг ўзгача файзи , баракаси бор . Шу кунларга етказганига шукур .

Бугун Тошкентда ҳаво яхшигина салқин , ҳатто уйларнинг ичигача совиб кетибди . Ёки ман совқотдиммикинааа ...

Билмадиму аммо тонгда кўчага чиққанлар эти жунжикиши тайин , иссиқроқ кийиниб чиқаверинг .

Хуллас пайшанба кунимиз ажойиб ва яхши хабарларга бой бўлсин
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21
😱😱ХИЁНАТ
Султон Салим Хоннинг хизматида,  бошқа динга эътиқодли хизматкорлардан бири саккиз йил хизмат қилди.Шу қадар яхши хизмат қилдики, ундан ортиғи бўлмайди...Бир куни султон хизматчисини хузурига чақириб, деди:
- Менга қара, сени озод этаман.Қўлингга пул ҳам бераман.Подшоҳ сўзи-сўздир...!!! Бир нарса сўрайман фақат тўғрисини айтасан,заррача зарар етмайди сенга.
- Марҳамат сўранг подшоҳим,—деди хизматкори.
Султон Салим Хон деди:
-Менинг пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай хадис бор:
Бир яхудий ёки насроний сенга яхши хизмат қилаётган бўлсада барибир хиёнат қилади.
Мен шу ҳадиснинг нақадар тўғри айтилганлигини билмоқчиман. Сенга бир саволим бор, жавобинг қандай бўлишидан қатъий назар сенга зарар етказмайман,  чин султонлик сўзим. Айтчи, шу хизмат йилларинг давомида менга ҳеч хиёнат қилганмисан. Аллоҳ ҳаққи тўғри жавоб бер,  сенинг бир тукинг ҳам тўкилмайди..

—Ҳа,  султоним,  шу йиллар давомида сизга ҳар куни хиёнат қилганман
.
—Нима қилгансан?
— Таҳорат сувингизга ҳар гал нажосат аралаштириб келардим. —дебди хизматкор.
Султон кулимсираб жавоб берибди:
—Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки,  мен сен тайёрлаган сувни бир марта ҳам ишлатмаганман...
@@@@
❤24👍18👏7🔥2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мени турмуш ўртоғим учун дуо

Эримни ризқи кенг
қилгин уни
ишларига ривож барака бергин тангрим 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💜Ўзингизни эҳтиёт қилинг,
соғлиғингизга аҳамият беринг,
ҳар нарсани ўйлайверманг,
ҳар кимни, ҳар ҳолатни борича қабул қилинг.
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Яна бир марта ҳеч бир она дунёга келтирмайди сизни.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧠 ДИҚҚАТ, МАНТИҚИЙ САВОЛ!

📜 Илгари Фарғона тўйларида бир қизиқ одат бўлган экан.

Тўйдан бир кун олдин меҳмонлар йиғилиб, сабзи тўғрашган. 🥕
Қизиғи шундаки, сабзи тўғрашда қатнашган меҳмонлар учун ошпаз ош эмас, шавла пиширган экан. 🍲

❓ ДИҚҚАТ САВОЛ:
Нега айнан шавла пиширишган, нега ош эмас?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳмон кетганида уйингиздан нималар чиқиб кетади?



➡️Яқинларга юбориб қўямиз
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2⃣3⃣💛1⃣0⃣💛2⃣0⃣2⃣6⃣
❤️АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ
❤️ҚАДРДОНИМЛАРИМ
❤️ ЖУМА Кунингиз
❤️муборак бўлсин!

🦋💚Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

🎀💚Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят устида жамласин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1🔥1