ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
82 - қисм .
Ёр - ёр садолари остида келин куёв даврага кириб келди .
Давра бршида бобосига таъзим қилиб , тўрда тайёрланган саҳнага қараб юрган келин - куёвни давра бошловчи тўхтатди .
Тўйхонада одам кўп . Каттаю - кичик эркаклар , аёлар стол стулларга ўтиргани қанча , ўтирмай четдан томоша қилаётгани қанча эди .
Яна ҳовлида , давра орасида қий чув қилиб чопиб юрган бола - бақранинг шодлиги ўзгача эди .
Чунки бу чекка қишлоқда ҳали кўпчилик ҳовлида бундай катта тўй қилиб , санъаткорлар , карнай сурнайлар олиб келмаган эди .
Бобосининг саъйи ҳаракати билан Ёдгорга тоғалари шундай катта тўй қилиб беришаётган эди .
Ҳовлининг қоронғу томонидаги жўхоризор орасидан ўғри мушукдек тўйхонани кузатаётган Умиданинг отасининг алами эса ортгандан ортиб борарди .
Ариза бериб ўзи бирор марта ҳам оталик қилмаган фарзандларидан нафақа ололмагани алами бир томон бўлса , Ёдгорбекнинг саховати билан болаларига ажратилган нафақани ҳам аёлига олиб келиб беришгани яна алам қиларди .
Бир вақтлар Сабрия Гулбаҳорнинг нафақа пулини берса ҳам аёвсиз калтакланганди .
Бу хотинига ҳам шунақа зўравонлигини кўрсатган эди . Хотини пулни бир сўмини ҳам бермадику , бориб маҳалла посбонига арз қилди . Оқибатда эрини 5 кун қамаб қўйишди .
Шуларни ўйлаб пулни ўзига бермаган , куёвлик либосидаги Ёдгорга қараб баттар нафратланиб , қўлини мушт қилиб келин - куёвдан кўзини узмай турарди ...
Даврабоши бобога қараб сўз бошлади .
---- Ота , куёв набирангизни сизга ва опаларига совғаси бор экан . Қабул қилиб олиб , дуо қилиб қўйинг .
Бобо бош силкиб қўйди .
Саъаткорларнинг шодон мусиқаси остида Ёдгор бобосига янги чопон кийдириб белига белбоғ боғлаб қўйди .
Келин уялибгина таъзим килиши давомида бобо ёшларни дуо қилди .
Ёдгорбек бир бирига суяниб турган , тинмай кўз ёшлари оқаётган опаларига қараб юрди .
Ўртоқлари рангдор зарқоғозга бир хил қилиб ўралган иккита катта , тўртбурчак шаклдаги совғани куёвнинг олдига олиб келишди .
Ёдгорбек опаларини қучиб , пешоналаридан ўпиб , ҳар бирига совғасини берди .
Даврабоши шўхчан овозда опалардан совғани очишни сўради .
Меҳмонларнинг қарсаклари ва мусиқа садолари остида совғаларни очган опа - сингил бир зум қотиб қолишди ...
Қўлларидаги совғага термулиб туришдию , сўнг баробар совғани бобосига қаратишиб йиғлаб юборишди .
Совға катталаштирилиб , катта рамкага солинган расм эди .
Бирида онаси Сабриянинг оппоқ либосда уялибгина жилмайиб турган , тўйи куни тушган расми эди .
Иккинчисида эса Саъриянинг узун сочлари қирқ кокил қилиб ўриб олдинга ташлаб қўйилган , бошига ироқи дўппи кийган , кулгичлари ярашиб турган сурати эди .
Бобо расмларни олиб бағрига босди , кўз ёшдан хира бўлган кўзлари билан суратдаги қизига соғинч билан термулди .
Келинчак ибо билан таъзим қилиб тураркан , Ёдгор опаларини икки қанотига олиб , елкаларидан қучди .
Ҳофизнинг машҳур қўшиғи санъаткорлар тилидан янгради ,
##
Ҳамма хурсанд шўх шодон,
Дилимда дардим пинхон .
Менга бир умр армон ,
Онамсиз тўйим бўлди .
Дорга сеплар илинди,
Юрак бағрим тилинди,
Қадри кўп бор билинди ,
Онамсиз тўйим бўлди .
Бобом четда хўрсинар ,
Опаларим дили ўксинар ,
Номард отадан қалби синар,
Онамсиз тўйим бўлди .
Овутолмай дўстларим ,
Ой ярим , кўнглим ярим ,
Кимга таъзим қилсин ёрим ,
Онамсиз тўйим бўлди .
##
Тўйдагиларнинг барчасини кўзида ёш эди .
Бошловчи даврага тўй шукуҳини қайтариш учун шўхчан овозда сўзлади ,
---- Келин - куёв давра тўрига қани ёр ёр янграсин . Хуш келибсиз меҳмонлар ...
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

👍11❤8🔥3