📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ТУШ ✍

Бугун тушимга онам кирибди ,
Ҳовлида райҳонларин саралаб юрибди ,
Қўллари белида қаддини ростлаб ,
Дарвозага қараб кулиб турибди .

Дарвозага бўйласам интиқ ,
Юрагимда соғинчдан санчиқ ,
Умид билан қараб , кўрибман ,
Отам маюс турарлар опам мушфиқ .

Қўлим очиб бориб қучай десам ,
Хиралашди кўзим олди юмиб очсам .
На онам бор , на отам бор , опам қани ,
Майли эди яна бир бор тушимда кўрсам .

Айрилиқнинг залворлари оғир экан ,
Ҳар дақиқа эслаб юрак оғрир экан ,
Дуоларим уларгадир бизга эса ,
Жаннатда кўришмоқлик умиди- ла сабр экан .

ШАХЗОДА САТТОРОВА .✍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢8❤6👏2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сюрприз...

Хозироқ киринг чунки 👇


📚 Ibratli Hikoyalar
❤7
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .

84 - қисм .

Қишлоқ жойда тўйлар эрта тугайди . Каттаю кичик роса яйраган Едгорбекнинг тўйи ҳам бобосининг тўлқинланиб қилган дуоси билан якунланди .
Уларни олдинда катта ҳаёт кутарди ...

Тўйдан сўнг ўн кунча ўтиб келин - куёв катта шаҳарга отланишди .
Яна ҳамма жигарлар бобонинг ҳовлисига йиғилиб ёшларни узоқ манзилга кузатишди .

Бобоси Ёдгорбекни маҳкам бағрига босар экан улар билан қайта кўришиш ўзига насиб қилмаслигини сезгандек кўзини тўлдириб неварасига боқарди .

Унинг елкаларини силаб , сийпалар , қўйиб юборгиси келмасди .
Ёдгорбек ҳам яна кўз ёшлари юзларини ювиб турган опаларига бир бир қараб ҳозирданоқ уларни соғиниб турарди .

Бобосини ранжитмаслик , дилини оғритмаслик учун олдигинасига ўтириб олганди .
Ниҳоят кетишадиган пайт бўлди .
Ялтир - юлтир келинлик либосларини одмигина кийимларга алмаштирган келинчак одоб билан бобонинг олдига келиб бош эгди . Бобо келинининг пешонасидан ўпиб дуога қўл очди ,

---- Болам , бахтли бўлинглар , фарзандларинг кўп бўлсин , аҳил , иноқ яшанглар . Ўқинглар , яхши жойларда ишлаб ҳалол кун кечиринглар .
Ўғлим сандан ўтинчим икки опанг сенга онангнинг омонати . Эркак бўлиб уларни ҳолидан хабар олиб қўллаб юргин .

Ёдгоржон , чақалоқлигингдаёқ онасиз қолганинг учун , етимликда катта бўлганинг учун мени кечир .
Ман сизлардан розиман , сизлар ҳам мандан рози бўлинглар .
Оқ йўл , болаларим , Аллоҳим паноҳида асрасин , Амийн .

Бобо дуо қилиш билан бирга кўз ёшларини кафтига артди .
Узоқ йўлга чиққан ёшларга тайёрлаб берилган егуликлар солинган сумкалар , кийим кечаклар машинага жойланди .
Қариндошлари билан ўксибгина хайрлашган келинчак машина олдига бориб турди .

Ҳамма билан кўзида согинч , айрилиқ , алам ёшлари билан қучоқ очиб хайрлашган Едгорбек ҳам машина сари юрди ....

Бир икки қадам қўйдию ортига ўгирилди .
Ҳассасига таяниб бош эгиб турган бобосига қараб юраги эзилди .
Елкасига осган сумкасини шундоқ ерга ташлади ва бобоси томонга юрди .
Буни сезгандек бобо ҳам бошини кўтарди .
Титроқ қўлларини набирасига узатди .
Ота мехрини билмаган Ёдгорбек бобосининг қучоғига отилиб , ёш болага ўхшаб хўнграб йиғлаб юборди .
Бобо ҳам ингроқ овоз билан йиғлаб набирасини бағрига босиб турарди . Улар иккови ҳам бу сўнги дийдор эканлигини , қайта юз кўришиш насиб этмаслигини , савқи табиий сезги билан ҳис қилиб туришарди ...

Бобо тезда ўзини қўлга олди .
Набирасига кулиб қараб яна оқ йўл тилаб дуо қилди .

Тоғаси тезда ёшларни машинага чиқариб хайрлашди .

Машина шитоб билан олдинга интилди . Икки ёш , икки деразадан яқинлари кўринмай қолгунча қўл силтаб хайрлашиб кетишди .

Ҳайдовчи уларга далда берди ,
---- Вақт бир зумда ўтиб кетади , укалар . Ўқишларингни битириб тезда қайтасиз , ўксиманглар .

Ёдгорбек унинг гапларига бош силкиб қўйиб , миннатдорчилик билдириш учун бошини кўтардию ташқарига қараб ҳайрон бўлиб қолди .

Яна ўша йўлда , яна ўша биринчи кетишида тўхтаган жойида , яна ўша қоровул амаки уларни тўхтатиб турарди .
Бу сафар у ёлғиз эмас эди . Ёнида машинага интиқ кўз тиккан ҳамроҳлари ҳам бор эди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
Дуо қилиб турсангизлар , насиб эртага якунлаб қўямиз .