ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .
84 - қисм .
Қишлоқ жойда тўйлар эрта тугайди . Каттаю кичик роса яйраган Едгорбекнинг тўйи ҳам бобосининг тўлқинланиб қилган дуоси билан якунланди .
Уларни олдинда катта ҳаёт кутарди ...
Тўйдан сўнг ўн кунча ўтиб келин - куёв катта шаҳарга отланишди .
Яна ҳамма жигарлар бобонинг ҳовлисига йиғилиб ёшларни узоқ манзилга кузатишди .
Бобоси Ёдгорбекни маҳкам бағрига босар экан улар билан қайта кўришиш ўзига насиб қилмаслигини сезгандек кўзини тўлдириб неварасига боқарди .
Унинг елкаларини силаб , сийпалар , қўйиб юборгиси келмасди .
Ёдгорбек ҳам яна кўз ёшлари юзларини ювиб турган опаларига бир бир қараб ҳозирданоқ уларни соғиниб турарди .
Бобосини ранжитмаслик , дилини оғритмаслик учун олдигинасига ўтириб олганди .
Ниҳоят кетишадиган пайт бўлди .
Ялтир - юлтир келинлик либосларини одмигина кийимларга алмаштирган келинчак одоб билан бобонинг олдига келиб бош эгди . Бобо келинининг пешонасидан ўпиб дуога қўл очди ,
---- Болам , бахтли бўлинглар , фарзандларинг кўп бўлсин , аҳил , иноқ яшанглар . Ўқинглар , яхши жойларда ишлаб ҳалол кун кечиринглар .
Ўғлим сандан ўтинчим икки опанг сенга онангнинг омонати . Эркак бўлиб уларни ҳолидан хабар олиб қўллаб юргин .
Ёдгоржон , чақалоқлигингдаёқ онасиз қолганинг учун , етимликда катта бўлганинг учун мени кечир .
Ман сизлардан розиман , сизлар ҳам мандан рози бўлинглар .
Оқ йўл , болаларим , Аллоҳим паноҳида асрасин , Амийн .
Бобо дуо қилиш билан бирга кўз ёшларини кафтига артди .
Узоқ йўлга чиққан ёшларга тайёрлаб берилган егуликлар солинган сумкалар , кийим кечаклар машинага жойланди .
Қариндошлари билан ўксибгина хайрлашган келинчак машина олдига бориб турди .
Ҳамма билан кўзида согинч , айрилиқ , алам ёшлари билан қучоқ очиб хайрлашган Едгорбек ҳам машина сари юрди ....
Бир икки қадам қўйдию ортига ўгирилди .
Ҳассасига таяниб бош эгиб турган бобосига қараб юраги эзилди .
Елкасига осган сумкасини шундоқ ерга ташлади ва бобоси томонга юрди .
Буни сезгандек бобо ҳам бошини кўтарди .
Титроқ қўлларини набирасига узатди .
Ота мехрини билмаган Ёдгорбек бобосининг қучоғига отилиб , ёш болага ўхшаб хўнграб йиғлаб юборди .
Бобо ҳам ингроқ овоз билан йиғлаб набирасини бағрига босиб турарди . Улар иккови ҳам бу сўнги дийдор эканлигини , қайта юз кўришиш насиб этмаслигини , савқи табиий сезги билан ҳис қилиб туришарди ...
Бобо тезда ўзини қўлга олди .
Набирасига кулиб қараб яна оқ йўл тилаб дуо қилди .
Тоғаси тезда ёшларни машинага чиқариб хайрлашди .
Машина шитоб билан олдинга интилди . Икки ёш , икки деразадан яқинлари кўринмай қолгунча қўл силтаб хайрлашиб кетишди .
Ҳайдовчи уларга далда берди ,
---- Вақт бир зумда ўтиб кетади , укалар . Ўқишларингни битириб тезда қайтасиз , ўксиманглар .
Ёдгорбек унинг гапларига бош силкиб қўйиб , миннатдорчилик билдириш учун бошини кўтардию ташқарига қараб ҳайрон бўлиб қолди .
Яна ўша йўлда , яна ўша биринчи кетишида тўхтаган жойида , яна ўша қоровул амаки уларни тўхтатиб турарди .
Бу сафар у ёлғиз эмас эди . Ёнида машинага интиқ кўз тиккан ҳамроҳлари ҳам бор эди ....
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤26👍6🔥6🤔2
Дуо қилиб турсангизлар , насиб эртага якунлаб қўямиз .
👍39🔥6🥰3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатух
❤️Сокин кунлар бағрида,
Хуш ифорлар таралди.
Муборак Жума куни,
Одам Aто яралди.
🕌Аллоҳим жума куни,
Гуноҳларни кечирди.
Тавба қилган инсонга,
Оби зам-зам ичирди.
❤️Биз ожиз бандалармиз,
Кўрсатайлик илтифот.
Шукр қилган инсонга,
Жаннат эмиш мукофот.
🤲Жума айём ҳар инсон,
Қалби қувончга тўлсин.
Aллоҳим севган кун бу,
ЖУМA муборак бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
роҳматуллоҳи ва барокатух
❤️Сокин кунлар бағрида,
Хуш ифорлар таралди.
Муборак Жума куни,
Одам Aто яралди.
🕌Аллоҳим жума куни,
Гуноҳларни кечирди.
Тавба қилган инсонга,
Оби зам-зам ичирди.
❤️Биз ожиз бандалармиз,
Кўрсатайлик илтифот.
Шукр қилган инсонга,
Жаннат эмиш мукофот.
🤲Жума айём ҳар инсон,
Қалби қувончга тўлсин.
Aллоҳим севган кун бу,
ЖУМA муборак бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима етсин дийдорга
Тугамас оила иши.
Биздай гўзал гулларга ярашмас уй ташвиши..
🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

❤3👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Олисдаги яқинларим , кўнгилдошларим ...
Бугунги ЖУМА кунининг хайру саховатини , файзу барокатини сизга тиладим .
Кунинигиз ҳаловатда ўтсин . Ишларингиз ўнгидан келсин , ҳалол баракали ризқ - насибангиз бўлсин .
Бугун барака куни , бугун саховат куни , бугун поклик кун , бугун ҳар бир кунимиз шундай бўлиши керак бўлган кун ...
Танингизни сув , руҳингизни салом ва саловатлар , дуо ва ибодатлар покиза қилгай .
Ўзингизни асранг азизларим .
Яхши ёмон кунингизда
Битта дуо асрасин ,
Бандаси асролмайди ,
Сизни Худо асрасин .
ШАХЗОДАнгизни ҳам дуо қилишни унутманг 😘
https://t.me/shahzodangizdan

🥰1