📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистон перевали 😅

Ҳайдовчиларга юборамиз
😁3❤1
Зерикиб қолмадингизми 😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰4
Яна янги асар бошлаймизми

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏22❤3👍3
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ

Муаллиф: ХАЗОНРЕЗГИ

-1-

" Шунча ҳаракат қилди-я , шунча ҳаракат қилди. Аксига олади ўзи. Оббо . Ҳудди атайин бўлгандек... "
Шодия метронинг охирги бекатидан чиқиб , ўзларининг қишлоғига кетадиган йўналишли таксилар бекатига қараб юрганда , куннинг ранги ўчганди. Яхшиям шаҳарда. Ҳаммаёқ кўркам дизайнда ўрнатилган симёғочларнинг лампаларидан қуйилаётган нурлар базмига бурканган. У таниш бекатга бориб ҳайрон қолди . Атрофда ҳеч зоғ кўринмасди. Унда- бунда учраган нотаниш йўловчилар эса ўзга манзилларнинг харидорлари экан. Одатда бу вақтда бекатда кўпчилик бўлмаса-да , ҳар қалай ҳеч бўлмаганда ҳамқишлоқларидан ўн чоғли одам учраб турарди .
Шодия атрофнинг тим- тирис эканлигидан бир асабийлашса, бир бугунги харидорнинг мужмаллигидан ҳуноби ортарди .
Шодия техника университетида дизайнерлик йўналишида таҳсил олади . Бу йил тўртинчи босқичга ўтганди. Ўқиш билан бир қаторда Назира опа исмли бир аёлга шогирд тушганди . Назира опа курсдоши Лайлонинг холаси бўлиб , ўз касбининг миришкор устаси эди. Унинг йигирмага яқин шогирдлари бор бўлиб , улар асосан келин саруполари , оқшом либослари ва дераза, эшиклар учун чиройли дарпардалари тикишарди. Янги тўйи бўладиган ёшларнинг уйларини ҳам ўзлари тиккан буюмлар билан безатиб беришарди. Бугун ҳам ўқишдан чиқиб навбатдаги ҳонадонни безатишга борган Шодия ва Мунира исмли катта ёшли тикувчи аёл уй бекасидан обдон безор бўлишди .
Уй бекаси , яъни бўлажак қайнона анчагина бети қаттиқ аёл экан. Иш билан оввора Шодияларга савол бериб чалғитавергани ҳам бир бўлди-ю , ақл ўргатавериши обдон ортиқчалик қилди . Начора иш . Шодия ҳам , Мунира опа ҳам тишларини тишларига қўйишга мажбур эдилар. Улар кўнгилларида бўлажак келинга сабр тилаганча ишни битирганларида, қуёш уфққа бош қўйишга ўз тараддудини кўра бошлаган эди .
Шодия кўча юзида Мунира опа билан хайрлашиб , яқин орадаги метро станциясига тезгина чопқиллаб кетди. Мунира опа эса хўжайини, яъни турмуш ўртоғи Сарвар акани кутиб қолди.
Мана бир йилдирки , Шодия Назира опанинг уйида яшайди. У опага шогирд тушганидан бери унинг таклифи билан шу ерга кўчиб келганди. Бу ерда Шодиядан бошқа яна яшаш манзиллари узоқ бўлган беш нафар қизлар ҳам бир хонага жойлашишган эди . Назира опа қизларни жуда интизом билан ушларди . Иш юзасидан бирор манзилга юборадиган бўлса Мунира опа ва у кишининг турмуш ўртоғи Сарвар акани албатта ҳамроҳ қилиб жўнатарди. Таксичилик билан шуғулланадиган Сарвар ака қачон аёли "иш бор" деса доим тайёр бўларди.
Шодия бугун Назира опани огоҳлантирган эди . Шодиянинг ойиси Дилдора опа бугун қирқ беш ёшга тўлиши муносабати билан Шодия ойисига сюрприз қилмоқчи бўлганди. У пешин вақти ойиси билан қўнғироқлашганда "Ойижон , бугун ишимиз , буюртмамиз бироз кўпроқ, эртага якшанба, уйга эрта сахардан етиб бораман, хўп ?! " дея онасини ғойибона табриклашни унутмаган эди .
❤19🔥4
Устоз адибамиз Гулбаҳор опа - Хазонрезги қаламига мансуб ажойиб асар
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
асарининг мутооласини бошлаймиз .

Фикрларингизни билдириб қўллаб турсангиз хурсанд бўлардим .

Тугалланган асар бўлгани учун бир кунда 3 маҳал беришга қарор қилдик .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17👏15👍12🔥2
#ибрат

— Коинотдан оғирроқ нима бор?
— Одамларни ноҳақ айблаш коинотдан оғирроқдир.

— Ердан кенгроқ нима бор?
— Ҳақиқат ердан ҳам кенгроқдир.

— Денгиздан бойроқ нима бор?
— Шукрли банда денгиздан ҳам бойроқдир

— Тошдан қаттиқроқ нима бор?
— Мунофиқнинг юраги тошданда қаттиқроқдир.

— Оловдан даҳшатлироқ нима бор?
— Золим ҳукмдор оловдан ҳам даҳшатлироқдир.

— Муздан совуқроқ нима бор?
— Миннатчига муҳтож бўлмоқ музданда совуқроқдир.

— Заҳардан аччиқроқ нима бор?
— Хасад тўла қалб захарданда аччиқроқдир

©интернет


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу гуллар дунёдаги энг гўзал
аёлга сиз бундан ҳам кўпига
арзийсиз🌹



➡️Яқинларингизни хурсанд қилинг!

🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀
🔥2❤1
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-2-

Шодия сумкасини бағрига босганича бекатда бўшашиб турарди . Сумкасида ойисига атаб адрас матосидан тиккан бинафша рангдаги кўйлак чиройли қилиб тахланган эди.
Шодия бекатда ярим соатча қолиб кетди. Окябрнинг охирлари бўлганлиги учун ҳаво анчагина салқин бўлиб қолганди . Шодиянинг эти ивиша бошлади . У энди ортга Назира опаникига қайтиш ҳақида ўйлай бошлаганди. Сумкасидаги пулини таксига етармикан деб чамалай бошлади .

- Шодииииияяяя !

Шодия бир чўчиб тушди . Уни чақирган эркак кишининг овози қаердан келганлигини англай олмай қолди. Шодия билан бир жойда машина кутиб турган беш нафарча йўловчи ҳам атрофга аланглай бошлагандилар.

- Шодиииияяя! Бу ёққа қаранг !

Шодия ниҳоят қарама - қарши томонда турган оқ матиз ва қишлоқдоши Ботирга кўзи тушди . Ботир унга қўлини силкиб "бу ёққа" дегандек ишора қиларди. Шодия иккиланган куйи у тарафга қадам босди . Матизни ичида ёши катта аёл борлигини кўриб анча жадаллашди . Аёл бозорга чиқади чоғи матизнинг орқа ўриндиғини сумкалар билан тўлдирган , ўзи ҳам бир сумкасини қучоқлаган куйи мудрарди .

- Келаверинг , Шодия . Бугун йўналишли машрут таксилар йўқ . Матизга чиқинг , хамма гапни йўлда тушунтириб бераман .

- Ассалому алайкум ...

- Ваалейкум ассалом, қани марҳамат ,- Ботир Шодияга машина эшигини очиб мулозамат қилди.

Машина ичи иссиққина экан. Анчагина совуқ ўтган Шодия иссиққа киргач қалтирай бошлади .

- Маршруткачилар бошлиғи Илҳом ака эрталаб тўсатдан оламдан ўтиб қолибдилар . Юраклари "отказ" қилган дейишяпти. Жаноза асрга эди . Ҳозир кун ҳам бир тутам бўлиб қолди-ку . Жаноза ўтгунча намозшом ҳам бўлди-қўйди . Бошлиқларининг тўсатдан ўлими шофёрларга қаттиқ таъсир қилганми дейман, кўраяпсиз ҳеч зоғ йўқ ...

- Аллоҳ раҳмат қилсин , - Шодия аста шивирлади юзига фотиҳа тортаркан.

- Илҳом жа яхши йигит эди , - орқа ўриндиқдаги аёлнинг овози эшитилди , - барака топгур кўпнинг дуосини олган бола эди.

- Сиз ҳам танирмидингиз , хола ?

Ботир кўзи йўлда аёлга гап ташлади .

- Танирдим , кўпинча юмушларимни битказиб берган , жойинг жаннатда бўлгур ...

- Ҳааа , улар ҳақиқатдан ҳам ҳамманинг кўнглини оладиган одамохун инсон эдилар ...

- Сиз жанозага бормадингизми ? ,- Шодия савол беришга берди- ю , ноўрин савол бердим деган ўйда лабини тишлади

- Бордим. Кейин бу ёққа опамникига келгандим . Улар Чилонзорда турадилар . Бугун даламиздаги кичкина ҳовузимизни сувини пастки каналга чиқарворгандик . Ўшанга опамларникига озроқ балиқ олиб келгандим . Йўлда бу холамни кўриб қолдим .

- Умрингдан барака топ, болам. Илоҳим яхши жойлардан ато қилсин . Бўлди , машинангни ҳув анави ёнғоқни тагида тўхтат .

- Уйингиз ичкарида бўлса ташлаб қўяман.

- Йўқ , уйим йўл юзида. Ҳув кўк дарвозани кўряпсизми , ўша ер . Ана ўғилларимам чиқиб турибди .

Ботир машинасини тўхтатиб , аёлнинг ўғиллари билан сўрашиб бўлгач, юкларини туширишига ёрдамлашиб юборди .

Шодиянинг кўнглига ваҳм оралади . Ҳали йўлнинг ярмига ҳам етмасдан йигит киши билан ёлғиз қолишини ўйлаб қўрққанидан , аъзои баданини титроқ боса бошлади .

ХазонРезги
❤12👍5