📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-6-

Шодия Ботирга киши билмас назар ташлади. Ботир баланд бўйли , қош - кўзлари қоп-қора , ўзи буғдойрангдан келган йигит эди . Уни билмаган инсон жаҳлдор деб ўйлаши аниқ эди . Дағал сочлари , мушакдор елкалари ва туртиб чиққан ёноқлари кишида унга нисбатан ҳайиқиш хиссини уйғотиши аниқ эди. Аммо бир гаплашган одам барча таассуротлари алдамчи эканлигига амин бўлар , Ботирнинг жуда ҳам кўнгли очиқ ва самимий инсонлигига албатта тан берарди.
Ботир Шодия мактабда ўқиб юрган вақтларида унга ортиқча аҳамият ҳам бермаган эди . Ахир Ботир мактабни олди йигити бўлиб битирган маҳалда Шодия еттинчи синфни тугатган қизалоқ эди . Ботир мактабни тугатиши билан қишлоқда кўринмай қолганди , сабаби у биринчи йилданоқ институтга кириб, шаҳарда қолиб кетган эди . Қолаверса, Ботирнинг уйи қишлоқнинг у бошида , Шодияларники эса қишлоқнинг бу бошида бўлганлигидан , қишлоқнинг анча катталиги хамда ёшлапнинг кўзи - кўзига тушмаганлигидан бирларининг иккинчиси билан иши бўлмаганлиги табиий ҳол эди, албатта.
Шодия тенгқур қизлардан оғир- вазминлиги билан ажралиб турарди . У чиройли бўлишига қарамай , ҳеч қачон бунга урғу бермаган эди. Гарчанд унинг изидан қидириб келувчи харидор йигитлар кўп бўлса-да , ҳеч бири Шодиядан бир оғиз гап ололмай ҳуноб бўлишар , камига Шодиянинг отаси Аҳрор аканинг жаҳлининг тезлигидан юрак ютиб ортиқча ҳаракат ҳам қилолмас эдилар ...
Ботир олд ўриндиққа ўтирганча паст томонга энгашиб куймаланарди . Бир вақт салонни овқат иси тутиб кетди.
Шодия шундагина қорни ниҳоятда очқаб кетганлигини ҳис этди.
Ботир унга ўгирилди:

- Бу сизга.

Шодия Ботир узатган идишга беихтиёр қўлини чўзди. Идишни олар экан:

- Нима бу? ! - деб сўради.

- Опам бериб юборгандилар , олинг қорнингиз ҳам очиб кетгандир.

- Вой, бу овқатни опангиз ота- онангизга бериб юборган бўлсалар керак. Сиз бўлса менга ...

- Олаверинг , беҳижолат , ҳали кўп ... Иссиқ чойга қарздорман. Томоғингизни хўллашга шарбат таклиф қилсам бўладими ?

- Раҳмат , каттакон. Бўлганда қандоқ...

Шодия бир марталик идишга солинган овқатни кўз олдига яқинлаштириб қаради. Дона-дона қилиб пиширилган кичик кулчачалар . Шодия биттасини олиб тишлади .

- Вооой ...

Ботир Шодиянинг товушидан яна ортга ўгирилишга мажбур бўлди:

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29🔥7
#​ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-7-

- Нима бўлди ?!

Шодия ўз қилиғидан уялиб кетди:

-Узр , мен буни бунақа маззали нарса деб ўйламабман. Биз дугоналаримиз билан ишхонамизда шунақа мазали нарса ейсак, пиширган инсонни руҳлантириш учун шунақа вой- войлардик . Узр , яна бир бор, ўрганиш бўлиб қолибди .

Ботир кулимсиради :

- Одатларингиз зўр экан. Яхшиям хаёлим жойида эди. Бўлмасам ...Биласизми , нима деб ўйлабман , машина салонига илон - пилон кириб қолибдими дебман- а ? !

- А , илон дедингизми ? Мен илондан жуда қўрқаман , бу ерда илон борми ?!

- Илонмас , илонлар бор. Ким айтади сизни қишлоқни қизи деб ?! Дала жойда, яна сувга яқин ерларда илонлар кўп бўлади . Хов анави дўппайиб турган қора уюмни кўряпсизми ? У шох ва шаббалар. Орасида камида ўнта илон бўлмаса одаммасман.

- Хафа бўлманг- у , ўзи шундоғам одаммасакансиз. Мен илондан қўрқаман десам, сиззи гапираётган гапингизни қаранг ...

- Э хавотир олманг . Ман шу ердаман- ку . Илон тугул , аждар ҳам сизга яқинлашолмайди .
Ха айтганча , ишхонам дедингизми ?! Сизни талаба деб ўйлагандим ...

- Талабаман , рост. Дарс кейин дугоналарим билан цехда ишлаймиз . Бир опанинг хонадонларида.

- Сир бўлмаса қаерда ўқийсиз ?! Билсангиз мен ҳам уйда кам бўламан . Тўғриси сизниям зўрға танидим . Мактаб вақтида унча эътибор бермаган эканман-да . Ўзи бизлардан уч ёш кичикмидингиз ?

- Тўрт ёш . Мен дизайнерликка ўқийман . Цехимиз ҳам бичиш - тикишга ихтисослашган. Ўзингиз ҳали институтни битирмаганмисиз ?!

- Магистратурани охирги босқичидаман . Ҳам ўқиб, ҳам ишлаяпман сизга ўхшаб . Қаранг бир қишлоқда туриб бир биримизни танимасак. Мен боя сизни таваккал чақириб кўрувдим, сизмисиз , сиз эмасмисиз деб ўн минутча ўйландим. Кейин яна ўн минут исмингизни эслашга кетди ....

Ботирнинг сўзларидан Шодия беихтиёр кулиб юборди . У энди Ботирга ишона бошлаган, аввалги шубҳалари тумандай тарқала бошлаганди .

- Сизнинг соҳангиз нима , сир бўлмаса ?!- сўради Шодия овқатли идишни Ботирга узата туриб

- Охиригача емабсиз- ку,( Шодия "раҳмат , тўйдим " дегач сўзини давом эттирди : - Қишлоқ хўжалиги институтида ўқийман . Номидан билиниб турибдики, соҳам қишлоқ хўжалигига тегишли. Назарияни амалиётда мустахкамлаш учун ўзимизни қишлоқдан беш гектар ер олдим. Аслида адамлар ҳам фермерлар биласиз . Ўн беш гектарлик катта боғимиз бор. Мен эса ўзим олган ерга интенсив боғ ташкил қилмоқчиман . У ерга...
Ботир узоқ сўзлади. У гапира туриб Шодия уни сўзларини махқулламаётганини сезиб қолди. Секин ортга ўгирилди. Шодия ухлаб қолган эди... Ботир унга бир зум тикилди-ю, худди биров кузатиб тургандек дарров кўзини четга олди . Аммо тасаввурида Шодиянинг ўзи сал аввал назар ташлаган сурати муҳрланиб қолди. Шодия уйқусида ҳам бениҳоя гўзал эди .
Ботирнинг эса уйқуси буткул ўчиб кетганди . Шодия унга биринчи жавобсиз муҳаббати Ҳулкарни эслатиб юборганди . Ҳулкар Ботир билан тўрт йил бирга ўқиган курсдош қиз бўлиб , Тошкентга ўқиш учун Хоразмдан келган эди ...
Ботирни ўтмиш хотиралари ўз гирдобига тортиб кета бошлади ...

# давоми бор

Муаллиф: Хазонрезги
❤38🤔7🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨Юзни оқартириб доғларни кетқазувчи маска. 😊

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_билан

💐🔔Бугун 2 ноябрь синфдошлар куни экан.

🎉Табриклайман байрамларингиз билан синфдошлар!

Группага юбориб қўямиз!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошдан не кечса ҳам Аллоҳдан бари,
Ўтган ҳар бир ишни хайрга йўйдим.
Ёшим сал улғайиб, вақт ўтган сари,
Қўлимдан кетганга ачинмай қўйдим.

Бериш ҳам Аллоҳдан, олиш ҳам ундан,
Ёзилгани бўлсин, курашдан тўйдим.
Минг бор югурсам-да, ҳаққим ёзилган,
Қўлимдан кетганга ачинмай қўйдим.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ана баба келди.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5😁4
Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, ёнингизда бўлмаган ким биландир тинимсиз SMS лашиб ўтирадиган бўлсангиз - бу муаммо...

Меҳмон келганида ёки бир жойга борганда телефонни столга (кўз тушиб турадиган бир жойга) қўйиб қўядиган бўлсангиз, ўзингиз англамаган ҳолда атрофингиздагиларга "Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз" деган тушинча берасиз - бу ҳам муаммо...

Эрталаб кўзингизни очар-очмай аёлингиз (эрингиз), болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз...

Демак сиз қарамсиз!..

Ва бу бошқа қарамликлар сингари, сизни оилангиз, яқинларингиз ва ҳатто Аллоҳ билан  муносабатингизни бузулишига олиб келади, баҳоси йўқ вақтингизни, умрингизни ҳавога совуришга хизмат қилади.

Телефономания - асримиз касаллиги -  ҳаётингиз устидан ҳукмронлик қилишига  изн берманг.

Маълумот ўрнида: Америкалик олимлар Интернетнинг инсон психоэмоционал ҳолатига ижобий ва салбий таъсири бўйича тадқиқот ўтказдилар.

Тадқиқот натижасига кўра интернет маълумотларининг бор-йўғи 8% ижобий фикрлашга, 92% эса бузғунчилик уйғотувчи таъсирга эга экан.

Атрофга қаранг... Оилангиз сиздан эътибор кутмоқда...
❤9👍4🔥1
«Кечиримли бўлинг!»

Англиянинг Шеффилд шаҳрида яшовчи бир ота ижтимоий тармоқда қуйидагича пост қолдирди:

“Мен 7 йил олдин ўғлим ва рафиқамни даҳшатли бахтсиз ҳодисада йўқотдим. Ўшанда уларни маст ҳайдовчи уриб юборганди, яқинларим воқеа жойида ҳалок бўлишди. Буларнинг бари кўз ўнгимда рўй берди. Кейинчалик, ҳайдовчи етти йилга қамалди.

Уч йил давомида ўта оғир стресс ҳолатида яшадим. На бирор ишга жойлаша олдим ва на одамлар билан бирга бўла олдим. Мен ҳалок бўлган ўғлим ва рафиқам ҳақида тинмай ўйлардим.

Кунларнинг бирида менга бутун ҳаётимни ўзгартирган маслаҳатни беришди.

Қамоқхона руҳонийси хотиним ва боламни ўлдирган одамни бориб кўришни маслаҳат берди. Мен унинг таклифини телбанамо гаплар, деб ўйладим, бироқ менга қандайдир умид учқунлари зарур эди.

Жасоратим етмаганлиги боис, қамоқдаги ўша одам билан учрашиш бир йилга чўзилди. Бироқ мен бу ишни амалга оширдим. Ва у ерда кўрган ва ҳис қилганларим мени бутунлай ўзгартириб юборди.

У мендан кечирим сўради. Ва унинг ҳикоясини тингларканман, ич-ичимдан йиғлар ва уни бутун вужудим билан кечирар эдим. Маълум бўлишича, ўша кечаси унинг ичишига ва бутунлай маст бўлиб қолишига, 7 ёшли фарзандининг саратон касаллигидан вафот этгани сабаб бўлган экан. Қилган ишини кечира олсам, умрида бир томчи ҳам ароқ ичмасликка қасам ичди.

Мен бу одам билан шу кунгача алоқадаман ва у ўшандан бери ҳеч қачон спиртли ичимлик истеъмол қилмади. У ҳаётини қайта тиклади ва мени ҳам шунга илҳомлантирди.
Сизга шуни айта оламан-ки: мен уни кечирган кунимдан бошлаб, узоқ йиллар давомида елкамни эзиб келган оғир юк ағдарилган эди.

Ўлгунимча ўғлим ва хотинимни соғинаман. Уларнинг қабрларини тез-тез зиёрат қилиб тураман. Ҳа, мен қайта уйландим. Вақт ҳамма нарсага даво экан. Ҳозир икки нафар қизим бор. Тўғри улар биринчи фарзандимнинг ўрнини боса олишмасада, аммо зулматга чўмган ҳаётимни яна нурга тўлдирган икки юлдузим ҳисобланишади. Улар менга дардларимни унуттирадиган чексиз қувонч бағишлашади.

Бу гапларни нега ёздим, биласизми? Кечиримли бўлинг... Ич-ичингиздан бу ишни қила олмасликка кўзингиз етса-да, бир бор уриниб кўринг. Бошқаларни ҳам, ўзингизни ҳам кечиринг. Бу олдинга силжишнинг ягона йўли экан.
👍19❤12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хозирга даврда хавас қилса арзийдиган оила экан 👍


@TasirliVaiBratli 👈ВИДЕОЛАР

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍6❤4
# ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ .
-8-

Ботир келишган йигит бўлса-да, мактаб даврида қизлар билан иши бўлмаган , аслида бунга ҳаётнинг ўзи имкон бермаган эди . Онаси энг кичик синглисини дунёга келтирганида шифокорларнинг бепарволиги оқибатида дардга чалиниб қолган ва анча йиллар соғлигини тиклай олмай қийналганди. Ботирнинг опаси Нозима медицина техникумида ўқир , дарсдан бўш пайти супир- сидир, пишир - куйдир қилар , онасининг парвариши ҳам унинг зиммасида эди. Орада дадасининг ишхонаси касодга учради . Ишсиз қолган дадаси қишлоқ ёнидан ер олди ва фермер хўжалиги ташкил этди. Ишлар жуда кўпайиб кетганди. Ботир мактабдан қайтгач , овқатланар ва дарров далага югургиларди. То қош қорайгунча хўжаликда тиним бўлмасди. Ботирни бирдан бир орзуси институтга кириш эди . У кечалари мустақил дарс тайёрлар , кўпинча китобга бошини қўйганча ухлаб қоларди . Ботир мактабни битирадиган йили онаси бир нави оёққа турди . У ўғлининг орзусини яхши биларди , шунинг учун дадасини Ботирни ўқишга кириш учун ҳаракат қилиб кўришга кўндирди .
Ботирнинг омади биттада чопди. Пешқадамлар қаторида бўлмаса-да , "олтин ўрталик"да институт талабаси бўлди.
Институтга киргач , оила аъзолари Ботирнинг ижара уйда яшашга рухсат беришди . Бу вақтда укалари ҳам дадасининг ёнига анча кириб қолишган, фермер хўжалигидан ҳам даромад келишни бошлаган эди .
Биринчи курсданоқ Ботир институтда кўзга яққол чалиниб қолди. Бунга сабаб унинг келишган қадди - қомати ва чиройли аҳлоқи эди . У биринчи курс бўлса-да атрофида ўзининг ва қўшни гуруҳдаги қизлар парвона бўлиб қолишганди. Баъзилари чин, баъзилар шунчаки Ботирга қармоқ ташлашар ,аммо у бу таҳлит гап - сўзларга парво қилмаганидан қизлар лабларини буриб , бурниларини танқайтирганларича ундан воз кечишга мажбур бўлардилар.
Барчаси иккинчи курсдан бошланди. Янги ўқув йилида уларнинг гуруҳига бир қиз - Ҳулкар кириб келди. Ҳулкар ўқишини талабалар тили билан айтганда бу инстититутга "перевод" қилганди. Ҳулкарни отаси ҳарбий соҳада ишлаганлиги ва иши Тошкентга кўчирилганлиги учун оиласини ҳам бир йўла пойтахтга кўчириб кела қолган эди.

ХазонРезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38👍13🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼✉️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ✉️🌼

💥🌺БУГУН 3 - НОЯБРЬ
СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌷🦜

💙❤️Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
❤️🌺Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹

❤️🌺Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲
❤️🌺Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
❤️🌺Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

❤️🌺Бошланган янги кун барчамизга хайрли бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

Таҳорат кетди! 😳

Ҳайдовчи акамиз ўша пайт ичидан нималарни ўтказганини ўзи билади!

Кечаси ўрмонда юз берган ҳолат

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁7❤2🔥2😢1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яхшимисиз яхшиларим . Мароқли ҳордиқ олдингизми .
Битта ётиб , битта турган ҳам шукур дейди , бедор тонг оттирган ҳам шукур дейди .

Самалёт ҳайдовчи билан поезд ҳайдовчиси гаплашиб қолишибди .

Поезд ҳайдовчиси айтибди ,
----- Дўстим сенингча ер устида юрган маззами , осмондами ?

Самолёт учувчиси жавоб берибди ,
---- Осмонда юрасизми , ер устидами фарқи йўқ , ер остида бўлмасангиз бўлди .

Уларнинг суҳбатини эшитиб қолган ер ости метро ҳайдовчиси ўйланиииб қолибди ,
---- Метро ҳайдашнинг нимаси ёмон ?

Сиз нимани тушундингиз , азизларим !

Қаерда бўлманг соғу саломат бўлсангиз бўлди .

Эрталабки саломда сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди 😘 .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥10😁8❤4👍1🥰1
# ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ .
-9-

Ҳулкар ўртадан баланд эди . Аммо озғинлиги уни баланд бўйли қилиб кўрсатарди. Буғдой ранг юзидаги катта чақноқ кўзлари, қалдирғоч қанотидек қошлари, жулмайганда пайдо бўлиб кўзни куйдирадиган кулгучлари ва атиргул ғунчасидек бежирим лаблари - бари Ҳулкарнинг чиройига чирой қўшарди. Аммо Ҳулкарнинг энг ўзига тортадиган жиҳати унинг олов табиати ва ширин забони эди . Ҳулкар шевада шунақа чиройли, эрка ва ширин , айтиш мумкин бўлса тантиқ тилда сўзлардики , даврадаги ҳамма унга маҳлиё бўлмай қолмасди.
Ботир даставвал унга одати бўйича ҳамма қизлар каби эътибор бермади. Бир куни институт ошхонасида бўлган ғалати воқеа сабаб Хулкар уни хаёлларини буткул эгаллаб олди.
Ботир уч нафар дўсти билан овқатланиб ўтирган эди. Уларнинг ўнг тарафида учинчи курс йигитлари овқатланиб ўтиришган эди. Учинчи курслардан олифта Оловиддин исмли ўзига бино қўйган "отасининг боласи" бўлмиш йигит , дераза тарафга қараб беўхшов нимадир деди чоғи , ёнидаги йигитлар ҳунук овозда ҳиринглаб юборишди. Тўсатдан уларга яқин ўтирган Ҳулкар ўрнидан дик этиб турди. Шаҳдам ҳаракатлар билан юриб келиб Оловиддинни ёнида жаҳл билан туриб қолди. Шунда Ботир Ҳулкарни қўлидаги бир стакан компотга кўзи тушди . Ҳулкар Оловиддинга бир зум тикилиб турди-ю, қўлидаги компотни уни юзига жаҳл билан сепиб юборди.
Оловиддин номус кучидан ўрнидан сапчиб турди , аммо кўпчиликни ичида мушт бўлиб тугилган қўлини ишга сололмади.
Ҳулкар эса турган жойида "Қўлингдан нима келади ? " дегандек қотиб турарди.
Ботир дарс вақтида барча тафсилотлардан хабардор бўлди. Курсдоши Исломни айтишича Оловидлин Ҳулкарни бошини бир ойда айлантириб оламан деб дўстлари билан гаров боғлаган экан . Аммо уддасидан чиқолмагач , дуч келган жойда аламини ножўя сўзлар билан ола бошлаган экан. Бугун ҳам Ҳулкарни шахсига тегадиган сўз қотгани учун Ҳулкарнинг тоқати - тоқ бўлибди ...

Бу сўзларни эшитгач Ботир Ҳулкарга қизиқиш ва ҳурмат билан қарай бошлади .

ХазонРезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍17🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АММАЛАР КЕЛГАНДА
бағрингиз очиқ бўлсин...

Реакция босиб яқинларингизга  юборишни унутманг!
👍4🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​🌹 Ҳаётимда боримсиз, ҳам дўстим, ҳам ёримсиз...

​Борингизга минг шукур, асаббузар беғуборимиз! Хафа қилиб кулдирган, гоҳ эркалаб суйдирган, рашк ўтида куйдирган — тўрт фаслли баҳоримиз!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Хато

Оёғида у ер-бу ери тешилган, кўринишидан анчагина эски пойабзал кийган эркак хоҳлар-хоҳламас масжидга кирди.
Ибодатни бажариб қайтаётганлар орасида кетаётган пайт, масжид дарвозасига етмай, бирдан эркакнинг ҳоли ёмонлашиб, ерга «гурс» этиб йиқилдию жон таслим қилди. Масжид жамоатнинг ғала-ғовур гапларию тўпланишларидан бироз тартибсизланди.
Кимдир:
— Бояқиш, яхши одам экан, улуғ даргоҳда осонгина омонатини топширди-я, — деди ёнидаги кўзойнак таққан мўйловли кишига.
— Худонинг уйида узилди, жойинг жаннатда бўлгур, — деди яна бошқа биров паст овозда юзига фотиҳа тортаркан...
Одамлар жонсиз танани уйига кузатаётганларида унинг оёғида янги-озода тозаланган қора рангли туфли эди. Ҳеч ким эътибор бермади: нарироқда оёқ кийимини қидириб тополмаган кишидан бўлак.

✍️ Ойбек Юсуф



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8🤔6🔥4😢1
​​# ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-10-

Ботир Ҳулкарни зимдан кузатар , қизнинг табиатига қараб кўпинча ҳайрон қоларди. Ҳулкар жуда киришимли ,табиати очиқ қиз эди. Вилоятдан келган талабаларнинг кўпчилиги тез орада Тошкент шевасини ўзлашириб гапиришга ҳаракат қилишса , Ҳулкар кўпинча дарсларда ҳам Хоразм шевасида гапириб ўқитувчиларниям ҳунобини чиқариб юборарди.
Оловиддин Ҳулкарни эгиб олиш учун кўп уринди. Аммо Хулкар бир куни унга : "Мени каратедан қора белбоғим бор, агар институтда бош кўтариб юришни истасанг , сал ҳаддингни бил, ҳаммани олдида ичган компотинг ҳолва бўлиб қолади , келаси сафар ўзинг компот бўласан , яхши йигит" дебди . Табиийки , Оловиддин Хулкарни сўзларига дастлаб ишонмайди . Аммо бир куни тасодифан каратечи дўстини уйидаги альбомда Ҳулкарни кўриб қолади. Расм остида "Қирқ саккиз килограмм вазндагилар орасида мутлоқ Осиё чемпиони Ҳулкар Машарипова" деган ёзувни ўқигач , барча ниятларидан кечиб қўяқолади. Институтдаги дўстларининг "Ҳа , оғайни , нима бу сувга тушган бўлка нондек бўшашиб қолдилар?" деган саволларига илжайиб "менга новдадек қиз керак , "девушка- терминатор" эмас" деб ўзини оқлаб олади.
Ҳулкар Ботирнинг кўп гуруҳдош ва курсдошлари қатори ўзига бефарқ эмаслигини қиз кўнгли билан сезади, албатта. Аммо у тарафдан бирон садо чиқмагани учун барини вақт ҳукмига ҳавола қилиб қўяқолади.
Аммо Ҳулкарнинг кўнглида ҳам Ботирга нисбатан йилт этган учқун борлигини йигитнинг ўзи ҳам ҳис қилиб турарди. Бу учқун эса аланга ола билмади. Барига сабаб Ҳулкар ота - онасининг ёлғиз фарзанди эканлигида эди . Унга уйланажак йигит ёлғиз бир шартни бажариши кераклигини эшитган Ботир кўксига бир мушт уриб қолганди . Ҳулкарнинг яқин дугонаси Дурдона бир куни , Ҳулкарга уйланишни ҳоҳлаган инсон ичкуёв бўлишга рози бўлиши керак деганда Ботирнинг устидан гўёки биров бир челак муздак сув қуйиб юборгандек бўлди . Ботир ҳеч қачон ичкуёв бўлишни , бўлгандаям Хоразмга кетишни ҳазм қила олмасди .
Икки йўлнинг орасида қоврилиб , қовжираб юрган Ботир бир куни Ҳулкарнинг унаштирилувини эшитди- ю , барчаси тугаганини ҳис қилди. Аммо Ҳулкар охирги кўришганларида сўнгги сўзни айтиб кетди :
- Ботир , ҳаётда баъзан танлашга тўғри келса , бўшашманг . Сиз бир қизни яхши кўрдингизми , айтинг. Сиз аёл кўнгли қандайлигини тасаввур ҳам қилолмайсиз . Аёл киши астойдил киришдими уддасидан чиқади .
Бундан кейин ҳаётингизда ва хаёлингизда ўз ўрнига эга бўлган қизни учратсангиз , уни қўлларини маҳкам тутинг ва ҳеч қачон қўйиб юборманг . Ҳеч қачон...

Ботир алламаҳалгача хотира саҳифаларини варақлади . Ахири хаёллар оғушида кўзлари илинганини сезмай қолди .
Ботир жуда қаттиқ чарчаганди. У уйқунинг ҳузурбахш оғушида ором олар экан , бирдан ёнгинасида эшитилган ваҳимали чинқириқдан сапчиб тушди...

Чинқирган Шодия эди...

давоми бор ...

Муаллиф : Хазонрезги
❤29👍3🤔2🔥1
Дунёнинг шодлиги йиғилса бутун ,
Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун ....


Форс-тожик шоири Абу Абдуллоҳ Рудакий нинг ушбу мисраларига амал қилдим бугун .

Минг бор узр , асарни эртага бонусс қисм билан ташлаб бераман 😊👍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12👍5😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

БУГУН
4⃣🤍💛💛💛💛💛
ЧОРШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН 🌺🌺

💗Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

🌟Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
🤍Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Амин.  🤲😀
🎋😀Ҳамиша
🎋😀Омад
🎋😀Қувонч
🎋😀Тарк этмасин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🥰1