ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ .
-13-
Шодия уйларига етиб келганда қуёш чиқиб кетганди. Ҳамма вақт бўлгани каби ойиси эрта туриб кўча ва ҳовлига сув сепиб қўйган экан. Куз фасли ва ҳаво совуқ бўлишига қарамай одатини канда қилмайдиган онаси хатто қиш фаслидаям ер қор кўрмаган вақтлари жиллақурса сувни шакароб қилиб сепишни тарк этмасди. Унинг бу одатига дадаси доим кулиб , "Шодия , ойингни боши сув сепишга қоронғи бўлган" деб кулгани- кулган эди.
Шодия тахмин қилганидек , ойисини ошхонадан топди:
- Ойижоооон !
Онаси газ тандиридан қайноқ сомсаларни лаганга солаётган экан. Сал қолса чўчиганидан сомсаларни лагани билан ташлаб юборай деди :
- Вой қизим-а , қилиғинг қурмасин-а , сал қолса сомсани патирини чиқарардим ...
Шодия онасини бағрига отилди :
- Туғилган кунингиз муборак бўлсин , ойижон !
* * *
Тушга яқин Шодиянинг дадаси ҳам уйга кириб келганда , хонадон тўлиб кетгандек бўлди. Бутун оила байрамона тушлик қилишди. Тушликдан сўнг идишларни ювиб , чойни янгилаб келаётган Шодия меҳмонхона остонасида дадасининг ташвишли овозини эшитиб сергакланди:
- Шу пайтгача айтмай нима қилдинг ? Она бўлиб сен айтмасанг , ота бўлиб мен айтишим керакми ? Тушунсангчи ? Соҳиб шошилтиряпти ?!
Шодия кўнгли алланималарни ҳис қилиб , маъюс тортди.
У гап нима ҳақида кетаётганлигини тахмин қилди. Соҳиб - дадасининг яқин оғайниси эди. Ёшликдан бирга ўсган , кези келганда "бир майизни қирқ бўлиб еган" дўсти ҳақида гап кетганда Шодиянинг дадаси : "Дунёда иккита мард бўлса биттаси Соҳиб, битта мард бўлса уям Соҳиб" дер эди .
Соҳиб амаки қўшни махаллада турарди. Данғиллама уй- жойи , қатор- қатор машиналари бор бу инсоннинг якка- ю ягона эрка ўғли Акром анчадан бери Америкада ўқирди.
Акрамни эслаши билан Шодиянинг кўз ўнггига дарҳол Ботир келди. Беихтиёр иккисини солиштириб кўра бошлади .
Акрам Шодиядан икки ёш катта эди . Шодия кўринишидан олифта бу йигитни эслаганда унга нимадир етишмаяпгандек туюларди . Бугун билса Акрамда йигитлик виқори етишмас экан.
- Шодия , чой қаниии ?!
Шодия остонада хаёл суриб , қўлида тутиб чойнаклаги чойни ҳам унутиб қўйганини фаҳмлади .
У хонага кирганда дадаси ойисига имлаганча ўрнидан туриб ташқарига йўналди .
Ойиси Шодияга "ўтир" деганича сўз бошлади :
- Шодииии ...
давоми бор .
Муаллиф: Хазонрезги

❤18🔥3
.... Унутманг , меҳр тарқатилганда кўпаяди ....
Каттага кичикка , ёру дўстга , қўни қўшнига , қизу ўғилга ота онангизга , бобожону бувижонларга , кабағалу бойларга , бемору кўнгли ярим етимларга , уйлию , уйсизга , ўқувчию устозга ....
Барча барчага табассум билан қаранг , меҳр кўрсатинг , меҳр оласиз .
Сизга қайтмаса бошқа ҳақдорга кўрсатилади ўша табассум ....
Тунингиз осуда ўтсин , мароқли ҳордиқ олинг , азизларим ....
ШАХЗОДАнгиз 😘
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰4