📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-15-

Муаллиф ХазонРезги

- Ўша воқеадан кейин улар бошқа фарзанд кўришмади. Сабаби , ўшанда пичоқ зарбидан ...
Хуллас , уларнинг ёлғиз фарзанд билан ўтишига , камига амакингни ярим жон бўлиб қолишига мен сабабчиман.
Агар улар бўлмаганларида ҳозир мен ...

- Авваламбор бу тақдир, ойижон.
Ўзингиз айбдор бўлмаган ишда ҳадеб бағрингизни тилкалайверманг.Қолаверса ...

Шодия бир оз сукут сақлади . У онасини шу йиллар давомида елкасида оғир юк билан яшаганини ҳис қилди . У узоқ ўйламади . Онасига меҳр билан тикилди ва :

- Ойижон , сизлар нима десангиз шу.
Менга ёмонликни раво кўрмайсизлар-ку...,- деди

Дилдора опа енгил тортди :

- Ўзимнинг қизимдан ўргилай , - шивирлади оҳиста.

* * *

Бир хафтадан кейин онаси Шодияни йўқлаб қўнғироқ қилди :
( Шодиянинг телефони харидор аёлнинг уйида қолиб кетганида , уни топиб олган аёл бажарилган иш ҳақини беришга келган вақт Назира опага ташлаб кетган эди)

- Қизим, эртага уйга келгин .

Шодия нималарнидир тушунгандек бўлди, ортиқча савол беришдан ўзини тийди :

- Хўп бўлади, ойижон...

* * *

Эртаси куни Шодияларникида учрашув ва "оқ ўрар" маросимлари бўлиб ўтди. "Оқ ўрар" деган маросим бу куёв тамонни қизимизни сизга келинликка берамиз деб розилик бериш маросими эди. Куёв томондан келган меҳмонларга келин тараф бирор оқлик мато тақдим қилиши бўлғуси тўйнинг дебочаси ҳисобланарди .
Якшанба оқшомида ташриф буюрган қадрдонлар асосий меҳмонхонада шодон гурунглашишар, ёшларни эса алоҳида хонага суҳбатлашиб олиш учун йўллашган эди .
Кичик меҳмонхонада Акром билан учрашган Шодия , ортиқча мулозаматларсиз у узатган кичик қутичани олди ва столнинг бир четига қўйди.

- Нималигини очиб кўрмайсизми ?

Йигитнинг саволига Шодия нима деб жавоб қайтаришни билмай эсанкиради :

- Ҳалироқ кўрарман, ҳозир бир оз ноқулай...- Шодия тўғрисини айтиб қўяқолди .

- Нега , беҳижолат кўраверинг . Бу тилла узук ва зирак. Комплект. Ўзим танладим.

Шодия ерга боқиб турган бўлсаям , Акромнинг тилла тишларини ярақлатиб кулимсираганини ҳис қилди .

- Яхши , раҳмат ...

- Америкадан олиб келгандим ....

Шодия битта мавзуни ха деса чайнайверган Акромдан хафсаласи пир бўла бошлади.

- У ерда нима иш қиласиз , сир бўлмаса ?!

- Биринчидан ўқийман. Молия йўналишида . Иккинчидан ишлайман. У ерда ўзбеклар очган катта бир супермаркет бор . Ўша супермаркетнинг битта бўлимида иш бошқарувчиман.

- Ҳааа... Ҳам ўқиб , ҳам ишлаш қийинмасми ?

- Баъзан қийин , баъзан осон.
Байрам кунлари қийинроқ . Оддий кунлар эса иш бир оқимда ... Ўзингизчи , нималар билан машғулсиз ? Ўқишлар бу йил битади- а ?

- Ҳа , насиб қилса. Дарсдан кейин тикув цехида ишлаяпман. Маҳоратимни ошириш учун...
❤19👍7
БАЛИҚ. Субҳаналлоҳ, уни ҳидлаган маст одамнинг хуши ўзига келиб, мастлигидан асар хам қолмас экан!

ТУЯ. Ҳамма жонзотларда бўлган ўт пуфак, фақат туяда бўлмас экан. Субҳаналлоҳ, шунинг учун ҳам туянинг сабрини узайтирар экан!

ДУХОН (тутун) дарахти. Япониянинг «ОНО» номли шаҳарчасида ажиб бир дарахт бор экан. Субҳаналлоҳ, қуёш ботса, унинг ички қисмидан тутун чиқар экан.

ЧИВИН. Олимларнинг кашфиётига кўра, чивиннинг тепа (бел) қисмида одам кўзи кўролмайдиган кичкинагина ҳашаротча яшар экан. Субҳаналлоҳ ((Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан устунроқ нарсани мисол келтиришдан уялмас)) (Бақара 26).

Чўчқа. Субҳаналлоҳ, бу жонивор осмонга қарай олмайдиган ягона жонзот экан.

ОЛМА. Субҳаналлоҳ, инсонни тонгга қадар тетик қила оладиган хусусият, кофе уруғи (кофеин) га қараганда, олманинг таъсири кучлироқ экан.
✧══════•❁❀❁•══════✧
❤7👍2🔥1