АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Яхшиларим яхшимисиз .
Бугунги муборак Жума кунининг хайру барокати , файзу саховати сизга бўлсин , Аллох азиз қилганларим .
Олтин куз аллақандай дилга махзунлик соладиган фасл .
Бандидан чирт узилиб , ерга гиламдай тўшалаётган дарахт барглари , хазонлар кишига ҳаётнинг ўткинчилигини , ибтидонинг , интиҳоси ҳам борлигини эслатгандай ....
Аммо менга куз ёқади . Айниқса шитирлаб ёмғир ёққанида , соябон остида , хазонларни бир - бир босиб хаёл суриииб юрсангиз ...
Ўтмишизга , ортизга ўгирилсангиз шукур қилишга арзигулик ҳаётимиз борлиги , келажакда сакинатда яшашимизга имкон борлиги ....
Ҳаммаси тириклигимиздан , нафас олаётганимиз , юрагимиз уриб турганидан далолат берадда . Сабр ва шукур шиоримиз бўлса нур устига аъло нур бўлади .
Ҳар доимгидек сиз билан ШАХЗОДАнгиз 😘 , дуо қилиб қўйишни унутманг .
https://t.me/shahzodangizdan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🥰7❤1🔥1
Forwarded from Elbek Husanov
👥 Ko'pchilik bu bot orqali nafaqat obunachi yig'ib, balki pul ham ishlamoqda!💰
✅ Oddiy topshiriqlarni bajarasiz.✅ Kuniga 1000 va undan ortiq obunachi qo'shib olasiz.✅ Hech qanday murakkab sozlamalar yo'q.✅ Kiring va natijani o'zingiz ko'ring!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
(давоми)
- 17-
- Мен дадамнинг қизлариман. Бу деган номус , қадр , садоқат биринчи ўринда дегани . Айтингчи , мен кўча кўрган қизга ўхшайманми . Менимча, юртма- юрт кезган сиздек инсон бундай қизларни осонгина ажратиб олсангиз керак.
Шодия Акромга совуққина "хайр" деганича жаҳд билан юлқиниб хонадан чиқиб кетди.
Акром хонада бир замбил лойга айланганча қолиб кетди. У анча ўзига келолмади. Бироздан кейин хаёлига келган фикрдан кўнгли ёришди. "Ҳаааа, бу қиз худди ҳуркак оҳуга ўхшайди. Менга бу қизнинг ростгўйлиги жуда ёқди. Иккиюзламачи эмаслиги шундоққина юзидан кўриниб турибди. Эҳ, Акромбой, қандингни ур ! Мана сени ҳасминг ким бўлади?!"
Акром хонадан ҳовлига чиқди , ҳовлидан эса секин сирғалиб кўчага машинаси томон кетди. Акром отаси ва онасини машинасида кутишга қарор қилганди...
* * *
Бу ёғига тўй тезлашиб кетди. Самия келинойи "Шодия қизим бағримни тўлдирсин" дея ичикканича тўйни бир ойга қолдирмай ўтказишни мўъжаллаб туриб олди.
Шодия энди цехда ишламай қўйди. Ўқишга ҳам узоқлигига қарамай уйидан қатнай бошлади . Уйда тўй билан боғлиқ ҳаракатлар қизғин палласига кириб қолган, у ишни битиришса, бу иш манаман деб бўй чўзиб турарди.
Акромнинг Дилдора опага қилган кечаги қўнғироғи туфайли Шодия бугун ўқишга бормади. Сабаби бўлажак келин- куёвлар оила қуриш учун махсус тиббий кўрикдан ўтишлари лозим эди .
Кун ёйилганда Акром Шодияни туман марказидаги клиника ёнида кутиб олди. Шодия Акромга секин салом берди. Акром қошларини керибгина алик олди. Шодия Акромнинг саволли нигоҳларини англамагандек ичкарига имо қилди. Акром ниманидир сўрашга чоғланди- ю, аммо бу масалага кейин тўхталишни лозим топди шекилли индамай клиника эшиги томон қадам ташлади.
Акромнинг норози бўлганича бор эди. Шодия Акром билан суҳбатдан ўзини олиб қочаётганлиги хатти - ҳаракатларидан билиниб турарди. Шодиянинг қўл телефони кеч кириши билан ўчириб қўйилар, ёқилганда ҳам ўнлаб "қабул қилинмаган" қўнғироқларга жавоб берилмасди. Уй телефонидан сўралган сўроққа эса , Шодиёра опасининг ҳали тикувчиникида, ҳали қўшниникида деб тайсаллайверганидан Акромнинг беш баттар ҳуноби ошиб кетар , "ҳе, ўша опангни" деб яниб туриши фақатгина ўзига аён эди .
Икковлари кўрикдан ўтиб чиққанларида пешин бўлганди.
Акром Шодияни марказдаги кафега овқатланишга таклиф қилди. Шодия бу сафар чап беришнинг иложини қила олмади. Акром кафеда анча егулик буюртма қилишга тушганида Шодия уни тўҳтатди :
- Менга шарбат бўлса бўлди, овқат егим йўқ...
Акром захарханда кулди :
- Сизга қараб туриб нафақат овқат егингиз келмаяпти , балки мени кўришни истамаяпсиз деб ҳам ўйлаяпман.
" Ростини айтиш бунчалар қийин-а?"- ўйлади Шодия озорланиб , аммо қани ўйлаганини айтиш мумкин бўлса , унинг ўрнига ёлғон сўзлашга мажбур бўлди :
- Нотўғри ўйлабсиз. Ундан кейин сизга кўнглимдагини очиб - сочиб ташлайдиган даражада яқин эмасман- ку хали...
- Майли , тўйгаям уч хафтадан кам вақт қолди . Демак , менга бемалол гапиришингизгаям шунча муддат қолгандир деб умид қиламан.
Шодия жавоб бермади. Аммо кўзларида "кошки эди шундай бўлса ?" деган ифода муҳрланиб турарди.

❤23🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кортежни ёмони 😳
Тошкентдаги куёвнавкарлардан биридаги манзара...
Ёшлар бахтли бўлишсин!