📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Forwarded from Elbek Husanov
🇺🇿 O'zbekistondagi yagona bot — kanal va guruhlarga jonli o'zbek obunachi qo'shib beradi!
👥 Ko'pchilik bu bot orqali nafaqat obunachi yig'ib, balki pul ham ishlamoqda!💰


👇 Siz ham sinab ko'ring: ⬇️
✅ Oddiy topshiriqlarni bajarasiz.
✅ Kuniga 1000 va undan ortiq obunachi qo'shib olasiz.
✅ Hech qanday murakkab sozlamalar yo'q.
✅ Kiring va natijani o'zingiz ko'ring!

🔗 Bot manzili: https://t.me/XObunachiBot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
(давоми)
- 17-

- Мен дадамнинг қизлариман. Бу деган номус , қадр , садоқат биринчи ўринда дегани . Айтингчи , мен кўча кўрган қизга ўхшайманми . Менимча, юртма- юрт кезган сиздек инсон бундай қизларни осонгина ажратиб олсангиз керак.

Шодия Акромга совуққина "хайр" деганича жаҳд билан юлқиниб хонадан чиқиб кетди.

Акром хонада бир замбил лойга айланганча қолиб кетди. У анча ўзига келолмади. Бироздан кейин хаёлига келган фикрдан кўнгли ёришди. "Ҳаааа, бу қиз худди ҳуркак оҳуга ўхшайди. Менга бу қизнинг ростгўйлиги жуда ёқди. Иккиюзламачи эмаслиги шундоққина юзидан кўриниб турибди. Эҳ, Акромбой, қандингни ур ! Мана сени ҳасминг ким бўлади?!"
Акром хонадан ҳовлига чиқди , ҳовлидан эса секин сирғалиб кўчага машинаси томон кетди. Акром отаси ва онасини машинасида кутишга қарор қилганди...

* * *

Бу ёғига тўй тезлашиб кетди. Самия келинойи "Шодия қизим бағримни тўлдирсин" дея ичикканича тўйни бир ойга қолдирмай ўтказишни мўъжаллаб туриб олди.
Шодия энди цехда ишламай қўйди. Ўқишга ҳам узоқлигига қарамай уйидан қатнай бошлади . Уйда тўй билан боғлиқ ҳаракатлар қизғин палласига кириб қолган, у ишни битиришса, бу иш манаман деб бўй чўзиб турарди.
Акромнинг Дилдора опага қилган кечаги қўнғироғи туфайли Шодия бугун ўқишга бормади. Сабаби бўлажак келин- куёвлар оила қуриш учун махсус тиббий кўрикдан ўтишлари лозим эди .
Кун ёйилганда Акром Шодияни туман марказидаги клиника ёнида кутиб олди. Шодия Акромга секин салом берди. Акром қошларини керибгина алик олди. Шодия Акромнинг саволли нигоҳларини англамагандек ичкарига имо қилди. Акром ниманидир сўрашга чоғланди- ю, аммо бу масалага кейин тўхталишни лозим топди шекилли индамай клиника эшиги томон қадам ташлади.
Акромнинг норози бўлганича бор эди. Шодия Акром билан суҳбатдан ўзини олиб қочаётганлиги хатти - ҳаракатларидан билиниб турарди. Шодиянинг қўл телефони кеч кириши билан ўчириб қўйилар, ёқилганда ҳам ўнлаб "қабул қилинмаган" қўнғироқларга жавоб берилмасди. Уй телефонидан сўралган сўроққа эса , Шодиёра опасининг ҳали тикувчиникида, ҳали қўшниникида деб тайсаллайверганидан Акромнинг беш баттар ҳуноби ошиб кетар , "ҳе, ўша опангни" деб яниб туриши фақатгина ўзига аён эди .
Икковлари кўрикдан ўтиб чиққанларида пешин бўлганди.
Акром Шодияни марказдаги кафега овқатланишга таклиф қилди. Шодия бу сафар чап беришнинг иложини қила олмади. Акром кафеда анча егулик буюртма қилишга тушганида Шодия уни тўҳтатди :

- Менга шарбат бўлса бўлди, овқат егим йўқ...

Акром захарханда кулди :

- Сизга қараб туриб нафақат овқат егингиз келмаяпти , балки мени кўришни истамаяпсиз деб ҳам ўйлаяпман.

" Ростини айтиш бунчалар қийин-а?"- ўйлади Шодия озорланиб , аммо қани ўйлаганини айтиш мумкин бўлса , унинг ўрнига ёлғон сўзлашга мажбур бўлди :

- Нотўғри ўйлабсиз. Ундан кейин сизга кўнглимдагини очиб - сочиб ташлайдиган даражада яқин эмасман- ку хали...

- Майли , тўйгаям уч хафтадан кам вақт қолди . Демак , менга бемалол гапиришингизгаям шунча муддат қолгандир деб умид қиламан.

Шодия жавоб бермади. Аммо кўзларида "кошки эди шундай бўлса ?" деган ифода муҳрланиб турарди.
❤37🤔8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кортежни ёмони 😳

Тошкентдаги куёвнавкарлардан биридаги манзара...

Ёшлар бахтли бўлишсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
ОВОЗИ СЎНГАН БЎЛСА-ДА, ҚЎШИҚЛАРИ МАНГУ ЯШАЙДИ...

Ўзбек халқининг буюк ҳофизи, Хоразмнинг булбули, бетакрор овоз соҳиби Комилжон Отаниёзовни ёд этиш куни.

Устоз Комилжон Отаниёзовнинг овози барчани қалбига бирдек йўл топа олган, инсон руҳиятига таъсир этган, миллий санъатимиз тарихига муҳрланган бетакрор бир мўъжиза эди.
Хоразмнинг қадимий куйлари, мақомлару халқона оҳанглар Комилжон Отаниёзов ижросида ўзгача жилоланарди. У фақатгина моҳир ҳофиз бўлибгина қолмасдан, бастакор, созанда, устоз ва миллий санъатимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк ижодкор сифатида ҳам тарихда қолди. Бу буюк санъаткоримизнинг юраги уришдан тўхтаган бўлсада, унинг санъатга бўлган муҳаббати, халққа тақдим этган дилбар қўшиқлари ва бетакрор овози вақтлар оша яшаб келмоқда. Ахир, ҳақиқий санъаткорнинг умри уни соғиниб тинглайдиган мухлислар қалбида, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қўшиқларида давом этади.
Бугун ҳам Комилжон Отаниёзовнинг қўшиқларини тинглар эканмиз, миллий санъатимизнинг нечоғли бой ва бетакрор эканини яна бир бор ҳис этамиз.
Буюклар кетади, аммо буюклик қолади!
Устоз санъаткор Комилжон Отаниёзовнинг порлоқ хотирасига чуқур эҳтиром билдирамиз. Жойлари жаннатда, охиратлари обод бўлсин!
Бундай буюк санъаткорларни эслашимизни ўзи миллий санъатимиз тарихини, устозларимиз меросини қадрлашдир.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👏3
Ҳамида бир ярим ёш қизчаси билан автобусда қишлоққа онасиникига йўл олди:
-Менга бер қизингни олиб кетаман. - Ёши каттароқ одам жажжи Мунисага қўл чўзди. - Бегона қилмайдими?
-Йўқ. Ювошгина. - Тик оёқда турган Ҳамидага бу мақул бўлди.
-Кел ўзимга қизалоқ. Бунча ширин бўлмасанг. - Ҳалиги одам Мунисани роса эркалаб кетди.
Бироқ кўп ўтмай Муниса чирқираб йиғлаб юборди.
-Вой нима бўлди - Ҳамида қўрқиб кетиб болани олди. Бироқ қанча овутмасин Муниса йиғидан тўхтамасди.
Зўрға манзилга етиб келган она минг хижолат билан автобусдан тушиб қолди. Кейин йиғлайвериб қотиб қолган қизини уёқ бу ёғини кўрган Ҳамида дахшатдан дооооод деб юборди.
Чунки Мунисани кийимларида....

Жабрдийдалар қисмати ҳақида сўзловчи асар...
👇👇👇👇
❤7
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ .
-18-

Орадан беш кун ўтиб Шодиянинг дадаси Олим ака тушликка уйга келганида остонада Дилдора опа ва яна икки нафар оқ халат кийган аёлларни учратиб ҳайрон бўлди.
Олим акани кўрган аёллар у билан бош ирғаб саломлашишган бўлишди, сўнгра тезгина Дилдора опа билан хайрлашишди ва кўча юзида турган тез ёрдам машинаси томон шошилиб кета бошлашди.
Эрининг савол назари билан боққан чеҳрасига Дилдора опа "уйга киринг" деган имо билан жавоб берди. Дилдора опанинг кўриниши ташвишли эди .

- Нима гап ?!

Олим аканинг барча шубҳа - гумонлари ана шу икки оғиз сўзда мужассам эди

Дилдора опа лабини тишлаб ерга қаради .

- Нима гап деяпман, сенга ?!

Эрининг сўзларида бу сафар жаҳл оҳанги яққол сезилган Дилдора опа қўрқа - писа жавоб қайтарди:

- Бу аёллар... Булар

- Уффф...

- Булар клиникадан келишибди. Қизингизни тўйини тўхтатинг. У йигитга турмушга берманг . Бошқа ҳеч нимани айтишга ҳаққимиз йўқ. Аммо тўйни тўхтатмасангиз бўлмайди дейишди.

- Сабаб ?!! Нима сабабдан тўйни тўхтатишимиз керак экан ..., - Олим ака бир зумда бўшашиб қолган эди

- Шунча тавалло қилиб сўрадим , аммо сабабини айтишмади. Айта олмаймиз , ҳаққимиз йўқ дейишди халос.

- Бу тўйни тўхтатишимга сабаб бўлолмайди. Ахир қандай қилиб тусмоллаб , гумон қилиб тўйни тўхтатишимиз мумкин . Ундан кейин ,- Олим ака чуқур ух тортди ,- нима гап бор дейсан хотин. Нимага улар бу гапларни айтишга келишдийкин...

- Билмадим , дадаси , билмадим. Бошим ғовлаб кетди . Акромнинг бирон касали бормикан десам, кўз ўнгимизда катта бўлган йигит. Ундан кейин кўринишиям биб- бинойи . Ё ичида бирон дарди борми десам, Соҳиб ака биздан буни беркитишига ишонмайман. Икки йилдан бери Америкада юриб гиёҳванд бўлиб қолганмикан- а? Ё бирон ёмон касал юқтирганми ?!

- Нафасингни иссиқ қил , хотин. Гиёҳванд бола шунақа бўладими ? Кўзлари ўйнаб , ола- кула бўлиб юрмайдими ? Озиб - тўзиб кетмасмикан ? Йўўўўқ, мен бунга ишормайман . Кейин ёмон касал бўлса ,уни қаердан юқтиради? Унақа касал эгри йўлга юрадиган йигитларда учрамайдими ? Бунақа йигитларни авваламбор тарбияси бузуқ бўлади. Ўзинг хам айтиб турибсан- ку, Акром кўз ўнгимизда ўсган йигит деб. Кейин чет элдаям ўзбеклар билан ишлаган. Демак, бу тахминингниям таги пуч.

- Дадаси бояги келган шифокор аёлларнинг биттасини синглиси Шодияга совчи бўлиб келганди . Балки , бермаганимизга алам қилиб тўйни бузиш учун шунақа нағмани ўйлаб топдимикин- а? Анави Гулсара бор эдику , тижоратчи ? Эсладингизми ? Ўғлим қизингизни яхши кўриб қолган , берсангиз ҳам берасиз , бермасангиз ҳам , бўлмаса ўғлим уйланмай ўтармиш деб роса тихирлик қилганди-ку ?!
Ўша тўйни бузмоқчимикан- а?!

- Билмадим , онаси , билмадим. Яхшиям Соҳиб синашта дўстим . Бўлмаса ҳозир ...
❤16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тухумларингиз халолми 🐣😂😅

Ҳаётнинг қувноқ тарафида бўлинг
❤2😁1