📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Ҳамида бир ярим ёш қизчаси билан автобусда қишлоққа онасиникига йўл олди:
-Менга бер қизингни олиб кетаман. - Ёши каттароқ одам жажжи Мунисага қўл чўзди. - Бегона қилмайдими?
-Йўқ. Ювошгина. - Тик оёқда турган Ҳамидага бу мақул бўлди.
-Кел ўзимга қизалоқ. Бунча ширин бўлмасанг. - Ҳалиги одам Мунисани роса эркалаб кетди.
Бироқ кўп ўтмай Муниса чирқираб йиғлаб юборди.
-Вой нима бўлди - Ҳамида қўрқиб кетиб болани олди. Бироқ қанча овутмасин Муниса йиғидан тўхтамасди.
Зўрға манзилга етиб келган она минг хижолат билан автобусдан тушиб қолди. Кейин йиғлайвериб қотиб қолган қизини уёқ бу ёғини кўрган Ҳамида дахшатдан дооооод деб юборди.
Чунки Мунисани кийимларида....

Жабрдийдалар қисмати ҳақида сўзловчи асар...
👇👇👇👇
❤7
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ .
-18-

Орадан беш кун ўтиб Шодиянинг дадаси Олим ака тушликка уйга келганида остонада Дилдора опа ва яна икки нафар оқ халат кийган аёлларни учратиб ҳайрон бўлди.
Олим акани кўрган аёллар у билан бош ирғаб саломлашишган бўлишди, сўнгра тезгина Дилдора опа билан хайрлашишди ва кўча юзида турган тез ёрдам машинаси томон шошилиб кета бошлашди.
Эрининг савол назари билан боққан чеҳрасига Дилдора опа "уйга киринг" деган имо билан жавоб берди. Дилдора опанинг кўриниши ташвишли эди .

- Нима гап ?!

Олим аканинг барча шубҳа - гумонлари ана шу икки оғиз сўзда мужассам эди

Дилдора опа лабини тишлаб ерга қаради .

- Нима гап деяпман, сенга ?!

Эрининг сўзларида бу сафар жаҳл оҳанги яққол сезилган Дилдора опа қўрқа - писа жавоб қайтарди:

- Бу аёллар... Булар

- Уффф...

- Булар клиникадан келишибди. Қизингизни тўйини тўхтатинг. У йигитга турмушга берманг . Бошқа ҳеч нимани айтишга ҳаққимиз йўқ. Аммо тўйни тўхтатмасангиз бўлмайди дейишди.

- Сабаб ?!! Нима сабабдан тўйни тўхтатишимиз керак экан ..., - Олим ака бир зумда бўшашиб қолган эди

- Шунча тавалло қилиб сўрадим , аммо сабабини айтишмади. Айта олмаймиз , ҳаққимиз йўқ дейишди халос.

- Бу тўйни тўхтатишимга сабаб бўлолмайди. Ахир қандай қилиб тусмоллаб , гумон қилиб тўйни тўхтатишимиз мумкин . Ундан кейин ,- Олим ака чуқур ух тортди ,- нима гап бор дейсан хотин. Нимага улар бу гапларни айтишга келишдийкин...

- Билмадим , дадаси , билмадим. Бошим ғовлаб кетди . Акромнинг бирон касали бормикан десам, кўз ўнгимизда катта бўлган йигит. Ундан кейин кўринишиям биб- бинойи . Ё ичида бирон дарди борми десам, Соҳиб ака биздан буни беркитишига ишонмайман. Икки йилдан бери Америкада юриб гиёҳванд бўлиб қолганмикан- а? Ё бирон ёмон касал юқтирганми ?!

- Нафасингни иссиқ қил , хотин. Гиёҳванд бола шунақа бўладими ? Кўзлари ўйнаб , ола- кула бўлиб юрмайдими ? Озиб - тўзиб кетмасмикан ? Йўўўўқ, мен бунга ишормайман . Кейин ёмон касал бўлса ,уни қаердан юқтиради? Унақа касал эгри йўлга юрадиган йигитларда учрамайдими ? Бунақа йигитларни авваламбор тарбияси бузуқ бўлади. Ўзинг хам айтиб турибсан- ку, Акром кўз ўнгимизда ўсган йигит деб. Кейин чет элдаям ўзбеклар билан ишлаган. Демак, бу тахминингниям таги пуч.

- Дадаси бояги келган шифокор аёлларнинг биттасини синглиси Шодияга совчи бўлиб келганди . Балки , бермаганимизга алам қилиб тўйни бузиш учун шунақа нағмани ўйлаб топдимикин- а? Анави Гулсара бор эдику , тижоратчи ? Эсладингизми ? Ўғлим қизингизни яхши кўриб қолган , берсангиз ҳам берасиз , бермасангиз ҳам , бўлмаса ўғлим уйланмай ўтармиш деб роса тихирлик қилганди-ку ?!
Ўша тўйни бузмоқчимикан- а?!

- Билмадим , онаси , билмадим. Яхшиям Соҳиб синашта дўстим . Бўлмаса ҳозир ...
❤16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тухумларингиз халолми 🐣😂😅

Ҳаётнинг қувноқ тарафида бўлинг
❤2😁1