📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17.8K subscribers
6.97K photos
3.29K videos
44 files
16.5K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
​​ГУНОҲЛАРНИ ЮВУВЧИ АЙРИМ ОСОН ИБОДАТЛАР!

✅ Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:

"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

✅ Овқатдан сўнг ювинг:

"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

✅ Кийим кийиш асносида ювинг:

Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

✅ Ҳар кунингизда ювинг:

"Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

✅ Ҳар намоз ортидан ювинг:

"Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "Субҳаналлоҳ", 33 марта "Алҳамдулиллаҳ", 33 марта "Аллоҳу Акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

📌 ... Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган.

- Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.

- Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.

- Бир неча лаҳзаларда шунчалик катта савобларга эга бўлишни истамаймизми?

- Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин, амалларимизни ихлос билан суғорсин, риёдан, кибрдан, ҳасаду нифоқдан, бошқа қалб касалликларидан узоқ қилсин, ибодатларни баланд иштиёқ билан адо этадиганлардан қилсин. Амиин...
👍27❤5
#Ҳикмат_вақти

🔶️   -  Ота-она учун фарзанд ким?
-  Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

🔶️   -  Фарзанд учун Ота ким?
-  Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётнинг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🔶️   -  Фарзанд учун Она ким?
-  Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

🔶️   -  Эр-хотин ким?
-  Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

🔶️   -  Опа ким?
-  Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🔶️   -  Сингил ким?
-  Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🔶️   -  Ака ким?
-  Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🔶️   -  Ука ким?
-  Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🔶️   -  Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
-  Авваламбор, тақдири илоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.

🌼🌼🌼    Умуман, улар борки, ота-она кўнгиллари юксалган, диллари хотиржам, орзу-ниятлари улашган. Улар борки, ҳаёт дарахти тириклик булоғидан қониб сув ичади. Улар борки, умрлар янгиланаверади, саволлар туғилаверади, жавоблар топилаверади. Умуман, уларнинг иноқлигию меҳр-оқибатидан бутун башар чароғон, осмон мусаффо, замин яшарган, одамзод ҳаёти мазмундорлик касб этган.   🌼🌼🌼
👍25❤2🥰2😁2
HIJOB

Shuni yaxshi bilishimiz kerakki, Paygʻambarimizning barcha ayollari, qizlari, sahobalarning ayollari, tobeʼinlarning ayollari, siz va mening momolarim , onalarim hijobda boʻlishgan. Bizning chachvonimiz kerak boʻlsa arab ayollarining yopinchiqlaridan ham aʼloroq boʻlgan. Chachvonning ichida ayolning jismi umuman bilinmagan. Ana oʻsha chachvondagi ayollardan ulugʻ avliyolar, dunyo tan olgan allomalar dunyoga kelgan. U ayollarning oʻzlari ham din ilmida hatto erkaklardan ham oʻzib ketishgan.

Birgina Samarqandlik Fotimai Samarqandiyya bilan haligacha butun islom olami faxr tuyadi. Bu ayol buyuk faqih Muhammad ibn Ahmad Samarqandiy rahimahullohning qizidir. Bu kishi Hanafiy fiqhida eng eʼtiborli matnlardan boʻlmish "Tuhfatul fuqaho"ning muallifidir. Qizlari Fotima ham oʻz davrida yetuk faqihalardan boʻlgan. U otasining "Tuhfatul fuqaho"sini yod olgan. Otasi chiqargan fatvolarda uning ham imzosi boʻlgan. Uning ilmi har tomonga tarqalgan. Hatto unga ragʻbat qilib podshohlar ham uning qoʻlini soʻrashgan. Ammo otasi uni "Tuhfatul fuqaho"ni sharh qilib u sharhini "Badoiʼus sanoyi fiy tartibish sharoyiʼ" deb nomlagan shogirdi Kosoniyga turmushga bergan. Abdulhay Laknaviy rahimahulloh "Favaidul bahiyya"da zikr qilishlaricha Fotima koʻp kitoblarni yod bilishi bilan birgalikda yetuk xattot ham boʻlgan. Bugungi kunda Fotimani tanimagan oʻzbeklar koʻp boʻlsa men ajablanmayman. Zero biz tariximizdan ancha uzoqlashdik yoki tariximizning bu kabi sahifalari bizga koʻrsatilmadi. Ammo Fotimani tanimaydigan ahli ilm bor boʻlsa men bundan taajjubdaman.

Bizda bu zotlarning xamirturushlari bor. Bizdan harakat qilinsa bunaqa buyuk ayollar chiqishadi. Faqatgina ularga "sen ilm oʻqima", "sen roʻmol oʻrama" kabi gaplarni aytmasdan pokiza islomni tushuntirsak, oʻrgatsak inshaalloh bunaqangi buyuk shaxsiyatlar yana chiqadi ayollarimizdan.

Agar Buxoriy, Termiziy, Ibn Sino, Beruniy, Zamaxshariy, Abu Muʼin Nasafiy, Abu Umar Nasafiy, Burhoniddin Margʻinoniy, Abu Mansur Moturidiy, Naqshbandiy, Najmiddin Kubro, Jomiy, Navoiy va biz faxr tuyadigan boshqa allomalarimizning onalari, momolari roʻmol oʻramaganligiga dalilingiz boʻlsa keltiring. Hargiz "endi u paytlar boshqa edi, odat shunaqa edi" deya koʻrmang. Zero bu allomalarimiz asarlarida urf odatlar emas, asosan din va maʼrifat ufurib turadi.

Bizda bir qishloq bor. Ularning ayollari hozir ham erkak kishini koʻrsa toki oʻsha erkak oʻtib ketgunicha teskari qarab turadi. Bu baʼzilar uchun ehtimol "madaniyatsizlik " hisoblanar. Ammo biz uchun muqaddas dinimiz bergan tarbiyaning qoldigʻidir. Agar sizning momongiz yalangbosh oʻtgan boʻlsa bunga dalilingiz bormi? Bu bilan faxrlanasizmi?

Bir qiziq misol:
Biz bir necha oʻrtogʻimiz bilan bir berk koʻcha boshida suhbat qilib turgan edik. Shu payt koʻcha ichkarisidan taxminan 80 yoshlardagi onaxon biz tomon kela boshladilar. Boshlarida roʻmol. Roʻmol bilan imkoni boricha yuzlarni yashirishga urinayapdilar. Biz u kishining nabiralari tengimiz. Bizning oldimizga kelgach bizdan: "Bolalarim, ruxsat bersangiz oldingizdan oʻtsam", dedilar. Zero bizdagi ayollar yosh bolaning oldidan ham kesib oʻtishni beodoblik hisoblashgan. Biz oʻshanda oʻttizga ham yetmagan edik. Oʻsha paytda onaxondagi bu odob va tarbiya menga qattiq taʼsir qildi. Bu tarbiya bizga oʻrisdan yoki inglizdan emas , oʻzimizning momolarimizdan kelgan. Buni bizga gʻarb emas, buyuk sharq oʻrgatgan.
Buni bizga qayerdagi toʻqima dinlar emas, ilohiy dinimiz ISLOM oʻrgatgan. Buni oʻrgatgan dinimiz bor boʻlsin!

AbdulQodir Polvonov
👍39❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sabrda gap ko‘p deyishgandi...
Endi ishondim...!
Sabrim mukofoti siz siz Begim
Siz hayolimga kirganingizdan buyon
Taniganimdan keyin qancha-qancha sinovlar bilan kurashdim
Yarim yo‘lda ikkimiz ham ortga chekinmadik
Siz men uchun men siz uchun kurashdik
Insonlarning gapiga quloq solmadik
Urushib qolsak g‘ururni ustun qilmadik
Yaxshi-yomon kunda bir-birimizni tashlab ketmadik.
Allohim sizni o‘zi asrasin
Yaxshi yo‘ldan adashtirmasin
Bizni sevgimizni farzandlarimizni
Farzandlariga ham aytib beraylik
👍11
Муҳаббат

Муҳаббат қалбнинг маҳбубга майлидир. Муҳаббат кўнгил иши. У зоҳирий аъзоларнинг иши эмас. Оила эр-хотин ўртасидаги муҳаббат ва майлга асослангандагина бахтли ва мустаҳкам бўлади. Кўриш муҳаббат калитидир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйланмоқчи бўлган йигитни бўлажак қаллиғини кўришга ундадилар. Имом Аҳмад ва Насоий Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Мен, – дейдилар Муғийра, – бир аёлга совчи қўйган эдим. “Уни кўрдингми?” деб сўрадилар Пайғамбаримиз. “Йўқ”, дедим. “Уни кўргин. Зеро, кўриш ўрталарингда майл пайдо қилади”, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.
Кўп кишиларнинг, хусусан, ёшларнинг муҳаббат мавзусида сўзлашишдан тортинишларини биламиз. Кўплар бу ҳақда гапиришни ҳатто, ҳаром деб ўйлайди. Шунинг учун бу мавзу қаршисида гуноҳ ҳиссини туйишади, ўзларини гуноҳкор ҳисоблашади. Агар қалби бировга мойил бўлгудек бўлса, гуноҳ қилгандай туюлади.
Ҳақиқатда уларнинг муҳаббат ва муҳаббатдан унадиган эр-хотин ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги тушунчалари аралашдир. Муҳаббат шиори остида қонунсиз алоқа қиладиган, бирга ўтирадиган, тунларни бедор ўтказадиган, ўйин-кулгу қиладиган, ичадиган ва ҳатто зино қиладиган бузуқ эр ва аёлларни кўрганлар муҳаббатни гуноҳ деб ҳисоблашади. Зеро, улар муҳаббат фақат шунақа ишларга олиб келади, деб ўйлашади. Аслида эса ундай эмас. Бутунлай аксидир. Эркакнинг аёлга ва аёлнинг эркакка майл қилиши нафс истакларидан бири. Аллоҳ таоло инсон қалбини у билан банд қилган. Оли Имрон сураси 14-ояти мазмуни бундай: “Одамларга аёллар, фарзандлар, уюм-уюм олтин-кумушлар, саман отлар, чорва ва экинларга нисбатан меҳр қўйиш зийнатли қилиб қўйилди...”.
Инсон қалбини бу истакларга мойил ва унга банд қилган Зот Аллоҳ зулжалолдир. Инсон уларга қаттиқ муҳаббат қилади. Имом Аҳмад, Насоий, Ҳоким ва Байҳақий бундай ривоят қиладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дунёйингиздан мен учун аёллар, хушбўйликлар суюклидир. Кўзим қувончи намоздадир”, деганлар. Эрнинг аёлга ва аёлнинг эрга муҳаббати бўлмаганида, уйланиш ҳам, зурриёт ҳам, оила ҳам бўлмас эди.
Аммо Аллоҳ таоло эркакка аёлни, аёлга эркакни улар ўртасида ҳаром алоқалар юзага келиши учун суюкли қилмади. Балки улар ўртасида қонуний алоқалар юзага келиши учун бирини-бирига суюкли қилди.
Ибн Можа Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Севишганлар учун никоҳдек мақсадга мувофиқ нарса йўқ”. Аллоҳ таоло мусулмонларга бузуқ йўллардан сақланиш учун аввало кўзни тийишни буюрди. Зеро, кўриш қалб калитидир. Хато ва бузуқликка олиб борувчи барча йўлларни, бегона аёл билан ёлғиз қолиш, тақалиб туриш, қўл олишиш, аёл ва эркакнинг ўзаро ўпишиши каби йўлларни ҳаром қилди. Бу ишлар қалб майлига сабаб бўлади. Қалб майл қилгач, нафсни жиловлаш ўта мушкул бўлади. Аллоҳ таоло раҳм қилганларгина ўзларини тийиб қолишлари мумкин.
Инсон қалб майли учун гуноҳкор бўлмайди. Аммо қалб майлининг боиси ҳаром бўлса, ундан сўнг келадиган ҳаром ишлари учун гуноҳкор бўлади. Масалан, эркак ва аёл бир-бирлари билан нигоҳ алмашсалар, ё танҳо қолсалар, ё ўтириб суҳбат қурсалар, сўнг қалблари бир-бирларига мойил бўлиб севишсалар, бу қилган ишлар учун, шунингдек, ундан сўнг қиладиган барча ҳаром ишлари учун гуноҳкор бўладилар. Аммо майл учун эмас, зеро, у қалбга боғлиқ, инсон қалбини бошқаролмайди.
Аммо пок, танҳо севги учун гуноҳ йўқ, балки савоб бор. Суютий каби баъзи уламолар бундай дейишган: “Севгини яширган иффатли ошиқ ажр олади”. Инсонни турли бахтсизликларга дуч айлайдиган муҳаббат тузоғидан қалбни асрашнинг энг яхши йўли унинг барча боисларига яқинлашмасликдир. Фақат озчилик одамларгина бунга муваффақ бўладилар

Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг “Эр-хотинлик асослари” китоби асосида тайёрланди.
👍28❤1🔥1
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЧИМИЛДИҚДАГИ АЖАЛ. 1-қисм. Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Асила бугун тошкен давлат юридик университети, хуқуқшунослик факультетига ўқишга кириш имтихон жавоб варақалари осилган мандат олдида тураркан, ўзини талабалар рўйхатида кўриб жуда севинар, ва у билан бирга…
ЧИМИЛДИҚДАГИ АЖАЛ. 2-қисм.

Гр: 🔥Ҳикоя вақиссалар🔥

Келиб тўхтаган машина ичидан бўй басти келишган, 25 ёшлар атрофидаги бир йигит тушиб келди.
- Салом яхши қиз.
Асила эса хар доимгидек сўзга усталик билан жавоб қайтарди:
- Мени сизга яхши қиз деган инсон, яхши инсон экан. Чунки мен яхши қиз эмасман. Бориб унга рахматимми етказиб қўярсиз. Йўлдан қочинг.
- Балки шундайдир. Сизга хушомад қилиш ниятим йўқ. Шунчаки боя бекатда манабу портфелингизни унутиб қолдирдингиз. Шуни бермоқчи эдим. Мана олинг. Рахмат шарт эмас. Омон бўлинг.
Хақиқатдан хам боя Асила шошганида бекатда портфелини унутиб қўйган эди. У биринчи бор ўз қўполлигидан изза бўлиб қолди.
Уйга келгач, кечги базмга тайёргарлик кўриб, дугонаси Шохида ёқтирган оппоқ атиргуллардан харид қилди ва кечги базм томон йўл олди. Базмга хамма келиб бўлган, Шохида эса фақат Асилани кутарди. Ва нихоят, севимли дугонасининг овозини эшитди. Югурганча юқори қаватдан пастга томон отилди. Ха, хар галгидек Асила, Шохида севган оқ атиргуллар билан турарди.
- Ўзимнинг дугонажоним, Аллох умрингни зиёда қилган бўлсин. Табриклайман.
Худди шу сўзлардан сўнг, икки дугона юқорига кўтарила бошлашди. Шохида гап очди:
- Асила, бугун йигитим хам келади. У менга дўстини хам олиб келишини айтди. Нима дейсан, балки хммммм а?
- Қўйсангчи бунақа гапларингни, қорним ўлгудек очиб кетди, чопдик юқорига ))
Икки дугона хазиломус сўзлардан сўнг базмга келиб қўшилишди. Сал ўтмай, эшик қўнғироғи чалинди. Шохида шошганча хонадан чиқиб кетди. Ха, бу Шохиданинг йигити Сардор эди. Шохида ва Сардор ортидан кириб келган болага кўзи тушдию, Асила ўзини йўқотиб қўйди. У ўша, портфелини келтириб берган басавлат йигит эди. Базм ажойиб давом этар, Асила эса бир чеккада ўз хаёллари билан ўтирарди. У уйига қайтгиси ва иккинчи жиноий иш, 19 ёшли Барнонинг ўлими бўйича изланишлар олиб боришни ўйлаб турган бир паллада, Шохрух унинг хаёлларини учириб юборди.
- Яна бир бор салом. Исмим Шохрух. Балким танишармиз?
- Асила, - деди у жуда хорғин овозда.
- Биламан жуда хижолатдасиз. Буни айтгингиз келмасада кўзларингиздан англадим. Лекин хижолатга хожат йўқ. Мен хам сизни тушинаман.
- Рахмат. Тўғриси мен жуда уятда қолдим. Хатто рахмат айтгани фурсат бермай кетиб қолдингиз.
- Хеч қиси йўқ, Асила қиз. Мацли, мен борай. Қиладиган ишларим жуда кўп. Ўзингизни эхтиёт қилинг.
Шохрух бу сўзлардан сўнг, Сардор билан бирга базмни тарк этди. Шохиданинг дадаси Асилани хам уйига элтиб қўйди.
Анча вақтгача негадур Шохрух Асиланинг хаёлидан кетмади. Балки бунақа холат унга умуман учрамагани учундир, балки шу вақтгача бирор йигитдан изза бўлмагани учундир. Хуллас у яна ноутбуки олдида турар экан, энди Барно бўйича изланиш олиб борди. Мархуманинг отаси бундан 5 йил илгари халок бўлган, унинг яккаю ягона ойиси бор эди. Барно, Бахром Савриевичнинг бўлажак келини бўлиб, халок бўлмаганида 4 кундан сўнг унинг ўғли билан тўйлари бўлиши керак эди.

Асила мархум Барно хақида кўпроқ маълумот тўплай бошлади. Ойисининг турар манзили ва хозирги иш жойи хақидаги маълумотни олгач, у калавани учини топгандек бўлди. Сабаби, мархуманинг ойиси хозирги кунда 4 ёшли Санжаржон йиқилиб халок бўлган боғчада, ошпаз бўлиб ишларди. Энг қизиғи, мархума Барно хам шу боғчада муаллима, яъни боғча опа бўлиб ишлаган. Асила эртага албатта Барнонинг ойиси билан учрашиши керак эканлигини тушунди. Тонг отганда ўқишга бораркан, Бахром Савриевич хақида чуқур ўйга толди. У ўзи ким? Санжаржоннинг ойиси, Зумрад Бахром Савриевичга узоқ қариндош эканлиги ёзиб ўтилган. Лекин хеч қаерда қандай қариндош эканлиги хақида хеч қандай маълумот йўқ. Бу хаёллар Асиланинг бутунлай эс – хушини эгаллаб олган, ва у қай ахволда катта трассадан ўтаётганини билмас эди. Узун сигнал овозидан эс – хушини йиғиб олган қиз, светофорнинг қизил чироғида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётганини тушунди.
- Хаёлингиз жойидами ўзи. Сал қолдику уриб юборишимга,  қичқирди машина эгаси.
- Кечирасиз, хаёлга толибман.
- Асила, сизми?
Ха, бу Шохрух эди. Яна ўша қоп-қора ойнали, қоп-қора Прадо ичида
- Ассалому алейкум Шохрух ака. Ха, мен. Яна сизни ноқулай ахволга қолдирдим. Кечиринг, шу кунларда хаёлим жойида эмаc
👍97❤5🔥4🕊2🤔1
- Машинага ўтиринг, ўқишга кетаётган бўлсангиз керак? Ўзим ташлаб қўяман.
Асила сал ўйланиб турдида, хозирги бўлиб ўтган холатдан қаттиқ қўрқганлигини хисобга олиб, Шохрух билан кетишга қарор қилди. Асила орқа ўриндиқга ўтириб лом-мим демас, Шохрух эса гох йўлга, гох ойнадан Асилага қараб телефонда отаси билан сухбатлашиб борарди.
- Хавотир олманг ота, шу кунгачам сизга панд бермаганман, бундан кейин хам шундай бўлади. Менга ишонинг.
Отаси билан сухбатни якунларкан, Шохрух Асиладан қаерда ўқишини сўраб билди. Университет остонаси олдига келиб, машинани тўхтатди ва Асилага юзланди.
- Асила, нима дейсиз, нега бизни тақдир тасодифан ва хар қаерда учраштиряпти? Бу сизга қизиқ туюлмаяптими? Негадур бу менга қизиқ!
- Бу шунчаки тасодиф. Келтириб қўйганингиз учун катта рахмат. Мен энди борай. Соғ бўлинг.
Асила машинадан тушдию, бир уюм бўлиб турган дугоналарини кўриб, “об-бо, энди кун бўйи уларга масхара бўламан” дея кўнглидан ўтқазди. У тўғри айтганди. Кун бўйи Асила, дугоналари учун хазил мавзу топиб берган эди. Чунки Асила хеч қачон бу холда ўқишга келмаган. Хеч қачон боллар билан юзма юз сухбат қурмаган. У доим севги бу чўпчак дея дугоналарини койиб келган қиз эди. Ва нихоят дарс тугади, энди у дугоналарининг хазиломуз пичингларидан қутуладиган бўлди. Ўқишдан чиқиб тўғри мархуманинг уйи томон йўл олди. Уйнинг дарвозаси олдида турар экан, бу оилада фақатгина битта аёл яшашини, ва у боғчада оддийгина ошпаз бўлиб ишлайдиган инсон хонадонига ўхшамаслигини ўйлади. Чунки уй жуда хашаматли бўлиб, ўзига тўқ оиланинг хонадонига ўхшар эди.

“Адашиб бошқа манзилга келдиммикин? Эй, нима бўлса бўлар, барибир хам бир сўраб кўрайчи”, - деб кўнглидан ўтказган Асила, дарвоза тугмасини босди.
- Кииииим?
Ичкаридан овоз келди. Дарвоза очилар экан, чамаси 45 ёшлар атрофидаги, сочларига оқ оралаган аёл кўринди.
- Ассалому алейкум. Сиз (...) номли боғчада ошпаз бўлиб ишлайдиган Махлиё опа бўласизми? Ёки мен адашдимми?
- Ха, мен ўша Махлиё опа бўламан. Келинг мархамат, сизни танимадим қизим?
- Опажон, Тошкент Давлат Юридик Университети, хуқуқшунослик факультети 4 курс талабаси Асила бўламан. Диплом иши ёзмоқчи эдим. Унга сизнинг қизингиз фожиасини танладим. Агар қарши бўлмасангиз бир икки оғиз саволим бор эди. Тўғри, сиз жовоб беришга мажбур эмассиз. Менда хеч қанақа рухсатнома хам йўқ. Фақат илтимосим йўқ деманг.
Фарзанди хақида эшитдию, Махлиё опанинг кўзларидан дув дув ёш қалқиб чиқди. У хеч нарсага қарши эмаслигини ва уйга кириб дастурхон атрофида сухбат қуришлари мумкинлигини айтиб, Асилани ичкарига таклиф қилди.
- Опажон, авваламбор ярангизни янгилаётганим учун мени кечиринг. Лекин шу фожиага жуда қизиқдим. Айтингчи, қизингизни тасодифан авто халокатда халок бўлганига ишонасизми? Бахром Савриевич қизингизни бўлажак қайнотаси бўлган экан. У жуда катта ишбилармон. Уни қўли хамма ерга етади. Қизингизни иши бўйича даъво очган экану, лекин бу унинг фойдасига хал бўлмаган экан. Уни устига сал олдин 4 ёшли Санжаржон билан бўлган фожиада эса қизингиз устидан даъво очган экан. Менга бу жуда қизиқ туйиляпти. Санжаржоннинг ойиси Зумрад Шахобовани танийсизми? У ўзи Бахром Савриевичга қандай қариндош бўлади?
Асила Махлиё опани саволларга кўмиб ташлади.
- Хаммаси ўша Санжаржон халок бўлган кундан бошланди. Боғчани милиция ходимлари ўраб ташлади. Бахром Савриевични мен ўшанда илк бора, узоқдан кўрганман. Айтишларича, Санжаржон унинг узоқ кариндоши Зумраднинг ўғли. Мен хам билмайман қанақа қариндош. Қизим эса ўша Санжаржоннинг группасида боғча опа бўлиб ишларди. Бу воқеадан сўнг қизим жуда оғир ахволда қолди. Савриевич қизимдан норози тариқасида даъво очди. Барака топсин, фақат унинг ўғли Шохрухжон хаммасини тўғри тушунди. Балки сабаби Шохрухжон қизимни бир кўришда яхши кўриб қолгани бўгандир. У ним қилиб бўлса хам отасини бу йўлдан қайтарди. Барно хам Шохрухга кўнгил қўйди. Бахром Савриевич хам кейинчалик тушуниб етди. Барнони бўлажак келини сифатида қаъбул қилди. Аллох рози бўлсин илохим, бизга кўп яхшиликлар қилди.
👍93❤8🥰4
​​Қаровсиз, хароба уйимизни мана бундай қилиб, хашаматли тамирлади. Балки, қудасини уйи оддий экан дейишларидан чўчигандир. Болагинам эса оддий тасодиф туфайли халок бўлди. Буни қудам кўтара олмади. Уни иши юзасидан даъво очди. Хуллас болагинамни пешонаси шўр экан.
Бу сўзларни айтаркан, Махлиё опа ўкириб – ўкириб йиғларди. Асила хам кўз ёшларини тўхтата олмас, шубхалари нотўғри эканлигини сал бўлсада исботлаётган Махлиё опанинг гапларига карахт ахволда эди.

Давоми бор.


⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
👍27🔥2
ЧИМИЛДИҚДАГИ АЖАЛ. 3-қисм.

Гр: 🔥Ҳикоя вақиссалар🔥


Асила Махлиё опанинг уйидан чиқганида кўча қоронғу бўлиб, тун ўз пардасини ёйиб бўлган эди. У шунчалар Махлиё опанинг дарди билан овора бўлиб, вақт ўтганини сезмай хам қолган эди. У тез тез нотаниш кўчадан кетиб борар, юрагига ғулғула ва қўрув тушганди. Шу пайт маххаладан чиқаверишда, эски гаражлар ёнида 3 – 4 йигитларга кўзи тушди. Кўринишидан безорисифат бўлган бу йигитлар, сигарета чекиб пиво ичиб ўтиришар, овозларини борича қахқаха отиб кулишар эди. Асила уларни ёнидан ўтишга мажбур эди, чунки махалладан чиқишга бошқа йўл йўқ, шу йўл орқали катта кўчага чиқилар эди. Асила тез тез қадамлар билан йигитларни ёнидан ўтиб кетар, лекин ич – ичидан ўзини ўзи кеч қолиб кетганга койир эди. Шу пайт йигитларни орасидан бир барзангисифат, юзида тиртиғи бор йигит Асила тарафга қараб кела бошлади.
- Салом яхши қиз, бу дейман мен билан танишгани келаяпсизми, - хиринглаб Асиланинг қўлидан тутишга харакат қилди йигит.
Асиланинг юраги қинидан чиққудей урар, лекин билдирмасликга харакат қилар эди. У хеч нима демай йигитни ёнидан ўтиб кетишга харакат қилди.
- Хой, қулоғингиз томи битганми ёки соқовмила, - Асилани йўлини тўсишга харакат қилиб яна гапида давом этди тиртиғли йигит.
Шу пайт халиги 3 йигит хам “тиртиғ”ни ёнига келиб, Асилани тўрт тарафидан ўраб олишди.
- Йўлимдан қочинг, - қаъттий овозда деди Асила.
- Вой, бу қушчани қаранглар, дағдағаси ўзгачаку, - деди пакана бўйлик йигит. Йигитлар яна хиринглашди.
- Биз тарафларга келиб қобсиз, энди би-и-ир кўнглимизни хушлаб кетасизда хонимча, - деб Асиланинг белидан қучди “тиртиғ”.
Асила жон холатда ўзини орқага олди, ва “тиртиғни” юзига шапалоқ тортиб юборди.
- Хе онангни, қ..жиқ, хали сенми менга қўл кўтарадиган - Кутилмаган шапалоқдан ва дўстларини олдида из – за бўлганидан “тиртиғни” жон – пони чиқиб кетди, ва Асиланинг иккала қўлини қайириб,сочидан бураб тортиб, юзига бир мушт туширди.
Кучли мушт зарбидан Асиланинг кўз олди қоронғилашиб, ўзини йўқотиб қўйиб ерга қулади. Кўзи қонга тўлган “тиртиғ” энди баттар қутуриб кетганди. Асилани даст кўтариб яна бир шапалоқ тортиб, хунук сўзлар билан хақорат қила бошлади. Бу иш қолган безориларга хам ёқиб тушиб, энди Асилани хар тарафидан турткилашар, унга озор беришар эди. Пакана эса бир зарба билан Асиланинг кофточкасини тортган эди, қизнинг бадани очилиб қолди. Йигитлар хиринлаб қизни турткилаб савалар эдилар. Оғриқдан, қўрқувдан Асила дод солиб ёрдамга чақирар, лекин уни овозини хеч ким эшитмас эди. Асиланинг кўз олди қоронғилашиб борар, охирги эшитган сўзи тиртиғнинг “қани бу қушчани бир татиб қўрайликчи” деб, Асилани даст кўтаргани эди. Асиланинг кўз олди қоронғулашиб, хушидан кетди...
Шу пайт кўча бошида яна ўша қора Прадо мошинаси пайдо бўлди. Ундан Шохрух йигитлар тарафга югириб келар эди. У чопиб келиб, йигитлар билан муштлашиб кетди. Ўсмирлик чоғида спорт билан жиддий шуғулланган Шохрух, жисмоний томондан баққувват бўлиб, хаш – паш дегунча тўрт йигитни ағанатди.
У Асилани даст кўтариб мошинасига оборди, ва охисталик билан машина курсисига ётқизиб, устига костюмини кийгазди ва сув олиб унга сепди. Асила охиста кўзини очди.
- Хайрият, ўзингизга келдингиз, - деди Шохрух.
Асила аввалига қаердалигини, унга нима бўлганини англай олмади. Секин аста онг шури тинниқлашиб, ўн дақиқа олдин бўлиб ўтган воқеаларни эслади, ва йиғлаб юборди.
- Йиғламанг Асила, улар сизга хеч нима қила олишмади, мен етиб келдим, - деди Шохрух.
- Сиз... сиз бу ерда нима қиляпсиз?, - деди Асила зўрға.
- Шу ерда бир танишим яшайди, вақти – вақти билан кўргани келиб тураман. Мана бугун хам келаётган эдим. Узоқдан қарасам бир тўда безорилар бир қизни калтаклашаётган экан. Чопиб келдим, қарасам сиз экансиз.
Асила хўнграб йиғлаб юборди, ва илкис Шохрухни бўйнидан қучиб “ Рахмат, сиз бўлмаганингизда хаётим барборд бўларди, сиз яна бир бора хаётимни сақлаб қолдингиз” деди.
Шохрух Асиланинг бу қилиғидан қувониб кетди. У секин аста қизни қучоғидан бўшаб, “Кеч бўлиб қолди, ота – онангиз хам хавотир олишаётгандир, юринг энди уйингизга элтиб қўяман”, деди ва машинасини ўт олдирди.

Даврон ака билан Нозима опа минг би
👍84❤4🔥2😢2
р хаёл билан ўтиришар, Асилани кеч қолиб кетганидан хавотирда эидалар.
- Қаерларда юрибти бу ўзбошимча қизинг, - деб Даврон акани жони чиқар, ўзини қўйишга жой топа олмас эди.
Нозима опа қайта – қайта Асилага қўнғироқ қилар, лекин у тарафдан жавоб бўлмасди. Даврон аканинг сабр коссаси тўлди, ва даст ўрнидан туриб эшикга қараб кета бошлади.
- Қаерга дадаси, - Нозима опанинг оғзидан чиқган жумлага Даврон ака бир ўқрайиш қилди, ва эшикдан чиқиб кетди.
У шахдам қадамлар билан кўча бошига чиқиб борар, хаёлида минг бир фикр чарх урарди. Шу пайт узоқда қора прадо мошинаси кўринди, ичида ўтирган қиз таниш кўринди. У яхшилаб қаради, ва бу Асила эканлигига ишончи комил бўлди.
Асила отасини кўриб, Шохрух машинани тўхтатиши билан отилиб тушди, ва ўзини отасининг бағрига отди. Қизининг ахволини кўрган отанинг қўзлари минг хаёллар билан қонга тўлди.
- Ассалому алайкум, мен Шохрух бўламан.
- Овозингни ўччиииииир ит, - қичқириб Шохрух томонга хезланиб кела бошлади Даврон ака.
- Йўқ йўқ дадажон, Шохрух ака мени ўша итлар чангалидан қутқарган халоскорим, - деб Асилани дадасини қўлидан ушлаб олди.
Даврон ака узур сўраб, Шохрухни уйга таклиф қилди. Шохрух эса зарур ишлари борлигини пеш қилиб, машинасини ўт олдирди.
- Ха айтганча, Асила, сиздаги беъэтиборлик ва совуқгина ширини сўзлашиш дадажонингиздан ўтган экан, энди билдим.
Шохрухнинг хазилидан юзларига табассум югурганча, ота бола уйларига кириб кетишди. Асила бўлган воқеаларни ота онасига сўзлаб берди, ва жуда чарчаганини айтиб, ўз хонаси тамон равона бўлди. Жуда чарчаган, буни устига бутун танаси оғриқдан зирқираб турган бўлсада, хаёлидан негадир Шохрух кетмас эди. У бу ахволга умуман тушмаган, хатто энг севимли иши хақида хам ўйламай қолганди. У учун энг дахшатли кун бўлган бўлсада, энг ёқимли тун сифатида ширин ўйлар оғушида уйқуга кетди. Тонгги соат 5 лар чамаси, Асила телефон овозидан уйғониб кетди. Қизиқ , нотаниш номер.
- Ало?
- Ало, салом Асила. Бу мен, Шохрух. Номерингизни дўстим севгилиси, Шохидадан билиб берди. Илтимос дугонангизни койиманг.
- Ассалому алайкум, - Асила хаяжондан зўрға жавоб бера олди.
- Асила, деразангиздан ташқарига бир қиё боқинг илтимос.
Дераза олдига яқинлашган сари, Асила гох чўчиб, гох севинарди. Қўлида бир боғ оппоқ атиргуллар билан турган Шохрух Асилага сеқишини қайта ва қайта такрорлаб тинмас, бу шовқин овозидан безовта бўлиб, кўчага чиқган Даврон ака ва Нозима опалар хам қизларининг розилик беришини хохлаб туришарди. Ахир Шохрух уни халоскори, хам келишган, хам ўзига тўқ хонадоннинг фарзанди эди. Хуллас, улар орзу қилиб юрган мард ва жасур куёв эди назарларида. Асила бахтга тўла юзларини яшириб, деразани беркитди. Шохрух эса янада баланд овозда икки кундан сўнг қайтиб келишини ва албатта Асилани ўз уйига тез кунларда олиб кетишини бор овозда айтарди.
Асила шу икки кун ичида ўқишга хам бормади. Чунки уни ахволи ўқишга боришга йўл қўймасди. Ота онаси хам бунга қарши эдилар. Лекин бу орада Асила Бахром Савриевичнинг иш хонаси, турар манзили қаерда эканлигини суриштириб билди. Кўчага чиқиш учун Асиланинг отаси унга атай машина тайинлади. Асила Савриевичнинг махалласига бориб, ул бул кимдан у хақида ўзми кўпми гаплар эшитди. Кўринишидан махалла гап олди сотти бўйича бошлиқ бир аёлнинг гапларича, Савриевич ўзини аёлларга беъэтибордек кўрсатсада, ўзи асли ғирт хотинбоз эмиш. Яна уни ноқонуний ўғли бор бўлиб, боланинг ойиси хақ талаб қилиб келгани учун Савриевич ўз оиласи билан анча вақтгача чет элда яшириниб яшаб юрганмиш.
- Ээээ, жиннисиз Халимахон. Савриевич унақа одам эмас. У ўғлини бир ўзини ўқишга юборишни хохламаган, Хусния опанинг (Савриевчининг аёли) гапи туфайли чет элда яшашди, - гапини бўлди бошқа бир аёл.
- Халимахон, бу дейман, Бахром ака сизга қарамаганидан жаааа аламзадасиз шекилли а? , - хазиломус гап қўшди улар билан турган учунчи аёл.

Хуллас Асила Бахром Савриевич билан тўғридан тўғри мулоқат қилиш тўғри эмаслигини яхшигина билиб, Бахром Савриевични ўз идораси рўпарасида пойлаб турди. Ва нихоят ўзи хам кўринди. Тўлачадан келган, кўринишидан нимадандур жуда асабий Савриевич машинасидан тутоқиб тушибоқ идораси томон шахдам қада
👍87❤2
​​млар билан кириб кетди.
“Бойларнинг боши доим ташвишдан чиқмайди ўзи”, хаёлидан ўтқазиб мийғида кулиб қўйди Асила. Уйга қайтгач, хаммасини солиштириб кўрар экан, бу халокатлар тасодиф эмаслигига қайта ва қайта ишончи комил бўларди. “Қандай қилиб бой бадавлат инсоннинг даъвоси бу инсон фойдасига хал хал бўлмаган деган саволига бугун у аниқлик киритди. Илгари янглишган эканман, бу даъволар аслида Савриевичнинг фойдасига хал бўлган кўринади, буни барибир тагига етмай қўймайман”, - дея ўзига ахт қилди Асила.
Эх Асила Асила...

Учунчи кун ўқишга кетаётиб Асила ошхонада гурунглашиб турган дадаси ва ойисини сухбатини беихтиёр эшитиб қолди.
- Дадаси, нима дейсиз, Шохрухжон ўз фикридан қайтиб қолмасмикин. Қизингиз жуда қайсар, қаёқдаги отаману – сотаманлар билан машғул. Унга қолса бир умр ўша алламбалоларга тўла портфелини қучиб юраверади. Сиз хам бундо ота бўлиб қизингизни койимасангиз. Биттаю битта қизимиз хам бизга бўйсунмаса.
- Нолишни бас қил, мен Асилани қарорини мақуллайман. У жуда ақлли қиз. Ўзига қўйиб бер.
Отасининг сўзларидан мағрурланган қиз, ойисининг хам сўзларини ўйлаб, жилмайганча йўлга тушди. Ўқишга боргач, негадур унга хамма бошқаса нигох билан боқар, кимлардир кни ўз – ўзидан табриклар, яна кимлардир бўлса “ичидан пишган писмиғей” деган хазиломуз сўзлар билан уни ғашини келтиришарди. Сабабини билишга қанча уринмасин, хеч ким унга индамас эди. Фақат дугонаси Шохидвнинг сўзларидан кейин, гап нимадалигини тушунди.
- Хаааа, севгини чўпчак дейдиган дугонажоним, фаришта дугонажоним, севгини тан олмайсан а. Яна хеч нима билмайдигандей туришингничи. Бутун зал бўйлаб сенга аталга гуллардан қизғониб кетаяпман хатто.
Ха, Асила хар доимгидей ўз хаёллари билан бўлиб, бутун зални қоплаган бир – биридан ажойиб гулларга эътибор хам қилмаган эди. Хақиқатдан хам, севгига ишонганча ўқиш хонаси томон бораркан, Шохрухни кўрдию, юрагининг туб – тубига чўкиб ётган қандайдир илиқлик унинг бутун вужудини куйдириб юборди. Дархақиқат, бу хақиқий севги эди!
- Асила, мен сизни қўлингизни сўраб келдим. Сизни бутун хав – хатарлардан, бутун қоронғу келажакдан, қолаверса бутун бошли нохақлик чангалидан олиб чиқишимга изн беринг.
Гарчи бу сўзларни мағзини чақиб улгирмаган бўлсада, Асила ўзида йўқ хурсанд эди. Шохрухнинг севги изхорини қабул қилишдан бошқа иложиси хам йўқ эди, чунки у чиндан севиб қолган эди. Ўқиш тугагач, бу икки ёш орзулар осмонида парвоз қилганча Тошкент кўчаларини кезишар, бир бирларини борликлари учун шукроналар айтишар эди.
Шохрух Асилага кечки пайт совчилар боришини ва тез орада тўйлиги бўлишини, тўйдан сўнг чет элда яшашлигини айтди. Асилага бу таклиф ёқмасада, Шохрухга бўлган мухаббати уни бир сўз дейишга ундамади. Кеч тушиб Шохрухнинг ойиси ва холаси Асилани сўраб келишди. Қизларининг бахтини кўриш хар бир ота она учун бахт бўгани каби, Даврон ака ва Нозима опалар хам бу бахтдан бебахра қолишмади. Гарчи қизларини чет элда маълум вақт яшаб туришини эшитиб жуда хафа бўлишсада, Асилани қарорини мақуллашди.
Тез орада тўй кунини хам аниқлашди. Асила ўқишини тугатиб олишни жуда хохлар, Шохрух эса уни чет элда давом эттириши мумкинлигини такидларди. Асила ота онаси Шохрухнинг оиласи хақида гап бошлашса уялибгина ўрнидан туриб кетар, уларнинг мақтовларига қўшилиб севинарди.
Кунла мисоли оқар сув каби ўтиб борар, икки ёш бир бирининг висолига етадиган кун хам келиб қолган эди. Хамма қизлар орзу қилгани каби, Асиланинг хам орзуси амалга ошадиган кун келди. Фаришта мисол оппоқ либосли келинчак ўз уйи остонасидан чиқиб борар экан, Даврон ака ва Нозима опаларнинг бахтга тўла кўзларидан дув – дув ёш тинмасди. Бу бахтли кўз ёшни Аллох насиб килсин барчага. Бахт ва никох оқшоми муносабати билан уюштирилган базм кечасида, икки ёшга бахт тилаб, қўлларини дуога очиш учун Шохрух ва Асиланинг ота оналари даврага чиқишди.
Йўўўўўўўқ, бу дахшат! Асила кўриб турганларига ишонмас, кўзларини қайта – қайта ишқалаб кўрарди. Лекин хамон унинг рўпарасида Бахром Савриевич келини бихтига дуо қилиб турарди. Бўлиши мумкин эмас, нахотки Асила ўзи билмаган холда мархум Санжаржон ва мархума Барно сингари тузоқга илинган бўлса?!
Давоми бор.
👍100🔥6❤4👏2
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЧИМИЛДИҚДАГИ АЖАЛ. 3-қисм. Гр: 🔥Ҳикоя вақиссалар🔥 Асила Махлиё опанинг уйидан чиқганида кўча қоронғу бўлиб, тун ўз пардасини ёйиб бўлган эди. У шунчалар Махлиё опанинг дарди билан овора бўлиб, вақт ўтганини сезмай хам қолган эди. У тез тез нотаниш кўчадан…
ЧИМИЛДИҚДАГИ АЖАЛ. 4-қисм.



Асила бир нафасга бу олам хавосидан нафас олаолмаётгандек хис қилди ўзини. Кўз олди қоронғилашиб, бутун умри давомида қилган ишлари бирма – бир кўз ўнгидан ўтди. Гўё бу кун унинг учун охирги кун эди. Чунки Асила Бахром Савриевични қанақа инсон эканлигини билиб олганди. Бу хаётдан умидини узганча, нафратли кўзлари билан, хақиқий амирлардек ястаниб олган куёв бўлмиш Шохрухга қарарди. Шохрух эса барчасини тушунган инсон сингари Асилани қўлларини махкам қисиб, “Мен доим сен биланман” деб қайта ва қайта такрорларди.
Хуллас бутун дунё хавас қилса арзигудек ушбу тўй базми хам тугади. Келин – куёв урф – одатга кўра чимилдиқ деб аталмиш мўтабар гўша ичкарисига киргизилди. Шохрухнинг дўстлари тиним билмай қўнғироқ қилар, “ Юр оғайни, келинпошша чарчаб турган вақтда сен хам безовта қилма. Ундан кўра бир маишатхўрлик қилайлик” деб чақиришарди. Гарчи Шохрух Асилани олдидан бир қадамга хам узоқлашгиси келмасада, дўстлари олдида кулгуга қолишини билиб рози бўлди. Маликалар сингари фаришта аёли, чин севган ёри Асилани пешонасидан ўпганча, тез қайтишини айтиб чиқиб кетди.
Дўстлари билан ярим тунгача барма- бар сарсон кезишди, ундан чиқиб тунги клубларда хам бўлишди, хуллас вақтни алла махал қилиб Шохрух уйига қайтди. У маликаси ёнига секингина мўралаб кирди. Қизиқ, Асила жуда гўзал, жуда чиройли ва хатто жуда мулойим уйқуда ётарди. Фариштасини безовта қилмай, Шохрух унинг ён бағрига секингина жойлашиб олди. Севгилисини юзига тушиб турган бир икки тола сочларини олиб қўймоқчи бўлдию, юраги тарс ёрулгудек, кўзлари чақнаб қичқириб юборганини ўзи билмай қолди. Дахшат! Асила муздеккина бўлиб, оппоқ тусда нафас олмай ётар эди!
- Йўўўўўўўўўўўўўўўўўўўўўқ...
Шохрухнинг овози бутун оламни тутди. Ха, хали аёл бўлиш бахтини кўриб улгирмаган, хаётнинг энг ширин дамларини кечириши керак бўлган бир паллада Асиланинг танаси жонсиз музлаб ётарди.
Эртаси куни бу хабар бутун Тошкент кўчаларини эгаллади. Докторлар Асилани номуссиз қиз, бунга юзи чидамай ўз жонига қасд қилган дея тухмат қилишди. Даврон ака ва Нозима опалар қай ерга боришмасин, қизларини номини оқлай олишмади. Ахир Асила ўзи севган оқ атиргуллар каби пок ва бокира эди...
- Қизим бизни куйдирдинку, жон болам, қай ахволда бўлган тақдирингда хам, биз сени тушунардикку. Нега бу йўлни танладинг? Нега бизни юзимизни ерга қаратиб кетдинг? Нега хамма нарсага етган ақлинг нега шу оддий ғурур деб аталган нарсага етмади?! Болам, ўша мудхиш кечада номуссиз қолганингни айтган тафдирингда хам, биз сени тушинардик. Ахир сен бизни яккаю ягона қувончимиз эдингку. Бизни қай ахволларга солиб кетдинг. Бу энди биз учун иснодку ахир қизим.
Аллох хеч бир отага бу кунни кўрсатмасин экан. Даврон ака қизининг қабри устида нелар айтиб йиғламади дейсиз. Хақиқат қурбони бўлмиш Асила, Санжаржон ва Барно каби тузоққа илинганча бу оламни тарк этган эди. Бу фожиага 3 ой ўтгач, севгилисини ўлимини хазм қила олмаган Шохрух хам ўз жонига қасд қилди. Яккаю ягона ўғлини тупроққа қўяр экан, Бахром Савриевич, ўзи қазиган чоғга ўзи тушиб қолганини, ва бу дунё қайтар дунё эканлигига қайта ва қайта ишонди.

Ха, аслида Асила қилган барча тахминлар тўғри эди. Зумрад Бахром Савриевичнинг хар доимгидек хушторларидан бири эди. Лекин у жуда ақлли аёл бўлиб, Савриевичнинг ўғли учун даъво кўтариб келди. Савриевич, аёли бундан хабар топмаслиги учун (у қайнотасидан жуда қўрқар эди, сабаби Бахром Савриевичнинг бу мавқеига эришишига қайнотаси сабабчи бўлган эди) оиласи билан чет элга кетиб, ўзиги хеч нима билмаганга солиб юрди. Юртига қайтишгач, Зумраддан бўлган 4 яшар ўғли Санжаржонни ўлдириш пайига тушди. Бу мақсади йўлида отасиз ночор ахволда яшаб келаётган Барнони танлади. Барно Санжаржоннинг группасида боғча опа бўлиб ишлар эди. У Санжаржонни 3 этаждан қастдан итариб ўлдирди. Зумрад қай ерга мурожат қилмасин, Савриевичнинг обрўси устун келиб турди. Хатто Савриевич сабаб соппа – соғ аёлни рухий касалликлар шифохонасига хам ётқизишди. Бу орада қилган қабих ишлари учун Бахром Савриевич Барнога каттагина пул ваъда қилган эди. Ночор ва без бўлиб ўсган Барно, Бахром Савриевичдан кундан кун
👍97❤4
​​​​га кўпроқ нарса талаб қила бошлади. Уйларини евро услубда енгитдан қурдирди, ва Савриевичнинг яккаю ягона ўғли, Шохрух унга уйланиши, акс холда бутун воқеани қайнотасига айтиб беришини айтиб тахдид қилди. Хуллас, Бахром Савриевич Барнони хам йўқ қилиш пайига тушди. Қастдан бўлган авария унинг фойдасига тасодиф дея топилди.
Тинч ва хуррам юрган бир махалда, Тошкент Давлат Рухий Касалликлар шифохонаси директори қўнғироқ қилиб, Зумрадни Асила деган бир қиз сўраб келганини айтиб уни тинчлигин бузди. Буни тагига етиш учун, Савриевич ўз ўғли – Шохрухни шифохона томон жўнатди. Шохрух отасининг барча кирдикорларидан хабари бор эди. Унга хаммасини Зумрад айтиб берган эди. Лекин онаси учун Шохрух лом – мим демас, барчасига кўз юмиб келаётган эди. Шу куни шифохонадан чиқаверишда Шохрух Асилани бир кўришдаёқ севиб қолган эди. Асилани Барнони уйидан қайтар чоғида ўлдириш режа қилинган, аммо Шохрух бунга чидай олмай отасини режасини бузган, ва отаси тўйдан кейин хотини билан чет элда яшашларини ва ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолишини ваъда қилан эди.
Аммо Бахром Савриевич ўғлига розилик берган бўлсада, пухта режа ишлаб чиқиб, қизни чимилдиқ ичида захарлаб ўлдириб, ўз жонига қасд қилиш билан ўлишини режасини тузди. Ва шундай бўлди хам. У текшурув органлари ва докторларни хам оғзини пул билан ёпа олган эди. Аммо у кутган тинч ва осуда хаёт ўрнига, тирик мурдага айланди. Ёлғизи, ишонган тоғи, жигарбанди Шохрухдан айрилди... Шуни айтишадида, қилмиш қидирмиш деб! Аллох барчамизга инсоф ва иймон ато этиб, ўз панохида асрасин!

(Тамом! )


📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
👍47😢36❤5🔥1
XИЁНАТ КУЧАЛАРИ. 1-қисм.




-Зебо ва Хуршид,бу икки севишган йошларни гох пинхона,гох ошкора учрашиб юришларини бутун махала хам билишарди.Тошмат ака айоли болмиш Зайнаб хола билан яккаю ягона кизи Зебони уз тенгдошлари сафида ортик мехр берса бердики кам килмасдан улгайтирди. Мана хадемай уз кизини унаштириш вакти хам етиб колибди.Аммо туй килишга бироз имкон етмасди хозирги вазиятда.Тошмат ака кизининг бахти учун кечгача ишлаб топганини йигиб борар,айоли хам уйда бекор утирмасдан румол ва пайпоклар тукиб пуллар чогларида уларнинг кизи Зебо негадир узгариб колганини сеза бошлашди.
Доим кувнок шаддод юрадиган бу кизнинг илгариги эркалигидан асар хам колмаганига мана икки ойдан ошибди.
Зайнаб хола хайолида минг хайоллар доим,Зебо эса доим узини ота онасидан олиб кочар кунларда телефонда ким биландир гаплашиб туришини хам онаизор сезардию болажак куйовбола билан болса керак дея индамасди.аммо кизининг тез тез учрашувга чикишлари энди коронги кечаларда белгиланишидан безовта болган Зайнаб хола хавотир билан кизи хонасига кирди.
-Кизим,кейинги пайтларда анча узгариб колдинг,илгаригидек менга йордамлашмай хам койганинга майли,аммо кечаси учрашувга чикишинг яхшимас.кеча отанг хам сезиб колиб менга анча гапирди кизим.кошнилар хам гапиришябди уят болади энди.нега доим хомушсан кейинги вактларда,агар унаштирилган йигитда конглинг болмаса айт бизга,.
-Ойи,ойиижон,. Зебо онасини кучоклаганча йиглаб юборди дабдурустдан..
-Кизим,дурустрок овкат хам емай койдинг,ахир онангман сендан хавотирланаманда кизим..
-Ойижон,мен,..мен хомиладорман.мени кечиринг..
-Нима,.нималар деябсан Зебо,-Зайнаб хола кизининг юзларини коллари билан узига каратди.-гапингни уйлаб гапирябсанми,ахир шарманда боламизку биз..
-Ойижон,отамга айтманг утинаман,факат отам билмасин,нима десаизлар шу болади майли..
Зайнаб хола кизининг йолворишига бироз тикилдию бирор чора излаш хайолига чомди.агар Тошмат ака билса бу холатни уз кизи тугул хотинини хам кошиб тугилганига пушаймон килиши аник эди.Тонгда шундай болди хам.
Зайнаб хола тонгда телефон килиб синглисига вазиятни тушунтириб чакиртириб,кизини тезда тайорланишини айтди.Зебо хеч нарсага тушунмай онаси айтган гапларини мик этмай тингларди.
-Хозир Холанг келиб сени олиб кетади.Отангни бир амалаб туйни тезлаштиришга кундираман,унгача биз бир карорга келгунча холангникида йордамлашишга кетган болиб турасан.мавриди келганда узим сени олиб келаман.
-Ойи,бирок хуршидчи,хуршид менга уйланмайди энди,.
-Нега уйланмас экан,килар ишни килиб энди ташлаб коярканми сени,.
-Йок ойи,чунки бола хуршидданмас,.
-Нималар деябсан узи сен киз,эсинг жойидами,болмаса кимдан бола,ким уша ярамас,гапир...
-У,Ойи у умуман бошка одам,унинг оиласи борлигини мен хам якинда билдим..
-Мени пичоксиз сойдингку канжик,сени шу ниятда ок ювиб ок тараганмидим,отанг билса биласанми нима килади сени...
-ЭШИТДИМ,-дарвоза олдида Тошмат ака кириб кела бошлади ва гапида давом этаркан,отасининг важохатидан корккан Зебо калтираганча онаси ортида химоя истаб онасидан нажот сорарди.
-Онаси,коч йолимдан,бу кизинг хакида миш мишларни эшитганларимни сенга айтганимда ишонмагандинг,аммо бугун ишда мени кандай шарманда болганимни билсайдинг,ер йорилмадию мени уз домига тортмади.коч йолимдан,.-дея Тошмат ака айолини итариб юборди.Зайнаб хола эса эрининг кучли билаклари олдида ожиз колиб бир юмалаб саганадан пастга кулаб тушди.Тошмат ака коллари билан кизининг сочларидан тутганча уз кизини дарвоза томон судраб чикканида дарвоза олдида бир неча дакика аввал чакиртирилган Зебонинг холаси пайдо болдию Тошмат акани кайтаришга уринди:
-Почча,нималар килябсиз,уз кизизку ахир,.
-Менинг бундай кизим бугундан мен учун улган,танасини номахрам ифлосларга багишлаган киз устирмагандим мен.йолимни тосиб овора хам болманг,.-деганча Тошмат ака кизини дарвозадан чикардию шундай деди:
-Агар шу эшикдан бир кадам ташлаб ичкарига кирсанг чопиб бурдалаб ташлайман,кузимдан йукол тезрок,улдириб коймасимдан.
Бу вокеалар Зайнаб хола хушини йигиб олганича жуда тез содир болди,Зебо отасига кечиришини тинмай йолворганча уйдан хайдалганида бу ховлидаги шовкин сурон овозидан
👍87❤4🔥2👏2😁2
бир неча йон кошнилар хам бу кириб келишдию Тошмат акани аранг тинчлантиришга уринишарди.
Шу тарика Зебо онаси маслахатига биноан холаси билан бу ховлини вактинча тарк этганди.Улар кетишган кундан бошлаб Тошмат ака доим ичиб келиб Зайнаб холани беайов калтаклар,кизингга беэтибор болдинг сен дея хакоратлар йогдира бошлади.Зебо эса холаси уйида бир неча кун тинч яшадию,кейинги кунларда хола хам уз жиянини катикрок туртилаб туришга мажбур болди.
-Бу ерда факат еб ичиб йотиш жонинга тегмадими Зебо.биз хам уз болаларимиз нонини яримта килиб сени качонгача бокамиз билмадим.поччангни хам ортик алдайолмайман,сени бир хафтага келди деб айтудим,мана 10кун болдики опам хам хабар олай демади.кани тезда кийиниб йонимга туш,кетамиз..
-Холажон сиз хайдаманг энди илтимос,яна бироз бормай турайлик уйимга,.
-Ахмок киз,уйинга эмас,куйовингни чакиртирганман кеча телефонингдан ракамини олиб.туйни отанг тезлаштирмаса мана мен киламан бу ишни.куп гапирмай айтганимни кил...
Зебо "хоп"дея бошини кимирлатдию холаси айтганларини килишга мажбур болди.
Хеч нарсадан хабари йок учрашувдаги бечора Хуршид эса Зебонинг бу килмишларини эшитдию мухабатини топтаган Зебодан нафратини яширолмади:
-Мен сени канчалар севардима эх.бирок сен севгимни уйинчок билиб уни топтадинг,мен узимдан болмаган болани хеч качон тан олмайман,бировлардан колган мевага колимниям узатмайман,хайр омон бол..

Аммо Хуршид уз уйига келганда отаси ишдалиги учун онаси уни кутилмаган гап сузлар уни карши олди:
-Углим,боя бир айол келиб уйда анча туполон килди.бечора кизни шармисор этишинг шартмиди шунака,ахир унаштирилгандиларинг,туйгача хис туйгуларингни нахот жиловлай олмадинг..
-Нималар деябсиз ойи,мен хали унга колимниям текизмаганман ахир,уша ялмогиз холаси кандай болмасин бузуки жиянини менга утказмокчи..
-Углим,улар бола сендан эканлигини айтишябдику ахир.бир соатда телефон килиб жавобимизи айтмасак у хотин дадангни ишхонасига хам борармиш.керак болса судгача бораман деябди,..
-Кайока борса бораверсин,мен барибир бировлардан колган суюкойокка уйланмайман.
-Унутма углим,аммо иш судгача етиб борса бизнинг кучимиз етмайди.

Хуршид отасига хеч качон карши чикмай доим чизган чизигидан юрган угилларидан тонгичи эди.бирок бу сафар отаси кечга бошкача кийофада кириб келиб Хуршидга галати караш килганидан билдики демак бу гаплардан хабар топибди.
-Хуршид,сен уша кизга уйланасан..
-Нималар деябсиз дада,хечкачон..
-Агар уйланмаган такдирингда хам бизни тинч койишмайди углим,уларда етарлича исботлар ва гувохлари бор,колаверса унаштириб койганмиз,.
-Дада,ахир никох бу мукаддас нарса,уни уйинчок килиб болмайди дердизку,сизи нима жин урди энди.
-Никох мукадаслиги учунам унга уйланасан углим,мен боя ишхонамда шармандамизи чикариш ниятида борган айол билан хаммасини гаплашиб келиб олдим.сухбатимизни флеш картага хам йозиб койдим,хохласанг эшитиб коришинг мумкин..
-Эшитишниям истамайман,камалсам камаламанки бу гапизга кирмайман дада,мени кечиринг..
-Углим,сен камалиб бир кун чикарсан хам,аммо бу мухр факат сенинг хайотинга боглик эмас,ортингда уканг ва синглинг бор.келажагингни уйла..сени унга уйланасан аммо уша кунданок бармогингни текизмайсан уша енгилтакка.То бола тугилиб хакикий отаси ким экани исботланмагунча.
Гап шу,бир ой ичида кичикрок болсада туйни тезлаштириб,туйдан кейин хам келган келин билан бир хонада бир дакика хам колиш тугул йонига якинлашмайсан..
Отасининг бу фикри Хуршидга макул болдими отасининг катьий гапларидан индамай бош иргаб "хоп"ишорасини берди.
Ноилож иккала тараф хам уз жигарлари болмиш икки ёш такдирини хал килишиб Хуршид ва Зебо хаётларига узгача хукм чикардилар.бир томонда уз жигари номи фохиша деб аталмиш ёмонлик болишини хохламаган холаваччанинг биргина найранги бироз иш берган булса,иккинчи тарафда эса уз фарзандини камалиб чикиши ёки судма суд когоз кутариб юрган такдирда хам етарлича исботи болмаганидан,бу гаплар элу юртга овоза болишини истамай шу йулни танлашга мажбур болган ота она эди.
Туй хам бошланиб Зебонинг корни анча чикиб колганига карамай келинлик ок куйлагида корни кисилганча отасидан ок фотиха олгани олдига кадам койди.
Бирок Тошмат ака мен фака
👍78❤5🔥3
т бокира кизимга ок фотиха бераман,никохсиз иффатини йокотган киз уша кунийок мен учун улган"дея уз кизидан юз угириб ичкарига кириб кетди.шунда хам уз хонадонини бир умрга ташлаб чикайотган Зебо эгилиб турган боши билан энди чинакамига йиглай бошлади.махалла кошнилардан йоши улугрок киши Зебога коша кариб бахтли болишини тилаб дуога кул очар экан бундай холат хамманинг юрагини эзарди.Зайнаб хола бардоши етмай ичкарига Тошмат ака олдига кирди:
-Хамманинг олдида биргина кизиздан биттагина дуоингизни аядингиза.шу бугун лоакал конгли учун болсада узизни тутсаиз боларди...
-Сен уша кизинг борайотган оиланинг хозир кандай холатда турганини биласанми,ушалар урнида узинг иффатсиз кизни келин килармидинг,синглинг иккаланг кандай найранглар ишлатиб болсада нафакат кизингни такдирини,бошка бир оилани хам бир умрга бахтсизликка йол очдиларинг...
-Нима килган болсак,уз кизим учун килдим бу ишларни,сиз ота болиб бир огиз ширин сузизни аядиза,..
-Опа,койинг энди,-Зайнаб холани синглиси тинчлантира бошлаб ташкарига чикишини илтимос киларди.
Ташкарида эса барча мехмонлар Зебони конглини котаришга уринишар Зебо эса отасининг бу гаплари учун остонадан хатлаб чикишгаям ожиз колиб турган вакт бирор эркак унга якинлашишга иккиланарди.
Нихоят уни холаси эри йонига борди:
-Дадаси,киз шорликни узиз котариб машинага утказаколинг,юрагим эзилиб кетди унга караб,.
-Хоп,хотин хозир бирок кандай боларкин...
Шундай килиб Зебони поччаси келинкуйов машинасига аста котариб бордию машинага жойлаши билан тезда ортига кайтди.Машина уз оханг сигналлари билан аста бу ердан узоклашиб борар,мехмонлар хам аста таркала бошлашди.энг йомони Зебонинг бу окшом кечасида бирорта дугонаси келмаганидан хамма хайрон эди.Туйхонада йор йор садоси ила кириб келган келинкуйовлар уз жойларидан урин оларкан Зебодан узокрок утириб унга бир огиз гапирмай утирган Хуршиднинг хайолидан отасининг айтган насихати кетмасди. "ТУЙ БОЛАДИ,УНГА УЙЛАНАСАН,АММО У БИЛАН БИР ХОНАДА БИР ДАКИКА КОЛИШ ТУГУЛ ЯКИНИГА ЙОЛАМАЙСАН.ЭСИНГДАН ЧИКАРМА"...

Шу тарика туй хам утиб Зебо энди узга хонадонда келинлик масулятини хис этардию,атрофида якинлари болсада бирок ички олам,хис туйгулари билан рухан йолгиз эди аслида.Хуршид эса отаси айтганидек доим эрталаб ишига чикиб кеч окшом кайтар,дам олиш кунлари уйда болган такдирда хам Зебонинг ноз карашларига заррача этибор бермасди.
Шу тарика кунлар утиб,Зебо дардлашгани атрофида хечким йоклиги чоглари зериккан вактларида интернет сахифаларида бази сохта конгилчан достлар ортира бошлар унинг келажак тарзи хали синовларга бой эди.

Тошмат ака эса кизига ок фотиха бермаган болсада,кизининг хайотидан конгли доим нотинч эди,хархолда уз кизи ахир.аммо буни атрофдагиларга билдирмасликка харакат киларди доим.Зайнаб холанинг уз дарди ичида болиб кон босими хам ошадиган холга учрайдига болди тез тез.Зебо турмушга чикдию бу уй хувиллаб колгандек эди бу оила учун хам.Зайнаб хола кизини коришга борган пайтлари кизидан хол ахвол сораганида Зебо дархол куйовини йолгандан мактардию,аммо онаизор уз кизининг бу йолгон мактовларини сохта эканлигини сезиб турсада кизига доим тогри маслахатлар бериб уйга кайтарди.
Очиги кузга куринган одам Зайнаб холаю Тошмат аканинг кузига галати бир нафрат кийофасида куринарди доим.Харна бола тугилсаю бу оилалар неварали болишса чакалок йигиси янграган кундан бошлаб бу хар икки томон муносабатлари бироз иликлашади деган хайолдагилар хам аслида каттик адашишганди.Уша кун келиб чакалок хам тугилди нихоят,вакти келиб чакалокдан кон анализи хам олинди.Аммо бу норасида гудакнинг кон гурухи нафакат Хуршиднинг,балки хар икки оила авлодида хам бундай анализ ташхиси учрамади.
Эндигина утган кунларни бироз унутиб чалгиган Тошмат ака бу хабардан сонг кизидан янада нафратлана бошлади,Зайнаб холанинги базур котариб юрган боши бутунлай эгилди элу халк орасида.Хуршиднинг муштлари тугилди,Зебо эса на йиглагиси келар на хурсанд болар эди.шунда хам Хуршидни энди бошка ораста кизга унаштиришганини эшитган Зайнаб хола яна синглиси йонига маслахатлашгани йол олди:
-Синглим,энди нима киламиз,агар Хуршиднинг кайта уйланйотганини Зебо эшитса узини бирбало килиб
👍80❤6🔥1
койишидан коркябман,шунда хам качондан бери бирор ширин суз эшитмади кизим шорлик уша оила азоларидан...
-Опажон,сиз хадеб вахима килурманг,мен колимдан келганини килдим,энди бирга яшайдими йо ажрашадими,мухими менинг максадим жиянимни бола тугилгунча яшаб туриши эди.агар уша кунда отаси уйдан хайдаган пайтларида кизингиз кайока борарди.мен хам бир умр уйимда ушлаб туролмайманку ахир,туйдан кейин йошлар яшаб кетишар деган хайолда шу ишларни сизга яхши болсин деб килдим.аммо уйлаб карасам мен хам катта хатога йол койибман,энди биргина чорамиз кутишдан бошка иложимиз йок,Зебо эса энди фарзанди учун хам яшаши кераклигини фахмлаган,унга узим тушунтирдим бор гапни..
-Нима,Зебо Хуршиднинг уйланишидан хам хабари бор демокчимисан бу гапинг билан,ахир кизим бир ховлида кундоши билан яшаган такдирда хам бошига захарли каргишлар янада кучаядику кайнонасидан, яшаш ахволини тасавур килмадингми..
-Опа,хабариз йокми хали,Хуршиднинг узи Зебога йотиги билан тушунтирибди хаммасини,у Зебо билан ажрашиб уйланган кунийок Зебога алохида квартира олиб бераркан,хар тез тез хабар хам олиб тураркан,уша тез тез хабар олиб турган пайтлари кизингиз айоллик макрини койилатиб Хуршид конглига нисбатан узига каратиб мухаббатини уйгота олса ажабмас Хуршид хам янги хотини билан ажрашиб яна бирга болишса..
-Сени эсинг жойидами,ахир Хуршид ажоиб хонадоннинг хушсуврат бокира кизига уйланябдику,у хам ажрашиш учунмас келажаги учун отаонаси насихатидан чикмайдиган йигитлардан..
-Тушунмадим,сизга кизизни хайоти мухимми йо уша Хуршидни..
-Иккаласиниям..омон бол,сендан яхши маслахат чикади деб келудим,эссиз сен икки оила хайотини саклаш тугул учинчи оилани хам барбод этадиган фикр чикди сендан,бу йоги пешонасига йозилгани болар,жуда болса уйга кайтариб келаман кизимни поччангни конглига кол солиб,агар кунмаса, узим бориб бирга тураман уша янги квартирасида..
Зайнаб хола шундай деб уйига келиб Тошмат акага хам бу гапларни айтганда икки ут орасида колди.бу гапларни эшитган Тошмат ака айолига шундай деганди:
-ЙО,МЕНИ ЙО КИЗИНГНИ ТАНЛА,УНУТМА БУНДАН БУЙОН РУХСАТИМСИЗ ОСТОНА ХАТЛАГАН КУНИНГ СЕНИ ТАЛОК КИЛАМАН...

Бу гапдан энди Зайнаб хола хам ташкарига чиколмас,Зебо эса уз отаонасини йоклаб келишга хадди сигмас эди.Хуршиднинг оиласи хам айтган гапида туриб катта туйлар килиб карнай сурнайлар садосида иболи саришта кизга уйлангач, Зебони алохида домга чикариб койишди.Аммо аввалига тез тез хабар оладиган Хуршиднинг хам кадами узила бошлади Зебонинг остонасидан.телефон ракамини хам узгартирилган Хуршид утган кунларни эслашни хам хохламай,барча гаплардан хабардор болиб узига турмушга чиккан севгилиси билан бахтли хайот кечириб Зебони унута бошлаганди.
Зебо эса бу кунларда кийналганидан иложсиз уша бахтли оила остонасига кадам босишга мажбур болди яна.Дарвозадан кириб борар экан икки севишган муносабатини кориб ичидан йигларди,ховлида Хуршид севган йори корнига бошини койганча табасум билан тугилажак фарзанди учун бир нималар деб кулар,унинг олдида эса йорининг кувнаб турган кузлари бехосдан Зебога тушди..
-Ие,келинг Зебохон,.
-Рахмат,шу ердан кайтаман,эссиз Хуршид ака,мени кечирмасаиз хам боламга рахмиз келмайдими,мен оч колиб кетсам хам болам очлигини кутаролмайман,мен киймай майли,бирок боламни кийими юпун болмасин деб олдизга йордам сораб келдудим..
-Зебо,мен сенга илгариги гапимни кайтараман яна,мен биров тишлаган мевага кол узатмайман,мевани кимдир ейдию данаги менгами энди..
-Хуршид ака,мендан хазар килсангиз хам боламни иргитманг илтимос,шу болани узизга олиб колинг,кийналиб кетдим жудаям..
-Сени эсинг жойидамас десам,ахмок хам экансан,хайф сендек она болган айолга,уз болангдан хам воз кечмокчи болиб аник башарангни янада очик корсатдинг,тушунмадим,узимдан болмаган бола учун алиментни олиб хам кийналган болсанг,ана ота онанг бор хали,ушалардан йордам сора,у ерга боролмасанг ана разборчик холангга бор,колидан анча иш келадику унинг..
Ховлидаги овозларни эшитиб ичкаридан чиккан Хуршиднинг онаси хам якинлашиб келдию шундай деди:
-Яхшиликча кетмасанг Зебо,отаонангни чакиришга мажбур боламан,.
Бу гаплардан Зебо лабини бир тишландию шу пайтгача индамай токат этиб чидаб к
👍85🔥3❤2😁1
​​елганига ортик бардош этолмай энди очикчасига жахл кила бошлади.
-Кани чакиринг уша ота онамни,курамиз келармикан бу ерга,.
-Канча вактдам бери уз кизидан хол сорамаган ота онам бу ерга келмаслигини яхши биламан,улиб кетсам хам фарки йок уларга,хамма айб узимда биламан,ушанда уша аблахнинг алдовига учмаганимда эди,хозир Хуршид факат меники боларди,мен унинг кучогида болардим хар тун,мен шу ховлининг хизматларини килардим,факат мени эркаларди Хуршид углиз,анау ойимчанимас,..
-ЗЕБО,..бехосдан Зебонинг юзига тарсаки туширди Хуршид,-Онам олдида бундай дейишга уялмасанми,ойижон бунинг гапларига этибор берманг,агар ота онаси келмас мехрибон холасига конгирок килинг,уша разборчи холасиниям колидан хечнарса келмайди энди,аввалги коркадиган жойимиз хам йок,.
Ховлида анча тортишув болди хуллас,нихоят Хуршиднинг онаси ростакамига конгирок килган экан Зебонинг холаси келдию уз жигарини жахл билан олиб кетди.
Зебо колида боласига кокрак тутар,аммо бечора гудак харчанд уринмасин бу кукракдан бир томчи озука чикмай хам колганидан йолда чинкириб борарди.
Зебога холаси узидан ортириб бироз йордам бериб улар хам ажрала бошлашди:
-Болди Зебо,сенга яширин йордам бериб отангдан балога колишми истамайман,аммо шу бугун ота онанг билан гаплашиб кораман ,зора конгли юмшаса,.
Зебо бошини кимирлатиб макул ишорасини килиб хайрлашгач,холаси умид билан яна Зайнаб хола уйига кириб.
Зайнаб хола уз кизи такдиридан нихоятда куюнганча Тошмат акага юзланиб охирги гапини айтди:
-Агар кизингиз сиз учун улган болса бугундан мени хам йок деб хисобланг,кайтиб келмасам мендан рози болинг,.
-Кайока,..
-Кизимнинг олдига,у гунохкор болсаям барча гунохлари менга утсаям розиман,сиз эса уз кизизни бадном этган уша ярамас ким эканлигиниям сорамай уни хайдадиз,лоакал ота болиб суриштирмадиз кизиздан,.хайр...
-Тохта,.хеч кайока бормайсан,менга осон деб уйласанми,очиги мен хам кизимизни яхши корардим,кани эди неварамни багримда болса,аммо уша неварамизни наслини аниклашни хам ягона йоли кизимизни олиб келиш,бир кун барибир чикади йулимдан уша хайвон,сен эса уйда утир,узим бориб олиб келаман Зебони,чунки узим бормасам сенинг гапларинга ишонмай бу ерга кайтишга менинг кузларимга куринишга коркади.
Зайнаб хола эрининг бу гапидан хурсанд,Тошмат ака эса сузида туриб айтилган манзилга йул олганда кеч коронгу туша бошлаганди.
Шахар домлари учинчи каватига чиккан Тошмат ака эшик конгирогини босди,аммо ичкаридан жавоб болавермагач,эшикни гилофини уйнатиб овоз бермокчи болганида эшик очик эканлигини билиб аста ичкарига кирди.рупарасида эса жажжи чакалок корпачада йотар.ичкаридан эса Зебонинг овози кулокка чалинарди.
Телефонда гаплашйотгандир деган хайолда Тошмат ака халал бермаслик учун юзларида ажиб табасум билан ердаги чакалокни аста колига олиб соргичини огзига соларкан,бехосдан ичкаридан Зебо ярим ялангоч сочлари ёилган холда хиринглаганча чикиб келдию уз отасини куриб бир чочиб тушиб турган жойида котиб колди.Ортидан ёш бир эркак хам чикиб келганини корган Тошмат ака,колида чакалок билан тили айланмай калтирай бошлади.
Зебо эса отаси олдида ярим очик баданини коллари билан беркитганча аста оркага кайтиб ичкарига кирганида Тошмат ака бегона эркакка колларини бигиз килиб "Сени танидим,бу гап оиланга етиб бормасин десанг мени ташкарида кут"дея кизи ортидан ичкарига кирди. Ичкарида эса хонтахта устида яримлаб колган бир шиша коняк ва бази егуликларни яширишга уринаётган Зебо хатто эгнига тузукрок либос кийишга хам хали улгурмаганди.

(давоми бор)
Муалиф .Хаваскор Илхом.


⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
👍90🔥3👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатух


ЖУМА тонги хайрли бўлсин!✨

Кун давомида Аллоҳ таоло
барчамизга:
🌼Яхшилик эшикларини,
🌼Омонлик эшикларини,
🌼Соғлик эшикларини
🌼Неъмат эшикларини
🌼Барака эшикларини,
🌼Куч-қувват эшикларини,
🌼Дўстлик эшикларини,
🌼Раҳмат эшикларини,
🌼Ризқ эшикларини,
🌼Илм эшикларини
🌼Мағфират эшикларини
🌼Муҳаббат эшикларини
🌼Жаннат эшикларини сиз ва биз 
учун очсин!
👍6❤1
#ибрат

50.000 СЎМ САРФЛАБ ҚАНЧА АЖРГА ЭГА БЎЛИШ МУМКИН?

Кўпчилик пулим кўп бўлганида кўпроқ хайрия, садақа ва эҳсон қилар эдим, деб ният қилади. Аслида ажрнинг қиймати пулнинг қиймати билан ўлчанмайди. Ўзингизда истак ва озгина ҳаракат бўлса кифоя!

Чамалаб, ҳисоблаб, кўпчилик учун ўрта-миёна қийматни танлаб, уни сарф қилиш учун турли хил усулларни мисол келтиришга уринаман.

1. 50.000 сўмга 5та тасбеҳ ҳарид қилинг. Тасбеҳларни масжидларга олиб бориб қўйинг. Ҳар гал инсонлар фарз намозидан сўнг тасбеҳ айтишса, сизга ҳам ажри етиб туради.

2. 50.000 сўмга 5та сутра ҳарид қилинг. Мебел ясайдиган кичик цехларда тахтанинг қолдиқлари кўп бўлади. Уларгаилтимос қилсангиз бажонидил ясаб беришади. Сутраларни масжидга олиб бориб қўйинг. Ҳар гал намозхон олдига сутра қўйиб ўқиганида, олдидан кесиб ўтган одамлар сиз сабаб гуноҳдан ҳоли бўлишади.

3. 50.000 сўмга бир дона мусхаф ҳарид қилинг. Мусхафни масжиддаги китоб жавонига олиб бориб қўйинг. Ҳар гал ундан биргина ҳарф мутолаа қилган инсоннинг ажридан сизга ҳам етиб туради.

4. 50.000 сўмга 2 дона жойнамоз ҳарид қилинг. Жойнамозларни масжидга олиб бориб қўйинг. Ҳар жума намозларида масжид ҳовлисида намоз ўқийдиганлар сиз қолдирган жойнамозда ўқисалар, сизга ҳам ажри етиб туради.

5. 50.000 сўмга кичик бир стул ҳарид қилинг. Стулни масжидга олиб бориб қўйинг. Ҳар гал сажда қила олмайдиган ёки имконияти чекланган инсон ундан фойдаланса, сизга ҳам ажри етиб туради.

6. 50.000 сўмга 5та суюқ совун ҳарид қилинг. Совунларни масжид таҳоратхонасига олиб бориб қўйинг. Ҳар гал таҳорат қилиш жараёнида ишлатилинган совундан сизга ҳам ажри етиб туради.

Юқорида мен ҳаёлимга келган вариантларни санадим. Балким сизда ҳам бошқа йўллари бордир. Хуллас, яхшилик қиламан десангиз йўллари бисёр. Юқорида айтганимдек, ўзингизда истак ва озгина ҳаракат бўлса кифоя!

©️Shaydoi Jannat

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
👍35❤2