📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.96K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
JUMANING SUNNATLARI:

✅ Juma uchun gʻusl qilish.

✅ Xushboʻy narsalar surtish.

✅ Chiroyli kiyimlar kiyish.

✅ Jumaga viqor va sakina bilan erta borish.

✅ Juma kuni badanni tozalab, hayʼatni goʻzal qilish.

✅ Juma kuni Kahf surasini qiroat qilish.

✅ Juma kuni va kechasi duoni koʻp qilish.

✅ Juma kuni va kechasi Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga koʻp salavot aytish.

✅ Imom birinchi rakʼatda Fotihadan keyin Jumuʼa surasini va ikkinchi rakʼatda Munofiqun surasini qiroat qilish.

✅ Juma kuni bomdod namozida “Haa miym sajda” va “Hal ataa alalinsani” suralarini qiroat qilish sunnatdir.

✅ Juma namozining farzidan avval va keyin toʻrt rakʼatdan sunnat namozi oʻqish.

✅ Jumada mudragan odam boshqa yerga oʻtib olishi.

#Albatta_ulashing
👍12❤1
🌿🌿🌿🌿🌺🌿🌿🌿🌿
#Ўқинг_фақат_йиғламанг

ГУНОҲГА ЮРМАГАН ОЁҚ

Урва ибн Зубайр Мадинада фақиҳлик қилган вақтларида халифа Валид ибн Абдулмалик у кишини Сурияга зиёратга чақиртирибди. Урва у ерга кичик ўғиллари билан бирга борибдилар. Фақиҳ халифа билан суҳбат қураётган пайтда, у кишининг отларга қизиқувчан ўғилларини отхонада от тепиб ўлдириб қўйибди. Урва ўғилларини кўмиб бўлмаёқ, қорасон касаллигига дучор бўлибдилар. Қорасон тобора кенгайиб борар, табиблар оёқни кесиб ташлаш кераклигини айтишибди. Урва розилик бергач, табиблар:
— Озроқ ароқ ичсангиз, унинг таъсирида оғриқни сезмай турасиз, тезда кесиб оламиз.
— Аллоҳ таоло менга ато этган саломатлик неъматини сақлаб қолиш учун у ҳаром қилган ароқни ичмайман.

Табиб аввал катта пичоқ, сўнг суякни кесадиган аррани у зотнинг олдига қўйиб, сўнг 3-4 кишини чақирибди. Шунда Урва сўраган эканлар:
— Бу одамларни нима қиласиз?
— Улар сизнинг оёқ-қўлларингизни босиб туришади.
— Уларнинг ўрнига мен хизмат қиламан. Аллоҳни зикр қилиб тураман. Сиз эса кесаверинг.
Ҳазрат «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб зикрга тушиши билан жарроҳлар ишга киришишибди. Кесиб бўлингач қонни тўхтатиш учун оёқларини қайнаб турган ёққа солишибди. Шунда у зот хушларини йўқотибдилар.
Урва ибн Зубайр кундуз куни 8 пора, кечаси 2 ракаат нафлда яна 8 пора Қуръон ўқишни одат қилиб, умр бўйи тарк қилмаган эканлар. У кишинг одатлари фақатгина шу куни тарк бўлган экан.

Хушларига келиб сўраганлари: «Оёғим қани?» – бўлган экан. Кесилган оёқларини олиб келиб кўрсатишибди. У зот уни ўпиб шундай дер эканлар:
«Эй оёғим, кечалари сенинг устингда мени масжидга юргизган Аллоҳга қасамки, мен сени ҳаргиз ҳаромга босмаганман. Мендан рози бўлгин».
👍62😢27❤6
УЙДАГИ ВАҲШИЙ

Биродарлардан бири "Уйимдан бир ваҳшийни чиқариб юбордим" деб қолди. Ундан "Ким экан у ваҳший?" деб сўрадилар. У "Уйимизга бир меҳмон келди. Уни уйга жойладик. Уйдаги барча, хотиним ва фарзандларим унга соатлаб қулоқ солиб ўтирадиган бўлдик. Чексиз ҳурмат кўрсатдик. Кейин унинг ваҳший эканини англаб етдим. У фарзандларим билан мустаҳкам алоқа ўрнатди. У улар билан менинг алоқам ҳисобига ўрнатилган алоқа эди. Хотиним билан ҳам чиройли алоқа тиклади. Мени вазифам уларга овқат ташиш бўлиб қолди. Улар эса олиб келганимни ўша ваҳший билан ўтириб ейдилар. Охири англаб етдимки, у ваҳшийни уйдан чиқармасам оиламни барбод қилар экан" деди.

Эй биродарлар! Бир куни бир дўстим уй сотиб олмоқчи бўлди ва уйни бирга кўриб чиқишни илтимос қилди. Мен қабул қилдим ва бирга уйни кўргани кирдик. Уйдаги хоналардан бирига кирсак бир бола оёғини чалкаштириб ётибди. Қўлида телефон. Аллоҳга қасам, қимирлаб ҳам қўймади. Ваҳоланки, отаси биз билан бирга кирган эди. Бизга эътибор ҳам қаратмади. Мана шу битта ваҳший.
Аллоҳга қасам, мавзу жуда жиддий. Ёшлигимизда бир марта кинохонага борганимизни билиб қолсалар жазога тортилар эдик. Ҳозир ҳар битта хонамиз кинохона. Ҳар битта одамнинг қўлида кинозал бор. Бу жуда оғриқли ҳолат.
Исломни, қадриятларни аввал нафсимизда, кейин уйларимизда барпо қилмасак, болаларимизга тарбия беролмасак, хонадонларимизда Исломнинг руҳи бўлмиш поклик, иффат, намоз, зикр ва тиловат бўлмаса унинг ўрнига келган телефон, интернет ва антенналар бизнинг уйларимизни дўзахнинг бир парчасига айлантиради.   Ҳамма уйда жанжал, тўполон, уруш, сўкиш, айниқса талоқ кўпайган. Агар Раҳмонга итоат топилса бундай ишлар содир бўлмас эди.

Сизлардан уйларингиз исломий хонадон бўлишини сўрайман. Ўғил қизларингизга огоҳ бўлинг. Уларга намоз ва қироатни, пайғамбаримизнинг сийратлари ва ахлоқларини ўргатинг. Чиройли тарбия беринг. Бамдод намозига уйғотинг. Гўзал тарбия беринг. Шояд шунда Аллоҳ таоло бизни бу ваҳшийдан ҳимоя қилса ва ундан ғолиб бўлсак.
Огоҳ бўлинг. Бу ваҳший катта одамларнинг ахлоқ ва қадриятларини пой-мол қилди . Қанча оилаларни бузиб ташлади. Қанча уйларни барбод қилди. Энди ўйланг катта одамларни шу ҳолга келтирган бу ваҳший ёш болаларни нима ҳолга туширади.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий.
👍53❤3🔥1
📝Мен онамни кечирдим…

— Хотинимни жонимдан ортиқ яхши кўраман. Уни гўзаллиги учун эмас, фаросати учун қадрлайман. Аёлим мана шу оғир ҳаётимизда менга йўлдош бўлди. Усиз ҳаётимни асло тасаввур қилолмайман.
Биз йигирма бир йил бир-биримизни ардоқлаб яшадик.
Яқинда хотиним бир аёл билан учрашишим лозимлигини айтди.
Юрагим бирдан тўхтаб қолай деди.
«Наҳот унга бир нима бўлган бўлса? Ёки бирор оғир касалликка чалингани
учун мени бошқа аёл билан учрашишимни истаяптими?» дея ҳайрон қолдим.

— Мен сени яхши кўраман. Менга бошқа аёлнинг кераги йўқ!
Эсингни еганмисан? — дедим жаҳлимни зўрға босиб.

— Аммо бу жуда зарур.
У сизни тинимсиз йўқлаётган экан.

Мени тинимсиз йўқлаётган аёл кимлигини сўрагандим, хотиним йўқловчи онам эканлигини айтди. Она! Бу сўзни эшитиб, оёғимга қадар музлаб қолдим. Ўн тўққиз йил аввалги воқеалар хотирамда тикланди…

Онам феъли жуда оғир аёл эди. Мен онамнинг биринчи турмушиданман.
Отам онамни ташлаб кетган. Шунинг учун онам бирор шўхлик қилсам, «Отангдан кун кўрдим, сендан нима кўрардим?!» дея мени калтакларди.
Баъзан «Онам ўз онам эмас, ўгаймикин?!» деб ўйлаб қолардим.
Онам иккинчи марта турмуш қураётганида мен тўққиз ёшда эдим.
У мени ўзи билан олиб кетишни истамади. Хуллас, у мени меҳрибонлик уйига топширди.

Орадан тўрт йил ўтди. Бир кун онам йиғлаб меҳрибонлик уйига келди. Кўзларидаги ёшни кўриб, онамнинг ўзгарганига ишонибман. Онамнинг эри ўлибди. Бева қолгач, мени йўқлаб келибди. «Онамни меҳр етаклаб келган», деб ўйлабман. Йўқ, ундай бўлмаган экан.
У боқувчига муҳтож бўлибди. Чунки иккинчи оиласидан қиз фарзандли бўлган, эрининг биринчи турмушидан қолган уч боласига ҳам боқувчи керак эди
. Онамга қолганда уларни аллақачон меҳрибонлик уйига топшириб юборарди, бироқ яқинлари унинг қўлидан уйни тортиб олишларидан қўрқарди.
Шунинг учун уларга кун бермаса-да, уйдан ҳайдамасди.
Хуллас, уйга қайтишим билан онам мени бир қўшни амакига қўшиб, Россияга ишлагани жўнатди. Бола ҳолимга оғир ишларни бажарардим ва уйга пул жўнатардим. Бир кетишда ўн беш йил уйга пул жўнатиб турдим.
Онам бу орада болаларини уйли-жойли қилди. Ўзим уйланганимда ўттиз иккига киргандим. Худога шукрки, хотиним оқила аёл чиқди.
Бироқ биз фарзандли бўлганимиздан кейин онам буткул ёвуз аёлга айланди. Бир куни эр-хотин иккимизни уйдан ҳайдади. Уйга эса синглим кўчиб келди.
Мен тағин оғир юкни елкамга олиб, бетиним меҳнат қилдим. Худо мени кўпдан кам қилмади. Мен яна давлат топдим. Ҳашаматли иморатлар солдим.
Мен шу чоққача тинч яшадим.

Онам мени нега йўқлатганига ҳайрон эдим.
«Унга яна нимага керак бўлиб қолган эканман», деб ўйладим.
Аммо «Нима қилганда ҳам онам, у мени дунёга келтирган», дедим-у, онамни йўқлагани бордим. Сўрида оёғини чўзиб ўтирган бир кампирни кўрдим.
У тақдирга анча тан бериб қўйган экан.

— Ишқилиб, соғлиғинг жойидами, тинчмисан, ўғлим? — дея сўради онам.

Умримда ундан бундай ширин гапни эшитмаганим учун кўнглим ғалати бўлиб кетдим. Шу тобда уни бағримга босгим келди, бироқ яқинлашгани қўрқардим.
У мени итариб ташлаши мумкинлигидан қўрқардим.

— Сизни кўргани келдим, — дедим мен.

Онам ўйланиб қолди ва деди:

— Келганингдан хурсандман, болам.

Мен эса бахтиёр эдим. Бу сафар бу сўзлар ёқимли эшитилаётганди.
Узоқ йўлда қийналиб онамнинг уйига бироз асабий ҳолатда бордим.
У ҳам эшик олдида кута-кута бироз ҳориган эди.

Онам билан бироз гаплашиб ўтиргач:

— Ойи, келинг, сизни айлантириб келаман, — дедим.

У менга жилмайди ва дарҳол рози бўлди. Онам уйга кириб кетди ва ёшлик йилларидаги каби безаниб чиқди.

— Синглингга сен билан сайрга кетаётганимни айтгандим, оғзи очилиб қолди, — деди онам машинага ўтиргач. — У сени мени ҳеч қачон кўргани келмайди, деб ўйлаганди.

Биз шинам емакхонага кирдик. Онам билагимдан ушлаб зиналардан оҳиста кўтарилди. Шундагина унинг қариганини ҳис қилдим.

Овқат пайтида ўз ҳаётимиз ҳақида сўзлашиб ўтирдик. Гапга берилиб кетганимиздан вақт ўтганини ҳам сезмабман.
Алламаҳалда онамни уйига кузатиб қўйдим.

— Кейинги сафар мен таклиф қиламан, — деди онам.

Мен рози бўлдим.

Уйимга келгач, хотиним учрашув қандай ўтганини сўради.
— Жуда яхши. Кутганимдан ҳам аъло! — де
👍60❤1
​​​​дим ва бу гапни жуда енгиллик билан айтдим. Чунки онам ҳақида ўйлаганимда юрагимда оғирлик пайдо бўларди. Ўша ҳозир буткул йўқолган эди. Мен онамни кечиргандим.
У табиатан бемеҳр бўлганини тушундим.
У айбларини кеч бўлса-да, англаган эди.

Бир неча кундан сўнг онам юрак хуружидан вафот этди. Бу шунчалик тез содир бўлдики, онам учун бирор нарса қилишга ҳам улгурмадим. Бироз вақтдан кейин эса уйимга почтадан хат келди. Конвертни очмасимдан юрагим дукиллаб ура бошлади.
Хат онамдан эди:

«Мени кечир, ўғлим, сен учун мен она бўлиб ҳеч нарса қилмадим.
Мен умр бўйи меҳрни, болалигингни, ёшлигингни, ҳамма-ҳамма завқни сендан тортиб олибман. Ўша куни ресторанда бўламанми-йўқми, буни билмайман. Шунинг учун буюртма берилган жойга хотининг билан бирга боришингни истардим. Сен билан учрашган куним жуда бахтли эдим.
Сени яхши кўраман, ўғлим».

Ўша лаҳзада «сени яхши кўраман» сўзининг нақадар буюк куч эканлигини англадим. Кўзимга ёш келди. Инсоннинг ҳаётида онанинг ўрнини ҳеч ким эгаллай олмаслигини тушундим. Мен онамни чин юракдан севишимни,унга умр бўйи интилганим ҳам шу меҳр туфайли эканлигини англадим.
Онадан ранжиб бўлмайди. Онанинг жонини жабборга беришга рози бўлиб сени дунёга келтиришининг ўзи бир бахт!
Мени дунёга келтирганингиздан мингдан-минг розиман, онажон, мен ҳам сизни яхши кўраман.

@ibratli_sozlar
👍20❤‍🔥3🥰2😢1
O'zganing tuyg'ularini o'zingizning tarozingizda o'lchamang..

@ibratli_sozlar
👍3
​​📝Қайтар дунё

Касалхонада эдим. Бир яқиним гапдан-гап чиқиб, ўз хаётида бўлган кичик бир воқеани сўзлаб берди.
Бир пайтлар дадамнинг ахволлари оғирлашиб қолди. Шу ерга (касалхонанинг реанимация бўлимини кўрсатиб) тушиб қолди. Бир уч кун ҳеч қаёққа кетмай ака-укалар бир бўлиб дадамизга қарадик.
Тўртинчи куни ишхонамдан қўнғироқ қилиб бошлиқ сўраётганини айтишди.
Укамларга бирровга ишхонамга бориб келишимни айтиб, у ёққа жўнадим.
Ходимлар бошлиқ хонасида кутаётганини айтди, тўғри бошлиқнинг хонасига кирдим.
Саломлашдик. Сўнгра, бошлиқ жахл билан баланд овозда тергай бошлади.
- Нега ишга сабабсиз уч кун келмадингиз? Иш сизга ўйинчоқми?
Тўғриси бошлиқнинг бундай жазавага тушишини кутмагандим, хаттоки дадамнинг аҳволини сўраб хамдард бўлса керак деган фикрда эдим, хайрон қолдим.
- Йўқ ўйинчоқ эмас ўртоқ бошлиқ, бесабаб ишга келмай қолганим ҳам йўқ, дадам оғирлашиб қолди, уч кундан буён реанимациядалар, ахволлари жуда оғир.
- Хўп эшитдим, ҳа лекин сиз Худо эмассизку, дадангизни тепасида турсангиз ҳам турмасангиз ҳам барибир ҳеч нима қилиб бера олмайсизку, холидан бирров хабар олиб кейин ишга чиқсангиз бўлмайдими?
- Тўғри ўртоқ бошлиқ, аввало ҳаммаси Оллохдан, мен ҳам, шифокорлар ҳам унинг олдида ожизмиз ҳаммамиз, лекин дадам инсулт бўлиб қолдилар, айрим аъзолари ишламай қўйди. Қўпол бўлса ҳам айтай энди, у киши касал бўлгани билан ҳамма қатори хожат чиқарадилар. Лекин, оёқ қўллари яхши ишламаётгани учун хожатини ётган ўриндиғида бажаряпти. Биз эса, у ерни тозалаб, авратини ювиб қўйяпмиз.
- Гапни айлантирманг ука, унақа ишларни ўша ердаги ҳамшира ва ёрдамчи аёлларни ўзлари қилишади ва шунинг учун уларга ойлик тўланади.
- Тўғрику-я, лекин дадам ориятли инсонлар касал бўлганлари билан уят андишаси сақланиб турибди Оллоҳга шукр, ўз авратини бегона аёлларга кўрсатишга уяляпти ахир.
- Нега уялади? Ёш бола эканда дадангиз ҳам ўзингизга ўхшаб ука.
- Сиз билан бошқа гаплашгим келмаяпти, энди мени бир дақиқа ҳам бу ерда ушлаб қололмайсиз, ишингиз ўзингизга сийлов, мен хозироқ аризамни ёзаман.

Дедимда, ўша куниёқ ишдан ариза ёзиб бўшадим.
Орадан беш йил ўтди. Ўша бошлиқ ҳам Оллоҳни қудрати билан худди дадамдек инсултга чалинибди. Бирга ишлаган ҳамкасблар уни кўргани боришибди.
Собиқ бошлиғим кўргани борганлардан бирини ёнига чақириб:
- Бир пайтлар ўша йигитни (мени эсга олиб) нотўғри уришган эканман, жуда ҳам афсусдаман, ўзи келганида узримни айтган бўлардим, энди сиз етказиб қўйинг, ҳамшираларни вазифаси бўлгани билан, авратни бегоналарга кўрсатиш жуда қийин бўларкан, мана ўзим шу холатга тушиб энди тушиндим.

© Иқбол Мирзо

@ibratli_sozlar
👍44❤3🔥1😢1
​✒️Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб хидлар келардида ўзиям...

Чўнтагимизда беш-ўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа югурардик.
Кўржик, язик, икрали нон 5 тийин эди. Майизли булочка 10тийин. 
Трубочка 15 тийин.
Иссиқ овқат учун 20 тийин керак бўларди. Бунча пул менда камдан-кам бўлар эди. Шунинг учун кўпинча, кўржик ёки усти шакарли, тил шаклидаги язик олар эдим.

Буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эдилар. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга мехрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Хадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини хам Аллох раҳматига олган бўлсин.

Патнисда тахланган язиклар хар хил бўлар эди. Орасида қийшиқ ёки чети куйганлари хам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, язикларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...

Хадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Хаммага хам шундай қилар эдилар.

Бир куни онамга шуни айтдим.
- Хадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
- Ха яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
- Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
- Бир кунда патнисдаги ўша язикларнинг хаммаси сотиб бўлинадими?
- Ха, тўртинчи соатдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
- Қара, Шарофатапа ҳар бир болага патнисдаги язикларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Хадя опа хар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язик хам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови хам бор язикларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Хамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, "яхши хотин" бўлиб танилади. Хамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....

Онам рахматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил махсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга харакат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.

Айниқса, пул олди-бердисида шундай қилсангиз, хаммага ёқади. Дейлик, 200минг сўм бировга беришингиз керак. Сизда хар хил миқдордаги қоғоз пуллар бор. 500 сўмликдан то 50минг сўмликкача. Мижоз кўриб турибди. Сиз унга пулларингизнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан холати энг янги бўлганини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонда бу ишингиз билан жуда яхши таассурот қолдирасиз. Эски пулларнинг хам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қолиб кетмайди.
Шу қоидага бир амал қилиб кўринг-а!


@ibratli_sozlar
👍47❤1
Синглиси борларни онаси ўлмас.

У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насиҳат эшитиб келди.
Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими. Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди... Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй ҳаражати турибди. Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Бундоқ бошқа аёлларга ўхшаб далда берса ҳам майли эди. Телефони жиринглади. Синглиси.
— Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга ёздим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Россиядан пул жўнатсалар учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади. Акобир синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди...
Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майлида, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради. Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар.
— Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасизми? деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб. Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан! Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акобир кўришиш учвн ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса... Чол уни таниди
— Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда! дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин  ўғлига қарата
— Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шуку! Камол ўшанда ҳеч нарсани  эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида мухрланиб қолганди.
Узр сўраш учун келган Акобир бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди. Камол билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди
— Ака, ман ҳозир хожат номоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, иншааллох, деди. Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай ҳўнграб йиғлаб юборди
— Бўлди, синглим, бўлди,  дуоларинг ижобат бўлди...
👍75😢19❤2
#Иқтибос
--Эркак кимни кўпроқ яхши кўради?!
-- Ким томондан тан олингани эътироф этилса шу инсонни нисбатан кўпроқ яхши кўради...

Бир гуруҳда баъзи тоифа эркаклар онасини,баъзилари эса хотинини кўпроқ яхши кўриши ҳақида мунозара бошланиб,аслида қайси тоифа кўпроқ эканлиги тўғрисида савол ташланди.Биров у деди, биров бу деб кўрди.

Кимдир ота-она масъулияти олий ўринда, яна кимдир фарзанд ва хотин масъулияти муҳимроқ, дея фикр билдирди. Баъзилар эса муҳаббатни тарбия ва муҳит билан боғлади.
Мен ҳам қатордан қолмай фикримни билдирдим.

✓✓✓

Инсон хоҳ аёл, хоҳ эркак, хоҳ ота-она бўлсин, хоҳ фарзанд ихтиёрсиз равишда энг аввало ўзини севади. Шу сабаб Ўзига нима ёқса шу ишни қилади.

Масалан, ота-онасига яхшилик қилиши уни ҳурсанд қилса, кўпроқ ота-онасига яхшилик қилишни истайди. Буни ота-онаси учун эмас, ўзининг кўнгил хоҳиши учун бажаради.

Ҳаммада ҳар хил. Аёлига, фарзандларига, ёки дўстларига яхшилик қилишдан руҳланадиганлар ҳам доимий учраб турадиган ҳолатлар жумласидандир.

Эътибор ёки муҳаббат қўйишнинг сабаби инсоннинг ким томондан тан олинишидадир. Уни ким шахс сифатида тан олиб, амаллари орқали эркакка буни исботласа ва ишонтира олса, эркак шу одамга яхшилик қилишга уринади.

Чунки ўзи тан олинган манзилга яхшиликлар илиниш киши руҳиятининг кўтарилишига сабабчи бўлади. Руҳиятнинг кўтаринки бўлиши инсоният учун энг зарурий эҳтиёжлардан биридир.

Эркакнинг руҳияти ким сабаб кўтарилса эркак бошқалардан кўра шу яқинига нисбатан эътиборлироқ бўлади.

Ота-она, хотин томонидан тан олиниши эркак учун жуда муҳим.
Фарзандимиз ёки турмуш ўртоғимиз бизга эътиборли ва меҳрибон бўлиши учун унга ишонишимиз муҳим. Ўғлимиз, ёки жуфтимиз бемеҳр ёхуд беэътиборми, демак муаммо ўзимизда.

Фарзанди ёинки жуфтининг бемеҳрлигидан азият чекиб, кўп дакки бериб камситадиганлар, уларни маломат қилишдан олдин, ўзларини уларга нисбатан муносабатларини текшириб кўрганлари маъқул. Аксар ҳолларда саломга яраша алик олинади. Ва ҳамма нарсада қарс икки қўлдан.

✓✓✓

Масаланинг қисқа ва лўнда ечими ҳақида гапириладиган бўлса, ҳар бир муаммога шаъриат нуқтаи назаридан қарашимизга тўғри келади.

Шаъриат эркак киши учун Аллоҳ розилигини ота-она розилигида деб белгилади. Яъни қайсики эркак жаннатни истаса ота-онасини рози қилиши шарт.

Хотин эса Аллоҳнинг омонати. Эркак уйланаётганда Аллоҳнинг омонатини асраб-авайлаши ҳақида Яратувчиси олдида сўз беради.

Шаъриат ҳукми билан олиб қаралганда, оила тотувлиги ва охиратдаги ҳисоб қийин бўлмаслиги учун,эркак киши ота-она ва хотин масъулиятини ҳис қилган ҳолда ҳар икки томоннинг ҳам риоясини қилиши шарт.

✓✓✓

Бироқ... Масъулият фақат эркакники эмас. Ота-она ва хотин масъулияти,яъни ота-онанинг фарзанди, ҳамда хотиннинг эри олдидаги вазифалари ҳам бор.

Барча масъулиятни эркакка юкламасдан ота-она ҳам ўғлининг, хотин ҳам эрининг олдидаги масъулиятини бир хилда ҳис этиб, ҳаракат қилишларида хайр бор.

Ота-она фарзанди риоясини қилиб, ўғлига дўст бўлиши,меҳр бериши, хотин ҳам эрининг охиратини ўйлаб, жуфтининг ота-она розилигига эришишига кўмакдош бўлиши керак.

Кўпчилик оилаларда ота-оналар ўғлини келини ёки бегоналар олдида ношудлиги, бемеҳрлигидан нолиб кўп камситадилар.

Хотин агар эрга ҳурмат, ишонч билан муомалада бўлса,эр ўз-ўзидан ота-онасига нисбатан, кўпроқ хотинга ён босадиган бўлади. Борди-ю, хотиннинг муносабати  ҳам эрни қониқтирмаса уни қадрлайдиган улфатлар, улар ҳам қониқтирмаса, номаҳрам аёллар билан ўралашади. Сиздан зўри йўқ,дейдиган аёлни учратса, ҳатто уйланиб ҳам олиши мумкин.

Ғайратли ва кучли бўлиши учун шахс сифатида тан олиниши,эркак киши учун энг зарурий эҳтиёждир.

✓✓✓

Хулоса шуки,шаъриат ҳар бир инсонга яқинлари билан муносабат ўрнатишда бир-бири устидаги ҳақларини аниқ белгилаб берган. Ҳар ким ўз вазифаси ва мажбуриятига қанчалар масъулият билан ёндашса икки дунё саодатига эришиши осонлашади.

Чунки биз учун фақатгина шаъриат белгилаганидек яшашимиздагина яхшиликлар бор.Фақатгина ақлимизга таяниб,шаъриатдан узоқгашганимиз сайин чигалликларимиз ортади холос.

Шаъриат ҳукмлари асосида яшашга одатланишдек енгиллик барчамизга насиб этсин.
👍43❤3🤔1
САДАҚА

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Анвар Аҳмад таржимаси

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
👍41❤7👏3
БИР ПИЁЛА ЧОЙ.

Жиддалик мударрис айтади:
"Ўқитувчилар хонасида эдим. Қадаҳга чой қуйиб энди ичмоқчи бўлганимда бирдан қўнғироқ жаранглади. Мадраса мудири қаттиққўл эди. Мударрислар қўнғироқ жаранглаши билан синфда бўлишларини талаб қилар эди.

Чой эса жуда иссиқ эди. Ичишнинг иложи бўлмади. Ўша ерда Филиппинлик бир фаррошни кўриб қолдим. Унга табассум қилиб қўлимдаги чой тўла қадаҳни узатдим.

Эртаси куни фаррош келиб менга тўсатдан ҳайратда қолганини, унга биринчи марта мударрис табассум ила чой узатганини айтди. У гўё бир хато ишнинг устидан чиқиб қолгандай эди. Мен унга бироз истиҳола билан: "Мен сени икром қилмоқчи бўлдим. Биз мусулмонлармиз. Бу бизнинг хулқимиз" , дедим.

У шундай деди: " Икки йилдан бери шу ерда ишлайман. Ҳали бирор киши менга кулиб қарамаган ва чой бермаган эди. Мен олий маълумотлиман. Қашшоқлик мени бу ерга келиб ишлашга мажбур қилди".

Мен унга ишонмай уни синаб кўрмоқчи бўлдим. Уни уйимга таклиф қилдим. Қизим юқори синфда ўқир эди. У фаррошга бир неча саволлар берди. Унга инглиз тилидаги қомусни кўрсатиб бир нималарни сўради. У жавоб берди. У тўғри гапирган экан.

У мени ҳар жума куни зиёрат қилиб турди. Кейин исломга кирганини эълон қилди. У ўзининг йигирмага яқин ўртоғини исломга даъват қилиб уларни мусулмон қилди. Сабаб "бир пиёла чой ва табассум".

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Яхши ишдан бирор бир нарсани ҳақир санама. Гарчи у биродарингга очиқ юз ила йўлиқиш бўлса ҳам" , деганлар.

Роғад Сомий.
Абдулқодир Полвонов таржимаси.
👍40❤8
✍ БОЛАЛИГИМИЗДА...

... биз "лайк" босишни билмасдик, "респект" сўзини ҳам тушунмасдик, лекин тўп тополмай, ўрнига ёнғоқ тепиб ҳам ўша “лайк”лардан минг чандон ортиқроқ завқни туя олардик.

... бизга ақлли статуслардан ўргатишмаганди, лекин бу ақлли гапларсиз ҳам дўстларимизни оғир пайтида ташлаб қўймасдик.

... биз селфи тушишни билмасдик, лекин уятдан қизараётган юзимиз тафтини бизга қараб турган одамдан олдиноқ сезардик.

... биз “инстаграм” нималигини билмасдик, лекин альбомдаги суратларимиз остидаги изоҳларни бехато ёзардик.

... биз “фейсбук” деган оламдан олисда яшаганмиз, лекин ўз оламимизда анча самимийроқ эдик – ҳамманинг юзи бор эди.

... биз компьютерларни фақат дарсликларда ўрганганмиз, лекин онгимизда минглаб флешкаларнинг маълумоти бор эди.

... биз телевизор орқали кўплаб футбол ўйинларини томоша қила олмасдик, лекин Марадонанинг финтларини такрорлай олардик.

... бизда ҳар куни қирғинбарот, ўткирсюжетли кинолар кўришга имконият бўлмаган, лекин бир бола билан уришадиган бўлсак, бутун маҳаллани чақириб келмасдик, бирга бир уришардик.

... биз "Аватар"ни кўрмаганмиз, лекин қўй боқиб юрганимизда майсаларнинг шивирини тушунардик.

... биз "Корзинка"нинг ичидаги диснейларда қийқиришиб ўйнамаганмиз, лекин ўзимиз ясаган варракни учиргандаги ҳисга қушлар ҳам жўр бўлишини билардик, тинглардик.

... биз Шоҳруххоннинг ашулаларини эшитмаганмиз, аммо шимни фақат ўғил болаларга тегишли деб билардик.

... биз лотин алфавитида ёзмасдик, лекин дадамиз билан бирга “Что? Где? Когда?” кўрсатувини томоша қилиб, саволларига ҳам жавоб топиб қўярдик.

... биз телефонда футбол ўйнаш мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмаганмиз, аммо реал ҳаётда чилликни “синдириб ташлардик”.

... биз “IMO”да гаплашиш нималигини билмаганмиз, аммо сафарга кетган дадамизни ҳар куни тушимизда кўриб, аҳволларини сўраб турар эдик.

Ҳа, бизнинг авлод эртакларга ишонадиган авлод эди.
Дўстлари даврасида ҳеч қаерга чалғимай гаплаша оладиган ва даб-дурустдан “покемон” қидириб кетмайдиган содда авлод эди.

Каналимизга уланинг.
👍77❤6👌3😢1
Ниятим амалга ошганидан афсусдаман (ҳаётий ҳикоя)

Яратган сизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз режалаштиролмайсиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганман. Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ ўз мисолимда буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки мен бошидан ниятни нотўғри қилдим, бутун сўраш ўрнига кемтик сўрадим, Яратган ҳам сўраганимни берди, ниятим амалга ошди, лекин бундан менга яхши бўлгани йўқ, аксинча, дардим кўпайди, ташвишим ортди. Эҳ, қани эди, вақтни ортга қайтаришнинг иложи бўлганда, балки бари бошқача бўлармиди?

Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳаққим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман, “яна қизми, нега яна қиз туғилди?”, деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. “Нега улар ўғил туғишади, менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман, улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?”, деб ўйлардим. Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: ”Эй, Худо менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим. Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғиллик бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғиллик бўлишни жуда истаганимдан, шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман.
Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим.
Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғиллик бўлдим.
Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд.
Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди.
Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табибу, шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди.
Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак...
Ўғиллик бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим. Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим.

Малоҳат С. Тошкент вилояти
👍55😢10❤2🔥1
ИККИ ОЙЛИК БАХТ (хикоя)

Уларни турмуш курганларига ўн йил бўлди.
Эркак 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди..
Эркакни айникса аёлининг сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибоқ юзида табассум билан:
- Аллоҳга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб ўтказаман,- дер эди.
Аёлни барча нарсадан хабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка оларди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр....
"Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажралишаман. Нимага керак уч инсон қийналиши?!" деди эркак ўз- ўзига..

Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади..
Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди...
Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос...
"Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак булса жонимни тикаман.. фақат уни йўқотишдан қўрқаман.. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!"

Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди..
Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини хадя эта олди холос.
Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади..

Аёли ҳаётдан кўз юмди..
Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики... гўёки 100йилга қаригандек.. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек.. Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қоғозни топди..

Аёлини қоғозига:
"Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан..
Эркакни қоғозига эса:
"Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутилиб озод бўламан?"- деб ёзилганди..

Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди. Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди:
"Эй вох! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!".

Қадрлайдиган инсонингизни вақт ўтмасидан қадрига етинг.
Зеро умр ўткинчи, вақт бешавқат.....
👍54😢11
Шавқатсизлик қурбони

Аёл фарзанди дунёга келиши учун амалиёт хонасига кириб кетди. Бола туғилди. Она ҳаётдан кўз юмди. Аёлидан айрилиб, фарзанди онасиз қолганидан ота қаттиқ хафа бўлди. Чақалоқни ўзи парваришлай олмаслигини билиб холасига берди. Ўзи етти ойдан кейин уйланди.
Янги аёлидан кетма - кет иккита: ўғил - қиз фарзандлар кўрди. Орадан уч йил ўтиб холасига берган ўғлини бирга яшаш учун олиб келди. Ўгай она ўз болаларига яхши қарарди. Етим болачага аҳамият бермас, раҳм қилмас, қўрс, жеркиб, туртиб гапирар, овқат берса ўзига алоҳида берар, дастурхонда бирга ўтиришга қўймасди.
Бир куни кечки таомга аёл ўз оиласини меҳмонга чақирди. Дастурхонда турли егуликлар, ширинликлар бор эди. Болакай нимадир олиш учун қўлини чўзганди. Ўгай онаси кўриб қолиб қўлига урди. Уришиб, қўлига ликопчада озгина гуруч бериб балконга чиқарди.
- Шу ерда ўтириб, е!Қимирлама! Ҳамма кетгунча овозингни ҳам чиқарма! Асабимга тегма! Меҳмонларим ёнида мени шарманда қилма! - деди.
Болакай ичкарига кирса, ўгай онаси уришидан қўрқиб ўша ерда ўтирди. Ухлаб қолди.
Меҳмонлар кетишди. Аёл ўз фарзандларини хоналарига ухлатиш учун олиб кириб кетди.
Эри кеч бўлганда ишдан келди. Болаларини сўради. Аёл:
- Ҳаммаси ухлаб ётишибди, - деди. Аёл уни балконга чиқариб юборганини унутди. Таомланиб бўлган ота ухлади. Тушида биринчи аёлини кўрди. У:
- Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Уйғониб кетиб аёлидан сўради. Аёл:
- Айтдим - ку сизга, ухлаб ётибди, - деди.
Ишониб яна уйқуга кетди. Аёли яна тушига кириб:
- Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Чўчиб уйғонди. Аёлидан яна сўради. Аёлнинг жахли чиқиб:
- Уфф, бунча, воҳима қилмасангиз?! Айтдим - ку, ухлаяпти. Жа эркалатиб юборгансиз - да, шу ўғлингизни! - деди.
Киши яна ухлади. Биринчи аёли яна тушига кирди ва:
- Бўлди. Ўғлим, жигарбандим менинг ёнимга келди, - деди. Сапчиб уйғониб ўғлининг хонасига кирди! У йўқ эди. Бошқа хоналарга қараб чиқди. У ҳеч қаерда йўқ эди. Балкон эшигини очиб қаради. Не кўз билан кўрсинки, ўғилчаси ғужанак бўлиб ётар, исиниш учун бошини тиззалари орасига олганча, қотиб қолган, жони узилганди. У совуққа бардош бера олмаганди. Ёнида ликопчада озгинаси ейилган гуруч турарди. У энди жабр кўрмайдиган, йиғламайдиган, золимлар йўқ диёрга кетганди.

✍ Хулоса

«Фақатгина одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақ тажовузкорлик қиладиганларни (айблашга) йўл бордир. Ана ўшаларга аламли азоб бордир». (Шуро: 42 #оят).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларга раҳм қилмаса, Аллоҳ унга раҳм қилмайди», дедилар».
(Муттафақун алайҳ).

Мусулмон ота-она ва болалар бир-бирларига раҳм-шафқат кўрсатиш орқали Аллоҳ таолонинг раҳматига сазовор бўладилар.

Хоҳ ўзингиз, хоҳ бировнинг фарзанди бўлсин, улар ҳақида Аллоҳдан қўрқинг!

Каналимизга уланиш.
@ibratli_sozlar
👍58😢19🤔1
📝 Ҳижобга кирган аёл ҳикояси.

Отам ёшлигимда вафот этганлар. Унаштирилиб турмушга чиқишимга саноқли кунлар қолганда онам ҳам дорулбақога риҳлат қилдилар. Унаштирилган одамим кутолмаслиги айтиб айниб кетди. Онам отамнинг иккинчи турмуши эди, аввалги аёлидан икки опам бор эди. Ўгай опам онам вафотидан кейин бир одамга мени зўрлаб узатиб юборди. Қийинчилик кўриб улғайганим сабаб янги ҳаётимдаги қийинчиликларга ҳам тез кўникиб кетдим. Кетма кет учта фарзандли бўлдим. Ҳаётим бир маромда ўтарди: иш, уйдаги юмушлар, болаларимни уй вазифаларини қилдириш, баъзан қариндошларникида тўй-томоша, туғилган кун ва улардаги эркак-аёл аралаш ичкилик билан ўтадиган йиғинлар...Менга булар оддий ҳолатдек эди, ҳаммани ҳаёти шундай эди назаримда... Бир куни одатдагидай ишдан қайтиб бироз уйим олдида қўшни аёллар билан гаплашиб қолдим. Махалламизга кўчиб келганига ҳали кўп вақт бўлмаган келин ҳам улар орасида эди. У келин ёш бўлишига қарамай кенг хижоб ва катта рўмолда юрарди. Авваллари шунақаларни кўрсам энсам қотарди. Аммо бу келинни негадир ёқтириб қолдим. Гапиришлари, ўзи ҳам ёқимли эди. Бора-бора бу келин билан кўпроқ гаплашгим келаётганини ҳис қилдим. У мен билан фақат дунёвий нарсалар ҳақида гаплашарди.(Кейинчалик бу ўзига хос психологик жараён бўлгани, бир-биримизга яқинлашиш учун менга ёқадиган гаплар қилганини билдим). У билан танишганимга бир ойча бўлганда бир кун суҳбатимиз бошқача бўлди. Мен у кунни- мен ҳидоят топган ўша кунни асло унутмайман, унутолмайман. Ўша куни салом-аликдан сўнг савол берди:
- Опа, мусулмонмисиз?
Ўзим англаб етмайдиган, аммо тўтиқушдек такрорлайдиган гапни айтдим:
-Алҳамдулилло, мусулмонман.
-Мусулмоннинг бурчлари, фарзларини биласизми?
Нима деб жавоб беришни билмай қолдим, чунки бу саволларни жавобини билмасдим...Келин менга мусулмон одам билиши керак бўлган 40 фарзни айтди. Малоикларга иймон деганда, ҳайрон бўлиб малоик нималигини сўрадим. У кулиб:
-Опа, истасангиз уйимга чиқинг, сиз билишингиз керак бўлган нарсаларни суҳбатлашамиз,-деди.
-Хозироқ билгим келяпти,-дедим ва у билан бирга уйига чиқдик. Жуда узоқ суҳбатлашдик. 40 йиллик умрим зое бўлганини, гуноҳу маъсиятлар билан ўтказганимни англадим. Муслима келин эса тавбага кеч эмаслигини, тирик пайтимда Аллоҳни танишимга Ўзи имкон бераётгани, бу эса Аллоҳ мени севишини билдиришини айтиб мени кўнглимни кўтарарди. Шу бугундан бошлаб қайтадан шаҳодат айтиб хижобга кирдим. Эримни қаршилигига қарамай ишимни ташлаб муслима аёл вазифаларини ўргана бошладим. Ҳатто малоик нималигини билмайдиган мендек аёл бир неча ой давомида намоз, Қуръон ўқишни ўргандим. Ўша муслима келин сабаб анчагина илм олдим. Эрим деярли ҳар куни махалладаги эркаклар билан ичиб маст-аласт юрарди. Мен ёнгинамиздаги масжидга намозга ўтувчи эркакларга ҳавасим келар, мени эрим ҳеч қачон намоз ўқимаса керак деб ўйлардим. Муслима келинга ҳам бу ҳақда айтардим. У мени доим Аллоҳга қаттиқ боғланишим кераклигини айтарди.
-Аллоҳдан сўрайверинг, У албатта истаганингизни беради. Агар дуоингиз қабул бўлмаётган бўлса, камчиликни ўзингиздан қидиринг. Сиз кечалари таҳажжудга туриб Аллоҳдан йиғлаб илтижо қилинг, Аллоҳ бандаларини илтижосини албатта қабул қилади,-дерди.
Алҳамдулиллаҳ, дуоларим ижобат бўлиб эрим ҳам намоз ўқий бошладилар. Аввалига 1-2 вақт ўқилган намозлар бор-бора тўлиқ бўлди.Масжидга шу қадар боғландиларки, 5 вақтни биронтасини канда қилмай масжидда ўқийдиган бўлдилар. Қўл учида кун кўрардик, Аллоҳ топганимизга барака берди, бу йил биринчи марта қурбонлик қилишга ҳам қодир бўлдик. Ёшим 58 да. Кеч бўлса ҳам Аллоҳни таниганимга, хижобга кирганимга шукр қилишдан ва мени, оиламни ҳидоят топишига сабабчи бўлган муслима қўшнимизни дуо қилишдан тўхтамайман. Доим такрорлайман: мен қирққа кириб малоик нималигини билмайдиган аёл эдим, менга Ўзини билдирган Аллоҳга беҳисоб шукр.
Азиза опа.
👍94❤1🤔1
📝Уч нафар ёш йигит узоқ шаҳарга сафар қилишибди. Уларнинг яшаш жойлари етмиш беш қаватли меҳмонада эди. Афсуски, улар ўша бинонинг етмиш бешинчи қаватидан бошқа қаватида бўш хона топишолмади. Ноилож бунга рози бўлишди. Меҳмонхона хизматчиси уларни бу жойнинг қоидалари билан таништирар экан, бундай деди: “Бу меҳмонхонанинг лифт эшиклари кечки соат ўнда автоматик равишда қулфланадиган қилиб дастурланган. Шунинг учун мана шу вақтдан кечикмаслигингиз лозим. Агар улар қулфланиб қолса, очишнинг умуман иложи йўқ. Уларни бошқарувчи компютер эса биздан жуда узоқда жойлашган. Бу сизларга тушунарлими?”. Улар тушунганликларига ишора қилиб, бараварига бош чайқадилар.

Биринчи куни сайр қилиш учун чиқиб, белгиланган вақт, яъни соат ўндан олдин меҳмонхонага етиб келдилар. Аммо кейинги куни ўндан беш дақиқа ўтганда кириб келишди. Бор кучлари билан югуришларига қарамай, лифтга етганларида унинг эшиклари қулфланиб бўлган эди. Хизматчига қаттиқ илтимос қилдилар, ҳатто йиғлаб юборишларига озгина қолди. Лекин барчаси бефойдалигини билиб, зиналар орқали етмиш бешинчи қаватга пиёда кўтарилишга қарор қилишди.

Улардан бири: “Келинглар, бир киши бирор ҳикоя ёки бирор воқеа айтиб беради. У унинг вақти йигирма бешинчи қаватга кўтарилгунимизча давом этади. Сўнгра кейинги киши, сўнг кейинги киши… Шундай қилиб зерикмасдан етмиш бешинчи қаватга етиб оламиз. Нима дейсизлар?!” – деди. Қолган икки дўсти эса бундай яхши таклифга рози бўлишди. Таклиф киритган йигит биринчи бўлиб бошлади. Уларга ичакузди ҳангомалар ва турли латифалар айтиб, кўнгилларини хушнуд айлади. Ҳатто кулгуларидан меҳмонхона деворлари ҳам кўчиб кетай деди. Улар йигирма бешинчи қаватга қандай етганларини ҳам билмай қолдилар.

Кейин иккинчилари гап бошлади: “Аммо мен сизларга бироз жиддийроқ ҳикоялар айтиб бераман” – деди у. Шу аснода улар яна йигирма беш қаватни ортда қолдирдилар.

Навбат учинчи йигитга келди. У бўлса дўстларига энг маҳзун воқеаларни, ғам-андуҳга тўла ҳикояларни, ҳатто ҳукмдорларнинг ҳаётларини ҳам барбод қилиб юборадиган қиссаларни айтиб берди. Ниҳоят улар хона эшигига етдилар. Бу юриш уларни шу қадар ҳолдан тойдирган эдики, ҳеч қандай ёстиғу тўшакларсиз ҳам ухлашга тайёр эдилар. Шунда учинчи йигит шундай деди: “Сизларга сўнгги ҳикоямни айтиб бераман. У ҳаётимдаги энг ғамгин қиссадир. Биласизларми, биз хона калитини биринчи қаватда хизматчининг олдида унутиб қолдирибмиз!”. Улар буни эшитибоқ ҳушларини йўқотдилар.

Ибрат: Биз ҳаётимизнинг биринчи йигирма беш йилини ўйин-кулгу, хурсандчиликлар билан ўтказамиз. Ваҳоланки, бу йиллар ҳаётимизнинг энг гўзал йилларидир. Унда тоат билан, гўзал амаллар билан машғул бўлмаймиз.

Сўнг ҳаётнинг иккинчи йигирма беш йиллиги бошланади. Унда инсонлар оила қуришади, фарзандлар билан, иш билан машғул бўлишади. Турли ташвишлар ила ўралашиб эллик ёшга ҳам етиб қолишади.

Бундан кейинги йигирма беш йил эса афсус-надоматлар билан, бой берилган умрнинг сарҳисоби билан ўтиб кетади. Шундай экан, биз умримизни бекорчи нарсаларга сарфламайлик. Зеро, ўлим эшигига қачон йўлиқишимизни билмаймиз. Балки, ўша эшикка атиги бир зина қолгандир. Аллоҳ билгувчи!!!
👍56🎉2❤1🥰1
НАМОЗ ШИФО БЎЛДИ
(Ибратли ҳикоя)

Бир муслима аёл намоздан топган ҳузур-ҳаловати ҳақида шундай ҳикоя қилади:
“Уйимиз дала ёнида, дарвозамиз яқинида катта зовур бор эди. Кўпинча зовур ичидаги булоқдан сув олардик.
Бир куни шомга яқин булоқдан сув олиб уйга кирдим. Негадир ўзимни ғалати сездим. Тун бўйи нимадир безовта қилиб чиқди. Ухлаёлмадим, аллақандай тушлар кўрдим...
Аввалига буни ҳеч кимга айтолмадим. Кейинроқ аямга ёрилдим. Чунки кечалари сира ухлаёлмас, аллақандай қора, думалоқ, жундор бир нарса кўзимга кўринар, бир хунук башара пайдо бўларди-да, бўға бошларди. Аямни, дадамни ёрдамга чақириб алаҳсирардим. Аммо улар мени эшитишмас, чунки овозим чиқмасди.
Хуллас, ҳаммасини бирма-бир аямга сўзлаб бергач, ўпкам тўлиб йиғлаб юбордим. У ёқ-бу ёққа қаратдик, аммо фойдаси бўлмади.
Икки йил шундай азобландим. Ниҳоят мактабни битириб, Тошкентга ўқишга келдим. Ҳаммаси энди барҳам топар, деб ўйлагандим, аммо...
Институтга кирдим. Талабаликнинг илк йиллари. Биласиз, бу давр қанчалар шод-ҳуррамлик даври бўлади. Лекин менга асло татимасди. Кечалари ҳамон безовталанар, аҳволимни хонадошларим билиб қолишларидан уялардим. Ҳар тун улар ухлаганидан кейингина дам олишга ётардим.
Аммо қачонгача яшира олардим? Ҳамхоналаримдан бири намозхон бўлиб, ярим кечалари ибодатга турарди. У тунги алаҳсирашларимдан хавотирга тушибди. Эрталаб мени ёнига чақириб, қандай дардим борлигини сўради. Ўртоғимга ҳам аямга айтганимдек дардимни тўкиб солдим-у, йиғлаб юбордим. У эса жилмайиб қўйди. “Бу дарддан халос бўлиш йўлини ўргатаман”, деб намоз ўқишим кераклигини айтди. Кечқурунлари таҳорат қилиб, ўзимга дам солиб ётишимни, яна билишим зарур кўп нарсаларни ўргатди.
Аввалига, барибир фойдаси бўлмайди, деб қўл силтадим. Кейинчалик унинг далдаси билан намоз ўқишни бошладим.
Ниҳоят, илк бор намоз ўқиб уйқуга ётдим. Ўша тун бирам мириқиб ухладимки... Неча йиллардан бери уйқудан энди ором топишим эди. Аста-секин намоз ҳаловатини сеза бошладим, рукуъ-саждаларни яхши кўриб қолдим. Кечалар ётишдан олдин таҳорат қилиб, Қуръон ўқиб, ўзимга дам солишни канда қилмасдим. Йиллар давомида қийналиб, ҳатто анча сарф-харажатлар эвазига топилмаган давони намоздан топганим учун бениҳоя хурсанд эдим. Бу ҳол Меҳрибон Аллоҳнинг менга бир маҳрамати эканидан қувонаман ”.

"Намозда хушуъ" китобидан
👍65❤10
Қўл телефонидан келган бало ёки Кечирилган хато

(ҳикоя)


―Э,хайрият,сенга туша олдим-ей.Қўл телефонингни ўчириб қўйибсанми,Ситора? Минг марта қўнғироқ қилгандирман...
Телефонини ёқиши билан қўнғироқ қилган дугонаси Рўзигулнинг овози Ситорани ҳайрон қолдирди.Чунки унинг товушида қандайдир тушуниксиз хавотир ва ташвиш бордай эди.Шу сабабмикан, ўзининг ишдан чарчаб келганини ҳам бир зум унутди, гўё.
―Телефонимнинг қуввати тугаб қолганди. Ҳа, тинчликми, дугон? Йиғлаганмисан, дейман?―сўради у хавотирланиб.―Нима гап? Яхшимисан?
―Тинчликмас-да.Телефоннинг гапи эмас, уйингга ўтсаммикан, дегандим, хўрсиниб деди дугонаси.―Нозима ҳақида гаплашмоқчийдим сен билан.
―Нозима ҳақида дейсанми?Уйдаман, келавер.Бафуржа гаплашамиз.―Ситора шундай деб қўл телефонининг қизил тугмачасини босиб қўйди.
Ўрнидан туриб чой қўйиш учун ошхонага йўналаркан, Рўзигулнинг кутилмаган қўнғироғи ҳақида ўйлади.Синфдош дугонасининг уч нафар фарзанди бор. Унинг тўнғич қизи Нозима тиббиёт коллежини тугатмасданоқ Рўзигул уни узатди. Дугонасининг ягона ўғли Муроджон шу йили Тошкентдаги техника университетига ўқишга кирди. Кенжатойи Гуласал эса ҳали мактабда ўқияпти. Дугонаси эри Сафар ака билан бозорда кийим- кечак савдоси билан шуғулланади.Улар бир кўча нарида яшашади.
Қизини вақтли турмушга бергани учун Ситора дугонасидан анча пайтгача хафа бўлиб юрди. Чунки ёш қизнинг ҳали ҳаётга тайёр эмаслиги,уни бунча эрта турмушга беришнинг салбий томонлари кўплиги ҳақидаги гаплари дугонаси томонидан эътиборсиз қолганидан ранжиган эди.
Рўзигул эса “Қиз болани жойи чиққанда узатиб, қутилиш керак. Борган жойида тиниб-тинчиб кетса бўлди, институтда ўқиши шарт эмас. Қизим ўн олти ёшни тўлдирди. Қайнонаси ўзимиз ўқитиб оламиз, деяпти, ”―дея ўзини оқлаган эди.
Ситора педагогика университетини тугатиб, икки йил ишлаб турмушга чиққан, ҳаётидан мамнун эди. Турмуш ўртоғи Бахтиёр ҳам ўзи сингари олий маълумотли муҳандис, қиз-у ўғли бор,яқинда алоҳида ҳовлига кўчиб чиқишди.Бир аёл орзу қилиши мумкин бўлган ҳамма нарса унинг ҳаётида муҳайё. Шу сабабмикан, у доимо қизларнинг эрта турмуш қуришларига қарши бўлиб келган.Қизларнинг ўқиб, ақли тўлишиб, уй-рўзғор ишларини тўлиқ ўрганиб,турмушга чиқишларини истарди.
”Мана, Нозима фарзандли бўлгач,уларнинг оиласида қандайдир муаммолар бошланибди.Ишқилиб,тинчлик бўлсин-да,”―хаёлидан ўтказди у, чой дамларкан. Қизи ва ўғли дарсдан кейин қўшимча машғулотларга боришгани, эри ишдан кечроқ келиши сабаб,ҳали кўчадан қайтишмаган эди.
Бироздан кейин дарвоза қўнғироғи жиринглади.Ситора дарвозани очишга шошди.Ҳовлига кириб келган Рўзигулнинг аҳволи яхши эмас, йиғлаганлиги, кайфияти тушкунлиги сўлғин юзидан, қизарган кўзларидан билиниб турарди.
―Яхшимисан,Рўзигул?―дугонаси билан кўришиб,очиқ айвон сари бошларкан сўради Ситора.―Нима бўлди,ўзи? Қизинг қайнанаси билан келишмаяптими ёки эри билан бирор гап ўтибдими ораларидан?
―Эҳ,дугонажон гап кўп... ―хўрсиниб деди Рўзигул айвондаги стулга чўкаркан.―Қизим бир хато иш қилиб,оқибатидан қўрққани учун ўзини осмоқчи бўлибди.Ҳалиям қудам кўриб қолиб, қутқарибди..
― Нима?―даҳшатга тушиб сўради Ситора.―Ҳаяжонланганидан қанд солинган ликопча унинг қўлидан тушиб кетай деди.
―Биласан,Нозимани ёшгина турмушга бердим.Қизим бечора “ўқишимни тугатай, кейин тўйни қиласиз”,―дея қанча ялиниб ёлворсаям қулоқ солмай,ўз билганимдан қолмадим. Худога шукур, у тўйдан кейин ўз турмушига кўникиб кетди. Қайнона-қайнотасининг ҳурматини жойига қўйди, шу хонадоннинг ўтидан кириб, кулидан чиқди. Қайнонаси бироз инжиқроқ, эри рашкчи бўлсаям бизга билдирмай яшаб кетишга ҳаракат қилди.
―Хўш,унда нима гап бўлибди?
― Бир мактабдошини бозорда учратиб қолиб, у билан телефонда гаплашиб турадиган бўлибди.Ўша йигитнинг исми Олим бўлиб,улар мактабда ўқиб юрган пайтларида бир- бирларини ёқтиришган экан...
👍58❤2