#ИФФАТ. 4
—Бу қиз ким экан? -Элдор, эшикдан кириб-кирмай, Беҳруз дўстини ёнидаги қизга қизиқсиниб қаради. —Синглиси бошқача эди.
Ўйланганча бир қошини учириб қўйиб, дўсти томон яқинлашди.
—Табриклайман дўстим.
—Рости телефонда гаплашганда ҳазиллашгансан деб ўйлагандим.
Беҳруз дўстини кўриб, ҳурсандлигини яширмади.
—Мен айтдимми? Бажараман.
Элдор қош қоқиб деди.
—Рости ҳурсанд қилдинг. -Беҳруз жилмайиб дўстини елкасига уриб қўяркан. Ферузага қаради. —Таниш дўстим. Бу бўлажак келининг, Феруза. Феруза бу энг яқин дўстларимдан бири раднойим. -Беҳруз бошқа йигитлар ҳам энг яқинларини шундай чақиришади. Кўча тилида. —Раднойим Элдор.
—Танишганимдан ҳурсандман Ферузахон. -Элдор мулозамат билан қўл узатди.
—Ассалому алайкум мен ҳам ҳурсандман. -Феруза қўлини Элдорга бермай кўксига қўйиб салом берди.
—Ваалайкум ассалом. -Элдор ҳеч кутилмаган ҳолатдан бироз ўнғайсизланиб, ҳавода муаллақ қолган қўлини туширди.
—Ҳафа бўлма ошна. Бу заводдан заказной чиққан.
Беҳруз дўстига ҳазил қилдида. Ферузага кўз сиқиб қўйди.
—Бизгаям битта заказ қилсанг бўларкан. -Элдор қизга бир қўр назар ташлаб қўйди.
Ферузани атрофга эътиборсиз нигоҳлари бошқача туйилди унга.
🍃 🍃 🍃
[Эрта тонг. Феруза хонадони.]
—Ассалому алайкум янга. Яхши дам олдингизми?
—Раҳмат яхши ўзингизчи? Туғилган кун қалай ўтди? Зўрми?
—Қайдааа. Бегона танимайдиган одамлар, бегона муҳит, ёқмади. -Феруза стол устидаги идишдаги олмадан олиб тишлади.
—Кеч келганиларга, туғилган кун чўзилди, Ферузага ёқибдими дебман.
—Чўзилишга-чўзилди. Аммо менга ёқмади. Беҳруз ака учун турдим. Бошқа бўлганда. Бир соат чидасам ҳам ҳарна эди.
Зебо жилмайди.
—Бир-бирингизга жуда моссизлар. Бир-бирингиз учун яралгандурсизлар шундан билинса керак.
Биз ҳам... -айёрона жилмайди.
—Нима сиз ҳам? Акам иккингизми? Вой сизлар, кондиционер билан пултидексизлар. Акам кондиционер сиз пулт. Сиз йўқ бўлсангиз акамдан ҳам фойда йўқ.
Ўзини гапига кулди Феруза. Зебо ҳам жилмайиб қўяркан.
—Яхши таъриф бўлди. Аммо мен биз ҳам тўйни белгилаб келдик демоқчи эдим.
Акангиз йўқ эди ҳаёлимда. -деди жилмаяркан.

👍61❤6👌2
#ИФФАТ. 5
🍃 🍃 🍃
[Бир ойдан сўнг]
—Эртага Беҳрузни тўйи. Ҳеч қандай учрашув, мажлис шунга ўхшаш нарсалар билан мени безовта қилманглар. -Элдор ёрдамчисига шундай деб соатига қаради.
—Тушунарли.
—Мен кетдим. Эртага келмайман. Корхонага ўзинг бош бўл.
—Ҳўп бўлади Элдор Самадович, яхши етиб олинг.
Ёрдамчиси ўзига керакли ҳужжатларни оларкан. Элдорни эшикгача кузатиб, ҳам қўйди.
🍃 🍃 🍃
—Яхшимисиз Феруза? Ҳаяжон йўқми? -кечки пайт маҳали. Зебо меҳмонларда ортиб, Ферузага ҳам вақт ажратиб кўнгил сўрашни унутмади. —Мен айтганларимни қилдингизми?
—Ҳа. -Феруза бироз уялиб бош эгди. —Янга мен қўрқяпман. -деди йиғламсираб.
—Ҳамма қўрқади. Сиз ўйланманг. Эртароқ ётиб дам олинг. Эртага кечгача тик оёқда юрасиз. Холингиз қурийди.
—Сизчи? Меҳмон кутиш билан овворасизку.
—Меники тўйгача, сизники тўйдан кейин. Эҳҳее келди-кетди роса бўлади. Шунга бугун ота уйингизда сўнгги кунингизни мириқиб дам олиб ўтказинг. Агар ҳаяжон ухлашга берса.
Меҳрибон янгаси охирида кулиб қўйди.
—Росдан уйқу келмаяпди.
—Ҳаракат қилинг.... майли мени қидиришяпти.
Зебо ташқаридан исми айтилиб чақирилгач, чиқиб кетди.
Феруза ўйланганча ёстиққа бош қўйди. Аммо кўз юмишга улгурмай, Беҳрузни қўнғироғи сабаб туришга мажбур бўлди.
—Нима қиляпсан? -деди Беҳруз салом-аликдан сўнг.
—Ухламоқчи эдим.
—Наҳот кўзингга уйқу келаётган бўлса. Мен эртани ўйлаб, ҳаловатим йўқолди... Феруузз, яна қизардингми қулупнайчам?
—Мен ҳам ухлолмаяпман. Янгам, дам олинг эрта кечгача чарчаб қоласиз деганди шунга...
Улар ана ўчираман, мана ўчирамиз деб, икки соат вақт ўтганини билмай қолишди. Ундан кейин ҳам истамайгина қўнғироққа якун ясалди.
🍃 🍃 🍃
—Дадаси... Дадаси. -Зебо ранги оқариб, эрини олдига шошиб келди.
—Тинчликми Зебо? Бунча ховлиқмасанг.
—Феруза...Феруза..
—Нима Феруза, чайналмай дангал гапир!
—Феруза йўқ. Йўқ..йўқолиб қолибди. -деди шалвираб.
Davomi ertaga shu vaqtda 21:30da

👍60🤔11⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўнгиллар яқину,
манзиллар узоқ
Бугун ҳаётмизу
эртага тупроқ..
Хол сўраб
яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб
қўймасдан Аллоҳ!
🍂
Аллоҳ бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо излаётганларга шифо, раҳмат излаётганларга раҳим қилсин!
Ва барча қалбларни шодлантирсин.
🍂
Ассаламу алайкум
Улуғ ойнинг улуғ Жума куни муборак Қадрлигим...
Бу кундаги дуо ва ибодатларингиз ижобат бўлсин.
@ibratli_sozlar

👍20❤2
Узум.
Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди. Суҳбат орасида бемордан:
- Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
- Ҳозир ҳусайни узум бормикин?.. - деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
- Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
- Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан, - деди.
Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар...
Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.
Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...
Ахир, тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?

👍51😢24🔥1
Йиғламасдан ўқий олмайсиз...
Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.
Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.
Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.
Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.
Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!
P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...
Иқбол Юсуф.

👍27😢4❤1🔥1🥰1
Болажон халқ
Амирхоннинг телефони тинимсиз чақирар, ўзи иш билан ташқарига чиқиб кетганди.
Бошлиқнинг жаҳли чиқа бошлади. Кўзини компьютер экранидан узмай, орқага ястанди.
Амирхон кириб келиши билан телефон яна чинқира бошлади.
—Матоҳингни олиб кетмайсанми кетсанг! Одамни бошини оғритиб юборди. Ёки овозини ўчириб кетмайсанми?
—Узр, бошлиқ, кечирасиз. У дарҳол гўшакни олди.
—Ҳа, онаси!-овози зардалироқ чиқди. Ва шу чоғ қўли тегиб кетдими қурилманинг овоз кучайтиргичи ишга тушиб нариги томондан беғубор овоз келди
—Адажон, бугун манга шикалат об кегин, хўпми?! Иккита!
—Хўп болам, хўп?
—Фулинг борми? Ойлик олдингми, адажон!
Хонадагилар баралла кулиб юборди. Болакайнинг ширин тили ҳамманинг кайфиятини кўтариб юборганди.
—Йўқ, ўғлим, ҳали ойлик олмадим
—Унда эртага опкеласан. Тезроқ кегин, хўпми?
—Хўп!
—Тут-тут-тут...
Ҳамма яна ишга шўнғиб кетди, фақат хонага қандайдир мусаффолик кириб қолганди. Энди бошлиқ ташқарига чиқиб кетди-ю атайлаб қилгандек
унинг телефони ҳам аллақандай ёқимли мусиқа тарата бошлади.
Кейин ўчди.
Бироздан сўнг каттагина елим халта кўтарган бўлим бошлиғи, кира солиб қўлидагини Амирхоннинг столига қўйди.
—Буни ўғлингга олиб бор!
—Бу кўп-ку, ўртоқ бошлиқ, —тараддудланди Амирхон.
—Ният қилдим, менга ҳам шунақа неваралар берсин, —ҳамкасбининг елкасидан босди у. Кейин ўз ишидан кўнгли тўлиб, жойига ўтирди.
—Қани, кимнинг ҳисоботи тайёр бўлди, менга ташланг!
Феруза Салходжаева

Telegram
🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)
"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси
" Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали

👍51😢5🕊2❤1
#ИФФАТ. 6
—Нима деяпсан? Қаёққа йўқолади? -Ферузани акасини кўзлари олайиб деди.
—Куёв салонга борса йўқ экан. Тел...телефон қилишди.
—Бирга кетган дугоналаридан сўра. Ёлғиз кетмагандику. Кап-катта одам қаёққа йўқолади?
Шароф жаҳлдан қизариб кетди.
—Ҳалиги... қўл ювиш хонасига ўтган экан. Бир қиз йўл кўрсатиб кетган, анча қолиб кетибди. Куёв боргач, қўнғироқ қилибди. Маҳфуза шундан кейин қидирибди.
Зебо титраб, гапираркан. Шарофни тоқади тоқ бўлди.
—Уриб ўлдириб қўяман Зебо, дангал гапир чайналмай. -деди.
—Салондаги қиз ҳам, Феруза ҳам йўқ экан.
—Ер ютибдими уларни? Салон ходими қаерда экан. Манзилини билиб берсин Маҳфузага айт. Тез...
—У қиз янги ишчи экан. Синовда иккинчи кун экан. Ҳали маълумотлари йўқ экан. Беҳрузбек аллақачон суриштириб, бўлибди. -деди Зебо ваҳима қилиб.
🍃 🍃 🍃
—Топасанлар! Ўша ишчингни топиб бермасаларинг. Устингдан арз қилиб, судга ошираман. Агар бугун, кун қорайгунча Феруз топилмаса, мендан яхшилик кутмаларинг!
—Балки ходимни алоқаси йўқдур. Келин хоҳламагандур тўйни. Ўзи қочгандур.
Беҳрузни кўзлари қонга тўлди. Ахир эрталабда гаплашганди Ферузаси билан. Бахтиёр эдилар. Буям майли "келин хоҳламай қочгандир" деган гап Уни нафсониятига тегди.
Беҳруз қанча-қанча бўй қизларни орзуси эди ахир.
—Менга қара! -деди шу гапни айтган, салонга масъул шахслардан эркакни ёқасидан олиб. —Ўзингни шалтоғингни яшириш учун, мени хотинимга тухмат қилма! Суриштирмай ишга олгансан. Энди топасан ўша ҳодимингни.

👍46😢3⚡2
#ИФФАТ. 7
🍃 🍃 🍃
Кўзларини базўр очган, Феруза ўзини қаерда эканини аввал англамади.
Кейин бўлган воқеаларни миясида таҳлил қила бошлади.
Салонда ҳаяжонда оғзи қуриди. Сув сўраганда, ҳушрўйгина қиз унга бир стакан сув тутди.
Феруза тонгдан ҳаяжон босиб, томоғидан ҳеч нарса ўтмаганди.
Нонушта қилмаганди.
Пардози якунлангач, келин кўйлак кийиш олдидан, ҳожатхонага бориб-келишга қарор қилди. Сабаби қорни бошқача безовта қилаётганди....
Қўл ювиб бўлгач, чиқмоқчи бўлганда, кимдур оғзини беркитгани ёдида.
Шу билан мана ҳозир уйғонди.
Ҳеч нарсага тушунмас, юраги безовта бўларди.
—Ахир мени тўйим бўлиши керак эдику... Беҳруз акам...
Миясига чақмоқ ургандек бўлди. Хонадан чиқмоқчи эди эшик очилмади.
Дераза ёнига борганда, панжараларни кўриб, ҳафсаласи пир бўлди.
—Қаердаман ўзи? Нималар бўляпти? Мени ким олиб келди бу ерга. Тўйим...дадам. Акам... улар мени излашаётгандур. Беҳруз акам... қаердасизлар?
Феруза ваҳима босиб, деворга суяниб, қўллари титради. Минг ўйласа ҳам, ақли етмасди қандай келиб қолганига.
Ҳеч нарсани англолмай, боши қотаркан.
Ташқарида сув сўраганда, сурги дори бериб, четга ўтишига сабабчи бўлган қиз ўз ҳизмат ҳаққини талаб қиларди.
🍃 🍃 🍃
—Биз бунга келишмагандик! -табиий қошларидан асар ҳам қолмаган, қиз чимирилди.
—Шунисигаям жон десангчи. Юргандинг чириган салонда, аёлларни ҳорам тукини тозалаб. -келишув таклиф қилган эркак паст назар билан қаради.
—Ерга урмай гапиринг. Эркакда гап битта бўлиши керак эмасми? Менга қанча пул ваъда қилгандингиз? Бу ерда айтилган пулни 60%и экан.
—40%ини ўртада турганим учун олиб қолдим. Ҳамма жойда даллол ўз ҳаққини олади.
—Сиз... бундайга келишмагандик.
—Чакагингни юмиб кеетасанми? Ёки бу кеча меҳмоним бўласанми?
Эркак ўрнидан турганда, қиз ҳуркиб кетди. Бир сўз демай ташқарига отилди.

👍49🔥5❤3🥰2⚡1
#ИФФАТ. 8
—Аллоҳим қандай одамларга рўпара бўлдим-а? Ишқилиб хато қилмаган бўлайда. Ростдан қиз ҳабардор эдимикан бундан?
Қиз ўйланганча ҳозиргина чиққан уйига қаради. Кейин қадамларини тезлатиб, у ердан узоқлашди.
🍃 🍃 🍃
—Даврон камераларни кўрдингизми? Шаҳар бўйлаб қидирув эълон қилинглар. Синглимни топишим керак. У онамдан ёдгоримиз. Бу нарса уйиштирилгани аниқ. Ўша қ....қни ўлдираман топилса.
Шароф асабий стол тепинди.
—Шароф ўзингни бос дўстим. Насиб қилса тез фурсатда топамиз. Ҳозир 21-арс. Теҳналогиялар замонидамиз. Албатта топилади.
Кошки бу аламзада акани ҳувурини босса.
Уларни кузатиб ўтирган Беҳруз ўрнидан туриб, Давронни олдига келди.
—Ўзи бирон-нима аниқладингизми? -деди қўллари асабийликдан титраб.
—Қизни шахсини аниқлашга ҳаракат қилишяпти. Агар топсак, Ферузани топишимизга бир қадам яқинлашамиз.
—Топилса қизни ўзим тавбасига таянтираман. -деди тишлари ғичирлаб.
—Ўзингизни босинг! Қонун турибди. Ўзимиз чора кўрамиз. -деди Даврон босиқлик билан Беҳрузни елкасини қоқиб қўяркан.
—Йўўқ, мен уларга кўрсатиб қўяман. Ким бўлишса ҳам. Беҳруз Бегзодивични тўйини бузишни бадали қандай оғир бўлишини.
Беҳруз асабий, чуқур-чуқур нафас оларкан. Бурун катаклари одатдагидан каттароқ очилиб, жаҳлдан юзлари қизариб турарди.
—Тинчлан Беҳруз. Ҳаммаси яхши бўлади. -анчадан буён, Шароф, ва Беҳрузни асабийлигини жим кузатиб ўтирган, Элдор дўстини олдига келиб, елкасига уриб қўйди.
—Қандай тинчланай Элдор қандай? Тўйим куни, келин йўқолди. Шу тинчланадиган ҳолатми сенингча?
Беҳруз асабий овоз тонини баландлатди.
Элдор хўрсиниб қўйди. Ҳозир нимадир деса, Беҳруз портлагудек турибди. Жим кузатгани маъқул.

👍57❤4⚡3🥰2
#ИФФАТ. 9
—Шахси аниқланибди. -Даврон ёрдамчиси олиб кирган қоғозларга кўз югуртириб деди.
—Ким экан? -деди Беҳруз бўзариб, мушти тугилиб.
—Манзилини айт! -деди Шароф ўтирган жойида туриб, Давронга яқин келиб.
—Тинчланинглар.
—Ҳозир жуда спакойний вазиятдамизда. -Давронни чақиб олди Беҳруз.
—Даврон расмиятчилигингни йиғиштириб дангал гапир. Портлаб кетаман ҳозир.
—Яхши, бирга борамиз. Сизларни бу ҳолатингизда ёлғиз жўната олмайман. Кетдик.
Ҳаммаси Давронга эргашиб, маҳкамадан чиқишди.
Шароф, Давронни машинасига чиқди. Беҳруз, Элдорни машинасида келганди. Бирга йўлга чиқдилар.
—Мен Уни ўлдираман! Бошида турганни ҳам соғ қўймайман.
—Тинчлан Беҳруз! Ҳаммасини билайлик аввал. Балки...
—Бу ерда фитна бор. Балки деган гап қўшма! Биламан, Ферузга тақамоқчисан гапни. Мен Ферузни биламан. У жуда беғубор, пок қиз. Уни оғирлашгани аниқ.
Эшикка мушт туширди Беҳруз.
—Тинчлан Шароф, қўлларинг титраяпти. -деди Даврон асабийлашганидан қўллари титраётган дўстига.
—Тинчланолмайман! Синглимни топмагунимгача тинчланолмайман!
Улар кўрсатилган манзилга келганларида, эшик қулфлигини кўриб, тўхғиган асаблари баттар таранглашди.
—Одам қўямиз. Уйга кимдур келса бизга ҳабар беришади. -деди Даврон фойдасиз эшик қоқаётган ҳамроҳларига қараб.
—Эшикни бузамиз. -деди Беҳруз қаттиқ тепиш баробарида.
—Беҳруузз. -деди Даврон чуқур нафас оларкан. —Буниян жавобгарлиги бор. Ҳали Феруза бу қиз билан кетгани аниқмаску. Ҳовлиқманг!
—Менга қара! -Баҳруз, Давронни ёқасидан олиб, пишқирди. —Эртага хотинингни ўғирлаб кетаман. Кўрамиз қанча жим тура олар экансан. Таниш-билиш қилиб, бутун резпубликани оёққа тургазарсан.
Мен қандай ўзимни босай? Ҳозир Феруз билан тўйхонада ўтирган бўларди.
—Беҳруз ўзингизни босинг. -Шароф аста Беҳрузни қўлларини олиб, —Ферузани топамиз албатта. Кечирасан Даврон. Бу борада мен ҳам Беҳрузга қўшилмана. Эшикни бузиш керак.
🍃 🍃 🍃
Қилган иши учун, ваъда қилинган пулни анча, яъни айтилганидан 40% кам олган қиз ғудранганча уйига қайтаркан. Подездга етай деганда. Ичларидан бит гала бўлиб чиқаётган эркакларни кўриб, дарахт панасига беркинди.
Шомдан ўтиб қолгани учун, уни пайқашга улгуришмади.
—Бўлди йигитлар асабийлашманг. Одам қўямиз эшиги тагига.
Улар бироз бахшлашиб, машиналарга ўтириб кетдилар.
—Энди уйга киролмайманми? -қиз асабий падездга қараб қўйди.

👍69❤6🔥4🥰3⚡1
#ИФФАТ. 10
ИККИ КУНДАН СЎНГ.
—Нега чақиргандингиз мени? Ёки бирор янгилик борми? -Беҳруз маҳкамага келгач,ҳиссиз сўради.
—Қизга шаҳар бўйлаб қидирув бергандикку. У топилди. -деди Даврон. —Уйига келган нимасинидур олгани. Биз уни шунда қўлга туширдик.
—Қани У? -Беҳрузни томирида қон югургандек бўлди. Ўрнидан сапчиб турди.
—Тинчланинг. Уни сўроқ қилишяпти. Кейин гаплашсангиз бўлади. Шарофга ҳам ҳабар юбордик.
—Кутолмайман!
—Расмиятчилик. Ҳозир бизни ҳодим сўроқ қиляпти. Ундан кейин гаплашаверасизлар.
Беҳруз бетоқат, хонани айлана бошлади. Давлат ҳодими сўроқ қилгунча Шароф ҳам етиб келди.
—Ҳўш бирон нима аниқладингизми? -Даврон ҳамкасбидан сўраркан. Шароф ва Беҳруз ҳам уни оғзини пойлаб турарди.
—Қизни ҳаммасидан ҳабари бор эди. Мен шунчаки салондан чиқишига ёрдам бердим ҳолос деяпти. -деди йигит ҳаммага бир-бир кўз ташлаб.
—Бўлиши мумкинмас. Мени синглим юзимизга оёқ қўймайди. -деди Шароф асабий.
—Мен ҳозир ўша қ....қни ўлдираман.
Эшик таъраф юрган Беҳрузни, Даврон ушлаб қолди.
—Ўзингизга муаммо орттирманг! -деди вазминлик билан.
—Мен у билан гаплашишим керак.
—Гаплашамиз. Юринг, фақат қизишиб кетманглар. Уни айби бўйнига илинмагунча ҳудди сизлардек оддий фуқоро биз учун.
—Ҳей.... ... -Беҳруз сўкиниб, чиқиб кетди.
—Шароф. -деди Даврон ўйчанг турган дўстига.
—Мени синглим ундай қиз эмас! -деди Шароф ҳам ғазаби тошиб.
—Айтдимку ҳозир мени айбим йўқ. Шунчаки илтимосини бажардим деб. -қиз тепасида турган уч эркакга қараб, деди паст овозда.
—Ҳов манжалақи. Сен мени синглим ҳақда айтяпсан! У ундай қиз эмас. Тушундингми? -Шароф қизни бўйнидан бўғиб олди.
—Тинчлан Шароф! Шу ҳолингда ғалвангни оширганинг қолади. -Даврон қизни дўстини қўлидан озод қилди.
—Нега ишонмайсизлар? Синглингиз пахтамидики, мен осонгина уни кўтариб яширсам. Ўзи кетди.
Беҳруз ёнидаги столни бир тепди. Қиз қўли билан суяниб ўтиргани учун, чўчиб тушди.
—Ўчир овозингни ўлдириб қўяман ҳозир сени. -такрор урмоққа шайланган Шарофни яна Даврон ушлаб қолди.
Davomi ertaga shu vaqtda. Reaksiya kerak yana menga!!!

👍254🔥37❤3⚡2
#baxt_manzili
Бахт манзили
(1-қисм)
— Ойи, бозорнинг ҳаммасини кўчириб келибмизми? Машина юкхонасидаги картошкани олмоқчи бўлан Санобар чираниброқ гапирди.
— Менга беринг, сиз нарироқ туринг! Ҳайдовчи ярим қоп картошкани кўтариб деди
— Шу дарвозами? Кейин жавобни ҳам кутмай, қолган халталарни ҳам ўзи икки қўллаб ташиб, ичкарига олиб киоиб берди. Одина хола келишилган пулни узатгач, Санобарга бир қараб олган йигит машинасига ўтириб жўнаб кетди.
Она ҳайдовчининг нигоҳини сезди. Кела келгунча ҳам машинанинг ойнасидан қизига қараб-қараб, она-болани гапга солишга уриниб келди. "Аллоҳим шуларга чирой эмас бахт берса бўлмасмиди?" Кўнглидан ўтказди. Бир йилда бир эмас, иккита қизи қайтиб келса-я?
Уйга киргач, Лобар ҳам чиқди. Бозорликни ошхона ёнидаги хужрага ташиб олдилар.
— Чой қўйдингми?-сўради Одина Лобардан кранда оқиб турган сувда қўлини ювар экан.
— Дилбаар! Ичкарига қараб бақирди қизи — Чой қўяр экансан!
— Уууф! Нимага ман! Ҳаммасига манми?
— Ўлиб қоласанми битта чой қўйсаларинг! Ҳали ўрнингдан турмагансан. Ҳовлини аҳволини қара! Ман супураманми? Тур ҳамманг, қўлингга супурги ол! Она шўрлик бақиргани билан ҳеч ким қўзғалай демасди.
Аввалига кўнгли ярим деб уйига қайтиб келган қизларига иш буюрмай ҳаммасини ўзи бажариб юрди. Кейин қизлар ҳам ўрганиб қолди чоғи ҳаммаси ўзига қолди.
Дилбар ўқишга кираман деб китоб баҳона уйига кириб кетади. Онаизор сезади, ўқимайди, кечгача телефон ўйнайди.
Катталари ҳаётдан аламзада.
Одина ўзи чой қўйди. Дастурхон тузади. Кечаги овқатни иситди. Бирин-кетин чиқиб келган қизлар индамай ўтириб, телефон кавлаб чой ичдилар.
Каттаси йигирма икки ёшда, қолганлари икки ёш фарқи билан бир-биридан кичик қизлар. Каттаси коллежда бухгалтерлик соҳаси бўйича ўқиди. Ишлаб юриб турмушга чиқди. Қайнонаси ёқтирмади, бир йил бўлди юкларини олиб келиб ташладилар. Энди ишлашни хоҳламаяпди.
Лобар ҳам ҳуснда опасидан қолишмас эди. Коллежда ўқиган соҳаси бўйича тикув цехида ишлаб юрганда, тижоратчи йигитнинг ишқи тушиб, ота-онасини норози қилиб бўлса ҳам уйланди, у ҳам кўп яшамади. Уйига қайтганига бир йил бўлади яқинда.
Дилбар ҳаммасидан чиройли. Ўтган йили ўқишга ҳаракат қилди, аммо киролмади.
Одина опанинг турмуш ўртоғи чет давлатда ишлайди. Бу оиланинг Тошкентга келиб ўрнашиб қолганига ҳам чорак асрга яқинлашиб қолди.
Одина Турсунмурод билан учинчи қизини туққанида ҳам ижарада яшар эди. Кейин мана олти сотихли ерни сотиб олдилар. Эри қўли гул уста. Уйни ўзи кўтарди, ўзи таъмирлади, қизлар бўй етгунча уй ҳам битди. Бир-биридан гўзал бу қизларга бир қараган одам, албатта, яна бир қараб қўяр, муболағасиз ҳусни гўзал қизлар эди. Катта қизи қайтиб келганда
ўша куннинг ўзидаёқ олдига солиб қудасининг уйига кириб борди.
Узр сўраган бўлди. Қизининг қайнонаси шундай гаплар гапирдики, агар илон тинглаганда ҳам бир қават пўстини ташлаб юборарди. Одина ҳам охири портлади. Хуллас, иккита қуда бир-бирини сочидан юлмади, холос.
Шу-шу қадам босмади у хонадонга. Қизини дангаса, заҳар, касалманд эканлиги ҳақидаги гапларга чидаш мумкин эди, аммо бузуққа чиқарганига чидай олмади. Кейин гапириб юборди... Эҳтимол, ўртада фарзанд бўлганда ярашиб кетармиди?
Лобар эридан аразлаб келди. Куёви хиёнаткор экан. Шунча ялинса ҳам кечирмади. Уч-тўрт ой бўлиб қолди, энди ҳеч ким ҳолидан хабар олмайди. Иккинчи куёви бойвачча эди. Уйланиб ҳам қолса керак...Санобарда юрак олдириб қўйгани учун бу қизини қайтиб олиб бормади.
Мана энди тўртта аёл гоҳ уришиб, гоҳ ярашиб, отаси ойма-ой жўнатадиган пулга яшаб юрибдилар...
Қизлар ўзаро сирдошдек кўринсалар ҳам баъзида арзимаган нарсага уришиб кетадилар. Одина шунақа пайтда "Қани энди учаласининг ҳам ўз оиласи бўлса-ю, дадаси қайтиб келса, тинч-хотиржам, чол-кампир ўзимиз яшасак",—деб орзу қилади.
Ёзнинг учинчи ойи ҳам иссиқ келди. Одамлар иссиқдан қочиб уй-уйларига кириб олган қоқ пешин маҳали кимдир дарвозани қаттиқ-қаттиқ ураётгани эшитилди.
Эшикни очган Дилбар уйга кексароқ кампир билан қорачагина қизни бошлаб кирди.
— Алҳамдулиллаҳ, уйингиз салқингина экан, худога шукур.
Феруза Салходжаева
(давоми бор)

👍84❤3
Синоат
Ўша куни яна битта уйни реклама қилишим керак эди. Аср намозини яқин-атрофдаги масжидда ўқидиму, камерачи укам Жавоҳирни олиб берилган манзилга йўл олдик.
Ҳовли шаҳарнинг четроқ жойида— Сирғали томонларда эди. Ҳовли чиройли битган, ери ҳам каттагина, ичида ҳам уй, ҳам ширинлик чиқарадиган цех жойлашган экан.
Уй эгаси мендан нари борса саккиз ёш катта йигит. Қизиқиш инсон зотига теккан касал.
—Шундоқ ҳовли-жойларни нега сотаётган экан-а? Қуришни ўзи бўлмагандир.
Шу саволни бераман деб турсам, яна бир йигит келиб қолди. Йигитнинг укаси. Иккисининг бир-бирига қилаётган муомаласини, самимиятини кўриб, укам эсимга келади, денг!
Мен шу пайтгача бизга ўхшаган ҳам жигар, ҳам дўст ака-укалар йўқ, деб ўйлардим. Буларнинг орасидаги фарқ ҳам бир ёш шекилли, укаси менинг укамга ўхшаб, "Ака!" деяпдию, сенсираб гапиряпди. Касбимга хос кузатувчанлик қобилиятим ишга тушди.
—Уйни сотдим, ака, машинага ҳам харидор топдим!—деди укаси тўлқинланиб.
—Э, ўзи зўрға олгандинг, жигар, —дейди ака бечора.
—Э, жигар, уй нима, жонимни сўра! Укаси кўнглини кўтаради.
Кейин укаси менга юзланди.
—Ёрқинхўжа , яхшилаб реклама қиласизде, укам, акам қарздан чиқмасала касал бўб қоладила.
Мавриди келиб қолганди.
—Шундоқ ҳовлини нега сотяпсизлар ўзи?
Ака бир пиёла чой узатиб, гап бошлади.
—Шу йилнинг бошида ширин кулча чиқарадиган цех очаман деб кредит олдим, кейин машина олдим, хуллас, гаровга уйимни тикибман, цех юриб кетмади, бўйнимгача қарзга ботдим. У беихтиёр кўзига ёш олди ва давом этди:
—Шу укам, бир хона уйда яшарди, пешонасида биттагина машинаси бор эди. Шуни сотиб келди.
Бунақа жигар қатта бор?!
У гапиряпдию, кўз олдимга жонсарак укам келяпди. "Менинг ҳам шундай укам бор!" дегим келяпдию, томоғимга бир нарса тиқилади.
—Барибир, тушунмадим, қарзнинг пули чиқибдику, ҳовлини нега сотасиз?— дедим, гапини бўлиб.
—Етмадида, пул етмаяпди! Буни сотиб, аввал ҳамма қарзни ёпамиз, кичикроқ ер олиб, укам билан ёнма-ён уй қурамиз!
—Тўғрику, барибир увол шундоқ уй!
Ака укасининг елкасига қўл ташладида.
—Бу нима, нари борса юз минг долларлик уй. Биласизми мани бойлигим нимада? Мани бир миллиард долларлик укам бор. У ёнимда бўлса, бўлди. Бир бошга бир Ватан битади.
Укаси чопиб юриб акасининг хизматини қиляпди. Худди укамга ўхшаб! Бирам самимий эдики бу иккиси.
Уйни суратга оляпмизу, бошимда битта савол айланади. Бу ака-укалар нима учун жудаям бизга ўхшар экан-а?
Ичкари хоналарни ҳам суратга олишимиз керак эди, аёллар ташқарига чиқа бошлади.
Ичкаридан бир овоз келарди, бир овоз келарди, нақ онамнинг овозига ўхшарди.
—Полвонларим, олтинларим! Ҳали бунданам зўр ҳовли жойлар оласизлар. Ака-ука аҳил бўлса ош кўп, болажонларим!
Ахир бу онаизоримнинг гапларику! Томоғимга тошдек бир нарса тиқилиб қолди.
Мен йигитларнинг нима учун бизга жудаям ўхшашини топгандим. Уларнинг онаси ОНАМга ўхшаркан!
Тугади

👍60❤7
РАЙҲОНЛАР ИСИ...
Кечагина сизу бизга ҳамнафас бўлиб яшаган, бугун Раҳмоннинг ҳузурига сафар қилган юртдошимиз ҳаётининг сўнгги дақиқаларидан бир лавҳани сиз азизларга ҳикоя қилиш ниятида қалам ушладим.
Бу ҳикоям яна қайсимизнингдир ҳидоятимизга ва энг муҳими сўнгги нафасда шаҳодат келтира олишимизга васила бўлар, деган хайрли мақсадни дилга тугдим. Сиз азизларга хайрли узоқ умр имконини, Шаҳрисабзда яшаб, умрининг йигирма олтинчи баҳорида вафот қилган синглимиз Нодирахонга Аллоҳнинг раҳматини соғиниб:...
Зулайҳо хола қизи Нодиранинг бетоб бўлиб қолганини эшитгач, қўли ишга бормай қолди. Ўтирса-турса, фақат: "Қизимга нима бўлган экан? Худойим шифо бергин!.. Болаларигаям қараёлмай қолгандир...” деган хаёл нари кетмади. Кечга томон дарвозадан кимдир овоз берди. - Шавкатжон, кимдир келганга ўхшайди,- деди хола шом намозини ўқимоқлик учун жойнамоз ёзаркан. Келган меҳмон Нодиранинг умр йўлдоши Акромжон экан. Саломлашиб, ҳол-аҳвол сўрашгач, хола дарҳол қизи ҳақида сўради.
- Дўхтирга олиб бордик, лекин аниқ бир тўхтамга келишгани йўқ..
Ҳозирча уйда шифокорларнинг назоратида муолажа оляпти,- деди куёви. - Болаларгаям қараёлмаётгандир?..
- Болаларга онам қараяптилар, сиз хавотир олманг. - Ўргилай, Акромжон, яхшиям тақдирига сиздай тушунадиган турмуш ўртоғи, онангиздай меҳрибон қайнона битилган экан, минг раҳмат... Кунлар ўтаверди. Хастанинг рангги кун ўтган сайин сўлиб бораверди. Уни кўрсатишмаган табиб-дўхтирлари қолмади, ҳисоб. "Чўкаётган одам хасга ёпишади” деганларидек, ким нима деса, ҳаммасини қилиб кўришди. Нодира тузалиш ўрнига борган сари оғирлашаверди...
Бундан хавотирга тушган онаси Акромга: - Ўргилай ўғлим, мени тўғри тушунсангиз, биттагина илтимосим бор. Ҳар куни қизимнинг аҳволидан хабар ололмайман, қаричилик... Лекин, кўрмасам ҳам кўнглим тинчимайди.
Рози бўлсангиз, озгина ўзига келгунгача мен олиб кетсам. Онангиз ҳам сизга, болаларга, қизимга қараб, анча толиқиб қолганга ўхшайди, нима дейсиз?..- деди. Акромнинг розилиги билан Нодира ота уйига олиб келинди. Ҳовлига экиб қўйилган, кузак шамолида битта-битта барг тўкаётган гулларга дераза оша термулганча ётган Нодира: - Онажон, намоз вақти кирдими?- дея сўради. - Ҳа болам, пешин эндигина кирди.
- Мен ўқиб олайин.
- Аввал овқатингни еб ол, кейин ўқийсан.
Янганг сен учун атайлаб қайнатма пиширибди.
- Онажон, жон омонат экан...
Шундай оғир аҳволга тушганимдан кейин англаб етдим бу ҳақиқатни. Ҳар бир нафасимиз ғанимат... Бир коса овқатни еб битиргунимизча етадиган имкон берилганми-йўқми, билолмаймиз. Аввал Аллоҳнинг буйруғини адо қилай. Емак бу дунёлик,ибодат охиратлик...- деди- ю, таяммум қилишга ҳозирланди. Зулайҳо хола қизининг оғзидан чиқаётган ҳар бир сўздан ҳайратланар, назарида унинг гаплари оддий гапга эмас, ҳикматларга ўхшарди... Она бир куни танишларидан бир гап топиб келди: - Нодира қизим, бир фолбин хотин бор экан. Жудаям кучли дейишяпти. Дўхтирлар даволай олмаган касалларни қараркан, тузатаркан. Шуни олиб келсак, нима дейсан?.. - Фолбин? Онажон, ахир фолбинга бориш ҳам, фол очириш ҳам гуноҳ-ку! Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) нинг ҳадисларида фол очгувчиям, очиргувчиям лаънатланган,- деди.
- Сенинг қийналаётганингни кўриб туриб қандай чидайман, болам?
Ахир онангман!..
- Ғам чекманг, онажон. Касалликни берган Худойим, хоҳласа, шифосини ҳам
Ўзи беради. Аллоҳ бизга ниманики тақдир қилган бўлса, ҳаммасида ҳикмат бор. Шу ётишимда қанча-қанча гуноҳларим тўкилди, бунинг ҳисобини на сиз, на мен биламан. Ҳар доим Худонинг айтгани бўлади, кўнмай иложимиз йўқ. Яхшиси, намозларингизда ҳаққимга дуо қилинг,- деди.
Нодира хуфтон намозини ўқигач, узоқ вақт дуо қилди, сўнг уйқуга кетди. Туш кўрди. Тушида у ётган уйнинг қибла тараф деворидан икки баробар баландликда кўзни қамаштирадиган даражада нурдан парда бор эмиш. Нодира ҳайрат ичра пардага боқиб тураркан, ундан бир аёл чиқиб келибди. Аёл қўлларида ўзидан нур таратиб турган Қуръони Каримни ушлаганча жилмайиб турармиш. Яхшилаб қараса, унга илк бора намоз ўқишни ўргатган, "Муаллими соний”дан сабоқ берган устози экан.

👍62❤3🤔1
Аёл Нодиранинг ўнг қўлига бир билагузук тақибди-ю, нурдан бино бўлган парда бағрига синггиб кетибди... Нодира ўзига келгач, қўлига қарабди. Билагузук олтиндан ишланган бўлиб, ўртасида таърифларга сиғмас даражада бениҳоят гўзал, мўъжазгина Қуръони Карим ўрнатилган эмиш...
Туш таъсирида уйғониб кетди-ю, кўзларига қайтиб уйқу келмади. Туни билан йиғлаб чиққан Зулайҳо хола нима қилишини билмасди. Фолбинга борай деса, Худодан қўрқади, бормай деса, "Чиқмаган жондан умид, шуниям бир кўрсак, кейин армон бўлмасмиди...” деган хаёлни шайтон онггига қуяверди. Эртаси туриб, фолбинга боришга қарор қилди. Уйларига фолбин аёл доирасини кўтариб кириб келганда Нодира пешин намозини ўқиётган эди. Унга кўзи тушган фолбин бир сесканиб тушди. Нодира онасига савол назари билан қараркан,она қизининг ўткир нигоҳидан кўзларини олиб қочди. Фолбин аёл дарҳол ишни бошлаб юборди: - Сенинг фолинг кўриняпти, қизим! Тез орада соғайиб кетасан ва мендан ҳам кучли фолбин бўласан. Фақат бунинг учун қирқ кун чиллада ўтиришинг керак ва менинг кўрсатмаларимни тўла адо этишинг шарт! Сен "одамли” экансан, "қўл” олмасанг,жинни бўлиб қолишинг ҳеч гапмас,– деди. - Нима қилишим керак?- сўради Нодира. - Бир дарахтнинг тагига борасан-да,”Момоларим, келинглар-о-о, келингла-а-р, менга мадад беринглар!” дейсан. Момолар ўзи келиб, даволаб олишади. Кейин улар сенга нимани буюришса, ўшани қиласан,- деди.
- Шу холосми?- деди Нодира.
- Энг асосий бир нарсани унутибман.
Момолардан фолбинликка "қўл” олганингдан кейин асло "Аузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм”ни айтмайсан, "Оят ал- Курсий”ниям ўқимайсан, буни унутма! Ҳозир касалсан, намоз ўқишинг ҳам шартмас. Тузалганингда ўқирсан. Ҳали ёш бўлсанг, ҳаммасига улгурасан! - деди. Нодиранинг қулоғига кимдир:”
Шу фолбиннинг этагидан маҳкам тут. Тезда шифо топасан, ҳам эл ичида танилиб, пулга кўмиласан. Бойидингми бас, кўнглинг тусаганидай яшайсан. Дунё беш кун бўлса, ўзингни қийнаб нима қиласан? Ўқиётган намозларинг сенга нима ҳам қилиб берарди?!- дея шивирлаганини аниқ эшитди. Бир муддат карахт аҳволда туриб қолди.
Сўнгра: - Астағфируллоҳ!..- деди. Ва "Ла илаҳа иллаллоҳ”, дея ўзини қўлга олишга уринди: - "Момоларингиз”– жинлар, шундайми? Балки улар дунёдаги ишларингизга ёрдам бераётгандир. Охират-чи?! Жаннатга киришингизга ҳам кафолат бера олишадими ўша "одамларингиз”?! Бу дунё уч- беш кун, ўтади-кетади. Лекин ҳақиқий–абадий қоладиган жойимизда аҳволимиз нима кечади? Бу дунёда шайтонга эргашганлар охиратда унинг ортидан дўзахга ташланади-ку? – деди. Фолбиндан садо чиқмади. Нодира: - Олдин сиз кеча тунда кўрган тушимни эшитинг. Хулосани ўзингиз чиқарасиз,- деди. Тушини сўзлаб бергач: - Ўнг қўлимда ўша билагузукнинг залворини ҳамон сезяпман,- деди. Фолбин нима қилишини билмай қолди. Шунда ҳам тайёр "ўлжа”ни қўлдан чиқармаслик илинжида доирасини қўлга олиб ура бошлади. Лекин доира қўлидан отилиб чиқиб кетди. Бу ҳолат уч бора такрорланди. Қаро терга ботган фолбин аёл охири тан олди: - Ўзи кириб келишимдан намоз ўқиётганингни кўриб-оқ, кўнглим бир нимани сезгандай бўлувди. Қизим, мен ҳам фолбинликка "қўл” олмасимдан олдин бир туш кўрганман. Тушимда бувимдан қолган эски сандиқ ичида ўзидан нур таратиб турган бениҳоят чиройли китобни кўрдим.
Туриб китобни олиш учун қўл узатарканман, кимдир доира тутқазиб кетди. Китобни ололмадим. Кейин билсам, ўша китоб Қуръон экан. Китобни тушимда ололмаган бўлсам ҳам, ўнгимда гуноҳларимга тавба қилиб, намоз ўқиганимда, мен ҳам ҳозир жин- шайтонларнинг тузоғига илинмаган, фолбинлик қилмаган бўлармидим?..
Шу-шу шайтоннинг йўлидаман, ҳеч чиқолмайман... – деди. Фолбин аёл кетгач, Нодира онасига таҳорат олмоқчи эканини айтди. Сўнг "Истиғфор” намозига ният қилди. Саждага бош қўйди ва шу ҳолатда умрининг якун топишини дилдан истади...
Бир озгина фолбинни тинглагани учун, унинг фол кўришига рухсат бергани учун ўзини кечиролмас эди. Инсон озгина ожизлик қилиб қўйса бас, шайтоннинг тузоғига тушиб қолиши тайин эканини англаб етганди. Ва уни шайтоннинг шарридан асраб қолгани учун Тангри Таолога шукрлар айтиб йиғларди... Шифокорларнинг тавсияси билан Нодирани пойтахтдаги шифохонага олиб кетишадиган бўлишди.

👍45❤2🔥1
У отасидан илтимос қилди:
- Отажон, агар иложи бўлса, Махсум бобо биз билан борсинлар...
Йил давомида фақат Рамазон ва Қурбон ҳайитидагина оғзи "очиқ”, қолган пайтлар ҳамиша рўзадор ҳолатда юрадиган, ўта тақводорлиги боис, эл ичида "нон емас бобо” номини олган Махсум бобо хастанинг илтимосини ерда қолдирмади. Палатанинг шифтига термулганча ҳар нафасида "Аллоҳ, Аллоҳ” дея зикр айтаётган Нодира ўнг ёнига ўгирилди ва негадир кўзлари порлаганча: - Онажон, менга бир дона райҳон узиб беринг,– деди.
Унинг бу гапидан ажабланган онаизор дарҳол қизига эгилганча, пешонасига
қўл узатди. Нодира:
- Онажон, ташвишланманг, хаёлим жойида. Қаранг, наҳотки кўрмаяётган бўлсангиз, оёғингизнинг ости тўла райҳон-ку!- деди. Сўнгра уч бора райҳон узаётгандек ҳаракат қилди-да, оҳиста ўрнига узаларкан:
–Оҳ-ҳ!.. Бунчалар хушбўй бўлмаса!..- дея жилмайди.
Онаизор дилбандининг ҳаракатларини минг ҳайрат ичра кузатаркан, хонани тутиб кетган райҳон ҳидидан сархуш бўлди-ю, бу сир-синоат қаршисида лол қолди... –Онажон, қишлоғимиздаги имом-домла сўнгги намозларини ётиб ўқиган экан,–деганмидингиз?
- Ҳа, болам, нима эди?
- Унда мен ҳам домлага ўхшаб...
- Болам, мени қўрқитма, онагинанг ўргилсин!.. – деганча қизини маҳкам
бағрига босди-ю, онанинг кўзларидан қайноқ ёшлар сели қуйилди...
- Қўрқманг, онажон!..
Ўлимдан қўрқиш керакмас, унга тайёрланиш керак...– дея, заифгина бармоқлари билан онасининг юзларини силади Нодира...
Намоздан сўнг
У Махсум бобони сўради.
Бобо киргач:
- Бу ёғи сизга ҳавола, бобожон...- деди. Махсум бобо хастанинг ёнига чўкканча "Ёсин” тиловатини бошлади. "Ёсин” етти бора ўқилди.
Хаста ҳам етти бор тиловатга ҳамроҳлик қилди. Сўнгра:
- Аллоҳим, дийдорингга, ишқингга интизор бандангман. Мени Раҳматингдан жудо айлама!..- деди. Аввал чап ёнига сўнгра ўнг ёнига қаради-да:
- Аш-ҳаду ал-ла ила-ҳа ил-лал-ло-о-оҳ...- деди-ю, табассум ичра кўзларини мангуга юмди...
ТАМОМ.
Муаллиф???

👍43😢16❤2👌1
Baʼzan hammasi tugagandek tuyuladi. Ammo, toʻkilgan barglar oʻrnidan yana boshqalari kurtak yoza boshlaydi...
Oʻkinma....!
@Ibratli_sozlar
Oʻkinma....!
@Ibratli_sozlar
👍3
📝Эрини уйлантирган аёл қисмати...
Шу вақтга қадар арвоҳларнинг мавжудлигига ишонмасдим. Энди эса бошқача фикрдаман. Арвоҳлар, нафақат бор, балки атрофимизда юриб, бизни ўтмиш, бугун ва келажакда юз бериши мумкин бўлган ҳодисалардан огоҳ этишига ишонаман.
Бу воқеа содир бўлганда мен ҳали университетда ўқирдим. Хуллас, қиш чилласида биз, уч қиз ижарада турган уйимизни бўшатиб қўйишимиз керак бўлиб қолди. Қаҳратонда кўчама-кўча юриб, ижарага уй излашдан ёмони йўқ. Уч кун қидириб, бир кампирнинг уйидан жой топдик. Камгап, қўрс, қовоғидан қор ёғадиган қари аёлни кўриб, ҳафсалам пир бўлди. Ижарага уй топган дугонамга қараб:
— Бундан тузукроғи йўқ эдими? Намунча бунингнинг турқи совуқ бўлмаса, — дедим норозилигимни яширмай.
— Ёқмадими, у ҳолда ўзинг топа қол истараси иссиғидан! — жавоб қилди у ҳам хафа бўлган оҳангда.
— Майли, вақтинча тура турайлик, яхшироқ жой топсак, чиқиб кетармиз-а, қизлар, нима дедингиз?
— Ҳаво бироз исисин, ўшанда жой топиш ҳам осонроқ бўлади. Унгача бу кампир бизни еб қўймас, — ҳазиломуз оҳангда сўзлади ижара уйни топишда жонбозлик кўрсатган, ўртамизда энг дадилроғи бўлган Умида.
Ўша уйдаги илк ҳафта тинч ўтди. Мен ҳатто “Биринчи тасаввур алдамчи бўлади, деганлари рост экан, мен кампирнинг ташқи кўринишига қараб ўзимча тўн бичибман-да”, деб ўйладим. Бу уйда бизу кампирдан бўлак ҳеч қаерда ишламайдиган такасалтанг ўғли, овози ҳам чиқмайдиган келини ва жонсарак икки набираси бор эди. Бизга ҳовлининг бир бурчагидаги хона насиб этганди. Хонамиз тор, пастқам ва деярли таъмирталаб бўлиб қолганди. Қорайган деворларга қараб, бу хонага бўёқ тегмаганига ўттиз йилдан ортиқ вақт бўлгани сезиларди. Қорайган деворлар сабаб чироқ ёниқ бўлса ҳам хона ичкарисини ёруғ деб бўлмасди. Биз уч қиз аранг сиғадиган бу тор хонада ёлғиз қолишга қўрқардим. Диққинафас хонада гўё қандайдир шарпа кезиб юргандай, кўча совуқ бўлишига қарамай, ичкари дим, ҳаво йўқдай туйиларди. Хаёлимда ичкарида қолсам мени нимадир бўғаётганга ўхшарди.
Нафасим тиқилиб, ташқарига югуриб чиқиб кетардим. Ўша кеча кеч уйқуга ётдик. Мен ётган сим каравот оғирлашгандай туйилди ва мен беихтиёр кўзларимни очдим. Тепамда менга ғамгин тикилиб турган бир аёлга кўзим тушди. Қош-кўзлари қоп-қора, жингалак сочлари ёйилган аёлнинг кўзидаги чуқур қайғу ва юзидаги изтиробнинг изларини аниқ кўрдим. Эгнида оқ ҳарир кўйлак, гўё эртакдаги маликаларга ўхшарди. У бир зум менга тикилиб турди-да, сўнг икки қўли билан томоғимдан бўға бошлади. Мен уни итаришга, чангалидан қутулиб кетишга қанчалар уринмай, бефойда эди. Дугоналаримни ёрдамга чақирмоқчи бўлар ва жон талвасасида типирчилардим. Энди тақдирга тан бериб, қимирламай қолганимда чироқ ёнди. Умида ёнимга келиб:
Тинчликми, тур, кўзларингни оч, сенга нима бўлди? — деб сўради.
Мен кўзларимни очдим. Терлаганимдан устимдаги кийимларим жиққа ҳўл эди. Хаёлимда мен уйғоқдай эдим, дугоналарим эса ухлаган чоғимда тинимсиз алаҳлаганимни айтишди. Хуллас, ўша тун чироқни ўчирмай ухладик. Эртасига тунда ҳам шу воқеа такрорланди. Энди мен чироқ ўчса ҳам ваҳимага тушадиган бўлиб қолгандим. Тун яқинлашаверса, юрагим безилларди. Дугоналарим билан каравотларни бирлаштирсак ҳам гўё ўша аёл келиб, ҳар кеча мени бўғарди. Ўз-ўзидан иштаҳам йўқолди, бўлаётган воқеалар руҳиятимга таъсир этиб, шўх қиздан қўрқоқ қизга айландим. Қизларга ҳар тун содир бўладиган воқеа ҳақида сўзлаб бердим. Умиданинг қўлларидан тутиб:
Илтимос, бу ердан кўчиб кетайлик, — деб ялиниб-ёлвордим.
— Майли, эртадан бошлаб ижарага янги уй излайман, тополмасам, ётоқхонага кўчишимизга тўғри келади, — деди у.
Шу пайт хонамизга кампирнинг келини кириб келди. У: “Қизлар чироқни ўчиришни унутишган бўлса керак. Қайнонам уйғониб қолса, уларга бақирмасин, ўчириб кела қолай”, деб келган экан. У учовимиз ҳам ухламаганимизни ва боз устига менинг йиғлаб турганимни кўриб, хавотирланди. Кўз ёшларим сабабини билгач, бир муддат ўйланиб турди-да: “Демак, ҳали ҳам руҳи безовта экан-да бечоранинг”, деди ғамга чўмиб. Учовимиз ҳам ҳайрат билан унга тикилдик.

👍29❤7🔥2👏1