#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
(11-қисм)
Аллоҳ азза ва жалла унга махлуқотлардан тўсиб турадиган нурини туширади-да, сўнг унга: «Бандам, дунё ҳаётидаги ҳар бир амалингни кўриб, кузатиб турганимни билмасмидинг?» деб сўрайди. Банда: «Билардим, эй Раббим», дейди. «Бандам, Менга осийлик қилган кимсаларга азобим ва интиқомим борлигини эшитмаганмидинг?». «Эшитгандим, эй Раббим». «Эй бандам, Менга осийлик қилдинг?» «Эй Раббим, шундай бўлган эди». «Бандам, бугун Мени нима қилади деб ўйлаяпсан?». «Эй Раббим мени афв этасан, деб ўйлаяпман». «Бандам, нимага асосланиб мени афв этади, деб ўйлаяпсан?» «Эй Раббим, чунки Сен менинг гуноҳ қилаётганимни кўриб, уни яширган эдинг», —дейди.
«Сени афв этдим, кечирдим. Ўйлаган нарсангни рўёбга чиқардим. Китобингни ўнг тарафингдан олгин. Унда нимаики яхшилик бўлса, уни қабул қилдим ва нимаики ёмонлик бўлса, уни кечирдим. Мен сахий, карим зотдирман», дейди Аллоҳ таоло
Аллоҳнинг карами кенг, ойинг сира ноумид бўлмасин, садақаларни кўпайтирсин, тавба қилсин, ибодатларга бел боғласин, умидини узмасин, —деб сўзини якунлади Робия опа.
Устоз, ўша куни уйга қайтиб онамга ушбу ривоятни айтиб берар эканман, тўкилиб-тўкилиб йиғладим. Ҳа, устоз, мен яна йиғлай бошладим.
(давоми бор)
Феруза Салходжаева

👍53🔥9😢7❤3🤔1
Бу хонада аввал эри яшаган.Йигитликда тушган кўплаб суратлари мавжуд.Китоблари ҳам худди шундай турибди.Бир четга ўтириб эрини расмини қучганча узоқ йиғлади..ўлганни ортидан ўлишни иложи йўқ аммо ҳудди қалби ҳувиллаб қолгандек сезди ўзини.Яшашга бўлган иштиёқ ҳам сўниб қолгандек гўё..эрининг кулиб тушган сурати кўз ёшлардан намиқиб кетди..
-ойии..
Ўғлини чақириғини эшитиб оҳиста ўрнидан турди.Ўзини болалари учун ҳам қўлга олиши зарур.
Ўғли ўрнида ётганча ғингширди
-дадаа..дадамга бораман...
Ҳуснида ўғлини ёнига ётиб уни маҳкам қучди.
-дада...
Ўғли уни қучди.Ҳуснида кўз ёшларини тия олмади.Ўғлини қалин сочларига лаб босди.Кўзларини юмиб нола қиларди..
"Қанийди туш бўлса ҳаммаси".
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Тонг азонда туриб ҳаммаёқни тозаларкан бир четда хунук кўриниб турган ўтинларни четга таший бошлади.Тўғри ўтин оғир аммо шундай қилса ҳаёллари анча чалғиётганди.
-ие янга нима қилябсиз?
Қайнукаси чиқиб қолиб ўтинларни ўзи кўтариб олди.
-ўзим ташийман дегандим кўтарманге оғирку!
Ҳуснида маъюс кулимсиради.
-ўзим ташийвераман сиз қўяверинг,ишга кеч қоласиз.
Ахмад шундай дея ўтинларни даст кўтариб Ҳуснида терган жойга олиб борди.
-бу ўтинларни ҳали роса фойдаси тегади!
Қайнукаси шундай дея жилмайиб уст-бошини қоқди.Ҳуснидани кўзи тасодифан уларга еб қўйгудек қараб турган овсини Нодирага тушди

👍42❤1🔥1
-Нима қилаётган эдингиз эрталабдан уни ёнида?
Ахмад қош чимирдида эшикни қаттиқ ёпди.
-менга қара нега сен охирги пайтлар ўзгариб қолгансан? Йўқ жойдан жанжал чиқарасан!
-нега акангизни хотини билан шиқинглашаётган эдингиз?
Нодира шундай дея асабий титради.
-унга қандай қараётганингизни кўрмаябманми?
Ахмад тутаб кетди.
-сен ахмоқни эсинг жойидами? У мени акамни аёли..агар мен ўлганимда акам асло сизларни кўчада қолдирмаган бўларди!
-акангиз ўлди сиз эса тириксиз уларни боқиш сизни ишингиз эмас ана ота-онасиникига қайтиб борсин бу ерда нима бор?
Ахмад аёлини билагидан қисиб ўзига яқинлаштирди.
-менга қара яхшиликча тилингни тий! Янгам эшитса ҳафа бўлади .
Нодира лаб бурди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ҳуснида кечки овқатга унаётганида терговчи йигит билан Ашуралини энг яқин дўстини кўриб юраги безовталанди.
-Ассалому алейкум!
Терговчи салом бериб Муслимга қаради.
-сизни бу оилага қандай яқинлигингиз бор?

👍28❤3🔥1
Муслим жилмайди.
-бу менинг энг яқин дўстимни уйи,ёрдам сифатида..-дея қўлидагиларни кўрсатди-ул-бул олиб келаётгандим.
Ҳуснида жой тайёрлади.Қайнонаси марҳум ўғли қатори бўлган йигитни кўриб яна бир йиғлаб олди.Терговчи йигит шу пайтгача бўлган суриштирув натижаларини айтаркан Холида ая йиғидан қизарган кўзлари билан терговчи йигитга боқди.
-ким нима деса десин мени ўғлим ўзини ўлдирадиган бола эмас эди,буни кимдир қилган..
Терговчи ачиниш билан қаради.
-сизни тушунаман холажон буни қабул қилиш қийин.аммо
Муслим терговчини елкасига қоқиб қўйди.Терговчи у нима демоқчилигини тушуниб жим бўлди.
-Худо бор! Ўғлимни ким шунга мажбур қилган бўлса жазосини олади ҳали..
Холида ая узоқ қарғади аммо юраги дош бера олмай бир пайт тўхтаб қолганча кўксини ғижимлади.
-келин дори олиб келинг!-деди Муслим холага қараб сўнг Ҳуснидага юзланаркан.Ҳуснида ўрнидан туриб уйга қараб шошди.Холида ая чуқур-чуқур нафас оларкан Муслимни қўлини тутди.
-ўғлим..ундай йигит эмасди ўзинг биласанку!
Муслим дардли жилмайди.
-албатта биламан холажон Ашурали мард ва танти йигит эди..ҳеч ким билмаса ҳам мен биламан..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Муслим терговчи кетгандан кейин оғир қадамлар билан кўчага чиқди.Уни ортидан кузатишга чиққан Ҳуснида унга раҳмат айтди.
-раҳмат деманг Ашурали мени қиёматли дўстим эди..агар нима ёрдам керак бўлса илтимос тортинмай айтинг ахир фирмани биргаликда очгандик!
Ҳуснидани титраб турган лаблари бемажол шивирлади.
-сиздан бир нарсани сўрамопқчи эдим..

👍27🔥1
Муслим аёлни гўзал юзига термулиб қолди..сўнг ҳижолат бўлиб кўзларини олиб қочди.
-сўрайверинг! Қўлимдан келса бемалол..
-Ашурали акани мендан яширган муаммоси бўлмаганми?
Муслим бироз ҳаёлга чўмиб сўнг Ҳуснидани юзига қарамай сўз бошлади.
-охирги пайтлар билганингиздек у жуда ҳаётга чанқоқ эди,яна анча режалар ҳам тузгандик биргаликда..ҳатто ўлим кунидан бир кун олдин учрашгандик ҳам!
Ҳуснидани тим қора кўзларида ёш мавжланди.
-яхшилаб эслаб кўринг илтимос балки бирор бир гап айтгандирлар..
Муслим аёлни юзига қаради.
-сизни жуда яхши тушуниб турибман,ўзингизни қийнаманг,ҳаёт йўли шу ергача эканда келин..бундан буёғига уни ҳаққига дуо қилишдан ўзга иш қўлимиздан келмаса керак..
Ҳуснида рўмолини кўзига босди.
-ахир..қандай қилиб? Қандай бундай бўлиши мумкин?
Муслим ҳўрсиниб қўйди.
-Аллоҳ билгувчи..келин илтимос бардам бўлинг..
Ҳуснида кўз ёшларини артиб ҳижолат бўлиб ерга қаради.
-кечиринг,келганингиз учун раҳмат..хўжайинимни ишларини давом.эттираётганингизни эшитдим илоҳим фарзандларингиз роҳатини кўринг!
Муслим сўз айта олмади,тили айланмади.Энг яқин дўсти энди бу дунёда йўқ!

👍41👏5🔥3❤1
#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
(11-қисм)
Аллоҳ азза ва жалла унга махлуқотлардан тўсиб турадиган нурини туширади-да, сўнг унга: «Бандам, дунё ҳаётидаги ҳар бир амалингни кўриб, кузатиб турганимни билмасмидинг?» деб сўрайди. Банда: «Билардим, эй Раббим», дейди. «Бандам, Менга осийлик қилган кимсаларга азобим ва интиқомим борлигини эшитмаганмидинг?». «Эшитгандим, эй Раббим». «Эй бандам, Менга осийлик қилдинг?» «Эй Раббим, шундай бўлган эди». «Бандам, бугун Мени нима қилади деб ўйлаяпсан?». «Эй Раббим мени афв этасан, деб ўйлаяпман». «Бандам, нимага асосланиб мени афв этади, деб ўйлаяпсан?» «Эй Раббим, чунки Сен менинг гуноҳ қилаётганимни кўриб, уни яширган эдинг», —дейди.
«Сени афв этдим, кечирдим. Ўйлаган нарсангни рўёбга чиқардим. Китобингни ўнг тарафингдан олгин. Унда нимаики яхшилик бўлса, уни қабул қилдим ва нимаики ёмонлик бўлса, уни кечирдим. Мен сахий, карим зотдирман», дейди Аллоҳ таоло
Аллоҳнинг карами кенг, ойинг сира ноумид бўлмасин, садақаларни кўпайтирсин, тавба қилсин, ибодатларга бел боғласин, умидини узмасин, —деб сўзини якунлади Робия опа.
Устоз, ўша куни уйга қайтиб онамга ушбу ривоятни айтиб берар эканман, тўкилиб-тўкилиб йиғладим. Ҳа, устоз, мен яна йиғлай бошладим.
(давоми бор)
Феруза Салходжаева
Йиғлаётган орзуларим
(11-қисм)
Аллоҳ азза ва жалла унга махлуқотлардан тўсиб турадиган нурини туширади-да, сўнг унга: «Бандам, дунё ҳаётидаги ҳар бир амалингни кўриб, кузатиб турганимни билмасмидинг?» деб сўрайди. Банда: «Билардим, эй Раббим», дейди. «Бандам, Менга осийлик қилган кимсаларга азобим ва интиқомим борлигини эшитмаганмидинг?». «Эшитгандим, эй Раббим». «Эй бандам, Менга осийлик қилдинг?» «Эй Раббим, шундай бўлган эди». «Бандам, бугун Мени нима қилади деб ўйлаяпсан?». «Эй Раббим мени афв этасан, деб ўйлаяпман». «Бандам, нимага асосланиб мени афв этади, деб ўйлаяпсан?» «Эй Раббим, чунки Сен менинг гуноҳ қилаётганимни кўриб, уни яширган эдинг», —дейди.
«Сени афв этдим, кечирдим. Ўйлаган нарсангни рўёбга чиқардим. Китобингни ўнг тарафингдан олгин. Унда нимаики яхшилик бўлса, уни қабул қилдим ва нимаики ёмонлик бўлса, уни кечирдим. Мен сахий, карим зотдирман», дейди Аллоҳ таоло
Аллоҳнинг карами кенг, ойинг сира ноумид бўлмасин, садақаларни кўпайтирсин, тавба қилсин, ибодатларга бел боғласин, умидини узмасин, —деб сўзини якунлади Робия опа.
Устоз, ўша куни уйга қайтиб онамга ушбу ривоятни айтиб берар эканман, тўкилиб-тўкилиб йиғладим. Ҳа, устоз, мен яна йиғлай бошладим.
(давоми бор)
Феруза Салходжаева
👍26❤3🔥2
#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
(12-қисм)
"Ассалому алайкум, устоз, саломатмисиз? Ёзмаганимга ҳам анча вақт бўлибди-я?! Одамзот шу-да, бошига ташвиш тушса, ҳамдард излаб, сокин кунларда ҳеч кимни эсламайди. Яна бир масалада маслаҳатингиз керак бўлиб қолди. Тўхтанг, аввал, ҳаммасини келган жойидан айтиб берай!
Аслида, Робия опа ҳам ўзимдек бағри куйиклардан экан. Турмуш ўртоғи оламдан ўтгач, ёлғиз ўғлини ўзи катта қилган, уйлантирган, келини вафот этган экан.
Бу дунёда бағри бутун одамнинг ўзи бормикан? Ўша куни уйга бошқача келдим. Аёллар фарзанд деган неъматни ўлимни бўйнига олиб дунёга келтиради. Жигарбанди учун ҳамма нарсага рози бўлади, мен эса қизалоғимн ҳали тузук-қуруқ кўрганим ҳам йўқ.
Ўша куни уйга келдим-у онамга
—Шодияни беринг, —дедим. Мунчоқкўз митти вужудни бағримга босдим, кўзларидан ўпдим, ўз-ўзидан вужудимга бир илиқлик югуриб кирди. Қизалоғим қўлчаларини қимирлатиб кулиб турар, шу чоққача ундан юз ўгирган онасидан сираям ҳафа эмасек эди...Она бўлиш шу қадар ёқимлимиди? Нега аввалроқ болагинамни қучмадим!?
Робия опа билан қалин бўлиб кетдик. Уйларига бораман, юрагим сув ичади, қалбим ҳаловат топади.
—Аллоҳнинг қадарига таслим бўлсанг, пешонангга ёзганига кўнсанг, рози бўлсанг, ҳаммаси жойига тушади,-дейдилар.
Баъзида уларни меҳмонга чақирамиз. Ойим билан апоқ-чапоқ бўлиб қолганлар, анча суҳбатлашиб ўтирадилар.
Устоз, ўтган қисқа умримда шуни тушундимки, инсон инсонга азоб экан, инсон инсонга андуҳ экан, инсон инсонга ҳасрат экан, аммо шу билан бирга одам одамга умид экан, одам одамга дуо экан, одам одамга муҳаббат экан ва энг муҳими одам одамга омонат экан.
Фарзанд онага Аллоҳнинг омонати, аёл эрга омонат, келинлар қайнонага омонат экан. Ҳар ким омонатни гўзал сақлаши, вақти соати етганда эса ундан сўралишини қалбан ҳис қилиши лозим экан...
Ҳаётга қизиқишим орта бошлаган, овқатларнинг таъмини сеза бошлаган, қизимни ўзим парвариш қила бошлаган эдим.
Аммо ўқишимни давом эттириш ниятим йўқ эди. Ойим уйда ўтирганида, ишламаганида Қиёматга қадар қалбини ҳасратга тўлдирган ўша воқеа содир бўлмасмиди?
— Аёл киши ишлаб пул топиши шарт эмас, у бунга буюрилмаган. Дилимдаги гапларни Робия опага айтдим. Бироз сукут сақлаган устозим ўзига ярашган оғир-босиқлик билан менга бир воқеани айтиб бердилар.
—Саъдия, биласанми, келиним қандай вафот этган? Фарзандини дунёга келтираман деб! Келинимга ўхшаб бемор бўлган аёллар, аслида масус назоратда тураркан ва режали асосда жарроҳлик амалиётига олинаркан. Ҳамма нарса Аллоҳдан, аммо бечорагинамнинг ўша кунги оғриқ азобидан маржон-маржон тер оқаётган юзини эсласам, ҳамон кўзларимга ёш келади. Болагинам шаҳид кетди, иншааллоҳ. Робия опа энди кўз ёшларини тўхтата олмай қолди.
Сен ўқишни давом эттиришинг керак, болам. Зўр дўхтир бўлишинг керак. Аёлларни даволайдиган кучли шифокор бўлишинг лозим. Биласанми, бизга аёл жарроҳлар, аёл доялар, умуман, аёл шифокорлар керак. Аёл олималар керак. Сен шуни мақсад қил! Ўзбек аёли бутун дунё муслималарига ўрнак бўлсин.
У ёрдам сўраб, эзилган мушфиқа эмас, балки ўзи барчага ёрдам берадиган ғолиба бўлсин.
Илм ол, излан, сен буни уддалайсан, салоҳиятинг етади. Ҳозир замон бошқача. Эркинлик бор.
Аслида, Робия опа ҳам кўп йиллар олийгоҳда дарс берган, бир сабаб билан ишдан бўшаб кетган экан.
Қизалоғим бир ёшга кирди. Соғлиғим анча тикланган эди.
Кузнинг илк ойидан бошлаб ўқишни давом эттира бошладим. Ойим ишдан бўшаб олган, битта Шодиянинг ўзи ҳам уларга етарди.
Жон-дилим билан илм денгизига шўнғиб кетдим. Мақсадим—аёллар шифокори бўлиш. Мақсадим—олима бўлиш.
Шу кунларда дунёвий илм билан бирга исломий илмларни ҳам ўрганиб бормоқдаман.

👍75❤14🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимларнинг аниқлашича,...
Аёллар ўзларига айтилган сирларни
47 соату 15 дақиқа сақлай оларкан, кейин ... .
Онаси ёки яқин дугонасига айтиб қўяр экан.
Олимларни аниклагани-
Канчали-тугри деб уйлайсиз-каментарияда фикрингиз..
💚🕊💚🕊💚🕊💚🕊💚🕊💚🕊💚

👍9❤2😁1
Бисмиллахир рохманир рохийм
РЎЗАДОРИМГА.
Бугун сизни бир бор йўқлаб қўяй дедим.
Соғлигингиз, ишларингиз. билай дедим.
Она бўлиб, опа бўлиб, сингил бўлиб.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Раҳмат, мағфират ойи моҳи Рамазон.
Дўзахдан паноҳ ойи моҳи Рамазон.
Ўн икки ой Султони, шоҳи Рамазон.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Рўзғорингиз бутми, йўқми каму кўсти?
Ризқингизни сўраб дуо қилай дўстим.
Танингиз соғ, ишларингиз ҳам дурустми?
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
"Чарчоқ йўқми?"- бермайман бундайин савол.
Рўза чарчаш эмас, балки танга мадор.
Йиғаяпсиз охиратга заҳиралар.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Барака ёғилиб турган саҳарликда.
Фаришталар меҳмон бўлган ифторликда.
Қадр кечаси яширинган ўн кунликда.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Уйқудан воз кечиб тунлар ибодатда.
Кундузлари қўлда Қуръон, тиловатда.
Бунга албат мукофот бор қиёматда.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Биров билиб, биров билмас эҳсон қилиб.
Бу ойга зеб бермоқдасиз закот бериб.
Етим, бемор, ночорлардан хабар олиб.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Йўқдир ғийбат, уят сўзлар, сўкиш, қарғиш
Йўқдир дилозорлик, жанжал, гуноҳ, уруш.
Нафсларни ислоҳ қилиб, қўймасдан бўш.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Рўзғорларни бутлаб қўйган ўғилларим.
Хизмат қилган қиз, келинлар- ойдинларим.
Ажру савоб олаётган азизларим.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Бу ой кўплаб дуо қилинг, Унга етар.
Фаришталар дуоларни дарҳол элтар.
Инша Аллоҳ. Сизни бешак Райён кутар.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Дилафрузхон дуо қилар, сиз Амийн денг.
Келаси йил Маккада ифторлик қилинг.
Масжид ул Ҳарамда дуоларни ўқиб.
Байтуллоҳга қараб Зам зам сувин ичинг.
Рўзадорим, аҳволингиз сўрай дедим.
Она бўлиб, опа бўлиб, сингил бўлиб.
Рўзадорим, сиздан хабар олай дедим.
@ibratli_sozlar

👍31❤2🔥1
#МАЖРУҲ:
1-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Бугун яна бир қиссани ёзишни бошладим. Аллоҳ хайрли қилсин. Ҳикоя 100% ҳаётий воқеалар асосида ёзилади. Қаҳрамонимиз орамизда бор.
Севги...
Севги нима? Инсонлар севги бахт дейди, мен эса ундай демайман. Севги инсонни телба қилади, телба эса кўзи кўр бўлиб ўзгаларга жабр қилганини ўзи ҳам сезмайди.
Мен севгидан нафратланаман...
Йўқ мени алданган, ёки севганидан жабр кўрган дея ҳисобламанг. Мен севмаганман. Севги менга ёт туйғу. Мен севги сабаб бутун умр бахтсизликка, ёлғизликка маҳкум этилдим. Севги деганда инсонлар бир-бирига меҳр билан тикилган ёки соатлаб суҳбат қурган, бахтдан боши осмонга етган жуфтликларни кўз олдига келтирса керак. Мен эса ўша туйғуни, ўша туйғуга қарам инсонларни ёмон кўраман.
Ҳаёт қиссамни бошлар эканман, бу сўзларни айтиб бериш мен учун улкан азобдир.
Отам онамни севиб уйланган. Онам жуда чиройли аёл бўлган. Афсуски юрагида нуқсони бўлгани учун, ёки ўғли қаршилик қилиб шунга уйланаман деб турволгани учунми, бувим онамни жуда ёмон кўрарди. Эсимни таний бошлаган вақтларим эди. Мен беш ёшда бўлганман. Укам эса икки ёшда эди. Ўзим у вақтларни эслай олмайман, дадамни айтиб берган ҳикояларидан биламан. Мен жуда эрка қизалоқ бўлганман.
Эркалигимга асосий сабаб эса мен онам ва дадамнинг турмушларига беш йил тўлганда туғилганман. Қаттиққўл бувим унга онамни не кўйларга солмаган дейсиз. Юраги хаста онамга кўрсатмаган куни қолмаган. Дадам эса чексиз берган меҳрлари билан онамни дард, алам, ситамларини унуттирганлар.
-Сарвиноз, мен ёнингдаман, бироз сабр қил ҳаммаси ўтиб кетади. Қолган гапларга эътибор қилма. Фақат мени бил.
Дадамнинг меҳр билан айтган бу гаплари, онамнинг кун бўйи тортган азобларини бир зумда тарқатиб юборарди. Онам дадам сўзларидан қувват олиб, эртаси куни ҳеч нима бўлмагандек ишларни қилиб юрарди. Мен эса оилани эркаси, тўғрироғи дадамни эркаси эдим. Дадам қаерга борса ортидан борардим. Буни эслолмасам, дадам ёдимга солардилар.
-Мендан бир қадам ҳам ажралмасдинг. Қаерга борсам доим дум бўлиб юрардинг. Ҳаттоки «думча» деган лақабинг бўларди.
Ҳаётимиз шу зайлда бахтли кечиши мумкин эди. Отам, онам, укам ва мен жуда бахтли эдик. Бахтли эдик ҳам гапми, биз ўта даражада бахтли бўлганмиз. Мен шундай ҳисоблайман. Бу бахтга фақат бувимнинг совуқ нигоҳлари соя солиб турган бўлса керак.
Бувим ёқтирмагани учун уч аммам ҳам ойимни сира чиқиштиришмаган.
Давоми бор....

👍59🔥10❤6😁2🤔2
#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
(13-қисм)
Устоз, маълумки, Равзаи муборак аёллар учун ҳам бир мадраса эди. . Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар куни завжалари билан уйларида дарс ўтганлар. Ўша суҳбатларда шаърий масалаларни энг маҳрам нуқтасигача тушунтириб берганлар. Ушбу уйнинг расмий вакили Оиша онамиз энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобаларнинг ривоятини таcҳиҳ ва тавзиҳ қиладиган даражага етишганлар. Тобеинларнинг буюк алломалари саҳобиялар қўлида вояга етган.. Имом Моликнинг қизи Фотима оталари талабалардан ҳадис тинглаётганларида, қайсидир толиби илм бирон-бир ҳарфда хато қилса, ниманидир кам ёки ортиқча айтса, эшикни тақиллатардилар. Имом Молик талабанинг янглиш ўқиганини англаб, “Янглишдинг, қайтадан ўқи!” дер эдилар. Карима бинт Aҳмад ҳам Бухорийдан қайта-қайта ривоят айтардилар. Вафот этганларида инсонлар: “Инсоният Каримадек аёлни кўрганмикан-а?!” деб юборган экан.
Aсмо розияллоҳу анҳо жасорат рамзи бўлишлари билан бирга, илм манбаи ҳам эдилар. Бухорий ва Муслим у ривоят қилган 58 та ҳадисдан 13 тасига иттифоқ қилганлар. Aсмо розияллоҳу анҳонинг қўл остида кўплаб саҳобаю тобеинлар камолга етган.
Бу маълумотлар улкан денгизга битта бармоғимни ботириб олганимда илашган бир томчи холос. Мен ўзбек муслималарини ҳар томонлама етук бўлишларини истайман.
Излансак, бахтга эришишимиз,
шубҳасиз.
Бугун йиғлаб-сиқтаб, ҳаётим энди тугади деб ўзини тамом қилиб бораётган дугоналаримга йиғлаётган орзуларингизни овутинг, уларни амалга оширишда ўзингизга куч топа олинг, дегим келади.
Алишер Навоийда шундай гўзал сатрлар бор
"Эл нетиб топқай мениким мен ўзимни топмасам..."
Ҳа, инсон, аввал ўзини англаши керак экан. Шу билан бирга ўз баҳосини ҳам билиши лозим экан.
Қизим ҳам катта бўлиб қолди. Дадам ҳовли қуриш билан банд.
Гавҳар ҳақида гапирмай қўйдингиз, дебсиз. Нимасини айтаман, устоз. Турмуш ўртоғига ҳиёнат қилганликда айбланиб турмуши бузилди, кейин Туркияга кетиб қолди. Йўқ, фарзанди йўқ. Келинойим ҳали ўша-ўша. Бувим ҳам ётиб қолдилар. Ойим ҳовлимиз битса, уларни олиб келамиз деяпдилар. Дадам амаким билан ярашиб кетганлар. "От тепкиси отга ўтмайди", —дейдилар ойим. Шоҳжаҳон ҳақида умуман маълумот йўқ. Қачонлардир ҳаётимда шундай одам бўлганлигини жамалаксоч Шодия эслатиб туради, холос.
Бу йил 4—курсга ўтдим. Кеча уйимизга Робия опам келди. Бу сафар совчи бўлиб. Ойим ҳам дадам ҳам танлов ҳукмини ўзимга топширди. Мен эса турмуш қуришга қўрқяпман.
Бир неча йиллик сирдошимга айланган, азиз устозим, айтинг, мен нима қилай? Аслида, ҳозирги ҳаётим ўзимга ҳар тамонлама маъқул, аммо умримнинг қишли қировли кунларида битта маҳрам керакмикан?
Жавобингиз мен учун муҳим. Қолган ҳаммаси жойида, алҳамдулиллаҳ
Ўзи томон ташлаган битта қадамимга югуриб қошимга чиққан муборак зот—Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
(тугади)

👍95❤16👏2🔥1
#МАЖРУҲ:
2-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Ўша куни ҳаётимдаги энг мудҳиш кун бўлган. Буни умрим давомида унутмасам керак.
-Қизим биз аянгни олиб кетяпмиз, докторга борайлик сенга укача олиб келамиз.
Дадам бошимни силаб дедилар.
-Ўғилми қизми?
Болаларча сўрадим.
-Олиб келсак биласан. Уканг билан урушмай ўтир.
-Хўп, дадажон.
Ойим зўрға нафас олар, оғриқ забтига олган бўлса керак. Мени олдимга келиб қаттиқ қучоқлади. Узоқ ҳидлади.
-Сарвиноз кетдик.
Дадам ойимни етаклаб чиқиб кетдилар.
***
— Сарвиноз, ҳаммаси яхши бўлади.
— Дадаси, мен қўрқяпман. Ҳудди болаларим билан сўнгги бора кўришгандек, уларни қайта кўрмайдигандек ҳис қиляпман ўзимни,- Сарвиноз эрини қўлини ушлаганча зўрға қадам босганча машинага чиқди.
— Ундай дема, боламиз соғлом туғилсин, ўзингга келиб ол, уч кун ўтгач қайтиб келамиз.
Даврон хотини машинага ўтиргач, далда берди.
***
Биз уйда аммам, мен ва укам қолдик. Қаттиқ совуқ, қиш, ҳамма ерни қор қоплаган эди. Аммам бизни оввора бўлиб ўтирсин деб телевизор қўйиб берди. Телевизордан «Ляполд» мултфильмини кўриб ўтирдик. Печка гуриллаб ёнар, овози бемалол эшитилиб турарди. Ҳеч қанча вақт ўтмай уйга меҳмонлар кела бошлади. Аммам дарров ўрнидан туриб улар билан сўраша кетди. Биз ёш бола эмасмизми меҳмон келди дея ҳурсанд бўлиб ўтирибмиз.
—Яхши келдингизми?
Улар аммамга бош чайқаб нимадир дейишди.
Дадам менга онанг укача олиб келса, икки укангни тўйини қиламиз, сенга зумрад кўйлак олиб бераман дегандилар. Мен шу кунни кутиб ҳурсанд эдим. Ҳозир тўй бўлса керак деб ўйлабман, меҳмонлар келаверганига. Аммо улар негадир йиғлашарди. Ҳаммадан ҳам кўпроқ холаларим жудаям адо бўлиб йиғлашарди. Бувимни эна дердик. Катта холам Самия, энам билан ёмонам тортишиб қолди.
-Сиз едиз синглимни бошини. Шу уйга келиб кун кўрдими бечора?
-Ўзи касал бўлса синглинг мендами айб?
-Касаллигини билар экансиз, нега унга зулм қилдингиз? Бечора кун кўрмай ўтиб кетди бу дунёдан.
Холам рўмолчасини кўзига босганча ўксиб ўксиб йиғларди. Биз эса укам билан хона бурчагида ўтирардик. Укам қўрққанидан мени маҳкам қучиб олганди.
Ҳовлида бақириб йиғлаганлар кўпаярдики асло камаймасди. Мен бу одамларни тезроқ кетишини истардим. Бир пайт аммам олдимга келиб энг узун кўйлагимни кийдириб бошимга рўмол ўради. Укамга эса чопон кийдириб бошига дўппи кийдирди.
Давоми бор...

👍60😢22🔥5❤2
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
3-қисм
Банда доим ожиз бўлиб келган, қўлидан келса эканки бир жонни сақлаб қолмоқ. Афсуски яратганни амрига кўнишдан ўзга чора йўқ. Катталарни боши қотган, гўдаккиналар қандай қабул қилар экан бу мудҳиш ҳақиқатни. Уларга қандай ойинг энди йўқ дея олиш мумкин?
Севганини жони узилганини эшитган турмуш ўртоқни аҳволини тассавур қилаверинг. У ҳамон ўзига келолмаган, ўзи доктор бўла туриб ёрини сақлаб қола олмаганидан юраги тилка пора. Туш кўраётгандек эди. Атрофга ҳиссиз боқар, унга ҳаммаси барибир айни дамда. Ҳаёлида суюклиси ўлмаган.
***
Кейин эса бизни мехмонлар учун мўлжалланган уйимизга олиб ўтишди. Биз одатда бу уйга кирмасдик. Аям рухсат бермасди тўзғитиб юборасизлар, мехмонлар келса кулади устизмиздан берди. Ўша хонага кирдик. У ерда ҳам одам кўп, ҳамма йиғларди. Аянг укача олиб келади дейишгандиз чақалоқ ҳам, аям ҳам кўринмасди. Хона тўрида кимнидир ётқизиб қўйишган, устига оппоқ мато ташланганди. Бизни уни олдига олиб бориб юзини очишди. Аям экан. Аям кўзлари юмуқ, умуман қимирламасди. Укам ҳали ёш эмасми аям билан ухлайман деб хархаша қила бошлади.
-Аям билан ухлиман.
-Жасуржон ўғлим аянг билан ҳозир ухлаб бўлмайди.
-Йўўқ, мен аям минан ётаман.
Укам аямни бағрига киришга интилди.
Аммамлар, холамлар аранг укамни ажратиб олишди. У тинмай йиғларди. Мен эса қотиб қолгандим. Нима бўлганини тушунолмасдим. Умримда илк маротаба азада иштирок этишим эди. Ҳеч нимани идрок қилолмасдим. Бешни тўлдириб олтига ўтадиган вақтим эди. Унгача бўлган ҳаётимни яхши эслолмайман. Лекин... Лекин ундан кейинги ҳаётимни бир лаҳзасини ҳам унутмадим, унутолмасам ҳам керак.Мажруҳ болалик.
Укам турар қучоғимда
Ёш қотгандир қароғимда
Амма ҳола тоғаларим
Йиғлашарди атрофимда
Не бўлганин билмас эдим
Билмай мен хам йиғлар эдим
Етимлигим кейин билдим
Мен онамни йўқотгандим
Болалигим тугаб битти
Қувонч шодлик ўтиб кетди
Беш ёшимдан ҳар бир куним
Қайғу алам бирла ўтди
( Маҳзун.)

👍67😢27❤5🔥2🤔1
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
4-қисм
Мен аста бориб аямни қўлларидан ушладим, муздек эди. Ҳали ҳам эсласам ўша муздек қўлларни тутгандек бўламан. Мен учун жуда азиз қўллар, бутун умрим давомида илиқ ҳароратини қўмсаб келган қўллар.
Маракалар ўтгандан кейин уйимизда энам билан кичик аммам қолди. Биз бувимлардан бўлак бўлиб чиққан эдик. Аммам турмушга чиқмаган эди. Дадам катта фарзанд бўлгани билан, кеч фарзандли бўлгани учун, кейинги укаларини кичик ўгли мен билан тенқур эди. Учинчи укасини икки ўғли бўлиб сут устига туғилгани учун катта ўғилларини энам ўзи қарарди. Бу болакай билан укамни ёши тенг эди.
Шундай қилиб битта аямни ўрнида хонодонимизда 4 та инсон келди.
Энам, аммам , амакимни ўғли ва митти чақалоқ. Чақалоқча тинмай йиғларди. Уни ҳеч ким овутолмасди. Тунлари ҳам, кундузи ҳам йиғлайверарди. Жажжигина фаришта, оппоққина эди.
Энам жахл билан аямни қарғаб гапирганлари эсимда.
-Ўзи ўлиб ҳаммасидан қутилиб кетди. Бизни бошимизга эса шунча ғавғони ташлаб кетди. Қурибгина кетгур. Бошиданам шуни оёғи ҳеч ёқмаган. Шунқадам.
Хайрон қолардим йўқ одамга нега жахл қилсая деб.
Бола бўлганманда худдики аям мехмонга кетгану қайтиб келадигандек эди. Мен аямни ҳар куни кутардим. Аям тезроқ келсаю, чақалоқни улардан олсаз у йиғламаса. Ҳар куни жахл қилиб бақирадиган, энам, аммам уйига кетса. Қанийди...
***
Келинига нисбатан кучли нафрати бўлган қайнона набираларини суя олмасди. Доим жеркиб берар, гўёки улар ортиқча даҳмазадек туйиларди унга. Қизини хам жахли чиққанига сабаб ўзи битта жиянига қараётган бўлса, яна уни бўйнига учта етим илинди. Аламини эса болалардан оларди. Энди турмушга чиқмай акаларини боласига қараб куни ўтсинми? Янгасигаям ўлиш учун топилган вақтни, ўзи бошидан келин қилишмаганда шунча гап йўқ эди.
****
Шунда улар уйларига кетадию хаммаси аввалгидек бўлади деб жуда жуда орзу қилардим. Яна бир нарсага хайрон эдим. Мени жуда мехрибон доим кулиб юрадиган аммам, худди бегонадек эди.
Авваллари уйларига мехмонга борсам энам кўп уришганларида аммам ёнимни оларди.
-Она индаманг болани қўрқитиб нима қиласиз, ота-онасини аламини боласидан олманг,- дерди.
Лекин энди ўзи доим бақирдиган бўлиб қолганди. Бир куни овқатдан кейин идишларни ювиб ол деди.
-Маржона идишларни ювиб ол. Бирорта ҳам ювиқсиз қолмасин.
Умуман идиш ювмаган эдим ўшангача. Билмадим балки эрка бўлгандурман, ёки ёшмидим? Хуллас илк бор идиш ювиб битта косани тушириб синдириб қўйдим.
Аммам келди нима бўлди деб.
Косани кўрсатдим. Ана шу онда хаётимдаги илк тарсакини едим.
-Сен ҳали идиш синдирадиган бўлдингми? Кўзингга қараб ювсанг ўласанми?
Йиғлаб юборгандим. Йўқ сираям қўрқмадим лекин нимадир жуда қаттиқ алам қилиб кетди.Лекин кейинчалик этибор бермай қўйдим.
Чунки бу холат доимийга айланди.
Уй супурсам идиш ювсам Хуллас нима ишни эплолмасам, аммамнинг аямасдан туширадиган тарсакиларига юзим хам кўнглим хам ўрганиб қолганди.

👍73😢20❤8🔥7
#МАЖРУҲ
Энг қизиғи бу биринчи ва сўнгги йиғлашим бўлди, қайтиб кўзимдан ёш чиқмади. Ёкида мени қалбимни бора-бора тошга айлантиришди. Мени ҳиссиз инсон қилиб тарбиялашди. Мехр нима? Мен буни билмадим, билолмадим. Ҳаттоки мени эркалаб суйган дадам менга бегона эди. Суюклисини ўлимини қабул қилолмади. Болалари билан иши бўлмай қолди. Бу биринчи сабабим эди севгига бўлган нафратга. Нега инсонлар севади-ю, уни ўрнига ўзгалар жавоб бериши керак, ўзгалар жабр кўриши керак нега?
Энам доим қарғарди.
-Ҳе ўлибгина кетгин безраймай ўл. Ергина ютсин сен етимчани.
Ёдлаб олгандим, бу сўзларни. Қандай аянчли а, 6 ёш қизалоқ қарғишни ёдлаб олди. Алифбодан олдин. Бақириб қарғаб бошласа ичимда қўшилиб такрорлардим.
Аямдан нафратланарди. Буни бизга нисбатан қўлларди.
Укачам қаттиқ йиғларди, кейин ўйлардим биз йиғласак аям сутга ё қатиққа дори қўшиб берардида ачомлаб ухларди.
-Эртага оппоқ бўп кетади бибишим,- дерди кейин эртаси ростдан тузалиб кетардим.
Нега энди укачамга сут беришаётганда дори беришмас экан деб ўйлардим.
-Уффф қачон чакаги ўчади буни? Безор қилиб ташлади йиғлайвериб.
Энам аммамга солар, аммам энамга. Укачам ўртада сарсон йиғлайверарди. Ахийри бешикка белаб менга беришар, мен тебратиб ўтирардим.
Бир куни тунда жуда қаттиқ йиғлади. Ҳеч ким жим қилолмади. Уни йиғлаганига энамни бисотидаги бор қарғишлар аямга қаратилди.
Кейин эртаси тонгда адёлчасига ўраб олиб кетишди дадам билан амаким. Кейин қайтиб олиб келишмади.
Мен чақалоққа мехр бериб улгургандим. Уни жуда яхши кўрардим. Соғиниб кетдим, кута кута, келмайвергач сўрадим.
-Амма укачам қани ?
-Аянг тортиб кетди,сенгиналарниям тортсаю қутилсам хаммангдан.
Аммам шу гапларни айтию, мени уриб ташлади. Барбир хеч қўрқмасдим, лекин жуда-жуда ёмон кўриб қолдим иккисиниям.
Аммамни бизга қилаётган зулмлари кундан кунга ошиб борарди.
Хаттоки укамни ўйинчоқларини бермасдан, худбинларча укам билан уришадиган, амакимни бир муштдек ўғлиниям ёмон кўрардим.
Уйимда ҳудди бегонадек эдим. Дадамни биз билан иши йўқ, онасини қўлида эканимиздан кўнгли тўқ бўлса керак. Эрта кетиб, жуда кеч келарди. Биз ҳатто дадамни кўрмасдик ҳам. Дадам доктор эди, тез тиббий ёрдамда ишларди. Яхши топарди. Чунки доим ишдан келганида уйимизга жуда кўп нарсалар олиб келарди. Ейиш-ичишдан муаммо бўлмасди.

👍82😢12❤6🔥2❤🔥1
#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
6-қисм
Икки амаким колхозда ишлашарди. Уларда етишмовчилик бўлган шекилли, аям билан дадам қўлларини тўлдириб совға-салом, егуликлар олиб энамни кўргани тез-тез бориб туришарди. Аямдан кейин ичадиган бўлиб қолди. Хар куни бўккудек бўлиб ичиб келардида, ухлаб қоларди. Ҳеч ким дадамни ичишдан қайтаролмасди. Аввалги кўхлик дадам ичиб, ўзини олдириб қўя бошлаганди.
Балки аммамни шунга жахли чиққандир акасига ачиниб.
Бора бора дунё билан иши йўқ дадамниям ёмон кўриб қолдим. Ҳа севгидан биринчи нафратим ана шу сабабли эди. Дадам муҳаббати меваси бўлган бизларга эътиборли бўлса бўлардику, ҳаттоки кичик укамни ўлимигаям дадамни айбдор деб биламан. Онам укамни туғаман деб у дунёга кетди. Онам ҳаётини бахш этган шу гўдаккинани дадам сақлаб қолса бўларди. Мен чақалоқни қаровсиз қолиб ўлди деб биламан.
Шу аснода икки йил ўтди мен мактабга чиқдим. Ало баҳолар билан ўқий бошладим. Ҳаётимда янги саҳифа очилганди. Устозим хайрон қолганлари ёдимда, «Бу қиз на харфлаб ўқийди на хисоблаганда чўт ишлатади. Катта одамни бир мушт уриб кичрайтириб қўйгандек ақлли» бу дерди.
Мактабда халоват бордек эди. Уйга боргим келмасди. Уй мен учун зимистон эди. Аммамни, энамни бемехрликлари, дадамни бепарволиклари мени уйдан бездирганди. Мактабни жуда яхши кўрганим учун бор кучим билан ало баҳога ўқишга уринардим. Мен китоблардан ўзимга янги дунё кашф қилгандим.
Янги йил байрами арафасида мактабимизда алифбе байрами бўладиган бўлди. Устозимиз бизни роса тайёрлантирди. Менга берилган шеърни, уйга келмасдан ўша ерни ўзида ёд олгандим.
Лекин байрамдан бир кун аввал, аммам шундай бир иш қилдики... Менга қилганларини хаммасини тарозини бир томонига қўйсаю шу ишини бир томон қилсаям оғирроқ эди. Юрагимда ўчмас из қолдирган ўша воқеа. Асло кечирмадим, кечирмайман хам бу қилганини.
Байрамда бизга оқ кўйлак оласизлар деди устозим.Ўша йиллари оқ кўйлаклар энди чиққанди. Хатто очиқ пушти кейин мовий ранглари хам чиқганди.
Келиб дадамга айтдим.
-Дада алифбе байрамига менга оқ кўйлак олиб беринг.
-Эртага чиқиб оламиз.
Дадам бозор олиб чиқиб олиб берди.
Сочларингни иккита қилиб ўриб лента тақасизлар деганди устозим.
Бир кун аввал сочимни юваман деган аммам:
-Уфф, сочларинг роса инжиқ, тароқ кирмайди,-деб сочларимни қириб ташлади устара билан.
Йиғлаб илтимос қилдим аммажон, дедим қулоқ солмади.
-Жон амма, бундай қилманг. Эртага байрам. Аммажон.
Кўзларимдан ёшларим дув-дув оқарди. Аммам эса парво қилмади.
Эртаси байрам бошланиши олдин, мактабда бутун мактаб болалари кулди устимдан. Катта опачалар битлаб кетган бўлса керак битлиқи деб кулишди.
-Анави кални қаранглар, тағин бошида коронасиям бор.
-Битлаб кетгандирдс, йўқса нимага олишади?
-Кал-кал.
Кейин қочиб кетдим байрамга қатнашмадим. Хоҳламадим ҳам.
Лекин ўша куни йиғладим. Тўйиб, тўйиб йиғладим. Хожатхонани орқасида ўтириб олиб аяжон деб раса йиғладим.

👍77😢24❤10🔥1🥰1