МАШИНАДА ЎТИРИБ НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз
❓21-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Уловга миниб намоз ўқиш ҳақида Мулла Али Қори шундай дейдилар: “Нафл намозларни шаҳар ташқариси (яъни, мусофир намозни қаср қиладиган ўринлар)да уловга минган ҳолда, қибладан бошқа томонга қараб ҳам имо ишора билан ўқиб кетиш мумкин. Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоийлар Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни Хайбар томонга юзланиб, уловлари устида намоз ўқиётганини кўрдим”, дейилади. Бошқа ривоятда “...Бу ишни (яъни, уловда намоз ўқишни) фарзларда қилмас эдилар”, деб келади. Фарздан олдинги ва кейинги суннатлар ҳам нафллар қаторида бўлади. Фақат Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бомдоднинг суннатини уловдан тушиб ўқийди, чунки у бошқаларига нисбатан таъкидланиб келган, деганлар.
Фарзларни, жумладан витрни ҳам уловда ўқиб бўлмайди. Фақат узр бўлсагина, уловдан тушса касали зиёда бўладиган бўлса, йиртқичдан ёки душмандан қўрқса ёки ер лой бўлиб, саждада юзи лойга ботиб кетадиган бўлсагина жоиз. Худди шундай, назр қилинган намозлар, бузиб қўйилган нафлнинг қазоси, жаноза намози, ерда тиловат қилинган сажда ояти уловга миниб адо этилмайди (“Фатҳи бабил иноя”).
Демак, фарз ва вожиб намозларни улов ва машиналарда ўтириб ўқиб бўлмайди. Нафл намозларни мусофирчиликда улов ва машиналарда ўтириб, қайси йўналишда кетаётган бўлса ҳам, ўқиса бўлади. Фақат уловни ёки машинани ҳайдаётган бўлмаслиги керак. Нафл намозларни муқимликда улов устида фақат қиблага қараб ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤27🤔2
📝ИБРАТЛИ ХОДИСАЛАР...
Сизлар борсизлар — дунё турибди, яхшилар!..
Бундан анча йиллар аввал, жума куни, жоме масжидда минбардан туриб домла эълон қилдилар: «биродарлар, катта миқдорда пул топиб олинган. Ким йўқотган бўлса менга, ёки фалончига учрашсин.» Ҳамма ўзи билан бўлиб, кимдир эътибор берди, кимдир эътибор бермади. Кейинги жума эса ҳаммани лол қолдирган воқеани домла айтиб бердилар. Пул йўқотган одам пулдан умидини узган, эълонни дўсти эшитиб қолиб, ўша одамни манзилини домладан олиб, умидини узган дўстини мажбурлаб олиб борган. Суҳбат қуйидаги шаклда рўй берган:
— ака, пул топиб олган экансиз?
— ҳа, шундай бўлди. Сизлар пул йўқотдингларми?
— мен эмас, мана бу дўстим йўқотган.
— ҳўш, қанча йўқотгансиз?
— анча кўп. Мени умидим ҳам йўқ. Дўстим мажбур олиб келди.
— айтинг, қанча йўқотгансиз?
— биласизми… хуллас, ўттиз минг доллар йўқотдим.
Орага бир оз жимлик чўккан. Уй эгаси индамай ўрнидан турганда селофанга ўралган бир даста пулни стол устига қўйган. Ҳайрон бўлган йигитлар «биз йўқотган пул бу пакетда эмасди», деган. Уй эгаси эса чўнтагидан пакетни чиқариб «мана бу пакетдамиди?» — деб, гапини ҳам тугатмасидан, йигитлар пулни очиб кўришган. Ҳай-ҳайлаганча хурсандликдан раҳматни ҳам унутиб, чиқиб кетишган. Орадан анча вақт ўтиб, қайтиб келиб миннатдорлик ва пул беришган. Пулни топган одам «олмайман», дейишига қарамай, йигитлар пулни берган. Кейин маълум бўлишича: пул топиб олган одам қарздор экан. Аллоҳни марҳамати билан қарзидан ҳам қутилган.
Бир куни бозорга чиқдим. Дўстим кийим-кечак сотади. Ёнига бориб, бир зум гаплашиб турдим. Шу вақт ичида бир аёл ҳаллослаганча келиб қолди. Уёқ-буёққа қараб юрарди. Дўстим аёлни чақириб “ҳа, келин ойи, нима йўқотдиз?” — деди. Аёл шоша пиша “кашелогимни йўқотдим…”, деб гапини ҳам тугатмасидан, дўстим стол тагидан ҳамённи олиб узатди. Аёл йиғлаб юборди ва дуо қилди. Айтишича қизига тўйга сарпо қилгани чиққан экан.
Бизда “запчаст” бозор деб аталадиган бозорга бордим. Айланиб юрдим ва керакли нарсаларни ҳарид қилиб, бозордан чиқдим. Бошқа ишларимни ҳам қилдим. Орадан анча вақт ўтиб телефоним йўқлигини сездим. Машинани қарадим йўқ. Дўстимни телефонидан қўнғироқ қилдим. Телефон ўчиқ. Тамом, дедим. Телефонни жанозасини ўқидим. Умидни уздим. Кечга яқин онам олдимга келиб «телефон йўқотдингми?», дедилар. Ҳайрон қолдим. Чунки ҳеч кимга айтмагам эдим. Савол назари билан қараб турганимни билиб «бир одам телефон қилди. «Телефон топиб олдим. Онам деб ёзилгани учун шу номерга телефон қиляпман“, деди. Мана номери. Ҳа, болам тушмагур-а” — дедилар. У одамга дарров телефон қилдим. “Ака, минг бир узр. Телефониз заряди тугаб ўчиб қолган экан. Менда ундай зарядник бўлмагани сабаб, бировдан олиб, зарядлаб сизга телефон қиляпман” — деди. Мени мулкимни қайтиб бераётган одам, мендан узр сўрарди.
Ислом нақадар гўзал-а? Бу нарсани иймон ҳаловатини тотганлар билади. Аллоҳдан чин маънода қўрққанлар билади.
Мана шундай воқеа ва ҳодисаларга дуч келсам, хурсанд бўлиб кетаман. Яхшилар борлигига, иймонли инсонлар атрофимда юрганига шукроналар қиламан. Сизлар борсизлар — дунё турибди, яхшилар!..
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

❤38👍8🔥7❤🔥1
📝ОНА УЧУН САДАҚА
Якшанба куни эди. Бозор тонг саҳардан қизигандан қизиганди. Бозор дарвозаси рўпарасига келиб тўхтаган серҳашам ва қимматбаҳо машина хаммани кўзини ўйнатди. Унинг ичидан келишган хушсурат бир ёши 30 ларда бўлган йигит тушиб келди. Қўлида аллақайси дўконга етказиб берилиши керак бўлган катта сумма солинган қоғоз ҳалтани олганча бозор ўртасидаги икки қаватли дўкон ёнига етиб келди. Дўкондор билан анчадан бери олди берди қилиб турса керак , интиқиб кутаётганлиги сабаб дўкондор оломон орасидан уни дарров кўриб қаршисига чиқди. Шу онда қуюқ қучоқлашиб кўришаркан энди хол ахвол сўрашаётган маҳалда қаердандир пайдо бўлган юпун кийинган жуда ғариб онахон йигитга юзланди:
— Бошинг тошдан бўлсин илойим ўғлим! Болам садақа қил. . Мен онангга садақа қил...
— Мана шунақа дайди гадоларнинг дастидан бемалол гаплашиб хам ўтиролмайсан ее! – дея йигитнинг шериги дўкондор кампирни қувиб солди.
Йигит аксига олиб минг истиҳола билан атрофга аланг жаланг қараркан ёнидаги шеригидан пул сўраб садақа беришни ўзига эп бермади. Онахоннинг қоқ суяк оёқ қўллари кир бўлиб кетган рўмоли хира тортиб тўзиган кўйлаги унинг дийдасига қаттиқ озор берди. Кўзига алланечук ёш қалқиди. Авваллари хам турфа хил лўлими, ўзбекми ёки русми гадойларни кўрганди, аммо бу онахон умуман гадойга хам ўхшамасди.
Худди йўқчилик тўсатдан бошига чақмоқ мисол урган–у, Тақдир кажрафтори сабаб мана шу маҳзунликка чўккан мазлумлик йўлига ўтганди.
“ Уч кундан бери туз тотмаганга ўхшайди “ ҳаёл қилди йигит онахоннинг нон расталарига тарфага судралиб кетаётганига кўзини узмай қараб қоларкан шеригининг ;
— Тушликка зўр жойга борамиз.. Бир кабобхўрлик қиламиз ... деган сўзлари негадир қулоғи остида
“...ҳўрлик қиламиз” дегандек туйилди. Жирканч илондан безиган одамдек бир сонияда ундан нари турди ва “Дўстим. Бироз шошиб тургандим , бошқа сафар “ дея хайр маъзурни хам насия қилиб дарвоза томонга йўл олди.
Шошилиб кўйлагини орқа томонини шими устидан чиқариб олди ёқаларини кенгайтириб тугмасини иккитаси очди.
Аравакашлар турадиган жойда бир озғингина ёши 15 дан ошмайдиган болани кўриб қолди. Бола унинг кўзига нажоткоридек кўриниб кетди.
— Укам аравангни икки соатга ижарага бериб тур. Илтимос шу икки соат ичида қанча фойда кўрсам шуни ярмини сенга бераман. Йигит шошиларди. Сабаби кампирни йўқотиб қўйишни сира истамасди.
Болакай бунақа ноёб таклифдан аввалига эсанкираб қолди. Бироз ўйланиб турганди, йигитни алдамаётганига ишонч хосил қилдими, аравасини берадиган бўлди.
Бизнинг қаҳрамонимиз эса нақ икки соат ичида терлаб, қора кир чир бўлса хам роса арава сурди. Гоҳ сабзи қопларини, гоҳ мева чева ортилган челак тоғораларини гоҳ эса бойвучча эр–хотинларнинг гап гаштагига бозорликларини машиналари юкхонасигача олиб бориб берар, ўзи кўтариб жойлаб хам қўярди. Балким, юклари бор одамлар бунақа тоза ўзига қараб юрган “ғаройиб аравакаш” йигитга қизиқиб қолганликлари сабаб хам айнан уни ёллашарди. Соат қоқ пешинга келганида йигит хориб пишиб ишлаган олтмиш минг пулини қуртдек санаб боланинг ёнига келди ва аравасини хамда қоқ ярим даромад ўттиз минг сўм пулни болага тутқазди. Бола хам бунақа саҳийликдан шошиб қолиб “ Яна арава сургингиз келса мен шу ерда бўламан, ака” деб қолди.
Онахон фаввора ёнидаги мармар зинада бехол ўтирган экан. йигит худди ўз онасини кўриб қолгандек шошиб унинг истиқболига учди. Қўлидаги хамма пулларини онага тутаркан, гадой кампир ҳаяжон ва шодликдан титраб–титраб дуога қўл очди ;
— Бошинг тошдан бўлсин болажоним! Илойо топганинг зар , ушлаганинг олтин бўлсин!
Йигит онага меҳр билан қараб энди ўрнидан туриб кетмоқчи эди, онахон йигитни боя дўкондор ёнида кўрганини эслаб қолди , тилга кирди:
— Боя хам сени кўргандек эдим. Кейин арава суриб юрганингни хам кўрдим аммо бошқа бўлса керак , деб ўйлагандим...
Йигит эса хўрсиниб жавоб берди;
— Боя сизга беришга бир тийин хам пулим йўқ эди. сизни кўриб марҳум онам ёдимга тушди, шу сабаб сизни бир лаҳза бўлса хам бахтиёр кўришни истадим.
Чўнтагингда бир чақа пулинг бўлмаса хам кўксингда бир дунё юрак бўлсин, экан инсонда.

❤51👍1🎉1
БЕҒУБОР, БЕГУНОҲ, БЕЧОРА ҚИЗАЛОҚ
(Ўзингизни йиғидан тўхтата олмайсиз)
Қизча ширингина уйқудан бақир-чақир овози сабабли уйғониб кетди. Кўзларини ишқалаб кроватидан тушди ва овоз келаётган томонга юра бошлади. Унинг ота-онаси ҳар кунгидек ўзаро жанжаллашишарди. Улар қизчанинг уйғонганлигига ҳам эътибор беришмасди. Ота-онасининг жанжалидан қўрқиб, бир четда уларни кузатиб турган тўрт ёшли қизча йиғлаб юборди. Бир-бирларини турли одоб доирасидан ташқарида бўлган сўзлар билан ҳақорат қилаётган эр-хотин болага эътибор беришмасди:
- Сиз мен учун нима қилиб қўйибсизки, менга бақирасиз?
- Ўчир овозингни шаллақи, ифлос, болангни олиб йўқол бу уйдан. Менга сен ҳам, боланг ҳам керакмас.
- Нима дедиз? Ҳали боламни олиб йўқолайми? Майли, кетсам, ўзим кетаман! Бу уйга ёлғиз келганманми, ёлғиз кетаман! Бола битта меники эмас, туғдириб қўйдизми, так што эплаб боқинг энди! Аёл шундай дедида жаҳл билан хонасига кириб кетди. Худди шу тахлит ота ҳам ташқарига чиқиб кетди. Қизча эса ҳамон йиғларди. У эндигина тўрт ёш бўлсада, ота-онасига керак эмаслигини, уларга ортиқчалик қилаётганлигини тушуниб турарди. Чунки деярли кун ора шундай жанжаллар юз берарди. Қизалоқ нима қилишни билмас, у ҳам кўчага чиқиб кетишни ва уйга ҳеч қачон қайтмасликни истарди. Онасининг ёнига кирмоқчи эди, йўқол кўзимдан деган жавобни олгач ниҳоят кўчага чиқди. Қизалоқ қаерга боришни билмас, ягона биладиган жой нариги маҳалладаги бувисининг уйи эди. Қизча бувисининг уйи томон кетаркан ўйларди: “Бувим мени яхши кўради, мени ҳайдамайди, агар уйдан кетиб бувимни ёнида яшасам, адам ойимни урмайди, ойим ҳам бошқа йиғламайди. Мен уларга яхши қиз бўлолмадим...“ Шу хаёллар ичида кетаётган қизалоқ ёнидан чиқиб қолган машинани сезмай қолди. Қизча йўл четида ҳолсиз ётар, кичкина юзларига ёш аралаш бошидан қон сизарди. Оғриқ кучли, қиз ҳатто овозини чиқариб йиғлай олмасди. Ҳайдовчи машинага қаттиқ урилган қизалоқни қўлига кўтариб оларкан, қизча унга қараб аччиқ жилмайди, қон сизиб чиқаётган кичкина лаблари билан сўнгги марта пичирлади:
“Раҳмат амаки... Энди адам билан ойим ҳеч қачон урушишмайди...“

❤43😢24👍4
📝Зиқна заққум
(Бўлган воқеа)
Кийимларининг охори тўкилиб, эскириб кетган аёл, эрига ёлворди: "Жон адаси, илтимос... Бозорга олиб тушинг. Устимга у-бу нарса олиб беринг. Кийимларим эскириб, илма-тешик бўлиб кетди. Кийгани уялади одам. Росаям вилюр халат кийгим келяпти. Олиб берақолинг илтимос, жон адаси..."
Неча ойдан бери эрига ялинади. Зиқна, қурумсоқ эри ўзига олса оладию аёлига қарамайди. Унинг аёлига қараб, айтадиган бир шиори бор: "Эркак кўчаники... Доим ўзига қараб юриши керак. Аёл уйники... Аёлга шарт эмас ҳар хил қилиб кийиниб...Борингни кийиб юравер!"
Оғир ишларни ҳаммасини аёлига қилдиради. Аёлнинг вазифаси деб билади. Аёлнинг юки енгиллашса, бошга чиқади деб ўйлайди. Шундан қўрқиб, аёлини тиндирмайди. Эрнинг қўлига қараган инсон, унинг ҳеч меҳнат қилмаслигини яхши англайди. Қўли ҳудди гўзаллик салонидан чиққан ҳурлиқонинг қўлига ўхшайди.
Ойлар ўтиб, эрини бозорга кўндирган аёл, ҳархаша қила-қила музқаймоққа етишган боладек ҳурсанд...
Олдирди...Вилюр кўйлак олдирди. Ҳурсанд бўлиб кетганидан: "Адаси Аллоҳ рози бўлсин. Пулингизни баракасини берсин," деди қувониб. Эр: "Афиристлик қилмасдан тез-тез юр. Яхши гапириб яна у-бу нарса олдирмоқчи бўлсанг хомтама бўлма...", деди қадамини тезлатиб.
Эрининг орқасидан пилдиллаганча юриб кетар экан, кўзи кабобга тушиб, ютиниб қўйди. Уйдан чиқаркан ўзича ҳаёл қилганди..."яхши гапириб, кабобгами, лавашгами кўндираман. Эр-хотин гаплашииб мазза қилиб, ўтириб еймиз", деб. Эрига ҳеч нарса деёлмади.
Уйга келгач бир кун аввалги мошхўрдасини иситаркан, эри ошхонага мўралаб: "Менга овқат тайёрлама. Бугун ўртоқларим билан кабобхўрлик қиламиз. Бироздан сўнг кетаман", деди аёлига кийим олиб бериб, катта ишни қойиллатган эркакдек. Аёл йиғлагудек бўлдию секингина "хоп", деди. Болалари билан ўтириб,
овқатланаркан ўпкаси тўлдию сабр билан кўз ёшини ичига ютди..."
Зулфия Махмуд.

❤32😢24👍5
📖 АБАДИЙ ГУЛ
Автобус чўл ўртасида тўхтаб, сув алмаштириб олиши керак. Бу ерда ҳеч ким яшамайди. Йўловчи машиналарнинг сув алмашишига атайин қудуқ қилинган. Қудуқдан икки метрча нарида бир туп атиргул очилиб турибди. Унинг ёнидаги тахтачада шундай ёзув бор:
«Йўловчи, қудуқдан сув олиб ичганингда шу гул тагига бир пиёла сув қуй!»
Автобус келиши билан йўловчилар ўзларини қудуққа уришади. Челакда сув тортиб биров стакан ботиради, биров пиёла ботиради. Бесабрроқлари челакни кўтариб четидан симиришади.
То машина мотори совигунча у ёқ-бу ёққа қараб чўлни томоша қилишади ва албатта гулга кўзлари тушади. Шунда тахтачадаги ёзувни ҳам ўқишади. Бирин-кетин пиёлада сув обориб гул тагига қуя бошлашади.
Қарабсизки, ҳадемай гул тагидаги чуқурча сувга тўлади.
Автобус яна йўлга чиқади. Кимсасиз чўл ўртасида шу файзсиз ерларга жилва бериб биргина гул қолади. Яна автобус кўринади, кечга бориб яна…
Чўлнинг оловдек офтоби унинг баргини қуритолмайди. Томирларига жон бериб турган тупроқнинг намини ҳавога учиролмайди.
Чунки бу ердан кунига уч марта одам ўтади, уч марта шу гулга сув беради.
Бу – абадий сўлмас гул.
Саид Аҳмад

👍20❤15
📖 БАХТЛИ ЯКУН
Ҳайит намозидан чиқарканман ёнимдан ўтиб кетаётган юзларидан нур ёғилиб турган файзли отахонларни кўриб беихтиёр бундан олти йил аввал бўлган воқеа ёдимга тушиб кетди.
Ўшанда мен 12 ёшда эдим. Ёзнинг жазирама кунлари ойларнинг султони рамазон ойи эди. Ўша кун ҳеч қачон эсимдан чиқмаса керак. Жума куни эди, ҳаммамиз оилавий сахарлик қилиб оғзимизни ёпдик, сахарликдан сўнг бувам, отам ва мен бомдод намозини ўқишга масжидга чиқиб кетдик.
Масжидга кираётганда бувам менга қараб: «Болам, ҳаммамиз бир кун бу дунёдан ўтамиз, шундай экан бу дунёда қўлингдан келганича яхшилик қил. Ана ўшанда сени инсонлар бу дунёдан ўтганингдан сўнг ҳам яхши ном билан эслашади. Албатта, барча яхшиликларинг мукофотсиз қолмайди» дедилар. Бувамни гапларини эшитиб қандай қилиб масжидниниг ичига кириб қолганимизни ҳам сезмай қолибман. Аллақачон азон айтиб бўлинган, энди эса такбир айтилаётган эди. Бувам, отам ва мен бир сафга турдик, қулоқ қоқдик, намоз бошланди, биринчи ракат, ундан сўнг иккинчи ракат, иккинчи ракатга сажда қилиб бўлиб бувамдан ташқари ҳамма бошини кўтарди. Лекин бувам.... Аввал ўнг томонга сўнгра чап томонга салом бериб намозни тугатишимиз биланоқ бувам томонга отилдик. Бувамнинг жони аллақачон узилиб бўлганди. Нақадар бахтли якун, Aллоҳга ибодат пайтида бандаликни бажо келтирдилар.
Бувамни пешинга чиқардик. Жума намозидан сўнг бувамни охирги йўлга кузатиб қўйдик. Ростан ҳам бу бахтли якун эди, моҳи рамазон ойи, жума куни, аллоҳга ибодатда, рўзадор бўлиб бандаликни бажо келтирдилар. Ҳаммага ҳам насиб қилавермасди бундай бахт.
Жанозадан қайтарканмиз бир неча қадам орқада келаётган кишиларнинг гапи қулоғимга чалинди: «Раҳматли Анвар ота жуда ҳам яхши инсон эди. Тириклик чоғида маҳалладагиларга қўни-қўшниларга беминнат яхшилик қиларди. Кексаларга соя-салқин болаларга эса мева бўлсин деб маҳаллага анча мунча дарахтлар экканди. Ҳеч кимдан яхшилигини аямас, қўлидан келганча яхшилик қиларди».
Шу гапларни эшитарканман беихтиёр бувамнинг гаплари эсимга тушди: «Болам, ҳаммамиз бир кун бу дунёдан õтамиз, шундай экан қõлингдан келганича яхшилик қил...»
Азиз Аҳмад

❤40👍12😁1
ФАРИШТАНИНГ ДУОСИ!
Уни касалхонага огир азуюлда олиб келишди. Кучли
зарбалардан ички аъзолари хдм ёрилиб кетган эди. Тез-
кор гурух, чак,ирилмагунга к,адар бу ишни ким к,илганини
шифокорлар била олмади. Боланинг тепасида иззиллаб
йиглаётган она куксига муштлар, аммо ниманидир яши-
раётгани кузларидан маълум эди. Терговчи, бола бечора
катта одамнинг тепкиси туфайли игу ах^олга тушгани-
ни аникдагунича, у сунъий нафас аппаратига уланган,
жони к,ил устида эди.
Шундагина аёл , эрининг ишлари юришмай, алами-
ни ичкиликдан олаётганини айтиб, кузида ёш билан ил-
тижо к^лди:
-Ичиб келганларида ошхонада эдим. Одилжон
йулакда уйнаётган экан. Ёш болада, дадасининг к,ай
ахролда келганини билмай музк,аймок;к;а пул сурабди...
Курганимда шу иш булмасди.
Афсус, унинг ах,воли ёмонлашди. К,улларидан келган
чораларни куриб, етказилган жарохдтлар х,аёт билан зид
эканидан иложсиз к,олган шифокорлар онаизорни унинг
олдига киргизишди. Кома хщ атида ётган болакай юз-
куллаларини упиб йиглаётган онасининг овозидан узига
келиб, кузларини очди. Огзига тиркалган сунъий нафас
олиш аппаратини олиб ташлаб, гапиришга чогланди:
-Ойижон, мен музк;аймок,к,а эмас, дори учун пул
сураган эдим. Юрагингиз санчаётганини айтган эдин-
гиз. Шунга....
У огир нафас ола бошлади. Аммо шошиб к,олган док-
торларни тухтатиб, гапларини айтиб олмок;чи эканини
ишора билан тушунтирди.
-Ойижон, йигламанг! Дадам энди ичмайди.
-Эй, ичмай улсин! Сени шу ах,волга солгандан кура,
оёкдари синса булмасмиди?
-Ойижон, кдргаманг! Оёкдари синса, юра олмайди-
лар-ку.
У эшиккаумидвортермулди. Агар х,озир отаси кириб
келса, багрига отилиб, махдам кучокдашга тайёр эди.
Икки соат аввал кузи к,онга тулиб, вахдиийларча дуппос-
лаган малъунни эмас , бир вак,тлар елкасида кутариб, у
билан уйнаган, дуконга етаклаб чик,иб, уйинчокдар олиб
берган мехрибонини сунги бор кургиси келди. Умиди
сунгач, бир чеккада турган терговчини ёнига чак,ирди.
-Милиса тога, илтимос, дадамни кдмаманг. Улар
жуда яхши одам. Мана курасиз, яна аввалгидай яхши
дада булади. Чунки мен фариштага айланиб, уни х,ар
доим дуо к;илиб тураман.
-Турли жиноятларни куравериб кузи пишиб кетган
тажрибали орган ходими узини тухтата олмади. Кузла-
ридан шошк;атор ёш куйилиб, болага ваъда бергачгина
унинг жони узилди...
Аммо, к;онун х;ар к;андай ваъдадан устувор эди.
Оиласи ва бопща болалари борлиги инобатга олиниб,
енгилрок, жазо тайинланди. Ота бу гунохни кутара ол-
май, к,амокдаёк, жонига бир неча марта касд к;илди, ула
олмади. Панжара ортидаги хужайинлар эса, махдум,
атайин, шу гунох, билан яшаши учун уни жазоламади-
лар....
Мижжаларига к,алк,иган ёш билан вок,еани х,икоя
к,илиб берган онаизорга юзландим:
-Эрингиз камокдан чик,ибди. Энди ичмай куйдими?
У чукур хурсинди. Кули да беш ёшлардаги ширинги-
на углининг жилмайиб турган суратини курсатар экан,
овози титраб жавоб кайтарди:
-Х,а, инсоф берди. Аммо, катталарнинг акди кириши
учун, шундай фаришталарнинг купайиши шартмикан? У
дадасининг тушига кирганида хам фақат дуо қилади...!
Ушбу воқеа хар бир ичувчи кишига ибрат бўлиши
керак. Ақлли инсонлар бошқаларнинг бошига келган
яхшиликлардан ўгит олиб, яхшиликка интилишлари
лозим. Ёмонликларидан ибрат олиб, улардан узоқрок,
бўлишга харакат қилишлари ва ўзларини саклашлари
шарт.
Ичкилик кишини кай ахволга солиши, хaтто вахший
қлиши мумкинлигини кўряпсиз. Акли бор одамлар
бундан ибрат олишлари керак.

❤28😢9👏3😁1🤔1
📝« УНИНГ АЁЛИ ИШЛАМАЙДИ »
(ЎҚИНГ ИБРАТЛИ)
Яқинда Xулкар қизимдан СМС олдим. «Дада, бир нарсага ҳайрон қоламан, -деб ёзибди қизим. — Бир ўзингиз ишлаб бизни қандай боққансиз? Битта ойликка тўртта фарзандни ўқитгансиз, ичиргансиз, едиргансиз, кийдиргансиз… Биз куёвингиз билан ишлаб, минг бир тежаб-тергаб, қизимга кеча зўрға пальто обердим».
— Худо берган, қизим, Худо берган, -дейман унга. Лекин ичимдаги гапни унга айтмайман. Биз ҳам битта эмас, иккита бўлиб ишлаганмиз демайман. Деёлмайман. Ишонмайди, лоф деб ўйлайди. Хаёл узоқларга олиб қочади…
«Мен давлат идорасида 133 сўм ойлик олардим, — дея ичимда қизим билан гаплашаман, — кейинчалик у 150-200 га кўтарилди. Ойлик олган куним уйга бозор қилсам, онанг қувониш асносида дакки берарди: картошкани қиммат опсиз, сабзи Қўйлиқда ярим баҳосида сотиляпти, шолғомни юпқа пўстлисидан олинг, чиқитга камроқ чиқади. Табиийки, бу гаплардан кейин бозор ҳам онангнинг зиммасига тушади. Чунки онанг биладики, менинг бойвачча феъллигим билан ойнинг иккинчи ярмида қўни-қўшнидан қарз излашга тўғри келади. Уйимизда гилам бўлмасада, олачамиз бор эди, лекин тўртта боланинг тўп-тўпидан кейин ҳам уйимиз озода турарди. Ошхонадан тортиб балконгадовур чиннидай ярақларди. Ҳамма нарса ботартиб эди ва ҳозиргача шундай.
Ваҳоланки, уйимизда чўримиз йўқ эди. Ўша сен, шунингдек, бошқалар ҳам пешонасига «ишламайди» деган тамға босган Онанг бор эди.
Акангнинг кийимини уканг, сенинг кийимингни синглинг кийиб катта бўлди. Кийимларингнинг ямоғи бўлиши мумкин эди, лекин кири йўқ эди. Ички кийимлар қарийб сотиб олинмас, машинкада онангнинг ўзи тикарди. Неваралар пайдо бўлганда онанг бўхчадан акангнинг болалигидан қолган эски кийимларини, гарчанд кеннойинг бурнини жийирсада, чақалоққа кийдирганди. Онанг тиккан кўрпачаю ёстиқлар, дарпардаю дастурхонлар эндиликда эскилик сарқити бўлиб қайси бир токчаларда ётибди.
Ваҳоланки, ортиқча кийим сотиб олишга бизнинг қурбимиз етмасди, тикувчию кўрпачига беришга ойлигим камлик қиларди.
Биласан, уйимиздан меҳмон аримасди. Вилоятлардан йўли адашиб Тошкентга келган борки, бизникида меҳмон бўларди. Улар вақт ҳам, имконият ҳам танламасди, тўғри бостириб келаверарди. Ярим оқшом бўлишига қарамасдан, қарангки, худди меҳмон кутиб ўтиргандай бир пасда дастурхон безаларди. қанд-қурс, пирошка-сомса дегандай…
Дастурхондаги таом ва ширинликларнинг ярми «Made in Mom» эди. Аниқроғи, ишламайдиган онангнинг «иши» эди.
Чунки ошпаз ёллашга менинг ойлигим етмасди.
Укаларинг бугун кийган кийимини мактабдан йиртиб ёки кир-чир қилиб келарди. Афсуски, ўшанда бизнинг шахсий тикувчимиз ҳам, кир ювиш машинамиз ҳам йўқ эди. «Ишламайдиган» онанг кийимларни тикиб, ювиб, эрталабгача қуритиб, дазмоллаб фарзандларига кийдириб, мактабга жўнатарди. Чунки укангнинг иккита кўйлаги йўқ эди. Бор-йўғи битта бўларди, уям акасининг эскиси.
«Ишламайдиган» онанг дарсдан кейин тўртта фарзандининг ҳар бири билан индивидуал дарс қиларди. Кўзининг нурини тўкиб, сизларга эртаклар ўқиб берарди, қайта-қайта машқлар бажартирарди. Ана шуларнинг ҳосиласи ўлароқ, ҳаммаларинг ўқиб, касб-ҳунарли бўлдинглар. Ҳа, бугун игнага ип ўтказолмай қолган онангнинг кўз нурлари сизларнинг болалигингиз қат-қатларига сочилиб кетган.
«Худо берган» деган сўзларимнинг маънисига энди тушунгандирсан. Худо менга бойлик бермади, Худо менга сен айтган «ишламайдиган» онангни берди! Ва онангга қўшиб ҳамма нарсани инъом этди менга

❤59👍13
ҲАЁТ САБОҚЛАРИ.
Банкка босқинчилар кириб, уларнинг каттаси ичкаридагиларга бақирди: "Қимирламанглар! Пул давлатники, жон эса сизники!".
Банкдаги одамлар тезда ерга ётишди. Бунга "фикрни чалғитувчи усул" дейилади – одатий фикрлардан чалғитиш.
Бир аёл эса столнинг устига ётиб олганди, тўдабоши унга ўшқирди: "Хоним! Бу ерда зўравонлик эмас, ўғрилик бўляпти. Қани, ерга ётинг!"
Бунга "маҳорат" дейилади – фақат ўзингиз қойиллатиб қиладиган ишни бажаринг!
Босқинчилар ишни битириб, банкдан чиқиб кетгач, ҳали ёш, тажрибасиз ўғри тўдабошидан сўради: “Қанча ўғирлаганимизни бир санаб кўрмаймизми?" Тўдабошига унинг гапи ёқмади: "Аҳмоқ! Шунча пулни қачон санаб бўламиз? Кечроқ телевизорда қанча ўғирлаганимизни ўзлари айтишади".
Бунга "тажриба" дейилади – бугунги кунда ҳаётий тажриба қоғоздаги расмий малакадан кўра анча муҳим.
Ўғрилар банкдан чиқиб кетишлари билан банк раҳбари ишчисига тезроқ полиция чақиришни буюрди. Аммо ишчи раҳбарига қараб: "Тўхтанг! Келинг, яна 10 миллион олиб, кеча беркитган 70 миллионимизга қўшиб қўямиз", деди.
Бунга "оқимга қараб сузиш" дейилади – ҳар қандай қийинчиликни ўз фойдасига буриб олиш мумкин.
Ишчи яна: "Қани эди, ҳар ой шундай ўғрилик бўлиб турса", деб орзуга берилди.
Бунга "кўнгилхушлик" дейилади – ишлаш кайфияти ишдан муҳим.
Орадан бир кун ўтди. ТВ орқали банкдан 100 миллион ўғирлангани хабар қилинди. Ўғрилар ишонмай пулларини санаб чиқишди: пул атиги 20 миллион эди.
Тўдабоши ғазабланиб шундай деди: "Биз ҳаётимизни хавф остига қўйиб атиги 20 миллион олдик. Банк раҳбари кўз очиб юмгунча 80 миллион ўмарди-я! Бунақа ўғри бўлгандан кўра, ўқимишли ўғри бўлганим яхши эди!"
Бунга "билим бойликдир", дейилади.
Банк раҳбари ўз ишидан мамнун. Унинг қилмишларини мазкур ўғрилик ёпиб юборди.
Бунга "вазиятдан унумли фойдаланиш" дейилади.
Cизнингча ҳақиқий ўғри ким?
Саид Комил.

❤37👍13
📖 ... ЭРКАК киши уйидан чиқишидан олдин нима қилиши керак..!? Сиз нима деб ўйлайсиз ..?
Келинг бу масала борасида СУННАТларга қараб кўрамиз ....
Ойша родиаллоҳу анҳодан ривоят қилинадики:
~ Росулуллоҳ ﷺ аёлларидан баъзисини ўпдилар, кейин таҳорат қилмасдан намозга чиқиб кетдилар.
Ойша онамиздан бу ҳадисни эшитиб ўтирган кишилардан бири айтдики:
~ Шу сиз бўлсангиз керакда...? деди.
Ойша онамиз ТАБАССУМ қилиб кулдилар.
(Термизий ривояти)
Шарҳ:
... Уйланган эркаклар уйдан чиқишидан олдин аёлини ўпиб чиқишлиги -> гўзал СУННАТлардандур...
Лекин ҳозирги кўпчилик эркаклар шу суннатга амал қилмай қўйишди.
Махрамлар орасида баъзан ҳаёга сабаб бўладиган савол берилса, тасдиқ маъносини ифодаловчи табассум билан жавоб берилса жоиз бўлаябди...
Аёлингиз меҳр мухаббатингизни ҳис қилиб яшашлиги учун, уйдан чиқаётиб албатта, пешонасидан ўпиб :
~ Яхши қолинг онаси, Аллоҳга омонатсизлар.. - деб чиқишлик энг энг гўзал Суннатлардандир...

❤23❤🔥1👍1
📖 ТИЛАБ ОЛИНГАН ДАРД
Тўқсонинчи йилларда, айни баҳор чоғлари томорқаларда ишлар қизғин пайтлар. Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлардим. Ўқув йили охирлаб бораётганидан ҳаммада чарчоқ аломатлари сезиларди. Мен ҳам ҳеч бўлмаса бир ҳафта дам олиш ниятида шифокор танишимга учрадим-да, бирор касаллик баҳонасида варақа очиб беришини сўрадим. Ваҳолангки, ўзим соппа-соғ эдим. Шифокор ҳам ҳеч ким текширмайдиган касаллик деб бавосил «ташхис»и билан касаллик варақаси ёзиб берди.
Ишим битганидан хурсанд бўлиб кўчага чиқдим ва шифохона дарвозаси ёнида бир танишимни учратдим. У мотоциклида мени ҳам олиб кетадиган бўлди. Раҳмат айтиб, орқага мингашдим ва йўлни текширганимдан сўнг юриши мумкинлигини, автомашина йўқлигини айтдим. Эндигина қўзғалгандик ҳамки, орқадан катта тезликда келаётган машина мотоциклни уриб юборди. Бу ҳолат жуда тез рўй берди. Мен йўлнинг нариги томонига учиб тушдим. Ажабланарлиси, мотоцикл ҳайдовчисига, яъни танишимга ҳеч нарса қилмаганди. Менинг эса оёғим синганди. Кейин синган оёғим туфайли бир ой шифохонада ётиб қолдим. Қарангки, оёғим тузалганидан сўнг бавосил касаллигини орттирдим. Бир жойда узоқ қолганимнинг таъсири эди бу. Шу хасталик туфайли яна икки ой ишга чиқолмадим. Ишдан бироз ҳордиқ олишни ният қилгандим, ортиғи билан дам ҳам олдим ва ёлғон касалликка рози бўлгандим қимматга тушди...
Гулхумор СИДДИҚОВА

❤26😢9
📖 Мендан кўра қалби пок қизалоғим...
30 декабрь эди. Бирдан 4 ёшли қизалоғим тонг саҳарда уйғониб кетди ва мени ҳам уйғотишга тушди. Уйғондим қарасам соат 6 дан ўтганди ва шунда ёшлик қилиб ёки уйқу ширинлик қилди ва қизимни уйғотгани учун урушиб бердим, камига сочимни босиб олибсан ухласанг бўлмайдими деб бақириб юбордим. Бечора қизалоғим эса мажбур ухлади. Лекин ўша вақт Аллоҳ менга ўзини борлигини билдирганини эса кейин англадим. Чунки қизим айни бамдод намоз ўқилиши пайтида уйғотганди. Мен эса уни жеркиб бердим камига бақириб ҳам. Бу ишимдан қанчалик афсусланганимни ўзим билдим. Ахир Аллоҳ Таоло бандам, ғафлат босиб ётмай тур намозингни ўқи демоқчи бўлганку. Шу куни намозим қазо бўлди. Мен эса митти ФАРИШТАМНИ урушдим бу бир умр эсимдан чиқмайдиган воқеа бўлди.

❤26😢6
ИБРАТЛИ ВА ҚИЗИҚ ҲАЁТИЙ ВОҚЕА
Унинг ишлари бирданига орқага кетди. Кечагина қандай иш қилмасин, катта даромад кўриб юрган тадбиркор эди. Энди эса қай ишга қўл урмасин, фақат қарзлари кўпайяпти. Бир ёқда ҳақдорлар қарзларини қистаб қўйишмайди. Ўзини тўрт томонга ургани билан, натижа йўқ. Худди барча нажот йўллари беркилгандек…
Шундай ўйлардан мияси ғовлаб, хиёбон четидаги ўриндиққа оғир чўкди. Лўқиллаб оғриётган бошини эгганча яна изтиробли хаёлларга берилди. Кимнингдир нигоҳини ҳис қилиб, бошини кўтарганида ёнида бир қарияни кўрди: «Жуда ғамгин кўринасан. Бошингга қандайдир ташвиш тушгани аҳволингдан маълум. Балки дардингни менга айтарсан…»
Негадир у ҳамма дардларини шу қарияга айтгиси келди, айтди ҳам. Сўзларини бўлмай эшитиб турган қария ниҳоятда хотиржамлик билан: «Сенга ёрдам беришим мумкин», деди ва ёнидан чек дафтарини чиқариб ёзди: «Бу пул сенга. Роппа-роса бир йилдан кейин шу ерда кўришамиз ва қарзингни қайтарасан». Шундай дея тезлик билан кўздан узоқлашди.
Қария кетганидан кейин қўлидаги чекка қараган қаҳрамонимизнинг кўзлари яшнаб кетди – роппа-роса 500 минг доллар. Имзо эса Жон Рокфеллерга, яъни замонасининг энг бой одамига тегишли! «Бу пул билан ҳамма қарзларимдан қутулишим мумкин», деб ўйлади у. Лекин негадир бу қимматли чекни бузгиси келмади, чунки у унга билдирилган ИШОНЧ рамзи эди. У чекни авайлаб сейфга солди. Кейин ўзида ишлашга олдингидан ҳам кўпроқ иштиёқ ва куч пайдо бўлганини ҳис қилди ва ғайрат билан ишга киришди. Катта-кичик демай барча ишларини йўлга қўя бошлади, янги режалар тузди ва шу асосда аста-секин барчаси яхши томонга ўзгара бошлади. Шу тарзда бир неча ой ўтгач, қарзларидан ўзи батамом халос бўлди, ишлари аввалгидан ҳам гуркираб кетди…
Келишилган бир йил ўтди. У қўлида бузилмаган чек билан таниш хиёбонга йўл олди. Айтилган соатда ўзи томон тез одимлар билан келаётган қарияни кўрди. Миннатдорчилик билан чекни қайтариб, қўлга киритган ютуқлари ҳақида ҳаяжон билан гап бошлади. Шу пайт ёнларига югурганча бир ҳамшира келди ва қариянинг қўлидан тутди:
– Топа олмайманми деб қўрққандим, яхшиям узоққа кетиб қолмабсиз. Кейин унга қаради ва хижолатомуз деди: «Сиз, албатта, унинг ёлғонига ишонмагандирсиз. Бу жанобга қариялар уйидан қочиб, шу хиёбонга келиши, кўринган одамга ўзини Жон Рокфеллер деб таништириши шунчаки одатга айланиб қолган…»
Қаҳрамонимиз нима дейишини билмай, узоқлашиб бораётган қария ва ҳамширанинг ортидан ҳайрон қараб қолди. Демак, йил бўйи ишонган, кўнглини тўқ қилган, уни янги чўққилар сари етаклаган 500 минг доллар асли йўқ нарсамиди? Лекин шу эришган ютуқларига қариянинг "йўқ пул" тақдим этиб билдирган ИШОНЧи ҳаётига таъсир қилган эди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!

❤42👏5🔥4
Ибратли хикоя
Аллоҳ бизни ажойиб бир синов билан синаётган давр.
Отам билан иш юзасидан бир жойга бордик. Ишларимизни муҳокама қилиш учун кафега кирдик. Қорнимиз тўқ бўлгани боис фақат торт буюртма бердик. Суҳбатимиз якунида онам учун алоҳида ширинлик олдим.
Отам уйга қайтаётганликлари боис отамга бердим ва: «Мени олганимни айтманг тағин. Мен ишларни тугатиб кейин бораман» деб қўйдим. Аслида ширинликни отам олиб келган деб ўйласалар, ўрталарида меҳр-муҳаббат янада зиёдалашади деган яхши гумоним бор эди...
Кеч бўлганда уйга қайтдим. Мени онам кутиб олдилар. Дастурхонда суҳбатлашиб ўтирар эканмиз, онам музлаткичдан отам олиб келган тортни олиб, олдимга қўйдилар.
Умуман тановул қилмабдилар. Ҳатто мазасини ҳам таътиб кўрмабдилар.
Онамга ёқмадимикин, ёки маъқул келмадикимин деб бироз ҳижил бўлдим.
Онам эса:
- Даданг 2та ширинлик олиб келибдилар. Мен бирини едим, бирини сенга олиб қўйдим -, дедилар.
Очиғини айтсам хўрлигим келди. Йиғлагим келди. Сездирмадим. Мени билмайди деб ўйлаганларда, соддагинам. Ўзлари емай, менга олиб қўйибдилар...
- Биз боя дадам билан едик. Дадам сизга ҳам илингандилар. Еяверинг!
- Кел, унда бирга еймиз -, дедилар онам бироз майин оҳангда.
Мен онамга ширинликни ўз қўлим билан едирар, бу орада ҳазил-ҳузул суҳбат қурардик. Онамнинг кўзларига разм солсам - ёш боладек қувонардилар. Бирдан юрагим шув этди. Оддийгина бир ҳолат онамни шу қадар севинтирар экан. Мен эса умрим давомида онамни заҳмат занжирига маҳкамлаб қўйган эканман...
Онамдек муштипар аёлга туғилганимдан бери тиним бермадим. Чақалоқлигимда кечалари йиғлаб уйқу бермадим. Болалигимда кўчадан кийимларимни ифлос қилиб, кирларни ювдирдим. Касал бўлганимда бошимда бедор қилиб, тунларни уладим. Ўсмирлигимда эркаланиб, асабларни тирнадим. Йигитлигимда кўча кезиб, ризқдан маҳрум қилдим... Мана энди улғайгач эса бир нарсани тушуниб етдим: онамни вақт эмас мен қаритдим....
Оналаримизни асрайлик!!!

❤39👍3
📝Етимники кирдими, қус. Йўқса ҳаёт қустиради
(Бўлган воқеа)
Қўқондан Тошкентга икки мошина бўлиб, қурбон байрамини қариндошлар билан нишонлаш учун йўлга чиқдик. Отам, онам, орқада мен, тиззамда укам, синглим ва аммам. Иккинчи мошинада амаким оиласи билан... Йўлда кутилмаган мусибатга учрадик. Бизнинг мошинани йўлнинг у тарафидан келаётган камаз уриб юборди. Кўзимни очганимда касалхонада эдим. Ҳаммаёқ қий-чув, йиғи-сиғи... Бир онда ота-онам, аммам ва синглимдан айрилдим. Байрамимиз азага айланди.
Укам билан бувимникига кўчиб ўтдик. Кўп ўтмай бувим ҳам вафот этдилар. Амаким ва янгамнинг қўлида ҳаётнинг аччиқ, зарбаларига тик турган ҳолда яшай бошладик. Отамдан қолган уй-жой, мол-мулк ҳаммаси амакимнинг номига ўтди. Онамнинг тилла тақинчоқлари эса янгамни бисотига кирди. Биз ҳали ёш бўлганимиз учун, ҳеч нарса демасдан амаким ва янгамга итоат қилиб яшаб юравердик. Орадан 4 йил ўтди. Мен 16 ёшга кирдим.
Амакимнинг қизи эса 17 га. Иккимизга совчилар кела бошлади. Тақдирни қаранг-ки, ака-укага қўш келин қилиб узатадиган бўлдилар. Етимнинг кўрган куни қурсин...
Ҳамма яхши нарсалар опамга, менга эса шукр ҳақида насиҳатлар. Онамдан қолганлар менга етади деб ўзимни овунтираман. Адашган эканман. Янгам онамдан қолган тилла тақинчоқларни менга эмас, қизига тақди. Наилож қўлимдан нима ҳам келар эди. Аллоҳга солдим. Унинг Ўзи нақадар адолатли Зот! Ҳаёт ҳали олдинда.
Тўй ҳам ўтди...
Мен ҳомиладор бўлдим.
Овсинимда эса ҳа деганда янгилик бўлавермади. Аллоҳнинг инояти билан мен иккинчимни ҳам омон-эсон туғиб олдим. Овсинимнинг куни эса шифокорма шифокор ўтар эди. Орадан 4 йил ўтди. Овсиним ҳомиладор бўлди. Ҳамма ҳурсанд. Лекин уларнинг байрамлари узоққа етмади. Овсинимни қовуғидаги қаттиқ оғриқ билан касалхонага ётқизишди. Бола бачадонда ўлиб қолган экан. Шифокорлар болага қўшиб, бачадонни ҳам олиб ташладилар. Муллакам овсинимнинг даволаниши, дори-дармонига онамдан қолган тиллаларни сотиб ишлатиб бўлган эди.
Опам кўп яшамади, яшаттирмадилар. Ажрашиб кетди. Муллакам бошқасига уйланди.
Мен ҳозир амакимнинг бир фарзандининг ҳаётини айтдим холос... Қолган уч фарзандининг бошига келган ишлар ҳақида гапиришни истамадим. Етим ҳаққи бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам буюрмайди. Ақли бор инсон бошига келадиган мусибатлардан тўғри хулоса чиқариб олади.
Яхшилик учун яқинларингиз билан

❤39👍13😢7
БУВА
Мўйсафид, сочлари қалин, ҳурпайган, кун бўйи чеккани-чеккан.
Тонг саҳарда бир тортиб, ақлини пешлаб олмаса, гандираклаб, ўзига келолмайди.
Ғалати ҳам керак эмас, ундайлар бу ёруғ оламга, бола-чақа ва оилага (гарчи уни ота, бува деб чақиришса-да) бегона ва у кўз очиб-юмгунча дунёдан ўтади, бу манфаатпарастлар уясинию марказдан олис бу овлоқни тоабадга тарк этади ва ана ўшанда сен сўра, суриштир, сўзла, бу бангидевона бу ёруғ оламда ким учун яшадию нима учун яшади.
Нима бўлганда ҳам унинг бу дунёда ўз ўрни бор:
– Буважон, тушликка келинг! Угра шўрва совиб қолади!
– Сизлар менга қарамай бошлайверинглар… Мен сал кейинроқ…. менга қолгани ҳам бўлаверади…
Ўзининг эса тушликни кутавериб қорни пиёзнинг пўсти бўлиб кетган.
– Ота, сиз ҳеч бўлмаса иштонингизни алмаштириб олинг, ахир ич кийимларингиз тахланиб ётган бўлса!
– Бу гапингга беш кетса арзийди! Тахланиб ётганмиш! Бир парча бутун ери қолмагани қачонлар эди! Шундай бўлганда, авайлаб ўтирмасдим! Энди менга, келинжон, ҳеч ниманинг кераги йўқ. Худога шукур, яшадим, энди иззатим битди, фақат Худодан битта ўтинчим – тезроқ жонимни олса…
Ўзига қолса ўлгудай зиқна, бор-йўғининг ташвишини қилгани-қилган, бу дунёдан ҳам ҳеч умид узгиси йўқ ва умрнинг бир асрдан камига рози ҳам эмас.
Нимага?
Буни ўзи ҳам билмайди.
Бировнинг кўнглини биров билиб ўтирибдими! Ўзингникини билмайсан-ку!

❤17👍4🔥3
📖 Одамларни рози қилиш ― эришиб бўлмас мақсаддир.
•Кулган эдим, тортинмайсанми?, ― дедилар.
•Йиғлаган эдим, табассум қилмайсанми?, ― дедилар.
•Табассум қилган эдим, риёкорлик (иккиюзлик) қиляпти, ― дедилар.
•Қовоқ солган эдим, яширган нарсаси фош бўлди, ― дедилар.
•Сукут қилган эдим, тили заиф (дудуқ), ― дедилар.
•Гапирган эдим, сергап, ― дедилар.
•Ҳалимлик қилган эдим, қўрқоқ; агар қодир бўлганида, ўч оларди, ― дедилар.
•Жасурлик қилган эдим, енгилтак; агар ўйлаб иш қилганида, журъат қилмаган бўларди, ― дедилар.
•Агар "йўқ" десам, (йўлдан) четга чиқди, агар "ҳа" деб, уларга мувофиқ бўлсам, текинхўр, ― дерлар.
•Ва шуни аниқ билдимки, одамларнинг розилигин қанча истасам ҳам, маломат, мазаммат қилинишим лозим ва лобид экан.

❤16
— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.
Тоҳир Маликнинг «Меҳмон туйғулар» китобидан

❤30
Қимматбаҳо кўйлак кийган гўзал аёл ўз руҳшуноси ёнига келиб, ҳаёти мазмунсиз, ўзи эса тушкунликда эканлигини айтди.
- Мен ҳозир Меридан, қандай қилиб бахтга эришгани ҳақида айтиб беришини сўрайман. Сиздан ягони илтимосим, диққат билан тингланг.
Руҳшунос офис полини тозалаб юрган аёлни чақирди, қайтиб бадавлат аёлни ёнига ўтирди.
Қари фаррош аёл супургисини йўлакда қолдириб, келиб стулга ўтирди ва ўз ҳикоясини сўзлаб берди:
- Турмуш ўртоғимни саратон олиб кетди, 3 ой ўтиб ягона ўғлим автоҳалокатда вафот этди. Менинг ҳеч кимим қолмади... Менинг ҳеч нарсам қолмади... Мен ухлай олмас эдим, томоғимдан овқат ўтмасди. Мен ортиқ ҳеч кимга табассум қилмай қўйдим. Ҳатто ҳаётимга қасд қилиш ҳақида ўйлардим.
Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтар чоғим кичкина мушукча ортимдан эргашди. Мушукчага раҳмим келди. Ташқари совуқ эди, мушукни уйга киргизишга қарор қилдим. Унга сут бердим, мушукча товоқчани тозалаб қўйди. Сўнг келиб оёқларимга суйкалди, шу он мен неча ойлардан буён илк маротаба табассум қилдим.
Шунда ўйлаб қолдим: агар кичкинагина мушукчага берган ёрдамим мени табассум қилдира олган бўлса, балки бошқа инсонларга хизмат қилиш менга бахт олиб келар.
Эртасига мен ширинликлар пишириб, бемор ётган қўшнимдан ҳол аҳвол сўрашга чиқдим.
Ҳар куни мен бошқа инсонларга нимадир ёрдам қилишга ҳаракат қилардим.Уларга кичик бўлсада далда беролганим ўзимни хам бахтиёр қиларди.
Бугунги кунда мендан яхшироқ ухлайдиган инсонни билмайман. Мен бошқаларга бахт бериш орқали бахтимни топдим.
Ҳикояни эшитган бой аёл йиғлаб юборди. У пул билан сотиб олиш мумкин бўлган барча нарсага эга эди, лекин пулга олиб бўлмайдиган бахтиёрлик неъматидан айрилганди.
Ҳаётнинг гўзаллиги сен сабаб қанча инсонларнинг бахтли бўлолганида. Чунки, Бахт яхшилик қилиш орқали кўпаядиган неъматдир.
БАХТ - СЕНИНГ НИМАГА ЭГА ЭКАНЛИГИНГ ЭМАС, СЕНИНГ КИМ ЭКАНЛИГИНГДА
Феруза Турғунова таржимаси

❤38👍4❤🔥1