КЕЧ ҚОЛДИМ ДЕМАНГ!
Қирқ яшар мактаб ўқитувчиси саратон хасталигигига чалинди. Шифокорлар узоғи 1 йил умрингиз қолди дейишди...
Ўқитувчини бир савол қийнарди: ўлганимдан кейин хотиним ва қизларим қандай кун кўради?
У инглиз тили ва адабиётидан дарс берарди, бестселлер бўладиган роман ёзиб, муаллифлик ҳуқуқини оиласига мерос қолдиришдан бошқа жўяли режа хаёлига келмади. Аввал умрида ҳеч асар ёзмаган бўлса ҳам, ҳозирги аҳволи ва қолган камгина вақти нуқтаи назаридан бошқа бирон бизнес бошлашга имкони ҳам йўқ эди. Хуллас, у роман ёза бошлади.
Мақсади юксак адабий дурдона яратиш эмас, шунчаки оммабоп асар ёзиш эди. Жон-жаҳди билан киришди. Шу даражадаки, ҳаётини фақат бир йилу битта хонадан иборат деб тасаввур қилди. Ҳар куни асари устида ишлади, ҳеч нимани ўйламади: на касалини, на тузалишни. Муддат тугагунича ишни якунлай олса бас.
У бўлажак романи ўқувчиларини худди мактабдаги ўзининг ўқувчиларидек тасаввур қилди. Асари қаҳрамонларини ҳам ўқувчи болалардек деб билди, улардан илҳомланди, бутун ўқитувчилик тажрибаси давомида болалар билан бўлган мулоқоти, таъсирлари ва хулосаларидан фойдаланди.
Ўзига шартли равишда берилган йил ниҳоясига етар-етмас роман битди. Қаҳрамонимиз қўлёзмани нашриётга топшириб, шифокор қабулига борди. Шифокор эса рентген суратлари, қон таҳлиллари ва бошқа текширувлар натижаларини қайта-қайта кўриб, кўзларига ишонмади – саратон чекинганди! Бемор соғая бошлаганди.
Ўша ўқитувчи – ҳозирда жаҳонга машҳур ёзувчи Энтони Бёрджес эди, унинг “Уйғотувчи апельсин” романи ҳақиқий бестселлер бўлди. Асар асосида кейинчалик Стенли Кубрик суратга олган фильм катта шов-шув ва жанжалларга сабаб бўлди, ҳатто бир муддат тақиқлаб ҳам қўйилди
(бу бошқа тарих).
Бёрджес ўша романдан кейин яна 50 дан ортиқ китоб ёзди. Бу ҳам камдек мусиқа ёза бошлади: 175 та мусиқа асари яратди! Ҳатто симфоник оркестр ҳам Бёржерсга мусиқа буюртма қилган...
Ёзувчи мудҳиш ташхисдан кейин яна 34 йил яшади ва 1993 йилда ўпка саратонидан вафот этди (тақдир). Аммо бир саратондан бошқасигача у дунёга машҳур ижодкор бўлиб яшашга улгурди.
Ижод, севимли касб шундай – даволайди, юксалтиради. Ишга оёғингизни судраб келсангиз, истамай ишласангиз, ҳафсаласиз шуғуллансангиз – касб сизни емиради, ейди! Ҳар кимсага кўнглига ёққан касб билан шуғулланиш ва ундан манфаат кўриш бахти насиб этсин.
Қолаверса, ҳар биримизнинг ичимизда ҳали ўзимиз билмаган бир истеъдод мудраб ётган бўлиши мумкин.
Машҳур рассом Гоген 40 ёшидан кейин рассомчилик билан шуғуллана бошлаганини биласиз. Аслида ёш жуда шартли нарса, агар ўзингизда куч ва иқтидор сезсангиз, фаолият турини ўзгартириш учун 40-50-60 ёш ҳам кеч эмас!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤22👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нафс балосини нималарга олиб келади
Ҳаммага кўришни тавсия қиламан
Ибратли видео ролик бўлса албатта битта
Реаксия босиб кетинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳаммага кўришни тавсия қиламан
Ибратли видео ролик бўлса албатта битта
Реаксия босиб кетинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍1
ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ!
Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди.
АСАБИЙЛАШМАНГ
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.
АЛДАМАНГ
"Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!", дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.
УРМАНГ
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда.
ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ
"У мумкин эмас, бу мумкин эмас", "Уни қилма, буни қилма", каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан машина йўлга чиқиш ҳақиқатдан маън қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.
ЎРНАК БЎЛИНГ
Ўзингиз ҳунук сўзларни ишлата туриб болангизга "Ҳунук гапирма!" дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлмсангиз, бола ҳам дарс қилмай телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.
АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.
БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.
КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.
ҚУЧОҚЛАНГ
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.
САБРЛИ БЎЛИНГ
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.

❤17
НЕМИС ХАЛҚ МАҚОЛ ВА МАТАЛЛАРИ
* * *
Айбдор ўз соясидан ҳам ҳадиксирайди.
* * *
Ҳалоллик бойликка етаклайди... лекин аста-секин.
* * *
Банда ўйлайди, Тангри йўллайди.
* * *
Чўлоқ ҳамма жойдан ўзига ҳасса топиб олади.
* * *
Аҳмоқ аҳмоқлигича қолади, унга бирорта дори кор қилмайди.
* * *
Даврлар ўзгаради ва биз ҳам даврлар билан бирга ўзгариб борамиз.
* * *
Атиргул гуллайди, тиканлар тиканлигича қолади.
* * *
Битта болари мингта пашшадан афзал.
* * *
Тоза виждон – ухлагани энг яхши ёстиқ.
* * *
Битта раққос рақсни очолмайди,
Битта гул шохни безолмайди.
* * *
Оқил душмандан кўра, нодон дўст кўпроқ кўнгилсизлик олиб келади.
* * *
Қасам аразни туғади.
* * *
Душманнинг совғаси ичига ғараз ўй яширинган бўлади.
* * *
Қанотларинг ўсмагунча учишга ошиқма.
* * *
Ўзганинг матоси билан бичишни ўрганиш қандай яхши.
* * *
Дангаса ишчига ҳамма болға оғир.
* * *
Мушуклар аввал суйкалади, кейин тирнайди.
Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси

❤11
Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё..
Ҳаётда деярли ҳар куни ушбу ҳикматнинг исботини кӯрамиз. Инсон воқеани қандай қабул қилгиси келса, шундай қабул қилади, аслида воқеа бошқача бӯлса ҳам.
Дунёдан хафа, ёки ӯзи хафа бӯлгиси келиб турган кишига 'Ассалому алайкум', десангиз ҳам хафа бӯлишга сабаб топади, салом оҳангидан, қӯлни қандай узатилганидан, кӯз қарашидан, хуллас, бир нарсани баҳона қилиб саломдан ҳам хафа бӯлиб олиш мумкин.
Аксинча, кӯнглида кири йӯқ инсонга ӯзингиз билмаган ҳолда қӯполроқ гапириб қӯйсангиз, у ӯша ҳолатни ҳам ҳазилга буриб, вазиятни ӯнглаб, сизни ҳам ноқулай вазиятдан чиқариб кетиши мумкин.
Психологик тарафлама кӯп синалган ва гувоҳи бӯлганимиз шундай ҳолат бор: бирор инсон ҳақида ӯзингизга қандай хулоса ясаб олган бӯлсангиз, унинг гапи, хатти-ҳаракати гуёки сизнинг хулосангизни исботлаётгандай бӯлаверади.
Бировдан бӯлар бӯлмасга хафа бӯлиб олавермаслик учун, энг аввало ӯзингизни ислоҳ қилинг, ичингиздаги кирни йӯқотинг, одамларни яхши тарафдан кӯришни одат қилинг, бировлар ҳақида минғир-синғир, ғингшиш оҳангида гапиришни йиғиштиринг, шунда ҳаётни гӯзаллигини ҳис қиласиз, хурсандчилик учун сабаб кӯплигини ҳис қиласиз.
Бирорта гап эшитганда "бу шу гапи билан нима демоқчи бӯлди", деб, гапни айтган одамни ҳаёлига ҳам келмаган маънони чиқариб олиб, "дазмолингни бир жойингга тиқ" қабилида ҳафа бӯлиб олишлар ақлли кишиларга ярашадиган иш эмас.
Олдингиздаги ярми сув билан тӯлдирилган стаканни кӯрганда, ярми бӯш стаканни эмас, ярим стакан сувни кӯринг.

❤9👍4
Билимингизни оширинг
С.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи ўқиган намозлари қайси?
Ж.Пешин намози.
С.Одам алайҳиссаломдан Нуҳ алайҳиссалом давригача бўлган оралиқ вақт қанча?
Ж.Ўн аср.
С.Ҳамма оятида Аллоҳнинг исми зикр қилинган сура қайси?
Ж.Мужодала сураси.
С.Қайси оятда араб ҳарфларининг барчаси ишлатилган?
Ж.Фатҳ сурасининг охирги оятида.
С.Инсонни Дажжол фитнасидан асрайдиган ўнта оят қайси?
Ж.Каҳф сурасининг аввалги ўнта ояти.
С.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўрганишни тавсия қилган сура қайси?
Ж.Нур сураси.
С.Мерос ҳукмлари келган сура қайси?
Ж.Нисо сураси.
С.“Кичик Нисо сураси” деб номланган сура қайси?
Ж.Талоқ сураси.
С.“Мунжия” (нажот берувчи) деб номланмиш сура қайси?
Ж.Мулк сураси.
С.Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг исломга киришларига сабаб бўлган сура қайси?
Ж.Тоҳо сураси.
С.Расуллулоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам: “Ким қиёматни кўзи билан кўрмоқчи бўлса ўқисин", деб айтган суралари қайси?
Ж.Таквир, Инфитор, Иншиқоқ суралари.
С.Қайси саҳобийдан фаришталар ҳам ҳаё қилар эди?
Ж.Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан.
С.Қориларнинг саййиди деб ном олган саҳобий ким?
Ж.Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу.
С.Байтул маъмур қаерда жойлашган?
Ж.Осмонда.
С.Халойиқ ичида энг охири ўладиган ким?
Ж.Ўлим фариштаси.
С.Жаннатнинг энг олий даражаси қайси?
Ж.Фирдавс.
С.Таровиҳ намозига одамларни жамлаган ким?
Ж.Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу.
С.Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг нечта фарзандлари бўлган?
Ж.Еттита.
С.Жаннат хазинабонининг исми нима?
Ж.Ризвон.
С.Дўзах хазинабонининг исми нима?
Ж.Молик.
С.Жаннатнинг нечта эшиги бор?
Ж.Саккизта.
С.Дўзахнинг нечта эшиги бор?
Ж.Еттита.
С.Аъроф нима?
Ж.Аъроф – жаннат билан дўзах ўртасидаги аросат жой.
С.Аъроф эгалари қаерга тушади, жаннатгами ёки дўзахга?
Ж.Жаннатга тушадилар.
С.Ҳикмат берилган, пайғамбарлик берилмаган киши ким?
Ж.Луқмони ҳаким.
С.Бир куни рўза тутиб, бир куни оғзи очиқ юришни одат қилган пайғамбар ким?
Ж.Довуд алайҳиссалом.
С.Дарахтни ичига яширинганда арралаб ўлдирилган пайғамбарнинг исми нима?
Ж.Закариё алайҳиссалом.
С.Душманининг қўлида тарбияланиб катта бўлган пайғамбар қайси?
Ж.Мусо алайҳиссалом.
С.Бешикда гапирган ва ҳозиргача тирик бўлган пайғамбар қайси?
Ж.Исо алайҳиссалом.
С.“Мен икки қурбонлик қилинган зотларнинг ўғлиман” деган пайғамбар қайси?
Ж.Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам.
С.Марям алаҳиссаломни ўз кафиллигига олган пайғамбар қайси?
Ж.Закариё алайҳиссалом.
С.Нуҳ алайҳиссаломнинг аҳлидан нажот топмаган икки киши ким?
Ж.Хотини ва ўғли.
С.Масиҳи Дажжолни ўлдирадиган пайғамбар ким?
Ж.Исо алайҳиссалом.
С.Муҳаммад алайҳиссаломнинг туяларининг исми нима эди?
Ж.Қасво.
С.Тўфондан сўнг Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари қаерда қўнди?
Ж.Жудий тоғига, Ашуро куни.
С.Ейиш мумкин бўлган, аммо сотиш мумкин бўлмаган таом қайси?
Ж.Қурбонлик гўштидан тайёрланган таом.
С.Башарият тарихида энг олисга қилинган сафар қайси?
Ж.Исро ва Меърож.
С.Сидратул мунтаҳо нима?
Ж.Еттинчи осмондаги буюк дарахт.
С.Муқаддас руҳ ким?
Ж.Жаброил алайҳиссалом.
С.Жаброил алайҳиссаломнинг қанотлари нечта?
Ж.Олти юзта.
С.Исо алайҳиссалом қаерда туғилганлар?
Ж.Фаластинда Байти Лаҳмда.
С.Қавмини ўттиз йил динга даъват этган, аммо бирорта ҳам киши имон келтирмаган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳиссалом.
С.Қайси пағамбарлар уйланмай бўйдоқ ўтишган?
Ж.Яҳё ва Исо алайҳиссаломлар.
С.Кўз ўнгида аёлини фаришталар куйдириб юборган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳиссалом.
С.Саждада турган ҳолида боши чопилган пайғамбар қайси?
Ж.Яҳё алайҳиссалом.
С.Қиёмат кунида хотинидан қочадиган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳссалом.
С.Жаннат аҳлининг ёши неча ёшда бўлади?
Ж.Ўттиз уч ёшда.
С.Қиёмат куни одамлар орасида биринчи ҳукм қилинадиган масала қайси?
Ж.Ноҳақ тўкилган қонлар.
С.Биринчи бўлиб фитна туфайли ўлимни орзу қилган зот ким?
Ж.Юсуф алайҳиссалом.
С.Жаннат аҳлининг саййидалари ким?
Ж.Хадича бинт Хувайлид, Фотима бинт Муҳаммад алайҳиссалом, Марям бинт Имрон ва Фиравннинг аёли Осиё розияллоҳу анҳунна.

❤35👍2🥰1
📖 Оқила АЁЛ...!
Бир эркак уйига чарчаб хафа
ҳолда кириб келди... Аёли
салом бериб табассум билан
кутиб олиб :
Ҳа бегим, нега МАҲЗУНсиз
нима бўлди.?
Йўлда келаётган эдим
қўшнимизни кўриб қолдим...
машинада болаларини олиб,
дам олишга салқин тоғ ён
бағриларига кетишаётган
экан... Менга хам ~ "юринг бир
чўмилиб салқинланиб
келамиз" деди...
Шунга ҳафаман.. шунча йил
бирга яшадик бирор марта
сизларни ДАМ олишга салқин
жойларга олиб бора олмадим...
Умримиз меҳнат килиб бола-
чақа деб ўтиб кетаяпти...
☘️
Аёл кулиб шундай деди :
Бегим ҳафа бўлманг БИЗ
иншаа АЛЛОҲ биргаликда бир
умрга дам олишга САЛҚИН
жойга яъни << ЖАННАТ >> га
борамиз..
🍃
Эркакни кўзларидан ёш оқа
бошлади...
Бу қувонч ёшлари эди...
Шундай Оқила Аёлни тақдир
қилиб берган Аллоҳга хамд
айтиб йиғларди...!
Бир эркак уйига чарчаб хафа
ҳолда кириб келди... Аёли
салом бериб табассум билан
кутиб олиб :
Ҳа бегим, нега МАҲЗУНсиз
нима бўлди.?
Йўлда келаётган эдим
қўшнимизни кўриб қолдим...
машинада болаларини олиб,
дам олишга салқин тоғ ён
бағриларига кетишаётган
экан... Менга хам ~ "юринг бир
чўмилиб салқинланиб
келамиз" деди...
Шунга ҳафаман.. шунча йил
бирга яшадик бирор марта
сизларни ДАМ олишга салқин
жойларга олиб бора олмадим...
Умримиз меҳнат килиб бола-
чақа деб ўтиб кетаяпти...
☘️
Аёл кулиб шундай деди :
Бегим ҳафа бўлманг БИЗ
иншаа АЛЛОҲ биргаликда бир
умрга дам олишга САЛҚИН
жойга яъни << ЖАННАТ >> га
борамиз..
🍃
Эркакни кўзларидан ёш оқа
бошлади...
Бу қувонч ёшлари эди...
Шундай Оқила Аёлни тақдир
қилиб берган Аллоҳга хамд
айтиб йиғларди...!
❤14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу дуони қилган инсоннинг ҳожатлари раво бўлади
«Ким ҳожатманд бўлса, фотиҳа сурасини шом намозининг фарз ва суннатидан сўнг, ўрнидан турмасдан олдин, қирқ маротаба ўқисин. Сурани ўқиб бўлгач, Аллоҳдан ўзининг ҳожатларини сўрасин.Чунки, Аллоҳ таоло ҳеч шубҳасиз унинг ҳожатини раво қилади. Юқорида зикр қилинган иш тажриба қилиниб, ушбу тавсияни манфаатли, дея топдик. Фотиҳа сураси қирқ маротаба ўқилганидан сўнг, ушбу дуо ўқилади: «Илоҳим, сенинг илминг сўралган нарсага кифоя қилади. Ушбу Фотиҳа сураси ҳаққи, менга сўралган нарсада кифоя қил. Сени караминг айтилган сўзга кифоя қилади. Ушбу фотиҳа сураси ҳаққи, мени айтилган сўз сабабли икром қилиб, қалбимдаги нарсани ҳосил қилишингни сўрайман».
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

❤10
Ўзаро муносабатларда инсонлар табиатини 4 тоифага ажратиш мумкин.
1. Соддалар.
2. Содда - муғамбирлар.
3. Муғамбирлар.
4. Маккорлар.
1️⃣СОДДАлар кўнгли оқ, беғараз, ҳеч кимга ёмонлик тиламаганлари учун бошқаларнинг ҳам ўзларига азият етказиши мумкинлигини умуман ҳаёлларига келтирмайдилар. Боладек беғубор, ишонувчанликлари сабаб, кўпинча таъмагирлик қурбонига айланадилар. Соддаликлари асосан ўзларига, баъзида эса яқинларига ҳам панд беради, лекин ҳеч кўзлари “очилмайди“.
2️⃣СОДДА - МУҒАМБИРларда ҳам ишонувчанлик ортиғи билан. Бировни чув тушириш улар учун ёт нарса. Шунинг учун бошқаларни ҳам ўзлари каби ўйлаб, кўп алданадилар. Лекин булар соддалардан фарқли ўлароқ мулоҳазакор бўладилар. Шунинг учун эшитган нарсаларига ўша заҳоти чиппа-чин ишонсалар ҳам, тафаккур билан иш кўрадилар. Буларнинг ҳам бировга зарарлари тегмайди. Ҳечкимдан таъмагирлик қилиб фойдаланишга уринмайдилар. Ҳар доим самимий бўладилар. Аммо текканга тегиб, тегмаганга тош отувчиларга ўзларини ўйин қилдириб, хўрлатиб қўймайдилар. Қисқаси, содда бўлсалар ҳам, вазиятга қараб эҳтиёткор бўла оладилар.
3️⃣МУҒАМБИРларда айёрлик ва таъмагирлик мўътадил кўринишда бўлади. Уларда умуман соддалик йўқ. Ўз манфаатлари учун кимдандир фойдаланишни аъло даражада қойиллатадилар. Худбинроқ бўлганлари билан одамларга ортиқча зарар етказмайдилар.
4️⃣МАККОРлар. Уларда исталган пайтда исталган кўринишга кира оладиган туғма талант бор. Ақллари ўткир. Қаердан гапирсанг, ўша ердан чиқади. Носамимий. Лекин гаплашганда ўта виждонли, тушуна оладиган инсондек таассурот қолдиради. Ғирт ёлғон гапни ҳам шу қадар самимият билан гапирадиларки, ишонмасликдан бошқа чора қолдирмайдилар. Ўзлари ҳақида қойилмақом даражада яхши тасаввур уйғота оладилар.
Самимияти ортида иккиюзламачилик, меҳрибончилиги орқасида сизни йўқ қилиш, ёки ўз манфаати учун тузилган кучли режа яширинган бўлиши эҳтимоли юқори бўлади. Бундай инсонлар нақ фантастикани ўзгинаси. Ролини шу қадар маҳорат билан ўйнайдики, ноғорасига ёши ва ақлий даражасидан қатъий назар истаган барча кишисини ўйнатади. Ўз фойдаси учун қўлидан келган имкониятини ишга солади. Ҳеч кимнинг кўнгли билан ҳисоблашмайди. Мақсади йўлида ҳеч кимни аямайди. Ўзидан бошқа ҳеч кимни яхши кўрмайди.
Бузоқнинг югургани сомонхонагача. Ҳохлаган одамидан фойдаланиб, истаганича ўйин кўрсатса-да, вақт соати билан фош бўлиб, албатта атрофдагилар ишончидан чиқадилар. Обрў ва ҳурматлари тез тўкилади.
“Мен маккор эмасман, аммо маккор мени алдай олмайди“.
(Умар ибн Хаттоб р.а)
Ақл яхшилик билан уйғун бўлгандагина АҚЛ. Ёмонлик билан бирлашганда эса МАКР ва ҚАБОҲАТдир.

❤12😁1
#Этика
Эркак саломлашиш учун қўл чўзганда бошқа эркак қўл узатиши мумкин. Лекин эркак кишига то аёл киши қўл узатмагунига қадар эркакнинг аёл кишига қўл узатиши этикет қоидаларига тўғри келмайди.
Эркак киши билан қўл бериб саломлашиш аёл киши ихтиёрида. Аёл қўл узатмагунча аёлга эркак киши биринчи бўлиб қўл узатса, аёл эркакнинг қўлини эътиборсиз қолдиришга ҳаққи бор. Яъни эркакнинг қўлини ҳавода муаллақ қолдириш аёлнинг такаббур ёки одобсизлигини билдирмайди. Чунки этика қоидалари бўйича бу нарса тарбиясизлик ҳисобланмайди. Бундай вазиятда этика қоидасига амал қилмагани учун эркакнинг ўзи айбдор бўлади.
Этика қоидалари ғарбликлар минталитети асосидаги одоб доираларига кўра ишлаб чиқилган.
Ислом динида эса бу қоидаларнинг ҳаммаси ҳам тўғри келмайди.
Масалан, эркак кишилар қўл бериб саломлашишлари мумкин. Бизда ҳам эркак кишинг қўлини эркак томонидан муаллақ қолдирилиши одобсизлик саналади. Аёлларда эса номаҳрамларнинг қўл узатиб саломлашиши мутлақо мумкин эмас.
Менинг изоҳларга эътиборсизлик қилгандек кўринишим, ёхуд саломларга алик олмаслигим, кибр ёки беписандликдан эмас. Шунчаки изоҳлардаги заруратсиз саволларга жавоб қилиб маломат қилинишни истамаганим ва гап кўпаймаслиги учун, ўқисам ҳам имкон қадар реакция билдирмайман.
Шаъриатда эркак кишининг саломига аёл кишининг алик олиши вожиб эмас. Шу сабаб, ёзма эътиборсиз қолдиришга мажбурман.
Лекин, хулоса ўрнида айтишим мумкин. Мен беписанд кўринишга мажбур бўлсам ҳам, Аллоҳнинг бандалари ( дўстларим ва обуначиларим ) га ким ва қандай инсон эканликларидан қатъий назар эътиборлари ҳамда Роббим ҳурмати учун ҳар доим эътибор ва эҳтиромдаман.

❤8👍1🔥1🥰1
Донишманддан бир киши сўради:
— Аёлим мени севишини қандай билсам бўлади?
Донишманд деди:
— Агар мана шу 14 ҳаракат аёлингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади.
— Улар нима?
Донишманд қуйидагиларни санаб берди:
1. Сенинг ҳаёт тарзингни ва сени яхши кўрганларни ҳам яхши кўрса;
2. Унинг фикрига қарши чиқсанг, ғазабланмаса;
3. Ғазабинг ва ранжишингдан таъсирланса;
4. Сен билан суҳбат қуриш учун доим мавзулар топишга ҳаракат қилса;
5. Бирор ишни ёки қарор қабул қилишидан олдин сен билан маслаҳатлашса;
6. Арзимаган ҳадя берсанг ҳам, жуда хурсанд бўлса;
7. Сенга енгиллик яратишга, бирор юмушингда кўмаклашишга ҳаракат қилса;
8. Йўқ пайтингда сендан хавотир олса;
9. Сени рози қиладиган ишга интилса, ёқтирмаган, ғазабингни келтирадиганини бошқа такрорламаса;
10. Иродасизлигинг ғазабини келтирмаса;
11. Сен учун азиятларга бардош берса;
12. Сенинг фикрларинг, ғамларингга шерик бўлса, сенинг оламингга киришга интилса;
13. Қандай ишда ишламагин, ор қилмаса, хижолат бўлмаса;
14. Сени Аллоҳга яқинлашишингга мадад берса, тоат-ибодатларингда кўмаклашса, демак сени севади.

❤9👍3
"Қадар тили"
Мусо исмлик бир аъробий ҳамён ўғирлаб масжидга кирибди.
Шунда имом намозда "Қўлингдаги нима эй Мусо?" (Тоҳа.17) оятини тиловат қилаётган экан.
Буни эшитган аъробий бу гап ўзига тегишли деб ўйлаб "Аллоҳга қасам сен сеҳргар (фолчи) экансан" деб ҳамённи ташлаб қочган экан..
Баъзан Аллоҳ кишига атрофидаги тасодифий ҳодисалар орқали танбеҳ беради. Ёнингда бир киши ўқиётган қуръондаги бир оят қулоғингга чалиниб қолиши, қуръонни очсанг баъзан сенга танбеҳ, баъзан қалбингга малҳам бўладиган оят чиқиб қолиши, бировга айтилаётган танбеҳ дашном сенга ҳам тегиб кетиши, булар ҳаммаси "Қадар тили" дейилади.
Қуръонда "овозингларни пайғамбар овозидан кўтарманглар" ояти нозил бўлганда, саҳобалардан овози баланд Собит ибн Қойс розияллоҳу анҳу "бу оятда мен гапирилдим" деб ўйлаб "Мен дўзаҳ аҳлиданман" дедилар.
Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "У жаннат аҳлидан" деб тасалли бердилар.
(Муслим ривояти)
Агар сен атрофингдаги ушбу "танбеҳлар" га қулоқ тутсанг улар борган сари кўпайиб боради.
Агар уларни кўрмасликка олиб "ўтказиб" юбораверсанг, бора бора танбеҳлар йўқолиб кетади.
Бунинг замонимизда мисоли интернет тармоғидаги видеолар мисолига ўхшайди.
Сен нимага кўп тўхталиб қулоқ солсанг, сунъий ақл ўшани сенга кўпроқ тақдим қилади.
Нимани ўтказиб юбораверсанг унинг тақдими сенга камайиб бораверади.
Бу ишоралар сенга баъзан "қулоқ" орқали, баъзан "кўз" орқали етиб келади.
Вазифанг қулоқ орқали келганини тинглаш, кўз орқали келганини кўриш..
Аллоҳ таоло айтади:
"Ва улар (Роҳманнинг бандалари) шундай кишиларки, уларга Роббиларининг ояти эслатилса, унга "кар ва кўр" ҳолатда йиқилмайдилар"
(Фурқон.73)

ЛАТОИФ
Бир киши бир тиланчига ҳар ой 1000 жунайҳ садақа қилар экан. Бир йилгача шундай қилиб борибди. Бир йилдан сўнг берадиган ёрдамини 750 жунайҳга туширибди. Фақир ҳайрон бўлибди. Аммо индамабди. Яна бир йил ўтиб ҳалиги киши берадиган садақасини 500 жунайҳга туширибди. Шунда ҳайрон бўлган фақир чидай олмай сўрабди:
- Нега берадиган пулни камайтириб юбордингиз? Олдин 1000 жунайҳ берар эдингиз, сўнгра 750 га тушди, энди эса 500 бераяпсиз?
Ҳалиги киши жавоб берди:
- Олдин фарзандларим ёш эди. Шунинг учун 1000 жунайҳ берар эдим. Ўтган йили катта қизим университетга кирди. Харажат кўпайди. Шунинг учун 750 га туширдим. Бу йил эса ўғлим ўқишга кирди. Харажат яна кўпайди. Шунинг учун сизга берадиган пулимни 500 жунайҳга туширдим.
Тиланчи сўради:
- Нечта фарзандингиз бор?
- Тўртта!
Тиланчи деди:
- Улар ҳам ўқишга кирса хонавайрон бўлар эканманда. Нима, фарзандларингизни менинг ҳисобимдан ўқитмоқчимисиз?!

❤12😁8
Омонатга хиёнат қилманг!
Омонат деганда фақат моддий тараф тушунилмайди.
Бизда омонат фақат пулни тушуниб қолинган.
Аслида эса жон омонат, гап сўз омонат, соғлиқ омонат, инсон инсонга омонат ваҳоказо ....
Жон омонат: Аллоҳ таоло сизни соғлом вужуд қилиб яратди.
Соғлом танани бўлар бўлмасга қийнаб, ҳаром ҳарич ичимликлар ичиб ёки хушдан тойдирувчи дориларни ичиб омонатга ҳиёнат қилманг!
Гап сўз омонат:
Бир инсон сизга худди ака укасидек ёки синглисидек ишониб бирор гап айтдими демак у сизга сўзсиз ишонади. Энди сиз у айтган гапини тарқатиб омонатга ҳиёнат қилманг!
Соғлиқ омонат:
Аллоҳ таоло сизга соғлиқ неъматини берди у сизга омонат.
Иссиқ тан бемор бўлиб қолсангиз, уни давосини аҳтариб топинг.
Дард берди шифосини ҳам беради деб даволанмасдан ёки бирор шифокорга кўринмасдан юриб омонатга ҳиёнат қилманг!
Инсон инсонга омонат:
Аллоҳ таоло ҳар бир жабҳада инсонни инсонга муҳтож қилиб қўйди.
Эркакни аёлга, аёлни эркакка, шогиртни устозга, чақалоқни онага , бемор кишини шифокорга ваҳаказо инсонни инсонга муҳтож қилиб қўйди.
Шу омонатларга ҳиёнат қилманг!
Аллоҳ таоло айтади:
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолларингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга (яъни, динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилмангиз!» (Анфол сураси, 27-оят).
Бундан ташқари омонатлар жуда бисёр лекин ўқувчини зериктириб қўймаслик учун асосий омонатларни ёзиб қўйдим холос...

❤16👍3🥰1👏1
Ризқдаги тангликдан шикоят қиламиз. Қанча одамлар нафас олишдаги тангликдан қийналадилар.
Тўполончи бўлса ҳам болаларимиз бор. Қанча одамлар фарзандсизликдан қийналадилар.
Тез-тез дори ичиб турадиган бўлсалар ҳам дуогўйимиз ота-онамиз борлар. Қанча одамлар ота-онасининг ҳидига, поябзалининг чангига зор.
Тез асабийлашиб, бақирадиган бўлса ҳам эрингиз бор. Қанча аёллар оила бекаси бўлиш орзусида, қўли калта, фақир бўлса ҳам, романтикани билмаса ҳам бошида эри бўлишини истайди.
Сариёғ, қаймоқ, творог, банан, мураббо емасак, турли шарбатлар ичмасак ҳам, нон соладиган идишимизда устини бироз пўпанак босган, қотган бўлса ҳам нонимиз бор. Қанча инсонлар бир бурда нонга зор.
Ижарада ўтирган бўлсак ҳам уйимиз бор. Қанча-қанча ижара тўлашга ҳам қурби етмайдиган, уйсизликдан сарсон бўлаётган юртдошларимиз бор.
Бир киши Муҳаммад ибн Восеъ раҳимаҳуллоҳнинг оёғига чиққан ярани кўриб, «Сизга раҳмим келяпти» деганида, у киши «Мен эса худди шу яранинг кўзимдан чиқмаганига шукр қиляпман» деган эканлар.
Биттаси фақирлигидан шикоят қилиб, бойларга ишора қилиб «Аллоҳ таоло бу бандаларига бойлик, мол улашаётганда биз қаерда бўлган эканмиз?» деди. Шунда оғайниси уни шифохонага олиб бориб, беморларга ишора қилиб: «Аллоҳ таоло бу бандаларига беморлик улашаётганда биз қаерда бўлган эканмиз?» деган экан.
Аллоҳ таоло миллиардлаб бандалари орасидан сизу бизни танлаб, Иймон, Ислом неъматини ато қилди, Ўзигагина ибодат қилиш, Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш бахтини ато этди. Қанчадан қанча кимсалар бу неъматдан маҳрум ҳолда, залолатда юрибди.
Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

❤19🤔1
#фикр_қил!
“ Сувда кемани кўриш табиий, аммо кемада сувни кўриш ғайри табиий “
Бирор нарса сенинг ичингда яшаши билан сен унинг ичида яшашинг фарқини ажратиб олишининг керак.
Биз дунёда яшар эканмиз дунё ичида бўлишимиз табиий.
Аммо ғайри табиий (хатарли)си дунё бизнинг ичимизда (қалбимизда) бўлиши.
Бунинг аломати
қўлингдаги билан ғуруланмаслик, кетгани билан сиқилмаслик.
Бу ҳақиқатни тушунмаганларда кўп эътирозлар пайдо бўлади.
Масалан кофирлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қараб “Бу қандай пайғамбар бўлди? Овқат еб бозорларда юрса?!“ (Фурқон.7)
деб айбларди.
Чунки Пайғамбар улар қалбига дунё киришидан огоҳлантирар эдилар. Аммо ўзлари эса ўша дунё ичида яшар эди. Буни фарқини ажрата олишмагач уларда “сенга мумкину бизга йўқми?“ қабилида эътирозлар пайдо бўлди.
Юсуф, Довуд, Сулаймон алайҳимуссаламлар дунё ичида яшадилар. Аммо, дунё улар ичида эмас..
Саҳобалардан бой, бадавлат кишилар кўп эди. Улар ҳам дунё ичида, лекин дунё улар ичида яшамас эди.
Шу каби илм, ҳижрат, жиҳод йўлида киши дунёвий ташвишлардан ҳеч қачон қутула олмайди. Ибодат булардан халос бўлиш ҳам эмас. Ибодат бу ишлар билан қалбни эмас қўлни машғул қилишда.
Саҳобалар Бадр жангига чиқар экан кўпларининг нияти карвонни ўлжа қилиш эди. Аммо ўша ниятда бўлса ҳам чиқилган жанг соҳиблари ер юзининг энг афзал инсонлари бўлиб тарихда қолди.
Чунки, улар ўлжа ниятида чиқишлари “кема сувга чиқиши“ эди. “Сув кемага чиқиши эмас..“
Аммо қачонки кемага сув кира бошласа, (қалбга дунё кира бошласа) кеманинг жасади куйдириб ямалишга тушади. ( қалбни тозалаш учун баданга мусибатлар келади).
Шунинг учун уҳуд жангидаги мусибатлар ҳақида айтади:
“Аллоҳ кўксингиздаги нарсани синаши учун ва қалбингиздаги нарсани яхшилаб поклаши учун (шундай қилди). Ва Аллоҳ кўнгиллардаги нарсани билувчи зотдир“
✔️(Оли Имрон.154)

❤10🥰1
ЭНГ БУЮК ЗОТ
Майкл Харт “Юз буюк шахс” номли китобида тарихдаги энг буюк ва номи абадий қоладиган шахс бу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, деб Лондонда нутқ сўзлаш учун омма олдига чиққанида, у ердагилар унга қарши чиқиб, ҳуштак чалиб, бақир-чақир қилишган.
У сўзида давом этиб: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: “Мен Аллоҳнинг элчисиман”, деган. Мана, орадан 1400 йилдан зиёдроқ вақт ўтди. Мусулмонлар сони 1,5 миллиарддан ошиб кетди. Ўсиш ҳануз давом этмоқда. Бу буюк шахс ёлғон гапириши асло мумкин эмас. Чунки ёлғон 15 асрга яқин вақт яшай олмайди ҳамда ёлғонни қабул қилувчилар 1,5 миллиард кишидан зиёда бўлиши ҳам мумкин эмас.
Шунча узоқ вақт ўтишига қарамасдан бугун ҳам мусулмонлар ўз пайғамбарларига гап теккизмаслик учун жонларини фидо қилишга тайёр”, деганида залда яна жимлик ҳукмрон эди».
* * *
Башарият тарихида ҳеч бир кишининг ҳаёти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умричалик тўлиқ ўрганилган эмас. Инглиз олими Жон Давенпорт: “Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти ҳазрат Муҳаммад тарихидек энг кўп ва ҳамма нуқталаригача батафсил ўрганилган тарихий шахс йўқдир”, деганида чиндан ҳам ҳақ эди.
* * *
Машҳур олмон шоири Волфганг Гёте: “Мен дунё тарихини ўрганиб бир хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жамики салтанату сарват-бойликлар, шоҳона қасрлару муҳташам саройлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ямоқ яктакларига арзимас экан”, деган хулоса келганининг ўзи ҳам Пайғамбаримизнинг мартабалари нақадар улуғ эканини англатади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти, одоб-ахлоқи, юриш-туриши, хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганилганки, бундай умрни таърифлаш ва тавсифлаш учун, аввало, уни яшаш, у зотга муносиб уммат бўлиш керак. Шу боис Расулуллоҳнинг биргина амалини кўриб, эшитиб қанчадан-қанча кишилар имон билан неъматландилар.
У зотга мукаммал салавоту шарифлар, дурудлар, саломларимиз бўлсин: “Соллаллоҳу ала Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.

❤19🔥5👏4🥰1
МУНОСИБ ЙЎЛ
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан ризқда устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўзларининг ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб (бой-камбағалликда) барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! (Шундай бўлгач, қандай қилиб барчага ризқу рўз ато қилувчи Аллоҳ таолога қўлидан ҳеч иш келмайдиган бутларни баробар қилурлар?!) Аллоҳнинг неъматларини инкор қилурларми?!” (Наҳл, 71).
Ушбу оят Нажрон элчиларининг Исо алайҳиссалом ҳақида айтган бўҳтон гаплари ҳақида нозил бўлган.
Буюк муфассир Ҳофизуддин Абул Баракот Насафий ушбу оятни тафсир қилар экан, бундай дейди: “Ризқ бандаларга ҳар хил тақсимланган. Аллоҳ таоло бойларни уларнинг қўл остидагилардан кўра яхшироқ ризқлантирди. Ҳолбуки, қашшоқ кишилар ҳам бойлар каби инсон наслидир. Бой-зодагонлар эса мол-давлатларини қўл остидаги кишиларга беришдан қизғанишади.
Аслида бойлар ҳам мол-мулкларидан ортиқчасини ҳақдор кишиларга бериб, кийиниш ва ейиш-ичишда тенглашишлари керак эди. Шу боис Аллоҳ таоло: “Сизлар Мен берган ризқ-насибада ўзингиз билан қўл остингиздагиларни тенг кўрмайсиз. Уларни ўзингиздан паст санаб, сизлар билан тенглашишига рози бўлмайсиз. Аммо қандай қилиб Ўзим халқ этган нарсаларни Менга шерик санаб, бунга рози бўлурсиз?!”, деб хитоб қилди.
Банда ризқда ўзидан устун кишиларга ҳасрат ва ҳасад кўзи билан боқиб, ғам-ташвиш чекса, хато қилади. Инсонлар тақсимланган ризққа рози бўлиб, дунёвий ишларда кўпроқ ўзидан пастдагиларга, ухровий (охиратга оид) амалларда эса ўзидан юқоридагиларга қараб, ибрат олишга ва неъматларга шукр қилишга буюрилган. Ҳадиси шарифда:
“(Ризқ ва неъматлар борасида) ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Мана шу иш Аллоҳнинг (сизларга ато этган) неъмат(лар)ини паст санамаслигингиз учун муносиб йўлдир”, дейилади (Имом Муслим ривояти).
Имом Қатода раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аслида мол ва болада қўл остингиздагиларни молингизга шерик қилмасдан сизларни улардан ортиқ қилиб қўйган Зот Аллоҳ таолодир. Сизлар Аллоҳнинг ушбу тақсимотига рози бўлинглар. Ҳолбуки, сизлар ўзларингизни улардан устун санаб, бунга розилик билдирмаяпсизлар”.
Демак, бандага кенг мол-давлат берилса, уни фақат ўз ҳой-ҳавасу маишатларига сарфлаб, исроф қилмасдан, бир қисмини ён-атрофидаги камбағал, эҳтиёжмандларга ҳам улашиши ва силаи раҳмга риоя этиши лозим.
“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.

❤6
📝 АЛЛОҲНИНГ МЕҲМОНИ...
(Бўлган воқеа)
Бу воқеа ҳаётимда бўлиб ўтганига ушбу рамазон кунлари бир йил бўлади.
Аслида хаммаси ўтган йилнинг февраль ойида бошланган эди.
Бир куни онажонимни йўқлаб уйга бордим. Кўришдик, суҳбатлашдик. Суҳбат орасида улар :
- Қизим, уканг мени Умра зиёратига олиб бормоқчи. Тижорий йўл билан олиб бориш ҳаракатини қиляпти . Шунингдек махаллагаям ариза топширдик. Қайси бирининг навбати биринчи келса , ўша тарафдан кетаверамиз - дедилар.
Мен укамнинг режаларидан боҳабар эдим . У " Ойимлани биринчи Умра сафарига олиб бораман , кейин Ҳажга" дегани деган эди. Бунга сабаб , Умра сафарининг навбати тез келишида , бу сафарда муборак шаҳарлар Макка ва Мадинада издиҳомнинг Ҳаждагидан камроқ бўлишида эди. Уч йиллар аввал онажонимнинг оёқлари тиззалари кўзидан синганлиги учун , юришга қийналардилар. Гарчи , оёқлари тузалган бўлса-да асорати қолганди.
Мен эса кўнглимда "Қани эди онажоним бир борганларида ҳаж ибодатларини ҳам қилиб келсалар эди" деб ўйга чўмардим. Иттифоқо , ҳамма ҳужжатлар тайёр бўлиб , зиёрат дараги эшитилай деб қолганда, бирдан тижорий йўл билан ибодатга кетиш йўллари тўхтатилиб қўйилди. Давлат томонидан юбориладиган зиёратчилар кўламини кенгайтириш чораларининг ишлаб чиқарилиши бунга сабаб бўлди.
"Майли, бу ҳам Аллохнинг иродаси, ҳар бир ишда ҳикмат бор",- дедилар онажоним қўнғироқ қилганимда.
Орадан икки ойдан ошиқ вақт ўтди. Рамазон арафасида биз бу муборак ойни хушҳабар билан қаршиладик. Тижорий йўл билан зиёрат қилувчиларга яна йўл очилибди. Укам онажонимни олиб Рамазоннинг илк кунларида йўлга чиқармиш.
Севинчдан бошим осмонга етиб уйга учиб бордим. Борсам онажоним кайфиятлари йўқ , маъюс бир аҳволда ўтирган эканлар.
- Нима бўлди ?! Нега ҳурсандмассиз ?! -сўрадим ажабланиб.
- Шу сафарни қолдирсак бўлмасмикан- а ?!- бўшашганча жавоб бердилар улар.
- Қизиқмисиз, онажон?! Одамлар йиллаб орзу қиладику бунақанги сафарни. Яна муборак кунларда бўлса...
- Ана шунинг учунда, қизим. Биласан , бир неча йиллардан бери ўт пуфагимнинг безовта қилиш туфайли шифокорлар рўза тутишни таъқиқлаб қўйишган. Умрага борсам, ҳамма рўзадорларни ичида ...
Мен Аллоҳдан ҳаё қиламан, болам.- онамнинг бошлари эгилди.
Уларни қандай юпатишни билмай бир оз ўйланиб қолдим . Кейин хаёлимга келган фикр бутун шууримни ёритиб юборди :
- Онажон, Аллоҳнинг ҳар бир ишида минг ҳикмат бор. Қаранг , шунча ойдан бери очилмаган йўлларингизни муборак ойда очилганлигини. Ахир , манбаларда рамазон ойида қилинган Умра сафари Ҳажники билан тенг деб келтирилган жойлари борку. Шунча вақт йўлингизни ёпиб қўйган Қодир Эгам айнан рамазон кунлари очиб юборганига ҳайрон бўлмаяпсизми ?
- Қизим, бизни зиёратга олиб борувчи фирманинг саёҳат қоғозлари ўтибди. Зиёратга биз илиниб қолибмиз. Бошқа зиёратчиларни бориши яна бекор бўлибди, - дедилар онажоним мушоҳада қилганларича.
- Бунга нима дейсиз , яна ?! - дедим мен жонланиб . Кейин тўлиқ ишонч билан сўзимни давом эттирдим:
- Онажон, сиз Аллоҳнинг уйига меҳмонга кетябсиз. Айтинчи Меҳрибонлар ичра энг меҳрибон зот бўлган Аллоҳ сизни, ўз меҳмонини уйида ноқулай аҳволга солиб қўярмикан?!
Онажонимнинг юзларига қон югурди...Жилмайдилар.
Онамни укам билан зиёратга кузатдик. Улардан бунчалик олис масофада ажрашганимга бир юрагим куйса, барча мўмин- мусулмоннинг орзуси бўлган амалларни бажариш бахтига муяссар бўлганликлари учун эса беҳад шодланаман. Яхшиям интернет бор. Ҳар куни улардан овозли ва видео хабарлар келиб турибди.
Ўн кун ҳам ҳаш - паш дегунча ўтиб кетди.
Онажоним билан укамни кутиб олгани хаммамиз аэропортга йиғилдик . Тошкент халқаро аэропортида улар самолётдан тушиб, олд майдонга ўтишгунларича тунги соат икки ярим бўлиб қолди. Тез - тез кўришиб машинага шошилдик, оғиз ёпишга жуда кам вақт қолаётганди.
- Онажон , таассуротлар билан бемалол уйда ўртоқлашамиз. Ҳозир тезроқ манзилга етиб олсак , йигитлар ҳам , укам ҳам , хуллас ҳаммалиги оғзилигини ёпиб олишарди.
- Мен ҳам- дедилар баҳтиёр ҳолатда онам.
- Иие, қанақасига , сиз рўза тутаяпсизми , ахир соғлиғингиз...?!
- Сўрайсана , болам. Мен бир кун ҳам рўзани қолдирмай тута олдим. Ишонсанг , зиғирдек ҳам қийналганим йўқ.

❤25
Мен шунақанги ҳурсанд бўлдимки ...
Индинига онажонимдан яна бир хабар олайчи , деган хаел билан уйга борсам, мени ҳазин жилмайиб кутиб олдилар:
- Қизим , ўт пуфагим безовта қилиб рўза тутолмай қолдим. Ўзи сени гапинг тўғри чиқди қара...
- Нима деган эдим , онажон...
- Аллоҳ ўзи уйига меҳмонга чақиради- ку, сизни хафа қилармиди?! деган эдинг- а ... Қара Аллоҳнинг уйида қанчалар эрка меҳмон бўлибман... Бу ерда кўча бошидаги дўконга чиқиб келолмайман. Қон босимим туфайли бошим айланади,аммо у ерда ... Менга барча амалларни бекам бажаришим учун Меҳрибон Эгамнинг ўзи йўл берди...
Уйга қайтар эканман, Аллоҳнинг фазлу карамининг чегараси йўқлиги ҳусусида мушоҳада қилиб кетардим.
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

❤9👍3🔥2