📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
🌿 Mavsumdan xafa boʻlgan gul kabidir baʼzi qalblar.. Bir karra soʻlidimi qayta ochilgisi kelmaydi..!

@ibratli_sozlar 🕊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
​​​​МЕН ХАМ БОШҚА АЁЛЛАР СИНГАРИ ТУРМУШГА ЧИҚИБ, ОИЛА ҚУРИШНИ ИСТАЙМАН!!!


Тижоратчилар ҳар хил юртдан келиб, бир шаҳарда йиғилишар экан. Бир куни мажлис ўтказиб туришса, бир аёл қўлини кўтариб, тижоратчиларга ишора қилибди. Тижоратчилардан бири ўрнидан туриб, аёлга яқинлашиб дебди:
- Ин шаа Аллоҳ яхшилик бўлсин.
Аёл дебди:
- Бир ҳизмат бор. Агар шуни мен учун бажарсангиз, сизга йигирма динор бераман.
- Бу қандай ҳизмат экан?
- Менинг хожам сафарга кетганига ўн йилдан ошди. Ҳали ҳануз ундан дарак йўқ.
Тижоратчи:
- Аллоҳ эсонликда ва омонликда қайтаргай ин шаа Аллоҳ.
Аёл дебди:
- Менинг мақсадим, бир эркак одам қозининг олдига бориб «мен бу аёлнинг эри бўламан» дейишини ва мени талоқ этишини хоҳлардим. Мен ҳам бошқа аёллар сингари турмушга чиқиб, оила қуришни истайман.
Тижоратчи:
- Мен сиз билан бирга бораман, дебди ва қозининг олдига борибдилар.
Шунда аёл қозига шундай дебди:
- Эй қози жаноблари, бу киши ўн йил аввал ғойиб бўлган умр йўлдошим бўлади. Энди келиб, менинг талоғимни бераяптилар.
Қози дебди:
- Сиз шу аёлнинг умр йўлдоши бўласизми?
Тижоратчи одам:
- Ҳа, шундай.
Қози:
- Унинг талоғини бермоқчимисиз?
Тижоратчи:
- Ҳа.
Қози аёлдан сўрабди:
- Сиз талоқга розимисиз?
Аёл:
- Ҳа, қози жаноблари.
Қози тижоратчига дебди:
- Ундай бўлса аёлнинг талоғини беринг.
Тижоратчи:
- У талоқ, дебди.
Аёл дебди:
- Эй қози жаноблари, бу киши мени ўн йилга ташлаб кетган. Мендан на хабар олган ва на нафақа берган.
Қози тижоратчидан сўрабди:
- Нима учун бу аёлни ташлаб кетиб, нафақасини бермагансиз?
Тижоратчи ўзига-ўзи дебди:
- «Бу аёл мени муаммоларга кўмиб ташлайди шекилли»... сўнгра қозига деди:
- Мен машғул эдим, қози жаноблари. Шунинг учун унинг олдига кела олмадим.
Қози дебди:
- Ҳозироқ унга минг динор нафақа тўлайсиз.
Тижоратчи ўзига-ўзи дебди:
- «агар ҳозир инкор этсам мени қамчи билан калтаклаб, кейин қамаб қўядилар. Бошқа чорам ҳам йўқ, дебди)...
Хўп, тўлайман қози жаноблари, деб пулни берибди. Аёл минг динорни олиб, тижоратчига келишгандек йигирма динорни қайтариб берибди.
Тижоратчи эса ёлғон гапиргани учун, ошкор этиб бўлмайдиган муаммога дучор бўлганига пушаймон бўлиб қолибди.
Ошкор этаман деса, қамчиланади ва қолган тижоратчилар орасида шон-шарафини йўқотиб, мартабасидан айрилади.
Тижоратчи ҳам жим туролмай ахийри бир ҳийла ўйлаб топибди. Мол-давлати билан машҳур бўлган тижоратчи дўсти билан келишиб, аёлнинг уйига совчиликка юборибди. Дўсти бориб аёлга уйланмоқчи эканини айтади. Аёл ҳам унинг бойлигига учиб, таклифини қабул қилибди. Сўнгра қалбаки совчи аёлга айтибди;
- Мен ҳозир оғир аҳволдаман. Бу муаммони ҳал этишим учун менга икки минг динор керак. Шомдан бир талай дурадгорларим келаяпти. Улар туфайли мен минглаб динорлар фойдасини кўраман. Агар ҳозир менга ёрдам берсангиз, икки минг динорни сизга беш минг динор қилиб қайтариб бераман, дебди.
Аёл ҳам келган совчининг гапига ишониб, пулларни берибди. Қалбаки совчи пулларни дарров олиб, аёлга дебди:
- Сиз чув тушириб кетган собиқ эрингиздан сизга алангали салом, деб жўнаб қолибди. Ва пулларни тижоратчи дўстига қайтариб берибди.
Аёл эса алданганини билгач, сочларини телбаларча юлиб, додлаб, бармоқларини тишлаб қолибди.

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17🔥3😁2👍1
​​САМОДАГИ ЮЛДУЗЛАРИМ🌟

ШУКРОНА.

Бир камбағал йигит, бир жойда мардикорчилик қилиб юрса, шу хонадонни соҳиби уни ҳалоллиги ва софдиллигини кўриб уни ёқтириб қолиб, унга яккаю ягона қизини турмушга берибди.

Тўйдан кейин йигит бахтларга чўмилибди, ҳаёти чаманзорга айланибди.
Келинчак умуман кибрга берилмас, беш вақт ибодатда экан.
Бир куни, келиннинг отаси куёвни ёнига келиб :
-Худодан қўрқсанг бўларди, хотинингга пишлоқ, хурмо сотиб олиб едирсанг бўлмайдими дебди.

Йигитни тиззаларигача қалтираб кетибди ва келинчакдан отаси нега ундай деганини сўрабди.

Шунда келинчак отасиникига меҳмон бўлиб боргани, уни олдига гўшт, асал ва ҳар хил ноз неъматлар қўйганини айтибди.

Шунда отаси қизим нега буларни емаяпсан? Ахир жуда яхши кўрардингку дебди.

Шунда келин:
-Бизни уйимизда ҳар куни гўшт ва сара хил ноз неъматлар, мен фақат пишлоқ, хурмо егим келади деб арзон егуликларни айтибди.
Аслида бўлса уйига гўшт зўрға бир ойда келарди, базўр рўзғор тебратиларди. Келинчак кўчага чиқар экан унинг зиммасига эрининг ҳурмати, ор номуси ва тўрт девор ичидаги сир осган ҳолда кўчага чиқишини айтиб гапини якунлабди.

Шунда йигит, яна бир бор Аллоҳга шукурлар айтиб, тоълеига шундай солиҳа аёл ёзилганига чин дилдан қувонибди.

Шукур қилиб яшайлик азизлар...

@Ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8🔥5👏1
АММАМНИНГ НОЛАСИ...
(мактуб асосида ёзилган вокейлик)

Қишлоғимиз хўжаликнинг қоқ ўртасида жойлашган бўлиб, уйимизнинг чап томонида пастаккина мактаб бор эди. Дадам ана шу мактабда муаллим бўлиб ишларди. Уйимиз ва мактабимиз ўртасидан бутун қишлоқни сув билан таъминлайдиган каттагина ариқ оқиб ўтарди. Болалигимда жамалаксочли дугоналарим, опаларим билан ана шу ариқ бўйида лойсувоқлар ўйнардик, қишлоқнинг эгри-бугри кўчаларини чангитиб юрардик…
Ҳар гал қишлоққа келганимда болалик хотираларим хаёлимни чулғаб олади. Айниқса, ариқ бўйида лойдан турли буюмлар, ўйинчоқлар ясаётган болаларни кўрсам, беихтиёр кўзимга ёш келади. Болаликдаги аччиқ хотиралар менга тинчлик бермайди…
Болалигимни яхши хотирлайман. Оилада ота-онам, икки опам, акам ва мен яшардик. Тирикчилигимиз ўртача эди, отамнинг муаллимликдан оладиган маоши билан амал-тақал қилиб кун кечирардик. Мен фарзандларнинг кенжаси, оиладагиларнинг эркаси эдим. Айниқса, кичиклигимдан елкасига опичиб катта қилган Насиба опам мени еру кўкка ишонмасди. Мен ҳам опамни жуда яхши кўрардим, лекин ойим нима учундир Насиба опамни ёқтирмасди, кўп уришарди, қарғарди. Ойимга, нима учун опамни ёмон кўрасиз, дея берган саволим ҳар гал жавобсиз қолаверарди.
– Ҳа, Насиба ўлгур, текинтомоқ, товуқларга дон бер, ҳовлиларни супур, чаққон-чаққон қимирла, – дея койигани-койиган эди. Боз устига опамни ишёқмасликда айблаб, дадамга чақиб, дўппослатар, мен эса йиғлаганча дадамнинг қўлларига ёпишиб, опамнинг жонига оро кирардим. Насиба опам дир-дир титраганча, мени қучоқлаб, ўкириб- ўкириб йиғларди. Шундай пайтларда мен ҳам изиллаб йиғлай-йиғлай опамнинг тиззасида ухлаб қолардим.
– Қўриқчи, бунча шу жувонмарг Насибани яхши кўрмасанг?! – дерди нуқул ойим. Қизиқ, ойим қанча тақиқлагани сайин мен опамга шунча кўп суйкалаверардим.
Бир куни ойимдан:
– Насиба опам билан ариқ бўйига ўйнагани борайлик, – дея ижозат сўрадим. Ойим аввалига рухсат бермади. Мен ҳоли-жонига қўймай, ялинаверганимдан ноилож рози бўлди.
– Ҳой Насиба, синглингга яхши қара, яна ариққа йиқилиб тушмасин, – орқамиздан бақириб қолди ойим.
– Хавотирланманг, мен борман-ку, ойи, – деди опам. Иккаламиз жамалаксочларимизни селкиллатиб, ариқ бўйига югурдик. Бу ерда ўзимиз тенги қизлар билан лойдан турли буюмлар ясардик.
Насиба опамнинг ҳам ёши унча катта эмас, 12-13 ёшларда эди. Қизларга қўшилиб лойдан ўйинчоқлар ясай бошладик.
– Ади, ариққа яқин борма, йиқилсанг, балога қоламан, – деди опам лойли қўллари билан сочларини тузатаркан.
– Х-ў-ў-ўп, – дедим мен опамнинг танбеҳи ёқинқирамай. Катта бир қишлоқ аҳолиси сув ичадиган бу ариқнинг суви жуда кўп ва тез оқарди, ёш бола тушиб кетса, оқизиб кетиши ҳеч гап эмасди. Мен лой ўйнашдан зерикдим, ариқ бўйига яқинлашдим. Лойқа сувнинг пишқириб оқишини завқ билан томоша қила бошладим. Шу тобда Насиба опамнинг қоғоздан кемача ясаши ёдимга тушиб:
– Опа, қоғоздан кемача ясаб беринг, сувга оқизаман, – дея ялина бошладим. Опам мен баҳона уйдан тез-тез ўйнагани чиқиб тургани учунми ёки яхши кўрганиданми, доим айтганимни қиларди. У лойли қўлларини тозалаб, ишга киришди ва бирзумда қоғоздан чиройли кемача ясаб берди. Кемачани сувга оқиздим. У шу даражада тез оқиб кетдики, тутиб қолишнинг сира иложи бўлмади. Бирпасда яхши кўриб қолган ўйинчоғим мендан тобора узоқлашиб борарди. Шошилиб қолдим ва кемачани тутиш учун ариқ бўйлаб югурдим.
Опам эса:
– Ади, қўявер, бошқасини ясаб бераман, йиқиласан, – дея ортимдан югурди. Унинг гапи оғзида қолди. Оёғим нимагадир тойиб кетиб, шалоплаб сувга йиқилдим. Пишқириб оқаётган анҳор мени ўз домига торта бошлади. Насиба опам қичқирганича ариқ ёқалаб югурди. Унинг овозини эшитган бригадир Усмон амаки ўзини сувга отиб, мени судраб чиқди. Қўрқувдан дир-дир титраётган Насиба опам мени қучоқлаб йиғлаб юборди. Орқасига базўр опичлаб уйга йўл олди. Йўл-йўлакай юрагим содир бўладиган даҳшатли воқеани аввалдан сезгандек:
– Опа, уйга бормайлик, ойим сизни уради,– дедим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22
– Бормасак бўлмайди, сен шамоллаб қоласан, – деди опам меҳрибонлик билан. У ўнқир-чўнқир кўчалардан туртиниб-суртиниб мени уйга олиб келди. Дарвозадан ҳовлига киришимиз биланоқ ойимнинг кўзи бизга тушиб, рўй берган воқеани англади чоғи, опамни қарғай кетди:
– Ҳу жувонмарг, Насиба ўлгур, сени огоҳлантиргандим-ку. Сен атайин қилгансан, шамоллаб, касал бўлиб қолсин, ўлиб кетсин, шундан қутулай дегансан…

Сен етимча ўлмадинг, мен қутулмадим…
Кийимларимнинг ҳўли ўтиб, жамалаксочлари, ранги униққан кўйлаклари баданига ёпишиб қолган опам титраб, гуноҳкорона йиғлаб турарди. Мен ҳам пиқиллаб унга қўшилдим.
Ойим қўлига йўғон бир калтакни олиб, биз томонга шахд билан юриб кела бошлади. Ғазабдан кўзлари косасидан чиққудек бўлиб опамни елкаси аралаш савалай кетди. Қўлидаги калтак билан опамнинг оёғига чунонам урдики, қарсиллаган товушдан ҳовлидаги дарахт шохларида чуғурлашаётган қушлар “пирр” этиб учиб кетишди. Опам:
– Ойи, урманг, – дея оёғини ушлаганча ўтириб қолди.
Ойим эса баттар жаҳл отига миниб, опамни елкаси аралаш тушира кетди. Оғриқнинг зўридан опам ўкириб юборди. Мен чидолмадим, ойимнинг этагидан тортқилай бошладим.
– Опамни урманг, ойи, мен ўзим йиқилдим, – дея ойимнинг қўлидаги калтакка ёпишдим. Ойим калтакни ташлаб мени қучоқлаб йиғлади.
– Сувда оқиб кетсанг нима бўларди, – деганча бошимни силади, лойли юзларимдан ўпди. Опамга ёвқараш қилиб қаради…
Узоқ пайт йиғлаб ўтирган опам базўр ўрнидан турди. У оёғини зўрға босар, назаримда, бели ҳам букчайиб қолгандек эди. Опамнинг аҳволини кўрган ойим қўрқди, шекилли, бизга бу воқеа ҳақида ҳеч кимга чурқ этмасликни тайинлади. Ўзи эса дадамга, Насиба кўчада ўйнаб юриб, йиқилиб тушибди, деди.
Опам шу кеча иситмалаб, алаҳсираб чиқди. Эртаси куни ҳам ўрнидан туролмади. Дадам қишлоғимиз шифокори Маҳмуд амакини бошлаб келди. Маҳмуд амаки опамни узоқ текшириб:
– Ёмон йиқилибди, жигари қаттиқ лат еган, аҳволи анча оғир, Аллоҳ шифосини берсин, – деди.
Шу куни анча йиллардан буён уйимизга келмай қўйган Дилбар аммам келиб қолди. Опамнинг аҳволини кўриб, йиғлаб юборди. Кимнидир пичирлаб қарғади. Опамнинг тўзғиган сочларини силаб, дардчил юзларидан, киртайган кўзларидан ўпиб, ёнида анча ўтирди. Ойим Насиба опамнинг бўлган воқеани аммамга айтиб қўйишидан қўрқибми, уларнинг атрофида парвона бўлар, опамга турли таомлар, мевалар едиришга уринарди.
– Мен эртага яна келаман, болам, – дея йиғлаганча ойим билан хайрлашмай чиқиб кетди аммам. Опам бироз ўзига келгандай эди, мени имлаб ёнига чақирди ва ҳансираганча оҳиста шивирлади:
– Ади, мени яхши кўрасанми?
– Ҳа, жуда-жуда яхши кўраман, – дедим мен гўё шундай десам, опам тузалиб қоладигандек. Назаримда, гапимнинг ҳар товуши юрагимнинг туб-тубидан ситилиб чиқаётгандек эди.
– Гапинг рост бўлса, мени яхши кўрсанг, энди сира ариқ бўйига бормагин.
– Хўп бўлади, сизсиз бормайман. Тузалсангиз ўзингиз олиб борасиз-а?
– Ҳа, сен учун тузаламан, ҳали бирга кўп ўйнаймиз, – деди опам маъюс жилмайиб…
Тунда опамнинг аҳволи яна оғирлашди. Алаҳсираб, кимларнидир чақирди, иҳради, йиғлади… Эрта тонгда ойимнинг “болам”лаб додлаган овозидан уйгониб кетдим.
қариндош-уруғлар тўпланди. Аёлларнинг йиғи-сиғиси қишлоқни тутди. Улар орасида Дилбар аммам ҳам бор эди. У:
– Ёшгина умри хазон бўлган болам, – дея ўзини ўзи уриб уввос соларди. Мен эса нима бўлаётганини англолмай ўртада анграйиб турардим.
– Ўгай она калтакларидан эзилиб адо бўлган, жабрдийда қизалоғим, – дея нола қиларди аммам. Бошқа аёллар ҳам унга жўр бўлишарди… Аммамнинг “ўгай” деган сўзидан тош қотдим. Наҳот, опам бизга ўгай бўлса?.. Унинг жавдираган нигоҳлари, ойимнинг қаршисида титраб турган ҳолати беихтиёр кўз ўнгимда гавдаланди. Ойимнинг Насиба опамни ёмон кўриши, унга кўп азоб беришининг сабабини энди тушунгандай бўлдим. Шу тобда ойимни жуда ёмон кўриб кетдим. Унинг йиғиси ҳам сохтадай туюлди.
Қишлоғимиз одамлари опамни қабристонга қўйиб келишгандан кейингина уни қайта кўролмаслигимни тушундим.
– Опажон, нега мени ташлаб кетдингиз? Энди сизсиз қандай яшайман? – дея ўкириб-ўкириб йиғладим… Бу машъум воқеа мени бирзумда улғайтириб қўйгандек бўлди, камгап, одамови бўлиб қолдим…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12
​​Орадан қанча йиллар ўтса-да, қанча сувлар оқиб кетган бўлса-да, бу ариқ, бу тупроқ кўчалар менга гуноҳсиз гуноҳкорга айланган, мени деб ёш умри хазон бўлган Насиба опажонимни эслатаверади. Айниқса, аммамнинг ноласи қулоқларим остида жаранглайверади. Назаримда, бу нола мени бир умр таъқиб этадигандай

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢7🔥4❤2
Islom dinida ayollarning o‘rni:
Yoshligida otasini qo‘llarida, ulg‘aygach onasining sirlarida, turmushga chiqqach umr yo‘ldoshi qalblarida, ona bo‘lgach esa Jannatning ustlaridadir..!


@ibratli_sozlar 🕊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
Ўғил отасини қабридан қазиб олди

Ҳодиса 13-Январь Узбекистонда содир бўлган. Бутун Дунёни ларзага солган воқеа. Ўғли отасининг вафотидан 11 йил ўтиб қабрини очди

У нима учун бундай қилганини айтганда, одамлар чуқур ҳайратга тушишди, у ўлган отасидан Васиятига Кура бир нарса олмоқчи эди, бу👇
❤3
​​Ибратли


​​​-Опажон яна айтаман,бошқа йиғламанг Мен тушингизда бўлса ҳам тез-тез келиб тураман, мен ўзи ҳар доим сизлар билан биргам

​​ан-у, фақат сизлар мени кўролмайсизлар-да. Ҳатто Меҳри, Маҳлиё, Гули сингилларимнинг тўйларига ҳам дадам билан бирга келганмиз, кузатганмиз. Менинг борган жойим бу ердан қанчалар яхшилигини тасаввур ҳам қилолмайсизлар. Бу у ёқда кўпчиликмиз. Бобом, бувим, амаким , тоғаларим, ҳаттоки кичик Наргис ҳам биз билан бирга. (Наргиз амакиларининг 5 ёшли набираси бўлиб, яқинда оққон касаллигига чалиниб, вафот этганди.) Ҳа,айтгандай, кенжатойимиз Гули яқинда ўғилчалик бўлади. Опажон, онамга ўзингиз яхшироқ қаранг, насиб бўлса онамларнинг умрлари узоқ бўлади. Мен энди кетишим керак.-дебди Нодиржон хотиржам. Кейин у дарвозахонада уни кутиб турган дарвешга эргашиб, чиқиб кетибди. Муҳайё ҳушини йиғиб уларнинг орқасидан югуриб чиқса, кўчада ҳеч ким йўқ эмиш...
Худди шу жойда Муҳайё уйғониб кетганини эслайди. ”Тавба,-ўйлади у. -Шунақа ҳам аниқ-тиниқ туш бўлиши мумкинми?” Охири у кўп ўйланиб ўтиришдан зерикиб, жойидан турди. Бўғирсоқ қилиб қўшниларга тарқатиш ниятида хамир қорди. Кейин эса таҳорат олиб жойнамозга ўтиргунча ҳам кўнглининг бир чеккасини кўрган туши банд қилиб турганини ҳис этди.
Ибодат қилиб бўлгач билганича Қуръони каримдан оятлар ўқиган Муҳайё бўғирсоқ пишириб, қўшниларга, кўчадаги болаларга тарқатди. Ҳар икки фарзанди оромгоҳда бўлгани учун шундай кичик юмуш қолиб ўзига қолиб кетганидан қалбида қандайдир завқ ва осойишталик туйди. Дарвозасининг олдидан оқиб ўтадиган ариқча ёнида чўккалаб, сувга кўрган тушини айтди. Кейин уйга кириб,тоза кийим кийди. Бошига чиройли рўмолини ўраётганда ойнадаги аксига кўзи тушди. Кўзларида қандайдир ҳаловат, ўзгача нур сезгандай бўлди. Кейин бўлса, иккита нон орасига бўғирсоқ ва ширинликлардан солиб янги белбоққа ўради. Йўлга отланиб, энди хонадан чиққан пайтда, ҳовлига кириб келаётган синглиси Меҳрига кўзи тушди.
- Ассаломуалайкум. Опажон, суюнчига келяпман. Гули паҳлавондек ўғил кўрди. Ўзиям нақд 4 кило туғилди, деди Меҳри хурсанд саломлашаркан. -Онам ҳам ўша ерда “ўғил неварам яна биттага кўпайди”-деб қувониб ўтирибдилар. Кўрсангиз қуйиб-қўйгандек Нодиржон раҳматлига ўхшайди.
- Умри ўхшамасин, илоҳо. Жиян муборак бўлсин, деди Муҳайё жилмайиб синглисини қучоқларкан. Худойим умри, ризқи билан берган бўлсин. Ҳамма хурсанд бўлиб ўтиргандир-а.
-- Хурсандчиликни сўраманг энди. Вой, куёвнинг қувонганини кўрсангиз. Юринг, бирга туғруқхонага бориб, чақалоқни кўриб келамиз. - деди хурсанд кайфиятда Меҳри. Ўғил туғилди деб, дунёларга сиғмаяпти. Дилшод қўйишармиш исмини.
-Майли туғруқхонага бирга борамиз. Лекин ҳозир бирга қабристонга бориб келайлик, -деди Муҳайё. -Ўтганларнинг руҳига Қуръон тиловат қилиб келайлик.
Меҳри унга бир қаради-ю, индамай эргашди. Опасининг дарду-изтироблари ўзи учун ҳам бегона эмаслигини ҳис қилгани учунми, “нимага?” деб сўрамади ҳам. Муҳайё илдам қадамлар билан кўча бошига қараб юраркан, тонгги ҳорғинлиги тарқалиб кетганини ҳис қилди. Аввал ўзи тасаввурига ҳам сиғдиролмаган илоҳий бир дунё мавжудлигига ич-ичидан имон келтираркан, дунёда одамзоднинг ақли етмайдиган, тушунтириш қийин бўлган мўъжизалар кўплиги ҳақида ўйлади. Синглиси билан янги туғилган чақалоқ ҳақида гаплашиб кетаркан, вужудида Нодиржон вафот этган ўша мудҳиш кундан буён ўзини ҳалигача азоб бериб келаётган оғир айрилиқ доғи, мотам юки елкасидан қулагандай эди. Аёл ҳаётда туғилиш ва ўлим ҳар қадамда ҳамдам эканлиги, тириклик доимо давом этиши ҳақида ўйлади. Ўзининг бу ҳолатини ундан нималарнидир сўраб, ўзича кимлар ҳақидадир берилиб сўзлаб кетаётган синглисига тушунтириш мушкул бўлса-да, қалби ёруғ, руҳи эса алланечук енгил эди.

Муаллиф:Мохигул Назарова

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19👍5
-- Taqdirimga yozilganini o‘zgartira olamanmi?
-- Agar taqdiringa yozilganlarni o‘zgartirish taqdiringga yozilgan bo‘lsa, albatta...

🌿 Duolar taqdirni oʻzgartiradi... Ammo oʻsha duoni qilib taqdirni oʻzgartirishlik-da taqdirga bitilgan boʻladi..


@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥1
​​📝​​ЧИН МУҲАББАТ

Аёл ўттиз икки ёшда, жуда гўзал, турмуш ўртоғи хам кўркам эркак, денгиз офицери эди. Бир неча ой аввал янглиш ташхис оқибатида операция амалиёти муваффақиятсиз якунланиб, гўзал аёл кўзларидан айрилган, буткул кўрмай қолган эди. Эри операциядан сўнг аччиқ хақиқатни эшитиб ўз-ўзига бир сўз берганди.

Кунлар ўтаверарди. Аёл кундан кунга ўзини ёмон хис қилар, жондан ортиқ севгани эрига ўзини ортиқча юк деб ўйларди. Жуфтининг бунчалик сукутда қолгани, забун аҳволи эркакни қайғуга соларди. Тўсатдан ёдига рафиқасининг аввалги иши тушди. Ишига қайтишини хоҳларди. Аммо буни жуфтига қандай айтишни билмасди. Чунки аёл жуда маҳзун ва тушкун эди. Бутун журъатини тилига тўплаб, оқшом рафиқасига гап очганди, аёл даҳшат билан бақирди:

- Мен қандай ишлайман, ахир кўрман-ку!
Эри унга ёрдам беришини айтди. Ҳар куни тонгда ўзи ишга олиб бориб қўйишини, кечқурун ишдан олиб қайтишини, яна аввалгидек ишлаб кетишига ишонишини айтди. Эркак аёлини яхши биларди ва у гарчи кўзи ожиз бўлса-да, ишини аъло даражада бажара олишини биларди. Аёл умидсизлик билан эрининг таклифини қабул қилди. Чунки уни қаттиқ севарди, сўзи қайтиб, ранжиб қолишини истамасди.

Хар куни эрталаб жуфтини ишга ташлаб қўяр, ишдан сўнг ўзи олиб келарди фидоий эр. Кунлар шундай ўтарди. Аввалгидан анча аҳволи ўнгланиб, қувноқ бўлиб қолди аёл. Эри эса бундан ортиғини истарди. Ўзига сўз берганди, ваъдасини бажариш учун охиригача ҳаракат қилиши керак эди. Бир оқшом жуфтига:
- Энди ишга ўзинг бориб қайтасан,- деди.

Аёл шошиб қолди. Асло бундай қилолмаслигини айтди. Эри гапида қатъий турганди, яна уни ранжитишни истамади. Буни ўзи ҳам астойдил хоҳлаб турган бўлса-да, бундай қила олишига ишонмасди. Аммо журъатини тўплади.
Энди эрталаблари аёл автобус бекатига ўзи борар, автобусга чиқар ва автобусдан тушиб ишига бора оларди. Кунлар кунларни қувалаб ўтар, ҳеч муаммо йўқ эди.

Бир куни автобусга чиқаётганида ҳайдовчи:
- Сизга ҳавасим келади, хоним,- деди.
Аёл бу гап ўзигами бошқагами айтилганини англамай, секингина “Нега?” дея сўраганди, ҳайдовчи:

- Чунки хар куни эрталаб ортингиздан бир офицер кийимидаги ёш эркак автобусга чиқади ва йўл бўйи сизга муҳаббат тўла нигоҳлари билан термулганча келади. Автобусдан тушганингиздан сўнг яшил чироқ ёнганида йўлдан нарига ўтишингизни кузатиб туради ва сиз бинога кириб кетганингиздан кейин ортингиздан ҳавода бўсалар юбориб, чексиз севги билан қўлларини силкиб қолади,- деди.
Аёлнинг кўнгил кўзи ёришиб, чеҳраси аввалгидан-да гўзаллашиб кетди.

@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19👍6🕊1
Inson hayol qilaverarkan...
Lek yolgʻiz Allohning yozgani boʻlaverarkan...


@ibratli_sozlar

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🔥1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахир сен учун ўзинг жуда кераксанку, ўзингга ўзинг бўлса бўлдида....!
Ассалому алейкум!
Юзи қуёш, қалби беқиёс азизим омонмисиз?

Қўлингизда нима бор бугунги куннинг юраги, жигари эртага келаркан😁 турналар айтишди...

Уни авайланг, уни асранг, уни қадрланг, ниманидир жойланг, кимдир бўлса ҳам жойланса зўр вўларди эндида😉

Пулни ҳаракатингиз топади, сизга кераклиларни эса юрак топади😍

Яшасин Юрак❤️🥳
Хайрли кун юракдагилар!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2🔥1
Bu Gala Daşlı Gala
@TURKCHA_MUZICA
Тоғликлар қўшиққа қандай ўйнашини биласизми?
Иккала қўлини баландга кўтариб, икки ёнга кееенг ёзиб ўйнайди. Гўёки ўз руҳиятининг қанчалар баландлиги, қанчалар кенглигини ифода этаётгандай...
Шунчаки, айтдим-да! Шунчаки айтилади аслида, кўп муҳим гаплар...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
Bugun, 12 noyabr
☀️ +17°...+3°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +6°, ↖️ 1.1 m/s

Tong: ☀️ +7°
Kun: ☀️ +16°
Oqshom: ☀️ +14°
Namlik: 25%
Shamol: Sharqiy, 1.9 m/s
Bosim: 770 mm sim. ust.

Oy: So'nggi chorak
Quyosh chiqishi: 06:53
Quyosh botishi: 16:55


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Ҳаётий ҳикоя

#БИР_КУНИ...

Марҳамат туманидаги маиший хизмат уйида ишлардим. Ўша куни ишхонамиз яқинида жойлашган савдо расталаридан бир-иккита керакли буюмларни харид қилиб уйга қайтдим. Ҳар куни ёнларидан ўтганим учун кўз таниш бўлиб қолган савдогар аёл менга кийимни арзон нархда берганидан хурсанд эдим. Аммо шошилган эканман. Шом пайти, қозон-ўчоқ билан куймаланиб юрсам қайнисинглим кўчада мени бир аёл сўраётганини айтди. Чиқдим, сотувчи аёл экан. Ундан сотиб олган халатнинг чўнтагида бир кунлик савдо пули борлигини, уни олиб кетишга келганини айтди. Мен унга: “Опажон, мен халатни туғуруқхонада кийиш учун олгандим, ҳали кийиб кўрмадим, қайнонамга ҳам айтганим йўқ. Сиз қандай ўраб берган бўлсангиз шундай турибди, ҳозир олиб чиқаман”, дедим.
Ўрами билан олиб келиб қўлига бердим. Ҳеч нарса тополмагач, кутилмаганда кўзлари олайиб бақира кетди.
– Топасан, сен уч кундан бери ойлигим чиқса шунисини оламан, деб илиниб турган товаримни банд қилдинг. Мен аниқ биламан, ўша халатнинг чўнтагига пул солганман. Укам қарамай ўраб берган. Ўзинг икки йўлнинг ўртасида турибсан, бировнинг ҳақидан қўрқмайсанми? Уйингни топиб келгунча қора терга тушиб кетдим. Бир чиройли келинчак экансан, хайф сенга!
Мен унга йиғлагудек бўлиб ёлворардим: “Опажон, секинроқ гапиринг. Кўрдингиз-ку, мен кўрмадим, олмадим ҳам. Қўшнилар нима дейди, онам бу кийимни олганимни билмайди ҳам. Уялиб кетяпман ахир...”
Унга гап тушунтириб бўлмасди. Бақир-чақир овозлардан кўчага чиққан қайнонам нима гаплигини билмай менга қаради. Ўша аёлнинг ўғри, деб қилган маломати бир бўлди-ю, онамдан яшириб кийим сотиб олганим бир бўлди. Ер ёрилиб, ерга кириб кетгим келарди. Олмадим, кўрмадим деб зорланганим билан тушунмай бобилларди:
– Кўрдизми хола, келинингиз сиздан беркитиб ўзига кийим олган. Сиз яна уни тарафини оласиз. Яшириб иш қилишни билган одам топиб олган пулини беркитишни билмасмиди. Аслида сиздан ҳам пул беркитган. Уйингизни тинтув қилишим керак,– дейди. Онам ҳам мендан баттар аҳволга тушди. “Хўп, синглим, бақирмай гапиринг, қўни-қўшниларим нима дейди. Пулингизни қанчалигини айтинг, мен ўзим эртага олиб бораман”, деса ҳам кўнмасди. Тўғриси қанча пули борлигини ҳам айтолмасди. Кетди. Ўша куни онам менга бир сўз айтмади. Ҳеч бўлмаса, қайнонадан бемаслаҳат қилган ишнинг жазоси шундай бўлади, деса бўларди. Дардим чиқарди, аммо индамади. Туни билан кўз юммадим. Яхшиям умр йўлдошим Фарғонада эди. Агар бўлганида...
– Эртасига уйдаги йиғиб-териб, қўйган пулларни қўлимга бериб: “Анави юзсиз аёлга буни оборинг, қанча деса олсин. Овора бўлиб бошқа ундай виждонсиз аёл билан олди-берди қилманг, ҳар ишда қасам ичишни ўрганманг. Сиз ундай номаъқул иш қилмагансиз, аммо маҳалла- кўй олдида этагини бошига илиб яна келса, нима деган одам бўламиз”, деди. Аввалига кўнмадим. Пул олиб борсам мени ўғрига чиқаради, олгани рост экан, мана олиб келди, деб атрофидагиларга жар солади-ку, дедим. Шунда онам: “Қизим, бир кунлар бўладики, уни пулга ҳам топиб бўлмайди, бир кунлар бўладики, уни этак билан ёпиб бўлмайди. Сиз ҳам ёмоннинг ёвғонини ичибсиз, иложимиз йўқ. Ҳаммасини кўриб турган, билиб турган Худо бор, ўзи жазосини берсин”, деди.
Йўлим овимасди. Нафасим бўғзимга қадалган, қўлимдаги ўша савил кийим ҳам, пул ҳам оғирлашиб кетгандек зўрға одимлардим. Дўконда укаси бор экан. Мени кўриб саломлашди. Опасини сўрадим. “Опам сиздан уятиб келмади, кеннойи, минг бор узр. Савдо пули устма-уст тахланган қоғоз қутининг ичида экан. Эрталаб товар соламиз деб кўриб қолдик. Истасангиз уйингизга бориб узримни айтиб келаман”, деди. Ортимга қайтдим. Сал нарида, одамлар орасида мени кузатиб турган сотувчи аёлга кўзим тушди. Қўлини боғлаб, бўйнига осиб олганди...

Мунаввара УСМОНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Саодат" журналининг Бош муҳаррири.

🌺🌼🍁


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤35👍9🔥1🥰1
Qani aktivlashamiz obunachilar!!! Reaksiyangizga qarab bugun syuprizim bor sizlarga!!!
❤18🔥1
#ОЖИЗА

Хонада қолган келин ва куёв жим эди. Эзоза уялиб қўлини ўйнарди.

– Болалигингча қолиб кетган бўлсанг-да, чиройли экансан, ҳеч бўлмаса шуниси бор эканку, мийиғида кулди йигит.

Қиз бу гапни унча тушунмаган бўлса-да, йигит унга гапирётганини сезди.

– Ойим сенга қайноналик қилишдан ор қилганининг сабаби сен, хато ҳожатга чиқолмасанг керак, тўғрими? ) йигит ўзини босолмай кулди.

– Ҳой, бошингдаги ахмоқона фатани ечиб ташла, сени яхшироқ кўрай! Ногирон қиз керак эмас деб гапирганимда расмингни йиртиб ташлаган эдим, ) йигит кулиб қиз томон қадаб ташлаб келди.

Муаллиф: #Барчинойим

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9🔥2
1-ҚИСМ #ОЖИЗА

Оқ либос кийган қиз ёнида турган, ёши анча улуғ аёл майин жилмайди. Қизалоқ ойна ёнида сочларини тараб, ўзига маҳлиё бўларди. Бугун аёлнинг қизи улғайиб, турмушга чиқмоқда, бу ҳар бир аёл учун ҳам ғамгин, ҳам қувончли кун. Ташқаридан турли қўшиқлар, одамларнинг ғала-ғовурлари эшитилиб турарди. Хона унча сокин эмас, лекин шунда ҳам жимжитлик ҳукмрон.

Ойгул хола қизига яна бироз тикилиб турди-да, юзини намлаган ёшларини артди.

— Сен фариштага ўхшайсан, қизим, — деди Ойгул хола қизи томон икки қадам босиб.

— Ойи-ойи, энди мен келинман! Қаранг, менга боя кирган аёллар қандай чиройли кийим кийдирди. Ойижоним! Бу кўйлак мен севадиган мултфилмдагидек экан. Менчи-мен! Анави малика Золушка бўлиб қолдим, тўғрими? — деди Эзоза.

— Менинг қизим энг гўзали.

Ойгул хола дастурмолча олиб, кўз ёшини артди-да, қизини маҳкам қучиб олди. Руҳий муаммолар сабабли ёш болалигича қолиб кетган Эзозани бугун турмушга бермоқда. Тўғри, бу кун келмаслиги ҳам мумкин эди. Сабаби эса оддий: миллатимизда ишга чаққон, соғлом келинлар хоҳловчи оилалар сони жуда кўп, носоғлом бўлган қизни эса ҳеч ким ўғлига олиб бермасди, токи айби бўлмаса. Ойгул хола ҳам буни кеч билди. Қизининг юзини кузатар экан, парвариш қилиб, ҳатто кўчага чиқармаган соддадил қизини энди бир саёқ юрган болага бермоқда. Тўйни тўхтатаман ҳам деганди, лекин эридан ҳам калтак еди, ҳам “тўйни аввалроқ қиламиз” деган қарор чиқди. Эзозанинг ота тараф бувилари эса 18 ёшли ақлсиз қизга эр чиққанига суюниб, тўйни қудалар билан келишиб қўйишди-ю, 1 ой аввал бошлаб юборишди.

— Қизим, сен мендан ҳафа эмасмисан? — сўради Ойгул хола, қизи барибир ҳеч нарсани тушунмаслигини билса-да.

— Мен ҳафа эмасман, ойижон. Мен маликаман! Бугун уйимизга шаҳзода келади, тўғрими? — Эзозанинг юзи қувончдан ёришиб, онасини қучоқлади.

— Ҳа, шаҳзода келади...

Ойгул хола бўлажак куёвининг қизлар билан кўп юришини, ичкиликбоз ва чекадиган, қолаверса саёқ йигит эканини кеч билди. Лекин аввалроқ билганида ҳам, эри яъни Эзозанинг отаси бу тўйни тўхтатмаган бўларди.

— Қизим, мен... — Ойгул хола бир нима демоқчи бўлди-ю, аммо эшик тақиллаб қолди.

Бирдан “Куёв келди!” деган шовқин уйни эгаллади. Қизлар Ойгул холани хонадан чиқишини сўраб, икки-уч марта эшикни очиб, огоҳлантириб кетишди. Сўнг яна эшик очилиб, ўша кириши керак бўлган “куёв” хона ичига кирди. Хонага кирган йигитнинг кўзи эса биринчи бўлиб бўлажак қайнонасига тушди. Аслида қайнонаси бўлиб улгурганди никоҳ аввалроқ ўтган, бугун эса тўй эди.

— Ассалому алайкум? — бироз савол оҳангида деди куёв бўлмиш Азиз.

— Ва алайкум ассалом, — деди Ойгул хола Азизга совуқроқ қараб, бошқа сўз демай, хонани тарк этди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤25👍12🕊1
2-ҚИСМ #ОЖИЗА

Хонада қолган келин ва куёв жим эди. Эзоза уялиб қўлини ўйнарди.

— Болалигингча қолиб кетган бўлсанг-да, чиройли экансан. Ҳеч бўлмаса, шуниси бор эканку, — мийиғида кулди йигит.

Қиз бу гапни унча тушунмаган бўлса-да, йигит унга гапирётганини сезди.

— Ойим сенга қайноналик қилишдан ор қилганининг сабаби сен ҳаттоки ҳожатга чиқолмасанг керак, тўғрими? — йигит ўзини босолмай кулди.

— Ҳой, бошингдаги аҳмоқона фатани ечиб ташла, сени яхшироқ кўрай! Ногирон қиз керак эмас деб гапирганимда расмингни йиртиб ташлаган эдим, — йигит кулиб, қиз томон қадам босди.

— Сиз шаҳзода эмассиз! — Эзоза охири гапирди.

— Пха-ха-ха! Ростанми? Мен шаҳзода эмасманми? Эй, ахмоқ қиз, мени хотиним бўлолмагани учун ўзини “убу-нарса” қилиб қўяман деган қизлар талайгина! Гапирётган гапингга қара! Аслида сенга ит ҳам қарамайди. — йигит қизни белидан қисиб, қулоғига пичирлади.

— Мени яхшилаб эшит! Сени отам танлади. Сабаби сени отанг! Бечорани ясаган отанг “дўстингман” деб сени менга тиқиштирди. Энди сен билан алоҳида уйда яшаймиз! Қара, қандай омадлисан! Сен қайнонаю қайнота хизматидан озодсан росмана улар шундай деди. Яна биз боймиз! Ўртаҳол қиз, камига ақли заиф бўлиб қолган қиз учун бу жуда катта ютуқ. Хуллас, мени шарманда қилма! Жим юр, акс ҳолда ота-онангни аждаҳолар еб кетади, хахаха! — Азиз Эзозани масхаралаб, аста кулди.

— Нима-нима? Йўқ, онамни ейишмасин! Мен яхши қиз бўламан...

— Буни вақт кўрсатади, қизалоқ.

Азиз фатани икки қўли билан очганида, лаблари титраб, қалтираб турган гўзал қизни кўрди. Эзоза кўзларини тез-тез юмиб очиб, ердан бошини кўтармас эди. Қошлари камондек чизилган, аммо табиий экани яққол билиниб турарди. Ҳаттоки, бўялмаган агар қалам теккизилса, бузиладигандек эди. Қолаверса, лаблари бўрдор ва табиий малина рангли эканини кўрган Азизнинг кўзлари ўйга толди. Икки катта кафтини қиз юзига теккизиб, ўзига қаратди.

— Жин урсин! Кўзларинг яшилми?! — ҳайратда қолди Азиз.

— Менга тобора ёқаяпсан. Кичиксан, бўйинг паст, орамизда 8 ёш фарқ бор... ва сен гўл, аҳмоқсан, хаха... ва чиройлисан.

Азиз қизнинг гўзал юзидан ақлдан озгудек оҳ тортиб, жинидек бўйнини қирсиллатиб қўйди.

🍃🍃🍃

Тўй шоҳона ўтди. Бутун маҳалла-ю танишлар бу тўйга келди. Ҳа, ҳаммага қизиқ бу тўй! Ҳамма одамга бир нарса қизиқ эди: “Бу жинни гўдакни ким олди экан?”, “Ёки бойваччани бемани фарзанди кимга уйланганди экан?”, деган саволлар билан бугун шу ерда эди.

Азиз ёнида титраб, бошини кўтара олмай турган хотинини кузатди. Отасининг пули шу қадар кўп эдики, никоҳни икки ёшни кўриштирмай ҳал қилиб юборди. Аслида бизнесни Азиз ривожлантирган, лекин отаси бошқарарди. Қурби кўп жойга етади шунингдек Азизга муҳими гапи ўтарди.

Кун охирлаётганди. Эзозани уйқу босиб, ухлагиси келарди. Буни сезган Азиз лабининг четида кулиб, Эзозанинг қўлидан ушлади. Бундан титраб, уйқуси очилиб кетган қиз йигитга дарҳол қаради.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29👍16