📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
44-ҚИСМ #ОЖИЗА

Фарангиз хола ҳайрон турган Ойгул холани четлаб, ичкарига кириб кетди. Қолганлар ҳам ортидан кирди.

— Қани, сан бу ерга чиқ! — деди Масума келин.

Ойгул хола нима бўлаётганини энди тушуниб, дарҳол уларнинг ортидан уй ичига кирди.
Фарангиз хола ошхонага кириб, қўрқиб ўтирган Эзозага нафрат билан қаради.

— Ифлос! Ҳурсандмисан?

— Ким ифлос? Сиз эмасмисиз ифлос?! Тўйдан аввал бошқача эдингиз! Қизим сизга ёмонлик қилдими? Ўғлингиз аслида кўча боласи, ёмон йигит эканини билардингиз! Қизим эса уни ўзгартирди шу сизга алам қилаяптими?

— Ҳой, ойижонга ҳар нима деманг! Сиз бойлик учун ўйин қилгансиз! — орага Масума аралашди. — Азиз оилавий компанияни сотиб юборибди! Акаларини бир сўмсиз қолдирибди! У ҳеч қачон бундай қилмасди. Ким унга ақл ўргатди, қизиқ...

Масума асабий бақирди, чунки айнан унинг эри ҳозирда пулсиз ва ишсиз қолган эди. Нозиманинг эри адвокат, аммо Масуманинг эри ҳеч қаерда ўқимаган ва энди бизнесидан ҳам айрилган эди.

— Ҳаммасига шу жинни айбдор! — деди Фарангиз хола ва Эзозанинг сочидан юлиб, ерга ётқизиб уришни бошлади.

Ойгул хола буни кўриб қаршилик қилмоқчи бўлди, бироқ Масума уни тўхтатиб, қўлидан қаттиқ ушлаб қолди.

Давоми бор


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢29👍19❤9🤔3😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бахона 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁6❤1
45-ҚИСМ #ОЖИЗА

Азиз уйга келганида эшик очиқ, ичкаридан шовқин эшитилаётганини кўриб, юраги орқага тортди. Зудлик билан уйга кирса, отаси кираверишда пулларни санаб ўтирарди. Кўриниб турибдики, уйда анчагина нақд пул бор эди ва отаси бутун уйни титган.

Аммо Азиз бунга аҳамият бермай, ошхонадан келаётган шовқинга қулоқ солди ва дарров Эзозани ўйлаб, ошхонага югурди. У отасига ҳам, ҳеч кимга қарамай, хонага кирди. Ичкарида қайнонаси ва келини жанжаллашаётган, ерда эса онаси Эсозани ураётган эди.

— Эзоза! — деб бақирди Азиз.

Дарҳол онасини хотинининг устидан тушириб, Ойгул холага ҳам қарамай, хотинини кўтариб, уйда олиб чиқишга уринди. Бироқ Масума келин йўлини тўсди.

— Йўлимдан қоч! — деди ғазаб билан Азиз.

Келинойисини итариб юбориб, Эзозани кўтариб чиқиб кетди. Буни кўрган ота-онаси ҳеч нарса дея олмади. Азиз зиналардан шошилинч равишда тушаётганида Эзоза оғриқдан йиғларди.

— Қорним оғрияпти... — деди зор-зор йиғлаб.

— Чидагин, ҳаётим, ҳаммаси яхши бўлади, — деди Азиз уни маҳкам қучоқлаб, машинасига қараб югурди.

— Касалхонага борамиз. Ҳаммаси яхши бўлади.

🍃🍃🍃

Коридорда анчадан бери тик турган Азиз ичкаридан хабар кутарди. Ҳозир у ҳеч нарса қила олмасди онасини айбдор қилиб кўрсатмоқчи эмасди. Шу боис ноилож, жим турарди. Ниҳоят, ичкаридан ҳамшира чиқди.

— Хотинимнинг аҳволи қандай? — деб сўради Азиз хавотир билан.

— Аёлингиз аҳволи барқарор, аммо у калтакланган. Бу бўйича ички ишлар бўлимига мурожаат қиламиз.

— Илтимос, ҳеч қандай ички ишлар масаласи бўлмасин, — деди Азиз чўнтагидаги пулларни чиқариб, санамасдан ҳамширанинг ҳалат чўнтагига солди.

— Хўп... — деди бош ҳамшира оғир пулдан таъсирланиб, бошқа сўз демай чиқиб кетди.

Азиз ҳамширанинг рухсати билан Эзозанинг ёнига кирди. Унинг уйқуда ётган ҳолатини кузатиш Азиз учун таскин бўлди. У аста бориб, хотинининг сочларини силаб, чуқур ўйга толди. Сўнг телефонини олиб, бир дақиқа ўйлади-да, ёрдамчисига қўнғироқ қилди:

— Мен асос солган фирмани сотасан. Ҳеч нима қолмасин ҳаммасини сот! Отамнинг бизнесини мен ривожлантиргандим, энди ҳаммасини йўқ қиламан. Пулни бугуноқ ҳисобимга ўтказ, Эталабки соат 9:00 да Японияга рейсни банд қил. 1 ҳафта кутолмайман.

Давоми бор


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30😢29👍10🥰5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизни жудаям қаттиқ яхши кўраман..❤️

Жуфтингизга юборинг.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1🥰1
ТУНГИ МУТОЛАА...

МУАЛЛИФ- РУСТАМХОН

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
ҚУНҒИРОҚ....
Иккинчи қисм
Болалигимни эсласам уйимизда доимий бўладиган жанжаллар кўз олдимга келади. Шу ёшга кириб болалимни хондон хуш кайфиятда ўтган бирон бир кунини эслай олмайман. Дадам кеч келар келганида ҳам жимгина келмас онамни куп калтаклар ва мабодо уйда бўлиб қолса ҳам уззукун онамни хақоратлаб ўтирарди. Биз оилада тўрт фарзанд эдик. Дадамнинг уйга келишини онамга қўшилиб биз болалар ҳам юрак ҳовучлаб кутар эдик. Сал улғайиб ақлимни таний бошлаган вақтларимда дадамнинг гап сўзларидан дадам онамни севмай онасининг яъни бувимнинг тавсияси ва мажбурлови остида уйланганини англадим. Бувим ёлғиз ўғли бўлган дадамни севган қизини олиб бермай, икки кўча нарида яшовчи онамни келин қилган эканлар. Онам қўли гул чеварлиги билан донг таратган маҳалланинг ўғли бор аёллари орзусидаги қиз бўлган эканлар. Шундай қилиб оилада ўз сўзига эга бувим дадамни курсдош қизни келин қилишни истамай онамни хавас қилиб келин қилибди. Дадам билан онам хаётларини дастлабки йилларини жуда ширин хотиралар билан эсларди. Кейинчалик бувим хасталаниб қолган вақтларида хаётида қайтва пайдо бўлган мухаббати туфайли онам ва дадамнинг ширин оилаларига кўз тегибди. Дадам ўтмишдаги муҳаббатини унута олмай у билан пинҳона учраша бошлагани билган вақтимда мен ўн уч ёшда эдим....
Гушакдан эшитилаётган сокин овозга қулоқ солиб ўтирган Назокат Баҳромовна хона ичкарисидан чиқиб келган жияни Баҳромжонга тез ювин ишорасини бериб йигитнинг хаётий хикоясига қулоқ осди......
Дадам уйда кўп ҳам бўлмас бўлган вақтлари ҳам ҳали айтганимдек уруш жанжалга баҳона изларди. Биз тўрт бола онамни кундузи касалхонада фаррошлик қилиб, тунда эса чеварчилик орқасидан топган пулини тежаб тергаб рузғонр кечирар эдик. Дадам кўчадан кела солиб онамдан нима овқат қилганини сўрар, онамнинг мастава ёки шурва деган жавобидан афт буриштириб сукиниб кетар эди. Бизнинг шурвамиз гуштсиз бўлар эдида! Гушакдан аламли кулгу овози эшитилди. Бу эса дадамга умуман ёқмасди. Бир тузукроқ овқат қилишни ҳам билмайсан деб онамни сукиб кетарди. Онам бечора бўлса дадамга олиб келинг пишириб бераман демас индамай айбдордек бош солинтириб турарди. Дадамнинг яна бир одати бор эди. Баъзида ичиб келар ва дўстлари билан чойхонада ўтиргани у ерда нечи дона сомса ёки қанча шашлик еганини айтиб мақтанар. Бу мақтаниш умрида тузукроқ гуштли овқат емаган кабобнинг таъмини ҳам билмайдиган биз болаларнинг оғзимизни сулакка тўлишига олиб келарди. Ана шундай вақтида онам чидай олмас
Олиб келмаганингзига яраша оч болалар олдида мақтанманг! Онамнинг билдрган ожизгина эътирози эса дадамнинг камида буралатиб сукиниш ёки бўлмаса онамни калтакланиши онам тарафини олганимиз учун мен ва синглимни калтакланиши билан якунланар эди....
Ўн тўрт ёшга етганимда дадам бир куни уйда жанжал кўтарди ва онамни уласи қилиб калтаклаб уйдан чиқиб кетди. Қўли синган онам на тикувчилик қила олар на касалхонадаги ишига бора оларди. Шундай қилиб онам тушакда михланиб қолди. Эсимда уша вақтларда икки кун оч нахор қолиб кетдик. Учинчи куни уйимизга яқин бўлган Чорсу бозорига чиқдим. Мақсадим қандай бўлмасин пул топиш уйда оч наҳор ётган онам ва ука сингилларимга бир дона бўлса ҳам нон олиб бориш эди. Мақсадим бор эди. Аммо уни қандай амалга оширишни билмас эдим. Китоб растасидан бир оз нарида ерда ўтириб олганча тиланчилик қилаётган лўлиларни кузата бошладим. Тиланчилик қилишга эса юзим чидамади. Уларнинг олдида икки уч марта ўтган вақтимда турк кабобининг иштаха очар хидадан икки кундан бери оч ошқозоним сурнай чала бошлади. Лўли аёлнинг олдига солиб олган исқирт гиламчаси устидаги пуллар кўзимга оловдек кўринди. Чеккага ўтиб зимдан кузатиб турган вақтимда унинг олдида ётган пулларни тахминий чама чут қилиб хисобладим. У ердаги пулга ўн бешта буханка нон сотиб олса бўлар экан! Шу пулларни умаришни мақсад қилдим.
Шу мақсадимни дилимга қаттиқ тугиб лўлини кузатганча одамлар сийраклашини пойлаб ўтиргандим олдимга тахминан ёши олтимишлар атрофидаги бир отахон келдида қўлидаги сумкасини олдимга қўйиб совуқдан бўлса керак қўлига кух кух қилиб иситиб олди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31
Қалайсан деди жилмайиб туриб. Совуқми юпунгина эгнимга ишора қилиб негадир кулди. Ўғлим сен ёш экансан мана шу сумкамни машинамгача олиб бориб берсанг. Ўзим чарчаб қолдим деди. Уша вақти мени нима мажбур қилганини ҳали ҳануз тушунмайман ўрнимдан сакраб туриб отахонни сумкасига ёпишдим балким машинасига олиб бориб берсам пул ҳам берар деган умидсиз бир умидим ҳам йўқ эмас эди. Сумкасини анча узоқ жойгача кутариб олиб боргандимдан сунг ҳалиги отахон чунтагидан пул чиқариб менга узата туриб тайинлади.
-Ҳар куни мактабдан кейин шу ерга келсанг, дуконимдаги юмушларимга ёрдам бериб қайтишда сумкамни шу ергача олиб келиб берсанг мен сенга пул бераман.
-Ростданми? Отахоннинг сўзларини эшитиб қувончимдан ирғишлаб юбордим.
Ҳа ўғлим. Мен бир ёрдамчига жуда ҳам муҳтожман.
Отахонни менга берган пули эртанги кунимга умид берди. Мен пулни олиб иккита нон сотиб олдим. Қўлимдаги қолган пулга эса онам учун бир жуфт пайпоқ сотиб уйимизга қайтдим. Онам мени қўлимдаги нонни кўриб қаердан олганимни сўради. Мен отахон хақида гапириб бердим. Уйимидан топилган бир пиёлача ундан атала пишириб укаларим билан мазза қилиб қорин туқладик. Мен уша атала таъмини ҳали ҳам унута олмайман. Хўрсиниб олган нотаниш овоз эгами бир оз ҳирқироқ овозда ҳикоясини давом эттиришга киришди.
-Эртаси куни дарсимни чала ташлаб отахонни учратган еримга қайтиб бордим. Бир кун олдин кўрганим лўли аёл кечаги жойида ўтирар олдидаги исқирт гиламча устида пуллар... Лўли аёл қаршисидаги дукон эшигида турган отахон узоқдан мени таниб мен томон қўл силтади. Шу билан бешик дукондори ёлланган ишчи бўлиб бошлаган илк ишим бошланди...
-Демак, уша отахон сизнинг ҳаётингизда йўлчи юлдузингиз бўлибдида!?
-Ҳа. Агар шундай аташ лозим бўлса. Уша отахон мени ҳаётимда учраган биринчи яхши инсон бўлган. Вақтингизни олмаяпманми?
-Ростини айтсам мен ишга кечикаяпман. Келинг бундай қиламиз, мен ҳозир ишга кетаман ишдан қайтганимда яна суҳбатимизни давом эттирсак
-Жуда тушкунликка тушиб қолгандим. Биласизми мени қўлимда ҳозир нима бор?
-Йўқ.
-Жонимга қасд қилиш мақсадида қўлимда арқон тутиб турибман. Қаердандир хаёлимга хаёлинга дус келган биринчи рақамни тер агар кимдир сени эшитишга тайёрман деса ўзингни ўлдиришга эрта деган ўй келди. Мен қандай рақам терганимни билмайман. Эслаб ҳам қолмадим. Сиз жавоб бердингиз ва мени эшитишга тайёрлигингизни айтдингиз демак ҳали эрта. Нотаниш овоз ўрнига чуқур хўрсиниқ эшитилди.
-Рақамингизни айтасизми кечқурун қўнғироқ қиламан. Ўзига бутунлай нотаниш бўлган инссонни жонига қасд қилишини истамаган Назокат Баҳромовна йигининг ваъдасини олишга тиришди. -Сиз албатта қунғироғимга жавоб беришингиз керак! Кунглида умид уйғонган қиз ўзи истамаган холда жилмайиб олди. Сиз мендан қарздор бўлиб қолганингизни ўзингиз билаяпсизми?
-Қарз? Тушкунликка тўла овоз бу сафар ҳайратли янгради. Қандай қарз хақида гапираяпсиз?
-Ахир сиз таваккал қилиб номер тердингиз. Мен жавоб бердим. Сизни эшитдим. Кечқурун эса сиз мени эшитишингиз керак бўлади. Бу сизнинг қарзингиз.
-Хўп ёзинг. Бир юз олтмиш беш...
Йигитнинг рақамини ёзиб олган қиз ундан рақамини такрорлашни қайта сўради.
Рақамини икки марта такрорлагандан сунг телефон гушагидан эшитилаётган қисқа қисқа гудлкка қулоқ солиб турган Назокат Баҳромовна жилмайиб олди.
У юрагини очганидан уялди. Ундаги маълум бир вақт оралиғида ҳукмронлик қилган ҳолат чекинди шекилли. У энди ўз жонига қасд қилмайди. Кечқурун қунғироқ қиламан... Балким йўқ. Йўқ! Мен албатта унга қунғироқ қиламан! Ахир укни ишонтирдим! Ҳар ҳолда мен уни ўйлаб кўриши учун вақт бера олдим. Айтмоқчи Баҳромжон қани? Бу бола нималар билан шунчалик бандки, онасига қунғироқ қилишга вақт ажрата олмайди? Хаттоки, эрталаб ўрнидан туриб дарсга боришга кучи етмайдиган даражада нима билан банд?
Баҳром! Қаердасан? Хона ичида уёқдан буёққа юриб кийинаётган жиянини кузатиб турган холанинг қоши чимирилди.
-Нима иш билан бандсан чимирилиб савол берди. Нега онангни хавотирга қўйяпсан?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26👍3
-Шу ўзингиз билганингиз дарсларим...Чайналиб жавоб қайтарган жиянини ниманидир беркитаётганини тушунган Назокат Баҳромовна лабини тишлаб хали ҳам кийимларини ахтараётган Баҳромжонни кузатиб турди. Ҳозир холи жонига қўймай сўроқ қилсам, у яшираётган гапни яна ҳам беркитишга урунади. Тихирлик қилсам қутилиш учун ёлғон ишлатади. Нима қилсам? Ўйланиб қолди.
-Баҳромжон ниҳоят йигитчани гапиртириш учун ўйини якунлаб олган хола жиянига меҳр билан бқди. Озиб тузиб кетганингни қара сенга нима бўлаяпти? -Нима муаммойинг бор? Мени қийнамай айта қол ялинчоқ овозда сўзлаган холасига тикилиб қолган Баҳромжон холасининг нигохларидан кўзларини олиб қочди.
-Опам мени онам ўрнида она бўлиб дадам ўтганидан кейин дада ўрнини ҳам босган. Гапир менга айтмасанг кимга айтасан. Сени бошинга бир иш тушсаю, мен бехабар юраверсам. Эртага онангни кўзига қандай қарайман? Шу хақида ўйлаб кўраяпсанми?
-Хола йиғламанг. Жиянининг ялинчоқ овозидан сунг, Назокат Баҳромовна шоша пиша мижжаларига қалқиган кўзёшларини артиб олди.
-Айт мен билай. Озгина тушунтириш бер. Хавотирдан хаёлим минг бир кўчага кириб чиқаяпти!
-Уфф. Хўрсиниб олган Баҳромжон хона бурчагидаги стол ёнида турган стулга чукди. -Мени қарзим бор. Шу қарзни узиш учун тўйхонада тунда ишлаяпман. Чарчаб келиб онам билан гаплаша олмаяпман. Тўй тун ярмида тугайди. Хизматда вақтидмда гаплаша олмаяпман. Шу бор йўқ гап.
-Қандай қарз? Кимдан қарзсан?
-Курсдошимдан
-Қанақасига қарз бўласан? Ахир ойма ой талабалик степендиянг бўлса, бундан ташқари ота онанг юбораётган пуллар. Уйинг квартира эмас-ку! Мени уйимда яшаяпсан-ку! Қанақасига қарз бўласан?
-Ўзингизни хабарингиз бор. Домлалар ноутбуги бўлмаган талабаларни дарсга қўймайди. Ўтган хафтада бошқа потокда ўқийдиган курсдошимни ноутугини олиб тургандим. Дадамга ноутбук олиб беринг дейишга уялгандим. Бу йилни амалласам ёзда ўзим ишлаб олмоқчи эдим.
-Хўш? Курсдошингни компютерини олдинг куейин нима бўлди.
-Дарсга боришимиз билан бизни бошқа касалхонага амалиётга юборишди. Биз вақт йўқотмайлик деб такси савдо қилдик.Иккита таксига бўлиндик. Курсдошимни ноутбугини бошқа бир гурухдошимга бергандим. Уша ерга етиб олиб берасан девдим. У овсар бўлса таксида қолдирибди. Таксичини излаб топдик. Номард одам экан тан олмади. Курсдошим бир ой муддат берди. Мен шунга пул тўплаяпман. Шу бор гап.
-Оббо! Сени қараю! Шу вақтгача хаёлидан ўтган ўйларидан кулгуси келган Назокат Баҳромовна жиянини эркалаб сочини тузғитиб ташлади. Бор йўқ гап шумиди.
-Ҳмм.
-Ҳалиги компютерни йўқотган гурухдошинг қиз боламиди? Қўзларни шух кулдириб жиянига қув назар ташлаган Назокат Бахромовна БАҳромжонни елкасиан авайлабгина қучди.
-Ҳмм.
Ўзимни жентелменимдан айланай! Воқеанинг тўлиқ тафсилоти билан англаган Назокат Баҳромовна енгил нафас олиб қад ростлади. Дадасига айтишга ори келган. Мағрур! Йигитда! Дадасига оғири тушишини истамаган! Илоҳим охиригача шундай бўл! Қуюқ қора қошларини чимири ўтирган жиянига меҳр билан термулди. Кўз тегмасин илоҳим.
-Шу гапни бошидан менга айтсанг бўларди-ку!
-Нима дердим. Хола мен ноутбук йўқотдим деб йиғлаб боришим керакмиди?
-Қўполлик қилма! Ёлғондан қовоқ солган Назокат Бахромовна сумкасидан банк картасини олиб чиқарди. Шу бугуноқ магазинга бориб уша курсдошингни ноутбугини хариб қилиб қарзингни уз! Ишлаган пулинга эса ўзинга сотиб оласан! Ёдингда бўлсин! Хар қандай оғир кунинг бўлмасин онангдан аҳвол сўрашни унутма!
-Хўп узр! Бош эгиб қолган жиянини кураги кафти билан секингина уриб қўйган Назокатт баҳромовна йигитчани шошилтирди.
-Бўл тез кийин дарсга кечикасан! Шусиз ҳам кечикдинг! Қайси циклдасан?
-Сизда бугундан дарсим
-Оббо шайтонеей шу учун бемолол экансанда! Қани тезда бўлчи кечикдик!
Хола жиян бошлашиб чиқишаётган вақтда чиқиш эшиги ёнида илиғлиқ телефон аппарати кўзига иссиқ кўринган Назокат Баҳромовна беихтиёр жилмайиб олди. Кечда бирга қайтамиз .Эшикни беркитаётган Баҳромжонга қараб жилмайди. Айтмоқчи сен дарсдан чиқиб бозорга борасан. Мен эса уйга келиб ош қиламан.
-Ростданми? Ошни яхши кўрадиган Бахромжон илжайиб олди. Ростан бугун шу ерда қоласизми?
-Албатта! Қани сенлар қандай яшар экансан бир кўрайчи?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29
Бундан икки йил олдин марказдан ишхонасига яқин жойдан уй сотиб олган Назокат Баҳромовна уйини сотиб юбормади. Сотиб юборса ҳам бўлар эди. Аммо оилас бўлмагач уйнинг сотувидан оладиган пулни нимага ишлатишни билмаганлиги учун хам сотувга қуймади. Уша вақтларда ўзи билан бирга яшайдиган жияни Баҳромжонга иккита курсдошини олиб келиб бирга яшашига рухсат берди. Шундан бери Баҳромжон ўзи билан бирга ўқийдиган икки сабоқдошини билан бирга яшайди. Икки уч ойда уйдан хабар оладиган Назокат Баҳромовна йигитларни тартибли эканлигини жудап яхши билсада барибир ёш йигитчалар ўйинқорқ бўлади деган ўйда уларни назорат қилиб туришни унутмайди. Юқорида шунга шаъма қилиб олган қизнинг хаёли машинанинг орқа ўриндиғига чукиши билан хали гаплашгани нотаниш йигит томон кетди. Кутилмаган қунғироқ ва кечагина жуда бахтли эканлиги бугун эса энг бахтсиз инсон эканлигини айтиши...Ўз жонига қасд қилиш истаги. Гапининг бошланишидан нотаниш йигитнинг ўз жонига қасд қилиши тўғрисида тахмин қилган эди. Бу касбий бир инстенг эмас. Бошидан ўтган инсон сифатида ички бир сезги билан хис қилинган туйғу эди. Назокат ҳам бир эмас бир нечи марта жонига қасд қилишни ўйлаган эди...Айниқса бундан беш йил олдин қўл остида ишлайдиган ҳамширасининг қупол хатосидан кейин танбеҳига жавобан
“Мени оилам болам чақам бор. Хато қилишим табий, баъзиларга ўхшаб яккамохов эмасан!”- деб жавоб қайтаргани атрофдаги ҳамшираларнинг танбеҳига жавобан эса “Ҳамма ўзига жавоб берсин! Мен бундан нафратланаман ва нафратимни яшира олмайман!”- деб жавоб бериши....Ушанда Назокат Баҳромовна унга қайта танбеҳ бермади. Иш вақти тугаб уйига қайтгач эса...Қулоқлари остида уша гап акс садо бериб айлана бошлади. Буни кими бор!? Мен бундан нафратланаман! Касби докторлиги, одамлар руҳияти билан боғлиқ хасталиклар билан ишлашига қарамай бир муддат ожизлик қилди. Жонига қасд қилишга қарор қилар экан, бу ёруғ оламда яшашдан безиб кетганини тушунди. Хаттоки, қандай қилиб ўзини ўлдиришни режасини ҳам тузди. Ошхона эшик деразасини махкамлаб беркитади ва газнинг тўртта кўзини ҳам очиб қўяди. Токи Баҳромжон ўқишдан қайтгунича у жонсиз ҳолда бўлади. Тайёрлов курсдан қайтиб, эшикни очган Баҳромжон уни ўлик ҳолда топади. Йиғлаб сиқтаб олиб бориб кўмишади. Ҳаммадан ҳам опам бир оз қийналади Ўйлади. Сунг Баҳромжон ўқишдан қайтган вақтида чироқни ёқиши мумкинлигини ва уйда портлаш рўй беришини ўйлади. Ўз жонидан кўра БАҳромжонни унга қўшилиб азаят чекадиган қўни қўшниларига ачинди. Уларга ачиниб ҳаттоки йиғлаб ҳам олди. Сунг ўйлади. Нега мен бир инсон учун ўзимни ўлдиришим керак? Ахир менга бу жонни яратган эгам шу учун омонат берганми? То ўзим олмаганимча хиёнат қилмаймсан авайлаб асрайсан! Мен чизиб берган йўлдан оғишмай юрасан деб омонат тарзда берилмаганми бу жон!? Мен ўзимга хиёнатим майли, яратган эгамга исён қилмаяпманми? Шу ўй хаёлидан яшин мисол чақнгаб ўтдиши билан барча қарорари кўз ёшлари бекор бўлди. Инсон ёши ўтган сари ақли тўлишиб комиллашиб боради дейишлари бекор гап экан. Инсонни ёши улуғлашгани билан у билим олмаса бекор экан. Назокат Баҳромовна илм олишдан изланишдан толмайди. Шунинг эвазига кундан кун йилдан йил ўтган сари ўзини ақли тўлишганини дунёга назари ўзгариб бораётганини хис қилади. Беш йил олдин ўз жонига қасд қилишга ундаган сабаб ҳозир Назокат Баҳромовна учун кулгули сабаб бўлиб туюлади. Ахир бу дунёга келиб кетишдан мақсад ўзгача ҳам бўлиши мумкин-ку! Ёши ўттиз бешга кириб ҳали ҳам ўз оиаси йўқ, Назокат эндиги кунда Назокат Баҳромовна. Энг ёш кандидатлардан. Кафедра мудираси. Қўл остида юзла ходимлари бор. Ўнлаб шогирдларга эга. Бу йигит ҳам ёш кўинади. Қизизққонлик илан хулосага келган кўринади. Сўзлаб берган хикоясига кўра у азобли болаликни бошидан ўтказган кўринади. Ахир хикоянисининг бошланишидан унинг азобли кунлар кўргани маълум. Хўп у уша азобли кунларни бошидан ўтказибди. Хозирги кунда уни нима воқеа шу даражада тушкунликка чақирган экан? Барча саволларимга кечқурун жавоб топаман. Соатига шоқинч кўз ташлаб олган Назокат Баҳромовна вақт миллари эндигина саккиз яримдан ўтганини кўриб лабини қаттиқ тишлади.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28👍2
Талабаларга охирги парада лекция ўқиётган вақтида ҳам ҳеч қачон соатига кўз ташлаб олмайдиган Назокат Баҳромовна тез тез соатига кўз ташлаб олаётганни сезиб нима табассум билан аудиторияга боқди. Бугун бир оз шошишилб турибман. Рухсатларингиз билан маърузамизни ўн дақиқа олдин якунласам.
Хўп устоз! Талабалар бир овоздан розилик билдиргач шошишилиб аудиториядан чиққан Назокат Баҳромовна ортидан келган Баҳромжон Малика бозорига кетаётгани тезда ортига қайтишини айтиб каридор бўйлаб югуриб кетди.
Халиги қизи ким бўлса? Маъруза вақтида эътибор қилмабмана. Жияни ортидан боқиб турган Назокат Баҳромовна бош чайқаб олди.
Майли кечда ҳоли жонига қўймай сўраб оламан! Айтмоқчи мен унга ош қилиб беришни ваъда қилдим-ку! Машинаси турган томонга шошилди.
Қора қамишга! Савол назари билан боққан ҳайдовчининг назарига жавоб берган қиз юзини машина ойнасига тираб кўзларини юмди.
Жуда чарчадим. Хўрсиниб олди...Баъзида инсонга яшаш ҳам оғирлик қилиб кетар экан............
Эшикдан кириши билан жаранг сочиб юборган телефонга қўл чўзди.
-Баҳром! Бормисан? Гушакдан эшитилган поччасининг овозини таниган Назокат Баҳромовна салом берди.
-Ассалому алайкум! Баҳромжон смал туриб келади почча. Мен бугун шу ердаман. Айтаман ўзи қунғироқ қилади.
-Ваалайкум ассалом. Соғлиги яхшимикан?
-Ҳа. Хавотирга ўрин йўқ. Ҳаммаси жойида.
-Унда яхши аяси билан кутамиз. Қунғироқ қилсин!
-Хўп. Яхши ўтиринглар........
Опам ва поччам борлигини ўзи бир дунё! Поччамдек меҳрибон инсонлар хозирги кунда бармоқ билан саноқли десам ҳам бўлади. Аммо шундай дейману, поччам каби инсонлар жуда кўп бўлса керак. Бу дунё яхшилар борлиги учун ҳам омондир! Уша вақтларда поччам ва опам бизга эгалик қилмаганда билмадим бизнинг, онасидан тирик, отасидан ўлик айрилган етимчаларнинг кунимиз нима бўларди? Удойим шунчалик меҳрибонлик билан биз инсонар тақдирини ҳал қилиб қўяр эканда! Бизнинг ғам андуҳимизга малҳам қўядиган инсон қилиб поччамни юборгандек гуё....Деворга илинган телефонни тусатдан жаранг сочишидан чучиб тушган Назокат Баҳромовна беитиёр гушакни кутариб қулоғига босди.
Ассалому алайкум
Ишингиз тугадими?
-Ҳа. Ҳозиргина келгандим. Сизнинг аҳволингиз яхшими?
-Ҳа.Яхшиман.
-Ҳозир сиз мени алдаяптмми йўқми деб синаб кўриш текшириш учун қунғироқ қилдингизми?
-Ҳа.
-Нега? Мен сизга ишга боришимни ва кечда қунғироқ қилишимни айтгандимку!
-Мен ишонмадим.... Бир оз жим турган нотаниш йигит савол берди.-Қаерда ишлайсиз? Агар сир бўлмаса...
-Келинг шуни сир сақлаб қўя қолай. Жарангдор овозда кулиб юборган Назокат Баҳромовна деворга илинган телефонни жойидан олиб ошхона томон юрди.-Сиз гапни чалғитмангда нега бу ахволга тушганингизни менга сўзлаб беринг. Хўп менга ишонмабсиз. Келинг, сиз сўзланг унда. Мен эшитай.
-Сиз менга ишонасизми?
-Ҳа. Чунки мен ҳеч кимни алдамайман.Шу сабабли ўзгалар гапларини ҳақиқатлигига ишонаман.
-Алдасамчи?
-Бу сизнинг виждонингизга ҳавола. Адашмасам сиз ваъда бергандингиз. Ҳақиқатни, сўзлашга, бор воқеаларни гапириб беришга...
Нотаниш йигитга гапира туриб музлаткичдан ўзи мулжал қилган овқатга керак бўладиган масаллиқларни олаётган Назокат Баҳромовна гушакдан эшитилаётган овозга қулоқ солди. Назарида нотаниш йигит йиғлаётгандек туюлди.
-Нима бўлди? Тинчликми? Алооо гапирасизми?
-Мени бу дунёда ҳеч кимга ишончим қолмади. Мен шу кунгача эзгулик ва бахтга ишониб келардим. Аммо бугун билдимки, улар разиллик ва хиёнат ортидан ўлиб кетган экан!
-Нега бу қарорга келдингиз?
-Чунки, икки йилдан бери ишониб авайлаб асраб келганим севган қизимни бугун бокира эмаслигини билдим. Ахир бу разиллик эмасми? Бу алдов эмасми? Бу қабоҳат эмасми? Бу бахт ва эзгуликни покликни бокираликнинг ўлими эмасми? Ғазаб ва хўрликдан овози буғилиб қолган нотаниш овоз жим бўлиб қолди.
-Мен бу гапларни сизни ҳеч қачон кўрмаганлигим ва кўрмаслигимга ишончим комил бўлгани учун ҳам айтиб бераяпман. Аслида мен ичи қуриб кетган пукакка ўхшайман. Назаримда мана шу ўтган вақт ичида мен мумдек эриб кетаётгандекман.
Чуқур хўрсиниқ Назокат Баҳромовнанинг юрагига титроқ олиб кирди...................

Давоми бор


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍9🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟🌜Хайрли Тун Азизлар.

✨Аллох сизга шундай БАХТ берсинки,
✨ Бахтлиман деганлар ХАВАС билан қарашсин.
✨ Аллох сизга шундай МУХАББАТ берсинки,
✨ Бу мухаббат киссаси обадий бўлсин.
✨ Аллох сизга шундай УМР берсинки,
✨ Уни хар дақиқаси мазмунли ўтсин.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🍂Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.🤗

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
☘Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

☘Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!❤️🌹☕️


   

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
46-ҚИСМ #ОЖИЗА

Кечга яқин Эзоза кўзларини очти қиз оғриқ сабаб еғлашни ҳоҳларди. Хав ортда қолган бўлсада тасири қолган қиз эса қўрқув билан ётарди ҳудики ҳозир қайнонаси келиб қизни яна урадигандек эди. Эзоза умрида 2 бор калтак еганди. Биринчиси Азиз томонидан иккинчиси Азизнинг онаси Фарангиз хола томонидан эди. Эзоза ҳозир ҳеч нарсани эсламас хонани кузатарди, бошини аранг ёнига буриб очиқ ойна орқали Тошкентнинг баландлашаётган биноларига қаради, бинолар чироқлари бирин кетин ёқиларди, осмон эса ҳиралаша бошлади. Айнан шу он Эзоза яшашни ҳоҳлади, бундай манзарани кўришни ва осуда ҳаёт кечиришни ҳоҳлади. Азиз айтганидек японига кетишни эмас ўзбекистонда қолишни ҳоҳлади. Ўпкасини тўлидириб нафас олиб чиқарди кўзлари мавжланиб ёшлар тўкилди. Қўлари қорнига қўйилгач майин табасум қилди.

— Болача сен шу ердамисан? Мени ичим қоронғу эмасми? Мени эрим айтишича мен ҳам шундай туғулган эканман қизиқ ўша вақти бундай осмон чиройли манзарани кўрмаганим учун ҳафа бўлганмиканман? Сен тезроқ туғуласанми? Агар тезроқ туғулсанг сени ўзим айлантираман кўчаларда турли дўконлар бор мен болалик вақтим хонадан чиқмасдим аммо сен билан бундай бўлмайди.

Эзоза еғлаб қорнини силади. Эшик ёнида турган Азиз хона ичига кириб Эзозани чўчитиб юбормаслик учун қулайроқ ҳолатни кутиб Жим турарди ичидан нимадир ўтгандек бўлди.

— Кичкинтой — деди Азиз эшикдан кириб.

— .... — Эзоза еғлаб эри томонга қўларини чўзди.

Азиз бориб Эзозани маҳкам қучоқлади. Аёлининг кўз ёшларини артиб ўзи билан олган пакетдан унга ёқадиган нарсаларни чиқарди.

— Буларни еб ол бугун шу ерда қоласан эртага эса Японига кетамиз. Ёмон инсонлар бизни тинч қўймайди биз кетишимиз керак.

Азиз Эзозани юмшоқ кўринган лабларидан енгил ўпиб сочларини силади.

— Ёмон инсонлар нега ёмон бўлади?

— Билмасам. Бу дунёда икки инсонлар тойифаси бор бири яхши бири ёмон жоним сен эса яхши инсонсан сени жудаям севаман. Худойим қалбимга севги учқунини бергани учун ҳозир жуда ҳурсандман мен тўғри қарор қилганимни англадим.

Азиз аслида онасидан воз кечганини масжид домласига айтганди. Керакли сабаблар ва нега эканини келтириб берди. Шунда домла " Агар ота-онанг жинни бўлса бойлаб боқ " деган гап бор эканини аммо Азизни онаси ундай эмаслигини айтди. Домла шундай деб дуо қилдики онасига инсоф сўраб дуо қилишини Азизга уқтирди ўзи ҳам дуо қилди. Азиз учун тўғри қарор Эзоза эканини аёли худо томонидан берилгани ва уни асраши кераклигини айтди. Чиндан ҳам шундай эди исиқ совуқ қилган она ва яна набирасини ўлдирмоқчи бўлган онадан Азиз воз кечиши керак эди лекин Азиз воз кечмади. Қалбида ҳаммом ўша ёмон онаси учун жой бор аммо ҳозир кетиши керак акс ҳолда уни бегуноҳ аёли яна азоб чекарди.

Давоми бор


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤46👍14🔥11🥰7
#ЯКУН #ОЖИЗА

Азиз эрта тонг самолётига кечикмаслик учун Эзозани олиб, кўп юклар олмай аеропортга борди. Бугун у учун бошқача кун эди. Азиз ниҳоят ўзини эркин тутганди. Домла айтганидек, онасидан воз кечмади. У ҳалиям оиласини яхши кўради, лекин улар ўзини ўзи эпларди. Азиз бир ожиза қизни ҳимоя қилишни танлаганди ва шу танлов уни Ўзбекистондан олиб кетди.

🍃🍃🍃

5 йилдан сўнг.

Ошхонада овқат пишираётган Эзоза яшил боғдан югуриб уйга кирган қизини сезиб, ортига бурилди.

— Ойи, ойижон, қаранг, мен боғимиздан капалак тутиб олдим.

— Уни озод қил, қизим. Ҳар бир тирик жон яшашга лойиқ.

— Аммо, ойижон, у менга ёқади.

— Сен ҳам менга ёқасан, аммо сени қамаб қўйганим йўқ.

— Тўғри. Майли, уни қўйиб юбораман. Дадам боғдаги сакуранинг гуллари тўкиляпти экан, деди.

— Улар тўкилади, тўғри, лекин келгуси йил яна гуллайди.

— Аҳа. — Сарвиноз оёғи билан ер чизиб, онасига эркаланди.

— Сен ҳозироқ бориб, капалакчани қўйиб юбор, хўпми, қизим?

— Хўп, ойижон.

Эзоза овқатини димлагач, ўзи ҳам боғга чиқди. Азиз узоқда эмасди. Эзоза эрининг ёнига бориб, ортидан қучоқлади.

— Ватанимизни соғиндим.

— Мен ҳам, — деди Азиз ортига бурилиб.

— Биз қайтамиз. Аввал сен кичкинтойни туғиб ол.

Азиз қўлларини Эзозанинг қорнига қўйиб, пешонасидан елгил ўпиб қўйди.

— Менинг ожиз томонимни тўғриладингиз. Ҳаётимдаги энг яхши инсон сизсиз. Азизим, сизда жасорат бор. Шу сабаб мени ташлаб қўймадингиз. Ўшанда ҳеч нарсани тушунмасдим, аммо қўрқардим. Мен қўрқув билан яшардим.

— Энди қўрқувлар бўлмайди.

Азиз гапларини якунлаб, Эзозани қўққисдан кўтариб олди.

— Бугун қаергадир сайрга борамизми? Сарвинозни кийинтириб тайёрла, севгилим.

Азиз ва Эзоза жуда бахтли яшади. Улар ҳаётида жуда кўп синовлар бўлди, лекин ўз нуқсонларини бирга енгишди. Азиз иллатларидан воз кечди, Эзоза эса соғайди. Кўплаб шифокорларга Азиз кўрсатди. Азизнинг анча пули бор эди. Эзоза кетса-да, у аёли соғаймагунча пулини ишлатди. Улар орасида қийинчилик кўп бўлди, лекин ҳозир ҳаммаси изига тушганди. Азиз ҳаттоки оиласи билан телефонда гаплашиб турадиган ҳам бўлганди.

Қиссадан ҳисса шуки, ҳар бир ишнинг хайри бор. Эри ёмон қизнинг эри эндиликда меҳрибон ва яхши инсон бўлди. Касал қиз эса гўзал рафиқага айланганди.

Эътиборингиз учун раҳмат

Тамом.

Муаллиф: Барчинойга канал номидан ташаккур билдирамиз!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤61🔥52👍28👏9🥰6
Шу жойида бўрига ёмон раҳмим келардида негадир... 😁😁

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁6🔥1
АЧЧИК КУЗ ЁШЛАР...
(вокейлик асосида ёзилди)

Момомни айтишларича якин утмишда тог ён багрида бир кишлок жойлашган экан. Уша кишлокда яшайдиган инсонлар самимий ва интифок яшашганлар. Лекин ораларида бир бирини камситадиганлар хам топилган. Билмадим момомни кушниларини ун икки ёшли бир кизчаси булиб, у ёшига нисбатан дунё караши яхши ривожланган экан. Бир томондан худди жажжи даъватчи сингари Оллох унга шундай бир кобилият бериб инсонлар уртасида мехр окибатни баркарорлигини саклаб колиш учун сабабчи килиб жунатгандир. Бу ёлгиз Оллохга аён.
Уша ун икки ёшли кизчани деярли купчилик яхши курар ва хурмат килишарди. Хаттоки баъзилар унга нотугри гапириб куйишдан куркишарди хам. Кизча жуда аклли ва эсли хушли булиб, доим Аллохга сажда килиб шу ёшида номоз укирди. Мехнат севарлиги хам худди ота онасидан утган булиб, дала ишларига доим бувисига карашарди. Пазандалик хам килиб хар хил пишириклар пиширарди, хатто нон хам ёпарди. Ота онаси ва айникса бувиси шундай набираси борлигидан хурсанд эди. Ота онаси укимишли булишгани учун шахарда ишлашарди. Хафтага бир баъзида икки хафтада бир бир келишиб туришарди. Кизчасини эса бувисига яъни кишлокда колдириб кетишарди. Бу ерда тоза хаво... уни устига одамлари хам мехр окибатли. Мен хикоямни бошида бекорга кишлокдаги одамларни баъзилари уша кизчадан бироз куркишарди деб. Чунки улар кизчани кунглини огритиб хакорат килишган пайтларида узларида огрикни сезишган. Хали айтганимдек уша кизчага Худо томонидан берилган бир истеъдод бор эди. Агар кимда ким кизчани хафа килса ёки куз ёш тукишга сабабчи булса уша инсон касалланиб коларди. Хеч канаканги врачлар тузатишолмасди. Токи кизчадан чин дилдан кечирим сурашмаса тузалишмасди. Факат шундагина уша дарддан форик булишарди. Шу сабабли кишлок ахли кизчани дилини огритишдан куркишарди. Кимдир ишонмас лекин мен узим гувохи булган бир вокеа бунга яккол мисол була олади. Мен ушанда кишлок магазини ёнида том оркага экилган писталарни ковуриб, тирикчилик учун сотардим. Кишлогимиз тог ён багрида жойлашганлиги сабаб айникса бахор ва ёзда шахардан купчилик табиат кучогидан дам олиш учун келишарди. Магазин олдига бегона машина келиб тухтади. Машинадан успирин ёшдаги уч киз ва икки йигит тушишди. Магазинга кириб кетишди. Улар келишидан бироз олдин уша кушнимизни кизчаси хам ул бул нарса харид килиш учун кириб кетганди. Билмадим доим бувиси билан келарди. Бу сафар узи келган экан. Уларни уйлари шундоккина магазинни ёнгинасида жойлашган булиб, том оркасида буви экинларни чопик килиб ишлаб тургани куриниб турарди. Бир пайт магазин ичкарисида шовкин эшитилди. Мен нима булди экан дея эшик олдига бориб кузатдим. Уша шахарлик кизлардан бири йигит шеригига караб:
- Рустам... кишлокда яшашни хохлайсанми? деди кулган охангда.
- Сен билан булса горда хам яшашга розиман! деди йигит.
- Алдаяпсан, икки кунда кочиб кетасан... ахир сен ишлашни ёктирмайсанку...
- Тугри, кочиб кетаман... качонки сен анави кари кампирга ухшаб колганингда! дея уша йигит магазин деразасидан уша кизчани том оркада ишлаётган бувисини бармоги билан курсатиб.
- Йуккк, мен бутун умр лойга, чангга ботиб яшашни хохламайман дея кулди мехмон киз.
- Анави кари ахмок кампирга ухшабми? дея яна бармогини бигиз килиб кизчани бувисини курсатиб кулишда давом этди йигит. Буларни уша ерда кузатиб турган кушни киз уша бувисини устидан кулган йигитни олдига бордида:
- Кечирасиз, у кекса аёл ахмок эмас. Мени бувим булади, у киши яхши ва мехрибон аёл! деди.
- Демак мехрибон ахмок экан унда! дея бувисини устидан кулишда давом этди йигит.
- Узинг ахмоксан!!! дея кушни киз йиглаб магазиндан харид килган нарсаларини олиб, магазиндан отилиб чикиб кетди. Шахарлик мехмонлар магазиндан олган арок ва сигареталарни рюкзагига солишиб кулишиб чикиб кела бошлашди. Шунда магазин сотувчиси уларга карата:
- Кизчани бекорга хафа килиб бувисини устидан кулдиларинг! деди. Мехмонлар тухташиб, магазин сотувчисига караб:


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32
​​- Тушунмадик, кайси маънода... уша ахмок кизчани савалаш керак эди узидан катталарга бундай муомилада булганлиги учун! дея жавоб кайтарди.
- Касал булиб колишларинг мумкин ёки сизлар билан бирон кор хол юз бериши мумкин. Чунки бу кизчани хафа килиш мумкин эмас! деди.
- Булди, булди... бизга кишлок эртакларини айтишни бошламанг... бизга кераги йук! деди йигит.
- Майли, узларинг биласизлар. Мени маслахатим кеч булмасдан уша кизчадан узр сурасаларинг яхши буларди! деди магазинчи.
- Яхши колинг хола! дея нопосанд тарзда кулини силтади иккинчи йигит.
- Майли бораколинглар... хали узларинг тезда кайтиб келасизлар! деб куйди магазинчи.
- Хеч качон... дея кизлар бакириб кулишишдида машинага чикишиб тог томон жунаб кетишди. Шу вокеадан икки кун утгач уша кунги шахарлик мехмонлар кишлокда пайдо булишди. Машина магазин олдига тухтади. Харидорлар кам булганлиги сабаб магазинчи аёл мени ёнимга чикиб стулда мен билан сухбатлашиб утирганди. Бизни ёнимизга келган машина хайдовчиси магазинчи аёлга караб:
- Ассалому алейкум холалар яхшимисизлар. Сизни анави йигитлар чакиришяпти! деди.
- Ким, нимага? дея хайрон булиб савол берди магазинчи аёл.
- Улар машина ичида утиришибди! дели хайдовчи. Биз иккаламиз уша машина томон бордик. Машина ичида уша кунги икки йигит ва икки киз утиришарди. Уларни гапидан билдикки улар юролмай колишибди. Уларнинг гамгин чехраларидан куриниб турардики, уша кунги ишларидан афсусдалиги.
- Мен сизларга нима дегандим! дея уларга гап котди магазинчи аёл.
- Узр холажон... уша кизчани уйига кандай борсак булади? дея сурашди.
- Кани яна бир киз шерикларинг? Сизлар беш киши эдиларингку? дея савол берди уларга магазинчи аёл.
- У киз энди йук дея гамгин бошини эгишди. Уларга кушни кизни уйини курсатиб юбордик. Улар уша томон кетишди. Кушни киз уларни кечирди. Энди киз хакидаги гап сузлар кишлокдан хам ташкарига таркалиб кетди. Тугри кимдир бу вокеага ишонмаслиги мумкин, яна кимдир бошкача фикрдадир. Аммо нима булганда хам узидан ночоррок кийинган, оддий инсонларни камситиш, устидан кулиш ярамайди. Бу нафакат бандаларига балким Аллохга хам хуш келмайди. Ягона хукм чикарувчи ва жазо берувчи бу ёлгиз Аллохдир. Келинг бу фоний дунёда мехр окибатли булайлик. Ёзиш биздан хулоса чикариш сиздан... хидоят Аллохдандир.
Хар доимгидек куришгунча деб колувчи...

Крик Души Шухрат.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Men endi o'sha sodda odam emasman. Hayot meni sindirmadi -- shaklimni o'zgartirdi, ruhimni charxladi. Endi men jimman , lekin jimligimda kuch bor..!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6