📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Битта яхшилик қилинг, хай?!
Нима яхшилик?
Шу атиргуллардай очилиб, чочилиб юринг.
😘😘😘😘😘😘😘😘😘😘😘😘😘😘

****
Гўзалмиз аёллар унутмаймиз!😉😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🥰1
Қунғироқ...

Ўнинчи қисм...


Ишонувчанлик одамга душманлигини Ҳожиакбар қачон тушуниб етади. Ҳаётида унутилмас из қолдирган бўлса ҳам яна ишонувчанлигини давом эттираяпти. Қандай қилиб тўлиқ билмай туриб уни севиб қолдим дейиши, ундаги камчиликларни айтган одам билан баҳслашиши мумкин. Балким у эмас, мен соддалик қилаётган бўлишим мумкин эмасми7 У ким билан гаплашаётганлигини эҳтимол жуда яхши билар. Балким у менга тузоқ қўйган бўлиши, аниқ бир мақсад билан харакат қилаётган бўлиши мумкин-ку! Мумкин эмасми? Йўқ бўлиши мумкин эмас. Мен киммман оддий бир докторман. Катта бир ташкилотни рахбари бўлмасам ёки бир катта хусусий фмрма эгаси бўлмасам, оддий докторман. Тўғри рахбар докторман қўл остимда ишловчилар бор, лекин барибир ҳам мен бой бадавлат давлатман леди эмасман. Ундан кейин унинг молиявий имкони меникидан анча бадандлиги кийим бошидан яққол билиниб турибди. Бу фикрим хато! У бирон бир бойлик ёки мансаб илинжида менга яқинлашиши мени алдашга уруниши мумкин бўлмган ўзимнинг пуч хаёлларим халос. Хаёлимни мансаб илинжида эмиш. Ахир менинг ишимда ким мансаб илинжида менга яқинлашиши мумкин фақатгина мени касбимдаги одамгина менга хушомад қилиши менга ширинсўзлик қилиши мумкин. Худди халиги ёш доктрга ўхшашганлар. Жонлантириш бўлимида ўзига хушомад қилишга тиришган ёш докторни эслаши билан юзига таббассум югурган Назокат Бахромовна ўрнидан туриб уйи томон одимлади. Тавба нари борса йигирма тўрт йигирма беш ёшлардаги йигитча, ўзи тенги қизга уйланиши ширин оила қуриши мумкин балким аллақонлар оила қургандир ҳам лекин мени назарим шу йигитга зарур. Ёшларга нима бўлаяпти? Наҳотки ўқиб изланиб хаётда ўзи учун мускахкам ўрнинни ўз кучи билан эмас аллақандай докторни, (хаттоки у аёл киши бўлса ҳам) кумагида нималаргадир эришмоқчи. Ундай йўл билан ҳам нималаргадир эришганлар бор. Лекин бизнинг сохада ундайлар узоққа боролмаслиги тайинку! Кундай равшан. Отасининг ёки онасининг тиббиёт соҳасида эришган ютуқлари, мансабларига ишониб ўзи ҳам шу соҳани танлаб на хаётда на тиббиётда ўз ўрнига эга чиқолмаган юзлаб мисоллар бор-ку Нахотки шундайлардан керакли ва етарли хулоса чиқармайдилар. Мен тиббиётни танлаганимда мени қуллаб қувватловчилар йўқ эди-ку! Нимага эришган бўлса ўз кучим, билимим ва тиршоқлигим билан эришдим-ку! Баҳромжон тиббиётни танлаган вақтларида у биринчи, иккинчи курс бўлган вақтларда деканатдан сизнинг жиянингиз деган гапларни эшитган вақтларимда юрагим отаси ёки онаси ўзининг замонасининг етакчи доктори бўлиб кейинчалик фарзандалари ёки неваралари томонидан ота онасининг машхур номи остида тибиёт инстутини танлаб оро йўлда қолганлар хақида кўп ўйлаган эдим. Хайрият Баҳромжон уларга ўхшамади. Ундаги интилиш кимнидир номи ортидан тиббиётни танламаганини исботлаб берди.
Ана уша сохта тиббиётчилар хаёти мени доим қурқувга солиб келган. Тиббиётни давом эттирай деса етарлича билим ва истедодга эга эмас, ташлай деса умрининг камида ўн йилини шу соха учун сарфлаб қўйибди. Фақатгина ота онаси ортидан кетган истедодсизлар эмас, бундан ташқари доктор бўлсанг оч қолмайсан халқ сени боқадаи деган бемаъни нақлган ишониб боласни доктор қиламан деб югурган нодон ота оналар фарзандларичи!? Яхшиям дунё узгарувчан айрим мана шу тахлит оро йўлда қолганлар учун фармацевтиканинг олди берди фирмалари авж олди-ю, уларнинг елкасига офтоб чиқди гуё. Хаёллари шу ерга келганида тиббиётда донг таратган профессорнинг сўзлари ёдига тушди.
“Қаердаки, тиббиёт ўлган бўлса уша жойда фарм компаниялар гуркирайди!”

Ха. Домла хақлар биз ўлим ёқасига келиб қолган тиббиётимизни тирилтиришга уриниб юрган вақтимизда Салимга ўхшаш билимсиз хайвонлар( уларни тиб илими эгаси дейишга ҳам тилим бормайди) шусиз ҳам ўлим ёқасига келиб қолган тиббиётимиз кўрпасига олов қўяди. Афсуски бизга ўхшаш очиқ кўзлилар ҳам уларнинг хурмача қилиқларига кўз юмишга мажбур бўламиз! Аслини олганда, тушунмай фирмалар учун ишлаётган ходимларнинг ишларига кўз ёмаётган биздек кўзи очиқ кўрларнинг айбимиз уларникидан кўп бўлса кўп кам эмас! Ҳали буларнинг жавобини берадиган вақтларимиз келади. Бу дунёнинг савол жавобларидан қутила олармиз.

Давоми 18 :30 да
❤42👍3🥰2
Аммо ҳар биримизнинг тепамизда турган хақ Розиққа қандай жавоб берар эканмиз? Хозир давр келди деб давримизни сурармиз. Яқини фарзанди соғайиб кетар деган умидда нафси упқон бўлиб кетган доктор ёзиб берган дориларини у айтган дорихонадан фалон пулга сотиб олган инсонларнинг нолалари уларнинг хақлари бир куни қиёматда ёқамиздан тутмас эканми? Айтишларича бу дунёда тулови туланмаган хақни у дунёда савобимиздан ( агар у бўлса!) тўлар эканмиз! Мени аллақандай фирма дорилари эмас билимли докторлар муқаррар ногиронликдан асраб қолишган эди. Уларнинг эътибори, юксак ишончи туфайли мен оёққа турган эдим. Энди бўлса бугунги кунда нафси ҳакалак отган баъзи ҳамкасбларимни қинғир ишларини кўра била туриб жим юришимга нима сабабчи бўлаяпти? Онамнинн ҳаёти менга ибрат эмасмиди? Ха худойимнинг тарозиси тўғри ишлайди. Бу дунёда бўлмаса у дунёда хаққини тўлаймиз! Мастура холам айтганидек Худойимнинг тарозиси бузуқ эмас! Онам ҳам худойимнинг тарозиси бузуқ деб ўйлайдиган одамлар сарасидан эди. Нима бўлди? Охир оқибатда ўз қора қилмишларига қора курсида ўтириб жавоб берди-ку! Умрининг энг ширин дамларини фарзандалрини ўсиб улғайиши, мактабга чиқиши, мактабни битириши инстутга киришдек онларини кўра олмай умрини зах ва нимқоронғу камерада ундан кейин эса хақоси айниб кетган совун заводида ишлаб ўтказди. Қамоқдан сил касалига чалиниб ярим жон бўлиб қайтди. Онам бу дунёда ўз қилмиши учун жавоб бердим деб ҳисобламади. Онам мени айблади. Туққан болам чаён бўлиб мени чақди деди. Бирон марта онам ўйламади. Худойим қизимни сўзи билан менри жазолади демади. Умри борки мени қарғаб ўтаяпти....
Дадаси вафотидан сунг Назокат кўп кумакка муҳтож бўлиб қолишини билгандек дадаси Назокатни махсус интернатга жойлаштирмагунича на ишга борди на бошқа юмушлари билан шуғулланди. Уззукун оёғидан оёқ қолмай хали хокимият ҳали Назокат каби полимиелит касали асоратлари билан касалланган болаларни кейинги хаётига маъсул рахбар ходимлар билан учрашувларга бора бора қизини интернат мактабга жойлаштиришни уддасидан чиқди. Назокат мактабга жойлаганига бир ой бўлди ё бўлмади. Кунлардан бир куни опаси хафароқ холда кириб келди. Дадам касал деди ўзига сўзсиз термулган синглисини юзини сийпалаб. Сунг кетди. Орадан бир хафта ўтди ҳамки опаси кўринмади. Сунг опаси келди. Опаси негадир бошига оқ румол ўраб олганди. Эшикда кўринган опасини кўрган Назокатнинг юзларига югурган қувончли кулгу опаси юзидаги ғамгинлик таъсирида сўнди.
-Дадам вафот қилди. Синглисини юзидан ўпган опанинг қайноқ ёшлари Назокатнинг юзларига томчилади.
Назокатнинг ёшгина юраги бу дунёда хеч бир суянчиғи қолмагандек қалқиб тушди. Юрагидаги шу қалқишдан салкам икки йилдан буён харакатсиз ётган қўл бармоқларига харакат эниб ётган тушагини ғижимлаган қизча ғайритабий қичқириқ ва инграшга ўхшаш овоз чиқариб йиғлади. Синглисини йиғисидан ҳам кўра ётган тушагини махкам чанглаганлигини кўрган опанинг кўзлари хайратдан катталашиб кетди....
Докторларни чақир келиш учун юугурган опасининг ортидан термулиб қолган Назокат харакатсиз деб баҳоланадиган қўлини оҳиста силкитди.
Опа мен юриб кетаман шивирлади лаблари. Синглисининг шивирини эшитмаган опа бу вақтда докторларни бошлаб синглиси тепасига етиб келди.
-Унинг чап қўли харакат қилаяпти.Энтикиб докторга умид билан термулди.Унинг қўли ишлаяпти доктор!
-Йўғее?Ишонқирамаган доктор Назокатга юзланди. Қани қизим қўлингни кўтарчи?
Докторнинг буйруғига итоат қилган қизча бемажол чап қўлини харакатга келтирди.
-Нахотки?Нахотки сенинг чап қўлинг харакат қилаяптими? Қачондан бери ишлатаяпти? Опасига юзланиб савол берди.
-Билмасам мен бугун кўрдим. Бўшашиб жавоб қайтарган опаси елка қисди.
Ўнг қўли билан икки кундан буён дегандек ишора қилганди қизчанинг нима демоқчилигини тушунган докторнинг юзи ёришиб кетди.
-Икки кундан берими?
Индамай бош силкиди.
-Бу жуда яхши натижа! Одатда синглингизни касаллигига чалинган болаларда кейинчалик харакат сезги тикланиши мумкин лекин фалажланган аъзонинг тўлиқ ўз функциясини тиклаши кузатилмаган!Офарин қизим, сен чекинма!Ҳали сен ўрнингдан туришинг юришинг, ҳаттоки югуришинг мумкин! Фақат буни ўзинг исташинг ва харакат қилишинг лозим.
❤21👏5👍2
Давоми 20:00 да 😊 албатта лайкларни санайман 🙏🙏🙏

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥24
Докторниг умидбахш сўзлари Назокатнинг қанотига айланди. У ёлғиз қолди дегануча харакатсиз қўли билан бирон бир юмуш бажарар эди. Масалан: ғижим бўлиб қолган тушагини текислаб тушашни айнан чап қўли ёрдамида бажаришга тиришар эди. Бу орада аста секин харфларни буғунлаб айтишни машқ қила бошлади. Назокатнинг товушларни буғунлаб такрорлашига эса Мастура опанинг ҳиссаси катта бўлди.
Махсус шифохона ва интернат деб номланган шифохонада Мастура холадан хам мехрибонроқ аёллар қараса ҳам Назокат негадир Мастура опани соғинар эшикка узукун термулиб у аёлни кутарди. Мастура хола ҳам қизчани кутишини билгандек хар шанба куни тушликдан сунг интернатга ташриф буюрарди. Мастура холанинг келиши кунинг шанба эканлигини билдирар эди...
Кел суҳбатлашамиз дерди Мастура опа қизчани мактаб ховлисига аравачада суриб чиқаргач, сенга узбек тилида сўзлаш қийин бўлиши мумкин шунинг учун кел Ғ Ҳ Қ харфлари йўқ бўлган рустилида суҳбатлашамиз.
-Салом, ёки ассалому алайкум ўрнига қисқагина қилиб привет деймиз бўладими?
-При..при..Привет қийналиб жавоб қайтарган Назокатнинг юзидан меҳр билан ўпган Мастура хола унинг албатта сўзлай бошлашига ишониб ғайрат билан сўз бойлдигини орттиришга киришиб кетди.
-Яхшимисан десам Хорошо деб жавоб қайтарасан қани қизим қайтарчи?
Аста секин олдинига дудуқланиб сунгг эса бир оз ғализ тилда бора бора равон тилда гаплаша бошлаган Назокат ўзбек тилини буткул унутиб рустилида сухбатлашадиган бўлди. Мастура опанинг рустилини ургатиши ва қизча билан бегона тилда суҳбат олиб боришидан асосий мақсад, бу ердаги тарбиячи ва докторларнинг кўпчилигини рус миллатига мансуб эканлигида эди. Назокатнинг ўзбек тилида суҳбатлаша оладиган одами камлиги, унинг кейинчалик нуқти шаклланишида халал беришини ўз вақтида англаб етган аёл керак вақтида оқилларча қарор қабул қилиб ўз вақтида харакат қилган эди. Дадасининг вафотидан бир йил ўтиб нутқи тўлиқ шаклланган Назокат аста секин чап қўлининг кучсизлигига қрамай қўлтиқтаёқда юришга харакат қила бошлади..... Орадан икки йил ўтиб қўлтиқтаёғини ташлаб харакатсизлиги туфайли латтадек осилиб турадиган чап оёғини махкам чанглаб оладиган қизча уша харакатсиз оёғидан қултиқтаёқ сифатида фойланишни машқ қилишга киришди. Оёқ суягини ерга қаттиқ тираб унга осилган холда харакат қилишни машқ қилиши натижасида бир нечи ўн марталаб юз тубан, баъзида чалқанчасига йиқилиб тушса ҳам мақсадидан чекинмади. Хар йиқилиб тушгнанида ужарлик ва қайсарлик билан ўрнидан туриб юришни машқ қилаверди. Тирсаклари қонаб кетиши бошининг шишиб ғурра бўлишига парво қилмади. Унинг мақсади қўлтиқтаёқсиз харакат қилиш эди. Охир оқибат у ўз мақсадига эришди. Назокат олдига жуда катта мақсад қўйган эди. У бу ердаги мактабни аъло баҳоларга якунлайди ва тиббиёт олийгоҳига киради. Келажакда етак невролог бўлади. Соғлом инсонлар даврасида эҳтимол Назокат бу орзусини айтганида у кулгуга қолиши, холингга қарасангчи каби танбеҳларни қабул қилиб олиши мумкин эди. Аммо Назокат жисмонан соғлом эмас, аммо руҳан юксаклар даврасида ўз орзусини сўзлаб берди. Баъзилари тушагида ётиб зўрға бошини тутиб ётган, базиларининг мутлоқ бош кўтара олмай фақатгина сўзлай олади, баъзиларининг эса танисининг белидан пасти харакат қилмайдиган сабоқдошлари Назокатнинг устидан кулмадилар. Уларнинг кўпчилиги Назокатни қўллаш мақсадида унинг орзусини чапак чалиб олқишладилар. Айримлари шу счапакни ҳам чала олмасалар ҳам ўзларига хос бўлган товуш орқали қизининг орзусини қўллаб қувватладилар. Назокат тиришиб ўқишга киришди. Мастура опанинг харакати билан у дарсликларни ўзлаштиришга киришди. Назокатга Аллохнинг рахми келдими ёки бир бу табиат томонидан ином этилган ноёб истедодмиди, Назокат жуда кучли хотира эгаси эди. Бир марта такрорланган катта катта мавзуларни иккинчи марта такрорлашга хожат йўқ эди.
Ёки бир марта ўқиб чиқилган мавзуларни қайта ўқитмасдан тўлиғича қайтариб бера оладиган қизча ўз тенгдошларидан бир синф кейинда бўлса ҳам синфларни бирин кетин аъло бахоларга тугата бошлади.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤25🔥6👍2🤔1
Назокатдан омад иккинчи маротоба юз угирди. Биринчи марта юз угирганлигини у хаста бўлиб тушакка михланиб қолганида деб билса иккинчи омадсизлиги, деб онасининг қамоқдан қайтиши деб баҳолайди......

Давоми эртанги дастурларимизда иншааллоҳ 😊😊


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏15👍9😢5🕊4❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Азиза Ниёзметова—Кишмиш (Клип 2002)

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мен эримга иккинчи бўлиб турмушга чиққанман.

Мени иккита ўғлим бор, бири беш ёшда, иккинчиси тўрт ёшда, олдинги турмушидан эса битта ўғли бор у ҳозир етти ёшда. Олдинги хотини билан эрим кўп яшамаган, ҳомиладор вақти ажрашган эди. Бир йил бўлай деганда менга уйланганди. Собиқ хотини бошқа жойга уй қилиб кетган, лекин тинч яшамаётганди. Эрим билан собиқ хотини битта маҳалладан эди. Бир кун эшитиб қолдик, ажрашиб келиб қўйибди ота уйига деб, орадан кўп ўтмай ортидан эри ҳам келиб шу ерда алоҳида яшай бошлашди. Эрим ўғли билан кўришиб турарди. У киши жуда меҳрибон яхши инсон эдилар, уйга ҳам бир кун Дилшоджонни собиқ хотинининг ўғли олиб келди. Таҳмин қилдим барибир мени ёқтирмаса керак кўзига кўринмай қўя қолай деб олдига чиқмай у яхши кўрадиган овқатни қилиб бердим. Яхши келиб кетди. Ўзи собиқ хотини билан ҳозирги эри шу бола деб тортишаркан деб бир эшитгандим, эри ўгай деб кун бермас экан. Дилшоджон уйига боргач онасига
- Мен отам билан яшайман, дебди.
Онаси ҳам эрини қилиғини билиб руҳсат берибди. Шундан Дилшоджон биз билан яшайман деб келди. У дарвозадан кириб келар экан, мени онанг деб таништирганда юзимга шунчалар нафрат билан қарадики, буни маъносини уқиб олиш қийинмас эди. Мен бу бола учун ўз онасини отасидан айирган бир бегона эдим ҳалос. У жудаям камгап ва жуда-жуда оғир, вазмин бола эди. Қарашидан сездим бу бола мени она деб тан олиши жуда қийин бўлишини. Менга келган вақти:
- Ассалому алайкум, деди. Бошқа гапирмади. Уйимизга келиши билан мени болларимда нима бўлса унга ҳам ҳаммасини олиб келиб бердик. Лекин булар уни қизиқтирмади. Мен ҳам иложи борича унга ҳалал бермасликка уринардим. Ишларимни аста-аста ўзим билиб қилиб юрдим.
Болларимга ҳам акаси ҳақида яхши гапириб, ҳимоя қилиб юришларини тушунтирдим. Катта ўғлим Дилмуроджон жуда ақилли, ҳаммасини тушунди маслаҳатларимни, акаси билан гаплашиб турарди. Нима десам айтганимни қиларди. Кичигим эса, Достонжоним бироз эркатой эди. Юзимга қараб акаси хўп деса у ҳам хўп деб қўярди. Бир кун ошхонада манти букаётсам Достоним йиғлаб олдимга борди. Ая, ая акам, ак акам мени урди, Дилшод акам мени урди, деб келиб қолди. Ортидан Дилмуродим келиб йиғлама Достон акам қаттиқ урмадиларку, мени ҳам урса йиғламайманку, хафа бўлма акамдан. Достонимни бошини силаб ўпиб қўйиб
- Оғримаяптими? десам.
- Йўқ, деди. Кейин аста олдимга олиб насиҳат қилишга ўтдим.
- Болам, сен ўғилболасан, бу нима қилганинг, аканг сени ёмон бўл деб урушмайдику, сен хато қилгандирсан, тўғри қил деб ургандир, нима бўлганда ҳам эркак киши бировдан таёқ еса тезда дадасига ё аясига айтиш керакмас, бу чақмачақарликка киради. Буни ёмон боллар қилади, мени болам ёмон боламаску, тўғрими? Акангни менга чақиб айтиб берсанг, акангни сен урсанг аканг менга айтиб келмайдику, нега шуни тушунмайсан?
Катталарни ақли етмайдиган саволни мен тўрт яшар ўғлимга бердим. Катталар амал қилмайдиган вазифани мен мана шу жажжи ўғлимга топширдим.
- Айт айб кимда энди, чақмачақарлик қилган сендами ё акангдами? энди бошқа чақмачақарлик қилмайман. Ўз тилида бийронгина сўзлади ўғлим.
- Қани юр акангдан кечирим сўрайлик.
- Хўп. Ташқарига чиқар эканман айвонда ўтирган Дилшоджонни ойнадан кузатиб аста уйга томон келдик. Мени кўрган Дилшоджон сакраб жойидан туриб орқага деворга тиради ўзини ва кўзларини бир менга, бир Достонжонга қаратиб пирпиратиб турарди. Унинг мендан қўрқаётгани шундоққина маълум эди.
- Қани Достонжон акангдан кечирим сўра!
- Ака мени кечиринг, мен ёмон бола бўлмийман бошқа, энди сизнинг яхши укангиз бўламан. Бийронгина гапирди болам.
Дилшоджон бирдан менга қаради ва бироз уялгандек ерга қаради.
- Шундай бўлсин ўғлим, мен ҳаммангизни яхши кўраман, Дилшоджон укангиз айтганингизни қилмаса уни уринг майли, ёмон бола бўлиб кетмасин хўпми? Достонжон ҳам рози бўлди шунга тўғрими ўғлим. Ўғлим аста бошини силкиб ҳа ишорасини қилди. Сизлар ака укасиз шундай экан бир-бирингиздан бунақа хафа бўлиш яхшимас. Ана энди эса тушлик қиламиз, каттаотангиз ва каттаонангизни чақириб чиқингизларчи? Бугун ҳаммангиз уйдасиз Дилшоджон яхши кўрган мантини букиб осганман.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23👏1
Чой ичамиз, Дилмуроджон, Достонжон бори​нглар ўйинчоқларни йиғиштириб олингларчи дастурхон олиб келаман. Гапим тугамасдан деворга суяниб турган Дилшоджон менга умрида илк бор гапириб хўп деб, биринчи бор мени айтганимни қилди, тезда бориб стол устидаги ўйинчоқларни йиғиштириб олишни бошлади. Ич-ичимда севиндим. Чунки келганига олти ой бўлсада бир марта менга гапирган бола эмасди. Доим жим юрарди.
- Болалар акангизга қарашингчи!
Эртаси куни:
- Дилшоджон бир хафтадан кейин мактабга чиқасиз дадангиз билан бозорга бориб ўзингиз ёқтирган формани кийиб кўриб сотиб олинг хўпми?
- Хўп, дедида дадасига эргашди. Ортидан мени икки кичикларим ҳам бизам борайлик деб эргашди.
- Болаларим сизлар ҳам борасизлар фақат ҳозирмас мактабга чиқсаларингиз борасизлар ҳозир акангизнинг навбати. Хўпми?
- Хўп, деб акасини чақириб ортидан югуриб кетди.
- Ака бизга бозордан нимадир олиб келинг хўпми?
- Хўп. Орадан бир хафта вақт ўтгач Дилшоджон мактабга чиқадиган кун келди. Аксига олиб дадасини ишдан қўйишмади.
- Дилшоджон сизни мен кузатиб қўйсам майлими? Сўрадим
Аста бош ирғаб ҳа ишорасини қилди. Уни мактаб дарвозасигача кузатдим.
- Яхши ўқиб келинг хўпми?
- Хўп, аста қадам ташлаб ичкарига киргач тўхтаб ортига қараб кимнидир қидирди. Тушундим у кимнидир кутди, отасиними, онасиними? Кимнидир? Аста қўлимни кўтариб ҳаммаси яхши бўлади ишорасини қилдим.
Тушлик вақти бўлай деб қолди. Дилшоджонни мактабдан олишга борсамми, кимнидир кутсаю ҳеч ким бормаса кўнгли ранжимасин деб мактаб олдига бордим. Узоқдан уни кўриб кимнидир қидираётганини тушундим, ўша қидираётгани менмас, отаси ё онаси эканини ҳам тушундим, лекин ҳозир ёлғизмаслигини билдириш учун ҳам олдига бориб уни кутиб олдим.
- Салом полвон, қалай экан мактаб яхшими, бу сизга совға. Бир пайтлар эрим менга деб олиб келган сунний атиргулни унга тутдим.
- Раҳмат, деб олиб яна ўзимга қайтариб берди. Сизда турақолсин гул, дея. Магазин олдига етканимизда ўғлим аста магазинга қараб юраётганини кўриб магазинга кирамизми? Бугун байрамингиз, нима десангиз олиб бераман, бутун магазинни оламан десангиз ҳам олиб бераман чунки ойлик олганман, мана дедим. Пулни кўрсатиб.
- Ростдана?
- Ҳа ҳоҳлаган нарсангизни олинг.
- Хўп, деб ичкарига кирди Дилшоджон.
- Менга иккита суҳарик беринг!
- Хўп яна нима оласан, мана, савдогор гапирди.
- Бўлди бошқа нарса олмайман керакмас раҳмат, деди.
- Унда минг сўм бўлди сизлардан, деди савдогор.
- Яна бошқа нарсалар ҳам ол болам, мен аралашдим гапга.
- Йўқ, бошқа нарса керакмас, деди.
Йўлда келарканмиз гапирдим.
- Суҳарикни яхши кўришингни билганимда уйга кўп-кўп олиб келиб қўярдим, болам!
- Йўқ, менга суҳарик ёқмайди.
- Вой, унда нега олдинг уни?
- Бу суҳарикларни укамлар яхши кўради, мактабдан қайтишингизда бизга нимадир олиб келинг деб тайинлашганди, шунга олдим буларни, деб жавоб берди. Тилим айланмай қолди. Укаларим деганига бир қувонсам уларни айтганини унутмаганига яна бир хурсанд бўлдим.
- Мен эса ўша болаларнинг Дилшод деган акасини жуда яхши кўраман дедим. Қилган сабрим ўз мевасини беришни бошлаган эди, бундан жуда хурсанд бўлдим.

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34👍9❤‍🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унутманг!
Инсон тонгга фақат тун орқали етиб боради.

Аллоҳ хар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.🤲

Хайрли тун, азиз қадрдонларим!
Аллохга омонатсиз узизни эхтиёт қилинг!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3❤1
Омур Омур (Muznavo.net)
Али Вали
Борган сари бугунни ҳам хотирага айлантирамиз...
Умр ўтмоқда азизим, умримиз ўтмоқда!😊
Бир марта бериладиган умрни гўзал ва ёқимли яшанг😇🤗

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍2🔥2👌2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

🌙✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Жума айёми муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ!

🕋Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Кунларнинг саййиди, Ҳажжул масокин бўлган Жума ҳайр ва баракага тўла бўлсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
Куз ҳавосидан китоблар ва янги ҳикоялар умидининг ҳиди келади...
Ўз бўлимингизни нолдан бошлаш учун доим имкон бор!
Биз билан қолинг, биз билан доим кўнгилларда табассум бўлади😉😊😍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Қунғироқ...

Ўн биринчи қисм....

Соат етти яримга етмай бўлимда пайдо бўлган Назокат Баҳромовнани кўрган ҳамшираларнинг ҳаловати қочди.
- Оббо деди бири ёнидаги шеригига кампиршомизни эрталабдан касалхона тушига кирибдими? Сменадан кейин дадаси билан бозорга тушишни режа қилувдик. Тамом ҳамма режалар осмонга учди!
Ҳамширанинг нолишига етарлича сабаб бор. Назокат Баҳромовна эрта ишга келган куни хонасига барча беморлар учун юритиладиган касаллик тарихини ва бемор парваришига маъсул бўлган ҳамшираларни йиғиб. Ҳар бир касаллик тарихини бирма бир кўздан кечириб, йўл қўйилган камчиликларни тузаттиради. Бу албатта навбатчиликдан чиқиб уйига шошилаётган ҳамшираларнинг айримларига ёқмайди.
-Қара, ишларингни пухта қил! Масалан мен Назокат Баҳромовнанинг талабларига мазза қилиб юбораман. Чунки ўзингни устингда ишлашга ундайди.
Бало бормикан эрталабдан. Тавба икки хафтадан бери соат тўққизда келиб юрганига хаётида биров пайдо бўлибдида деб энди хурсанд бўлувдим. Сен шундай дейсану, лекин уни ҳам меникига ўхшаб уч ўғли бўлса қани вақт топа оладимикан?
-Эй қўй оила болалар бу баҳона дугона, гапирма гап деб, мана Раҳима опани беш боласи бор. Камига ўта инжиқ қайнонаси мен шу опани ҳеч ҳам соат саккиздан кейин ишга келганлигини, ишларидан камчиликлар чиққанини эслай олмайман. Одамда ҳавас бўлиш керак ҳасад эмас! Сени ҳамма гапинг ҳасад ва ҳасадини баҳоналари билан ёпишдан ўзга нарса эмас! Ҳалиги гап...Нимага нима баҳонаймиш! Ҳафа бўлма тилим ўлгур шундай аччиқ! Шарақлаб кулиб юборган дугонасига кўз олайтириб қараб турган ҳамшира лаб бурди.
-Кимга гапирдимда нима гап олдим борей! Ундан кўра ишларимни қилай!
-Тўғри қиласан ишларингни қил.Банд бўлсанг ғийбатга вақтинг қолмайди!
Назокат Баҳромовна ҳамширалар кутаганидек ҳамма мени ҳонамга демади. Эгнига халатини кийиб хонасидан чиқишини кузатиб турган ҳамширалар бир бирига саволомуз боқишди.
-Эшитишимча Назокат Баҳромовнанинг йигити бормиш пичирлади бир ҳамшира ҳалигина Назокат Баҳромовна ҳақида ёзғирган ҳамшира томон салгина эғилиб, уша йигитининг онаси реанимациядамиш. Назокат Баҳромовна кеча ярим тунгача бўлажак қайнонасининг тепасида ўтирганмиш. Салим Қудратович даволаган экан, аҳволи оғирлашиб қолибди. Шунинг учун Назокат Баҳромовна Салим Қудратовични ишдан олганмиш...
-Вааай, ростданаа?
-Ҳмм реанимацияда синглим ишлайди-ку!
-Ҳаяя айтмоқчи йигити қандай йигит экан? Синглинг айтмадими?
-Бойвуччаймиш.
-Фиии лаб жийирган ҳамшира дугонасига ҳафсаласи пир бўлгандек боқди. -Қанақасига бойвучча бўлади? Бойвучча бўлса келиб келиб Салим Қудратовичга даволатмиди? Нега Назокат Баҳромовнанинг ўзи даволамабди!? Гапиниям оласанда!
-Рост гапларим ўлай агар! Астойидил дугонасини ишонтиришга киришга қиз. Сўзларини исбот далиллари билан шарҳлай бошлади.
Кеча синглим реанимацияда дежур эди. Ўз кўзлари билан Назокат Бағромовнани у ерда кўрибди.
Эй бор гапирма бошқа!
Нима ҳақида гаплашаяпсизлар? Бояги суҳбатда Назокат Баҳромовнани оқлаган ҳамшира икки дугонасига яқинлашди. Яна ғийбат бошладингларми ундан кўра ишларингни қилсаларинг бўлмайдими?
-Вооой ким ғийбат қилибди? Бўлган гапни айтаяпман!
-Назокат Баҳромовнани узатарканмизад чимирилиб олган ҳамшира ўрнидан турди
-Озода ўрто, ўзинг бир чиройлисану ичинг қорада сени. Хўп Назокат Баҳромовна турмушга чиқса сенга нима?
-Бир бойвуччани илдирибди опанг!
Ҳиринглаб кулган Озодага кўз олайтириб ёмон қараш қилди.
-Рост мана Салтанат айтди.
-Нима қилибди бойвуччани “илдирса” сенга нима?
-Ёлғон дейманда. Тўрт муччаси соппа соғларга йўқ бойвучча, бу маймоққа қаерда экан!?
Уччаласининг ўртасига совуқ бир сукунат чукди. Кеча тунги воқеаларни янгилик сифатида гапириб берган қизнинг сепкилли юзи қизариб кетди.
-Нега ундай дейсан? Назокат Баҳромовна хабар топиб қолишидан қўрқмайсанми?
-Нега қўрқаман сен шатаклик қилиб етказмасанг бу ерда гап ташийдиган одам йўқ! Ундан кейин эшитса эшитар, мен ҳақ гапни гапирдим. Соппа соғларга эр йўқ замонда...

Давоми 09:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30🔥6
-Сени синглинг ўтириб қолган бўлса бу бошқаларни ҳақорат қилишинга замин яратмайди! Назокат Баҳромовна бахтли бўлишга лойиқ! Икки томонидан дугоналарининг хужум қилишига бардоши етмаган Озода ўрнидан туриб кетди.
-Вой буу мен сенларни дугонам десам бошлиғига ортидан ҳам олдидан ҳам ялтоқланадигандан экансанлар-ку деди пичинг аралаш, шундай деб дугоналарини мот қилмоқчи бўлганди. Аммо ўзининг айтган сўзи ўзига зарба бўлиб қайтди.
-Тўғри биз айримларга ўхшаб иккиюзлик қила олмаймиз.
-Ким иккиюз экан жахл билан савол берган Озода қўлини дугонаси томон пахса қилиб силкитди.- Ким иккиюз а?
-Ким икки юзли эканлигини биздан кўра яхши биласан! Биз айримларга ўхшаб бошлиғимизнинг туғулган кунида қиммат тортларни кўтариб келиб сизни яхши кўраман, сиз билан ишлаганимизда фахрланаман деб сохта кўз ёш тука олмасак ҳам, ҳар ҳолда ортидан ёмонлаб масхаралашга виждонимиз йўл қўймайди!
Дугонасининг сўзларини эшитган Озода шолғомдек қизариб кетди. Ўтган йили Назокат Баҳромовнанинг туғулган кунида олиб келган торти айтган сўзлари ёдига тушган ҳамшира лом мим дея олмай стол устида териб қўйилган касаллик тарихи устига эгилди.
-Эй ўл сурбет! -деди дугоналардан бири Озода жавоб қайтармаганлигини кўрган дугоналар олдинма кетин ундан узоқлашиб кетдилар.
Уфф айтиб борсая!? Қаердан ҳам гапирдим. Индамасам бўларкан! Қаердан биламан бирдан бунақа деб кетишларини. Ўтган йили синглимни ишга киритаман деб хушомад қилувдим бу йўнилмаган таёқ мени хушомадимни билмадиям ё билса ҳам сезмасликка олдими? Синглисини ишга кирита олмаган Озоданинг дилида алам қолди. Бу алами бора бора ҳасадини келтира бошлади. Озода чиндан ҳам Назокат Баҳромовнанинг билимига ўзини тутиши юриш туришига ҳавас қилиш билан бир қаторда ич ичидан хасад ҳам қиларди. Синглиси масаласида рад жавобини олгач бу ҳасад олови уни ич ичидан адо қила бошлади. Инсон бировга ҳасад қилмасин экан, бора бора бу ҳасади атрофдагилардан кимдир Назокат Баҳромовнани мақтаса ёки хаваси келишини айтса Озода ошкора ғаши келганини билдирар эди.
-Кимга керак унинг тарбияси билими деди кунлардан бир куни ходимлар тушлик вақтида бемалолроқ ўтиршган вақтларида, минг билими бўлсин, минг бошлиқ бўлсин, ким бўлсаям у аёл! Унинг шунча топган обру эътиборини эримни битта сассиқ пайпоғига алишмайман!
Тушлик дастурхони усти жимлик хукм сурди. Дастурхон атрофидагиларнинг барчаси ўзига тикилиб қолганлигини кўрган Озода лаб буриб ўрнидан туриб намоийшкорона нозланиб қадам ташлаб даврадан узоқлашди. Бир икки кун айтган гапларимни етказиб боришса деган қурқув ичида юрди. Назокат Баҳромовнанинг муомиласи ўзгармаганлигини кўргач хотиржам тортди. Аммо Назокат Баҳромовна бир гап орасида барча гап сўзлардан хабардор эканлигини қистириб кетди. Кимдир бу гапга эътибор қилмагандир аммо Озода барчасидлан хабардорлигини сезиб ичидан зил кетди.
Эрталабки йи0ин вақтида хамшираларга қилган хатоларини тушунтириб кетган Назокат Баҳромовна бир оз сукут қилиб турди
-Кимларгадир мени қаттиқўллигим ёқмас, кимлардир бу ишларимни хато деб билар, кимдир мени оқлар. Кимлардир пайпоқнинг қанчалик қулансалиги билан ўз хаётини баҳолар, аммо билиб қўйинг хар кимда дид хар хил бўлади. Инсон ўзи нимага лойиқ бўлса шу нарсани кўп тилга олади. Уша сассиқ пайпоқни хидини ёқтирадиганлар иш бошқа турмуш бошқа эканлигини унутиб қўймасин!
Эҳтимол Назокат Баҳромовна бу гаплари билан бутунлай бошқа нарсаларни назарда тутган бўлиши ҳам мумкин, лекин иштони йўқни хадиги чўпдан деганларидек барча гап сўзларни тўғридан тўғри ўзига таалуқли ҳисоблаган Озоданинг кўзига Назокат Баҳромовна яна хунукроқ ёқимсизроқ ва салгина оқсаб қадам ташлаши маймоқланиб юришдек туюлиб кетди. Уша воқеадан буён Озода Назокат Баҳромовнанинг кўзига кўринмаслик пайида бўлади.

Давоми 10:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31👍9