ҚУНҒИРОҚ...............
Мен сенга айтган эдим. Кетишга шошилма деганмидим!? Ҳа айтган эдим! Мана мен айтганим келдими келди! Хаммаси мен айтганимлдек бўлди! Машинанинг орқа ўриндиғида ўтирганча ҳамкасби томонидан берилган хабарни таҳлил қилганча кетаётган Назокат Баҳромовна аслидан у олдиндан яшайсан деб айтгани учун эмас, балким буюқ қудрат соҳиби насибасини бу ёруғ дунёдан узмаганлиги учун у тирик қолганлиги, ҳамкасблари эътироф этгандек у курашганлиги учун тирик қолган эмас, балким Хожиакбарнинг яшаб қолиши учун оламлар сарвари Назокатни сабабчи қилишни истагани учун ҳам дилида курашувчанлик, ўзидан ўзгалар инсонлар тақдирига бефарқ бўлмайдиган инсон билан рўпара қилганлиги ҳақида ўйламас, сен яшаяпсан дея пичирлаб оларди халос.
Касалхонанинг жонлантириш бўлимига кириб келган Назокат Баҳромовнанинг ҳурматига ўрнидан туришган ҳамширалар билан бош силкиб сўрашган Назокат Баҳромовна Ҳожиакбар ётган жойгача кириб боришга келганда иккиланиб эшик қаршисида тўхтаб қолди. Нима дейман? Сени хаётга қайтишинг учун мен курашдим дейманми? Мен сабабчи бўлдим дейманми? Бурчинг эди десачи? Ёки сендан сўрамагандим десачи? Мени танимасачи? Кўп муддат комада ётган одамда маълум бир миқдорда хотира ўчиши фанда бор нарса-ку! Бу аллоқачонлар ўз исботини топган ходиса хисобланади. Агар у мени танимаса атрофдагиларга кулгу бўлмайманми!? Шусиз ҳам бир қанча гап сўз болалаб кетган пайтда бу гап сўзнинг сизиши мен учун....Мен буни кўтара олмайман! Нега югуриб келдим? Бу ерда мени кутаяпти? Ҳеч ким! Шундай хаёллар таъсирида иккиланиб қолган Назокат Бахромовна ичкарига кириш фикридан қайтиб шифокорлар хонаси томон қадам босди.
-Менга навбатчи докторни чақириб беринг!
Ортидан эргашган хамширага паст овозда истагини етказган Назокат Бахромовна шифокорлар хонасининг эшигини итариб очиб ўзини ичкарига олди...
-Назокат Бахромовна хуш келибсиз!
Очиқ чехра билан хонага кириб келган хамкасби жилмайиб қўл чўзди. –Яна бир бора табриклайман! Биласизми мен сизнинг ғалабангизга ишонган эдим! Назокатнинг узатилган кафтини қаттиқ сиқиб табриклаган навбатчи доктор оғзи қулоғига етгудек илжайиб олди. –Нима қиламиз биргаликда кўрамизми? Бош силкитиб ортига ишора берган доктор бу харакати билан Назокат Бахромовнани бемор кўришга таклиф билдирган эди. Докторнинг бу таклифи жонлантириш бўлими эшигида иккиланиб тушидан хижолатлироқ вазиятга туширди.
-Биласизми сизга бир иккита саволларим борлиги учун сизни бу ерга чақиргандим...
-Хўп эшитаман.
-Беморнинг ҳуши тўлиқ тикландими?
-Ха. Уч сост олдин кўз очганди. Олдиндан шовқин қилмай деб беморни қаттиқ кузатувимга олдим. Хозир тўлиқ тикланган. Саволларга аниқ тиниқ жавоб қайтараяпти. Эрталаб бўлимга кўтаришади. Насиб бўлса бўлимга ўтишимизга ҳам беш соатдан камроқ вақт қолибди. Азбороий хурсандчилигидан ғайрати жўшиб кетган октор кафтларни бир бирига қаттиқ уриб ғайрат билан кафт ишқалади. Укасининг шодлигини кўрсангиз девдек одам хунграб йиғласа бошқача кўринар экан. Қаршисида туриб сўзлаётган докторга ялт боққан Назокат ўзи истамаса ҳам беихтиёр савол бериб юборди.
-Онаси билан кўришдими?
-Йўқ. Укасига онамга ахволимни билдирма хавотир олади дейди. Билмайдики неччи кундан бери онаси остона ортида уйқусиз ўтирибди. Ҳожиакбарнинг онаси хақидаги фикридан кўзларига қалқиган ёшларини хамкасбидан беркитиш мақсадида дераза томон юрган Назокат Баҳромовна чуқур ўйга толгандек бир оз тин олди.
-Назокат Бахромовна соғлигингиз яхшими? Хамкасбининг хавотирли овозидан хаёлларини йиғиштириб олган қиз доктор томон угрилди.
-Яхшиман жилмайишга урунди. Жуда яхшиман.
-Кўрамизми? Ўз ғалабангизни ўз кўзларингиз билан кўришни истамайсизми? Ҳамкасбининг синчков нигохларидан кўз олиб қочган Назокат ноиложликдан мажбуран жилмайди.
-Менимча беморингизни хотираси тўлиқ тикланмаган шекилли. Менимча унда вақт ва замонга нисбатан орентация бузилган.
-Нега энди?
-Ахир бир қанча муддат комада қолганини англамабдику. Ноқулай аҳволга тушиб қолмасмиканман деган андишада...
Давоми 14:29 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤38👏4🔥3
-Бурнидан келган қон ошқозонга тушган деган гумоним бор. Зонд тирнаб ўтган шекилли. Халигинда янгилагандим. Ўрнатгунимча қаршилик қилганди. Сунг ухлаб қолганди. Уйқуга кетган вақтида...
-Буларнинг хаммаси тахмин келинг яхшиси мутахассислар чақиртириб аниқ хулосага келайлик.
Навбатчининг сўзларини бўлиб фикрини билдирган Назокат енгидан оҳистагина тортган ҳамшира томон угрилди.
-Чақирдим духтир.
Пичирлаб сўзлаган хамшира қизнинг хабаридан кунги тинчланган Назокат ўзига жим термулиб ётган йигитга боқди.
-Тинчланинг, сиз қон қусмаяпсиз. Шунчаки бурнингиздан кетган қон ошқозонга тушган халос.
Лаблари қимирлаб нимадир деганини эшитмагач йигит томон эгилди.
-Нимадир дедингизми?
-Қишда жуда гузал бўлиб кетар экансан,- пичирлаб айтилган сўзлардан ток ургандек титраб кетган Назокат Баҳромовна қаддини тиклаб атрофда турганларга хижолатли кўз ташлаб олди.
-Ҳозир қиш эмас, бахор келди. Жилмайишга харакат қилган Назокат икки юзи алвон тусга кирганлигини юзини қизиб кетганлигидан ҳис қилиб кетишга шайланганди. Каровот суянчиғини чангаллаб турган бармоқларига мажолсиз кафт босилди.
Лаблар яна ниманидир пичирлади.
-Нимадир дедингизми?
-Кетма, мендан кўз узма, ушандагидек ёнимдан ҳайдасалар ҳам кетма илтимос. Сен кетсанг мени олиб кетишади.
-Ким?
-Сен уларни кимлигини биласан....
Икки оғиз жумлани сўзлаб бўлгунича терга тушиб кетган Хожиакбар кўзларини оҳиста юмиб қуриқшиган лабини тили билан намлаб олди.
Жумбоқли сўзлардан таажубга тушган Назокат Баҳромовна қаддини ростлаб каровотнинг нарги томонида тик турган докторга ҳайратли нигохини тикди.
-Менимча бу энцефалопатия ҳисобига...
Хожиакбарнинг тушунарсиз сўзларига ўзича баҳо берган доктор негадир қизариб кетди.
-Энцефалопатия ҳисобига дейсизми? Нима ҳисобига юзага келди? Сабаб борми сиз айтган ходисани юз бериши учун!?
-Энди биласизми...
-Травма сабабли деманг, мен сизларнинг мана шу сўзларингиздан шунчалар тўйиб кетдимики, хамма нарсани олиб бориб уша травмаларга бориб тақашларинг мана бу еримга келди! Бир қўл кафтини бўйнига арра қилиб тақаган Назокат Бахромовна жаҳлдан дир дир титраётган кафти устига кафт босилганлигини ҳис қилиб бош буриб ўзига жим тикилиб ётган йигитга кўз ташлади.
Бошини секингина чайқаган йигитга тепасида рўй бераётган тортишув ёқмаётганлигини тушунган қиз хурпайиб ёнидаги хамшира қизга боқди.
-Менга стул беринг,- деб залда турган стуллар томон имлади. -Шу ерда бир оз қолмоқчиман.
Бирин кетин кириб келган докторлар Хожиакбарда кузатилаётган қон кетиш сабабини урганишга киришган вақтларда Назокат улар томонга кўз ташламасликка харакат қилмоқчи эди. Тусатдан халигина йигит томонидан сен кетсанг улар мени олиб кетишади деган сўзларини эслаб улар томон юрди.
-Биз томондан тинчлик. Жаррохнинг сўзларидан бир оз кунгли тинчланган Назокат Баҳромовна бошқа хамкасбига юзланди.
-Тинчликку! Ваҳима қилманглар қизлар илтимос сизлардан.Ошқозондан қон кетаяпти деган вахималаринг ортиқчаеей.
-Духтир чақир деди мен чақирдим. Ана гапингиз бўлса духтирга гапиринг! Чимирилиб бижирлапб ташлаган хамшира
-Қон кетиб беморнинг аҳволи оғирлашгандан кўра олдиндан текширайлик девдимда Анвар ака хафа бўлманг илтимос.
-Соатни қара ука неччи бўлди? Икки! Инсоф борми? Олдин бундай ўзинг текшириб кўриб кейин.Медиксан-ку ука! Одамни устидан кулиш мунчаликмасда энди. Халқни устимиздан кулиб юргани етар эди. Бир биримизни устимиздан кулмайлик илтимос. Клинка, таҳлиллар деган нарса бор-ку!Салгина эътиборли бўлсаларинг шунча овворагарчилик бўлмасди. Ошқозонни текшириб кўрадиган текширув аппаратини бемор ётган ўринга яқин турган стулга қулай қилиб ўрнаштираётган ёши каттароқ шифокорнинг хақли эътирозларига ич ичидан қўшилган Назокат Баҳромовна доктор томон юрди.
-Устоз сиз ҳақсиз!Менимча ҳам шарт эмас. Келинг қон таҳлилларини олайлик хупми илтимос сиздан биздан ҳафа бўлманг.Бир неча хафталардан буён шу беморни яшаб қолиши учун қилаётган харакатимиз бир зумда йўққа чиқадими деган қурқувда хаёлимизга келган ишни қилибмиз.Айб бизда бизни кечиринг!Назокатга бир қараб қўйиб жавоб қайтармаган шифокор бир оз иккиланиб турдида савол берди.
-Кўрайми?
-Менимча шарт эмас.
Давоми 17:00 да

❤31👍5🔥3🤔1
-Унда шу ерда қолдираман. Керак бўлсам чақирасизлар. Навбатчи шифокорга ёвқараш қилганча эшик томон юрди.
-Яқинингизми?-Деди ортидан эргашган Назокат Баҳромовнага.
-Ҳа. Иккиланиброқ жавоб қайтарди.
-Шифо берсин. Таътилда эдим. Таътилдан қайтиб ишга киришиб кета олмаяпман шекилли.
Навбатчи докторга қилган қупол муомиласи учун кечирим сўрагандек сўз бошлаган доктор Назокат Баҳромовнага қўл узатди.
-Аллоҳ шифо берсин! Шу ерда бўламан, чақиришингиз билан етиб келаман. Сизга ҳурматим ўзгача Назокат Баҳромовна.
-Рахмат устоз.
-Эслайсизми йўқми билмадим. Акамни даволаб бергандингиз. Сиздан оилавий миннадормиз.
-Раҳмат устоз.
-Аввало керак бўлмай, мабодо керак бўлсам хижолат бўлмай чақиринг.
-Хўп. Рахмат.
Остонадан ортига қайтган Назокат ранги бир оз учинқираб кўзларини юмганча ётган Ҳожиакбарни узоқдан кузатиб турди.
Ўнгланиб кетиши қийин кечадимикан? У жуда оғир касалликдан кўз очди. Ёш тез тузалади. Тезроқ оёққа туриб кетса эди. Худойим шу сафар ҳам марҳаматингни аяма. Назокат Баҳромовнанинг дилини касалхонада келаётган вақтидаги ўзига бўлган ишончи бир оз суниб, барча инсонларга ҳос бўлган қийин вазиятида яратгувчига топиниш, ўзини ожиз ҳис қилиш эгаллаб олганди. Нега инсон қийин вазиятда қолгандагина сени эслайди? Ахир сен инсонни ўзингни билдириш учун яратмаганмисан? Лекин нега биз ожиз бандаларни унутувчи қилиб яратдинг!? Бемор ётган ўринга яқинлашган Назокат Баҳромовна йигитга илк марта тикилиб боқди. Қара қанчалик ожизман. Менга ҳатто шу банданга соғлом вақтида ҳозиргидек қарашни насиб қилмадинг. Оғир хўрсиниб олган қиз каровотга тақаб қўйилган стулга секингина чукди. Мен уни онаси билан кўришишини кўрмоқчиман. Онаси кирмаса керак. Укаси айтади кирманг акам ҳоҳламайди дейди. Онаси ўғлини истагига қарши бўлар эканми? Менимча ўғлини кўз очганини эшитган заҳоти югуриб келса керак.Соғлом фарзандининг инжиқларига оналар кунади. Уларга ён беради. Фарзанди бетоб бўлганда она уларга қулоқ солиб ўтирмайди! Тонг отгунича бемор тепасида ўтирган Назокат Баҳромовна деворда илинган соатга кўз ташлади.
Тонг отди ўйлади. Укаси киради. Сунг кундузги докторлар келади. Беморнинг кўрсаткичлари текширилиб сунг уни ё бўлимга кўчиришади ёки шу ерда қолдиришади. Уфф худойим уни тезроқ олишса эди. Шунчалар чарчадим. Шунчалар чарчадим. Боши айланаётганлигини ҳис қилган Назокат ўрнидан туриб каровот тутқичини махкам тутди. Нечи ҳафтадан буён деярли уйқусиз юрибман. Бунча куч қаердан келаяпти? Ахир фан бу тарзда юришни инкор қилади. Инсон имкониятлари ҳафталаб атиги икки соат ўтирган ҳолатда ухлаб соғлом фикрлашига етмаслигини исботлаб берган. Дам олишим керак. Чарчоқдан кунглим айниб келаяпти. Мен кетишим керак. Адашмасам мен ўз бурчимни, йўқ бурчим эмас, юрагим буюрганни қилиб бўлдим. Энди бу ерда қиладиган ишим қолмади. Бу ерда бўлмасам бундан ҳеч ким зарар кўрмайди. Менинг йўқлигимни ҳатто сезмасалар ҳам керак. Қуёшнинг деразадан оқиб кирган заррин нурларига юзини тутган Назокат аламли жилмайди. Ич ичидан ўзини кераксиз матоҳдек ҳис қилган қиз хонани тезлик билан тарк этиб. Катта кўчада биринчи дуч келган машинага қўл кўтарди. Касалхона биносига Ҳожиакбар ётган зал деразасига бир зумгина тикилиб турган Назокат машинага чиқди.
-Қаерга? Гавдасини орқа ўриндиққа бурган шофёр саволидан хушёр тортди. Қаерга ўз ўзига савол берди.
Аэропортга савол назари билан боқиб турган шофёр машина юргизди.
- Ўттиз минг бўлади. минғирлади.
-Келишдик!-деган Назокат Баҳромовна бошини ўриндиққа тираб ҳорғин кўзларини юмди..... Бу ерда қолиб унутилдим нимаю, бошқа жойда бўлиб унутилдим нима!? Иккиси ҳам бирдек фақат биринчиси оғриқлироқ кечади. Аламли ўйлари таъсирида йиғи бостириб келаётганлигини сезган қиз бақириб йиғлаб юбормаслик учун пастки лабини қаттиқ тишлаб кўзларидан сизган кўзёшларга кафт босиб чуқур хўрсинди.....
Давоми 20 :00 да

❤32👍4🕊3
ҚУНҒИРОҚ.....
-Назокат Баҳромовна қайтишингиз билан сизни табриклашга рухсат беринг! Сиз билан яна бирга ишлашдан жуда ҳам бахтиёрмиз! Арзимас бўлса ҳам мана шу гулдастамизни қабул қилинг! Бу сизнинг қайтишингиздан қанчалик бахтиёр эканлигимизни рамзий маъноси ҳисобланади.
Ҳамширанинг сўзларига жавобан юзида қитмир кулгу ифодаланган Назокат ўрнидан туриб ҳамшира узатган гулдастага қўл чўзди.
-Бахтиёрлигингиз гулларингиз каби қисқа муддатда сунар экан деган ташвишмга тушиб қолдим
Назокат Баҳромовнанинг хазил аралаш сўзларининг остидаги ўткир маънони англаган ҳамкасблари кулгусидан залда ларзага келди. Ҳамкасбларининг кўпчилиги Назокат Баҳромовнани ҳар масалага жиддийлик билан ёндошсада кези келганда ўткир қочиримли ҳазил қила олишини , бу ҳазиллари остида эса залворли сўзлар ётганини фаҳмлашарди. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йил ўтса ҳам чиқади деганларидек Озода ва Салимнинг тил бирикритган холатда қилган ишлари кўп ҳам сир сақланмади. Назокат Баҳромовна олис вилоятга юборилганини, ишдан нохақ кетганлиги холасига муҳаббати ўзгача бўлган Баҳромжонни ғазабланишига шу ғазаб ортидан прокуротурага ариза билан чиқишига сабаб бўлди. Орадан олти ойига бориб барча ҳақиқатлар юзага чиқди. Бу борада адвокат ёки суд прокуротура органлари тайинли иш олиб бормадилар. Баҳромжонинг саволларига суриштираяпмиз дейиш билан чекланиб қўя қолишди Аммо бир воқеа туфайли иш судга ошиб кетишига бир баҳия қолди. Озоданинг пасткашларча олган суръатини кўтариб бош шифокор қабулида жанжал кўтарган Муниса шерикчилиги узоққа етиб бормади. Дунёдаги барча нарсада пулни устун қўйган икки инсондан ҳеч қачон бир бирига содиқликни кутиш керак эмаслигини улар исботлаб бердилар. Муниса ва Озода келишилган суммани бўлиша олмай ўрталарида жанжал кўтарилди. Салим Қудратович билан тескари бўлиб қолса ўзига қийин бўлиб қолишини тушуниб етган Озода айёрлик ва фириб беришда шеригини ҳам ортда қолдирди. У барча суръатлар ва ўзидан Хожиакбарнинг аёлини ясаб олган Мунисани фош қиладиган барча исбот далилларни бош шифокорга тақдим қилди. Озодадан бу тахлит харакатни кутмаган Салим Қудратович ишнинг бошида ўзи турганлиги исботини топмай туриб ишдан кетмаса иш катталашиши хаттоки маъмурий чорага тортилиши мумкинлигини олдиндан сезиб, аризасини ёзиб ишдан бушадию, икки ойнинг нари берисида қўшни давлатга чиқиб кетди. Раҳномасидан ажралган Озода эса яна бош шифокор эшиги қоқди...
Озоданинг саргузаштларидан хабардор ҳамкасбларининг айримлари эрталабдан қўлида каттакон қип қизил гулдаста билан ишхонага кириб келган Озода ошкора нафрат билан боқса айримлари энсаси қотиб ғаши келганликларини яшириб ўтиришмади. Жуда камчилик бетараф чиқди. Лекин воқеалар ривожи барчага қизиқ. Залга йиғилганларнинг нигохларида бир савол. “ Назокат Баҳромовна қандай йўл тутар экан? Назокат Баҳромовнани биринчилардан бўлиб табриклашга ошиққан Озоданинг икки юзи гулдастадан ўрин эгаллаган атиргуллар рангига кирди.
-Кечирасиз, дилимдагиларни тўғри етказа олмадим. Мен чин дилдан...
-Мен эса ҳазиллашдим. Орамизда сиздек инсонлар бўлиши фойдадан ҳоли эмас. Сиз каби инсонлар сабоқ, дарс ва тажрибани оширади. Яъни хаёт майдонидаги жангда сиз каби инсонлар ёнилғи вазифасини ўтайдилар. Сизни орамизда кўрганимдан ишонинг хурсандман!
Ўзи томон узатилган гулдастани хамшира қўлидан жилмайиб олган Назокат Баҳромовна нутқ сўзлаш ниятини билдиргандек секингина томоқ қириб олиб катта зални тўлдириб ўтирган ҳамкасбларига ўйчан нигоҳларини тикиб бир лаҳза сукутга толди.
Давоми 20:59 да

❤24👍7
-Болалигимда полимиелит деган касалликка чалинганман. Ҳаммамиз бу касаллик қандай касаллик эканлиги ва у келтириб чиқарадиган оқибатлар хақида тушунчага эгамиз. Касаллик менда ўз асоратини қолдирди, дастлабки вақтларда тетрапариз кўринишида юзага келган асорат даволанишлар оқибатида хаммангиз кўриб турганингиз бир оёғимни ривожланишдан ортда қолишига сабабчи бўлиб қолди. Уша вақтларда мен тузалишни эмас ўлимни ўйлаганман. У вақтда бола бўлганман лекин ўлиб кетсам яхши эди деган ўйни кўп ўйлар эдим. Сабаби мен бошқа болалардек юра олмас, югуриш хақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди. Ана уша вақтларда мени касалхонада парвариш қилган опа илк устозим кейинчалик ҳам хаёт йўлимда маслахатгуйим бўла олди. Мавлуда опадек инсонларни қадрлайман, чунки бундай инсонлар йўлдан адашган ёки хаётнинг тоши бошига келиб урилган инсонларга йўлчи юлдуз сингари ҳамроҳ бўла оладилар, улар сизга жуда ҳам яқин бўлиб кетишмайди, аммо олисдан туриб бўлса ҳам ҳаёт кўчангизда йўлчи маёқ сингари йўл кўрсатиб тура оладилар. Ундан кейин менинг хаётимда яна бир инсон пайдо бўлди. Бу уша мен тарбияланиб таълим олган мактабда рўй берди. Мендек хасталикка чалиниб бир умрга ногирон бўлиб қолган болалар кўп экан. Қаранг кўп экан! Кам эмас, кўп! Дадам рахматлик мени ўзимдек болалар яшайдиган тарбияланадиган улар таълим олиш имкони бўлган ногиронлик уйига жойлаштирдию, ўзи кўп ўтмай вафот этди. Ҳақиқий хаёт мактаби мен учун уша ногиронлик уйида кечган. У ерда хеч ким бир бирини камситмайди. Ногирон, чўлоқ, нотовон, маймоқ деган атамалар у ерда ишлатилмайди. У ердаги инсонлар бир бирини камчиликларини тўлдириб яшашади. Мисол учун икки дўст бор Бирининг кўзи ожиз, иккинчисининг эса оёғи ишламайди. Уша оёғи кучсиз бўлган бола кўзи ожиз дусти учун кўз бўла олади. Мана шундай хаёт кечириб юрган кунларимиздан бирида у вақтларда мен ногиронлик аравачасида ўтираман. Табриячи опам мени қўёшни кўрсин деб ҳовлига олиб чиқиб қўяди. Тушликка қунғироқ бўлишидан сал олдин ичкарига олади. Худди шундай кунлардан бирида ховлида аравачамда ўтирган эдим, ёши мендан бир икки ёшга катта, автохалокат натижасида танасининг бир томони мажақланиши туфайли докторлар томонидан бир қўл тирсагидан ва оёғи тиззасидан кесиб ташлганган бола ёнимга келди.
-Эй қиз деди қўлтитаёғи суянганча, нима қилаяпсан?
Унинг ахмоқона саволидан зардам қайнади. Аравачада ўтирган бола нима қила олиши мумкин!?
-Кўрмисан?- дедим жахлим чиқиб.
-Йўқ. Кўр эмасман. Қўл оёғим йўқлигини сен кўрмадингми?- деди.
-Оёқ қўлинг борку нега харакат қилмаяпсан деди ёнимга яқин келиб
-Мен ўрнимдан тура олмайман, дедим йиғламоқдан бери бўлиб.-Оёқларим ишламайди.
-Нега ишламайди? Бутунку деди навбати билан олдин қўлимни сунг оёқларимни ушлаб кўргач. –Оёқ қўлинг бус бутун, ишлайди!- деди тўла ишонч билан. Унинг катталарникидек жиддий юз қиёфаси хали хануз кўз олдимда туради. Лекин уша вақтида кўп гапирадиган эзма бир гапга тушунмайдиган овсардек таъсурот қолдирганди. Унинг сўзларига жавоб қайтармадим. У тепамда пича вақт нима қилишини билмагандек қўлтиқтаёғига суяниб турдида сунг аллақаергадир кетди. Офтоб нури элитиб кўзим уйқуга кетибди. Бир вақт кўзимни очсам тепамда турибди.
-Мана қара сенга нима олиб келдим деди қўлида турган яшил барглари узун узун пояни силкитиб.
-Нима бу дедими аравачамга осилиб зўрға қаддимни ростладим.
-Бу ховлига экилган маккжухори деди тиржайиб.
-Мен нима қиламан уни? Эсинг жойидами?
-Ха жойида. Қўлтиқтаёғини ерга ташлаб аравачамнинг ёнгинасига ўтириб олган болакай мен томон қўлида ушлаб турган пояни узатди. Мана қара. Ўтган хафтада экинларни суғораман деб сув очган қоровул амаки тунда ухлаб қолади. Эрталабгача бутун ховлини сув босиб кетганлигидан хабаринг бормиди?
-Ҳа.
-Ана уша куни ховлидаги барча экинлар сув остида қолди. Барчаси нобут бўлди. деб директор опа қоровул амакини урушганлигини ўз кўзим билан кўрган эдим.
-Нима бўлибди шунга?
Боланинг бири боғдан иккинчиси тоғдан келаётган сўзларидан ғашим келиб қошимни чимирдим.
Давоми ертага

❤36
🍂🌙 ХАЙРЛИ ТУН
МЕҲРИБОНЛАРИМ🌙🍂
🌙🍁Заминга тун чўкиб, юлдузлар чақнар,
Осмонда Оймома аллалар айтар.
🌙🌹Ширин ором олинг,
меҳрибоним эрта насиб қилса,
дийдорлашамиз
🌙🌹Хайрли тун азизларим,
ҳаммангизни яхши кўраман😴
Эртани яна биргаликда кутиб
олиш насиб қилсин илоҳим🤲🤲
!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МЕҲРИБОНЛАРИМ🌙🍂
🌙🍁Заминга тун чўкиб, юлдузлар чақнар,
Осмонда Оймома аллалар айтар.
🌙🌹Ширин ором олинг,
меҳрибоним эрта насиб қилса,
дийдорлашамиз
🌙🌹Хайрли тун азизларим,
ҳаммангизни яхши кўраман😴
Эртани яна биргаликда кутиб
олиш насиб қилсин илоҳим🤲🤲
!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз бахш этган Азизларим
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Якшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Якшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
🙋🏻♀️ Тикувчи опа-сингилларим, Сиз ҳам АСОС АНДОЗАНИ чиқаришда ёки қийин фасонли либосларни моделлаштиришда қийналасизми? Ноодатий карсетларни бичишдачи?
💁🏻♀️ Унда сизга яхши янгилигим бор!
Мен Камола Бахтияровна, 20 дан ортиқ эстрада юлдузларига либослар тиккан тажрибали дизайнер технолог бўламан..
⚡️ Айнан 25-27 ноябрь кунлари соат 20:30да ўзимнинг 3 кунлик БЕПУЛ мастер классимни ташкил этяпман.
Ушбу мастер класс давомида асос андозани чиқаришнинг осон методини, қийин фасондаги либосларни моделлаштиришни ва мураккаб карсетларни бичишни Сизга ўргатаман!
💃 Ҳозироқ мастер класс ёпиқ каналига қўшилиб олинг! Қабул ёпилишига бор йўғи 2 соат вақт қолди..👇🏻
[МАСТЕР КЛАССГА ҚЎШИЛИШ]

❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍😱ҚИЗЛАР ҲАЛИ БУНАҚАСИ БЎЛМАГАН ҲАММАСИ МУТЛАҚО ТЕКИНГА ЎРГАТИЛАДИ
ДАСТУРХОН УЧУН МАЗЗАЛИ🍱
🍰Ширин Тортлар, Мазали Овқатлар🍜 Хар хил Пишириқлар🍪 Салатлар🥗 Лағмон 🍝, Сомсалар🥟 тайёрлашни текинга ўргатаман Ҳаммаси Ажойиб😋
😱ДАХШАТ 999~ХИЛ РЕТЦЕПТЛАР ОНЛАЙН КУРС ТЕКИНГА😍ТЕЗ КИРИНГ👇
https://telegram.me/joinchat/4DvAL24BMnBkZjMy

❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен бахтлиман, деяверинг қайта-қайта...
Тонгдан бошлаб тунга қадар айтинг бот-бот…
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Тонгдан бошлаб тунга қадар айтинг бот-бот…
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Dadasi_bopladi😂👇
Эр ишдан келса хотини ёш ўғилчасини уришаётган экан, ўғилчаси хохламайман деб йиғлаётганмиш. Эр хотинига:
- Яна нима бўлди- деса
- Кўрмайсизми буни, кашасини ейишни хохламаяпти- дебди.
Эри ўғлини қулоғига бир нималар деган экан, ўғли тезда кашани еб ўйнаш учун чиқиб кетибди, хотини:
- Унга нима дедингиз- деса
....🙈🙈🤣🤣🤣

ҚЎНГИРОҚ
-Кеча мен боққа тушдим. Илгари бўйи мени кўмиб кетадиган баландликда бўлган маккажухориларни ер билан битта бўлиб илдизи қўпорилиб ётганлигини кўриб ичим ачиди. Сунг уларни ёнига бориб нимани кўрдим дегин.
-Нимани?
-Илдизи қўпорилиб ердан узилиб чириб кетишга махкум бўлган маккажухорилар ўз поясидан қўшимча илдиз чиқариб яна қайта ўсаётганлигини кўрдим. Мана кўр ишонмасанг!
Шу гапдан сунгина унинг қўлида турган маккапояга қизиқиш билан боқдим. Хақиқатдан хам илдизи йўқ маккапоялари танасидаги буғимларидан бир нечталаб илдизчалар хосил қилганди! Иккимиз ҳам навбати билан пояга сунг бир биримизга қараб қолдик. Балким уша вақтлардан мени хаёлимдан ўтган ўйлар унинг хам хаёлидан ўтгандир.
Оддий ўсимлик, унда онг, ақл ўй йўқ. Аммо у яшаб қолишга интилаяпти. Жон жахди билан яшаб қолиш учун танасининг бор имконидан фойдаланаяпти. Мен нима қилаяпман?- деб ўзимга ўзим савол бердим. Бу воқеа ва уша серсавол болакай хаётимда жуда катта дарс бўлган. Бу хаётга келиб кетишдан мақсадни англаб етганман гуё. Кимдир йўғе у вақтда сиз жуда кичкина бола бўлгансиз деб эътироз билдириш мумкин аммо мен айтаманки, уша воқеадан сунг менда эртанги кунга умид ва ишонч пайдо бўлган. Уша кундан эътиборан оёқ қўлимни ишлаб кетишига ишонч уйғонган. Бу эса келажакда ким бўламан деган саволни пайдо қилган у саволимга эса дархол жавоб берганман. Мен доктор бўламан! Жуда катта доктор бўламан. Қай даражада катта доктор бўлишимни эса ёлғиз қолган вақтимда тасаввур қилардим. Мен катта залнинг тўрида ўтираман, зални тўлдириб ўтирган оқ халатлилар мени тинглаб ўтиришади. Мана сизларга менинг болалик орзуларим ва унинг руёби. Бир умр тушакда ёки ногиронлар аравачасида қолиши мумкин бўлган қизалоқ, хозирги кунга келиб сизнинг қаршингизда докторлик либосида ўтирибди. Мен бу қисқагина ҳикоям орқали нима демоқчиман? Демоқчиманки, хаётимизда учраган хар бир инсон бизга жуда жуда зарур. Улар бекорга хаётингизга келмайди. Уларнинг хар бирининг ўз вазифаси бўлади. Кимдир йўлчи маёқ бўлса, кимдир сизнинг кўзларинингизни мошдек очиб қўядиган ур туқмоқ. Яна кимдир хаёт кўчасида йўқолиб кетмаслигингиз учун авайлаб қадам ташлашга мажбур қиладиган қопқонга ўхшайди. Шунинг барчангиз менинг хаётимда кераксиз. Агар саволингизга тўлиқ жавоб бера олган бўлсам, рухсатингиз билан ишга киришсак
Майин жилмайиб ҳикоясини тугатган Назокат Баҳромовна киприкларини намлантирган кўз ёшларини атрофдагиларга сездирмай суртиб олди.
-Назокат Баҳромовна халиги болакайнинг тақдири нима бўлди?
Залда ўтирганлардан кимдир савол ташлади. Болакайнинг тақдири кўпчиликка қизиқмикан залда пашша учса билингудек сукунат чукди.
- Ҳалиги болакай нима бўлди дейсизми? Ўтирган юмшоқ ўриндиғини секингина уёқ буёққа тебратиб олган Назокат Баҳромовна савол эгасини қидиргандек зални тўлдириб ўтирганларга назар ташлаб олдида майин жилмайиб жавоб берди. - У аллақандай спорт турини танлади. Бир нечта мукофотлар олди. Чемпион медалига эга бўлди. Хозирда оиласи билан Америка қўшма штатларида яшаяпти. .
-Назокат Баҳромовна мени сизга берадиган саволим бор эди. Шу вақтгача ўз жойига ўтирмай Назокат Баҳромовнанинг хикоясини тик холда тинглаб турган Озода ўқувчи қизлардек қўл кўтарди. Мумкинми?
-Албатта мархамат. Фақат илтимос савол кетидан савол берилмасин! Азизларим мен узоқ йўлдан келганлигимни ҳам ҳисобга олинг! Хўп албатта қониқарли жавоб олсам бошқа савол бермайман.
-Унда мархамат.
-Сиз ўзингизни қандай инсон деб биласиз? Йўлчи маёқми ёки ур тўқмоқ ёки қопқон!?
Озоданинг савол беришдан асл мақсадини англаб етмоқчидек унга бир оз тикилиб қолган Назокат БАҳромовна фақатгина ўзига хос бўлган жилмайишини яна бир бор намоён қилиб бир оз сукунатга берилди.

❤22👍14🔥4😍1
Мен ўзимни қандай инсон эканлигимни билмайман. Лекин шу ёшга кириб шуни билдимки, бу хаётда инсон ўзи нимага лойиқ бўлса, уша нарсага эга бўла олар экан. Шунинг учун "нега фалончида бор бўлгани менда йўқ!?" деган саволни ўзимга бермайман! Биз ўзбекларда "Одамлар нима дейди?" деган тушунча бор. Бу тушунча шу даражада кучлики унинг таъсирида биз ўз истакларимиздан, ҳоҳишларимиздан, хаттоки эркимиздан кечиб қўя қоламиз. Мен ўзимни айнан мана шу тушунчадан ўз вақтида воз кеча олган кам сонли хотин-қизлар гуруҳига мансуб деб ўйламайман. Сиз билан менинг дунёқарашларимизда кескин фарқлилик ҳам айнан мана шунда деб биламан. Жавоб қониқарли бўлган бўлса, мархамат қилиб жойингизга ўтириб олинг ва биз одатдагидек ишга киришамиз. Мархамат!
Бўш ўринга кафти билан ишора қилган Назокат Баҳромовна стол устига хамшира қизлар томонидан тахлаб қўйилган касаллик тарихларидан бирини қўлига олди.
Касаллик тарихини варақлаб чиқиб беморнинг умумий ахволи хақида қисқагина тушнча олиб даволовчи докторга юзланди.
-Реабилитацияга тайёрланаяпти. Афсуски тушакда қолади. Лаб тишлаб олган доктор Назокат Баҳромовна томон ботинмай кўз ташлаб олди.
-Ҳа. Бу оғир жараён. Хўрсиниб олган Назокат Баҳромовна навбатдаги касаллик тарихига қўл чўзишдан олдин Залга юзландида хали ҳам тик турган докторга ўтиринг ишорасини берди.
- Менимча бу ерда беморларни кўрмай туриб мухокама қилганимиздан кўра даволовчи доктор ва хона хамширалари билан биргаликда беморларни кўриб чиқсак яхшироқ бўлар эди.
-Худди шундай қила қолайлик залнинг хар томонидан эшитилгаётган овозларга қулоқ солганча ўрнидан турган Назокат Бахромовна стол устидан кейинги касаллик тарихини олиб ўрнидан турди. Хўп , кейинги беморимиз. Туропов Ҳожиакбар.... Касаллик тарихининг биринчи бетида қайд қилинган исмни овоз чиқариб ўқиган Назокат Баҳромовна ўқиганларига ишонч ҳосил қилмай такрор пичирлаб ўқиди. Туропов Ҳожиакбар?... Кўзларига ишонмагандек харфларга тикилиб тик туриб қолди.
- Бир йил олдин оғир автохалокатни бошидан ўтказган. Ўриндиқдан туриб Назокат Баҳромовна ёнига келган шифокор худди ниманидир эслагандек ялт юзига боқди.
-Назокат Баҳромовнага сиз бу беморни танийсиз...Эсласанг
-Ҳа, танийман. Енгилгина бош тебратиб олган Назокат Баҳромовна касаллик тарихини варақлаб чиқди. Умумий ахволи қандай?
-Ўрта оғир деб баҳолаяпмиз.
-Неврологик асоратлар сақланиб қолганми?
-Неврологикни билмадиму, лекин унда яхшигина психиатирик асоратлар бор.
Назокат Баҳромовнанинг саволомуз нигохига жавобан жилмайган шифокор йигит қўлини кўксига босди.
-Узр мен хазил тариқасида... Ҳа сақланиб қолган. Анчагина асоратлари бор. Ўзи томон ўқрайиб боққан кўзлардан кўз олиб қочган йигит нигохларини шифтга қадади.
-Ишни беморлар кўригидан бошлаймиз!
Шифокорларни ортидан эргаштирганча каридорга чиққан Назокат Баҳромовнани танасига енгилгина титроқ кирди.
Биринчи кўрган беморим у бўлишини асло истамагандим. У билан кўришини ҳатто истамагандим пичирлади. Бу қандай синов бўлди? Нега у касалхонада? Ахир Баҳромжон уни соғайиб оиласи бағрига қайтганлиги хабарини етказганди-ку! Уни хаста демаган. Нега у касалхонада? Асоратли неврологик белгилар сақланиб қолган дедими? Шунда Баҳромжон мени алдаган бўлиб чиқаяптими? У асл хақиқатни мендан яширганми? Ёки билиб туриб менга хеч гап айтишни истамаганми? Қайси тахминим тўғри?
-Назокат Баҳромовна иккинчи қаватдан бошлаймизми?
-Ҳа, албатта! Бош силкиб олган Назокат Баҳромовна Хожиакбарнинг қайси қаватда ётганлигини сўрашдан ўзини зўрға тийди.
-Туропов шу хонада, бўлим катта ҳамширасининг овозидан сергак тортган Назокат Баҳромовна сесканиб тушганини бошқалар ҳам сезиб қолишидан чучигандек хона томон шошиб қадам ташлади.....

❤21👍16🔥2
ҚУНҒИРОҚ.......
Уч кишига мўлжалланган кенг хонанинг дераза томонига ўрнатилган каровот устида тиззаларини қучиб ўтирган беморга дастлаб эътибор қилмаган Назокат Баҳромовнанинг нигохлари ўзига қадрдон инсон сиймосини ахтариб хонада кезди. Ортида турган ҳамширанинг
-Туроповнинг историяси , - деб касаллик тарихини узатиш баробарида қоши билан бемор томонга ишора қилгандан сунг бемор томон угрилган Назокат Баҳромовна тиззасини қучиб ўтирган эт ва суякдан иборат ранги униқиб сарғиш тусга кирган Хожиакбарни таний олмай хайратга тушди. Нахотки шу инсон У бўлса? Нахот одам атиги бир ярим йилда шу даражада озиб тузиб кетиш мумкин? Баҳромжон унда хаммаси яхши деган эдику! Оиласи бағрида тиниб тинчиб яшаяпти, деган эди-ку! Сониялар ичида Баҳромжоннинг жавоблари ва Ҳожиакбарнинг аҳволи ўртасида катта бир сир яширинганлигини англаб етган Назокат Баҳромовна ўзини айни дамда қўлга олиб, босиқлик билан бу жумбоқли масаланинг тагига етмаса, яна чалкашликлар рўй беришини тушуниб етди.
-Салом ўртоқ Туропов,- истамаса ҳам овози титраб кетганлиги диққатини тортди.
Овозинг титраши тайинда! Қаттиқ юмилган кўзини очмай секингина бош чайқаган беморни кузата туриб кунглидан аламли ўй ўтди. Сен уни шу аҳволга тушишингни кўриш учун курашганмидинг? Уни қайта кўрганимда қаршимда абгор ҳолатда туради деб ўйлаганмидинг? Қани у? Нега ахир? Ними сабабдан бу холга тушди? Унинг онаси бор эди-ку! Қани у аёл? Нега ўғлини қаровсиз қолдирди? Хаётмикан? Хаётдир...Наҳот вафот этган бўлса!? Ахир соғлиғида муаммоси бор эди. Эҳтимол ростдан ҳам... Йўқ! Агар ундай бўлса Баҳромжон...Жин урсин шу Баҳромжонни! Кўз олдига қош кўзи бобосиникига қуйиб қўйгандек ўхшаш хушруйгина хушбичим жияни келди. Наҳот у ёлғон гапирди, аммо нима туфайли у менга ёлғон гапирди? Бу ерда қандай сир бор? Мен хаммасини тагига етаман. Кўрикни якунлай бугун анча танаффусдан кейинги биринчи иш кунимдаёқ машмашга гап сўз ўз ортидан иғво етаклаб келадиган ходиса яратмай! Қаттъий қарор қабул қилиб олган Назокат Баҳромовна кўрикни Хожиакбарнинг хонадошидан бошлади. Ўрта ёшли инсонни шикоятлари касаллик тарихини ургана туриб ҳали ҳам каровотида тиззасини қучганча кўзлариниқаттиқ юмиб ўтирган озғир беморини зимдан кўздан кечирди. Соғлом одам ишонадиган ҳолат эмас. Қанақасига Назокат Баҳромовна хаёллари олиб қочаётганини ҳис қилиб тезда ўзини қўлга олди. Шикоятларини батавсил баён қилаётган беморга ним табассум билан юзланди.
-Сизни тушундим. Даволовчи докторингиз билан маслахатлашган холда сизда янги даво муолажаларини тайинлаймиз. Кўпчилик номидан берилган ваъда беморни тинчлантирдими. Қўлини куксига босиб миннадорчилик билдирган бемор ўз жойига секингина узалиб ётди.
-Қани ўртоқ Туропов билан гаплашайликчи, кўпчиликнинг ўзига қаратилган нигохидан елкасига оғир юк тушгандек безовта бўлган Назокат Баҳромовна ўзи ўтирган стулни Хожиакбарнинг каровоти томон итармоқчи эди, шу ерда турган докторлар бири чаққонлик билан стулни суриб берди.
-Раҳмат!
Ўриндиққа оҳисталик билан чуккан Назокат кўзи юмиқ беморга соғинчили ва хар доим нигоҳларида акс этадиган армон билан термулиб қолди.
Туропов хамшира беморнинг елкасидан оҳисталик билан турди. Сиз билан докторимиз гаплашмоқчи.
-Бошим оғрияпти...Паст овозда жавоб қайтарган Ҳожиакбар ниҳоят кўзларини очди. Қаршисида ўтирган докторлик либосидаги қизга тикилиб туриб маюсгина жилмайди.
-Биласизми доктор,- деди шикаста овозда -Мени кўзимга ўзимга таниш инсонлар кўринадиган бўлиб қолган. Охирга вақтларда кўзимни қанча махкам юмсам у шунчалик аниқ ва тиниқ кўринади. Баъзида уни узоқроқ кўришим учун ҳам кўзларимни қаттиқ юмиб оламан. Бир оз бўғиқ ва титраб чиққан овозда берилган изоҳдан юраги энтикиб кетган Назокат йиғлаб юбормаслик учун пастки лаб ички томонини қаттиқ тишлади.
-Нима деб ўйлайсиз мен ақлдан оздиммикан?
-Менимча йўқ, секингина бош чайқаган Назокат Баҳромовна ҳамшира узатган касаллик тарихи узра бош эгди.- Қандай шикоятингиз бор? Варақлаб туриб савол берди. Сизни нима безовта қилади?
- Айтарли безовталик йўқ. Майлими бир оз узалиб ўтирсам?
-Ҳа бемалол.

❤39👍18🔥2🕊1
Назокат Хожиакбарга жавоб қайтараётган онда атрофда инсонлар борлигини ҳис қилмаётганини англади. Назарида мана шу уч кишилик хонада икки ёлғиз. Анча вақтгача бир бирини кўрмаган. Иккиси ҳам бир биридан ўз кунглида ранжиган икки инсондан ўзга инсонлар йўқдек.
-Кам ухлайман. Иштахасизман. Кейин доим бошим оғрийди. Баъзида оғриқ жуда кучайиб кетади. Оғриқ ўтиб кетавермагач касалхонага ётаман. Адашмасам бу учинчи маратобо ётишим.
-Фойдаси бўладими даволанишларни?
-Бир қанча вақт оғриқ тўхтагандек бўлади. Вақт ўтиб яна қўзғалади.
-Нимадан сунг пайдо бўлди, ёки бу оғриқ сизга хаётингиз давомида доимий ҳамроҳми?
-Мен автохалокатни бошимдан ўтказдим.
-Ҳа биламан. Бу автохалокат жуда қўрқинчли бўлган эди.
Ялт боққан йигит тикилиб қолди. Унинг нигохларидаги саволларни ўққан Назокат Баҳромовна секингина бош эгди. У мени ёнига келмаганликда айблаяпти. Кунглидан ўтган ўйдан бошига зирқираш кирди. У мени ёнида турмаганликлда айблаяпти! Нахотки унга онаси айтмаган бўлса!? Онасини қўя турай, ҳеч йўқ укаси айтмаган бўлса!? Нега? Нега бунча хамма жой сирли? Нега жумбоқли?
-Сизни ҳаётга қайтариш биз учун оғир кечди демоқчиман. Ўзини мажбурлаб жилмайганини ўзи ҳис қилган Назокатни ич ичидан алам кутарилиб келиб яна бир оз шу тарзда савол жавоблари давом этса бардоши етмай қолишини тушуниб ўрнидан турди.
-Мен сизга янги текширувлар белгилайман. Синчиклаб текшириб кўрайликчи, сиздаги бош оғриқ сабабини топа олиб уни бартараф этармиз. Олдиндан сизга катта нарса ваъда қила олмайман, лекин касалхонамизнинг бор имкониятини ва етганича билимни сарфлашга сўз бераман.
Секингина бош ирғаб олган Хожиакбар ёстиққа бошини қўйиб кўзларини юмди.
Уни кучли оғриқ безовта қилаяпти. Йигитнинг оқариб кетган чеҳрасига қараб унинг ҳолатини англаган Назокат Баҳромовна хамшираси қулоғига пичирлаб муолажа тайинладида хонадан чиқиш учун эшик томон бурилди.
-Доктор!- деган чақириқ уни ортига угирлишга мажбур қилди.
-Тушлик вақтида мен учун бир оз вақт ажрата оласизми?
-Афсуски йўқ. Беморлар кўригидан сунг Минстриликка ўтишим керак эди. У ерда мени кутишаяпти. Ўйлашимча тушликкача қайтиб келишга улгурмайман.
-Мен сизни кутиб ўтирардим...
-Афсусдаман
Чарчоқ билан кўзларини юмган Ҳожиакбар бошқа сўзим йўқ дегандек секингина бош чайқади.
Назокат йигитни қайта кўз очишини кутгандек бир оз хона ўртасида туриб қолдида сунг уни кўз очмаслигига ишончи комил бўлгандек эшик томон юрди. Энди бир қадам босганида ортидан яна чақириқ эшитилди. -Доктор!
Атай асабимни бузиб мувозанатимдан чиқармоқчими ? Асабийлашаётганлигини сездирмаслик учун жилмайишга уруниб ортига бурилди.
-Мен жуда ҳам кечикдимми? Йигитни бу саволи билан нима демоқчи эканлигини тушунган бўлса ҳам савол берди.
-Нимага кечикдингиз?
-Ҳаммасига . Мисол учун илк марта қунғироқ қилишдан тортиб то шу кунгача . Эҳтимол мен ҳеч нарсани топмагандирман... Эхтимол мен кўп нарсани йўқотгандирман... Эҳтимол... Бу эҳтимолларни ва саволларнинг чеки йўқ.
-Ҳеч нарсани йўқотмагансиз,- деди Назокат Баҳромовна ўзига тикилиб турган ҳамкасбларига бир назар ташлаб олганча. Хонада яна бир оз турса Ҳожиакбарнинг қўшимча саволлар бериб қолиши унинг саволлари эса навбатдаги ғийбатларга сабаб бўлишини англаган Назокат Баҳромовна шитоб билан эшикдан чиқди. Ортидан эргашганларга қарамай кейинги хонага кирди..... Мен анчагина қурқоқ ва эхтиёткор одам эканман. Қўшни хонага кираётиб пичирлади. Ўзим ўйлагандан кўра шавқатсизроқ хам эканман. Беморлар кўригидан сунг вужудида қаттиқ хорғинлик сезган Назокат Баҳромовна нима қилиши кераклиги билмай қолгандек бир оз касалхона йўлагида хаёл суриб турдида, сунг ўзи мулжал қилган манзили томон йўлга тушди. Бугун барча саволларимга тўғри жавоб талаб қиладиган куним экан. Мен бу ерда яширинган сирларни тагига етишим керак. Нима ходиса рўй берди? Нима воқеа юз бердики, Баҳромжон мени алдашга урунди, Уринди эмас у мени алдади! Баҳромжонни топиш Назокат Баҳромовна учун унчалик қийинчилик туғдирмади.

👍18❤15🔥7