📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ОНАНГНИ ДОКТОРГА ОБОРАСАНМИ?!

БУ ШЕЬР КИТОБ КАМ ЎҚИЙДИГАНЛАР УЧУН БАДИИЙЛИКДАН ҲОЛИ,ЗАМОНАВИЙ ТИЛДА ЁЗИЛДИ...ЎҚИНГ, БУ ЯНГИ УСЛУБДА.

... ўғли униб - ўсиб омади олчи бўлиб кетди.Катта уй солди, лекин онасини қаратишга вақти йўқ, филдай "Жип" олди онасини дори - дармонига пул йўқ.Кексайган она шўрлик эса ийманиб дардини айтолмайди...
Муаллиф

Маккага оборма, майли қолсин хаж,
Шунчалар дунёга оворасанми?
Эй, дўстим, эмаклар, оёғи фалаж,
Онангни докторга оборасанми?!

Кайфингга киссангга пул солиб бординг,
Қай қизга оқшомда гул олиб бординг,
Олдига хаётдан кўп, нолиб, бординг,
Онангни докторга оборасанми?!

"Жип”нгда жиртиллаб, қора очкида,
Чимёнда сакрадинг, учқур конкида,
Ичларинг бир ачиб, кўрган пайтингда,
Онангни докторга оборасанми?!

Бўйнингга тақибсан, тиллодан занжир,
Мускули ўйнаган, йигитсан, абжир,
Сен ўша эламас, хув, қари кампир...
Онангни докторга оборасанми?!

Тенг эмас энг арзон иссиқ уколга,
Чекканинг бир пачка заҳри қотила,
Бир соат кирмайин, "вай - фай","гугл"га...
Онангни докторга оборасанми?!

Бензинни қизғонсанг, тутганча елканг,
Опичла, кичрайиб қолган шу кўлканг,
Тўққиз ой қорнида кўтариб юрган,
Онангни докторга оборасанми?!

Авчаркангга топдинг зўр қиммат каша,
Пайнет қил, деб жеркди, рус қизи Маша,
Она-да, ийманиб, қилмас хар - хаша...
Онангни докторга оборасанми?!

Эҳ, укам, бу дамлар ўткинчи бир зум,
Йўқотсанг, йиғларсан, афсусда юм-юм,
Кўп нарса керакмас, арзимас чиқим,
Мурод дер: Азобда оғринар сим - сим...
Онангни докторга оборасанми?!

Қизил тоғ шоири
Муроджон Жўраев


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21😢10
📝​​БАХТ УЗИ НИМА? Хикоя.

Бошидаёк Санжарнинг режалари тайёр эди. Акасига тузукрок қиз топилса, тўйни ўтказиб, кейин хорижга ўқишга кетмоқчийди.
Бирдан ҳаммаси бошқа томонга ўзгариб кетди.
Навбатдаги хонадонга совчиликка борган онаси ва аммаси Санжарга телефон қилиб "тез етиб кел" деб қолишди.
Улар айтган манзилга- ҳашаматли дарвоза ёнига келиб тўхташи билан эса, дарров уни ичкарига олиб кириб кетишди. Уй ичи ташқаридан ўн баробар ортиқроқ ҳашаматли экан. Санжар сир бой бермай деди-ю...
Уй бекаси тўлагина аёл пишиллаб, Санжарнинг олдига ноз неъматлардан қўяр экан, зимдан қараб-қараб олди.
Санжар хеч нарсани тушунмай ўтирган бир пайтда эшикдан чой кўтариб- барваста, чиройи хам ўртача, истарали қиз ийманиб кириб келди. Чойни катталар қолиб, Санжарга узатаркан, рўпарасида ўтирган аммаси йигитни имлаб "Қани чойни ўрнингдан туриб ол-чи!" деб қолди. "Нега энди?" деб турган Санжар ахийри чойни тик туриб қабул килди.
Уйга қайтишгач, то онаси Санжарни ёнига чақириб ҳаммасини тушунтиргунча, йигит вақеаларни ўзича тахлил қилиб кўрди. Билишича, акасига қидирилган қиз салгина барвастарок бўлса-да, лекин оиласи- онасига жуда маъқул тушган, шунинг учун қизни- акасидан анча бўйдорроқ Санжарга тўғирлаб қўя қолишган.
Санжар ҳар қанча қатъий рад этмасин, она йиғлаб бўлсада, боласининг розилигини олди.
- Фақат шартим бор!
-Айт! Ўша шарт партингни! Фақат мана шу қизни олсанг бўлди, ман розиман. Онаниям розичилигини ўйла мундоқ, косанг оқаради!
-Акамдан олдин уйланмайман... Кейин... бу учрашганим хисобмас, қизни яқиндан билишим керак.
-Хўп, кўнглинг хотиржам бўлсин Санжар...
худо хоҳласа аканггаям тез орада қиз топамиз.
Онаизор қиз қидириб бой хонадонларга қатнай бошлади. Лекин бир ўқитувчиликка ўқиётган, ҳам чевар, гулдай ҳунари бор деб мақталаётган оддий, ўртахол оилани қизини кўрди-ю, бошка қиз қидиргиси келмай қолди.
-Энди ўғилларим, бир-бирларингга пар бўсин деб ўзига тўқ иккита оиладан қиз оламан деган эдим... Гап пешонада экан-да... Биттангга эпли, биттангга сепли, мартабаси улуғ одамларни қизи тўғри келиб турибди. Манга худо бахтларингни қўш қўллаб берса бўлди...
Санжар тўйгача келин билан уч-тўрт марта учрашиб кўрди, хар сафар бир сариқ сочли қизнинг биқинида келин бўлмиш чиқиб келар, Санжарнинг саволларига қисқа жавоблар берар, Санжар сал узоқлашиши билан ўша сариқ сочли қиз билан пичир-пичир қилгани- қилган эди.
Санжар келин бўлмишни уятчан, камгап деб ўйлади. Ўқишига суриштириб борди, билса-ки, қиз умуман дарсга келмас, лекин казо-казо қариндошлари сабаб ўқишдан хайдалмас хам экан.
Шу билан кетма-кет тўйлар ўтиб, Санжар куёвга айланди. Келин сеп ёйган уйга кираркан, нарсаларнинг кўплиги ва дабдабасидан кўзига уйнинг қовурғалари қайишаётгандай кўриниб кетти.
Илк кундаёқ, келинчакнинг гап сўзларидан, ўзини тутишидан ёш боланинг дунё қараши сезила бошлади. Умида анча вақтини соатлаб суратга тушиб ўтказар, кейин суратларни қариндош дугоналарига жўнатиб, улар билан мухокама қила бошларди. Кариндош дугоналарининг бирон фикри ёқмаса, ёстикка бошини ўраб йиғлар, Санжар бу кап-катта одамнинг ёш қизчаларникига ўхшаш қилиқларини баъзида тушунмас, баъзида эътибор ҳам қилмай қўя қоларди. Бир оқшом уйга кирса, ҳамма ёқ юракча суратларига тўлган, ойналарга лаб бўёкда лаблар ва юракчаларнинг расми чизиб чиқилган эди.
- Ха тинчликми???
- Бугун-чи тўйимизга ўн етти кун бўлди!
Кейинчалик бундай ғалати изоҳли жавоблар кўпайгач, Санжар хотини у билан хазиллашмаётганини, унинг бори- шу эканлигини тушунди.
Умида Ойниса опанинг икки фарзандидан бири- ягона кизи эди. Отасининг маишатпараст, нашавандлиги таъсири унда кўпроқ сезилар, Умида ёш қизчалардек фикрлаб, фойда зарарни яхши тушунмасди. Онасининг қимматбахо тақинчокларини дугоналарига арзимас нарсалар учун бериб юборар, буларнинг баъзида миси чиқса-баъзида чиқмай колаверар, она ё сезар, ё сезмас эди. Лекин барибир фарзанд ширинлик қилиб "бунда нима гунох" деса, баъзида Умидани қаттиқ уришиб берарди. Ойнисаопа Санжарни кўрди-ю " киройи куёвинг бўлса, шундай бўлса-да" деб юборди.

Давоми 15:30 да
❤62🤔4
​​Умида бу йигит билан яшаб кета олармикан деган ўйи хам бор эди.
Шунинг учун зиёфат ошларининг овозасини етти махаллага етадиган қилиб берди, сеп-сидирғадан куёвнинг уйи бели букилар даражада қилиб ошириб-тоширди, тўйдан уч кун ўтибоқ куёвига қиммат хориж машинасини тортиқ қилди.
Лекин шу куёвнинг чироғи сал очилмайроқ турибди-да.
Ойниса опа чалларида пишиллаб юриб бориб, қудасини билагига қўш узуклар тақиб қўйди, келган аёлларни бошдан-оёқ сарполарга кўмди. Чунки у ич-ичидан "Жоним борича Умидани қўллайман, дўст-душманимни олдида яшаб берса бўлди" деб ўйларди.
Санжар эрталаб иномарка машинасида махалладан энди чиққанди, акаси Сардорнинг ким биландир гаплашиб турганини кўрди. Тўхтаймикан деганди, акаси қўли билан "кетавер" деган ишорани қилди. Шу бўйи кечкурун уйга қайтса, акаси оёғини қайилтириб келган, янги келинчак эрини атрофида парвона бўлиб юрибди. Сал олдин бирга дўхтирга чикиб, эндирокда келишган экан. Шу сабабдан овқатни онаси тайёрлабди. Шундагина Санжарнинг хаёли ўз хотинининг қўлидан ҳали бирор марта овқат емаганига кетди. " Ўзи у умрида овқат қилганмикин" деган уйда ичкарига кирганди қараса, Умида ўз-ўзини ҳар доимгидек телефонида суратга олиб ўтирибди.
- Овқатланмайсизми?,
қорин нима дияпти? деб аста сўради куёв.
- Тайёр бўптими? саволга-савол билан жавоб қайтарди келинчак.
Санжар индамай чиқиб кетди. Тўғри хотинининг қизлик уйига қараб машинасини хайдади.
Ойниса опанинг ўзи қовоғи сал учиб турганди, бежизга эмас экан.
Остонада, уй хизматчиси Иранинг ортида, барвастагина бўлиб янги куёв турарди. Юраги оркага тортиб кетди.
- Вой, Санжаржон болам, ўғлим... келинг тўрга ўтинг, чиқинг болам...
Санжар бу сўзларни эшитиб, озгина кўнгли юмшагандай бўлди. Минг истиҳола билан қайнонасига юрагини очди.
Ойниса узок пайт тирноқларини, узукларини бесаранжом ўйнаб туриб эшитди. Кейин Санжарни ҳайрон қолдириб йиғлаб юборди.
-Мани шу иктагина болам хаётимни мазмуни, энди сиз ҳам боламсиз!.
Тўғри... Умида сиздай, мандай эмас, отасининг таъсири...
У ёшболага ўхшайди, лекин энди у сиз билан бахтли яшайди. Ман сизлар бахтли яшашларингиз учун ҳамма нарсани қиламан...
Фақат сизлар ажраб кетишларингиз манга керакмас... энди буни Умида кўтаролмайди!!!
Кейин Ойнисаопа "ман ҳозир" деди-ю, ичкари уйга кириб кетди, аввал сейф калитларини шиқирлагани эшитилди кейин, "ғийқ" этган овоз...
Ойниса опа ичкаридан кўзларида кўзойнаги билан бир қанча папкаларни кўтариб чикди. "Дуп" этиб, ойнаванд столга қўйди. Тушунмай турган куёвига секин изох берди:
- Мана ўғлим, сизга атаганларим... Тўйдан кейиноқ ўзи сизга бераман деб уйга олиб келиб қоғозларни тартиблаб олиб қўйгандим... Бу
ерда ҳорижий фирманинг барча хужжатлари, бемалол жой-жойига қўйиб кредитлар олишингиз, конвертациялар қилишингиз мумкин. Мана буниси учта хусусий фирманинг хужжатлари! Тоза фирмалар... Ўзим шакллантирганман.Эртага банкларга ва натариусга айтиб қўяман, йўл-йўриқлар билан таништиришади...
Кейин жим бўлиб бир муддатдан сўнг яна қўшиб қўйди:
-факат... сизлар тинч
бўлинглар болам...
Санжар уйга келганда, ошхонада келинойиси бир нарса пишираётган, акаси хам ўша ерда экани уларнинг кулгусидан сезилиб турарди. Бир қанча муддатдан кейин акаси хотинига суялиб ошхонадан чиқди.
- Ўзингизни қийнамай ётсангиз бўлмайдими? ака... оёқ тузукми ўзи???
- Ҳааа Санжар келдингми?
Санжарнинг шу тобда уларга хаваси келиб кетди. Дераза токчасида эса қалин муқовали қайнонаси берган хужжатлар кўзига алланечук мунғайиб кўринаркан, Санжар чуқур хўрсиниб қўйди.
Ummu Zaynab Ummu


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41🤔10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Совуқ кунда иссиқ қаҳвага нима дейсиз...?😊☕️🌨

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
​​📝Эр ва психолог ўртасида суҳбат

— Муаммоингиз нима?
— Чарчоқ ва оғир иш.
— Нима иш қиласиз?
— Банкда ҳисобчи.
— Аёлингиз нима иш қилади?
— Ишламайди. Фақатгина уй бекаси.
— Ким эрталаб сизни ва фарзандларингизни уйғотиб, барчангизга нонушта тайёрлайди?
— Аёлим. Чунки, у ишламайди-да.
— Аёлингиз қачон уйғонади ва сиз қачон уйғонасиз?
— Аёлим эрталаб бешда, мен еттида уйғонаман. Чунки, у болаларни мактабга тайёрлаб, бизга нонушта пиширади.
— Болаларни мактабга ким олиб боради?
— Аёлим. Чунки, у ишга бормайди.
— Аёлингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади-ю, сиз нима иш қиласиз?
— Уйга қайтиб, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювади, уйни супуради, фарзандларнинг қайтишини кутади. Ишламайди-да, шунинг учун бу юмушларни қилади. Мен эса, пешиндан кейинги соат учгача ишхонада бўламан.
— Кечқурун ишдан қайтганингизда, нима қиласиз? Аёлингизчи?
— Машаққатли иш кунидан сўнг овқатланиб, бироз дам оламан. Аёлим болаларимнинг уй вазифаларини қилишга қарашиб юборади. Кейин чой дамлаб келиб, бирга чой ичиш учун мени уйғотади.
— Шундан кейин кечқурун сиз нима қиласиз? Аёлингизчи?
— Газета ўқийман, телевизор кўраман, янгиликлар билан танишаман, аёлим идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларимни уйқуга ҳозирлайди.
— Энди айтингчи, психолог маслаҳатига ким келиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Кўпроқ ким дам олиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Эрта тонгдан то кечгача тинмай меҳнат қиладиган ожиза инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Иш соатисиз, маошсиз, техника хавфсизлигисиз, қўлқопсиз, мукофот пулисиз, ташаккурсиз ишлайдиган ва бу билан малолланмайдиган, шикоят қилмайдиган, ташлаб кетиб қолмайдиган инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Оналар, опалар, сингиллар, хотинлар, қизлар тиним билишмайди. Яна уларни «бекорчи» дейилади.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qiz deb nolimang......

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5💔1
#Ачинарли

18 ёшгача тухум қовуришни билмаса уят эмиш-да.

Шу ёшгача шаҳодат калимасини билмаслик эса, қўрқинчли эмас экан..!


Астағфируллоҳ


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢20💔7❤2🤔1
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🔥1
Зохид ака! Кисмат бизни учраштирган эди, энди яна унинг узи айиряпти. Сиз-ни чин дилдан севдим, бунинг учун так-диримдан розиман. Аммо энди йулла-римиз бошка-бошка. Атиги бир неча кун илгари менга кундош булган хоти-нингиз Гулширин энди менинг опам. Чунки томиримда унинг кони окяпти. Опасининг бахтига чанг солиш сингил-нинг иши эмас. Гулширин опам туфайли хаётга кайтдим, боламни багримга бос-дим. Илтимос, унинг кузидан ёш окиз-манг. Биз туфайли чеккан озорлари хам етарли. Шу дакикадан бошлаб мен сизни унутдим, сиз хам мени унутинг. Мени изламанг, Нозима".
Зохид турган жойида тош каби котиб колди...
💥КУНДОШЛИ УЙ. - 891575254262
КУРГУЛИК...

Инсон бошига огир кун тушганида "шу кунлар тезрок утиб кетса, албатта бахтли буламан" деб узини ишонтирди. Гулширин хам шундай фикрда эди. "Нозима булмаганида Зохид акам яна оилага кайтади, мен албатта бахтли бу-ламан" деб уйларди. Нозима хаётидан буткул кетишини истарди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32🔥4
Мана, у истаган кунлар келди, энди Нозима йук. Энди у ноз-фироклари би-лан Гулшириннинг эрини ром килмайди, болаларига аталган мехр-мухаббатни угирлай олмайди. Аммо... Аммо нега Гулширин бахтли эмас? Нега у тушла-рида мудом ортидан кувиб етолмайди-ган бахт шуъласи унинг зулмат копла-ган калбини ёритмайди?
Нозимани йукотиб куйган Зохид тел-басифат булиб колди. Хатто ишини хам йигиштириб куйди. Аламини ичкилик-дан олади. Эртаю кеч мехмонхонага кириб олиб, ичади. Мехмонхона арок шишасига тулиб кетди. Баъзан Гулши-рин эрининг тунлари хунграб йиглага-нини эшитади. Ана шундай пайтларда узининг хам юраги эзилибкетади.
"Нозимага кон бериб, нотугри килдим-микан? Агар унга кон бермаганимда бу ердан кетмасди" деган фикр хаёлида йилт этади. Аммо кундошининг хаётини саклаб колганини эсласа, тугри иш кил-ганига амин булади. Агар ушанда Нози-
ма хаётдан куз юмганда Зохид акаси бунга чидай олмасди. Хозир эса унинг тириклигини, каердадир боласига мехр бериб яшаётганини билади. Хеч курса шу юрагига таскин беради.
Нозиманинг хаётга кайтиш вокеаси-дан кейин кайнонасининг Гулширинга муносабати бир оз узгарди. Буткул ме-хрини бермаса-да, олдингидек жеркиб, менсимай гапирмайди. Гарчанд, бирор марта курмаган, багрига босмаган бул-са-да, Нозиманинг боласини уз набира-си деб тан олади, гудаккинани она ме-хрига зорликдан саклаб колгани учун Гулшириндан миннатдор булади. Ота-онаси Зохидга бир неча марта танбех берди. "Келин кийналиб кетди, бундок уйласанг-чи", деди Холида хола. "Мен-чи, ойи, мен кийналмаяпманми? -кукси-га урди Зохид. - Акалли боламни кура олмадим. Бир марта курганимда, кули-мга ушлаганимдаям майли эди. Неча марта ортидан бордим, лекин Нозима-нинг онаси куришишга йул куймайди. "Кизим хотинингздан бир эмас, икки жон карздор. Унинг томирида Гулши-рин кизимнинг кони окяпти. Энди улар опа-сингил. Нозима касам ичган, агар бузса, касам бегунох болани уради", деди. Мен Нозимасиз кандай яшайман энди?"
Эркак кишининг ишламай, эртаю кеч куксини захга бериб ётиши ёмон булар-кан. Гулширин илгари эрининг ишдан эртарок кайтишини орзу килган, кеча-лари ухламай кутган булса, энди арок хиди буруксиётган хонада ётган эри у билган, борлигини багишлаган Зохид эканига ишонгиси келмайди. Хатто бо-лалари хам дадасининг олдига киришга безиллаб колган. Зохид уларни курди дегунча кучоклаб олиб, йиглайди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤49🔥7
Фирмасидаги ишлар хам улда-жулда булиб колди. Чет эллик хамкорлари шартнома шартларини бекор килмокчи булишибди. Бу корхона учун катта йу-котиш эди. Уринбосари аллакандай хужжатлар кутариб келди. "Зохид Мар-донович, соглигингизни тиклаб олгуни-нгизча бошкарувни вактинча менга топширсангиз. Чет эллик хамкорлар шартномани бекор килишса, бозорда урнимизни йукотиб куямиз", деди кого-зларни узатаркан. Зохид хозир укий оладиган ахволда эмас эди, укиганида хам нима ёзилганини идрок килишга кодир эмас. Уринбосари курсатган жойга бармоклари титрай-титрай имзо куйди. Уринбосарнинг юзига таббасум ёйилди. "Зохид Мардонович, буни юв-масак булмайди", деди тиржайиб ва кора папкадан буйни узун шиша чикар-ди: "Чет элники экан!" Шундай деб узи-га ва Зохидга тулдириб арок куйди. Зохид чулда колган кишидек пиёлани бир кутаришда бушатди. Уринбосар атайин килдими ёки чиндан хам шунд-ай булдими, пиёлани огзига олиб бора-ётганида калкиб кетиб, арок устига ту-килди.
- Оббо, бу палакатни каранг энди, - аф-суслагандек бош чайкади уринбосар. - Би соатдан кейин хамкорлар билан уч-рашув белгиланган. Устимдан арок хи-ди анкиб турса биз хакимизда нотугри хаёлга боришмасин тагин. Уйга бориб, кийимларимни алмаштиришим керак. Узр, Зохид Мардонович, сиз билан бош-ка куни отамлашамиз, - шундай дея у Зохиднинг пиёласига яна арок куйди.
Арокни симираётган Зохид унга кул силкитиб, "кетавер" дегандек ишора килди. Уринбосар чикаётиб, ховлида куймаланиб юрган Гулширинга кузи тушди.
- Янга, сизга кийин булибди-ку, - деди ачингандек бош чайкаб. - Акам тоза мана бунга берилиб колибдилар-ку, - у икки бармоги билан томогига чертди.
Гулширин хижолатдан ерга кириб ке-таёзди. Катта бир корхонанинг бошлиги кул остида ишлайдиган ходимига? Эр-какнинг "пиёниста" жеб ном чикариши оиласи учун хам иснод.
- Илхом ака, илтимос, бу гап шу ерда колсин, - илтимос килди Гулширин хи-жолатомуз. - Эшитган кулокка яхши-мас.
- Албатта, албатта! Сиз хеч нарсадан хавотир олманг, Гулширинхон, боягина "янга" деб ялтокланаётган уринбосар негадир бу гал унинг исмини айтди. - Ха-я, эрингизнинг маошини олиб келган эдим. Узига берсам, арокка сарфлаб юборади, - атиги бир неча дакика олдин "Зохид Мардонович" деб тиржа-
йиб утирган уринбосар "эрингиз" дега-
нида менсимай гапиргани сезилди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤43🔥12❤‍🔥1
Буни олиб куйинг. Агар керак булса, хеч тортинмай ёрдам сурайвепинг, - шун-дай дея у жувонга бир даста пул узат-ди. Пулни бераётганида гуё тасодифан булгандек, Гулшириннинг бармоклари-ни силади. Гулширин чуг устига боти-риб олгандек дарров кулини тортди. Эридан бошка кишининг кули тегмаган бармоклари оташ кувурида куйгандек булди, юзи хам лов-лов ёнди. Унинг хо-латини куриб уринбосар ич-ичидан завкланди, юзига ним табассум ёйилди
- Яхши боринг, Гулширин уринбосарнинг безбетлигидан жахли чикканини билди-риш учун кошларини чимириб дарвоза-ни очиб, "кетаверишинг мумкин" деган-дек тураверди. Унинг ортидан дарво-зани ёпаркан ич-ичидан гижинди: "Турки совук!"
Илхомнинг хозирги килигидан Гулши-рин гижинди. Нобоп нарсага тегиб кет-гандек хис килиб, кулини совунлаб юв-ди. Мехмонхона томондан Зохиднинг укчиётган овози эшитилди. Афтидан, куп ичганидан арокин кутаролмай, ук-чияпти: "Эй, худойим, бу кунларнинг охири борми? Бахтли кунларимни бер..."
💥КУНДОШЛИ УЙ. - 891575254518
Дадаси кунгирок килиб, "Бир келибкет" дейиши Гулширинни хайрон колдирди.
Хар замонда телефонда хол-ахволи-ни сурашини айтмаганда, уша кетгани-да буён дадасиникига боргани йук.
Ушандан буён дадасини бир марта - акасининг уйида курди. Жиянининг ту-гилган куни муносабати билан акаси кичикрок зиёфат уюштирганди. Дада-си эркаклар утирган хонада булгани учун Гулширин у билан салом-аликдан нарига утолмади. "Мехмонлар таркагач гаплашиб олармиз" деган нияти хам чи-ппакка чикди. Угай онаси Мавлуда кун-гирок килиб, ниманидир бахона килиб чакириб олди. "Хотин бир дадангизда бор. Телефон килиши билан учиб кет-тдилар-а! Неварамнинг тугилган куни-да бош булиб утирай хам демадилар" деб захарханда килди ушанда янгаси.
Дадасининг кутилмаганда йуклаши сабаби нимада экан? Аник билмаса-да, булажак сухбат уйгай онаси билан бог-ликлигини кунгли сезарди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤69👍10🤔9🔥5
Ҳаётимизнинг шундай кунлари борки, биз уларда қайта ва қайта яшашни истайверамиз...❤️‍🔥
Аммо...
У кунлар сира қайтмайди...!

Умрингиз шундай унутилмас кунларга бой бўлсин хайрли тун Қадрдоним!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6🥰1👏1
Ассалому алайкум
Мехрибонларим!

Хайрли тонг!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
Сешанба тонги хайрли бўлсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8🥰2
Баъзан кун оддийгина бошланади. Шакарсиз қаҳвадек.

Унга сен УМИД қўшасан. Сўнгра бетакрор кун бўлади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍1
Ҳаётий ҳикоя

Бир куни бир ақилли профессор институтда талабаларга савол берди. У ўзига жуда ишонган эди:

Профессор: Худо яхшими ? Талаба: Ҳа.

Профессор: Шайтончи ?
Талаба: Йўқ.

Профессор: Тўғри... Ўғлим айтингчи, ерда ёмонлик мавжудми ?
Талаба: Ҳа

Профессор: Ёмонлик ҳамма ерда бор, шундай эмасми ? Ва ҳамма нарсани Худо яратган тўғрими ?
Талаба: Ҳа

Профессор: Унда ёмонликни ким яратган ?
Талаба: ......

Профессор: Сайёрамизда хунуклик, мутакаббирлик, касаллик ва жаҳолат бор. Буларнинг бари бор нарсалар, тўғрими ?
Талаба: Ҳа, жаноб...

Профессор: Хўш, уларни ким яратди ?
Талаба: .....

Профессор: Фан инсон ўз атрофидаги дунёни кашф этиши учун 5 туйғу бор деб айтади. Айтингчи, сиз ҳеч Худони кўрганмисиз ?
Талаба: Йўқ жаноб...

Профессор: Айтингчи, сиз ҳеч Худони тинглаганмисиз ?
Талаба: Йўқ жаноб...

Профессор: Сиз ҳеч Худони ҳис қилганмисиз ? Уни таъмини татиб кўрганмисиз ? Ҳидини ҳидлаб кўрганмисиз ?
Талаба: Бундай эмас деб қўрқаман жаноб...

Профессор: Ва сиз шунда ҳам унга ишонасизми ?
Талаба: Ҳа!!!

Профессор: Олинган тажрибаларга асосланиб, фан Худони йўқ деб даъво қилиши мумкин. Сизни бунга қандайдир қаршилигингиз борми ?
Талаба: Йўқ профессор, менда фақат ишонч бор!

Профессор: Гап ҳам айнан шунда... Ишонч- бу фаннинг энг катта муаммоси!

Талаба: Профессор, совуқлик мавжудми ?

Профессор: Бу қанақа савол ? Албатта мавжуд... Нима сен ҳеч қачон совуққотмаганмисан ? (Талабалар йигитнинг саволидан кулишди)

Талаба: Аслида эса, профессор совуқлик мавжуд эмас... Физика қонунларига мувофиқ, биз совуқлик деб атайдиганимиз аслида иссиқликнинг йўқлигидир... Демак совуқлик йўқ... Биз бу сўзни фақат иссиқлик йўқ пайтда ҳис қилаётган нарсамизни тасвирлаш учун ўйлаб топганмиз... (Аудитория жим бўлиб қолди)

Талаба:Профессор айтингчи, зулмат(қоронғулик) мавжудми ? Профессор: Албатта мавжуд, зулмат бўлмаса тун бўладими?

Талаба: Сиз яна ноҳақсиз! Жаноб... Зулмат ҳам мавжуд эмас. Зулмат аслида ёруғликнинг йўқлиги ҳисобланади. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, лекин зулматни эмас. Оддий нур зулмат дунёсига кириб уни ёритиши мумкин. Сиз бир жойнинг қанчалик қоронғу эканлигини билмоқчи бўлсангиз нима қиласиз ? У ерда қанча миқдорда ёруғлик борлигини ўлчайсиз, шундай эмасми ? Зулмат- ёруғлик йўқ вақтда инсон нимани ҳис қилаётганини тасвирлаш учун ўйлаб топилган тушунарсиз атамадир...

Ана энди айтингчи ўлим мавжудми ?
Профессор: Албатта мавжуд... Ҳаёт бор ва ўлим ҳам бор. Унинг тескариси.

Талаба: Сиз яна ноҳақсиз профессор. Ўлим- бу ҳаётнинг тескариси эмас, унинг йўқлигидир. Сизнинг илмий назариянгизда жиддий ёриқ пайдо бўлибди.

Профессор: Бу билан нима демоқчисиз?
Талаба: Профессор сиз барча талабаларга биз маймунлардан пайдо бўлганмиз, деб ўқитасиз. Сиз бу эволиция жараёнини ўз кўзингиз билан кўрганмисиз?
Профессор гап нима ҳақида кетаётганини тушуниб, кулимсираб бошини chayqadi.??

Талаба: Бу жараённи ҳеч ким кўрмаган. Демак бу сизни олим эмас, кўпроқ руҳоний эканлигингизни англатади. (Аудитория кулгудан бақириб юборди??)

Талаба: Ана энди айтингларчи, бу хонада профессорни миясини кўрган биронта инсон борми? Уни тинглаган, ҳидлаган ва унга тегиб кўрган инсон борми ? (Аудиториядагилар кулишни давом эттиришди)

Талаба: Кўринишидан ҳеч ким ..!
Демак илм-фан назариясидан ва олинган тажрибалардан келиб чиқиб айтишимиз мункинки, профессорнинг мияси йўқ. Ҳурматли профессор, биз бундай ҳолатда қандай қилиб сизнинг марузаларингизга ишонишимиз мумкин ?
(Аудитория сукунатда)

Профессор: Мен фақатгина сизлар менга ишонишингиз керак деб ўйлайман.
Талаба: Худди шундай ! Худо ва инсон ўртасида битта алоқа воситаси бор Бу-ИШОНЧ Профессор жойига ўтирди.
Бу талабанинг исми Алберт Эйнштейн эди...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38👍12👏9🔥4
​​📝 ​​ЙЎҚОТМАСДАН АВВАЛ АСРАЙЛИК.

(ИБРАТЛИ ҲИКОЯ)

Улар жуда қаттиқ жанжаллашиб қолишди. Хотин тугунини тугиб, боласини опичлаб, ота уйига жўнади. Эр бир оғиз «қол» демади. Маҳаллаларига кираверишда, дугонасини учратиб қолди. Дугона «Сени кўриб қолганим яхши бўлди-да, болангни онангга ташлаб, тезроқ чиқ. Бир жанозага бирга бориб келамиз», деб ўтинди унинг ранг-рўйига ҳам қарамасдан. У ҳам сиқилиб турган эди. Бирга боришди.

Кексагина бўлса ҳам, ўсмали қошлар-у, сурмали кўзлари бир ҳуснига ўн ҳусн қўшиб турган оппоқ момиқдек аёлнинг дунёни бузиб, «Вой, азизим!» деб, кўксига муштлаб йиғлаши унга бироз эриш туюлди. «Набира-чевараларнинг олдида...»

Улар қаттиқ аразлашган эди. Эри ҳам йўқлаб келмади. Ота уйида анча қолиб кетди. Тасодифми, дугонаси билан бирон етти ой ўтиб, яна ўша хонадонга йил ошига боришди. Дастурхонда қушнинг сутидан бўлак ҳамма нарса бор, фақат ўша «Азизим!» деб кўксига уриб йиғлаган гўзал аёл кўринмасди. Дугонасидан уни сўради. У эса давра тўрида бир парчагина бўлиб ўтирган муштипар аёлни кўрсатди.

У бир зум лол қолди, юрагидан нимадир чирт узилиб тушгандек бўлди: «Ёлғизликнинг юки қанчалар оғир».
Уйга келиб, тугунини тугди, боласини олиб, уйига йўл олди: «Айиқ эди, маймоқ эди, эрим эди. Ёриқ эди, юриқ эди, уйим эди...»
Жамила ЭРГАШЕВА


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19👍9🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отани шундан кейин ҳеч ким кўрмабди😁

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁13❤2😍2
Овсинлар...

-Яна ҳамма ишни Сизга ташлаб кетишяптими қизим? Болани менга бера қолинг-Ирода бир ярим ёшлик Дамирни қайнонасига бераркан жилмайиб қўйдию ҳеч нарса демади. Шу жилмайгани ҳам сумкасидан нимадир қидираётган овсинига эриш туюлдими, қайнонасининг айтган гапидан ранжидими қошлари бир чимирилиб, кўзлари худди девор айбдордек деворга ўқрайиб қаради. Дарвозахона томондан чиқ дегандай эри машина сигналини устма уст икки марта босганидан сўнг зўрма зўраки яхши ўтиринглар деб минғиллаб тарс турс юриб чиқиб кетди.
Ирода дастурхонни йиғиштириб идишларни ювди. Ошхонани супуриб, полларини артиб чиққач хамирга уннади. Хамири ошгунча супра ёйилганидан фойдаланиб дарҳол мантига ош хамир олиб, ошқовоқни тозалаб қирғичда қириб қўйди. Пиёз тозала, гўшт тўғра, болага қара, ҳовли ўртасидаги кафтдеккина ерга экилган сабзи пиёзни ўта билан хамир ҳам ошиб қолди. Нон ёпиб пешинга озгина нон палов қилиб қайнонаси билан еб олишди. Сўнг боласини ухлатиб манти тугишди. Қайнонаси бироз қарашди. Манти пишгунча боласининг кийимчаларини дарҳолгина ювиб олди. Унгача ҳамма иш, ўқишдан қайтиб ҳам бўлди. Ошқовоққа гўшт ва думба қўшиб пиширилган мантини мақтаб мақтаб ейишди. Овсини идишларни тўплаб, дастурхонни йиғиштирган бўлдию, лекин идиш товоқ ювишни Иродага ташлаб секин уйига кириб кетди. То идишларни ювиб, ошхонани тозалагунча соат ҳам кечки ўнга яқинлашиб қолди.Ҳар куни шундай ўтади Ироданинг.
Замира катта овсин. Олий маълумотли, олий тоифали аёллар ҳакими. Ирода эса Педагогика Олийгоҳини тугатиш арафасида болалик бўлди. Ҳали ишлаб улгурганича йўқ.
Қайнонаси боласига қараб турса, Иродага иш писандмасди. Жами саккиз киши, кичкинтой Дамиржон билан тўққиз кишидан иборат рўзғорнинг пишир тушир, кир чири, супур сидирини бир ўзи эплар, ҳатто дам олиш кунлари ҳам овсини кеч уйғониб ош-овқатга қарамаса ҳам асло ранжимас, эҳтимол ичида бироз койинса ҳам ташига чиқармасди. Тарбияси шунақа.Шаҳарнинг энг обрўли оилаларидан бирининг фарзанди бўлмиш Иродани онаси шунақа тарбиялаганди.Йўқ,Замира овсинига миннатдорчилигини изҳор қилар эди.Ора орада
-Яхшиям Сиз борсизееей келинмулло.Хотиржам ишлаб келаман-деб овсинини мақтаб қўярди. Замира эрталаб эри ва ўзи ишга, ўн тўрт ёшли қизи Хандона ва ўн ёшли ўғли Мирхон мактабга кетишгач Ирода уйда қайнонаси билан қолади. Рўзғорнинг бор юмуши унинг зиммасига тушиб қолган. Ирода келгунча Замира биппа-бинойидек ош овқатни қилиб юрган эди. Отни кўрган пиёда юргиси келмас дегандек чаққонгина, пазандагина ва камсуқумгина овсини рўзғор ишларини бўйнига олгач Замира аста секин бу ишлардан узоқлашди. Қулайликка инсон тез кўникар экан ҳақиқатда. Худди ҳамма иш ёлғиз Ироданинг вазифаси қилиб тайинлангандай нафақат Замира, бутун оила аъзолари кўниккандай эди бунга. Аввалига овсинига миннатдорчилик билдириб юрган Замира кейинчалик қайнонаси уни чарчагани, болани ухлатиб дам олишини уқтираётганини,ёхуд Ироданинг пазандалигию чаққонлигини мақтаётганини эшитиб қолса кинояли кўз сузиб бир қошини тепага кўтариб қўядиган бўлса охирги пайтлар очиқдан очиқ бу мақтовлар унга ёқмаётганини билдириб қовоқ тумшуғини солиб оларди. Ирода болалик бўлганда қайнонаси қирқ кун уни авайлади. Авайлаб ҳам бир кирини ювмади овсинини. Қолган ҳамма иш ҳар доимгидек унинг вазифаси бўлиб қолаверди. Балким Ирода ҳам чарчар эди, балким ора сирада у ҳам бор эээ деб ҳамма нарсага қўл силтагиси келар эди, лекин.. Лекин онасининг насиҳатлари, қулоғига қуйган ўгитларини эслаб яна худди олдингидай елиб югуриб бутун уй аъзоларининг хизматини қилаверарди.
-Шаҳар жойда нима иш ҳам бор қизим? Бир пишириб еб, тозалаб тартибга солиш. Ҳар ким ҳурмат қилса ҳурмат топади болажоним. Ҳозир замон яхши. Кирни мошина ювади. Иссиқ совуқ сув уйларингни ичида. Биз ўчоқда сув иситиб қўлда кир ювардик. Овқатни ҳам ўчоқда қилардик. Олти овсин опа сингил бўлиб бир марта ҳам айтишмаганмиз. Сен ҳам овсининг билан айтишиб, тортишиб мани гап сўзга қолдирма қудаларим олдида қизжоним. Меҳнатдан ҳали ҳеч ким ўлган эмас-деганди онаси у кунгиналар уйга борганида.

Давоми 11:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤59👏4🔥2