Янганинг қора қилмиши ёҳуд чинорга осилган жасад...
Ҳаёт нима ўзи?
Ҳаёт тўхтатиб қололмайдиган ва ҳеч бир инсон тўймайдиган омонатдур. Истаймизми йўқми, хар куни хар биримизни умр дафтари йиртилип аста аста поёнига етиб боради...
Ҳаммаҳам бу ширин жонини қадрига етябдими? Ўз жонизга қаст қилип бу дунё ташвишларидан осонгина қутилдиз. Ҳўш у дунёдачи? Кечирилмас энг катта гугоҳлардан бири, бу ўз жонига қаст қилишдир. Қуръонда хам ёзилган ўз жонларига қаст қилганларга дўзах муқаррар деп. Чунки жон бу оллохни бизга берган омонатидур. Оллохни омонатига хиёнат қилгани хеч кимни хаққи йўқ. Ҳозирда урфга кириб келаётган ёшларимиз ўртасида ўз хаёти билан ўйнашиш жуда кўп учрамоқда. Бир муаммога дуч келдими бўлди. Булар қандай муаммо, севгани ташаб кетса, ота онаси сал қаттиқ гапирса бўлди. Дори, уксус, ичади ёки ўзини осади. Билмайдики ортида у дунё ҳам борлигини...
- Акмалажон кейни ҳафта гапга бораман, шунга битта кўйлак олиб беринг!
- Ҳуснида яқинда кўйлак олдингу!
- У бошқа!
- Ҳуснида ҳозир тежакорроқ бўлишимиз лозим, ҳали Фаррухни кантирактини тўлашимиз керак?
- Нуқул шу укам, синглим деяверасиз-ааа?
- Овозини очир улар мани жигарларим!
- Манчи? Ман хотинизман-ку?
- Бўлди қил шундоғам пулни орқа кетига қарамай ишлатябсан!
- Бўлди қилмайман. Нега улар текинига тайёр бўлиб ўтиради?
- Минғирлама, ўзи шундоғам қўлингни совуғ сувга урмайсан. Ҳамма ишни синглим қилади билмайди деб ўйлайсанми?
- Манам қиламан!
- Нима қойиллатдинг, ўзи асли сан текихўрсан?
- Нима миннат қилябсизми?
- Йўқ, шунчаки жойи келганда айтиб қўйябман!
- Ҳўп укайзчи?
- Фаррух билан ишинг бўлмасин у ўқиши керак ундан умидларим катта!
- Яна қанча ўқийди, унгача биз итти кейинги оёғи бўлиб юраверамизми?
- Ҳой аҳмоқ ҳудога шукур қил еганинг олдинда, емаганинг кетингда! -деди...
Бу хотинининг жанжали ниҳоят Акмални қуюшқондан чиқарди. Ҳуснидани битта гапдан қолмаслиги, айбларини тан олмаслиги, ўз билганида тўғрими но тўғрими ҳақман деб туриб олиш. Ҳаммасиданҳам синглиси ва укасини назарга илмаслиги. Ҳамма ҳаммаси Акмални қўл кўтаришга мажбур қилди. Амали бир тарсаки урди. Ҳуснида аю ҳаннос солганча онасиникига кетворди. Ҳар сафар Акмал хотинисиз туролмаслиги учун икки кун ўтиб хотинини олиб келарди. Аммо бу сафар укаси ва синглисини ҳар қадамидан айиб қиришга урунаётгани учун хотинини кечира олмади...
Акмал ота онасидан кейин, укаси ва синглисини ўқитиб ўз ўрниларини топиши учун тиним билмай ишлади. Ишлаган кам бўлмас экан, мана ҳарикатлари зое кетмади. Укалари ақилли хушли бўлиб ўсдилар, синглиси лецейга, укаси шифокор бўламан деб АДМИ га ўқишга кирди. Бу орада ўзиҳам уйланди. Севиб севилиб турмуш қуришганди. Аммо хотини ўзига муносиб бўлиб чиқмади. Ҳуддики укаларига янга эмас ўгай онадай муносабатда бўларди. Мана шу жанжал бохона ақли кирар деган ўйда хотинини олиб келмади...
Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр-ёр...
Нақт бир ярим ой деганда қайнонаси хотинини олиб келиб яраштириб кетди. Энди хотини бироз ўзгарган, ширсўз хечким билан иши бўлмасди...
Ҳуснида ҳам ўз режалари билан келган экан. Акмал кеч билди хотини бир шайтон эканлигини.
Ўша куни шум хабарни эшитганида уйига зўрға келиб олди. Ховлида 20 дан ошиқ одам бор, уй ичида фақат синглиси дод солиб йиғларди. Уйга кирганида хона кўнгилни бейҳур қиладиган жасадни ҳиди тутиб кетган. Устига оқ мато ёпилган. Синглиси Умрия Фаррухни жасадини қучоқлаб ъъакажонъъ деб йиғлар. Бир лаҳзага ўзини билмай қолди. Бей эҳтиёр бўйнига пичоқ тортилган ҳўкиздан ўкириб юборди. Ўз ҳайқириғидан ўз-ўзини ҳушига келтирди. Синглиси Умрияни қўлидан тортиб қаттиқ қучоқлаб далда беришга урунди. Синглисини ташқарига чиқариб юборгач жасадни юзни очди. Ҳақиқатдан уакаси Фаррух дахшатли аҳволда. Бўйнига тушган арқон шу қадар қаттиқ сиқилган-ки. Бўйнида бармоқ киргудай из қолдирган. Бўйниҳам чўзилиб кетган, арқон қаттиқ сиқганидан кўзлари бўртиб чиқиб қолган.
Давоми 09:29 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤26👍1🔥1🤔1
Акамал укасини бу аҳволда кўриб ўзини ланатлади...
Кўп ўтмай экспиртиза ҳодилари келди. Жасадни текшириб ўзини осган деган ташхис қўйиб кетишди. Яхшиҳам қўшни Мурот ака кўриб қолибди. Ташландиқ бино лдида бир катта чинор бор Фаррух чинорни тепасига чиқиб ўзини осибди. Барглар қилин бўлгани учун уч кунгача ҳечким кўрмаган. Пастга томчилаб тушаётган бадбўй сувни кўрган Мурот ака тепага қараб жасадни кўрган. Булардан хабар топган Акмални оёқ қўли ҳолсизланиб ўтиб қолди...
Елкасига кимдур тўн илди. Ўгрилиб қаради. Қўлида дўппи ушлаган йиғлаб турган Ҳуснида бош эгиб турарди. Акмал Ҳуснидани кўзига қараш учун жим термулиб тураверди. Ҳуснида бош эгиб турар экан, кўз остида Акмални термулиб тургани кўрди ва қўлидаги дўппини Акмални бошига қўйди.
- Мани кечиринг Акмал ака! -деб пичирлади. Акмал қўлларини мушт қилишга урунди. Лекин қаттиқ ҳажонда ва мусибатта бўлгани учун қўллари ҳолсизланиб мушти тугулмади.
- Йўқол сани кўришни истамайман! -деди.
- Кечиринг, ман бундай бўла...
- Талоқ қилдим... Талоққ... Сани кўрган кунимга минг ланат. Сан шайтон экансан!!!
- Акмалака қайтиб олдим денг!
- Ҳуснида йўқол уйдан, аммаллаб туриб олсан уйдан яна бир кишининг ўлиги чиқади, яхшиликча кет!!!
Уч кун аввал...
Ҳуснида бу режани пуҳта қилган эди. Вақт имкон ҳаммасини ҳисобга олган эди. Эри ишдан келадиган вақт бўлиб қолган эди. Ҳовлида юрган қайниси Фарруҳни чақирди.
- Фарруҳжон буёққа келинг!
- Лаббай янга!
- Анави девонни суришиб юборинг тагини тозалаб олай! -деди. Фарруҳни шу боханада ётоғига олиб кирди. Арзимаган ишлар билан вақтни чўзарди. Ниҳоят дарвоза олдида Акмални машинасини овози эшитилди. Шу вақт режасини амалга оширишга киришди. Устидаги ҳалатни тезда ечиб ташлади. Фарруҳ қип яланғоч янгасини кўриб эсанкираб қолди. Бундан фойдаланган Ҳуснида Фарруҳни қучоқлаб бақира бошлади. Фарруҳ янгасини итариб юборди. Ортга қайтмоқчи эди. Аммо аллақачон уйга кириб улгурган акасини кўриб қўрқиб кетди. Акмал бу ишни тушунмас, хотини Ҳуснида бурчакда яланғоч йиғларди. Бармоғи билан Фарруҳни кўрсатиб турарди. Фарруҳ бу ҳолатни қандай тушунтиришни билай тураверарди. Акмал Ҳуснидани кўз ёшларига ишониб, Фарруҳни ура кетти. Фарруҳ ҳар қанча гапирмасин Акмал тушунмасди...
Ҳуснида ҳаммаси тўғри қилганди. У шунчаки ака ука ўртасига нифоқ солмоқчи эди. Аммо бу гап маҳаллага тарқалиб кетишини ўйламаган эди. Жанжални эшитиб қўшнилар чиқганини билгач, ъЪҚайним манга тегинмоқчи бўлдиъъ деб тураверди. Ҳечким Фарруҳни эшитишни истамади, ҳамма уни қарғади, акаси урди...
Фарруҳ ўша куниёқ қаёққадур ғойиб бўлган эди. Акмал укасини ҳулқи фел атвори қандай эканлигини кейин ўйлаб кўрди. Қизиққонлик қил қўйганини тушуниб Фарруҳни излади. Йўқ ҳеч қаерда йўқ. Бу орада маҳалладаги миш мишлар ортиб борарди. Ҳақиқатдан Фарруҳ янгасини ётоғига кирган экан. Энди қаёққадур қочиб кетибди деган миш мишлар кўпайгандан кўпаяр эди...
Мана Фарруҳни қабирга қўйдилар. Ҳечким айиб Ҳуснидада эканлигини билмайди. Ҳамма Фарруҳ ҳақида гапиради.
Ўзи шунга лойиқ эди!
Ёшлик қилибди!
Ҳамма айлантириб айибни Фарруҳга ағдарар эди...
Ҳамма нарсани давоси вақт. Фақат сабир қилиш керак, эртами кечми ҳақиқат ошкор бўлади...
- - - - - - - - - - -
Фақат севиб уйланишнинг гашти бор холос; бирор қизга унинг қадди-қомати келишганлиги учунгина уйланиш худди бозордан кераксиз бўлса ҳам кўзга яхши кўринган буюмни сотиб олиш билан баробар.
Тамом...

❤31😢15🕊1
Дўзахдаги жой...
Шайтонга жаханнам тўридаги энг азобли жойга энг гунохкор одам ташлансин деб буюрилибди. У ўлган гуноҳкорлар орасидан энг гунохкорини суриштира бошлабди:
- Орангизда одам ўлдирган, қотил борми?-деб сўрабди.
Хеч кимдан садо чиқмагач, у гунохкорлардан хаётлик чоғида қандай гунох ишлар қилганликлари хақида бирма-бир сўрай бошлабди. Аммо уларнинг берган жавобларидан Шайтоннинг кўнгли тўлмай, хеч қайси гунохкорни жаханнам тўридаги энг азобли ўринга ташлашни лозим кўрмабди.
Шу пайт Шайтоннинг нигохи гунохкорларга қўшилмай,бир чеккада сукут сақлаб турган одамга тушиб, унга хам ўша саволни берибди:
- Сен нима гунох қилгансанки, бу ердасан?
- Мен ...хеч қандай гунох иш қилмаганман, - дебди халиги киши.
- Хаётлигимда жуда яхши одам эдим. Бировларни ноўрин ранжитмадим, хеч кимнинг хақига хиёнат қилмадим. Менимча бу ерга янглиш юборишди. Ха, ха, улар мени Дўзахга адашиб юборишган - дебди.
- Бу ерларда адашишмайди - деди Шайтон катъий. - Эслаб кўр, харқалай қандайдир гунох иш қилган бўлишинг керак. Одам зоти хаёти давомида қандайдир хатога йўл қўяди, гунох ишлар қилади.
- Мен хеч қандай гунох қилмаганман - деб ўз сўзида туриб олибди "яхши"одам.
- Хаётида ўз биродарларига хиёнат қилган жуда кўп одамларни кўрдим, аммо мен улар каби бўлмадим.
Етимларнинг хаққини ейишганда уларга кўшилмадим.
Атрофимда ёмонлик қилишни касб қилиб олган, ўзгаларга зулм ва зуғум қилувчи қанчадан - қанча одамлар бор эди. Мен уларга кушилмадим.
Нафс йулига юрмадим.
Доимо ёлгиз ибодат билан машғул бўлдим. Ўйлайманки, хеч қандай гунох ишга қўл урмадим.
- Шунча гунох ишларга гувох бўлиб туриб, нахотки хеч нарса қилмаган бўлсанг? - ажабланибди Шайтон.
- Хеч нарса қилмаганман! - такрорлабди "яхши" одам.
- Унда ичкарига мархамат қилсинлар! Чунки бу ўринга сендан муносиброғини топа олмайман,-деди Шайтон ва малайларига уни жаханнамнинг энг тубига ташлашларини буюрибди...
Алқисса, гунох ишларни қилувчиларгина эмас, балки уларнинг қилмишларини кўриб - билиб туриб бу йўлдан қайтармаган, ўзини билиб, ўзгаларга бепарволик қилган кишилар хам бирдек гунохкордирлар...
Крикдуши

❤18⚡2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЖИРКАНЧ_РЕЖА😱
ДУГОНАСИНИНГ УЙИГА МЕҲМОН БЎЛИБ КЕЛГАН КЛАРА, ДУГОНАСИНИНГ ЭРИГА ОШИҚ БЎЛИБ ҚОЛАДИ🥹
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БЎЛМАСИН УНИ ҚЎЛГА КИРИТИШ УЧУН ПУХТА РЕЖА ТУЗАДИ ВА АМЕРИКАДАГИ ШЕРИГИНИ ЧАҚИРАДИ😡
АЙЁР КЛАРА СОДДАГИНА
ДУГОНАСИНИ ЎЗ ТУЗОҒИГА ОСОНГИНА ИЛИНТИРАДИ ВА УНИ ЖУДАЯМ АЯНЧЛИ АҲВОЛГА СОЛАДИ😱
ДАВОМИ👇👇👇👇👇👇👇👇

❤3
Ҳаётий воқеа: Ўкинма болам.
Эндигина кўзи ёриган ёш она кучли ҳаяжонда:
– Чақалоғимни кўрсам бўладими? деб сўради. Қучоғига юмшоқ бир юргак берилди ва бахтли она чақалоғининг жажжи юзини кўрмоқ учун унинг юзини очди ва ҳайратга тушганидан тили тутилиб қолди. Она ва чақалоқни кузатиб турган дўхтир шартта орқасига ўгрилиб деразадан кўчани томоша қила бошлади. Чақалоқнинг қулоқлари йўқ эди... Таҳлиллар боланинг эшитиш қобилияти яхши экани, фақат қулоғининг супраси йўқлиги боланинг ҳуснини бузиб турганини кўрсатди. Орадан йиллар ўтди, бола мактабга чиқди. Бир куни мактабдан уйга югуриб келди ва ўзини онасининг бағрига отди. Тўлиқиб йиғлар эди. Бу унинг ҳаётидаги биринчи мазахланиши ва умидсизлиги эди:
– Бир катта бола менга махлуқ деди. Болакай ана шу кемтиклик билан улғая бошлади. Уни синфдошлари яхши кўрар ва ниҳоятда зеҳни тез ўқувчи эди. Агар синфдошларига аралашиб юрганида эди, шубҳасиз, синфком бўлар эди. Аммо онаси ҳар доим унга:
– Ёш болаларнинг орасига аралашмайсан, деб тайинлар эди.
Айни пайтда у қалбида теран бир ачиниш ва шафқатни ҳис қилар эди. Боланинг отаси оила дўхтири билан қулоғи хусусида сўзлашди.
– Бирор нарса қилишнинг иложи йўқми? деб сўради.
Дўхтир:
– Агар бир жуфт қулоқ топишнинг иложи бўлса, уни ёпиштириб қўйиш мумкин, деди. Шундан сўнг болага қулоқларини фидо этиши мумкин бўлган бир жавонмардни ахтара бошладилар. Орадан икки йил ўтди. Бир куни отаси:
– Шифохонага борасан, ўғлим, онанг иккаламиз сенга қулоқларини беришга рози бўлган бир одамни топдик. Фақат унинг кимлигини сенга айта олмаймиз сир, деди. Операция муваффақиятли ўтди ва бутунлай янги бир инсон қиёфаси пайдо бўлди. Янги кўринишидан руҳияти юксалган бола ўқишда ва ижтимоий ҳаётда катта ютуқларни қўлга киритди. Сўнгра уйланди ва кўзга кўринган дипломат бўлди. Орадан йиллар ўтди, бир куни отасининг олдига кириб:
– Отажон, менга бу қадар катта яхшилик қилган одам ким? Мен унинг яхшилигига ҳеч қандай жавоб қайтара олмадим... деди.
Отаси:
– Бирор нарса қила олишингга кўзим етмайди. Фақат жиддий шартлашганмиз, ҳали унинг кимлигини айта олмайман, вақти етмади... деб жавоб берди. Бу сир йиллар давомида сақланди ва бир куни очилиш вақти келди. Бошига мусибат тушган кунда онасининг жонсиз танаси бошида отаси билан бирга жаноза ўқилишини кутаётган эди. Отаси мулойим ҳаракат билан онасининг бошига қўл чўзди, қаҳваранг сочларини силаб орқага таради, онасининг қулоқлари йўқ эди.
Отаси:
– Нега онажоним, уйда ўтирганда ҳам рўмолини бошидан олмайди, сочларига оро бермайди, деб ҳеч ўйламадингми? дея шивирлади.

❤27😢6
Садоқат...
Хизмат юзасидан бир кекса кампирнинг ТАЪЗИЯсига
бордим. Онахоннинг турмуш йўлдоши ҳам ҳаёт экан.
Лекин анча кексайганидан оғриб, курсида йиғлаб
ўтирган экан. Жаноза намози ўқилиб бўлгунча ҳам
кўзларидан ЁШ тинмас эди... Одатимизга кўра
одамлар тобутни кўтариб чиқиб кета бошлаганларидан кейин отахонга тасалли бериб
таъзиямни изҳор қилдим. Бир оз кўнглини кўтаргулик
сўзларни айтдим. Шунда Отахон қўлимдан ушлаб: --- Сиз мени кампиридан айрилиб БЕВА қолганига
йиғлаяпти деб ўйлаётган бўлсангиз керак... Менинг
йиғлашимга бошқа "САБАБ" бор,~ деб йиғисининг
сабабини айта бошлади: ---“Менинг оёғимда БОДИМ бор... Ҳаво айниса,
ёғингарчилик бўлса, шу оёғим зирқираб оғриганидан
чидай олмай қоламан. Шундай пайтда кампирим
оёғимни уқалаб қўяр эди. Шу билан бироз ором олар
эдим... Кампиримнинг ҳам дарди бор – қон босими юқори...
Босими кўтарилганда БОШИ қаттиқ оғрийди...
Дори~дармонлар ҳам қилдик. Лекин ёш ўтган сари
дорилар ҳам унчалик кор қилмай қўяр экан... Кеча оқшомга борганда БОШ оғриғи КУЧАЙИБ қолди... Керакли дориларини ичгандек бўлди. Аксига
олиб ҳаво айниб, менинг ҳам оёғим оғришни
бошлади. Оёқ оғриганда ухлашнинг иложи бўлмай
қолади. Кечаси билан БЕЗОВТА бўла бошладим.
Кампиримнинг эндигина кўзи уйқуга илашган экан, безовта бўлганимни сезиб уйғониб кетди. Энгашиб
оёғимни уқалай бошлади. Мен унга: --- Қўяқол, кампир, қийналма. Ўзинг "ХАСТА" бўлсанг...
Бир оз дам ол... Босимингга ЗАРАР қилмасин,~десам, у: --- Майли, қўяверинг. Бошим анча ТУЗУК... Анча яхши
бўлиб қолдим,~ деб оёғимни ушлай бошлади... Бир қанча муддатдан сўнг ЖИММ бўлиб қолди...
Анчадан бери ухлай олмаганидан чарчабди~да, деган
хаёлда: --- Кампир, бўлди энди. Жойингга ўтиб, ётиб дамингни
ол, ~ десам ИНДАМАДИ... Сўнг аста ўзим жойига ётқизиб қўяй деб, секин
ЕЛКАсидан ушлаб кўрпаси томонга тортсам, бир
маҳал ағдарилиб тушди. Шошилиб қарасам.....
оёғимни ушлаган кўйи "УЗИЛИБ" бўлган экан... Ҳа, домла !
Ўзи КАСАЛ ~ бўлишига қарамай, ОХИРГИ НАФАСИГАЧА
менинг хизматимни қилганига йиғлаяпман”
Шарқ халқларида АЁЛлар ниҳоятда юқори даражада қадрга эга бўлганлар. Улар ўзларининг умр йўлдошларига ҳаётларининг ОХИРИГА қадар
садоқатда бўлганлар !

❤20😢16👍2😁1
Аччиқ хақиқатни очган сурат...
Бир куни Метт ишдан қайтганида ётоқхонада қизчаси билан хотини Дайана ётганини кўрди ва уларга яқинлашгач қўрқинчли ҳақиқатни анлади...
Юқоридаги суратни ижтимоий тармоққа жойлаган аёл Дайананинг айтишича у тиши чиқиб йиғлайверган 6 ойлик қизини овутиб ўзи ҳам у билан ухлаб қолган. Эри Метт ишдан келиб бу манзарани кўриб бир воқеа эсига тушган ва аёл уйғонганида кўзлари тўла ёш билан уларни қучиб "Мен сизларни жонимдан ортиқ кўраман" деган экан...
Меттни таъсирлантирган ҳикояни эса Африкага хизмат сафарига борган бир ҳайрия жамғармаси бошлиғи айтиб берган экан.
Африкада тинимсиз урушлар бўлаверганидан етимхоналар ҳам кўп экан. Бир кун ўша эркак шундай манзарага дуч келибди.
Катта бино (бўш ётган самолётлар гаражи) ичида янги туғилган етим чақалоқларни жойлаштиришган экан. Эркак у ерга кириб ҳайрон бўлибди. Шубҳали сукунатдан. Тасаввур қилинг юздан зиёд чақалоқ ётган жой жим-жит бўлса. Одатда кимдир йиғлайди, кимдир ғингшиб ётади. Лекин у ерда мутлақо сукунат ҳукмрон экан. Унинг ҳайрон бўлиб берган саволига ҳамшира жавоб берибди.
-Болаларни бу ерга олиб келган кунимиз улар тинмай йиғларди. Овутишга улгурмасдик. Эртасига ҳам, индинига ҳам... бироқ бир хафта ичида "Менга қарашсин!" деб йиғи билан эътибор тортаётган болалар ўзларининг ҳеч кимга керак эмаслигини ҳис қилдилар ва... унсиз ёта бошладилар. Ҳаммаси, келишиб олгандек... Тасаввур қиляпсизми?! Юздан ортиқ чақалоқ ўзининг ҳечкимга керак эмаслигини ҳис қилиб тақдирга тан беришини...
Бу воқеани эслаган Метт хотинининг меҳрини кўриб кўзларига ёш олибди ва бу лаҳзани кадрга муҳрлабди.
Бу суратни ижтимоий тармоққа жойлаган хотини Дайана эса тагида шундай изоҳ қолдирибди.
"Бизнинг фарзандимиз ҳеч қачон ўзини ҳеч кимга керак эмасдек ҳис қилмаслиги учун эрим билан жонимизни беришга тайёрмиз..."
(Б.М. таржимаси)

❤25👍7
Forwarded from 𝑿𝑨𝑵𝑰𝑭𝑨 𝑹𝑬𝑲𝑳𝑨𝑴𝑪𝑯𝑰
𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗕𝗨𝗝𝗜𝗧𝗘𝗥𝗜𝗬𝗔
9.000 𝗠𝗜𝗡𝗚𝗗𝗔𝗡
📌 𝗤𝗢𝗥𝗔𝗬𝗠𝗔𝗬𝗗𝗜
📌 𝗦𝗜𝗙𝗔𝗧𝗟𝗜
📌 𝗢𝗥𝗚𝗜𝗡𝗔𝗟
📎 📎 📎 📎 📎 📎 📎 📎 📎 📎 📎
https://t.me/+q50Hed1dr4BkZGMy
https://t.me/+q50Hed1dr4BkZGMy
https://t.me/+q50Hed1dr4BkZGMy
hamkor kanal👇
https://t.me/+_KUTcjDA9bYxYmZi
9.000 𝗠𝗜𝗡𝗚𝗗𝗔𝗡
𝗤𝗜𝗭𝗟𝗔𝗥𝗝𝗢𝗡𝗟𝗔 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔 𝗝𝗨𝗗𝗔 𝗖𝗛𝗜𝗥𝗢𝗬𝗟𝗜 𝗩𝗔 𝗕𝗘𝗝𝗜𝗥𝗜𝗠 𝗧𝗜𝗟𝗟𝗔 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 1+1 𝗞𝗢𝗣𝗜𝗬𝗔 𝗕𝗨𝗝𝗜𝗧𝗘𝗥𝗜𝗬𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗠𝗔𝗩𝗝𝗨𝗗
https://t.me/+q50Hed1dr4BkZGMy
https://t.me/+q50Hed1dr4BkZGMy
https://t.me/+q50Hed1dr4BkZGMy
hamkor kanal👇
https://t.me/+_KUTcjDA9bYxYmZi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб хидлар келардида ўзиям...
Чўнтагимизда беш-ўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа югурардик.
Кўржик, язик, икрали нон 5 тийин эди. Майизли булочка 10тийин.
Трубочка 15 тийин.
Иссиқ овқат учун 20 тийин керак бўларди. Бунча пул менда камдан-кам бўлар эди. Шунинг учун кўпинча, кўржик ёки усти шакарли, тил шаклидаги язик олар эдим.
Буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эдилар. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга мехрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Хадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини хам Аллох раҳматига олган бўлсин.
Патнисда тахланган язиклар хар хил бўлар эди. Орасида қийшиқ ёки чети куйганлари хам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, язикларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...
Хадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Хаммага хам шундай қилар эдилар.
Бир куни онамга шуни айтдим.
- Хадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
- Ха яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
- Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
- Бир кунда патнисдаги ўша язикларнинг хаммаси сотиб бўлинадими?
- Ха, тўртинчи соатдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
- Қара, Шарофатапа ҳар бир болага патнисдаги язикларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Хадя опа хар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язик хам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови хам бор язикларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Хамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, "яхши хотин" бўлиб танилади. Хамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....
Онам рахматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил махсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга харакат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.
Айниқса, пул олди-бердисида шундай қилсангиз, хаммага ёқади. Дейлик, 200минг сўм бировга беришингиз керак. Сизда хар хил миқдордаги қоғоз пуллар бор. 500 сўмликдан то 50минг сўмликкача. Мижоз кўриб турибди. Сиз унга пулларингизнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан холати энг янги бўлганини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонда бу ишингиз билан жуда яхши таассурот қолдирасиз. Эски пулларнинг хам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қолиб кетмайди.
Шу қоидага бир амал қилиб кўринг-а!

❤17👍7
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
OZISH MARAFONI MARHAMAT
OZISH MARAFONI MARHAMAT
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
🔢TOʻGʻRI OVQATLANISH
🔢HAR 5 KUNDA YANGI MENYU
🔢HAR 5 KUNDA YANGI NATIJA
🔢TANANGIZ OSILMASDAN
🔢MENYU DETOX MENYU VA 5 MAHALIK MENYU BERIB BORILAD
💥💥💥💥💥💥💥💥💥
OZISH MARAFONI MARHAMAT
OZISH MARAFONI MARHAMAT
🔢-OY 🔢🔢MING
🔢- OY 🔢🔢🔢MING
🔢- OY 🔢🔢🔢MING
OZISH MARAFONGA MARHAMAT
OZISH MARAFONGA MARHAMAT
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
https//t.me/SOGLOM_OZISH_111
GURUHGA KIRING
TEZ KOK YOZUVNI USTIGA BOSING GURUHGA KIRASIZ

❤3🤔1
Увол...
Аёли кетма кет қиз туғаверди. Биринчиси қиз туғилганида эри унча парво қилмаган эди. Аммо кейингилари ҳам қиз бўлавергач унинг авзойи ўзгара бошлади. Ҳеч кимга ҳеч нима демасада “Наҳотки мен дунёдан ўғилсиз ўтаман ?” деган савол унинг ич-ичини кемирарди.
Кексайиб қолган онаси ҳам ярасига туз сепаверади: “Дунёдан шундай ўтиб кетаверасанми? Пешананг шўр бўлмаса хотинингнинг пушти қизга тўла бўлармиди?!”
Бу дийдиёга опа-сингиллари ҳам қўшилди: “Битта-ю битта акамиз ўғилсиз ўтиб кетадими энди дунёдан? Одамларнинг тўйини еб юрибсиз. Сиз ҳам тўй беришингиз керак. Сизга келганда авлодимиз тугайдими?”
Ошналари билан бўкиб ичиб аламини ичкиликдан олмоқчи бўлди. Уларнинг гаплари ҳам ярасини баттар ловуллатади: “Ошна, эркак киши ўғил туғдиради. Юрибсанда сен ҳам бир хотину бир уй қизларингнинг юзига қараб...”
Тутаб ётган ўтинга пуф берилса гуриллаб ёнаркан. Унда ҳам шундай бўлди. Онасининг, опа-сингилларининг, ошналарининг гапига кириб иккинчи марта уйланди.
Келин бўлмиш ҳам ёш эмас, нари борса хотинидан тўрт-беш ёш кичик. У билан поездда танишиб қолди-ю, иккиси бир умрга бир-бирига содиқ бўлишга сўз беришди. Икки-уч ой уни хуштор қилиб юрди-ю, кейин шартта уйланиб олди...
Уйидан кетаётганида хотини аламини ичига ютди, аммо бир сўз деди:
- Болаларимнинг уволи тутишидан қўрқмайсизми?!
Хуштордан хотинга айланган аёл унга тўққиз ойдан кейин ўғил туғиб беришга ваъда бериб турган пайтда бу гаплар унинг қулоғига кирармиди. Чиндан ҳам кўчада топишгани унинг қулоғига ҳар кун шивирларди: “Сизга қўчқордек эгизак ўғил туғиб бераман, мана кўрасиз! Ҳасан-Ҳусан!”
Ойлар ўтаверди. Негадир янги хотини ҳадеганда бошқоронғи бўлавермади. Онаси, опа-сингилларининг “Янгилик борми?” деган саволидан ерга кириб кетгудай бўлаверади. Янги хотинидан бир-икки марта ўзи ҳам сўради. Ниҳоят, янги хотини суянчи олди: “Яқинда дадажон бўласиз! Дўхтирлар эгизак дейишди. Ҳисоблатиб кўрдим — ўғил экан!”
Қувончидан дўпписини осмонга отгудай бўлди. Ниҳоят, у ҳам ўғил кўради. Элга ош беради, устидан кулганларга кўрсатиб қўяди ҳали. Унинг авлоди тугамайди!
Хушхабарнинг суюнчисига янги хотинига тилла узук-сирға олиб берди, бошдан – оёқ кийинтирди. Биринчи хотини кетма кет туққанида ақалли рўмол ҳам олиб бермаганди. Кун сайин янги хотинининг эркаликлари, инжиқликлари ортиб борарди: “Кўнглим мазали таомлар тусаяпти... Анави қўшни келиннинг устидаги кўйлакдан менга ҳам олиб беринг...Тиллачи аёл бир чиройли занжир опкелибди...” У эса хотинининг кўнглига қарайди. Етмишдан ошган кекса онанинг ҳам оғзи қулоғида:
- Хотинингни кўнгли нимани тусаса олиб бер, ўғлим. Бошқоронғи аёлнинг кўнгли нозик бўлади. Тағин ўғилларинг кўзи кўк туғилмасин. Қариганда суюнтирганинг рост бўлсин, илойим!
Опа-сингиллари ҳам хурсанд: “Акам ўғлига тўй берса бир маза қилиб ўйнайлик! ”
Бир гал хотини гинекологга бораётганида у ҳам қўшилиб олди. Хотинининг қовоқ-тумшуғи осилиб кетди: “Сизга нима бор аёлларни орасида?” Аммо у парво қилмади. Врач хонасига бир соатча кириб кетган хотини ниҳоят чиқди. Қўлида аллақандай қоғоз.
- Қон таҳлили топширишим керак экан...- деди хўмрайиб. Хотини таҳлилхонага кетиши билан эркак врач хонасига кирди.
- Дўхтир, ҳозиргина чиқиб кетган аёл менинг хотиниим бўлади. Айтингчи, ҳомиланинг аҳволи яхшими? Соғлом туғилишадими, ишқилиб?
Врач аёл унга ғалати қаради, сўнг гап нимада эканлигини англади шекилли, сўз бошлади:
- Аёлингиз фарзанд кўра олмайди. Аввалги турмушидан ҳомиладор бўлганида бачадони олиб ташланган. Бир соатдан буён менга сунъий ҳомила қўйиб беринг, қанча пул керак бўлса бераман деб бошимни қотирди. Бунинг сира иложи йўқ, ука, тушунинг! Энди тақдирларингизда борини кўрасизлар.
Эркакнинг бошига биров гурзи билан ургандай бўлди, кўз олди қоронғилашиб, қалқиб кетди.
- Нима, билмасмидингиз?- гинеколог аёлнинг сўзи узоқлардан эшитилаётгандай бўлди.
Унинг кўзлари ҳеч нарсани кўрмас, аммо қулоғида биринчи хотинининг сўзлари жарангларди: “БОЛАЛАРИМНИНГ УВОЛИДАН ҚЎРҚМАЙСИЗМИ”!!!

❤41🔥11👏2
- Bolam telefondan chiqmaydi ,
- Tez zerikadi va bir joyda o‘tirishni xohlamaydi
- Diqqatini uzoq vaqt jamlay olmaydi
- Biror narsa o'rgatishga rosa qiynalaman
- Nutqi kechikmoqda, tengdoshlaridan ortda qolmoqda
Sizni qiynayotgan bu muammolarni biz juda yaxshi tushunamiz. 🤗
Kanalimizga qoshilib oling😍
https://t.me/+Oq4Ar3ZTiPNmYjgy
https://t.me/+Oq4Ar3ZTiPNmYjgy
https://t.me/+Oq4Ar3ZTiPNmYjgy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
#хайрли_тун
Дунё ўткинчи
У ҳақида камроқ ўйланг
Қалбингизга бироз дам беринг
Тунингизни Аллоҳни зикри билан ўтказинг...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Дунё ўткинчи
У ҳақида камроқ ўйланг
Қалбингизга бироз дам беринг
Тунингизни Аллоҳни зикри билан ўтказинг...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умримиз ғанимат, кимнидир, нимадир, ўйлаб ҳадеб, ўзингизни қийнаманг. ☝️
Агар керак, бўлсангиз кетганлар қайтади.
Қайтмаса билингки, сиз у инсон учун, энди ҳеч ким, эмассиз...!!!
Ўзингиз учун, ҳам яшанг, мағрур яшанг...!!!
Бу дунёда, ҳеч нарса абадий эмас.
Хайрли тун азизларим тунингиз тинч ва осойишта у́тсин... 😴😴😴

👍5❤4👏2