📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.24K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌧☀️Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

❄️Хайрли тонг, Азизлар!

❄️Барчага хафтанинг– Жума тонги муборак бўлсин!

❄️Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз
❄️Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин.
❄️Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳаётингизда икки тоифа одамлар мавжуд. Уларни бир-бирларидан ажрата билинг...

⸺ Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қиладилар...
⸺ Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратадилар.
⸺ «Вақтим бўлмади»... «Вақтим йўқ эди»... «Иложини қилолмадим»... каби сўзларга асло ишонманг...
У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган.
⸺ Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топиладис8.. З.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
Индамасанг ҳам аҳволингни тушунадиган яқининг бўлиши ҳам, бир бахт экан аслида...)

Базан ўйлаб қоламан шунақа инсоним бормикан деб...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢6🔥5❤1
​Ҳеч нарса қилмайди...

У болалигидан шу гапни эшитиб улғайди “Аёлнинг қирқта жони бор, биттаси тамом бўлса, қолгани билан яшайди..” Онаси ҳам, опалари ҳам шу гапга амал қилишарди. Тонг саҳардан туриб сигир соққан, хамир қориб, нон ёпган, ҳовлию кўчани супуриб – сидирган болаларнинг уст-бошини ювган, меҳмон кутган, эрнинг иддаоларию, қайнонанинг зуғумларини кўтарган, ҳар йилига туғаверган Онаси шундай яшади опалари ҳам худди шу тарзда умр кечиришди. У ҳам онасию, сингилларидан ўзгача яшай олмасди. Шундай яшашга мажбур эди, тўғрироғи мажбур қилишарди. Эсида еттинчими, саккизинчи синфда ўқиб юрган кезлари эди. Отаси бир машина ўтин келтирди. Уйда ундан бошқа ҳеч ким йўқ эди, акалари ўт ўргани кетишган. “Кечгача ўтинни ташиб, бостириб қўй” деб тайинлаб кетди отаси. У қуёш ботгунча ўтин ташиди Қўл-оёғи оғриб, чарчаб қолсада, ташийверди. Кечқурун белида қаттиқ оғриқ туриб, вой-войлаб қолди.
- Нима бўлди?  сўради онаси.
- Белим... зирқираб оғрияпти - инқиллади қиз.
- Жим бўл, овозингни биров эшитмасин, - атрофга аланглади она бу гапларни биров эшитиб қолмадимикан дегандек.  Қиз бола белим оғрияпти, демаслиги керак, уят бўлади. Бир ухлаб турсанг, ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетасан. Аёлнинг жони қирқта, биттаси тугаса, қолганини ишлатаверади...
Онаси айтганидай, ухлаб тургандан кейин оғриқ пасайгандек бўлди, аммо асорати қолди барибир. Йиллар ўтди. У ҳам тенгқурлари қатори ойдай қиз бўлиб вояга етди, уни кўз остига олганлар кўп бўлди. Тақдир экан, қишлоқдаги йигитлардан бирига узатишди. Тўйнинг эртасигаёқ қайнона эшикдан бош суқди:
- Келинпошша, тўйдан кейин кир тўпланиб қолибди, ювиб ташланг.
“Хўп” деди у овози ўзига ҳам эшитилмай. Аммо ҳайрон қолди, ахир, янги келин, чилла деган гаплар бор. Бир жойда ўқиганди, бу пайтда янги келинчакнинг вужудида ўзгаришлар рўй берармиш, оғир иш бажаришдан сақланиш керакмиш. Ҳеч нарса дея олмай, бир уюм кирни кечгача ювди. Ҳатто тушлик қилишга ҳам вақтини қизғанди. Кечга бориб яна ўша қурғур бел оғриғи қўзғади. Куёвбола эркаламоқ учун сочларига қўл чўзганида келинчак унинг қўлларидан ўзини бўшатди.
- Бирам белим оғрияптики...
- Ээ, намунча нозик –ниҳол бўлмасанг, бир кир ювганингга шунчами? Ҳеч нима қилмайди, ўтиб кетади, аёлнинг жони қирқта. Биттаси тугаса, қолганини ишлатади...
Келинчак жим қолди. Нима ҳам десин?
Бир йилдан кейин хонадонда қўчқордай ўғил туғилди. Қишнинг аёзли-қаҳратонли кунлари эмасми, чақалоқ совқотиб қолмаслиги учун уйни иситиш керак. Қолаверса, бир уй одам унга кўз тикиб турибди: бу хонадонда ош-овқат, кир-чирга ундан бошқа ким ҳам қарарди. Боласини ухлатиб қўйиб, ташқарига чиқди. Гупиллаб ёғаётган қор юз-кўзга урилади. На эри, на қайнотаси ўтин ёриб қўйишмаган экан. Келинчак катта болтани олиб, бир амаллаб ўтин ёрди, печкани ёқди. Чарчаганиданми, иссиққина печка олдида ўтириб, кўзи илинибди. Бир пайт тарақлаган овоздан уйғониб кетди. Қайнонаси қовоғини солиб ўтирарди. Келинчак шошиб соатга қаради. Тушлик пайти бўлиб қолибдику! Ўрнидан туриб, ҳовли четидаги совуқ ошхонага кириб, ўчоқ ёқди, овқат бошлади. Бир амаллаб тушлик тайёрлаб, дастурхон ёзди. Дастурхонда битта нон қолган экан. “Кўпчиликмиз, бу нон ҳаммага етмайди. Қўшнидан олиб турамиз, тушликдан кейин хамир қориб ташланг, кечгача нон ёпиб олинг. Қишнинг куни калта, қоронғига қолиб кетасиз...” Келинчак индамайгина бош ирғади. Боя ўтин ёрганида белидаги оғриқ кучайганди, хамир қорса нима бўларкан энди?
Кечки пайт хонадон аъзолари иссиққина нонга сариёғ суртиб маза қилиб ейишаётганида келинчак ўз хонасида инқиллаб ётарди. Бу ёқда чақалоғи биғиллаб йиғлайди Аёлидан хабар олиш учун кирган эри унинг аҳволини кўриб қўрқиб кетди онасини чақирди Она келинингизни мазаси йўққа ўхшайди. Қайнона келинни кўриб, қошлари чимирилди Ҳозиргиларнинг жони азиз Ўлмаган бизнинг жонимиз. Туғиб келиб, дам олиб ётиш нималигини билмабмиз Бугун туғиб, эртаси куни далага ўт ўришга чиқиб кетардик Хотинингга бало ҳам ургани йўқ, эркалик қилмоқчи Аёлнинг жони қирқта, биттаси тугаса, қолгани билан яшайверади
Йиллар шу тариқа ўтаверди. Кетма кет фарзандлар кўришди, аммо бирор марта туғруқдан кейин дам олиб ётмади.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26😢1
​Болам салгина кечикдинг...

Жасур ишдан кеч қайтди. Кириб онасига салом бердида, сўрига ёнбошлади. Аёли Шоҳида ичкаридан овқат ва дастурхон кўтариб чиқдида: - Келинг бегим, чарчамадингизми? Келишингизга сиз яхши кўрадиган манти тайёрладим, сиз еб туринг, ҳозир ман чой ҳам дамлаб келаман, дея ичкарига кириб кетди. Халидан бери қовоғидан қор ёғиб ўтирган қайнона “пақ” этиб ёрилди: -Ширин-ширин таомингни бошимга ураманми, уни ўрнига биттагина бола туғиб берсанг бўлмайдими, қўлингдан таомдан бошқа нарса келмайди, биттагина ўғлим наҳот энди бефарзанд ўтсая.... Жасур онасини дийдиёси яна бошланганидан бир оз жаҳли чиқиб: - Ойи, яна бошладингизми ўша эски записни, бир кун тинчгина овқатлана олмаймана, бу бечора ҳам Худо эмаску, ўзига бола ясаб олса. – Сен жим ўтир, 2 йил бўлдия, сен тенги уйланганларни боласи “дада” деябди, сени бўлса овунчоғинг шу ширин овқатлари, ахир мани ҳам орзу ҳавасларим бор, ман ҳам буви бўлишни, набирамни кўчада етаклаб юришни ҳоҳлайман, дея онаси эски гапларини такрорлай бошлади. – Нима қилайлик ойи, ахир бормаган докторимиз қолмади, айб менда эканку, Аллоҳ насиб қилган куни фарзандли бўлармиз. Мана янги даволаниш курси тугади, докторим, яхши натижага умид бор деябди, сабр қилайликчи.... - Эййййй сабр сабр деб икки йилдан бери мани қулоғимга достон ўқийсан, бу шумтумшуғинг ўзи қисир чиқди. Бизни авлодда бундақаси ўтмаган, бунингни зотини Худо билади, қанақалигини, мана топиб келганинг....хуллас қатъий гапим шу: Ажрашасан, агар ажрашмасанг, мани сендек ўғлим йўқ, ё онам дейсан ё шу туғиш бахтидан маҳрум бўлган бахтиқароингни дейсан. Жасур бу гапларни биринчи марта эшитиши эди. Илгари ажрашиш ҳақидаги гаплар айтилмасди. – Ахир уни севаман ойи, албатта сизга ҳам ўғиллик муҳаббатим чексиз, лекин у бечора ҳам шу уйда ману сизни деб юрибди. Ўзи ҳам кечалари ич ичидан эзилади, “шундай бахтли оилага битта фарзанд туғиб бера олмадим”, деб....озгина сабр қилайлик.... - Севги, фарзанд бор жойда бўлади, болам, буни унутма, бунинг туғмайди, афтидан туғадиганга ҳам ўхшамайди. Ажрашасан вассалом.... Қўлида чой кўтарган Шоҳида сўрига яқинлашар экан, қайнонасини бу гаплари уни юрак юрагини тилка пора қилди. Кўзи жиққа ёшга тўлиб, келиб чойнакни қўйдида, йиғлаб хонасига кириб кетди. Бу холат қайнонасини бадтар асабини бузди: - Вой бу кишимни жаҳл қилганларини, аввал мана бу ерга иккита қоракўзни чиқариб қўйинг, кейин манга жаҳл қилинг келинпошша....сизни ёшингизда ман 3 та туққандим... Бу можаролар ва ниҳоят поёнига етди. Она ўз мақсадига эришди. Жасур жонидан ҳам ортиқ кўрган Шоҳидасини кўп кунлик онасини жанжалларидан кейин талоқ қилди. Қонуний нигоҳларини ҳам ажратишди. Иккиси ҳам икки тарафда жуда қийналишар, гоҳ гоҳ учрашиб туришарди. Лекин бу ҳам узоққа чўзилмади. Жасурга онаси келин қилибди. Тезда тўй қилиб ҳали келинни кетганига бир ой бўлмай янги келинни тўй қилиб олиб келди. Бу хабарлар Шоҳидани қулоғига етганда, ўзини қўярга жой топмай, роса йиғлади. Юраги беҳузур бўлиб... икки кун ётди, аҳволи яхшиланмади. Ойиси доктор чақирди. Доктор текшириб кўриб: - Ҳавотирга ўрин йўқ, қизингиз хомиладор, икки ойликга ўтиб қолибди боласи, дея чиқиб кетди. Шоҳида бу гапдан на хурсанд бўлишини ва на ҳафа бўлишини билмай гоҳ кулимсирар, гоҳ йиғларди...Аста қорнини силар экан: “Болам, озгина кечикдингда...озгина кечикдинг” дея жим қолди.... Азиз ёшларимиз, укалар ва сингиллар! Фарзанд Аллоҳнинг неъмати, кимга эрта кимга кеч беради, кимга кўп, кимга кам беради, кимга ўғил, кимга қиз ва яна кимгадир ҳар иккаласидан беради ва яна кимнидир бефарзанд ўтказади. Бу ҳақида Аллоҳ Таоло Китобида ҳабар бериб қўйган. Чин сўраганларга, албатта неъматларини аямайди. Шошқалоқлик қилманг, сабрли бўлинг, севиб қурган оилангиз бузилишига бунчалар шошилманг! Қайноналарга ҳам айтадиганимиз: Фарзандни келин ва куёвни хоҳиши дунёга келтирмайди, кечиккан набирангизни деб, икки ёшни ҳа деганда чақиб қийнаверманг, балки бу ҳам бир синовдир, балки Аллоҳ сабрингизни синаябди. Барчамизга бахтли оила қуриш, солиҳ фарзандлар кўриш насиб этсин...!!!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаммада ҳар хил ҳаёт, Аллоҳ берганига шукр қилиб яшанг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9
Хотира...

Зуҳрани қарғашди. Султонни лаънатлашди. Икковлари ғам ғазаб тошлари билан тошбўрон қилиндилар. Миш-миш гаплар тупроғига кўмилдилар.
- Улар аввалдан дон олишиб юришар экан, қочиб кетишганмиш...
- Вой ўлмасам, қочиб кетишганмиш-а...
- Ҳа, қочиб кетишибди... ким билади, балки тўғридир...
- Ўлиб қўяқолсин, жувон ўлгур, боласини ташлаб кетмай қора ерга кирсин.
Битта эр камлик қилибдими?
- Ўлиб қўяқолсин, жувон ўлгур...
- Битта эр камлик қилибдими...
- Болаларини ташлаб, ўйнаши билан қочибдими, а? ким билади, балки тўғридир...
- Қорнида бола бўлиб қолган экан, эриданмас, Султонданмиш...
- Султонданмиш...
- Боласини олдирмоқчи эканми?. ким билади, балки тўғридир... Бу гаплар кичкина ишхона доирасидан чиқиб, шаҳарчага тарқалди. Танишлар учраб қолганда суҳбатлари шу янгилик билан бошланиб, қўшимча маълумотлар билан тўлдирилган ҳолда якунланарди. Бир ҳафтача шундай бўлди. Эзилиб ёққан ёмғир тинди. Булутлар тарқалди. Қуёш ернинг ҳовурини кўтариб, қиздириб юборди. Одамлар суҳбатининг мавзуи ўзгарди. Туман идорасидан вилоят бошқармасига ишга ўтган Султон Зуҳрани биринчи марта кўрганидаёқ унга маҳлиё бўлиб қолган эди. Оппоққина, дўмбоққина, чарос кўз бўлмаса ҳам жонни олгудай қараши бор... Ёз кечасидаги осмон ҳусни-ҳилолни эслатувчи қоши қоп-қора... Қизга суқланиб қараб турган Султоннинг кўзи бармоғидаги никоҳ узугига тушдию, афсусдан нафаси қайтди. Бир хонада ишлагандан кейин истайсанми-истамайсанми кўз-кўзга тушиб туради. Султонга шайтон эри бўлса нима бўпти, эҳтимол ота-онаси зўрлаб узатгандир, балки эрига кўнгли йўқдир, деб васваса ҳам қилиб турди. Лекин Зуҳранинг она ҳам эканини билгач, унга суқланиб қарашдан ўзини тийди. Ғойибона ошиқ бўлиб юраверди. Жувонни ҳар кўрганида шайтон васвасасини бошлардию, лекин уни мағлуб этишга ожизлик қиларди. Султон енгилтак хаёллари учун ўзини ўзи койий бошлаганда эса шайтон шайтонлаб қоларди. Кейинги кунлар ичи ҳавонинг авзойи айниди. Бир ёмғир қуяди, бир шамол туриб одамни учириб юборай деди. Баъзан эса офтоб кўриниб одамни ланж қилиб юборади. Бугун эрталаб ҳаво очиқ эди. Энди майдалаб ёмғир ёғяпти. Бунақа пайтда хонада қоғоз титиб ўтирган ҳам дуруст эди. Укасининг қўнғироғидан сўнг Султон йўлга отланишга мажбур бўлди. Ташқарига чиқиб, машина пешойнасига сачраган лойни артаётганида қўшни бино томондан келаётган Зуҳрага кўзи тушди. Елкасига рўмол ташлаб олган Зуҳра унинг ёнидан ўта туриб, бир нафасга тўхтади:
- Кетяпсизми? деб сўради.
- Хўжайин йўғидан фойдаланиб Мирзабодга бориб келай, деди Султон.
- Мирзабодгами?
- Шундай деб Зуҳра ўйланиб қолди.
- Менам бориб келишим керак эдия. Дугонам бир ҳафтадан бери касалхонда экан, уйдан ортиб боролмаяпман, уят бўлиб кетди. Битта дори сўратувди, топиб қўювдим. Ишингиз кўп бўлмаса дорини ташлаб ўта оласизми?
- Ташлаб ўтишнинг менга оғирлиги йўқ. Лекин дугонангизни кўргингиз келаётган бўлса, бирга бориб кела қолинг.
- Борсам яхши бўлардию, лекин... хўжайинимдан сўрамаганман.
- Юраверинг. Иш вақти тугагунча қайтиб келамиз. Бориб-келишга кўпи билан икки соат вақт кетади. Ярим соат дугонангиз билан хасратлашиб олишга етадими? Унгача мен уйга кириб укамнинг топшириғини бажариб чиқаман.
- Қанақа топшириқ?
- Физикадан тест саволларининг ечимини ишлаб қўювдим. Укам бу йил ўқишга кириши керак. Имтиҳонга тайёрлаш вазифаси менинг елкамда. Зуҳра бир оз иккиланиб турдида, Султон таклифни яна такрорлагач, ичкари кириб палтосини кийиб чиқди. Зуҳранинг дугонаси деразадан ташқарига тикилиб турган эди. Унинг машинадан тушиб келганини кўриб ким у йигит, хушторингми? деб ҳазиллашиб сўради. Зуҳра жилмайиб, ҳазилга ҳазил билан жавоб берди: сенга ёқдими, хушторликка арзийдими? Йигит ҳақида бошқа гаплашишмади. Зуҳранинг йўқолгани маълум бўлиб, миш-мишлар тарқалгач, дугонаси ўша гапни эслади. Ҳазиллашмаган эканда, деб ўкинди. Аммо дардини бировга билдирмади. Султон укасига саволларни умумий тарзда тез-тез тушунтирди. Укаси унинг ҳаяжонини сезди. Ака, шошиляпсизми? деб сўради. Шошиляпман, деб жавоб берди Султон. Қаёққа? Бир қизнинг олдига, шундай деб жилмайди. Укаси буни ҳазил деб ўйлаб, у ҳам жилмайди.

Давоми 13:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29👍2
​Бўлажак янгамизмилар? Балки... Укаси унинг шундай деб хўрсиниб қўйганига аҳамият бермаган эди. Акаси йўқолиб, у ҳақда турли миш-мишлар тўқилган кезлари ёдига олди. Аммо дардини бировга билдирмади. Қайтишда аввал баллон тешилиб қолди. Ғилдиракни алмаштиргунча Султон адабини еди. Кейин мотор ҳадеганда ўт олавермади. Султон автомашинани ҳайдашнигина биларди, унинг касалига эса ақли етмасди. Жувонга сир бой бермаслик учун ўзича моторни титган бўлди. Кейин ёрдам сўраб йўловчи машиналарга қўл кўтара бошлади. Бунақа ҳавода тўхтаб, бировга кўмак беришни истовчи инсоф эгасининг топилиши осон бўлмайди. Машина шом қоронғусида йўлга тушди. Хавотир чодирига ўралган Зуҳра миқ этмай ўтирарди, айбига иқрор Султон ҳам жим эди. Фақат катта йўлга чиқиб олсак, бир пасда етамиз, деб овунтирмоқчи бўлди. Лекин катта йўлга чиқишганда қуюқ туман бағрига кириб, тезлашишнинг имкони бўлмай қолди. Шаҳарга борадиган кенг йўлда қатнов сийраклашган. Султоннинг юраги дук-дук уради. Негадир хансирайди. Ичини нимадир ёндираётгандай бўлади. Машинани йўл четига олиб чиқиб тўхтатгиси келади-ю, шайтонга яна бўйин бермайди. Султон йўлдан кўз узмайди. Анҳор яқин қолди. Ҳозир кўприк келади. Йўл чапроққа бурилади... Султон мўлжалда адашди: кўприкка қанча борлигини билолмай каловланди. Жувонга қарашга ботинмайди. Қараса, ҳудди даҳшат ичида қолиб кетадигандай туюлади. Зуҳра ҳамон жим. Бошини ойнакка тираб олган: уйга боргач, бўладиган савол-жавобни ўйлаётгандир эҳтимол... Султон машина тезлигини оширди. Шу имиллаб юриши бўлса ўзини тутолмай қолиши мумкин. Иродаси чидаш бера олмайди. Ўнг оёғи ўзига бўйсунмайди, нуқул тормоз педалини босмоқчи бўлаверади... Тезликни яна оширди. Машина бирдан пастликка шўнғиди. Оббо, кўприк томонга бурмабманку?! Султоннинг хаёлига шу фикргина келди... Тормоз ишламади.
Машина қаттиқ-қаттиқ силкинди. Ўша куни Зуҳраларнинг уйида чироқ ўчмади. Жажжигина Нафиса аяжон-аяжон деб йиғлайвериб ухламади. Эртасига миш-миш тарқалди. Шаҳардагилар бу воқеани аста унута бошлашди. Баҳор келинчаклик либосини ечиб, ўрнини ёзга бўшатиб берди. Ёз ҳам ўтди. Қочоқларнинг дараги чиқавермади. Қуёшнинг тафти кесилиб, шамол қорнинг исини олиб келди. Ана шунда деҳқонлар анҳорни тозалагани ҳашарга чиқишди. Сувни тўхтатишди. Кимдир кўприк яқинида тепаси лой босган бир нарсани кўриб қолди. Қарашса автомашина. Ҳамма ўша ерга йиғилди. Ичини очишди. Машинанинг ичида одамга ўхшаш, лекин таниб бўлмайдиган икки жасад бор эди. Машинанинг рақамига қараб, эгаси Султон эканлиги аниқланди. Шаҳарчада яна миш-миш тарқалди:
- Ўликлари анҳордан чиқибди...
- Қочиб кетишаётганда тушиб етишганмикин?
- Ким билади...
- Бечоралар...

ТАМОМ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22😢4
​Матонат...

(Бўлган воқеа)

Собир гапда ўтирар экан, ўртада қайта-қайта айланган икки болалик бева ҳақидаги суҳбатга истамайгина аралашди.

- Ким экан? Қаерда турар экан?

- Ҳа, эри ўлган биттаси. Иккита боласи билан қолибди. Уйланиб олар эдим-ку, лекин хотиним мени еб қўяди. Жуда нозанин аёл. Бир-икки кўрганман, - деди Шавкат.

Собир анчадан бери кўнглида ўйлаб юрган нарсаси қаршисидан чиққанидан хурсанд бўлиб аёлни манзилини олди.

"Ўзимда учта, аёлда иккита... Ҳа, нима қилибди боқиб оламан. Асосийси аёлни уйи бор экан. Рўзғорини қилиб берсам, кийим-кечагини олиб берсам...", ўйлади Собир.

Собир бевани кўрганда ақли қочди. Дўсти Шавкат айтганча бор экан. Жуда гўзал аёл эди. Аёлга совчи бўлди. Қайта-қайта қўлини сўраб борди. Ва ниҳоят аёл розилик берди.

Собир аёлдан маҳрга нима олиб беришини сўраганда, аёл: "Ўзингиз кўнглингиздан чиқариб берақолинг", деб жавоб берди. Аёл Собирни жўмард деб ўйлаган эди, шу холос. Собир кўнглидан чиқариб маҳрга 100$ берди.

Аёл ютинди. Бир оғиз сўз айтолмади. Ийманиб, андиша қилиб хато қилганини тушунди.

Собир кунда кундузи келишни бошлаб юборди. Кечасига биринчисининг ёнида бўлар эди.

Кунлар ўтди. Собирнинг қуруқ қўл билан келиши, ётиб-ётиб дамини олиб кетиши ортиқ Комиланинг жонига теккан эди.

- Собирака! Сиздан илтимос ҳар куни келишингиз шарт эмас. Ҳафтада бир келсангиз етади. Сиз келганингда ҳамма ишларимни ташлаб сиз билан овора бўлиб қоляпман. Тўғри тушунинг. Рўзғорга қарамасам бўлмаяпти, - деди Комила.

Комила уйда тикувчилик қилади. Эрга теккач ҳамма ишини ташлаб қўйган эди.

Эри доим кўтариб келадиган 2 та бўлка нон билан, 1 та идиш сариёғ бир оилага урвоқ ҳам бўлмайди.

Собир истамайгина Комиланинг айтганига рози бўлди.
Комила турмуш қурганига беш ой бўлди. Ўша-ўша 2 та бўлка нон, баъзан сариёғ, баъзан картошка, пиёз...

Орадан икки йил ўтди. Комила ишлаб топганига икки хоналик уйини тўрт хона қилиб олди. Собирга маза. Келади кетади. Комила эри келиши учун тансиқ таомлар, пишириқлар пиширади. Уй тўловларини ўзи тўлайди. Бозор-ўчарини ўзи қилади. Эри эрлик қилаётгани камми? Осонми бошқа оилага 2 та бўлка нон билан, сариёғ кўтариб бориш. Комила икки йилдир-ки рўзғорни ўзи кўтаради.
Собир тайёрига ошуфта...
Хотинини дуо қила-қила, олдига қўйганини ейди.
Комила фақат сабр қилади. Турмушга чиққанига пушаймонлар ейди. Лекин индамайди ичига ютади. Одамларнинг гап-сўзидан чўчиб, ажрашмайди.

Ва ниҳоят Комила кутган кун келди. Собирнинг биринчиси Комилани билиб қолди.

Унинг уйига тўполон қилиб келди. Аксига олиб Собир иштаҳа билан Комила пиширган сомсани паққос тушираётган эди. Собирнинг тўполондан ҳуши бошидан учди. Комила босиқлик билан деди: "Тўполон кўтаришингиз шарт эмас. Эрингизни олиб чиқиб кетаверинг!"

Аёл Собирга қараб шанғиллади: "Талоғини бериб чиқиб кетасан ёки кунингни кўрсатаман!"

Собир ранги ўчиб, Комилага қаради-ю секингина: "Талоқсан", деди.

Комиланинг елкасидан тоғ ағдарилгандай енгил бўлиб: "Мингдан минг розиман. Яхши боринг. Оилангиз билан қўша-қаринг!", деди ичидан хурсанд бўлиб. Собир қайтиб келмади.

Комила ҳам бошқа эр қилмади. Шунга қарор берди. Ўзининг иши, кучи бор. Йўлини топиб кетади. Болаларига қўшиб яна биттасини боқиш унга анча оғирлик қилаётган эди. Ўша оғирлик Собир кетгач йўқолди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍6⚡1
ТУЙ КУНИДАГИ ФОЖИА...

Эндигина 19ёшга тулга Зилолани узи таниган мактабида бир синф юкорида укиган Фуркатга фотиха килишди. Икки ёш бахтиёр
сархушт гуё осмону фалакда учиб юришарди. Туй кунига ҳам санокли кунлар колди. Кандай килиб энг чиройли келин булсам экан, нима
килсам тилларда достон буладиган келинчак буламаникана деган ҳаёллар Зилоладан кетмас эди. Шунда Зилолани дугоналари унга кузи ёнини кошини ва лабини ТАТУАЖ яни игна билан чиздиришга маслахат беришди. Эй гапирма бунака гапини табиийликка ва Аллоҳ берган
хуснга нима етсин.. дейдиган киз топилмади. Эртасига Салонга боришди. Мутахассисни асаби бузилган шекилли игна билан татуаж килаётганида бехосдан Зилолани кузига кириб кетди.. Фожиали ва огригига чидолмай додлаб юборган Зилолани тезда тиббий ёрдан машинаси келиб олиб кетди. Афсус уни уша бир кузи бутунлай курмай колганиди. Бундан хабар топган Фуркат ва куда томон туйни бекор килишди. Куда томон кузи кур келин керакмас деб айтишибди. Бундан Зилолани ота онасини боши егилди. Зилола эса бир йулни танлади тугри йулни эмас ёмон йулга тушгандек уз жонига касд килди. Битта туй бузилди ва ойила хам. Ҳали 20ёшга тулмаган хаётни курмаган ойиласини эрка кизи Зилола энди орамизда йук... Аллохим уз панохида асрасин киз аёлларимизни. Бошиларга огир кун тушмасин аммо хеч качон нотугри йул тутманглар . Ота Онамизни хам уйлелик. Зилолани эса Аллохим узи кечирсин ва бизни хам гунохларимизни кечирсин....!
Табий гузалликка нима етсин Азиз сингиларим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28😢2
НАЖОТ ИЗЛАБ

Дарсдамиз... Ўқитувчи савол бериб қолди: -“Яхши китобларни йўқ қилиш яхши одамларни ўлдириш билан баробардир”, - деган фикр муаллифини биласизми?
Аудитория сув қуйгандай жимжит. Партанинг тагига телефонимизни қўйиб ёзамиз: “Яхши китобларни йўқ қилиш...” Шу ёғиям етади. Тугмачани босамиз: “Search Google”.
Афсус... Маълумот чиқмади. Сал бошқачароқ ёзиб кўрдик. Йўқ. Фикрнинг электрон “Шпаргалка” шаклини сеҳрли қутичамизга жойлашмаган, шекилли. Эй, эсиз, Google, сенам панд берасанми-а?
Ўқитувчининг кескин овози янгради: “Хўш, кимда жавоб бор?”
Google жим, биз жим.
Устоз ёнимизга шу фанга доир ўзи қўшимча адабиётлар рўйхатидаги китоблардан бирини қўйди. Сўнг ҳаммага ачингандай бир-бир назар ташлаб чиқди. “Ҳе, шўринг қурғурлар. Қачон савол берсак, жавобни интернетдан эмас, миядан излашни ўрганасизлар? -деди товуши озгина юмшаб, - Фикр муаллифи Мильтон. У ҳақида кимдир нимадир биладими?
Яна Googleга ёзамиз: “Мильтон...”

Зилола ҒАЙБУЛЛАЕВА


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9🤔2👍1
ХИЁНАТ
(қайтар дунё)

Бир заргар аёли билан кичик ҳовлида яшар эди. Уларни торгина томорқаси бўлиб, эри заргарлик дўконига кетганида, аёли шу томорқадаги гулларни суғорарди, уларни парвариш қиларди. Ҳар куни унинг уйига сувчи икки меш сув олиб келарди.
Кунларнинг бирида, заргар ҳар доимгидек эрта тонгдан ишга отланди ва заргарлик дўконига йўл олди. Ўша куни туш вақтида унинг ҳузурига қомати келишган, ўзига қараган бир аёл келди ва бармоғига мос узук олмоқчилигини билдирди. Заргар уни бармоғига узук танлаш вақтида унинг оппоқ билагига кўнгли суст кетиб, билагидан маҳкам ушлаб олди. Аммо "Нима қиганим бу?”, дея қўлини бўшатди.
Ўша куни кечқурун заргар уйга келганида, овқат маҳали аёли секин гап бошлади:
- Бегим, сизга бир гапни айтмасам, виждон азоби мени тинч қўймайди
- Тинчликми нима бўлди?
- Бугун туш вақтида сувчи келганди, тўсатдан менинг билагимдан маҳкам ушлаб олди, сўнгра узр сўраб чиқиб кетди.
Заргар аёлининг бу гапларини эшитиб юраги титраб кетди. "Хиёнатнинг қайтиши шунчалик тез бўлибди-да?” деди ўзига ўзи.

Азиз эркаклар, йигитлар аёлингизга хиёнат қилишингиздан олдин, бегона кўзларга, номаҳрамнинг қоматига назар ташлашдан олдин, ўз аёлингизни кўз ўнгингиздан ўтказинг, шу тобда балки унга ҳам бегона кўзлар қараётгандир.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12👍11🔥3
Сабрнинг мукофоти

Касалим жиддий,даволаниш учун пулим йук эди. Каердан,кимдан пул сурасам экан деб уйлайман.Болаларим еш.Бировлан карз олсам, кейин кандай тулайман.
Бир куни Оллохга таваккал килдим.
Назаримда атрофдаги хамма мендек пулсиз эди .Шунда узига тук бир танишимни эсладим.Бордим уйида экан.Жуда илик кутиб олди,мехмон килди.Анча сухбатлашиб утирдик.Кайта- кайта соглигим,
турмушим хакида суради.
''Шукур,яхши '',дедим.Максадимни
эса ацтолмадим.Ич-ичимдан нимадир
тускинлик киларди.Нихоят кайтишга
чогландим.Шунда мезбон: ''Углимнинг
сочини олдиргандик .Мана бу пулни
шукронасига эхсон килишимиз
керак.Опа .,болаларингизни отасиз
тарбия килаяпсиз .Шу пулни сизга
берсам,кам-кустингизга ишлатарсиз.
Бизнинг углимиз хам сизнинг болала-рингиздек аклли,имон-э'тикодли.
булиб уссин,-деди.Менинг уша
пайтдаги ахволимни тасаввур кила
олмайсиз....Танишим яна нимадир
деди,кулимга сумка тутказди..
Хайрлашиб кучага чикдим.
Кузларимдан селдек куйилаетган
ешлар юзимни ювиб тушарди...
Оллохнинг буюк мархамати каршисида титрардим.Калбимдан
кечаетган туйгуларим та'рифга
сигмасди.Аклимдп факат:. ''Сабр-
лилар билан биргаман'',деган
ва'даси чарх урарди.Роббимнинг
синовларига сабр килганимнинг
мукофотимиди бу?....
Уйга хам кандай етиб келганимни
билмайман.Эхсон килинган пул
даволанишимга бемалол етарди-
ган микдорда экан.Хожатимни
чикариш учун уша даргохга мени
Роббимнинг узи йуллаган эди.
Оллохга шукроналар айтдим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37🔥8🥰7
Қимматга тушган ғазаб...

Аёли ранжитган эр уйдан чиқаркан, биргина табассум (ўпич) орадаги ғазабни кетказиши мумкин эди...
Лекин, аёл ғурурга берилди. «Қайтиб келсалар, ўзгача кутиб оламан» деди. Эри чиқиб кетди! Қайтиб келмади.

Бир кишининг онаси ундан ғазабланган ҳолда вафот этди! У доим, эртага онамнинг кўнгилларини оламан, дерди. Имкон бор эди, улгурмади. Бу дунёдан ўлгунича надомат қилиб ўтди.

Эр аёлини қаттиқ хафа қилиб ҳасрат, алам ва зулм ичра қолдириб чиқиб кетди. Лекин, виждони бу иши нотўғрилигига ишора қилди. Қизил атиргулдан гулдастани кўтариб қайтиб келди. Аёлини жонсиз ётганини кўрди.

Оқ бўлган йигит уй эшигини қаттиқ ёпиб чиқиб кетди. Ортидан онаси кўзида ёши, отаси қалб хуружи билан қолди. У дўстлари билан кўришишга ошиқди. Бу истак унинг ота - онасининг оёқлари остига тиз чўкиб кечирим сўраши ўрнига тезроқ чиқиб кетишга ундади. «Қайтиб келсам, уларни рози қиламан» деди. Қайтиб келди... аммо... «Аллоҳ сабр берсин! Ота - онангиздан айрилдингиз» деб қўнғироқ қилингандан сўнг қайтиб келди...

Мен... сиз... ҳар бир банда ўз кўксида бошқа инсонларнинг ҳам қалбини кўтариб юрамиз.. ғазаблансак... узрни кечиктирмайлик... эртага, йўқ... озгинадан кейин кеч бўлиши ҳеч гап эмас!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_Тун

✨🌙Хайрли ва осойишта тун тилаймиз!

Ярим ой жамолин кўз-кўз қилади,
Сокинлик ўзлигин этади инъом.
Кўкка ёзиб Беҳзод сенга тилади
Хайрли бу тунни, эй, гўзал оқшом.

✍Беҳзод АЗИЗ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин. ❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...Қалбингиз иймонга,
...Уйингиз қувончга,
...Юзингиз нурга,
...Кунингиз ҳайирли бўлсин!🥰

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🥰1
🔥КУНДОШЛИ УЙ 🔥

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Гулширин ноилож узи хизмат килди. Илхом булар булмас нарсаларга хам уни чакираверар, устма-уст буюртма бераверарди. Нихоят, хисоб-китоб ки-лингач, Гулширин енгил торди. Илхом яна бир канча нарса буюрди, "Хамма-сини бир халтачага жойлаштиринг" де-ди. "Хонимчаси билан маишатни давом эттирмокчи шекилли" - гижинди Гулши-рин. Аммо кутилмаганда Илхом лик ту-ла елим халтани унинг кулига тутказди
- Бу сизга?
- Менга? Нега? -хайрон булди Гулширин Йук, буларни ололмайман. Бунинг учун ишдан хайдалишим мумкинлигини би-ласизми?
- Хеч ким сизни ишдан хайдамайди, - Илхомнинг мастликдан сузилаётган кузлари унга сукланиб тикилди. - Сиз мендан зеч нарса таъма килганингиз йук, буни ущим беряпман. Жиянларга олиб борасиз.
Охири сузлари Гулширинни пича хову-ридан туширди.
- Гулширинхон, бу ердан ишдан кетинг. Бу сиз ишлайдиган жой эмас, - маст булса-да, сузлари хушёр кишиники эди Илхомнинг.
- Каерда ишлаш-ишламаслигим сизни уйлантирмай куя колсин, - жахли чикди Гулшириннинг. - Манавиларингизни эса, у кулидаги елим халтани Илхомнинг ку-лига тутказди, - ёнингиздаги хонимчан-гизга берарсиз. Худога шукур, болала-римни бокишга курбим етади.
- Жахлингиз чикмасин, Гулширин, - Ил-хомнинн кайфи батамом таркаб кетга-нди. - Зохид сизнинг кадрингизга етма-ди. Сиз шундай хурликларга муносиб аёл эмассиз. Мана бунга ухшаганлар, - у мастликдан огирлигини кутаролмай, алланималар деб гулдираётган ёнидаги аёлга ижирганиб каради, - бугун мен билан, эртага бошкаси билан кунгилху-шлик килади. Лекин хатто шу хам узини хурлатиб куймайди.
Гулширин суз тополмай колди, бугзи-га алланима тикилди.
- Мана бу менинг ташриф когозим, - Илхом ён чунтагидан муъжазгина кого-зча чикариб узатди. - Уз корхонамни очганман. Истаган пайтингизда борса-нгиз иш топиб бераман.
- Бу корхогани Зохид акамдан угирла-ган пулларингиз эвазига очганмисиз? - узиб олди Гулширин.
- Хозир бу тугрида тортишадиган пайт эмас. Кейинрок гаплашамиз.
- Нимани гаплашамиз? - энди чинака-мига кизишди Гулширин. - Сиз эримни хонавайрон килдингиз, ишидан, бор-бу-дидан айирдингиз. Сиз туфайли оилам барбод буляпти.
- Оилангизни мен бузганим йук, - бош чайкади Илхом. - У оила аллакачон ичидан емирилган, факат сиз буни бил-магансиз. Зохид бошка аёлга уйланиб олган пайтдаёк бузилган бу оила.
- Йигит киши адашади. Лекин сиз уни хонавайрон килдингиз. Шундан кейин Зохид акам узига келолмади.
- Майли, мени хар канчв айбласангиз розиман. Лекин эрингиз кейин хам кад-рингизга етмади-ку. Оиласини саклаш нияти булганида сиз мана бу ерда иш-лаб юрмас эдингиз. Майли, бу гапларни куяйлик. Уйлаб, узингиз бир карорга келарсиз, - у Гулгириннинг кулидаги ташриф когозига ишора килди.
Илхом ёнидаги аёлни суянганча чикиб кетди.
Гулширин унинг ортидан газаб билан караб колди. Аммо харканча беор бул-масин, Илхом Гулширин шу пайтгача тан олмаган, аммо ич-ичидан юрагини кемираётган хакикатни айтди. Чиндан хам, Зохидга оиласи кадрли булганида шу пайтгача уларни излаб келмасмиди? Гулшириннинг-ку кадри йук экан, лекин болалари-чи? Ахир, улар уз пушти ка-маридан булган-ку?
Кули сира ишга бормади. Кулоги ос-тида Илхомнинг сузлари янграйверди: " Оилангиз аллакачон ич-ичидан емири-лган..." Кунглига кил хам сигмади. Бот-бот соатига карайверар, соат миллари тезрок унни курсатсаю, болалари то-мон шошса. Уларни каттик согиниб кет-ди.
Иш вакти тугаши билан устидаги кий-имларни алмаштириб, ётокхона томон шошди. Зал бошкарувчисининг "яна бир оз ёрдам беринг" дейишига карамай кетди. Тезрок бориб, болаларини багри-га босгиси келди. Бугун эрталабдан бошланган кунгил гашлиги Илхомнинг гапларидан кейин баттар кучайганди.
Тезрок бу ердан кетгиси, куксини кеми-раётган аламли уйларни унутгиси кела-ётганди.
Азиза опанинг эшигини журъатсизги-на такиллатди:
- Опа, болалар ухлаб колишмадими?
Хар гал Азизанинг хонасидан болала-рини чакирганида хижолат булади. Уларнинг тинчини бузаётганидан, кил-ган яхшиликларига муносиб жавоб бера олмаётганидан тортинади.
- Болалар...уз хонангизда, - эгик очган Азиза опа нимадандир безовта курин-ди. - Хонангизга мехмон келган, ташка-рида кутиб колмасин деб эшигингизни очиб бердим. Сарвар билан Мадина хам уша ерда.
❤61👍3🔥2