📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.96K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Ота бўлиш нима дегани..?

16-ёшли бир ўсмир йигит отаси билан жанжаллашиб уйидан чиқиб кетади. Бундан ғазабланган ота уйда унинг исмини айтишни ҳам таъқиқлаб қўяди. Бечора онаси эса ўғлининг ёстиғини ҳидлаб соғинчини босарди. Онанинг Ўғлимни соғиндим, уни топиб уйга олиб келинг, деб тинмай ёлворишига қарамасдан ота ўз сўзида қатъий турарди. Шу зайлда икки йил ўтади. Ўғилнинг туғилган куни эди. Онанинг бу кунни ўғлисиз ўтаётганига чидолмай дод солаётганини кўрган отанинг кўнгли бироз юмшайди. Онанинг қўлига бир манзил ёзилган қоғоз тутиб шундай дейди: Шу манзилга бор. Фақат манзилни мен берганлигимни айтма. У шу каби бир неча гап айтди, лекин онанинг қулоғи бошқа гапларни эшитмасди. Хурсандчилигидан осмонга учарди. Дарҳол тайёрланиб йўлга чиқади. Ёзилган манзил шаҳарнинг бир четидаги таъмирхона эди. Она иш формаси комбензон кийиб олган ўғлини кўзларида ёш билан узоқдан кузатди. Аста секин ҳаяжон ичида бино ёнига келади. Икки йил мобайнида оиласи билан умуман кўришмаган ва оиласини унутиш арафасида бўлган йигит онасини тўсатдан кўрадию, бир зум қотиб қолади. Ўзига келгач онасига қараб югуради ва ўзини унинг қучоғига отади. Отасидан бўлак ҳамма ҳақида сўрарди. У қаерда? Бу қаерда? Укам нима қилаяпти, қандай ўқияпти? каби саволлар орасида отаси ҳақида ҳеч қандай савол йўқ эди. Ваниҳоят узоқ кутилган савол берилди: У одам нима қилаяпти? Ҳали ҳам баджаҳл ва тушунишни хоҳламайдими? Она бу саволларни жавобсиз қолдирди. Она ўғлига қараб: Майли у гапларни қўй, ўғлим. Кел энди, уйга кетамиз, деди. Ўғил: Йўқ, онажон мени мажбурламанг. Мен жуда яхшиман. Лекин у одам билан битта уйда яшамайман, деди ва ишхонаси томон юра юра бошлайди. Кўнгли чўккан она ўғлининг ортидан бироз қараб туради ва туғилган куни учун олиб келган тортни унга бериш учун ўғлини чақиради. Тортни олаётиб ўғил онасига: Онажон, илтимос мени тинч қўйинг. Мен кетолмайман, деди. Икки йилдан бери орқамдан бир марта ҳам қидириб ҳол аҳвол сўрамаган одам билан қандай яшайман? деди ўғил кўзига ёш олиб. Иложсиз қолган она ўғлининг ёнидан кетишга тайёрланаркан шундай дейди: Майли, ўғлим ўзинг биласан. Кўраяпманки, қарорингда қатъий экансан. Мен келаётганда отанг менга шу нарсаларни тайинлаб юборганди. Қулоқ сол, ўғлим. Сен охирги пайтларда яқин юрган дўстингдан узоқроқ юришинг керак. У сенга зарар бериши мумкин экан. Авваллари дўст бўлиб юрган дўстинг билан муносабатларингни тикла. Отангнинг айтишича у жуда яхши бола экан. Бу гапларни эшитган ўғил донг қотиб қолади. Онаси йиғлаганича уйига қайтиб келади. Уйига келган она эрини урушди: Нимага мендан шунча нарсани яширгандингиз. Ҳаммасини билганингиз учун хотиржам юраркансизда? Хотинининг бу гапларини эшитган отанинг кўзлари билинар билинмас ёшланди. У менинг жонимку, ахир, деди овози қалтираб. У кетган кундан берини уни ҳар куни кўргани бордим. Фақат у мени сезмасди. Сен мени ишда, маҳаллада деб ўйлардинг. Мен эса уни ҳар куни қилаётган ишларини, атрофидаги кишиларни кузатардим. Тушлик пайтидан фойдаланиб дарҳол унинг ёнига югурардим.Чунки ёмонларга қўшилиб кетмасмикан деб хавотирда эдим. Эрининг бу гапларидан ҳайратга тушган она унга меҳри ошиб йиғлай бошлади. Шу пайт бирданига эшик қўнғироғи жиринглайди. Она кўзларини артиб эшикни очади. Эшик тагида қўлида катта торт ва совғалар билан ўғли турарди. Ўғил нарсаларни онасининг қўлига бериб югурганича отасини қучоқлади. Йигит ҳаммасини тушуниб етганди. Умуман хабар олмайди деб ўйлаган отаси ундан куну тун хабар олиб турганини англаганди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤35👏5❤‍🔥1
​​Ҳаётдаги катта ўзгариш...

Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини,  фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади.  Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.
У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: «Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни  руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29👍8😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ Хайрли тун, қадрдонларим!

✨ Барчамизни Аллоҳим доимо
Ўз паноҳида асрасин!

✨ Тунингиз сокин бўлсин!🤲

✨ Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎊 РАМАЗОННИНГ
2-КУНИ, 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР! 🌙🍀

•🌸•🌸•Роббимиз - Аллоҳ
•🌸•🌸•Динимиз - Ислом
•🌸•🌸•Қибламиз - Каъба
•🌸•🌸•Айёмимиз - Жума
•🌸•🌸•Фарзимиз - Намоз
•🌸•🌸•Қарзимиз - Закот
•🌸•🌸•Орзуимиз - Ҳаж
•🌸•🌸•Амалимиз - Савоб
•🌸•🌸•Тилимиз - Тақво
•🌸•🌸•Нафратимиз - Зино
•🌸•🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌸•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌸•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли ИншаАллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
🕌 Рамазон ойининг иккинчи куни

⏰ Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун.

Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин.🤲


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍2
Рўза тутаман деб саҳарликка уйғонганларга Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Рамазоннинг 2-куни барчага муборак бўлсин!

Аллоҳ барчаларимизга чиройли сабр берсин!🤲


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХАЙРЛИ ТОНГ !

Ўзлари олис олисларда бўлса-да қалбимга қалбан яқин,  қадри тоғлардан-да баланд бўлган меҳри уммон каналимиз  мухлислари😘

Оилам, бола чақам деб узоқ сафарда юрган ака укаларим,  опа сингилларим, хамда фарзандларим 😘
Ушбу муборак Рамозон ойининг  иккинчи тонгида  сизлар билан ғойибона бўлса-да  дийдорлашиш насиб қилганидан бағоят хурсандман.
Сиздек азиз ва бахтли инсонларим  борлиги учун Аллоҳимга  минг бора шукур дейман 🙏

     АЛХАМДУЛИЛЛАХ !

Иллохим ушбу муборак ой барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин !

Аллоҳим инсонларнинг қалбига иймон бергин. 🤲

Аллоҳим мусофир юртларда ишлаб юрган диндошларимизнинг  сафарларини бехатар  қилгин ! 🤲

Тўшакда бемор бўлиб ётган, сендан дардига шифо сўраб ётган бандаларингни дардига шифо ато этгин.🤲

Ўксик қалбларга ўзинг меҳр уруғини сочгин.Аллохим🤲

Рамозон ойи барчангизга муборак бўлсин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонгги_табассум

"Устоз, шоколад есак рўзамиз бузиладими?" 😅

Ҳар йили Рамазонда болажонлар берадиган савол

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
Ахволимиз...

Машинада, олд ўриндиқда масжид домласи, орқада куёв бола ва куёвнинг ошнаси - гувоҳ никоҳга кетишяпти. Домла:

— Куёвтўра, намоз ўқийсизми?

— Ҳа... Ҳалиги... жумаларга бориб турамиз.

-- Яхши, лекин Жумъани ўзи билан иш битмайди, шу бугунданоқ беш маҳал қилинг намозни. Энди дин калималарини яна бир такрор қилиб оламиз-а, қани, Калимаи шаҳодатни айтиб берингчи.

Куёв бола ошнасининг қулоғига шивирлаб:

— Домла нимани сўраяпти? Ҳалиги ер қимиллаганда айтадигон дуони сўраяптими?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢17❤1👏1
Отам Хақида!

5.Ёшимда-"энг меҳрибон"
7.Ёшимда-"энг кучли"
10.Ёшимда-"энг билағон"
12.Ёшимда-"энг жаҳлдор"
14.Ёшимда-"қолоқ фикрли"
16.Ёшимда-"энг танқидчи"
18.Ёшимда-"ўта қайсар"
20.Ёшимда-"гаплашиш оғир"
25.Ёшимда-"ўта аралашқоқ"
30.Ёшимда-"отасиз эплайман"
40.Ёшимда-"отамни эслай бошладим"
45.Ёшимда-"тарбиясидан ҳайратландим"
50.Ёшимда-"бир оғиз маслаҳатини олгим келди"
55.Ёшимда-"рўзғорни бутлаб қўйганини англадим"
60.Ёшимда-"донишманд"имни соғиндим.
65.Ёшимда-5-ёшимдагидек "энг афзал инсоним"га айланди.

У ёнимда бўлганда эди, қўлидан ўпиб, узр сўраб қўлларини қўйвормаган бўлардим...

Бу улашганимиз, Отаси тирик туруб, уни ҳис қилмаётганлар, ва Отасиз қолиб унинг ўрнини излаётганлар учун.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12👍1😢1
​Мактублардан сатрлар...

1—мактуб

"Опамни унаштирдик Янги йил ўтса, тўй.
Уйланаётган йигитга увол бўлди. Ибодатли бола экан. Тарбиялаб оламан деяпди. Биламан, опам ўзгармайди!  Мен онамга ҳам ачинаман, опам, барибир қайтиб келади, тўй қилишнинг ўзи бўладими? Номусини йўқотган қизнинг бир йигитни бадном қилишга ҳақи борми? "
Ичим музлаб қолди.  Келин олаётганда ўта эҳтиёткор бўлиш керак. Шундай дейману, тақдирдан қочиб бўлармиди? Қиз боланинг сепи бўлмасин, майли, ҳунари ҳам бўлмасин, аммо номуси бўлиши керак...

2—мактуб

"Онам билан алоқам йўқ. Чет давлатда ишлайдилар. Анча бўлди. Ўша ерда турмушга чиқибдилар. Отаси бошқа бўлса ҳам синглим бор. Бобо-бувимнинг қўлида катта бўлдим.  Гоҳ у тоғамнинг уйида, гоҳ бунисиникида сарсонман...
Она қанақа бўлади ўзи?"

Бундан анча йиллар олдин бир синф чиқаргандим. 35 та боладан 25 нафарининг отаси йўқ (ажрашган эди)
Бу—миллат фожиаси! Болаларда нима гуноҳ. Оналар минг жон фидо бўлсин, бола тарбиясида ота керак! Ота ҳам,  она ҳам бирдек ташлаб кетган болалар Худога нима ёзди?  Фарзандлари камоли учун ҳиёнаткор эрига чидаб яшаётган аёллар, заҳар-заққум, золима аёлининг калтакесакдек совуқ нигоҳларига кўниб яшаётган эркакларни  биламан. Бу Аллоҳнинг синовига сабр қилиш, бу ўздан, ўзликдан кечиб яшаш дейилади. Сабрнинг охири эса, албатта, мукофот олиб келади.

3—мактуб

"Турмуш ўртоғи ибодатга берилиб кетгач, иши, топадиган пули  динимизда ҳаром қилинган экан. Куёвимиз бутунлай тоат-ибодатга берилиб кетди. Оиласини моддий таъминлаш ҳақида мутлақо ўйламайди. Рўзғор юкини елкасига ортган синглим ҳам чарчади. Ажрашсам деяпди!"
Шуми сабаб? Ажаб дунё! Турмуш ўртоғининг пешонаси саждага тегишини орзу қилиб яшаётганлар қанча? Очарчилик даврида ҳам шунчалик ажрашиш бўлмагандир. Одамни йўқчилик эмас,тўқчилик бузади...

Булар — бизга келган мактублардан айримлари. Шундай хатлар борки, ўқиб бўлгунча юрагинг тўкилиб кетади.
Одам ўзидан ўтганини ўзи билади. Баъзида зардобга тўлиб кетган кўнглингни кимгадир ёргинг келади.  Вақтлар ўтиб у муаммоларинг, аслида, арзимас бўлганини тушуниб етасан. Ўшанда кеч бўлмаса, бўлди.

Фарзандлар камоли учун сабрда яшаётганларга, синовларга туриб бераётганларга Аллоҳнинг ажру мукофотлари бўлсин.
Ҳаммамизга инсоф берсин, фарзандларимизнинг тақдири гўзал бўлсин.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍10🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿𝐒𝐇𝐀𝐗𝐒𝐈𝐘𝐀𝐓    𝐓𝐄𝐒𝐓𝐈🌿

𝐐𝐚𝐲𝐬𝐢 𝐕𝐢𝐥𝐤𝐚𝐝𝐚𝐧 𝐟𝐨𝐲𝐝𝐚𝐥𝐚𝐧𝐢𝐬𝐡𝐧𝐢 
𝐚𝐟𝐳𝐚𝐥 𝐤𝐨'𝐫𝐠𝐚𝐧 𝐛𝐨'𝐥𝐚𝐫𝐝𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳?

𝐒𝐢𝐳 𝐨'𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐪𝐚𝐧𝐝𝐚𝐲 𝐢𝐧𝐬𝐨𝐧 𝐝𝐞𝐛 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐬𝐢𝐳 ?

𝐁𝐮𝐧𝐢 𝐛𝐢𝐥𝐢𝐛 𝐨𝐥𝐢𝐧𝐠👇👇👇

         1⃣    2⃣    3⃣    4⃣
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлдек мард бўлолмайсиз!😢

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍1
Бузилган ин...

Мен ҳали жуда кичкина, мактаб ёшига етмаган қизалоқ эдим. Ҳовлимиз катта, ҳар хил навдаги мевали дарахтлар бўларди...

Баҳорнинг илк ойларида олхўримизга бир жуфт олақарға келиб ин қурди. Онам «булар ўғри бўлади. Ҳовлида бирор нарса қолдирсанг, ўғирлаб кетади" дердилар. Уларнинг биз билан яшаши онамга ёқмасди. Кунлардан бир куни менга:
- Чиқ қизим, дарахтга чиқ. Бу ярамасларнинг инини бузиб ташла, - дедилар...
Мен ёш боламан. Дарахтга чиқиш чўт эмасди. Дарров инни бузишга киришдим. Ин мустаҳкам қурилган бўлиб, лойлар билан шувалганди...
Мен инни буза бошлаганимда устимда икки олақарға пайдо бўлиб тинмай чириллаб, дод-фарёд сола бошлади. Мен эса, завқ билан инни бузавердим. Хуллас, ишимни охиригача тугатиб тушдим...

Орадан йиллар ўтди. Олақарғалар ҳам, уларнинг фарёди ҳам унут бўлди...

Оиламизда ҳаммамиз аҳил, иноқ бўлиб яшардик. Отамнинг ишлари сабаб бошқа шаҳарга кўчиб кетдик. Ҳеч кимдан кам бўлмасдан, чиройли вояга етардик. Аммо... Биз яшайдиган уйда онам кўп касал бўла бошладилар...
Натижада, яқин қариндошимиз бизга фоизсиз қарз бериб турмоқчи ва биз янги, рутубатсиз уй сотиб олмоқчи бўлдик.

Бир файзли уй топилди. Аммо бу уй қарз бериб турадиган қариндошимизнинг номига расмийлаштириладиган, қарз узилгандан кейин бизга ўтказиб бериладиган бўлди...
Қуръони Каримдаги энг узун оят қарз ҳақида бўлишига қарамай, биз буни гувоҳлар билан қайд қилиб қўймадик...
Жон қондошимиз бўлгани учун уларга ишондик. Секин-секин қарзимизни узавердик. Лекин... атиги 300 АҚШ долларида қарзимиз қолганида уйларнинг нархи тўсатдан кескин кўтарилиб кетди...
Биз олган уйнинг нархи ҳам нақд беш баробарга ошди. Ва қарз берганлар уйни бизга беришдан бош тортишди. Тўловда ўзимиздан берилган пулимизни қайтаришди... У пулнинг қиймати деярли қолмаганди... Хуллас отам, онамнинг қариндошлари сабаб уйсиз қолганларидан айнан биз қизлар узатиладиган пайтимиз келганда бошқа аёлга уйланиб, алоҳида ўша аёл билан яшай бошладилар.
Биз эса, тамоман кўчада қолдик...

Онам ҳозир мен билан, яъни, турмуш ўртоғимнинг уйларида яшайдилар. Укам ҳам. Онам балки эсламаслар, аммо мен ўша олақарғаларнинг фарёдини ҳеч ҳам унутмайман...

Онам кўп ибодат қиладилар, тунларни бедор ўтказадилар. Онамнинг ҳам қушларнинг инларидай уйлари вайрон, оилалари пароканда бўлди...
Куёв билан яшашни ҳеч ҳам хаёлларига ҳам келтирмаганлар...
Ўша жониворлардек кўз ёш тўкадилар... Фарёд қиладилар... Мен эса... уларнинг чинқириғини эшитаман...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17😢11🔥1
Аёлнинг жони қирқта эмас...

Беш фарзандни ўстириш, эрнинг овқатини тайёрлаш, кир ювиш, нон ёпиб, ўтин ташиш, ҳовли чеккасига иккитагина хона солганда эрига қўшилиб лой тепиш, ғишт қўйишдан тортиб қайнона, қайин-бўйинларнинг хизматини қилиш ҳам унинг зиммасида эди. Эрига ҳар замонда дўхтирга кўринсаммикан, бел қурғур оғрияпти деса, эшитадигани бир гап бўларди: Ўлмайсан, аёлнинг жони қирқта... Аёл тишини тишига босиб чидади. Касал бўлишга унинг ҳақи йўқ, ахир, аёлнинг жони қирққа.
Кутилмаганда ётиб қолди. Қишлоқдаги табибнинг гиёҳлари ҳам ёрдам бермади. Уни вилоят марказидаги шифохонага олиб боришди. Кун сайин аҳволи оғирлашаверди. Шифокорлар эрини чақириб, уйга олиб кетиш кераклигини айтишди: Жуда кеч олиб келгансизлар, касаллик танани емириб бўлган... Тез ёрдам машинасида хотинининг бошини тиззасига қўйиб кетаётган эркак кўзлари ич-ичига ботиб кетган аёлга қараб йиғлаб юборди:
- Онаси, кўзингни оч, сен бизга кераксан. Ҳали кўп яшашинг керак, болаларни катта қилиш, уларни уйли-жойли қилиш керак. Кўзингни оч, онаси, ахир, сен аёлсан, аёлнинг жони қирқта... Ҳаёт шами тобора сўниб бораётган аёл кўзларини базўр очди. Қалтироқ бармоқлари эрининг кучли қўлларидан тутди. Синиқ жилмайди.
- Дадаси, болаларни сизга, сизни худонинг паноҳига топширдим. Қизларимга бир гапни тайин ва тайин айтинг: Ўзларини асрашсин. Айтинг аёлнинг жони қирққта эмас экан. Унинг ҳам биргина жони бор экан. Шу жонни авайлаб-асраш керак экан. Бўлмаса... У сўзини тугатолмади. Қирқинчи жони уйига етишга бир неча қадам қолганда тугаб қолганди...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11😢3
Ишончнинг кучи...

Кичик бир болакай денгиз бўйида кўзларини бир нуқтага тикиб ўтирарди. Бир соатдан бери ўтирган бу боланинг ҳоли яқин жойда ўтирган бир қариянинг диққатини ўзига тортди. Қария боланинг ëнига бориб:
- Ҳа, ўғлим, хорманг. Бугун денгиз жуда ҳам чиройлими-а? - деди.
Болакай қарияга қарамасдан:
- Лекин бугун шамол бор. Коптогим денгизга тушиб кетиб, шамол билан анча узоққа кетиб қолди.
- Агар ëш бўлганимда, сузиб бориб коптогингни олиб берардим - деди боланинг ëнига ўтирган қария.
Бола жавоб бермади. Кўз олдидан узоқлашиб кетаëтган коптогига қараб ўтиришда давом этди. Қария сокин овоз билан:
- Умидингни хеч қачон йўқотма. Менимча, дуо қилсанг, яхши бўлади.- деди. Бола қувонч билан:
- Дуо қилсам, коптогим қайтиб келадими? - дея сўради.
- Агар Аллоҳ истаса, қайтиб келади. Агар қайтиб келмаса ҳам дуоларингнинг савоби сенга етади.
Болакай қариянинг гаплари хақида озгина ўйланиб, орқасидан бувасидан ўрганган дуоларни ўқий бошлади. Кейин коптоги қайтиб келиши учун Аллоҳдан ëрдам сўради. Лекин бу унинг дардига дармон бўлмади. У коптокни олиш учун узоқ вақт харакат қилган, хатто байрамда олган пулларини хам копток учун асраб қўйган эди. Ҳозир копток қайтиб келишига биргина имконият шамолнинг ўз йўналишини ўзгартириши эди. Лекин денгиз катта, копток эса кичик.
Кечга яқин хаво ўзгарди. Қуëш ботиши арафасида балиқчилар денгиздан қайта бошлади. Уйига коптоксиз кетишни истамаган болакай қария билан бирга ўтириб балиқчиларни кутарди. Қария балиқни хар доим Карим балиқчидан харид қиларди. Кўзи билан Каримни излаб топган отахон:
- Овингиз бароридан келган бўлса керак иншоАллоҳ - деди. Карим балиқчи ëнидаги қутига ишора қилиб:
- Бу сафар балиқ оз - деди.
- Дуо қилмадингизми? - дея гапга аралашди болакай. -Умидингизни асло йўқотманг.
Карим балиқчи болакайнинг бошидан силаб:
- Дуо... Дуо қилсам балиқ тутаманми?
- Тута олмасангиз хам дуоларингизнинг савоби сизга етади. Мен ҳозиргина ўргандим буни.
Карим балиқчи бу гапни биринчи маротаба эшитаëтган эди.
- Мен ҳам энди ўргандим. Буни менга кичкина ўқитувчи ўргатди - деди балиқчи.
Бу гапларни эшитиб болакай жуда қувонди. Копток унинг эсидан ҳам чиқиб кетган эди. Балиқчи кемасига қайтиб чиқди ва қўлига бир копток олди. Уни болакайга узатиб:
- Ўқитувчилар хақини адо этиш қийин. Бу коптокни денгиздан топиб олдим - деди.
Болакай худди туш кўраëтгандек эди. Кутилмаган нарсалар бўлаëтган туш. Атрофга қаради. Хаммаси хақиқий. Балиқчи ҳам, кема ҳам, қария ҳам... Копток қўлида. Уни қаттиқ қучоқлаб:
- Мендан рухсатсиз узоққа кетиш йўқ - деди. Дуо қилмаганимда нима бўларди?

Сора Саидова


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥11❤10👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳор яқин!😘
Барчангизга баҳорий кайфият тилайман!Кунингиз сермазмун аъло кайфиятда ўтсин,
борингизга шукур.😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👏1
​Армон...

Онам 20 марталаб ҳаж қилдилар. Шундан 4 тасида мен билан. Санаб юрардилар. Хушхабар берардилар.
"Давронбек, бугун жуда яхши туш кўрдим. Ҳажда эканман. Каъбатуллоҳнинг шундоқ ёнида. Ҳаммаси тиниқ, тип-тиниқ. Бу тушимда 20-чи бор ҳаж қилганим..."
Онамнинг бу буюк орзуларини амалга ошириш ҳаётий мақсадларимдан эди. Онам ҳеч қачон "болам, қачон сенам мени (бошқалардек) муқаддас сафарга олиб борасан?" демасдилар. Сабр қилардилар. Ҳарамайннинг сурат ва видеоларини кўрганда эса энтикиб қўярдилар.
15 йиллар аввал ота-онамни Ҳажга навбатга рўйхатга киритдик. Жудаям узоқ йилда навбат етишини айтишди...
2013 йили "Олтин қалам" мукофотини олдим. Пулини нақдлаб, валюта қилгандик, 2300$ бўлди. Яна озгина қўшилса, икки кишилик умрага етаркан. Шунга ният қилдим.
Маҳалладан, шаҳардан суриштирдим. Навбат катта, (ҳалол) ҳал қилиш иложсиз. Каттароқ ишдаги танишларимдан илтимос қилдим. Ҳал қилиб бўлмади.
Онам: "Майли-да, насиб бўлганда борармиз", дедилар. Дадамнинг валютада тўланадиган машинасига қўшиб юбордим.
2016 йили оғир дардга чалиндилар. 2017 йилнинг ёзи қийин кечди. Шифокорлар сўнгги чора сифатида морфин ёзиб беришди. Онам оғриқнинг зўридан хушдан кетар, кўзлари очиқ туш кўрардилар. "Давронбек, Ҳаждаман, ана, Байтуллоҳ. Оҳ-оҳ-оҳ. Ўзингга шукур, Ўзингга шукур", дердилар.
Ўтган йили онам ўзлари суйган диёрларга риҳлат қилдилар...

Онажоним учун ҳажжи бадал, умра бадал қилдиришга имкон ҳам бўлди. Ичимда йиғлаб-йиғлаб, ўзим борганимда ўзим бадал қиламан, дея ўзимни овутдим.
Кечаги ҳафта умрага квота олиб ташлангани ҳақида хушхабарни ўқидим-у, шуларни ўйладим. Бир дўстим хушхабарни хатқутимга ташлабди. "Ўртоқ, орзуинг ушаладиган бўлибди" деб ёзибди. "Раҳмат. Унда онам бор эди, ҳозир эса йўқ" деб армон билан жавоб ёздим.
Бугун қайсидир муштипарларнинг шунақа орзулари бор. Балки сизга айтолмас, ўзининг муаммоси кўп, дея ийманар. Сизда эса имкон бор. Дўстим, ҳозир имкон бор экан, фойдаланиб қолинг. Эртага эса... Аллоҳ билади...

Давронбек Тожиалиев.
2019 йил


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17😢7
Қарз...

Мендан кўп ҳафа бўлишади.  Роса ёздим, жавоб бермаяпсиз. Сиз томонда саломга алик олишмайдими деб. Вақт муаммоси мени қийнайди.  Саккиз, тўққиз соат тик оёқда овқат пишириш,  шундоқ ҳам касаллик билан курашиб чарчаган вужудимга оғирлик қилади. Озгина бўш вақт топсам нимадир ёзиб сизга илингим келади.
Ишдан келдим.  Бугун иш кўп бўлди. Бир дақиқа ўтиришга вақт тополмадик. Кўзларим юмилиб кетяпди. Ухлашдан олдин телефонга бир назар ташладим. Экранда яна бир ёзувга кўзим тушди. Жиззаҳдан салом. Юрагим уриб кетди. Кўзларимга кучини кўрсатаётган уйқу ҳам бир зумда ғойиб бўлди.
Жиззахни яхши билмайман. Бир марта Зомин сиҳатгохига борганман. Лекин кимдир Айдаркўл ҳақида гапирса ҳаяжонланиб кетавераман.
Адашмасам 2007 йиллар эди. Бухоро вилояти Қоракўл тумани, Қораун қишлоғига тўйга боришимиз керак эди.  Бозордаги танишлардан бирининг тўйига. Кўпчилик автобусда йўлга чиқди. Биз тўрт киши енгил автомобилда кетдик. Машинани яқин ўртоғим бошқариб кетяпти. Биз ҳаммадан олдин етиб борамиз, Жиззах ичида айланма йўл бор, деди.  Қизимни ҳам оволганман. Чақчақлашиб анча йўлни босиб қўйдик. Бу йўлдан машиналар кам юрар экан. Онда сонда бир дона ўтиб қолади. Қоронғу тушиб қолган. Йўлнинг охири кўринмайди. Аллақачон Навоийга етиб боришимиз керак экан. Адашиб қолганимизни англаб етганимизда кеч бўлган эди. Чўл ичида иккитагина чўпон ўтовларига дуч келдик. Чўпон бизга пешвоз чиқди.
-  Ассалому алайкум ака. Хорманг. Биз Бухорога кетишимиз керак эди.
-  Ва алайкум ассалом. Бухоро узоқда қолди. Анча ичкари кириб кетибсизлар. Бу йўл Айдаркўлга чиқади. Кеч бўлиб қолди. Бугун бу ерда тунанглар. Эрталаб кўрсатиб юбораман.
- Рахмат ака. Эртага тўй бор. Етиб олишимиз керак. Ҳозир тушунтириб қўйинг. Кетмасак бўлмайди.
Орқага қайтдик. Чўпон тушунтирган  йўлдан кетдик. Бухорогача бемалол етади деб ўйлаганимиз ёқилғи, чўлнинг ўртасида тугаб қолди. Кундузи бир соатда бир кўриниб турадиган машиналар ҳам йўқ. Кун бўйи бизни қуёши билан куйдирган чўл, оқшомги шамоли билан музлатиб қўйгандек. Ўртоғим ваҳима қилади.
-  Бу ерда оч бўрилар бўлади деб эшитганман.
           Пишиллаб ухлаб ётган қизимга хавотирланиб қарайман. Кейин машинадан тушиб ўтин теришга киришиб кетдик. Олов кўтарилиб ўйинга туша бошлади. Баданимизга бироз иссиқ югурди. Эрталаб бирорта машина ўтиб қолар деб кутдик. Тонгга яқин бир Газель келиб тўхтади. Ҳурсанд бўлиб кетдик. Лекин  бензинга эмас, керосин билан юришини эшитиб тарвузимиз қўлтиғимиздан тушиб кетди. Хайдовчи битта нон, бир парча пишган гўшт, сув бериб кетди.  Чўлда эрта тонг отар экан. Эрталабдан қуёш қиздиришни бошлади. Қорнимиз оч, сувимиз ҳам тугади. Қизим, ўртоғимнинг ўғли иккаласи ғиншишга тушишди. Болаларга сабр қил десак ҳам тушунишмайди. Орадан икки соат ўтиб, кичик адирлик орқасидан қўй подаси чиқиб келди. Икки юздан ошиқ қўйларни биттагина йигит ҳайдаб келарди. Йигит йўлга яқинлашиб тўхтади. Унинг ёнига югуриб бордим. Сув, нон сўрадим.
-  Сувим ҳам, ноним ҳам тугади.  Ҳозир Катта ака келади. Олиб келади.
-  Катта ака ким?
-  Хўжайин.  Сурувнинг эгаси.
Биз колхозники бўлса керак деб ўйлаган сурув, битта одамники экан.
Узоқдан енгил автомашина кўринди.Демак, биз кутган олам келяпди. Машинадан қорачадан келган, истараси иссиқ, ўрта ёшлардаги одам тушди. Унга вазиятни тушунтирдик.
-  Сизга бензин берсам, мен ҳам ярим йўлда қоламан. Яхшиси бориб бензин олиб келаман. Сизлар қорнингизни тўйдириб туринглар.
Кейин чўпон болага юзланди.
-  Собир, кичикроқ туёқ ағдар. Меҳмонларга қара. Бир соатларда келаман.
Чўпон йигит қўйларни бир жойга йиғди. Нимадир деб бақирган эди, қўйлар ерга ётиб олишди. Биз ҳайрон бўлиб уни кузатардик. Кейин эшшагининг ҳуржинидан пичоқ олди. Яна бир катта хуржундан қозон, идишларни чиқарди. Каттагина тоғорани, пичоқни ўртоғимнинг қўлига берди. Қарашиб юборинг деди. Сурув ичидан ўртача бир қўзини даст кўтариб елкасига олди. Кейин адирлик орқасига қараб кетди. Ўртоғим озгина вақт бизга қараб турдида, уни орқасидан югуриб кетди. Ярим соат ҳам ўтмасдан бир тоғора гўштни кўтариб келишди.

Давоми 18:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26😢2👍1👏1
⏱20-феврал ифторлик вақти барча вилоятлар учун

☪️Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

❗️
Яқинларга улашинг ифторликка кеч қолишмасин👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4