📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
​Она мехри ёхуд омонатга масъуллик...

Ибратли реал вокеа асосисида ёзилган хикоя...

Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху...

Бугунги хикоямиз ажиб бир Она мехри мехри хакида. Якин кунлар ичида бир аел бн куришиб сухбатлашиб колдим. Унинг сузларини сизга ибрат учун ок когозга езишни маъкул курдим

- "Ховлимизга бир мушук кириб колди, карасам хомиладор экан Бир икки кун миевлаб юриб, иккита болачасини дунёга келтирди.  Узим доялик килдим десам хам булади.

Янги кузи ериган она-мушукка кайноккина сут бердим, суюк овкат бердим.

Болачаларини огзи нихоятта кичкина экан. Она-мушук эса бехол, жуда куп кон йукотган. Тугиш вактида икки боласини  хидлаб улиб колди.  Мен она-мушукнинг кузидаги менга караб килган илтижоларини гуе "болаларимни санга топширдим, уларни авайлагин асрагин"- деб ялингандек караб туришларини суз бн ифода кила олмайман. Бу нарсага чидаш жуда кийин эди.

Ховлимиз бир четидан она мушукка жой бериб, уни узим кумдим.

Дорихонадан болалар сургичини олиб келиб, икки мушук-болачаларга сут бериб бокишни бошладим.

Эртаси куни бир мушук каттик миевлаб улиб колди. Роса йигладим... " болангни асрай олмадим"  деб, ва она-мушукни кумган жойимга келиб она мушукдан ялиниб кечирим сурадим.

Кейин секин кабрини очиб олдига боласини куймокчи булдим. Бир икки сонияга кузим чалгиб колди, шунда  улган она мушук жасади нобуд булган боласини махкам кучогига босиб олибди.  Карасам, ёнига факат ёткизиб куйгандим холос,  она кандай килиб кучоклаб олганини курмай колдим. Нахотки улик онанинг куллари кутарилса?! - деб каттик хайратда котиб колдим. Мана хакикий она!!!
Мана  хакикий оналик мехри!!! -  деб йиглаб юбордим.
Она мушукдан менга омонат боласи деб караяпман, аслида мушук бокмасдим.

Иккинчи боласи хозир катта булиб колган. Оиламиз билан авайлаб парвариш киламиз. Факат хайрон коламан хозирги келинпошшаларда баьзиларида ана шундай мехр йук. Фарзанди касал булса-да никох-базмга боргиси келади, иситмалаган болани парвариши урнига синфдошлари бн учрашувга ошикади.

Нега бунчалар багритош ва бемехр булмокда?"- деб куюниб мени сурокка тутдилар

Гапларида жон бор, она жафокаш булиши керак!. Она мехри даре булиши керак! деймизу... аммо аслидачи???

Аслида эса акс холатларни гувохи буламиз...
Якиндагина 24 еш келинчакни эшитиб хайратда колдим.

4 йил бефарзандликдан кийналган.
Турмуш уртоги хатто ота-оналари хам даволаниш учун пул беришмаган.

Келинчак бой кушнисиникига
- Закотингиз борми?  Менга ёрдам килсангиз, биласиз 4 йилдан бери фарзандсизман, даволансам дегандим. Жуда фарзандли булишни  истайман" - деб йиглаб мурожат килибди.

Кушни 300 000 сум фийсабилиллох килиб пул берибди. Бу пул факат текширувга етибти, холос.

Ана энди келинни даволашга яна пул йук.
Келин уз жонига касд килмокчи.
Оналаримизга нималар булмокда?
Нега она деган номми кутариб юрибмиз?
Шу даражада жохил булиб кетяпмизми?

Тушунмай коламан...шундай вазиятларда ким даволатиш керак айтинг-чи?!.

Хулоса урнида бир хикматли суз эсимга тушиб кетди
"Акалли бир мушукка булсанг,
мехрибон демак.
Саломатдир сендаги имон"


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айёрлик бобида аёлларга тенг келадиганлар бўлмаса керак. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁6
Бу ерда яна бир уй бор...

Узоқ бир тоғ қишлогига бордик. У ерларда халокатли вайроналар, қурбонлар, жарохатланганлар йўқ, фақат зилзиладан азият чеккан ўнлаб оилалар кўчиб келишган эди.

Бир оз аввал ёнилги тақчиллигини эшитиб, кўмир юборган эдик.
Кейин болаларга совга-саломлар билан ташриф буюрдик.
Жабрдийдалар яшаётган ховлилар олдига тўхтаб, бир қанча кичкинтойларни хурсанд қилиб, кўнглимиз қишлоқ теграсидаги тоғлардай кўтарилиб кетишга чоғландик.

Қишлоқдан чиқаверишда машинамизга бошқача бир энтикиш билан термулиб турган, ниманидир айтаолмаётган икки нафар мовий этикли болакайни кўриб тўхташга қарор қилдик. Хойнахой , ўйинчоқ тарқатаётганимизни кўришган, зилзиладан жабрланган шаҳарликлардан бўлмаганлари учун яқинлаша олмай йўлимизга чиқиб туришганди.

Улар билан саломлашга улгурмай, кичкинтойлардан бири орқасидаги харобгина ховлига ишора қилди ва шундай деди:
- Бу ерда яна бир уй бор!

Аввал тушунмадим. Кейин кўзларимга ёш қалқди. Болакайлар очиқчасига ўйинчоқ сўрашга уялиб, истакларини шу тарзда баён этиб, диққатимизни тортишганди.
-Сиз шу уйда яшайсизми?
-Ха.

Иккаласига битта копток совга қилдик. Хурсандчиликларини кўрсангиз эди.
Худди дунёнинг хадясини олгандай баҳтиёр эдилар.

Лекин қувончлари узоққа чўзилмади. Бир муддатдан сўнг, коптокка бир, бир хўрсиниб қараб, ўзаро пичирлашиб олгач айтмаса бўлмас бир гаплари борлиги ва эшитишим, билишим шартлигини айтиб, секин қулогимга шивирлашди;

-Холажон, аммо бизнинг уйимиз бутун. Фақирмиз, бироқ зилзиладан жабр кўрмадик. Бу совға бизга халол бўладими?

Ох...ох... болама!

Ўкириб йиглаб юбормаслик учун лабимни тишладим. Уларнинг патаккина сочларини силаб ,багримга босдим. Юзларидан, коптокни омонат тутиб турган қўлчаларидан ўпдим ва бўғзимдаги йигини аранг босиб, кўзчаларига мўлтирадим:

- Албатта халол болам! Мазза қилиб ўйнагин!
-Ростдами?
-Ха.
-Уйсиз қолган болаларга етмай қолмайдими?

Бошимни қимирлатиб, йўқ ишорасини қиляпману бўғзимга нимадир тиқилаверади. Ютсам ютилмай, тақалиб қолаверди.

Атиги бир дона коптог-а?!
Сизларга ким шундай гўзал тарбия берди?
Авлиёларми?
Вужудингизга шундай қалбни жойлаган ким? Фаришталарми?
Бутун мавжудотни яратган битта бўлса, нега биз сиз каби эмасмиз?!

Бўғзимга тиқилиб турган нималигини энди билдим.
Топдим!
Тушундим!
Бўғзимдаги тиқин қачондир билиб, билмай ютилган, эсимдан ҳам чиқиб кетган, ҳаёлимга ҳам келмаган харом луқмачалар эди.

Қайсидир бемор узатган қўл хаққи, кимдир берган совга, шоҳидан узилиб сўроқсиз ейилган мевалар, мен ўқиб қайтаролмаган китоб, мазасини билиш учун олиб чақилган писталар (семичка), довонда узатилган кулчалар, кеча бошим огриганда ёрдам учун жўнатилган дорилар орасидан олинган биттагина хапдори...
Демак улар томогимга тиқилиб турган!


Қишлоқдан қайтар эканиз, кўз ёшларимни тия олмасдим.

Бугун кимга дуч келдик? Инсон боласигами?
Балки улар асл инсоний фазилатларни эслатишга юборилган малаклардир.

Шартакилик билан истагини айтмай, уйнигина кўрсатган, тақдим этилган ҳадяни халоллаб олган болалардай фитратимизни тозалай оламизми?

Эх! Қани энди дунёдаги одамларнинг ҳеч бўлмаса тўртдан бири шу икки кичкинтой каби халол бўлсайди.

Қани энди, ҳаммамизда шу фақир гўдакларнинг ярим виждони, ярим иймони, яримтагина пок қалби бўлсайди!

Муаззам Иброҳимова


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26😢14
Россиялик келин...

Абдуллох не-не Орзулар ила Қариндошлари билан Россияга ишга келди. Рус хавоси унга жуда ëқди. У Россиянинг совуқ шароитига тезда мослашиб олди.
Абдуллох Аллохдан қўрқадиган, 5-вақт намозни канда қилмайдиган Тақводор йигит еди. Уни атрофидагилари хушмуомиласи, Очиқ кўнгиллиги учун жуда хурмат қилишарди. Хар доим русслар билан бирга ишлаганидан 6-ой ичида русчани хам малум даражада ўрганиб олди.
Уларнинг иши асосан қурилиш еди. Бир куни улар кичкина бир шахарчадан иш олишди. Ўша ерда Абдуллох бир рус қизини учратиб қолди. У умрида биринчи бора юрагида ўзгача бир туйғуни хис етди. У қизни хар куни кўргиси келарди. Нихоят бир куни Абдуллох у қиз билан гаплашиб яхшигина танишиб хам олди. Қизнинг исми Кристина еди. У рус бўлишига қарамасдан жуда ëпиқ кийим киярди. Абдуллох бошқа чидаб туролмади. Кристинага уни севиб қолганини айтди: (таржимаси) Кристина биласанми мен... Мен сени ëқтириб қолдим... Кристина:(таржимаси) Абдуллох яхшиси сен мени унут... Нега? Чунки сен Мусилмонсан... Абдуллохнинг бошида чақмоқ чаққандай бўлди.
У кимлигини Ана енди англаб етти.
Ахир у насронийку.
Ахир у ғайриддинку.
Ахир у Кофирку.
Ë Аллох нега мен уни севиб к,олдим. Нега бундай катта гунохга қўл уриб қўйдим... Абдуллох Кристинани унутишга қанчалик харакат қилса хам барибир фойдаси йўқ еди. Кристина ëшлигидан Насоро динини қабул қилган ва Инжилни ëд олган еди...
Бир куни Абдуллохнинг кўнглига бир фикир келиб қолди. Балки унга Ислом динини таклиф қиларман?
Шундай хам қилди. Аммо Кристина бу таклифни рад етди ва бўйнига осилган хожни кўли билан ушлаб сен яхшиси Насроний динини қабул кил. Шунда мен сенга турмушга чиқаман деди.
Абдуллох дахшатга тушди... Кристина мен Қурьону Каримда Насронийлар Адашган қавим еканлигини ўқиганман. Мен сени таклифингни умуман қабул қила олмайман... Абдуллох ўзича ўйлаб туриб: балки Қурьонни ўқигач фикри ўзгариб қолар... Кристина сен бир мартта Қурьонни ўқиб кўр. Шунда хаммасини тушуниб етарсан балки. Кристина еса майли ўқийман Аммо кейин сен хам Инжилни ўқиб чиқасан... Бу талаб Абдуллохнинг юрагини шошириб қўйди. Ахир кандай қилиб. Ахир мен... Балки унгача етиб бормас... Майли розиман деди. Абдуллох тезлик билан интернет орқали Қурьоннинг Русча таржимаси китобини излай бошлади.
Ва нихоят излаган нарсасини топди ва Кристинага Қуронни ўқишдан олдин бир покланиб ғусил қилиб (ювиниб) олиш керак деди. Шу гапнинг ўзи Кристинанинг юрагида бир илиқлик пайдо қилди. У покланиб. Қурьонни хаяжон билан уқий бошлади. Аста секин Қурьон оятлари Кристинани жиддий ўйга торта бошлади. Фотиха сурьасини ўқиган Кристина шуни англаб еттдики бу Албатта яратган зот томонидан келган соф Китоб... Кристина Қиëмат кунида: Аллох: эй Исо сен одамларга Аллохни қўйиб мени ва онамни худо килиб олинглар деб айтдингми ва Исо масих: бундай демаганлигини айтиб барча Адашган насронийлардан кечиб кетиши ва улар жаханнамда мангу азобда қолиши хақидаги хабарни эшитиб ўзини йиғидан тўхтата олмай қолди. Нахот... Нахот менга шунча ўргатганлари уйдирма бўлса? Мен шу кунгача Қиëмат кунида Исус бизни жаннатга киритади деб ишониб юрарканман. Ахир менинг Ислом динига фикрим умуман бошқача эдида... Кристина хеч ўйлаб ўтирмасдан тўғри черковга бориб. Ўзини черков рўйхатидан бутунлай ўчириб ташлаттирди... Абдуллохнинг ëнига келиб: Мен Ислом динини қабул қилмоқчиман деб қолди. Бу сўзлар Абдуллохни довдиратиб қўйди. Чунки бу ишлар жуда тез содир бўлаëтган еди. Кристина ота онасига Ислом динига кирганлигини билдириб қўйди. Ва уларга енг тўғри йўл Ислом еканини тушинтира бошлади... Кристинанинг ота онаси ғазаб отига минишди. Бу қарорингдан тезда қайт. Йўқса сендан воз кечамиз дейишди. Улар умуман тушинишни исташмади. Охирги гаплари: биз насрониймиз ва насроний бÿлиб ўламиз. Модомийки сен Исломни қабул қилган экансан сендай қизимиз йўқ дея Кристинани уйдан хайдаб чиқаришди. Энди унинг умиди фақат Абдуллохда эди Абдуллох Кристинани исмини Муслима дея ўзгартириб никохига олди.

Давоми 18:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41😢2
​Ва қўлларидан тутиб Ўзбекистонга йўл олди. ​​Уйига яқинлашар экан қалбида қўрқув Аралаш хаяжон уйғонди. Абдуллохни Рус қизи билан уйга қайтганини кўрган Ота онаси Хайратда қотиб қолишди. Абдуллох бор гапни очиқ ойдин Хаммасини уларга сўзлаб берди.
Абдуллохнинг отаси Умар ака ақиллик одам эди. Ўғлим бу сенинг хаëтинг. Сен шунга қарор қилибсанми мени қаршилигим йўқ... Лекин Онаси Гулбахор опа эса буни Ойласи учун иснод деб билиб Асло хазим қила олмасди. Ахир бизни ўйламадингми. Эл-юрт олдила шарманда бўламизку.
Одамлар нима дейди. Қолаверса бу рус қизи бўлса. Бизнинг урф одатларимизга умуман мослаша олмайди. Менинг орзуларимчи? Мен хам биттаю битта ўғлимга яхши бир келин олиш нийятим бор еди дея йиғлаб юборди. Абдуллох онасига бир амаллаб озгина бўлсада тушунтирган бўлди:
Онажон Ахир у қиз Ота онасидан хам воз кечиб бу йерга келди.
У ислом динини қабул қилди. Ва ишонаманки у албатта бизнинг шароитларимизга мослашиб олади... Шу тариқа Абдуллох Муслимага Уйланди. Тўй Ажойиб суратда ўтди. Кунлар ойлар ўта бошлади. Муслима қунт билан барча ишларни ўрганишга киришди. У жуда Ақилли қиз эди. Ўзбек тилини анчагина ўрганиб олди. У турмуш ўртоғинихам, Кайнота, Кайнонасинихам. Кўнглини оғритмасликка харакат қиларди. Гулбахор Опа эса барибир ич-ичидан норози эди. Муслимага жуда кўп ишлар буюрарди. Агар биронтасини қилолмай қолса дакки бериб Аламини оларди. Лекин бирон маротаба Муслима қайнонасига гап қайтармасди. Қишнинг совуқ кунларида кутилмаганда Гулбахор опа жуда оғир дардга чалиниб қолди шифокорлар Қандли диабед касаллиги анча ривожланиб улгурибди Афсус бизнинг қўлимиздан хеч нарса келмайди узир дея уйига жавоб бериб юборишди. Хамма дахшатга тушиб ишонгиси келмасди Ахир қандай қилиб бундай бўлиши мумкин деган саволларнинг охири йўқ эди. Бундан хабар топган Муслима қайғуга ботди. У тўшакка михланиб қолган Қайнонасини қалбида иҳлос билан парваришлай бошлади.
Онажоним сиз хали узоқ умур кўрасиз. Ўзим сизнинг хизматингизда бўламан. Мана кўрасиз хали кўрмагандай бўлиб кетасиз дея Қайнонасини кўнглини кўтарарди. Гулбахор опа келинини қадрини Дардга чалинганида билди: Шунчалик Ақиллий Мехрибон келинимни шунча пайт ëмон кўриб келибмана. Миллат ажратибману аслида У хам одам эканлигини, Ундахам кўнгил борлигини, У хам бу хонадонга не-не орзулар билан келганини тушиниб етмабманаа. Кечиргин Муслима мен сени кўнглингни жуда кўп оғритдим қизим. Йўғе ойижон мен сиздан хафа эмасман Аксинча миннаддорман. Менга тўғри тарбия берганингиз учун... Гулбахор опани барибир дард енгиб қўйди. Кишнинг охирги кунларида, бахор остонада эшик қоқиб турганида Гулбахор опа омонатини топширди... У кишининг охирги гапларидан бири Мен Келинимдан Розиман деган сўзи эди...
Муслима хар намозидан сўнг Қайнонасини Хаққига дуо қилиб Аллохдан Жаннат тиларди. Муслима хам Қайнонасидан мингдан минг рози эди!
Личкамга келган бир дўстимнинг юборган ибратли хикояси..

Тамом...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29🔥9👍7👏1
- Бесабаб ишга келмай куйдингиз. Хатто телефон килиб, бир огиз огохла-нтирмадингиз. Сизни тушунамиз, балки узига яраша сабабларингиз бордир. Лекин сиз туфайли иш оксаб колиши мумкин, биз эса бунга йул куя олмай-миз. Урнингизга одам олдик.
Эътироз билдиришга Гулшириннинг бирор сабаби йук эди. Лекин у ишлаш керак. Тирикчилик учун ишламаса бул-майди. Аммо ким уни ишга олади? Бир-дан хаёлига Зохид билан бирга ишла-ган Илхом келди. У Гулширинга "бирор ёрдам керак булса кунгирок килинг" деб ташриф когозини берганди. Илхомга кунгирок килиб, иш сураса-чи? "Йуг-ей, канакасига ундан иш сурай-ман? Ахир, Зохид акамни чув тушириб кетган шу Илхом эмасми? Эримнинг душманидан иш сурайманми?"
"Эрингнинг душмани? - садо берди ички бир овоз. Энди Зохид сенинг эри-нг эмас. У сенга бегона".
"Бегона...бегона..." - мияси говлаб кет-ди Гулшириннинг. У шундай булишини тасаввур килганмиди? Бир умрлик йул-дошим деб ишонгани бир кун келиб ет-ти ёт бегонага айланиши хаёлига кел-ганмиди?
"Унутиш керак. Утмишни унутишим керак. Факат олдинга караб юришим керак!" - узига узи далда берди Гулши-рин. Иккиланишларни бир четга суриб, Илхомнинг олдига боришга карор кил-ди.
Котибаси бир аёл киришга ижозат су-суратганини айтганида Илхом Гулши-ринни кураман деб сира уйламаганди. Аёлни куриб, хайратланганини яширма-ди.
- Ие, Гулширинхон, сиз?! Нечук бизнинг кулбаи вайронамизга кадам ранжида килибсиз?
- Кулба деганингиз шунчалик булса, рисоладаги ишхонангиз саройга ухшар-кан-да?
Гулширин хонанинг хашаматига караб, Илхомнинн гапига яраша жавоб берди.
- Ха, энди...хозир шундай килиб куйма-са одамлар муомала килмай куяди. Ишбилармон одамнинг имижи-да, бу, - Илхом тиржайди. Бу ерга мени танкид килгани келмаган булсангиз керак, хар-холда? - У аёлни утиришга таклиф кил-ди.
- Тугри...Гулширин гапни нимадан бош-лашни билмай иккиланди. - Илхом ака, бу ерга келишим осон булмади. Эсинги-здами, мени ресторанда куриб, "бу ер сизга тугри келмайди" дегандингиз. Мен сиздан иш сураб келдим. Менга ёрдам бера оласизми?
- Сизга бирор ёрдамим тегса хурсанд булардим. Афсус, сал кечикдингиз-да.
Бир иш урни бор эди, утган хафта хо-дим олдик. Сизнинг келишингизни бил-ганимда...- Илхом "аттанг" дегандек бош чайкади.
- Иш йук денг...- бушашди Гулширин. Юрагидаги умид учкуни бирдан сунди. - Майли, мен бораколай...
- Ие, нега бирдан кайфиятингиз тушиб кетди? - Илхом эшик томон юрмокчи булган аёлнинг йулини тусди. У жувон-нинг илтимос килишини, менга ёрдами-нгиз керак дейишини кутганди. Хозир Гулширин чикиб кетса, кейин уни яли-ниб хам кайтара олмаслигини сезди. - Хозир бир нима уйлаб тлпамиз, - у сто-ли устидаги тугмачани босди. Жиккак-кина, кош-кузларини обдон буяган ко-тиба киз кирди. Илхом унга кадрлар булими бошлигини чакиришни буюрди. Бир оздан кейин урта ёшлардаги ок-са-рикдан келган аёл кирди. У кузойнаги остидан "бирор хизмат борми?" деган-дек караб турарди.
- Фая опа, танишинг, бу киши Гулширин-хон буладилар, - таништирди Илхом. Фая опа боягидек бир суз демай "яхши-мисиз?"дегандек беписанд бош силкиб куя колди. - Бу киши бизнинг корхона-даа ишламокчи. Энди бу масалани хал килиш сиздан. Гулширинхонга мос бирор иш топиб бера оламизми?
Фая опа Илхомга "мени нокулай ва-зиятга куяпсиз" дегандек таънали ни-гох ташлади.
- Ильхомчик, даже незнаю что сказать.
Буш урин йук. Буни узигиз-да яхши би-лясиз, - деди узбекчани бузиб.
- Фая опа, гапни купайтирманг, - унинг сузини булди Илхом. - Бу хоним бизга тегишли. Узимга тегишли одамларга иш тлпиб бера олмасам, корхонани ёпиб куя колайлик унда.
"Бу хоним бизга тегишли" деган гапни эшитиб Гулширин дув кизариб кетди. Эътироз билдиришга огиз жуфтлаётга-нида, Фая опа ундан чаконрок чикди.
- Ну...если так, тогда придётся что-то делать. Касирша киз ишда хато килгян, уни бушятамиз тогда. И берём на её место вашу даму.
- Э-э, яшанг, Фая опа, бор экансиз-ку! Бу кишига иш топиб беролмасак, мен уятли булиб колардим-а! Булмаса, уша кассир кизни бушатиш хакида буйрук тайёрланг. Бу хонимга эса ишга кириш учун керакли хужжатларни айтинг.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤49❤‍🔥4👏4🥰2🔥1
Фая опа Гулширинга зарур хужжатлар руйхати ёзилган когозчани узатди. Ил-хом унга "Энди бушсиз, кетаверинг" де-гандек имо килди. Фая опа чикаётгани-да Гулширинга кузойнаги остидан ут-кир караш килиб, лабининг бир четини буриштирди. Бировнинг ишдан кетиши эвазига узи ишга олинаётганидан хижолат чекаётган Гулширин бу нигох-дан ерга кириб кетгудек булди.
- Илхом ака, ишлаб турган одамни бу-шатиб, урнига мени ишга олишингизни билганимда бу ерга келмасдим, - деди кизариб-бузариб.
- Куйсангиз-чи, Гулширинхон, - Илхом унга сукланиб каради. - Узи уша кассир кизни бушатаман деб юрган эдим. Доим бир гавгони бошлаб юради. Урни-га одам топилмагани учун ишлаб тур-син-чи, дегандим. Мана, сиз келдингиз, энди унга жавоб берсак хам булади. Бу ишхонада сиздай гузал кизлар ишлаши керак.
Гулширин лолакизгалдокдай кизариб кетди. "Бу хоним бизга тегишли..." "Сиз-дай гузал кизлар..." Илхом бу билан ни-ма демокчи? Эшитганлар нима деб уй-лайди? "Одамлар нима деб уйласа уй-лайвермайдими? Узимга тугри булсам булди-да!" - шу уй билан узини чалгит-мокчи булди. Аммо уйлаганлари пуч эканини эртаси куни янги иш жойида иш бошлаганидаёк билди. Биринчи "хужум"ни ишдан бушатилгани алам ки-либ, кимга захрини сочишни билмай утирган киз бошлади. У нарсаларни йи-гиштургунича Гулширин бир чеккада турди. Атрофдан утаётган киз-жувон-лар Гулширинни курганда бир-бирига маъноли им кокиб куйишар, буни сезиб у ерга кириб кетгудек буларди.
- Вой, Дилбар, кетадиган булдингми? Сенга жуда урганиб колгандим. Энди каерда ишлайсан? - афсусланиб бош чайкади кассир кизга ёрдам бераётган дугоналаридан бири. Дилбар деганлари шу гапни кутиб турган эканми, бирдан захрини сочди:
- Бу ерда мену сенга ухшаганларга иш-лашга йул булсин! Бу корхонада колиш учун ё бошликка тегишли хоним були-шинг керак ёки аризани ёзиб бушаб ке-тавериш керак, - деди у "бошликка те-
гишли хоним" деган сузга ургу бериб.- Уша Илхом суюк менга хам унинг хуш-тори булишимни таклиф килганди. Лекин мен бировга хуштор булиб ишла-гандан, шаънимни саклаб уйда утириш-ни афзал биламан.
Дилбар шундай деганча эшикни кар-силлатиб ёпиб, калитини Гулширин то-мон улоктирди. Гулшириннинг хурлиги келди. Хали келмасидан ахвол шу бул-са, иш бошлаганида нима булади? Фая опа дарров огзидан гуллаб, Илхомнинг гапини етказибди-да..Бу ерга келгани-га пушаймон кила бошлади. Аммо энди оркага йул йук.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30👍5🔥1
Янги ишга тез куникди. Унинг хонаси алохида, бир гурух аеллар утирадиган хонанинг енгина-сида. Хали унча таниш булмагани учун Гулши-рин улар билан салом-аликдан нарига утмайди.
Илхом тез-тез унинг хонасига кириб, "хуш, ян-ги ходимимиз ишни урганиб олдиларми? Кий-налаетган булсангиз, уялмай ердам суранг" дейди. У кетгач, кушни хонадаги аелларнинг пичир-пичири, "пик-пик" кулгиси эшитилиб ту-ради.Гулширин бундан баттар унгайсиланарди.
"Илхом ака билан хеч кандай муносабатимиз йук, у шунчаки танишим. Сизлар нотугри хаел-ларга борманглар" дегиси келади, аммо айтол-майди. "Майли, бир кун узлари хаммасини ту-шуниб олишади" деб тишини тишига куяди. Бу ерда ишлаетганининг бир яхши томони - энди кечки пайт ишда банд булмайди. Кундузи иш-лаб, кечки пайт болаларининг енида булади. Сарвар билан Мадинага хар доимгидай Азиза опа караб туради. Гулширин огир пайтда шу аелни рубару килгани учун такдиридан миннат-дор. Етти ет бегона аел якинларидан курмаган мехрни беряпти.
Бугун ишдан чикиб, дукондан ул-бул харид ки-либ, етокхонага шошарди. Аслида пули йук эди.
Кутилмаганда Илхом хонасига чакириб колди. Ишлари кандай кетаетгани хакида суриштир -ган булди. Сунг столининг тортмасидан калин-гина конверт чикариб Гулширинга узатди.
- Бу нима? - суради аел конвертни олишга икки-ланиб.
- Янги ишга келган ходимларимизни моддий рагбатлантириб турамиз, - деди Илхом. - Сизни хам мукофотга лойик топдик.
- Йук, буни ололмайман, - бош чайкади Гулши-рин. - Хали ишлаганимга хеч канча вакт булга-ни йук. Мукофотга лойик иш килмадим.
- Унда...бу пулларни иш хакидан аванс сифати-да олинг, - буш келмади Илхом хам. Шундай де-са, аел рад этолмаслигини биларди. - Маошин-гизнинг бир кисми.
Гулшириннинг кунишдан бошка иложи колма-ди. Колаверса, шу кунларда пулга зорикиб ту-рибди. Маошгача эса хали анча бор. Шу уйда конвертдаги пулни олди. Илк маошимдан бола-ларга бирор нима олиб борай деб дуконга ки-риб, ширинлигу егуликлар харид килди. Келга-нида Азиза опанинг хонасидан болаларнинг шух овозлари эшитиларди. Гулширин эшикни кокди, бир оздан кейин Азиза опа эшикни очди. Уни куриб Гулширин таний олмади. Азиза опа бугун буткул узгарган, сочини чиройли турмак-латиб, эгнига узига ярашикли куйлак кийган.
- Опажон, узингизмисиз? Бугун тугилган кунин-гизми, дейман? - Гулширин Гулширин ичкарига киргандагина турдаги диванда утирган эркак-ни курди.
- Гулширин, синглим, бу киши поччангиз була-дилар, - Азиза опа уялиб, кимтиниб айтди бу сузни. - Бугун хориждан келдилар. Бизни уйга олиб кетиш учун келибдилар.
Гулширин эркак билан саломлашди. Узок вактдан буен дадасини курмай, согиниб колган болалар унинг атрофида гирдикапалак. Бири "дадажон, чой берайми?"деса, иккинчиси ести-гини тугрилаб куяди. Сарвар билан Мадина эса бир четда мунгайибгина утиришибди. Уларга караб Гулшириннинг ичидан бир нима узилган-дек булди.
- Майли, биз бораколайлик, у кизининг кулидан етаклади. Болалари билан уз хонасига кириши билан оркасидан Азиза опа келди. У кулида ан-чагина совга-салом кутариб олганди.
- Буларни хужайиним сизларга олиб келибди-лар, - деди у эрининг келганидан хижолат торт-гандек. - У кишига сизлар хакингизда гапирган-дим. Баьзида тутинганинг тугишганингдан якин булади. Сиз менга синглимдай булиб кол-дингиз. Сизлардан хеч хам ажралгим келмаяп-ти, - шундай дея Азиза опа йиглаб юборди. Гам бирлаштирган икки аел анча пайтгача бир - би-рини кучоклаб йиглашди. Гулширин хам Азиза опага урганиб колганини хозир чукур хис кил-ди.
- Гулширин, сингилжон, сиз хам болаларингиз билан бизникига борсангиз-чи? - деди Азиза опа бир пайт куз ешларни артиб.
- Опажон, куришни истаган пайтимда эшигинги-здан кириб боравераман. Ахир, менинг болала-рим энди сизнинг хам болаларингиз. Акалари-ни согиниб колишади улар хам. Бошка - бошка жойда яшасак хам бизни хеч ким ажратмайди. Чунки калбимиз якин, - деди Гулширин.
Азиза опани болалари билан кузатиб куйган Гулшириннинг юрагидан нимадир чирс этиб узилгандек булди. Тобора узоклашиб кетаетган машина машина оркасидан кул силкитиб кола-ркан, бир четда кузларини мултиратиб турган углига кузи тушди.
- Сенга нима булди, углим? -суради у Сарвардан

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤49👍21❤‍🔥6🔥3
​​Ҳаётий ҳикоя...

Бир куни Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари масжидга бориш учун уйларидан чиқибдилар. Кутилмаганда, устларидаги либослари учлироқ нарсага илиниб бироз йиртилибди.
Шунда ҳолатни кузатиб турган аёллари:
– Либосингизни ечинг, тикиб бераман, – дебди.
– Сен игна билан ипни олиб келавер, мен шу ерда кутиб тураман, – деб жавоб қилибдилар Мавлоно.
Аёллари уйдан игна-ип олиб чиққач шундай дебди:
– Қани, либосингизни ечиб беринг-чи!
– Сен устимда турган ҳолида тикавер, жамоатдан кеч қолиб кетмай.
– Яхши, фақат мана бу бир қарич ипни оғзингизга солиб тилингиз билан айлантириб туринг. Айтишларича, кийим кишининг эгнидалигида тикилса, оғизга нимадир солиб туриш керак экан. Бўлмаса, ҳар хил ёмонликлар содир бўлармиш.
– Сен бу ипингни қўй, менинг оғзим эса бўш турмайди!..
Ҳазрат Румийнинг аёллари итоат қилиб либоснинг йиртилган жойини тикишга киришибдилар. Мавлонинг тилида эса бир қарич ип ўрнига “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси айлана бошлабди.

Абдумурод Тилавов,
Абдукамол Абдужалил


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21🔥8
Автобус...

Бир неча йил илгари, мусулмонлардан бири Лондон шаҳрига кўчиб келади. Ҳар куни бир вақтда ишга кетаётганида, ҳар сафар ўша ҳайдовчи ва ҳудди ўша автобусга минар экан. Бир куни афтобус хаққини тўлаб, бориб ўтиради. Қараса, ҳайдовчи қайтимига 20 пенс, яъни қайтимини зиёдаси билан бериб  юборибди. Мусулмон одам эса ошиғини қайтариб беришни ўйлабди. Чунки бу унинг хаққи эмасди. Сўнгра яна ўзига-ўзи дебди:
«эээ, эсингдан чиқар, арзимаган чақалар бўлса, ҳеч кимга кераги ҳам йўқ. Шундоғам автобуслар ширкати автобуслардан яхшигина даромад топишади. Бу чақаларни бермасам камайиб қолишмайди. Буларни ўзимга олиб қўяман. Аллоҳнинг менга илинган ҳадяси дейману, яхшиси жим кетаман», деб шундай ҳаёллар билан мусулмон одам бекатига ҳам етиб олибди. Автобус тўхтади. Аммо тушишдан аввал мусулмон одам ҳайдовчига қўлини чўзиб, 20 пенсни қайтариб берди ва деди:
- Марҳамат олинг, оладиган хаққимни зиёдаси билан бериб юборган экансиз!!!
Ҳайдовчи чақаларни олар экан табассум қилиб сўради:
- Сиз шу туманга янги келган мусулмонмисиз?
Мен анчадан бери масжидингизга бориб, ислом дини билан танишмоқчи эдим. Мен сизни ҳатти-харакатингизни кўришим учун бу чақаларни сизга атайин берган эдим!!!
Мусулмон одам автобусдан тушар экан ич-ичидан қалтироқ босиб, оёқлари зир-зир титраганидан зўрға турар эди. Ўзининг қанчалар заиф эканлигини хис этди. Оёқлари чалкашиб, ҳудди йиқилиб кетадигандек эди. Бориб биринчи дуч келган устунга суйкалиб олди, сўнгра осмонларга қараб йиғлаб дуо қилди:
- Эй Аллоҳ, яна озгина қолса исломни 20 пенсга сотиб юборар эканман, деб кўзларидан дув-дув ёш сизилиб тушар эди.

Ўқиб,мен ҳам титрадим,
нафсимиз кўйига кириб,Аллоҳга вақтида қайтолмаган дамларим учун Ўзи кечирсин!!

Матлуба Юсуф Охун сахифасидан олинди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24🔥9
🌙 ХАЙРЛИ ТУН✨🌙

💫✨Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.

💫✨Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

💫✨Тонггача  Аллоҳга  омонатсиз азизларим!!!🥰😘❤️🫶

Тутаётган рўзаларимизни Аллоҳ даргоҳига қабул қилсин!🤲

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌸🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
РАМАЗОННИНГ 5-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🍃🌸🌹

🍃Дуо билан ўсган элмиз биз
🍃Шу удумга амал қилингиз
🍃Кўксингизга қўйиб қўлингиз
🍃Рўзадорлар дуосин олинг!

🍃Ота-она, қавму қариндош
🍃Оға, тоға, амаки, қандош
🍃Рўза тутган меҳрибон сирдош
🍃Рўзадорлар дуосин олинг!

🌙ЯҚИНЛАРИМ РАМАЗОННИНГ 5-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋🌸

🌸•🌹Аллоҳ таолонинг саломи
🌸•🌹Пайғамбар ﷺнинг дуоси
🌸•🌹Қуръоннинг нури
🌸•🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин! 🤲🏻


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Осмон қўлимда эмас
лекин
Қўлларим Осмонда
чунки тепада ишонган
РОББИМ бор...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🥰3
#Кун ҳикмати
Сут айниса, ундан қаймоқ олишади. Қаймоқнинг қиймати эса сутдан баланд. Қаймоқ ачиса пишлоқ бўлади. Пишлоқнинг қиймати эса, қаймоқдан ҳам юқори. Узумнинг шарбати ачиса набийзга айланади. Набийз узумнинг шарбатидан қиммат туради.

Сиз ҳам хато қилсангиз  ёмон одам бўлиб қолмайсиз. Аксинча, хатолар сизни қийматингиз ортишига сабаб - тажриба бўлади. Христофор Колумбнинг денгизда йўналишни танлашда хатога йўл қўйиши Американи кашф этилишига сабаб бўлди. Александр Флемингнинг хатоси эса, тиббиётда энг муҳим восита антибиотик саналмиш пенициллинни кашф бўлишига олиб келди.

Иш давомида йўл қўйган хатоларингиз сизни ноумидлик ва тушкунликка солмасин. Фақат урунишнинг ўзигина муваффақиятларга эриштирмайди, баъзан урунишлар асносида йўл қўйилган хатолардан ҳам яхши натижалар ҳосил бўлади. Шундай экан, хато қилишдан қўрқманг, ҳаракатда давом этинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍6🔥4🥰4
#Ҳаётий ҳикоя

​ Иймоннинг ярми

Бир синфдошим бор. Ўзи жуда яхши йигит, аммо ибодатсиз, кайфу сафога берилган, таралла бедод йигит. Қанча гапирсам ҳам парвойига олмасди. Шу учун, ўртамиздаги ришта фақатгина синфдошлик нуқтаи назаридангина қолганди. Вақтлар ўтиб уйланадиган бўлди. Тўй "дискотекадай»бўлгани учун бормадим. Келин тараф ҳам ўзига ўхшаган казо-казолардан экан. Тўйда роса маишатбозлик, оқи-ю, қизилидан бўлганини тўйдан кейин билдим.

Вақтлар ўтиб дўстим ўзгара бошлади.... ва бир кун олдимга келди. Ҳамма нарсани бошидан айтиб берди. Келинг, бўлган воқеани унинг тилидан айтиб бера қолай.

"Тўй тугаб, илк никоҳ кечаси куни уйга кирдим. Озгина кайфим бор эди. Дўстлар билан ичгандик. Не кўз билан кўрайки, аёлим жойнамоз устида ўтирибди. Ғалати туюлди. Бир оз ўнғайсизландим. Намозини тугатгач, кайфим зўрлик қилиб тегинаман дедим. лекин "илтимос, бугунча ётиб ухлайлик" деди. "Нозингдан ўргилдим", дедимда ётиб ухладим. Шу билан эртаси куни пешинда уйғондим. Кеч кирди. Яна ёлғиз қолдик.
Сўнг гап бошлади: "Илтимос, таҳорат қилиб чиқинг. Кеча айта олмадим,
никоҳ намозини ўқисак дегандим" деди.
-- "Ие, буёғи қизиқ бўлдику, сиз отин ойимисиз?"- дедим.
Индамади.

Таажжубланганим қизнинг отаси, яъни менинг қайнотам шаҳарда катта ароқфурушлардан эди. Унинг қизи эса менга намоз ўқинг, деяётганди. Ё тавба, мен эса ибодатлик аёлга уйланганимдан мутлақо бехабар эдим.
Ўша кун таҳорат қилишни билмаслигимни, кейин ўқишлигимни айтдим.

Кунлар ўта бошлади.
Аёлимга ота-онам қистови билан уйлангандим. Кўчадан лаззатини
топадиган мендек нобакор ўғилни мажбурлаб уйлантиришганди. Тўй ҳам эҳтиёжлар устига қурилганидан ҳабарим бориди. Аёлимни оиласи бизнинг оиламизга мос эди. Ота онамнинг қистови билан ёқмаса ҳам уйланиб юборавергандим.

Лекин аҳли аёлимда ундай нарсалар йўқ, жуда содда, оддий ва камига тақводор ҳам эди. Ўзи кўримсиз бўлса ҳам одоб ва аҳлоқи билан ўзига
ром эта бошлади. Меҳрим ошиб борди. Кеч юрушлар камайди. Лекин ичиб келишим тўхтамасди. Аёлим билан шундай "келишиб" олгандик, ичиб келган куним уйга кирмайман. Бошқа хонада ётаман.

Одатий кунларнинг бирида ичиб келдим. Бошқа хонага жой солинган экан, қаердан билди экан ичганимни, дедимда ётдим. Эрталаб турсам олдимда ўтирганча уҳлаб ётибди. Қимирлаганимни билиб уйғониб кетди. Юз қўлимни ювиб чиқдим, бир вақт аёлим тиз чўкиб қўлимни ушлади "ёлвораман, Аллоҳдан қўрқинг, шу нарсани ичишни ташланг. Яқинда ота бўласиз. Фарзандимнинг отаси бундай бўлишини ҳохламасдим", деди.

Кўзидан оқаётган ёш, ота бўлишлигим қувончи... ичимдан бир нарса
узилиб кетгандек бўлди. Озгина қотиб турдимда "бошқа ичмайман" дедим. Ўша кундан ичишни ташладим. Улфатлар ҳам ёқмай қолди. Аввалги базмлар энди йўқ, кўришиб дарров кетардим.

Дўстларимнинг "хотин қули, уйланиб ўзгарибсиз-у, мунча хотиндан қўрқмасанг" каби сўзларига аҳамият бермай, улар билан алоқани уздим. Аста секин таҳорат, намозни ҳам ўргандим. Мана энди дўстим масжидга олиб чиқиш сенга қолди", деди. Дўстим гапирарди, мен эса йиғлардим.
Аллоҳ нақадар буюк зот-а? Сиз сўрамаган яхшиликни ҳам сизга бериб
қўяди. У шунчалик меҳрибонки, золимдан олимни чиқариб қўяди.

Аллоҳ шу улуғ ой ҳурмати барча бўйдоқларга солиҳа жуфтлар ато
этсин...

Саййид Ислом

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤45👍30🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤7😁3🔥1
#Ҳаётий ҳикоя

✒️ ТУРМАДАГИ АЁЛ ҚИССАСИ

Ёш бир жувон ўз қилмишига яраша кўп йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди, аммо у умрини бандиликда ўтказишга рози бўлмай, турмадан қочиш йўлларини излай бошлади.
Шу мақсадда у турма
ходимларидан бири билан
дўстлашиб олди. Бу ходимнинг вазифаси вафот этган маҳбусларни турма яқинидаги қабристонга элтиб дафн этишдан иборат эди.
Агар турмадагилардан кимдир ҳаётдан кўз юмса, у дастлаб махсус ўрнатилган катта қўнғироқни чалиб, маҳбусларни ораларидан яна бири жон таслим қилганидан огоҳ этарди. Сўнг марҳумнинг танасини махсус хонага элтиб, тобутга жойлар эди.
Ундан кейин турмахона идорасига бориб, тегишли ҳужжатларни тўлдирар, сўнг қайтиб келиб, тобутни махсус машинасига ортиб, қабристонга олиб бориб кўмар эди. Буларни аниқлаб олган маҳбус аёл турмадан қочишнинг айёрона режасини ўйлаб чиқди ва янги дўстига айтиб, қочишга ёрдам беришини сўради.
Режага кўра, кейинги сафар қўнғироқ чалинганида, аёл дарҳол тобутхонага бориб, жасад солинган тобут ичига кириб олиши, дўсти – турма ходими идорада ҳужатларни тўлдириб келгач, бу тобутни олиб чиқиб дафн этиши лозим эди.
Қабристонга элтиш ва дафн маросимлари бошқа назоратчилар иштирокида амалга оширилиши сабабли, аёл бу паллаларда «миқ» этмай, жон сақлаб ётиши, дўсти эса тунда келиб, тобутни қазиб олиши ва уни озод этиши лозим эди. Турмахона ходими қўрққанидан узоқ вақтгача бунга розилик бермай юрди, аммо аёл қатъият билан сўрайверди ва ниҳоят уни кўндирди. Бу келишувдан кейин ҳам аёл турмада кимдир ўлишини кутиб, бир неча ҳафтани илинж билан ўтказди.
Ниҳоят, бир куни тушдан кейин маҳбус аёл ўша салобатли қўнғироқнинг умидбахш бонгини эшитиб, боши осмонга етди. Сал кутиб туриб, ҳеч кимга сездирмасдан қоронғи тобутхонага йўл олди. Овоз чиқармасликка ҳаракат қилиб, тобутни очди ва жасад ёнига кириб жойлашиб олгач, устидан қопқоқни ёпди. Тез орада қадам товушлари эшитилди – турма ходилари келиб, тобут қопқоғини михлай бошлашди.

​​Гарчи ўлик билан битта тобут ичида ётиш анча ноқулай бўлса-да, аёл озодликка эришиш учун ҳар нарсага тайёр эди. Ахир, жазодан қочишни у озмунча вақт кутдими. Тобут қопқоғига қоқилаётган ҳар бир мих унинг учун гўёки мақсади сари ташланган янги бир қадамдек эди...
Ниҳоят, тобутни махсус машинага юклаб, совуқ қабристон сари йўл олишди. Аёл овозини чиқармай ётар, ҳатто тобут устига тупроқ ташланаётганини ҳис қилиб, юрагига сал ваҳима инган бўлса-да, озодлик онлари яқинлашаётганини ўйлаб, ўзини тинчлантирарди.
Овозлар тинди, демак, энди у фақат дўстининг келишини кутиб вақт ўтказиши керак эди. Аммо сукунат ва зулмат ичра ётган аёл тез зерикди, ёлғиз ўзи...  Дарвоқе, тобутдоши ким экан-а? Шу пайтгача қизиқмаганди, зеро, бунинг аҳамияти ҳам йўқ, деб ўйлаганди. Бироқ ётавериб зериккач, қизиқувчанликдан унинг кимлигини шунчаки билиб қўйгиси келди. Ёнида гугурт олиб келганди, гарчи ёпиқ тобут ичида кислородни эҳтиётлаш кераклигини билса-да, фақатгина марҳумнинг юзини кўриш учун битта гугурт чақиб кўришга қарор қилди. Гугуртни жасаднинг юзига
яқинлаштирар экан, даҳшатдан чинқириб юборди.
Чунки ўлган одам бирор маҳбус эмас, балки унинг қочишига ёрдам бермоқчи бўлган ўша дўсти – турмахона ходими эди!
Интернетдан олинди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤25😢10🔥2
#Ҳикоялар

СИЗНИ БИР БОР КЎРСАМ ЭДИ...

(Ўқинг фақат йиғламанг)

Биз шундай яшайликки, орадан йиллар ўтиб, ортга разм солганимизда ҳаётимизнинг ҳеч қайси саҳифасини ўзгартириш истаги пайдо бўлмасин. Қаердадир ниманидир ўзгартириш истаги пайдо бўлдими, демакки, қаердадир хатога йўл қўйган бўламиз, деб ёзган эди донишмандлардан бири...

Яна баҳор келди, эрта баҳор. Ҳавода майин илиқлик ҳукм сурмоқда. Қуёш табиатни ўзининг илиқ нурлари билан сийламоқда. Заминдан шошқалоқ кўкатлар бош кўтарган. Лекин дарахтлар уйқуга тўймаган боладай ҳали қобиғига ўраниб ётибди. Сайроқи қушлар эса табиатнинг энг тароватли фасли-баҳор келаётгани ҳақида оламга жар солмоқда...

Бугун сизни кўргани келдим. Ҳа яна кўргани келдим. Илгарилари дарвозадан кўринишим билан иқболимга пешвоз чиқиб, мени саволларга кўмиб юборар эдингиз.

— Кел болам, тузукмисан? Уйинг тинчми? Болаларинг, эринг соғми? Тинчлик билан келдингми?

Мени эса ҳали нафасимни ростлаб олмасимдан сўроққа тутганингиздан энсам қотади:

— Фақат, нотинч бўлсам сизни кўргани келаманми? Қизиқсиз –а, ойи?

Жавоб берардим-у, айб иш қилиб қўйган боладай кўзларимни яширардим. Сиз эса шундаям тинчимай:

— Ҳа болам-а, мени кўзим хирароқ. Тоғни кўрмай қолишим мумкин. Лекин онаман. Сени кўзларингдаги мунгни, ёшни кўр бўлсам ҳам кўраман,-дердингиз.

Шу сўзларингиздан кейин киприкларимда омонатгина осилиб турган ёшлар селга айланарди. Бор дардимни йиғлаб-сиқтаб, сизнинг юрагингизга ағдарар эдим. Ўзим енгил тортардим-у, алам юкининг бор залворини сизнинг кексаликдан чўкиб қолган елкангизга ортар эдим.

Сиз эса жимгина эшитардингизда:

— Болам ҳаёт ҳар қадамда бизни турли синовларга гирифтор қилади. Пешинангга ёзилган экан, сабр қил, — дердингиз.

Менга тасалли берардингиз-у, ўзингиз изтироб ўтида ёнардингиз. Турмушим нотинчлигида ўзингизни айбдор ҳис этиб, ич этингизни ердингиз. Чунки мени ўзингиз танлаган инсонга турмушга бергансиз. “Жияним, укамдек яқиним қизимни эҳтиёт қилади” деб ўйлагансиз. Сизнинг хатоингиз ҳам гуноҳингиз ҳам шу.

Мени алдаб-сулдаб, юпантириб топганингизни қўлимга тутқазиб жўнатар эдингиз. Мен нотавон уйимга кулиб кетар, сиз эса ортимдан бўзлаб, куйиб қолар эдингиз. Кейинги келишимгача минг ўлиб, минг тирилиб яшардингиз. Яна келганимда эса сиз кўзимга термуласиз, мен сизни оловда ёқишда давом этаман.

Ўша воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Ҳар доимгидек ҳам учиб-қуниб кутиб олдингиз. Борингизни дастурхонга тўкиб содингиз. Мен эса дардимни дастурхон қилишдан чарчамадим.

Сиз эса, кўзингизни бир нуқтага қадаганча, ҳар доимги гапни тилга олдингиз.

— Сабрли бўл, қизим!

— Сабр, сабр, қачонгача сабр қиламан, — дея заҳримни сочдим. – Сиз менга ўхшаб эр жабрини тортмагансиз. Дадам сизни урмаган, сўкмаган, қаттиқ гапирмаган. Ўзингиз айтардингизку, отангдек инсон бошқа бу дунёга келмайди, деб.

Сиз индамасдан бошингизни қуйи солиб, кўз-ёшларингизни енгингиз учи билан артдингиз.

Ҳа, отам сизни кафтида кўтаргани рост. Лекин, мен қиз бўла туриб, сизнинг шугина бахтингизни ҳам юзингизга солдимми? Отам билан бахтли ҳаёт кечирганингизга ҳасад кўзи билан боқдимми? Сизга, ўз онамга-я? Эсласам, ўз-ўзимдан нафратланиб кетаман.

Мен эса, кунда-кунора уйингизга кўз-ёшимни оқизиб келишда давом этдим. Бу ҳол то бетоб бўлиб ётиб қолгунингизга қадар давом этди. Сиз оғир дардга мубтало бўлдингиз. Турмушидан куйган бахтсиз қизингиз-менинг дардим сизни адои тамом қилди. Оёқларингиз, қўлларингизни қимирлата олмайдиган бўлиб қолдингиз.

Энди сизга қараб мен куя бошладим. Ҳаётий муаммоларимдан сизнинг соғлигингиз, ҳаётингиз мен учун муҳимроқ эканлигини англаб етдим. Аммо, сизни ҳар сафар кўргани келганимда, кўзларимга синчковлик билан тикилишда давом этардингиз... Уларнинг тубига чўкиб кетган ғам ва жавоби топилмаётган саволларни ўзингизча таҳлил қилардингиз, гўё.

Мен бешафқат, мен золима ўша ҳолингизда ҳам сизни қақшатиб кетдим. Аслида сизни шу кўйга солган мен бўлсам ҳам. Ахир мен ҳам аёл эдим. Мен ҳам она эдим. Турмушнинг паст-баландларига қаноат қилолмадим, сиз айтгандек бироз сабрли бўлолмадим. Рўзғор ташвишларини, ҳамма оилада бўладиган араз-гиналарни кўргулик деб қабул қилдим.
❤20🔥1
Кап-катта аёл бўлсам ҳам ёш

боладай этагингизга осилиб олдим. Мустақил бўлолмадим. Менинг эркаликларим, инжиқликларим сизни йиқитди.

Онажон, менинг изига тушмаган ҳаётим учун сиз айбдор эмассиз. Сиз фақатгина менга яхшиликни раво кўргансиз, холос. Шунчаки, менга умр йўлдоши танлашда тақдир бизга кулиб боқмади, холос. Ахир ҳамма адашади. Ҳаттоки, авлиёлар ҳам. Сиз эса авлиё ҳам эмассиз. бор-йўғи “ОНА” сиз, менинг онам.

Яна баҳор келяпти, қушлар сайраяпти, бутун борлиқ уйғониб янги ҳаётни қаршиламоқда. Аммо, сиз...

Бугун сизни яна кўргани келдим. Сиз ёқтирган кўклам ёмғири шивалаб ёғяпти. Болалигим ўтган ота уйимизга кирар эканман, ҳовлининг ҳар бир бурчагидан, ҳамма нарсадан сизнинг тароватингизни туяман. Қаршимга пешвоз чиқиб, мени саволларга кўмиб ташлашларингизни жудаям соғиндим. Аммо, афсус, энди сира ундай бўлмайди. Чунки сиз мангу уйқуга кетгансиз, арши аълодан менга боқиб, мен ва болаларимга яхшиликлар соғинасиз энди...

Шуларни ўйлайману, кўзимдаги томчилар селга айланади. Бўғзимга нимадир тиқилиб, ичимдаги алам юки кўксимни ёриб юборай дейди-ю,беихтиёр қуйидаги сўзларни пичирлайман:

— Ойи, ойижон. Мен тинчман. Болаларим ҳам соғ-саломат. Мен сизни соғиниб келдим, ойи. Мени кечиринг, тўккан кўз ёшларингиз, сизга берган озорларим учун кечиринг. Қаранг, сиз ёқтирган баҳор келди, сиз ёқтирган ёмғир ёғяпти. Ойижон, бугун туғилган кунингиз, агар ҳаёт бўлганингизда яна бир баҳорни қарши олардингиз...

Йиғлаб ичимдаги ғуборлар ювилгандек бўлади, бироз енгиллашаман. Уйимга қайтдим. Аммо бу гал кулиб эмас йиғлаб қайтдим, икки қўлим бўш, қалбимда залворли юк-пушаймонлик юки билан қайтдим.

Атрофда баҳор, сукунат. Аммо ўша сукунатдан онаизоримнинг меҳрли унини туйгандек бўлдим:

— Сабрли бўл, қизим....

Самодил.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13😢13🔥1