📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨🕋 РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🕋✨🌙

💝Айтмоқ истаб сизга гапларим.
Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК...

💝Пок қалб ила жайнамоз олинг
Шайдо бўлсин мингларча малак...
Кўзларингиз иймонга бойдир.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. .....

💝🌹🌙Сочларига оқ тушган Онам.
Отам учун сўрайман тилак..
Акам ~ укам Опа ~ сингиллар .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ....

🌙✨🕋 РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🕋✨🌙


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
ЖАННАТ.... ҳикоя

Дунёнинг ишлари ғалати, баъзида катталарнинг хаёлига келмаган уй-фикрлар ёш боланинг чуччи тилларидан чиқиб турса, "ҳақиқатдан шунақамикин" деб ўйламасликни иложи йўқ. Олти яшардан ўтиб бораётган қизим кеча кеч " юринг ая ухлаймиз", деб қолди. Кўзим телевизорда "хозир, хозир" деб ўтиравердим. Қизим:
-"Аллоҳ менга уйқуни боғлаб бергани йўқ ўзиздан кўринг, уйқум қочса сизни хам ухлатмиман", деб колди.
Бироз ўтириб хаммамиз кулиб юбордик. Акалари хайрон:
-Мадина уйку қаерга қочади, уйгами....? Дивангами....?- деб сўрасалар. Қизим:
- Уйга хам, диванга хам қочмиди.... Сизлар хаммангиз ухлаб колсаларинг, мен ухлай олмай
қўрқаман. Ёлғизликдан қўрқамн. Ким биландир гаплашгим келади. Кейин гаплашаман, деди.
-Ким билан гаплашасиз асал қизим, деб, кизимнинг гапларидан хавотирга тушиб сўрадим. Биз ухлагандан кейин бирор нарса кўзига кўринармикин деган хаёлга бориб.
Қизим;
-Аллоҳ билан гаплашаман. У менга чиройли уйларни кўрсатади, боғларни кўрсатади, ўша ерларда ўйнаб кейин ухлаб коламан, деди.
Қизимни гапларидан кўзим ёшга тўлди. Яна сўрагим келди:
- Ўша чиройли уйларда, боғларда бизни хам кўрасизми....?- дегим келди-ю сўролмадим. Чунки "йўқ кўрмиман "-деган жавоб бўлишидан қўрқдим....

" Жаннат" сўзи арабчадан олинган бўлиб, "чиройли боғлар" маъносини билдиради.
Болалар беғубор, бегуноҳ бўладилар. Уларнинг кўрганлари, жажжи ёлғонни билмас тилларидан чиққан. Сўзлари хақиқатдан йироқ эмас....

Мен қизимни кейин хам ўша боғу - роғларда юришини, чиройли каср уйларнинг гўзал маликаси бўлишини ёлғиз Аллоҳдан сўраб қоламан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30🔥4👍3
КЕЛИНИМНИНГ ҚАРҒИШИ УРДИ…(ҳаётий воқия)

Ёшим олтмишга қараб кетяпти, аммо ҳамон бахт нималигини билмай ўтяпман. Ҳа, икки фарзандим бор, уларни уйли-жойли қилдим, мендан бахтли одам борми, дейман танишларимга кулиб. Аслида, бахтсизлигимнинг асл сабаби ҳам фарзанд­ ларим билан боғлиқ. Жуда кеч — 33 ёшимда турмушга чиқдим. Менга уйланган одамга иккинчи хотин бўлдим. У илгари ҳам уйланган, бола-чақали эди. Аммо мен турмушга чиқишим керак бўлгани учун ҳам уни севмасамда турмушга чиқдим. «Бир-иккита бола туғиб олсам бўлди, кейин ажрашаман», деган ўйда
эдим. Нимани ният қилсанг, ўшанга эришасан, дейишади. Бир қиз, бир ўғилли бўлгач, ажрашаманга тушдим. Ўшанда ўғлим олти ойлик эди. Ажрашиш истагим шу қадар кучли эдики, на ота-онамнинг ўгитлари, на эримнинг таваллолари мени бу йўлдан қайтара олди. «Иккита болани ўйнаб-ўйнаб катта қилиб оламан» дедим. Ҳа, уларни «ўйнаб-ўйнаб» катта қилибман-у, тарбиясига эътибор бера олмабман.
Болаларимни энагага топшириб, ўзим туну кун ишда бўлардим. Топиш- тутишим бир эркакникидан кўп эди, шунинг учун ҳам ўрнимни ҳеч кимга бўшатиб бергим келмасди. Болаларга пул топиб берса бўлди, деган ғўр хаёлда юрган эканман. Бу нотўғрилигини, уларга тарбия кераклигини англаганимда кеч, жуда кеч эди. Ҳали ўн олтига ҳам тўлмаган ўғлим аллақачон гиёҳвандларга қўшилиб кетган экан. Уни бу йўлдан қайтариш учун нималар қилмадим, аммо бари бефойда бўлди. У ҳар куни мендан катта-катта пул сўрар, бермасам мени урарди.
Ҳатто бир марта темир билан уриб, қўлимни синдирди. Аммо буни кимга айта оламан? Сўраганларга «йиқилиб тушдим» деб баҳона қилдим. Қўйнимдаги илонни ўзим туққанман, ахир! Ана шу бебош ўғлим «уй­ ланаман»га тушиб қолди. Ҳали ёшсан, ўқишинг керак, бирор ишнинг бошини тутишинг керак, десам ҳам кўнмади. Яхши кўрган қизини сўраб совчилар келаётган эмиш. Истар- истамай қизникига совчиликка бордим. Қизнинг онаси унчалик хушламай қаршилади. Қизига совчиликка келганимни айт­ ганимда очиқчасига «Ўғлингизни гиёҳванд деб
эшитганман, унга берадиган қизим йўқ. На ўқийдиган, на ишлайдиган йигит қандай қилиб оила қура олади?» деди. Бу гаплар ҳақиқат эканини билсам ҳам ғурурим топталгани алам қилди. Олдин «бир марта бораман, беришмаса, қайтиб бормайман» деган одам нафсониятим кучлилик қилиб, олсанг ҳам ўша қизни оласан, олмасанг ҳам дедим. Бу гап ўғлимга ҳам маъқул келди. Қизнинг ҳам ўғлимда кўнгли бор эди.
Бундай фойдаланиб қолиш керак, дедим. Шундай қилиш керакки, қизнинг онаси айтган гаплари учун бир умр пушаймон есин, деб
ўйладим. Қайта-қайта совчиликка боравердим. Охири қизни кўндириб, ўғлим уни олиб қочиб кетди. Буни унга ўзим ўргатдим. Энди боши эгилган ота-онанинг қизини ўғлимга беришдан бошқа иложи йўқ эди. Тўй куни бир чеккада мунғайиб ўтирган қуда аёлни кўриб, ич-ичимдан хурсанд бўлганимни кўрсангиз эди! Келиним чаққонгина эди, қизим қилмаган ишларни қилиб, овқатларни пишириб, ишдан
қайтишимга ҳамма ёқни саранжомлаб ўтирарди. Аммо мен уни ёқтирмасдим. Онасининг айтган гаплари учун ҳам уни кечиролмасдим. Ҳали шошмай тур, онанг ялиниб келиб, кечирим сўрамаса Зулайҳо отимни бошқа қўяман» дердим. Тўй ўтганига ўн кун бўлмай ўғлим
эски одатини яна бошлади. Гиёҳванд модда чекиб келган куни секингина келинни ёмонладим. Ўша куни кечаси билан ўғлим келинни калтаклади. Ишонасизми-йўқми, ич-ичимдан қувондим. Ана шундай қилиб ҳар куни хотинини урадиган одат чиқарди. Қудам қизи норози
қилиб эрга теккани учун уйингга қадам босмайман» деган экан. Сўраб- суриштирадиган одами йўқ деб уни кунда калтаклатар, бундан ҳузурланардим. Келиним ҳомиладор бўлди. Невара кўришини эшитса, одамлар қанчалар хурсанд бўлишади. Мен эса ғазабландим. Мақсадим келиним ва ўғлимни ажратиб юбориш, аммо ўшангача уни азоблаш эди. Келинни умуман уйдан чиқартирмай қўйдим.
Устидан қулф-калит осибишга кетар, чиқмадимикан деб пойлардим. Ҳомила катталашган сайин менинг дардим ҳам катталаша борарди.

Давоми 09:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39😢7🤔3
Агар бу бола туғилса, ўғлим келинга ипсиз боғланиб қолишидан қўрқардим. Уни келинга қарши қайрайвердим. Калтаклаётганида «юз-кўзига урсанг кўкариб қолади, қорнига теп, ҳеч нарса билинмайди» деб ўргатдим. Ўғлим кайфда эмасми, айтганимни қиларди. Охири ҳомила тушди, ўғил экан. Эшитиб, ўзим ҳам ғалати бўлиб кетдим-у, яна ҳеч нарса бўлмагандай юравердим. Ҳомиласидан айрилган келин уйга қайтишни истамади. Нарсаларини олиб кетаётганида: «Мен бу болани дунёга келтиришни ният қилган дим. Уни сиз нобуд қилдингиз, неварангизни ўзингиз ўлдирдингиз. Сизни Худога солдим, бир умр невара суймай ўтинг» деди. Ўша пайт­да бу гапларни алам устида айт­япти, деб эътибор ҳам бермадим. Аммо йиллар ўтгани сайин…

Қизимни турмушга берганимга олти йил бўлди. Аммо у фарзанд кўра олмаяпти. Шифокорлар эр-хотинни текшириб, ҳаммаси жойида, дейишади. Бир куни қизим «Она, эсингиздами, келинингиз шундай деганди. Балки унинг қарғиши сабаб фарзанд кўра олмаётгандирман» деб йиғлади. Боламнинг қийналганини кўриб мен ҳам қийналаман. Яқинда қайнонаси уни уйга қайтариб юборди. «Мевасиз дарахтнинг кераги йўқ» дебди. Куёв ҳам онасининг гапидан чиқолмай, қизимга жавобини берибди.

Дардим ичимда. Ўз қилмишим бошимга калтак бўлиб тушди. Гиёҳванд ўғлимку, қаерлардадир сан­ғиб, пул керак бўлганда пайдо бўлиб қолади, энди ундан умидим йўқ. Лекин қизимга қараб чидай олмайман. У айтгандек, ростдан ҳам келинимнинг қарғиши ургандир? Бир-икки йилдан сўнг олтмишга кираман, мен тенгилар аллақачон невара суйиб, тўйлар қилишяпти. Менчи, қачонгача невара орзусида ўтаман?

Биламан, келиним Нафосат сизларнинг газеталарингизни ўқийди. Зора, менинг ёзганларимни кўриб қолар деган умидда сизларга хат йўллаяпман. Нафосат, эшитдим, ўқишга кирибсан, нуфузли жойда ишлаётган эмишсан. Яқинда тў­йинг бўлаётган эмиш. Сендан ўтинчим — мени кечир. Сени қийнаганим, фарзандингдан айирганим учун кечир. Дилингга қаттиқ озор берганим учун кечир. Кечирсанг, зора қизим ҳам фарзандли бўлармиди...

Тамом


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21🔥8🤔6
Қайтмас оқшом...

Эрталаб чой ичиб ўтиргандим. Аёлим келиб ёнимга ўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан, аста гап бошлади:
- Дадаси, бугун сиз бошқа бир аёлни кечки овқатга таклиф қилишингизни истайман.
Чайнаб турган ноним тиқилиб қолди.
-Тинчликми онаси? Қанақа аёл билан кечки овқатга бораман, кўрганлар нима дейди, эсингни едингми? - дедим ўзимни ўнглаб.
- Мен сизни қаттиқ севаман, ҳаммадан қизғонаман, лекин аниқ биламанки, у аёл сизни менданда ортиқ севади, ва сиз билан бир сония бўлсада бирга суҳбат қуриб, дийдорингизга тўйишни истайди. Бу инсон сизнинг онангиз,- деди аёлим.
Чуқур ўйга толиб қолдим. “Мана 19 йилдирки, онам дадамсиз, биргина укам билан қишлоқда яшайди. Учта бола ва аёлимни яхши кийинтириб, яхши боқаман деб, бирор марта тузукроқ онамга эътибор бермабман...Ўле, эээ ўғил бўлмай, тур ўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койиб ўрнимдан турдим. Телефонимни олиб онамга қўнғироқ қилдим.
Гўшакни кўтарибоқ, “Тинчликми болам, нима бўлди, бунча барвақт телефон қилдинг”, деб қолдилар.
- Онажон, хавотирланманг. Фақат ёмон нарса бўлиши керакми, саҳарлаб қўнғироқ қилишим учун? Сизни соғиндим, - дедим нафасим қисилиб.
Онам қулоқларига ишонмадилар шекилли... Чунки бу гапни анча йиллардан бер биринчи марта айтишим эди.
- Болам гапларинг ёқмаяпти. Худди ўлимидан олдин васият қиладиганларга ўхшаб гапирма! Нима бўлди? - дея яна сўрадилар. - Ҳеч нарса эмас онажон. Майлими, бугун кечга сизни бирор ресторанга кечки овқатга таклиф қилсам? Иккаламиз шу оқшомни бирга ўтказсак? Бир оз жим қолдиларда, “Жон жон дейман болам” - дедиларда, пиқиллаб йиғлаб юбордилар.
Кечқурун машинамни миниб, онамнинг уйи томон кетарканман, худди узоқ кутган севгилиси билан учрашув олдидан ҳаяжонга тушиб қоладиган ошиқдек, балки ундан ҳам баттар ҳолга тушиб, юрагим тез-тез ура бошлади.
Етиб келиб тўхтаганимда, ҳаво совуқ бўлишига қарамай, онам дарвоза олдида кутиб турардилар.
- Онажон, нега чиқиб олдингиз? Келиб ўзим олиб чиқардим, совуқда музлабсиз-ку.
Онам келиб пешонамдан ўпиб сўрашдилар-да, “Болам юрагим тоқат қилмай чиқиб олдим”, дедилар.
Онам худди учрашувга чиққандек ясаниб олганлар. Ҳолатларини кўриб дам кулгим келарди, дам ўзимни ёмон кўрардим: “Нега шу пайтгача онангни бир марта бўлса-да шундай хурсанд қилмадинг”, деб.
Машинага ўтирар эканлар, “Дугоналаримга бугун ўғлим мени ресторанга таклиф қилди десам, ҳаммасининг менга ҳаваси келди”, -дедилар.
Шаҳар марказидаги шинамгина ресторанга кирдик. Кирар эканмиз, онам қўлимдан ушлаб олиб, виқор билан, худди шаҳарнинг биринчи рақамли хонимидек юриб борардилар. Кўзларидаги қувончни яширишнинг имкони йўқ эди... Столга ўтирар эканмиз, менюни олиб ўқидим. Онам анча кўздан қолибдилар, фақат катта ҳарфларни кўра олдилар холос.
- Сен болалигингда ўқишни билмасдинг, менюни мен ўқирдим, сен эса эркаланиб бирор нарса танлагунингча анча вақт ўтарди, энди эса сенинг навбатинг келибди, - дедилар онам, узоқ ўтмишни эслаб.
Суҳбат қуриб узоқ ўтирдик. Вақт алламаҳал бўлганини ҳам сезмабмиз. Қалбимда қандайдир ширин хотиралар, нотаниш илиқлик жўш ура бошлади...Қанчалар ажойиб кеча бўлди. “Шундай аёлни нега шу пайтгача бир марта бўлса-да ресторанга таклиф қилмабман? Бу шунчалар ажойиб экан-ку”, дея ўзимни ўзим тергай бошладим. Онамни уйларига қўяр эканман, “Болам сен билан яна ўша ерга боришни истайман”, - дедилар.
- Бажонидил онажон, унда келаётган ҳафтада борамиз,- дедим.
- Лекин бу сафар ман тўлайман рестораннинг пулини,- дедилар қайсарлик билан.
- Майли онажон, сиз нима десангиз шу, -дедим.
Уйга қайтганимда аёлимга раҳмат айтдим, ахир у менга ажойиб бир оқшомни ўтказишда катта ёрдам бердида.
Орадан икки кун ўтмай саҳарда укам телефон қилиб, “Ака тез келинг, онамнинг юраклари хуруж қилди”, деб қолди.
Онамни тирик кўриш насиб қилмади. Боргунимча жонлари узилибди. Маъракалардан кейин укам бир конверт тутқазди, онам бериб қўйган эканлар. Очдим. У ерда бир парча қоғозга хат қолдирибдилар:
“Болам, ваъда қилганимдек, аввалдан бориб ресторанга икки кишилик кечки овқатни ҳисоблатиб, пулини тўлаб келдим. Тўлов қоғози ҳам шу ерда. Балки ўша кунгача мен етиб бормасман.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16😢10👍5
ЁР ИЗЛАБ

(Бир оз табассум)

   Саънат саройида бўлаётган Саккизинчи март халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган
тантанали йиғилишга мени киритишмади. Эшикда турган тилла тишли жужур-ний хотинга ичимда йиғилиб қолган ҳамма гапларни тўкиб солдим.
   — Ахир, мен ўн гулидан бир гули очилмаган 72 ёшли йигит бўлсам, нечукки сен мени
отахон, дейсан. Мен бу ерга ўзимга муносиб ёр излаб келганимни биласанми?
У бўлса мени масхара қилаётгандек тилла тишини кўрсатиб кулди. Кулиб туриб менга
ғалатироқ қараш қилди. Ҳе йўқ-бе йўқ, мени олмайсизми, деб юборди-я! Сесканиб кетдим.
     Унга дурустроқ қарадим. Бинойидек. Қадди-қомати ҳам жойида. Ҳали қирқдан ошмаган, башарасида битта ҳам ажин йўқ. Жуда менбоп аёл экан. Унга сузилиб туриб, “олганим бўлсин”, дедим. У бўлса эртага МВДга совчи юборинг, улар министрнинг олдига кириб, подполковник Холдоровага совчиликка келдик, деб айтишсин, деди.
Бир қочиш қилдим! Ўлай агар, бунақа қочишга ОБХССнинг ити ҳам етолмайди.

© Саид Ахмад


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22😁14🤔1
ДОЯ ЭРКАК...

Яқинда фарзандлик бўлдим Алҳамдулиллаҳ. Аммо, гап бу ҳақида эмас.

• Аёлим кириб кетган, докторлар бир нарсаларни сўрашди. Олиб келдим. Шу вақт бир мен қатори йигит ҳам аёлини келтиган экан. Кўрик хонасига киргазиб юбораётиб безовталанди:
- Опа эркаклар текширмайдими, аёл доктор кўрсин.
- ... (ичкаридан нима жавоб бўлгани эштилмади)

• Бир вақт йигит ичкарига қараб бақирди:
- Хей сиз! Буяққа ўтин, савол берманг аёлимга.
Ичкарида бир
#ҳезалак, эээ кечирасиз “эркак“ практикант йигит кўринди:
- Бу мени ишим ака.
- Бу аёлларни иши. Аёлларни аёллар текширади!
Гап бошланиб кетди...

• Буни кўриб асабим қаттиқ бузилди. Дарров гапга аралшдим:
- Сиз менга қаранг, эркак кишисизку. Эркаклар қиладиган иш қилсангиз бўлмайдими, дедим.
- ... (тўғриси нима деб жавоб бергани менга бир тийин)
- Ҳеч бўлмаса эркакларни даволайдиган доктор бўлинг, “зато“ ҳамма сизга хурмат билан қарайди... Бутун умир аёлларни кетига қараб пул топмоқчимисиз?!
Бу орада бояги йигит ҳам гапдан тохтамаганди. Хуллас “мужик“ ўзини оқлаши фойдасиз эканлигини билди ва нарироқ бориб, энса қотириб турди...
Ичимдан қандайдир жирканч холатни ҳис этидм... Бу нимасси ахир?

• Дарров аёлимга телефон қилдим:
- Ичкарида ҳезалаклар йўқми? Саволни тшунди:
- Йўқ.
- Кўринса “сразу“ менга айт. Қаттиқ бақириб хонадан хайда. Менга “сразу тел қил!
- Хоп!..
Кўнглим жойига тушди дейсизми? Албатт йўқ! Нима фақат мени аёлим аёлми? Муслималаримизни иффатику бу. Эраркларни ғурурику бу!

• Эркакларга нима бўляпти? Қай юз билан шу соҳада ўқиди? Курсдош қизлар олдида қандай чидаб дарсда ўтирди? Ота онасига нима деб айтган, шу касбни танлаганида? Ёки ота онадан бошланганми ҳаммаси? Нима қилиш керак?

• Хуллас бошим қотди. Асабим ҳали ҳам бузиляпти эсимга тушса. Сўкай десам шунақа сўзлар келяпти-ки... Гуноҳ ортириб нима қилдим. Қарғайми? Тавба! Уруш-жанчалчи? Фойдаси йўқда... Шунақа ғалати холатда шу пўстни ёздим...

пс: Постни бўлишишингизни сўрайман. Зора шу доя “эркак“ бўламан деб юрганларга қайтариқ бўлса. Бошлаганлар ортига қайтса...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30👍3🔥3🤔3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳам ўзи рўза тутиб, ҳам рўзадорларга хизмат қилаётган опа-сингилларимиз ва оналаримиздан Аллоҳ рози
бўлсин!

Саҳарликка туриб Аллоҳнинг фарзини адо этмоқ истаган бандалардан ҳам Аллоҳ рози бўлсин. Қиёматда Райён
Жаннати ила сийласин 🤲


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
30 да ҳам 40-50 да ҳам гулдек яшнаб юринг азиз аёллар🥰🥰🥰

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
❤1🔥1
Инсон бир нимани астойдил истаса, бутун ко-инот уни уша истагига етиштиришга ердам бе-ради, дейишади. Гулширин хам истакларига етиша бошлади. Тезда унинг "Ширин" ательеси тилга тушди. Аввалига шу атрофдаги киз-жуво-нлар куйлак тиктиришга келган булишса, кейи-нчалик катта-катта ташкилотлардан йирик буюртмалар туша бошлади. Илгари Гулширин-нинг узи хисоб-китоб ишларини бажарарди. Иш кулами кенгайгач, бу ишни малакали мутахас-сига топшириш кераклигини тушунди. Аммо ишончли одам булмаса, хисоб-китоб ишларини дуч келган одамга топшира олмайди. Устози Дилобар опага бу тугрида маслахат солди.
- Бир дугонамнинг укаси якинда чет элдан кай-тиб келди. Билишимча, у яхшигина мутахассис, хисоб-китоб ишларини яхши билади. Дугонам "агар бирор ташкилотда иш булса, бехабар кол-майлик. Укам ишга кирмокчи" деганди. Уша йигитни ишга таклиф килсангиз килсангиз кан-дай буларкан?
- Дилобар опа, бу ишда тикиш-бичишдан бошка хеч нарса билмайман. Сиз кимни маькул курса-нгиз, розиман. Чунки менга емон одамни так-лиф килмаслигингизни биламан.
- Унда уша йигит эртага сиз билан учрашади. Хеч нарсадан хавотирланманг, у ишонса була-диган йигит.
Эртаси куни келишилган вактда кабул хонаси-нинг эшиги секингина такиллаб, "мумкинми?" деган уктам овоз эшитилди. Когозларга куми-либ утирган Гулширин бошини кутармай "кира-веринг" деди. Келган одам ичкарига кириб уч-турт кадам босди-ю, нима килишни билмай хо-на уртасида туриб колди. Шу холда бир муддат туравериш узига хам нокулай булди шекилли, томок кириб куйди. Шундагина Гулширин кел-ган одамга эьтибор бермаганини пайкади. Илкис урнидан туриб унга пешвоз чикди.
- Мархамат, келинг! - шундай дедию, рупараси-даги йигит хайрат билан тикилиб колди. Йигит хам ундан кузини узолмади. Улар бир муддат шу алфозда туриб колишди.
- Сиз? - икковининг хам тилидан бир пайтда уч-ди хайрат тули бу суз. Сунг нигохларда бирдан кувонч учкунлади.
- Гулширин, нахотки бу сиз булсангиз? Кузлари-мга ишонолмаяпман!
- Даврон ака, узингизми? Сизни учратаман деб сира уйламагандим.
- Тог тог билан учрашмайди, одам одам билан учрашади, деганлари шу булса керак-да, - маь-юс кулимсиради Даврон. - Саккиз йил утиб ке-тибдию, гуе хеч нарса узгармагандек. Сиз ха-мон уша-уша Гулширинсиз.
- Куйсангиз-чи...- йигитнинг уткир нигохларига дош беролмай кузларини олиб кочди Гулширин
Мен энди икки болали аелман.
- Бошингизга шунча ташвиш тушса хам сира уз-гармабсиз, - деди Даврон.
- Сиз...сиз каердан биласиз? - ялт этиб каради жувон. У сири фош булган киши сингари кип-кизариб кетганди.
- Эсингиздами, сизга "каерда булмай, сиз хаки-нгизда хамма нарсани биламан" дегандим. Су-зимда турдим. Чет элда яшасам хам сизнинг хаетингизда кечаетган вокеалар хакида билар-дим. Балки кайтиб келишимга шу хам сабаб булгандир.
- Ишга утайлик, - нокулай вазиятда колган Гул-ширин сухбат мавусини узгартирмокчи булди. Дилобар опа хисоб-китобни яхши биладиган бир йигит бор деган эдилар. Демак, уша йигит сиз экансиз-да? Мен бу ишни якинда бошлад-им. Менга иктисодни яхши биладиган, ишонса буладиган одам керак.
- Менга ишона оласизми? - Даврон унга кузла-рини тулдириб каради.
- Даврон ака, биз еш болалар эмасмиз, - бир оз кизишди Гулширин. - Жиддий гаплашайлик.
- Майли, нима десангиз шу, - тан берди Даврон. Менга хам иш керак. Сизга кулимдан келганча ердам бераман.
Гулширин Давронга хисоб-китоб билан боглик ишларни топширди. Хоналар етарли булмагани боис иккиси вактинча бир хонада утирадиган булишди.
Гулширин кузи хужжатларла булса-да, хаели тамоман бошка жойда эди. Даврон куз кири билан узини кузатаетганини сезиб турар, гуе игна устида утиргандек юрагига гашлик инган-ди. Бу гашлик Гулшириннинг утмиши билан боглик эди.
Гулширин Давронни коллежда укиб юрган пайтларидан буен биларди. Даврон Гулширин укийдиган коллежда ундан бир погона юкори курсда укирди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤47❤‍🔥7🔥3
У коллеждаги йигитларнинг сардори эди. Буй етиб, калбига узгача туйгулар муралай бошла-ган кизларнинг купчилиги унга нисбатан бефа-рк эмасди. Баланд буйли, нигохлари бургутни-кидек уткир бу уктам йигитнинг кунгли эса бошка кизда эди. Уша кизнинг исми Гулширин. Йигит хар куни кизнинг йулини пойлайди, дуго-наларидан унга гузал шеьрлар битилган хатлар жунатади. Кизнинг бир огиз ширин сузини эши-тиш учун хар нарсага рози. Аммо гурури бала-нд киз у томонга кие бокиб хам куймасди. Йигитнинг юраги ишк утида куйгани сайин киз узини ундан олиб кочади.
Бир куни йигит пайтини пойлаб кизни елгиз холда учратди. Мухаббатига нега бефарк экан-лигини суради.
- Мен йигитларга ишонмайман, - кошлари чими-рилди Гулшириннинг. Улар кизларни алдаб, севгисига ишонтиришади-да, кейин ташлаб ке-тишади. Йигитлар кизлар билан шунчаки вакт утказмокчи булишади. Умуман, севги деган нарсага ишонмайман.
- Менинг туйгуларим сиз уйлаганчалик елгон эмас, - деди Даврон кизни севгисига ишонти-риш учун. - Менга умид берадиган бир огиз суз айтсангиз кифоя, бир умр кутишга хам розиман
- Кутиб вактингизни утказманг, - унинг сузини чурт кесди гурури баланд киз.
Бундай сухбатлар, йигитнинг севги изхорла-рию магрур кизнинг инкорлари бир неча бор давом этди. Гулширин йигитнинг севгисини рад киларди-ю, аммо узи билмаган холда уни кутарди. Йигит куринмай колса юраги безовта булиб уни пинхон изларди. Аммо буни сира узига сездирмасди. Даврон коллежни битказ-иб, университетга укишга кирди. У энди Гулши-ринни куришга тез-тез келолмасди, йул олисли-ги халакит берарди. Энди унинг мактублари кизни йукларди. Иттифоко, Даврон биринчи ку-
рсни тугатаетган йили Гулшириннинг турмушга чикаетганини эшитди. Уша куни хал килувчи имтихон топшириши керак эди. Кузига хеч нар-са куринмади. Йул узоклиги, енида арзимаган пул колганига карамай карз олиб йулга чикди.
Ярим тунда етиб келди. Келиши билан Гулшир-ин яшайдиган кучага борди. Тонгни куча якини-даги автобус бекатида утказди.
Бу ердан Гулшириннинг уйи яхши куринарди. Эрта тонгда куча супуришга чиккан киз рупара-сида пайдо булган йигитни куриб хайратдан котиб колди. Давроннинг кузлари киртайиб, ранги бир ахволда эди. Йук, бунинг сабаби узок йул, уйкусизликдан эмас эди. Даврон кунгил куйган кизи узганики булиб кетаетганидан юраги куйиб шу ахволга тушганди.
- Гулширин, уни севасизми? - Давроннинг кизга берган биринчи саволи шу булди. - Танимаган, билмаган одамга кандай турмушга чикасиз?
- Даврон ака, бу ерга келиб мени нокулай ахво-лга солиб куяпсиз, - Гулширин йигит билан гап-лашаетганини бирор киши куриб колмадими-кан дегандек атрофга безовталаниб аланглади.
Илтимос, кетинг, мени гап-сузга колдирманг. Мен энди фотихаланган кизман.
- Саволимга жавоб беринг, - аламдан ениб кет-ди йигит. - Уни севасизми? Нахотки менга нис-
батан хеч кандай туйгу булмаса?
- Мен дадамнинг елгиз кизиман. Дадам менга кимни раво курсалар уша одамга турмушга чи-каман.
- Мен-чи? Менинг туйгуларим-чи? - алам билан суради йигит.
- Мен сизга хеч кандай умид берганим йук.
- Гулширин, фотиханинг кайтаринг. Узингизни бошкалар учун курбон килманг. Севгимни пай-мол этманг.
- Даврон ака, севги деганлари уткинчи. Вакти келиб бошка бир кизни учратасиз. Ушанда ме-ни буткул унутасиз. Хакикий севги туйдан кей-ин бошланади. Ишонаман, мен турмушга чика-етган йигит мени бир умр севади.
- Сизни унутишим учун аввал узимни унутишим керак, - Давроннинг овози калтираб чикди. Мен бу дунедан кетсамгина сизни унута оламан. Сизга бир гап айтмокчиман: сиз турмушга чикаетган уша йигит мухаббатингизни паймол килганда мени эсланг.
- Демак, хеч качон эсламас эканман, - киз "гап тамом" дегандек ортига бурилиб кетди. Дарво-за карсиллаб епилди. Давроннинг юрагидаги умид эшиги хам хеч качон очилмас булиб епил-ди гуе.
Гулширин туйдан кейин узи айтганидек Дав-ронни эсламасликка уринди. Аммо негадир Зо-хидни у билан солиштираверарди. Мухаббатга тула туйдан кейинги илк кунларда ерининг баг-рида эркаланаркан, "Хакикий мухаббат деган-лари шу булади. Давроннинг севгиси...у бир уткинчи туйгу" дерди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤50❤‍🔥6👍2🔥1
Даврон Гулшириннинг туйидан кейин укишини чет элга утказиб кетди. Гулширин дугоналари-дан у укишни битказиб, уша ерда ишлаб колга-нини, бирга укиган бир кизга уйланганини эши-тарди. Илгари бу хабарларни эшитганда парво килмасди. Аммо Зохиднинг хиенати, бошидан огир кунлар утганда негадир тез-тез Давронни эсларди. Унинг "уша йигит мухаббатингизни паймол килганда мени эсланг" деган сузлари бот-бот едига тушарди. Хозир уша кунларни эс-ларкан, Гулширин огир хурсинди. Даврон айт-ганидек, эри унинг мухаббатини паймол килди.
Кечки пайт иш тугаганидан кейин Даврон ма-шинасида уни уйига элтиб куйди.
- Киринг, бир пиела ичиб кетасиз, - мулозамат килди Гулширин.
- Рахмат, боришим керак. Кизчам "дадам качон келади" деб ойимни хол жонига куймаетгандир
Мен булмасам овкатланмайди. Ойисининг ва-фотидан кейин менга жуда богланиб колган.
- А?! - эшитганларига ишонгиси келмади Гулши-риннинг. - Аелингиз...
- Икки йил олдин вафот этган, - огир хурсинди Даврон. - Чет элда яшардик. Кизимни энагага колдириб, рузгорга ул-бул харид килиш учун бозорга бормокчи булиб, метрога тушган. Тер-рорчилар метрони портлатиб юборишган. Уша-нда халок булганлар орасида аелим хам булган
- Хамдардлигимни кабул килинг, - ачинди Гул-ширин. Мен...билмагандим.
- Кизим ушанда бир ешда эди. Гудакни онасиз катта килиш эркак кишига огир буларкан. Тугри, топиш-тутишим яхши эди, энага елладим
Аммо хеч бир энага она урнини босолмас экан. Кизим эсини таний бошлаганидан буен "менинг ойим каерда?" - деб сурайди. Унга нима деб жа-воб беришни билмайман. "Ойинг узок шахарга кетган. Сен аклли киз булсанг кайтиб келади" деб алдайман. Аммо бу елгонларнинг бир кун келиб чеки булиши керак-ку. Она мехри етиш-маса хам, хеч булмаганда бувисининг мехрини хис этиб утсин деб уни ойимга ишондим.
Даврон кетди. Гулширин унинг ортидан эзгин уйлар билан колди. Хаелидан Давроннинг киз-часи кетмай колди. "Шурликкина кизалок...она-си булишини канчалар истаса керак. Даврон ака унга онаси йуклигини билдирмай устириш-ни истаса-да, аммо хеч ким она урнини босол-майди. Бир кам дуне деганлари шу булса керак"
- Аяжон! -Мадинанинг кунгирокдек овози унинг узокларга кетган хаелини тузгитиб юборди. - Сизни согиндим, аяжон! - бийронгина кизалок онасини кучоклаб олди.
- Узим айланай сендан! - Гулширин кизининг юз кузларидан мехр билан упди. - Сени хеч качон
елгизлатиб куймайман. Аяжонинг доим енинг-да булади.
Кизига шусузларни айтаркан, негадир кузла-ридан тинмай еш куйиларди.
Дилфуза Зарипова.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤83❤‍🔥17🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз !

Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !

Юрагингизга яқин олманг!

АЛЛОҲни савобларига эга бўлинг !

ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ...❤️🍃
❤️❤️✨✨


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹🌙 РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋🌸

🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃

🌸🌹Сизга Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🌸🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌸🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌸🌹Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!

🌙 РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹

💐 Аллоҳнинг саломи
💐 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
💐 Қуръоннинг нури
💐 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага баҳор!

Баҳорга етмаган инсонлар, бегуноҳ, беғубор болажонлар хотирасига.

...Кечаги даврони туш бўлиб,
Бугун қиш бемажол судралар.
Одамзодга елкадош бўлиб,
Қара дўст, қайтмоқда турналар…

© Эркин Бозоров

Азиз халқимизга баҳор муборак!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🥰2👍1🔥1
Қора чаён. (100% Бўлган воқеа)

Бомдодни ўқиб бўлгач, бирпас ётиб ухлайман. Ўша куни ҳеч ухлолмадим. Тасбеҳни айлантириб, уёққа ўгирилиб ётдим, буёққа ўгирилиб ётдим. Қани уйқу келса. Кўзим чарчаб ухлагим келяпти, лекин ухлолмаяпман.

Шу пайт ерда бир нарса юриб ўтди. Қоп-қора. Қарадим яхши тушунмадим. Ўрнимдан туриб кўзойнагимни тақдим. Эгилиб қарадим-у биттада ётоққа сакраб чиқдим.
"Я Роббим", деб бақирдим.

Чаён бамайлиҳотир эди. Беркинишни дилига тугмай, қаққайиб тураверарди. Бақириб қизимни чақирдим. Қизим: "Лаббай она", деб келди.

"Қара чаён", дедим. Қизим бақириб сакрашга, кийимини қоқишга тушди.

"Ҳай, устингдамас ана ерда", дедим кўрсатиб. Қизим ҳам югуриб, мени ёнимдан жой олди.

"Она ўлдирмайсизми?", сўради қизим.

"Ҳа, ҳозир ўлдираман. Роса ўлдиролсам керак", дедим чаёндан кўзимни узмай.

Чаён туриб қолган жойидан юришни бошлади. Қизимга шошиб дедим: "Тез ўлдирмасанг у-бу нарсани тагига кириб кетади. Ўламиз кейин тополмай".


"Вой мен қанақа қилиб ўлдираман?", сўради қизим чўчиб.

"Ҳавотир олма! Ўзим ўргатиб тураман", дедим қизимга куч бериб.

Уй ичида кийиб юрадиганимиз шиппакни кўрсатиб дедим: "Ўшани оласан ва чаённи устига пойлаб ташлайсан".

Чаён биз маслаҳат қилгунимизча ётоқнинг тагига кириб кетиб бўлган эди.

Қизим шиппакни кўтарганча ётоқ тагидан душманни чиқишини пойлаб ўтирди. Чаён чиқиб келди. Қизим бор кучи билан шиппакни чаённинг устига ташлади. Жон ширин-да... Югуриб бориб акасининг кўтарадиган тошини устига бостириб қўйди. Буёғини мен ўргатмадим.

"Ана бўлди алҳамдулиллаҳ", дедим. Қайтиб ухламадик. Интернет титиб, чаён ҳақида маълумот ўрганишни бошладим. Ўрганган маълумотларимни кейинги қисмларда ёзаман иншааллоҳ...

Ўша куни аксига олиб уйда эркакларимиз йўқ эди.

Ўғлим асрда келди. Келиши билан шиппак устига бостирилган тошни кўрсатиб дедим: "Биз қўлимиздан келганини қилдик. Қолгани сенга", дедим. Ўғлим ҳеч нарсани тушунмай тошни кўтарди.

"Энди шиппакни кўтар", дедим ўғлимга.

Чаён аллақачон ўлиб бўлган деб ўйлаган эдим. Лекин у тирик эди. Ўғлим шиппакни кўтариши билан чаён бор кучини ишга солганча юриб кетишни бошлади. 8-9 соат ичида ҳам чаён ўлмаган эди. Ўғлим қайта-қайта шиппак билан урса ҳам ўлай демайди-я жонивор. Яна югуришга тушади.

"Тошни бос", дедим юрагим ўйнаб. Тошни чаённи устига босиб, эзғилади. Ҳавотир ортда қолган эди.

Қўшниларга воқеани айтиб бердим. "Чаён кўпайиб кетди. Бизларни уйдан ҳам чиқяпти", дейишди улар ҳам бирма-бир.

Орадан икки кун ўтди. Шомни ўқиб бўлиб, чойга ўтирдик. Чой ичиб бўлиб, турмоқчи бўлиб ўрнимдан қўзғалдим. Не кўз билан қарай-ки, оёғим ёнида яна бир қора чаён турибди. Додлаб устидан сакраб диванга чиқиб олдим.

Қизим устига шиппак ташлади. Эски услубини қўллаб тош бостириб қўйди.
Мен одекалон олиб келиб шиппак тагига сепдим. Балким чаённи бурни ачишиб ўлиб қолар деб ўйладим. Ростан ўлиб қолибди. Одекалон иш берган эди.

Интернетни очдим. Чаён долчин ҳидидан қочишини ўқидим. Қизим хонанинг бурчакларига долчин сепиб чиқди.

Интернетдан ўқиган маълумотларим ичида энг қизиқарлиси чаённи турлари кўп экан. Энг камёб тури қизил чаён экан.

Чаённинг заҳари жуда қимматбаҳо дори экан. Бир литр чаён заҳари 10 миллион доллар турар экан. Чаённи заҳарини фақатгина қўл билан сиқиб олинар экан.

Қизим: "Энди чаён чиқса ўлдирмайман. Тутиб бонкага йиғаман", деди. Қизим бир сонияда улкан ҳаёллар оғушида қолди. Чаёнларни кўпайтириб, заҳарини литрлаб сотиб, миллиардер бўлиб кетди. Ўлдирган иккита чаёнига ачинишни бошлади.

Эртаси куни қўшнилар боғчага чойга чақиришди. Ҳамма йиғилди. Қўшним мени чўчитиб юбормаслик учун ўрнидан секин турди

Давоми 10:00да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤33🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_ТЕЗ_ЎҚИНГ

НАМОЗИ ҲАМ РЎЗАСИ ҲАМ ҚАБУЛ БЎЛМАС ЭКАН 😱😱

Аллоҳ бундай одамни кечирмас экан😱

Булар кимлигини ва нега қабул бўлмаслигини тез билиб олинг👇👇
❤2
ва деворда юриб кетаётган чаённи ўлдирди. Жойимда ўтиролмай қолдим. Кўзим тўрт томонда. Бир қўшним менга қараб: "Опа қўрқманг! Қора чаён чақса ёмон чақмайди. Оғриғи кучли бўлмайди. Кунига 4-5 талаб чаён ўлдиряпман", деди.

"Билмадим чаён билан калтакесакни кўрсам ёмон бўлиб кетаман. Этларим сесканиб кетади", дедим.

Кейин чаённи қиммат нарса эканлигини, донасини 20-30$ га сотиб олишлари мумкинлигини, заҳари нодир дори эканлигини айтдим. Содда қўшниларим менга бақадек қараб қолишди.
Ҳаммаси бирдан: "Вой нега шуни эртароқ айтмадингиз? Эссизгина шунча пул", дейишди.

"Мен ҳам энди ўқиб билдим", дедим.

Жуда содда қўшним сўради: "Опа уни қандай тутамиз?"

Доим чаён тутиб, сотиб юрган одамдек дедим: "Оташкурак билан секин қисиб ушлайсиз ва оғзи маҳкам ёпиладиган идишга соласиз. Ора-орада ўргимчак тутиб солиб турасиз. Чаён ўргимчакни яхши кўриб ер экан. Интернетда ўқидим", деб қўйдим.

Орадан ой ўтди. Ҳеч ким чаёнларни бошқа кўрмади. Қўшниларим мени кўрса сўрашади: "Опа уйингиздан бошқа чаён чиқмадими?"

"Йўқ алҳамдулиллаҳ чиқмаяпти", дейман.

"Аксига олиб бизда ҳам чиқмаяпти. Агар чаён кўрсангиз ўлдирманг илтимос. Мени чақиринг! Йиғиб сотмоқчиман", дейишади. Ҳаммасини гапи бир хил. Лекин ўшандан кейин ҳақиқатда ҳеч ким бошқа чаён кўрмади. Алҳамдулиллаҳ...
(тугади)

Зулфия Махмуд


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18😁12👍4🤔1💔1