Қора чаён. (100% Бўлган воқеа)
Бомдодни ўқиб бўлгач, бирпас ётиб ухлайман. Ўша куни ҳеч ухлолмадим. Тасбеҳни айлантириб, уёққа ўгирилиб ётдим, буёққа ўгирилиб ётдим. Қани уйқу келса. Кўзим чарчаб ухлагим келяпти, лекин ухлолмаяпман.
Шу пайт ерда бир нарса юриб ўтди. Қоп-қора. Қарадим яхши тушунмадим. Ўрнимдан туриб кўзойнагимни тақдим. Эгилиб қарадим-у биттада ётоққа сакраб чиқдим.
"Я Роббим", деб бақирдим.
Чаён бамайлиҳотир эди. Беркинишни дилига тугмай, қаққайиб тураверарди. Бақириб қизимни чақирдим. Қизим: "Лаббай она", деб келди.
"Қара чаён", дедим. Қизим бақириб сакрашга, кийимини қоқишга тушди.
"Ҳай, устингдамас ана ерда", дедим кўрсатиб. Қизим ҳам югуриб, мени ёнимдан жой олди.
"Она ўлдирмайсизми?", сўради қизим.
"Ҳа, ҳозир ўлдираман. Роса ўлдиролсам керак", дедим чаёндан кўзимни узмай.
Чаён туриб қолган жойидан юришни бошлади. Қизимга шошиб дедим: "Тез ўлдирмасанг у-бу нарсани тагига кириб кетади. Ўламиз кейин тополмай".
"Вой мен қанақа қилиб ўлдираман?", сўради қизим чўчиб.
"Ҳавотир олма! Ўзим ўргатиб тураман", дедим қизимга куч бериб.
Уй ичида кийиб юрадиганимиз шиппакни кўрсатиб дедим: "Ўшани оласан ва чаённи устига пойлаб ташлайсан".
Чаён биз маслаҳат қилгунимизча ётоқнинг тагига кириб кетиб бўлган эди.
Қизим шиппакни кўтарганча ётоқ тагидан душманни чиқишини пойлаб ўтирди. Чаён чиқиб келди. Қизим бор кучи билан шиппакни чаённинг устига ташлади. Жон ширин-да... Югуриб бориб акасининг кўтарадиган тошини устига бостириб қўйди. Буёғини мен ўргатмадим.
"Ана бўлди алҳамдулиллаҳ", дедим. Қайтиб ухламадик. Интернет титиб, чаён ҳақида маълумот ўрганишни бошладим. Ўрганган маълумотларимни кейинги қисмларда ёзаман иншааллоҳ...
Ўша куни аксига олиб уйда эркакларимиз йўқ эди.
Ўғлим асрда келди. Келиши билан шиппак устига бостирилган тошни кўрсатиб дедим: "Биз қўлимиздан келганини қилдик. Қолгани сенга", дедим. Ўғлим ҳеч нарсани тушунмай тошни кўтарди.
"Энди шиппакни кўтар", дедим ўғлимга.
Чаён аллақачон ўлиб бўлган деб ўйлаган эдим. Лекин у тирик эди. Ўғлим шиппакни кўтариши билан чаён бор кучини ишга солганча юриб кетишни бошлади. 8-9 соат ичида ҳам чаён ўлмаган эди. Ўғлим қайта-қайта шиппак билан урса ҳам ўлай демайди-я жонивор. Яна югуришга тушади.
"Тошни бос", дедим юрагим ўйнаб. Тошни чаённи устига босиб, эзғилади. Ҳавотир ортда қолган эди.
Қўшниларга воқеани айтиб бердим. "Чаён кўпайиб кетди. Бизларни уйдан ҳам чиқяпти", дейишди улар ҳам бирма-бир.
Орадан икки кун ўтди. Шомни ўқиб бўлиб, чойга ўтирдик. Чой ичиб бўлиб, турмоқчи бўлиб ўрнимдан қўзғалдим. Не кўз билан қарай-ки, оёғим ёнида яна бир қора чаён турибди. Додлаб устидан сакраб диванга чиқиб олдим.
Қизим устига шиппак ташлади. Эски услубини қўллаб тош бостириб қўйди.
Мен одекалон олиб келиб шиппак тагига сепдим. Балким чаённи бурни ачишиб ўлиб қолар деб ўйладим. Ростан ўлиб қолибди. Одекалон иш берган эди.
Интернетни очдим. Чаён долчин ҳидидан қочишини ўқидим. Қизим хонанинг бурчакларига долчин сепиб чиқди.
Интернетдан ўқиган маълумотларим ичида энг қизиқарлиси чаённи турлари кўп экан. Энг камёб тури қизил чаён экан.
Чаённинг заҳари жуда қимматбаҳо дори экан. Бир литр чаён заҳари 10 миллион доллар турар экан. Чаённи заҳарини фақатгина қўл билан сиқиб олинар экан.
Қизим: "Энди чаён чиқса ўлдирмайман. Тутиб бонкага йиғаман", деди. Қизим бир сонияда улкан ҳаёллар оғушида қолди. Чаёнларни кўпайтириб, заҳарини литрлаб сотиб, миллиардер бўлиб кетди. Ўлдирган иккита чаёнига ачинишни бошлади.
Эртаси куни қўшнилар боғчага чойга чақиришди. Ҳамма йиғилди. Қўшним мени чўчитиб юбормаслик учун ўрнидан секин турди
Давоми 10:00да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤33🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ_ТЕЗ_ЎҚИНГ
НАМОЗИ ҲАМ РЎЗАСИ ҲАМ ҚАБУЛ БЎЛМАС ЭКАН 😱😱
Аллоҳ бундай одамни кечирмас экан😱
Булар кимлигини ва нега қабул бўлмаслигини тез билиб олинг👇👇

❤2
ва деворда юриб кетаётган чаённи ўлдирди. Жойимда ўтиролмай қолдим. Кўзим тўрт томонда. Бир қўшним менга қараб: "Опа қўрқманг! Қора чаён чақса ёмон чақмайди. Оғриғи кучли бўлмайди. Кунига 4-5 талаб чаён ўлдиряпман", деди.
"Билмадим чаён билан калтакесакни кўрсам ёмон бўлиб кетаман. Этларим сесканиб кетади", дедим.
Кейин чаённи қиммат нарса эканлигини, донасини 20-30$ га сотиб олишлари мумкинлигини, заҳари нодир дори эканлигини айтдим. Содда қўшниларим менга бақадек қараб қолишди.
Ҳаммаси бирдан: "Вой нега шуни эртароқ айтмадингиз? Эссизгина шунча пул", дейишди.
"Мен ҳам энди ўқиб билдим", дедим.
Жуда содда қўшним сўради: "Опа уни қандай тутамиз?"
Доим чаён тутиб, сотиб юрган одамдек дедим: "Оташкурак билан секин қисиб ушлайсиз ва оғзи маҳкам ёпиладиган идишга соласиз. Ора-орада ўргимчак тутиб солиб турасиз. Чаён ўргимчакни яхши кўриб ер экан. Интернетда ўқидим", деб қўйдим.
Орадан ой ўтди. Ҳеч ким чаёнларни бошқа кўрмади. Қўшниларим мени кўрса сўрашади: "Опа уйингиздан бошқа чаён чиқмадими?"
"Йўқ алҳамдулиллаҳ чиқмаяпти", дейман.
"Аксига олиб бизда ҳам чиқмаяпти. Агар чаён кўрсангиз ўлдирманг илтимос. Мени чақиринг! Йиғиб сотмоқчиман", дейишади. Ҳаммасини гапи бир хил. Лекин ўшандан кейин ҳақиқатда ҳеч ким бошқа чаён кўрмади. Алҳамдулиллаҳ...
(тугади)
Зулфия Махмуд

❤18😁12👍4🤔1💔1
Бугуннинг номи "ҲУЗУР" бўлсин, "УМИД" бўлсин, "БАРАКОТ" бўлсин, "ОМАД" бўлсин. Ҳаммасидан ҳам бугун барчаси кўнглингизга кўра бўлсин дилга якиним...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍1
Фарзанд доги.
Биз оилада 8 фарзанд 4 киз 4 угил эдик. Дадам мен 16 ешлигимда оламдан утгандилар.Шу пайтда Онам 50 ешларида эдилар. Дадам хаетликларида факатгина икки опамларни турмушга узатишганди холос. Колган 6 болани Онам узлари аел бошлари билан угилларни уйлаб мени ва синглимни турмушга чикардилар .
Шундай килиб вактлар бир бирини кувалаб хар биримиз икки учтадан фарзандли булдик.Хамма уз оиласи билан уралашиб колдик Лекин Аллохнинг иродаси билан энг кенжатой угил укамга фарзанд куриш насиб килмади.Биз узимиз Водийда яшаганимиз сабабли укам хамда келинимиз тинмай фарзанд куриш максадида Тошкентга даволанишга катнашарди. Аммо текширувлар натижасидан шу маьлум булдики ..укамнинг пушти куйган яьни бир умр фарзанд куроомаслиги аник булди....Келинимиз оиласида бир дона киз булганлиги сабабли онаси 10 йиллик турмушини бузиб укам билан яшатмади. Келинимиз жуда хам чиройли ва аклли .фаросатли эди аммо у хам онасига карши боролмади укам билан ажрашиб кетишди. . 3 ойда идда саклатиб онаси бошкага бериб юборди .6 ойдан кейин укам хам бошка бир угли бор аелга уйланди .Укамни кейинги хотини биз уйлагандан хам яхширок чикди .Иккинчи келин укамни нихоятда авайлаб жонига оро кирди. шу холатга бордики укам унинг углини угай эмас... худди узини боласидек ортикрок яхши куриб колди.....
Аммо хает биз уйдагандек бир текисда кетмас экан.
Укам оиласи билан Россияга ишлашга келди.Хар йилда бир марта уйга бориб Онамни куриб яна кайтарди. Бу орада 5 йил вакт утди Бир сафар укам Узбекистонга борганда негадир хеч кимни хушламас .хеч ким билан гаплашиб утиришни хам хохламасди.Шунда келиндан нима булганини секин сурадим
-Тинчликми .
-Ха тинчлик .деб жавоб берди
Нега эризи кайфияти йук .урушиб колдиларингми.
Шунда келин даб дурустдан мени кучоклаб йиглаб юборди......
Хеч нимага тушунмайман нима деб юпатишни билмайман .Бир дам йиглаб булиб узини босиб олгандан кейин яна саволга тутдим .Тинчликми. ...
Опажоним укангиз касаллар
Нима .яна канака касал.?
-Укангизни бошларидан усимта чиккан.....колган гапни гапиришга куймадим.
.....Рак ...
Юрагим оркамга тортиб .куз олдим коронгулашиб кетдим .Аммо бу хакикат эди .
Ховлида утиролмай уйимга кетишга шошилдим .Негаки узим елгиз колгим келганди.Агар уйда яна бир оз утирсам украб дод солишим аник эди.
Эртаси куни опаларим акаларимни уйимга йигиб укамни касалини айтдим Лекин Онамга индамадик
Бир хафтадан кейин укам оиласи бн Москвага кетишди ва шу ерда Клиникага етказдик
Хуллас 8 йил рак билан олишиб охири бу ердаги бир профессор укамга энди бошка хеч нарса кулидан келмаслигини айтиб гапини охирида Онанг борми деб сурабди .
Шунда укам- Ха.. деса
-Унда колган умрингни Онанг билан утказгин деб укамни Узбекистонга жунатишга когозларини тайерлаб берди .
Укам уйга келганда хеч ким уни касал одам демасди .Чунки буйлари басавлат келишган .хамда икки бетлари нимкизилгина .умуман касалга ухшамасди.Узи угилларни ичида энг чиройлиси шу укам эди ..
Аллохнинг иродасини карангки уйга келиши бн бошидаги шиш уз узидан йуколиб .бир хафтада буйнидан усиб чикди .
Зудлик билан больницага етказиб операция килдирдик. Операциядан чиккач узбек докторлари бизга
-Харакатларини килиб куйинглар .бир ойга е боради е бормайди дейишди.
Хамма опа укалар маслахатлашиб укамни улимтигини тайерлаб куйишимиз керак эди .
Бу нарсани Онамга айтишга хеч кимнинг хадди сигмади.Хеч кимда юрак йук эди хам айтгани.
Хуллас операциядан кейин роса 10 кундан кейин укам бандаликни бажо келтирди......
Колган 7 та фарзанд Онамни юпатоомасдик. Чунки энг кичик кенжатойимиз .эркатойимиз .басавлат чиройлгимиз эди шу укам..
Таьзия утди .Марака хам утгач Онамга синчиклаб караб юрагим эзилиб кетдим .Онам энди хеч ким билан гаплашмасдилар. узларича юрган йулларида тинмай гапириб пичиллаб йиглардилар.
40 кунгача Онамни олдиларида колишга карор килдим. Маьракадан кейин хаммани кузатдик .хамма ишларимизни тугатиб Онамни олдиларига жой солиб етдим .
Кузим кетиб ухлаб колибман .бир пайт йиги овози эшитилади. Кузимни очсам Онам жойнамоз устида утириб йиглаб утирибдилар .Урнимдан туриб Онамни юпатишга тушдим
-Жон Онажоним. Бу хам Аллохнинг хукми.бир синови экан Са

❤41👍6🔥1
брли булинг жон Онам .Аллох кимни фарзандини олса Жаннатни ваьда киларкан Енизда 7 та болангиз борку .агар хаммамизни олиб куйса нима киласиз жон Она .Уни урнига Курьон тиловат килинг дуо и фотиха килинг .хадеб йигласангиз рухи безовта буладику .десам шунда Онам укий олмаяпман Ихлосга келганда чидамаяпман дегандилар узим дод девордим .
Чунки укамни исми АХАДЖОН эди ...
Унутилган кун
Назира буви ошхонанинг айвон қисмида китоб ўқиб ўтирарди. Келини уй юмушлари билан овора. Ўғли Ғолибжон эса идишга солинган сархил меваларни жўмрак остига қўйиб, сувни шалдиратиб очган, шу йўл билан меваларни ўзича музлатмоқчи эди.
— Болам, боядан бери сувни шалдиратиб намунча очиб қўймасанг-а?! Бир марта чайсанг ҳам бўлади-ку, болажоним?! — деди буви бир муддат китоб ўқишдан тўхтаб.
— Ҳа, онажоним-а! Сувнинг пулини ортиғи билан тўлаб қўйган бўлсам, эрталабгача шалдираб ётса ётавермайдими?! Шу ҳам эътиборингизни тортди-я! — деди Ғолибжон сувни шахт билан ўчирар экан.
— Барибир, сувнинг уволи ёмон болам, уволи ёмон! Сувсизликдан ўзи асрасин, илоё!
— Э, она! Ундан кўра набирангизнинг туғилган кунини қандай нишонлашимиздан гапирмайсизми? Бир дабдабали қилиб ўтказайлик ҳали! Нима дедингиз?
— Болам, шуни ихчамгина, соддароқ қилиб ўтказсак бўлмайдими? Худо хохласа, набирагинам бунақанги ёшлардан кўпини кўради! Ортиқча дабдабанинг нима кераги бор?!
Ғолибжон индамади. Шу пайт телефони жиринглаб, нариги хонага кириб кетди.
Орадан икки кун ўтиб, ушбу хонадонда дабдабали бир зиёфат бошланди. Туғилган кунга ҳамма йиғилди: Ғолибжоннинг дўстларидан тортиб, аёлининг дугоналаригача. Бир зумда боланинг туғилган куни катта бир «гап»га айланиб кетди. Эркаклар ўзи билан, аёллар ўзи билан овора.
Шу пайт туғилган кун эгаси — саккиз яшар Баҳромжон бирдан хархаша қила бошлади. Меҳмонлар олиб келган совғаларга қиё ҳам боқмай, кўнгли бир даста атиргул хоҳлаб қолди.
— Ўғлим, сен нима, қиз боламисан? Нега ҳадеб атиргул деб ғингшийверасан-а?! — деди Ғолибжон асабийлашиб.
Ўтирганлардан кимдир Баҳромжонни тантиқликда айблади. Аммо инжиқ болакай ўз ҳунарини қўймай, баттар йиғлайверди.
Охири, Ғолибжон кимгадир қўнғироқ қилиб, бир даста атиргул топдириб келди. Отасининг қўлларидан гулдастани олар экан, Баҳромжон югуриб бориб, нариги хонада ёлғиз ўтирган Назира бувига гулдастани тутқазди ва бувисининг юзларидан ўпар экан, ҳаммага эшитиладиган қилиб деди:
— Ўтиб кетган туғилган кунингиз билан, бувижон! Кечиринг, кеча совғам бўлмагани учун сизни табриклай олмадим! Бувижоним ўзимни!
Набирасининг жажжи қўлларидан атиргулларни олар экан, Назира бувининг кўзларида ёш пайдо бўлди...

❤32👏15😢4❤🔥2🔥2
ТЕЛЕФОН..
Салима буви якинда невараси Россиядан жунатган телефони кандай ишлатишни урганиб олганидан кейин,хаётга бошкача карай бошлайди.
Хар куни телефонига бир неча маротиба караб олар,смс келса хурсанд булиб кайта кайта укиб кулиб куяр,хаттоки узкода яшайдиган кизлари билан хам бемалол гаплашарди.
Угли вафотидан кейин,хаётини мазмунига айланган неваралари ичида энг каттаси Нумонжон икки йилдан бери улардан узокларда мехнат килиб пул жунатиб туради.
Салима бувини касал булаверганини эштиб бир неча маротиба пул жунатади,яхширок телефон олинглар куришиб гаплашамиз анча арзон тушади деб.
Аммо онаси ва бувиси пулдан кизганиб киммат телефон сотиб олмайдилар,
тезрок келса бошини иккта килиб куямиз деб,жунатган пулларини хисоблаб харжлардилар.
Нумонжон булса охири сабри чидамай озгина тутилган аммо яхширок бир телефони арзонрока сотиб олиб
бир якин уртогидан бериб юборган эди.
Телефонни бувисига беришини ва кандай ишлатишни ургатиб куйишини тайинлаб, чунки эскирок булса хам онаси ва сингилларида, хатто аммаларида бор
аммо севимли мехрибон бувисида умуман йук эди.
Нумонжон хатто пенсия пулларигача
хар доим уларга сарфлаб, касал булса хам узига сарфламасдан йигиб унга йулкира килиб берган бувисини жонидан ортик курар.
Хар доим мехрибонларини гаплашиб дуоларини олишга харакат киларди,
онаси билан куп гаплашар,аммо бувиси билан уй телефонида гаплашгандай булмасди.
Салима буви булса телефони факат ибодат килган вактларидагина овозсиз килиб ухлайдиган ёстигини тагига беркитиб куярди,колган вактлари умуман ундан айрилмас эди.
Махаллада кандайдир туй булди,
Салима буви куларида телефон билан,
кириб келиб утирганига кузи тушган
айрим ёшрок тилига кучи етмаган аёллар бир бирларига курсатиб пичирлашиб гаплаша бошлашди.
--Ё товба кари нарсага телефон олиб юриш нимага керак экан,ким билан гаплашади экан а?
-- Вой шуни айтинг эгачи бу нимаси
карилар хам телефон олиб юрадиган булишибдими -- деган сузларни гапириб гийбатлашиб утиришарди.
Салима буви узининг уртоклари билан гаплашиб утириб невараси Россиядан телефон жунатганини,хар куни смс ёзиб туриши ва у ерда тушган суратларини жунатиётгани....баъзан вакти булганида шу телефон оркали куриб гаплашишини зур кизикиш ва марок билан гапириб беради.
Уртогларидан Шарофат буви уксиниб неварангизга балли рахмат мана сизга телефон жунатибди,шунчалик сизни яхши курганидан..
Аммо, мени иккта углим четда ишлайди,телефонда хотин ва болалари билан хар куни гаплашади,мен билан онда сонда гаплашади холос.
Чунки телефоним йук,пуллари тугаб колади деб,икки огиз гаплашсам келиним ё болалари кулимдан олиб куйишади
Угилларимни жуда согинаман кургим келади охирги жумлаларни йигламсираб бошини чайкаб гапирарди...
Салима буви телефон номерини менга айтинг мен неварамга айтаман, дарров йулини топиб сиз билан угилларингизни куришиб гаплаштираман.
Э кандай яхши урганиб олибсизда а?
-- Ха осон экан,шу вактгача билмасдан юраверган эканмана..
Рахмат сизга Салимаой лекин,мен хохламайман агар керак булсам узлари йулини килиб мен билан куришиб гаплашсин деди яна укинч ва алам билан.
Туйхонада бир пасда хамма телефондан гапира бошлашди,кимнидир угли,
кимнидир кизи телефон килмаслиги
хатто онда сонда смс ёзганлиги.
Кимнидир эри телефон жунатгани,
кимдир узи пул йигиб зурга сотиб олганлиги...
Ишкилиб мавзу топилди гаплашиб утиришга.
Орадан бир соат утиб утмай
Салима бувини телефонига кунгрок булди,
шу вакт бувини кузлари чараклаб кулиб невараси билан,худди олдида тургандай гаплаша бошлади.
Оркасидан Салима бувининг кари кишига телефони нима кераги бор деган ёш аёллар хам энди,унга хавас билан бокиб
уни каранга кани энди бизни хам шу бувидай мехрибонларимиз булса деб айтишарди.
Азизларим хулоса
УЗИНГИЗДАН ҚАЕРДА БÝЛСА ХАМ
ОТА -ОНАЖОНЛАРИМИЗНИ ЭМАС ,
УЛАРНИ ОРКАЛА РИДА ТОГДАЙ ТИРГАК БЎЛИБ БИЗНИ ДУО ҚИЛИБ ЎТИРГАН БУВИ БУВИЖОНЛАРИМИЗНИ ҲАМ УНУТИБ КУЙМАЙЛИК.
МУСОФИРДА ЙИЛЛАБ ЮРГАНЛАР БОР, УЙДА ЙУЛЛАРИГА ЗОР ҚАРАБ УТИРГАН ЯҚИНЛАРИ БОР ,
АХИР ВАҚТ ЁКИ УЛИМ КУТИБ ЎТИРМАЙДИ, СИЗ КАЙТСАНГИЗ
КЕЙИН ЖОНИНИ ОЛАМАН ДЕБ.
АХИР ҚАНЧА ЯШАШИМИЗ ЁЛҒИЗ ГИНА АЛЛОҲГА БОГЛИК,

❤33👍13🔥4
Ҳикоя: Фожиага айланган рашк
Толибжон (қаҳрамонларнинг исм-фамилиялари шартли равишда ўзгартирилган) оила қурганида 23 ёшли йигит эди. Ота-онаси оламдан ўтиб кетгани, яшашга алоҳида уй-жойи бўлмагани учун ичкуёвликни ихтиёр қилди. Бунинг ҳаммасига Насибанинг чиройли кўзлари сабаб бўлди.
Толибжон қизни жудаям яхши кўрарди. Шу боис қайнонаси қўйган ҳамма шартга рози бўлди. Тўй ҳам ўтди. Севган қизининг висолига етишиб, бахтдан сармаст эди Толибжон. Лекин севги-муҳаббат билан қорин тўйдириб бўладими? Оила қуриб, фарзандли бўлгандан сўнг эркак кишининг зиммасига катта масъулият юкланади. Қўлида ҳеч қандай ҳунари ёки касб-кори бўлмагани учун Толибжон ҳам пул топиш мақсадида Россияга жўнаб кетди. У ерда икки йил меҳнат қилиб, рўзғорини тебратди.
Уйга қайтган йигит таниш-билишларидан ёмон хабар эшитди. Эмишки, аёли у йўқлигида бошқа эркакни топиб олибди. Насиба банкда ишлайдиган Дониёр исмли эркак билан учрашиб юрганмиш. Бу гап Толибжонни ақлдан оздирай деди. Қандай қилиб севган аёли, фарзандларининг онаси унга хиёнат қилади? Нима учун? Ундан қандай хато ўтди? Бу саволлар йигитга тинчлик бермасди. У аёли қолиб, ўзидан ҳам нафратлана бошлади. Насиба туман нотариал идорасида ишлар эди. Балки, Толибжон ҳам топарман-тутарман бўлганида хотини бундай йўлни танламасмиди. Демак, Насиба уни эр сифатида назарига илмади, шу боис банкда ишлайдиган бойвачча эркак билан топишиб олган. Бу ўйлар Толибжоннинг миясида кеча-кундуз айланаверди. Уйда ҳар куни жанжал. Насибанинг ҳам бу ғалвалардан тоқати тоқ бўлди. Аёл айбсиз эканини, ҳаётида бошқа одам йўқлигини исботлашга ҳаракат қиларди. Толибжон ҳам аёлини севганлиги учун бу гап-сўзлар шунчаки туҳмат эканлигига ўзини ишонтирмоқчи бўлди. Аммо кунларнинг бирида Толибжон хотинини ана ўша эркакнинг машинасида кўрди. Ана шундан кейин Насиба билан ортиқ яшай олмаслигини тушуниб, уйдан кетди.
Бу орада уларнинг иккинчи фарзанди ҳам дунёга келди. Толибжон оиласидан алоҳида яшаётган бўлса-да, алам ва нафрат билан хотинини тақиб қилишдан тўхтатмас эди. Имкон топди дегунча Насибани пойлаб ишхонасига борар ёки уйига келар, аёлни ким биландир тутиб олиш пайида бўларди. Шу тариқа орадан икки йилча вақт ўтди.
Ўша куни ҳам бозордан чиқиб келаётган Толибжоннинг ногаҳон хотини — Насибага кўзи тушди. Аёл оқ рангли «Нексия»га чиқиб кетди. Буни кўрган Толибжон рашкдан титради. Эркак чўнтагидаги пичоқни ушлаб қўйди-да, шу ерда турган таксичига илтимос қилиб, хотинининг ортидан тушди. Уйига етиб борганида ўша «Нексия» ортига қайтаётган эди. Толибжон машинани тўхтади. Ҳайдовчи қирқ ёшлар атрофидаги келишган, пўрим кийинган йигит эди. Ҳа, бу ўша банкда ишлайдиган Дониёр.
— Ака, хотиним ҳозир сизнинг машинангиздан тушдими? — овозида таҳдид аломати пайдо бўлди йигитнинг.
— Ҳа, Насибахон, билан бир ҳужжат юзасидан кўришишимиз керак эди. Йўл-йўлакай уни уйига ташлаб қўяй, дедим. Бошқа нарса хаёлингизга келмасин, ука.
— Майли, ака, — овози титради Толибжоннинг. — Ҳозир сиз билан пачаклашиб ўтирмайман. Бу ерда бошқа қорангизни кўрсатманг. Ҳозир кириб хотинимни чавақлайман, кейин эса навбат сизга келади!
Эркак шундай дея шаҳд билан қайнонасининг уйига кириб кетди.
Толибжон ичарига кириб борганида қайнонаси Ҳамида опа ҳовлида куймаланиб юрган эди. Аёл куёвининг важоҳатини кўриб, кўнгли бир ёмонликни сезди. Шу боис Ҳамида опа йигитни яхши гап билан тинчлантиришга уринди.
— Келинг, ўғлим, — куёвига пешвоз чиқди аёл.
— Анави суюқоёқ қизингиз қани?! — ғазабдан титради йигит. — Ҳозир ўйнаши билан келганини ўз кўзим билан кўрдим.
— Қизим уйда, кийимини алиштиряпти, — саросимага тушди она.
— Чақиринг уни, бу ёққа чиқсин. Қани эндиям бегуноҳ эканини исботлаб бера олармикин? Ҳозиргина ўйнашининг ўзи тан олди у билан учрашаётганини.
Бу орада ташқаридаги таҳдидли овозни эшитган Насиба уйдан чиқиб келди. Уни кўриб, Толибжоннинг қўллари мушт бўлиб тугилди:
— Мен сенга ишонмагандим, бугун бузуқ эканлигингни яна бир бор исботладинг! Ўша эркак билан дон олишиб юрганлигинг рост экан!
— Дадаси, нималар деяпсиз? Мен ҳеч ким билан учрашганим йўқ. Буни исботлаб ҳам бераман.
Давоми 18:30 да

❤18🤔4
— Сенга мен исботлаб бераман! Ҳозир ўйнашингнинг олдига олиб бораман, сенга исбот керакми?! — Толибжон шундай дея хотини томон ташланди.
Қўрқиб кетган аёл сўрида ўйнаб ўтирган икки фарзанди томонга қочди. Йўл-йўлакай ўзини ҳимоя қилиш учун стол устида турган ошхона пичоғини қўлига олди.
Ғазабдан кўзига ҳеч нима кўринмай қолган йигит хотинининг ортидан етиб, унинг қўлидаги пичоқни ирғитиб юборди. Сўнг ёнида ўзи билан олиб юрган пичоқни чиқариб, хотинига кўрсатди:
— Мен сени огоҳлантирган эдимми? Ким биландир тутиб олсам, шу пичоқ билан чавақлаб ташлайман, деганмидим?! Мана, ўша кун келди!
Шундай дея эр аёлининг чап кўксига қўлидаги пичоқни суқиб олди. Кўксидан жароҳат олган аёл бир неча қадам нарига қочиб, ерга йиқилди…
Насиба воқеа жойида вафот этди. Кўз ўнгида содир бўлган қотилликдан даҳшатга тушган болалар уввос солишди. Ёрдамга кирган қўни-қўшнилар Толибжоннинг қўлидан пичоқни олишди.
Кейин эса тергов, суд… Толибжон Маҳмудов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди. Икки ва тўрт ёшли гўдак эса ота-онасиз қолди. Улар ҳар куни онасини қўмсаб йиғлайди. Кўз олдиларида содир бўлган машъум воқеа гўдак онгига бир лаҳза бўлса ҳам тинчлик бермайди.
Рашк, шубҳа-гумон бир оилани барбод қилди. Насиба ростдан ҳам хиёнат кўчасига кирган эдими, эрининг рашки ўринлимиди? Буни фақат Аллоҳ билади. Қарс ҳамиша икки қўлдан чиққан. Нима бўлган тақдирда ҳам инсон ўз туйғуларининг қурбонига айланмаслиги лозим. Инсон иродали эканлиги, мулоҳазакорлиги билан инсон. Аёлидан гумон қилган эр ҳаммасини унутиб, янги ҳаёт бошлаши ҳам мумкин эди. Бунга вақти ҳам, имконияти ҳам етарди. Аммо у нотўғри ва охири йўқ йўлни танлади. Бу эса барчамизга сабоқ бўлади, деган фикрдамиз.

❤28⚡4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун🌟
🌟Яна эртанги ёруғ кунга насибангиз қўшилсин дея, сизга
хайрли тун тилаймиз, қадрли инсоним!
🌟Аллоҳ Таоло Ўзи сизни бу туннинг ажиб туҳфаси ила баҳраманд этсин!
🌟Ғойибона ширин дийдор қадар
Яратганга омонат бўлинг!
Тунингиз осуда ўтсин Қадрдон!

❤3🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ, ҳамда БАҲОРНИНГ ИЛК КУНИ МУБОРАК!!!
🍃🌸АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🌸🍃
🌙•🌹•🌸 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌙•🌹•🌸 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌙•🌹•🌸 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌙•🌹•🌸 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌙•🌹•🌸 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌙•🌹•🌸 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌙•🌹•🌸 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌙•🌹•🌸 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
🌙 АЗИЗЛАРИМ РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ МУБОРАК! 🕋🌸

❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍬БАХОР ФАСЛИНИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИ
🌱 Қалби қайноқ қадрли
🌷 меҳрли меҳрибонларим!
🌱 Барчангизни кириб келган
🌷 фасллар келинчаги,
🌱 янгиланиш, ёшариш фасли
🌷 Баҳор фаслининг илк куни
билан табриклайман!
🌱 Бундай баҳорларнинг
🌸 кўпини кўриш
🌱 барчамизга насиб қилсин.
Фасллар алмашиниб турсада ҳаётингизда доим баҳор бўлсин!
Нурли юзингиз табассумли, бахтингиз гуллардек гўзал бўлсин!

❤3
Неварамнинг мактабида байрам- Наврўз бўларкан.
Қизлар маслаҳатлашиб атлас кўйлак кияркан.
" Буви"- деди қизгинам, "Беринг бир кийим атлас.
Бир кўйлак тиктираман, қизлар қилсинлар ҳавас.
" Номозшом" ми, ё " Шахмат", " Шалола" ё "Хонатлас"?
"Буви, нима деяпсиз, атлас берсангиз шу, бас".
Ҳозир ёшлар билмайди атласнинг турларини.
Фарқига боришмайди нақшию гулларини.
Сандиғимни кавладим ахтариб атлас мато.
Помбархит, виллур чиқди, ва мато- алломбало.
Вой, атласим йўқ экан, ўзбек бўлмай ман ўлай.
Агар мато бўлмаса тайёр кўйлакни топай.
"Келинойинг кийган эди, турганмикан, бир сўрай.
Очилиб кетсанг керак, ҳусни жамолинг кўрай".
"Узр, ойижон, атласни бир ҳафтача кийганман.
Бошқа кийилмайди деб жиянимга берганман".
Узун, қисқа, ёшларбоп, шкаф тўла кийими.
Фақат атлас йўқ экан! Ана ўзбек келини!
Ўқишга ва ишга ҳам бизлар атлас кийганмиз.
Ял- ял ёниб атласда фахрланиб юрганмиз.
Барчамизда бўларди беш, олти атлас либос.
Ҳаммасининг ўрни бор, кияр эдик қилиб мос:
Кундаликка "Шалола", тўй- ҳашамга- " Номозшом".
Кўзлар қувнаб кетарди "Яхудий нусха" кўрсам.
"Шахмат", "Қора кўзим" ни ёшлар кийишар эди.
Онахонларга " Қора атлас" ярашар эди.
"Сариқ атлас" ювилса ранги ўзгармасди ҳеч.
Табиий ипак ҳаво ўтказарди эрта кеч.
Етти камалак ранги товланарди атласда.
Бошқа миллат қизлари қарар эди ҳавасда.
Қиз- келиннинг сарпоси атлассиз бўлмас эди.
Атлас мато қўшмасак кўнглимиз тўлмас эди.
Сал кейинроқ урф бўлди попоп тикилган атлас.
Зардўзилар қўшилди келинларга қилиб мос.
Атласимиз Парижда, кўргазмалар тўрида.
Фахрланиб қўяман- атлас мато- зўрида.
Европа моделлари кийиб қилади кўз- кўз.
Бизчи, бир бор киямиз, яхшиям бордир Наврўз.
Қизларим, гўзалларим! Сиздан битта илтимос.
Ёшлик ўтиб кетмасдан кийинглар атлас либос!
Ўзбек қизлари ўзи дунёда энг аълоси.
Ҳуснингизга ҳусн қўшсин миллий атлас матоси!
Қариликнинг гашти зўр, ёшлик қайтмас, биламан.
Мобода қайтиб қолса, фақат атлас кияман!
Бирор ерда чиройли, қора атлас кўрсангиз.
Мархабохонга айтинг, етиб борар жуда тез.
Тароғи бўлсин майда, яшил ранги ҳам бўлсин.
Қари бўлсам ҳам кияй, армонларим бир ўлсин.
Мархабо Каримова

❤22👍10🥰4
УРГУТДАГИ АРВОҲ КЕЛИНЧАК...
Бу воқеага анча бўлган бўлса-да, ҳануз эсимдан чиқмайди. Чунки ўша кунги воқеалар хотираларимни ағдар-тўнтар қилиб юборганди.
Хуллас, ўқишдан таътил олгач, қишлоққа ошиқдим. Ота-онамни, қариндошларимни ва Дилоромни қаттиқ соғингандим. Дилором билан мактабда бирга ўқигандик. Унинг чақноқ кўзлари, билими, зукколиги эс-ҳушимни ўғирлаб қўйганди. Ўқишга киргунимга қадар унга совчи жўнатмоқчи эдим, аммо орада онамнинг тоби қочиб қолгани учун бу ишни кейинроққа қолдирдик. Ўқишга кирганимдан кейин эса совчи жўнатиш янада кейинга сурилди.
Биринчи курсни тамомлаб, қишлоққа қайтаётган вақтимда жуда хурсанд эдим. Чунки анчадан бери режалаштириб юрган ишимни қилмоқчи, Дилоромга совчи жўнатиб, ўзим яхши кўрган, қалбимни забт этган маликага эришмоқчи бўлгандим. Шу ниятда, кечки овқат маҳали онамга Дилором ҳақида оғиз очдим. Аммо онамнинг:
— Дилором аллақачон бошқа хонадоннинг келини бўлган, — деган жавобини эшитиб, карахт бўлиб қолдим.
— Нима?! Ахир бу бўлиши мумкин эмас! Биз аҳду паймон қилгандик-ку, ҳамма нарса ҳал бўлганди-ку!
— Тўғри, лекин қиз шўрлик ота-онасининг раъйини қайтара олмади, шекилли, шунга мажбур бўлди.
— Ота-онасининг раъйини? Онаси рози эди-ку! Отасиям…
— Отаси бир ўртоғи билан аҳдлашиб қўйган экан. Онаси совчилар ҳақида оғиз очганида “Қизим оғайнимга келин бўлади, бошқа гапга ўрин йўқ!” дебди. Ботир акани биласан, айтган гапида турадиган одам. Эрининг характерини билган Барно опа ҳеч нарса дея олмабди. Ўз-ўзидан Дилором ҳам тақдирга тан берди. Шунақа гаплар, болам…
Биров миямга гурзи билан туширгандек кўз олдим қоронғилашиб кетди. Не-не умидлар билан келгандим, аммо бир лаҳзада барча орзуларим чилпарчин бўлган, бу менга қаттиқ таъсир қилганди. Аҳволимни тушунган онам эса:
— Болам, сиқилма, инсон пешонасига ёзилганидан қочиб қутула олмайди, ҳали бахтингни топасан, — деди.
— У қаерда?
— Дилоромми?
— Ҳа, — дедим бошимни кўтариб.
— Қўшни туманга келин бўлиб тушган, — онам шундай деди-ю, кўзларини катта-катта очиб қўшиб қўйди:
— Яна бирорта аҳмоқлик қилиб юрма, у энди оилали.
— Хавотир олманг.
Эртаси куни оғайниларим чақиришди. Ташқарига чиқмоқчи эмасдим, онам қўймади:
— Чиқ, болам, уйда ич-этингни еб ётаверасанми? Ҳарна чалғийсан, ҳам оғайниларинг нотўғри тушунишади. Бу шаҳарда ўқиб, бизни менсимай қолибди, деб ўйлашмасин.
Онамнинг раъйини қайтармаслик учун кўчага чиқдим. Оғайниларимдан бири машина олган экан. Биз тўғри шу оғайнимизнинг уйига йўл олдик.
Ўзимни чалғитишга қанчалик уринмай, бунинг уддасидан чиқа олмасдим. Қалбимни тўлдириб турган туйғулар бирданига саробга айлангани учун карахт аҳволга тушиб қолгандим. Нима қиларимни, қалбимни кемираётган изтиробдан қандай қутулишни билмасдим.
— Тинчликми, Комил, нима гап? — миқ этмай ўтирганимни кўриб, сўради Даврон. — Келганингдан бери кузатаман, қовоғингни очмайсан.
— Дилоромни ўйлаяпсанми? — гапга қўшилди Сарвар. — Қўйсанг-чи, йигит киши битта қиз учун оҳ-воҳ қилиб юрмаслиги керак. Айниқса, у сени ташлаб кетса.
Сарвар гапи менга ёқмаганини сезди, шекилли, тушунтирган бўлди:
— Нима, ҳозир у ҳам мени ўйлаб, изтироб чекяпти, деб ўйлаяпсанми? Адашасан, оғайни. Дилором ҳозир маза қилиб яшаб юргандир. Эриям унча-мунча одам эмас, Дамир бойвачча. Ботир акаям бежизга қуда бўлмади оғайниси билан. Шунинг учун, менинг гапимга хафа бўлма-да, ўзингга керакли хулосани чиқар. Дилором сени аллақачон унутиб юборган, Дамирнинг қасрида ялло қилиб юрибди. Сен бўлсанг бу ерда шумшайиб ўтирибсан. Бу адолатдан эмас!
— Келинглар, бошқа нарсалар ҳақида гаплашайлик, — дея гапни бошқа мавзуга бурди Даврон. — Сарвар, кечаги ўйинда ким ютди?
— Ким бўларди, албатта, бизнинг ўйинчилар-да…
Менга Сарварнинг гаплари қаттиқ таъсир қилиб: “Дилором ростдан ҳам мени унутиб юборганмикин? Ҳа, унутган. Мана, Сарвар у қасрда яшаяпти, деди-ку! Ҳамма нарсаси етарли, егани олдида, емагани ортида. Шундай экан, мени бошига урадими? Қолаверса, мен унга ўшандай шоҳона ҳаёт ҳадя қила олармидим? Йўқ. Демак, мен ҳам уни унутишим керак...
Демак, мен ҳам уни унутишим керак”, деган хаёлга бордим.
Ўша куни тун ярмидан оққунча ўтирдик.
Давоми 10:30 да

❤30👍2
#Диққат_билишингиз_керак
Рамазонда энг кўп қилинадиган топ 3 та хато‼️
Буни тўғирлаш учун сиз аввало....

Бир амаллаб кўнглимдаги изтиробларни бир четга улоқтириб ташлаб, оғайниларим билан суҳбатга киришиб кетганлигим учун вақт ўтганини ҳам сезмай қолибман.
— Энди мен борай, — дедим соат тунги ўн иккидан ўтганини билганимдан кейин. — Кеч бўлиб қолди, уйдагилар хавотир олиб ўтирган бўлишмасин.
— Шошма, биз ҳам кетамиз, — дея ўрнидан қўзғалди бошқа оғайниларим ҳам.
Ташқарига чиқиб, оёқ кийимимни киярканман, Сафар ортимдан эргашди:
— Комил, сени уйингга ташлаб қўяман.
— Йўғ-э, шарт эмас, икки қадам-ку! Жарликни кесиб ўтсам, тамом, уйим. Шунгаям энди машинангни овора қилиб ўтирасанми?
— Ҳамма гап ўша жарда. Қўрқмайсанми?
— Одамни мазах қиляпсанми? Нима, мен сенга ёш боламидим қўрқадиган?
— Ўзинг биласан. Қара, кейин мендан ўпкалаб юрма.
Кўчага чиққанимда атроф зим-зиё эди. Аксига олиб, ҳамма уйнинг чироқлари ўчганди. Бир кўнглим жарликдан юрмай, айланиб борсамми, деб ҳам ўйладим. Аммо кейин қўрққаним учун ўзимни ўзим койидим.
Жарликка тушганимда қанчалик хотиржам бўлишга уринмай, юрак уришим тезлашиб кетди. Миямга ҳар балолар келаверди. Хаёлимда худди дарахтлар ортидан нимадир чиқиб келиб, менга ташланадигандек эди. Бир амаллаб жарликнинг ярмини босиб ўтдим. Жарликдан олиб чиқувчи йўлга яқинлашганимда эса кўзимга оппоқ либос кийган қиз кўрингандек бўлди. У мендан хийла узоқроқда бошини эгиб турарди. Кўзимни ишқалаб, бошқатдан қараганимда уни яққолроқ кўрдим, бу Дилором эди. У менга қараганида эса қўрқиб кетганимдан ҳушимни йўқотибман…
Кўзимни очганимда шифохонада ётардим. Онам тепамда гирдикапалак бўлар, отамнинг эса пешонаси терлаб кетган, нуқул уф тортарди. Ўзимга келганимни кўриб, икковлари ҳам қувониб кетишди. Онам:
— Хайрият, сендан айрилиб қолдимми деб қўрқдим, болам! Нега ўша жарликдан юрдинг, гапир, нега ярим кечгача қолиб кетдинг?! — дея уришиб берди.
— Бўлди қил! — онамни койиди отам. — Мана, ўзига келди-ку! Хайрият!
Жавоб беришга мадорим етмади. Онамнинг ёнида турган ҳамшира эса мендан, аслида, нима бўлганини сўради.
— Жарликда Дилоромни кўрдим, — дедим зўрға. — У оппоқ либосда турганди.
Онам отамга маъноли қараб қўйди.
— Нима гап? Бирор нима бўлдими? — сўрадим бу ерда бир гап борлигини сезиб.
— Кеча кечаси Дилором оламдан ўтибди!
— Нима?!
— Эшитишимизча, эри маст бўлиб келиб, бўғиб ўлдириб қўйганмиш!
Онамнинг бошқа гапларини эшитмадим. Кўз олдимга оппоқ либосда бошини эгиб турган Дилором келди. Яна шуни англадимки, бойлик бахт келтирмас экан!
Таътил тугагандан кейин яна шаҳарга қайтдим. Ўқишни битириб, уйландим. Ҳозир шириндан-шакар фарзандларнинг отасиман. Аммо, барибир, Дилоромни унута олганим йўқ!
Тамом.

❤33😢8