📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.24K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
​​Мен эса… Таксида бекинганча йиғлардим. Ўзимнинг ишимдан ўзим уялиб кетдим. Шубҳаларим, бесабаб аразлашларим билан эримга қанчалик азоб берганимни тушундим. Аҳмоқона рашким туфайли сал бўлмаса, оиламни барбод этарканман.
 Яқинда иккинчи фарзандимиз — ўғлимиз ҳам дунёга келди. Эрим эса ҳамон мени барча нохушликлар, ҳатто ёлғон маълумотлардан ҳам ҳимоя қилади. Ўша кунги учрашув ҳақида у менга оғиз очмади. Мендан дугонам Зебо билан буткул алоқани узишни талаб қилиши ҳам мумкин эди. Лекин ундай қилмади. Энди ўзимни анча хотиржам ҳис қиладиган бўлганман, фақат ишонч туйғусигина кишига шунақа хотиржамлик бағишлаши
мумкин экан.
❤25👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qayta-qayta kelar bahor,
Qayta oʻrik gullaydi.
Inson umri oʻtkinchidir,
U toʻxtashni bilmaydi…

Ra’no Yarashevadan insonni oʻyga toldiruvchi ta’sirli she’r🔥

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9
БЕВАФО АЁЛ ПУШАЙМОНИ...

ҲАР НЕ КЕЛСА БОШИНГГА... 
Одатдагидай иш куни бошланди. Бугун анча барвақт келибман. Деразаларни очиб, энди хонадаги гулларга сув қуяётсам, эшикнинг бандини кимдир тутгандек туюлди. Бир зумдан сўнг ёшгина жувон ийманиб, ичкарига бош суқди: 
— Кечирасиз. Бир дақиқага вақтингизни олсам майлими? — сўради у. 
— Майли, бемалол, — дея ичкарига таклиф қилдим. 
Шунда у: 
— Мана шу ёзганларимни ўқиб чиқсангиз. Маъқул келса, газетада чиқарарсизлар, — деди-да қўлимга дафтарини тутқазиб, тезда чиқиб кетди. 
Аввалига ҳайрон бўлдим. Иш столимга ўтириб, уни ўқий бошладим. Нома бундай бошланар эди: 
«Ассалому алайкум, таҳририят ходимлари! Кимдан ёрдам сўрашни, кимдан маслаҳат олишни билмай бошим қотиб қолди. Ўйлаб-ўйлаб сизларга мурожаат қиляпман. Бошимдан ўтганларни бир бошдан сўзлаб берай. Токи қизларимиз буни ўқиб, хулоса чиқаришсин. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқир сўқмоқларида мен каби адашиб, нима қилишни, дардини кимга айтишни билмай қолишмасин. Менинг ҳаётим уларга сабоқ бўлсин. 
...Ўтган йили қўшни қишлоққа келин бўлиб тушдим. Куёв бўлмиш мени бир дугонамнинг тўйида ёқтириб қолиб, уйимизга совчи жўнатган, ота-онам эса суриштириб кўриб яхши оила эканлиги учун розилик беришган эди. Тўй ҳам бўлиб ўтди. Турмуш ўртоғим оиланинг тўнғич фарзанди, иккита укаси, иккита синглиси бор экан. Қайнонам эса уларга ўгай бўлиб, болалар ёшлигида оналари бу дунёдан ўтиб кетганлиги учун қайнотам унга уйланган экан. У бефарзанд бўлгани учунми, бу болаларни ўзгача меҳр билан, ўз боласидай кўриб тарбиялаган. Ҳатто уйнинг тўрига уларнинг оналарининг суратини осиб қўйган эди. Буни мен ҳам шундан билиб олдим. Уйда тартиб қатъий эди. Оила аъзолари ўқишга, ишга вақтида бориб, вақтида келиши қайнонам томонидан қаттиқ назорат қилинар эди. Болалари озгина кечикиб қолса, у хавотир ола бошлар, ҳатто кўча бошига чиқиб кутиб турарди. Мен ҳам бир куни ишдан анча кеч келдим. Қайнонам роса хавотир олган экан. У мени кўриб хавотирланиб сўради: 
— Ҳа, қизим тинчликми? 
— Домламиз оғриб қолиб, шаҳардаги касалхонада экан, шуни кўриб келяпмиз. 
— Кимлар билан бордингиз? 
— Лола опам, мен, яна эркаклардан уч киши, — санаб бердим мен. 
Бу жавобни эшитган қайнонамнинг қаттиқ жаҳли чиқди: 
— Сизнинг боришингиз шарт эмасди. Келиннинг вазифаси уйга вақтида келиб, эри келгунича овқатини пишириш. 
У тарс-турс қадам босганча уйга кириб кетди. Овқатни ўзим қилмаганим учун зўр-базўр едим. Эрим қурилиш ташкилотларидан бирида ишлар, ҳафтада бир кун уйда бўлар эди. 
Яна бир куни ошхонада домлам билан бирга овқатланаётган эдик. Домлам қизиқ-қизиқ нарсаларни гапирарди. Мен кулаверибман, кулаверибману ён-атрофимга қараб ҳам қўймабман. Бир маҳал қарасам, сал нарида қайнонам бизга ўқрайиб қараб турарди. Мен қилиб қўйган ишимдан хижолат бўлиб ҳар хил ўйлар гирдобида юриб, кунни зўрға кеч қилдим. Кечқурун овқатни еб бўлишгач, турмуш ўртоғим кўчага отланди, қайнотам эса телевизор кўргани ичкари уйга кириб кетди. Қайнонам бир ўзи гаплашиб олмоқчи бўлган шекилли: 
— Ўтиринг, идишларни кейин йиғиштирарсиз, — деди. 
Мен индамай ёнига келиб ўтирдим. 
— Қизим, ишхонангизда аёллар ишламайдими? — сўради у. 
Бундай саволни кутмаганим учун аввал ажабландим, кейин жавоб бердим: 
— Бор, аяжон, нега сўраяпсиз? 
— Ҳали ошхонада эркак киши билан овқатланаётгандингиз. Шунга сўраяпман-да. 
— Ҳа, у-ми? Бўлим бошлиғимиз. «Бирга овқатланайлик», деган эди. Йўқ, дея олмадим, — деб қайнонамга ёлғон гапирдим.
— Қизим бугунги қилган ишингиз бизнинг урф-одатларимизга тўғри келмайди. Бошида эри бор аёл бундай юрмайди. Мен-ку тушундим. Аммо Аҳмаджон кўриб қолганда нима бўлар эди? Ўйлаб иш қилинг, — насиҳатомуз оҳангда деди қайнонам. 
— Хўп бўлади, аяжон, — дедим осон қутулганимга хурсанд бўлиб. Мен уни эримга айтиб берса керак, кейин роса жанжал бўлади, деб ўйловдим. 
— Энди менинг айтганимни қиласиз. Уйда ишламай ўтирасиз, уй юмушлари ҳам етарли... ...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21👍12
Қайнонамнинг бу гапидан менга муносабати ўзгарганини сездим. 
Унга нима дейишни билмай қолдим, эримга айтай десам, айб ўзимда. Орадан бир ҳафта вақт ўтди. Ишга бормаганимга хавотир олиб, ойим келди. У нимага ишга бормай қўйганлигимни сўраган эди, йиғлаб юбордим. Ҳаммасини оқизмай-томизмай айтиб бердим. «Мени уйга олиб кетинг», дедим бўйнига осилганча. Бундан ойимнинг қаттиқ жаҳли чиқиб кетди. Қайнонам кирганида: 
— Ўгай барибир ўгайлигини билдирарекан-да. Нима қиласиз тирноқ остидан кир қидириб. Куёвимнинг ўз онаси бўлганида бундай қилмаган бўларди. Ҳар сафар қайердаги йўқ баҳоналарни ўйлаб топаверасиз. Уйладингиз, жойладингиз. Энди нима қиласиз ёшларнинг ишларига аралашиб, — деб ойим уни заҳарханда гаплар билан узиб-узиб олди. 
— Ўгай! 
Бу сўз қайнонамнинг юрагига қаттиқ санчилди шекилли, ранги докадай оқариб кетди. Ҳайратдан кўзлари катта-катта очилиб, донг қотиб қолди.
Шу пайт кўчадан турмуш ўртоғим келиб қолди. 
— Нима гап? — сўради у. — Тинчликми ўзи? 
Ойим шунда: 
— Қаранг, ўғлим. Аввал, бошлиғингни кўргани борибсан, дебди. Кейин эса, бошлиғинг билан бирга овқатланма, дебди. Ҳа, бунисигаям майли десам. Энди умуман ишга бормайсан, деб қизимга шарт қўйибди. Қизим бечора келсам йиІлаб «уйга олиб кетинг» деяпти, — деди. 
Ўғли жаҳл билан ойисига ўгирилди ва овозини кўтариб деди: 
— Ая, сиз менинг ишларимга аралашманг. Бу менинг хотиним. Мен жавоб бераман. Бугундан бошлаб ўз ишингизни билинг. Қайнонамга қудасининг гапи бир бўлди-ю, ўғлининг гапи бир бўлди. Йиғлаганча уйига кириб кетди. Биз эса ойимни тинчлантириб, уйга жўнатдик. Шу кундан бошлаб куёвимнинг онасига муомаласи бутунлай ўзгарди. Гаплашмай қўйди. Қайнотам орага тушса ҳам муносабатини ўзгартирмади. Биз энди оила аъзоларимиздан алоҳида овқатланар эдик. Қисқаси, «Ўзимиз хон, кўланкамиз майдон». Эртасидан мен ишга қайтдим. Ишга эрта кетиб, кеч қайтар эдим. 
Аслида гап бошқа ёқда эди. Бу воқеаларнинг сабабчиси, гуноҳкори ҳам ўзим эдим. Мактабни битирган йилим ва ундан кейинги уч йил инс­титутга кира олмадим. Тўртинчи йили нима қилиб бўлса-да, ўқишга киришга аҳд қилдим. Ҳар йили ҳужжат топширавериб, бир ёшроқ домла билан танишиб қолган эдим. Шунга арзимни айтдим. У менга ёрдам қилишга ваъда берди. Биров менга бекордан бекорга ёрдам бермаслигини билиб туриб, ундан илтимос қилдим. Ўшанда у мени институтнинг сиртқи бўлимига ўқишга жойлаб қўйди. Мен бундан роса хурсанд бўлдим. Ахир неча йиллик орзуларим ушалди. Ўқиш бошланди. Ҳар куни дарслар тугагандан сўнг, домлам мени уйга кузатиб қўяр, баъзида кинога ҳам бирга борардик. Унинг қишлоқда оиласи, битта фарзанди борлигини ўзидан эшитган эдим. Мен бунга парво қилиб ўтирмадим. Чунки, у менга ҳам ёқар эди. Шундай кунларнинг бирида уйга келсам, меҳмонлар бор экан. Мени унаштиришди. Мен ёқтирганим борлигини айтмоқчи бўлиб оғиз жуфт­ладиму лекин, унинг оиласи борлиги боис менга уйлана олмаслигини билганим учун бу ҳақда чурқ этолмадим. Тўй ҳам ўтди. Умр йўлдошим эсли-ҳушли йигит экан. Мен ҳаммасини унутишга қарор қилдим. Аммо, яна ўқиш бошландию қарорим бузилди. Домла тез-тез ёнимга келиб, ҳол-аҳвол сўрар, учрашишга таклиф қиларди.
​​Шунда мен унга: 
— Энди мени тинч қўйинг. Эрим билиб қолса, сизга ҳам менга ҳам ёмон бўлади, — дедим ёлвориб. У бўлса, «Қизиқмисан, аввал билмаган эр энди қаёқданам сезсин», — деб кўнглимни хотиржам қилди. Ҳар қанча эримга содиқ бўлишга ҳаракат қилсам ҳам домла менга «қарздор»лигимни эслатиб қўяр, мен иложсиз эдим. Ва ниҳоят ўқиш тугаб, ишга қайтдим. Ҳаётим ўз изига тушгандай бўлди гўё. Орадан уч-тўрт ой ўтди. Бир куни ишда ўтирсам, кимдир телефонга чақираётганлигини айтишди. Гўшакни олсам, ҳалиги домла. У мени туғилган куним билан табриклаб, тезда етиб боришимни тайинлади. Келишилган жойга етиб бордим. Домла менга «сюрприз»и борлигини айтиб, заргарлик дўконига бошлади. У ерга кирганимизда бир-биридан чиройли зирак ва узукларни кўриб лол бўлиб қолдим. Хоҳлаганингни танла, деди у. Мен аввалига рад қилдим, аммо, домла қистайверганидан ке­йин, кичкина, лекин чиройли бир узукни танладим. Домла сотувчи билан тортишиб ўтирмай, нархини шарт­та тўлади, қўйди.....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍4😢2
​​Узукни энди қўлимга тақиб кўраётган эдим, қулоғим остига тушган шапалоқнинг зарбидан анча нарига учиб тушдим. Не кўз билан қарайки, эрим... 
— Ифлос. Аям, дўстларим айтганда ишонмаган эдим. Сенинг гапингга кириб аямнинг дилини оғритдим. Расво хотин! Бугундан бошлаб менга хотин эмассан. Нима етмаяпти сенга? Пулми?! Мана пул! — У бетимга анчагина пулни ирғитди-да, югурганча чиқиб кетди. 
Шарманда бўлдим. Домлам ҳам мулзам бир аҳволда туриб қолди. Уйга қандай етиб олганимни билмайман. Борганимда у бақириб-чақириб кўрпа-тўшакларни, жамики кўч-кўронимни ташқарига ирғитаётган эди. Кейин билсам, эрим ҳам менинг туғилган кунимга узук совға қилмоқчи бўлиб, ўша дўконга кирган экан. 
...Уйимизга қайтиб келдим. Ота-онам, қўни-қўшниларнинг юзига қарай олмай қолдим. Ҳамма мени қўлини бигиз қилиб кўрсатаётгандай, ортимдан масхара қилиб гапираётгандай эди. Уйдан чиқмай қўйдим. Олам кўзимга қоронғу бўлди. «Ҳар не келса бошингга, бировданмас, ўзингдан кўр» деб тўғри айтишган экан. Бир куни шундай жазо олишим тайин эди. Шундай яхши эримни алдадим, юзига оёқ босдим. Ўзимнинг ҳаётимни абгор қилганим етмагандай, униям бахти қаро қилдим. Мен ҳомиладор эканман, бир неча ой ўтиб ўғлим дунёга келди. Эримга одам жўнатиб «Ҳеч бўлмаса туғилганлик гувоҳномасини олиб берсин», десам, у «менинг болам эмас, кимники бўлса ўша олиб берсин» дебди. Домлага телефон қилдим, у бошқа шаҳарга ишга ўтиб оиласи билан кўчиб кетган экан. Ноиложликдан боламга ўз фамилиямни бердим...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19😢3💯3
Фарзандим лўлининг боласи.

Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади. Сен ҳадеб сиқилаверма. Эсон-омон болангни қўлингга олсанг, Яратган умрини узоқ қилса, қолгани ҳеч гап эмас.Аёл аммасининг бу гапларидан кейин бироз ўзига келди. Туғруқхонага келганидан бери шу ҳақида ўйлайди. Унинг бу ўйларига ҳам асос бор, мана, турмушининг ўнинчи йили кетмоқда ҳамки, дунёга келган гўдаклари туғилганидан бир неча кун ўтар-ўтмас, кўз юмади. Бунинг сабабини ҳеч ким билмайди. Фолбин ва бошқалар ҳам худди шифокорлар каби аниқ бир гапни айта олишмади. Фақат онасигина унга сабр қилиши кераклигини, бу ҳам ҳаётнинг синови эканлигини
такрорлайверади. Аммо Муяссарга энди онасининг гаплари ҳам кор қилмасди. Бешинчи боласини 9 ой кўтариб, уни бир марта бағрига босибоқ йўқотиш азобидан юраги зада бўлиб кетди, ахир…
Бу сафар ҳам ҳали дийдорига тўймаган гўдагидан айрилишдан қўрқиб, йиғлаб ўтирганда аммасининг далдаси кор қилмасди. Аммаси шу туғруқхонада анчадан бери ишлайди. Ўзининг болалари катта бўлиб, ўқишларни ҳам тамомлашяпти. Шунинг учун ҳам, бошқаларнинг дардини англаши қийин. Буни фақат фарзандсизлик доғида куяётган аёлгина тушуна олади.
Аммо тақдир бахт туҳфа этаман деса, ҳеч гап эмас экан. Муяссар фарзандли ҳам бўлди, боласини қўлига олганида эса, ундан эрта-индин айрилиб қоладигандек қаттиқ бағрига босар, юз-кўзларидан тинимсиз ўпарди…
— Болангиз сизга ҳеч ҳам ўхшамас экан-а, — деди унинг ёнида турган ҳамшира қиз.
— Ҳа, у худди дадасига ўхшайди. Қош-кўзлари, айниқса, юзларининг қорачадан келганлиги худди дадасининг ўзгинаси.
— Умри билан берган бўлсин, — деди ҳамшира.
Бу гап Муяссарнинг ичини эзиб ётган қайғунинг яна қўзғалишига сабаб бўлди. Бироқ, мана, орадан бир ой вақт ўтди ҳамки, ичидаги бу қўрқув ҳали уни тарк этгани йўқ. Аслида, шу пайтгача бирорта боласи икки ҳафтадан ортиқ яшамаган эди. Бу боласининг ҳамон бағрида эканлигидан у ўзида йўқ хурсанд эди. Аммо аммасининг ўша куни айтган гапи ҳаммасини бирданига чил-чил қилиб юборди.
— Бу ёлғон, деб айтинг, илтимос, амма, нега бундай қилдингиз?
— Нима қилишим керак эди? Оилангнинг бузилишига йўл қўйиб беришим керакмиди? Ўша куни қайнонангнинг гапини эшитиб қолганимдан кейин, бу сен учун яхши бўлади, деб ўйладим. У агар шу боланг ҳам ўладиган бўлса, сени ўғлидан ажраштирмоқчи эди. Нима, сен турмушинг бузилиб кетишини хоҳлаганмидинг? Кейин сенга биров уйланармиди? Бир умр ёлғиз ва фарзандсиз ўтишингга тўғри келарди. Шунинг учун ҳам, ўша куни сен билан бир кунда кўзи ёриган лўли аёлнинг боласи билан алмаштириб қўйдим. Ҳали мендан миннатдор бўласан.
— Амма, ахир, у аёл бола ўзиники эмаслигини билиб қолса нима бўлади? Бу ҳам майли, эрим бундан хабар топсачи… барибир, шунда ҳам оилам бузилиб кетади-ку, у мени умуман кечирмайди.
— Ақлингни ишлатиб, эрингга ўзинг айтмасанг, қаёқдан биларди? Иккинчидан, лўли аёл ҳам бу сирнинг тагига етиши даргумон. Билмайман, сенга дуо кетганми, болаларинг туғилиб, ҳали бир ойлик бўлмасданоқ ўлаверади. Ким билсин, ҳозир ўша боланг ҳаётми? Балки, аллақачон…
— Амма, ундай деманг, ахир, нима бўлганда ҳам, у менинг болам эди. Ана шу вужудимда ўсган, юрагимнинг уришини эшитиб дунёга келган болам эди.
Муяссар кўз ёшларини тўхтата олмас, овозидаги титроқ қаттиққўл амманинг ҳам юрагини юмшатиб юбораёзди. Хонага кириб келган қайнона эса, амма-ю жияннинг суҳбатини шу ерда тугатиб қўя қолди. Аммо иши борлигини ва дарҳол кетиши кераклигини баҳона қилиб чиқиб кетишга чоғланди…
Кунлар шу зайлда ўтар, Муяссар эри бир кун ҳамма сирдан воқиф бўлишидан қўрқиб, юрак ҳовучлаб яшарди. Мана, ўзи ўстираётган ўғли ҳам катта бўлиб қолди. Муяссар бу бировнинг боласи демади, меҳри бўлинмади, худди ўз боласидек парвариш қилди, оналик қилди. Ҳаммаси кўнгилдагидек бораётганди…
— Ассалому алайкум, янго, садақа қилинг, — деди бир лўли аёл эшикни очган Муяссарга эътибор ҳам қилмасдан.
— Ҳозир, — деди Муяссар ва ичкарига кириб кетди. У бу лўли аёлни кўриб, ҳаммасини эслади. Аммаси унга айтган аёл мана шу эди. Унинг уйида ҳозир ана шу аёлнинг боласи яшайди, уни ўзиники қилиб олган.......


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38👍2
​​Муяссар эшикни очганида, агар лўли аёл садақа сўрамаганида, у ҳаммасидан хабар топган-у, боласини олиб кетгани келди, деб ўйлаган бўларди.
“Тавба, шунча йил ўтса ҳам, ҳеч ўзгармаган. Айниқса, бошидаги рўмоли ўша илк бор туғруқхонада кўрганимдай”, деб хаёлидан ўтказди Муяссар. У уйидан нон ва яна озроқ пул олиб чиқиб, лўли аёлга тутқазди.
— Тўхтанг, мен сизни танидим. Туғруқхонада… — деди лўли аёл.
Унинг бу гапидан Муяссарнинг юраги қинидан чиқиб кетай деди. Наҳотки, у ҳаммасини билади, наҳотки, ўзи асраб-авайлаб ўстирган боласини энди олиб кетса?..
Лўли аёлнинг гапи Муяссарнинг ташвишли хаёлларини тумандек тарқатиб юборди.
— Сиз ҳам мендай ўғилли бўлгандингиз-а? Бачаларимиз тенгқур-да энди. Катта бўлиб қолдими ўғлингиз, исмини нима қўйдингиз?
— Собит, — аранг жавоб қайтарди Муяссар.
— Ҳа, яхши, булар учун раҳмат, кам бўлманг, — деди лўли аёл қўлидаги Муяссар берган нарсаларга қараб. Кейин ёдига яна нимадир тушгандек гапга тушиб кетди:
— Иби, ман сизга бачамни таништирмабман-к у. Замонбек, бери кел, бачам… — дея аёл нарироқда дарахтдаги мевалардан узишга уринаётган болани чақирди.
Югуриб етиб келган болага Муяссарнинг кўзи тушди-ю, ранги докадек оқариб кетди. Унинг кўзлари худди ўзиники эди, Муяссарнинг ёшлиги худди шу болага кўчиб қолганга ўхшарди.
— Мана шу мани бачам, ўшанда сизнинг ўғлингиз билан бир кунда туғилган. Анча катта бўлиб қолди, кўрдингизми? — деди аёл бир болага, бир Муяссарга қараркан.
Бола онасининг этагидан тортар, бу ерда туриб зерикиб кетгандек бетоқатланарди.
— Ҳа, майли, — деди лўли аёл.
Сўнг хайр-хўш қилиб кетишга чоғланди. Муяссар эса, дарвозага суянганча узоқ қолиб кетди. Ўз боласи ҳамон тирик эканлиги, яшаётганлиги бу унга мукофотми ёки бировнинг боласини ўзиники қилиб олгани учун жазоми, шуни билолмай, узоқ ўйланиб қолганди..!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31
Ҳаётдаги катта ўзгариш...
Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан. Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини,  фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади.  Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.
У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан: «Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни  руҳан эзишдан, ўзгалар олдига ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21👍3
​​Эрни даволовчи дори

Бир аёл дугонасини олдига келиб эридан шикоят қила бошлади:
- Эрим қачон уйга келса менга ташланади, бақиради, тергайди, бундан қутулишни иложи бўлмаяпти...
Дугонаси:
-Биласанми дугонажон, менда бир дори бор, уни менга бир танишим берган эди, қайси аёл бу дорини истемол қилса эри тинчланиб, сокин бўлиб қолади. Сенга ундан бир шиша бераман. Дорини қўллаш услубини ёдингда тут: Қачон эринг келиб сенга бақиришни бошласа, сен дарҳол дорини қошиқга олиб оғзинга сол, лекин ютиб юборма, қачон эринг тинчланса, кейин ют, - деди.
Аёл дорини олиб уйига кетди. Бир ҳафтадан кейин дугоналар яна учрашишди. Дорини истемол қилган аёл дугонасига:
-Раҳмат сенга, ҳақ экансан, дори эримга яхши таъсир қилди. Қачон дорини оғзимга солсам, ўша заҳоти эрим тинчланиб қолади, - деди хурсанд бўлиб.
Дугонаси:
- Эрингни тинчлантирувчи дори - бу аслида сукутингдир, - деди.

Эр гапирганда сукут сақлашни ўрганинг, аёллар! 
Бу иш фақат ва фақат фойда келтиради, уруш-жанжалларни даф қилади, рўзғорингизга барака олиб келади! Аёл киши эрига гап қайтарадиган, ҳурматсизлик қиладиган, одобсиз бўлса, Аллоҳ асрасин, бундай оила тагидан емирилган оила ҳисобланади ва эртами-кечми у қулаб тушади, парчаланиб кетади!.....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Менинг онам энг дилбар аёл🥰❤️❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌙 Х а й р л и т у н
м е х р и б о н л а р и м!

🌙 Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин!
Эртагача дийдор кўришгунча😘

✨Юлдузларни етаклаб,
Ой ҳам чиқди осмонга.
Демак Аллоҳга шукур,
Этишибмиз оқшомга.
Сизга ҳайрли оқшом,
Хайрли тун қадрдон.
Тонгда сизни уйғотсин,
Саҳар айтилган Азон!

САХАРЛИКДА ҒОЙИБОНА КЎРИШГУНЧА МЕҲРИБОНЛАРИМ
🥰

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹🌟РАМАЗОННИНГ 19-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🌹🌟

🌹✨Айтмоқ истаб сизга гапларим.
🌹✨Тентирайман паришон ҳалак.
🌹✨Икки дунё орасин очган.
🌹✨Азиз дўстим РАМАЗОННИНГ 19-КУНИ МУБОРАК.


🌸🌟Пок қалб ила жайнамоз олинг
🌸🌟Шайдо бўлсин мингларча малак
🌸🌟Кўзларингиз иймонга бойдир.
🌸🌟Азиз дўстим РАМАЗОННИНГ 19-КУНИ МУБОРАК.

🌹Сочларига оқтушган Онам.
🌹Отам учун сўрайман тилак.
🌹Акам-укам Опа-сингиллар.
🌹Азиз дўстим РАМАЗОННИНГ 19-КУНИ МУБОРАК.

🍃🌹🍃
АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазоннинг 19-куни барчамизга муборак бўлсин

Саҳарликка турган биродарим, тез кунларда сизга ва яқинларингизга муқаддас Маккаю Мадинага бориб Кабани зиёрат қилиш насиб қилсин🤲


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
БЕВА АЁЛНИ ХАЁТИ...

Мадина айвон устинига суянганча уйланиб турар, овсини Сожидани гаплари сираям эзгулик сари эмаслигини тушунгандай буларди. Лекин ишонгиси келмасди. Чунки шунча йил катта бир ховлида бирга яшашдилар. Эри улгандан бери унга тинчлик йук. Бир йилдан бери овсини Сожида уни уз холига куймайди. Товба кайнота кайнонаси хам бу гаплардан хабарлари бор. Лекин улар хам жим.
Бечора дардини кимга айтсин якин одами ким? Акаларигами уларнинг хам уз ташвишлари бор. Янгаларигами? Ёлгизлик уни жуда кийнаган махал бу машмаша керакмиди. 
-- Онажон йигладингизми ким хафа килди?!- деди катта кизи Окила.
-- Йук кизим хеч ким хафа килмади,узим чарчабман шекилли сенга шундай туюляпти кизим- дея Мадина куз ёшини кизидан яширишга чогланиб кизини сочларини силади.
-- Онажон сиз ниманидир яшираяпсиз жуда чарчаганингизда хам бундай гамгин холга тушмас эдингиз узингиз айтардингизку киз бола онасига сирдош булади деб айтинг ким хафа килди,бувимми....?- деди Окила.
Мадина эса кизи хам хамма нарсага тушуниб акли етадиган булиб колганини англаб уни чалгитиш учун:
-- Юр кизим ундан кура Она бола бир палов пиширайлик хадемай синглинг хам мактабдан келиб колади!- деди Окилага.
Мадина кизи бу жавобдан кунгли тулмаганлигини билиб ичидан зил кетди. Узи хам етимликни бошидан кечирган билади,энди болалари хам етимлик тунини кийишганидан кунгли уксиди. Эх шунчалар хам хаёт шафкатсиз буладима - аа....
-- Мадина нима булди уйлаб курдингизми? Хар калай узингизга хам яхши булади ёлгизлик ёмон дея яна эски кушигини бошлади. Ойимлар хам биз рози, Мадина хам хали ёш чиройли аклу хуши жойида, вактида биттани этагини тутиб оила кургани яхши эрта индин кизлари улгайиб турмушга чикиб кетишса бир узи шуппайиб колади. Колаверса ота тарбияси керак киз болага деяпти. Мадинахон мана мени айтди дерсиз турмушга чиксангиз хаётингиз яхши булиб кетади. Бирорта фарзанд талаб булсаку бахтингиз деб гапини давом эттирарди Сожида.
Мадина овсиниинг гапларини эшитишга токати етмай гапини булди:
-- Эй опа булди бир ками буйи етай деб колган кизларимни угай ота остонасида хор килишим колувди. Мен хеч каёкка кетмайман кизларим хам шу ота уйида улгайишиб шу уйда колишади. Сиз мени ташвишимни килмай куя колинг кизларимни бахти очилиб кетгани яхши мен ёлгиз колмайман унгача Худо омонликни берсин. 
-- Ха энди айтдимда ёлгиз колиб кетманг дейманда. Сожиданинг ранги туси узгариб аранг тилида шу жумлалар айланди ва бузрайганча афтини бурди.
-- Мен хам бегонаникига кизларимни сигинди килиб юрмайман, отасини рухини нотинч килмайман киёматда отасининг юзига кайси юз билан карайман. Опажон агар мени хафа булмасин десангиз бошка менга бу хакда огиз очманг илтимос. Куйган юрагимга сиз хам намакоп сепманг.
Овсин энсасини котириб юзини четга бурди.
Мадина жонидан утиб кетган гапларни тахлил кила туриб бу фикрлар факат овсинига эмас кайнота кайнонаси ва кайногаларига хам тегишли эканини чамалади.
Сожида овсинининг туртта угли бор. Туртталаси хам уйланиш ёшига етиб колишган. Уларни уйлантириш учун эса уй йук. Хаммаси тилини бир килишиб Мадинани алдаб авраб уйдан чикаришмокчи. Угилларининг хам бирини шу уйга уйлантиришмокчи етим кизларининг хам уйига эга чикишмокчи. 
Нима килсин экан а...бу можаролардан кандай кутилсин экан. Мадина туну кун шу уйлар устида уйлар ва бош котирар эди. Кунда кун ора кайнонаси ва овсинининг наштар каби юрагига санчилувчи сузларидан озарда булган юраги огриб кайфияти бузуларди. Дардини айтай кунглини бушатай деса ёнида бир дардкаши йук. Эх кани эди Ота ва Онаси хаёт булсаю уларнинг багрига бориб бир оз дардлардан чекиниб уларнинг багрига борса. Уларга эркаланиб гамларини бир оз булса хам унутса. 
Эртага нима булиши ёлгизгина Аллохга аён эди.
Ушанда Мадина учинчи синфда укир эди. Ота онаси узок кариндошлариникига туйга борадиган булишди. Онаси акаларига туйдан кечрок кайтишини синглисига куз кулок булиб туришини кайта уктириб Мадинани багрига босиб йулга чикишди. Шу куни илк бора ота онаси билан туйга боролмаган Мадина тумтайиб аразлаб ,хеч ким билан гаплашмасдан колди.....

Давоми 8:00да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤46💋2👍1
Акалари билан мактабдан кайтиб онаси тайёрлаб кетган овкатлардан тамадди килган булди. Барибир Онаси ва Отасини каттик согинган уларни кургиси келиб,томогидан хеч нарса утмади. Кеч тушиб осмон ой юлдузлар билан мунаввар булди хамки мехрибонларидан дарак йук. Кизалок кечкурун туз тотмади. Дарвозахана ёнидаги уриндикда оёкларини кучоклаганча ота онасини кутиб утираверди. Акалари канча алдаб аврамасин овитиб эркаламасин Мадина уйига кирмади. Охири деворга суяниб ухлаб колган сингилчасини катта акаси кутариб олиб кириб,уз жойига ёткизиб куйди.
Кизча тонгда орзикиб уйгонди. Онам билан отам келишгандир аммо уларнинг ётоги бушлигини курган мургак кунгил яна умидсизлик денгизига чукиб колди. Онамни согиндим отамни согиндим дея инжикланиб эркаланиб мактабга хам бормади. Сунг эса тушдан кейин амакиси ва тогалари ота онасининг куйиб корайиб кетган жасадларини топиб келишди. Маьлум булишича улар кечки пайт туйдан кайтаётиб йулда юк машинасига тукнаш келиб,автохалокатга учрашибди.
Уша машьум куни уйларида киёмат булди. Ота онасининг улимидан кейин Мадина бутунлай узгарди. Дугоналарига кушилиб уйнамас акаларига эркалик килмас хеч кимга бир огиз суз демасди. Отаси билан онасининг маракалари утиб, буваси ва бувиси Мадиналарникида яшай бошлади.
Яна тонг отиб кун ботиб кунлар утиб кетаверди. Бу шавкатсиз дунё бир оиланинг ойи куёшини сундириб,яна уз урнида айланаверди. Йил утиб Мадинанинг тунгич акасини уйлантиришди. Тохир акаси ва Рохила келин ойиси чиндан хам Мадинага ота оналик килишга харакат килишди. Вакт соати келиб угилларини хам уйлантиришди. Алохида уй жойлар килиб чикишга кумаклашишди. Мадинани тогасининг углига узатишмокчи булишиб юришганди. Каердан кайнонаси пайдо булдию Рохалага ёпишдию куйди.
-- Мана шу кайнисинглингизни мен келин килсам бошини силаб оналик мехрини берсам.- деб.
Акалари бошида кунишмади. Аммо келин ойиси аёл эмасми совчи хотиннинг бадавлат пулдор эканлигини куриб,унинг ёлгон ваьдаларига чиппа чин ишонди колди.
Мадина бу хотин шунча кизлар туриб нега мени келин килмокчи булди экан дея хайрон буларди. Туйдан кейин бунинг асл сабабларини англаб етди.
Куёв Мардонбек асли хаста экан хаттоки ногиронлик нафакасини хам олар экан. Шунинг учун у кунгилчан мехрибон ва беозор эди. Мадина бу дилкаш йигит билан тез иноклашиб кетди. Келин куёв дили дилидаги гапларини дарду хасратлари ва орзуларини айтиб диллашишарди.
Хуллас ёшлар бир бирига мехр куйишга улгуришди. Мадина эрининг жуда хам ха жуда мехрибонлигини гамхурлигини жон жонидан хис этиб турар,бу билан етимлик тиги малхам топарди гуё. Йил утиб бу мехр мухаббатни янада мустахкамловчи ришта ,кизалоги дунёга келди. Унга Мардонбекнинг узи Махлиё деб исм берди. Мадина бахтиёрлиги шоду хуррамлигига куз тегиб колмасин дея гохида узидан чучиб хам коларди. Нимага деганда фарзанди тугилиб Мардонбекка куч киргандек булганди.
Энди олдингидек йутали каттик хуруж хам килмас тез тез иситмалаб тер ичида алахсирамас эди. Бутунлай тузалиб кетдилар Худо хохласа деб келинчак иккинчи кизалогини дунёга келтирди. Эрининг кувончи биринчи кизининг кувончидан зиёда булди. Махлиёга дугона булди бир бирига дилдош сирдош булади. Иккинчи кизига мархума кайнонасининг исмини берди Мохира.
Икки кизалок хамдармон булиб яшайверишди. Мадина эса болалар рузгор ташвиши билан булиб эрининг касаллигини унитибдию дард тобора холдан тойдириб, Мардонбек узини тетик тутишга уринардими хар калай. Турмуш уртогини тушакка ётиб колиши Мадинани саросимага солди. Табибу шифокорларнинг текшируви касалликнинг сунгги боскичига келиб колганлигини тасдиклади.
Хуллас саккиз ойлик тушакдан сунг Мардонбек Мадинанинг ярим кунглини яна хам укситиб эгасиз фарзандларини отасиз колдириб бу ёруг дунёдан видолашди. Окибатсиз кариндошлари эса Мадинани азоб ситамлардан кийнашдан чарчашмаяпти. Шурлик эрининг рухи Мадинанинг нотинчлигидан безовтадир......
Давоми 9:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21👍6😢1
Нахотки шуни ёши анчага бориб колган Ота она фахмламадия. Боласидан ёдгор булиб колган икки набирасини ва келинини уйдан хайдаб чикариб эл юрт олдида кандай бош кутариб юришини уйламадими..... товба дейсан ёка ушлаб.....
Бир пайтлар ёшлар андишасизлик килишсалар катталар олдига солиб панду насихатлар килишиб йул йурик курсатишган. Мадинага карши овсини кайнона кайнотаси ва кайногасини кайрашда тинмасди.
Кексаларда ОНАНГНИ КОЗИ УРСА ДОДИНГНИ КИМГА АЙТАСАН деган киноёмус накл бор. Кайнонаси келини ва икки норасидасини уйдан хайдамокчи булиб турганда, Мадина кимдан нажот сурасин. Кайнотасиданми? Аллакачон эркаклик гурурини фармондорлик хукукини хотинига бой берган кайнотаси, келинини химоя кила олармикан. Мадина нима булганда хам бу уйдан кизларини олиб чикмаслиги шарт.
Ахир рахматли эри кизларини унга омонат колдирганди. Омонатга хиёнат килганнинг азоби огир булади. Махалла оксоколи билан гаплашиб курсинми. Кайнонаси у билан хам маслахатлашган булсачи.
Ота мулохазали бамани одам. Гаплашиб кураман агар нажот булмаса ундан юкорирогига мурожаат килади. Хуллас кизларини кучада сарсон килиб юрмайдида.
Оксокол отанинг хонасида маьлумотнома олиш учун келган икки киздан бошка хеч ким йук эди. Салдан кейин кизлар юмушини бажариб остонадан чикишди.
-- Ассалому алейкум Ота...
Мадина ийманибгина хонага кадам босди. Оксокол кулидаги когозларини четга суриб Мадинани утиришга таклиф килди.
-- Ваалейкум ассалом кизим,кел утир. Яхши юрибсанми болаларинг кайнота кайнонанг яхши юришибдими? Кийналмаяпсанми?
Оксокол Мадинани утиришга таклиф килиб суради.
-- Рахмат Ота, шукр яхши юрибмиз узингиз тузукмисиз чарчамай зерикмай ишлаб юрибсизми.
-- Ха Худога шукр ишлаб юрибмиз чарчашга вактимиз хам йук саломат булинг рахмат кизим.
Оксокол гапни нимадан бошлашни билмай хижолат булиб утирган аёлни холатига синчковлик билан кузатди.
-- Кизим бу дейман ташвишли куринасан тинчликми ?
Мадина ичидан хуруж килиб келаётган йигини зур базур ютиб уч турт кундан бери давом этиб келаётган гап сузлар хакида гапириб берди. У хар канча йигламасликка уринмасин юрак юрагидан тошиб келаётган хурлик булогидан тухтата олмади. Уксиниб уксиниб ёш тукаётган Мадинага караб оксоколнинг кунгли бузилди.
Кайнонаси билан овсинини турмушга чикишни маслахат берганини эшитиб Отахон Мадинага босиклик билан тушунтирди.
-- Кизим хафа булма,кайнона кайнотангни вазифаси сенга бир огиз шариат юзасидан айтиб куйишибди холос. Сен уни нотугри тушунибсан. Майли кизим сен куп сиқилаверма бу масалани бир ёгли киламиз. Сен уйингга боравер. Мен ортингдан етиб бораман. Кайнота кайнонанг уйдами?
Мадина оксоколга тасдик жавобини айтиб уйга ошикди. Унинг кунглига оксоколнинг гаплари умид чирогини ёкканди. Мадина уйига кайтганидан кейин куп утмай Оксокол ота кайнотасининг исмини айтиб дарвозадан кириб келди. Кайнона махалла оксоколини кириб келгани бежиз эмаслигини уйлаб сабабини чамаладию бирдан ранг туси узгарди.
-- Абдужаббор нима ишлар килиб юрибсиз огайни?
Оксокол нигохларини нафрат билан кайнотага тикди. Абдужаббор ота хижолатдан ерга кириб кетгудай булиб кузларини узидан олиб кочишга уринди.
-- Эшитган одам нима дейди? Сиз углингизни рухини норизо килаётганингизни биласизми?
Оксокол энди нина ютгандай бесаранжонланаётган кайнонага чогланди.
-- Ота она учун хар бир фарзанд хам жигар конидан булган бирдек фарзанди. Нега энди катта углингизни гамини еб дунёга келиб дарддан азобдан боши чикмай кетган болангизни рухини нотинч киляпсиз? Уялмай нетмай қизларингни олиб турмушга чикиб кет деб айтибсиз.
Она хак гапларнинг таьсирига дош беролмай уввос тортиб йиглаб юборди.
​​-- Хуш келинингиз турмушга хам чикиб кетди дейлик сизга бундан нима наф. Сиз сал булсаям огринмайсизми? Сиз уни шу умидда келин килганмидингиз. Келинингиз турмушга чикиб кетган такдирда хам кизлар шу уйда колади. Бу уй невараларингизники тушундингизми!......

Давоми 10 :00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤40
​​Оксокол мархум укасининг хотини кувиб унинг уйида углини уйлантиришни максад килаётган ака ва хотинига хам бундай разилликга бориши яхши эмасликни айтди. Уятдан узларига жой тополмаётган андишасиз кариндошлар, жуда кескин айтилаётган гапларни инкор этиш учун гап топа олмадилар. Ота изига кайта туриб Мадинага уйни керакли хужжатларини тайёрлашни айтиб уйни катта кизининг номига расмийлаштиришни уктириб утди.
Махалла оксоколини кузатиб куйган Абдужаббор ота бошини куйи соганча титрок ва аламли овозда узр суради.
-- Келин илтимос бизни, кайнонангизни акангизни ва овсинингизни кечиринг. Сизга куп озор бердик, хом сут эмган бандалармиз хаммасиз хам адашамиз хато киламиз. Бизни нотугри тушунибсиз кизим. Аслида бу гапни чин дилдан айтмагандик. Турмушга чикишни айтиш бизнинг бурчимиз эканлигини кайнонангиз билан айтгандик. Рахмат сизга бизни углимизни хурмат килганингиз учун кадрлаганингиз учун.
Кайнотанинг овози бугилиб, кузига ёш келди.
-- Бу уй сизники, невара кизларимники. Сизларни хеч ким уз манзилингиз ва маконингиздан айиролмайди. Мана мен сизларни сунгги нафасим колгунча химоя киламан!
Мадина кайнотасининг сузларини тинглай туриб аллакандай тушунишсиз хиссиётлар билан карокларини ёшга тулдирганча, бутун кучини тилига туплаб:
-- Рахмат Дада .- дея олди холос...
Ха азизлар мана узингиз гувох булгандек хаётда шундай жигарлар хам учраб тураркан. Ахир бу опамизни айби нима,бева булиб колганими фариштадай сингилларни айби нимада,етимлигидами Мардонбек борида улар керак ,йугида бегона булишдими хеч бир опа сингилларимизнинг бошига бундай кун тушмасин.. Аллох узи асрасин....
Вакт ажратиб укиганларингиз учун рахмат..
Ха мени хикояларимни укиган факат укиган мухлисларга соглик тилайман бахт тилайман тинчлик тилайман...
КРИК ДУШИ ШУХРАТ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42🔥5
ТИЛЛА КЕЛИНЧАК.

Яккаю ёлғиз ўғлини уйлантириб, эл оғзида достон бўлгулик тўй ўтказиб,
керилиб юрган Шоирахон энди уятдан лов-лов ёнаяпти. Ичига чироқ ёқса ёришмайди, бир сўз кам, иккитаси ортиқча. Келинлик саруполарини кийиб, куни кеча мана шу уй остонасидан кириб келган келининику кўришга кўзи, отишга ўқи йўқ. Тўйдан бир кун ўтиб, саҳармардонлабуйғонган.
Дилафрўз ҳовлини чиннидай қилиб супуришни, саришталашни кўзлаб эшикка чиқдию, ўзидан аввал уйғонган қайнонасини кўриб, хижолатдан юзлари олов олиб кетди. Уқайнонасига салом бериб, супургини излашгатушди.
Келинчакнинг у ёқдан бу ёққа бесамар қатнаб, ниманидир қидираётганини англаган Шоирахон овоз берди: Супургини излаётган
бўлсангиз, ҳув ана, ўрикнинг тагига бостириб қўйганман.
Буни қарангки, келинчак яна
ўз билганидан қолмай, бошқа
жойларни тинтишга тушиб кетди. Ана шунда Шоирахоннинг ичи ўт олди:
Бу ипирисқи ҳалитдан мени калака қиляптими? Мени писанд қилмаяптими?
Дилафрўз эса гўё ҳеч нарса юз бермагандек супургини излаш билан овора. Шоирахоннинг бошқа сабри чидамай, келинининг олдига яқинлашиб, овозини бир парда кўтариб деди: Супургими? Ўрикнинг тагида дедимку?
Вой, эшитмай қопман? тағин уятдан қизариниб, бошини қуйи эгди келинчак...
Ана шунда Шоирахон оғзини хиёл очиб, қотди-қолди. Бўлиши мумкинмас, ўйлади ичида. Уч қадам нарида туриб, гумбурлаб гапирдику?
Ҳовлининг этагида туриб, ўғлини чақирса, хонадан югуриб чиқарди у.
Шоирахоннинг Дилафрўзни не орзу-мақсадларда келин қилиб туширгани, дўсту-дугоналари олдида керилиб юрганлари, тилини узун қилиб гапирганлари, ўзида йўқ севинчу қувончи оқибат хазон бўлди... Келинчакнинг қулоғи оғир экан. Қайнона мана шундан куйяпти.
Шоирахон ўғли Савлатжон билан уч йил хорижда ишлаб келиб, данғиллама тўй қилиш ниятига тушди. У кўнглига мос келин қидиравериб, ковушининг патаги тўзиди...
Ҳар бир эшикка бирма-бир кириб чиқардию, афтини бужмайтириб, ўзига эргашган аёлларга норизо оҳангда тўнғиллаб қўярди: Қиз деганнинг ҳусни бўлсин экан, бунингиз қуруқ савлатнинг ўзику, бўлмайди, бошқа ердан яна излаймиз, дердию, бошқа ердан ҳам шунга ўхшаш важ-карсон топиб, кўнглидаги келин эмаслигини
айтарди-қўярди. Дилафрўзни эса бир синфдош дугонаси, икки келинли, беш неварали Муяссар деган аёл топди. Аввалига балки бу ҳам кўнглингга ўтирмас, майли, бир олдидан ўтиб кўр, деди. Муяссар бошлаб келган-хонадонга оёқ қўйибоқ ҳовлининг гулу ғунчага тўлганини, атроф ажиб ифорга бурканганидан маст бўлиб, баҳри дили очилиб кетди. Уйнинг бекаси ҳам-кўнгли очиққина аёл экан. Келинликка номзод қиз Дилафрўз чой кўтариб киргач эса, тамоман ўзини унутди:
Келин қилсам ҳам мана шуни қиламан… Уй бекаси совчилар
ўринларидан қўзғалиб, эшикка йўналишганида Муяссарни имлаб чақириб, алланималар деди. Муяссарнинг чарақлаб турган юзлари бирдан ўзгариб, бекага бир муддат қаради...
Кейин мана бу жавобни берди: Зарари йўқ, муҳими, қўл-оёғи чаққон бўлса бўлди. Кейин тўй бошланиб кетди...
Савлатжон болалигидан онасининг чизган чизиғидан чиқмай ўсди. У учун онаси нимаики айтса рост, нимаики қилса, тўғри. Шу боис бўлажак рафиқаси билан ҳам учрашувга чиқиб ўтирмади. Биргина қизнинг гул-гул очилиб турган суратини кўриб бўлади, деди. Бу ёқда эса Дилафрўзнинг ичини ит тирнаётганди. Аввалига аясига қулоғида нуқсон борлигини, бу уни шарманда қилиши мумкинлигини айтганда аяси унинг кўнглини хотиржам қилди: Бу ҳақда ўйлаб, ўзингни қийнама қизим, улар билади. Қизингиз чаққонгина бўлиб,
хизматимизни қилса бас, дейишган». Мана энди қусурнинг миси чиқди. Димоғи баланд, ялтир-юлтур нарсаларга ўч, ҳамма нарсанинг олди, аслига эгалик қилавериб, одми,
нуқсонлиларга беписанд Шоирахон энди аламини кимдан олишни билмай, ичидан тиниб ўтирибди. Синфдоши Муяссарнинг ёқасига чанг сола олмайди.
Уни ўзи мажбурлаган, шу қизни келин қилишимга ёрдамлашасан, деб. Қудасининг олдига ҳам келинининг айбини пеш қилиб бора олмайди. Қизингиз энди менинг қизим, уни ўзим асраб-авайлайман, дея оқибатлилик қилган. Савлатжонни ҳам айблай олмайди. У холис одам. Келинни ҳайдаб юборишга ичида нимадир йўл қўймайди.......

Давоми 12:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤35👍8😢2🔥1
Шоирахон ташқаригчиқмай,
бор алам-дардини ичига ютиб, чилла сақлаётган кунларнинг бирида меҳмон бўлиб Муяссархон келиб қолди. Шоирахон тилини тишлаб, бир муддат сабр қилиб ўтирди. Меҳмон гапни келинчак томонга бургач эса, худди вулқондай отилиб, ичидаги бор дарди тўкилди.
Мени кимларга рўпара қилдинга, кимларга? Мўмин-мусича бўлиб юрган бу гўрсўхта балонинг уяси эканку? Дўсту душман олдида неча пуллик одам бўлдим?
Топган келининг андак-мундак гапни эшитолмайди, гаранг экан, гаранг…
Муяссар неча йиллик димоғдор, бор вужудидан кибр ёғиладиган
дугонасининг фавқулодда попуги пасайганини, мулойимлашиб, ҳатто йиғи-сиғи қилишгача боришини кўриб, алланечук бўлди. Унинг юзларига қарашга ботинолмай, дастурхон четини ғижимлаб ўтирди.
Ҳамма айб ўзимда, ҳуснига
қараб, ёпишиб олибман. Касал-пасал эмасми, айби йўқми, деб сўрамабман. Мана энди… шу ерга келганда овози ўзгариб, йиғлаб юборди. Камзули чўнтагидан бежиримгина
дастрўмолчасини чиқариб, ёшларини артди.
Қўй, хафа бўлма, тузалиб кетар. Чаққонлигини қара, дастёрнинг ўзгинаси… Бунисидан нолимайман,
ҳамма иш қўлидан келади, аммо бир-икки одамнинг олдида гаранглик қилиб, мени уятга қўйса, нима деган
одам бўламан, а? Ношукурлик қилма, Шои. Муяссар гапинитугатмаган эди, Дилафрўз патнисда ноз-неъматлар кўтариб келди. У меваларни дастурхонга бирин-кетин жойлаштириб, бир нуқтадан кўз узолмай қолган қайнонасига боқди:
Овқат тайёр, сузаверайми, ойижон? Шоира келинига қарамади.
Жавоб тариқасида нописандлик билан келтиравер деган маънода қўли билан имо қилди. Келинчак ховлида караб жим тураверарди?
Муяссар тағин тилга кирди. Овозини жаранглашига қара,ширинлигига қара…
Бас! Бирдан кескир нигох ташлади. Шоирахон синфдошига. Чўчиб тушган Муяссарнинг овоз оҳанги ҳам ўзгарди.
Мақсадинг нима ўзи, бу бир
бечорани ҳайдаб, ўғлингга бошқасини олиб берасанми? Яхши тарбияли Хонадондан олдинг кейин каердан биласан канака Келин тушади, Уволига коласан урток?.
Керак бўлса, шундай қиламан ҳам. Менинг бор-йўқ бойлигим, фарзандим битта...
Муяссар дугонасининг олдида яна бироз ўтирса, совуқ олган баҳс жанжалга айланишини фаҳмлаб, ўрнидан қўзғалди... У Шоира билан совуққина хайрлашдида, эшикка чиқди. Эшик олдида патнисда икки
коса буғи кўтарилаётган шўрва кўтариб турган Дилафрўзга тўқнаш келди. Мулойимлашиб, хайр хўшлашди.
Шу оқшом Шоирахоннинг қон-босими кўтарилиб кетди...
Савлатжон Тез ёрдамга қўнғироқ қилди. Шифокор беморни кўздан кечириб, шифохонага ётқизиш
кераклигини маълум қилди. Шоирахон эрталаб пича енгиллашди. Уч кишилик палатада, чеккадаги каравотда чўзилган кўйи шифтга термилиб, хаёл суриб ётганди. Эшик тақиллагач, хаёли тўзғиди. Ичкарига елимқопчиқ кўтарганча Дилафрўз кирди. У тўғри қайнонаси ётган каравот сари юрди. Шоирахон келини билан хушламайгина салом-алик қилди.
Ўғлингиз кечроқ ўтаман, ҳозирча сен бориб тур, деб мени юбордилар, гап бошлади Дилафрўз. Шоирахон индамади. Маъқул дегандек бош
ирғаб қўйди.
Товуқ шўрва пишириб келгандим. Совимай ичиб олинг, Ойижон? Майли, раҳмат. Сиз энди уйга бораверинг, ҳувиллаб ётмасин, мен шўрвангизни кейин ичарман,? энди кет, дегандай имо қилди келинига...
Шоирахон. Келинчак тушунди.
Шоирахон касалхонада бир ҳафтача қолиб кетди. Унинг ҳолидан хабар олишга Дилафрўз келиб турди.Келинчак қанчалар меҳр-кўрсатмасин,
одамшинавандалик қилмасин, унга бўлган муносабати ўша-ўша совуқ эди. Буни биринчи кунданоқ палатадагилар ҳам фаҳмлашганди. Айниқса, ўзи тенги, сочларига оқ оралаган Раҳима исмли аёл рухсат тегиб, кетишга тараддудланган кун Шоирахонни нақ мўлжалга олгудек бўлиб, бир-икки сўз айтди:
Келинингиз тилла Шоирахон, ношукурлик қилманг,бир айби қулоғи оғир экан.
Тўрт мучаси бут бўла туриб, оиласи, уйидагиларга мусибату бало-қазоларни олиб келаётган Келинлар камми?Тилидан Ойижон деган калима тушмайди, ўз Онасидан зиёда кўрса кўряптики, кам эмас. Ундай инсофсизлик қилманг Худога хуш келмайди.Ана шу насиҳатни Шоирахон Раҳима кетгач, анча вақт эслаб ётди. Ҳар кунги одати, шифтга термилиб ўй сурди:Ҳа, келиним ёмонмас,меҳрибон чиқди, туну-кун хизматимда. Кам бўлмасин. Эй Худо, шугинанинг нуқсонини тузатсангчи, шифо берсангчи? кўзларига ёш келди туйқус.
Давоми 13:30 да
❤39😁1