КУЛФАТ КЕЛТИРГАН ЖАХЛ..
Абдуқодир ака топиш тутиши бошқаларникидан фарқли ишни кўзини биладигон одам. Ўз фойдаси йўлида анчайин кўнгилларни огритиб кетаверарди. Пул топган одам яшашни хам билиши керак деб, кўп бегона аеллар билан кўнгилхушлик қилар, бу ишини оиласидан, хотинидан яшириб ўтирмасди. Унинг назарида оиласини хеч нарсадан кам қилмай таьминлаб қўйгани учун оиласидагилар унга қуллуқ қилиши керак эди. Хотини огиз очса калтак, сўкишлар остида қоларди.
Болалари учун сабр қилар, Эрим бир кун инсофга келиб қолар деб ўзини овутарди.
Абдуқодир ака борган сари қилиқлари кўпайиб, қишлоқдошларини менсимай ичкилик ичиб, фақат ўзига ўхшаган ўртоқлари билан маишати ортиб борарди. Хотини бу ахволда қанчагача сабр қилишини билмай боши қотиб борарди.
Ботир мактабдан синфдошлари билан бу йилги битирув оқшомини қандай қилиб ўтказишни маслахатлашиб келишаркан, синфдоши Азизани енига бориб секин сўради
Ази,сен қайси ўқишга топширмоқчисан?
Азиза чиройли кўзларини сузиб жавоб берди Албатта доктор бўлиш ниятим борку, нима санам доктор бўлмоқчимисан ?
Ботирнинг жавоби Азизани юрагини ширин энтиктирди
Ази, сендан узоқлашсам нафас хам ололмаслигимни биласанку, сен қайси ўқишга топширсанг мен хам ўшанга топшираманда
Бу иккисини бир-бирини бегуборларча севишини бутун синф биларди. Уларни биргаликда қилган орзуларини хам лекин хаетда хар доим хам истаклар амалга ошавермайди хаетнинг ўз қонунлари бор.
Абдуқодир хамкори билан маишат қилиб ўтираркан, шеригига сўз қотди. Дўстим, биласан қишлоқни олдиман, қўлимни қаеққа узатсам етади. Насиб қилса ўглим мана мактабни битириб, ўзимга ўхшаган, бизнесимни қўлимдан олиб, ишларимни давом эттирса, сен билан қуда-анда тутинамиз.
Шериги хам унинг гапларини маъқуллаб бош силкиди Тўгри бу иккимизга обрўйимизга қуда бўлишга лойиқ инсонлар фақат иккимиз эканмиз халос, кел қуда бўлишимиз учун ичамиз,.
Маишат охирида танага кирган ичкилик ўз кучини кўрсата бошлади. Абдуқодир ака дўстига Таниш аелларингдан чақир бир гаплашиб ўтирайлик деб илтимос қилди. Бунақа вақта аеллар хам тез топила қоларкан.
Ботир охирги имтихонини топшириб келса, ойиси яна кўзларини таги кўкариб, йиглаб ўтирарди.
Ботир ойисини олдига бориб секин сўради
Ойи яна дадамми?:
Ойиси бош силкили ва тез гапирди,
Фақат даданга индама,жахлини чиқарма. ўглим:
-:Лекин ойи қачонгача бу азобларга чидайсиз? Нега индай олмайсиз? Нега биз фақат дадамни истаклари билан яшашимиз керак ?
-:Сабр қил ўглим, даданга хам инсоф кириб қолар деб ойиси секин сўз қотди.
Бунақа жанжаллардан оиладаглар безиб боришарди. Калтак жонидан ўтса, хотини ота уйга кетар, эри жахлдан тушса, Ботир бориб олиб келар, еки ўзи қайтиб келарди.
Машинасида уйига қайтиб келган Абдуқодир ака кайфи баланд қўшиқ хиргойи қилганча ховлидан ўтиб айвонга чиқди. Хотинини чақирди.
Хотини қўлида банкада совуқ чой олиб келиб енига ўтирди.
-:Ўглинг мактабни битириши билан уйлантирамиз. Дўстим Наримон билан қуда бўламан. Ўглим бизнесимни қўлимдан олади -деди.
-:Вой, дадаси, ахир ўглимиз хали еш кейин унингиз ўқишга кираман деб тайерланиб юрибди. Доктор бўлмоқчи -:хотини аста жавоб берди.
-:Нима қанақа ўқиш?! Ўқиб шахар оберадими? Унинг ойлигини мен бир кунда топаман. Ўгил бола ўқиши шарт эмас. Уддабурон ишни кўзини билса бўлди, ошиги олчи-:
-:Ўқишни майли тушнтирарсиз ўзиз,лекин ўглингизни кўнгил қўйгани бор чамамда ўзи айтмаса хам онаман орқаравотдан ундан бундан эшитаман, ўглингизни кўнгли нариги махалладаги Йўлдош акани қизида. Ахир иккиси бирга ўқийдику. Жуда яхши қиз деб эшитаман келин бўлса арзийди, хотини орзуларга чўмиб жилмайди.
Абдуқодир акани жахли чиқиб бақириб кетди:
Нима? Мен келиб -келиб ўша таги паст, камбагал билан қуда бўламанм? Эсинг жойидами? Мени обрўйимга тўгри келадигани қуда бу қишлоқда йўқ. Эсингда бўлсин мен фақат дўстим билан қуда бўламан.......
Давоми 17:15 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤36😢4
Хотини лабини тишлаб бошини эгганча жим қолди.
Орадан кунлар ўтиб, битирув оқшоми хам яқинлашиб қолди.
Ботир кўчадан келса, уйда дадаси билан кичик амакиси ичиб ўтиришарди. Ботир уларга салом бериб,ойисини сўради.
:-Йўқ ойинг, уйига кетди. Боравериб, келавериб хеч зерикмайдм ойинг дадаси тўнгиллаб жавоб берди.
-: Яна урдизми дада ойимни? Ахир нега ураверасиз? Нима айби бор уларни ?
-:Айби жахлим чиққанида кўзимга кўриниб қолиши.
-: Дада бўлди энди ичманг. Мен бориб ойимни олиб келаман . Сиз ухлаб дамингизни олиб туринг деди Ботир.
Дадаси жахл билан ўглига гапирди:
-:Ўша зоти паст ойингни олиб келиб овора бўлма. Мен бошқа хотинга уйланаман. Сен хам икки қулогинг билан эшитиб ол.дўстимни қизи билан оила қурасан. Бошқа таги паст қизлани хаелинга хам келтира кўрма.Тушундинга нима демоқчилигимни.:?
-:Дада,бу нима деганиз ойимни ўрнига бошқа бу гапни бошқа гапирманг етар ойимни шунча хўрлаганиз. Улар хам фақат сизни деб шу куйга чидаб яшаяпти. Бу хаетда хаммани ўз кўнгли, ўз хохишлари бор хамма фақат сизга қараб яшамайдику. Мен халибери уйланмайман. Ўқиб доктор бўлмоқчиман. Кейин икки дунеда хам ўша дўстизни олифта қизига уйланмайман. Ботир хам жахли чиқиб дадасига қаттиқроқ гапириб юборди.
Дадасининг жахли чиқиб қизариб кетди.
-: Сен муштдай бўлиб хали менга гап қайтаряпсанми? Ўз отангга-я? Сени ақлингни киргизиб қўйишни биламан хозир дадасини қўлига дастурхондаги бодринг кесиш учун қўйилган пичоқ тушиб қолди. Жахлдан ақлини йўқотган ота ўзини бошқаролмай қолди.
Эртаси куни мактабда сўнгги қўнгироқ эди. Синфдошлар мактаб ховлисида тўпланишиб туришарди. Қизлар гўзаллик салонидан маликалардек чиройли бўлиб келган, йигитлар оппоқ кўйлаклари дазмолланган.
-:Қизларимиз бугун таниб бўлмас очилиб кетишибдими?
-:Ха нимасини айтасан. Ўзим хам зўрга танидим. Айниқса Азизани Ботир бугун Азини таний олмаса керак айтганча Ботир нега кечикяпти ?-:
Шу пайт синф рахбари ўқувчилари енига гамгин яқинлашди.
-:Болалар узр байрам қиламиз деб ўйлагандим насиб этмаган экан. Ботир Ботирни дадаси кайф устида пичоқлаб қўйибди хозир хаммамиз уларникига борамиз фақат бунақа ясанган ахволда эмас. Йигитлар майли қизлар кийимларингни оддийрогига алиштириб олинглар.
-:Нега устоз? Ботир ўзи яхшимикин?:-
-: Синф рахбари кўзида еш билан овози бўгилди.:
-:Ботир ўлибди.
Хамма нафаси ичига тушиб кетиб гапиролмай қолди Азиза эса телбалардек югуриб Ботирларни кўчасига етиб бориб, узоқдан Ботирларни дарвозаси олдидаги тўн кийиб, бел боглаган одамларни кўрдию, қишлоқ четидаги тепаликка қараб кетди.
Абдуқодир акани ўрнига ўша пайтда енида бўлган укаси барча айбни ўз бўйнига олди. Ука қамалиб кетди. Абдуқодир ака виждон азобида жинни бўлиб, ховлида елгиз ўзи қолиб кетди. Хотини эрини кечирмади. қайтиб келмади. Хамма қариндошлар оегини узди бу ховлидан. Ичкилик, жахл ортидан бир оила вайрон бўлди..
Тамом.

❤18😢11
Фарзанд билан бойликни
эрта - кечи йук...
Зулфия 23 ёшида холасига келин бўлди. Янги келинчак хаётининг энг ширин онларини бошидан кечириб, келинлик вазифасини ҳам маромига етказарди. Тонг саҳардан ҳамма жойни саранжом-саришта қилиб, нонушта тайёрлаб қўярди. Елиб югуриб куни билан уй ишларини қилар, икки қўлида кўксида холасини хурматини жойига қўярди.
Икки ёш жуда бахтли эдилар. Бир-бирларини қаттиқ севишарди. Хамма ёшларга ҳавас кўзи билан қарашарди.
Аммо орадан бир йил ўтсада Зулфия хомиладор бўлмади. Турмуш ўртоғи бир ярим йил ўтгандан кейин Россияга ишлагани мусофир юртларга кетди. Қайнонасининг 9 та фарзанди бор эди. Оила катта, оилада шунга яраша иш хам бор. Зулфия 2 йилдай қайнонасининг хизматини қилди. Учинчи йили турмуш ўртоғи Зулфияни: "Кел бирга ишлаймиз " - деб ёнига чақирди.
Шу пайтлари кунига бир амаллаб қозон қайнарди. Тирикчиликлари унча яхши эмасди. Қайнонаси бисотидаги 2 та қўйни сотиб, Зулфияни йўлига йўл кира қилиб берди. Балки ҳаво алмашса бўйида бўлиб қолар, фарзандли бўлар деб Зулфияни Россияга турмуш ўртоғининг ёнига юборди. Россияда Зулфия 4 йил турмуш ўртоғи билан бирга ишлади... Аммо бу ўтган 4 йил ичида фарзанд кўриш учун, бормаган доктори қолмади. Докторларга кўринишди, даволанишди эр-хотин барибир файдоси бўлмади.
Эр-хотин Россиядан келиб, уч ой қайнонаси билан бирга яшашди.Зулфияга нисбатан қайнонаси ўзгариб қолган эди. Тўғри ҳаммаям фарзандини бахтини ўйлайди. Фарзандимдан зурриёд қолса,- дея.
Бир куни Зулфия қўшнилардан қайнонасининг эрига: —" Бошқага уйлантираман, қачонгача бефарзанд ўтмоқчисан. Менинг хам орзуларим бор. Набира суюб эркаласам, маҳаллага дастурхон ёзиб набира тўйлар қилсам дейман" деган гапини эшитиб қолади. Шу куни Зулфия кечаси Оллохга нола қилиб:
—Эй Яратган эгам. Марҳаматингни мендан дариғ тутма. Менга хам фарзанд бер. Она бўлиш бахтидан бенасиб қилма. Сен мархамати кенг зотсан Сендан мол дунё, бойлик сўрамайман. Фақат тирноққа зор қилма. Мен хам бағримга фарзанд қучай, алла айтай. Менинг бу орзуларим менга армон бўлмасин. Раҳм қил Оллохим,- деб йиғлаб тонгни оттирди. Турмуш ўртоғи кўнгил бериб:
— Зулфия, кўп сиқилавермагин албатта биз фарзандли бўламиз Фарзанднинг эрта-кечи йўқ. Муҳими биз-бирибиримизни севамиз. Балки Яратганнинг бизга юборган синовидир бу. Онаси тушкунликка тушма. Сабр қилайлик, - деб далда бўлди.
Турмуш ўртоғи бирон марта Зулфияга фарзандимиз бўлмади дея нолимади. Асло умидини сўндирмади. Зулфияга ҳам сабрли бўлишни ўргатди...
Шу зайлда кунлар ўтаверди. Уч ойдан кейин улар янги ҳовли олиб, янги уйга кўчиб ўтишди. Турмуш ўртоғи олти ой ўтиб яна Россияга кетди. Зулфия эса ёлғизликдан бефарзандликдан сиқилиб йиғлаб - йиғлаб оларди. Кўчада болаларни кўрса хам уйига кириб, фарзанд сўраб Оллоҳга нола қилиб тўйиб-тўйиб йиғларди.
Бир куни тоғасининг хотини келиб Зулфияга:
— "Қайнонангиз ўғлимни уйлантираман деябди" деди.
Бу гапни эшитган Зулфия кечаси билан ухлай олмай, эрталаб қайнонасининг ёнига боради. Айтай деса айтолмайди, айтмай деса дунё кўзига тор кўринарди. Нима қилишини билмасди.
— Ассалому алайкум ойижон.
— Ва алайкум ассалом.
— Тинчмисиз?
— Худога шукр.Ха эрталабдан қайси шамол учирди.
— Бир гап эшитдим ойижон. Уғлингизни уйлантирмоқчимисиз?
— Юрагига сиғдиролмай дарров етказибди-да янганг. Мадомики эшитибсан яхши бўлди. Ҳа уйлантирмоқчиман устингга ўғлимни, - дея Зулфияни устига қичқириб кетди.
Зулфия турган ерида йиғлар, кўз ёшлари юзини юварди.
— Ойижон мен бунга чидолмайман. Мен кетаман кейин майли уйлантиринг. Ўғлингизга ҳам неча маротаба уйланинг, балки фарзандингиз бўлар, мени жавобимни беринг дедим. Нима қилай мени яхши кўради. Мен билан ажрашишни ҳоҳламайди.
— Балки бир балолар қилиб қўйгансиздир. Ўзингизга боғлаш учун иситганмисиз нима бало худо билади.
Ойижон бу гапингиз менга ортиқча бўлди, - деб йиғлаб уйига кетди...
Оллохим ҳар бир аёлнинг қучоғига фарзанд берсин экан. Зулфия уйига келиб турмуш ўртоғига телефон қилиб: — "Мени жавобимни беринг .Уйга келинг уйланинг, балки фарзандли бўларсиз. Онангиз ўғлимни уйлантириб, сени устингга туғадиган хотин олиб бераман, -деяптилар.......
Давоми 19:00 да

❤30
Онангиз хақ , нима қилсин у ҳам фарзандидан зирриёд қолишни ҳоҳлайди. Набира суйсам, набира тўйлар қилсам деган орзу - ҳаваслари бор. Мен сизнинг бахтингизга тўғаноқ бўлмай. Ойингизни орзу - ҳаваси армон бўлмасин. Яхшиси ажралишайлик, мен кундош билан бир уйда яшаолмайман, буни қабул қилолмайман. Менда кундош билан яшашга на жасорат бор, на сабр - тоқат бор. Шундоқ хам юрагим адойи тамом бўлган, -деб йиғлайди.
— Фариштам, сен яхшиси мени олдимга кел. Менга сендан бошқаси керак эмас. Фарзандга келсак, Оллоҳим тақдиримизга , қисматимизга ёзган бўлса албатта фарзандли бўламиз. Кўп сиқилавермагин , ойимдан ҳам хафа бўлма. Сени ҳеч кимга алишмайман, жонимдан ортиқ кўришимни била туриб ,бамайлихотир ажрашайлик дейсан. Бошқа бунақа гапларни айтмагин.
— Нима қил дейсиз унда? Ахир мен хам шундай бўлишини хохлармидим. Туғиб беролмасам сизга...
Турмуш ўртоғи бир амаллаб Зулфияни Россияга келишига кўндирди. Зулфияни Россияга кетаётганини эшитган қайнопалари роса жанжал қилишди . Зулфия нима қилишини билмай фақат йиғларди Шу зайлда кунлар ўтаверди.
Зулфия Россияга келди. Турмуш қурганига ўн бир йил бўлган эди. Орадан бир йилдай вақт ўтиб уйига телефон қилди. Келинойиси ҳомиладор, ой куни яқинлашиб қолган экан.
Телефонда гаплашиб туриб, Зулфия ҳазиллашиб: — " Келинойи, туғсангиз фарзандингизни менга беринг", - деди.
— Майли бераман, - деди келинойиси.
Зулфия бундан хурсанд бўлиб эри билан маслахат қилди . Эри хам ,"агар ўзлари рози бўлиб берсалар, майли ", - деди.
Зулфия келинойисига яна телефон қилди.
Хол - ахвол сўрашгач: — Келинойи ростдан берасизми болангизни , - деб сўради.
— Ҳа, сиз бахтли бўлсангиз бўлди , бераман, - деди келинойиси.
— Акам нима дейди ,онангиз қарши эмасмилар келинойи?
— Хаммаси розилар , фақат сиз бола туғилгач келиб олсангиз бўлди, - деди.
Ўн беш кун ўтгач бола туғилди. Зулфия билет олиб уйига келди. Бозорга бориб бола учун кийим - кечак , ул - бул нарса олиб, келинойисинг уйига борди. Болани ҳали чўмилтирмаган эканлар. Ўзи чўмилтирди чақалоқни. Зулфиядан бахтли инсон йўқ эди ўша дамда. Икки - уч ой ичида чақалоқни хужжатлари тайёр бўлди. Бу вақт ичида хар ким , хар хили гап сўз қилди. Зулфия гап сўзларга эътибор қилмади. Чақалоқни бироз вақт ўтиб, ўзи билан олиб кетди Россияга. Қизалоққа бор оналик меҳрини бериб парвариш қилди. Аллоҳим ўзи меҳрибон зот. Зулфия қизалоққа бутун мехрини бериб, оналик қилгани учунми, бирин - кетин Оллохим учта фарзанд берди. Қизалоқ ҳозир Зулфиянинг меҳрибон ёрдамчиси, укаларининг севимли опажониси...
Алла айтай, жоним болам,
Қулоқ солгин, алла
Ширин аллам тинглаб аста,
Ухлаб қолгин, алла
Юзларинга томган сувга
Ҳайрон бўлма, алла-я
Бахтимга сен катта бўлгин,
Хазон бўлма, алла
Истиқболинг порлоқ сенинг,
Жажжигинам, алла-я
Бахтимга сен катта бўлгин,
Хазон бўлма, алла
Бойлик билан фарзанднинг эрта - кечи йўқ дейди доно халқимиз. Инсон турмушнинг пасту - баланд сўқмоқларини сабр - матонат билан енгиб ўтса ,албатта унинг ажри бор. Хикоямиз қаҳрамони Зулфия 13 йил деганда , сабр - тоқат билан Оллохга фарзанд ато қилгин , - дея нола қилди. Оллоҳимга қилган нолалари етиб бориб , Яратган Эгам Зулфияни бирин - кетин фарзандлар билан сийлади. Оллохим хар бир аёлга фарзанд бериб, оналик бахтидан бенасиб қилмасин , ҳар бир хонадонда чақалоқнинг йиғиси, хамда шодон кулгуси жарангласин. Амийн

❤33😢12
Овсинлар ҳикоя.
Овсин олишди: шаҳарлик оқбилак келиши олдидан уни пойгакдаги бир хоналик уйга тиқилтириб кўчириб қўйишди...
Зардаси қайнади: "Янги косанинг суви ширин бўлмай ўлсин, биз оёқ остига тушдик-ми, энди?!"
Уч кундан кейин қайнонаси янги келинни унинг ёнига ўтиргизиб ўша шаҳарлик оқбилакка насиҳат қилди:
-Шу бугундан бу киши- сизга овсинмас, унақа сўзни луғатингиздан ўчириб ташланг, жон-жигар опам деб қабул қилинг! Бу уйда билмаган нарсангизни шу опангиздан сўрайверасиз, ўргатади, билмаганингизни тушунтиради! Рўзғорни шу кишига топширганимга анча бўлган.
Кетига тилла товоқ тутилгандек Малика бу гаплардан ёйилиб кетди.
Ўргатади! Ўргатганда-ки...
Бомдод пайтида ана ўша "овсинча" си худди биринчи синф боласидек ёнига бўйин қисганча келди:
"Опааа, кўчани қайси супургида супираман?!"
Атайлаб унга чўлтоқ, бандида қўл тиладиган бутоқлари кўп, шифтдан ис оладиган- узун супургини тутқазди...
-Етти қўшни у томондан, етти қўшни бу томондан супурасиз, ҳўпми?!
Уйида тинчгина ухлаб ётган ўша етти қўшнининг дарвозаси олдини қўшиб супургунча, "шаҳарлик ойимча" нинг момиқ қўллари пўрсилдоғ-у чақаларга тўлди.
-Ҳаа, ҳеч нарсамас! Битта яхшилаб кир ювворсангиз ўтиб кетади!"
Шундай дея насиҳат қилган бўлди- оғриқдан бужмайиб турган келинчакка қарата.
Туш пайти ҳаммомга кирса, "овсинча" си ярим автомат кир машинанинг ичига кирларни бир бошдан соляпти.
-Ҳай, бу нима қилганингиз? Бу уйда ҳамма кирлар қўлда ювилади, пари!
Овсинининг қўлидан автомат порошокни тортиб олиб қўйиб, ўрнига гилам ювишда ишлатиладиган ишқори ўткир хитой порошогини тутқазди.
-Кир совун йўқмиди?- сўради келинчак прорабига рўпара турган қора ишчига ўхшаб.
-Эплолсангиз ишлатинг! Мана шулар бор ҳолос!
"Олқинди"- юзлаб майда совун бўлакчалари ёпишиб, буришиб кетган йиғиндини "манг, олинг" дегандек- кирлар устига ирғитиб берди...
"Қурмағур, ёш бўлса ҳам тегирмондан бутун чиқаркан, кирларни бир тузук ювибди, дорда ярқираб турибди-я! Ўша хитой порошокдан ўзим ҳам бир ишлатиб кўрсам бўларкан", дордаги кирларга қараб, шуларни ичида ўйлади...
Қараса, қайнонасининг ёнида шилиниб кетган қўлларига дори суртиб "овсинча" си ўтирибди.
-Маликахон, дорни бўшатиб келинг, синглингизга тахлашворай, қўллари адойи тамом бўлибди...
"Ҳммм" деб дордан кирларни йиғиштиргани кетди.
Қайнисининг оқ кўйлагини атайлаб ерга тушириб юборди. Кейин тупроқ теккан жойларини яхшилаб кафти орасига олиб ишқалади, кир толалар ичига кириб жойлашди.
Сўнг таманно билан юриб бориб, елкасидагиларнинг ҳаммасини қайнонаси ўтирган диван четига ташлади.
-Вой мана бу кўйлак ерга тушибди шекилли...
Овсинчаси эрининг кўйлагини авайлаб қўлига олди. Эсида бор, дорга илаётганида у топ-тоза эди!
-Тоза ювилмаган!!! Яхххшилаб қаранг!- деди чиртиллаб...
Келинчак гап қайтармади, шунчаки қайнонасининг олдида изза бўлганидан қизариб кетди.
-Майли опаси, ўзингиз бир чайқаб қўярсиз, қўлларига ҳозиргина малҳам суртиб олгандилар- деди хижолатпазликнинг олдини олмоқчи бўлгандек қайнонаси гап билан сийпалаб...
- Ҳмм ҳўп, фақат эртага ўз кирларимга қўшиб юваман...
Эртасига кир ювишдан олдин негадир Хитой порошогини қўлига олди.
"Назарга кирмагани билан ана бу кукунлардан доғни шу яхшироқ кетказса-а, қара-да! "
Кирлари оқарашга оқарди-ю, хашакка ўхшаб қолди. Аммо қўллари...
Ғудраб бориб, тўйдан олдин олинган кир совунларни яшириб қўйган жойидан олди.
Порошокнинг ишқоридан қўли қичиб, билагига нимадир тошиб кетди. "Бор-ей! " деди қўл силкиб, охири ҳаммасини мағзавасига қўшиб ярим автомат кир машинага солиб қўя қолди.
Дорга кирларни иларкан, ювганлари кўзига ёқмай кетаверди. Айниқса, эрининг қора спортивкаси ўнгиб кетганга ўхшаб қолибди.
-Опаа, ёрдам керакми, келинг ёйишиб юбораман!
Ёнига овсинчаси келди.
-Ўзим қиламан, бораверинг... Ҳа... айтганча, кеча ана бу порошок қўлингизни ёмон қилиб ташлаганмиди?
"Синглиси" бирпас қараб турди:......

❤30🥰1
-Ман у берган порошогингизни қўлим шилингани учун ишлатмадим. Ўша сиз берган ҳар хил майда совунларни қирғичдан бап-баробар чиқариб, ярим автоматга солиб айлантирдим. Ичида хушбўй юз совунлар ҳам бор экан. Ўшалар зўр оқартиришибди-да!
-Нима?- деди кўзлари ола кула бўлиб жазаваси қўзиганча...
Овсини гапини яна бир марта такрорлади.
"Нега кир машинада юваркансиз, ахир сизга айтгандим-ку" демоқчи эди, ўзининг ҳам ҳозиргина кир машина ишлатгани ёдига тушиб, тилини тишлаб қолди...
Кичик келин нималарнидир гапириб, катта келинига кир ёйишда қаралашар, қайнона эса уларни деразадан закий нигоҳи билан кузатиб туриб ният қиларди:
"Аллоҳим, кўзим очиқлигида қанчалар бир-бирига эш бўлишса, кетганимдан кейин ҳам бир-бирига ундан зиёд оқибатли бўлишсин."
Тамом.
Азизахон Исмоилова

❤22🥰6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙✨Азизларим мана яна тун чўкди...бир кунлик умримиз хайр деб кетди.
✨🌙✨ Азизларим сизларга
осуда тун, хайрли ва ширин уйку тилаб, тонгда яна гойибда
учрашгунча деб коламиз!
•••••••••••••✨🌙✨••••••••••••
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✨🌙✨ Азизларим сизларга
осуда тун, хайрли ва ширин уйку тилаб, тонгда яна гойибда
учрашгунча деб коламиз!
•••••••••••••✨🌙✨••••••••••••
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ МУБОРАК!!!
🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹
🤲🏻Аллоҳ ҳар бир мўмин ва мўминани Ўзи фарз қилган Рамазон рўзасини мукаммал тутишга қодир қилсин!
ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА:
•🌺🌸• Каъба Зиёрати,
•🌸🌺• Қуръон Тиловати,
•🌺🌸• Дуо Ижобати,
•🌸🌺• Иймон Ҳаловати,
•🌺🌸• Тил Саловати,
•🌸🌺• Ақл шижоати,
•🌺🌸• Охират Фароғати,
•🌸🌺• Сабр Қаноати,
•🌺🌸• Бахт Саодати,
•🌸🌺• Тан Саломатлиги -
ДОИМО ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН.
🤲Боши "Раҳмат", ўртаси "Мағфират", охири эса
🤲"Дўзaҳдан озод бўлиш" бўлган муборак Рамазон ойи биз учун хайрларга васила бўлсин!

❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
БУЮРМАГАН МУХАББАТ
Дугонам келтирган хабардан даҳшатга тушиб, ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Шоиранинг мийиғида кулиб туриши баттар ғазабимни қўзғатди.
— Мен сенга айтгандим, — деди дугонам киноя билан, — охирги пайтларда бошқача бўлиб қолувди. Ҳаракатларидан, гап-сўзларидан ҳам билиниб турганди. Олдингидек эмас…
— Бас қил! — бор овозим билан бақириб юбордим.
Бўғзимни нимадир ачиштир, шу тобда тўйиб-тўйиб йиғлагим келарди. Нега? Унга нима ёмонлик қилдим? Саволлар бир-бирини етаклаб келарди-ю, аммо жавобига келганда… бир сас йўқ.
Овозимни эшитган чоғи, хонамнинг эшигини қия очиб, онам ичкарига мўралади ва:
— Тинчликми? Ким бақирди? — дея сўради оҳиста. Сўнг йиғламсираб ўтирганимни кўриб, секин ичкарига кирди. — Сенга нима бўлди, Гулмира?
Кўзларимдан икки томчи ёш юзимга думалади. Айёр дугонам эса дарров вазиятни тўғрилашга тутинди:
— Вой, Сожида опа, бунингизнинг қанақалигини биласиз-ку… Иккаламиз айтишиб қолгандик, эркатой қизингиз дарров йиғлашни бошлади.
Ойим унга ишонқирамай менга қаради. Шоиранинг гапини маъқуллаган бўлиб, аранг бош қимирлатдим:
— Сиз чиқиб кетаверинг, хавотирланманг…
Онам чиқиб кетгач, Шоира бошимга кўрсаткич бармоғи билан ниқтади.
— Калланг жойидами сенинг? Энди бир ками онангга ҳам йигитим бошқа қиз билан юрибди, дейишинг қолувди?
— Юрибди дема! — алам билан гапирдим.
— Ҳа, нима фарқи бор? Гувоҳлар бор, кўришган.
— Йўқ, барибир, ишонмайман. Нодир мендан бошқасини демайди.
Шунақанги ишонч билан гапирдимки… Дугонам эса бурнини жийирди.
— Бунча содда бўлмасанг, ана телефон қилиб кўр. Ҳозир ёнимга кел, дегин-чи келармикин? Келмайди. Чунки ўша қизнинг контрактини тўлашга ёрдам бериш учун бирга ректоратда юрибди.
Тавба, Шоира шунча маълумотни қаердан олганига ҳайронман. Атиги уч кун ўқишга бормадим-а… Шу уч кунда Ер тескарисига айланиб кетгандек гўё… Биров ёнингда бошқаси билан кўрдим, деб турса, шубҳаланиб қоларкансан. Мен ҳам айни дақиқаларда шубҳа-гумонлар гирдобида қийналардим. Нодир ҳам сўнгги уч кун ичида кам телефон қилгани рост. Телефон гўшагини олиб, унинг қўл телефон рақамини тердим. Икки марта гудок кетди-ю,
кейин узилиб қолди. Юрагимни ваҳима борган сари домига тортиб борарди. Яна қайта-қайта рақам тердим, охири нариги томондан «Ўчирилган» деган овоз эшитилди.
— Ана, кўрдингми, ўчириб қўйди. Бўлмаса сен билан кўпроқ гаплашиши керак-да…
Нима дейишни ҳам билмай қолдим. Ҳаммаси Шоиранинг гапларини тасдиқлаб турарди.
— Ўша гувоҳларингни менга ҳам кўрсатасан! — дедим қатъият билан.
— Вой, майли. Ўша Сайёранинг курсдошлари-да…
Очиғи, энди Шоиранинг фисқу фасодини эшитгим келмаётганди.
— Кетасанми? — дедим унга тап тортмай.
Шоира аввалига ҳайрон бўлди.
— Қаёққа?
— Уйингга.
— Ҳайдаяпсанми? Вой-вў, кетаман… Одамларга яхшилик ёқмайди ўзи, — яна нималарнидир тўнғиллаб хонадан чиқиб кетди у.
Ҳовлидан онамнинг овози эшитилди:
— Шоира, ўтирмайсанми?
— Қизингиз ҳайдади, кетяпман…
— Нега ҳайдайди? Жуда тез уришасизлар-да ўзиям…
Ҳеч кимнинг овозини эшитмаслик учун қулоқларимни ёстиқча билан ёпдим. Ич-ичимдан хўрлигим келарди.
Бу йигитни қандай севиб қолганимни ўзим ҳам билмайман. Биринчи курсда Нодир билан нуқул жанжаллашардик. Уни кўргани кўзим, отгани ўқим йўқ эди. Дарсларда ҳам иккимиз дарров айтишиб қолардик. Аммо муҳаббат дегани икки дилни аввалига уриштириб, сўнг яқинлаштираркан-да…
Қайси кундан уни чин дилимдан яхши кўрганимни билмайман. Биргина инкор этилмайдиган ҳақиқатим — уни севишим!
Икки йилдан буён кўз қорачиғимдек асраётган муҳаббатимни бировга топшириб қўярканманми? Йўқ, бўлиши мумкин эмас. У менинг ягона орзуим! Ана шу Сайёраси билан керак бўлса, уришаман, юлишаман. Ким бўлибди у ўзича…
Кечга яқин Нодирнинг ўзи қўнғироқ қилди.
— Ҳа, — дедим истар-истамай телефонни қўлимга оларканман.
— Қалайсиз?
— Раҳмат, яхши. Ўзингиз-чи… Телефон қилсам, ўчириб қўйдингиз?
— Зарур иш билан банд эдим-да.
— Ҳа, бошқалар… — дедим-у, тилимни тишладим. Яхшиси, ўз кўзим билан кўрмагунча индамай турганим маъқул, деб ўйладим.......
Давоми 7:15 да

❤37
— Эртага ўқишга боролмайман. Ойим бирйўла душанбадан бора қолгин, деди, — дедим атайин уни синаш учун.
— Яхшилаб тузалиб ол, ўқиш қочмайди. Деканатга ўзим айтиб қўяман.
Тонг отишини шунақанги интиқлик билан кутдимки, ҳеч қачон бунчалик субҳидамни кутишга ошиқмагандим. Бироқ биринчи дарсга эмас, иккинчисига боришни ўйладим. Биринчи дарсда кўрса, у қизнинг ёнига бормаслиги мумкин-да…
Институт дарвозасидан кириб борарканман, Шоирага кўзим тушди. У мени кўрди-ю, мийиғида кулганча ёнимга келди.
— Ҳа, чидолмабсан-да? — деди яна гап билан найза санчишни бошлаб.
— Бас қил, қани, менга ўша Сайёрани кўрсат. Нодирнинг ўзи келдими?
— Ҳа, шу ерда эди. Ҳойнаҳой, ўша ойимчаси билан турган бўлса керак.
Нодирни аудитория эшиги ёнида кўрдим.
— Тузукмисан? — деганча Нодир саломлашишга қўл узатди.
Индамай қўл чўздим.
Шу маҳал ичкаридан бир қиз чиқиб келди. Ортидан кимнингдир «Сайёра» деб чақирганидан билдимки, бу ўша қиз! «Қани, мендан қандай ортиқ жойи бор экан?» деб юзига тикилдим. Тан олишим керак, чиндан кўҳликкина қиз экан. Қоп-қора қошу кўзи оппоқ юзига янада ҳусн бериб турарди.
— Сизни соғиндим, кўргим келди, — дедим ўзимга ярашмаган тарзда.
Биламан, бу ҳаракатим енгилтабиат қизларнинг иши эди. Аммо ҳозирги вазиятда мен учун энг маъқул йўл шу. Нодир ҳам, Шоира ҳам ҳайратда. Иккаласи ҳам менинг бирданига ўзгарганимни тушунолмай, бир-бирига қараб қўйишарди. Сайёра ёнимиздан индамай ўтиб кетди. Билдим, кўз қири билан қараб қўйди. Ўзимча ғолиб эдим…
— Бу нима қилганинг? — деди Нодир иккимиз холи қолганимизда.
— Мен сиздан сўрашим керак. Нимага қаёқдаги Сайёраларга ўралашиб юрибсиз?
— Унга ўралашиб юрганимни сенга ким айтди?
— Ким айтгани муҳим эмас. Ўша қиз билан бирга бориб контрактини ҳам тўлаб келибсиз-ку… Гапимни эшитиб, Нодир қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.
— Буниям эшитдингми?
— Кулманг, устимдан куляпсиз-да, а…
— Гулмира, шу пайтгача мен сени бирор марта алдаганмидим? — Нодирнинг овози шунақанги дардли чиқдики, овоз эгасини танимагандек унинг юзига термилдим. — Тўғри, кеча Сайёранинг контрактини тўлашга бирга бордим. Биласанми, у билан бир жойданмиз. Дадам билан унинг дадаси оғайни бўлишган.
Нодир бирданига жим бўлди.
— Ҳозир-чи?
— Сайёранинг дадаси ўлган.
Бу жавобдан этим унинг сесканиб кетди.
— Нодир, мени ҳеч қачон алдамайсиз-а? — дедим унинг кўзларига мунгли тикилиб.
Хуллас, ўша куни Нодир билан ярашиб олдик. Майли, ҳамшаҳарига ёрдам берса, нима бўлибди, дедим ўзимга-ўзим. Аммо…
— Гулмира, сен Нодирни Сайёрага фақат ёрдам беряпти, деб ўйлаяпсанми? — деб гап бошлади бир куни Шоира.
Тавба қилдим, қаёқдаги гапларни топиб юради шу қиз ҳам.
— Ҳа, Нодирнинг ўзи менга шундай деди. Мен унга ишонаман.
— Унда баттар бўл! — деди Шоира куларкан. — Улар сени алдаб юрибди. Шуни биласанми? Нодирдан «Кеча қаерда эдинг?» деб сўраб кўр-чи?
Шоиранинг гапини эшитмайман деганим билан, барибир, эплолмадим. Сабаби, Нодир ҳақидаги ҳар қандай маълумот мени қизиқтирарди.
— Хўш, қаерда экан?
— Кеча дискотекага боргандик. Иккаласи қучоқлашиб туришибди. Сен бўлса уйда ўтирибсан уларга ишониб. Бу кетишда яқинда Сайёра уни бутунлай ўзиники қилиб олади.
Шоиранинг сўнгги жумласи ҳаммасидан ўтиб тушди. Ўзимни босолмадим.
— Овозингни ўчир! — дея дугонамга бақирдим.
— Сен менга эмас, бориб Сайёрага бақир. Мен сенинг фойдангни ўйлаяпман. Улар сени ўйинчоқ қилишяпти. Яхши, ҳеч нарсадан бехабар қўғирчоқ бўлиб яшайвер!
Шоира эшикни тарақлатиб ёпиб кетди. Яна бир дунё шубҳа-гумонлар ичида қолдим.
Эртаси куни институт дарвозаси ёнида туриб, Сайёрани пойлай бошладим. Ёнимда Шоира.
— Келяпти, — дея шивирлади у.
— Яхшимисиз, Сайёрахон?! — дедим заҳархандалик билан.
— Раҳмат, сиз сўрайсиз-у, мен ёмон бўламанми?
Очиғи ундан бундай жавоб кутмагандим. «Ҳа, анчагина бозор кўрган кўринади», деб ўйладим. Гапни чувалаштирмасдан дангалига кўчдим:
— Нодир билан орамиздаги муносабатлардан хабарингиз бўлса керак?.......
Давоми 8:15 да

❤27👍4
— Қайси Нодирни айтяпсиз? 4-курсда ўқийдиган Нодир акамними?
Бу гапи баттар ўтиб тушди. Демак, у ҳам анчадан буён мен билан уришмоқчи бўлиб юрган.
— Менга қара, манжалақи, Нодирни ўз ҳолига қўй! Уни сенга бериб қўядиган аҳмоқ йўқ! — дедим таҳдидли овозда.
— Ким кимга кераклигини мен эмас, Нодир акам ҳал қилади.
— Ўчир овозингни!
Ўзим билмаган ҳолда Сайёранинг юзига тарсаки туширдим. У ҳам жим турмади, жавоб қайтарди.
Сочларига ёпишдим. Шоиранинг ҳай-ҳайлашига ҳам қарамасдан унинг юз-кўзига чанг солдим. Иккимиз ҳам ақл-ҳушимиздан айрилгандик. Институт дарвозасининг ёнида бир-бири билан юлишаётган қизларни томоша қилиш кимга ҳам ёқмайди, дейсиз. Бир пайт ёнимда Нодирнинг овози эшитилди:
— Гулмира! Бас қил! Бу нима қилганинг? Сайёра…
Унинг овозидан кейин иккимиз икки томонга ажралдик. Иккаламизнинг ҳам сочларимиз тўзғиб кетган. Атрофимизга томошаталаб талабалар йиғилиб бўлишганди.
— Ҳали бу ҳолваси! — деб бақирдим йиғламсираб турган Сайёрага қараб. — Агар уни ўз ҳолига қўймасанг, кунингни кўрсатаман!
— Кўрамиз, ким кимнинг кунини кўрсатаркан. Ойисига шу қилган ишингни айтсам борми? — деди Сайёра ҳам бўш келишни истамай.
Яна унга ташланмоқчи бўлгандим Нодир қўлимдан ушлаб, ўзига қаратиб:
— Ўзингни бос! — деди нафрат билан.
Ғазабим қўзиди. Нодирга қараб: «Тфу ҳамманга!» деганча югуриб кетдим. Аммо у ортимдан келмади. То такси тўхтатиб, машинага ўтиргунимча ҳам унинг ортимдан келишини кутгандим. Йўқ, у Сайёра билан қолди!
Уйга келдиму, ўзимни диванга отдим. Оғзимга ёстиқни босганча кўз ёшига эрк бердим. Шу пайт қўл телефоним жиринглади. Биламан, Нодир телефон қиляпти. Лекин шу тобда на унинг овозини эшитгим, на ўзини кўргим келарди.
Тинимсиз жиринглаётган телефонни қўлимга олиб ўчирдим-да, дуч келган томонга улоқтирдим. Телефон тўғри бориб тошойнага урилди-ю, кўзгу чил-чил бўлди. Худди менинг кўнглим каби… Ичкаридаги шовқинни эшитган онам хонамга югуриб кирди.
— Гулмира, нима бўлди, қизим? — ойнанинг синганини кўриб ранги оқаринқиради. — Бу нима қилганинг? Болам, сенга нима бўлди?
Мен эса ўзимни тутиб туролмасдим.
— Ойи, менинг яшагим келмаяпти. Ўлгим келяпти, ойи… — йиғлаганча ўзимни онамнинг бағрига отдим. — Бўлди, тўйдим. Менга ҳеч кимнинг, ҳеч нарсанинг кераги йўқ… Тўйдим…
Онам эса ҳамон ҳайратда турарди. Эркатой қизининг
навбатдаги «ҳунари» уни батамом эсанкиратиб қўйганди-да:
— Ким хафа қилди? Гапир, ичингдагини тўкиб сол, болам.
Ҳолатим онамни баттар ваҳимага соларди. Охири ойим бечора чидолмади ва юзимга тарсаки туширди. Бехосдан сепилган муздек сув эса ақл-ҳушимни ўзига қайтарди.
— Энди гапир, ким сени хафа қилди? — сўради ойим мулойимлик билан.
Индамадим. Ойим қисталанг қилавергач, чорасиз ёрилдим.
— Ойи, севган инсоним мени алдаб юрган экан. Бугун билдим. Кўз олдимда у…
Гапимни охиригача етказолмадим. Телефон жиринглаб қолди. Онам тинимсиз жиринглаётган телефонни қўлига олиб:
— Бу ўшами? — деб сўради.
Индамай юзимни ўгирдим.
— Мени йўқ деб айтинг.
Онам телефонда Нодир билан гаплашиб, сўнг:
— Сени сўраяпти, гаплашмасам бўлмайди, деяпти. Балки, гаплашиб оларсан, — деди меҳр билан.
— Алло, Гулмира, ҳар доимги жойга кел. Мен шу ердаман, келмасанг ўзим уйингга бораман.
Алоқа узилди. Онамга тикилдим. Ойим сочларимни силаркан:
— Қизим, ҳамманинг гапига кирмасдан, унинг ўзидан бориб сўра. Агар сени яхши кўрмаса, телефон қилиб ялинмасди. Бора қол… Ҳаммаси аниқ бўлгандан кейин бир тўхтамга келамиз.
Онам муҳаббатни қадрлайдиган аёл эди. Шу боис мени тушунди. Аммо негадир юрагимни ваҳима босарди. Худди бирор кўнгилсизлик содир бўладигандек кўнглим ғашланарди. Балки, бугунги воқеалар учун юрагим безовта бўлаётгандир, деб ўйладим.
Айтилган жойга келганимда Нодир асабий тарзда у ёқдан-бу ёққа бориб келарди.
— Нима дейсиз? — дея алам билан унинг юзига қарадим. — Қилар ишни қилиб, энди устимдан кулиш учун чақирдингизми?
— Уйдагиларим сен ҳақингда билишмайди. Улар мени сен уришган ўша қизга — Сайёрага уйлантиришмоқчи!........
Давоми 9:15 да

❤32🔥7👍2
Ҳаммасидан ўтиб тушган гап шу бўлди! Йиғлаб юбордим. Ичимдан нимадир узилди. Бир кўнглим кетмоқчи ҳам бўлди, аммо дилимда борини тўкиб, айтиб, аламдан чиқиб, кейин кетишим керак эди.
— Хўп, майли… Сиз ўша қизга уйланишингизни айтгани чақирдингизми? Шу гапни бемалол айтишга уялмадингиз ҳам-а? Лекин билиб қўйинг, сиз менга насиб қилмадингизми, унга ҳам буюрмайсиз? Мен қўлимдан келганини қиламан. Майли, мени ёмон кўринг, нафратланинг. Бошқа қизга уйлансангиз, майли, аммо ўша қизга эмас!
Нодир эса менга кулимсираб қараб турарди. Унинг бу ҳолатидан «Қўлингдан нима келарди?» деган маънони тушундим.
— Билиб қўйинг, мен ўзимни-ўзим ўлдираман. Айбни эса сизга тўнкайман. Кейин, кейин сизни…
— Бўлди қил-э!
— Мен билан бунақа ҳазиллашманг, — дедим, ниҳоят.
У индамади, фақат кулимсирарди. Бир муддат иккимиз ҳам жим бўлиб қолдик.
— Тўғрисини айтинг, Сайёра сизни яхши кўради, а? — сўрадим юрак ютиб.
— Бўлиши мумкин, — деди Нодир яна кулимсираб. — Лекин мен уни эмас, жинни қиз — Гулмирани яхши кўраман. Ким нима деса ишонаверма. Бизнинг севгимизни кўролмайдиганлар ҳам бор. Тўғри, Сайёра ёмон қиз эмас. Онам ҳам уни яхши билади. Лекин агар сен шунақа жанжаллар қилаверсанг ва бу онамнинг қулоғига етиб борса…
Мен индамадим. Бугун жиннилик қилганимни ўзим ҳам биламан. Аммо энди пушаймондан нима наф?
— Бугун мен Сирдарёга кетяпман. Эртагамас, индинга учрашамиз. Яна тўполон қилиб юрмагин-а, — деди Нодир ёлғондан пўписа қилиб.
Унинг кетишини эшитиб яна юрагим ғашланди. Атрофга қоронғилик тушиб бўлганди… Қоронғида йўл юриш… Очиғи, мен унинг кетишини истамагандим.
— Эртага кетарсиз. Бугун бормай қўя қолинг, — дедим Нодирга кетишини истамаётганимни билдириш учун.
— Ие, унда ойим Сайёрани келин қилади. Тезроқ бормасам бўлмайди.
Нодир шунақанги беғубор кулдики… Табассумига мафтун бўлиб, унга тикилиб қолдим.
— Ҳозир айни вақти. Уйдагиларга айтишим шарт! Менга сен кераксан ва буни ҳамма билиши керак! Тўғрисини айтайми, ёнингдан ҳечам кетгим келмаяпти. Тонггача ҳам ухламай гаплашиб ўтиришни хоҳлардим, — деди аллақандай сўниқ оҳангда.
Мен эса кулдим.
— Асалнинг ҳам ози ширин. Майли, мен кетдим. Яхши бориб келинг. Машинани секинроқ ҳайданг!
Нодир билан хайрлашиб, машинанинг ортидан тикилиб қолдим. Лекин, барибир, юрагимнинг безовталиги босилай демасди. Негадир туни билан ухлай олмадим.
Ҳар хил бўлмағур тушлар. Хаёлимга Нодир келади. Бир қарасам Сайёра билан юлишаётган бўламан. Қандай ухлаб қолганимни билмайман. Тонгда ёнимда ўтирган онамни кўриб ҳайрон бўлдим. Соатга қарадим. Кеч ухлаганим учунми, уйғонишим ҳам қийин бўлган кўринади. Лекин доим уришиб уйғотадиган ойим менга мунгли тикилиб ўтирарди.
— Ҳа, ойи, тинчликми? — дедим онамнинг бу ҳолатини кўриб.
— Қизим, — дея онам мени бағрига босди ва узоқ сукут сақлаб турди.
— Нима бўлди, гапирсангиз-чи? — дедим чидолмай.
Онамнинг кўзларидан икки томчи ёш сирғалиб тушди.
— Қизим, Шоира телефон қилди. Нодир…
— Нима Нодир… Гапиринг, нима қилди унга?
— У автоҳалокатга учрабди. Катта тезликда кетаётган юк машинасига урилиб кетибди…

❤35😢11👍2🔥2🤔2
❗️Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20 март кунига тўғри келади
Вазирликка кўра, байрамлар муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:
➖ 20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни – барча учун дам олиш куни;
➖ 21 март (шанба) – Наврўз байрами куни – барча учун дам олиш куни;
➖ 22 март (якшанба) – дам олиш куни.
➖ 23 март (душанба) - 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни. 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун иш куни.

❤3😢3
Жазо.
Чекка қишлоқларнинг бирида яшовчи - Аъзамнинг оиласида 4-қиз туғилдию, хонадонда бўладиган кун ора жанжаллар янада илдиз отди.
- Сенга битта ўғил туғиб бера олмайдиган келин бизларга керак эмас! Шу бугуноқ жавобини бер! деди ота ховли тўрида турган Аъзамга. Гапга Аъзамнинг онаси ҳам аралашди:
- Даданг тўғри айтяптилар болам, наслингни давомчиси бўлиши керак, хотинингни жавобини бер, сенга пахлавон ўғиллар туғиб берадиган хотин олибберамиз!
Эндигина туғркқхонадан Ҳилолани ва янги мехмонни олиб келган Аъзам ота- онаси қаршисида бош эгиб турар, ичкарида эса Ҳилола чақалоқни бағрига олганича барча гапларни эшитиб ўтирар, юм-юм йиғлар эди.
Атрофида эса бобоси ва бувисининг дашномларидан безиб қолган 3 қизалоқлари онасининг пинжига қўрқибгина кириб, мушикчадай ўтиришар эди.
-Дадажон, онажон.... Мен қандай қилиб жуфту ҳалолимни, ва пушти
камаримдан бўлган фарзандларимни кўчага чиқариб қўя оламан? -Одамлар нима дейди?
-Мен айтаман одамлар нима дейишини! Гапга Аъзамнинг укаси Акром аралашди.
-Ака, эсингизни йиғинг. Ортингиздан ўртоқларингиз ҳам кулиб юрипти!
Тунов куни чойхонада Турғун қассобнинг ўғли Мурод ҳам ҳамманинг ичида устингиздан кулди. Шаънингизни шундай булғаб юраверасизми?
Жавобини беринг янгамни! Мен уйлансам- қаторлаштириб ўғиллар туғиб берадиган хотинга уйланаман! Ўғилларимга тўйлар қиламан. Сизчи? Мундоқ кўкрак кериб элга ош бергингиз келмайдими?
- Акром, ука, нималар деяпсан. Эсингни йиғ. Оллоҳдан қўрқ.
Жиянларингни ўйламаяпсанми? Уларни тирик етим қилмоқчисизларми?
Бас, мени кечадиган хотиним ҳам, етим қилиб қўядиган фарзандларим ҳам йўқ!
Аъзамнинг отаси ўтирган ўрнидан турди, қошларини чимириб Аъзамга юзланди:
-- Кечмайсанми?
- Кечмайман!
Ота жахл устида дастурхонда турган пиёлани Аъзамга улоқтирди;
- Йўқол уйимдан! Ота онадан, жигаридан хотинни устун қўядиган сендек фарзандан кечдим! .....
Ичкаридан чақалоқ кўтарган Ҳилола отилиб чиқди:
- Дада! Дадажон! Ундай деманг! Ўғлингизни оқ қилманг дадажон! Майли, мен кетаман, фақат, ўғлингизни қарғаманг! Кўзлари жиққа ёшга тўлган Ҳилола қўлида чақалоқ билан қайнотасининг оёқларига йиқилди...
Энди қайнона ҳам ўрнидан туриб бақира кетти:
- Йўқол тарбияси йўқ зоти паст! Ўғлим ўзи сени оламан деб туриб
олмаганида эди, ҳозир қучоғини ўғилларга кўмган хотин билан яшаётган бўлар эди! Қайнона шундай қайнотанинг пойига бош эгиб турган Ҳилолани силтаб ташлади. Ҳилола мувозанатни йўқотиб йиқилай деганда
Аъзам келиб қўлидан тутди.
-Болаларни тайёрла, кетамиз! Аъзамнинг қатъий сўзларидан сўнг дадаси ва онаси қарғашда давом этишди. Аъзам эшикдан чиқиб кетар чоғ ота уни тўхтатди:
- Тўйимда ҳам, азамда ҳам келиб ўтирма, сени оқ қилдим!.....
Юрак бағри тилка пора бўлган Аъзам оиласини олиб- шахарга равона бўлди....
Орадан роппа роса 22 йил вақт ўтди...
Якшанба куни эрталаб бозорга тушган Аъзам уни анчадан буён кузатиб келаётган бир кишига диққат қилди. Назарида Аъзамга бу инсон танишдек туйилди. Ёнига борди.
-Кечирасиз биродар, анчадан буён мендан кўз узмаяпсиз, менга ҳам
жуда таниш кўринасиз? Мени танийсизми?
- Кечирасиз деди минг бир истихола билан халиги одам, исмингиз
Аъзам эмасми?
- Шундай, шундай! Аъзамнинг диққати янада ошди.
- Мени танимадингми? Махалладош дўстинг бўламан! Фарход бўламан!
Аъзам бир вақт ўйланиб қолди. Болалик чоғлари ўзидан 2 ёш кичик Фарходни эслади.. Фарход билан ўтган кунлари, дарёда бирга чўмилганлари, чангитиб ўйнашган тупроқли кўчалар ёдига тушди. Аммо Фарход Аъзамдан анчагина қари кўринар эди. Балки хаёт юзларига эрта ажин солгандир? Тирикчилик ташвишлари Фарходни хорғин қилиб, сочларини оққа бўягандир?
- Фарход? Ўзингмисан дўстим? Аъзам кўзларига ишонмай Фарходни бағрига босди.
-Қани юр меникига, уйда гаплашамиз! Сени учратганим- қандай яхши бўлди!
Икковлашиб шинам хонадонга кириб боришди. Уларга Ҳилола пешвоз чиқди. Уй ичидан югуриб чиққан болалар -дадам келди! дея Аъзамнинг бўйнига осилишди........
Жавоми 12:25 да

❤49🔥2
-Бобуржон, ўғлим, бозорлик қилганман, опаларинг билан машинадан халталарни ошхонага олиб боринглар, хўпми?
- Хўп бўлади дадажон!
Бобуржон ва унинг икки опаси машина томон югуриб кетишди. Ховли тўридаги супага икки дўст келиб жойлашдилар.
- Аъзам, ҳалиям ўша ўшасана! 20 йилдан ошиб ёшинг 60 га бориб қолган бўлса ҳам, ёшсан, навқиронсан! Ҳилола янгам ҳам шундай! Юзингизда нур бор! Уйинга кириб эса файзу барокотни сездим! Назаримда мен ҳам бу ерга келиб- ёшариб кетгандекман. Бунинг сири нимада дўстим, ёки бирор
дори ичасизларми а?
Аъзам қах-қах отиб кулиб юборди. Унга қўшилиб чой олиб келаётган
Ҳилола ҳам кулди.
-- Ҳа дўстим, дориси бор, мана улар! Аъзам ховлида ўйнаб юрган болаларга ишора қилди.
Биласанми дўстим, биз шахарга келганимизда ҳеч нимамиз йўқ эди.
Ижарага жойлашдик, мен ишга кирдим. 4 қизимни ҳалол луқма едириб катта қилдим. Барчасини ўқитдим, олий маълумотли қилдим.
Бири болалар уйида рахбар, бири шифокор, бири ингилиз тили ўқитувчиси. Энг кенжам эса 22 ёшга кирди, ҳозир олийгох талабаси!
Оллохга шукрлар бўлсин, барчасини уйли-жойли қилдим. Куёвларим худди ўз ўғилдаримдек...
- Унда бу болаларчи? Фурқат ажабланиб Аъзамга юзланди.
Биласанми, катта қизим "болалар уйи" га рахбар дегандимку , биз 4 қизни чиқариб хайхотдек ховлида ёлғиз қолганимиздан кейин, онаси билан кун ора шу мехрибонлик уйига бориб болалар билан ўйнар эдик. Улар билан ўтган вақт билинмас эди. Бир куни болалар уйига шу болаларни олиб келишди. Ота онаси автохалокатда қурбон бўлишган, бошқа яқинлари йўқ, борар ерлари йўқ. Онаси билан келишиб, болаларни асраб олдик.
Қизларим, куёвларим ҳам- қароримизни қўллаб қувватлашди. Булар бизнинг фарзандларимиз! Оллох бизларга етказган неъматимиз!
Фурқатнинг кўзлари ёшланди.
-Аъзам, жуда хурсандман, аммо сенга бир гап айтсам хафа бўлмайсанми?
- Айтақол, дўстимдан ҳафа бўлиб ўлибманми?
-Ота-онанг билан ҳеч йўқ қўнғироқлашиб турибсанми?
Аъзам чуқур хўрсинди.
- Менинг ягона оғриқли нуқтам, ота-онам! Шодликларимга етишмаётган биргина армоним, уларнинг мени кечиришлари! Мени ҳайдаб солишганларидан кейин яна 2 марта қишлоққа бордим. Хар гал қувиб солишди. Эшитишни ҳам исташмади. Бир неча бор қўнғироқ қилганимда,
мен эканлигимни билиб, телефонни ўчириб қўйишди. Шундан кейин буткул умидимни уздим ...
-Аъзам....уканг ҳақида эшиттингми?
-Укамга нима қилипти? Кетма-кет 3 ўғилли бўлиб, элга катта тўй берганини эшитгандим. Шундан кейин ҳабарим йўқ .
-Биласанми....уканг, вафот этди...
Аъзам пиёладан ичган чой томоғида туриб қолди. Киприкларидан ёш думалади.
-Нега? Нима учун?
-Ўзингни қўлга ол дўстим, укангни қотиллари- бегоналар эмас, ўз ўғиллари! Фарзандларининг дарди тамом қилди! Катта ўғли ўғирликни касб қилиб қамалиб кетти. Иккинчи ўғил қиморга берилди. Оқибатда катта ҳовлини сотди. Бор бисотларини ҳам сотиб тугатди. Ҳозир нариги махаллада бир кичик ховлида ижарада туришади. Афсуски, кичик ўғли ҳам дуруст чиқмади.
Кунда уйдагиларни сўккан, хақоратлаган. Уканг шуларни кўриб куйиб кетти. Кўтара олмади юраги...
Аъзам алам билан бир нуқтага термулганича қотиб қолди. Сўнг ўзини қўлга олиб Фарходга юзланди:
-Ота-онамчи? Улар соғмилар?
Ха дўстим, ота- онанг соғ, аммо сен хозир уларга кераксан. Менимча- сен боришинг керак!
-Албатта, албатта бораман дўстим!
Икки дўст қишлоққа йўл олишди. Аъзам машинани дўсти кўрсатган ижара уй олдида тўхтатди. Машинадан тушиб эшикка яқинлашар экан, юраги танасидан ташқарига чиққудек урар эди. Бирдан ичкарида кўтарилган жанжалдан хушёр тортди.
- Хой сассиқ чол ва кампир! Қани пенсияни чўзларинг! Сен текинтамоқлар жонимга тегиб кеттиларинг! деди ўртанча набираси улар томон келиб Девор ёнида қалтираганича чол ва кампир йиғлаб турар, ахволлари абгор эди.
Супада эса кичик келин бамайлихотир иссиқ чойни лаблари билан пуфлаб, совутиб ичар эди.
-Болам деди чол, ахир пенсиямизни онанг оладику? Бизларда пул нима қилсин?.......
Давоми 13:15 да

-Хой сассиқ чол, тилинг чиқиб қолиптими? Кичик келин жахл билан пиёлани тарақлатиб дастурхонга қўйди.
- Болам, бизни қийнама, агар хозир Аъзамжоним ёнимизда бўлганда эди....
кампир кўзларидаги ёшни рўмолининг учи билан артди.
-Хой, нималар деяпсиз а? Гапга кичик набира келиб аралашди. Индамай турсам, бизни қўрқитмоқчимисиз а? Хўш, нима бўларди Аъзамжонингиз
бўлганда? Қувиб солиб оқ қилиб юбориб, энди Аъзамжон деяпсизми?
- Мен пушаймонман! Пушаймонман! Аъзамни хафа қилганим, набираларимни, келинимни қувиб солганим учун Оллох мени жазолади!
Чол шу сўзларни айтар экан набираси келиб уни силтаб, итариб юборди!
-Ўчир овозингни! Қалқиб кетиб йиқилай деб қолган чолни ушлаб қолган бақувват қўллар уни аста турғазди. Кийимларини қоқиб қўйди.
-Яхшимисиз дада?
Чол овоз келган тарафга қаради.
Қарадию. Кўзларини олиб қочди...
Аъзам, сенмисан?
- Менман дада. Сизларни олиб кетган келдим.
Чол ортиқ гапира олмади. Фақат йиғлар эди. Сўнг тилга кирди:
- Кет, ҳозироқ ортинга жўнаб кет. Биз- сенга лойиқ ота-она эмасмиз. Биз сенга қилган адолатсизлигимизнинг жазосини олмоқдамиз. Илтимос, мени дада десанг, кет....
Аъзам бошини эгиб турган дадасининг бошини кўтарди. Кўзларидаги ёшини артиб, пешонасидан ўпди. Онасини ҳам бағрига олди ва:
Эхтимол сизлар мендан кечгандирсизлар. Аммо мен - сизлардан кечганим йўқ. Фақат бир неча йилга кечга қолмаганимда, эхтимол укамнинг дийдори ҳам армон бўлмасмиди...
Аъзам ота онасини машинага ўтқазди, сўнг ўзи ховлига қайтди. Анграйиб қараб турган икки ўғлига онаси бақира бошлади!
- Қараларинг, бу одам -чол билан кампирни олиб кетиб пенсиясига эга чиқмоқчи! Тўхтатларинг уни! Аммо оёқда базўр турган ўғиллар Аъзамнинг шердек хайбатидан чўчиб туришар, бир оғиз сўз айтишмас эди. Аъзам келинининг ёнига келди ва;
- Келин, тайёр туринг, эрта индин сизни ҳам шу келажак кутяпти...
Аъзам ортиқ бир сўз демади. Дарвозани қаттиқ епиб чиқиб кетти. Аъзам билан жанг қилишга шай турган кичик келин анграйганича қолаверди....
Аъзам уйига ота- онасини олиб келди. Уларнинг келиши- Аъзамнинг хонадонида хақиқий тўйга айланиб кетти. Барча фарзандлар жам бўлишди. Набиралар эса чол билан кампирни ўраб олишган, Бобуржон эса бобосининг қучоғидан сира тушгиси келмас, оппоқ соқолларини силар, кўзларидан томган ёшларини- ўзининг жажжи қўлчалари билан аста артиб қўяр эди.

❤25👍23
«Ўзбекнинг соддаси» (ҳикоя)
Ўшанда саккиз ёшларда эдим. Иккинчи синфда ўқиётган бўлсам ҳам зеҳним ўткир эканми, саводим чиқиб қолган, яъни отам айтиб турса, мен фактурасини ёзиб борардим. Отам район матлубот жамиятида магазинчими, бир нима бўлиб ишлар эди. У киши шундай катта ишда турсалар ҳам, жуссалари мендақанинг ўнтасига тенг келса ҳам, саводдари ҳалигидақа эди. Лекин отамни маҳалла аҳли ҳурмат қилар, у киши билан «Полвон бобо» деб сўрашишар, бир қариянинг: «Бечора кўп содда, мард одам. Ўзбекнинг соддаси шуёв», деганини ҳам эшитганман.
Биз ёз оқшомлари аллапаллагача гурунглашиб ўтирардик. Отамнинг ошналари келганда, мук тушиб, достон ўқишар, навбат билан дўмбира чертишар, момом ҳам қозон бошидан жилмасди. Эсимда: бизникилар айниқса, «Алпомиш» достонини севишар эди. Юсуф деган бир танишимиз бўларди, уйга келдими, лўлаболишни ўмровига тортиб, шу достонни ўқишга бошлар эди. Мен жиддий қулоқ солиб ўтирар, кейин ухлаб қолганимни билмас эдим, эрталаб супа пастидаги ёғоч каравотда кўрардим ўзимни.
Ўша кеча уйимизда меҳмон ҳам йўқ эди. Отам ҳам қаёққадир кетиб, келавермади…
Мен зерикиб, каравотимга чиқиб ётдим. Бир маҳал уйқу аралаш пайқаб қолдим: супада ғўдир-ғўдир гап бўляпти. Айниқса, энамнинг овози баланд-баланд чиқарди. Отам босиқ, лекин у ҳам баъзан «Э! Э!» деб қўярди, мен шунда беихтиёр ҳушёр бўлиб кетдим. Отамнинг одатлари қизиқ-да: мени ҳеч вақт «Тўрабой, ке!» деб чақирмайди, шунчаки, «Тўрабой!» деб қўя қолади, демак, бу — бери ке, деганлари ҳам бўлади. «Улим!» деб қўярдилар, вассалом, мен югуриб боришим керак. Отам сингилларимни ҳам «улим» деб чақирарди… У кишининг «Э!» деганини кўп эшитганман. Даштда бир сигиримизни чўпон ўзиники қилиб, «бўри еди»га чиқарган экан. Шунда энам чўпондан сигиримизни ундириш ҳақида кўп гапирган. Отам: «Э!Э!» деб туриб, қўл силтаган эди. Шундан кейин энам отамга гап кор қилмаслигини билиб, чўпонни қарғай-қарғай тинчиган эди.
— Э! — деди отам бирдан бақириб. — Шу пул билан бири икки бўлармиди, кампир?
— Сиз шундай дейсиз-да, ҳой! — деди энам. — Даштдаги мол ҳам саноқли қолган, биз уни қайтиб тўлаймиз! Ўйлайсизми?
— Мол сизларга, — деб тўнғиллади отам. — Мен энди манглайда борини кўраман, кампир! Э, гапирма! — отам қизишиб кетди: — Нима қилай? Сельпо раиси ўғирлик қилди, саводим йўқ, мени гўл билиб, шунча пулга туширди, ёрдам қилинглар, деб арзга борайми? — Э, мен бу ишти қилолмайман! Инсофи бўлса, ўйлаб кўради, кампир! Олти болам бор, кўриб турибди ўзи. Нокаслик қилмас.
— О, шўр бошим, шўргина бошим! — деди энам куйиниб ва идишлар тарақлаб кетди: — Сиз арз қилмасангиз, мен қиламан! Эрталаб милисага бораман, текшириб кўринглар, бу одам сельподан ҳеч маҳал мунча пул олгани йўқ, фактураям тузгани йўқ. Тузган бўлса, копияси ўзида бўларди-да!.. Бу одамни ўсал қилиб, ўзлари падлўк дакумит тузган, шунча пулни бунинг бўйнига урган! Текшириб кўринглар. Бунинг пактураларини ўғлим ёзиб берарди, униям келтириб сўроқ қилинглар, дейман!
Отам жимиди. Мен бу гапларнинг маъносига тушунмас эдим. Бироқ кимдир отамни алдагани, унинг бошида хавф борлигини сездим. Биз болалар тайёрга айёр бўлиб ўсар эдик: оилада пайдо бўладиган қийинчилик, камчиликни ота-онамиз тузатар, тўлдирар эди. Бизга ўйин бўлса, ёнбошлаб ётиб достон эшитиш бўлса ёки пистага пул бўлса бўлди эди.
Мен отамга фактура ёзиб берганларимни эслаб, ичимда хурсанд бўлиб, кўрпага ўралдим. Салқин тушиб қолган эдими, тўшакдан туришни хаёлимга ҳам келтирмадим. Фақат бошимни кўтариб, нима ейишаётган экан деб қарардим. Қовурдоқ ўртада бўлса, мен ҳам дилдираб, илжайиб борар эдим.
Отамнинг охирги сўзи шу бўлди:
— Э, кампир, бошимни қотирма. Мен айтдим айтгичимни унга. Номард экансан, ука. Майли, шу ўтирик пулди деб кет, лекин биринг икки бўлмасин. Бир куни сени болаларинг ҳам ота деб қолсин, дедим. Бўлди шу гап, кампир. Юракти бўшатдим. Агар ҳайвон эмас, одам наслидан бўлса, келади у — уккиғар!.......
Давоми 16:15 да

❤24👍2