#Oʻtkinchi_dunyo
#No_8
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Опа, акам тўйни аниқлаб келибди. Бир хафта ичида қилишар экан, кичкинагина қилиб каллектиф ва қўшниларни айтишаркан. Кеча акам билан гаплашишаётганда эшитиб қолдим.
Муниса, Мунирани олдига яширинча кирди
—Энди нима қиламан?
Мунира йиғлай бошлади
—Мени хам уйдан чиқаришмаяпти. Ойимни қўлига катта пул келди, қаердан билмайман. Ўзи хам ишга бормаяпти, мени хам жўнатмаяпти.
—Демак, улар мени ўша қарига сотиб юборишибди. Энди хеч қандай иложим қолмаган...
Мунира, чорасиз гапирди
—Опа, хозир ухлаб ётибди ойим. Акам уйда йўқ, сиз учун зўр имконият.
—Яни??
—Қочинг, уйдан қочиб кетинг..
—Қаёққа бораман?
—Кеч киргунча бирор жой топиб оласиз. Хаётингиз ўзингизни қўлингизда.
—Ойим билан акам...
—Сизни тушунмаган она ва акани ўйлаб нима қиласиз?
Жамшидга қўнғироқ қиласиз, уйдан қочгач...
—Сенчи?
—Мен ўзимни химоя қила оламан. Сиз ўзингизни ўйланг, хаётингизни барбод қилманг ..
Муниса, Мунирани қучди.
—Рахмат сенга сингилжон. Менга бирорта дугонангни нўмерини ёзиб бер, ўзингникини олиб қўйишган, хабарлашиб турамиз.
—Туринг, зарур нарсангизни олинг. Қўлингизда хунарингиз бор, мана бу пулларни олиб, узоқроққа кетинг. Манабу паспорт сизники...
Муниса, қўлида анчагина пул ва паспортни тутди
—Буни қаердан олдинг?
—Ойим сизни сотган пулларидан олдим, хеч вақони сезгани йўқ.
Мунира сумкасига нарсаларини солди, Муниса секин ташқариларни разведка қилиб, Мунирани қочириб юборди.
Эшикни қулфлаб, Латофат яширган жойга жойлаб ўзи хонасига кириб кетди.
💫💫💫💫
—Тошкентга қайси кетяпти?
Мунира атрофга аланглаб, машина қидирди
—Бунга чиқинг синглим, иккита одам олсак кетамиз.
—Хўп рахмат.
Мунира машинага ўтириб, ойнани кўтариб олди.
💫💫💫💫
—Ойи, куёв хам зўрға турган экан-да, айтишимга мендан хам тезлатиб юборди тўйни.
—Ха энди шундай чиройли қизимни кўриб.
Латофат кулди.
Муниса индамай овқат еб ўтирарди.
—Овқат олиб кир опанга, тўйгача ўлиб нетиб қолмасин.
Муслим Мунисага қаради
—Йўқ, ақли киради оч қолса.
Яна бир икки кун ит хам хабар олмаса, ўзи хам билмай қолади рози бўлиб, индамай кетганини.
Латофат, Мунисани жойига ўтиргизди
Муниса чуқур нафас олди
—Худога шукур, унгача опам қочиб улгуради
Муниса ичида ўйлади
—Ойи, иккимизга совға келди.
Муслим, идиш тўлла тилла билан, машина калитини чиқарди
—Вой, болам...
Шунчалик хам пешонамиз ялтираган бўладими?
Қанча пул бўладику булар...
Латофатни оғзи очилди
—Табриклайман...
Муниса, уларга жилмайди
—Бу синглинга хам шунақа бойидан топ болам, шуларни ортидан биз хам бойиб кетсак ажомас...
Латофат тиллаларга термулиб гапирди
—Менга шартмас, керак бўлса ўзингизга топсин.
Муниса оғзини артиб туриб кетди
—Жон де, сенга шундай бой одамдан совчи келса...
Латофат ортидан ғудурлади
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤32🔥7🤔3
#Oʻtkinchi_dunyo
#No_9
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Ака, сиздан бир илтимосим бор.
Мунира, охирги манзилга машина тўхтагач, таксисга гапирди.
—Тинчликми синглим?
—Менга тунашга жой керак, бу ерда бирор бир танишим хам йўқ.
Мунира ерга қаради.
—Муаммони хал қиламиз, шунга хам ўйланиб ўтирасизми?
—Кейин, бу пулни...
Мунира, сумкасидан битта доллерни олиб узатди.
—Майдалаш керакми?
Таксист, пулни олиб сўм қилиб Мунирага узатди.
—Бу ерда ўзингизга пишиқ бўлинг. Мени ўзимни опамни уйи бор. Хозир гаплашиб кўрайчи, кеч бўлиб қолганда, уйига қўярмикан.
—Ассалому алайкум опажон, узр безовта қилдим.
—Ваалайкум ассалом, хеч қиси йўқ тинчликми Азизбек.
—Ха бир қиз бор эди. Ижарага қўйишга шунга озроқ кеч қолгандик.
—Майли, олиб келавер. Квантирантларим қишлоқларига қайтиб кетишган, битта қиз қолган холос.
—Яхши бўларди опа.
Хозир етиб борамиз, эшикни очиб туринг.
Азиз, машинани хайдаб кетди
—Рахмат сизга..
Мунира миннатдорчилик билдирди
—Хижолат бўлманг, мен бу ерга кунда қатнайман, нима ёрдам керак бўлса, бемалол айтишингиз мумкин. Бу ердагилар билан, жигар бўлиб кетганмиз.
Азиз жилмайди.
Мунирани опасини уйига жойлаб, ўзи қайтди.
💫💫💫💫
—Мунис, опангни олдига кирсанг каллангни оламан. Калитини олиб кетай, бир балони бошлаб юрмагин сен қиз.
Латофат калитни чўнтагига солди.
—Қаёққа ойи?
—Бозорга кетяпман. Тўйга бир ясаниб келай, куёвим уялиб қолмасин.
Латофат гердайиб гапирди.
—Ха яхши бориб келинг.
Муниса ишида давом этди.
—Сенга хам олиб келайми?
—Йўқ, ўзингизга икки уч қатор олиб келинг керак бўлиб қолади.
Ахир манаман деган одамга, қайнона бўляпсиз...
—Яқинда сени хам шунақа бой жойга бериб юбораман. Кейин ишлаб қийналиб юришимизни хожати қолмайди.
—Мени ғамимни емай қўяқолинг, мен сиз топганга индамай тегиб кетадиган ахмоқ эмасман.

👍18❤9🔥8
ишга кетган эди. Юракда тўла қувонч билан уйни йиғиштиришга тушди. - Энди ҳаммаси яхши бўлади. Шерзод акам энди бегона аёлларга яқинлашмайди. Ишдан келишларига сюрприз қиламан,- дея кечгача уйни чиннидек қилиб тозалади. Кеч киргандан кейин ошни ҳаракатини бошлади.
- Бугун энг бахтли кунимиз бўлади,- ўйларди ҳаёлан. Саккиз йил-а?! Саккиз йил кутдим ахир бу кунни. Марҳаматинга тасанно Худойим... Энди интиқлик билан эрининг келишини сония санаб кута бошлади. - Қанча бўлса кутаман, Шерзод ака. Биламан ишдасиз. Мижжа қоқмай кутаман...
Шу пайт эшик қўнғироғи чалинди. Учиб бориб қолди гўёки эшик қаршисига. Кўзлари порлаб эшикни очди... Эшик олдида эса нотаниш аёл турарди. Назокатнинг қўллари бўшашди. “Шерзод акам келди” деб ўйлаган эди. Шу онда эшик олдидаги аёл беҳос Назокатнинг сочига чанг солди. Дабдурустдан бўлаётган ишлардан ўзига келиб улгурмай Назокат полга йиқилди. Нотаниш аёл эса унинг устига чиқиб олиб тўғри келган жойига аямай ура кетди. Шерзод акамни тинч қўй, лаънати туғмас. Эшитяпсанми, тинч қўй!
Аммо... Назокат бу гапларни илғайдиган аҳволда эмас эди. Қорнига теккан тепкидан кучли оғриқ турди. Гапиришга-да мадори етмас эди. Қўшнилар шовқин суронни эшитиб югуриб чиқишди. Нотаниш аёлни бир амаллаб ажратиб кўчага чиқариб юборишди. Аёл эса ҳалиям бор овозда қарганарди: Шерзод акамни тинч қўй, лаънати туғмас... Назокатни тез ёрдам келиб олиб кетди... Наркоз таъсиридан эртасига кўзини очди. Очдию, тепасида Шерзод акасини кўрди. Ҳаёллари теранлаша бошлади ва бирдан:
- Дадаси, сизга хушхабарим бор,- деди паст овозда. Гапирган сари баданида кучли оғриқ авж ола бошлади. Лекин хушхабарни эрига айтиш учун тишини тишига босиб кучини туплади ва: Дадаси, сиз энди дада буласиз...
Кечир Назокат, кечир мени...- дея Шерзод кўз ёшларини тўхтатолмай хотинини бағрига босиб йиғлаб юборди, - кечир, фарзандларимизни сақлаб қола олишмади. Ёлвораман кечир мен нотавон эрингни, кечиир...
Назокат карахт бўлиб қолган эди...
Ҳа, айнан фарзандлар эди дунё юзини кўришга улгурмаган норасидалар...
Орадан ўн кун утиб Шерзод хотинини уйига олиб келди. Биз ҳали фарзандли бўламиз маликам. Кўп фарзандларимиз бўлади. Илтимос, ўзингни қўлга ол Назо,- деди Шерзод хотинини стулга ўтказиб,- мен ярим соатда келаман жоним. Уйда егулик қолмабди. Бозорчага бориб келаман. Сен уйда ўтира тур,- деб ташқарига чиқиб кетди.
Ортидан Назокат ҳам кўчага йўл олди. Уни қарори қатъий эди... Анҳор сари илдамлаб борарди. - Мени фарзандларим бор... Фарзандларим бор... Тинмай шу гапларни такрорларди. Қўрқмас эди. Сира ҳам қўркмас эди.
Ҳа, аёл шундай жасур. Шундай иродали. Эрининг сўкишидан қўркиб хатто онасини уйига бормаслиги мумкин, лекин фарзанди учун ўлимдан ҳам қўрқмайди. Мағрур кетиб борарди - Мени фарзандларим бор... Фарзандларим бор... Ҳозир бориб уларни эмизаман. Қорни оч қўзичоқларимни... Анҳор ёқасига келди. Болаларимни қорни очгандир... Болам... Бошидан рўмолини олиб, оёқларини жуфтлаб маҳкам боғлади. Калима келтирди. АРМОНИМ УШАЛДИ... ЭНДИ ФАРЗАНДЛАРИМ БОР..- деди-ю аклдан озган каби кулиб узини сувга отди.

❤33🔥5😢2❤🔥1
___ Азизларим эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин.
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар
ичра эканлигингизни англайсиз.
___Аллох барча ёмонликлардан омон сақлаб,
тонгга саломат етказсин.
Аллохга омонатсиз Яхшиларим.🤲
ХАЙРЛИ ТУН!!!

Тонгни кулиб аъло кайфият билан кутиб олсангиз, кун албатта сизга кулади яъни сизга ҳар онда қувончли ҳодисалар ва қувонтирадиган вазиятлар ўз ўзидан келаверади.Биз оламга қайси кўз билан боқсак,олам ҳам бизага ўша кўз билан боқади.Эрталабдан шошилиб асабийлик билан ҳаракатланаётган бўлсангиз демак билингки кун бўйи худди шундай кайфиятда бўласиз.Шунинг учун эрталабдан асабий ёки шошилинч тартибсиз ҳаракатланаётганингизни сездингизми тўхтанг ва бу вазиятни ўзгартиринг Тез табассум қилинг, ўзингизни қувноқ, хушчақчақ образга киритиб олинг ва кун давомида ўзингизга фақат юқори кайфиятни тортиб олинг. Ҳозироқ бошланг.. Тез табассум ясанг, азизларим. 😊😊
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍1🥰1
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
ҚАЙНОТА ВА КЕЛИН...!
(ибрат булсин)
Санжар доктор кабулидан кандай чикди узи хам билмасди. Докторнинг сизда кучли инфекция бор. Буни даволашга медицина ожизлик килади. Факат Аллох мужизасини кутишингиз мумкин. Биз сизга ёрдам бера олмаймиз. Сиз фарзанд куролмайсиз. Шулар хаёлидан утар. Дунёни унутганди. Туртилиб-суртилиб кетиб борарди. Энди нима булади. Эл юрт олдида нима деган одамман энди. Айникса аёли Зарнигорга, унинг оиласига кандай юз билан карайман. Ахир неча бор уни тугмасликда айблаб, камситиб керак булса дуппослаган кунлари хам булган. Зарнигорни тили кисик булиб юрган доим. Санжар шу хаёллар билан уйига кандай кириб келганини билмай хам колди. Остонада Зарнигорни ширин табассум билан берган саломи Санжарни узига келтирди. Узини унглаб алик олдида, чарчаганини бахона килиб уз хонасига кириб кетди. Кечги овкатга хам чикмади. Буни Саида хола бошкача тушунди. Болам бечора ишдан келганида фарзандлари югириб чикишса чарчок нималигини билмаси бечора болам. Бекорга кайфияти тушкун эмас. Ё кучада бола етаклаб кетаётган одамни курган ё яна билмадим. Зарнигорага еб куйгудек каради. 6йилдан бери келинини тугмасликда айблайди. Курсатмаган доктори, табиби яна бошкалар хаммаси келинингиз сог. Озрок сабр килинглар дейишади. Ё углингиз хам бир текширувдан утсин дейишса. Саидахола хаммани еб куйгудек караб углим сог касал булса шу келин касал, бошкасини олиб берсам уйимни набирага тулгизиб ташлайди деб уришиб ташлайди. Зарнигор бундай сузларга аллакачон куникиб кетган.
Хар сафар Саида опа эри Сардор ака билан ёлгиз утиришганда келинини хайдаб юборишини айтса Сардор ака келинини ёнини олар, охирги пайтларда у келинига бошкачарок булиб колганди. Буни Зарнигор хам сезиб юрар, бировга огиз очолмас, шундок хам кил устида турган оиласи бузилиб кетишидан куркарди.
Ёлгиз утиришган махал Сардор ака келинига еб куйгудек карар, бунга дош беролмаган келин урнидан туриб кетарди.
Санжар докторга борганини, ташхиси хакида Зарнигорга айтсамми йукми. Уни хам бахтсиз килишим мумкин эмас деб уйларди. Лекин уни юкотиб куйишдан куркиб хеч нима демасликка карор килди. Хаммасини вакт хукмига топширди.
Бу ёкда эса Зарнигор оиладаги муаммоларни кандай хал этиш хакида уйлар, кайнотасини бундай булиб колиши унинг учун энг дахшатли эди.
Санжарни узгариб колгани Саида холага ёкмади. Чунки Санжар аёлини урушмай куйди, хурматини жойига куйиб йэру кукка ишонмай куйганди. Саида хола ишдан келган углига келинини ёмонлар, Санжар эса аввалгидай ойиси томон эмас Зарнигорни кунглини огритмасликка харакат киларди. Сардор ака хам келинини ёнини оларди. Саида хола бундан баттар жазавага тушар, шундогам дарди купаярди гуё. Эртаси куни эса эркаклар ишдалигида Зарнигорга азобли нишлар санчирди.
Уша машум кун Санжар ишхонасида навбатчи эди. Зарнигор ширин уйкуда. Сардор акани уйкуси кочди. Аёлини ухлаганига ишонч хосил килиб, кулида хушидан кетказадиган дори сутилган даст румол билан келини ётган уйига секингина кирди. Аксига олиб хаво иссиклиги сабаб эшикларни хам очик колдирган эди. Бориб келинини огзига беркитди даструмолчани. Уйкуда ётган Зарнигор хушидан кетди. Сардор ака шу тун уз максадига етди.
Эрталаб дахшат билан уйгонган Зарнигор курган тушидан сесканиб кетди. Ахволини куриб тушимми ё унгимми, англолмай колди. Ховлиларни супуриб юрганида кайнотаси эшикка чикди. Хеч нарса булмагандай утиб кетди. Зарнигор енгил тин олди. У туш курганига ишонганди.
Сардор ака энди углини навбатчилик кунини интизор кутар, Зарнигор уша кунлари галати кайфиятда уйгонарди.
Орадан бир неча ой утиб Зарнигор узидаги узгаришларга хайрон буларди. Унда хомиладорлик аломатлари пайдо була бошлаганди. Буни аник билмасдан эрига айтмасликка карор килди. Санжар эса аёлини алдаётгани сабаб, уни деб умри утаётгани учун аёлидан минг хижолатда виждон азоби кийнарди. Булди эрта хаммасини Зарнигорга айтаман. У хам фарзандли булиб бахтли яшашга хакли. Кандай йул тутса хам уни кайтармайман.
Давоми 8:00 да

❤38👍5🔥2
Зарнигор эса эртаси кун доктор кабулига боришга карор килганди. Эртаси кун Санжар ишга кетгач кайнонасидан рухсат олиб докторга борди
Текширувлар хомиладор эканини тасдиклади. Шу пайт телефони жиринглади,......
Санжар учрашиб гаплашиб олишини айтди. Уйдан ташкарида гаплашиб олайлик дегани бошкача тушунди. Учрашу жойига келган Зарнигор хаяжонини зурга босиб афицант бошлаган алохида хонага кирди. У ерда эри уни кузида ёш билан кутиб турарди.
Зарнигор эрини бу ахволда куриб нима булди экан деб уйлаб унинг ёнига бормокчи эди. Санжар уни рупарасидаги стулга имлади. Бир оздан сунг Санжар бор хакикатни айтиб берди. Бу ёги узингга хавола. Ман сани ортик бахтингни ушлаб туролмайман. Мани кечир деб урнидан туриб чикиб кетди. Зарнигор ахир ман дедию, туш деб уйлагани хакикат эканини энди англади. Нега кайнотасини унга караши бошкача булганидан шуни фахмламади. Уйига кандай келганини билмай хам колди. Нима киламан энди. Кандай яшайман ахир. Бу ерда кололмасам, ота уйимга кандай юз билан бораман. Ахир вакт утгани сайн хаммаси ойдинлашади-ку. У чора кидира бошлади. Эндигина орзусига етдим деганда бундай кургулик бошига тушиб турибди. Зарнигор хонасида канча утирди билмайди. Кайнонасини чакиригидан узига келди. Секин ташкарига чикди. Кайнотаси хам ишдан келиб сурида утирарди. У Сардор акани юзига биринчи марта тик бокти. Сардор ака галати ахволга тушиб кузларини олиб кочди. Чунки келинини биринчи марта шундай ахволда куриши эдида.
Ёнидан ифлос деб утиб кетди. Сардор ака янада ажабланди. Кечки овкатни тайёрлаб булиб ювиниб чиккан Зарнигор хонасига кириб кетди. Бундай шармандаликни кутариб юриш у учун жуда огир эди. Кечки сукунатни Зарнигорни чинкириги бутун махаллани тутди. У ховлида аланга булиб ёнарди. Афсус уни хеч ким асраб кололмади. Шармандачиликдан кутулиш учун огир гунохга йул куйганди.
Тиббий экпертлар хулосасига кура Зарнигор хомиладорлиги аник булди. Санжар ниманидир тушунди. Бор хакикатни оиласига, тергов олиб бораётганларга айтди. Сабаб нимада эканини тушунишди. Лекин боланинг отаси ким шу жумбоглигича колди.
Лекин хеч канча вакт утмай Сардор ака келинини тушида курар доим Зарнигор уни бугар, гохо каттик, азобли чинкиригидан чучиб уйгониб кетарди. Бора-бора ухлашдан куркиб хам колди. Вакт утиб уни рухий кассаллар шифохонасига ёткизишди. Доим келинидан кечирим сурар, холи жуда ачинарли холатга тушиб колганди. Хаммасидан хабардор булган оиласи ундан буткул воз кечишган эди.
Азизлар мен бу хикоя билан хеч кимни онгини захарламокчи эмасман. Хар ким уз каричи билан улчайди. Кимдир ибрат олар кимдир бошкача тушунар.
Хулоса сиздан

❤26😢7🔥2👍1
Ризолик...
Эшикнинг секин тақиллаши қизнинг хаёлларини тўзғитиб юборди. Шундай бўлса-да, жойидан қўзғалмади. Бирпасдан сўнг эшик очилиб, мунис онаси кириб келди. Қизининг ёнига ўтириб, “рухсатсиз кириб келавердим”, деди секингина. Қиз яна жавоб бермади. Она қизгинасининг сочларидан силади. Она тушунди. Ичи идраб кетди ва деди:
- Қизим, сен менинг ёлғизимсан. Истамасанг тўйни қолдирамиз. Отангни ҳам бир амаллаб кўндирамиз. Нега бир оғиз ёқтирганим бор эди, демадинг?
- Отамгами?.. – деди қиз ёш тўла кўзларини онасига тикиб.
- Йў-ў-ўқ... менга демоқчийдим. Сенга бирор кор-ҳол қилса, қандай қиламан. Отангнинг топган совчилари қуриб кетсин. Менга қизим керак...
- Ойижон, ундай деманг, - деди қиз онасини қучоқларкан. – Ота-онамдан ҳам азиз инсон бор эканми? Менга кимни маъқул топсаларингиз ҳам розиман.
- Севгинг-чи?.. – деди она қизидан кутмаган жавобларни эшитиб.
- У энди йўқ, - деди қиз стол устидаги йиртилган сурат ва ғижимланган гулларга тикилиб.
С. Темирхонов

❤10🔥7
- Ноила, тайёр тур кетамиз...
- Янами- аёл юзида хавотир, норозилик аломатлари кўринди, - қаерга?
- Ватанга, жоним, ватанга, - Баҳодир гугурт чўпидек бўлиб қолган аёлини бағрига босди,- ортиқ қочқин бўлмаймиз, ҳаммасини айтиб бердим элчихонада. Мен сув топиб келай, сизлар тайёр туринг.
Баҳодир уч кўча наридаги ерқудуқдан сув олиш учун жўнади, Ноила ўғли Абдуллоҳ билан йўлга ҳозирлана бошлади. Аммо аёлнинг вужудини аллақандай хавотир чулғаб олди: мана саккиз йилдирки, қочқинликда. Биргина хато учун азоб чекишди, ўғли туғилганда бир ўлимдан қолди, ҳар тугул қорнидаги фарзанди ватанда озодликда туғилади. Кун ярмидан оғди, негадир Баҳодирдан дарак йўқ. Қидириб бормоқчи эди, тоби қочиб қолди:
-Абдуллоҳ, болам отангдан хабар олиб кел.
Бола деворга осилган эски милтиқни кўтариб пилдираб югуриб кетди. Қудуқ томон бурилган йўл бошида отаси қонга беланиб ётарди, Абдуллоҳ уруш кўрган бола эмасми қўрқмади, кийимларини ечиб, енгини милтиқнинг икки учига боғлаб отасини ётқизди. Сўнг судраб уйи томон йўл олди. Аввалига оғир туйилган отаси борган сари енгиллашиб борарди. Ниҳоят етиб келди:
-Ота, ота келдик...- отаси уйғонмаслигини билса ҳам Абдуллоҳ таслим бўлмади, - она, она ёрдам беринг...
Ичкаридан жавоб бўлмади, Абдуллоҳ энди қўрқа бошлади. Секин ичкарига кирди. Йиғиб қўйилган икки жомодон, орқасида онаси йиқилиб ётарди, қўли билан имлаб ўғлини чақирди. Абдуллоҳ ўзи англамаган ҳолда онасининг ёнига борди ва қўйнида ухлаётган жажжи чақалоққа кўзи тушди. Аёл кўзи билан чақалоққа ишора қилди:
- Синглингни озод қил, болам.
Абдуллоҳ болани олиб элчихона томон югурди. Барваста бўйли, хушбичим элчига қизалоқни тутқазди:
-Уни озод қилинг, амаки!
-Сенчи?!
-Мен ота-онам билан қоламан.
Туни билан ота-онасини дафн қилган Абдуллоҳ тонгга яқин ухлаб қолди.
Маҳзуна Ортиқ қизи

😢28❤18👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳринг дилга ўрайман,
Йўлларингга қарайман,
То тирикман, сўрайман,
Мен соғман, деб қўй болам!
Қайда бўлма бир оғиз,
Мен соғман, деб қўй болам!
🖊 Ўлмасбек Самарқандий.
🎧 Феруза Абдураҳмонова.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Йўлларингга қарайман,
То тирикман, сўрайман,
Мен соғман, деб қўй болам!
Қайда бўлма бир оғиз,
Мен соғман, деб қўй болам!
🖊 Ўлмасбек Самарқандий.
🎧 Феруза Абдураҳмонова.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10
Мен сабоқ олган қўнғироқ....
Онам телефон қилдилар. Ҳар галгидек насиҳат қилишни бошладилар. Нима қилишим кераклигини, қандай қилишим кераклигини. Бу сафар гапларини кўтара олмадим:
-Она, мен аллақачон 20 ёшдаман. Ёш боламасман-ку! Ҳадеб насиҳат қилаверманг!
Шунчалар қизишиб кетганимдан, онамга бақириб берганимни билмай қолдим.
Шунчалар ўдағайлаб бердим-ки, хатто онам индамай қолдилар. Ёнимга акам келдида, бир тарсаки туширди юзимга. Мен телефонни улоқтириб юбордимда, телевизор ёнидаги диванга бориб жойлашдим. Вақт ўтди ва мен жаҳлимдан тушдим. Шу вақт дўстим телефон қилди ва Онам оламдан ўтганлигини айтди. Мен унинг гапларини охиригача эшитмадим ҳам.
-Онам! Онажоним!
Кўзларимга шашқатор ёш келиб, телефон трубкасини қўйганимча карахт бўлиб қотиб қолдим. Қулогимда эса онамга бақириб жеркиб бераётганим жарангларди. Кўзим олдида эса онагинамни табассумли юзи эди.
Мен шу туришимда қотиб қолдим, томоғим бўғилиб қолган, қалбим эзилиб, ҳаёлимда эса онажоним эди.
Ерга тиз чўкдимда, фарёд қила бошладим:
- Аллоҳим, уни қайтариб бер! Жон Аллоҳим онажонимни қайтариб бер. Мени жонимни олақолгин! Илтимос Аллоҳим онамни қайтариб бер. Майли мени азобла, истасанг ногирон қилиб қўй. Аллоҳим онамни қайтиб бер!
Шунчалар бақириб йиғладимки хонага акам кириб келди. Қўлида телефон трубкасини ушлаб олганича:
-Овозингни ўчир! - деб бақирди менга.
-Нега ахмоқ каби
бақирасан, онамни гапларини эшита олмаяпман!
Онамни? Қотиб қолдим.
Тезда телефон трубкасини акамни қўлидан тортиб олдимда:
-Онажон??? Онажоним!
Онам эса ҳар галгидек хотиржам ва ёқимли овози билан:
-Ха болажоним- дедилар.
Мен бошқа ҳеч нарса деёлмай қолдим. Кўзларимдан шашқатор ёшлар оқиб кетди.
Дўстим менга телефон қилиб айтганида, унинг онаси ўлган экан. Мен эса чала эшитиб нотўғри тушунган эканман. Мен хеч нарса деёлмай қолдим. Фақатгина шивирлай олардим холос:
-Онажоним, мени кечиринг, қадрдоним, меҳрибоним.
Онам сўзларимни эшитиб йиғлаб юбордилар:
- Болагинам, ҳар нарса бўлсаям фақат сен йиғламагин, жоним болам. Сени йиғлашингни эшитолмайман.
Мен йиғлашда давом этардим. Узр сўраб тавба қилардим. Акам қўлимдан телефон трубкасини олиб хонасига кириб кетти. Мен эса хонамга кириб Аллоҳга ёлворишни бошладим.
-Эй Роббим... Мени кечир ва менга ўхшаб онасига озор етказадиганларниям кечир... Онасига озор бериб онасидан айрилиб қолганларниям кечир...
Онасини бир бора дийдорини кўришга зор бўлганларниям кечир...
Онани қайтиб топа олмаймиз!

❤25🔥4😢2
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
Ёлғизликнинг сўнгги туҳфаси.
Янги келган ёшгина Гули исмли қиз хона тўрида атрофдагиларни пайқамаётгандек бир қиёфада ўтирган аёлга қараб-қараб қўйди. Чунки хонада аёл билан Гулидан бошқа яна бешта қиз бўлиб, уларнинг ҳар бири битта компьютер олдида тақсимчалардаги ширинликлардан тотиниб, чой ҳўплашар, фақат ёшига номуносиб ҳолда тор шим ва кофта кийиб, кийимига ярашмаган алфозда шода-шода маржон таққан аёл — Сапура опанинг олди бўш эди. Хонадаги ҳеч кимдан ҳеч қандай садо чиқмаса ҳам, Гули ўзига аталган ширинликдан олиб, чой ичишга ўша аёлдан хижолат бўлди. Ўрнидан туриб Сапура опанинг ёнига борди-да, бошқаларнинг диққатини тортмайдиган пастроқ овозда:
— Опа, сизгаям қаҳва дамлаб берайми? — деб сўради.
Боядан бери қараган кўзга қўли ишда бўлса-да, нигоҳи, хаёли узоқ-узоқларда кезиб юргандек таассурот қолдирадиган Сапура опа Гулининг тавозе билан кўрсатган илтифотига кескин бош чайқади.
Гули ноқулай бир аҳволга тушди-да, жойига бориб, ишига уннади.
Кимдир томоқ қирди, кимдир «пиқ» этиб кулди.
— Нима, биров маймун ўйнатяптими? Ё беиш зерикиб қолдиларингми? — Сапура опанинг йўғон, гулдираган овози Гулини сескантиргандек бўлди.
«Бу аёлдан йироқроқ юрганим дуруст, шекилли. Ўзига яраша феъли борга ўхшаяпти», деб ўйлади Гули. Дарҳақиқат, Сапура опа чеккани ташқарига чиқиб кетганида, ҳамхоналар ўша аёлнинг Гулига ғалати кўринган феълини бирпасда достон қилиб таърифлаб беришди:
— Гулижон, сизни тушундик. Ёши улуғ деб Сапура опага илтифот кўрсатдингиз. Лекин у киши фақат ишхонамизда эмас, бутун дунёда ягона нусхадаги шахс. «Ҳар ким ўз юкини ўзи кўтариб яшаши керак. Ҳеч ким ўзидан ўзгага заррача оғирлигини туширмаслиги шарт», деган шиор билан яшайди. Биз уларнинг ҳаёт тарзига ўрганиб қолганмиз, сиз ҳам энди кўникасиз.
— Ахир опамиз саҳрода яшамайди-ку. Қанақа қилиб тумонат одам ичида ҳеч кимнинг оғирини олмай, ҳеч кимга оғирини солмай яшаш мумкин? — Гули ажабланиб сўради.
— Мумкин экан-да, — хонадаги аёллар гапни келган жойидан илиб кетишди. — Сапура опа турмуш ҳам қурмаган, фарзанд ҳам кўрмаган.
— Роса қизиқ экан-ку! Бундай феъл-атворли кишилар, аслида, шахс эмас, худбин дейилса керак…
— Жим-м… — Гулига гапини давом эттиришга қўймади бошқа бир ҳамхонаси.
— Яхшиси, сиз бу аёлни борича қабул қилинг. Ҳатто юраги ёмон бўлиб, ранги бўздек оқариб кетганида ҳам. Бекор дилингиз оғригани қолади.
Шу пайт Сапура опа эшикдан кириб келди-ю, ҳамма компьютер устига энгашди.
Бировни гапириш, бировнинг феъл-атворини муҳокама қилиш осон. Лекин уни умрнинг шу бекатига қандай йўллар, қайси сўқмоқлар олиб келди, бу ҳақда кўпинча фикр юритмаймиз. Ўзгаларнинг ўзи тараф чўзилган ёрдам қўлларини «Мен… Ўзим…», дея қайтариш, қўл орқага қайтмай, яна чўзилаверса, кескин силтаб ташлашдек қалтис одатлар билан бирга дунёга келмагандик-ку. Сапура опанинг ўзи ҳам бу сўқмоқлар, бу йўллар ҳақида деярли эслагиси келмайди. Баъзан-баъзан нима муносабат биландир эслаб қолса, ўй-кечинмасининг боши мактабга бориб тақалади.
Тўртинчи синфлар эди чамаси. Синф раҳбари ўз ўқувчиларини уч гуруҳга бўлди. Ҳар бир звенодаги ўқувчилар бир-бири учун жавоб беради. Агар кимдир ўқувчи одобига тўғри келмайдиган иш қилиб қўйса ё паст баҳога ўзлаштирса, ўша звено ҳеч қачон илғор бўла олмайди. Улар ғолибларга тақдим қилинадиган байроқчага эга чиқмайди. Шунданми иккала звенодаги (Сапураларинг звеноси ўртада эди) аълочилар пастроқ ўқийдиган синфдошлари учун жон куйдира бошлади. Ҳар куни уларнинг дарсларини текширишар, ёзма ишларини кўчиртиришарди. Дарсда жавоб бериш учун чиқса, варақларига саволлар жавобини ёзиб кўрсатишар, шивирлаб, «жонли шпаргалка»ларга айланишарди. Сапурага эса бу ёлғон ёқмас, жону дили билан звенодаги барча ўқувчи аълочи бўла олмаслигини исботлашга уринарди.
Синфдошлари Сапуранинг қайсарлиги боис байроқчага эга бўла олмагани, ҳадеб учинчи ўринни олаверишгани учун уни айблашар, ўқитувчисига:
— Сапурани бизнинг звенодан чиқариб юборинг, — дея нолишарди.
Ўқитувчиси Сапурани гоҳ биринчи, гоҳ учинчи звенога олди. Ахийри Сапурани яккалашди.
Давоми 14:30 да

❤34🔥3
Аслида, баъзи бир болалик феъл-атворлари, айниқса, ўсмирлик фазилатлари одам билан бирга узоқ вақт қолмайди. Ўзгаради. Лекин Сапура......
опанинг «мен»и йиллар ўтган сари ўзи билан бирга улғайди.
Сапуранинг «Мен… Ўзим…»ини улканлаштириб юборган сабаблардан бири айнан муҳаббат ёши билан ҳам боғлиқ эди.
У пайтда Сапура институтнинг биринчи курсида ўқирди. Сапура жуда тиришқоқ, бошқа ёшларга ўхшаб ўйин-кулгиларга аралашмади ҳам. Абитуриентлигидан буён ўрталарида илиқлик уйғонган, бир-бирини кўрганида юзи қизариб, юраги уриб кетадиган йигит — тўртинчи курс Толибжон исмли факультетдоши Сапурага:
— Мен сизни жамоатчи, аълочи талаба сифатида юқори стипендияга тавсия қилдим. Ахир яқинда турмуш қурамиз, даромадимиз кўп бўлса, яхши эмасми? — деб қўшиб қўйди.
— Кимга тавсия қилдингиз? Ким мени стипендиат қилиб берар экан? — Сапура бироз киноя билан сўради.
— Яқин ўртоғим ёшлар ташкилотидаги раҳбарлардан бири. Шундай, шундай режамиз бор, ўзи аълочи қиз, деб тавсия қилсам «Жамоатчилик ишларида ҳам фаол қатнашиб турсин, қандайдир ташаббуслар билан ўзини кўрсатиши керак», деди.
Ҳар қандай сохталик, ҳар қандай нотабииийликни мутлақо ёқтирмайдиган Сапура учун бу таклиф ўта ёқимсиздек туюлди. Шунинг учун Толибжон билан ади-бади айтишиб ўтирмади-да, у билан алоқани узиб қўя қолди. Аввал Сапуранинг тўнини тескари кийиб юрганининг сабабини тушунолмай олдига келиб-кетиб юрган Толибжон ҳам кимларгадир «Ўзи ғалатироқ қиз эди. Гулдай чиройли, феълига кўра эрсиз қолиб кетмасин, деб у билан гаплашиб юргандим. Энди нимага ноз қиляпти, билмадим. Ажралишсак ажралишаверамиз, ўзига қийин бўлади», деган экан.
Айтилган гап айтилган жойда қолармиди? Сапуранинг қулоғига етди-ю, шу билан қиз Толибжон тарафга бошқа қайрилиб қарамади. Фақат Толибжондан эмас, барча эркак зотидан кўнгли қолди. «Нимага эришсам, ўзим эришаман, ҳеч ким менинг тақдиримга аралаша олмайди. Ҳеч қачон ҳеч қайси жиҳатдан бировга қарам бўлмайман», деган аҳди яна ҳам қатъийлашди.
Йиллар ўтди, қийналган чоғларида ҳали ўз аҳдида собит эканидан, бировга ялинмай, бировга ялтоқланмай ўз ақли, шуури, куч-қуввати билан кун кўриб келаётганидан фахрланар, ўзига ҳурмати ошарди. Аммо бир гал…
Ўшанда у хасталаниб касалхонага тушди. Биринчи бор юраги санчди. Оғриғи юрак соҳасига эмас, бутун вужудига сезилди. Шифохонада уни даволаган аёл — Гулнора Шерматовна:
— Сиз ҳаёт тарзингизни ўзгартиришингиз керак. Ўзингизни-ўзингизга яшириб, қулфлаб яшар экансиз. Сизни безовта қилаётган оғриқ сарфланмаган аёллик ва оналик меҳри, — деди.
Бу пайтга келиб у ёш жиҳатдан «опа»лик поғонасига қадам қўя бошлаган эди. Докторнинг гапларини ўз тамойилига қарама-қарши аста-секинлик билан «ҳазм» қилишга киришган кунларида ўша шифокорнинг ўзи кутилмаган бир таклиф айтди:
— Менинг сиздан икки-уч ёш катта укам бор. Ўзи спорт мактабида мураббийлик қилади. Уч йил бўлди хотини вафот этди. Ўғилчаси билан қолди. Агар рози бўлсангиз, сизни укам билан таништириб қўярдим. Агар бир-бирингизга тўғри келиб, юлдузингиз юлдузингизга тушса, бир оила бўлиб кетармидингиз!
Сапура опа келажакдаги ёлғизликни тасаввур қилиб кўрдими, ҳар ҳолда, Гулнора Шерматовнанинг бева укаси билан танишмоқчи бўлди. Аммо эркак илк танишувдаёқ Сапура опага «Жамиятда яшайсизми, унинг қонун-қоидаларига бўйсунишингиз керак. Бўлмаса, одамлар сизни телбага чиқаришади», деди.
Сапура опага эркакнинг ўғилчаси ёқиб қолган эди. Сочлари қўнғироқ, кўзлари мовий бола… Йўқ, Сапура опа ўзининг ҳаётий тамойилларини ўша болага ҳам қурбон қила олмади.
«Мен ҳеч кимга боғланиб яшамайман», деди.
Гули бу хонага кириб келганидан сўнг эҳтимол, Сапура опа ўз кечмишини ўйламагандир. Кўксида ўқтин-ўқтин уйғонадиган оғриқ ўйлашга халақит бергандир. Бу оғриқнинг босилмагани, аксинча, баттар кучайгани Сапура опани ҳийлагина безовта қила бошлади.
… Сапура опа ўрнидан туриб, сув ичмоқчи бўлди. Икки қадам юрди-да, бир-икки бор гандираклади. Аёллар «Сапура опага эътибор берманг», деб шунча уқтиришганига қарамай, Гули:
— Сизга нима бўляпти? — дея бақириб юборди.

❤29🔥6
Ҳеч ким «Бу аёл одамларга қўшилмасди», демади. Маҳалла-кўй, ишхона барча урф-одатларни бекаму кўст бажариб, марҳумани сўнгги йўлга кузатишди.
«Эҳ, Сапура опа, Сапура опа, ахир бир осмон ости, бирзамин устида яшаб, қанақа қилиб инсон инсонга муҳтож бўлмасин? Тириклигида,......
эҳтимол, жуда иродали, жуда кучли бўлса, ўзини-ўзи эплар, лекин жони чин дунёга равона бўлгач, ўзи-ўзига гўр қазиб, ўзини-ўзи кўма олмайди-ку. Гуноҳкор бандангни кечир, Аллоҳим!»
Бу гапни ким айтди, ким нола қилди, билмадим-у, лекин бу гап «Мен ўзим…» тамойили билан яшаётганларга қарата отилган тош эди.
Тамом.

❤15🤔1
ТЎРТ ХОТИНЛИЛАР ҚИССАСИ.
-Бир подшохни тўрт нафар аёли булган экан.....
»>--У ТЎРТИНЧИ аёлини жуда яхши кўрар ва уни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча яхшиликларни қиларди....
»>--УЧИНЧИСИни ҳам яхши кўрарди...лекин бир кун келиб уни ташлаб бошқа эркакга кетиб қолишини сезарди.
--ИККИНЧИси бўлса унга фақат қийналиб қолганда қарар эди. У ҳам подшоҳни дардига қулоқ солиб тингларди.
--Аммо БИРИНЧИ аёлига булса, унга кўнгил хам бурмас эди, ҳолидан ҳабар ҳам олмас эди ва хаққини адо этмасди. Лекин аёл булса подшохни яхши кўрар ва мамлакатини сақлашга тиришарди.
--Бир куни подшох бетоб булди ва улимини яқинлашганини сезгач уз-узига...
Мени туртта аёлим була туриб қабрга ёлгиз узим бораманми - деди
-Кейин туртинчи аёлга:
Мен сени бошқа аёлларимдан ортиқ яхши кўрдим ва ҳамма сўраган нарсаларингни бажо қилдим, энди мен билан бирга қабрга боришга розимисан-деди.
Аёл уйланиб ўтирмасдан....бу амримаҳол - деб бурилиб кетди.
--Учинчи аёлини чақиртириб....
Мен умрим буйи сени яхши курдим,энди мен билан қабрда шерик буласанми?-деди.
Аёл:
—Йуқ.
Хаёт чиройлидир...сен ўлгандан кейин бошқага турмушга чиқаман - деди.
..Иккинчи аёлни чақириб:
Сен қийналган вақтларимда бошпанам эдинг, энди қабрда хам рафиқам буласанми? ~ деди.
Аёл:
...Мени қулимдан келадигани сизни қабргача элтиб қуйиш халос ~ деди.
....Подшох аёлларидан эшитган жавобдан қаттиқ қайғурди.
...У шундай бир ахволда турганида узоқдан....
...Мен сиз билан бирга қабрда шерик булай ва қаерда булсангиз сиз билан биргаман деган овоз келди.
..Подшох бурилиб қараса қаровсиз ташлаб қуйган биринчи аёли озиб~тузган касал аҳволда кўз ўнгида турибди.Подшох даври~султон вақтида аёлни қаровсиз ташлаб қўйганига пушаймон булди, агар шу замонлар қайтиб келса энг куп кунгилни сенга берган булардим деб надомат чекди.
...ХАҚИҚАТНИ ОЛИБ ҚАРАГАНДА БАРЧАМИЗ ШУ 4 ХОТИНЛИ КИМСАМИЗ:
....Тўртинчиси ўз жасадимиздир.
Қанчалик жасадимизга эътибор бериб, шаҳватимизни қондирмайлик ўлган захоти жасад бизни тарк этур.
...Учинчиси молу~дунё.
У ҳам ўлган вақтимизда бизни тарк этиб бошқага кетур.
..Иккинчиси аҳл ва дустлар.
Аҳлимиз ва дўстларимиз биз учун қанчалик фидокор булмасин улар фақат бизни қабргача элитур.
..Биринчиси эса солиҳ амалларимиздир...ҳа дўстларим, бу ўша бажарган яҳши амалларимиз
....Шахватимиз, мол~дунё ва дустларимиз билан оввора булиб солих амални тарк қилдик.... вахоланки у биз билан қабрда бирга бўлур.
....Ўйлаб курингчи, агар амалингиз ҳозир инсон шаклида олдингизда гавдаланса қандай шаклда булади?
Озғин~қилтириқ ва заъиф~холсизми ёки кучли~бақуватми?
АЛЛОҲИМ ОХИРИМИЗНИ ХАЙРЛИ ҚИЛ ЁМОН ХОТИМАДАН,
ҚАБР АЗОБИДАН ЎЗИНГ САҚЛА ВА ИККИ ДУНЁ САОДАТИГА ЕТКАЗ...!
А М И Й Н . . .

❤27👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#билиб_олинг
Ҳар куни бу маҳсулотлардан истеъмол қилсангиз умуман шифокор кўригига бормайсиз...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳар куни бу маҳсулотлардан истеъмол қилсангиз умуман шифокор кўригига бормайсиз...
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍3
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
БОЗОРДАН ТОПИЛГАН ЧАҚАЛОҚ.
Латофат билан Шерзоднинг турмуш қурганларига ўн йилдан ошди. Бироқ фарзанд кўришмади. Ҳаётдан нолишмайди. Ҳамма нарсалари бор. Лекин боланинг ўрни бошқа. Улар худодан эрта-ю кеч фарзанд тилашади. Хонадон соҳиби Шерзод ички ишлар ходими, капитан. Унинг кўп вақти кўчада — ишда ўтади. Латофат уй бекаси — уззу-кун эрини кутишдан ўзга иложи йўқ.
Ҳар доимгидек Шерзод ишда навбатчи бўлиб қолди. Тун ярмидан оққанда, майор офицерлар ўтирган хона эшигидан бошини тиқиб деди:
— Капитан Тўраев, участка нозирлари билан атрофни кўздан кечириб чиқинглар-да, кейин уйга кетаверинглар.
Шерзод ўрнидан турди. Командирининг Тўраев дегани, айниқса олдига капитан деб қўшиб қўйгани унга мойдек ёқиб тушди. Икки сержант билан ҳовлига чиқди.
— Сизларга жавоб, — деди Шерзод Тўраев.
— Ўртоқ капитан, биз...
— Буйруқ муҳокама қилинмасин, — қатъий талаб қўйди капитан.
Нозирлар кетди. Шерзоднинг бир ўзи сукунат ҳукмронлиги поёнига етаётган тун бағрида теваракка зийрак боқиб, бозорча олдига келди. Ён-верини кўздан кечирди. Ўзидан сал нарироқда, бозор деворлари тубида оппоқ тугунга нигоҳи тушди. Фақат эътиборини тортгани шу бўлдики, мато қимирларди. Капитан яқинроқ бориб қаради. «Мушукнинг ёки итнинг боласидир-да» ўйлади Тўраев. Ваҳоланки, бундай бўлмади. Йўргакда тахминан икки, уч ойлик бўлиб қолган чақалоқ ётарди. Шерзод бир муддат каловланиб туриб қолди, сўнг болани қўлига олди. Узоқ ўйлагандан кейин «болакайни уйга олиб кетиш керак» деган хулосага келди. Унинг шу маҳалда бошқа чораси ҳам, яна ўйлашга ҳафсаласи ҳам йўқ эди.
Латофат ҳали уйқудан турмаган эди. Дарвоза қўнғироғининг товуши уни бир оз чўчитиб, ваҳимага солди. Қувлик билан боқувчи кўзларини ишқалаб остонада пайдо бўлиб, самимият ила сўради:
— Ким у?
— Менман, — деди Шерзод ҳаяжонли оҳангда. — Эшикни оч!
Йўргакдаги болани кўрган жувон ёқа ушлади.
— Ким бу? — деди беихтиёр. Эри бир неча сония жим бўлиб қолди.
— Бозор девори ёнидан топдим. — Орадаги сониялик сукут ўтиб гапида давом этди. — Кимлардир тирноққа зор-у кимлардир безор...
— Яратганга шукр, оҳларимиз етиб борди, бизга ҳам фарзанд ато қилди, — деди Латофат кўз ёшларини яширолмай.
Йўргакнинг ичидан боланинг шу кунларда олинган сурати чиқди. Орқа томонида «Бекзоджон уч ойлик» деган ёзуви бор эди. Эр — хотин гапни бир жойга қўйиб, агар боланинг ота — онаси топилмаса ўзлари асраб олишга қарор қилди. Шерзод Тўраев ўйлаган иш амалга ошадиган бўлди. Чақалоқнинг бирор қариндоши даъво билан чиқмади. Улар болани ўз шарифларига ўтказиб исмини «Соҳибжон» деб ўзгартиришди ҳамда Шерзоднинг хизмат сафари боис тез фурсатда бошқа туманга кўчиб кетишди.
Вақт ўтиши билан Соҳибжон улғайиб борар, эсини таниб тили чиққандан буён рассомчиликка қизиқарди. Ўзи ҳам расмлар чизиб, турли болалар кўрик танловларида иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритди. Мактаб қучоғидан учирма бўлган тенгдошлари каби Соҳибжон ҳам хужжатларини олий ўқув юртига топшириб талаба бўлди. Талабаликнинг илк босқичини самарали якунлади. У бетиним ўқиди, изланди, ўз устида ишлади. Университетда Шуҳрат Солиҳов деган кўпчиликка маълум ва машҳур домла бор эди. Шу домла шогирдлари орасида рассомликка бўлган истеъдоди учун Соҳибжонни бошқача хушларди. Йигитча ҳам бу эътиборни сезиб ва билиб юрарди.
Одатий ўқиш кунларининг бирида гуруҳ сардори:
— Соҳибжон, сизни Шуҳрат домла чақираяпти, — деди. У эшикдан чиқиб узун йўлка бўйлаб юраркан, Шуҳрат Солиҳовдай домла нега чақирганлигига ҳеч ақли етмади. Оҳиста эшик қоқди. «Киринг» деди ичкаридан келган овоз. Кейин оҳиста ўтиришга ундади.
— Ўқишларингиз яхшими?
— Раҳмат.
— Сизни чизган суратларингизни кўрдим. Менга ёқди. Шу боис шогирдим бўлсангиз деб чақиртиргандим. Йигит устозини жимгина тинглади. Унинг бесас ўтирганини кўриб домла сўради:
— Қаерда турибсиз?
— Ижарада.
— Соҳибжон сизга бир таклифим бор. Келинг, бизникига кўчиб ўтинг. Бирга яшаймиз, бирга ишлаймиз. Уйда ийманадиган ҳеч ким йўқ. Келинойингиз ва ёлғиз қизим бор.
Давоми 18:15 да

❤41👍2
Соҳибжоннинг сўз айтишга тили лол эди. Шуҳрат Солиҳов талабасидан жавоб бўлавермагач сукут аломати ризо деб тушунди. —Юкларингизга машина юборайми?......
— Йўқ.Ўзим...
— Унда кечқурун сизни уйда кутаман.
— Албатта.
— Хайр.
Кун шомга яқинлашганда амаллаб домланинг уйини топди. Эшик қўнғироғи чалинди. Дарвозани домланинг хотини Роҳила опа очиб, самимий кутиб олди. Қизи ҳам боғоят мафтункор, худди арман қизларидек кўзлари қувлик билан боқувчи, яноқлари сержило бўлиб — исми Нигина эди.
Соҳибжон тўртинчи босқичда давлат имтиҳонлари ўтаётган маҳал Шуҳрат Солиҳовнинг саъи-ҳаракатлари билан грант асосида Соҳибжон Францияга бир ойлик малака оширувчи ўқишга жўнатилди. Йигит ўзга юрт ҳавосидан баҳра оларкан ватанини, ота-онасини айниқса Нигинани бениҳоя соғинди. Юртига қайтадиган куни ҳаммага совға олди. Нигинага эса алоҳида энг яхши, энг қимматбаҳосини...
Аэропортдан тўғри Шуҳрат Солиҳовнинг уйига келган йигит эртаси куни Самарқандга ота-онасининг бағрига шошилди.
Оилавий суҳбат асносида йигит онасига Нигинада кўнгли борлигини эътироф этди. Онаси Соҳибжонга деди:
— Нигина домлангни ёлғиз қизи бўлса, узоққа қиз бермас-ов.
— Ойи, сиз бориб кўринг. Биламан, Нигинанинг ҳам менда кўнгли бор.
Шундай қилиб совчилик кўнгилдагидек ўтиб, ҳар икки томон келишиб тўй қилинди. Шуҳрат Солиҳов куёвига машина совға қилди. Сўнг Соҳибжоннинг топган-тутганларига дадаси ҳамда қайнотаси кўмаклашиб уй олиб берди. Орадан ўтаётган фурсат оилани бахт дарахтига махкамроқ ва мустаҳкамроқ боғлади. Нигина ўғил кўрди.
Вақт тўфондек учади. Ана шу тўфон Роҳила опани дардга чалинтириб кетди. Тез-тез соғлиги ёмонлашадиган бўлди.
Одатий кунларнинг бирида Соҳибжон ишдан қайтаркан, рафиқаси қўнғироқ қилиб онасининг ҳолидан хабар олиб келишини сўради. У ашинасини қайнотасининг ҳовлиси томон бурди. Манзилга етиб келганида дарвоза қия очиқ эди. Ичкари одимларкан уйнинг пешайвонида қайнонасининг ухлаб ётганига кўзи тушди. Олдига бориб ўтирди. Пича вақт ўтиб одам нафасидан уйғонган аёл шошиб ўрнидан турди. Лаҳзалик шошилиш вақтида қўлида қучоқлаб уйқуга кетган сурат пастга тушиб кетганини сезмади. Ҳол-аҳвол сўралиб, Соҳибжон ердаги расмни қўлига олиб деди:
— Ҳали келсам қўлингизда экан. Пастга тушиб кетди. Қайнонасига узатишдан олдин суратга кўз югиртирди. Қўлидаги расм уйидаги сурат билан бир хил эди. Ортидаги ёзув ҳам ўша — «Бекзоджон уч ойлик». Кейин қайнонасини сўроққа тутди:
— Бу кимнинг ёшлиги?
— Ўғлим, дардманлигимнинг давоси шу суратда!
Соҳибжоннинг юраги музлаб кетди. Ахир онаси Латофат опа расмни кўрсатиб «Ўғлим бу сенсан» демаганмиди! «Нега Бекзод деб ёзилган» деб сўраганида «Дадангга кўпроқ Соҳибжон исми ёқарди, шунинг учун ўзгартирганмиз» деганди-ку. Йигит узоқ хаёл сурди, кейин майингина шивирлади:
— Тушунмадим. Бу суратнинг сизга нима алоқаси бор?
— Ўғлим, орадан шунча йиллар ўтди. Бошимиздан ўтган воқеаларни ҳеч кимга айтмадик. Нигина ҳам билмайди. Сабр билан эшитсангиз сизга кўнглимни ёрай. Зора енгил тортсам! Соҳибжон «эшитаман» дегандек бош чайқади.
— Домлангиз билан институтда бирга ўқирдик. Бир-биримизни ёқтирардик. У кишига жуда ишонардим. Ана шундай кучли ишонч билан баъзида у кишининг ижара уйида тунаб қолардим. Кунларнинг бирида ҳомиладор эканлигимни билиб қолдим. Мен тўй қиламиз дедим. Уйига қўнғироқ қилган экан отаси «Бу йил уйлантира олмаймиз» дебди. Бу гапдан кейин Шуҳрат ака бошқа ижара уй топди. Бирга яшай бошладик. Курсдошларимиз ҳам сезмади. Кўзим ёришига яқин қолган ойларда дарсларга қатнамадим. Фарзандимиз туғилди — Бекзоджон. У уч ойлик бўлганда раҳматли қайнотам қўнғироқ қилиб «Ўша самарқандлик қизга уйланасанми» дебди.
Тўй кунига икки кун қолганда болани нима қилишни ўйлаб қолдик. Шуҳрат ака «Меҳрибонлик уйи»га топширамиз, тўйдан кейин келиб қайтариб оламиз деди.Мен аҳмоқ кўнмадим. Уйга олиб кетаман, ойимга бераман деб туриб олдим.Кечги поеъздга чипта олиб йўлга тушдим. Самарқанд вокзалига тушганимда вақт ярим тундан оғиб, тонг отишига икки-уч соатлар қолган эди. Вокзалнинг ёнгинасидаги бозорчани кўриб ўйланиб қолдим. Бекзоджонни уйга олиб борсам ота-онам нима дейди. Акаларим нақ ўлдириб қўя қолар.
Давоми 19:10 да

❤40
Қариндош-уруғ, қўни-қўшни, маҳалла — кўй дегандек... Бир қарорга келдим: Болани бозор девори ёнида қолдираман.......
Сал туриб одамлар ғимирлаб қолишади. Бирор яхши инсон чиқиб олибкетар дедим-у ўйлаганимни амалга оширишга киришдим. Болани йўргаклаб, орасига мана шу суратнинг иккинчисини жойладим, — дея Роҳила опа расмга турмилиб йиғлаб юборди. Соҳибжоннинг аҳволи уникидан бир оз тузук эди, холос. — Болани девор ёнига қўйиб ўзим нарироқда пойлаб турдим. Кимдир ўша томонга юрди. Болани кўриб қўлига олди. Кейин уни кўтариб чироқ нурларидан ўтди-ю қоронғуликка сингиб кетди. Юзини кўролмадим. Лекин эгнидаги кийим милиция формаси эканлигини пайқадим. Домлангиз билан тошкентга қайтганимиздан кейин у киши мендан анчагача хафа бўлиб юрди. Лекин ғишт қолипдан кўчган, ўн жойимни ўймайин бефойда...
Соҳибжон бошқа тинглолмади. Унинг бошини ўзининг ўй-хаёллари чулғаб олди. Роҳила опанинг ўғлини бошқа кўрмагани, умрининг охирида лоақал бир марта дийдорлашгиси келаётгани ҳақида айтганлари умуман аҳамиятсиздек туюлди.
У онасининг «суратдаги чақалоқ сенсан» деганидан тортиб, қайнонасининг «эгнида милиция формаси бор эди» деган сўзларини кўнглидаги шубҳа билан бир келмаслигини чин дилдан истарди.
— Роҳила опа ташлаб кетган гўдак менман. Менинг отам офицер, демак мен бу аёлнинг ўғлиман. Унинг хаёллари қатъий ҳукм чиқарди. Бутун оламга изтиробли боқди кўзлари. Куёвининг аҳволини кўрган қайнона айтганларимдан кучли таъсирланди деб чой қуйиб узатди. Соҳибжон эса ўрнидан турди-да машинасига ўтириб жўнаб кетди.
Уйдаги сандиқларни титкиларкан ниҳоят излаганини топди. Расмга тикилиб қўшни хонада гурунглашиб ўтирган ота-онасидан сўради:
— Ойи, дада суратдаги болакай менман-а?
— Ҳа, — деди улар баравар. — Ҳа-да, ким ҳам бўларди, — такрорлади отаси. Йигит уларни бошқа безовта қилмади.
Тун. Ҳаммалари уйқуга ётаркан, ота-онасининг суҳбати бехос қулоғига чалинди. Онаси зорланди:
— Дадаси, неча марта айтдим зорманда суратни йўқотайлик деб. Ана, ўғлим ниманидир сезган... Бир умр ота-онаси келиб олиб кетишидан чўчиб яшадим.
— Қўй, онаси, ҳеч нарса бўлгани йўқ-ку. Уни ҳеч ким олиб кетмайди. Шунчаки сўради-да. Соҳибжонни биз катта қилдик. Вояга етказдик. У бизнинг ўғлимиз, бировга бериб қўймаймиз. Ўша тунни яхши эслайман. Вокзал ёнидаги бозорча олдидан топгандим уни. Кимлардир боладан безор бўлганда, биз тирноққа зор эдик. Уни ҳеч кимга бермаймиз, ҳеч кимга, — ҳар сўзини дона-дона қилиб гапирарди Шерзод ака хотинига.
Энди Соҳибжонда ҳеч қандай шубҳа қолмади. Шерзод Тўраев ва Латофат опа уни асраб олган ота-онаси, Шуҳрат Солиҳов ҳамда Роҳила опалар туққан аммо воз кечган ота-онаси эканлигига у амин бўлди. Соҳибжон ҳозир бу нарсалар ҳақида ўйламасди. Унинг қалбини бундан минг чандон ортиқроқ ғам кемирарди.
— Наҳот Нигина менга сингил... Наҳот ўз синглим билан... Бу савол бир неча кунда уни адо қилаёзди. Кимдан қандай қилиб, нимани сўрашни билмади.
Бироқ ўша кундан бошлаб Соҳибжон ҳеч кимга чурқ этмасдан Францияга ҳужжат тўғрилай бошлади. Ва тез муддатда оиласи билан жўнаб кетди. Унинг бу ишига ҳамма ҳайрон эди. Эрининг уйига қўнғироқ қилишга ҳам рухсат бермагани Нигинани қаттиқ ранжитди.
Соҳибжон аёлига яқинлашмай қўйди. Аламини ишдан олди. Сўнг миясига келган фикрни амалга оширишга киришди. У тақдири ҳақида китоб ёза бошлади.
Азоб ва изтиробларга, жавобсиз саволларга тўлиб бир неча ой ўтди.
Ёзганлари «Хазонларда қолган кунларим» номи билан нашрдан чиқди. Соҳибжон китобга ўзининг ҳаётини туширди. Ўша хазонли тунда ташлаб кетилганидан тортиб, бугунги кунигача ёзди.
Йигит китобнинг илк нусхасига уч ойлик Бекзоднинг суратини солиб ота-онаси, қайнота-қайнонасига юборди. Шерзод ака билан Латофат опа тушунмади. Бироқ домла билан Роҳила опа ҳангу-манг эди. Китобни олган кундан домланинг аёли тўшакка михланди.
Шуҳрат ака куёви билан қизига телеграмма жўнатди.

❤31
Улар етиб келишганида Роҳила опа сўнгги нафасларини олаётганди. Аёл Соҳибжонни ёнига чорлади, нафаси бўғзига тиқилиб базўр пичирлади:
— Мени кечир ўғлим!
Онасини сўнгги йўлга кузатаркан, Соҳибжон куюниб йиғлади. Бу куюнчакликни ҳамма ўзича мушоҳада қилди, ўзича тушунди. Қабр бошидан қайтганларида домла Соҳибжонга уйдаги сандиқдан пул олиб чиқишни буюрди. Йигит сандиқни очди......
Бир четида турган қутичани кўрди. Қўлига олиб қопқоғини кўтарди. Қутичанинг ичида уюм хатлар бор эди. Энди қутичанинг оғзини ёпишга шайланган эди, бир мактубнинг устидаги ёзув эътиборини тортди. Афтидан у яқиндагина келганди. Хатни очиб ўқиди:
—... 01 — сонли «Меҳрибонлик уйи» маъмуриятидан... Шуҳрат Солиҳовга.
Йигит қайнотасининг «меҳрибонлик уйи» билан қандай боғлиқлиги борлигига қизиқиб номага кўз югиртирди:
—... Сизлар шарифингизга расмийлаштириб, фарзандликка олган Нигина Солиҳовага яхши тарбия берганларингиз учун ташаккур билдирамиз...

🔥22👍14❤11