📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#билиб_олинг

Ҳар куни бу маҳсулотлардан истеъмол қилсангиз умуман шифокор кўригига бормайсиз...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5👍3
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
БОЗОРДАН ТОПИЛГАН ЧАҚАЛОҚ.

Латофат билан Шерзоднинг турмуш қурганларига ўн йилдан ошди. Бироқ фарзанд кўришмади. Ҳаётдан нолишмайди. Ҳамма нарсалари бор. Лекин боланинг ўрни бошқа. Улар худодан эрта-ю кеч фарзанд тилашади. Хонадон соҳиби Шерзод ички ишлар ходими, капитан. Унинг кўп вақти кўчада — ишда ўтади. Латофат уй бекаси — уззу-кун эрини кутишдан ўзга иложи йўқ.
Ҳар доимгидек Шерзод ишда навбатчи бўлиб қолди. Тун ярмидан оққанда, майор офицерлар ўтирган хона эшигидан бошини тиқиб деди:
— Капитан Тўраев, участка нозирлари билан атрофни кўздан кечириб чиқинглар-да, кейин уйга кетаверинглар.
Шерзод ўрнидан турди. Командирининг Тўраев дегани, айниқса олдига капитан деб қўшиб қўйгани унга мойдек ёқиб тушди. Икки сержант билан ҳовлига чиқди.
— Сизларга жавоб, — деди Шерзод Тўраев.
— Ўртоқ капитан, биз...
— Буйруқ муҳокама қилинмасин, — қатъий талаб қўйди капитан.
Нозирлар кетди. Шерзоднинг бир ўзи сукунат ҳукмронлиги поёнига етаётган тун бағрида теваракка зийрак боқиб, бозорча олдига келди. Ён-верини кўздан кечирди. Ўзидан сал нарироқда, бозор деворлари тубида оппоқ тугунга нигоҳи тушди. Фақат эътиборини тортгани шу бўлдики, мато қимирларди. Капитан яқинроқ бориб қаради. «Мушукнинг ёки итнинг боласидир-да» ўйлади Тўраев. Ваҳоланки, бундай бўлмади. Йўргакда тахминан икки, уч ойлик бўлиб қолган чақалоқ ётарди. Шерзод бир муддат каловланиб туриб қолди, сўнг болани қўлига олди. Узоқ ўйлагандан кейин «болакайни уйга олиб кетиш керак» деган хулосага келди. Унинг шу маҳалда бошқа чораси ҳам, яна ўйлашга ҳафсаласи ҳам йўқ эди.
Латофат ҳали уйқудан турмаган эди. Дарвоза қўнғироғининг товуши уни бир оз чўчитиб, ваҳимага солди. Қувлик билан боқувчи кўзларини ишқалаб остонада пайдо бўлиб, самимият ила сўради:
— Ким у?
— Менман, — деди Шерзод ҳаяжонли оҳангда. — Эшикни оч!
Йўргакдаги болани кўрган жувон ёқа ушлади.
— Ким бу? — деди беихтиёр. Эри бир неча сония жим бўлиб қолди.
— Бозор девори ёнидан топдим. — Орадаги сониялик сукут ўтиб гапида давом этди. — Кимлардир тирноққа зор-у кимлардир безор...
— Яратганга шукр, оҳларимиз етиб борди, бизга ҳам фарзанд ато қилди, — деди Латофат кўз ёшларини яширолмай.
Йўргакнинг ичидан боланинг шу кунларда олинган сурати чиқди. Орқа томонида «Бекзоджон уч ойлик» деган ёзуви бор эди. Эр — хотин гапни бир жойга қўйиб, агар боланинг ота — онаси топилмаса ўзлари асраб олишга қарор қилди. Шерзод Тўраев ўйлаган иш амалга ошадиган бўлди. Чақалоқнинг бирор қариндоши даъво билан чиқмади. Улар болани ўз шарифларига ўтказиб исмини «Соҳибжон» деб ўзгартиришди ҳамда Шерзоднинг хизмат сафари боис тез фурсатда бошқа туманга кўчиб кетишди.
Вақт ўтиши билан Соҳибжон улғайиб борар, эсини таниб тили чиққандан буён рассомчиликка қизиқарди. Ўзи ҳам расмлар чизиб, турли болалар кўрик танловларида иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритди. Мактаб қучоғидан учирма бўлган тенгдошлари каби Соҳибжон ҳам хужжатларини олий ўқув юртига топшириб талаба бўлди. Талабаликнинг илк босқичини самарали якунлади. У бетиним ўқиди, изланди, ўз устида ишлади. Университетда Шуҳрат Солиҳов деган кўпчиликка маълум ва машҳур домла бор эди. Шу домла шогирдлари орасида рассомликка бўлган истеъдоди учун Соҳибжонни бошқача хушларди. Йигитча ҳам бу эътиборни сезиб ва билиб юрарди.
Одатий ўқиш кунларининг бирида гуруҳ сардори:
— Соҳибжон, сизни Шуҳрат домла чақираяпти, — деди. У эшикдан чиқиб узун йўлка бўйлаб юраркан, Шуҳрат Солиҳовдай домла нега чақирганлигига ҳеч ақли етмади. Оҳиста эшик қоқди. «Киринг» деди ичкаридан келган овоз. Кейин оҳиста ўтиришга ундади.
— Ўқишларингиз яхшими?
— Раҳмат.
— Сизни чизган суратларингизни кўрдим. Менга ёқди. Шу боис шогирдим бўлсангиз деб чақиртиргандим. Йигит устозини жимгина тинглади. Унинг бесас ўтирганини кўриб домла сўради:
— Қаерда турибсиз?
— Ижарада.
— Соҳибжон сизга бир таклифим бор. Келинг, бизникига кўчиб ўтинг. Бирга яшаймиз, бирга ишлаймиз. Уйда ийманадиган ҳеч ким йўқ. Келинойингиз ва ёлғиз қизим бор.

Давоми 18:15 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41👍2
Соҳибжоннинг сўз айтишга тили лол эди. Шуҳрат Солиҳов талабасидан жавоб бўлавермагач сукут аломати ризо деб тушунди. —Юкларингизга машина юборайми?......

— Йўқ.Ўзим...
— Унда кечқурун сизни уйда кутаман.
— Албатта.
— Хайр.
Кун шомга яқинлашганда амаллаб домланинг уйини топди. Эшик қўнғироғи чалинди. Дарвозани домланинг хотини Роҳила опа очиб, самимий кутиб олди. Қизи ҳам боғоят мафтункор, худди арман қизларидек кўзлари қувлик билан боқувчи, яноқлари сержило бўлиб — исми Нигина эди.
Соҳибжон тўртинчи босқичда давлат имтиҳонлари ўтаётган маҳал Шуҳрат Солиҳовнинг саъи-ҳаракатлари билан грант асосида Соҳибжон Францияга бир ойлик малака оширувчи ўқишга жўнатилди. Йигит ўзга юрт ҳавосидан баҳра оларкан ватанини, ота-онасини айниқса Нигинани бениҳоя соғинди. Юртига қайтадиган куни ҳаммага совға олди. Нигинага эса алоҳида энг яхши, энг қимматбаҳосини...
Аэропортдан тўғри Шуҳрат Солиҳовнинг уйига келган йигит эртаси куни Самарқандга ота-онасининг бағрига шошилди.
Оилавий суҳбат асносида йигит онасига Нигинада кўнгли борлигини эътироф этди. Онаси Соҳибжонга деди:
— Нигина домлангни ёлғиз қизи бўлса, узоққа қиз бермас-ов.
— Ойи, сиз бориб кўринг. Биламан, Нигинанинг ҳам менда кўнгли бор.
Шундай қилиб совчилик кўнгилдагидек ўтиб, ҳар икки томон келишиб тўй қилинди. Шуҳрат Солиҳов куёвига машина совға қилди. Сўнг Соҳибжоннинг топган-тутганларига дадаси ҳамда қайнотаси кўмаклашиб уй олиб берди. Орадан ўтаётган фурсат оилани бахт дарахтига махкамроқ ва мустаҳкамроқ боғлади. Нигина ўғил кўрди.
Вақт тўфондек учади. Ана шу тўфон Роҳила опани дардга чалинтириб кетди. Тез-тез соғлиги ёмонлашадиган бўлди.
Одатий кунларнинг бирида Соҳибжон ишдан қайтаркан, рафиқаси қўнғироқ қилиб онасининг ҳолидан хабар олиб келишини сўради. У ашинасини қайнотасининг ҳовлиси томон бурди. Манзилга етиб келганида дарвоза қия очиқ эди. Ичкари одимларкан уйнинг пешайвонида қайнонасининг ухлаб ётганига кўзи тушди. Олдига бориб ўтирди. Пича вақт ўтиб одам нафасидан уйғонган аёл шошиб ўрнидан турди. Лаҳзалик шошилиш вақтида қўлида қучоқлаб уйқуга кетган сурат пастга тушиб кетганини сезмади. Ҳол-аҳвол сўралиб, Соҳибжон ердаги расмни қўлига олиб деди:
— Ҳали келсам қўлингизда экан. Пастга тушиб кетди. Қайнонасига узатишдан олдин суратга кўз югиртирди. Қўлидаги расм уйидаги сурат билан бир хил эди. Ортидаги ёзув ҳам ўша — «Бекзоджон уч ойлик». Кейин қайнонасини сўроққа тутди:
— Бу кимнинг ёшлиги?
— Ўғлим, дардманлигимнинг давоси шу суратда!
Соҳибжоннинг юраги музлаб кетди. Ахир онаси Латофат опа расмни кўрсатиб «Ўғлим бу сенсан» демаганмиди! «Нега Бекзод деб ёзилган» деб сўраганида «Дадангга кўпроқ Соҳибжон исми ёқарди, шунинг учун ўзгартирганмиз» деганди-ку. Йигит узоқ хаёл сурди, кейин майингина шивирлади:
— Тушунмадим. Бу суратнинг сизга нима алоқаси бор?
— Ўғлим, орадан шунча йиллар ўтди. Бошимиздан ўтган воқеаларни ҳеч кимга айтмадик. Нигина ҳам билмайди. Сабр билан эшитсангиз сизга кўнглимни ёрай. Зора енгил тортсам! Соҳибжон «эшитаман» дегандек бош чайқади.
— Домлангиз билан институтда бирга ўқирдик. Бир-биримизни ёқтирардик. У кишига жуда ишонардим. Ана шундай кучли ишонч билан баъзида у кишининг ижара уйида тунаб қолардим. Кунларнинг бирида ҳомиладор эканлигимни билиб қолдим. Мен тўй қиламиз дедим. Уйига қўнғироқ қилган экан отаси «Бу йил уйлантира олмаймиз» дебди. Бу гапдан кейин Шуҳрат ака бошқа ижара уй топди. Бирга яшай бошладик. Курсдошларимиз ҳам сезмади. Кўзим ёришига яқин қолган ойларда дарсларга қатнамадим. Фарзандимиз туғилди — Бекзоджон. У уч ойлик бўлганда раҳматли қайнотам қўнғироқ қилиб «Ўша самарқандлик қизга уйланасанми» дебди.
Тўй кунига икки кун қолганда болани нима қилишни ўйлаб қолдик. Шуҳрат ака «Меҳрибонлик уйи»га топширамиз, тўйдан кейин келиб қайтариб оламиз деди.Мен аҳмоқ кўнмадим. Уйга олиб кетаман, ойимга бераман деб туриб олдим.Кечги поеъздга чипта олиб йўлга тушдим. Самарқанд вокзалига тушганимда вақт ярим тундан оғиб, тонг отишига икки-уч соатлар қолган эди. Вокзалнинг ёнгинасидаги бозорчани кўриб ўйланиб қолдим. Бекзоджонни уйга олиб борсам ота-онам нима дейди. Акаларим нақ ўлдириб қўя қолар.

Давоми 19:10 да
❤40
Қариндош-уруғ, қўни-қўшни, маҳалла — кўй дегандек... Бир қарорга келдим: Болани бозор девори ёнида қолдираман.......

Сал туриб одамлар ғимирлаб қолишади. Бирор яхши инсон чиқиб олибкетар дедим-у ўйлаганимни амалга оширишга киришдим. Болани йўргаклаб, орасига мана шу суратнинг иккинчисини жойладим, — дея Роҳила опа расмга турмилиб йиғлаб юборди. Соҳибжоннинг аҳволи уникидан бир оз тузук эди, холос. — Болани девор ёнига қўйиб ўзим нарироқда пойлаб турдим. Кимдир ўша томонга юрди. Болани кўриб қўлига олди. Кейин уни кўтариб чироқ нурларидан ўтди-ю қоронғуликка сингиб кетди. Юзини кўролмадим. Лекин эгнидаги кийим милиция формаси эканлигини пайқадим. Домлангиз билан тошкентга қайтганимиздан кейин у киши мендан анчагача хафа бўлиб юрди. Лекин ғишт қолипдан кўчган, ўн жойимни ўймайин бефойда...
Соҳибжон бошқа тинглолмади. Унинг бошини ўзининг ўй-хаёллари чулғаб олди. Роҳила опанинг ўғлини бошқа кўрмагани, умрининг охирида лоақал бир марта дийдорлашгиси келаётгани ҳақида айтганлари умуман аҳамиятсиздек туюлди.
У онасининг «суратдаги чақалоқ сенсан» деганидан тортиб, қайнонасининг «эгнида милиция формаси бор эди» деган сўзларини кўнглидаги шубҳа билан бир келмаслигини чин дилдан истарди.
— Роҳила опа ташлаб кетган гўдак менман. Менинг отам офицер, демак мен бу аёлнинг ўғлиман. Унинг хаёллари қатъий ҳукм чиқарди. Бутун оламга изтиробли боқди кўзлари. Куёвининг аҳволини кўрган қайнона айтганларимдан кучли таъсирланди деб чой қуйиб узатди. Соҳибжон эса ўрнидан турди-да машинасига ўтириб жўнаб кетди.
Уйдаги сандиқларни титкиларкан ниҳоят излаганини топди. Расмга тикилиб қўшни хонада гурунглашиб ўтирган ота-онасидан сўради:
— Ойи, дада суратдаги болакай менман-а?
— Ҳа, — деди улар баравар. — Ҳа-да, ким ҳам бўларди, — такрорлади отаси. Йигит уларни бошқа безовта қилмади.
Тун. Ҳаммалари уйқуга ётаркан, ота-онасининг суҳбати бехос қулоғига чалинди. Онаси зорланди:
— Дадаси, неча марта айтдим зорманда суратни йўқотайлик деб. Ана, ўғлим ниманидир сезган... Бир умр ота-онаси келиб олиб кетишидан чўчиб яшадим.
— Қўй, онаси, ҳеч нарса бўлгани йўқ-ку. Уни ҳеч ким олиб кетмайди. Шунчаки сўради-да. Соҳибжонни биз катта қилдик. Вояга етказдик. У бизнинг ўғлимиз, бировга бериб қўймаймиз. Ўша тунни яхши эслайман. Вокзал ёнидаги бозорча олдидан топгандим уни. Кимлардир боладан безор бўлганда, биз тирноққа зор эдик. Уни ҳеч кимга бермаймиз, ҳеч кимга, — ҳар сўзини дона-дона қилиб гапирарди Шерзод ака хотинига.
Энди Соҳибжонда ҳеч қандай шубҳа қолмади. Шерзод Тўраев ва Латофат опа уни асраб олган ота-онаси, Шуҳрат Солиҳов ҳамда Роҳила опалар туққан аммо воз кечган ота-онаси эканлигига у амин бўлди. Соҳибжон ҳозир бу нарсалар ҳақида ўйламасди. Унинг қалбини бундан минг чандон ортиқроқ ғам кемирарди.
— Наҳот Нигина менга сингил... Наҳот ўз синглим билан... Бу савол бир неча кунда уни адо қилаёзди. Кимдан қандай қилиб, нимани сўрашни билмади.
Бироқ ўша кундан бошлаб Соҳибжон ҳеч кимга чурқ этмасдан Францияга ҳужжат тўғрилай бошлади. Ва тез муддатда оиласи билан жўнаб кетди. Унинг бу ишига ҳамма ҳайрон эди. Эрининг уйига қўнғироқ қилишга ҳам рухсат бермагани Нигинани қаттиқ ранжитди.
Соҳибжон аёлига яқинлашмай қўйди. Аламини ишдан олди. Сўнг миясига келган фикрни амалга оширишга киришди. У тақдири ҳақида китоб ёза бошлади.
Азоб ва изтиробларга, жавобсиз саволларга тўлиб бир неча ой ўтди.
Ёзганлари «Хазонларда қолган кунларим» номи билан нашрдан чиқди. Соҳибжон китобга ўзининг ҳаётини туширди. Ўша хазонли тунда ташлаб кетилганидан тортиб, бугунги кунигача ёзди.
Йигит китобнинг илк нусхасига уч ойлик Бекзоднинг суратини солиб ота-онаси, қайнота-қайнонасига юборди. Шерзод ака билан Латофат опа тушунмади. Бироқ домла билан Роҳила опа ҳангу-манг эди. Китобни олган кундан домланинг аёли тўшакка михланди.
Шуҳрат ака куёви билан қизига телеграмма жўнатди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31
Улар етиб келишганида Роҳила опа сўнгги нафасларини олаётганди. Аёл Соҳибжонни ёнига чорлади, нафаси бўғзига тиқилиб базўр пичирлади:
— Мени кечир ўғлим!
Онасини сўнгги йўлга кузатаркан, Соҳибжон куюниб йиғлади. Бу куюнчакликни ҳамма ўзича мушоҳада қилди, ўзича тушунди. Қабр бошидан қайтганларида домла Соҳибжонга уйдаги сандиқдан пул олиб чиқишни буюрди. Йигит сандиқни очди......

​​​​​​Бир четида турган қутичани кўрди. Қўлига олиб қопқоғини кўтарди. Қутичанинг ичида уюм хатлар бор эди. Энди қутичанинг оғзини ёпишга шайланган эди, бир мактубнинг устидаги ёзув эътиборини тортди. Афтидан у яқиндагина келганди. Хатни очиб ўқиди:
—... 01 — сонли «Меҳрибонлик уйи» маъмуриятидан... Шуҳрат Солиҳовга.
Йигит қайнотасининг «меҳрибонлик уйи» билан қандай боғлиқлиги борлигига қизиқиб номага кўз югиртирди:
—... Сизлар шарифингизга расмийлаштириб, фарзандликка олган Нигина Солиҳовага яхши тарбия берганларингиз учун ташаккур билдирамиз...

Тамом.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥22👍14❤11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир эркакнинг хаётида фақатгина бир марта мана шундай аёл берилади...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🔥5
✨🌙Ҳ А Й Р Л И Т У Н!🌙✨


🌙✨Чиройли сўзларни фақат
эшитиш эмас, уни кимларгадур
айтиш кераклигини ҳам
унутманг! Зеро ширин сўзга
арзийдигон қанча яқин
инсонларимиз бор.

🌙✨Бир-бирига керакли
инсонлар доим Бир-биридан
узоқда
яшаркан. Шундай
бўлса ҳам борига шукр!🤗🥰

✨🌙ҲАЙРЛИ ТУН УЗОКДАГИ
ЯҚИНЛАРИМ!🌙✨

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌷

Чоршанба тонгингиз хайрли бўлсин!

✨ АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
🤲 Кўнглингизни хотиржам,
✨ Юзингизни нурли қилсин,
🤲 Қалб дунёингиздаги орзуларингиз,
✨ Ниятлариз ижобат бўлсин!
🤲 Танангизни саломатлик,
✨ Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🤲 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
🤲 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
ШУКРОНА КЕЛТИР

Аста тонг отмоқда сокин, мусаффо,
Қалбингни мунаввар нурларга тўлдир,
Яшамоқ бахт эрур, тириклик сафо,
Гузал кунларингга шукрона келтир.

Умр ҳам ўтмоқда сойлардек шошиб,
Гоҳ сокин,гоҳ мавжли тўлқиндай тошиб,
Бош узра қуёш ҳам кулар нур сочиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Ўткинчи ҳисларла яшама зинҳор
Кенгга кенг дунёдир, торлар учун тор,
Ғанимат ҳаммаси,ғанимат дийдор,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Умрингни энг гўзал кўклами бу пайт,
Нафс,кибр,разолат йўлларидан қайт,
Аллоҳга минг бора ҳамду сано айт,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Шунчаки яшама рўёлар ютиб,
Боғритош диллардан муҳаббат кутиб,
Азиз инсонларинг қўлидан тутиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Яшамоқ бахт эрур,тириклик ҳилқат,
Қара нур ёғмоқда осмондан қат,қат,
Умрлар ўткинчи,кунлар ғанимат,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

✍Хуршид Карим

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍6❤5
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
ҚАСОС...

Найим босинкираб уйгонди. Шундокки-на деразасининг тагида бури улиди. Уттиз йилдирки овчилик билан шугулланиб, тумшуги остига бурининг келиб улишини нафакат шохиди булган, хатто, эшитмаган хам эди.
Тогнинг энг куркинчли жонзоти хисобланган бури увиллашда давом этарди. Ота-боболардан колган удумларга кура жонзотларнинг, айникса, бурининг узок увиллаши яхшилик аломати эмас. Шу боис Найимнинг хонадонида бирпасда нотинчлик пайдо булди. Хотини Буритош хам аллакачон тушакдан чикиб, уй уртасида тик туриб олган. Овчи тезда узини босиб олди-да, дераза ёнидаги михга илинган овчи бобосидан колган милтикни кулга олди
Кушни хонада хам нотинчлик пайдо булди. Угли, келини ва набираси хам аллакачон уйгонган эди. Юраги увушиб, негадир куркиб, милтикни кутариб, ховлига чикди. Кушниси Салим мерган хам аллакачон ов милтиги билан супасининг устида эди. Кичкина тог кишлогида атиги 8-10 чогли хонадон булиб, айрим кушнилар уртасида, хатто, девор хам йук эди. Кояли дарага жойлашган бу кишлокча водийдан анча юкорида булиб, тошдан-тошга урилиб, тез окадиган Оксувнинг киргогида жойлашган, кишлок рупарасида баланд чакил тог сой буйлаб чузилиб кетган эди. Бури чакил тогнинг устида, Найим овчи уйининг рупарасида чункайиб утириб, шу хонадонга караб улиётган эди.
Кизик холат. Чупонлар хонадонларида икки-учтадан бурибосар итлар булишига карамай, бирортаси вовуллагани йук. Хаммаси писиб, куркканидан каерларгадир беркиниб, ётган жойидан чикмай турарди.
Февралнинг хаво очик кечаларидан бири. Анчагина тулишиб колган ой хам айни шу Найимнинг ховлиси устида тухтаб колгандай. Тулин ойнинг ёгдуси улиётган бурини, кулида милтик булишига карамай, куркувдан даг-даг калтираётган Найимга аник-тиник курсатарди. Найим узининг овчиларга хос уткир кузлари билан кечаги бурини аник таниди. Вахшийларча улиётган бурининг кузларидан ут чакнарди. Овчининг куркуви босилмаган булса-да нимадир килиш кераклигини уйлаб, учи бурига каратилган милтикнинг тепкисини босди. Худди шуни кутиб тургандек, олдинма-кетин кушнининг хам милтиги гумбурлади. Бури урнидан сакраб турди-да, узини каккайиб турган тошнинг панасига олди.
Калтироги босилмаган Найим кайтиб уйга кирар экан, кечаги вокеа куз олдидан бирма-бир ута бошлади. Кеча кундузи хаво очик, анча илик эди. Найим милтигини елкасига осиб, бир халтага хар доимгидек нон-понини солиб, овга чикди. Чакил тогдан бир амаллаб ошиб кейинги сойга хам тушди
Лекин хеч нарса овлай олмади. Хотинига уч-туртта какликми ёки бирор кушми овлаб келаман деган эди.
У канчалик синчков, сезгир, устомон булмасин, ови бароридан келмади. Унинг орияти кузиди-да, яна бир кир ошиб, бурижарни мулжаллаб борди. Кекса тол тагидан чикадиган чашма сувини ёкалаб, катта чакилтошнинг ёнидан доимий юрадиган сукмогидан утиб, куз олдида ястанган чукур жарликка каради-да, бирдан тухтаб, узини оркага, тошнинг панасига олди.
Шундоккина катта ёнгок дарахти остида Найим овчидан атиги эллик метрча узокликда иккита бахайбат бури бир-бири билан уйнашарди. Улар бир-бирларини йикитишар, сунг яна ялаб-ялкашар, исканишар эди. Булар ургочи ва эркак бурилар булиб, жондорларнинг илакишган пайти эди. Одамзод хидини, шарпасини узокдан пайкатидиган жондорлар шу пайт хеч нарсани сезмадилар.
Найим овчи пайтдан фойдаланиб колишни истади. Бу она табиатга бури каби мард, жасур жонзот хам кераклиги, яратган эгам уни бехосият яратмаганлиги хакида уйлаб хам утирмади. Куз олдидаги буриларга тайёр улжа деб караб, милтиги учини бурилардан бирига тугрилаб, тепкини босди.
Гумбурлаган овоздан бурижарнинг хар бир тоши гуё кимирлаб, барча жонзотлар бир зум карахтланиб, колди, шекилли. Ук теккан она бури илкис сакрамокчи булди-ю, лекин бирпас муаллак колиб, унг томонга йикилди. Панадан чиккан овчи буни аник курди. Иккинчи жондор эса, гуё хозир гажиб ташлашга тайёрдек, овчига ёмон тикилди. Бурининг карашидан курккан овчи бирдан милтик учини унга тугрилади. Бирок отиб улгурмасдан, бури бир сакраб жарга тушиб кетди...
- Ана шу кечаги бури, мен уни танидим, - деди Найим хотинига. - Демак, у мендан касос олмокчи.

Давоми 8:00 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28👍2🔥2
- Куйинг, куркитманг дадаси, - деди хотини Буритош. - Шунча йиллардан бери овчилик......

з. Куй-кузилари-мизни асраш учун канча буриларни улдирдиз, хеч кайсиси касос олгани йук-ку.
Боши гувиллаб огриб, кайфияти тушган Найим эрталабгача хам бир чирим ухлолмади. Эртаси куни барча кишлок-дошлар йигилишиб, бурининг бу килигини мухокама килишди. Агар жондор хавф соладиган булса, биргалашиб курашамиз деб келишдилар.
Тунги соат учлар чамаси. Худди кечагидек, кишлокка кечаги жойдан хам якинрок келиб, бури яна улий бошлади. Найим уйгониб кетиб, жон холатда кеча тайёрлаб куйган уклоглик милтикка кул чузди. Тезда кийиниб, супага чикди. Бугун кушни ховлининг супасидан туриб, бурига караб биринчи ук отилди. Бури яна сакраб, куздан гойиб булди.
Найим куркувданми, совукданми калтираб уйига кирди. Керосин лампанинг хира ёгдусида вахимадан аллатовур тус олган овчининг юзига караб хотини чидаб туролмади.
- Намунча, дадаси, - деди мулойимлик билан, - шунча йиллардан бери овчилик килиб, бунчалик куркувга тушмагандиз. Агар сиз шундай килсангиз, биз нима киламиз.
- Эй, хотин, - деди Найим. Кейин хона бурчагидаги сандалга бориб утирди. Аёли хам бир бурчакни эггалаб, танча ичидаги чугни эски, занг босган капкир билан титкилади. Овчи калтираётган кул-оёкларини сандалнинг ичига тикиб, багрини хам курпага босди, сунг унга мултираб караб турган аёлига суз котди.
- Кеча бурининг жуфтини бекор улдирдим. Узимнинг хам кунглим бошкача булди. Бури вахший хайвон булса хам, бу тог унинг хам макони-да. Уйнашга, эркин юришга уни хам хаки бор-да
- Ха, нима бупти дадаси, битта бурини улдирганда шунча вахимага тушасизми
- Хар бир жондорни хам овлашнинг вакти-соати булади-да онаси, - у бироз тин олди. - Мен ана шу илохий коидани буздим. Шунинг учун у мендан уч олмокчи.
Аёл хам бошка хеч нарса демади, Найимнинг хам гапиришга холи йукдек жим булди, сандалнинг ичига кириб кетгудек тикилиб, чукур уйга ботди.
Лоп этиб ёшлик пайтларидаги бир вокеа эсига тушди. Ушанда адашмаса бешинчи ёки олтинчи синфда укирди. Мактабдан кайтаётганда синфдоши Абрай билан тортишиб колди. Абрай буйчан, баккуват булгани учун жанжал-лашишга куркди. Лекин бир касдини олишни кунглига тугди.
Абрайлар Найимларга кушни булиб, унинг каттакон олапар кучуги хар доим дарвоза олдида ётар, Найим канча утиб-кайтмасин угириб хам карамасди.
Бир куни Найим кулига бир киррали тошни олди-да, итга якинлашиб бориб, тош билан бошига боплаб урди. Буни кутмаган кучук жон вахмида вангилланча кочди.
Эртаси куни Найим яна кушнисининг уйи олдидан утди. Кечаги вокеани унутган, бепарво утиб борарди. Олапар хам хар доимгидек дарвоза олдида ётар эди. Найим кучукнинг тугрисига бориб колганда, олапар сакраб турди-ю, унинг болдиридан гарчиллатиб тишлаб олди. Ана шунда билган эди Найим хайвонларнинг уч олишини.
Тенгкур журалар узаро сухбат курганларида Абрай чупон хам тогдаги бир вокеани сузлаб бергани кечагидек эсида.
- Устозим Ботир чупон Ширдок яйловида утов тикиб, куй сурувини утлатар эканлар, - деди у бамайхотир. Сунг чойдан хуплаб, яна гапини давом эттирди. - Уша пайтлар тогларда бурилар бехисоб булган. Шу боис хар бир чупонда таёк урнида милтик булган экан. Ширдок яйловининг ён томонидаги жарликдаги чашмадан ичиш учун сув олиб келишар экан.
Бир куни Ботир чупон сувга борибди. Тепаликдан энди чашмага тушаётган экан, бирдан такка тухтабди. Чашма буйида иккита буриваччаси билан кунгир тусли бури турарди. Она бури ёнбошлади. Буриваччалар эса бири бири билан олишиб уйнай бошлади. Ботир нима киларини билмай, анчагача буриваччаларнинг уйинини томоша килди. Сунг секин изига кайтиб, утовдан милтигини олиб, чашма томон кетаётганда шериги уни тухтатди.
- Керак эмас, улдирманг, - деди шериги, - бури касос олиши мумкин. Барибир бизга зиён етказади. Бизнинг сурувимиз шу ерда, ахир.
- Куркма, кулимизда милтигимиз бор, - деди менсимай. - Балким икки боласига кушиб онасини хам тинчитарман. Кайтанга, вахший жонзотлар бизлардан доим курксин. Шунда куйларимиз бехавотир утлайди.

Давоми 9:00 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37🔥2👍1
Омадлари бор экан. Йулдан чикиб кетган машина сой киргогидаги буталаб кетган кари тут дарахтига бориб урилгани боис жарликка куламади. Кабинада утирган, куркканидан калтираётган кишлок одамлари катта хафдан кутулиб колишган эди.
Сойнинг у бетидаги кукимтир бури машинага ва ичидаги карахт утирган одамларга ​караб турди-да, сунг сой ёкалаб тог томонга бир-бир кадам босиб кетди.

ТАМОМ.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
Ботир овчиларга хос эхтиёткорлик билан сездирмай жондорларга якин борди. Хали хам буриваччалар хеч кандай хафт- хатарни хис килмай, бир-бирлари билан сакрашиб уйнашарди. Чупон икки дакика чамаси, катта тош ёнидан пойлаб, томоша килди. Сунг.......

й икки ук билан икки буриваччани бир зумда отиб йикитди. Она бури эса овчига караб бир ириллади-да, бир сакраб узини панага олди.
Тонг сахар куйлардан хабар олиб келган чупон вахима аралаш Ботирни уйготди.
- Туринг,тез туринг Ботир ака, куйлар йук.
- Вахима килма, кандай йук булади, - деди Ботир.
Бирок унинг хам кунглига гулгула тушиб, кандайдир вахм билан урнидан турди.
Икковлари югуришиб, куйлар камаб куйилган курага боришди. Дарахтларнинг йугонрок шохларлидан тайёрланган ходачаларни ерга сукиб, бир-бирига боглаб, сунъий тусик хосил килинган жой бу чупонлар учун кура булиб, кечаси куйларни шу ерга камаб, узлари дам олишарди. Гуё кимдир тусикни атайлаб очиб, куйларни кун ботишдаги катта жарлик томон бошлаб кетган эди.
Чупонлар тезда йурга эшакларини миниб, куй изларини коралаб илгарилаб боришди. Уч юзга якин куй-кузи изсиз кетиб колиши мумкин эмас-ку, ахир. Уч чакиримча йул босишгач, тонг хам окариб излар янада якколрок кузга ташлана бошлади. Сел аригидан утишгач, излар иккига булинди. Сурувнинг катта кисми унг томонга бурилган. Бир кисми эса тугрига, катта жар томонга кетган эди.
- Сен бу томондан бор, - деди Ботир шеригига ва узи тугри катта жар томонга илдамлади.
Катта жар ёкасига етиб келган Ботир хайратдан ёка ушлаб колди. Бир туда куйлар пастда устма-уст булиб ётар, юкоридан кимдир уларни ушлаб, бир жойга иргитганга ухшарди. Танаси буталаб кетган кекса тол тагида эса иккита бури ёнбошлаб, кузларини чупонга тикиб турар эди. Ботирнинг буриларга кузи тушди-ю, вокеани англагандек кунгли алланечук булиб кетди. Бурилар чупондан уч олиш максадида катта сурувни хайдаб чикишган. Карийб саксонга якин куйни ажратиб, жар томонга сикиб олиб келиб, уларни баландликдан сакрашга мажбур килишган эди...
Роппа-роса бир хафта тогли кишлокчада нафакат Найим овчи хонадонида, балки кишлокнинг барча уйларида халоват булмади. Найим овчи бу учун узини асосий айбдор хисоблар, касдма-касдига олиб бури хам хар куни кок ярим кечаси кишлокка сукунат тушганда овчининг уйи рупарасидаги тепаликка чикволиб, улишни бошларди. Кишлок оксоколлари тажрибали овчилар узаро маслахатла-шиб, канчалик хушёр турмасинлар, бурини ота олмадилар. Найимнинг эса шу бир хафтада на ичганида, на еганида, на юрганида халоват булмади. Аёлининг назарида эри бир хафтада анча чукиб, соч-соколида ок купайиб, юзининг ажинлари янада чукуррок тортиб, кексайиб колгандек куринди.
Етти кундан сунг бури кайтиб кишлокни хам, Найимнинг хонадонини хам бошка безовта килмади. Овчининг узига келиши учун эса бир ойдан зиёдрок вакт кетди.
Бугун эрталабдан хаво илик эди. Найим овчи водийга, кишлокдан анча олисда булган туман марказига тушишга ахд килди. Куйларга арпа олиб келиши, рузгорга хам ул-бул харид килиши лозим эди. Кишлокда бор-йуги биттагина машина - Газ-51 булиб, бир хафта, баъзан бир ойда марказга тушиб келарди. Овчи хам ана шу машина билан барвакт шахарга тушди.
Шахар бир кадам узок эмасми, бозорликни килиб, хар доимгидек шофёр билан бозор ичидаги олди ойнавандли ошхонадан овкатланиб йулга чикаётганларида кеч булиб колган эди. Кишлокка олиб борадиган охирги тепалик-калта довонга чикканларида уфкдаги кизил шафак буткул йуколди. Атрофни гира-шира коронгилик боса бошлади.
Автоулов довондан ошиб, кишлок томонга туша бошлади. Йул бир машина аранг сигадиган, шагал тукилган, бир чеккаси паст-баланд тепалик, бир томони эса турт метрча пастдан окадиган сой билан чегараланган.
Тугридаги катта кайрилишдан утсалар кишлокнинг дастлабки хонадони кузга ташланади. Шу пайт бури билан содир булган дахшатли кунлар лоп этиб овчининг эсига тушди.

​​Уни эсламасли-кка харакат килиб, машина йулига тикилди. Шу лахзада машина олдига - торгина кум тукилган йулга ён томондан каттакон бури сакраб тушди. Шофёрнинг эсхонаси чикиб кетди, тормоз босиш хаёлига хам келмай, рулни ён томонга буриб юборди........

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤35
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшликка қайтамиз. 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🔥3
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
Ибрат.

Хаётдаги бўлган бу воқеани ўқиб, дарров сизлар билан бўлишаман, одамлар ўқисин, ибрат олсин деган фикр пайдо бўлди... Ўша аёл тилидан ёзилган хикоя!
"18 ёшимда, мактабни битирар битирмас узатиб юборишди, қўлимда на хунарим, на дипломим бор! Фақат уй ишлари, пишир куйдирни биламан холос!Тўйимиз 1990 йил кеч кузда бўлиб ўтди, турмуш ўртоғим ёлғиз фарзанд эди, ота-оналари 15 йил фарзанд кутиб, даволаниб, тилаб тилаб олган ўғиллари эди! Туйдан кейин турмуш ўртоғим 2-3 та ўртоқлари билан" бизнес қиламан" деб Москвага қатнай бошладилар, мен уйда, қайнона-қайнотам билан... Менга муносабатлиги яхши эди, хеч ким хафа қилмасди, кўнглимга қарашарди, тезроқ фарзанд кўришимни жудаям хохлашарди! Турмуш уртоғим хам: "Мен ёлғизман, шунинг учун сен камида 5 та бола туғишинг керак, уйимиз болага тўлиши керак, кўп болам бўлишини хохлайман дердилар" "Хўп" дедим, бирин кетин фарзандларимиз туғилди, турмушимга 7 йил бўлганда 4 та кетма кет туғилган 3 қиз бир уғилнинг онаси эдим....
1999 йил....5 фарзандимга хомиладор вақтим.... Адаси яна бизнес учун Москвага кетганлар....Кетсалар 1 ой қолиб кетардилар... Бу гал эса 15 кунда келдилар.... аниқроғи жасадларини олиб келишди...
Кечаси рулга ўтириб, ухлаб қолганлар, машина катта юк машинасининг тагига кириб кетган....
Ўша кунларни яхши эслолмайман, додлайверганимдан тинчлантирувчи укол қилиб ухлатиб кўйяверишган, вақтидан аввал туғиб қўйяди деб жанозадан кейин туғруқхонага ётқизиб қўйишди...
Хечам яшагим келмасди, "хаётим мазмуни йўқолди, энди менам ўлсам бўлади, боламам туғилмаса майли" деган шаккок фикрларгаям борардим...
Лекин кўнглимни бир четида 4 та қоракўзим хам отасиз, хам онасиз қоладими деган фикр тинчлик бермасди....
Йиғлайверганимдан кўзимда ёш қолмасди, мажбурлаб овқат едиришарди....
Хуллас 5 фарзандим ўғлим, адасидан ёдгорим туғилди.... Бир ўзим боламни бағримга босиб роддомдан чиқдим.Чол кампир чўкиб қолишган, икковлашиб пана панада йиғлашади...
Бағримда 5 та бола... каттаси 2 синф қолганлари хали кичкина... Қўлимда на дипломим на хунарим бор...
Ота Онам ёрдам бериб туришди, лекин улар хам кекса пенсияга қараган одамлар эди...
Қийинчиликлар бошланди, қайнона-қайнотамни нафақаси ўзларининг дори дармонидан ортмайди, бу ёқда 5 та бола "ейман ичаман" дейди....
Кечаси билан йиғлаб чиқаман: "бу болаларимни қандай боқаман, ўқитаман, уйли жойли қиламан" деб. Жанозадан 3 ой ўтиб, Эримнинг дўстларидан бири мехмонга келди: бир машина рўзғор қилиб...
Чол кампир, мен кутиб олдик, эсладик рахматли турмуш ўртоғимнинг хаққиларига дуолар қилдик...
Кетар махали эримнинг дўсти гап бошлади
"Келин, энди буёғига бардам бўлинг, 5 та фарзандиз учун хам кучли бўлишингиз керак.
Эрингиздан катта қарзим бор эди, бизнес қиламан деб олгандим, хамма пулни товарга тикиб қуйганман, юк машиналарини олганман, шунинг учун ойма ой узаман қарзимни майли десангиз" деди...
Йиғлаб юбордим, инсофи борлигига, ўлди-ку ким билиб ўтирибди қарзим борлигини демаганига хурсанд бўлиб йиғладим...
-Майли, ойма ой берсангиз хам, болаларим билан рўзғорга, кийим кечакка қийналмасдим дедим.
Хуллас "хар ой- беш юз доллардан бериб узаман деди, пулни хар ой аёлим олиб келади" деб чиқиб кетди. Хар ой аёллари келади, пул олиб келади, сомсами, пирогми пишириб келади, гаплашиб ўтирамиз, дардимни эшитади далда бўлади...
Энг яқин дугонамга айланди...
Ўша пулларга 5 та боламни бекаму кўст боқдим, катта ховлининг тўловлари, газ, свет, солиқлар, хеч қайсисидан қарз бўлмадим, тежаб ишлатардим,
"Қизларимнинг сепига" деб ул бул олиб ташлаб қўйишга хам имкон топардим. Қайнона Қайнонатам оламдан ўтишганда хам хамма маъракаларини чиройли ўтказдик, фарзандларимни хаммаси мактабда ўқиб, баравар ейман, ичаман, кияман деган пайтда хам ўша пуллар сабаб қийналмадим. Хар ой пул келганда ўша эримнинг дўстининг аёлидан сўрардим: "Эрингизга айтинг,қанча олган қарз, узилишиб қолгандир, нега айтмайдилар аниқ суммани" деб гапириб қўйярдим....

Давоми 12:25 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36🔥4😢4
-Катта пул олганлар, хали бери узилмайдилар деб кулиб қўйярди.
Қизларим катта бўлишди, ўзим ўқимаганимга.......

​​уларни "ўқитаман" деб ният қилиб, репетиторларга бердим, бирин кетин 2 та Қизим институтга ўз кучи билан кирди, 3 чиси тикувчиликка қизиқиб хунарни танлади.
Тежаган пулларимга сеп йиққандим, мебелларини эримни дўсти "қарзимиз хисобига" деб олиб берди, 3 та қизимни бекаму кўст узатдим. Эримнинг дўсти 2015 йилгача тўлади эримдан олган қарзларини халигача тўлаётган бўларди балким...
Лекин айнан 2015 йил бахорда тўсатдан юраги хуруж қилиб оламдан ўтди. Жанозасида қатнашдим, роса эзилиб йиғладим, айни ўғилларини уйлантириб рохат кўраман деган пайти эди...
Аёли мени кучоқлаб роса йиғлади: "рози бўлинг улардан, розиман" денг деб...
Мен "қарзни айтяпти" деб, "розиман, қанақа хаққим қолган бўлса хам мингдан минг розиман" деб айтдим... Кейин билсам, эҳ...кейин билсам- у кишининг эримдан ҳеч қандай қарзлари бўлмаган экан...Эй вох... Қанақа ахволга тушганимни билсангиз эди...
Аёлининг олдига бордим :"Ростми шу!" деб...
Аввалига гапиргиси келмади... кейин хаммасини рўйи рост айтди...Эримнинг дўсти, 4 та бола билан хомиладор ахволимда бева қолганимни кўриб, қандай ёрдам берсам экан деб роса ўйлаган, бешта ёш бола билан ишлай олмаслигимни тушунган, 5 та болам билан турмуш қура олмаслигимниям билган...
"Хар ой ёрдам бериб турсам, хаёлига ёмон фикр келмасин" деб шу қарз масаласини ўйлаб топган.
Эримнинг пули деб бемалол олаверишим учун!
Хотиржам бўлишим учун....
Эхей...агар шу пуллар бўлмаганда, бешта боламни боқиш учун бева бошимни қаерларга урардим,кимларни эшигида хору зор бўлардим...
Чет элга кетармидим, болларим она мехрисиз, тарбиясисиз катта бўлишармиди...
Қизларим ёмон йўлларга кириб кетармиди, ёнида хар қадамин текшириб турувчи онаси бўлмаганда...
Эримнинг дўсти шу амали билан 6 та одамнинг хаёти издан чиқиб кетмаслигини олдини олди, 5 та фарзанд ўқиб илм олиб, яхши инсонлар бўлиб етишишига сабабчи бўлди...
Ҳар куни хаққиларига дуо қиламан, ҳар куни...
Кўпчилик ишонмайди айтиб берсам "Йуғе, оширвордиз, бунақа одамлар йўқ, ўзини жигарига ёрдам бермайдику, етти ёт бегонага шунча йил пул бериб ёрдам берарканми?" деб ихтехзо қилишади...
Лекин бу хақиқат, бу одам шундай яхшиликни қилиб кетди, илоҳим оҳирати обод бўлсин, шунақа беминнат, беғараз етимларнинг бошини силайдиган, бева аёлга ёмон кўз билан қарамасдан, яхшилик қиладиган инсонлар кўпайсин...
Ўғилларим хам шундай сахий, яхши инсонлар бўлишсин деб дуо қиламан хар куни...
Одамлар билишсин, шунақа инсонлар борлигини, хаққига дуо қилиб қўйишсин, агар ёзсангиз шу хақида интернетга, эсиздан чиқмасин, дуо қилишса ўша акани жуда хурсанд бўламан...
дедилар...

Абдулатиф Атаханов саҳифаларидан
Қалблар эриб кўзлардан ёш келганда биз фақирни ҳам дуода эслаб қўйинглар азизлар.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤51😢10🤔1
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
ҒИЙБАТЧИГА БЕРИЛГАН ЖАЗО.

Мастура опа хаётда жуда хам бахтли ва тукис хаётда яшарди. Умир йу'лдоши Тошкентга автобусда одамларни у'зог'ини енгил к,илар эди. Турт нафар фарзанди, икки у'г'или ва икки к,изи бор. Егано олдида емагани кетида. Яна к,у'ша к,у'ша сигир, ку'йлари бор. Кичикрок, бу'лсада магазинга эга. Фарзантларини энг яхши либосларни кийинтирарди. Мастура опа шунчалик бахтидан сармаст эдики бунга фак,ат у'зим эришганман деб у'йларди ва ку'п дилозорлик к,илар. Гап гаштакларда, ту'йларда овозини борича катта кетиб гапирарди. Мастура опа ту'лачадан келган бу'либ, кийган кийими у'зига ярашар. Хужайни Рустам ака, орик,дан келган. Доим му'йлов к,у'йиб юрар.Ку'злари кулиб турадиган инсон. Мастура опа фак,ат бу'йни осмонда эди. Унча мунча одамни менсимасди. Г'ийбат бу'лса биринчи у'ринда.Кимни к,изи эрдан ажраса, кимнидир келини фарзантли бу'лса, ёки кимдир йу'ли бу'зилиб кетса, к,у'ни к,у'шни биринчи бу'либ Мастура опадан эшитарди.
Бир кун к,у'шнисини Саломат опани ёнига келди. Саломат опа тандирда нон ёпаётган эди.
-Саломат опа хоо Саломат опа? Уйдамисиз?
Саломат опа Мастура опага ён к,у'шни бу'либ иккисини ховлиси бир бирига к,арама к,арши.
- Саломат опа эшитдингизми? Насиба опани к,изи эрдан к,айтиб келибди. Вой товба. Яна нима эмиш Тошкентга ишлагани кетганмиш. Мана мени айтди дейсиз, йу'ли бузилиб кетади. Вой шу'рим -дея ёк,асига туфлаб к,у'йди.
Саломат опа бу су'зларини эшитиб турдида
-Мастура к,уйингчи, у'згани хаётини гапирманг. Олдимизда болалоримиз бор деди.
-Эй сиз ниманиям биласиз? Инсони у'зини к,у'лида хаётини йу'лга солиш. Агар мени к,изим эрдан к,айтиб келса мен у'зим билардим нима к,илишни. Бунга асло йу'л к,у'ймиманда-дея к,ошларини чимириб.
-Товба денг Мастура к,у'йингчи дея Саломат сухбатни якун к,илди. Орадан беш кун у'тиб гап топиб келди.
-Вой Саломат опа? Мен сизга нима деган эдим аа, нима деган эдим.
Саломат опа Мастура опага к,араб тинчликми?
-Насиба опани к,изи г'ирт фохиша бу'либ кетибди. Г'ирт миш. Эрим кеча Тошканда ку'рибди. Ку'з лабларини бу'яб олиб, ёмон хотинлар билан юрган эмиш-дея бошини чайкаб бир к,у'лини юзига к,у'йди. Вой шу'рим дея
-Мастура сизга нима, бировни хаёти дея к,у'шнимиз Назокат опа гапга к,у'шилди.
-Вой айтдимда, нима бу'либди. К,изини йиг'иштириб олмайдими ахир ааа. Яхшилаб тарбия берса бу'ладику. Болаларини тарбияси йу'к, у'ша Насиба опани. Мана яна битта к,изи 18 ёшида мактабни тугатиб кетди Тошкентга.. Энди бу'лса катта к,изи эрдан к,айтиб у хам Тошкентга кетди. Товба-дея румолини учини тишлаб к,у'йди.
-Сиз к,аердан биласиз. Балки иккисини пешонасига Тошкентга кетиш ёзилгандир. Йу'лдан адашган бу'лса имонга келиб к,олар. Аллох билгувчику Мастура деди Назокат опа
-Инсон у'з хаётини у'зи яратади Назокатхон. Мана сизни эрингиз устингизга хотин олди. Сиз вак,тида эрингизга эътиборли бу'лганингизда балки бошк,а хотинга кетмасмиди ааа. Сиз нимани биласиз.
-Мастура опа сиз дил озорлик к,илманг-дея ку'зига ёш олди Назокат опа.
-Мен дилозорлик к,илганим йу'к,, очиг'ини айтдим к,у'йдим. Эр нима учун у'з хотинидан кетади? Уйидан мехир топмаса кетадида.. У'г'лингиз ичкиликдан к,айтара олмай халаксиз. Одам у'зидан айиб излаш керак Назокат. Яна хафа бу'лманг, у'йлаб ку'ринг дейманда дея Мастура опа к,ошларини чимирди.
Назокат опа ку'зларига ёш келдида ру'молини бир учи билан артар экан. Мастура опага бир к,арадида бир су'з демай уйига кириб кетди. Мастура опа айтган гапларидан маг'рурландида -Хим у'лайми бир эрини к,айтара олмаган бу'ш аёл дея у'з уйига равона бу'лди. Орадан бир йил у'тиб яна бир к,у'шнисини к,изи эрдан ажрашди. Ана гап ана су'з Мастура опага топилди.
Малохатни уйига чак,ириб
Роса насихат у'к,иди. Шу орда Насиба опани эрдан к,айтган к,изига совчи келди. Турмуш к,у'риб кетди. Иккинчи к,изига хам совчи келди. У хам Тошкентга турмушга чикиб кетди. Хар кимни дилини ог'ритишда Мастура опа давом этарди. Назокат опани эри ойиласига к,айтиб келди. У'г'ли ичишни ташлади. Зебо хам Мастура опага к,у'шни яшар эди. Рассияда пичок,ланган Зебони бутун к,ишлок, гап к,илиб юборган эди.......

Давом 14:30 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30🔥2👍1😁1
​​​Мастара опа бунга хам биринчи бу'либ гап топиб келди. Нима эмиш Зебо суюк, оёк, экан шунга эркаклар су'йиб кетибди деб. Мастура опа бир кун у'зини  мазаси к,очганга солиб Зебони укол к,илишга уйига чак,ирибди. Зебо хамшира эди. Укол к,илишга келган Зебони Мастура опа гапга солди.
-Зебохон Рассияга борган аёлларни эркаклар бекорга зурлаб пичок,лармикан? Нима бу'лди у'зи? Аёл бошингиз билан Рассияда нима бор? дея Мастура опа Зебони йиг'латиб олди. Зебога индамай йиг'лаб уйдан югуриб чик,иб кетди.
-Ха уялдингми? К,илг'илик,ни к,илиб. Аёл ку'чада бахт топармиди? Рассиянга бормай шу ерда риск,ингни тер эди-дея ортидан бак,ириб к,олди.
К,у'шниси Саломат опага бориб Зебо хак,ида гапирди.
Эшитдингизми Тошкентда эри хам бор экан. Элдан яшириб к,илган эри бир хоналик уйини соттириб, пулини олиб у'зини хайдаб юборибдику. Пулсиз к,олиб Рассияга борган. У'ша ерда бир эркак менга эрга тек деса эрга текмаган экан, пичок,лабди. Яна зу'рлаган экан. Бир балоси бор бу'лмаса шудгорда к,уйрук, на к,илур.  У'зидан су'расам йиг'лаб чик,иб кетди уйимдан.
-Мастура, бир к,изик, фельингиз борда сизди. Бечора у'з бахтини топа олмади. Икки к,изини бок,иш керак хали 35га хам кирмаган аёл. Нима к,иласиз хаётига сук,улиб. Пешонасига ёзилгандирда. Аллох ёзганидан к,очиб бу'лмайди ахир деди Саломат опа
- Эй нима деганингиз. Инсон у'з хаётини у'зи яратади. Ку'чадан бахт изламай уйида у'тирсинда.
-Аллох пешонасига битганидан ортиг'ини ку'ролмайди Мастура. Ку'пам тилингизга эрк берманг. Олдингизда фарзантларингиз бор ахир.
-Ээ борингеее. Хар ким у'зи яратади. Мен кетдим дея Мастура опа у'з уйига йу'л олди.
Орадан йиллар у'тди.
У'тгани у'рог'ини, кетгани кетмонни олувчи Мастура опани кичик к,изи Дилдора, уч мартта уйланиб ажрашган эркак билан к,очиб кетди. Мастура опа ер ёрилмади ерга кирмади. Уйидан чик,майдиган бу'лди. Орадан анча у'тиб, Дилдора к,изини уйига ог'ир ахволда ташлаб кетишди. Дилдора шу, шу бу'лдию  ёмон йу'лга кириб кетди. Ким к,анча пул берса у'шаники эди. Мастура опа к,изини бу йу'лдан к,айтара олмади.  Бутун к,ишлок,га гап бу'лди. Су'нг яна бир наркаман билан кетдиб к,олди. Наркотик истимол к,иладиган бу'либ к,олганди.Катта к,изини к,ариндошига, хотин ку'йган эркакга эрга берди. К,айнонаси жудаям ёмон чик,ди. Куёви бошк,а хотин олибди. Катта к,изи Гулнора  бу дартни ку'тара олмай сик,илиб йиг'лаб лой ку'чада кетётганида йик,илган бели темирга к,атик, тегиб бели синди. Шундан су'нг к,айнонаси Холиса хола Гулнорани Мастура опани уйига ташлаб кетди. К,изи Гулнора  ку'п яшамади. Бир ойдан су'нг оламдан у'тди. Мастура опани эри  Тошкентга к,атнар эди. У'ша вак,тлари Тошкентда бир ёшгина жувонга илакишган экан. У'шандан у'г'илик бу'лган. Эри Мастура опани ташлаб у'ша ёш хотинига кетди. Катта у'г'ли бир йу'ли бузук, аёлга  уйланиб олдида,  уйга олиб келди. Мастура опани к,у'лидан хеч нарса келмади. Кичик у'г'ил бу мусибатларга бардош беролмай у'зини мол хонага осиб к,у'йди. Мастура опа у'г'лини мол хонада осилганича ку'риб телба бу'либ к,олди. К,изи Дилдора наркотикдан купрок доза юбориб  ог'ир ахволда у хам оламдан у'тган эди. Уни хеч ким уйга олиб келмади. Бегона одамлар ку'мишган эди.

Тамом.

МУАЛЛИФ ДИЛБАР АХМАТ КИЗИ.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23😢8👍3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА.

Отанг бор-ки, сени кўнглинг тўқ,
Хотиржамсан, ташвиш-ғаминг йўқ,
Ота бурчи нақадар буюк,
Ўзинг ота бўлсанг, биласан.

"Оилам", деб ғамларни енгган,
Баъзан ғолиб, баъзида сингган,
Сен учун у қанчалар елган,
Ўзинг ота бўлсанг, биласан.

Адо этди оталик қарзин,
Ўйламади ўзининг дардин,
Биродарим, отангни қадрин —
Ўзинг ота бўлсанг, биласан.

Бемор бўлсанг, гулдайин сўлган,
Минг тирилиб, минг бора ўлган,
У нақадар фидойи бўлган,
Ўзинг ота бўлсанг, биласан.

Ютуғингдан кўкларга учган,
Фахрланиб, бағрига қучган,
Нега сенга борини сочган —
Ўзинг ота бўлсанг, биласан.

Ҳаёт уни не кўйга солган,
Гоҳо бериб, гоҳида олган,
Ташвишлардан қанчалар толган,
Ўзинг ота бўлсанг, биласан.

✍Лутфуллоҳ Хўжаев.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👏2😢1
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
АРМОН.

Саида кечир мени. Бир умр азобга ташлаб кетдинг .. Мана орзуимга хам етишар эканман, қизинг Севара ўғил кўрди. Гулига  ҳам тинмай совчилар келаяпти. Қизинг учун шундай қувончли ва ташвишли кунда  ёнида сен йўқсан. Эҳ Саида, Саида! Қани энди қайтиб кела олсанг. Аллоҳ менга барча виждон азобларидан қутилиш учун имконият берса  эди».
Рўзимат ака ёноғига томган кўз  ёшини артиб, рафиқаси Саидага ёзган хатини тортмадаги картон қути ичига йиғилган хатларга қўшиб қўйди. Бу хатлар ҳеч қачон ҳеч қаерга юборилмайди. Бу хатлар ҳеч қачон ўз эгасининг қўлига тегмайди, чунки уларда  виждон азоби, бир умрлик армон битилган эди…
Рўзимат уйланиб икки фарзандли бўлгунига қадар оилавий ҳаётидан нолиган эмас. Хозир беш қизнинг отаси. Хотини ҳам юмшоқ, кўнгилчан аёл. 13 йил бирга кечирган ҳаётлари давомида бирон марта ҳам унинг юзига тик қараб гапиргани, гап қайтарганини эслай олмайди. Шундай бўлса ҳам негадир  кейинги вақтларда Рўзимат оиласидан совий бошлади. Ишда алламаҳалгача қолиб кетадиган,   ишини эртароқ тугатса, дўсти Бадриддин олдига борадиган бўлиб қолди Уйга борса, бўлар бўлмасга жаҳли чиқар, э йўқ, бе йўқ қизларига ушқириб, хотинига қўл кўтарадиган ҳам бўлди.  Мана бугун ҳам хисоб-китобини тугатгач, анча вақт ўйга толди. Ўтган кунги воқеани эслаб, ичи сиқилди. Хотинини бугун эрталаб, туғруқхонадан уйга олиб келган эди. Энди эса, олдига ҳеч ҳам боргиси йўқ. Тўғриси боришга уялади. Бир хафта олдин хотининг кўзи ёриб, яна қиз тўғилганини эшитгач, улардай ичган, сўнг Бадриддиннинг машинасига ўтириб, туғриқхонага боришган эди. Худди қиз туғилганига улар айбдордек, йўлда учраган оқ халатлиларни буралаб сўкканини эслайди, кейин эса нима булгани эсида йўқ. Фақат эртаси куни боши лўқиллаб, ўз ётоғида кўзини очди. Жўраси уйига олиб келиб ташлаган бўлиши керак. Шунга ҳам  рахмат.
Рўзимат, нима қилишини билмай каловланиб турди-да, бирданига жўралари чойхонага йиғилмоқчи бўлганларини эслади. Шошиб эгнига курткасини кийиб, чойхонага йўл олди.
Ёшликдан дўст тутинган   тўрт журасини Собир маслаҳатга чақирган экан. Собир кенжа  икки фарзандини суннат қилмоқчи. Қандай бахтли инсон. Тўрт ўғилнинг отаси. Ош ейилиб, бир икки пиёла  «оқидан урилгач», тўйни ўтказиш тартиби бўйича ҳамма ўз фикрини айта бошлади. Фақат Рўзимат жим.
— Ҳа, нега индамайсан. Собирга атаганинг йўқми?, Ё у қайтармайди деб қўрқаяпсанми? Суннат тўйи қилмасанг бир кунмас бир кун қиз чиқарарсан, ахир?!
Энг яқин дўсти Бадриддиннинг бу сўзлари Рўзиматнинг юрагини наштар мисол тилиб ўтди.
— Нима устимдан кулаяпсанми? Ким айтди сенларга менда ўғил бўлмайди деб? Рўзимат қўлидаги пиёлани ерга отиб юборди. Чил-чил синган пиёла овозидан  бирдан сергак тортиб ўрнидан турдида, эшикни қарсилатиб  ёпиб чиқиб кетди. Шу кетишича, уйлари  ёнидаги дукончадан бир шиша ароқ олди. Шу ернинг ўзида уни очиб, шишаси билан кўтарди.
Уйига келганида болалари ухлаган, Саида чақалоқни эмизиб ўтирган эди. Эрининг оёқда зўрға турганини кўриб,  суяб ичкарига олиб кириш мақсадида олдига борди.
-Ҳа ифлос, ҳали сенми мени жўралар олдида масхара қилдирадиган. Рўзимат яқин келган Саиданинг юзига тарсаки туширди. Хотининг индамай , чириллаб йиғлаётган боласининг олдига кетганини кўриб, Рўзиматнинг баттар жахли чикди. Болани унинг кўлидан тортиб олиб, диванга отиб юборди.
— Вой, дадаси, нима қилаяпсиз? деб чақалоққа талпинган Саидани сочидан ушлаб, дуч келган жойига ура бошлади. Қушни хондан югуриб чиққан онаси ўғлининг қўлига ёпишди.
-Вой нима қилаяпсан, ахир у бугун туғруқхонадан келди-ку. Қуйвор, уйинг куйгур, ўлдириб  қўясан.
Рўзимат бир онасига, бир ерда  ётган хотинига, хонанинг эшигида тўпланиб, йиғлаётган қизларига  қараб, «Ўчир баринг овозингни!» деб бақирдида, ётоқхонага кириб кетди.
Орадан бир йил ўтди.  Ота-онасининг насиҳатлари тасир қилдими, ёки кенжатойи Азизанинг шириндан-ширин қилиқлари уни ўзига ром этдими, хайтовур Рўзимат энди онда-сонда бўлса ҳам кечқурунлари кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказадиган, Азизани тиззасига ўтқазиб, унинг қилиқларидан завқланиб куладиган бўлди.

Давоми 17:15 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍5🔥2