📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
-Катта пул олганлар, хали бери узилмайдилар деб кулиб қўйярди.
Қизларим катта бўлишди, ўзим ўқимаганимга.......

​​уларни "ўқитаман" деб ният қилиб, репетиторларга бердим, бирин кетин 2 та Қизим институтга ўз кучи билан кирди, 3 чиси тикувчиликка қизиқиб хунарни танлади.
Тежаган пулларимга сеп йиққандим, мебелларини эримни дўсти "қарзимиз хисобига" деб олиб берди, 3 та қизимни бекаму кўст узатдим. Эримнинг дўсти 2015 йилгача тўлади эримдан олган қарзларини халигача тўлаётган бўларди балким...
Лекин айнан 2015 йил бахорда тўсатдан юраги хуруж қилиб оламдан ўтди. Жанозасида қатнашдим, роса эзилиб йиғладим, айни ўғилларини уйлантириб рохат кўраман деган пайти эди...
Аёли мени кучоқлаб роса йиғлади: "рози бўлинг улардан, розиман" денг деб...
Мен "қарзни айтяпти" деб, "розиман, қанақа хаққим қолган бўлса хам мингдан минг розиман" деб айтдим... Кейин билсам, эҳ...кейин билсам- у кишининг эримдан ҳеч қандай қарзлари бўлмаган экан...Эй вох... Қанақа ахволга тушганимни билсангиз эди...
Аёлининг олдига бордим :"Ростми шу!" деб...
Аввалига гапиргиси келмади... кейин хаммасини рўйи рост айтди...Эримнинг дўсти, 4 та бола билан хомиладор ахволимда бева қолганимни кўриб, қандай ёрдам берсам экан деб роса ўйлаган, бешта ёш бола билан ишлай олмаслигимни тушунган, 5 та болам билан турмуш қура олмаслигимниям билган...
"Хар ой ёрдам бериб турсам, хаёлига ёмон фикр келмасин" деб шу қарз масаласини ўйлаб топган.
Эримнинг пули деб бемалол олаверишим учун!
Хотиржам бўлишим учун....
Эхей...агар шу пуллар бўлмаганда, бешта боламни боқиш учун бева бошимни қаерларга урардим,кимларни эшигида хору зор бўлардим...
Чет элга кетармидим, болларим она мехрисиз, тарбиясисиз катта бўлишармиди...
Қизларим ёмон йўлларга кириб кетармиди, ёнида хар қадамин текшириб турувчи онаси бўлмаганда...
Эримнинг дўсти шу амали билан 6 та одамнинг хаёти издан чиқиб кетмаслигини олдини олди, 5 та фарзанд ўқиб илм олиб, яхши инсонлар бўлиб етишишига сабабчи бўлди...
Ҳар куни хаққиларига дуо қиламан, ҳар куни...
Кўпчилик ишонмайди айтиб берсам "Йуғе, оширвордиз, бунақа одамлар йўқ, ўзини жигарига ёрдам бермайдику, етти ёт бегонага шунча йил пул бериб ёрдам берарканми?" деб ихтехзо қилишади...
Лекин бу хақиқат, бу одам шундай яхшиликни қилиб кетди, илоҳим оҳирати обод бўлсин, шунақа беминнат, беғараз етимларнинг бошини силайдиган, бева аёлга ёмон кўз билан қарамасдан, яхшилик қиладиган инсонлар кўпайсин...
Ўғилларим хам шундай сахий, яхши инсонлар бўлишсин деб дуо қиламан хар куни...
Одамлар билишсин, шунақа инсонлар борлигини, хаққига дуо қилиб қўйишсин, агар ёзсангиз шу хақида интернетга, эсиздан чиқмасин, дуо қилишса ўша акани жуда хурсанд бўламан...
дедилар...

Абдулатиф Атаханов саҳифаларидан
Қалблар эриб кўзлардан ёш келганда биз фақирни ҳам дуода эслаб қўйинглар азизлар.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤51😢10🤔1
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
ҒИЙБАТЧИГА БЕРИЛГАН ЖАЗО.

Мастура опа хаётда жуда хам бахтли ва тукис хаётда яшарди. Умир йу'лдоши Тошкентга автобусда одамларни у'зог'ини енгил к,илар эди. Турт нафар фарзанди, икки у'г'или ва икки к,изи бор. Егано олдида емагани кетида. Яна к,у'ша к,у'ша сигир, ку'йлари бор. Кичикрок, бу'лсада магазинга эга. Фарзантларини энг яхши либосларни кийинтирарди. Мастура опа шунчалик бахтидан сармаст эдики бунга фак,ат у'зим эришганман деб у'йларди ва ку'п дилозорлик к,илар. Гап гаштакларда, ту'йларда овозини борича катта кетиб гапирарди. Мастура опа ту'лачадан келган бу'либ, кийган кийими у'зига ярашар. Хужайни Рустам ака, орик,дан келган. Доим му'йлов к,у'йиб юрар.Ку'злари кулиб турадиган инсон. Мастура опа фак,ат бу'йни осмонда эди. Унча мунча одамни менсимасди. Г'ийбат бу'лса биринчи у'ринда.Кимни к,изи эрдан ажраса, кимнидир келини фарзантли бу'лса, ёки кимдир йу'ли бу'зилиб кетса, к,у'ни к,у'шни биринчи бу'либ Мастура опадан эшитарди.
Бир кун к,у'шнисини Саломат опани ёнига келди. Саломат опа тандирда нон ёпаётган эди.
-Саломат опа хоо Саломат опа? Уйдамисиз?
Саломат опа Мастура опага ён к,у'шни бу'либ иккисини ховлиси бир бирига к,арама к,арши.
- Саломат опа эшитдингизми? Насиба опани к,изи эрдан к,айтиб келибди. Вой товба. Яна нима эмиш Тошкентга ишлагани кетганмиш. Мана мени айтди дейсиз, йу'ли бузилиб кетади. Вой шу'рим -дея ёк,асига туфлаб к,у'йди.
Саломат опа бу су'зларини эшитиб турдида
-Мастура к,уйингчи, у'згани хаётини гапирманг. Олдимизда болалоримиз бор деди.
-Эй сиз ниманиям биласиз? Инсони у'зини к,у'лида хаётини йу'лга солиш. Агар мени к,изим эрдан к,айтиб келса мен у'зим билардим нима к,илишни. Бунга асло йу'л к,у'ймиманда-дея к,ошларини чимириб.
-Товба денг Мастура к,у'йингчи дея Саломат сухбатни якун к,илди. Орадан беш кун у'тиб гап топиб келди.
-Вой Саломат опа? Мен сизга нима деган эдим аа, нима деган эдим.
Саломат опа Мастура опага к,араб тинчликми?
-Насиба опани к,изи г'ирт фохиша бу'либ кетибди. Г'ирт миш. Эрим кеча Тошканда ку'рибди. Ку'з лабларини бу'яб олиб, ёмон хотинлар билан юрган эмиш-дея бошини чайкаб бир к,у'лини юзига к,у'йди. Вой шу'рим дея
-Мастура сизга нима, бировни хаёти дея к,у'шнимиз Назокат опа гапга к,у'шилди.
-Вой айтдимда, нима бу'либди. К,изини йиг'иштириб олмайдими ахир ааа. Яхшилаб тарбия берса бу'ладику. Болаларини тарбияси йу'к, у'ша Насиба опани. Мана яна битта к,изи 18 ёшида мактабни тугатиб кетди Тошкентга.. Энди бу'лса катта к,изи эрдан к,айтиб у хам Тошкентга кетди. Товба-дея румолини учини тишлаб к,у'йди.
-Сиз к,аердан биласиз. Балки иккисини пешонасига Тошкентга кетиш ёзилгандир. Йу'лдан адашган бу'лса имонга келиб к,олар. Аллох билгувчику Мастура деди Назокат опа
-Инсон у'з хаётини у'зи яратади Назокатхон. Мана сизни эрингиз устингизга хотин олди. Сиз вак,тида эрингизга эътиборли бу'лганингизда балки бошк,а хотинга кетмасмиди ааа. Сиз нимани биласиз.
-Мастура опа сиз дил озорлик к,илманг-дея ку'зига ёш олди Назокат опа.
-Мен дилозорлик к,илганим йу'к,, очиг'ини айтдим к,у'йдим. Эр нима учун у'з хотинидан кетади? Уйидан мехир топмаса кетадида.. У'г'лингиз ичкиликдан к,айтара олмай халаксиз. Одам у'зидан айиб излаш керак Назокат. Яна хафа бу'лманг, у'йлаб ку'ринг дейманда дея Мастура опа к,ошларини чимирди.
Назокат опа ку'зларига ёш келдида ру'молини бир учи билан артар экан. Мастура опага бир к,арадида бир су'з демай уйига кириб кетди. Мастура опа айтган гапларидан маг'рурландида -Хим у'лайми бир эрини к,айтара олмаган бу'ш аёл дея у'з уйига равона бу'лди. Орадан бир йил у'тиб яна бир к,у'шнисини к,изи эрдан ажрашди. Ана гап ана су'з Мастура опага топилди.
Малохатни уйига чак,ириб
Роса насихат у'к,иди. Шу орда Насиба опани эрдан к,айтган к,изига совчи келди. Турмуш к,у'риб кетди. Иккинчи к,изига хам совчи келди. У хам Тошкентга турмушга чикиб кетди. Хар кимни дилини ог'ритишда Мастура опа давом этарди. Назокат опани эри ойиласига к,айтиб келди. У'г'ли ичишни ташлади. Зебо хам Мастура опага к,у'шни яшар эди. Рассияда пичок,ланган Зебони бутун к,ишлок, гап к,илиб юборган эди.......

Давом 14:30 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30🔥2👍1😁1
​​​Мастара опа бунга хам биринчи бу'либ гап топиб келди. Нима эмиш Зебо суюк, оёк, экан шунга эркаклар су'йиб кетибди деб. Мастура опа бир кун у'зини  мазаси к,очганга солиб Зебони укол к,илишга уйига чак,ирибди. Зебо хамшира эди. Укол к,илишга келган Зебони Мастура опа гапга солди.
-Зебохон Рассияга борган аёлларни эркаклар бекорга зурлаб пичок,лармикан? Нима бу'лди у'зи? Аёл бошингиз билан Рассияда нима бор? дея Мастура опа Зебони йиг'латиб олди. Зебога индамай йиг'лаб уйдан югуриб чик,иб кетди.
-Ха уялдингми? К,илг'илик,ни к,илиб. Аёл ку'чада бахт топармиди? Рассиянга бормай шу ерда риск,ингни тер эди-дея ортидан бак,ириб к,олди.
К,у'шниси Саломат опага бориб Зебо хак,ида гапирди.
Эшитдингизми Тошкентда эри хам бор экан. Элдан яшириб к,илган эри бир хоналик уйини соттириб, пулини олиб у'зини хайдаб юборибдику. Пулсиз к,олиб Рассияга борган. У'ша ерда бир эркак менга эрга тек деса эрга текмаган экан, пичок,лабди. Яна зу'рлаган экан. Бир балоси бор бу'лмаса шудгорда к,уйрук, на к,илур.  У'зидан су'расам йиг'лаб чик,иб кетди уйимдан.
-Мастура, бир к,изик, фельингиз борда сизди. Бечора у'з бахтини топа олмади. Икки к,изини бок,иш керак хали 35га хам кирмаган аёл. Нима к,иласиз хаётига сук,улиб. Пешонасига ёзилгандирда. Аллох ёзганидан к,очиб бу'лмайди ахир деди Саломат опа
- Эй нима деганингиз. Инсон у'з хаётини у'зи яратади. Ку'чадан бахт изламай уйида у'тирсинда.
-Аллох пешонасига битганидан ортиг'ини ку'ролмайди Мастура. Ку'пам тилингизга эрк берманг. Олдингизда фарзантларингиз бор ахир.
-Ээ борингеее. Хар ким у'зи яратади. Мен кетдим дея Мастура опа у'з уйига йу'л олди.
Орадан йиллар у'тди.
У'тгани у'рог'ини, кетгани кетмонни олувчи Мастура опани кичик к,изи Дилдора, уч мартта уйланиб ажрашган эркак билан к,очиб кетди. Мастура опа ер ёрилмади ерга кирмади. Уйидан чик,майдиган бу'лди. Орадан анча у'тиб, Дилдора к,изини уйига ог'ир ахволда ташлаб кетишди. Дилдора шу, шу бу'лдию  ёмон йу'лга кириб кетди. Ким к,анча пул берса у'шаники эди. Мастура опа к,изини бу йу'лдан к,айтара олмади.  Бутун к,ишлок,га гап бу'лди. Су'нг яна бир наркаман билан кетдиб к,олди. Наркотик истимол к,иладиган бу'либ к,олганди.Катта к,изини к,ариндошига, хотин ку'йган эркакга эрга берди. К,айнонаси жудаям ёмон чик,ди. Куёви бошк,а хотин олибди. Катта к,изи Гулнора  бу дартни ку'тара олмай сик,илиб йиг'лаб лой ку'чада кетётганида йик,илган бели темирга к,атик, тегиб бели синди. Шундан су'нг к,айнонаси Холиса хола Гулнорани Мастура опани уйига ташлаб кетди. К,изи Гулнора  ку'п яшамади. Бир ойдан су'нг оламдан у'тди. Мастура опани эри  Тошкентга к,атнар эди. У'ша вак,тлари Тошкентда бир ёшгина жувонга илакишган экан. У'шандан у'г'илик бу'лган. Эри Мастура опани ташлаб у'ша ёш хотинига кетди. Катта у'г'ли бир йу'ли бузук, аёлга  уйланиб олдида,  уйга олиб келди. Мастура опани к,у'лидан хеч нарса келмади. Кичик у'г'ил бу мусибатларга бардош беролмай у'зини мол хонага осиб к,у'йди. Мастура опа у'г'лини мол хонада осилганича ку'риб телба бу'либ к,олди. К,изи Дилдора наркотикдан купрок доза юбориб  ог'ир ахволда у хам оламдан у'тган эди. Уни хеч ким уйга олиб келмади. Бегона одамлар ку'мишган эди.

Тамом.

МУАЛЛИФ ДИЛБАР АХМАТ КИЗИ.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23😢8👍3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА.

Отанг бор-ки, сени кўнглинг тўқ,
Хотиржамсан, ташвиш-ғаминг йўқ,
Ота бурчи нақадар буюк,
Ўзинг ота бўлсанг, биласан.

"Оилам", деб ғамларни енгган,
Баъзан ғолиб, баъзида сингган,
Сен учун у қанчалар елган,
Ўзинг ота бўлсанг, биласан.

Адо этди оталик қарзин,
Ўйламади ўзининг дардин,
Биродарим, отангни қадрин —
Ўзинг ота бўлсанг, биласан.

Бемор бўлсанг, гулдайин сўлган,
Минг тирилиб, минг бора ўлган,
У нақадар фидойи бўлган,
Ўзинг ота бўлсанг, биласан.

Ютуғингдан кўкларга учган,
Фахрланиб, бағрига қучган,
Нега сенга борини сочган —
Ўзинг ота бўлсанг, биласан.

Ҳаёт уни не кўйга солган,
Гоҳо бериб, гоҳида олган,
Ташвишлардан қанчалар толган,
Ўзинг ота бўлсанг, биласан.

✍Лутфуллоҳ Хўжаев.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👏2😢1
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
АРМОН.

Саида кечир мени. Бир умр азобга ташлаб кетдинг .. Мана орзуимга хам етишар эканман, қизинг Севара ўғил кўрди. Гулига  ҳам тинмай совчилар келаяпти. Қизинг учун шундай қувончли ва ташвишли кунда  ёнида сен йўқсан. Эҳ Саида, Саида! Қани энди қайтиб кела олсанг. Аллоҳ менга барча виждон азобларидан қутилиш учун имконият берса  эди».
Рўзимат ака ёноғига томган кўз  ёшини артиб, рафиқаси Саидага ёзган хатини тортмадаги картон қути ичига йиғилган хатларга қўшиб қўйди. Бу хатлар ҳеч қачон ҳеч қаерга юборилмайди. Бу хатлар ҳеч қачон ўз эгасининг қўлига тегмайди, чунки уларда  виждон азоби, бир умрлик армон битилган эди…
Рўзимат уйланиб икки фарзандли бўлгунига қадар оилавий ҳаётидан нолиган эмас. Хозир беш қизнинг отаси. Хотини ҳам юмшоқ, кўнгилчан аёл. 13 йил бирга кечирган ҳаётлари давомида бирон марта ҳам унинг юзига тик қараб гапиргани, гап қайтарганини эслай олмайди. Шундай бўлса ҳам негадир  кейинги вақтларда Рўзимат оиласидан совий бошлади. Ишда алламаҳалгача қолиб кетадиган,   ишини эртароқ тугатса, дўсти Бадриддин олдига борадиган бўлиб қолди Уйга борса, бўлар бўлмасга жаҳли чиқар, э йўқ, бе йўқ қизларига ушқириб, хотинига қўл кўтарадиган ҳам бўлди.  Мана бугун ҳам хисоб-китобини тугатгач, анча вақт ўйга толди. Ўтган кунги воқеани эслаб, ичи сиқилди. Хотинини бугун эрталаб, туғруқхонадан уйга олиб келган эди. Энди эса, олдига ҳеч ҳам боргиси йўқ. Тўғриси боришга уялади. Бир хафта олдин хотининг кўзи ёриб, яна қиз тўғилганини эшитгач, улардай ичган, сўнг Бадриддиннинг машинасига ўтириб, туғриқхонага боришган эди. Худди қиз туғилганига улар айбдордек, йўлда учраган оқ халатлиларни буралаб сўкканини эслайди, кейин эса нима булгани эсида йўқ. Фақат эртаси куни боши лўқиллаб, ўз ётоғида кўзини очди. Жўраси уйига олиб келиб ташлаган бўлиши керак. Шунга ҳам  рахмат.
Рўзимат, нима қилишини билмай каловланиб турди-да, бирданига жўралари чойхонага йиғилмоқчи бўлганларини эслади. Шошиб эгнига курткасини кийиб, чойхонага йўл олди.
Ёшликдан дўст тутинган   тўрт журасини Собир маслаҳатга чақирган экан. Собир кенжа  икки фарзандини суннат қилмоқчи. Қандай бахтли инсон. Тўрт ўғилнинг отаси. Ош ейилиб, бир икки пиёла  «оқидан урилгач», тўйни ўтказиш тартиби бўйича ҳамма ўз фикрини айта бошлади. Фақат Рўзимат жим.
— Ҳа, нега индамайсан. Собирга атаганинг йўқми?, Ё у қайтармайди деб қўрқаяпсанми? Суннат тўйи қилмасанг бир кунмас бир кун қиз чиқарарсан, ахир?!
Энг яқин дўсти Бадриддиннинг бу сўзлари Рўзиматнинг юрагини наштар мисол тилиб ўтди.
— Нима устимдан кулаяпсанми? Ким айтди сенларга менда ўғил бўлмайди деб? Рўзимат қўлидаги пиёлани ерга отиб юборди. Чил-чил синган пиёла овозидан  бирдан сергак тортиб ўрнидан турдида, эшикни қарсилатиб  ёпиб чиқиб кетди. Шу кетишича, уйлари  ёнидаги дукончадан бир шиша ароқ олди. Шу ернинг ўзида уни очиб, шишаси билан кўтарди.
Уйига келганида болалари ухлаган, Саида чақалоқни эмизиб ўтирган эди. Эрининг оёқда зўрға турганини кўриб,  суяб ичкарига олиб кириш мақсадида олдига борди.
-Ҳа ифлос, ҳали сенми мени жўралар олдида масхара қилдирадиган. Рўзимат яқин келган Саиданинг юзига тарсаки туширди. Хотининг индамай , чириллаб йиғлаётган боласининг олдига кетганини кўриб, Рўзиматнинг баттар жахли чикди. Болани унинг кўлидан тортиб олиб, диванга отиб юборди.
— Вой, дадаси, нима қилаяпсиз? деб чақалоққа талпинган Саидани сочидан ушлаб, дуч келган жойига ура бошлади. Қушни хондан югуриб чиққан онаси ўғлининг қўлига ёпишди.
-Вой нима қилаяпсан, ахир у бугун туғруқхонадан келди-ку. Қуйвор, уйинг куйгур, ўлдириб  қўясан.
Рўзимат бир онасига, бир ерда  ётган хотинига, хонанинг эшигида тўпланиб, йиғлаётган қизларига  қараб, «Ўчир баринг овозингни!» деб бақирдида, ётоқхонага кириб кетди.
Орадан бир йил ўтди.  Ота-онасининг насиҳатлари тасир қилдими, ёки кенжатойи Азизанинг шириндан-ширин қилиқлари уни ўзига ром этдими, хайтовур Рўзимат энди онда-сонда бўлса ҳам кечқурунлари кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказадиган, Азизани тиззасига ўтқазиб, унинг қилиқларидан завқланиб куладиган бўлди.

Давоми 17:15 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍5🔥2
Маржон хола ўғлидаги бу ўзгаришларни кўриб, ич-ичидан қувонар, пайт пойлаб, хали албатта ўғилли бўлишини, одамлар.......

​​ўнта қиздан кейин  ҳам ўғил кўришаётгани  ҳақида гап бошлар эди. Бундай пайтлари Рўзимат индамай қолар, шифокорлар қаршилик қилсалар ҳам яна ҳомиладор бўлган, аммо буйраги касаллигидан оёқлари шишиб кетган хотинига қараб-қараб қуяр эди.
Саида… Саида эса доимо фақатгина қиз туққани учун гуноҳкор сезар эди. Уни кузатаётган гинеколог эртага аппаратга тушасан деган. Эй Худо, ўғил бўлсинда. Ўғил бўлса эрининг ҳам, қайнона-қайнотасининг олдида юзи  ёруғ бўлар эди. Бечора қайнонаси яхши аёл. Эри  ўғли йўқлиги учун тана қилиб бошласа, доимо унинг ёнини олади. Аммо қайнотаси хар гапининг орасида неварасига суннат тўй қилмай, армонда ўтиб кетишини гапиради. Уни ҳам тушунса бўлади. Рўзимат акаси оилада ягона фарзанд. Эри ҳам, қайнотаси ҳам Исахоновлар  авлоди давом этшини хохлашади. Бунинг учун эса ўғил керак.
УЗД аппаратининг мониторидан кўзини узмаётган  ёшгина шифокор аёлга тикилар экан, Саида тезроқ уни гапиришини интиқиб кутар эди.
— Нечта фарзандингиз бор? Сўради шифокор аёл нихоят Саидага  қараб
— Нима экан? Саида саволга савол билан жавоб берди.
-Мунча шошасиз, ўзи сизга ким керак ўғилми, қиз?
-Ўғил…
-Бўлмаса суюнчини чўзинг, Худо хохласа буниси ўғил бўлади.
Саида  хурсанд бўлганидан қандай қилиб, уйга етиб келганини билмайди.  Хар доим маюс юрадиган келинини хурсанд холда кўрган қайнонаси унга пешвоз чиқди.
-Ҳа, тинчликми? Дўхтирлар нима деди?
-Ўғил аяжон, ўғил
— Худога шукр.
Рўзимат бу хушхабардан боши осмонга етди. Нихоят орзулари ушаладиган бўлди. Элга шундай тўй берсинки, уни устидан кулганлар ер билан битта бўлишсин.
Уша кундан бошлаб  бу хонадонга файз киргандек бўлди. Рўзиматнинг қизларининг ўқишлари, рўзғорнинг кам-кўсти билан қизиқа бошлаганини кўриб, Маржон хола ҳам, Саида ҳам ўзларида йўқ хурсанд эдилар. Кунлар ҳам  хурсанд бўлиб, қувлашмачоқ ўйнаётгандек, тез ўта бошлади.
Кечаси-ю, кундузи тиниб-тинчимайдиган Саида ўша куни  қайнонасининг ҳай-ҳайлашига қарамай дарвоза олдига тўкилган ғузапояни қизлари билан кечгача ташиди. Кечқурун овқатга уннар экан, белида оғриқ сезди. Бир амаллаб, овқатни сузиб дастурхонга қўйди-да, индамай ётоққа кириб кетди.
Бир ёшли Азизани онаси олдига ўтқазиб, овқатлантираётганини кўрган Рўзиматнинг жахли чиқди-да, хотинини чақирди. Ичкаридан хотини чиқавермагач
-Ая, Азизани келингизга Беринг, ўзи овқатлантирсин –деди
-Қўй болам, чарчагандир, бугун куни билан ғўзапоя ташиди. Бир пас дамини олсин – деди Маржон  опа, ўғлини босиш учун.
-Беринг деяпман, ўлмайди. Саида…
Хотининг овоз бермаганини кўриб, шахд билан ичкарига кирди. Саида кравотда ғужанак бўлиб ётар эди.
-Нима қулоғинг том битганми, чақирсам эшитмайсан. Рўзимат хотининг елкасидан ушлаб, ўзига тортди
-Дадаси, мазам бўлмаяпти –пичирлади Саида.
-Тур, аямнинг кўлидан болани ол. Тур деяяпман. Рўзимат хотининг  қўзғолмаганини кўриб баттар жахли чиқди. Уни силтаб турғизди. Хотининг баттар бўшашганини кўриб, юзига тарсаки туширди. «Вой» деб қорнини чангаллаб ерга утирган хотинини сочидан тортиб турғизмоқчи бўлди.
Э, онангни… Хали сенми онамни ишлатиб, ётадиган.
Эрининг қўлидан сочини чиқариб олишга харакат қилган Саида, оғриқдан бақириб юборди. Сўнг эса биқинига тушган муштдан, кўз олди қоронғилашиб, ерга йиқилди.
Операция уч соат давом этди. Аммо шифокорлар на Саиданинг, на фарзандининг ҳаётини сақлаб қола олмадилар.  Муддатидан уч ой илгари туғилган бола ўғил эди.

Тамом.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24🔥5👍2🤔2😢2
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
КЎНГЛИМ ҲАМОН ЎШАНИ ДЕЙДИ.

«Менга мактуб ёзибсиз...»

Дардимни айтишдан аввал мен узоқ йиллардан буён  кўз қорачуғимдек  ёнимда олиб юрган бир хат билан Сизни  таништирсам. Мана, ўша мактуб: “- Гулчеҳра! Сени жудаям яхши кўраман. Шунчалик севаманки, осмондаги юлдузлардан, ой ва офтобдан ҳам қизғонаман, фақат ўзимники бўлишингни хохлайман. Эртага совчиларни жунатаман, йўқ дема! Бирга бўлсак, жуда-жуда бахтли яшаймиз, ҳали кўрасан ...”  Ўшанда, қўшни қизалоқ орқали бу хатни олганимда айни ўн саккиз ёшда эдим. Севги деган сўзни эшитардиму, лекин у қандай юз беришини билмасдим. Қоғоздаги сўзларни қайта-қайта ўқидим, ўқиганим сайин кўнглим ёришди, кимдир мени севар экан деб, очиғи ич-ичимдан қувондим.
           Эртасига совчилар келди. Онам ҳайрон. “Сен бугун эрталабдан уй йиғиштириб, ҳовли супурдинг, манавиларнинг келишини билармидинг?»=дедилар менга. Ерга қараб индамай туравердим. “Айт, уларга нима деймиз? Ўша Шодиёр деган йигитни танийсанми, яхши болами, ўзи?” Индамаганимдан сўнг онам менинг ёнимга янгамни жўнатди.Хуллас, кечагина менга муҳаббат изҳор этган шу йигитга розилик билдирдим, совчилар кетишди. Биз томонларда совчилар “ўғлимиз жўнатди”,  деб келишса бас, шу кундаёқ “ҳа” ёки “йўқ” жавобини олиб кетишлари керак! Одат шу.
           Ҳар бир йигит ё қиз балоғат ёшида кимгадир кўнгил қўяди, ўзича шеърлар ёзади, китоб титиб чиройли сўзлар ахтаради, “Севги мактублари” ёзади. Лекин, мен... Мен севгининг нима эканини турмушга чиққанимдан сўнг билдим. Муҳаббат деганлари ўзини ўтга ёқиш, ич-ичидан азобланиш дегани экан! Умр йўлдошимни қаттиқ яхши кўриб қолдим десам, балки устимдан куларсиз. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, уни бир неча соат кўрмасам соғиниб қолардим. Ҳовлида нима юмуш қилмайин, икки қулоғим динг, кўча эшикни пойлардим. Бир оғиз яхши сўз айтса бас, гўё қанот чиқариб осмонга уча бошлардим. Салгина ранжиса, кўнглим зим-зиё бўларди. Оғиздан чиққанини муҳайё қилиш учун ўзимни ўтгаям, чўққаям ураверардим. Қаттиқ шамоллаб қолиб уйда бир неча кун иссиғи чиқиб ётганида туну кун тепасидан жилмай ўтирганларим... Ўртоғи билан олис бир қишлоққа кетиб қайтавермагач, то эрталабга қадар ухламай дарвоза ва уй оралиғида юриб чиққаним... Қай бирини айтай? Худди мих устида юргандек бўлардим. Хаёлимда фақат ўша. “Нега бугун қовоғи солиқ?” “Нега иштаҳаси йўқ?” “Нега ҳар кунгидан бошқача?” “Соғлиғи жойидамикан?”... Хуллас, ора-сира ота уйимизга бориб қолсам ҳам, кетиш учун шошаверардим. Бир куни синглим, -“Э, опажонимей, намунча поччамни еру кўкка ишонмайсиз? Шунчалик яхши кўрасизми-а? Аслида сиз уни эмас, у киши сизни ўйлаб яшасин!”- деди. Бу гапга  эътибор бермадим. Чунки, унинг менга ёзган. “Севги мактуби”даги сўзларни деярли ёдлаб олгандим, шу сўзлар менга таянч эди! Лекин, ўша сўзлар чин дилдан айтилганмиди ё шунчаки ҳавасгами, бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмагандим. Аммо бир куни...

Эрим ниманидир қидириб тортмадан ўша хатни топиб олибди. Уйга кирсам,  ўқиб турган экан, менга кўзи тушиши билан хатни ғижимлади. “Буни ҳалиям олиб юрибсанми?” – деди. “Иккимиз турмуш қуришимизга шу хат сабабчи бўлган-ку”,- дедим кулиб. “Э, мен буни бир китобдан кўчириб олгандим”,– деди у бамайлихотир... Чиқиб кетгач, ғижимланган қоғозни гилам устидан олдим, ҳафсала билан текислаб, яшириб қўйдим. Сўнг шу он айтган гапи миямга келиб урилди. Демак, у менга шунчаки севги изҳор қилиб... Йўғ-е, наҳотки?! Ишонмайман! Ота уйимга кейинги гал борганимда синглим айтган гап мени шу ҳақда ўйлаб кўришга ундади. “Опа, нега поччам ҳам сиз билан бирга келмайди, ҳамма жойга бир ўзингиз борасиз, ахир келин-куёвлар бирга-бирга юришади-ку!» - деди Шунда биринчи марта мен ҳам ўзимга:- «нега?»,- деган саволни бердим. Кейин тушундим, севги кўзимни кўр қилиб қўйган экан, акалли бирор марта эримнинг ҳам камчиликлари ҳақида ўйламабман, унинг қусури ҳам менга фазилат бўлиб туюлаверибди. Ҳатто бир куни бозордан қайтаётиб йўл четида турган сариқ машинага кўзим тушдию юрагим “шиғ” этди. “Тавба, кундуз куни машинасини бегона жойга кўйиб, ўзи қаёққа кетдийкин?  Тинчликмикан? Ёки ошқозон касали тутиб қолиб, бу ердан тўғри касалхонага........

Давоми 19:00 да
❤35
Йўғ-е! Бироз турай...” Кечгача шу машина ёнида айланиб юрдим. Бир пайт рўпарадаги дорихонадан бир киши чиқиб машинага ўтирди-ю, юрғизиб кетди. Шунда фаҳмладим, машина дорихона эгасиники экан. Мен содда, шунча вақт эримга эътибор  берибману, унинг машинаси рақамига қарамаган эканман! Мулзам бўлиб уйга қайтдим. Эрим онаси билан супада чой ичиб ўтирарди, мени кўриб,-“Намунча кеч?”,- деб қўйди. Индамадим, ахир нима дейман?!
          Мана, орадан жуда кўп йиллар ўтиб, энди англаяпманки, турмуш қуриш – бозордан мол сотиб олиш эмас, балки у ўта жиддий умр савдоси, шундай экан, аввал бир бирини синаб сўнг никоҳдан ўтмоқ зарур экан! Мен ўша кезлар айни бўй етган маҳалим, қалбим ранг-баранг туйғуларга тўлиқ, энг ёрқин ҳисларга муштоқ чоғда нотаниш йигитнинг “севаман”, деган сўзини ўйламай-нетмай  дарров қабул қилибман, тезгина унга ишониб ҳатто никоҳга розилик берибман!  Энди ўйласам, ўта ишонувчанлик ҳам мағлубият билан тенг экан... Мен бу никоҳни муваффақиятсиз бўлган деёлмайман, ахир бир-бирини умуман танимай, қариндоши ҳохиши билан турмуш қураётганлар бор!Йўқ, менинг кўнглимга шу никоҳдан сўнг катта муҳаббат кириб келди, севгининг аччиқ ва ширин изтиробларини тортиб кўрдим. Севдим, лекин узим ўйлаганимдек (орзу қилганимдек), севилмадим...
      «Севсангу севилмасанг, севгингга  жавоб бўлмаса, бу муҳаббат эмас!” дейишади. Мен фақатгина ўзимнинг севгим билан яшашга рози эдим. Севмасаям ёнимда бўлса, ҳар куни кўриб турсам бас, деб ўйлардим. Лекин... Орамизга хиёнат оралади. Бу хабарни менга етказишганда дастлаб ишонмадим, кейин ўзим уларнинг учрашувига гувоҳ бўлиб қолдим. Иккисиям мени кўришди, ўзаро кўз уриштириб олишди. Кечқурун эрим уйга келгач, сабрсизлик билан сўрадим: “У аёл ким?» У юзимга қарамасдан деди: “Ким деб ўйлаган бўлсанг ўша!” Тушундим. Ўша аёл эримнинг ҳаётига кириб келган, у энди буни мендан яшираётганиям йўқ. Биламан, ўша аёл мендан кўркамроқ, балки билимли, ақлиям меникидан устундир. Бироқ... Бироқ, у эримни менчалик севолмайди! Менчалик уни қадрлай олмайди! Менчалиқ фидойи, севгиси йўлида жонсарак бўла олармикан у? Йўқ, асло! Ота уйимга кетдим. Уларга йиғлаб, ҳамма гапни айтиб бердим.“Ўғлимиз нодонлик қилибди, йигитчиликда бўлади-да келин. Уйга юринг”, - деди орқамдан келган қайнонам. “Ҳеч нарса бўлмагандек бориб яшайвер, ақлини йиғиб олар”, - деди онам. Ҳар иккисигаям қулоқ солмадим. Севган кишим менга қиё боқмай, бошқа биров билан яшаётганини кўриб турсам... Бунга қандай чидашим мумкин?
Йўқ, яхшиси узоқларда юриб, унинг ҳаёли билан яшай қолай. Балки қачондир у мени тушунар, ёнимга келар...

Ажрашганимизда қизалоғимиз уч ёшда эди. Аммо шу зайлда йиллар ўтаверди.Ота уйимда яшаб, ўзим ишлаб пул топдим, нафақадаги онамга ёрдамлашдим. Бу орада мени ўзларига сўраб, одам кўйганлар кўпайди. Бирортасига рози бўлмадим. Онам “Эринг уйланибди, энди сен ҳам ўзингни ўйла”, -деди. Кўнмадим. Ахийри онам кунора йиғлаб-сиқтаб мендан норози бўла бошлади. “Гапимга кирмаяпсан, маҳаллада бош кўтариб юролмай қолдим», деяверди. Укаларим, сингилларим ҳам онамнинг гапини маъқуллаб туриб олишди. Бошим қотди. Охири “боре”, деб кийим-кечагимни сумкага жойладим-да Тошкентга йўл олдим. Назаримда ўша ёқлардан иш топиб, ҳаётимни изга тушириб оладигандек эдим. Хом ўйлаган эканман, аввало қизчам билан ҳеч қаерга сиғмадим. Шаҳарда ишга жойлашиш, бошпана топиш мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Қизим билан оч-наҳор тунаб қолган кунларимиз бўлди. Икки ойлик оворагарчиликдан кейин қишлоққа қайтиб кетдим. Туғишганларим мендан жуда хавотир олишган эканми, ҳарқалай “турмушга чиқ”,деб қайта қисташмади. Шу кўйи онамнинг ёнида қизимни катта қилдим, узатдим, мана ҳозир набирам ҳам бор.
          Бир кун  синфдош дугонам Дилоромни учратиб қолдим. Узоқ суҳбатлашиб ўтирдик. “Ҳали қирққа кирмай набирали ҳам бўлибсан, ҳуснингниям йўқотмабсан, Гулчеҳра!”- деди у ҳазиллашиб. Энди ёлғиз яшайверасанми?”. Бош силкидим. “Бекор қиласан, - деди у. –Сенга ўзимни яқин тутиб айтаяпман, кўнглингга олма.Турмушингни қуриб олмасанг, бир умр укаларинг, сингилларинг келинлар-куёвларингнинг кўзига ёмон кўриниб юраверасан........

Давоми 22:00 да

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28🤔2
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1👍1🔥1👏1
#Oʻtkinchi_dunyo


#No_10


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ойи, Мунира йўқ..
Муслим эшикни очиб бақириб юборди
—Нима? Нега йўқ бўлади?
Латофат халпишлаб югуриб келди
Латофат ичкарига кирди.
—Мунисааа....
Бақириб ўтириб қолди.
—Ха ойи тинчликми? Опамга нимадур бўлдими?
Муниса хонага кириб, уёқ буёққа қаради.
—Опанг йўқ.
—Нега йўқ бўлади? Эшикни калити ўзингизда бўлса, неча кундан буён эшикни очдирмайсиз, на овқат берасиз. Бирор жойда хушидан кетиб қолмадимикан.
Муниса диванларди атрофларини қаради.
—Бас қил майнавозчикни...
Муслим бақирди.
—Энди мени ўлдиради
Муслим бошини чангаллаб, ерга ўтириб қолди.
—Нима? Ким ўлдиради сизни?
Муниса, Муслимга яқин келиб гапирди.
—Ким бўларди? Ўша хақдорларда...
Муслим бақирди
—Нима? Сиз хали қарзингиз эвазига, ўз синглингиздан фойдаланмоқчи бўлдингизми?
Нахотки жигарингизни билиб туриб ўтга отдингиз...
Муниса йиғлаб юборди.
—Хайф сиздек акага.
Муниса Муслимни қулоғи остида бақирди.
—Сен қочиргансан. Сен ёрдам бермасанг, қоча олмасди...
Латофат ўрнидан туриб, Мунисага ташланди.
—Ўзингизни еғиштиринг. Онам деб қаршилик қилмаяпман, калтагингизга. Хаддингизни билинг...
Латофатни қўлидан махкам сиқди
—Ақли калта, акангни ўлдириб юборишса нима қиламиз?
Латофат йиғлаб бақирди.
—Мени бундай акам йўқ. Ўлиб кетгани яхши, бу юришидан кўра... Мен хам ортиқ сизлар билан яшамайман. Дадам келгунча кўчада тунасам тунайманки, сизларни олдингизга келмайман.
Муниса кўчага чиқиб кетди.
Латофат, Мунисани гапларига парво хам қилмай, яна ерга ўтириб йиғлай бошлади.
—Ойи, узоққа кета олмайди. Туринг қидирайлик, топмасак бўлмайди.
Муслим ўрнидан турди.
—Шошма, Жамшидни уйига борамиз. Ўшани олдига кетгани анниқ.
Латофат гангираб гапирди.
—Уйини биласизми? Қани тезлашинг.
Муслим, Латофатга қараб бақирди.
Улар тезда машинага ўтириб, кетишди.


💫💫💫💫


—Опажон, шу яқин ўртада бирорта иш бўлса, ишласам дегандим.
Мунира, Хилолага гапирди
—Синглим, ўзи бу ерларга нега келдингиз?
Хилола юмшоқ охангда гапирди.
—Эх опажон. Бу ерларга келишимни тарихи узун.
Мунира ерга қаради.
—Менга ишонишингиз мумкин, бемалол айтишингиз мумкин.
Хилола, Мунирани қўлидан тутди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38🔥6👍5💯2
#Oʻtkinchi_dunyo


#No_11


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Икки кундан кейин тўй, уч кундан буён қидирамиз, хеч қаерда йўқ. Энди нима қиламиз?
Муслим бошини чангаллади.
—Адойи томом қилди бу қиз. Ўлиги хам тириги хам йўқ.
Қаерга кетган бўлиши мумкин?
Латофат қизариб кетган кўзлари билан, минғиллаб яна йиғлашни бошлади.
—Бориб айтсам, ўзи қидириб топармикан Ботирбойни қўли хамма жойга етади. Лекин қочганини билса, мени соғ қўймайди.
Уёқдан буёққа асабий юрди.
—Билмасам, бошим қотган. Муниса хам дадангни онасиникига кетиб қолибди, у ердан мажбурлаб олиб кела олмаймиз. Бувинг сезиб қолса, жанжал қилади.
—Ойи, Мунира хам ўша ерда эмасмикан?
—Йўқ экан. Амакингни хотини қўнғироқ қилди, гап олдим Муниса ойим билан тортишиб қолдим, дадам келмагунча кетмайман дебди. Мунира эса у ерда эмас.


💫💫💫💫


—Келинг, қайноғажон...
Ботир икки қўлини ёйиб, Муслимни кутиб олди.
—Ассалому алайкум ака...
Муслим тазим қилиб ичкарига кирди.
—Қандай шамоллар учирди. Эртага тўй бўлса уйингизда.
Ботир, креслога ўтириб ёйилиб кулди
—Шу масалада гаплашгани келгандим..
Муслим, Ботирни атрофидаги одамларни ишора қилди.
Ботирни бир имосига хаммаси чиқиб кетди.
—Хўш...
Муслимга зимдан қаради
—Хуллас, синглим қочиб кетибди. Уч кундан буён қидиряпман...
—Нима???
Ботир, столга мушт тушириб бақирди
—Қизишманг... Шунга сиздан ёрдам сўраб келгандим...
—Бурнингни тагидаги одам қочиб кетсаю, сен билмай ўтирсанг...
Қаердан топасан?
Бир кун вақтинг қолди, ёки синглинг, ёки жонинг...
—Ака, ёрдам беринг. Топишимиз керак...
Муслимни ранги оқариб кетди
—Ўзи билгандим, сени бу ландавурлигингдан бир ишни бошлайди деб.
Ботир асабийлашди.
—Топамиз, одамларингиздан беринг. Эртагача топиб келамиз..
—Топмай хам кўрчи.
Ботир, Муслимни ёққасидан олди. Муслим индамай ерга қаради.
—Эртагача синглингни топсанг топиб келдинг, йўқса сени тобутинг чиқади.
—Албатта топамиз...
Муслим зўрға гапирди.
—Жама...
Ботирни овози уйни тутди
—Лаббай хўжайин.
Жама югуриб кирди.
—Йигитларни ол. Буни синглиси қочиб кетибди, тез топиб кел.
Бугун топилиб уйда бўлиши керак.
Ботир, столга мушт урди
—Хўп бўлади хўжайин.
Жама тез ташқарига чиқиб, йигитларни тўплади
Муслимни телефонидан, Мунирани расмларини кўчириб олиб, қидирувга тушишди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤43🔥7👍1
#Oʻtkinchi_dunyo


#No_12


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Шу қиз бир неча кун олдин, Тошкентга кетган. Камера ёзувлари шу ерда тўхтаган. Айнан сизни машинангизга ўтирган.
Жама, Мунирани расмини Азизга кўрсатди. Азизни мийясида чақмоқ ургандек бўлди.
—Ака, мен кунда неча хил одамларни манзилига олиб бораман. Қай бирини эслаб қолишим мумкин?
Ўзи тинчликми?
—Тинчлик.
Хуллас, Тошкентга олиб борган мижозларни, қаерга туширасиз.?
—Авто вагзалга тушираман. Қолган жойига ўзлари етиб олишади.
—Лекин, сиз ўша куни кечаси етиб боргансиз.
—Менга фарқи йўқ, кечасими кундузими.
—Нега бу қизни қидиряпсиз?
—Тўйидан қочган эртага хўжайинимга турмушга чиқиши керак эди, лекин уйдан қочган.
Жама асабий гапирди
—Бизни ўша жойга олиб бор. Одамларингни туширадиган жойга...
Жама йигитлар билан, ўзларини машиналарини ташлаб, Азизни машинасига ўтирди.
Азиз хам хўп деб, Тошкентга олиб кетди.
—Опамга хабар бериб қўйишим керак. Қизни кўчага чиқармай туриш керак, қўшнини уйида ишлаяпти деганди.
Азиз ўзи билан ўзи гаплашиб кетарди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥15👍13❤10
🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi endi 15.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat
TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
Севган кишимнинг кўнгил қулфини очолмадим, оқибатда севганим бошқа аёлга кўнгил берди... Энди нима қилай? 
      Кўнглим, -“ Уни кут, у қачондир ёнингга қайтади”,- дейди.
     Ақлим эса,- “Ҳавойи ҳаёлларни йиғиштир,  турмушингни изга сол”, - дейди. Ҳаёт давом этмоқда. Мен эса икки йўл оралиғида яшаяпман, ғамгин, маъюс, жимгина... Менга бир жўяли маслаҳат беринг...

Гулчеҳра, йиллар давомида соф муҳаббат билан яшаб келган сиздек очиқ кўнгил аёлга бирор маслаҳат бермоқликдан аввал жиддийроқ ўйлаб олиш зарурга ўхшайди. Ўша одамни унутинг, десам гўё муҳаббатли қалбингиз янада озор чекадигандай... Ҳаётингизни янгидан қуринг, дейиш осон. Бироқ сиз ўзингиз севган ўша инсондан бошқаси билан тақдир йўлларингиз боғланишини асло истамайсиз. Баъзан киши қисмати билан юзма-юз келади-ю, ўзини шу қисматнинг ихтиёрига топширади! Сизда ҳам шундай бўлади: -  Қисматингизнинг ўзи сизга энг тўғри йўлни кўрсатади, -деган умиддамиз. Зеро, бахтли бўлишга хаққингиз бор Гулчеҳра! Сиз учун ёруғ кунларда учрашгунимизча омон бўлинг.

Дилбар САИДОВА.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15
Онанг ҳам кексайиб қолган, укаларингнинг уйига сиғмайсан барибир”, - деди. Ўйланиб қолдим. Эртасига қизим билан маслаҳатлашдиму, яна Тошкентга қараб кетдим. “Бир бошимга бир иш, бирор бошпана топилар”,- дедим. Талабалар яшайдиган ётоқхонада менбоп иш бор экан, ётиб-туришга хонаям беришди. Шу яқин-атрофдаги аёллар билан танишиб иноқлашдик. Улардан бири менга бўш пайтларимда “ипподром”дан ул-бул олиб келиб сотиб юрсам, анча-мунча пул ишлаб олишим мумкинлигини айтди. Бозор-ўчар ишимга ҳалақит бермасди, ҳарҳолда пулим кўпайса, бир хонали уй сотиб оламан, деб ўйладим. Шундай кунларнинг бирида... Шу ердаги бошлиқлардан бири мен ҳақимда эшитиб қолиб, ўртага одам қўйди. “Менга тегса, уй-жойини ўзим қилиб бераман”, - дебди. Маълум бўлишича, у одамнинг хотини, болалари бор, менга эса яширинча уйланиб олмоқчи экан! Қаршилик кўрсатдим. Ўшанда ўзимга душман орттириб олаётганимни сезмаган эканман. Мени турткилаб, ишимдан хато топадиганлар кўпайди, ҳаммасида ўша одамнинг қўли бор экан. Ахир пулдор, амалдор одам нимани хоҳласа шуни амалга оширар экан-да. Ноилож бошқа жойдан иш ахтаришга тўғри келди. Орттирган бир-иккита таниш-билишларим ёрдам беришиб, маоши кам бўлса-да, тинчгина иш топдим. Лекин бу ерда ҳам...
Хуллас, кейинги уч йил ичида беш маротаба иш жойимни ва бошпанамни ўзгартирдим, сабаби битта - ён-атрофимдаги баъзи бир эркаклар бева эканимни билиб қолишиб, дарров мени эгри  йўлларга тортмоқчи бўлишарди. Ёлғиз аёлнинг айби нима ахир? Мен эримга қаттиқ кўнгил қуйгандим.    Бундан кейин эркак зотига муҳаббат қўя  олмаслигимни биламан. Қачондир эрим ёнимга қайтади, деган умидим ҳам йўқ эмас. Наҳот, тинчгина яшашимга имкон булмаса?! Энди нима қилсам экан?...
    -Жуда қийналиб кетганимдан, эримни қайтишини кутиб юрибман,- яқинда танишиб олган Назира исмли аёлга дилимни очдим.- Қаерга борсам атрофимда эркаклар ўралашади, менга йўл кўрсатинг, нима қилай?
     Назира опа жилмайиб деди:
   -Жуда чиройлисиз, истарангиз иссиқ, сўзларингиз ҳам ёқимлигина. Бирортасининг айтганига кўнинг, мазза қилиб яшайсиз!
   -Мен... Мен эримдан бошқани яхши кўролмайман. Ҳалиям эримни қайтишини кутиб юрибман,- дедим.
   - Сиз ғалати экансиз-ку, синглим. Ҳозир замон бошқача. Ҳамма ўзини ўйлаб яшаяпти. Шу ҳуснингиз билан ҳозир аҳволингизни ўунглаб олмасангиз, кейин кеч бўлади. Туғишганларингиз ҳам ўз кунига. Орқангизда бирор одамингиз бўлмаса, жуда қийналиб қоласиз. Яхши кўриш деганлари бекор гап, сиз эртанги тақдирингизни ўйланг!

Бу аёлнинг гаплари менга қаттиқ таъсир қилди. Тавба, замонга нима қилибди? Эгри кўчаларга юраверинг, ҳозир замон шунақа, демоқчи бўлдими у? Наҳот... Ахир ўз ор- номусини қадрлайдиган, ўзини ҳурмат қиладиган аёллар илгариям бор эди, ҳозир ҳам бор. Атрофингда бир нечта номуссиз, ҳаёсиз аёллар бўлса бордир, уларга осонгина эргашиб кетиш керакми? Асло!   Гоҳида онамнинг ёнига қайтиб борсаммикан, деб ўйлайман. Йўқ, онам яна ўша эски гапини такрорлайверади: - “Ўзингга ўзинг қилдинг, битта –яримтага текканингда, ҳозиргидай бахтсиз бўлиб юрмасдинг, аввалдан синамаган кишингга дарров рози бўлиб кетавермаганингда ўзим билиб- суриштириб, сўнг узатардим”... Хуллас бу гаплар аллақачон жонимга теккан. У ёқда укаларим менга гинали қарашади. Келинларимизга ҳар битта гапим малол келгандек бўлаверади. Қизим, куёвим... Иккиси тинч яшашса бўлди, бахтсизлигимни уларга сездирмасам дейман, шаҳарда эса...Қаерга борсам,- “Ёлғиз аёл экан”, -деб дарров қармоқ ташлашади. Бунинг устига гоҳ оч , гоҳ тўқ бўлиб яшашдан кўнглим қолди. Тобора ҳаётдан кўнглим совиятгандек!
    Хуллас, икки йўл орасида қолдим, гўё...
     Йўлини йўқотган девонага ўхшайман. Кўнглим эса ҳамон ўша эримда. У ўтган йиллар ичида бирор мартаям мен ҳақимда ўйламагандир, мен эса ҳар куни бир марта унинг исмини такрорлайман, бир пайтлар менга ёзган хатини қайта-қайта ўқийман, олислардан туриб унга яхшилик соғинаман. Англаган ҳақиқатим шу бўлдики, бировга қаттиқ меҳр қўйсанг, бировни қаттиқ яхши кўрсанг, бора-бора ўзингга қийин бўларкан. Муҳаббатнинг қадрини ҳаммаям англаб етавермаскан. Мен севдим, аммо севилмадим.......

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24💔7🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙

✨Мен учун қадри баланд қадрдоним.

✨Аллоҳим умримизни зиёда, юзимизни ёруғ.
☺️Қалбимизни кенг, қадримизни баланд.
✨Ишларимизни барорини, охиратимизни эса саодатли қилсин. 🤲

🌛Оқшомингиз хайрли бўлсин ширин тушлар кўринг ☺️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.

🌸☘ХАЙРЛИ ТОНГ
АЗИЗЛАРИМ. ☘🌸
БУГУНГИ
КУНИНГИЗ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН.

Яратган эгамга шукрлар бўлсин!

Керакмас ҳаётдан ўксиниб, нолиш,
Ўткинчи ғамларни юракка олиш,
Нолисак гуноҳдир, Аллоҳдан ҳар иш,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин !

Кўзларим шу тонгни кўргани учун,
Юрагим тўхтамай ургани учун,
Яна бир қутлуғ кун бергани учун,
Аллоҳим ўзинга шукрлар бўлсин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Табассум – ҳарфсиз ёзилган ёқимли сўздир. 
Табассум – электр сарфламай ёнган чироқдир.
Табассум – Аллоҳнинг қазо-қадарига розиликдир.
Табассум – таржима керак бўлмаган луғатдир.
Табассум – садақадир.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
Ишга отланаётган дустларим...💐
Барчангизга ёкимли ва хузурли
нонушта тилайман!💐

Бошлаётган ишларингиз хайрли ва баракотли булсин АЗИЗЛАРИМ!💐

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1