Ўқинг...фақат йиғламанг!:
Қасос ортидаги бахтсизлик..
Руҳий касалликлар шифохонаси.
Осмонга термилиб ўтирган аёлга зимдан назар ташлайман. Қачонлардир бу аёл ҳам бахт оғушидан сармаст эди…
Саодат камбағал оилада дунёга келган, мактабни битиргач, уни амакисининг ўғлига унаштиришганди. Адҳам ўқимишли йигит бўлиб, оилада тўнғич фарзанд эди. Ундан кейин укаси Аҳмад бўлиб, шаҳарда ўқирди.
Тўй бўлди.
Саодат ҳамма қизлар орзу қилган оқ либосда ота уйини тарк этди. Улар бир-бирига жуда муносиб эди. Адҳам Саодатни еру кўкrа ишонмас, уни асраб-авайларди. Қайнона-қайнотаси Саодатни жуда яхши кўришар, қизим-қизим деб меҳрибонлик қилишарди.
Орадан ойлар, йиллар ўтди.
Саодат ва Адҳам зимдан қараганда бахтли ҳаёт кечираётгандек кўринса-да, аммо бахтлари кемтик эди. Бу оилада чақалоқ овози эшитилмас, Саодат кечалари билан йиғлаб ўкинар, оғринарди.
Бу орада Аҳмад ҳам ўқишни тамомлади. Уни ўзи ёқтирган қиз — Ҳилолага уйлантиришди. Саодат тўйда елиб-югуриб хизматда бўлди. Ҳилола Саодатга қараганда анча айёр ва гапга чечан эди.
Орадан ойлар ўтди. Ниҳоят, чақалоқ йиғиси эшитиладиган кунлар тобора яқинлашмоқда эди…
Аҳмад Ҳилолани асраб-авайлар, барча эркалигини индамасдан бажарарди. Ҳилола ҳам айёрлик қилар, кун бўйи хонасидан чиқмас, эри келишига ўзини иш қилгандай кўрсатарди.
Саодат рўзғор ишларини тамомлаб энди хонасига кирган эди ҳамки, қайниси Аҳмаднинг дўриллаган овозидан чўчиб, ҳовлига отилиб чиқди. Ҳилола икки челак сувни кўтариб турган экан. Аҳмад:
— Нега янгам қолиб, сен бу оғир ишларни қиляпсан?! Ана, қисир сигир қилсин бу ишларни! — деб челакларни Саодат томонга тепиб юборди.
Саодатнинг танаси музлаб кетди. Ҳилола эса «Ажаб қилдим», дегандек кулимсиради. Қайнотаси шовқиндан айвонли хонадан югуриб чиқди:
— Нима бўлди?
Саодат:
— Ҳилолахонга сув керак бўлган экан, оғир челакларни кўтариб олибди. “Менга беринг, мен кўтарай десам”, Аҳмаджон “Мен кўтараман, сизлар аёл кишисиз”, деб қўймаяптилар. Талашиб, сув челакларини тўкиб юбордик, — деди.
Қайнотаси «тушунарли», дегандек бош ирғади. Саодат Аҳмад ва Ҳилолага бир оғиз гапирмай, челакларни олди-да, ошхонага кириб кетди. Аҳмад эса жойида мулзам бўлганича қолди.
Ана шу пайт Ҳилоланинг дилида бир кун қасос олиш истаги пайдо бўлди. Эшикни тарсиллатиб ёпганча хонасига кириб кетди.
Ниҳоят, оилага қувонч бағишлайдиган овоз — чақалоқ йиғиси эшитилди. Қариндош-уруғ, тўй-томоша. Саодат худди ўзи туққандай бахтиёр ҳолда бешикнинг ёнига келиб ёпинчиғини аста кўтарди. Жажжигина қизалоқ… Шу пайт Ҳилола келиб, Саодатнинг қўлларини бешикдан олиб ташлади-да:
— Бефарзанд аёлнинг чиллали болага тегиниши хосиятсиз! Опа, илтимос, чиқиб кетинг! — деди.
Саодат йиғлаганча хонасига кириб кетди. Ўзини боса олмас, йиғи бутун вужудидан чиқарди. Худога тинмай нола қилар, унга ҳам фарзанд беришини сўрарди. Адҳам келиб, Саодатнинг кўз ёшларини артди-да, бағрига босди.
Кунлар ойларга, ойлар эса йилларга уланди. Адҳам ва Саодат бир-бирига суяниб яшашда давом этишар, қайнона ва қайнотаси ҳам аввалгидек «Қачон набирали бўламиз?» дея сўрашни бас қилишганди.
Саодат ишларини қилиб юрганида, тўсатдан кўзи тинди. Чарчабман, шекилли, деб хонасига кирди. Бироз чўзилмоқчи бўлиб, ёстиққа бошини қўйди. Аммо ҳолсизлик, кўнгил айниши кейинги кунлар ҳам давом этди. Адҳам шифокорга учрашишини талаб қилди. Шифокор Саодатнинг юзига кулимсираб қаради-да:
— Табриклайман, яқинда она бўласиз, ҳомила 3-4 ҳафталик, — деди.
Саодат қулоқларига ишонмасди. Шифокор хонасидан учиб чиқдими, юриб чиқдими, билолмай қолди. Унинг хаёлида фақат шифокорнинг сўзлари айланар, хушхабарни эрига етказиш учун учиб борарди…
Саккиз ойдан сўнг жажжи қизалоқ йиғиси оламни тутди. Қизалоққа Шодия деб исм қўйишди. Шодия исмига муносиб қизалоқ бўлиб, оилага яна ҳам файз олиб келди.
Адҳамнинг ишлари юришгандан-юриша бошлагани, катта бир корхонанинг директорига айлангани, айниқса, овсинининг бахтли яшаётганини кўра олмаган.......
Давоми 19:15 да
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤42👍6
Ҳилола Саодатдан қасд олиш режасини тузди. Ўйлаб-ўйлаб топгани енгилтабиатроқ курсдош дугонаси Гулноза бўлди ва ахийри унга қўнғироқ қилди. Кўзига ёш олиб, ҳаёти оғирлигини, эрининг ишсизлигию овсини Саодатнинг унга кун бермаётганини йиғи аралаш сўзлади. Гап орасида қайноғаси Адҳамнинг катта корхонада директор эканини қистириб ўтди. Гулнозанинг пулдор эркакларни лақиллатиб юришини яхши билган Ҳилола унга қайноғаси Адҳамни йўлдан уришни илтимос қилди. Ҳилоланинг бу таклифи енгил ҳаётга ўрганган Гулноза учун айни муддао эди. Дугонасидан Адҳамнинг барча борадиган жойларини суриштирди. Ишнинг бундай силлиқ кўчганидан хурсанд Ҳилола «Бопладим!» деганча гўшакни қўйди.
Ўша кундан сўнг Адҳам қаерга борса, Гулноза ўша ерда пайдо бўладиган бўлиб қолди. Аёлнинг шум нияти охири амалга ошди…
Адҳам дўсти орқали Гулнозага гуллар жўнатадиган бўлди…
Гулноза Ҳилолага телефон қилиб, бўлаётган ишларни айтиб мақтанар, кетаётган вақти ва амалларига шаъма қилар, Ҳилола эса унинг гапларидан қувониб, пичингларини тушунар, ҳар ой келишилган пулни бериб турарди.
Гулнозанинг кетмони учди. Бир ёқдан топармон-тутармон, обрўли «эркак»ни илинтираётган бўлса, иккинчи томондан Ҳилоланинг пулларини симира бошлаганди…
Кунлар ўтаверди. Адҳам Гулнозани тинч қўймас, совғалару гуллар билан хаёлини ўғирларди. Гулноза ҳам бора-бора Адҳамга кўнгил қўйди. Ҳилоланинг режаси тобора мураккаблашиб бораверди. Адҳам эса оиласини унутиб, хаёли фақат Гулнозада бўлиб қолди. Уларнинг муносабати қалинлашган, Гулноза Адҳамнинг маъшуқасига айланганди. Шундай кунларнинг бирида Ҳилола Адҳамнинг Саодатдан ажрашишини талаб қилишини Гулнозадан сўради. Гулноза ҳам Адҳамни аёлидан тезроқ ажратиб олишни кўзларди. Охири Гулноза қатъий талабни қўйди: Саодат билан ажрашасиз! Адҳам эса Гулнозадан айрилишни хоҳламас, лекин қизини тирик етим қилишга ҳам кўзи қиймас эди. Гулноза қатъий талаб қўявергач, оила аъзолари кечки овқатга ўтиришгач, Адҳам қарорини эълон қилди. Ота-онаси:
— Агар Саодат билан ажрашиб, қизингни тирик етим қилсанг, сени оқ қиламиз! Саодат эса ҳеч қаёққа кетмайди! — дейишди.
Аммо Адҳамнинг кўзи очилмади, елкасига костюмини ташлаганча, Гулнозанинг ёнига кетди. Ҳамма нарсадан хабардор Ҳилола ўзича қайнона-қайнотаси олдида Саодатни юпатган бўлди. Саодат эрининг хиёнатидан ўзини анчагача ўнглай ололмади. Шодиянинг отасини тинмасдан сўраши, кечалари билан йиғлаб чиқиши бағрини пора қиларди. Қайнота ва қайнонасининг Саодатга ачиниб қараши унинг бағрини баттар эзарди. Адҳамнинг Саодатни ташлаб кетганини Ҳилола бутун маҳаллага ёйиб чиқди. Қизининг аҳволини эшитган Саодатнинг ота-онаси уни олиб кетамизга тушишди. Аммо қайнота ва қайнонасининг «Кетманг, бизни набирамиздан ажратманг!» деб ёлворишлари сабаб уйда қолди.
Кунлар шу зайлда ўтар, овсини ҳар кўрганида «Яхши бўлганингизда эрингиз сизни ташлаб, бегонага кетмаган бўларди», дея кесатар,.......
Шодияни «Тирик етим», деб масхара қиларди.
Саодат Ҳилоланинг бу гапларидан ичи зил кетса-да, ўзини эътибор бермагандай тутарди. Бу эса Ҳилоланинг баттар жаҳлини чиқарарди.
Адҳам Гулнозага уйланди. Ичкуёв бўлиб, хотинининг уйида яшай бошлади. Бошида чиройли кўринган ҳаёт аста-секин аслини кўрсатди. Корхонаси учун банкдан йирик кредит олди. Бозорда ўз ўрнини топа олмаган маҳсулотлар сотилмай, расталарда қолиб кетди. Банк кредитини йил охирида ҳам ёполмади. Корхона ёпилди.
Куёвининг ишлари орқага кетаётганини сезган қайнона ва қайнота уни росмана турткилай бошлашди. Ўзининг турмуш кўрмаган қизини ажрашган эркакка беришганини ҳар гапда қистириб ўтишарди. Гулноза эса дугоналари билан маишатдан бери келмас, вақтини қиммат ресторанларда вақтичоғлик қилиш учун сарфларди. Адҳам ичкиликка муккасидан кетди. Маст бўлган пайтлари Саодатни кўп эслар «Унинг уволига қолдим», дея йиғларди.
Бир куни хотинининг собиқ жазманлари ҳақида билиб қолгач, бўкиб ичди ва машинани бошқариб бораркан, узоқдан ота ҳовлиси кўзга ташланганида, машинанинг рулини кескин буриб юборганини ўзи билмай қолди. Шу онда машинанинг чийилаганию аёлнинг қичқириғи бутун кўчани ларзага келтирди…

❤40🔥5
Машина олдида ёш боланинг қонга беланган танасини кўрди. Адҳам нима қилганини билмас, мук тушганча қотиб ўтирарди… Ҳушига келгач, машинадан тушаркан, ерда ётган бола танасини кўрди. Бу Шодия эди.
Шодияни зудлик билан касалхонага олиб кетишди. Адҳам ўз қизи, ёлғиз жигаргўшаси — Шодиянинг ўлимига сабаб бўлганини Саодат кўтаролмади. Ақлдан озди.
Мен эса сизларга бу ҳикояни сўзлаб бераётган ўша аёл — Гулнозаман… Ҳа, бир фариштадек аёлнинг оиласини бузган ўша Гулноза. Фарзандини тирик етим қилган ўша Гулноза…
Тақдир мени ҳам жазолади. Уй-жойим кул бўлди. Ёнғиндан ота-онамни биз ҳеч қачон менсимаган инсонлар — қўшниларимиз қутқариб қолишди. Ҳозир ижарама-ижара сарсонмиз.
Руҳий касалликлар шифохонасида шифокорман. Ҳар сафар Саодатга қараганимда виждон азоби мени бир умр азоблаб келишини ич-ичимдан ҳис қиламан…
Тамом.

🔥12❤9😢7👍1
ОНАМНИ ЙИҒЛАТГАН ОДАМЛАР.
Болалигимда ҳеч ёдимдан чиқмайдиган бир воқеа бўлганди. Ўшанда тўрт ярим ёшлардаги, сочлари патила қизалоқ эдим. Отажонимдан айрилиб қолганимдан сўнг онамга боғланиб, доим уларнинг этагидан тутиб юрардим.
Бир куни онам билан қўшнимизнинг уйи орқасида жойлашган, беда экилган жойга бордик. Чунки ўша ерга тўсиқлар ўрнатмоқчи бўлгандик. Ҳамсоямиз ноинсофлигидан, унинг моллари ҳар кеч бедапоямизга тушиб, экинларни пайҳон қилиб ташлаётганди.Эндигина беш-олтита ходаларни кўмган ҳам эдикки қўшнимиз Зулфизар хола чиқиб қолди. Бизнинг ишимиз унга ёқмаганлиги шундоққина юз-кўзидан билиниб турарди.
“Нима қилаяпсанлар?” деди важоҳат билан онамнинг тепасига келгач.
”Қўшни, уч-тўрт маротаба сизларга айтдим. Молларингиз экинларимизни пайҳон қилиб ташлади. Шунинг учун тўғара (тўсиқ) қилмоқчиман”, деди онам уни муросага чақириб.
“Бекорларни бештасини айтибсан! Ҳеч қандай тўғара-пўғара қилмайсан. Шу пайтгача қандай турган бўлса, шундайлигича туради!” дея дўқ-пўписа қилди-да шахд билан юриб ҳовлисига ўтиб кетди.
Бироздан сўнг эса эрини бошлаб келди.
“Тезда ашқол-дашқолларингни йиғиштириб, эсингни йиғиб ол!” деди Зулфизар хола қўлларини белига тираганича. Онам бир унга, бир унинг эрига қараб ажабланиб турарди. Шунда қўшнимиз эрига буйруқ оҳангида бақирди: “Нимага қараб турибсиз. Қўлидаги кетмони билан бошига урмайсизми?” дея онамнинг оппоқ рўмолини юзига ёпди.
Эри шуни кутиб турган экан чоғи дарҳол дадилланиб, кетмон билан онамнинг бошига туширди. Волидам чинқирганича юзтубан ерга йиқилди. Инграганича “Илоё менга ўхшаб “кўк” кийгин. (Кўк куйлак азадорлик белгиси) Устингдан “кўк”инг тушмасин!” деди онам оғриқнинг зўридан бошини чангаллаганича титраб. Қўшниларимиз эса шоша-пиша уйларига қараб югургилаб қочишди.
Кўзларимдаги шашқатор ёшларимни тия олмай, жажжи қўлчаларим билан онамнинг бошига қўлларимни қўйдим. Волидамнинг оппоқ рўмоллари қип-қизил қонга ботганди. Қонни қандай тўхтатишни ҳам билмасдим…
Ҳозир ҳам эсласам, бутун вужудим титраб кетади. Бу дунёда шундай ваҳший, шундай номард инсонлар борлигидан афсусланаман.
Орадан йиллар ўтди. Бу воқеалар ҳам унут бўлди. Аммо “Қарғиш тегади” деганлари ростлигига амин бўлдим.
Зулфизар холанинг бир йилда кетма-кет эри, отаси, онаси, укаси ўлиб, устидаги “кўк” куйлагини ечишга улгурмасиданоқ кетма-кет “кўк” кийди. Буни мен онамнинг қарғишига йўйдим. Зулфизар холани “қарғиш” урганди.
Кеч бўлсада хатосини англаган қўшнимиз кейин онамдан ялиниб-ёлвориб кечирим сўради…
Хонбиби ҲИММАТ қизи.

❤23😢10🔥8
✨🌙ХАЙРЛИ ТУН
✨🌹Роббим битган тақдиридан, тақдирига қочарканмиз....
Хайрлисини насиб қилсин илоҳим!
✨🌹Эртанги ғойибона дийдорга қадар Аллоҳимга омонатларим !!!
✨🌹Хайрли тун азизларим...
Барчамизни Аллоҳ
Ўз паноҳида асрасин !!!

❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌷
Жума тонгингиз хайрли бўлсин!
✨ АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
🤲 Кўнглингизни хотиржам,
✨ Юзингизни нурли қилсин,
🤲 Қалб дунёингиздаги орзуларингиз,
✨ Ниятлариз ижобат бўлсин!
🤲 Танангизни саломатлик,
✨ Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🤲 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
🤲 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!

❤3
Шекспир айтган эди:
"Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?
• Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман! Кутиш бу — азоб.
• Ҳаёт қисқа. Шундай экан, ўз ҳаётингизни севинг!
• Ҳамиша кулиб боқинг!
• Гапиришдан олдин тингланг!
• Ёзишдан олдин ўйланг!
• Пулни сарфлашдан олдин ишлаб топинг!
• Аразлашдан олдин кечиришни билинг!
• Оғритишдан олдин ҳис қилинг!
• Нафратланишдан олдин севинг!
• Ўлишдан олдин яшанг".

❤5👏4🔥3
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
... Ҳаммаси кўз очиб, юмгунча
рўй берди. Севинч бирдан машинадан тушгиси келиб қолди.
– Расул ака, тўхтатинг! – деди. Ҳайдовчи тормозни шу қадар шошиб босдики, машина "чийиқ” этиб тўхтади.
– Тинчликни, Севинчой?
– Мен шу ерда тушаман! Севинч ҳайдовчидан бироз хижолат бўлди-ю, лекин энди нима деса ҳам кеч бўлишини билгани учун бошқа гап қўшиб ўтирмади.
– Нега энди тушасиз? Адангизлар…
– Адамга: "Дарвозага олиб келиб қўйдим”, дейсиз…
– У киши ёлғонни…
– Қўйсангизчи, Расул ака боғча боласи эмасман-ку. Бирпас очиқ ҳавода сайр қилгим келяпти. Кишанланган қул ёки занжирбанд канизак эмасман-ку…
Ҳайдовчи бечора нима қилсин? Бир ёқда дадаси хўжайин, бир ёқда қизи… "Шу ўзингизга машина минишга рухсат берганлари яхши эди, бошим балога қолмаса эди…” деб ғўлдиради-да, барибир "Тушаман”, деб турган ўжар қизга бир нарса дея олмади.
…Севинч ҳайдовчи моторни қайта гуриллатиб, машинанинг чироқлари кўздан йироқлашгунча қараб турди-да, кўчанинг нариги тарафига ўтди. Ўзи ҳеч қандай режаси йўқ эди. Шунчаки қор ёққан, дарахтлар худди никоҳ либосидаги келинчакка ўхшаб қолган. Севинч ёққан қорни қайта ёғдириб, бирпас тоза ҳавода айланмоқчи эди, холос. Шом тушгани учунми, тушдан кейин сайхонликларни, "гуллатган” болаларни оналари чақириб олган, кўчаларда одамлар сийрак эди. Севинч сумкасини ўйнатиб, бир-икки қадам ташлади. Чуқур-чуқур нафас олди, ўпкаси кенгайгандек бўлди. "Агар Расул ака ҳозир "Севинч уйингиздан анча берида тушиб қолди, гапимга қулоқ солмади, деб қўнғироқ қилган бўлса, ҳализамон адасидан "элчилар” келади, яхшиси, бирорта жин кўчагами, ё хиёбонгами киргани маъқул. Севинч хиёбонни танлади. Нима бўпти, замон тинч бўлса… Ичида: "Қўрқинчли ҳеч нарса йўқ, атроф сокин, тинч” дея такрорлади. Худди шу пайт ердан чиқдими, осмондан тушдими, кўзигача кепкани тушириб олган бир эркак пайдо бўлди-ю, қўлидан сумкасини юлиб олиб қочди. Севинч: – Ҳай, тўхта, ичида ҳужжатларим… дегунча бўлмай, эркак дарахтлар ичига кириб йўқолди. Изма-из келаётган яна бир эркакни – буниси бошяланг, юзи очиқ эди – кўриб, Севинч додлаб юборди. Йигит унинг ёнига жуда яқин келди-да:
– Нима бўлди ўзи? – деди.
– Сумкам, сумкам… кепкали… – деди Севинч гапини ярим-юрум қилиб.
Йигит эркакни қувиб кетди. Севинч қанчалик довюрак қиз бўлгани билан ҳозир ўзини жамлаб ололмас, дағ-дағ титрарди. Унинг хаёлига ҳар хил ваҳимали гаплар келарди.
"Ашаддий ўғри бўлса… Пичоқ тиқиб юборса-я? Бировнинг уволига қолиб юрсам-а? Катталарнинг билгани билган экан. Адаси бежизга изини қўриқламас экан. Қаердан ҳам "сумкам” дедим, кетавермайманми? Севинч нима қилишини билмай у ёқ, бу ёққа юрар, атрофи изларга тўлиб кетган эди. Бир пасдан сўнг йигит қайтиб келди. У Севинчга анча хотиржам кўринди. "Одам бунақа пайтда ўзини босиб олиши учун анча кучли бўлиши керак…” Севинч одатда эркакларга тикилиб қарамас эди. Лекин ҳозир халоскорини танимоқчи бўлибми, унга синчков қаради. Чеҳрасида бир мардоналик кўринди.
– Мана шуми сумкангиз? Йигит худди бир сўмлик нарсани узатаётгандек беписандлик билан сумкани узатди: – Қараб олинг, менимча, ичини очишга улгурмади. Йигитнинг овозида ҳам Севинч бир фавқулодда куч сезгандек эди.
– Сумкамни қўяверинг, ўзингизга ҳеч нарса қилмадими? Бунақалар доим пичоқми, бирорта ўткир буюм олиб юради, деб эшитгандим…
Севинч сумкасини очиб ҳам кўрмади, йигитнинг олдида паст тушгиси келмади…
– Эшитган бўлсангиз бунақа овлоқ жойда ёлғиз ўзингиз нима қилиб юрибсиз? Йигитнинг овозида таъна, ачиниш эмас, акаларча бир тергаш бор эди.
– Ким билади? Балки, шу ўғрига рўпара келиш учун хиёбонга киргандирман… Севинч ҳазил оҳангда гапирди. У йигитга "раҳмат” деса, у дарров кетиб қоладигандек эди. Негадир вақтни чўзгиси келарди.
– Нима, бойлигингиз шу қадар ошиб-тошиб кетдими, ўз қўлингиз билан ўғрига тутқазасиз?
– Одам ҳамма нарсани синаб кўриши керак. Ишим шуни тақазо этади… Севинч учун ҳозир нима гапиришнинг аҳамияти йўқдай эди. Гапни гапга уласа, басдай туюлар эди.
Давоми 8:00 да

❤35👍4🔥2
– Нима, артистмисиз?
– Шундай деса ҳам бўлади… Юристман, адвокатман, хусусий адвокатурам бор… Севинч ҳеч қачон на касби, на иши билан бировга мақтанмас, тўғрироғи, шу касбдаги одамлар каби ўз-ўзига беркиниб яшайдиган қиз эди. Лек.......
ин ҳозир ўзини ўзи таний олмасди.
– Унда сизга битта қўриқчи керак экан…
Йигитнинг жилмайиши ҳам Севинчга бошқача кўринди.
– Адамлар бир эмас, бир нечта қўриқчи қўйиб қўйганлар. Бугун ҳаммасидан қочгандим…
– Адангиз ҳам адвокатмилар?
Йигит шунақа оҳангда сўрадики, гўё "жавоб бермасангиз ҳам майли”, деётгандек эди.
– Йўқ, ундан ҳам каттароқ…
– Келинг, бўлмаса мен бугун ўша сиз ҳайдаган қўриқчиларнинг вазифасини бажариб қўя қолай. Чунки бу хиёбонда сизни яна кимдир тўсиши мумкин…
– Мен-ку йўлтўсарларнинг хиёбони эканини билмай кириб қолдим, сиз бу жойни билар экансиз, нима қилиб юрган эдингиз?
Улар ёнма-ён юра бошлашгач, Севинч шундай деб сўради.
– Ана энди ростакам адвокатга ўхшадингиз, – йигит унинг саволига жавоб бермай бошқа гап айтди. Улар шу кўйи жим-жим қадам ташланиб, Севинчнинг уйигача келишди.
– Сизга яна бир бор раҳмат! Сумкадаги бошқа нарсаларга ичим ачишмас эди-ю… ҳужжатларимни қайта тиклаш қийинроқ…
– Барибир сумкангиз ҳам, бошқа нарсаларингизни ҳам қадрлашингиз керак. Ҳар бир эришилган нарса меҳнат самараси…
– Сиз файласуфмисиз?
– Йўқ…
– Ўхшар экансиз…
– Одам одамга ўхшайди. Хайр, яхши қолинг. Ўйлайманки, ичкарига кириб, яна қайтиб чиқмайсиз…
– Чиқсам-чи…
Севинчнинг истаклари яна ўзига бўйсунмай бошлади. Нима бўляпти ўзи унга? Не-не йигитларга бўй бермаган қиз…
– Унда мен дарвозангиз олдида туришим керак экан-да.
– Туришингиз керак эмасдир, ахир, совуқ-ку. Керак бўлсангиз, чақирарман…
Бу очиқдан очиқ таклиф эди. Севинч ўзини ёмон кўра бошлади. Айни пайтда ўзидан қўрқар ҳам эди. Нима бўляпти ўзи унга? Ё кўнглидаги шаҳзодани кутиб-кутиб келган бекати шу бўлдими? Бу тасодифий йўловчи унга чарчаганда учрадими?
– Бўлмаса, телефонимни ёзиб олинг!
– Исмингизни нима деб ёзай?
– Баҳром. Аввал сиз телефонингизни айтинг, қўнғироқ қиламан, рақамим тушади.
"Аҳ-ҳа, яхшигина устамонлигингиз бор экан”, деб ўйлади Севинч.
У ўзига ёпишиб юрган йигитларни ёқтирмасди. "Уларга мен керак эмасман. Ҳаммасига адамнинг бойлиги керак. Шунинг учун атрофимда гирдикапалик бўлишади”. Севинч уларнинг ҳаммасига шу нуқтаи назардан қарарди. Шунинг учун дуч келиб қолишса, ўзининг баландлиги, уларнинг бир қадар пастда турганини ҳис этарди. Ана шу ҳиссиётнинг ўзи Севинчга ёқмасди. У барча аёллар каби ёнида кучли, ўз сўзи бор эркак бўлишини истарди. Баҳромни тақдир унинг йўлидан чиқариб қўйгандек эди. Севинчнинг хаёлида доим иши юрарди. Бир зум бўш қолса, интернетга кириб, дунё адвокатура тажрибасини ўрганар, "Адвокат ким бўлибди, терговчи билан мижоз, судья билан мижоз орасидаги элчи, халос. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди, қилолмайди”, деган эл оғзида юрган тавқи лаънатдан қутилишнинг йўлларини ахтарар эди. Ўша хиёбондаги оқшомдан сўнг "Баҳром” исми хаёлига қаттиқ ўрнашиб қолди. Ҳар телефони жиринглаганда юраги бир қалқиб тушар, гўё ўша йигит телефон қилаётгандек шоша-пиша тугмани босарди. Бошқа эканини билгач, ҳафсаласи пир бўларди."Нима, унақа йигитлар бошқа йўқми? Ахир, мардонавор эркаклар ўзи анқонинг уруғи бўлиб кетяпти-ку.Балки,у ҳақиқатдан шунчаки йигитлик бурчини бажаргандир…”Севинчнинг кўзи ҳужжатларда-ю, хаёли Баҳромда эди.
Ниҳоят, у!Севинч шоша-пиша:
– Лаббай! Эшитаман, – деди.Овозидаги титроқ ўзига сезилди.
– Э, кечирасиз, Севинч. Биттасига қўнғироқ қилаётган эдим, тасодифдан сизнинг номерингизга бармоғим тегиб кетибди…
"Мағрур! Ўзига етганча мағрур! Атайлаб қўнғироқ қилган. Лекин тан олгиси келмайди”
– Бармоқлар одамдаги энг муҳим аъзо…– Севинч гапини давом эттирмади. "Севинч, бунча энди!”дея ўзини тўхтатди.
– Ҳа, дарвоқе, бармоқ изига қараб жиноятчини топасизлар-да. Лекин мен ҳозир бармоқ ҳақида бошқа бир нарса айтгим келяпти…
– Нима экан?
– Бармоқдаги нерв толалари юракка бориб туташар экан…
– Врач эмас экансиз, мен ошқозонга деб эшитгандим…
– Бе! Врачларнинг гапиям қонуншуносларникига ўхшайди, қаёққа бурса, шу ёққа буралади.
– Файласуфсиз десам, йўқ дедингиз… Гапларингиз файласуфона.
Давоми 9:00 да

❤41🔥2
– Қўйсангизчи, Севинч. Мен жуда оддий одамман. Оддий одамларнинг ҳам ҳаёти сиз учун қизиқми?
– Албатта.
– Унда бугун кечқурун Сизни… Баҳром кутиши керак бўлган рестораннинг номи, манзилини айтди. Севинч қанча таклифларга "йўқ” деган Севинч икки......
қайта сўраб, манзилни эслаб қолди. У Баҳром билан муносабат шу қадар тез бошланади, деб ўйламаган эди.
– Қизим, менга айтадиган гапинг йўқми? – Аброр Шукурович Севинчга зимдан тикилди. Севинч лолаланди. У билади, дадаси уни кузатувсиз қўймайди. Лекин Баҳромни ағдар-тўнтар қилишларини Севинч хоҳламайди. У Севинч шу пайтгача билган йигитлари ичида энг бошқачаси. У биринчи учрашган кунидан буён бирор марта адасини сўрамади. Севинчнинг ҳам ботиний дунёсига сираям дахл қилмайди. "Менгача биров билан юрганмисиз? Эндиги ҳаётимизни қандай тасаввур қиляпсиз?” каби мижғов саволлар бермайди. Севинчни бор-борича қабул қилди. Учрашишади, гаплашишади, гаплари бир-бирига уланаверади. Севинч учрашган заҳотиёқ ўз ихтиёрини унга топширади. Баҳром суҳбатни, учрашувни бошқаради. Ҳар бир гапи Севинчнинг эсида қолади. Лекин ҳали Севинч булар ҳақда адасига айтмоқчи эмас. Ҳали эрта деб ўйлайди. Чунки Баҳром унга ҳали умид берадиган бирорта гап айтмади.
– Ада, мен энди ёш бола эмасман. Менга ишонинг, ҳадеб текшираверманг. Айтиш зарурияти туғилса, ўзим айтаман… Севинч Баҳромга ўхшагиси келди, кесиб-кесиб гапирди.
– Қизим, сен ҳам унча-мунча одамни кўриб қўйдинг. Одам ажрата оласан. Фақат ҳаёт сен ўйлаганчалик силлиқ эмас, адашма, дейман. Мен бир гаплашиб кўрай…
Севинч Аброр Шукуровичнинг кайфиятини тушунади. Онаси вафот этганда Севинч ўн бир ёшда эди. Талаба бўлди, институтни тугатди. Уйларида аввал энага, кейин Озода исмли хизматчи яшади. Севинч балоғат ёшига етгач, адасининг ҳаётида кимдир борлигини билди. Лекин Севинчни ҳурмат қилиб, унинг кўнглига ота сифатида оёқ босмаслик учун бу аёлни уйга олиб келмаганини билади. Баъзан адаси бахтиёр келган лаҳзаларда, бу бахт онамга тегишли эди”, деб жанжал қилгиси келади. Кейин: "Йўқ, бундай қилмаслигим керак”, деб ўзини босади…
– Ада, мендан қутилгингиз келяптими? Ҳали жиддий бир гап йўқ. Ада, илтимос. У бошқача йигит, изига одам солманг, кўтара олмайди… Севинч шу гапни айтгиси келди.
– Майли-ю… Эҳтиёт бўл, қизим!
– Сизга нима бўлди, Севинч? Паришонроқ кўринасиз?
– Ўзим, шунчаки…
Ўзи Баҳром уни учрашувга чақирганида юраги сиқилиб турган эди. Ахир кеча уйларидан ўғирлаб кетилган қимматбаҳо буюмларнинг кўпи онасидан ёдгор эди. Қолаверса, адаси қизининг сепига йиғганлари. Севинч буюмпараст эмасди. Лекин сепига йиғилган зийнатларнинг ўғирланиши унга бахтсизликдан дарак бўлиб туюлди. Лекин Баҳромнинг олдига барибир келди. "Адам ҳадеб тергайвермасин”, деб кейинги пайтларда Баҳром таклиф этган уйда учрашадиган бўлишган эди. Севинчга Баҳром тобора кўпроқ ёқар, бироқ унинг на ота-онаси, на касби ҳақида дурустроқ маълумотга эга эмас эди. Тўғрироғи, Баҳром ўзи ҳақида, деярли, ҳеч гап айтмасди. Фақат бир гал Севинч: "Адам, адам”лайвергач, – Менинг ота-онам йўқ. Севинч. Мен Болалар уйида ўсганман, – деди. Шундан сўнг Севинч ҳеч нарса сўрамай қўйди. "Керак бўлса, ўзи айтади. Муҳими, у мард, дангалчи, довюрак. Севинчга бир тийин сарфлатмайди. Бир эркак шунчалик бўлади-да.
… – Гапиринг, Севинч. Сиз ўз-ўзидан паришон бўлмайсиз… Баҳром Севинчнинг кўзларига қаттиқ тикилди. "Ғалати, худди кўзларида бошқача бир қувват борга ўхшайди. Одам беихтиёр заифлашади”. Севинчнинг хаёлидан шу фикр ўтди:
– Айтдим-ку, арзимаган иш…
– Майли, бегона деб ёрилгингиз келмаётган бўлса… Баҳромни хафа қилиб қўядигандек Севинч қўрқиб кетди:
– Йўғ-ей, нега бегона бўласиз. Уйимизни ўғри урибди – шу…
Баҳром қошларини керди:
– Йўғ-ей… Шундай мустаҳкам уйни-я?
– Ҳа, ўзимиз ҳам ҳайронмиз. Ҳеч қанақа из қолдирмаган. Эшикни очиб кирган… Бемалол қимматбаҳо буюмларни олган…
– Топилиб қолар, адангиздан, сиздан ўғри қочиб қутулармиди?
Давоми 10:15 да

❤44🔥6
Баҳромнинг кўзида яна ўша ўт ёнди. Севинч чиндан хам ҳайрон эди. У, бировларникига ўғри тушибди, деб эшитар эди-ю, ўзларининг уйига ўғри тушишини тасаввур қила олмас эди. Баланд девор, мустаҳкам эшиклар… Тағин уйда одам йўқ пайтини билган. Севинчнинг хаёлига адасининг ҳаётидаги аёл келган эди. Билади, адаси у аёлникига бориб қолиб кетади. Чўнтагидаги калитларни олиб бошқа ясатиб олган бўлиши мумкин. Шу фикр ҳозир миясига урди.
– Бир аёлни текшириш керак, Баҳром ака. Мен ҳамкасбларим билан боғланганман, – Севинч ўрнидан сакраб.......
турди.
Баҳром унинг елкасидан беозоргина босиб ўтқазиб қўйди.
– Нима ишингиз бўлса, менга айтинг, Севинч! Мен нима қилиб юрибман ёнингизда?
"Ростдан ҳам, Адам: "Шов-шув кўтарма. Бунақа ишда нима фойдаю нима зарарлигини аввал дўппини бир жойга қўйиб ўйлаш керак”, деганларига қараганда, улар шошилмаяптилар. Демак, менинг тахминим тўғри бўлиши ҳам мумкин. Наҳот ўша аёл ўғрлик қилгану адам буни иҳоталаяптилар, тезроқ, тез фош қилишим керак”.
– Баҳром ака, ўзимга тегишли бўлган ҳар қандай шубҳа ё ҳақиқатни сизга айтишим мумкин. Лекин бу иш адамнинг ор-омуси билан боғлиқ… Кейин мен сизга айтиш мумкин бўлган ҳамма нарсани айтаман… Ўзи кейинги пайтларда бу дунёда сиздан бошқа ҳеч кимим йўққа ўхшайди.
Севинчнинг елкасида турган Баҳромнинг қўллари кенгроқ ёйилди. Севинч учун ҳам йигитнинг кўкси дунёдаги энг иссиқ, энг ишончли жой бўлиб туюлди. У бир зум дунё ташвишларини ўғирликни, ҳатто, ўзини унутди.
…Бехосдан бўлган қўнғироқ икковини ҳам чўчитиб юборди гўё Баҳром тура солиб телефонига ёпишди. Севинчнинг сочлари мармардай елкаларига шалола бўлиб ёйилган, бир аҳволда ўтирарди. У Баҳромнинг қўшни хонада ким биландир гапиришаётганини эшитди. Лекин унинг ташвишли оҳанги ҳам, сўзлари ҳам қулоғига кирмади. "Нима қилиб қўйдим? Нима бўлди менга ўзи? Агар бундан уч-тўрт ой аввал кимдир менга:
"Касби, насл-насабини билмайдиган бир йигитга ихтиёрингни топширасан, деса, бўғиб ўлдирар эдим. Майишқоқ, шилимшиқ ор-номуси йўқ йигитлардан шу қадар безганимда олдимга шундай кескин, бир сўзли йигитнинг чиққанини бахт билдим, шекилли. Ким ўзи у? Наҳот, энди у билан турмуш қураман. Адамга нима дейман? Адам менга худога ишонгандек ишонадилар-ку”
– Севинч, тез кийиниб ол!
Севинч Баҳромнинг бетига қарамади. Унинг "сен”сираши ҳам энди Севинчга табиий кўринди.
Севинч худди даҳшатди филм кўраётганга ўхшарди. Аввал Баҳром уни:
– Севинч, мана шу хонада ўтириб тур! – деди. Севинч: "Нимага энди?” дейишга чоғланди-ю, бу йигитга кўнглида шунчалар мустаҳкам ишонч, шу қадар чексиз бир муҳаббат пайдо бўлган эдики, "У шундай дедими, демак. Шундай бўлиши керак”, деб ўйлади. Ўзи қаёққадир чиқиб кетди. Унинг чеҳрасида ҳеч қандай безовталик сезилмади. Ҳар бир чизгиси гўё қояга ўйилган сувратдай қотиб турарди. Шунинг учун Севинч:
– Бирон нарса юз бердими? – деб ҳам сўрамади. Агар бошига бирор ташвиш тушса ҳам у барибир менга айтмайди. Балки, мен унга фақат мана шу фазилати учун боғланиб қолгандирман…”
Севинч ўзини, қилган ишини хаёлан таҳлил қилиб улгурмай, хонага уч девангир йигит бостириб кирди. Қўлларида тўппонча, юзларида ниқоб…
Севинч қўрқувдан чинқириб юборди. Гўё ягона нажоткори кўрпадек кўрпанинг ичига кириб томоғигача тортди. "Баҳром ака, қаердасиз, эшикни қулфлаб кетаман, бемалол ўтириб тур”, дегандингиз-ку, ким бу тепамга келиб Азроилдек қараб турганлар?” Севинч Баҳром чиқиб кетгандан сўнг ярим соатлар ичида рўй берган бу воқеани таҳлил қилишга уринар, лекин фикрларини жамлай олмасди.
Йигитларнинг бир оғиз сўз демай, ҳайкалдай қотиб туриши Севинчни тезроқ фикрлашга ундарди. "Булар кимнинг одами? Баҳром акамни қўлга олишдими? Нима учун?”
Баҳром акам учун гаровдаманми? Ёки адамга нимадир бўлдими? Телефоним қаерда экан?” У ҳозир ҳеч кимга телефон қила олмаслигини билса-да, кўрпа остидан телефонини излади. Чунки боя Баҳром ёнида эканида телефони жиринглаганда, ёстиқ остигами, тўшак остигами тиқиб юборган эди. Йўқ, аввал Баҳром уни ўчирди. Кейин телефоннинг умуман зарурати бўлмади. Унинг қимирлаётганини кўрган ниқоблилардан бири Севинчни кўрпа устидан тирсаги билан қаттиқ туртди.
Давоми 11:15 да

❤31🔥3
Унинг оддийгина битта турткиси ҳам Севинчнинг жон-жонидан ўтиб кетди. "Демак, булар анойи одамлар эмас, профессионаллар. Уларни унча-мунча одамлар ёллай олмайди. Албатта, адам учун бўлса керак. Ё бу воқеа уйимиздан ўғирлик билан боғлиқмикин? Анови аёлнинг найрангимикин? Наҳот, адам маҳбуба деб бағрига бир фирибгарни олган бўлса?” Севинчнинг титроғи босилгандек бўлди, у кўрпадан чиқди. Ниқоблилар унинг ҳар бир ҳаракатини нигоҳлари билан кузатар эди.
– Мендан нима истайсизлар? Мақсадларинг нима ўзи? Севинч улардан жавоб ололмаслигини билса-да, бир таваккал қилиб кўрмоқчи бўлди. Улар худди.....
гунгу лолдек сўзсиз эдилар. Севинч ўзининг адвокатлик тажрибасида бу тарздаги ишларга ҳам кўп дуч келган, шунинг учун улар қаердандир буйруқ бўлмаса ҳайкалдай қотиб туришларини биларди. "Баҳром акам қаерга чиқиб кетди экан, егани бирор нарса олиб келгани кетгандир, эҳтимол. Ишқилиб, кириб қолмасин. Унинг феъл-атвори менга маълум. Булар учта қуролли мен яккаман, демай ўзини отади…”
… Севинч Баҳромнинг қонга беланиб, ярадор қушдай қанотини ёзиб ётганини тасаввур қилди-да, томирларида қон қотиб қолгандек бўлди. Шу пайт ниқоблилардан бирининг телефони жиринглади. "Э, Худойим, Баҳром акам қайтиб келиб қолмасин, э, Худойим адажонимни ҳам паноҳингда асра”, дея илтижо қилиб ўтирган Севинч ниқоблига тикилди. У каридорга чиқди. Овози келарди-ю, нима ҳақда гаплашаётганини англай олмасди. Севинч суд жараёнларида қатнашганида, терговчи, прокурорлар билан юзма-юз келиб олишганда, ўзини ниҳоятда кучли ҳис этарди. Ҳеч қачон ҳеч кимдан енгилмайдигандек эди. Энди эса ўзини патлари юлиб олинган қушчалардек сезарди. Орадан кўп ўтмади. Телефони жиринглаган ниқобли қайтиб кирди. У телефонни Севинчнинг қулоғига тутди.
– Севинч, қизим…
Адажониси! Овозида ҳадик… Адаси ҳам унга худди Баҳром каби идеал эркак эди. Камгап, вазмин, кучли. Фақат ойиси бедаво дардга йўлиқиб, эрта-индин келадиган ажалини кутиб ётган пайтлардагина адасининг ҳозиргидек ночор, ҳаяжонли овозини эшитган эди.
– Адажон! "Демак, адам учун гаровда ўтирибман, э, Худо, Баҳром акам келиб қолмасинлар-да”. Тилидан ҳам шу илтижо учди.
– Қизим, қўрқма, улар сенга бармоқларининг учларини ҳам теккизмайди, бир тола сочингни ҳам тўкишмайди. Фақат ортиқча ҳаракат қилма!
– Адажон, сиз… Телефондан аввал қисқа-қисқа товуш келди, сўнг ниқобли қўпол бир ҳаракат билан телефонини тортиб олди.
Севинч яна бир марта:
– Адажон! – деб чинқирганича қолди ва ўша заҳотиёқ елкасидан яна бир туртки еди, ўтирган жойида мункиб кетди.
Севинч неча кундан буён иситмада куйди, тирноғидан сочигача ёнаётганга ўхшарди. Кўзини очишга ҳам ҳоли келмай ётар экан, тепасида гоҳ оқ халатли кимсаларни, гоҳ адаси, гоҳ яна кимларнидир кўрарди. "Баҳром акам қаерда экан? Наҳот, мени сўроқламаётган бўлса? Бошимдан кечирганларимни эшитмагандир, балки… Лекин уйимизни билади. Неча марта кузатиб келган. Ишқилиб, омон бўлсин-да”. Иситма аралаш хаёлидан такрор-такрор Баҳром акасининг чеҳраси ўтарди…
– Иситмаси сал тушибди…
Севинч қовоқларини йириб очди. Ёнида адаси. Бугун миясини босган туман сал тарқагандек кўринди…
– Ада…
– Мени танияпсанми, қизим! Мен адангман. Ҳамма нарса ортда қолди. Ҳеч нарсадан хавотир олма! – Адаси яна худди ниқоблининг телефонидан гапиргандек бўлди. Салдан сўнг адаси ўзига яқин келгандай, туман тарқагандек бўлди.
– Адажон, ўзи нима бўлди? – Ўша куни Севинч ҳайкалдай қотган ниқоблилар рўпарасида қанча вақт ўтирди, билмайди. Қўрқув бутун вужудини карахт қилиб қўйганга ўхшарди. Кейин улар кутилмаганда қандай шитоб кирган бўлса, шундай шитоб чиқиб кетишди. Улар кетиши билан телефонига ёпишди. Аввал адасига қилди, кейин Баҳромга. Икковидан ҳам жавоб бўлмади, лекин иккинчи гал тугмани босганида адасининг ўзи кириб келди.
– Жоним болам, – деб бағрига олди.
…Кейин Севинч бўлган воқеаларни эшитиб, таҳлил қилишга имкони бўлмади. Лаблари, юзларига учуқ тошиб, иситмалаб берди…
Давоми 12:25 да

❤35🔥7👍5
–… Адажон…
– Мен шу ердаман, қизим…
– Уларга нима керак экан?
– Сен соппа-соғсан, болам. Бу ҳолатинг – қўрқувдан ўтиб кетади, ҳеч нарсани ўйлама!
– Йўқ, адажон, билишим керак. Мен тузукман, фикрлаяпман. Агар нима бўлганини билмасам, турли ўйлар мени ейди…
Ўзи гапирган сайин заиф жонига куч келаётгандай эди.
– Унинг шериги бизникидан, бошқа жойлардан ўғирланган зебу зийнатларни Дубайга омон-эсон олиб ўтиб кетиши керак экан. Кетишгунча сени гаровда ушлаб туришди.
– Мени ўлдираман… дейишдими? Кўндингизми? Ўғрини қўйиб юбордингизми?
– Қизим, қўй, ҳаммаси яхши… Ўғриларни барибир ушлашади. Уни эса қамадик. Ичимизга илон кираётган экан…
"Ким ўша У дегани?”
– Адажон, "У” – Севинч ҳалиги аёлми, деб сўрамоқчи бўлди. Лекин адасининг оғзини пойлади.
– У – Баҳром-да. Сенинг калитингдан нусха ясатиб олган экан, зеб-зийнатлар ҳақда ҳам гапирган........
бўлсанг керак-да…
Севинчни ток ургандек бўлди. Сапчиб турди.
– Қайси Баҳром?
– Қизим, ёт! Сен ҳали жуда заифсан, неча кунлик иситма уриб ташлади сени. Бу фалокат рўй бергани яхши бўлди. Бўлмаса, кўнгил қуйганинг кимлигини билмасдинг. Агар шериги Дубайга эсон-омон ўтиб кетганда, у сени гаровга қўйиб менинг олдимга келмасди, "Агар шеригимнинг эсон-омон текширувлардан ўтишини таъминламасангиз, қизингизнинг сувратини бир соатдан сўнг интернетда тарқатиб юборишади. Ёнида бир эмас, учта девдай йигит турибди.
Қизингизнинг улар ўртасида қолиши ваинтернетда шурасмларнинг тарқалишини тасаввур қилинг. Сиз Севинчга шамолниям раво кўрмайсиз… Ё шармандалик, ё шу ишни қиласиз”, деб шарт қўймасди…
– Ёлғон! Баҳром акани кўрмагунча ҳеч нарсага ишонмайман! Ўша қўйнингизга кириб олган аёл ўғирлаган. Сиз уни ёпиш учун… Севинч адасининг бундай қилмаслиги, қилолмаслигини биларди, лекин адасидан эшитган ҳар бир сўзи заҳарли олов каби вужудини ёндириб борарди.
Лекин… Баҳром… Наҳот, шунчалар ичидан танлаб олгани… йўқ, хато бу! Бу – янглиш!
… Баҳром ҳануз ўша-ўша, ҳар бир чизгиси қояга ўйилган сувратдек эди. У Севинчнинг кўзига тик қаради.
– Баҳром ака, сиз бундай қилмагансиз… Бу ерда бошқа бир гап бор, менга ишонинг. Мен… охирги кучим қолгунча курашаман. Мен сиз учун ҳеч кимни, ҳеч нарсани аямайман… Севинч сим тутилган дарчадан ичкарига кириб кетгудай эди. Симлар оша йигитнинг юзларини силагиси келарди.
– Севинч, ортиқча уринманг. Адангиздан эшитганингиз ҳаммаси рост.
Баҳром паст, аммо қатъий товушда гапирди.
– Ёлғон!
– Ўзингизга жабр қилманг, Севинч. Мен онамни қутқаришим керак эди…
– Онамни?
– Ҳа, онам Дубайда бир эркакни пичоқлаб қўйибди, оиласи хун талаб қилаётган экан, бўлмаса бир умр қамоқ, эҳтимол, ўлим жазоси…
– Ота-онам йўқ, дегандингиз-ку…
– Мен ҳақиқатдан Болалар уйида тарбияланганман. Онамнинг борлигини яқинда билдим… Мени топган, бошига мушкул иш тушгач…
– Ўзимга айтсангиз бермасмидим, Баҳром ака, бари бир ҳеч нарсани тушунмаяпман… Бўронда қолган одамга ўхшайман. Фикрлайдиган нуқтам музлаб қолгандек…
– Мен доим шундай яшаганман, Севинч! Мен сиз ўйлаган одам эмасман… Мени институтдан ҳайдашгандан буён шундай яшайман…
Давоми 13:30 да

❤31🔥8
Севинчнинг бошига гурзи билан урилгандек бўлди. "Демак, ўша тун хиёбондаги воқеа тасодиф эмас, уюштирилган экан-да…” Сумкамни олиб қочган ўғил шериги экан-да!”
– Бўлди, вақт тугади! – эшик олдида турган посбон Баҳромнинг елкасидан тортди. Баҳромга қўшилиб Севинчнинг бутун дунёси кетаётгандек эди. У қалбида ҳануз нафратни ҳис этмас, ҳеч ким, ҳеч нарсага ишонгиси келмасди.
– Севинч, мен сизни ростдан яхши кўриб қолгандим… Севинч бу гапни аниқ эшитди.
Лабларида шўр кўз ёшларини сезди.
– Севган одам шунча эркакнинг орасига… деди ниҳоят керакли гапни топгандек Севинч.
– Адангиз бунақа шармандагарчиликка йўл қўймаслигини билардим. Қолаверса, у йигитлар сизга яқинлашмасди, шартнома шундай эди… Сиздан фойдаланмасам, онамга керакли нарса етиб бормасди менинг бошқа чорам йўқ эди.
– Энди-чи?
– Етиб борди.
– Барибир ҳаммаларингизни қамоқ кутяпти…
– Онамдан бошқа… ҳаммамизни… Севинч…
Севинч кўз ёшларини кўрсатгиси келмади, шунинг учун бошини кўтармади.
– Ҳа, – деди.
– Сиз яхши қизсиз…
Адаси "У – Баҳром” деганидан буён қалбида қотиб қолган исмсиз ҳиссиётлар эриб, томирларида азоб бўлиб оқаётгандек туюлди.
Қутлибека РАҲИМБОЕВА.
Тамом

❤16🔥11💔4
Ўқинг...фақат йиғламанг!:
ХОТИН МАКРИГА ҚУЛ БЎЛГАН ОҚПАДАР...
Она… У муқаддас зот. Она… Уларнинг оёғи остида жаннат. Она… Дунё устуни, фарзанд суянчиғи. Ўзини унутиб фарзандим деб, оилам деб яшайди Волидаи муҳтарамалар! Сочларига оқ оралаб, кўзлари нурсиз, юзига ажин тушса-да, ўзликни унутади онаизорлар. Биз фарзандлар гоҳида билиб-билмай дилларини оғритсак-да, озор берсак-да, кечиради, суяди, жонидан ортиқ кўради. Кулсак юз чандон ортиқ куладиган, бетоб бўлсак минг бора куйинадиган ҳам она. Мушфиқ она, муштипар она…
«Дунё кенгга кенг, торга тор», деб бекорга айтилмас экан. Бу оиланинг фарзандларига бутун башарият яшаётган дунё ҳам торлик қилди. Бу хонадондагилар жуда бахтли эди, токи келин келмагунга қадар.
Раббим ака ва Одина опа ўғилларини уйлантириш ҳаракатига тушиб қолишди. Икки ўғилга икки келин топиш, икки томонга тўй бериш, сарпо-суруқ деганлари онсон бўлармиди?! Қийинчиликларга қарамай бахти бор оила экан, ака-укага опа-сингилни келин қилишди. Ҳамма нарса тахт ва тўй куни белгиланди. Тўй шунақа дабдаба билан ўтдики…
Жамол тўнғич фарзанд бўлгани учун оиланинг суянчиғи. Камол акасидан уч ёшга кичик. Феъл-атвори ҳам кенжалигига борибми, шунга яраша эди. Бироқ ҳар қанча инжиқ бўлмасин, ақл-фаросатли, етти ўлчаб бир кесадиганлар қаторига кирарди. Жамол укасига нисбатан оғир-босиқ эди-ю, лекин шунга қарамай кўп ўйлашни ёқтирмайдиган, бироз тундроқ кайфият одами эди. Ака-уканинг рафиқалари бўлмиш янги келинчаклар оёқ-қўли чаққон, чиройли эдилар-у, бироқ жуда ҳақини талаб қиладиган хилидан бўлиб чиқишди. Катта келин Ҳусния «ўхшатмаса учратмас» деганларидак худди эрига ўхшаган одамовироқ, устига-устак «тилли», асабийлашиб кетган кезлари жағи жағига тегмасди. Кичик келин Моҳира эса унинг тамоман акси. Қувноқ, ҳазилкаш, бир гапириб, ўн куладиган, лекин ўзи шаддод бўлгани билан чуқур мулоҳазали эди.
Аввалига келинли бўлганига, шундай бахтли кунларни кўраётганига Аллоҳга шукроналар келтирган Одина опа тўйдан етти ой ўтиб, ўтирса ҳам, турса ҳам катта келин Ҳусниядан шикоят қиладиган бўлди. Баъзи вақтлари ўз-ўзича пичирлаб, келинига Худодан инсоф сўрар, «Охири бахайр бўлсин!» деб қўярди. Сабаби, оғиркарвон бўлиб кўринган келин, аслида, тили жуда заҳар, гап билан кимнидир чақиб олмаса бўлмайдиганлар хилидан бўлиб, ҳеч кимни аяб ўтирмасди. Қайнонаси бирор юмуш буюрган кезлари «Мазам йўқ, ухламоқчиман. Ҳаммаларингиз ўтказиб қўйгандек иш буюраверасизлар, мен келинманми ё чўри?!» дея уйни бошига кўтарар, билганидан қолмасди. Эри ишдан келганида эса «Ойингизга ёқмаяпман, эрталабдан кечгача қулдек ишлатади», дея арз-дод қилар ва Жамолни ҳам жон-жаҳди билан йўлдан уришга уринарди. Охир-оқибат Ҳусниянинг макри иш бериб, ўтган етти ой ичида оиланинг таянчи Жамол ҳам аввалига аста-секин, сўнг бутунлай ўзгарди. Аслида, етти ой эмас, тўйдан бир ой ўтиб отасига ҳам, онасига ҳам бақирадиган, сингилларига қўл кўтарадиган, хотинининг «ҳақини» талаб қиладиган одат чиқарган эди. Бироқ бора-бора ота-она билан бўладиган бундай даҳанаки уришлар энди отага қўл кўтариш билан якун топа бошлади. Тўйдан кўп ўтмай кенжа ўғли Камолни ажратиб чиқариб юборган ота-она эндиликда пушаймон эди. Бу аянчли ҳолатдан мутлоқ бехабар Камол «ҳаммаси яхши», деган ўйда ота-онасини акасига ишонар, ўзи билан овора бўлиб, уларни кўргани ҳадеганда боролмасди. Жанжаллардан юраги безиб қолган ота ҳам, она ҳам ҳайрон, «Наҳот шу фарзанд бизнинг зурриёдимиз?» дея ўзларини еб-битиришарди. Юрагига зардоб тўлган муштипар она ҳар қандай кўнгилсизликларга кўз юмар, жанжал кўтарилмаслиги учун ота-боланинг ўртасида жони ҳалак бўларди. Отасига қўл кўтариш Жамол учун энди кунлик машғулотга айлангани сабабли у ўртага тушаверган онасини ҳам аяб ўтирмайдиган одат чиқарди. Ўғлининг калтакларига чидаган ота кўз олдида рафиқасининг ўз зурриёди томонидан хўрланишига ортиқ бардош қилолмай, Жамолни қарғади. Онаизор эса фақат болам дея нола чекар, урса умр, ичса иймон сўрарди Худодан. Жигаргўшасининг қилмишлари ҳақида кўчага ёя олмас, фақат у учун тавба қиларди, холос. Чол-кампир қайси гуноҳлари учун бундай жазо олаётганини........
Давоми 16:30 да

❤31🔥1
Аллоҳдан сўрашар, фарзанд тарбия қилишда қаерда адашганини билмай жонлари ҳалак эди.
Кунларнинг бирида кичик ўғил Камол бу ишлардан хабар топди. Эшитган ониёқ ота-онаси ҳузурига ошиқди. «Акам ўз падарига, волидасига қўл кўтарса», дея лол қолиб, ғазаби қайнаб, акасининг ишдан келишини кута бошлади. Онаси:
— Жон болам, уйингга кетақол. Тағин аканг билан ҳам яхши-ёмон бўлиб юрманглар. Эл кулади-я. Кетақолгин, — дея минг ёлвормасин, у кетмади.
— Онажон, ҳеч нарса бўлмайди. Акам бундай қилмайди. Келсинлар-чи, бир гаплашиб кўраман, хавотирланманг, — дея онасига тасалли берди Камол.
Бироз вақт ўтиб Жамол маст, оёқда базўр турадиган бир аҳволда кириб келди. Сўрида ўтирган укаси ва ота-онасини кўриб, саломлашиш ўрнига:
— Ҳа, булар сенга арз-дод қилишдими дейман-а? Ў, тирранча, қани уйингга жўна! — деди укасига. Сўнг хотинига: — Ҳусния, ў, Ҳусния, сенга биров сўрига жой сол дедими, тез йиғиштир! — дея ўшқирди.
— Ака, келма десангиз келмайман! Фақат ичманг, ота-онамни, сингилларимни урманг! Нега бундай қиляпсиз? Ўзингизга қаранг! — дея меҳр билан гапирди Камол.
У акасини инсофга чақирмоқчи бўлганди. Насиҳатга мушт билан жавоб олди. Ака-ука ёқалашишди. Ўша кун Моҳиранинг ёдида худди бугунгидек қолди. Барчаси кўз очиб юмгунча содир бўлганди. Ака-укаларнинг муштлашаётганини кўриб, ота-она ҳам орага тушди. Камолнинг қўлига қаердандир пичоқ тушиб қолди. Ўзи буни истамаганди. Икковини ажратмоқчи бўлган отани Жамол зарб билан урди. Шўрлик ота йиқилди. Йиқилганда ҳам темир паншаханинг устига йиқилди. Эссиз умр… Қонга бўялган отасини кўрган Камолнинг важоҳати ортди ва қўлидаги пичоқни акасининг кўксига бехато қадади. Икки инсоннинг умри завол топди. Икки оила, ака-ука, опа-сингилнинг ҳаёти барбод бўлди.
Камол темир панжара ортига ҳукм қилинди. Она шўрлик эса орадан бир йил вақт ўтиб, боқий дунёга рихлат қилди. Ҳусния ёлғиз ўзи, Моҳира бўлса вужудида яна бир юрак билан ота уйига қайтди.
Ҳа, ҳақиқатан ҳам, бу оилага дунё торлик қилди. Эзилди бечора онаизор. Жон бераётганида Ҳуснияни қарғади. Кўзлари алам билан очиқ кетди волиданинг. Ҳусния битмас яра, чексиз армонлар оғушида қолди. Камол ҳозир ҳам қамоқда. Моҳира жажжи ўғилчаси билан тез-тез уни кўргани бориб туради. Улар Камолнинг озодликка чиқишини кутишмоқда. Оз қолди. Икки йилдан кейин яна бирга бўлишади. Ҳозир Моҳира опаси билан ота уйида бирга туради-ю, бир-бирига лом-мим дейишмайди. Моҳира гапиришни истамайди, уни кечиролмайди. Ҳусния бўлса гуноҳини билади, аммо юволмайди. Энди кеч. У эсдан оққанга ўхшайди.
Ҳаёт бешафқат, тақдири азал раҳмни билмайди. Шу ўтган тўрт йил мобайнида ҳеч ким Жамолнинг қабрини зиёрат қилмади. Ҳаттоки сингиллари ҳам бир марта бўлса-да йўқламади. Битта қабиҳ инсон йўқ бўлса, дунё ҳеч нарса йўқотмайди, деганлари шу бўлса керак. Аммо… Икки фариштадан айрилиш…
Отанинг қотили, онага қўл кўтарган фарзанд фарзанд эмас, оқпадар! Унинг дунёга келиши оиланинг интиҳоси бўлишини ота-она билганида эди… Ҳеч бир фарзанд дунёда ота-онага қўл кўтармасин, норизо қилмасин, қарғиш олмасин, хатога йўл қўймасин.
Зеро, она муқаддас, ота буюк зотдир. Уларни эъзозлаганлар эса чин инсон бўлади. Ҳазрати инсон!

❤30🔥2
ШАФТОЛИ...
- Болам , чида ҳомиладорлик дард эмас ,- Она гўшакга гапирар экан , чуқур уф тортди .
- Нима қилай , ойижон . Турсам ҳам , юрсам ҳам кўз ўнгимдан кетмаяпти . Бутун хаёлим фақат шунда бўлиб қолди.
- Болам , биз ҳам ха деса эшигингни тақиллатиб, салом бериб кириб бораверолмаймиз- ку. Айб бўлади , ахир. Ўзи борганимизга уч кун бўлмади.
Эрингга айт дардингни. Эр дегани шунақа вақтда хотинига яхшироқ эътибор бериши керак.
Нодира опа шундай деди- ю , барибир қизига юраги ачиди. Қизи Шоира ҳомиладор. Ҳомиладорлиги жуда оғир кечяпти. Умуман қозон овқат ея олмаяпти. Унда, бунда кўнгли хўл мева тусайди халос . Уч кун олдин ҳар хил мевалардан икки яшик қилиб олиб бориб ташлашган эди. Ўшанда қизини кўриб Нодира опанинг юраги эзилиб кетди. Бояқиш Шоиранинг рангини кесакдан фарқи қолмабти. Жилмайса , милклари оппоқ бўлиб кўринади . Қудаси Ҳанифахон эса ...
Тавба шу аёл ҳам хомиладор бўлган- ку?! Нега тушунмас экан- а ?! Келиннинг уйидагилари бекорга олиб келмагандир шунча нарсани деса бўлади- ю ?! Унинг ўрнига "Вой яхши бўлди , синглим туғилган кунининг таванига нима қиламан деб турувдим" дея меваларнинг бир яшигини олиб жўнабди. Қолганини "Қуда холангларни дуо қилинглар" деб ўртада едириб юборибди. "Хой келин , манави тўртта олма , тўрт бош узумни уйингизга обкириб қўйинг, кўнглингиз тусаса ерсиз" дейишга шунчалик кўп фаросат керакмикан- а ?!...
- Айтдим , ойижон. Айтдим. - ҳиқиллади Шоира, -улар ҳам сўраганимни олиб келадилар- у, ойижонга берадилар . Ойижон бўлса ...
Куёвингиз "Биз ўғри томоқ бўлиб ўсмаганмиз , ана ҳамма билан е "- дейдилар у, бу нарса десам ...
- Шоира , шу айтган шафтолингни олиб борганим билан қўлингга тегмаганидан кейин ...
Нодира опа бўғилди. Деразадан келини Дилдорага кўзи тушиб овозини пасайтирди :
- Бўпти , бир иложи топилар...
Нодира опа Шоира билан ҳайрлашгач , анча ўзига келолмади. Нима қилишни билмай боши қотди . Қизига "уйга кел" деса , келиш - кетиш график асосида . Йигирма кундан бир кун олдин хам жавоб йўқ . Бу ёқда ёз . Қизи таътилда . У институтидаги ўқишида бўлгандаям бошқа гап эди .
Нодира опа нима қилишни билмай оғир ўйга чўмганди ...
Шаҳло гўшакни қўйгач, беихтиёр ёдига бундан уч йиллар аввал қизлик уйида бўлиб ўтган бир воқеа тушди. Ўшанда эрта баҳор эди. Ошхонада ҳандалакдек турган қовунни кўриб энди қўлига олиб кесаман деганда ойиси келиб қолиб "тегма" деб койиган эди. "Буни аканг келинойингга олиб келган , сен ейишинг шарт эмас , аммо Дилдора келин ойинг емаса бўлмайди" деганини эслади . Ўша куни Шоиранинг асаби бузилиб турган эди , аламини беайб келинойисидан олиб, онаси кетиши билан қовунни бир ўзи тинчитиб қўйганди .
Аммо оила аъзоларидан ҳеч ким ўша қовунни сўроқламаганини бугун эсласа, келинойисининг сабр- у тоқатига тан беради .
Шоиранинг хаёли яна шафтолига кетди. Қип- қизил бўлса , муздек бўлса ... Тўйгунича еса. Нечтасига тўяркин... Ким билсин ...
Ич- ичидан йиғи кела бошлади : " Лоақал бир дона бўлсайди ..."
Шоира ўзини у ёққа ташлади , бу ёққа ташлади. Кир ювганда ҳам , уй тозалаганда ҳам , овқат пиширганда ҳам... Фақат шафтоли ... Шафтоли...
Шоира маставага гуруч солмоқчи бўлиб турганда, эшик қўнғироғи жиринглади .
Ташқаридан қайнонасининг овози эшитилди :
- Ваалейкум ассалом , кираверинг , қудамгилар яхшими ?
Шоира ошхонадан чиқиб, қўлида тўртта патир кўтариб олган келинойиси Дилдорага кўзи тушди .
- Ҳаммалари яхши. Аммо мени бу ерга келганимни билишмайди. Мен малака оширишда эдим . Бирровга киргандим. Шоирахонда бир китобим бор эди . Зарур бўлиб қолди- а ...
Шоира ҳеч нарсага тушунмай анграйиб турарди. Дилдора илдам келиб Шоира билан кўришди ва уни келинлик уйига етаклади:
- Илтимос, Шоирахон, жуда шошиляптувдим, китобни олиб беринг.
Ичкарига киргач, эшикни ёпган Дилдора елкасидан сумкасини олди ва қора халтага ўралган ниманидир чиқариб камод тортмасига шошилинч жойлади.
Хонани шафтолининг хушбўй иси тутиб кетди.
Хазонрезги

❤40👍6💔3🔥1🕊1
ОЧИЛ ДАСТУРХОН...
Шаҳардан қишлоққа келин тушди. Орадан бир ой ўтиб, дугоналари келинпошшани йўқлаб келмоқчи бўлдилар. Йўлда бора туриб у ҳақда гап кетди. Шундоқ илмли қиз қишлоққа увол бўлдида деди биттаси ачиниб. Ҳа биз тўрт йил ўқиб битта инглиз тилини зўрга ўргандик у бўлса тўрт бештасини қойил қилиб ташладия. Домлалар институтда олиб қолмоқчи ҳам бўлишдия. У бўлса, севгининг кўзи кўр бўлар эканда қишлоқига эрга тегиб кетди. Қишлоқда нима қилаяпди экан билдиларингми деди бири. Ойисини айтишича мактабда иш йўғакан, аммо куёв бўлмиш ҳар ҳафта сут, қатиқ, сарёғ, асал, тухумгача ташлаб кетаркан. Менимча эри билан фермерлик қилаяпти шекилли. Энди молларни тилини ўрганаётгандирда, ахир у тил жиннисику дейишди кулиб. Эссиз шунча ўрганган тиллари бари савил қобдида. Сигир соғиб, таппи ясаб, қўй боқиб юргандирда. Улар келинпошшаникига келиб, ҳангу манг бўлиб қолдилар. Дугоналарини товуқхонаданми, молхонаданми чиқиб келса керак деб ўйлашган эди. Аксинча, келинпошша бир уйда тўрт беш болага чет тилидан дарс бераётган экан.
Келинпошшани қайнонаси уларни уйга таклиф қилди. Ўрисчани ўрганувчи болалар ҳозиргина кетишди, ҳозиргилари немисчага келишди. Малайзияга ишлагани кетмоқчи бўлган йигитлар ҳам бор, уларга малай тилини ўргатади. Барака топкур келиним. Туманимизда учта ишбилармон япон боракан, уларга ўзбек тилини ўргатади, келинимни бош қашишга вақти йўқ. Ҳовлимиз институтга айланиб қолган қизларим... Биз бўлсак уни фермерлик қиляпти деб юрибмиз, опоқи. Фермердан қолишадиган жойимиз йўқда айланайлар, кулди қайнона, товуқ боқмаймиз, лекин тухумимиз тайин, бузоғимиз йўқ, бироқ сут қатиқ, қаймоқ узилмайди. Келинимиз, барака топкур тил ўргатганига болалардан пул олмайди, кимни ҳонадонида қанақа имконияти бўлса шунга кўнаверади. Қассоб гўштдан, асаларичи асалдан, деҳқон деҳқончилигидан дегандек... Бу келин эмас очил дастурхон деди қайнона. Ҳаммалари яйраб кулишди.

❤39👍16👏3🔥2🤔1