📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#Oʻtkinchi_dunyo


#No_13


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Шу йигитни кузат ва сездириб қўйма. Бунда бир гап бор
Жама машинадан тушгач, йигитлардан бирига қаради.
—Мен хам сездим. Негадир ғалати тутди ўзини.
Муслим, гапга қўшилди
—Демак, мен машина ортидан кетдим, сизлар билан хабарлашамиз.
Тимур Азизни машинаси ортидан, таксига ўтириб кетди.


💫💫💫💫


—Ассалому алайкум.
Азиз Хилолани уйига кириб келди.
—Вой укам келибди.
Ваалайкум ассалом.
Хилола Азизни қучди.
—Опа, Мунира қаерда?
Азиз атрофга қаради
—Ишда, хозир чиқиб қолади.
Тинчликми?
Хилола жилмайди
—У қизни қидириб юришибди. Гаплашиб олишим керак.
—Шошма ким қидиради?
—Тўйидан қочган экан. Куёвни одамлари қидиряпти.
Азиз, асабий гапирди
—Шошма, улар сени изингдан келган бўлиши хам мумкин. Мен қўшнига қўнғироқ қилай, чиқмай турсин.
Хилола тезда қўлига телефонини олди.
—Шу хаёлимга келмаганини қаранг...
Азиз ўйланиб қолди, секин бориб дарвозадан ташқарига қаради.
—Бегона машина йўқ.
Хилолага гапирди.
—Майли, эхтиёт бўлган яхши.
Қўшни билан гаплашиб, телефонни ўчирди
—Эшитдим, хаммасини айтиб берди. Қўлимдан келсаю, ўзим ёрдам берсам, жуда яхши қиз экан.
Хилола, Мунирани ўйлаб ичи ачишди.
—Энди қандай чиқиб олади?
—Орқа, махаллада кичик эшик бор. Ўша тарафдан олиб чиқаман, сен шу ерда ўтириб тур.
Хилола орқа эшик томонга ўтиб кетди.


💫💫💫💫


—Бир уйга кириб кетди. Хали чиқмади, таксини узоққа қўйиб, ўзим пиёда келдим.
Тимур Жамага қўнғироқ қилди.
—Кўздан қочирма, бирор янгилик бўлса, тез хабар бер.
—Албатта, сизлар хам менга қараб ўтирмай, қидиришга тушинглар, кеч бўляпти. Эртага тўй.
—Излаяпмиз, камераларни хам кўздан кечирдик. Хеч бирида йўқ.
Жама, ердаги тошни асабий тепди.
—Майли хабарлашамиз...
Тимур, телефонни ўчирди.


💫💫💫💫


—Ассалому алайкум.
Мунира, Азизни кўриб салом берди
—Ваалайкум ассалом яхшимисиз?
Азиз, Мунирани олдига келди.
—Гаплашиб олайлик.
Секингина гапирди
—Тинчликми?
Мунира Азизга қаради
—Тинчлик эмас. Қани юринг.
Азиз ичкарига бошлади.
—Хуллас, сизни қидиришяпти.
—Ким?
Мунира сабчиб ўрнидан турди
—Куёв боладан қочган экансиз...
—Илтимос, мени бу ердалигимни айтманг.
Мунира йиғлаб юборди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30🔥6👍2
#Oʻtkinchi_dunyo


#No_14


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қўрқманг, сизни билишгани йўқ.
Азиз тинчлантирмоқчи бўлди
—Топиб олишади. Энди нима қиламан, бу ердан кетишим керак.
Мунира хонани айланди.
—Сиз кўчага чиқмай ўтириб турасиз, мен бир йўлини қиламан.
—Улар яхши одамлар эмас, ўзингизни ғалвага тиқманг.
—Мен сизга ёрдам бераман. Сизни тунда бу ердан олиб кетамиз. Хозир хар қадамимни кузатишлари мумкин, мен хозир кетишим керак.
Кўзларидан ёш тинмай оқаётган Мунирага қаради.
—Сизни ўшаларга бериб қўймайман. Сиз қўрқманг.
—Рахмат сизга...
Мунира зўрға гапирди.


💫💫💫💫


—Манабу пулни олинг, мен айтган манзилга мен айтган вақтда борасиз. Бир одам чиқади машинага, мени айтган манзилга элтиб берасиз. Фақат хеч ким сезмаслиги керак.
Азиз, таксистга пул узатди.
—Бўлди, сиз айтгандек бўлади. Лекин озроқ қўшиб берасиз..
—Бўлди ака. Иш битса яна пул бераман.
Азиз ишни пишитиб, кетди.
Кеч бўлганда, таксист айтилган манзилга борди. Мунира секин машинага ўтириб кетди.
Машина айтилган манзилга етиб бориб, эшик очилди.
—Нихоят...
Мунира, Муслимни овозидан қўрқиб кетди.
—Акажон мени қутқаринг...
Мунира Муслимни бўйнига осилиб йиғлай бошлади.
—Мени шарманда қилдинг. Сал қолса сени деб ўлиб кетардим..
Муслим, Мунирани силтаб ташлади.
—Чиқаринглар машинага...
Жама бақирди.
—Йўқ, йўқ кетишни хохламайман ....
Мунира ўзини орқага олди.
—Қаёққа хам қочардинг...
Тимур, шарт судраб машинага тиқиб, хайдаб кетишди.


💫💫💫💫


—Бувижон, ойим опамни мажбурлаб эрга бермоқчи. Келганимдан буён айтаман деб, сизга қандай айтишни билмай юргандим.
—Бу ойинг хеч қачон одам бўлмайди қизим. Мунира хозир қаерда?
—Опамни қочириб юбордим...
Муниса ерга қаради
—Нима?
Малоҳат, ирғиб ўрнидан турди
—Мажбур бўлдим буви.
—Даданг йўқ, хамманг билганингни қиладиган бўлиб кетишдингми?
Қиз бола нарса, қаерда юрибди экан?
Дадангни хабари борми?
—Йўқ, дадам билан бизни гаплаштирмайди. Ўзи гаплашиб, ўзи ишни хал қилади.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24🔥7
#Oʻtkinchi_dunyo


#No_15


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ойинг мени боламни уйдан олиб чиқиб кетган, шу уйда овсинлар билан муроса қила олмай, дадасига уй олдириб чиқиб кетишган, сенлар у пайтда кичкина қизлар эдинг.
Малоҳат ўтмиш хотираларини эслаб, кўзлари ёшланди.
—Бувижон, балки сиз билан яшаганимизда, опам хам бундай қилиб юрмасди. Дадам хам уйга келгани безор, ойим кўзини очирмайди. Пул, пул. Дарди пул, бизни хам мактабга юборишмайди, анави ўғли эса бир тийин пул топмайди, бизни топганни ишлатиб юради.
—Биламан қизим. Аканг бетарбия бўлиб катта бўлди.
Ўғлим бечорани шўри бўлди бу бола.
—Буви, нега хеч хам бизникига бормайсиз?
Биз хам қочиб келсак, кела оламиз. Бошқа пайт юборишмайди
—Янги кўчиб чиққан вақтлари эди.
Мен бир-икки уйларинга борганман.
Ойинг хеч хушламас эди, дадам олиб берган уй деб, кесатиқ гап қиларди.
Бир куни борсам.
—Мен ишлик одамман, ха деб бировни уйига келаверманг, мен бекорчи бўлсам экан, сиз билан лаққиллаб ўтиргани. Ўғлингиз тузук пул топмайди, топса экан ёнингизга овқат қўйгани
Шу гапидан кейин, мана неча йилки остона хатлаб бормаганман. Даданг ўзи келиб туради, базида.
Даданг хам онангни йўлига кириб кетган, онам борми йўқми иши йўқ.
Малоҳат ўйчанг гапирди.
—Бувижон, дадамдан хафа бўлманг, дадам хам тузук кун кўрмайди у уйда. Акам билан ойим одам ўрнида кўрмайди.
Муниса хам, йиғлаб юборди.


💫💫💫💫


—Ойи, мана ўз бошимча, ўз билганини қиладиган қизингиз.
Муслим, Мунирани сочидан судраб Латофатни оёқлари остига ташлади.
—Жуванимарк, қай гўрларда юргандинг...
Латофат, Мунирани юзига тарсаки тушурди
—Ойижон, жон ойижон мени у кишига берманг. Нима десангиз ҳаммасини қиламан, илтимос мени улардан қутқаринг
Мунира, Латофатни оёғидан махкам қучоқлаб йиғлади.
—Энди сени ит хам искамайди, неча кундан буён уйда йўқсан, нечтасини тагига кирдинг ўзинг биласан.
Латофат, оёғини тортиб олди.
—Асло, асло менга тухмат қилманг, мен покман
Мунира ерга ўтирганча тиззасини қучоқлаб йиғлади


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30🔥5👍2
🔥 OʻTKINCHI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi endi 15.000 soʻm.
Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 234 qismdan iborat
TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!!
Murojaat uchun
@A_lixan

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азизларим агар синовлар бўлмаганида,
Аллохнинг хузурига қуруқ қўл билан борган бўлар эдик.
Умри Азизларим синовларга
сабрли, неъматларга шукрли
бўлайлик...!

ХАЙРЛИ ТУН...!!!

Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин, яхши дам олинг.
Иншааллох яна тонгда
гойибона учрашгунча хайр.
Аллохга омонатсиз Яхшиларим...!🤲🤲

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2🥰1
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌷

Шанба тонгингиз хайрли бўлсин!

✨ АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
🤲 Кўнглингизни хотиржам,
✨ Юзингизни нурли қилсин,
🤲 Қалб дунёингиздаги орзуларингиз,
✨ Ниятлариз ижобат бўлсин!
🤲 Танангизни саломатлик,
✨ Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🤲 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
🤲 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Гўзал тилаклар юраги гўзал инсонларга йўлланади.

Бугун хам бутун гўзалликлар сизники бўлсин!

Қалбингиз, руҳингиз гўзалликларга бой бўлсин Азизлар!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰2❤1👏1
ҲАЁТИЙ ВОҚЕА

Эрталабки соат 09-15 лар чамаси,
Банкдан картадаги пулларни нақдга алмаштириш учун йўлга чиқдим.
Негадир ўнг томондаги кўчадан юргим келди, ўғлимга, - болам ўнгга бурил шу йўлдан кетамиз,
- Дада тўғридан қулайроқку.
- Билмадим, негадир шу йўл билан юргим келди.
Бир жойга келганда йўл бўйидаги скамейкада икки катта ёшдаги аёлларни қимтиниб ўлтиришганига кўзим тушди, бирининг қўлида паспорти бор эди.
- Болам тўхтат машинани.
Машинадан тушиб аёллар томон юрдим.
Паспорт ушлаб олган аёл шошиб ўрнидан турдида мен томонга бемордек букчайган ҳолда юра бошлади.
- Ассалому алайкум опажон, бу ерда нима қилиб ўлтирибсиз.
- Болаларимга емиш қидириб чиқдим, ёнимдаги аёл эса қўшним бўладилар, мени етаклаб олиб юрибдилар.
- Акамисиз ёки ука, қўлингиздан келса менга ёрдам беринг, мана паспортим сизда залогда турсин, карантиндан кейин қизларим билан уйингизда хизматкор бўлиб ишлаб бериб қарзимни узаман.
Томоғимга бир нарса тиқилгандай бўлди, кузларим ёшга ғарқ бўлди, индамасдан машинамдаги сахийлардан келган пулдан 750 минг сўм қолган экан, пулдан 500 мингини беришни ва шу мискин онани кўнглини кўтармоқчи бўлдим.
- Опажон болалардан нечта?
- 3 та қизим бор, каттаси 16 га киради, диализга қатнаётгандим, бу ҳафта бора олмадим, дорини пулини рўзғорга ишлатиб қўйдик.
Қўлимдаги 750 мингни опани қўлларига бердиму,
- Опажон бу пуллар энди сизники, паспортингиз ҳам керак эмас, шу пулларни берганларни хаққига дуода бўлинг.
Аёл эса бир қўлида паспортини менга узатганича, иккинчи қўлидаги пулни маҳкам кўксига босганича юм-юм йиғларди.
- Уғлим шу опаларингни уйларига етказиб қўйгин.
Ўзим эса ҳозиргина аёллардан бўшаган скамейкага ўлтирдимда, гўёки кўзларим кўр ва қулоқларим кардай бошимни хам қилиб тўйиб йиғлаб олдим.
Аллоҳнинг меҳрибонлигини кўринглар.
Шу мискин онахонни олдига йўналиш олишимни ўзи каттагина мўжиза эканини англадим. АЛХАМДУЛИЛЛАХ.

Икром Мамадалиев


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍11🔥1
НАФРАТ.

Мен Келин булиб тушган хонадон Катта йул буйида жойлашган.Шунинг учун ичкари махалладаги кариндошлар, шахарга бир иш билан боришмокчи булишса, бизнинг хонадонга велосипедларини куйиб кетишар эди.
Кайногам утган йили янги машина олдию, Тошкент йуналишида таксистлик килишни бошлади.Машиналари бизникида турар эди.Кайногамни хонадони кичик тор кучада жойлашган,машина кира олмайди.
Тошкентдан бизга хар хил ширинликлар олиб келар эди.Кайнонам жудаям хурсанд эди.Углини хеч булмаса оиласини шу йул билан бокяпти-ку деб..
Биз 8 йилда фарзандлик булдик.Хужайиним билан бормаган жойимиз,куринмаган докторимиз колмади.Бир биримизга булган мухаббатимиз туфайли ажралишни хаёлимизга хам келтирмас эдик.
Намозларимизда тинмай илтижо килиб
Саккиз йил булганда Угил курдик.Болани операция килиб олишди.Кейин докторлар, мен бошка фарзанд кура олмаслигимни айтишди.
Дарвоза олдида икки хоналик уй Кайнонамни уйи.Углимни шу ерга бешикка белаб куйиб, далага ишга чикиб кетдим.
Кайнонам соат 6 ларда Углимни бешикдан ечиб олибди.
Болам ярим соат уйнаб, кейин яна Кайнонам Кулида Ухлаб колибди.
Далада уч соат ишлаб уйга келсам,бакир чакир, куни кушнилар ,хайрон булиб Овсинимга:
~ Опа нима булди? Тинчликми?
Овсиним йиглаб:
~ Синглим жон синглим Акангизни кечиринг!Атайлаб килмаганларуу !деб йиглаяпти.Фалокатдааа...
~ Вой Опа нима булди? Нимага унака деяпсиз? Кани Акамлар?...Тинчликми?...
~ Акангиз, Бувим, хаммалари углингизни олиб шифохонага кетишибди.
Менга телефон килишди.
~ Нима булди,Бувим огриб колдиларми?
~ ЙУК... сизни углингиз уйнаб ,машинани тагига кириб олган экан,акангиз билмай машинани юргизворибди..
~ Вой нима ...Вой нимага ....Вой Дод....
Вой дод... вой болам ...Вой боламммм
Шу пайт Шифохонадан ок латтага уралган боламни кутариб кириб келишди.
~ Вой доддддд, Вой болаааамммм,
Зурга топган боламмм,кузимни оку кароси боламмм,Вой додддддд , Боламммм..
Неча йиллар кутган боламммм,
Сен улгунча мен улсам булмасмиди..
Бувижон нима килиб куйдиз,мен энди нима киламан боламсиз...Сизга ишониб ташлаб кетгандимуууу,нимага бешикдан... ечдингизззз, Вой доддд... Болаааааммммм
Кайтариб беринг мени Боламнииии...
Акаааа мени тириклай улдирдизууу.. нимага карамайсиз...Нимагааа ...Вой Боламммм...
Жоним Болам..Зурга топганиммм..
Кузимнинг оку кароси Боламммм..
Кайтариб беринг Боламниии..
Эшитяпсизми...Кайтариб беринг Боламммм...
Сизчи.. ,сиз... ,сиз каерда эдиз..ааа..,нима турибсиз индамай... Ота.. булиб, Боламни топиб беринг....Вой дод Боламммм
Кайтариб беринг Мени Боламниии.. Болам
Мени боламни кайтариб бериларррр Вой дод болам боламни кайтариб берилар Кайтариларррр Боламмммм. Боламм Жон Боламмм Боламм. Сочларимни юлиб, узимни ерга отиб, додлаб йиглаб хушимдан кетиб колибман Хаттоки боламни менга курсатишмасдан кумиб келишди Акамни шунча кечирим сурашларига кулок солмадим. Мен улардан мен хаммадан Нафратланаман Узимни жонимга касд килмокчи булдим Мен Кечира олмайман зурга 8 йилда топган фарзандимдан бир сонияда ажралдим Эрим Ички ишлар ходими​​​​​​га Акамда хеч кандай Давойим йук деб ёзиб берди
Акам машинасини сотиб юборди
Бизникига келмай куйди Кайнонам узини айбдор хис килиб ,давленияси ошиб тушакка михланиб колди Мени эса Рухий касалликлар булимида даволатишди Мени яшашдан максадим йук Фарзандсиз булсанг эр хотин уртасидаги мухаббат хам сунар экан Эримдан ажрашдим Эрим уйланди Йил утмай фарзандли булишибди Буни эшитиб юрагимда каттик азобли санчик пайдо булди Нафасим бугзимга тикилди Куз олдим коронгулашди
Бугун Тушимда Боламни курдим.. Ширин кулчасини узатиб Ойижон деяпти Яна Мен Бешик тебратиб Алла айтяпман Алла айтай жоним болам Аллаё Алла Ухлаб ором олгин боламоо Аллаё Алла Алла жоннинг рохатиёёё Аллааа Уйку кузнинг кувватиёёё Аллаа Сенсиз менга дунё тороо Алла Кел багримга босайинооо Алла Юрагимни парчасиёёё Алла Менга сенга Аллолар айтайинооо Алла Кутариб каттооолар килайинооо Аллааа
Эртасига бутун махалла Шу ёш Аёлнинг Жанозасига йигилди.
Хеч ким хеч качон фарзанд догида куймасин! Утганларни охирати обод болсин.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32😢20👍2
Иш ўз эгасининг қўлидан бошқасига ўтса, қиёматни кутаверинг...

Кимнидир ишга олиш, бир инсонга иш бериб, ҳалол ризқ топишига имкон бериш ниҳоятда савобли иш. Аммо кимни ишга ёллаш керак? Бунда қайси мезонларга амал қилинади? Уламолар бунга Қуръони Каримдаги бир оятни келтирадилар. Тарихни эсласак, Шуайб алайҳиссаломнинг қизлари отасига Мусони ижарага олинг, ишга олинг деган гаплари оят ўлароқ келган. Ана шу оятга – Қасос сурасининг 20-оятига эътиборингизни қаратмоқчиман. «Қизлардан бири отасига айтди: «Отажон, агар ишчи ёллайдиган бўлсангиз, энг яхши ишчи – кучли ва омонатдор ишчидир», дедилар. Ҳар доим кимнидир ишга олишда ёки ишдан олишда мана шу иккита омилга қараш керак экан. Одам кучли бўлиши керак, омонатдор бўлиши керак, ишончли бўлиши керак. Қачонки мана шу икки сифат жам бўлса, ўша одам ўз ишининг эгаси бўлади, соҳасининг мутахассиси бўлади. Кучли деганимиз ишининг устаси, соҳасининг пешқадами дегани, амин деганимиз эса омонатдорлик, яъни ўша ишни садоқат билан қилишидир. Бундай одам кучини, билимини ёмонликка ишлатмайди, ҳунарини, тирикчилигини ҳаром пул топишга сарфламайди. Мана шу икки сифат жам бўлиши керак. Акс ҳолда дунёвий муаммо келиб чиқади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг машҳур дуолари бор эди: «Аллоҳим, заиф омонатдордан паноҳ тилайман, хиёнаткор кучлидан паноҳ тилайман» дер эдилар. Баъзан шундай бўлиб қоладики, бир одам омонатдор бўлади, лекин заиф бўлади, қўрқоқ бўлади, ёки аксинча, ботир бўлади, қўрқмайдиган бўлади, лекин хоин бўлади, хиёнаткор бўлади. Юқоридаги икки сифатнинг жам бўлиши – ҳам омонатдор, ҳам ўз ишининг устаси бўлиши жуда ҳам нодир нарса.
Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом: «Бирортангиз бир иш қилса, Аллоҳ ўша ишни яхшилаб қилишингизни яхши кўради», деганлар. Бу нарса динимизда эҳсон даражаси дейилади. Ҳар бир ишни энг мукаммал ўринга қўйиб бажариш эҳсондир. Ҳадисларда эҳсон деб Роббингизни кўриб тургандек ибодат қилишингиз, агарчи сиз Роббингизни кўрмасангиз, Роббим мени кўриб турибди деб билишингиз экани айтилган. Ҳар бир ишда мана шу шиор бўлсагина унда камолот бўлади. Ҳар бир касб эгаси «Аллоҳ мени кўриб турибди, мен хиёнат қила олмайман, ишни ўз жойига қўйишим керак, қўлдан кетгунча бўлмаслиги керак» деб, садоқат билан, камолот билан ёндашиши керак.
Хўш, агар бундай бўлмаса-чи?
Пайғамбар алайҳиссалом: «Иш ўз эгасининг қўлидан бошқасига ўтса, қиёматни кутаверинг», деганлар. Мутахассис бўлмаган одам, «одам қилганини одам қилади» деб, ақли етмаган, қўлидан келмаган ишга уринаверса, бир соҳани билмайдиган, тушунмайдиган одамни шу соҳага раҳбар қилиб қўйилса, охири ёмон бўлар экан. Масалан, биров пиёз экди. Шу йили яхши сотди. Кейинги йили ҳамма пиёз экади, лекин ҳосил яхши бўлмайди. Кейинги йили эса пиёз яхши бўлмади деб, ҳеч ким пиёз экмайди. Бир одам четдан бир мол олиб келиб, савдо ташкил қилди. Унинг фойда қилаётганини кўриб, ҳамма ўзини шунга уради. Чунки ўзига берилган, ўзи яхши биладиган соҳадаги топганига қаноат ҳосил қила қолмайди. Кўпроқ пул топаман дейди, шу одам қилибди, мен қила олмайманми деб уринади-да, пулини ҳам, вақтини совуради, бировнинг тирикчилигини ҳам йўққа чиқаради.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9🥰3🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атрофда кўп ёмон кўзлар,
Тирноқда йўқ кирни излар,
Одамлар бор ора бузар,
Ўзингизни асранг дўстлар!

✍ Беги Дўст.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Ўгайликни унутган жигарлар.
Мохигул Диёрхужаева.

— Ойи, ойижон!

— Бибихон ая телефонда қизи Мақсуданинг ваҳимали овозини эшитиб, оёқ-қўллари бўшашиб кетди:

— Нима гап, болажоним, тинчликми?

— Тинчлик эмас-да, ойи! Акамларнинг уйида газ портлаб кетибди. Узр, ойи, ваҳима қилиб қўнғироқ қилганимга! Дорингизни ичиб олинг! — Мақсуда ёмон хабарни онасига айтишга айтди-ю, бирдан юраги нозиклиги эсига тушди, шекилли, дорини эслатди.

— Қайси аканг? Тушунтириброқ гапир! Ҳа-я, ўзи Азизжондан бошқа аканг йўғ-у… Келинойинг, болалари омонми, ишқилиб?

— Ҳа, ўзлари чиқиб улгуришибди. Лекин уйлари ёниб, кул бўлганмиш. Ўзим бориб кўрмадим. Лекин бунақа пайтда хабар олмасак, бўлмас?

— Қўни-қўшни, қариндош-уруғларининг бирортасининг телефон рақами бўлса, сўраб бил: синглисининг ўзиям каталакдай уйда ўтиради, назаримда. Бу ёққа — бизникига олиб келсакмикин? — Бибихон аянинг овозида ясамалик, сохталик йўқ эди.

— Аввал бориб кўрай-чи, ойи. Агар олиб келиши керак бўлса, олиб келаман. Ҳар эҳтимолга қарши, бирорта хонани тайёрлаб қўйсангизмикин?

— Билмасам, болам. Келинойингнинг кўнгли қилдан ҳам нозик. «Булар менинг уйсиз қолишимни пойлаб, атайлаб менга хона тайёрлаб ўтиришган экан», деб ўйламасин. Агар келишадиган бўлса, хонани бўшатиш қочмас…

— Дори ичиб олинг, ойи. Ваҳимам қурсин, шу гапни ётиғи билан айтсам ҳам бўларди-ю, бирдан шовқин кўтариб юбораман, — Мақсуда энди ўзига келаётгандек эди.

— Иложини топиб тезроқ бориб кел. Болаларингни кимга ташлаб кетасан? Менга олиб келиб бера қоласанми?

— Ойим уйда… Сиз хавотир олманг.

* * *

«Тавба, Худойимнинг ишларига тавба демасдан илож йўқ. Мен шу Холида келиннинг уйига нимадир бўлсину, иккита боласи билан кўчада қолсин, деб бирон марта тилак тилаганим йўқ эди-ку. Лекин ўшанда — Мақсуда ўн иккига тўлганида мана шу уй туфайли дилим оғригани рост. Уй-жой дегани агар у муҳташам сарой бўлса-да, ўткинчи нарса. Жигарчилик, қариндош-уруғчилик эса турғун. Нега бу ҳақиқатни Холида билмас экан, деб куюнганим рост».

Бибихон аянинг қўли ишга бормай қолди. Гарчи бу нохуш хабарни ўғлига ҳам, келинига ҳам дафъатан айтмаган бўлса-да, қизининг қўнғироғидан бошланган безовталик бутун ҳовлини эгаллаб олгандек эди.

… Холида Бибихон аянинг эри Иброҳим аканинг тўнғич ўғлининг хотини. Бибихон ая илм қиламан деб ёши ўтиб, қариқизлар қаторида юрганида Иброҳим аканинг рафиқаси бедаво дард билан вафот этган. У киши мана шу Холиданинг эри — Азизжон билан қолган эди. Шунда Иброҳим аканинг ўртоқлари Бибихон аяга (у пайтларда Бибихон эди, албатта) совчи бўлишди.

— Иброҳим ака неча йиллардан буён касал боқади. Мана шу Азизжонни ҳам ўзи катта қилгандек катта қилди. Сиз ҳам Яратган Эгам аёл кишига атаган неъматлардан баҳраманд бўлишингиз керак. Шу кишига танмаҳрам бўлсангиз, адашмайсиз, — дейишди.

Бибихон ҳам ҳамма дугоналари оилали бўлиб, ёлғизланиб, кўнглида бир бўшлиқ ҳувиллаб ётган пайтлар эди, шунинг учун таваккал қилди. Ўзи-ку бу тақдирдан норози бўлгани йўқ. Толе унга Азизжонга чинакам оналик қилгани учунми, Мақсудадек қизни, Камрондек ўғилни берди. Азизжон ҳам институтни тугатгач, севган қизи Холидага уйланди. Аввалига ҳаммалари Иброҳим акага ишхонасидан берилган уч хонали квартирада яшашар эди. Азизжоннинг омади келиб, иши юришгандан юришгач, шаҳар чеккасида бир иморат бошлади. Бу пайтда Мақсуда ҳам, Камрон ҳам мактабга борадиган бўлиб қолган эди. Азизжоннинг қизи, ўғилчаси ҳам Мақсуда билан Камроннинг изидан ўсиб-улғайиб келишарди. Азизжон:

— Ойи, дада, ўзимнинг уйимни битказиб олай, кейин, албатта, сизларга ҳам ўзимникига ўхшатиб уй солиб бераман, — дерди.

Бибихон ая бу ундан ҳеч нарса кутмагани учун доим ўгай ўғлининг бу гапига:

— Ниятингизга етинг, раҳмат! — деб қўя қоларди.

Бир умр китобдан бошқа бойлик йиғмаган, илму урфондан бўлак қизиқиши бўлмаган Иброҳим ака:

— Ҳайронман, сенга бу ҳашамга ўчлик қаердан ёпишди? Ҳа, ер етказмасину, онанг раҳматлида бор эди шу нарса. Саломатлик пайтида: «Борига кўниб яшаш аҳмоқ одамнинг иши. Одам яхши ҳаётга, тўқ,фаравон ҳаётга интилиши керак», дегани-деган эди.Сен ҳам «Дада, бир марта яшайдиган ҳаётда ҳеч нарсага зориқмай яшаш керак», дейсан.

Давоми 12:25 да
❤30🔥2
Хўш, мана, икки қаватли иморат қуряпсан. Қизинг бировнинг хасми, узатилиб кетади. Ўғлинг битта бўлса, бир қават уй етмайдими? Жонингни жабборга бергунча вақтида ухла, вақтида дам ол! Менга мана шу дом етади, — дерди.

Йўқ, Азизжон дадасининг гапига қулоқ солмади. Шу иморатдан завқ-шавқ топди. Охири шу иморат изидан завол ҳам топди. Ишида камомад бўлиб, анча судра-судра бўлганида юраги кўтармадими ё суягида онасининг дардидан асорат бормиди, омонатини топшириб қўя қолди. Бибихон ая навқирон йигит учун эридан кам куймади.

Бибихон аянинг дилига бир умр тошдек чўккан воқеа Мақсуда қизи мучал ёшига — ўн иккига тўлган паллада юз берди. Таътил арафаси эди, Мақсуда мактабдан ҳовлиқиб келди:

— Ойи, синфимиздаги ўн икки ёшга тўлганларнинг мучал тўйини нишонлар эканмиз. Дастурхон учун пул йиғар эканмиз. Кафеда ўтказиш қимматга тушаркан. Синф раҳбаримиз «Бирорта кенгроқ ҳовли бўлганида ўша ерда ўтказа қолардик», деган эди, «Акамнинг ҳовлиси кенг. Ўша ерда ўтказамиз», деб юбордим…

Бибихон ая Мақсуданинг гапини эшитиб, бир сачраб тушди:

— Қизим, шу ҳовлиқмалигинг қолмади-да. Келинойингдан сўрамасдан нега бу гапни айтдинг? Олдин сўраб, розилигини олмайсанми? — деди.

— Келинойим «Йўқ», демаса керак. Ўзимнинг келинойим-ку… Мақсуданинг кўзлари жавдиради.

— Ўзингники эмас-да! — Бибихон биринчи марта фарзандига шунақа деди. Чунки Азизжон вафот этгач, келинининг у ер-бу ерда: «Менга ҳеч ким хўжайин эмас. Қайнотам бировга хўжайинчилик қилишга ярамайди. У кишига китоб бўлса, бас! Қайнонам — бегона. Ўгай қачон кимга қайноналик қилибди, у киши менга қайноналик қилса?» — деган гаплари қулоғига чалиниб юрган эди.

Айтилган гап айтилган жойида қолармиди? Лекин Мақсуда онасининг гапини қайириб ташлади. Ўсмир ёшда эди-да, ўзига ишончи зўр эди, ўз айтганини тўғри, деб биларди. Шунинг учун бўлса керак: — Ўгай бўлса, келинойим сизга ўгай. Ахир менинг ўз акамнинг хотини-ку», — деди.

Бибихон ая Холиданинг олдига:  «Қайнсинглингиз ўртоқлари, ўқитувчиларининг олдида сўз бериб қўйибди. Бола-да, фаросати етмаган. Энди унинг сўзи синмасин. Мучал тўй дегани икки-уч соатда ўтиб кетади», деб бош эгиб боргиси келмади.

Мақсудага:

— Ўзинг ўйламай иш қилдингми, энди келинойингдан ўзинг бориб сўра! — деди.

Мақсуда:

— Сўрайман ҳам. Мана кўрасиз, келинойим «хўп», дейди, — деб кийикдай ўйноқлаб чиқиб кетди.

Кечга яқин кўзлари шишиб кириб келди. Қизи айтмаса ҳам Бибихон ая келинининг кўнмаганлигини билиб турарди. Шунинг учун «Нима бўлди?» деб кавлаштирмади ҳам. Ўзи каби илм изидан юрган Санобар исмли синфдоши бор эди. У илмни охирига етказмаган бўлса-да, яхши, топармон-тутармон бир йигитга турмушга чиқиб, ўзидан тиниб кетганди. Чиройли иморат қуриб, яйраб яшашарди. Бибихон ая ўша ўртоғига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирди.

— Бола бўлса-да, сўз бериб қўйган, сўзи синганини ёмон олади. Бағрини ерга бериб ётибди. Орият юзасидан бир нарса қилиб қўймасин, деб қўрқяпман. Илтимос, ўртоқ, шу мучал тўйини уйингда ўтказиб олишсин. Сенга зарари тегмайдиган қиламан, — деди.

Санобар — бир қоп ёнғоқ, хуш-хандон ўртоғи:

— Шуниям ташвиш қилиб юрасанми? Поччангнинг атрофидан икки марта айлансам, уйда эмас, кафеда ўтказиб беради. Уйни қизғанмайман. Бироқ кафе яхши-да, ўзлари хизмат қилишади, ота-оналар ҳам, болалар ҳам яйраб ўтиришади, — деди.

Бибихон ая нима дейишни билмай ўтирган эди, Санобар ўртоғи бирпасда ҳамма нарсани ҳал қилиб ташлади. Мучал тўйи Санобарнинг эрига тегишли кафеда ихчамгина, ширингина тарзда ўтадиган бўлди. Мақсуда ўшанда Бибихоннинг бўйнидан қучоқлаб:

— Раҳмат, ойи! Мен бу яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман. Энди ҳеч қачон келинойимни «келинойи», демайман, — деди.

Бибихон ая:

— Қўй, болам, унақа дема! Айб ўзингдан ўтган. Келинойингнинг олдидан ўтишинг керак эди, — деди.

Лекин одамнинг, айниқса, боланинг кўнгли шиша бўлар экан, шекилли, Мақсуда шу воқеадан сўнг келинойиси, жиянларига сира кўнгли илимади. Доим улардан ётсираб яшади, чин дилдан на Холида, на болаларига интилмади. Бу воқеа Бибихон аянинг ўзига ҳам таъсир қилди.

Давоми 13:10 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22🥰4🔥2
«Уй, иморат одамнинг ҳаётида шу қадар катта роль ўйнар экан-да, билмаган эканман», деб ўйлади ва домини ҳовлига алмашгач, Бибихон ая ҳам эрининг топган-тутганидан тежаб, уйини таъмирлатиб олди.

Олдида чоғроққина ери бор экан, яккам-дуккам экилган дарахтлар, гулларни парваришлашган эди, ҳовлининг чиройи очилди. Бибихон ая қизига ҳеч нарса демаган бўлса-да, Мақсуда мактабни битириш арафасида — деди:

— Ойи, ўшанда келинойимдан ёмон ранжиган эдим. Чунки у киши шунчаки : — Йўқ, мен чуғур-чуғур қилиб болаларнинг бу ерга — ҳовлимга тўпланиб ўйин-кулги қилишларини юрагим кўтармайди», — деб қўя қолмасдан:  «Сизлар ўзларингни нималарга ҳақлиман деб ўйлайсизлар? Бу иморатни менинг эрим қурган. Онангнинг ҳам, дадангнинг ҳам бир сўм пули сарф бўлмаган. Сизларга салқинлатиб келишларингга рухсат берганим, қовоқ солмаганимга шукр денглар», деди. Мен ер бўлдим, ойи. Тўкилиб кетдим. «— Уйингиз устингизга йиқилсин»! — деб югуриб чиқиб келдим. Айтдим шу гапни. Ҳозир ҳам бу гапни айтганимга пушаймон қилмайман.

Ўшанда Бибихон ая қизини койиганди:

— Бекор айтибсан шу гапни. Дилингни яралаган одамнинг дилини яралашинг шартми? Энди келинойингдан нима фарқинг қолибди? Одам деган кек сақламайди. Сизлар, барибир, акангнинг фарзандлари билан бир-бирингга жигарсизлар, ўртага арзимаган нарса, деб совуқлик тушмаслиги керак. Келинойингнинг «Йўқ» дегани яхшиликка бўлди. Баҳонада Санобар холангнинг дўстлиги синовдан ўтди. Яхши-ёмон кунда кимга суянишимизни билиб олдик. Бундан ташқари, шу ранж устида домимизни ҳовлига алмаштирдик…

Бибихон ая шунга ўхшаш қанча гапларни гапирган бўлса-да, Мақсуда юмшамаган эди. Мана, энди йиллар ўтиб, ўзи узатилиб, фарзандли бўлгач, анча ўзгарди. Кўп нарсаларга ўткинчи деб қарашни, меҳр-оқибат, силаи раҳм, жигаржонлик деган туйғуларгина одамзотни устун каби тутиб турадиган туйғулар эканига ишонди. Балки, шунинг учун ҳам бугун Холида келинойисининг бошига иш тушганида ҳаммадан аввал югуриб кетгандир. Келинойиси ҳануз ўша-ўша: бир пайтлар Азизжондан беш-олти сўм қарз олиб, қайтаролмагани учун ака-укалари, онаси билан ит-мушук бўлиб қолган.

— Муттаҳамсизлар, эримнинг пулини еб кетган жиғилдонларингга тош тиқилсин! — дея кўчаларига бориб шовқин қилавергач, охири онаси:  «Сендай қизим йўқ. Бу ёққа қадам изи қилма!» — деб ҳайдаган.

Мана, энди бошига иш тушганда синглисининг каталакдек уйида сиғинди бўлиб ўтиргандир.

Бибихон ая: «Келинимнинг қаҳри қаттиқ. Ўзим бормагунча бу ёққа келишга кўнмаса керак», деб йўлга тараддудланиб турган эди. Мақсуда эшикдан кириб келди. Изида Холида келини, набираси… Бибихон ая ўрнидан туриб қаршилади, келинини бағрига босди. Назарида, у кичрайиб кетгандек туюлди.

— Қўяверинг, болам, кўп куйинманг. Бошларинг омон қолибди, шунисига шукр. Мана, уй. Кўнгил кенг бўлса, одам дегани сиғишиб кетади, — деди…

Холида енгил нафас олгандек бўлди-ю, бирпасдан сўнг ювиниб, артиниб, дастурхонга ўтиргач:

— Ая, мен ўшанда Мақсуданинг… — дея гап бошлаган эди, Бибихон ая:

— Ўтган ишга саловот. Гина-кудуратнинг изидан қувиб юриш яхшилик келтирмайди. Қани, дастурхонга қаранглар, бу ёғига яхшилик бўлсин! — деди.

Катталарга қўшилиб Холиданинг тиззасидаги уч яшар набира ҳам ўргатилгандек дуога қўл очди. Ҳамманинг юзига табассум қўнди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27🔥7👍5
ОНА УЧУН СОВҒА

Ким ошдига қўйилди,
Шаҳарда битта бино,
Йигирма беш йил аввал,
Қурилган катта бино.

Ҳамма айтди ўз нархин,
Ким кимдандир оширди,
Лекин бир кўркам йигит,
Ҳаммасини шоширди,

Ҳазил эмас сўзлари,
Жиддий,мағрур турарди,
У айтган нархга,бундай,
Уйдан учта берарди.

Ҳамма ҳайрон,лол эди,
Ўтди сония ва дамлар,
Нега бунча ғалчасан?
Сўз қотишди одамлар.

Қизиқ эдида бу ҳол,
Ҳаммага ҳайрат солиб,
Сўз бошлади у йигит,
Кўзларига ёш олиб.

— Қанча бўлса оламан,
—Йўқдир бундан аълоси,
— Менинг учун бу уйнинг,
— Асло йўқдир баҳоси.

— Йигирма беш йил аввал,
— Айрилдик биз отадан,
— Лекин ҳамма меҳрни,
— Кўрдик мушфиқ онадан.

— Болаларим боқай деб,
— Онам шўрлик тинмади,
— Аччиқ ҳаёт зарбидан,
--Сира,сира синмади.

— Ёлғиз аёл бошила,
— Ҳар тўсиқни йиқитди,
— Тан бермай синовларга,
— Ҳаммамизни ўқитди.

— Ҳаёт катта имтиҳон,
--Ким лол,ким бош қашиган,
— Бу уй қурилишида,
— Онамиз ғишт ташиган.

— Мана бугун бахтиёр,
— Элда ёруғ юзи бор,
— Бу уйнинг ғиштларида,
— Онамнинг қўл изи бор.

— У кунлар энди тарих,
— Ҳотирамда, биламан,
— Туғилган кунларига,
— Уйни совға қиламан.

Она шундай буюк зот,
Ул зотдан аълоси йўқ,
Онанинг меҳнатини,
Нархи йўқ,баҳоси йўқ.

Ҳар фарзандга онанинг,
Меҳри - дарё,кор бўлар,
Она қадрин билмаган,
Фарзанд бир кун хор бўлар.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ирим-сиримчиларга юбориб қўйинг 😁

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3😁3👏1💯1
“Қизларим бахтли бўлишга нолойиқми?”

— Етти қизу уч ўғилнинг онасиман. Ҳа, тўғри эшитдингиз, мен ўн нафар болани оқ ювиб, оқ тараб вояга етказдим. Қайнонам раҳматли жуда болажон аёл эди. Ҳамма фарзандидан айрилиб, ёлғиз ўғлига суяниб қолгани учун менга Худо берганини олавер, деб айтгани-айтган эди. Ўн боланинг ҳаммасини ўзи улғайтирди, десам адашмайман. Менга уларнинг оғирлиги деярли тушгани йўқ. Шунинг учун бўлса керак, болаларим қандай улғайганини ҳам сезмадим.
Катта қизларимни узатаётган пайтимда қайнонамни бой бериб қўйдим. Ана шунда у кишининг ўрни жуда билинди. Онамдай яқин бўлиб қолган одамимдан айрилиб қолганимдан кейин устма-уст хатолар қилдим.
Қизларимга совчилар кўп келган эди. Қайнонам улар билан ўзи гаплашиб, энг яхшисини танлаб, ўзи узатди. Шунинг учунми, икки қизим ҳам шу чоққача ҳали остонадан йиғлаб қирган эмас. Улар тушган жойида тошдай қотиб, тиниб-тинчиб кетишди.
Кейинги қизларимизнинг тақдири ўзимизга қолди. Отаси ҳам мендай содда, одам ажратолмайди. Беш қизимизни сўраб-суриштирмай узатвордик. Жойи чиқса, текин бер, нақлига амал қилдик. Ҳаммасини тезроқ уйли-жойли қилсак, оёқ узатиб ўтирсак, деган ниятда эдик, лекин чучварани хом санаган эканмиз. Биз узатган қизлар жойидан тиниб кетмади, ҳаммаси бирма-бир ажрашиб келаверди. Баъзиларини иккинчи марта узатдик. Юрак ҳовучлаб дарвозага термилиб ўтирадиган бўлдик. Ичимизда қизларимизнинг бахтини сўраймиз, Яратганга тавалло қиламиз. Қизларимиз эшикдан бизни йўқлаб кириб келгудай бўлса, ҳол-аҳвол сўраш ўрнига: «Ишқилиб, тинчмисан?» деймиз ҳадиксираб.
Эл орасида қизлар туфайли эр-хотин иккимизнинг ҳам қаддимиз букилди. Ўғилларимиз ҳам опаларидан уяладиган бўлди. Одамлар «Ҳамма айб ўзларида, шунинг учун қизлари қайтиб келади буларнинг», деб гапирадиган бўлди. Бир қизинг бахтсиз бўлса, қолгани ҳам бахтидан тинмас экан. Учинчи қизимиз тушган жойда қайнонанинг айтгани-айтган, дегани-деган эмиш. Келинлар ит ўрнида ҳам кўрилмасмиш. Эри ҳар куни онасининг гапига кириб калтаклайверганидан қизгинам ногирон фарзанд дунёга келтирди. Ногирон болани боқиш ёқмагани туфайли қизимни ҳайдаб юборишди. Йигирмага ҳам кирмаган қизим боласини етаклаб, уйга йиғлаб келди.
Ундан кейинги қизимни катталарнинг гапига қулоқ солмай, синглимнинг ўғлига узатдим. Қариндошга қиз бериб ҳам обрў топмадим. Болам бахтсиз бўлди. Жияним эрка ўсганини билардим. Синглим ўғлининг ёнини олишидан ҳам хабарим бор эди. Улар қизимга кун беришмади. Қизим яшамайман, деб оёқ тираб олди. Биз ҳеч нарса қилолмадик. Олти ой яшамасидан ажрашиб келди.
Икки қизимнинг бахтсиз бўлиши қолган қизларимнинг ҳам қисматига таъсир қилди. Уларга яхши жойдан одам чиқмади. Ё куёвнинг, ё онаси, ё яқинларининг салбий томонлари билиниб қоларди. Ҳаммасининг бир қусури чиқарди. Кенжа қизим табиатан босиқ, содда, камсуқум бўлиб ўсганди. Мен жиллақурса у борган жойидан тиниб, юзимизни ёруғ қилишига ишонгандим. Қўшни қишлоқлик Салима хола бир куни ёнимга келиб, дугонаси ягона ўғлига қиз излаётганини айтиб қолди ва ўша оилани мақтаб кетди. Мен унинг гапларига лаққа ишондим. Бўлажак куёвни ҳам, онасини ҳам сўраб-суриштирмадим. Кичик қизим жойини топишидан умидвор эдим.
Давоми 17:15 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22🔥3👍1
Қизларим бахтини топмаса, келинларим яхши хонадондан тушишига умид қилмасам ҳам бўларди. Шунинг учун кенжа қизимни келинлар келмасидан юмушоқ кўнгиллилиги учун узатиб юборишга шайландим.
Қизим учрашувдан гул-гул очилиб қайтди. Унинг чеҳраси очиқлигини кўриб қувондим. Ичимда: «Худойим, Ўзингга шукр!» дедим. Тўй кутганимдан ҳам аъло ўтди. Яккаю ягона ўғли учун қудаларим борини тўкиб сочди. Тўй ташвишлари тугагандан кейин энди оёқ узатаман, дегандим. Кенжа қизим ҳам йиғлаб келди. «Ойижон, куёв мен учрашувда кўрган ва тўйда ўтирган йигит эмас экан. Улар бизни алдашибди. Мени узатганларингиз ғирт жинни, ойижон», деди. «Вой, мен ўлай, бу қанақаси?! Нега жинни бўлади?!» деб қизимнинг гапларига ишонмай ўша куни қудаларимникига бордим ва асл ҳақиқатдан хабар топдим. Куёв чинданам жинни экан. Учрашувларга чиққан, тўй куни тўрда ўтирган куёв либосидаги келишган йигит эса куёвнинг жияни экан. Ўша ернинг ўзида ҳушимни йўқотдим. Шўрим қуриди, яхшилар!
Ўша куни қудаларим йиғлаб-сиқтаб нуридийдамни олиб қолишди. Уйга келгунга қадар ўйладим. Фарзандларимнинг тақдири нега бунча аччиқ бўлиб бораётганига тушунмасдим. Уйдагилар ҳам бор ҳақиқатни эшитишди. Отаси жаҳл отига минди: «Қизларингга раҳм қилиб сен ёмон қилдинг. Мана, бирортаси тинмаяпти. Ҳозирга қадар учтасини икки марталаб узатганинг етар! Қизингга айт, ўша ерда тиниб-тинчиб кетсин. Жинними, соғми, ўша билан яшайди! Гап тамом! Мен Эшқобилнинг яна бир қизи эриникига сиғмай қайтиб келибди, деган гапга чидолмайман!» деди. Бу гап қизимнинг қулоғига етди. У бечора қайтиб келишга ҳақи йўқлигини тушунди.
Бир куни эри пичоқ олиб югурган экан, ярим тунда оёқ яланг югуриб келибди. Ичим ачиб кетди. Тўнғич акаси: «Синглим, эринг сўйса ҳам, уйга қайтма! Бизга раҳминг келсин! Эл орасида бош кўтариб юролмай қолдик. Кет!» деди. Яна бир ўғлим ҳам бақирди. Шўрликкина қизим йиғлаб-йиғлаб ортига қайтди. Шу тариқа уч йил яшади.
Бир куни хабар келди: «Қизингиз ўзини машинанинг тагига ташлабди. Оғир аҳволда экан. Ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи йўқ!» Шунда уйдаги ҳамманинг кўзи очилди. Касалхонага югурдик. Қизимнинг аҳволига қараб бўлмасди. У жонидан тўйиб кетганини биз тушунмабмиз. Мен уввос тортиб йиғладим. Акалари сочини юлди. Отаси эса ўша ерда юрак хуружига учради. Қизларимнинг тақдиридан куйдим… Нега? Нега? Нега? Ҳеч жавоб тополмайман.
ДИЁРА
(Сурхондарё вилояти)
Шаҳноза РАҲМОНОВА
ёзиб олди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26👍7😢7🔥2
МАШИНАГА АЙЛАНГАН ПАЛьТО

Бу вокеа 1985 йилларда булган эди , уша куни сурида утирган эдим , дарвоза очилиб чиройли кейинган , уттизлар атрофидаги бир йигит жилмайганча кириб келди.
Хуш келибсиз дея карши олдим ва уйга таклиф килдим .Пурим кейинган йигит уйга кирмаслигини айтиб , сурига чикиб утирди, чой- пойга унашимга йул куймади , салом аликдан кейин орага нокулай жимлик чукди.
Секин разм солдим , хеч кимга ухшата олмадим , ёмон хабар келтирдимикан , хаелим болаларга кетди , йуге мейигида кулишидан унакага ухшамайди...
- Танимадингиза нихоят гап бошлади мехмон
-Кимгадир ухшатяпману ,танимайрок турибман дедим нокулайликни кутариш учун секингина, иккиланиброк
Эсингиздами 11 йил олдин биз учрашган эдик , сиз ушанда кейим - кечак сотадиган магазинда ишлар эдингиз....
Бирдан хаёлим 10 йилларча олдинги бир вокеага кетди
Кейим дуконида ишлайман , складга тавар олгани борган эдим, кузим чиройли эркаклар палтосига тушди , углимга олиб берарман ёки сотвораман бу ёги киш булса деган ниятда палтони хам олволдим.
Бир неча кун утгач дуконга юпун кейинган оддийгина усприн кириб келди.Кейимлар осилган каторларни айланиб уша палто осилган жойга тухтади ва куллари билан секин палтони силаб куйди. Узоклашиб яна кайтиб борди, полто унга жуда ёкканини ёнидан кетолмай колганини сездим
Кейиб куринг дедим углимга кандай кетаркан деган максадда, чунки унинг олмаслигини сезиб турардим, тажрибамга суянган холда
Майлими деди ийманибгина
Ха дедиму, палтони елкасига ташладим.Во ажабо палто худди шу йигитга мулжаллаб тикилгандек эди гуё. Шунчалар ярашдики ечинг дейишга узимни хам кузим киймай колди.Иккаламиз хам жим булиб колдик.Ва нихоят мен дедим:
- Кани йигитча палтони олсизми?
-Э йуге, бу палтоларни кейишга бизга йул булсин. Оддий талаба булсак жавоб берди. Истамайгина палтони ечиб жойига илиб куйди ва секин юриб дукондан чика бошлади.Ич-ичимдан бир хайкирикми,кайсарликми,нимадир келди,Аллохга таваккал дедиму шартта палтони олиб,йигит томонга юрдим.У дукондан беш -олти кадам чикишга улгирган эди.Тухтанг дедим етиб олиб палтони елкасига ташладим ва тугмаларини кадашга ёрдам бердим.Йигит хайрон менга бокиб турарди.Секин елкасига кокиб куйдимда:
-Бу мендан сизга совга,яхшиликка кейинг,дедимда бурилиб дуконимга кириб кетдим.Ортимдан караб колган нигохини анча вакт хис килиб турдим....
- Хозир куйган нарсам ёдимда колмайдику 10 йил аввалги нарсалар каердан хам колсин,дедим узимни камтарликка олиб.
- Ха албатта , лекин мен мана шу 11 йил хар дакика сизни эсладим.уша йиллар институтда укир эдим.Онам, синглим ва мен яшардик.Онам бетоб ,синглим эса хали ёш,бир амаллаб стипендиямга рузгар тебратардик.Стипендия олиш учун аьло бахода укишга мажбур эдим,дея сухбатни бошлаб юборди мехмон. Мана энди хаммаси ортда колди ,сизни эса туйга айтгани келдим деди ва олдимга таклифнома куйиб ,урнидан кузгалди .Хай -хайлашимга карамасдан колмаслигини айтиб кучага чикдик.дарвозам олдида янги чугдай кизил жугули машинси турарди.Мехмон ичидан нимадир олди,мен унга машина зурку дедим капотини силаб куйиб.
-Рулга утириб куринг деди.
-Йуге дедим ийманибгина
У куйарда куймай мени рулга утказди ,ёнимга узи хам утирди.
- Ёкдими деди кулини елкамга куйиб,бу мендан совга, яхшиликка мининг дея секин машинадан тушиб ,ху анави ерда кутиб турган бошка машина томонга юриб кетди.
Ханг-манг болганча елкасидан кузимни узолмай колдим .Узимга келганимда у кетиб булганди.
Тамом


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42👏10👍4🔥2
Худойимнинг айтганини қилган компьютер...

Назира опоқи хусусий шифохонада даволанди. Қушдек енгил тортиб, қон босимлари жойига тушди. Бироқ дори дармон сарф – ҳаражатлар ҳақидаги тўлов қоғозини қўлига тутқазишганида капалаги учди.
– Ахир бу мени уч ойлик пенса пулим ку, болам. – деди духтирга қараб.
– Майли, сиқилманг опоқи, – деди духтир, – хозир тўлаб кетинг, демаяпмиз, уч ой ичида обкелиб берсангиз бўлди, иложсизларга шунақа имтиёзимиз бор.
– Вой, иссиқ жон, ўлиб қолсам нима бўлади, болам.
Духтир ўзини тутаолмай кулиб юборди:
– Ўлмай турасиз-да, опоқи.
Назира опоқи уйга келиб у бу нарсани пулга чақиб кўрди. Илинадиган ҳеч вақо қолмапти. Дард ўлсин ҳамма нарсани еб тугатади. Қизига айтолмайди, куёвидан мулохаза қилади, жўжа бирдек жон. Опоқига бир нарса нашъа қилиб кетди. Тавба, бир дарддан қутилиб иккинчисига тутилса-я! Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да. Хохласанг унисини ол, хохласанг бунисини. Аммо буниси ёмон дард, тегирмон тошидек эзиб туради. Бўйнида қарз билан ўлиб кетишдан Худонинг ўзи асрасин... Духтирам қизиқчи одам экан, ўлмай турасиз дейди я. Буни иложи бораканми? Аммо лекин инсофли одамлар экан. Тўлаш муддатини уч ойга чўзиб беришди ку...
Эртасига почталон пенса пулини олиб келди.
– Вой, нима қиляпсан, болам, бу мени пулиммас, хайрон бўлиб опақи.
– Исми, шарифингизни ёзиб қўйишибди ку, сиззики бўмай яна киммики бўларди, бўлақолин, ҳали кирадиган уйларим кўп, шоширди у.
Опоқи пулни олиб, санаб кўрса нақ уч ойлик пенсаси экан. Шифохонадагилар пенса берадиганлар билан боғланибди да, мени сиқилиб яна касал бўб қолмасин дейишибди да, вой барака топкурлар е... Яҳши одамлар кўпда дунёда...
Назира опоқи пулни тахини бузмай, шифохонага элтиб топширди. Уйга келганида қўнғироқ бўб қолди. Энди уч ой пенса олмай турар эканлар. Кампютер адашиб, уч ойлик нафақани олдиндан бериб юборганмиш.
Вой кампютерийлардан айланай, уни уришиб юрманглар яна, у янглишмаган, Ҳудойимнинг айтганини қилган...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍16🔥6💋1