📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.24K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Кеча тўй бўлган уйда...
Тўй тугаб ҳаммаси бир зумда хаммаси ўзгариб кетди.
"Бокира эмас..."
"Мен буни сипогина қиз десам..."
"Аллоҳ асрасин бунақа беномусдан"
Қулоқларим остида мен ҳақимдаги сўзлар. Қўлларим қалтираб нима бўлганини тушунолмаяпман. Кечагина никоҳ ўқилганди. Аллоҳим нега бунақа бўлди? Мени айбим нима? Аммамнинг юзимга туширган тарсакисидан ҳамон юзим олов бўлиб ёнмоқда. Мендан ҳазар қилишяпти...
— Нималар қилиб қўйдинг беномус, бизни тириклай ерга тиқдингкуууу.
— Менда айб йўқ, - бу дахшат эди. Энди мен нима қиламан? Нахот мени чиқариб хайдашса, наҳот шарманда бўлсам?
Қайнонам кириб сочимдан чангаллаб судрай бошлади...
Давоми 👇👇👇👇
❤1
ҚОРОВУЛНИ ЎЛДИРИБ ҚОТИЛГА АЙЛАНГАН АЁЛ.

   Азизам Гулзода! Биз билан битта хонада яшайдиган Садарат опанинг ҳаётини эшитсангиз қалбингиз ларзага келади. Бу дунёда разил, ваҳший одамлар борлигидан нафратланиб кетасиз. Яхшиси унинг турмушини сизга айтиб берай...
   “Болалар уйида улғайганман. Ота-онам кимлигини ҳам билмайман. Улар мени ташлаб кетганлари учун ҳанузгача улардан нафратланаман. Агар турмуш қурсам ҳеч қачон гўдагимни болалар уйига ташлаб кетмайман, деб ўз-ўзимга сўз берганман. Болалар уйидан учирма бўлгач, тарбиячим бўлган Зарифа опаникига нажот истаб бордим. Чунки энди нима қилишимни ҳам билмасдим. 
   Опанинг ёрдами билан  боғчага ишга кирдим. Ўз ўрнимга эга бўлдим. Бир куни Зарифа опа мени бир йигит билан таништирди.
   Қадди-басти келишган,  чиройли йигит экан.  Хуллас, бир-биримизга ёқдик. Тўйимиз бўлди.  
Онамдек бўлиб қолган Зарифа опанинг юзини ерга қаратмай, дея келинлик вазифамни астойдил бажаришга киришдим. Қайнонамнинг ўтидан кириб кулидан чиқдим. 
   Кейинги йили эса фарзандлик бўлдим. Унинг камолини кўриш менга насиб этсин, дея Камола деб исм қўйдим. Зарифа опам ота-онамнинг йўқлигини билдирмасдан, бешик ясатиб олиб борди. 
   Камола тиллари бийрон қиз бўлди. Илк маротаба “ая” дея тили чиққанида қанчалик севинганимни сўз билан ифодалай олмайман. Атак-чечак қилиб юрганларини кўриб севинчим ўн чандон ошди. Бирин-кетин қайнсингилларимни   ҳам узатдик. 
   Биз бахтли яшаётгандик. Бироқ ойни этак билан ёпиб бўлмайди, деганлари тўғри экан. Қайнонам қаергадир тўйга бориб, менинг болалар уйида вояга етганимни билиб қолибди. Шундан сўнг қайнонам менинг рангимни чиқармайдиган бўлиб тўнини тескари кийиб олди. Менга яхши муомила қилмай қўйди.
   Бир куни тонг саҳар ҳовлига отилган челакнинг даранглаган овозидан чўчиб уйғониб кетдим. Шоша-пиша бошимга рўмолимни ўраб ҳовлига чиқиб юз-қўлимни ювдим-да ўша атрофда юрган қайнонамга салом бердим. 
   Бироқ қайнонам саломимга алик ҳам олмади, қайрилиб ҳам қарамади. Овозини борича келинларни чошгоҳгача ухлашини айтиб, шанғиллай кетди. Қайнонам мени тили қисиқликда, яхши тарбия кўрмаганликда, ҳароми бола бўлганлигимда, кўзимни сузиб, ўғлининг бошини айлантириб, тегиб олганликда айблади.
   Энди унинг ҳар битта гапи  юрагимга ўқдек қадала бошлади. Мен ҳам боплаб жавоб қайтарай дедиму аммо эримнинг “илтимос, онам ҳовуридан тушганча гап қайтарманг” деган сўзлари ёдимга тушиб тилимни тийдим.
   Ўғлини имлаб, хонасига олиб кириб кетди. Орадан анча вақт ўтгач, эрим сувга тушган мушукдек ёнимга келди. Аммо онаси билан нималарни гаплашганини  айтмади.
   Бир куни қайнонам ҳовлимизга иккита участка нозирини бошлаб келиб уларга мени келганимдан буён  уйидан нарсалар йўқолаётганини айтиб аюҳаннос солди. 
   Кейин уларни ётоқхонамга бошлаб кирди. Қайнонам нарсаларимни титкилаб ниманидир изларди. Кейин шкафимдан тилла тақинчоқларини олиб мелисаларга кўрсатди. Мени ўғирликда айблади.
   Бу туҳматдан қутилолмадим. Ўзимни оқлолмадим. Қайнонам мен йўғимда тиллаларини шкафимга солиб қўйганлигини тушуниб етдим. Афсуски қўли эгри деган ном олдим. Ҳақлигимни исботлай олмадим. Қайнонам турмуш ўртоғимнинг ялиниб-ёлворишига қарамасдан менга туҳмат қилиб, топилмаган тилла билагузук учун қаматиб юборди. 
   Бир йилдан сўнг мен қамоқдан чиқиб уйимга қайтдим.  Қизалоғимни жудаям соғингандим. У билан қучоқлашиб кўришишни кўз олдимга келтириб, дарвозани очдим. У ёқ бу ёққа алангладим. Нимагадир ҳовлида болам кўринмасди. Қайнонамга салом бердим-да, дарҳол боламни сўрадим. Қайнонам бўлса  худди мени биринчи маротаба кўраётгандек ажабланиб тикилди. 
   “Болам қани деяпман, мен сизга!” дея бақирдим мен. Шу пайт эрим уйдан отилиб чиқди-да, остонада бир зум тўхтаб қолди. Хўжайнимдан қизимни сўрадим. У онасига қаради. “Камолани ўт ўриб келгани тутзорга жўнатгандим”, деди қайнонам кўзларини ерга тикиб.
   Тутзорга қараб шошилиб кетдим. Ортимдан хўжайним ҳам изма-из келарди. Афсуски тутзордан Камоланинг қонга беланган жасадини топдим. Унинг ҳаётга тўймаган кўзлари катта-катта бўлиб очилиб турарди......

Давоми 19:00 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍1😢1
Қизалоғим ётган жойдан сал нарида эса қонга бўялган ўроқ ётарди. 
   “Болам! Вой болам? Ким сени бу аҳволга солди, ким?!” дея бақирганимча қизимни қучдим. Фарёдимни эшитган турмуш ўртоғим югуриб келди-да боласини қонга бўялиб ётганини кўриб, у ҳам даҳшатдан қотиб қолди.
   Кўзлари билан кимнидир излай бошлади. Фариштагинамни ўтлар устига ётқиздим-да шартта ўрнимдан туриб, қонли ўроқни қўлимга олиб, тутзорнинг у томонига қараб югуриб кетдим. 
   Шу пайт тутзор ичида йиқилиб-суриниб, қочиб кетаётган бир эркакка кўзим тушди. Унга етиб олгач, эркакнинг ёқасига чанг солдим.
   “Мен, мен ундай қилмоқчи эмасдим. Ўзи қаршилик кўрсатди. Қоровулман. Сўрамасдан ўт ўрибди. Шунга... Озгина ичгандим. Уни  ўпгандим. Кейин...”,  деди эркак дудуқланиб.
   “Исқирт. Боламнинг бошига етибсан-ку! Сенинг жазоингни ўзим бераман!” дея унинг дуч келган жойига ўроқни тиқиб олавердим, тиқавердим. Турмуш ўртоғим менинг қўлимдан ўроқни тортиб олмагунча бу ҳол давом этди. 
   Кейин ерга ўтирганимча ўкириб йиғлаб юбордим. Болагинамни, беғубор фариштагинамни асраб қололмадим. Турмуш ўртоғим қонга беланган боламнинг ўлигини қўлига кўтариб олди. Эр-хотин бир алфозда уйга кириб бордик. Қайнонам бизни кўриб эси оғай деди.
   Ёмон гап тез тарқалади, деганларидек бу мудҳиш воқеа бир зумда маҳаллага ёйилди. Одамлар жанозага етиб келишди. Фариштадек боламни қабристонга қўйиб келишди. 
   Тергов ишлари  ҳам бошланди. Тергов жараёнида тутзор  қоровули ичиб олиб, Камолани номусига тажовуз қилгани, қаршилик кўрсатгани учун уни ўроқ билан уриб ўлдирганимни айтдим.
   Афсуски қотилни ўлдирганим учун мен ҳам қотил деган номни олиб қамалдим. Турмуш ўртоғим эса қоровулни ўзи ўлдирганини уни қамаш лозимлигини айтиб бақирарди. Виждон азобидан қийналаётган қайнонам бўлса суддагиларга “мияси айниган кампирни қаманглар. Уни мен ўлдирдим” деб йиғларди. 
   Фарзанд доғи ёмон бўларкан. Кўз олдимдан ҳамон қизалоғимнинг менга талпиниб турган чеҳраси, гап-сўзлари кетмайди. У ҳаётга қанчалар ташна эди. Катта бўлганида чевар бўлиб, менга чиройли куйлаклар тикиб бермоқчи эди. Ҳеч ким мендек боласининг ҳажрида ёнмасин...”
   Шунақа гаплар Гулзодажон. Кейинги хатимда Гулшода опанинг Қозоғистонга одамларни алдаб сотганлиги учун бу ерга тушиб қолганлигини ёзиб юбораман.

Тамом


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11👍4
🔞 JUFTINGIZ BILAN MUNOSABATLARINGIZNI MUSTAHKAMLOVCHI TOVARLAR 🐈‍⬛

🩸🅰️🩸🫵🩸🩸🅰️-
🔥JASUR VA SHADDOD AYOLLAR TERITORIYASI 💋

❌🛑 QIZ BOLALAR VA ERKAKLAR KIRMASIN ❌🛑

https://t.me/+qBDTuwqHaJE4MGQ6
https://t.me/+qBDTuwqHaJE4MGQ6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хикоя.

Бувимнинг айтишларига караганда, бу вокеа 80-йилларнинг кузида, олис бир кишлокда содир булган. Кишлок чеккасида катта бир хаммом курилибди. Хаммом хафтанинг дам олиш кунлари ишлар ва ундан кишлок ахли фойдаланиб тураркан Лекин негадир бу хаммомда купчилик бемалол чумила олмас экан. Баъзилари нафаси кисилиб хаво етишмаслигидан озор чекса, бошкалари кузига булар-булмас шарпалар куринар экан. Уша ерда кандайдир сир борлигини пайкаган одамлар чумилмай хам куйишибди.
Шундай кунларнинг бирида даладан ишлаб кайтаётган Нозима хаммомга ювиниб чикиш учун кирибди. Эшик олдида турган кассир аёлга юзланиб: - Опа, ичкарида хеч ким йукми? - деди сергакланиб. - Йук кизим, энди эшикни очдим - деди аёл, Хали барвакт, пешиндан кейин хаммом одамлар билан кизийди.
Нозима узи суйган кушикни хиргойи килиб ичкарига кирибди. Кийимларини девордаги илгичга осаётганида сувнинг шариллаган овози эшитилибди. Бирдан хаёли булиниб, ичкаридаги ювиниш хонасига караса хеч ким йук. Индамасдан чикиб кетаётса, бир овоз келибди: - Кизим, илтимос ювинишимга карашиб юбор! Нозима ажабланиб хамма ёкка куз югуртирибди, хеч ким куринмасмиш. Эшик олдидаги кассир аёлдан сураш учун кетаётса, яна халиги овозни эшитибди: - Ширин кизим, елкамни укалаб куй, оркамга кулим етмаяпти.
Нозима овоз келган томонга якинрок келиб караса, бурчакда бир кампир чумилиб утирган экан. Хаммом ходимаси хали хеч ким йук деганди-ку, ё кампирни кирганини курмай колдимикан деган хаёлга бориб, секин ёнига борибди. Кампир кулида кора совунни унга узатибди. Нозима "хуп" деб кампирни елкаларига карабди. Жуда дагал ва жирканч экан. Бир сесканиб кейин, ахир бу кампир-ку, нимасидан куркаман. Инсон каригандан кейин танаси шундай булиб колади-да, дея узига таскин бериб, оркасини совунлай бошлабди. Кампирга юзланиб: "Момо кайси кишлокда турасиз, исмингиз нима, сизни олдинлари хеч курмаган эканман? Нега хаммомга бир узингиз келдингиз, набираларингиз олиб келишмадими?" - дебди. Кампир охистагина: - Кизим, мен ёлгиз яшайман, хеч кимим йук. Уртакишлоклик Рохат бувинг буламан. Сендан илтимос, мени бу ерда курганингни хеч кимга айтма, одамлар эшитса кариган чогида хаммомда нима бор, уйида жимгина утирса булмайдими, деб устимдан кулмасин тагин ​​хуп-ми? - дебди. Нозима кунгли ийиб хуп деб бош иргабди, кампирга: - Момо мана чумилтириб булдим, уйингизга хам олиб бориб куяйми? - деса, кампир: - Йук кизим, мен шу ерда яшайман, хаммом менинг уйим, - дебди. Нозима ажабланиб, "Кампирни эси огиб колган шекилли" , деб узи ювинишга тушибди. Бир пайт кампир кизнинг олдига келиб: - Кел, сени хам елкаларингни совунлаб куяй, - дея унинг елкаларини ишкалай бошлабди. Нозимани каршилигига карамай, кампир тирнокларини каттирок ботириб унинг баданини тирнай бошлабди. Киз огрикка чидай олмай кичкириб юборибди: -Момо, илтимос ёрдам бермай куяколинг, куйиб юборинг ограяпти, нафас ололмаяпман.Аввалига нимжон ва кучсиз куринган кампир вахшийга айлана бошлабди. Мадори куриган киз бор кучини туплаб, узини эшик томонга урибди. Кампирни кулидан бир амаллаб кочгач ташкарига чикибди. Караса ярим тун. Коронги кучада хеч ким куринмасмиш. Хозиргина югуриб чиккан хаммом эшигида катта кулф осиглик. У каттик курканидан хушидан кетибди. Тонгда шифохонада кузини очган Нозиманинг бошида ота-онаси йиглаб утиришган экан. Хаммомдаги кампир елкаларини шу кадар каттик тирналаган эканки, хатто кон томирлари хам куриниб турарди. Шифокорлар барча чораларни куришибди, лекин кизнинг ахволи огирлашаверибди.
Ярим кечаси хаммом эшиги ёнида хушсиз ётган Нозимани кушниси Гаффор амаки куриб колиб, касалхонага олиб келган экан.
Бу вокеадан бутун кишлок хабар топди. Орадан икки кун утиб, кизни яшаб кетишига кузи етмаган шифокорлар уйига кайтариб юборишибди. Бошка чорасини топишаолмабди. Ахволи баттар огирлашган кизни оксоколлар йигилишиб "ЁСИН" сурасини туширишни лозим топиб, илмли Эшон домлани чакириб, кизни укиттирибди. Бироз узига келган киз Эшон домлага караб булган вокеани айтиб берибди, сунг охирида: - Отажон, онажон мендан рози булинглар. - деб жони узилибди.
Кизнинг улганини эшитган кишлок ахли дод-фарёд кутаришди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30👍5
Ота-онаси адойи тамом булаёзибди. Чунки Нозима кишлокнинг энг гузал, аклли ва уйим жойим деган кизлардан, ута самимий ва мехрибон эди.
Мархумани кабрга куйи шгач, Эшон домла тупланган одамларга караб: - Кизимизни арвох тортибди. Унинг кузига куринган уртакишлоклик Рохатой момо 20 йил аввал дом-дараксиз йуколган эди.
​​Аввалига унинг эси огиб, бошка кишлокка кетиб колибди деган гап таркалганди, кейин Салим кассоб шахардан бир гап топиб келди, "Эмишки, бизлар томонда кимнидир машина уриб кетибди". Лекин хеч кандай майит топилмагач, бу гап хам унут булди. Хойнахой, ушанда Рохатой момони машина урган, кишлок чеккасидаги хозирги хаммом курилган ерга кумиб юборилган. "Менинг устимга чумилманглар", дея мархума безовта булаяпти чоги. Дархол хаммомни бузиб ташлаб, белги куйинглар, хеч ким у ерни оёкости килмасин, - деб гапини тугатибди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍13😢11❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Х А Й Р Л И Т У Н✨

✨🌙Сиз билан бирга сафарни бошлайдиган кишини топиш осон.
Аммо уни сиз билан якунлайдиган кишини топиш қийин.

✨🌙Ибтидо доимо гўзал.
Аммо интиҳо фақатгина вафолиларникидир!

✨🌙Хайрли тун! Тунингиз осуда ўтсин!✨🌙

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🍃 Чоршанба тонги ва кунингиз муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
Forwarded from Majburiy Post Bot📊
Ҳавосиз инсон атиги 3 дақиқа яшаши мумкин.


Ҳис қилганим òпкамдаги кучли оғриқ. Оғзимдан сув кириб нафас олишга қийналардим. Бор кучим билан типирчилардим. Тепага кòтарилишга уриндим, қòлим нимагадир тегди. Тòсиқ. Юқорига кòтарила олмасдим, тòсиқ бор. Олдинга силжидим, яна нимагадир урилдим. Тòрт
томонда ҳам шу ҳолат давом этди. Тушундимки мен сув билан қопланган шиша ичида эдим. Шишага қòлимни қòйиб, олдинга силжидим. Шиша девор ортида бир
нечта ғира шира шарпалар мени кузатиб турарди. Илғай олганим устидаги оқ кийимлари бòлди. Шишага уриб ёрдам сорашга уриндим. Оғзимдаги сòнгги ҳаво
ҳам пуфакка айланиб, юқорига кòтарилди. Òпкам сувга тòлиб бутунлай нафас олмай
қòйдим ва бирдан..
❤6
Хар бир янги кун Аллохнинг бизга инъом этган бир неъматидир.
Шундай экан азизлар келинг ушбу кунни табассум ила давом эттирайлик.
Кулимиздан келганча инсонларга яхшилик улашайлик.
Кунингиз хайрли ва барокатли булсин.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
Намоз

1. Бомдод намози - Ўлим қийинчилигини қайтаради,
2. Пешин намози - Маҳшардаги қийинчиликдан қутқаради,
3. Аср намози - Зулматдан нурга чиқаради,
4. Шом намози - Сирот кўпригидан тез ўтишимизга васила бўлади.
5. Ҳуфтон намози - Жаҳаннамдаги азобдан қутқаради.

Албатта, буларнинг барчаси, ин шаа Аллоҳ, бўлади!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16💔4
АЛЛОҲНИНГ МЕҲМОНИ...
(Бўлган воқеа)

Бу воқеа ҳаётимда бўлиб ўтганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ...
Аслида хаммаси ўтган йилнинг февраль ойида бошланган эди.
Бир куни онажонимни йўқлаб уйга бордим. Кўришдик, суҳбатлашдик. Суҳбат орасида улар :
- Қизим, уканг мени Умра зиёратига олиб бормоқчи. Тижорий йўл билан олиб бориш ҳаракатини қиляпти . Шунингдек махаллагаям ариза топширдик. Қайси бирининг навбати биринчи келса , ўша тарафдан кетаверамиз - дедилар.
Мен укамнинг режаларидан боҳабар эдим . У " Ойимлани биринчи Умра сафарига олиб бораман , кейин Ҳажга" дегани деган эди. Бунга сабаб , Умра сафарининг навбати тез келишида , бу сафарда муборак шаҳарлар Макка ва Мадинада издиҳомнинг Ҳаждагидан камроқ бўлишида эди. Уч йиллар аввал онажонимнинг оёқлари тиззалари кўзидан синганлиги учун , юришга қийналардилар. Гарчи , оёқлари тузалган бўлса-да асорати қолганди.
Мен эса кўнглимда "Қани эди онажоним бир борганларида ҳаж ибодатларини ҳам қилиб келсалар эди" деб ўйга чўмардим. Иттифоқо , ҳамма ҳужжатлар тайёр бўлиб , зиёрат дараги эшитилай деб қолганда, бирдан тижорий йўл билан ибодатга кетиш йўллари тўхтатилиб қўйилди. Давлат томонидан юбориладиган зиёратчилар кўламини кенгайтириш чораларининг ишлаб чиқарилиши бунга сабаб бўлди.
"Майли, бу ҳам Аллохнинг иродаси, ҳар бир ишда ҳикмат бор",- дедилар онажоним қўнғироқ қилганимда.
Орадан икки ойдан ошиқ вақт ўтди. Рамазон арафасида биз бу муборак ойни хушҳабар билан қаршиладик. Тижорий йўл билан зиёрат қилувчиларга яна йўл очилибди. Укам онажонимни олиб Рамазоннинг илк кунларида йўлга чиқармиш.
Севинчдан бошим осмонга етиб уйга учиб бордим. Борсам онажоним кайфиятлари йўқ , маъюс бир аҳволда ўтирган эканлар.
- Нима бўлди ?! Нега ҳурсандмассиз ?! -сўрадим ажабланиб.
- Шу сафарни қолдирсак бўлмасмикан- а ?!- бўшашганча жавоб бердилар улар.
- Қизиқмисиз, онажон?! Одамлар йиллаб орзу қиладику бунақанги сафарни. Яна муборак кунларда бўлса...
- Ана шунинг учунда, қизим. Биласан , бир неча йиллардан бери ўт пуфагимнинг безовта қилиш туфайли шифокорлар рўза тутишни таъқиқлаб қўйишган. Умрага борсам, ҳамма рўзадорларни ичида ...
Мен Аллоҳдан ҳаё қиламан, болам.- онамнинг бошлари эгилди.
Уларни қандай юпатишни билмай бир оз ўйланиб қолдим . Кейин хаёлимга келган фикр бутун шууримни ёритиб юборди :
- Онажон, Аллоҳнинг ҳар бир ишида минг ҳикмат бор. Қаранг , шунча ойдан бери очилмаган йўлларингизни муборак ойда очилганлигини. Ахир , манбаларда рамазон ойида қилинган Умра сафари Ҳажники билан тенг деб келтирилган жойлари борку. Шунча вақт йўлингизни ёпиб қўйган Қодир Эгам айнан рамазон кунлари очиб юборганига ҳайрон бўлмаяпсизми ?
- Қизим, бизни зиёратга олиб борувчи фирманинг саёҳат қоғозлари ўтибди. Зиёратга биз илиниб қолибмиз. Бошқа зиёратчиларни бориши яна бекор бўлибди, - дедилар онажоним мушоҳада қилганларича.
- Бунга нима дейсиз , яна ?! - дедим мен жонланиб . Кейин тўлиқ ишонч билан сўзимни давом эттирдим:
- Онажон, сиз Аллоҳнинг уйига меҳмонга кетябсиз. Айтинчи Меҳрибонлар ичра энг меҳрибон зот бўлган Аллоҳ сизни, ўз меҳмонини уйида ноқулай аҳволга солиб қўярмикан?!
Онажонимнинг юзларига қон югурди...Жилмайдилар.
Онамни укам билан зиёратга кузатдик. Улардан бунчалик олис масофада ажрашганимга бир юрагим куйса, барча мўмин- мусулмоннинг орзуси бўлган амалларни бажариш бахтига муяссар бўлганликлари учун эса беҳад шодланаман. Яхшиям интернет бор. Ҳар куни улардан овозли ва видео хабарлар келиб турибди.
Ўн кун ҳам ҳаш - паш дегунча ўтиб кетди.

Онажоним билан укамни кутиб олгани хаммамиз аэропортга йиғилдик . Тошкент халқаро аэропортида улар самолётдан тушиб, олд майдонга ўтишгунларича тунги соат икки ярим бўлиб қолди. Тез - тез кўришиб машинага шошилдик, оғиз ёпишга жуда кам вақт қолаётганди.
- Онажон , таассуротлар билан бемалол уйда ўртоқлашамиз. Ҳозир тезроқ манзилга етиб олсак , йигитлар ҳам , укам ҳам , хуллас ҳаммалиги оғзилигини ёпиб олишарди.
- Мен ҳам- дедилар баҳтиёр ҳолатда онам.
- Иие, қанақасига , сиз рўза тутаяпсизми , ахир соғлиғингиз...?!
- Сўрайсана , болам. Мен бир кун ҳам рўзани қолдирмай тута олдим. Ишонсанг , зиғирдек ҳам қийналганим йўқ.
❤35
Мен шунақанги ҳурсанд бўлдимки ...
Индинига онажонимдан яна бир хабар олайчи , деган хаел билан уйга борсам, мени ҳазин жилмайиб кутиб олдилар:
- Қизим , ўт пуфагим безовта қилиб рўза тутолмай қолдим. Ўзи сени гапинг тўғри чиқди қара...
- Нима деган эдим , онажон...
- Аллоҳ ўзи уйига меҳмонга чақиради- ку, сизни хафа қилармиди?! деган эдинг- а ... Қара Аллоҳнинг уйида қанчалар эрка меҳмон бўлибман... Бу ерда кўча бошидаги дўконга чиқиб келолмайман. Қон босимим туфайли бошим айланади,аммо у ерда ... Менга барча амалларни бекам бажаришим учун Меҳрибон Эгамнинг ўзи йўл берди...

Уйга қайтар эканман, Аллоҳнинг фазлу карамининг чегараси йўқлиги ҳусусида мушоҳада қилиб кетардим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥20🥰6❤5
Ажаб савдо боғи башар гулшанда,
Тан озод-у, Руҳ бечора кишанда,
Ё раб нетай, бир-бирига кушанда,
Одамларни одамлардан қутқаринг!

Озор учун тикадирлар сармоя,
Пайкони - сўз, аслаҳаси - киноя,
Керак эмас, йиртқичлардан ҳимоя,
Одамларни одамлардан қутқаринг!

Иғво бирлан бир-бирини ёвлайдир,
Фикрида хам фисқу-фасод ғовлайдир,
Кўнгил қолиб, бир-бирини овлайдир,
Одамларни одамлардан қутқаринг!

Ваҳшийликда бўригача боради,
Айёр, кўнгил тўригача боради,
Қўйиб берса, гўригача боради,
Одамларни одамлардан қутқаринг!

Ўлмасбек Самарқандий.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍6❤1
Test 😍

Rasmda birinchi kimni ko'rdingiz? 🤔
МАХБУС АЁЛ ХАСРАТИ

Мана бугун жондан азиз инсонимнинг, турмуш ўртоғимнинг, бегимнинг тўйи. Ҳа бугун опажонимдан эшитдим. Тўғри айтишни хоҳламай, йиғлаб-йиғлаб айтди-ю, айтмаганда бўларди деб ўйлаяпман ҳозир. Ахир юрагимга нима дейман энди, суянганимиз керак пайтда ташлаб кетди дейинми. Эй ҳаёт, тақдир бунча бешафқатсана!!!
Бегим деб суянганим ўзгани ёр қилганда нега жимсан ҳаёт?!
Нега мени номимни оқламаяпсан, жавоб бер ҳаёт?! Ахир барига сен ва яратган эгам гувох эдингку. Яратгам эгам у дунёда бегимга бор хақиқатни айтгай, аммо ҳозирчи, ҳозир ким айтади бегимга менинг пок эканимни. Ахир уни жонимданда ортиқ кўрардимку. Ҳа, ҳатто жонимданда ортиқ кўрардим. Мана шунинг учун ҳам бугун шу ерда, қамоқхонада ўтирибман.
Ҳаммаси мана шундан бошланди.
—Жоним! Сиз бемалол ишингизга бораверинг, мен ўғлимизнинг байрамига торт пишириб олиб бориб бериб, кейин ишимга ўтаман! - дегандим ўша кун.
Минг лаънат ўша кунга. Агар билганимда эрим билан бирга кетмасмидим. Ҳа, аммо билмадим, ҳаётнинг бунчалар аччиқлигини билмадим. Ўғлимнинг мактабига тортни бериб, бироз ўтириб йўлга чиқдим. Шошиб йулга чиқдим, негаям шошдим-а. Шошганимдан такси тўхтатиб, ичида ҳеч ким йўқлигигаям қарамабман. Йул ярмига етганида шофёр газ тўлдириши кераклигини илтимос қилди. Ҳа, мен рози бўлдим, афсуски рози бўлдим. Аммо йўл юрсакда манзилга етмадик. Нега бунча узоқ йўл юрганимизни сўраганимда эса у:
—Сизни бир айлантириб келай дедимда, одамни жонини оладиган аёл экансиз, шундай қўйворсам бўлмас! —деди.
Аввалига хақоратладим, сўнг ялиндим, ёлвордим, фойдаси йўқ. Атрофда ҳам бирор зот кўринмайди. Машинани тўхтатиб менга ёпиша кетди, ўзимни ҳимоя килиш учун бақириб йиғлардим. Эй вох, бу не қисмат, бу қандайин махлуқ бўлдики, ожизага ёпишса. Ҳаёлимда фақатгина бегим эди. Наҳот мен бегимга хиёнат қилсам, наҳот мен ит теккан ошга айлансам, наҳот мен бегим учун ўзимни пок сақлолмасам.
Йўқ! Бундай бўлиши мумкин эмас! Аллоҳимнинг ўзи куч бердими, билмайман, жон ҳолатда оёғим билан машина ойнасини тепиб синдирдим. Қўлимга илинган ойна бўлаги билан уни дуч келган жойига уравердим, уравердим. У йиқилди, ҳамма жойим қон. Нима қилиб қўйганимни кейин англадим. Аммо шунчалар хурсанд эдимки, бақириб, бўкириб кулардим. Ҳа мен номусимни асраб қолгандим.
Орадан қанча вақт ўтди билмайман. Милиция ходимларига ва бегимга қўнғироқ қилдим. Милициялар шуни аниқлашдики, мен одам ўлдирибман. Ҳа у одамсифат ҳайвоннинг жони узулган экан. Суриштирув, тергов ишлари бошланиб кетди. Эрим эса мен билан ҳатто гаплашмади ҳам. Мен энди ит теккан ош эканман, элга гап бўлиб юзини ерга қаратган қотил эканман. Қандай исботлай, айт хаёт, бегимга поклигимни кандай тушунтирай. Ахир ўзим шу тақдирни хоҳлабманми. Мана қотил деб топишиб етти йилга қамашди. Бугун атиги олти ой бўлдику қамалганимга, наҳот мени кутолмади. Мен ким учун ўзимни ҳимоя килгандим, айт қисмат!
Аммо мен ҳафамасман, мен тангрим олдида покман, тангрим мен учун яратган жуфтимга хиёнат қилмадим. Тангрим барини кўриб турибди, бандаси ишонмаса ишонмас, тангрим ишонса бас....
Бу аёл амнистия қарори билан 4 йилда озодликка чиқди. Аммо ўғлини эри қайтариб бермади. Республикагача ариза билан чиқиб зўрга ўғлини қайтариб олди. Қамалган деб, уни кўпчилик ишга олмади. Ноилож укасининг олдига Россияга ишга кетди. Аллоҳ баракасини бериб ишлари юришиб кетди. Уйли жойли бўлди, ягона суянгани ўғли коллежда ўқияпти ҳозир. Шугинамнинг бахтини бер деб сурайди доим Худодан. Собиқ эри фарзандли бўлмади, аёли эса хиёнат қилиб кетди. Эри кечирим сўраб келди, аммо Махбуба опа кечирмади, кечиролмади!
Бу дунё ўлчовли дунё, тарозининг икки палласи бор. Бирида гунох, бирида савоб. Бирида ноҳақлик, бирида ҳақиқат ётади! Шундек жиноятлар борки, улар жиноят эмасдек гўё. Нима бўлганда хам, инсонга тангридан бемаврид тикон кирмайди. Кўнгилга яқинларим, Олисдаги яқинларим ўзингизни асранг. Сизга берилган умр ўлчовлик. Яхши кунлар, яхши амаллар билан безаш ўз қўлингизда. Жонингиз соғ бўлсин. ДУК-ДУК деб уриб турган юрагингизни қадрига етинг!!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28🔥3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошловчилар оиласи😁

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ПСИХОЛОГИК_ТЕСТ‼️

Сиз телефонни қандай ушлайсиз?

жавоблардан бирини танланг
ва Характерингиз хақида ёки

яқинларингиз характери хақида
қизиқарби малумотларни билиб олинг‼️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
❤4
(БЎЛГАН ВОҚЕА)
""""ҚАЙНОНАНИНГ ҚАРҒИШИ """"""

Бу воқеага анча йиллар бўлди. Яқин танишим Зулфияхон тақдиридан юраги пора-пора бўлиб гапириб берганди. У турмуш ўртоғи билан Тошкент давлат университетидаги бир факультетда, битта гуруҳда таҳсил олганди. Севиб-севилишиб турмуш қуришди. Бундай бўлади, деб сира ўйламаган эди. Ўшанда Рустамжон 30 ёшда эди. Бобосининг айтганича бор эди. "Рустаму достон бўлсин" деб, шу исмни қўйганди.
Рустам қорачадан келган, арслон келбатли йигит бўлса, хотини Зулфияхон нозиккина, лекин жуда гўзал аёл эди. Улар оила қуришиб, аввалига яхши яшашди. Зулфия эри нима деса қилар, ҳатто ишлама деса, ишламай ўтирди. Рустам унга ниҳоятда қўпол муомалада бўлса ҳам унинг феъли шундай деб тўғри қабул қиларди. Лекин юраги бир ҳапқириб қўярди. Ичида: "Муҳаббат деганлари шуми?" - дея савол берарди. Рустам мактабда ўқитувчилик қилди, кейин мактабга директор этиб тайинланди. У ерда анча йиллар ишлади. Ундан сўнг эса юқори лавозимга кўтарилди...
Вақт ўта бошлади. Улар бирин-кетин икки қиз фарзанд кўришди. Лекин оиладан файз кўтарилди. Пул ўлсин, барибир ўзининг шайтоний кучини кўрсатаркан. Рустам маишатга ружу қўйди. Кечқурунлари уйига келмас, "мажлисда эдим" деб, саҳаргача аллақаерларда қолиб кетарди. Зулфияни хотин ўрнида кўрмай қўйди. Ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ дейдиган бўлиб қолди.
Шундай кунларнинг бирида... Зулфия учинчи фарзандига оғироёқ эди, базўр инқиллаб юраётганди, эри:
- Юришингни қара, семиз товуққа ўхшайсан-а?! - деди юзини буриштириб.
Зулфиянинг бошидан совуқ сув қуйиб юборилгандай бўлди.
- Вой, дадаси, нима дедингиз? - деди-ю, йўлида юролмай қолди. Унинг дарди тутиб қолган эди.
Аёл ой-кунига етмай туриб, етти ойда қиз кўрди... Унинг ота-онаси, опа-сингиллари келишди. Нима бўлганига тушуна олишмади. Қайнона-қайнотаси ҳам ҳайрон. Чунки Зулфия уйидаги воқеаларни ҳеч кимга айтмас, унга ҳамма ҳавас қиларди-да. Чунки онаси унга доим: "Қизим, оила - муқаддас қўрғон. Уни асраб-авайлагин. Имкон қадар уйингдаги яхшиликларни билсин, одамлар. Рўзғордаги нохушликларни ҳеч қачон остонадан ташқарига чиқармагин", - дея уқтирарди.
Оналардан барибир сир тутиб бўлмайди. Зулфия ҳеч кимга тиш ёрмаса-да, онаси бир нимани сезди, шекилли куёвига юзланиб:
- Рустамжон, нима бўлди? Мен сизлардан кўнглим тўқ юрардим. Болаларим тинч яшайди, армоним йўқ, дердим. Наҳотки, ўйлаганларим сароб бўлиб чиқса? - деди.
Рустамдан садо чиқмади. Ҳатто туғилган фарзанди ҳам уни севинтирмади. Ўрнидан туриб, индамай ташқарига чиқиб кетди.
Хайри хола чуқур ўйга ботди. "Нима қилсам экан, Зулфияни уйга олиб кетаверсаммикин?"
Шу куни Хайри хола чақалоққа қараб қизиникида қолди. Бироқ Рустамдан дарак бўлмади. Хавотир олаётганини кўрган Зулфия онасини тинчлантирди:
- Бундай йўқ бўлиб кетишлар биринчиси эмас, ойижон, хавотир олманг, саҳар палла келади, куёвингиз.
У оғир "ух" тортди.
Зулфия айтгандай бўлди, фақат Рустам бу сафар уйга келиш тугул, телефон орқали қайнонаси билан кескин оҳангда гаплашгани ортиқча бўлди.
- Алло? Зулфия, гўшакни онангга бер, - деди Рустам.
Кейин у қайнонасига буйруқ оҳангида:
- Маслаҳатли иш бор эди... кетмай турарсиз... - деди.
- Ҳа, майли, болам... Тезроқ келинг, - дея Хайри хола бироз саросимага тушди.
Бир маҳал не кўз билан кўрсинки, куёви қўлида чақалоқ кўтариб олган бир аёл билан уйга кириб келишди.
Хайри хола яна соддалик қилди, қизига:
- Тезроқ тўшак олиб чиқ, меҳмон келди, - деди.
Рустам эса уялмай-нетмай:
- Ойи! Бу... менинг иккинчи хотиним... Исми - Сора. Бу ҳақда сизларга аввалроқ айтмоқчи эдим, лекин фурсати бугун экан...- деди.
...Ҳамма ёқ остин-устин бўлиб кетди. Нима эмиш, Зулфия фақат қиз туғармиш. У аёлдан эса ўғил фарзандли бўлибди... Бор сабаб шу.
Хайри хола юрагини чангаллаб қолди. Лекин Рустам парвойига ҳам олмай:
- Иккаласи ҳам шу уйда яшайверади, - деб сигарета тутатиб ўтирганини кўриб, Зулфиянинг хўрлиги келди.

Давоми 13:30 да


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41🤔4👏2
Кейин қизларининг уст-бошларини йиғиштиришга тушди.
- Кетамиз, ойи! - деди у йиғлаб.
Хайри хола кўзларига жиққа ёш олиб, беихтиёр қўлларини дуога очди:
- Сени Худо хор қилсин! Болаларнинг уволи тутсин! Уйинг ўзингга сийлов, илоҳим, кўчада қолгин сен!..
...Вақт ўз ишини қилди. Хайри xолани дард енгиб, оламдан ўтди. Зулфия фарзандларини оёққа турғазди. Ўқитди, ишли қилди. Тенгига тенгдош қилиб, узатди. Қуда-андали, неварали бўлди.
...Рустам ҳақида ҳамма "миш-миш" тарқалди. Лекин бундай гапларга Зулфия парво қилмади. Чунки у ўзининг "ширин ташвиш"ларидан ошинмасди.
Бир куни Зулфия набираси билан бозор айланиб юришганди, ортидан кимнинг-дир овози эшитилди, таниш овоз... У ўгирилиб қаради. Қаради-ю, кўзларига ишонмади, бу Рустам эди.
Шу пайт унинг қулоқлари остида онаизорининг қарғишлари жаранглади: "Кўчада қолгин...".
Ҳа, мазлума билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ, деган гап рост экан. Рустам катта гуноҳ қилганди. Мол-давлатига ишониб, калта ўйлаганди. Оиласини хор қилди, муштипар қайнонасининг кўнглини синдирди. Энди уни қайнонасининг қарғиши урди.
"Миш-миш"лар ҳақиқат экан. Ўғил фарзанд туққан аёли Рустамнинг давлатига учиб, уни бор-будидан айригач, "Бола сеники эмас", дея уни ташлаб кетганди. Рустам ишдан бўшади, уйи эса мусодара қилинди...
Зулфия бояги таниш овоз эгасига тикилиб қаради. У:

- Хайр қилинг, Аллоҳ йўлига... - деб, ўтган-кетганларга маъюс нигоҳ билан умидвор тикилиб ўтирганди.

Зулфия юролмай қолди. Ич-ичидан алам билан йиғлаб юборди: "Онажон, онажооон...

Тамом.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍6