📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Падаркуш.

(Дарахтни қулатган болтага хам дарахтдан соп ясалади.)
Бундан роппа роса бир ой олдин Мурод исмли навқирон ёшдаги йигитнинг суди бўлиб ўтди. Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра 13 йилга озодликдан махрум этилди. Азиз дўстларим озроқ вақтларини менга ажратишса, бу хукм келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари хақда имкон қадар сўзлаб бераман.
Фазлиддин хаётда деярли хамма орзуларига эришган, бахтли одам эди. Уч тўртта камази бор, тинмай Россияга мева-чева сабзавот ва полиз экинларини олиб бориб сотади. Егани олдида емагани кетида аммо бу бахтига соя ташлаб турган бир жихат бор эди. Тўғри узоқ муддат фарзанд кўрмай юрган кезлари Аллохдан ёлвориб илтижо қилганида туғилажак фарзандининг ўғил ёки қизлигини фарқи йўқ эди. Илтижолари амалга ошиб қиз фарзандли хам бўлди. Иштаха овқат пайти очиларкан-да, қаранг! Энди ўғил кўриш орзусида яшай бошлади. Аммо, кетма-кет қиз туғилавергач аламини хотинидан ола бошлади. Аёли бешинчи марта юкли бўлганда дангал шарт қўйди:
-Ўғил туғмасанг, касалхонадан тўғри онангникига кетавер!-Муштипар аёл, кўз ёшларини ичига ютди.
-Айб мендами, Худо бермаса нима қилай! Айтишади-ку, экканингни ўрасан!-эътироз билдирарди ичида. Овоз чиқариб гапиришга эса, эридан қўрқарди, аёллик шаъни йўл бермасди.
1990 йилда Аллохнинг уларга рахми келдими, ё гулдек оиланинг бузилиб кетишини истамадими, бу сафар “Ол қулим” деб қўчқордек ўғил берди. Фазлиддин қувонганидан уч кун халққа ош берди. Муродимга етдим деб, ўғлига “Мурод” исмини қўйди.
Тўрт қиздан кейин туғилган бола аллада азиз тўрвада майиз каби униб-ўса бошлади. Бола мактабга борганда чўнтагида бир талай пул билан борар, бу эса тенгдошлари ичида хукмдорлик қилишига хазмат қиларди. У дўкондан майда-чуйдаларни кўп харид қилар, буюрган ишини бажараётган ўртоқлари билан бахам кўрарди. Секин-аста ўқитувчилар шикоят қилиб кела бошладилар. Дада кўпроқ сафарда бўлар, онанинг тергашлари кўп фойда бермасди. Бундай вазиятларда боласи пул сўраганда бермасдан жазолар, бу болага ёқмасди албатта. Аммо, Мурод бунинг хам йўлини топди. Ўзидан бир синф катта болалар билан аввалига Вали каптарбознинг саккизта каптарини ўғирлаб чиқишди-да, бозорда сотиб юборишди. Кейин яна бир махалладошларининг товуқлари хам “қулоғини ушлаб кетди”. Хали мактабни битирмай туриб, йигитчалар енгил хаёт кўчасига кириб улгурдилар.
Уларнинг ўғирликлари фош бўлмагани учун кундан кунда йигитлар хаволаниб боришар, ўз кўнгилларида шохона хаёт кечиришарди. Донолар билиб айтганлар, йигитни тўқчилик, қизни йўқчилик бузади, деб. Катта **** сассиқкекирдак бўлган қахрамонимиз махалласига келган бегона йигитларни урадиган одат чиқарди. Ўзи кўпам махалласидан четга чиқолмас, катагида қичқирган хўроздек, бутун Тошкеннинг йигитларига Дам бераман деб кўксига урарди. Бир-икки кичик ишкаллардан, дадасининг пули эвзига қутилиб кетгани, дадаси томонидан қаттиқ танбех олмагани эрка ўғилни бадтар қутиртириб юборди.
Шу кунлари иккита кўча наридаги Нафисани нишонга олиб, пойлай бошлади. Тенгдошлари ичида чиройликкина бўлган бу қизни Тўйтепалик Карим хам севиб қолганди. Аммо, маст холда машина миниб, одам уриб ўлдиргани учун қамалиб чиққан бу йигитга қизни бермасликлари аниқдек кўринарди.
Мурод Нафисанинг уйини разведка қилиб, кундуз кунлари деярли хеч ким ховлида қолмаслигини, катталар бозорда савдо қилишларини аниқлади. Шундан кейин қоқ туш махали - одамлар салқинда дам олишаётганда қизникига борди. Пичоқча ёрдамида дарвоза илгагини кўтариб, ичкари кирдида яна илиб қўйди.
Шу куни бозорга чиқмай дам олган онаси қаттиқ чинқириқ овозидан уйғониб, қизи ётган хонага чопди. Афсуски, кеч қолганди… Катта жанжал бўлди. 17 ёшли Мурод шармандаларча қамалиши аниқ бўлиб турган кунлари, дадаси бир амаллаб йўлини топди. Қанча кетса хам сарфлаб, бу ишни ёпишга эришди. Аслида, Карим бу воқеадан кейин хам қизга уйланиш фикридан қайтмагани, уларга қўл келди. Қизни унга узатдилар. Тўй харажатларининг катта кисмини Фазлиддин чекига олди. Шундан кейин ота Муродга кўп насихат қилди, ўғил эса нос чекволган бангидек жим эшитди.......


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤35👍4😁2🤔1
Бу гаплар ўғлининг бир қулоғидан кириб иккинчи қулоғидан чиқиб кетаётганини ота билмасди ўша пайтда.

Муродда заррача афсусланиш, ачиниш хисси шаклланмаганди. У фақат ўзининг “МЕНИ” ни севар, фақат шу “МЕН” учун хар балога тайёр эди. Бу ишлардан сўнг Мурод бошқа бир қизни ёқтириб қолди. 18 ёшли йигит 28 ёшли татар қизга ошиқ бўлиб қолганди. Онасига шу қизни олиб беринглар деб айтганда, онасининг афти лимон егандек тиришиб кетди. Онаси у қизнинг келиб чиқишини билгани учун келин қилишни истамади, аммо, ўғлим ким ўзи деган савол хаёлигаям келмади. Ха, кирпи боласини юмшоғим деса, қарға оппоғим дерканда!
Дадаси хам бу қизни келин қилишни истамади. Бу оиланинг обруси йўқ эди шахарда. Қизнинг онасини бир пайтлар анчагина “гапи” чиққан, енгилтабиат аёл эди.
Мурод хар куни уйидагилар билан уришар, аммо севганига уйланиш учун розилик ололмасди. Йигит уйдагилардан норози эканини бўрттириш учун уйига келмай қўйди. Дадаси уч кун деганда аллақаёқдаги ишратхонадан топиб келди.
Хозирда Фазлиддиннинг хам ишлари юришмай қолганди. Ўғлининг “шарофати” билан иккитата “Камаз”ларини сотган, хозир битта эскироғини ўзи миниб турибди. Тонгда ишга отланган ота ўғли яна қочиб кетганини билиб роса бўғилди. Ўғли шу кетганча бир хафта йўқолиб кетди. Бир хафтадан кейин эса формали одамлар излаб келди. Бу пайтда Мурод гадойтопмас жойларга уриб кетди. Хамтовоқлари билан уч-тўрт кун аввал ўғирликка тушишганда хонадон эгаси таниб қолган экан. Эртаси кўчада Муродни кўриб дўқ урди:
-Мурод, сениям, Денисниям танидим. Учинчи одам Адхам бўлса керак а? Яхшиликча олган нарсаларингни қайтаринглар, йўқса ўзларингга ёмон бўлади.
Ўғриларнинг пайтавасига қурт тушиб қолди. Олган пулларини, тиллаларни қайтариб ишни бостириш мумкин эди. Аммо, улар бошқача йўл тутишдиким, эртасига қотил сифатида қидирила бошладилар.
Фазлиддин охирги “Камаз”ни хам сотди. Адвокат ёллади, ишни бостиришга киришди. Ээх, қанча тўполон, югур-югурлар бошландия! Эски “Камаз”ни пули урвоқ хам бўлмади. Данғиллама уйини сотишга мажбур бўлди. Адвокат хам, терговчи хам Фазлиддинга кўп маслахат беришди:
-Ака, қўйинг, эгри дарахни нихоллигида тўғриланади. Кейин тўгрилолмайсиз синиб кетади. Айбдор бўлса Жазосини олсин, кўзи очилсин!
-Мени болам қотил эмас, ўртоғи қилган бўлса касофатига қолябди холос, - деб ўғлининг қотиллигига ишонмади. Кейин Денис билан учрашди.-Денис, қилган ишингни бўйнингга олиб, ёлғиз эдим, деб кўрсатма берсанг жазо енгил бўлади. Уйимни сотдим, ярмини оилангга бераман, ўзим кўчиб кетаман бу ерлардан.
Денис шу ерда ақлига бўйсунди. Шерикларим йўқ, деб хамма ишни бўйнига олди. Фазлиддин бор будини сарфлаб ўғлини сақлаб қолди. Кейин сотилган уйининг ярим пулига Олмалиқдан кичкинароқ уй олди. Бу сафар ўғлини қаттиқ тергади. Муроднинг хам кўзи очилганди гўё. Энди кўчада беъмани тентирамаса-да, ота-онасидан яширинча татар севгилиси билан учрашиб келарди. Мурод хар қанча тихирлик қилса хам бу қизга уйланишига ота-онасини рози қилолмай, дилида алам қолди. Аламини бостириш учун эса, наша чекишга зўр берди.
Фазлиддин ўғлининг бу зохирий босиқлигидан анча хотиржам тортиб қолди. Ўғлини хам ўзи билан балиқ овига олиб бора бошлади. Охирги балиқ овига боришганда Мурод “Мен бироз ухлаб олай” деб дарёдан узоқлашди. Фазлиддин қармоққа тикилиб ўтирганда эса, ортидан келиб бўғзига чанг солди. Ота хар қанча қаршилик қилса хам ўғлига кучи етмади. Падаркуш отасининг қўл оёқларни боғлаб олди-да, боши салафан пакет кийдириб димиқтира бошлади. Отасининг ранги кўкариб жон холатда оёқ қоқаётганда пакетни ечиб олди. Кайфдан кўзи қизарган ўғил бу қийноқ усулидан лаззатланаётганди худди, ё алхазар!
Орадан йиллар ўтиб кетди, Фазлиддиннинг жасади топилмади. Падаркуш энди ўзини тергаётган опаларига хам, онасига хам бемалол қўл кўтарар, одамийлик сиёхини буткул йўқотганди. Онасининг калтак еганига чидолмаган катта опа, участка нозирини чақириб келди.
-Ука, шу болани бир-икки кун қамаб, сал ховуридан туширайлик. Онамга қўл кўтарибди.
Мурод шу қамалганча қайтиб озодликка чиқмади. Аввалига, участкавой унинг махалладаги майда жиноятларини аниқлаб, ишни туманга оширди.........


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤35👍2
Тумандагилар эса, ўз отасини ўлдирганини аниқлашди. Буни қандай аниқлашди, хамма хайрон. Хар холда, ички ишлардаги йигитлар ўз ишининг усталари экан
, ўз методлари борда.
Бу хабардан карахт бўлган опа укаси билан учрашувга борганда сўради:
-Жаллод!!! Отамни кўзига қараб туриб ўлдира олдингми, падаркуш?!
-Ха ўлдиролдим. Васиятиниям айтиб берайми сенга?-масхара қилиб кулди Мурод. Кейин, бирдан жиддий тортиб қолди. Хаёлида ўша жараён гавдаланди...
-Бўпти ўғлим, сени қўлингда ўлиш насибам экан, охирги гапимни гапириб олай. Билмадим қаерда хароm еган эканман-у, сен пайдо бўлган экансан. Сен хеч қачон уйланма болам. Худойим сенга фарзанд бермасин! Ота ўз фарзанди қўлида ўладиган бўлса, сен бола кўрмагин ўғлим. Катталар бекорга айтишмаган экан: “Ўзимдан чиқса бало, Қайдан топарман даво”...
Мурод дадасинин гапларини опасига айтганда аёлнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. Энди укасига бегонадек, қотилга қарагандек дахшат билан тикилиб турди-ю, бирор сўз айтолмай ортига кайтди.
ТАМОМ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20😢8
Siz Buni Bilarmidingiz ??

🇺🇿O'zbekistonni sotib olsa bo'ladimi? Davlatimiz narxi nechpul turadi?

Javobni Bilish uchun 👇👇👇
❤1
“Кулча ёпилмайдиган уй”

Бувимни махалладаги ёшу қарилар Бибифотима деб чақирардилар. Онасидан эрта айрилиб қолганлиги учун, “ўгай онаси” ўн уч ёшидаёк турмушга бериб юборган экан. Ҳали оқ-қорани танимай туриб, Фотима бувимиз рўзғорли бўлган эканлар. Келин бўлганларидан кегин ҳам болалик қилиб, қизлар билан ўйнаб, кўчадан бери келмас экан.
Онам тандирга нон ёпганида бувим набираларига кулча қилдирмасди. Сабабини сўрасак, айтмас, хурсиниб қўярди. Бир куни сабабини айтиб беринг дея холи жонига қўймадик. Бувим ноилож сўзлаб бердилар

“Эндигина саккиз ёшга тўлгандим, ўша даврда бузғунчилик авж палласига кўтарилган бир давр эди. Қишлоққа гох босмачи ораласа, гоҳ қизил аскарлар келиб талар, одамлар унисидан ҳам бунисидан ҳам қўрқиб қолган эди. Қизил аскар кийимидаги ўғрлар ҳам, босмачиман деб келган ўғри, мутахаммлар ҳам кирган уйни талон -тарож қилиб, қиз жувонларни зўрлаб, бир хилини олиб қочиб кетишар, одмлар ҳар тарафга қочар, қочолмаганлар томларида тонг оттириб юрар эди.
Отам рахматли савдогар бўлганлиги учун аксарият умри уйдан узокда ўтарди.
Мендан ташқари, икки ўғил укам бор эди, улар қўлида доим кулча кутариб юришарди. Онам раҳматли нон ёпганда хар гал кулча қилиб қўярди. Укаларим кулча ейишмаса, хар хаша килиб йиғлашар ва хеч гапга кўнишмасди.
Ўша машъум куни ҳам отам сафарда, биз онам ва икки укам билан ёлғиз эдик . Тун ярмидан ошганди, кўчада қий чув тўпалон бўлиб, бутун махаллани саросимага солди. Хамма “Босқинчилар!” дея қичқира бошлади. Онам мени ўйимиз томига чиқариб юбордида, ўзи икки укамни олиб, ховлимиз этагидаги ўрага яшириндилар. Кутилгандек бизни уйга хам “ов” қилгани киришди. Уйимизни ағдар - тўнтар қилиб, керакли буюмларни олишди.
“уйда нахотки, хеч ким йўқ булса?” дейишиб қўтурган итдек ҳар томон чопа бошлашди. Мен қўрқанимча томда чурқ этмай ўтирардим. Бутун танамни титроқ эгалаганди. Бирдан кичик укамни “кулча” деб йиғлай бошлагани эшитилди, Ҳарчанд урунмасин, онам укамни овута олмади. Уларни пайқаб қолган босқинчилар онамни ва укаларимни олиб чиқишдида, кўз ўнгимда қийноқларга солишди...”
Ханузгача ўша кунги фожеа кўз ўнгимдан кетмайди. Шу кулча бўлмаганидан эхтимол, мен ҳам етимлик нонини емаган бўлмасмидим? Шу-шу кўлча деса кўнглим бузилади, қулоғимга онамнинг зорланиб йиғлагани-ю, босқинчиларга ялиниб ёлворгани эшитилади. Кўз олдимда бегунох укаларимнинг чеккан азоблари гавдаланади.
Биз бувимнинг шу хикоясидан кегин, бирор марта онамизга “Кулча ёпиб беринг!” демаганмиз. Бувим ўтиб кетди. Бугун ўзимизнинг болаларимиз бор, аммо халигача бизнкида нон ёпилганда кулча ёпилмайди.

© Исмоилжон Саттаров


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22😢7🤔2
⚠️ФАҚАТ ҚИЗЛАР КИРСИН⚠️

Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз энг зўр сирларини ўргатамиз
🤝

Факат бизда ҳаммаси бепул ўргатилади
⚠️⚠️⚠️

ҲОЗИРОҚ КИРИШГА УЛГУРИНГ ГЎЗАЛЛАРИМ
❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️
❤️ https://t.me/+jovcFwPn_pJhN2Ji
❤️ https://t.me/+jovcFwPn_pJhN2Ji
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2😁1
ТУГРИ КАРОРГА КЕЛГАН ОНА...


Жуда ёш турмушга чикдим. Билмадим эрим томон бадавлатрок оила эди. Шу сабабли куп яшолмадик. Эрим булмаса мени севарди . Чунки севишиб турмуш курганмиз. Лекин факат севгиси вактинчалик экан. Кайнонам яхши аёл. Мингдан минг розиман. Лекин эрим анча узгариб колди. Пули купайгани сари мени ерга ураверарди. Мен хам ишлардим. Мактабда инглиз тилидан дарс берардим. Кизим тугилгач декрет таьтилга чикиб кетгандим. Кизим хали икки ёшга тулмаганди. Шу учун ишга чикмагандим. Эрим жуда яхши инсон эди. Билмадим,ёнида улфатлари бузишдими. Катта фарзанд оилада. Домга кучиб чикканмиз. Кайнонам хар доим хабар олиб туради. Онам хам хар доим келиб туради. Отам анча ёшлигимизда автохалокатга учраб оламдан утган. Онам укам билан иккаламизни ёлгиз катта килганлар.
Бир куни кечга овкатни пиширдимда,кизчамга караб эримни кутиб турдим. Эрим кириб келди,оёкда аранг турарди.
-- Хуш келибсиз,чарчамадингизми дадаси?- дедим стулга утиргизиб оёк кийимини еча туриб.
-- Сени нима ишинг бор!- дедию оёги билан курагимга тепиб юборди.
Маст ,узини билмайди ,майли бир тепки билан улмасман дедимда оёгидаги пайпокларини хам ечаётгандим. Яна битта тепки келиб тушди. Бу сафаргиси кучлирок тегди. Чунки анча вакт узимни билмасдан ётиб колибман. Урнимдан турсам,тепкан пайти бошим орка томони билан батарияга урилиб хушдан кетган эканман. Бошим ёрилиб конаб котиб хам колибди шу вактди. Туриб румолимни урадимда кизчамдан хабар олгани бордим. Йиглаб ичи куйиб кетибди. Кутариб эмиздим. Эримдан хабар олай десам,ванахонада кайт килиб уша ерда утириб устбошини кайтлари билан ухлаб колибди. Кизимни йигласа хам ёткиздимда,бир бало килиб кутариб кийимларини ечиб ётокхонага олиб кириб еткиздим.
Биламан ,буларни сузлаб беришим ноурин. Балки менда хам айб бордир. Лекин мен нима килай кулимдан келганича уз вазифамни бажаришга харакат килдим.
Лекин буларни хаммаси бекор экан. Билмадим балки Худо бирга яшаб кетишимизни хохламагандир. Балки мени такдиримда ёлгизликда утишим белгилангандир.
Хуллас тонгда уйгониб,бомдод номозимни укидимда,кейин эримдан хабар олай деб кирдим. Эрим ухлаб ётарди. Уйготдим,чой ичиш учун. Туриб юз кулини ювиб келиб нонуштага утирди. Кеча нима булганини суради. Мен хаммасини айтдим. Ва охирида :
-- Худо хайрингизни берсин ичманг,ундан кура номозни урганинг !- деганимни биламан.
Менга бакириб:
-- Сен етимча,номоз укиб менга акл ургатаяпсанми ......уч талок куйдим!- дедии.
Мен шок холига тушиб колдим. Э Художоннннн.
-- Илтимос Донёр ака ,кайтиб олдим денг!- йиглаб ялиндим. Йук у яна икки марта шундай деди.
Хуллас биз ажрашдик. Уйни кизим билан менга колдирди. Машина унга тегди. Бир козок хотинга уйланиб козигистонга кучиб кетибди.
Ишга чикдим,кизим 2 ешга тулгач. Дарсим бор куни Онамга ёки кайнонамга колдириб кетардим. Кунларим шундай утаверди. Шахар мактабида ишлагаим учун,эрталаб бориб кечрок кайтардим. Бирга ишлайдиган дугонам бир куни менга :
-- Дилноз,сени биттаси суради. Мени танишим. Уни хам турмуши бузилган. Тегса уйланаман деяпти.!- деб колди.
Мен хайрон ,чунки тусатдан шу гапни айтган эдида. Мен рад жавобини бердим. Эртаси куни яна шу гап. Энди уша йигитни узи хам келибди.
Хуллас дугонам охир кундирди. Мен узим хам уни ёктириб колдим. У хам номозхон экан. Туркияда яшаркан. Ота онаси хам уша ерда. Мени олиб кетиб уша ерда туй килмокчи булди. Мен хам бошим айланиб шайтон йулдан урдими кетмокчи булдим. Мен узимча хар хил хаёлларда учиб юрдим. Билмадим у мени гуёки сехрлаб куйгандек эди. Мени елгиз узимни олиб кетмокчи эди. Кизимни эмас.
Ха уша куни хеч эсимдан чикмайди. Телефон килди. Пастда кутиб турганини,тезрок аэропортга бориб чипта олиб шу бугун учиб кетишимиз кераклигини айтди.
Кизчам краватчасида ухлаб ётар эди. Юзчасидан упдимда ,Онамга телефон килдим.
-- Онажон,мен бир икки кунга бир жойга иш билан кетаяпман. Келиб бизникида яшаб туринг. Набирангиз ухлаяпти.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤44👍5
Унга хам караб турасиз,калитни эшикни тагидаги шолчани остига колдирдим!- дедимда телефонни учирдим.
У ерга учиб боргач Онамга айтмокчи эдим.
Онам билан яшаса пул жунатиб тураман. Кейинчалик иложини топиб узим билан олиб кетарман кизимни деб хаелимдан утказдим.
Машинада кетяпмиз. Мен узимча хаёл килдим. Ёнимда бегона эркак,хали унча танимасам. Бегона хаётга кадам куяпман. Ота онаси мени кабул киладими йукми хали. Ухлаб ётган кизчам уйгонса,караса мен йук . Эхээ нималар киляпман. Худо берган жажжигина кизчамдан, Онамдан ,уй жойимдан ва колаверса Ватандан кечиб каерга кетаётганимни англолмай колдим.
-- Машинани тухтатинг...! - дедим
-- Дилноз тинчликми...? - деди.
Машинани тухтатди. Сумкамни олдимда,йулни нариги тарафига утиб,келаётган таксини тухтатиб уйга караб кайтдим. Уйга келдим,калитни олиб,уйга шошиб кирдим. Кизчам хали ширин уйкуда ухлаб ётарди. Кулчаларидан упиб ичимда кечирим сурадим. Кузларимни ёшини артиб,Онамга телефон килиб ,хеч каерга бормаганимни,уйда кизчамни олдида эканимни айтдим.
Агар ички туйгум мени бу йулдан кайтармаганида,бир умр юрагимга пичок кадалгандай юрардим. Хаётимда катта хатога йул куйишимга сал колганди. Онам бу хакда эсламайди. Мен хам эсламасликга харакат киламан лекин,уша кун хеч ёдимдан чикмайди. Мана шу вокеани булганига хам ун йил булибди. Хозир кизчам ун икки ёшга тулади. Мактабда аьло бахоларга укияпти.
Эх сал булмаса шу Худо берган фариштадай кизчамни ,каердаги хавои орзуларимга алмашишимга сал колганди ушанда.
Аллох узи йул курсатди. Кунглимга солди.
Аллохимга минг шукрлар дейман. Номозимни канда килмайман. Рузамни хар мавсум тутаман. Турмуш курмадим бошка. Хаётимни шу кизимга бахшида этдим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍25❤19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу Алайкум!
Шанба тонгги муборак бўлсин❗️

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин!

❤️‍🩹Бугунги кунингиз эзгу амалларга, қувончу шодликларга бой бўлишини тилайман!🌷

❤️‍🩹Яна бир мунаввар тонгни биргаликда қарши олиш насиб қилгани учун Аллоҳимга шукрлар бўлсин!😊🤲


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
БОШПАНА...
(ёхуд нотовон эр ва вафодор хотин киссаси)
Хаётий хикоя...

Чет элга ишлашга кетиб,ота-онасидан,хотин,бола-чакасидан юз угириб,улардан воз кечиб кетаётган "эркак" номли махлуклар укисин ва узларига хулоса чикариб олишсин.
Манзура Юсупова эрини кечира олмаётган эди.
Йўқ, сиз тахмин қилгандек, эри унга хиёнат қилиб, бошқа аёлга илакишиб кетгани йўқ.
Эри иш ўринларининг қисқартирилиши муносабати билан ишдан бўшаган, олти ойдан бери уйда. Ҳеч бир эркак уйда ўтириб қолмасин экан. Ногирон бўлса кўнасан, бирон жиддий касал бўлса тақдирга тан берасан, лекин соғлом, бақувват эркакнинг уйда ўтириб қолиши жуда хунук ҳолат экан. Манзура Юсупова бор имкониятларини ишга солиб кўрди, шифокор ҳамкасблари орқали иш суриштирди. Лекин улар таклиф қилган ишлар эрига ёқмади. Менга иш излаб овора бўлма. Сен топган ишлар менга тўғри келмайди. Ўзим вақти келганда муносибини топаман, деди эри тўнгроқ оҳангда.
Манзура Юсупованинг дили оғриди, жойини бўлак қилди, ҳафталаб гаплашмай юрди. Фойдаси бўлмади. Эри иш топишни хаёлига ҳам келтирмай, уззукун телевизор қаршисида узала тушиб футбол кўради, Кинотеатр канал орқали бериладиган ҳар бир фильмни қолдирмасдан томоша қилади.
Охири қайнонасига эрининг устидан шикоят қилди, она индамади, лекин қайнотасига бу шикоят малол келди:
Шунча йиллардан бери ишлаб, болам-чақам деб юрган эди-ку. Бирор иш топилиб қолар. Ҳадеб: Иш топинг, иш, иш, деб асабига тегаверманг. Ошналаридан эшитдим иш излаётган экан! Сабр қилинг қизим, сабрда гап кўп!
Бир куни касалхонада навбатчилик қилаётган Манзура Юсупованинг диққатини вилоятдан келиб, эрини даволатаётган аёл тортди. Беморни уч кун олдин оғир аҳволда олиб келишган. Уни дард анча қийнаб қўйгани сезилиб турарди. Эти суягига ёпишган, кафтдай юзида бир жуфт катта-катта кўзлари ва сўррайган бурни қолгандай эди. Аёл кун бўйи бемор атрофида гирдикапалак. Эрининг тўшагини тузатади, оғзига сув тутади, безовта бўлса ҳамширани чақириб келади. Тўшакда қимирламай ётган эркакнинг кўзларида бир дунё мунг, изтироб, аёлнинг қиёфасида эса курашлардан толиқа-толиқа манзилга етиб келган инсон хотиржамлиги мужассам эди.
Манзура Юсупова бу аёлни туш пайтида боғдаги ўриндиқда дам олиб ўтирганида учратди. Аёл ёнига келиб ўтирган шифокорни кўриб ўрнидан турди, салом берди. Манзура Юсуповани аёлнинг кўзлари ҳайратга солди. Бу кўзларга эрини қай йўл билан бўлса-да, омон сақлаб қолиш истаги чизилгандек эди…
Бемалол ўтираверинг, дея унинг қўлларидан тутиб жойига ўтқазди шифокор. Эрингиз тузукми? Ўзингиз неча кундан бери мижжа қоқмадингиз. Кундузи бироз дам олинг, ҳолдан тойиб қоласиз, синглим!
Уйқусизлик дард эмас-ку, опажон, деди аёл кўзларини жавдиратиб. Бахтимизга тузалиб кетсалар бўлди.
Эрингиз ҳали ёш, қирққа ҳам кирмаган ёш. Қачон бундай касалликни орттиришга улгурди?
Яхши юрувдилар, деди аёл ийманибгина. Ишлари ҳам ёмон эмас эди. Қозонимиз қайнаб турганди. Лекин бир-иккита оғайниларига қўшилиб, болалар катта бўляпти, буёғига қуруқ маош етмайди, катта-катта пул топиш керак, деб узоқ юртга ишлагани кетдилару… Аёлнинг киприклари намланди, овози титради…
Кейин нима бўлди? Манзура Юсупова аёлнинг дилига чўккан изтиробларни гаплари билан чиқариб юбормоқчи бўлди.
Бир марта озгина пул юбордилар. Кейин… дом-дараксиз кетдилар…
Қийналиб қолгандирсиз? Уч болани боқиш ўзими? Ишқилиб, қўлингизда ҳунарингиз бормиди?
Чеварман. Қишлоқ аёлларининг кўрпа-тўшакларини, кўйлакларини тикаман.
Хайрият, шу ҳунарим бор экан, болаларимни бировга термултирмадим.
Лекин болаларни отасиз катта қилиш осонми? Эркакни қатъиятли, кучли жинс деймиз-ку, уларнинг боши бир айланмасин. Эрим шу кетганича олти йил дом-дараксиз кетди.
— Ўҳу! деб юборди Манзура Юсупова. Олти йил? Хат ёзиб, қўнғироқ ҳам қилмадими?
Йўқ. Қумга томган сувдек сингиб кетди. Ўша томонга кетаётган одамлардан Худонинг зорини қилиб хатлар жўнатардим, йўлига умид билан тикилардим, лекин ҳеч қандай хабар йўқ эди. Уни кўрганлар: У ёқда биттасига уйланган, яхши пул топяпти, сизнинг қийналаётганингизни эрингизга айтдик. Пул юбораман, деганди, дейишарди. Олти йилдан кейин эрим яримжон бўлиб қайтиб келди.
Илакишган аёли эримнинг......
❤33🔥1🕊1
топган-тутганини еб битиргач, уни кўчага ҳайдаган. У ер, бу ерда сарсон бўлиб юриб, аёлнинг ҳовуридан тушганига умид қилиб уйига борган экан, бу сафар шунчаки ҳайдамабди, уришибди, қўлинг сингурлар. Аёлнинг зўравонлари ҳам бор экан-да, ёнида. Эрим бечора шу-шу яримжон бўлиб қолган…
Сизга қойилман, деди пичинг аралаш Манзура Юсупова. Олти йил давомида бир бор йўқламаган, фарзандларини эсламаган, сизни, аёл, она ўрнида кўрмаган, бунинг устига яримжон бўлиб қайтган эркак билан яна бир ёстиққа бош қўйиб яшаяпсизми? Йўқ, йўқ, мен уни асло кечирмаган бўлардим…
Ахир, у болаларимнинг отаси-ку? деди ҳайрон бўлиб аёл.
Тўғри, болаларингизнинг отаси. Лекин… майли, сизни ўйламасин, такрор айтаман, ҳеч бўлмаса болаларини, уч қоракўзини ўйладими? Улар нима еб, нима ичишяпти деб, бирон маротаба қизиқмабди-ку? Яна уялмасдан сизга оғирлигини ташлаб ётиб олганини кўринг! Жуда безбет экан эрингиз!
Бу гапларни менга бошқалар ҳам айтишган, кулимсиради аёл. Ўзим ҳам эримни кечира олмасам керак, келса, ажрашаман, деб ўйлаганман. Дарвозадан ҳассатаёқда, бир аҳволда кириб келган куни ҳамма ўйлаларим тарқаб кетди. Кўзларида изтиробми, ўкинчми, билмайман, одамнинг юрагини эзиб-эзиб юборадиган бир нарса бор эди. Мен ҳам, у ҳам ҳеч нима демадик. Унга нимаям дердим? Эри узоққа кетган, деб ярим кечада девор ошиб, мени ҳўрламоқчи бўлган беномус киши ҳақида гапирайми? Ўшанда ёрдамга чақирганимда, раҳматли қайнотам уйдан яктакчан югуриб чиқиб, девор ошиб қочаётган одамнинг оёғидан тортиб, ерга юмалатиб тепганини айтайми? Ўғли соч-соқолининг оқи билан номусига қайнота ҳимоячи бўлганини гапирайми? Эримнинг оғайнилари унга берган қарзини қистаб келиб, соғиб турган сигиримизни етаклаб кетган, қайнонамни зор-зор йиғлатганларнинг сўзлайми? Йўқ, бирортасини ҳам айтмадим. Айтганим билан нима ҳам ўзгарарди, ўзингиз айтинг? Оғир аҳволдан қутулиш учун бор аламимни меҳнатдан олдим. Худо ишларимни ўнг қилди. Сира тўхтаб қолмадим. Агар тўхтаб қолсам, ҳаёт ҳам тўхтарди. Тирикчилик чархпалагида айлана-айлана янада иродали бўлдим, янада кучли бўла бордим. Тиккан кийимларимни бозорда сотдим, дўконларга топширдим, уззукун тик оёқда бозорда кўкат сотдим. “Янги узилган кўкат, янги узилгани” деб бақирганимда ичимдаги аламларим товушимга қўшилиб чиққандай бўларди. «Меҳнат одамни улуғлайди» деган гаплар баландпарвоз гаплар эмас экан.
Меҳнат одамни ўзгартираркан, ғурбатлардан, қарамликдан қутқарар экан…
Тортган изтиробларимнинг ягона хулосаси шу бўлдики: эримнинг рўпарасида чет элга кетаётганида уни йиғлаб кузатиб қолган заифа эмас, балки турмуш қийинчиликлари чиниқтирган, меҳнат тоблаган иродали аёл турарди. Олти йил давомида у билан хаёлан ҳар куни баҳслашардим, унга аталган таъналарим тоғ-тоғ эди.
Лекин эримга ҳеч нима дея олмадим. Гапирсам ўлганнинг устига тепган бўларди. Ўғлини интизор кута-кута кўзлари йўлга термулганча оламдан ўтган ота-онаси яшаган хонада уч кун ҳеч ким билан гаплашмай, емай-ичмай ётиб қолди. Гоҳ ўзим, гоҳида ўғлим орқали таом киргизардик. Чўқилаган бўларди-ю ўзидан ўтганини ўзи билиб, ўша хонада ухлаб қоларди.
Орадан ойлар ўтди. Эримнинг аҳволи яхши эмас эди. Даволатдик. Жигарчилик экан. Бошида гаплашмай юрган акалари ҳам қўллаб туришди. Мана, яқинда бу ёққа йўлланма олиб беришди. Дардимни достон қилиб, бошингизни оғритиб юбордим-а?
Йўғ-ей, унақа деманг. Аҳволлари анча тузук-ку! Энди фақат парвариш, парвариш керак. Демак уни кечирибсиз-да?
Биз аёллар кечиримли бўлишимиз керак. Чунки фарзандларимизни ота меҳридан маҳрум қилишга ҳаққимиз йўқ.
Эрингиз сизни ташлаб кетганида яшаш учун ёлғиз ўзингиз курашдингиз-ку? Менимча эркакларсиз ҳам яшаш мумкин, деди шифокор.
Опажон, сиз шаҳарликсиз, зиёли, кўп нарсаларга ақли етадиган аёлсиз. Мен чиройли гапларни билмайман, сизга ўз ҳақиқатимни айтаман. Мен тан олган ҳақиқат шуки, эрим майиб бўлса ҳам, ногирон бўлса ҳам тепамда бошпана бўлиб тургани яхши. Ёмғир остида ҳеч қолиб кетганмисиз? Шунда бошимга сув тушмасин, деб зир югуриб бошпана ахтарасиз......


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34👍1
Эрим қандай хато қилмасин, барибир болаларимнинг отаси, мени қорлардан, ёмғирлардан сақлайдиган бошпанам! Мен уни кечирдим!
Суҳбат поёнига етар-етмас, Манзура Ю​суповани ҳамшира чақирди.
Бир ҳафтадан кейин жувон Манзура Юсупованинг хонасига мўралади.
— Бизга жавоб беришди, — деди у жилмайиб. — Сиз билан хайрлашишга кирдим. Агар биз томонларга йўлингиз тушса, албатта, кириб ўтинг-а!
— Албатта, тоғ тоғ билан учрашмайди, одам одам билан учрашади, насиб қилса, кўришармиз, — деди шифокор столни айланиб ўтиб аёлни маҳкам бағрига босракан:
— Сиз иродали аёлсиз, жудаям иродалисиз, сизга ҳавасим келяпти! Болаларингизнинг отаси билан бахтли бўлинг! — дея шивирлади охиста.
— Сиз эса жудаям чиройлисиз, опажон, — деди жувон ҳам ўз навбатида илтифот билан.
Улар қайта қучоқлашдилар. Манзура Юсупова аёлнинг муҳаббат, матонат сувратланган чеҳрасини қалбига муҳрламоқчидек узоқ тикилиб қолди.

Ха азиз ва хурматли эркаклар, "От айланиб козигини топади"-деб бежизга айтишмаган доно халкимиз.. Мана шундай ношуд ва нотовон эркакларга атаб айтилган накл бу.. Узга юртлардаги каламкошларга сизнинг пулингиз керак халос, улар хаётда сизга хотинлик килишмайди.. огир кунингизга ярашмайди.. Бир кун бошингизга мусибат тушганида бурнингизни мишигини оккизиб, яна уша бир вактлар хор-зор килиб кетган хотин,бола-чакангизни ёнига кайтасиз.. Сизнинг хам аёлингиз хикоямиз кахрамони каби вафодор ва кечиримли булса хуп-хуп.. булмаса-чи,унда ит кунида колишингиз эхтимолдан холи эмас.. Албатта бу сузларим хамма эркакларга таъллукли эмас,лекин уз эгасини топади деган умиддаман.

Муаллифдан Аллох рози булсин.
Facebook dan olindi!!!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥15❤10👍4
Ушбу сурат сизнинг айни пайтдаги руҳий ҳолатингиз қандай эканлигини кўрсатиб беради.

Хўш, сизнингча, расмдагги шакллар қандай ҳаракатланяпти?

Таҳлил натижалари:
❤2
Рашк сабабидан ашк тўкманг...

Арзимайди...

Увол бўлгани қолади кўз ёшларни...

Ҳаётимизда кўз ёш тўкишга арзийдиган анча-мунча нарсалар борки, биз англамайдиган...

Табассум қилаверинг... кучлиларгина оғир лаҳзалардан табассум билан чиқиб кетадилар...

Атрофдагилар сизни матонатли деб билишсин, гарчи заифгина бўлсангиз ҳам.. улар сизнинг матонатингизга муҳтождир эҳтимол... Эҳтимол сизнинг мана шу табасумингиз бир далда бўлар...

Бемор бўлсангиз, чеҳрангиз дарддан зафарон бўлган бўлса ҳам табассум қилинг. Кўрганлар дардни неъмат билибди дейишсин...

Хиёнатга учрасангиз ҳам табассумда бўлинг, ичингиз минг бўлакка бўлинган бўлса ҳам... хиёнат этганлар эзилсин табассумингиздан...

Сизни ожиз, паст санасалар ҳам табассум қилинг, гарчи аламли бўлса ҳам... Вақти келадики, сизга кибр билан боққанлар меҳр қўлини узатадилар...

Табассум қилинг... Роббингизнинг қадарига рози эканлигингизни гўзал ҳолатда, табассум ила билдиринг...

Онангизга, жигарларингизга, ёр-биродарларингизга, фарзандларингизга самимий, меҳр билан табассум қилинг...

Бир табассум кимни ўлдирибди, ахир текин бўлса...)


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16👍1
Опамнинг отамнинг оёқларига бош уриб еглагани ҳамон эсимда..Берманглар мени унга..Тирик қолдирмайди у махлуқ мени..Аммо болмади..Ҳеч ким опамни эшитмай уни оша кимсага узатишди..
Тойдан 1 ой ўтар ўтмас эса опамнинг болакларга болинган жасади келганида ҳеч ким опамга ачинмади..
Жанозадан 3 кун отар отмас уйимизда оша одам яна пайдо болди..Бу галги нияти эса мен эдим..
Отам яна хато қилиб мени унга узатди..Тойнинг илк кечасида эса болакларга болинган опам ётоқда.....
❤4
САРОБГА АЙЛАНГАН ОРЗУ...

Ўғли Абрордан келган мактубни ўқиган Фотима аянинг қон босими ошиб, ётиб қолди……
Не-не орзулар билан бир ёстиққа бош қўйган Камол ва Дилрабонинг орасига совуқлик тушди. Дилрабо эрталабдан рўзғорда қуруқ чой тугаганини баҳона қилиб, дийдиёсини бошлади. Аслида унга ҳам осонмас. Эри ҳеч қаерда ишламайди. Тўрт жонни едириб-ичириш, кийинтириш дегандай…
Ўттиз ёшида ҳам бир ҳунар бошини тутмаган Камолнинг бировларнинг хизматини қилиб қозон қайнатиши мушкул. Тайинли бирор иш топмаган кунлари уйига қуруқ қайтар, эр-хотин ўртасида яна жанжал бошланарди. Хотини, топганингни онангга берасан, дея жаврайвергач, онасиникига бормай ҳам қўйди. Дилрабо эса кунора йўл олислигига қарамай, болаларини олиб онасиникига қатнагани-қатнаган.
Фотима ая қизига: “Уйим-жойим деб эрингнинг топганига қаноат қилиб ўтир!” дея насиҳат қилиш ўрнига куёвидан нолир, болаларини олиб кетгани келганида тинмай жаврарди.
Шундай жанжалларнинг биридан сўнг Дилрабо “ажрашаман”га тушиб қолди. Камол ялиниб-ёлворди. Фойдаси бўлмади. Дилрабо эрини ношудликда айблаб, ҳақоратлади. Хотинининг ҳақоратли гапларига чидолмаган Камол уни қандай туртиб юборганини билмай қолди. Дилрабо худди шуни кутиб тургандай тезда кийиниб, фарзандларини етаклаганича онасиникига йўл олди. Ҳаёт ташвишларидан силласи қуриган Камол нима қилишини билмай, бошини чангаллаганича узоқ ўтирди……
Тушга яқин Фотима аяникига қўшниси Норжон опа кириб келди:
– Ҳой, Фотимахон! Сизга зўр бир янгилик топиб келдим. Шаҳарда бир аёл қизларни чет элга ишлагани олиб кетаётганмиш. Улар фабрикаларда ишлаб, яхшигина маош олишаркан. Бирам ҳавасим келдики, қани энди шу қизлардек ёшгина бўлиб қолсам-у, ўша ёқларга борсам… Мана, ўша аёл яшайдиган уйнинг манзилини ҳам ёзиб келдим. Сизга мазза! Бир эмас, икки эмас, беш қизингиз бор. Ҳадемай миллионер бўлиб кетасиз…
– Йўғ-е, нималар деяпсиз, қўшни? Қиз болани узоққа юбориб бўлармиди?!
– Нега хавотир оласиз? Қизларини ишга юбориш илинжида юрганларнинг сон-саноғи йўқ-ку!..
Шу пайт болаларини етаклаганча Дилрабо кириб келди.
– Ҳа қизим, нима гап? – йиғлаётган неварасини бағрига босди Фотима ая.
– Онажон, энди уйга қайтмайман! Куёвингиз билан ажрашаман! Яна жанжаллашиб қолдик. Кун йўқ бизга! – деганча ҳўнграб йиғлаб юборди Дилрабо.
– Вой, нега унақа дейсан?
– Ҳа, ана, – деди Норжон опа жонланиб, – мана, ойдек қизингизнинг юриши. Бир бурда нонниям миннат билан ейди. Ойда тугул, йилдаям усти янги либос кўрмаса. Ўзини хор қилаяпти. Дилрабони ўша ёқларга ишлашга юборсангиз бўлмайдими?
Гап нима ҳақидалигини тушунмаган Дилрабо онасига қаради. Қўшни аёл эса оғиз кўпиртириб кўп пул топса бўладиган иш ҳақида гапира кетди.
– Эмизикли болам билан қаёққа ҳам борардим? – дея хўрсинди Дилрабо умидсизликка тушиб.
– Олти фарзандни тарбиялаган онага икки невара кўплик қилмас…
– Билмасам, – иккиланди Фотима ая.
– Отаси билан маслаҳатлашиб кўрайлик-чи.
Кечқурун Фотима ая билан қизи Болтабой акани кўндиришди. Камолдан эса лоақал рухсат сўрашни ҳам лозим топишмади. Эртаси куниёқ қўшни аёл билан шаҳарга жўнашди ва суриштириб, керакли манзилни топишди. Уларни тўладан келган ширинсўз аёл кутиб олди. Ўзини Санобар деб таништирган бу аёл Дилрабонинг ёш боласи борлигини эшитиб, бироз иккиланди. Аммо Фотима ая билан Норжон опа унга ялиниб-ёлборишди. Уларнинг соддалигидан фойдаланган Санобар Дилрабо кўнглидагидек “ўлжа” эканлигидан қувониб, рози бўлди.
Фотима ая сигирини сотиб, қизига йўлкира, иссиқ кийим-бош қилди. Икки-уч кун ичида Дилрабо эмизикли боласини ташлаб, узоқ ўлкаларга ишга жўнади.…
Орадан бир ҳафта ўтгач, Камол болаларини кўриш, хотинидан кечирим сўраш мақсадида қайнотасиникига келди. Тўнғич қизи отасининг қучоғига отилди. Хона тўрида ўтирган қайнонаси куёвини кўриб, тескари қараб олди. Саломига алик ҳам олмади.
– Онажон, мени кечиринг, бироз…...

– Камолнинг гапи оғзида қолди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26👍4🔥3
– Нима? Қилғиликни қилиб, энди кечирим сўраб келдингми? Қўлингдан хотинингни калтак­лашдан бошқа иш ҳам келадими ўзи?! Гапир
!– Дилрабонинг ўзи қани? – сўради Камол қилган ишидан афсусланиб.
– Энди қизим керак бўлиб қолдими? Сенга, бошқалардек
пул топгин, деб кўп ялинди. Сен бўлсанг, қизимнинг қорнини ҳам тўйғазолмадинг! Атрофингга бир қара, сен тенги йигитлар ишлаб, жарақ-жарақ пул топишяпти. Данғиллама уйлар қуриб, яп-янги машиналар минишяпти. Мана кўрасан, сен қилолмаган ишни хотининг уддалайди. У чет элга ишлашга, пул топишга кетди.– Ишлашга!
Қаерга кетди? Ахир эмизикли боласи бор-ку? – ишонқирамай сўради Камол.
– Бу ёғи билан ишинг бўлмасин! Сен билан қизим пулдор бўлиб келганидан кейин гаплашаман.
Камолнинг ичида нимадир “чирт” этиб узилгандай бўлди. Дилрабонинг қилган ишидан ғазаби қайнаса-да, қайнонасига бирор сўз айтолмади.…Орадан икки ой ўтди ҳамки, Дилрабодан хат-хабар бўлмади. Камол хотинининг тақдири ҳақида бирор маълумот ололмай қайнонасиникига бориб-келиб юраверди. Фотима ая ҳам қизидан дарак бўлавермагач, хавотирга туша бошлади…Шундай кунларнинг бирида нотаниш йигит Дилрабодан хат олиб келди. Фотима ая шошилганча уни ўқишга тутинди. Мактубда шундай сўзлар ёзилганди:
“Салом, онажон! Мен яхши ишлаб юрибман. Соғлигим жойида. Ҳозирча 100 доллар юбораяпман. Иложи бўлса, укаларимдан бирини мактуб олиб борган кишига қўшиб юборсангиз. Иккаламиз яна ҳам кўпроқ пул топардик. Сизларни жуда соғиндим. Тез кунда учрашгунча хайр!Қизингиз Дилрабо.”
– Раҳмат, ўғлим, – деди мактубни ўқиб бўлгач Фотима ая йигитнинг елкасига қоқиб.
– Умрингдан барака топ, бизни жуда хурсанд қилдинг. Қизимнинг ўзи яхши юрибдими? Иши қийин эмасми?
– Ҳаммаси жойида, – деди йигит жилмайиб.
– Ахир хатида ҳаммасини ёзган-ку.
– Ҳа, ёзибди, – деди Фотима ая қувончини ичига сиғдиролмай.
– Аммо кўзинг билан кўрган бошқа-да. Қизимни жуда соғиндим. Борганингда унга айт, пул топаман деб уззукун тиним билмай ишлайвермасин
.– Хўп бўлади, албатта, айтаман.
– Дарвоқе, Дилрабо укаларидан бирини сенга қўшиб юборишимни сўрабди. Отаси билан маслаҳатлашиб кўрай-чи, рози бўлса, уни ҳам жўнатамиз.
– Майли, мен эртага хабар оламан, – деди йигит ва шошилганча чиқиб кетди.
Эртасига нотаниш йигит яна хонадон эшигини қоқди. Салом-аликдан сўнг Фотима ая қизининг ёнига ўғли Аброрни ҳам юбориш ниятида эканлигини айтди. Лекин йўлкира масаласини ўйлаб, иккиланди.
– Сиз хавотир олманг, – деди йигит.
– Ўғлингизнинг йўл ҳақи қизингизнинг ҳисобидан бўлади. Фақат тезроқ ҳозирлик кўринглар. Эртага тонгда жўнашимиз керак…
Фотима ая ўғли Аброрни опасининг ёнига жўнатди.Орадан етти ой ўтгач, Абрордан хат келди.
“Салом отажон, онажон! Мени нега бу ерга юбордингиз? Опамни кўрмадим, у билан учрашмадим ҳам. Мени бу ерга олиб келган амаки, агар яхши ишласанг, опангни кўрсатаман, деганди. Аммо етти ой бўлдики, ҳалигача кўрсатишмади. Бу ерга келган куним, сенга кераги йўқ, деб паспортимни олиб қўйишди. Уларнинг гапларини эшитиб қолдим, боплаб лақиллатдик, дейишди. Бу ерлар жуда совуқ экан. Қўлимга нималарнидир бериб юборишади, жин кўчаларда дайдиб юраман. Иложини қилиб, мени бу ердан олиб кетинглар. Сизларни соғиниб қолувчи ўғлингиз Аброр.”
Мактубни ўқиган Болтабой аканинг боши қотди, Фотима аянинг қон босими кўтарилиб, ётиб қолди. Шифокорларнинг муолажасидан сўнг бироз ўзига келган Фотима ая қўшниси Норжон опа билан қизини олиб кетган аёлнинг уйига йўл олди.
– Бу уйда ҳеч ким яшамайди, – дейишди қўшнилар.
– Бундан бир неча ой аввал нотаниш аёл ижарада турганди.
Аёллар ўша уйнинг эгасини ҳам излаб топишди. У Санобарни уч-тўрт кунгагина ижарага қўйганини, унинг манзилини билмаслигини айтди.Орадан бирор ҳафта ўтар-ўтмас Болтабой акага ўғли Аброрнинг чет элда гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғуллангани учун жиноят устида қўлга олингани ҳақида хабар келди.Бу гапларни эшитган Фотима ая ҳўнграб йиғлаб юборди........


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23
– Болаларимни ўзим ўтга ташладим! Уларни ўзим хароб қилдим…Орзулари саробга айланган Фотима ая тўшакка михланиб қолди. Кўп ўтмай ҳаётдан кўз юмди. Онасининг маъракаларида ҳам қатнаша ол­маган Дилрабо бир илож қилиб қишлоғига, сўнгра эрининг уйига қайтди. Лекин турмуш ўртоғи билан узоқ яшай олмади. Хорижда зўравонлик остида кечирган азобли кунларининг хотиралари уни ҳамиша таъқиб этар, эрининг юзига тик қарай олмасди…
Аброр ҳам қачондир, қаердадир оғуфурушлар қармоғига илиниб, саломатлигини йўқотган, умри завол бўлган йигитларни кўрса, ўша ўзи билмаган ҳолда тарқатган гиёҳванд моддалари эсига тушиб, азобланарди… Ўзини айбдор сезарди…Ҳа, бойлик, яхши яшаш орзуси – яхши! Лекин моддий бойлик осонликча келади, деганлар, имконидан ортиқча имкон излаганларнинг тақдири шу тарзда якун топиши тайин.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17
😱СССР гинекологларни афсонавий сири очилди. Нега буни биздан яшириб келишди? Аҳир барибир бир кун билардикку ?

Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. 1 ҳафта қўллаш билан бари унитилади. Ҳаммада ўхшаркан. Бир кечада ич-ичимгача 10 йилга ёшарди. Гўёки мактаб давридек. Энди мени ҳола деманг, қарилик энди бегона. Бу сирни кўп яширмайман, ҳозирни ўзида айтаман…👇👇
❤4
НАДОМАТ.


5 июля 2020 й.

Ўзим Тошкентликман, бир қизим икки ўғлим бор. Ҳаммаси бўйи етган. Мана 3 йил бўлди, умр йўлдошимдан айрилиб қолдик, 6 ойча рак билан касаланиб, Аллоҳга омонатларини топширдилар. Шу ўтган уч йил ман учун роса азобга айланди. Тўғри тушунинглар, ҳаётдаги қийинчиликдан эмас, кимнинг уйида қийинчилик йўқ ҳозир. Мени қийнаган нарса – эримдан ҳаётининг охирида розилик ололмаганим.

Ҳар куни хаёлимда фақат шу хаёл... энди нима қиламан, Аллоҳнинг олдида нима дейман!?..

Қисқаси, ҳаммаси 6 йилча олдин бошланди, туппа-тузук яшаб юргандик. Уй-жойимиз бор, хўжайиним рўзғорни жуда яхши қилардилар, кам-кўсти йўқ. Еганимиз олдимизда, емаганимиз ортимизда, ҳамманинг бизларга ҳаваси келар эди. Эрим Думбировотда ҳовли қургандилар, ҳатто менга деб туғилган кунимда Ласетти машина ҳам олиб бергандилар.

Лекин, эрим тез-тез ишда қоладиган ва "заводда иш кўп", деб уйга келмай қоладиган бўлиб қолгандилар. Бир-икки юрагим хавотирга тушди-ю, лекин мани эрим унақа эмас, деб уйлаб ўзимни овунтириб юрардим.

Шундай кунларнинг бирида эримнинг бошқа оиласи борлигини билиб қолдим.
Бутун дунё қоронғу бўлиб кетди, мен кутган, яхши кўрган эрим бошқа аёл билан юриб кетибди.
Энг ёмони эрим бирон марта мени чертмаган ҳам, урмаган ҳам… шу мани эсимни оғдириб қўйди…

Келишлари билан жанжал бошланди, жаҳл устида нималар демадим, нималар деб ҳақорат қилмадим. Ўзимда йўқ, ҳатто қўлимдаги нарса билан уларни урибман ҳам.. Лекин эрим фақат бир гапни айтарди “У ҳам менинг аёлим! Мен ҳам, у ҳам Аллоҳнинг бандаси, зинодан кўра шу яхши деб...”
Роса уришдик, мен нима қилишни билмай, агар уни талоқ қилмасангиз кетаман, деб кўрдим, ўзимни осаман деб кўрдим, икки ўртада 12 ёшли қизим ҳушидан кетган, болаларим уввос солиб йиғлаган… Талоғимни беринг, деб сўрашгача бордим...
Энди болларим бўйи етганда эл-юрт ичида шарманда бўлдим.
Мани нимам кам у аёлдан…
Худога нима ёзгандим, нимага сизга тегдим, шу кунга лаънат деб роса бақирдим. Қисқаси, роса уришдик… Эрим ўз сўзида туриб олди: Никоҳ – Аллоҳдан, унинг талоғини талаб қилма, деб. Шу кетишда нақ 2 ҳафта жанжал бўлди, бу ўртада ҳаммани ишга солдим: онам, отам, укаларим... Эрим бечора ҳаммадан гап ва туҳмат эшитиш билан куни ўтарди.. Охири дугоналаримнинг гапи билан охирги йўлни тутдим: “Агар уни қўймасангиз, кўчага чиқиб тўғри келган эркак билан ётаман!" деб қўрқитдим.
Шундан кейин эрим жим бўлиб қолди, уйдан чиқиб кетиб, кечаси соат 1 ларда кўзида ёш билан қайтиб келди, “... ажрашдик…” деди. Бечора ҳатто ман билан гаплашаганда ҳам шу талоқ сўзини ишлатишга журъат эта олмаган экан энди билсам. Шунга ҳам қаноат қилмай, эримга қасам ичирдим бошқа уйланмайман, деб…

Шу билан кўнглим анча тинчиди, худди бир ифлос аёлдан эримни қутқарган бўлдим. Ҳалиям юрагимда аламим бўлса ҳам, ҳар қалай эрим мен билан қолди, деб ўзимни овутиб юрардим.
Бир-бир бу ҳодисалар эсимга тушса хўжайиним билан уришиб олардик, кейин яна ўзимизни босиб яшаб кетаверардик. Эрим ҳам худди ҳаммаси орқада қолгандек ўзини тутарди. Лекин, энди эримни феъли ўзгаришни бошлади, гапирсам жим... кўзимга узоқ қараб туради-да, “Ҳм” деб бошини ликиллатиб қўяди, кечалари уйқуси йўқ, телефонда нималарнидир ўқийди, энг асосийси кўзида қувонч йўқ бўлиб қолди. Кулса ҳам худди ёлғондан кулаётгандек.

Қанча ўзимни унга яқин тутсам, шунча эрим ўзини олиб қочадиган бўлиб қолди, ҳатто телефонларини титкиласам ҳам қараб туриб юзини тескари буриб қўя қолардилар, гапиришни ҳатто уришишни ҳам хоҳламасди….
Намозларида бўлса гуноҳлари кечирилишини сўрашларини эшитиб, этим жимирлаб кетарди. Озгина хурсанд юриб, кейин бирдан чуқур-чуқур хўрсиниб қўярдилар... Эримга яхши кўриниш учун кийимларимга эътибор бердим, озидим.. Хўжайиним ҳам энди кўпроқ уйда бўладиган бўлиб қолдилар, бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилардик. Уларнинг кўнгилларини топишга ҳаракат қилардим. Лекин барибир эримни кўнгилларида нимадир бордек эди. Шундаям мен ўзимни хақ деб уйлардим, ҳар қалай нима десам хўп деяптилар-ку, деб ўйлардим... Мен бўлса худди бу ҳаётда энг катта нарса – бу ўз оиласини сақлаб қолиш, қолган аёлларни эса "эр ўғриси", "фоҳиша" деб уйлардим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32