📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ТАСОДИФ УЧРАШУВ...

Бундан икки йил олдин бир фирмада ишлаганимдаги воқеани сизларга баён этмоқчиман. Ўшанда фирмамиз ҳар хил офис биноларига ёнғинга қарши сигнализацияларни ўрнатиш билан шуғулланарди. Фирмамиз тендерда қўшни шаҳардага меҳрибонлик уйларидаги монтаж ишларини қилиш ишларини ютиб олди.Бизни бригадамизни ўша жойга жўнатишди. Тўғриси мен ўша ишга бормаслик учун кўп баҳоналар қилдим.Нимага дейсизми...Тўғрисини айтсам меҳрибонлик уйидаги етим болаларни кўзларига қарай олмасдим. Бечора болаларга раҳмим келарди.Уларни кўзига қарашга уялардим.Чунки биз катталар барчамиз болаларнинг бундай аҳволга тушишига сабабчимиз. Ҳали бу ишларимиз учун охиратда жавоб беришимиз тайин...
Қанча баҳона қилсам ҳам барибир бошлиғимиз мени бригадамиз билан ўша шаҳарга ишга жўнатиб юборди.Бошида болалар биздан бироз чўчиб юришди , бир икки кун ўтгач бизга ўрганиб ҳаттоки бизга ёрдам беришни ҳам бошлашдилар. Асбобларни узатишарди, монтаж симларини тарқатишда ёрдам беришардилар. Тарбиячи опалари ҳам бунга қаршилик қилишмасдилар. Биз эса болаларга уйдан ширин шакар пишириқлар, конфетлар олиб келардик. Боллар жудаям хурсанд эдиларки асти қўяверинг. Тезда улар билан дўстлашиб кетдик.
Лекин ҳар бир нарсанинг ҳам ниҳояси бўлганидек биз ҳам ишимизни тугатдик. Ўша куни эрталаб барча асбоб ускуналаримизни янги объектга олиб кетиш учун ўша мехрибонлик уйига келдик. Билмадим мен ўрганиб қолибман шекилли улар билан хайрлашишим оғир бўлди. Ҳаттоки хотиним билан маслаҳатлашиб ўша ердаги меҳрга зор болалардан биттасини фарзандимиз сифатида асраб ҳам олмоқчи бўлгандик. Лекин бизга беришмади. Чунки бола асраб оладиган ота онани ўз уйлари бўлиши керак экан. Биз эса ижарага уй олиб яшардик, уни устига янги туғилган фарзандимиз ҳам бор эди.
У ердаги болалар балки етарлича меҳр берилмаганлиги учунми бироз қуполроқ эдилар кўпчилиги. Ўша болаларнинг орасида бир сарғишроқ сочли қизча улардан ажралиб турарди. Уни болалар кўп бора ҳафа қилишардилар. Мен уни ҳимояси учун тарбиячилар билан ҳам гаплашдим ҳеч фойдаси бўлмади. Ўша қизча билан мен тез тил топишиб дўстлашиб кетдим. У қизча жудаям қизиқувчан экан.Ҳамма нарсани билгиси келарди.
— Амакижон, бу қуттини ичидаги нима? Бу отвёрткада нима учун чироғиям бор?- дея мени саволларга кўмиб твшларди.
Шу учун ўша қизчага бир бошидан тушунтириб берардим. Агар шунақа қилиб тушунтирмасам ҳоли жонимга қўймасди. Ҳар тонгда боришимиз билан ёнимизга югуриб келарди ва бизга ўзича ёрдам берарди. Мен ҳазиллашиб унга тонгдан келиши билан ;
— Ана ёпишқоқ ўт келяпти!-деб қўярдим.
Гапларимга эса у хафа бўлиб қизариб кетарди. Мен эса уни овутиш мақсадида нарвондан тушиб елкачасига қўлим билан секингина уриб ҳазиллашганимни айтардим ва ўзим билан олиб келган ҳар хил пишириқлар, конфетлар билан уни меҳмон қилардим..
Эсимда қиш ойи эди. Мехрибонлик уйи ҳовлисида болалар учун қордан пастроқ тепалик ясаб бердим. Шишириладиган чана ҳам сотиб олиб келиб бердим..Болалар жудаям хурсанд эдилар. Аксига олгандек тепаликдан чанада учаётиб ўша қизча йиқилибди. Тўғрироғи болалардан бири уни итариб юборган шекилли уни қўлчаси синибди. Тарбиячилар эса буни билишмабди. Ўша куни уйга кайфиятим йўқ ҳолда келдим. Рафиқам мендан нега кайфиятим йўқлигини сабабини сўраганида , мен бўлган воқеани гапириб бердим. Рафиқам ҳам жуда ўша қизчага ачиниб қолди. Биз иккаламиз ўша қизчага ипсиз боғланиб қолгандик.
Худога шукрлар бўлсинки ўша қизчани қўлчаси тез кунда тузалиб кетди. Лекин шундан сўнг ўша қизчани бу меҳрибонлик уйида кўрмадим. Эшитишимча уни шаҳарни нариги четидаги меҳрибонлик уйига ўтказишибди. Аммо шу билан бу тарих тугамади. Тўғрироғи тарих ажойибона тарзда поёнига етди. Мен болалар боғчасидан ишдан эртачироқ чиқиб ўғилчамни олиб келиш учун боғчага бордим. Ҳар доимгидек кийиниб ечиниш хонасида кийимларини кийдириб олардим. Ташқари совуқ. Бир пайт қарасам ўша сариқ қизча кириб келса бўладими. Бу учрашувни иккаламиз ҳам кутмагандик тўғриси. Мени бирдан таниди ва югуриб келиб бўйнимга осилиб олди.......


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤47👍16
ДОРИХОНАГА ЧИҚҚАН ОНА...
(ибрат учун ёзилган хикоя)

Бугун мен учун дам олиш куни эди. Хеч тургим келмасди. Ташкари жазирама иссик, нафас олишга одам кийналади. Уйгондимда, урнимдан турмасдан пултни олиб телевизорни кушдим. Жойимда ётган холда телевизор куришда давом этардим. Ташкарига факат кеч тушганда чикса бииоз яхши эди холос. Салкин тушиб коларди. Кундузи эса факат душ кабул килиб ётиш мазза эди.
— Ўғлим, мен дорихонагача бориб келайчи, охирги таблеткам колибди!- деди онам ёнимга келиб.
Мен эса туришга эриниб, ташкарига иссикка чикишни хохламасдан:
— Майли онажон, бориб келенг, узим борардиму сал мазам йук!- дея бахона килдим.
Онам якинда саксон икки ёшини нишонлаганди. Лекин онам хали бакувват эди. Узи мен ишда пайтим хам магазинга чикиб нон, сут олиб келарди. Хатто кайтгунча соядаги скамейкада кушнилар билан бир огиз гаплашиб хам оларди. Уларда хам хар куни хар хил янгиликлар бор эдида. Бу янгиликларни каерда олишарди хайронман.
Чикиш эшигини ёпганча онам чикиб кетди. Мен эса онамни кетишини назорат килиш учун балконга чикдим. Хаммаси яхши онам уйдан чикиб дорихона томон секин аста жунади. Мен эса сигаретамни чекдимда, иссикдан кочиб уйга салкинга кирдим. Яна диванга ётиб олиб телевизор куришда давом этдим.
Орадан тахминан бир соатлар вакт утди. Онамдан эса хали дарак йук эди. Дорихона хам унчалик узокмасди. Бориш келиши учун орада утган вакт етарли эди. Балким сояда кушни кампирлар билан сухбатлашиб колдими? Урнимдан турдимда, хавотир олганимдан яна сигаретни ёкиб балконга чикдим.
Йук хаммаси яхши. Хавотирга урин йук. Ана онам келяпти экан. Онам келгунларича бирор нарса пишириб куйсаммикан? Онам яна уриниб ётмасин деб эшикни замогидан очиб келдим. Ва яна балконга чикдим. Жазирама иссик секин аста пасая бошлаганди.
— Углим мен келдим!- деган онамни овози эшитилди.
— Яхши онажон, келдингизми...балки бирор нарса пишириб берарман сизга?- дедим.
— Майли углим пиширсанг пиширакол!- деди онам.
Кулимдаги сигаретни учирдимда, балкондан хонага кирмокчи эдим, телефоним кунгироги чалинди. Чунтагимдан олдимда:
— Алло, эшитаман...
— Хайрли кун. Капитан Мирзаев сизни безовта киляпти. Ойсара Каримова сизга ким булади?- дея савол беришди.
— Онам булади. Нима гап тинчликми?- дедим.
— Ун иккинчи дорихона олдига тез етиб келинг! Дорихона каердалигини биласизми?- деди.
— Албатта биламан, у ерда нима булди агар сир булмаса?- дедим.
— Сизни онангиз шу ерда...хозирни узида етиб келинг!- деди.
— Кечирасиз бу мени онам эмас, мени онам уйдалар. Сал у ёг бу ёкка караб кунгирок килиш керак!- дедим жахлланиб.
Телефонимни кизил тугмасини босиб куйдим. Хамма жойни ёлгончилар босиб кетганми...товба. Бир пайт телефоним яна жиринглади. Кутармадим, бир учиб яна чалаверди. Кутардим.
— Телефонни учирманг. Дорихонага тез етиб келинг, онангиз шу ерда. У афсуски вафот этди.- деди.
— Мен сизга айтдимку, мени онам уйда деб. Нега тушинмайсиз. Сиз адашдингиз!- дедим .
— Мен кулимда онангизни паспортини ушлаб утирибман, шу паспортни ичида сизнинг телефон ракамингиз бор экан!- деди.
— Балким йукотиб куйгандир, бир дакикадан сунг кунгирок килинг мен хозир онамдан сураб кураман!- дея учирдим.
Балкондан хона ичкарисига кирдим.
— Онажон,- залга кираверишда онамни чакирдим.
Кизик залда йук.
— Онажон тасаввур килаяпсизми?- ётокхонага кирдим. У ерда хам йук.
— Онажон, каердасиз?- дея бакирдим.
Уйни барча хоналарини излаб чикдим онам йук эди. Хаттоки пастга тушиб подьезд эшикларигача караб чикдим тинч эди хаммаёк. Ажабланарли хол эди.
— Онажон, - яна каттикрок бакирдим.
Бир пайт телефоним яна жиринглади.
— Алло,- секин жавоб бердим.
— Уйдан чикдингизми?тез етиб келинг сизни кутяпмиз!- деди.
— Боряпман!- дедиму уйдан чикдим...

Онангизни борида кадрига етинг. Зеро кейин кеч булиши мумкин. Аллох барча оналарни уз панохингда асрагин.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29😢17👍10
Бир аёл қисмати ёхуд иккинчи хотин.

Майин эсаётган баҳор шамоли дераза олдида ўтирган Мадинанинг гўзал юзларини силаб ўтар, интизор қалбига сурур бағишларди. Болалар уйқуга кетишган, ҳовли сув қуйгандек жим-жит...
Шу маҳал эшик қўнғироғи чалинди. Мадина эса шошилганча эшикка югурди. Дарвоза ортида интиқ кутгани, суйган ёри, ҳатто ўзидан ҳам қизғонадиган инсони турарди. Абдураҳмон... Мадинанинг у билан турмуш қурганига етти йил бўлди. Икки нафар ширингина қизлари ва ёлғизгина, шумтака Умар исмли ўгиллари бор. Дарвозани очгач Мадинанинг юзларига табассум югурди, кўзлари қувончга тўлди. Иккалови бирга стол атрофига ўтиришди. Абдураҳмон анчадан бери айтолмай юрган гапини айтиш учун оғиз жуфтлади. Сўнгра рафиқасининг қўлларини маҳкам ушлаб "Мадина, мен сени жуда ҳам яхши кўришимни биласан. Ва ҳамиша шундай бўлиб қолади. Биз Аллоҳ таолонинг барча оятларига иймон келтирганмиз, таслим бўлганмиз", деди. Ва "Агар етимларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами никоҳлаб олинг" оятини қироат қилди. Мадина араб тилини билмаса-да, аммо бу оятнинг маъносини яхши биларди. Бирдан юзидаги табассум таҳлика ва қўрқув гирдобига ғарқ бўлди. Рашк ҳисси бутун вужудини қоплаб олди. Абдураҳмон таслим бўлмай, сўзини давом эттирди. “Шукрки, иқтисодий шароитимиз жуда ҳам яхши. Аллоҳ бизга кўп неъматлар берди. Бир ўртоғимнинг синглиси тўртта боласи билан ажрашди. Эри Россияга ишлаш мақсадида кетган, аммо умуман пул юбормас экан. Ярим йил аввал телефон орқали қайтиб келмаслигини айтган ва талоғини берган. У аёл жуда қийналиб яшаяпти. Мен унга...” Абдураҳмон Мадинанинг қаттиқ йиғисидан сўзларини йўқотиб қўйди. Кўзёшларини артиб, уни овута бошлади.
Мадина бўлса, эрининг меҳрибончилигини кўриб, ундан айрилиб қоладигандек баттар йиғларди. “Асло, асло ундай бўлмайди”, дерди ўзига-ўзи. Югуриб хонага қамалиб олди. Оят ҳақида фикр қилдию, таслим бўлгиси келмади. Суйганимни ким биландир бўлишиш... “Йўқ, мен бунга йўл қўймайман. Ҳеч қачон йўл қўймайман. Керак бўлса ўша аёлни уйига бориб жанжал қиламан”, деди.
Орадан бир-икки ой ўтди. Мадинанинг “Агар унга уйлансангиз мени ҳам, болаларни ҳам ҳеч қачон кўрмайсиз”, деган таҳдидидан чўчиган Абдураҳмон таваккал қилолмасди. Ва бу фикридан бутунлай қайтди.
Уйда бу ҳақида бошқа гап очилмагач, Мадина ҳам хотиржам яшай бошлади. Лекин эрини кўп назорат қилар, барибир ич-ичидан бироз қўрқарди.
Орадан яна уч йил ўтди... Улар яна бир ўғилли бўлдилар. Бир куни Мадина ярим тунда телефон қўнғироғидан чўчиб уйғониб кетди. Абдураҳмон бўлса ҳали ҳам уйга келмаганди. Титраганча телефонга жавоб бераркан, юзлари қўрқув ва даҳшатга тўлди, бақириб йиғлай бошлади.
Абдураҳмоннинг автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабардан танасида жон қолмагандек эди гўё. Ҳа, Абдураҳмон вафот этганди. Суйгани, қизғонгани, қалбининг азизи, ёри энди уни бутунлай ташлаб кетганди. Тонгда унинг жонсиз танасини қабрга қўйишди. Энди Мадинанинг синовли кунлари бошланди. Қурилиш моллари ишлаб чиқарадиган корхона ҳам касодга учради. Улар яшаб турган ҳовли ҳам банк томонидан олиб қўйилди.
Ёлғиз қолган Мадина тўрт фарзанди билан ноилож акасининг уйида яшай бошлади. Ишга кирди. Бироқ эртаю-кеч ишласа ҳам болаларининг эҳтиёжларига етарли пулни топишга эришолмасди. Келинойиси ҳар икки куннинг бирида бир баҳона билан жанжал чиқарар, болаларини урар, камситар эди.
Мана бугун ҳам шундай бўлди. Аммо бугунгиси ҳаммасидан ўтиб тушганди. Шундай аламлар ичида кеч ҳам кирди... Мадина ярим тунда таҳажжудга уйғонди. Болалар эса уйқуда... У аёл киши ёлғизликда жуда ожиз ва кучсиз эканлигини ўйларди. Абдураҳмон вафот этганда, бошқасига турмушга чиқиши хаёлига ҳам келмаган эди. Орадан икки йил ўтди. Ундан кейин мана уч йил ўтди. Аммо ҳозир... Фарзандларига меҳр берадиган, уларни бағрига оладиган бир инсонга жуда муҳтожлигини ҳис этиб турарди. Лекин ёши ўттиз тўртда. Бу ёшида унга ким ҳам уйланиши мумкин, яна тўртта боласи билан. Аллоҳ таолога ёлвориб, дуо қилди........


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37👍7😁2🤔1
Кўзларига ёшга тўлиб, Унга дардларини арз қилди.
Эртасига кеч бўлганда ишдан қайтаркан, акасининг "Мадина сенга муҳим гапим бор, гаплашиб олишимиз керак", деган сўзлари Мадинани янада чўчитиб қўйди. Яна нима бўлди экан? Келинойим яна жалжал қилдимикан? Илоҳим тинчлик бўлсин-да деб ўйлади. Аммо акаси Мадина билан унга келган совчи ҳақида гаплашмоқчи эди.
Мадина бу ҳақида эшитиб ҳайрон қолди, энди фарзандлари тарбиясига вақт ажратишини, атрофдаги эркакларнинг "Боши очиқ аёл" деган хаёл билан ҳар хил қарашлар қилишларидан қутилишини орзу қилди. Бунга дарров розилик бермоқчи эди, аммо... Бўлажак куёв Мадина билан гаплашиб олмоқчи экан.
Учрашув уйда бўлди. Бўлажак куёв юзидан яхши одам эканлиги сезилиб турадиган киши эди. У гап бошлади: «Очиқ айтаман, менинг оилам – аёлим, фарзандларим бор. Аммо сизга савоб умидида уйланмоқчиман. Имконим етганича адолат қилмоқчиман. Лекин буни яшириб юришни истамайман, чунки яширсам адолат қилолмаслигим аниқ. Хотиним ҳали бу ҳақида билмайди. Унга бугун айтаман. Агар жуда тўполон қилиб, қаттиқ қаршилик қиладиган бўлса... Иложим йўқ. Мен аёл кишидан қўрқмайман, бу масалада унинг розилиги шарт эмаслигини ҳам биламан. Аммо муаммолар-у, тўполонларга тоқатим йўқ. Биламан, бундай нарсалар бўлиши аниқ. Фақат ҳаммаси розилик билан бўлса, адолат қилишим ҳам осон бўларди, жанжаллар ҳам бўлмасди”.
Бу гаплар Мадинани эсанкиратиб қўйди. Кўп йил аввал ўзининг ҳаётида бўлган воқеа ёдига тушди. Туни билан қилган ишига тавба қилиб, йиғлаб чиқди. Гуноҳини эътироф этиб, тонгга қадар кўзлари ёшланди. Аллоҳга “У аёл ҳам менга ўхшаб йўл тутмасин, илоҳим рози бўлсин”, дея ёлворарди. Йиғлай-йиғлай ухлаб қолди.
Тонгда кўзларини очаркан, улардан бедорлик ва йиғи асорати сезилиб турарди. Аммо бу кўзларни қувонтирадиган хабарни эшитиб, Аллоҳга ҳамдлар айтди. Анчадан бери унинг юзларини тарк этган табассум яна чеҳрасида акс этганди. Чунки унга уйланмоқчи бўлган кишининг аёли эрига розилик билдирган эди. Ҳақиқатда, у Роббисининг оятларига таслим бўладиган, эрига итоатли муслима аёл эди. Ўзига ўхшаган бир муштипарнинг елкасига тушган қийинчиликларнинг ниҳоя топишига сабачи бўлишни шараф деб билди. Қандай ҳам меҳрибон қалб соҳибаси! Қандай ҳам итоатли аёл! Аслида, ҳақиқий муслима аёл шундай бўлиши керак...
Улар ҳозир қандай яшаяпти дейсизми? Тўғри улар орасида ҳеч бир муаммо йўқ деб айтолмаймиз. Ахир ҳаёт синовлардан иборат. Ҳамма оилада ҳам кичкина бўлса ҳам кўнгилсизликлар бўлиб туради. Аммо, Аллоҳнинг оятига таслим бўлган қалбларгина хотиржам бўладилар. Улар мана шу хотиржамликни ҳис этиб яшамоқдалар.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30👍12🤔3😁2
Ўн йил кутилган мактуб

Қиз йўлдаги чақир тошлар нозик шиппагидан ўтиб, оёғини тилишига қарамай елиб бормоқда. Бугун бир ой тўлди. Азамат бир ойдан сўнг почтага боришини, юборган мактубини олишини тайинлаган. Почта сой оралаб чиқилса, унча узоқ эмас. Фақат онаси холасиникидан келгунча бориб келса бас. Қизгина Азаматсиз яшолмайди. Азамат ҳам шу: армияга кетгунча кун бўйи қизнинг маҳалласидан нари кетмади. Афсуски, фақат сувга чиқиш баҳонасида бир муддат кўришиб олишарди. Шундаям гаплашиш қаёқда? Қишлоқ жой бўлса… Эҳ, севги қурғур бунча шоштирмаса? Илк мактубнинг гашти бошқачамикин ё?
Феруза почтага кирибоқ рўпарада ўтирган –қошлари ингичка терилган, лаблари қизилга бўялган нозиккина қизга кўзи тушди. Бу қиз ҳақида орқаваротдан эшитган: болалигида ота-онаси ажрашгач, онаси билан шаҳарга кетган экан. Яқинда онаси вафот этиб, отаси қишлоққа қизини олиб келибди. Қиз хушмуомала ва чаққон бўлгани учун маҳалла оқсоқоли уни почтага ишга қўйибди. Бунинг устига Азаматларга ён қўшни. Феруза ийманибгина, ўзига хат келган-келмаганини сўради.
—Так, бир минут, -қиз қошларини чимириб, хатларни текширди. – Сизга ҳеч нима йўқ.
Ферузанинг ҳафсаласи пир бўлди. Оёғини базўр судраб уйига қайтди. Янаги ҳафтани кутгунча нақ бир йил ўтгандек туюлди. Ҳа, бу сафар аниқ мактуб олади. Ҳали, аччиққина қилиб жавоб ёзсинки… шунча интиқтиргани учун! Почтага боргач, яна ўша қизга кўзи тушди. Бу сафар танишиб ҳам олди. Исми Зарина экан, ёши қизникидан биттага катта.
—Афсуски, хат йўқ, -қизнинг муддаосини эшитган Зарина бошини сарак -сарак қилди, -Азамат акадан кутаяпсизми?
Феруза ярқ этиб унга қаради.
—Ҳа… Қаердан билдингиз?
—Вой, Азамат акадек йигит кимни севишини билмасак ўлибмизми? Биз ҳам қишлоқда янги эмасмиз.
Феруза бу янгилик бутун қишлоққа маълум бўлгандек уйига бошини эгиб қайтди. Келаси ҳафта ҳам, ой ҳам почтага қатнашидан фойда бўлмади. Ким билади, балки йигит ёзган хатлар адашиб бошқа жойга кетгандир. Ахийри ўзи хат ёзишга киришди.
—Шу хатни жўнатсангиз, -Феруза Заринага қимтиниб конвертни тутқазди, -Ўзи Азамат акадан хат келаяптими?
—Ҳа, кўп келади. Ота-онасига дарров етказиб бераман. Кейин…
—Нима кейин…
—Буни айтиш менга ноқулай-да…
—Айтаверинг, бемалол.
—Бир-иккита қизнинг номига ҳам келади, олиб кетишади.
Феруза довдираб қолди.
—Ким… кимларнинг номига?
—Буни айтолмайман, касбим йўл қўймайди. Узр.
Қиз уйга маҳзун алфозда қайтди. Шундан сўнг почтага бошқа бормасликка аҳд қилди. Ахир ишонган Азамати шундай қилиши мумкинми? “Биргина сени севаман”, дерди-ку, “Осмонимдаги ферузам” деб атаганлари наҳотки ёлғон бўлса? Наҳотки… наҳот, севги бир зумлик, сўнг унутилгич…
Орадан ойлар ўтди. Бу орада Ферузага ярим энлик хат ҳам келмади. Қиз энди севги масаласига нуқта қўйиб, бор эътиборини ўқишга қаратди. Отасининг оқ фотиҳасини олиб пойтахтга йўл олди. Насибаси қўшилган экан, тиббиёт билим юртининг талабасига айланди. Ўтмишда қолган юрагидаги доғни йиллар ювиб кетмади, қайтанга у катталашиб бораверди. Шу сабаб севги изҳор қилган йигитларнинг бирортасига кўнгил қўёлмади. Энди унинг ёри –шифокорлик, оиласи эса касалхона эди. Биринчи курслигида Азаматнинг ҳарбийдан қайтганини эшитди. Аммо қизни излаб келмади. “Демак, рост экан, мендан кўнгли совугани аниқ”, тан олди Феруза. Қишлоққа таътилда борар, шунда ҳам Азаматга дуч келиб яраси тирналишини истамас; тезда шаҳарга қайтарди. Энг азоблиси учинчи курсдалик пайти бўлди. Дугонасидан Азаматнинг уйланаётгани ҳақидаги хабарни эшитди.
—Кимга? –базўр сўради Феруза. Аммо шу он бу ҳақида суриштириб, ўзига жабр қилаётганини англадию, берган саволининг жавобини тинглашни истамади.
—Ўша мактуб ёзган қизларининг биригадир-да, майли, бахтли бўлсин!
Азамат ҳақида айтган сўнгги гапи шу бўлди.
Тиббиёт ўзини фидо қилишни талаб қилади. Бу сўзлар Ферузага аталган эди. У ўзининг ёнган кўнглини шикасталарга фидо қилди. Шу тариқа, дардини унутди. Ёши ўттизга қараб кетсада, турмушга чиқиш сўзи луғатида йўқ эди. Ота-онаси гапира-гапира фойдаси йўқлигини тушуниб, қизни тинч қўйишди. Шаҳарда Феруза тинч: ҳеч ким уни ғийбат қилмайди, ортидан гапирмайди. Иложи бўлса, кечаю кундуз шифохонада...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36👍4🔥2
Азаматни ҳар куни туш кўради: ўша сойда биринчи марта дала гулларини қўлига тутқазган онни қайта-қайта кўраверади.
Бир куни касалхонага оғир аҳволдаги беморни келтиришди. Феруза бош врач сифатида дарҳол кўрсатмалар берди. Бемор эркак 35 ёшлар атрофида, автоҳалокатга учраганди. Юзи қонга беланган, зўрға нафас оларди. Ҳайриятки, уни сақлаб қолишди. Операциянинг ижобий ўтганини этишган Феруза ҳам одатига кўра, беморнинг ёнига кирди. Палата эшигини очдию, кўзларини шифтга қаратиб ётган… бир одамнинг… жудаям таниш одамнинг қаршисидан чиқди.
—Азамат…
Бу шивир шунчалик паст товушда айтилсада, бемор эшитди. Ўша овознинг эгасини ҳам дарҳол таниди. Танидию…
—Сен…
Феруза йиғлаб юбормаслик учун палатадан тезда чиқиб кетди. Аммо чидолмади. Хонасига кириб, ўкраб йиғлади. Сўнг унинг олдига бошқа кирмади. Аммо ҳамкасбларидан аҳволини суриштириб турди. Тузалиб бораётганини эшитиб, кўнгли таскин топарди. Аммо негадир уни кўргани ҳеч ким келмади. Кейин билса, оиласи қишлоқда экан, Азамат уларга хабар беришни истамабди. “Сиқилишмасин”, дегандир-да ўйлади Феруза.
Лекин орадан бир ҳафта ўтиб, унинг палатасига бир аёл келди. Феруза уни узоқдан кўрди. Чиқишини бир четда кутиб турди. Бу аёл унинг рафиқаси эканлигига ишонар, ичидаги бир нима унинг қандай эканлигини кўришга ундарди. Ўн йил давомида унинг қалбида рашк туйғусини тутатиб келган одам билан ниҳоят кўришади. Ўн дақиқалардан кейин аёл палатадан чиқди. Юзлари оқарган, мадори йўқ эди. Феруза унга синчиклаб қаради: қошлари ингичка терилган, лаблари қип-қизил бўялган. Нозиккина жуссаси ўзини анча ёш кўрсатади. Зарина… бу ўша почтачи қиз.
Кимдир унга тикилиб турганини сезган Зарина ҳам ярқ этиб ён тарафига қаради. У ҳам Ферузани бир зумда таниди: у деярли ўзгармаган, ўша ўзи ҳасад қилган, Азаматнинг ақл хушини олган -лаби устига қўндирилган холи ҳам ўша-ўша эди.
—Феруза… –Зарина қуйилиб келаётган кўз ёшларини тўхтатишни истамади. –Ниҳоят учрашдингларми? Мен тортиб олган Азаматни Худонинг ўзи қўлингга топширибди-ку! Мен ношуд эса…
Феруза уни хонасига бошлади. Заринага сув бергач, у Ферузанинг қўлларидан ушлади:
—Мени кечир, Феруза… сенга ноҳақлик қилдим. Севгим учун курашаяпман, деб ўзимни овутдим. Аммо… барини айтишим керак. Ўшанда… ўшанда биринчи марта ёнимга келганингда, тиззамда турган Азаматнинг мактубини сендан яширдим. Чунки уни яхши кўрардим. Қишлоққа келган кунимоқ севиб қолгандим. Армиядан биринчи бўлиб сенга хат ёзибди. Мен аламимдан хатини очиб ўқидим. Сенга айтган ишқ тўла гапларидан ичим ёнди. Бу муҳаббатни сенга беришни истамадим.
Феруза кўзларини катта-катта очганча, гўё туш кўраётгандек ёки Зарина бу гапларни унга таскин бериш учун айтаётгандек туюларди. Ахир қанақасига? Азамат… наҳотки, Ферузага хатлар ёзган бўлса?!
-Кейин яна кўп хат келди. Бари сенинг номингга. Уларни ўқирдим ва яшириб қўярдим. Бир куни унга хат олиб келдинг, эсингдами, Феруза? Ҳа, уни жўнатдим, фақат ўзим ёзиб жўнатдим. Сенинг номингдан ёздим! Ўша пайтлар нақадар худбин эдим, Феруза? Хатда бошқасини севиб қолганингни, уни унутишингни сўраб ёздим. Азамат шундай бўлсада, сенга хат ёзаверди, ёзаверди! Охири яна номингдан хат ёздим. Бу гал севганинг билан шаҳарга ўқишга кетаётганингни, унга турмушга чиқишингни айтдим.
—Ахир… нега?! Наҳотки шундай қилишга қўлинг борди, Зарина? Мен… менинг қанчалик қийналганимни била туриб?
—Мени тингла, Феруза. Азаматнинг айтган гаплари ҳам етади, сен ҳам дилимни яралама. У армиядан қайтгач, тушкун аҳволга тушиб қолди. Онасига яқин бўлиб олгандим, ҳар куни уйларига чиқиб, ишларида қаралашардим, кўзларига яхши кўринишга уринардим. Азамат кимга уйланишнинг фарқи йўқ, дегач онаси мени танлади. Осмонларда учардим, энди Азамат меники, деб! Аммо адашибман. Ўн йил давомида Азамат асло меники бўлмади. У доим сени ўйлаб яшади… қийналиб яшади. Тақдирни жазосини кўрки, Аллоҳ менга фарзанд ҳам ато этмади...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29🔥5👍3
—Сен… оҳ, Азамат!
—Яқинда сенга ёзган мактубларини яширган жойимдан топиб олди. Уни йўқотишга қўлим бормаганди, унда соҳир туйғулар мужассам эди. Сўнг… қилган қилмишларимни тан олдим. Ўзим ҳам қийналиб кетгандим. Азамат акам уйдан чиқиб кетди. Роса изладим, шаҳарга –сенинг ёнингга кетганини таҳмин қилдим. Сўраб-сўраб топганим шу ер бўлди…
Феруза шилқ этиб стулга чўкди. Унинг кўзига Зарина ҳам, касалхона ҳам кўринмас, ўтган ўн йил давомида нафрат билан севган ёрининг ўз каби азобда яшагани ҳақида ўйларди.
—Мана… –Зарина унга бир даста хат тутқазди, -мен ишимни яхши бажаролмадим. Мактубларни ўн йил куттинг, кечикдим. Энди ол… Азамат акага фақат сен кераксан.
Феруза мактублари бағрига босиб, узоқ йиғлади. Зарина хонадан чиқиб кетганини ҳам сезмади. Сўнг ўрнидан турди-да, Азаматнинг палатаси томон йўл олди…
У мактубларни ўқишни жуда истар, аммо аввал унинг соҳибини кўришга муштоқ эди..


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍21❤13🤔9🔥4
УМИД (ҳикоя)

- Оббо , оғайни заб кебсан-да,- деди Азиз, - лекин ҳизматчилик, кўрмайсанми шу вақтда чақирув бўлиб қолди. Тўғрисини айтсам, бу бемор онахон худди ўзимни онамдек бўлиб қолганлар. Шунинг учун сал тоблари қочса ҳам дарров чақиринглар деб фарзандларига тайинлаган эдим.
Мен Азизнинг гапларига бошимни силкиб маъқуллаб кетяпман. Яп- янги олинган машинам қишлоқ кўчасида учиб кетяпти. Аслида бу ерни қишлоқ демасаям бўлади. Йўллари чиройли асфальтланган, икки четига жуда чиройли қилиб манзарали дарахтлар ўтказилган , солинган уйлари бири биридан файзли тоғли ҳудуд. Қисқача айтганда, нақд курортнинг ўзгинаси. Мен Азиз билан анча йиллар олдин ҳарбийда танишганман. У вақтлар олови ичига сиғмаган бўз бола эдик. Лекин дўстлигимиз йиллар давомида тобланиб , мустаҳкамланиб борди. Гарчи соҳаларимиз бошқа бўлса ҳам жуда яхши чиқишамиз. Биз туфайли аёлларимиз ҳам анчайин қалин дугона бўлиб олишгани рост.
Ўтган хафта Азиз "Умид , таътилга чиқдим, бир келсанг-чи?!" деб қилган қўнғироғи сабабли ҳозир шу ердамиз. Таътилдаман деган дўстим таътилидаям жони сарак. Майли, бу дунёда кимгадир фойдаси тегиб яшашни ўзи бахт.
Хаёлимни Азизни овози бузди:
- Иии, оғайни машинангни тўхтатвор, ану аёл танишим, йўлимиз бир, олакетайлик.
Машинани у кўрсатган аёлнинг ёнига бориб секинлатиб тўхтатдим. Яхшигина кийинган, бошига рўмолини томоғлари билан чиройли қилиб ўраб олган, кўзида каттагина қора кўзойнак тақиб олган аёл етти ёшлар чамасидаги болани қўлидан ушлаб туриб бизга ҳайрон боқди.
- Машинага чиқвуринг синглим , ман Азизман, танимадизми?
Аёл қўлини кўксига қўйиб нимадир дегандек бўлди. Афтидан салом берди шекилли.
Азиз чаққонлик билан машинанинг орқа эшигини очиб уларга мулозамат қилди. Аёлнинг юзи яхши кўринмасди.
Ҳа синглим, тинчликми, ҳозир тушлик вақтида марказда нима қилиб юрибсиз?- Азиз хушфеъллик билан саволга тутди аёлни.
- Тинчлик, манабу кичкинтойимни эркалиги деб- ...
... Аёлни овозини эшитиб тормозни босишдан ўзимни базўр тўхтатиб қолдим. Бу ... мени неча йиллар даъвомида ўтларга солган ... Комиланинг овози эди. Мен беш йил қидирган, ўн беш йилдан бери бир нафас унутмаган Комиланинг, менинг Комиламнинг овози эди.
Мен уни мактаб давридан яхши кўрардим. У биздан икки синф пастда ўқирди. Бениҳоя чиройли қиз бўлганлиги учун жуда кўп йигитлар унинг ошиғи эди . Хатто қўшни мактабнинг ўзига ишонган олифта йигитчалари ҳам мактаб атрофида ўралашганлари ўралашган эди . Мен Комиланинг нафақат хусни, балки заковатига, зеҳнига ҳам шайдо эдим. Вақт ўтиб, унинг ҳам менга бефарқмаслиги маълум бўлди. Хуллас , мактабни битириш арафасида унинг ваъдасини олган эдим. Ўша йили институтга киролмагач, ҳарбий ҳизматга жўнаб кетадиган бўлдим. Уйдагилар барча гаплардан хабардор эдилар. Менга гап орасида икки йилдан кейин тўй деб шаъма қилиб қўйишар эди.
Икки йил ўтиши қийин бўлмади. Уйдан ва Комиладан кўнглим тўқ эди. Биз хат ёзишиб туришар ва бир биримизга қаттиқ ишонардик.
Ва ниҳоят , уйга хам қайтадиган бўлдим. Бир олам умид билан уйга қадам қўйганимда, мени шумхабар кутиб турар эди. Комила ота- онаси билан холасининг тўйидан қайтаётганда автоҳалокатга учрабди... Онаси ...воқеа жойида вафот этибди. Отаси ва Комила касалхонада экан. Комиланинг аҳволи оғир эмиш. ...
Комиланинг ёнига саккиз кун деганда кира олдим.
Мен уни дафъатан таний олмадим. Ранги докадек оппоқ, бир сўз айтишга мажоли йўқ эди. Шу вақтгача икки марта операция қилишибди. Мен оҳиста унинг ёнига бориб кровати ёнига чўккаладим. Секин қўлини кафтларим орасига олдим. Унинг кўзларидан икки томчи ёш сизиб чиқди. Нимадир демоқчи бўлди , лекин гапира олмади. Назаримда ойим дегандек туйилди... Унга жавоб беришга ожиз эдим.
Орадан бир йил ўтди.
Уйдагиларнинг талабига кўра Комилага тўйдан гап очдим. У ёқ бу ёқдан гапириб , маъюс кўнглини кўтариш мақсадида ярим хазил, ярим чин тегишдим.
- Коми, биласанми қизим бўлишини роса ҳохлардим. Билмадим , ҳамма оғайниларим ўғлим , ўғлим дейишади, лекин мен барибир қиз болани яхши кўраман. У оппоққина , кўзлари мунчоқдек,


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29👍5
​​​сочлари қўнғироқдек...
Кўзим Комилага тушиб қолди . Унинг кўзларида ҳазин бир маъюслик муҳрланган эди. Мен гапиришдан тўхтаб , довдираб қолдим. Ўртага ноқулай жимжитлик тушди.
-Комила хафа бўлдингми, ану синфдошим Содиқ Ҳасан-Хусан фарзандли бўлибди-да, шунга ...
Бироз вақт ўтгач, Комила оҳиста сўзлай бошлади.
- Умид ака, уч кундан кейин Москвага учяпмиз дадам билан. Биласиз , уларни оёқлари оғрийди . Ўша аварияда ...
У гапира олмай бўғилди. Хуллас улар икковлари москвалик таниш шифокорда даъволанишар экан.
Биз хайрлашдик...

...Ва уни бошқа кўрмадим.

Кейинчалик , билсам уйларини сотиб, Германияга кўчиб кетишган экан.

Комилани кўп изладим. Ахири умидимни узганимдан кейин Лобарга уйландим. Бахтимга Лобар жуда яхши турмуш ўртоғи бўлди. Икки ўғлимдан кейин қизчалик хам бўлдик.

- Оғайни , тўхтат деяпман, нима ухлаб қолдингми,- Азизни овозидан довдираб машинани тўхтатдим. Азиз Комилани машинадан тушишига ёрдамлашиб юборди,
- Яхши боринг, окага салом денг.
Комила хўп дегандек бош ирғади ва "раҳмат" деб йўлида кета бошлади. Мен эса ишқилиб Комила мени таниб қолган бўлмасин-да, деб юрак ховучлаб турибман. Менимча, у мени танимади. Ўзи Азиз бир йил кўрмаганига зўрға таниди-ку, Комила мени ўн беш йилдан бери кўргани йўқ. Йиллар ўз имзосини қолдиргани аниқ, албатта.
Азиз ўриндиққа жойлашгач, унга савол назари билан қарадим.
- Ким бу, ўғилчаси ширингина экан.
- Ўғилчаси эмас , набираси.
- Тушунмадим, қанақасига?
Ҳайратим ошиб сўрадим Азиздан.
- Э , оғайни, буни тарихи узун. Бу аёлнинг исми Комила . ( Бу исмни умримни сўнгги дақиқасига қадар унутмасман) . Бизнинг қишлоққа келганига салкам бир йилча бўлиб қолди. Тўғрироғи, окага турмушга чиққанига. Оканинг аёллари уч йилча аввал оламдан ўтгандилар. Ёлғиз қизлари отасидан кўпда хабар ололмаганлиги учун отасини Комилага уйланишга кўндирибди ахири. Оканинг яна бир ўғли ҳам бор , лекин касб тақозосига кўра чет элда ишлайди. Халиги бола эса ўша ўғилнинг фарзанди. Булар билан яшайди хозир. Ока жуда яхши инсон. Кўп йиллар пойтахтда нуфузли идораларда ишлаган, ҳозир она қишлоғига қайтиб келган.
- Нега Комила ёшроқ кишига турмушга чиқмаган? - секин луқма ташладим Азизга.
- Умид , бу бировнинг сири-ку, лекин майли сенга айтаман. Комила неча йиллар аввал автоҳалокатга учраган экан, шунинг оқибатида шунча йил турмуш қурмабди, сабаби ... У фарзанд кўролмайдиган бўлиб қолган экан. Буни тасодифан уни тиббиёт картаси қўлимга тушиб қолганида билиб қолдим...
Мендан совуқ тер чиқиб кетди... Демак , Комила мени бахтли бўлишим учун ўз бахтидан воз кечган эканда. Машинани секинлатиб йўл четига тўхтатдим. Ҳайрон бўлган Азизга қараб:
- Сув олиб чиқай, жуда сувсадим - дедим. Биз баравар машинадан тушдик. Кўча юзидаги дўкондан муздек минерал сув олиб чиқаётиб қаршидаги "Умид ғунчалари" деб ёзилган байнер илинган бинога кўзим тушди . Бино жуда чиройли дизайнда безатилган эди. Буни сезган Азиз тушунтириш берди. Бу ҳалиги Комила келиннинг ижодиёт маркази. Юздан ошиқ ўқувчиларга ўн хил йўналишда таълим беришади. Бу ерда яна етти мураббий ишлайди. Комила уларга директор.
Азизнинг сўзлари қулоғимга узоқдан эшитилаётгандек туйилар, икки кўзим "Умид ғунчалари" деган ёзувда эди. Умид... Комила мени унутмаган эканда. Унутмабди...
Ахири Азизнинг уйига етиб келдик. Дарвозадан кирар эканмиз узоқдан қизим :
- Адажон ! деб югуриб кела бошлади. Уни етаклаб юрган Азизнинг катта қизи қизим менга яқинлашгач ,кўнгли ҳотиржам бўлиб ортига қайтиб кетди
- Адажон, хув анетта балула бор экан, ман уларга нон ушо бердим- қизимни гапи тугамасди. Қалдирғочга ўхшаб вижир-вижир қилиб чуғурлаётган уч ярим яшар оппоқ, кўзлари кўзмунчоқдек, сочлари қўнғироқдек қизимни бағримга босдим. Ҳар доим уни бағримга босганимда "тақдиримни туҳфаси" деб эркалардим. Ҳозир уни "тақдиримнинг ва Комиланинг туҳфаси " дедим шивирлаб ва кўтариб осмонга тутдим.
Қизим қиқирлаб куларди . Уй ичидан Лобарнинг:
- Комилаааааа! Қизим ! Қаёқдасан Комилааа ! - деб чақиргани эшитиларди...

Хазонрезги


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸​​‌Ассалому Алайкум дилга яқин, яхши инсонларим!🌸

☘
Умримизнинг яна бир қайтарилмас тонгги муборак ва ҳайрли бўлсин!

Омонат дунёда омон бўлинг!

🍃Аллоҳим хар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.

🪴Жисмингизга соғлик қалб оламингизга хотиржамлик тилайман.

🌴Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин.

Шанба тонги муборак!

🍃ХАЙРЛИ ТОНГ 🍃


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
Сукут Сақланг

Айрим гап-сӯзларга жавоб бермай сукут сақлаб турган инсонлар - улар жавоб беришга ожиз инсонлар бўлавермайди!
- Шундай инсонлар борки, ўзгалар қалбини жароҳатлаб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
- Шундай инсонлар борки, ўзлари алам чекиб турган бўлади ва гапирса, алами янада зиёда бўлиб кетади. Шунинг учун улар сукут сақлаб туради.
- Шундай инсонлар борки, гапи кор қилмаслигини билгани учун сукут сақлаб туради.
- Шундай инсонлар борки, ғазаб пайтида бирор кимсага қаттиқ гапириб, уни йўқотиб қўймаслик учун сукут сақлаб туради.
- Энди эса энг буюк сукут сақлаш қолди. Бу ҳам бўлса, ўз нафсингиз ва услубингиз билан тараққий топишингиз учун сукут сақлашингиздир!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16👍4🔥1
Ёмонлиги ўзига қайтган қайнопалар

— Оилада уч опа-сингилнинг кенжасиман. Оиламизга ҳавас қиладиган дадамнинг дўсти: «Битта қизингни келин қиламан», деб ният қилган экан. Икки опам узатилгач, бу тилакни амалга ошириш менинг чекимга тушди. «Икки қизингдан қуруқ қолдим, энди учинчингни ўғлимдан бошқасига бермайсан», деб туриб олди бўлажак қайнотам.

«Сендан қизим айлансин», дея дадам ҳам қўл ташлаб розилик берибди. Хуллас, тақдирим менинг ихтиёримсиз бошқа бир инсонга боғланди. Куёв бўлмиш хорижда бўлгани учун фотиҳани тайин қилиб, келиши ҳамоноқ тўй қилишга келишиб олишди. Бир олам орзуларим бор эди. Ҳаттоки опаларим сингари куёв билан ширин энтикиб учрашиш ҳам насиб этмади. Ёлғон бўлмасин, тўйга икки кун қолганда у билан учрашдик. Қаҳрамон экан исми. Бўй-басти келишган, қирра бурун, ҳинд йигитларига ўхшаб кетаркан. Менга бошдан-оёқ разм солган йигит:

— Ҳм, Муаттар деганлари сизмисиз?.. — деди аллақандай менсимаган оҳангда. Ичимда уйғонаётган ширин туйғулар унинг бу гапидан сўнг бир зумда ўчиб қолди.

— Мен сизга уйланолмайман, — деди у дабдурустдан. Йигитнинг кўзларига қарадим. Унинг кўзлари қаҳрли ва кибрли боқарди.

— Нега ундай дейсиз? Ахир фотиҳамиз… — гапим оғзимда қолди.

— Мендан сўрамай фотиҳа қилишган. Менинг ўз суйганим бор.

Бир олам ширин орзулар билан учрашувга чиққан кўнглим ер билан чилпарчин бўлди. Йиғлаганча югуриб кетдим. Кейин бу ҳақда катта опамга айтдим. Воқеадан хабар топган дадам дарҳол дўстини ёнига чорлади.

— Қаҳҳор, бу нима деган гап? Ўғлинг ўз севганим бор, деганмиш. Ахир икки кундан кейинга тўй белгиланган…

Дадамнинг эътирозини тинглаган бўлажак қайнотам бўғриқиб гапирди:

— У тентак бола гапираверади. Аҳамият берма. Албатта, тўй бўлади. Битта ўғил деб кўнглига қараганимга жуда ҳаддидан ошиб кетибди. Тўй бўлади, вассалом.

Тўй бўлди. Йиғлаб-йиғлаб келин бўлдим. Янги хонадонда мени нималар кутаётганини ўзимча тасаввур қилишга ҳам қўрқардим.

Қайнонам вафот этган. Қайнотам эса менга меҳрибон эди. Аммо эрим ва унинг икки опаси менга қарши тиш қайрашарди. Тўй куни кечаси эрим икки елкасининг орасига ўйиб ёзилган исмни кўрсатди:

— Уни жуда севардим. Севгимнинг исботи сифатида, мана, азобига чидаб, нинада ўйиб ёздирганман. Аммо сени деб дадам мени ундан жудо қилди.

Унга қарши бирор сўз айтолмасдим. Ёстиққа бағримни берганча йиғлардим. Икки қайнопамнинг қилмишлари эса эримникидан ҳам ўтиб тушарди. Кунда-кунора келиб, қилган ҳар бир ишимдан камчилик топишга, мени бошқалар олдида мулзам қилишга уринишарди улар.

Бир куни кир ювиб ўтирсам, катта қайнопам Рисолат кириб келди.

— Ҳа, кир ювяпсизми? — деди менсимай.

— Келинг, опа, — дея ўрнимдан турдим. Энди сўрашмоқчийдим, у юзини ўгирди. Сўнг илондек вишиллаб:

— Сен туфайли укам билан отам тескари бўлиб қолишди. Шунинг учун сени ёқтирмайман. Шўрлик жигарим ўз севганига эришолмади. Ҳаммасига сен сабабчисан. Барибир, бу уйдан кетмагунингча тинчимайман, — деди.

Музлаб қолдим. Ахир мен шўрликда нима айб?

— Рисолат, уйингга кет. Нима бор бу ерда? — деган овоз эшитилди ортимдан.

Ўгирилдим. Бизнинг гапимизни эшитиб турган қайнотам қизини уришиб берди.

— Ада, сизларни ҳам кўргани келолмайманми энди… — ёлғондан отасига йиғламсираб гапирди қайнопам.

— Келсанг, тўғри келиб, тўғри кет, — деди қайнотам. Сўнг менга юзланди: — Қизим, чой қўйворинг.

Ошхонага ўтиб, чой қўйдим. Нон, қанд-қурс, чой қилиб қайнотам ва қизи ўтирган хонага кирдим. Гарчи гапларидан кўнглим ранжиган эса-да, аммо билдирмай очиқ чеҳра билан чой узатдим. Ота-болани ёлғиз қолдириб, ишимга қайтдим. Не кўз билан кўрайки, оппоқ кирлар ивитилган тоғорага кимдир (тўғрироғи, қайнопам) ранги чиқадиган сочиқларни ҳам солиб қўйганди. Кўк ва қизил ранглар оппоқ кўйлакни кўриб бўлмайдиган даражага келтирганди. Йиғлаб юбордим. Алам қилди. Аммо қайнотамга сездирмадим. Бундай ювилган кир учун эримдан тарсаки едим. Хуллас, қайнопаларимнинг бири келиб, бири кетар, ҳар гал турли нағмалар билан мени шу уйдан кетказишга уринишарди. Аммо сабр қилардим. Албатта, бир куни бахтим юзага чиқишига ишонардим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32
Бошқоронғи бўлганимни эшитиб, эрим бироз илиқ муносабатда бўла бошлади. Бирокқ бу янгиликни эшитган аждаҳо опаларимиз боладан қутулиш йўлларини ўйлашди. Шундай кунларнинг бирида уларнинг гапини эшитиб қолдим.

— Чойига қўшиб қўй, тез таъсир қиларкан, — деди катта қайнопам.

— Аниқми? — деди кичиги.

— Кампир айтди, шу чойни ичса, боласи тушиши аниқ экан.

Қўрқиб кетдим. Мен нима ёмонлик қилдим ахир? Қорнимдаги ҳам бегонамас, жигарининг зурриёди-ку… Шу қадар ҳам тубан аёллар бўладими?

Уларнинг режасидан бохабар бўлганим учун қайнопаларим берган чойни ёлғондан уйга олиб кириб кетган бўлдим-у, ҳаммасини деразадан ташқарига тўкиб юбордим. Икки кун давомида бири қўйиб, бири: «Яхшимисиз, Муаттар? Ҳеч қаерингиз оғримаяптими?» деб сўрашди. «Йўқ, яхшиман», дедим. Улар бир-бирига саволомуз қараб қўйишарди. Хуллас, болам туғилгунча ўз эҳтиётимни қилиб юрдим.

Худога шукр, ой-куним етиб, паҳлавондек ўғилли бўлдим. Эримнинг қувончи чексиз эди. Ўғлини еру кўкка ишонмасди. Қайнотам ҳам набира билан андармон бўлиб қолди. Бироқ боламнинг аммалари ўз ниятидан кечай демасди. Рисолат опам келиб, эримга: «Онам бўлганида бизни чиройли кутиб оларди. Манави хотининг на чой қўяди, на овқат қилади. Эсизгина, ўз ота уйимизга ҳам сиғмаймиз», деб ёлғондан бизни уриштирарди. Табиийки, менга кўнгли йўқ эрим опаларининг гапига кириб, роса калтакларди. Боламни бағримга босганча, унсиз йиғлардим. Аммо на опаларимга, на ота-онам ёки акамга дардимни айтолмасдим. Худодан фақат ва фақат сабр тилаб яшардим.

Иккинчи болам — қизим туғилганда, қайнотамнинг аҳволи оғирлашди. Бир куни у мени ёнига чорлаб:

— Муаттар, қизим, биламан, сизга қийин. Бир тарафдан ўғлим азобласа, иккинчи томондан қизларим тинч қўйишмайди. Аммо сиз бардошли бўлинг. Вақти келиб, улар ўз хатосини тушунишади. Мен ўлгач, оилангизнинг бузилишига йўл қўйманг. Нима бўлса ҳам чиданг, жон болам, — деди ёшли кўзларини артаркан.

— Бундай гапларни айтманг, дадажон. Ҳали кўп яшайсиз. Раҳимжоннинг тўйини кўрасиз, — дея тасалли бердим у кишига.

Аммо инсон кўнгли сезаркан. Орадан икки кун ўтиб, қайнотам бандаликни бажо келтирди. Қайнопаларим: «Отамга яхши қарамадинг!» деб айюҳаннос солишди. Уларнинг туҳматига, таъна-маломатига ҳам индамай бош тутиб бердим. Ўзга чорам ҳам йўқ эди. Бу гаплар кўчага овоза бўлганида опаларим аҳволим қай даражада эканини билишди. Бироқ мен ҳеч кимга нолимай яшашда давом этдим. Орадан йиллар ўтди. Ўғлим 12 га, қизим 10 га кирди. Бу орада ота-онам ҳам вафот этишди.

Бир куни қорнимдаги қаттиқ оғриқдан йиқилиб тушдим. Аксига олиб эрим ҳам ишга кетганди. Аранг ўрнимдан туриб, акамга қўнғироқ қилдим. «Тез ёрдам» билан етиб келган акам мени шифохонага етказди. Кўричак бўлган эканман. Дарҳол операция қилишди. Шифокорлар рухсат бергач, акам ота ҳовлимга олиб кетди.

— Бир муддат дам олиб, ўзингга кел. Борасан, ўша уйингга, — деди қатъий оҳангда.

— Болаларим-чи? — ўтинч билан тикилдим акамга.

— Уларни ўзим олиб келаман, — деганча акам чиқиб кетди.

Бироқ қайнопаларим: «Нега бизга айтмай операция қилдирдинглар», деб акам билан жанжаллашишибди. Болаларимни ҳам кўрсатишмабди. «Бола керак бўлса, ўзи келсин», дейишибди.

Асабий тарзда келган акам:

— Улар аждарҳонинг ўзи экан-ку, синглим. Шунча йилдан буён қандай қилиб яшаяпсан? — деди. — Шу ерда турасан. Болаларинг соғинишса, ўзи келишади.

Шу тариқа акамнинг уйида беш ой яшадим. Болаларим мактабга боришганида яширинча кириб кетишарди. Улар ҳам аммаларидан қўрқишарди. Эрим беш ойдан сўнг келди. Акам билан гаплашгач, келиб мени уйга олиб кетди.

Йиллар ўтиб борарди. Катта қайнопам қиз узатди. Бу дунё қайтар дунё, дегани рост экан. Қизи қайнопалари билан уришиб, уйига қайтиб келгач, у ўз хатосини тушунди. Келиб мендан узр сўради.

— Муаттар, мени кечиринг. Сизга қилган ёмонликларим ўзимга қайтди, — деди Рисолат опам.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28
Мен нима ҳам дердим.

— Опа, сизни аллақачон кечирганман, — дедим кулимсираган кўйи.

Иккинчи қайнопамнинг ёлғиз ўғли бепушт экан. Шу сабаб келини ажрашиб кетибди.

— Бир пайтлар сизнинг болангизни туширмоқчи бўлгандим. Мана, Худойим ўз боламни бепушт қилиб қўйди, — деб йиғлади Фароғат опа.

Унга нима деб таскин беришни билмадим. «Қўйинг, ҳали ҳаммаси яхши бўлади», дедим, холос.

Худога шукр, ке​​лин тушириб, қиз узатдим. Тўйда қайнопаларимдан маслаҳат сўрашни унутмадим. Улар йигирма йил деганда менинг «яхши келин»лигимни тан олишди. Бугун мени ҳам ҳурмат, ҳам иззат қилишади. Сабрим ортидан бугун оилам бут, кўнглим хотиржам яшамоқдаман.

МУАТТАРнинг сўзларини

САИДА ёзиб олди....


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20👍4
СЕВГИ УЧБУРЧАГИНИНГ ҚУРБОНЛАРИ ..

Ушбу ҳикоя қаҳрамонлари билан яқинда танишиб қолдим.
Уларнинг ҳаётида содир бўлган воқеани ўқиб, турмуш қуриш остонасидаги ёшларнинг истаклари, туйғулари ҳақида катталар яхшилаб ўйлаб кўришади, деган ниятдаман…
Лайло. Унинг доим кулиб турадиган, аслида эса маъюс кўзлари Умарни сеҳрлаб қўйганди. Ишхонасидан чиқиши билан Лайло томон шошар, қизни уйига кузатиб қўйиш катта бахт эди.
Лайло ҳам саккиз йилдан буён йигитга суяниб қолган. Бошқа ким ҳам Умардек қайғурарди, уни асрарди. Отаси ўз пушти камаридан бўлган қизларни ташлаб кетган. Онаси — бутун умрини болаларига бахшида қилган, рўзғор, қизларни узатиш ташвишларидан, ёлғизлик азобидан чарчаган аёл.
Баъзида Лайло онасига Умар ҳақида сўз очгиси келар, лекин чўчирди. Севишганлар келажак ҳақида узундан-узун ўйлар суришар, ҳатто болаларига ҳам исмлар топиб қўйишганди. Лайло доим «Тўнғич фарзандим ўғил бўлишини истайман. Ўзим акам йўқлигидан жуда қийналдим», дерди.
Умар эса қизлари Лайлодек лобар бўлишини хоҳларди. Афсуски, ҳаммаси ҳар доим истагандек бўлмас экан. Умарнинг ота-онаси ўғлини уйлантириш ташвишига тушишгач, севишганларнинг ҳам ташвиши ортди. Ўғлининг суйганини ҳақида суриштирган онанинг биринчи айтгани «Бизга умуман тўғри келмайди. Ота-онаси ажрашиб кетишган экан» деган гап бўлди.
Умар отасидан нажот кутди. Аммо падарининг қарори ундан ҳам қаътий эди: «Тенги тенги билан болам!» Умарнинг кўксида уриб турган бир парча гўшт эмас, юраклигини эса ҳеч ким инобатга олмади. «Шунча йил ўқитдик, боқдик, катта қилдик, энди бир қиз учун бизга қарши чиқасанми?» деган таъналар уни эзиб ташлади.

Лайло эса барчасидан бехабар эди. Севги осмонида учиб юрибди.
«Шундоқ ҳам кўп қийналганди, ягона юпанчи, ишонгани мен бўлсам…» деб ўйларди Умар. Ота-онаси дарров тенгларини топди.
Отасининг яқин ўртоғининг қизини келин қилишадиган бўлишди. Ҳамма иш пишгач, Умарга Насибанинг суратини кўрсатишди. Йигит суратни қўлига олдию, қайрилиб ҳам қарамади. Умарнинг ўзига бўлган ишончи ҳам, умидлари ҳам сўнди. «Бўлажак келин билан учрашувга чиқ. Ҳозир энг чиройли пайтларинг», деган гапларга:
«Нима қиламан учрашиб, бир умр ўшанинг юзига қараб ўтаман-ку», дея жавоб берди.
Бир мартагина мажбуран учрашди. Тўй ҳам бўлди. Расм-русумлар жойида ўтказилди. Аммо Умар тўйдан аввал ҳамма ишни пишитган. Севганини ўз режасига кўндирган эди. «Кўнглимда бир ёр…»
— Мен учун Лайло ҳамма нарса, — деб ҳикоя қилади Умар.
— Ундан юз ўгириш, шундоқ ҳам қийналган қизни ёлғиз ташлаб кетиш — бунга кўнглим бормасди. Ахир, уни севаман! Авваллари бошқа аёлни рафиқам сифатида тасаввур ҳам қилолмасдим. Онам уйлантириш ташвиши тушганидан кейингина кўнглимга қўл суқди. Шу пайтгача бирор марта тенгига уйланиш керак бўлган боласининг дардларини тингламади-ку! Менда нима айб? Лайлода-чи? Нега унга осмон-осмон ваъдалар бериб, тенгим эмассан, дегандек ташлаб кетишим керак? Нега энди ота-онам кўз остига олиб қўйган Насибага уйланишим шарту, ўзимнинг муҳаббатимдан воз кечишим керак? Тўғри, ўшанда ҳам бу саволлар мени қийнаган. Жавобсиз саволлар. Аммо қўлимдан ҳеч нарса келмади. Отамнинг раъйини қайтара олмадим. Улар аллақачон Насибанинг уйига совчиликка боришган, ҳамма нарсани ҳал қилишган эди. Ягона йўл Лайлони шаърий никоҳимга олиш эди.
Тўйдан олдин ҳаммасини унга тушунтирдим. Уч кун севганим мен билан гаплашмади. Бироқ унинг ҳам муҳаббати кучлилик қилдими, рози бўлди. Насиба мен учун болаларимнинг онаси, онамнинг суюкли келини. Лайло исмли хотиним борлигини билганида кўксимга муштлаб йиғлади. Шартлар қўйди. Фойдаси бўлмади. Чунки ғишт қолипдан кўчиб бўлганди. Уни жойига қайтариш яна бир болани етим қилиш эди. Лайло аввалига ўғил, кейин қиз туғиб берди. Баъзида иккинчи хотинлиги алам қилиб йиғлайди. Балким у қачондир бутунлай қайтишимдан умид қилар. Худди Насибага ўхшаб…
Мен болаларимни доим бирга бўлишларини истайман. Ҳар куни ишхонадан чиқиб, уларни уйга олиб келаман. Насиба овқат тайёрлайди, бирга бир дастурхон атрофида овқатланамиз. Олдинига онам бунга қаршилик қилди. Аммо «Хатони биз қилдик, болаларда нима айб?» деган гапимдан кейин индамади.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤35👍4🤔4😁1
Секин-секин иккинчи турмушимдаги болалари

мга ҳам меҳри тушди. Ҳозир ўша пайтда қаттиқ турмаганимдан афсусланаман.
Насибанинг гоҳо таънали нигоҳлари, гоҳо меҳрга муҳтож кўзларига қараганимда виждоним қийналади…

«Суйганимнинг суйгани бор» — Ўн саккиз ёшда эдим, — дейди Насиба.
— Бир дунё орзулар билан турмушга чиқдим. Ўқиган, келишган йигит билан тақдирим боғланаяпти деб хурсанд эдим. Тўй ҳам бўлди. Фарзанд кута бошладим. Ўша-ўша совуқ нигоҳлар илимади. Сезардим, эримнинг ҳаётида яна кимдир борлигини. Катта қизим дунёга келганида эрим ёнимда турган. Ўшанда биринчи бор қўлларимни меҳр билан ушлаган. Шундагина меҳрини ҳис этдим. Аммо бу ҳам мен учун эмас, зурриёдини дунёга келтираётган аёл учунлигини кейинчалик англаб этдим. Уйланганини эшитганимда ўзимни хўрланган ва алданганлигимни бутун вужудим билан ҳис қилдим.
Мен кимман? Шу савол қийнайди? Қайнонам атрофимда парвона. Суюкли ва намунали келинман. Бир куни болаларини олиб кетиб қолмаса бўлди, дея доим қош-қовоғимга қараб туришади. Эрим уйга келмайдиган кунлари яна ҳам меҳрибон бўлиб қолишади. Ҳаммасига чидаб яшайман. Эрим учун болаларининг онасиман, холос. Уйга келганида: «Яхши ўтирибсизларми?» деган саволидан чарчаб кетганман. Қўнғироқ қилиб қолса, болалари-ю онасининг ҳол-аҳволини билиш асносида бу ҳам бор-ку, дея сўрашишлари жонимдан ўтиб кетади. Ёнимда ётадию Лайлосига «SMS» ёзади, эрталаб уйғониши билан қўнғироқ қилади. Шунчаки уларнинг ҳолидан хабар олиш учунмас, соғинганидан, чин дилдан севганидан, хавотирланганидан...
Мен эса... одамларнинг орасига кирганимда фалончининг хотиниман-у, ўзим билан ўзим қолганимда ҳеч кимман! Суйгани унга исталган пайтда қўнғироқ қилиши, исталган мавзуда эрим билан суҳбатлашиши мумкин. Мен эса фақат оиламизда нимадир юз бергандагина эримга қўнғироқ қиламан. Чунки бизни фақат турмуш деган ришталар боғлайди. Хўш, кимни айблай? Таниган-билган оила дея қизини узатган, энди эл ичида ажрашибди, деган гапни эшитмаслик учун «чида» деяётган ота- онамними? Боласини ўзи истаганига уйлантиришни хоҳлаган, «Бир куни эрингиз сизга қайтади, кўз очиб кўрганисиз, ахир», деб овутиб, тўғрироғи, алдаб яшаётган қайнонамними? Эримдан қанчалар нафратланмай, шунчалар севадиган ўзимними? Ёхуд менда ҳам кўнгил борлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдиган эримними? Билмайман… Билганим, қачондир бу омонат девор қулайди. Ё эримнинг ўзи буткул бизни тарк этади, ё мен бу совуқ ва сохта турмушимдан воз кечаман...

Тамға — Йигирма тўрт ёшимда иккинчи хотин бўлдим, — ҳикоя қилади Лайло. — Нима менинг орзуларим йўқмиди? Оёқ-қўлим соғ, рисоладагидек қиз эдим. Келинлик либоси кийишни истамасмидим? Ҳамма орзуларимни севганим учун қурбон қилдим. «Бошида отаси бўлганида бировга иккинчи хотин бўлмасди», деган таъналарни ҳам эшитдим. Ёлғиз қийналиб катта қилган онамнинг алам устидаги калтакларини ҳам едим. Нима учун?
Умар акани азбаройи севганимдан. Усиз ҳаётни тасаввур қилолмаганимдан.
Бу «қаҳрамонлигим» эвазига бир умр бошида кўтариб юришга ваъда берган суйганим учун. Умар аканинг ёши энди ўттиздан ошди.
Кундошим эса йигирма бешда. Балки бу ҳаммаси ёшликнинг ғўр хатоларидир. Аммо хатоларнинг тўғрилашнинг иложи йўқ. Менинг ҳам бахтли бўлишга ҳаққим бор. Қайсидир маънода бахтлиман ҳам. Эримнинг «Насиба ота-онамнинг хизматида. Уни шунинг учун ҳурмат қиламан», деган гапларига ишонгим келмайди. Ҳар куни болаларимни кундошим пиширган кечки таом учун олиб кетаётганида минг хаёлга бораман. «Нега бутунлай мен билан яшамайсиз?» деган саволим жавобсиз қолишидан юрагим тилка- пора бўлади.
Баъзан севганимнинг худбинлигининг қурбонимиз деб ўйлаб қоламан. Мени бировларга бергиси келмаганидан, икки аёл билан даврини суриб юрибди деган хаёлларга бораман. Яна ўша қурғур севги бундай ўйлардан устун келади.
Фарзандларим:
«Бувимнинг уйидаги болалар ҳам дадамни «дада» деркан, ойи. Уларнинг ҳам онаси сизмисиз? Нега ҳаммамиз ўша ҳовлида яшамаймиз?» деган саволларидан қийналиб кетаман. Эртага катта бўлишса, оналарининг иккинчи хотин бўлиб яшашини тушунишса, нима қилишаркан, деб ўйланаман. Ўртамизда, муҳаббат, фарзандлар бўлса ҳам, қўрқиб яшайман.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31👍6
Умарнинг иши номардликми ёки ноиложлик? Балки учаласи ҳам ота-оналарнинг ҳаваслари қур

бонидир? Умар ўзининг кимлигини исботлаш учун ҳам Лайлога уйлангандир? Ота-онасининг хатосига шу йўл билан курашмоқчи бўлдими?.. Айтганча, ҳикоя орқали уларни бутунлай қоралаш ёхуд оқлаш ниятимиз йўқ. Ўзларининг ҳам фикрини келтирдик.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11🤔7
ЕТИМНИ ХЎРЛАГАН АЁЛ ҚИСМАТИ

Очликдан, куркувдан, огрикдан кизалокнинг митти гавдаси эгилди. Ойи демадинг майли демагин сен итдан таркаган барибир эл булмайсан караб тургин дея бакирди. Тусатдан ошхона эшикларини ойнаси чил чил синиб кетди, деразадан каттик шамол кирди зарб билан Саидага урилди. Карганиб бошини кутарган Саида куркувдан тили калимага келмай колди.
Холасининг беаёвкалтагини еб хушидан кетган кизалокнинг боши тепасида бир парча булут хосил булди ва бир оз турдида Саида томон кела бошлади. Якинлашган сайин одам шаклига кира бошлади. Саида куркувдан карахт булиб бакрайиб турарди. Сояга ухшаган шарпада у опасини кургандек булди. Саидани бутун вужудини карахтлик кандайдир коронгулик коплай бошлади. Шу дамда корниниг пастки томонида каттик огрик турганини пайкади. Саида кулини корнига босиб суянганча утириб колди.
Тунда ишдан кайтган эри уйнинг чироклари учиклигини куриб ажабланди. У эшикни узининг калити билан очиб кирдию дахшатдан котиб колди. Шундоккина эшик ёнида Саида хушсиз ётарди.
Саида деди эри ва хотининг елкасидан ушлаб силкитди. Хотинини кутариб ичкарига олиб кириб ёткиз кейин нима булганини билмокчи булиб кизини хонасига кирди.
Дилнавоз кизим.
Бирок Дилнавоз жойида йук эди.
У кунгирок килиб тез ёрдам чакирди Саидани шифохонага олиб кетишди.
Тонг отганда эрига Саидани боласи нобуд булганини айтишди, хотинингиз каттик куркканиданми хомиласидан айрилди ва эс хуши хам узида эмас дейишди. Саида эрини танимади, узини кимлигини хам унутганди.
Хотини аклдан озгани, нобуд булган фарзанди, кизчасини йуколгани унга каттик таъсир килди.
Дилнавоз кишлокка бувисиникига кандай бориб колганини эслолмайди. Бувиси тунда тараклаган овоздан уйгониб чикиб караса дарвоза ёнида конга беланган набираси ётарди. Кизчани хушига келтириб хамма вокеадан хабар топди.
Бувиси шахарга келганда Саида кизи ёруг оламни унутган савдойи булиб колган, куёви эса бу мусибатларга чидолмай ичкилик ичиб юрган экан.

Ёмонлик истаманг одамлар.. Ёмонлик Худодан кайтади.. Бир норасида сагирнинг дилини огритган одамни Аллох жазосиз колдирмайди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30😢11🔥3👍1
ГАВҲАРЛАРИМ...

Авжи саратон. Кўп қаватли уйларнинг қош қорайганда деразалари қуёш чиқиши
билан ёпилиб, қалин пардалари бекитилади. Чунки қуёш бош кўтаргандаёқ кун қизиб,
иссиқ ҳаво лопиллаб ичкарига уради. Эрта тонгдаёқ бу эҳтиёт чоралари кўрилмаса,
кун бўйи иссиқ тандирнинг ичида ўтиргандай азобга қолиш ҳеч гапмас.
Мансур апил-тапил ювиниб, энди бир ёшни қоралаётган ўғилчаси Муроднинг
бешиги бошига келди. Гўдак мириқиб ухлар, ора-сира уйқусида жилмайиб қўярди.
— Тушида бировлар кулдиради, шекилли, — шивирлади у хотини Манзурага. —
Қара, кулиб қўйяпти! Ишқилиб...
Мансурнинг кайфияти ўзгариб, бироз ўйга толди. Кейин ухлаётганига қарамай
гўдакнинг қўл-оёғини бўшатиб, шартта кўтариб олди-да, бағрига босди.
— Вой, бу нима қилганингиз? — безовталаниб пичирлади Манзура. — Уйғотиб
юборасиз-ку!..
Хотинининг гаплари Мансурнинг қулоғига кирмас, худди боласидан ажралиб қоладигандай
гўдакни қўлидан қўйгиси келмасди.
— Йў-ўқ! — деди у овозини хийла кўтариб. — Мен сени ҳеч қачон ташлаб
кетолмайман... Шундай ширин болани-я?.. Сен учун жонимни берсам бераманки,
ташлаб кетмайман!..
— Қаёқдаги гапларни гапирасиз-а? — деди Манзура қошлари чимирилиб. — Жа
соғинсангиз ишга опкета қолинг!..
Мансур хотинига ўйчан қараб қўйди-да, афсуслангандай бошини чайқаганча гўдакни
жойига ётқизди.
— Кечир, ғалати тушлар кўрибман. Шунга... Кўнглим бузилиб кетди.
Журналистнинг нони қаттиқ. Эрталабдан қоғозга кўмилганича шомга бориб
бошини кўтаради. Вақтнинг селдай гулдираб ўтиб кетганини пайқамайди ҳам.
Бугун Мансурнинг ишга қўли бормади. Сабабини ўзи ҳам тушунмайди.
Эрталаб хотинига ғалати туш кўрибман, дегани шунчаки оғзига келиб қолган гап
эди. Аслида...
Бир ҳафта бурун ишга келган янги ходима Ҳосила унинг тинчини ўғирлаб қўйди.
Озғингина, оқ-сариқдан келган, сочларини ёйиб юрадиган бу ходима бошқаларга ўхшаб
юз-кўзларига бўёқ чапламаса-да, гўзаллиги бир қарашда ҳар қандай йигитнинг юрагига чўғ солади.
«Қизиқ, — кўнглида кечаётган туйғуларни тушунолмай ўйларди Мансур, —
уйланган бўлсам, фарзандим бор. Нега энди уни кўрдим-у, тинчимни йўқотдим?
Худди фарзандимни, эс-ҳушли, уйим-жойим дейдиган хотинимдан ажралиб қолаётгандай
безовтаман? Йў-ўқ, ўзимни қўлга олишим керак. Ахир, ёшим ўттиздан ошган бўлса.
Ким қўйибди мендай бола-чақали одамга қизларга кўз сузишни! Бундай хаёлларни
бошдан қувиш керак...»
Шу пайт эшик «ғийқ» этиб очилди-ю, остонада қўлида чойнак кўтарган Ҳосила
пайдо бўлди... Беихтиёр ўрнидан туриб кетган Мансурнинг ҳозиргина хаёлида чарх
ураётган ўйлари ҳавога учди. У шахдам қадам ташлаб қизга пешвоз чиқди.
— Келинг, Ҳосилахон, қайси шамоллар учирди бизнинг хоналарга?..
— Чой сўраганмидингиз? Кўк чой...
— Ҳ-ҳа, ҳа... Раҳмат... Тўғриси, кутмагандим... Қани, мана буёққа қўя қолинг!..
Келинг... Ўтиринг...
Ҳосила чойнакни стол устига қўйиб, ўриндиққа омонатгина ўтирди...
Бу орада Мансур унинг этаги узун юбкасига, шаршарадек ёйилиб тушган тим
қора сочларига ўғринча қараб улгурганди...
— Ўрганиб қолдингизми бизнинг ишхонага? — сўради у ўртадаги ноқулайликни
йўқотишга уриниб. — Ўқдими сизга?
— Ҳа, — кулди Ҳосила. — чидаса бўлади.
— Шунақа денг? Котибаликнинг ҳам ўзига яраша ташвиши бор, бироқ ҳали кўникиб
кетасиз.
— Сиз... Мухбир бўлиб ишлайсизми бу ерда?
— Шунақа десаям бўлади. Ишимиз ёзиш-чизиш... Бошқа нимаям қилардик?
Кечирасиз... Бир нарса сўрасам майлими?..
— Майли.
— Турмушга чиққанмисиз?..
Ҳосиланинг боши эгилганини кўриб, Мансур ножоиз савол бериб қўйганидан
хижолат тортди. Аммо... Билгиси
келаётганди, ҳаяжонини яширолмади.
У қизнинг юзларига ўғринча боқди. Ҳосила жавоб беришга шайланаётгандек
лабларини қимтиб қўйди. Кейин шикаста товушда:
— Чиққандим, — деди. — Ажрашиб кетганмиз...
— Сиз-а?..
— Ҳа, мен. Нима менинг бошқалардан ортиқ жойим борми? — ўзини
мажбурлагандай дардли жилмайди у. — Пешонамга ёзилгани шу экан...
— Ўша йигитнинг ўрнида бўлганимда... Сиз билан ҳеч ҳам ажрашмаган бўлардим...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32👍10🎉1
Бу гап оғзидан қандай чиқиб кетди, Мансурнинг ўзи ҳам пайқамай қолди.
Ҳосила ялт этиб унинг кўзларига боқди.
— Уйланганмисиз ўзингиз?
— М-менми?.. Ҳ-ҳа... Бир ўғлим бор.
— Демак, бахтли одам экансиз...
Мансур гап тополмай қолди. Ўзини ўнглаб, оғз......

ини жуфтлагунча қиз хонани
тарк этганди.
— Бугун сизни кузатиб қўйсам майлими? — деди эртаси куни икки ўт орасида қолган Мансур қизга ниятини ошкора қилишни кўнглига тугиб. — Ишонинг,
кейинги кунларда ўзимга нима бўлаётганини билолмай қолдим. Туну кун фақат сиз.
Кўзимга бошқа ҳеч ким кўринмай қўйди...
— Қўйинг, Мансур ака, — деди Ҳосила чуқур хўрсиниб, — оилангиз, фарзандингиз бор. Яхшимас...
— М-мен... Мени тўғри тушунинг... Сизга ёмонлик қилмоқчи эмасман. Фақат...
Кузатиб қўйсам бўлди, икки оғиз гаплашсам... Бошқа ҳеч нарса керакмас...
— Йўқ, мен истамайман!
Нега?
— Бошим очиқлигини билиб шундай деяпсизми?.. Умуман, эркакларнинг ҳаммаси
бир гўр. Ўлғизлигингни сезишдими, айлантирмоқчи бўлишади. Аслида мақсади... бир
марта бўлсаям шу аёлга етиш.
— Шунақа денг. Наҳотки, мениям ўша эркаклар қаторига қўшсангиз?
— Билмадим... Билмадим... Қўйинг, бу ҳақда гаплашмайлик!..
— Майли. Аммо билиб қўйинг, кузатиб қўйишимни истамасангиз ҳам барибир
орқангиздан думга ўхша-аб судралиб кетавераман...
Ҳосила кулиб юборди. Унинг жарангдор, беғубор кулгиси Мансурнинг юрагини ўртаб юборди.
Одам боласининг табиати ғалати: бир-бирига яқинлашгани сайин орадаги
айрилиқ жари кенгайиб бораверади — аста-секин бир-биридан беза боради. Шунда
олдин билинмаган нуқсонлари сув юзидаги пўкакка ўхшаб кўриниб қолади, ҳамроҳининг
ғашига тега бошлайди.
Мансур Ҳосилани кузатиб қўя бошлаганига ҳам икки ҳафтача бўлди. Суҳбатлашиб
кетаркан, унинг ҳуснига ўғринча тикилиб тўймайди. Назарида Ҳосила тобора очилиб
фариштага айланиб бораётгандай туйилади. Ниҳоят эҳтироси жунбушга келган Мансур
ўзини тутолмади:
— Мен сизни севиб қолдим, Ҳосила! — деди у жониқиб ва Ҳосиланинг
билагидан тутиб ўзига тортди. — Ортиқ чидолмайман. Келинг, мени кўп қийнаманг!..
Ўлиб кетмай сизга зор бўлиб!..
Ҳосила бир зарб билан қўлини тортиб олди, кўзларига ёш қуйилиб келди:
— Сиз... Сиз мени ким деб ўйловдингиз?.. Ҳали мақсадингиз шумиди?
Мансур каловланиб қолди. У савқитабиий билан қўлига ихтиёр бериб қўйганини
пайқаб:
— Кечиринг, мен билмай қолдим! — деди афсусланиб. — Ўлай агар, билмай қолдим!..
Кечиринг!..
Ҳосила сумкачасидан рўмолчасини олди-да, кўз ёшларини артди.
— Бошида айтгандим-ку, эркакларнинг ҳаммаси бир гўр деб!..
— Йўқ, асло ундаймас!.. Мен бошқа одамман. Фақат хафа бўлманг!..
Иккинчи қайтарилмайди...
Ҳосила хўрсинди.
— Тўғрисини айтсам, Мансур ака, ўзим ҳам ҳайронман. Негадир сиз тўғрингизда
ўйлагим, кимларгадир гапиргим келаверади... Аёлнинг қалбини тушунмайсиз-да!..
Кечалари кўрпага бурканиб олиб, узоқ-узоқ йиғлайман. Нега йиғлаётганимни ўзим
билмайман. Фақат... йиғлайман... Мансур ака, илтимос, дилимга озор берманг! Мен
севгим пок бўлишини истайман... Тўғри, турмуш кўрган аёлга осонмас. Лекин... Сиз
менга яқинлашсангиз, баттар қийналаман... Агар қийналишимни истамасангиз, мени
чиндан яхши кўрсангиз, менга қўл теккизманг!..
— Хўп бўлади, Ҳосила. — деди Мансур лабларини асабий тишлаб. — Бу
гапингиздан кейин сизга меҳрим яна ошди.
— Яна бир илтимосим бор.
— Хўш...
— Мен туфайли оилангиздан совиманг!.. Уларга ёмон гапирманг!.. Шуни
сиздан қаттиқ илтимос қиламан!
— Илтимосингиз қабул қилинди деб ҳисоблайверинг!.. — Ҳосиланинг ақлига,
одобига ичида тан берган Мансур кулиб ерга қаради. — Сизнинг гапларингизни ҳеч қачон
ерда қолдирмайман!..
Мансур билан Ҳосиланинг муносабати тез орада ҳамкасблари орасига
ёйилди. Айниқса, улар дуч келиб қолишганида аёллар ўғринча кўз қисишиб жилмайишарди.
«Оиланг бўлсаям буларга барибир. Севгингни борича қабул қилаверишади...
Ўзи севгими бу?.. Тушунолмайман. Хотиним билиб қолса-чи? Ўғлим... Алҳазар, мен


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31🎉5