📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.96K photos
3.24K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
​​ Ибратли бўлайлик

Атрофингиздаги кишиларга яхширок разм солинг. Жуда Кизик......
....Бировга мехр беришни
истамайди, лекин ўзига кераклича мехр бермаётганликларидан
нолиб, дунёларга сиғмайди..
....Дунёнинг беш кунлигини билади, хис қилади, эшитади, такрор эшитади, яна эшитади, лекин минг йил яшайдигандай
кибрланаверади..
«Дўстим йўқ» ~ деб хафа бўлади,
унга узатилган дўстлик қўлларини эса рад этишдан чарчамайди..
....Ўзи бировни кечира олмайди,
лекин гунохларини Худо кечиришига умид қилиб, тавба қилаверади..
....Яқин кишисининг кичик айбини
кўради, пашшадан фил ясайди,
кичик нуқсони учун кечагина энг яқини бўлган одамидан хам ўйламай воз кечади.
Хамманинг дилини оғритади..
....Яна “Мен НЕГА бахтли
бўлолмайман” ~ дея ажабланиб
қўяди...!
Мехр бериш қийинми қахрингиз қаттиқ...
Сўзлариз кибрли, ғуруриз осмон,
Мунчалар ўзингизни ўйлайсиз танҳо..
Мехрсиз инсон мехрни қаердан хам олсин.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12
ҚАМОҚ КЎРГАН «КУЁВ…»

Каззобликнинг нордон шўрвасини татиб кўрган одамнинг бу йўлдан қайтиши қийин кечади. Бир пайтлар эшитганим ушбу ҳикоя қаҳрамони ҳам узоқ йиллик қамоқ жазосидан-да тегишли хулоса чиқармаган кўринади. Акс ҳолда соф муҳаббатни лойга қориб қўймаган бўларди.
Тоштемир ёз кунларининг бирида эрта саҳар турма дарвозасидан ташқарига чиқди-ю, сал нарироқ бориб елкасидаги майда-чуйда буюмлар жойланган сумкани ерга қўйди ва обдон керишди. Сўнгра чор атрофни берилиб томоша қила бошлади.
Турма яқинига экилган тераклар бир маромда тебранар, шхдан шохга қўниб учаётган қушларнинг чуғур-чуғури дилга ҳузур бахш этарди.
Тоштемирнинг кўз ўнгида бундан саккиз йил аввалги манзаралар намоён бўлиб юраги ғаш тортди. Ҳа, ўшанда ҳам ёз эди. Тушга яқин уни маҳбуслар вақтинчалик сақланадиган турмадан шу ерга олиб келишганди. Ўшанда ҳам мана шу теракларга суқ билан боққанча соқчилар қуршовида ичкарига чопганча кириб кетганди. Шундан бери бу ерда деярли бемалол туриб озодлик ҳавосидан нафас олмабди. Тўғри-да, хавфли каллакесарни ким ҳам ташқарига чиқариб қўярди.
— Мендан ҳаммаси қўрқади. — кўнглидан ўтказди Тоштемир чўнтагидан сигарет чиқариб тутатаркан. — Бошида аҳмоқ бўлиб милисалардан қочиб юрган эканман. Аслида урма мендайлар учун гўё меҳмонхонадай гап экан. Тан олиш керак, овқатининг мазаси йўқ. Лекин авторитет бўлсанг, бунинг ҳам иложини топса бўлади. Эҳ, Зарифани севмаганимда-ку, ўлдиришса ҳам бу ердан кетмаган бўлардим. Нима қилиб бўлмасин, баҳона топардим. Майли, барибир Зарифанинг бағрида яшаш завқлироқ. Унинг шириндан ширин кулишлари, нозланишларини соғиндим. Худо хоҳласа, бораман-у, уйига совчи қўяман. Афсус, ота-онам ўлиб кетишди-да! Йўқса, бошқачароқ бўларди. Майли, пешона экан. Бундан баттарларига чидаганман. Ёлғизлиги нима бўпти. Ана, мендан обдон озодликка чиққан акахонлар бор. Ўшалар ёнимда туриб беришса бас. Ҳаммаси яхши бўлади…
Тоштемир яримлаб қолган сигаретни ерга ташлаб оёғи билан эзғилади-да, дарвоза олдида турган соқчига масхараомуз тиржайиб қўйиб катта йўл томон юрди.
Ота-онасидан қолган уч хонали квартира эшигига ҳеч ким қўл теккизмаганини пасту баландини босган чанг, ислардан билиб олиш қийин эмасди.
Тоштемир сумкасидан кирлаган чит рўмол олди-да, чангларни артиб эшикни очиш ниятида калитни қўлига олди.
Шу тобда рўпарадаги квартира эшиги очилиб, қўшниси Маржон хола қўлида катта тоғора билан чиқиб қолди. Аёл Тоштемирни кўрди-ю, билинар-билинмас сесканса-да, сездирмасликка тиришиб мажбуран жилмайди.
— Вой, Тоштемирмисан? — сўради Маржон хола шоша-пиша қўлидаги тоғорани ерга қўйиб. — Қ-қачон келдинг, болам?..
— Мана, ҳозир келиб турибман, хола! — деди Тоштемир кўришиш учун елка тутиб. — Ўзингиз-чи? Ясан-тусан қилиб қаерга отландингиз?
— Ие, ҳали эшитмадингми? — негадир ортга тисланди Маржон хола.
— Нимани… Эшитмай ман?..
— Вой, Зарифани эрга беришаяпти-ку!.. Бугун… Тўйи… Ўшанга…
— Эрга беришаяпти?..
Бу гап Тоштемирнинг миясига босқон каби урилиб беихтиёр қалқиб кетди.
— Ҳ-ҳа… Мен сени…
— Кимга?.. — сўради Тоштемир совуққонлик билан. — Айтинг, кимга беришаяпти?..
— Тўртинчи домдаги Шуҳрат деган йигитга… — деди Маржон хола қўрқа-писа. — Университетни… битирган экан.
— Шунақами?.. Университетни тугатган экан… Муллавачча экан денг?..
Тоштемир ортиқ ҳеч нарса демади. Азбаройи асабийлашганидан хайр-маъзурни-да унутиб квартираси эшигини очди-да, ичкарига ўзини урди.

Не-не ширин орзулар билан уйга қайтган Тоштемирнинг қалби бир оғиз сўз туфайли гўёки гўристонга айланиб қолганди.

У икки-уч соатгача нима қилишни билмади. Хоналарни телбаларча айланиб вақт ўтказди.

Бироқ ғурури узоқ сукут сақлашга, куйиб-ёнишга қўймасди.

Собиқ маҳбуснинг хаёлида даҳшатли манзаралар сояси кеза бошлаганди.

— Йўқ, — Дўкондан олиб келган бир шиша ароқни паққос тушириб, кайфи таранг бўлгач, Тоштемир ўзига ўзи сўз берди. — Зарифа фақат меники бўлиши керак. Бундан бошқасига кўнмайман… Тўхта, мен тўйхонага бостириб бораман. Ўша куёвчанинг башарасига тик боқиб кўраман. Агар ҳезимкаш бўлмаса, яккама-якка, эркакчасига гаплашаман…

Мана шу қарор уни йўлга отлантирди.

Ошхонада занг босганча.......


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36👍5
ётган ошпичоқни ювиб, тозалаб, янгитдан қайради-да, чўнтакка урди ва соатига қаради.
Кечки олтидан ошибди.
Демак, тўй бошланишига бир соатча вақт қолган.
Шошилмаса бўлмайди…
Ҳашаматли, деворларига турли жимжимадор нақшлар дид билан чизиб чиқилган тўйхона меҳмон ва мезбонлар билан гавжум эди. Тоштемирни кимдир пайқади, кимдир пайқамади.

У тўғри ичкарига кириб келин-куёв учун мўлжалланган тўрдаги жойга разм солди. Жой ҳали бўм-бўш эди. Фақат бир четда эгнига зар чопон, бошига зардўз дўппи қўндирган озғин бир йигит жўраси билан нималарнидир ўзаро муҳокама қиларди.

— Шумикан менинг насибамга кўз олайтирган? — ўйлади Тоштемир улар томон яқинроқ бориб. — Наҳотки Тоштемирнинг таърифини эшитмаган бўлса бу пайтавафаҳм?.. Ҳа, эшитмаган. Эшитганда Зарифага оғиз солишга жазм этолмасди. Майли, кўрармиз…

Алоҳол куёв бўлмишнинг ёнида турган йигит унинг қулоғига нимадир дея пичирлади. Куёв бирдан ҳушёр тортди ва қўлларини мушт қилганча Тоштемир томон хезланиб қўйди. Албатта, жўраси уни билагидан тутиб тинчлантирган бўлди. Тоштемирга эса куёвнинг бу қилиғи эриш туюлиб икковларининг қаршисида ҳозир бўлди.

— Хўш, куёв бола, келин муборак энди! — қўлларини чўнтагига солганча киноя аралаш сўз қотди Тоштемир. — Айтмасангиз ҳам келавердик. Ё таклифномаси йўқларни тўйга киритмайсизми?

— Нега келганингни билсак бўладими? — жавоб ўрнига савол ташлади куёв базўр ўзини босиб. — Муштлашгани келган бўлсанг, билиб қўй…

— Ҳай-ҳай!.. Бу нима деганингиз? — ҳамон сизлашда давом этди Тоштемир. — Сиз бугун энг мартабали одамсиз. Қандай қилиб сизминан муштлашай?.. Қолаверса… Бунга сабаб бўлиши керак-ку!..

— Ўзингни гўлликка солма, Тоштемир! — деди куёв. — Эшитиб қўй, бугун тўйим! Зарифага бир гап бўлса, ўлдим деявер!

Тоштемир йигитнинг оғзидан қадрдон исмни эшитгач, ўзини тутиб тура олмади.

Шартта ёқасидан бўғиб олди.

— Зарифа деган исмни оғзингга олма, қанжиқ! — шивирлади у чор атрофдан ёпирилиб келган эркакларга эътибор бермай. — У меники бўлиши керак. Буни билармидинг?.. Ҳа-а, билардинг. Билиб туриб менинг насибамга чанг солдингми ҳали? Тоштемирнинг насибасига-я?..

Бир маҳал куёвнинг яқинлари Тоштемирни ҳар ёқдан тортқилай бошлашди. Бу собиқ маҳбуснинг баттар ғазабини қўзғади.

Энди Тоштемир эпчиллик билан чўнтагидаги ошпичоқни чиқариб куёвнинг томоғига тиради.

— Яқинлашмаларинг! — қичқирди у. — Нари бор ҳамманг! Йўқса, куёвчангдан айрилиб қоласан!.. Йўқол! Ўлдираман!..

Бу ҳайқириқ кимларнидир ортга қайтарди, кимлардир масофадан туриб Тоштемирни инсофга чақирди. Яна кимдир милицияга қўнғироқ қила бошлади.

— Қўйвор! — хириллаб Тоштемирнинг қўлидан халос бўлишга уринарди куёв. — Зарифа аллақачон меники бўлган! Кечикдинг!..

— Нима?.. Ҳали сен… Менинг Зарифамни… Сен-а?..

Аслида куёв никоҳ ўқилганини назарда тутганди. Тоштемир эса бу гапни тескари англаб қутургандан қутурди…

Тишларини ғижирлатганча пичоқ тиғини куёвнинг томоғига тиқиб юборди…

Орадан ўн дақиқача вақт ўтди. Ҳаммаёқ қонга бўялди…

Афсуски, биргина қамоқ кўрган Тоштемирнинг дағдағасидан қўрққан эркаклар ўз вақтида унга ташлана қолмади. «Куёвни ўлдирмаса бас, ўзи мана, мана ҳозир қайтади, инсофга келади» дея хаёл қилишди.

Бу хаёл ҳам Тоштемирнинг шаштини қайтармади.

Пешонасига чимилдиққа кириш битилмаган куёв бир зўравон қўлида жон берди.

Ярим соат деганда, у яна қўллари кишанланган ҳолда милиция бўлимига олиб кетилди.

Олимжон ҲАЙИТ.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28🤔5🕊1
«Бири онам, бири аёлим»

Турмушимизнинг йигирма биринчи йилида рафиқам мендан эртага нишонланадиган аёллар кунида бир аёлнинг кўнглини олишимни, уни шаҳар бўйлаб айлантириб, кечки овқатга таклиф қилишимни илтимос қилди. Аввалига гап нимадалигини тушунмадим.
“Сизни жуда яхши кўраман, азизим. Лекин у аёлнинг сизга муҳаббатини меникидан-да улуғлигини биламан. У сизнинг дийдорингизга мендан ҳам кўра интиқроқ.”
Кейин гап нимадалигини тушундим. Рафиқам вақтимни ўтказишни хоҳлаётган аёл, шубҳасизки деярли 20 йилдан буён бева яшаётган, йўлимга интизор онаизорим эди. Иш, фарзандлар ва оила кам-кўстини бутлаш билан бўлиб, волидамни кўргани онда-сонда боришга одатланиб қолган эдим. Турмуш икир-чикирлари, ташвишлари кўпинча бизни биз азиз ҳисоблаган йўллардан адаштиради, бу йўлларни унутишга мажбур қилади.
Ўша куни кечда қўшни шаҳарда истиқомат қиладиган онамга қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилдим. Волидам хавотир билан аҳволимни, соғлигимни сўради. Онамни шу ҳолга – кутилмаган ташриф, кечки қўнғироқ ёки таклифимдан хавотирга соладиган қилиб қўйган нотавон ўғил ҳақида ўйлар эканман, ич-ичимни бир бўлак муз парчаси шилиб ўтганини ҳис қилдим.
–“Онажон, сизни жуда-жуда соғинганман. Бу учрашувда фақат мен ва сиз бўламиз. Сиз билан тўйиб суҳбатлашгим келяпти,” -жавоб қайтардим.
–“Бу мен учун энг катта байрам совғанг бўлади, ўғлим,” - деди онам бир муддат ўйлаб тургач.
Эрталаб онамни олиш учун уйга яқинлашаётганимда нима сабабдандир асабийлашаётганимни ҳис қилдим. Эҳтимол, бу виждон азоби бўлса керак. Онам мени эшик олдида кутиб турган экан. У бошига мен туғилган кунига берган рўмолни танғиб олган эди.
Эй, Худо! Онам атайлабдан – менинг эътиборим унинг учун қанчалар қадрли эканини кўрсатиш учун шундай қилган. Эгнига охирги марта отам билан никоҳ юбилейларининг 26 йиллигини нишонлашганида кийган, отам танлаган кўйлакни кийибди. Унинг бағрига шошар эканман, жиққа ёшга тўлган нигоҳим қаршисида шишадек қотган ёшлар орасида мени ҳаёт қийичиликларидан халос қилаётган фариштамни кўриб турардим. Мана менга таниш ҳид димоғимга урилди.
–“Мени учрашувга таклиф қилганингни дўстларимга айтгандим, менга ҳаваслари келди. Учрашув тафсилотларини сабрсизлик билан кутишлари аниқ,” -деди онажоним машинага ўтиргач. Волидамга меҳр билан қараб бу учрашувдан чиндан ҳам мамнунлигимни изҳор қилдим.
Нонушта қилиш учун ҳашаматли бўлмаса ҳам, шаҳардаги шинам ва чоққина тамаддихонага кирар эканмиз, онамнинг зиналардан менга суяниб чиқаётганини, қанчалар заифлашиб қолгани ва менга муҳтожлигини ҳис қилдим. Онамнинг кўзлари хиралашиб қолган, уларнинг энди катта-катта қилиб босилган ҳарфларни ўқишга қурби етарди. Шунинг учун таомномани қўлимга олиб, унга овқат номларини ва таркибини бирма-бир айта бошладим. Шунда унинг истарасида менга таниш жилмайиш гавдаланди.
–“Болалигингда, ҳали ҳарф танимаган кезларингда мен сенга шундай ўқиб берар эдим, болам,”- деди онам. Шу куни шаҳар айландик. Онамни дўконларга олиб тушдим, кинога кирдик. Кечки овқатдан кейин уйга қайтганимизда онаизорим мендан "мени соғинганида учрашувга таклиф қилса, у билан кунимни бугунгидек мароқли ўтказишим учун вақт ажратишимни" сўради. Мен рози бўлдим.
Уйга киришим билан рафиқам онамнинг аҳволини, кунимиз қандай ўтганини сўради.
“Жуда соз, тасаввуримдагидан ҳам ажойиб ўтди!” деб борини айтдим.
Орадан кўп ўтмасдан маҳаллий шифохонадан қилинган тунги қўнғироқ орқали волидамнинг юрак хуружидан вафот этгани тўғрисидаги хабарни олдим.
Кунлар ўтди. Онам билан сўнгги учрашувимизга бир йил бўлиши арафасида уйимга почта орқали онамнинг дугоналаридан бирининг номидан биз овқатланган ресторан ёрлиғи туширилган конверт келди. Конверт ичидан рецепт, тўлов чеки нусхаси ҳамда хат чиқди.
“Ўғлим, мен қўлингдаги буюртма учун олдиндан пул тўлаб қўйганман. Менинг бу учрашувга қадар ҳаёт бўлиш -бўлмаслигим гумон. Бироқ, ҳар эҳтимолга қарши мен икки кишилик стол буюртирдим. Сен ва келиним учун. Ўғлим, ўша тунда қанчалар севинганимни билсанг эди. Раҳмат сенга! Сени севиб қолувчи онанг!"


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤25
​​ Ўқинг, фақат йиғламанг..

Бозор... Одам шунчалар кўп, кимдир сотади, кимдир харид қилади. Келинг ўғлим, узумдан об кетинг, деҳқончилигимиз нарироқдан бир қари онахонни овози келди, кизиқсиниб қарадим. Сочлари қордай оппоқ, алам изтироб чеккан кўзлари мунгли. Келинг ўғлим, шу узумни олиб кетинг... Сағиргина набираларим бор, уларга егулик олиб кетаман. Кечадан бери оч қоб кетган жон болам. Бир бойвачча тўхтаб узум нархини сўради:~ узуминг қанча шум кампир. Булар шунақада кўряпсанми устамонлигини шунақа қилиб пул ундиради бойлардан,- деди ёнидаги югурдагига. Кампир камбағал бўлсада лекин ўша бойнинг дунёсидан қимматлироқ ғурури боракан. Болам, мен тиланчи эмасман, сениям онанг бордир. Бойвачча ғижинди мани онамни ўзингга тенг қилма сассиқ кампир. Кампир одамлардан хижолат бўлиб атрофга қаради, кейин секингина тарбия берган онажонингга раҳмат болам деди. Бу сўзларни замирида қанча маъно бор ўзи биларди кампир. Бойвачча жаҳл билан узумни бир тепди узум хар томонга сочилиб кетди, ғудраниб-ғудраниб нари кетди. Кампирни кўзидан икки томчи ёш юмалади, бугун сағирларим нима ейди... Униям фарзандлари, онаси бордир... Кампир қаргамади, оғринди... Ич-ичидан оғринди. Киссасини ковлади иккита нонга яраша пул бор, апил тапил узумларни йиғиштирди... Иккита иссиққина нонни олиб набиралари истиқболига шошилди. Йўлда авария бўбди,- деди шафёр. Камаз билан прадо. Прадо мажағланиб кетибди. Одами ўша заҳоти ўлибди. Оёқ қўллари ҳар томонга сочилиб кетибди, боши узилиб кетибди. Ёмон бубти, кимдир у, кимдир бу деди. Лекин бу ўша бойвачча эди. Йўўўқ кампир қарғамади, оғринди... Ич-ичидан оғринди холос...
Қиссадан ҳисса, ҳеч қачон бировни ноҳақ оғринтирманг... 


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22🔥5🤔3
ИСНОД.

Аёл ёрини дерди. Гарчи ўйловсиз, шопир-шопир шошқалоқ бўлса ҳам...
Учта болали бўлди,  кичкинаси олти ойлик гўдаклигида ҳаётидаги анча хавфли бурилишга тўқнаш келди.
Ишхонасига бола кўтариб,  "бола пули" га борганди,  тушлик дейишди,  панада  боласига кўкрак тутиб ўтирди...
Пулини олдию,  уйига ғизиллади. Эшикдан кириши билан остонада муштум тугиб турган эрни кўрди. Ёнида пул қутиртирган муллакаси...
-Қаердайдинг?!
-Ишшшш.... жавоб бериб бўлмасдан,  қулоғининг тагига "шарақ" этиб шапалоқ тушди...
-Бордимку,  итам йўқ эдиии!
Аёл вағиллаб йиғлаётган гўдаги устига эгилди, шапалок оловидан қўли ҳам қулоғига қўшилиб ловуллаяпти,  кўзидан дувиллаб бурни аралаш "хўрлик" қуйиляпти...
Қулоғи шанғ-шанғ қилади-ю,  тушунтирмоқчи,  ўзини оқламоқчи бўлади.
-Э, бунақа хотинни қўйвор!  Эркак бўлсанг.. (Муллакаси минғирлади)
Онгида то бу гапни таҳлил қилгунча,  эрининг оғзидан "талоқ" шап этиб чиқиб бўлди!
Тушунгани: энди уйдан кетиш керак,  каттаси уй олдидаги анҳорга шўнғиб чиққанми,  хўл кийимда дириллайди,  қизини овсининикига кириб уйғотди,  қўлидагисини кўкрак тутиб  овутди-ю,  кийинтириб,  пиёда ота  даргоҳига  жўнади...
Отаси маҳалланинг иккитадан- битта обрўли одами эди. Учта опаси тиниб тинчиган,  отасига раҳматлар олиб берадиган қизлар бўлишди.
Ўн тўққизда отаси лафз берган одамнинг  ўзи тенги ёш,  ғўр ўғлига турмушга чиқди. Опаларига ўхшаб "раҳмат" олиб бераман деб у ҳам  тиришди,  тирмашди.
Муллакаси ичидан пишган,  эрининг ёшлигидан фойдаланиб роса ноғорасига ўйнатади,  пули бор,  лекин ҳовли қилиб чиқиб кетмоқчи эмас,  шу ота ҳовлисига кўз тиккан...
Бунинг учун ҳеч нарсадан қайтмайдиганлардан эканлигини авваллари ҳам сезиб юрарди...
Отаси қизи жавоб олганини эшитгач, "бўлар иш бўлибди"  деб кўзлари билан ер чизди.
Нарсаларини юклаб, қайтишга борганларида яна шу ўйловсиз эр,  яна муллака таниш- билишнинг олдида отасини ер қилмоқчи бўлишди. Қилишди ҳам...
Аёл шу ўзига ёпиштирилган "бузуқ"  деган тавқи лаънатни хазм қилолмади, уйга  қайтган мулзам  отаси олдига Каломуллоҳни кўтариб чиқди!
Ота қизини койиб қайтарди: "китоб кўтармасанг ҳам сенга ишонаман, айб мандан ўтди, ёшлигимдаги дўстим деб суриштирмай сени бериб қўйдим, тақдиринг шунақа экан! " деб уни овутган бўлди.  Аммо ҳамияти оғринганидан ташқарига чиққан киши бўлиб, ўғиллик қилолмаган куёвини ёзғирди...
Аёлнинг ичидаги исён тиним билмас, ўзини ким кўринса оқлагиси келарди.
Иснод ёмон-да!
Охири чидолмади. "Болам ғингшиса мени қидиришмасин" деб, боласини бешикдан ечиб,  оғилхонага кирди. Болани  охурга ётқизиб, ўзига чилвир ясади. Оёғи тагига курсичани қўйиб, бошини чилвирдан ўтказди. Шу пайтда кўзи охурдаги ўғилчасига тушиб, ичи зириллаб кетди.
Боласи катталар нигоҳи билан кўзларини "лўқ"  қилиб, тикилиб  турарди.
"Ўлигимни кўриб кўзи қотиб қолмасин" дея рўмолини ечиб, юзини ёпиб қўйиш учун пастга қайтиб тушди. Рўмолни ўғли юзига пана қилиб ёпди, бола "ойим мен билан ўйнашяпти" деб ўйлаб, қиқирлаб кулди.
Курсига қайтиб чиқиб, чилвирга бош суқди ва  уни оёғп остидан тепди. Ҳириллаб, талвасага тушаркан, оғил ташқарисида отасининг овозини эшитди.
Ўғилчаси  ғингшиб,  унинг ўрнига  жавоб қайтаргандай бўлди-ю,  шитоб  оғил эшиги очилиб,  кимдир ичкарига югуриб кирди.
-Ҳаҳ,  аҳмоқвойааа... Нима  қилардинг жонингга  жабр қилиб болам! - типирчилаётган оёқларни тутиб,  ота- қизини пастга туширди, ўзига келтириб, кейин қўлига боласини олиб  берди...
-Сизларга худони танитиб катта қилгандимку, ахир  у дунёга борсанг Оллоҳга нима дейсан,  "қадримга етмаган битта лапашангни деб учта боламни хор қилдим" дейсанмиии?!...
    Ҳали тирик юрсанг, кўрасан! Бунақа аҳмоқгарчиликни қайтиб қила кўрма...
Отаси яна анча гапларни гапирди, пиқиллаб ўтириб барини эшитди, дунёда ўлиш ҳам осон иш эмаслигини гўёки тушунгандек бўлди...
Эрини икки ойдаёқ уйлашди, ховучдек тўйга рози бўлиб,  тайёр турган кимдир бор экан,  эрига тегди-қўйди!.......


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32👍4🤔4
​​Кун осон ўтармиди,  кичкинасини онасининг этагига ташлаб,  ўзи олдин ишлаган фабрикага ишга қайтди,  бу сафар оғир сменларда ишлайдиган қора ишчи бўлиб...
Куни билан оғир мебель тахталарини таҳлайди,  станокка жойлайди,  билган "хай" дейди,  билмаган унинг бу ғайратига ҳайрон. Бор аламини ишдан олди.
Саккиз ой деганда эри-янги олган хотинини ҳам ҳайдаб солиб,  ёнига яна ялиниб келди.
Отаси уларнинг ярашишига қарши эди,  ўзи эса ҳам болаларни,  ҳам бўйнига қўйилган исноддан қутилишни ўйладими,  ҳуллас эри билан ярашди.
Қайтиб борса, муллакаси яна Россияга кетган,  кетишдан олдин уйни ўз номига хатлатган,  ака-ука ўртаси уй-жойни деб анча бузулган ҳолатда экан.
Шу ишлар алам қилибдими эри боши билан ичкиликка шўнғиб кетибди.
Бу орада  аёлнинг ишлаб турган фабрикаси хусусийлаштирилиб тарқатила бошлади, отасини кўмаги билан икки уч станокни сотиб олиб, уйда иш бошлади.
Аллоҳ ишига барака берди, аёл боши билан эркаклар қилолмаган ишларни бажаришига ғойибдан кўмак берди. Қўли пул кўрди. Оёққа турди.
Вақт кўп ишга ҳакам деганларидек,  ойлар ва йиллар бир-бирини қувалаб ўтиб  ҳамма нарса секин-аста ўз жойига қайтди.
Болаларини ўқитиб,  уйлаб- жойлади.  Муллакаси ҳам вақтлар ўтиб ёнига "кечирим" сўраб келди.
Баъзан кечиришинг ҳам оғирлик қиладиган одамларнинг заҳматини кўтарасан.  Кечириш- шунда фақат Аллоҳ йўлигагина адо этилади.
Қалбингда ўзинггагина  аён бўлган жароҳатлар қолади. 
Қийин кунларингда азиз инсонларингнинг қанчалик тақдирингга куйиниб эзилгани-ю,  юзага чиққан кунларингда улар ёнингда бўлмаслиги- мана шу нарса баъзида одамга қаттиқ алам қиларкан!
Энди унинг ҳамма нарсаси бор! Келинлари, набиралари...
Аммо шундоқ яхши кунларини кўриши керак бўлган ота-онаси уйи ва тўйи тўрида йўқ! Бир кам дунё деб шуни айтсалар керак-да...
Тамом.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤26😢4🔥3🤔1
ИШОНЧНИНГ КУЧИ.

Кичик бир болакай денгиз бўйида кўзларини бир нуқтага тикиб ўтирарди. Бир соатдан бери ўтирган бу боланинг ҳоли яқин жойда ўтирган бир қариянинг диққатини ўзига тортди. Қария боланинг ëнига бориб:
- Ҳа, ўғлим, хорманг. Бугун денгиз жуда ҳам чиройлими-а? - деди.
Болакай қарияга қарамасдан:
- Лекин бугун шамол бор. Коптогим денгизга тушиб кетиб, шамол билан анча узоққа кетиб қолди.
- Агар ëш бўлганимда, сузиб бориб коптогингни олиб берардим - деди боланинг ëнига ўтирган қария.
Бола жавоб бермади. Кўз олдидан узоқлашиб кетаëтган коптогига қараб ўтиришда давом этди. Қария сокин овоз билан:
- Умидингни хеч қачон йўқотма. Менимча, дуо қилсанг, яхши бўлади.- деди. Бола қувонч билан:
- Дуо қилсам, коптогим қайтиб келадими? - дея сўради.
- Агар Аллоҳ истаса, қайтиб келади. Агар қайтиб келмаса ҳам дуоларингнинг савоби сенга етади.
Болакай қариянинг гаплари хақида озгина ўйланиб, орқасидан бувасидан ўрганган дуоларни ўқий бошлади. Кейин коптоги қайтиб келиши учун Аллоҳдан ëрдам сўради. Лекин бу унинг дардига дармон бўлмади. У коптокни олиш учун узоқ вақт харакат қилган, хатто байрамда олган пулларини хам копток учун асраб қўйган эди. Ҳозир копток қайтиб келишига биргина имконият шамолнинг ўз йўналишини ўзгартириши эди. Лекин денгиз катта, копток эса кичик.
Кечга яқин хаво ўзгарди. Қуëш ботиши арафасида балиқчилар денгиздан қайта бошлади. Уйига коптоксиз кетишни истамаган болакай қария билан бирга ўтириб балиқчиларни кутарди. Қария балиқни хар доим Карим балиқчидан харид қиларди. Кўзи билан Каримни излаб топган отахон:
- Овингиз бароридан келган бўлса керак иншоАллоҳ - деди. Карим балиқчи ëнидаги қутига ишора қилиб:
- Бу сафар балиқ оз - деди.
- Дуо қилмадингизми? - дея гапга аралашди болакай. -Умидингизни асло йўқотманг.
Карим балиқчи болакайнинг бошидан силаб:
- Дуо... Дуо қилсам балиқ тутаманми?
- Тута олмасангиз хам дуоларингизнинг савоби сизга етади. Мен ҳозиргина ўргандим буни.
Карим балиқчи бу гапни биринчи маротаба эшитаëтган эди.
- Мен ҳам энди ўргандим. Буни менга кичкина ўқитувчи ўргатди - деди балиқчи.
Бу гапларни эшитиб болакай жуда қувонди. Копток унинг эсидан ҳам чиқиб кетган эди. Балиқчи кемасига қайтиб чиқди ва қўлига бир копток олди. Уни болакайга узатиб:
- Ўқитувчилар хақини адо этиш қийин. Бу коптокни денгиздан топиб олдим - деди.
Болакай худди туш кўраëтгандек эди. Кутилмаган нарсалар бўлаëтган туш. Атрофга қаради. Хаммаси хақиқий. Балиқчи ҳам, кема ҳам, қария ҳам... Копток қўлида. Уни қаттиқ қучоқлаб:
- Мендан рухсатсиз узоққа кетиш йўқ - деди. Дуо қилмаганимда нима бўларди?

СОРА САИДОВА саҳифасидан олинди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19🔥11👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫 Хайрли тун. Яхши дам олинг.

🌹•🕋Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
🌹•🕋Биламан чарчабсиз роса, кечгача.
🌹•🕋Ширин уйқу тилай, осуда кеча,
🌙•🕋Яхши дам олинг хайр тонггача!

. 人 ★* 。 • ˚* ˚ 🌹
. (_ _) * ЭРТАГА ★
. ┃口┃ * ЖУМА *
. ┃口┃★ * ***. . *˛•
. ┃口┃★ * •★。•˛˚˛*
. ┃口┃ •˛˚˛* 人 •˛˚ *
. ┃口┃ .-:'''"''''"''.-.
. ┃口┃ (_(_(_()_)_)_)
┃口┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
. ┃. ┃_┃∩∩∩∩∩∩┃
. 三_三三三三三

✔️☝️🕋АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷Ассалому алайкум. 
ЖУМА айёмми муборак бўлсин,

🌹Ушбу кунимизни Яратган эгам барчамизни мехрдан барокатдан, бенасиб қилмасин.

🌺Аллохим барчамизни ўз панохида асрасин


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
​​📝 Ушбу ҳикояни донишмандлардан бири сўзлаб берди.

- Мен бир куни туш кўрдим.
Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди.
Мен ундан:
-"Маҳзунлигингиз сабаби недадир?" деб сўрадим.
У жавобан:
- Анави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди.
Унга дедим:
- Зурриётингиз йуқми?
У:
- Нега энди, албатта зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.

Донишманд ҳикоясида давом этиб деди:
- Мен уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб «тор, тор» деб юваётган эмиш.
Ундан қизиқиб сўрадим:
- Ўғлим, бу нима деганинг?
У:
- Эҳҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да ота, деди.
Мен:
- Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми?, деб сўрадим.
У:
- Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай?
Мен:
- Арзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам чиқариб, садақа қилиб юборгин болам.

Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон улоқтириб деди:
- Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.

Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
- «Ҳозир аҳволингиз қандай?» , деб сўрадим.
У деди:
- Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб ювиб кетди.
Сўнгра мен Аллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.

Шунда мен дедим:
- Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эдику.
Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса.
Кекса чол деди:
- Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув хушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди.
Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Аллоҳ таоло мени кароматлади.
Мен эса Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.

Донишманд ўз қовлида давом этиб деди:
- Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитни мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.

Озгина бўлса ҳам ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам берилган садақа хайрлироқдир.
Ота онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ота онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан.
Шундай экан, эҳсонларингизни аяманг азиз диндошим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34👍4🔥3🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Хайрли тун дилга яқинларим!

Тунингиз осуда ўтсин!


Тунни бахш этган Аллоҳим, албатта нурафшон тонгни беради, гўзал тонг қадар Аллоҳга омонатсиз, шукрона айтишни унутманг....

✨ХАЙРЛИ ТУН🌙


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг! 🌤

Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Шанба тонги муборак

Яқинларингизга улашинг❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍1
#У‌ткинчи_дунё


#No_39


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Шундай қилгинки, қайтиб хотинимни олдига юриб бора олмасин. Оёқлари ўзига керак эмас экан, бир умр юра олмаса хам майли.
Ботир, ташқарига чиқиб кетди.
—Эх укама, нима қилардинг шуни хотинини олдида ўралашиб?
Жама, Ботир чиқиб кетгач, Азизни қўлини бўшатди.
—Бу чол, Мунирага мос деб ўйлайсизми?
—Албатта мос эмас, лекин хозирги замон шу бўлиб қолди.
Оғзи қийшиқ бўлса хам, бойни ўғли гапирсин дейдику.
—Замон эмас одамлар ёмон бўлиб кетишган. Бойга хамма нарса мумкин деб, кенг йўл қўйиб қўйган.
—Иложимиз йўқ, биз хам сафидан чиқолмаймиз, чиқсак оиламиз билан йўқ қилиб юборади.
Яхшиси энди сени қўйиб юбораман, қайтиб атрофида ўралашма. Чунки энди сенга қўшиб мени хам ўлдириб юборади, қўли узун хамма жойга етади.



💫💫💫💫


—Мунира, энди бу кишини қўлига тушдингиз, чиқиш йўқ.
Энди бошқа йўлига ўтинг.
Марям, Мунирани қўлларидан тутди.
—Қандай йўл.
Мунира кўзидаги ёшларини артди
—Энди, Ботирни йўлга солинг.
Орзуларингиз сари интилинг. Орзуларингиз борми?
—Бор, нега бўлмасин.
Мен катта шифокор бўлиш орзуйим бўлган, оқ халатли халаскор бўлишни хохлар эдим, афсус хаммаси пучга чиқди.
—Хали хам кечмас. Энди яхши бўлиб олгач, ўқишга киришингизни айтинг.
Шу ой мактабни тамомлайсиз шундайми?
—Ха, ўн бирни битираман.
—Сизни номингиз хозир хам ўқияпти. Сиздан озгина харакат.
—Нима қилишим керак?
Мунира, унчалик тушунмади.
—Назо билан Камола нима қилаётган бўлса шуни қиласиз.
Хали менга рахмат дейсиз.
—Мен буни уддалай олмайман.
—Уддалайсиз, келажагингиз учун уддалайсиз.
—Опа, ўзи нега мени операция қилишди.
Мунира, кесилган жойини ушлаб гапирди.
—Ўзингизга келтира олишмади, кўмага тушиб қолган эдингиз, уйда хам анча вақт хушсиз ва кўп қон йўқотган экасиз.
Бола нобут бўлган экан, уни устига қовурғангизда хам синиш бўлгани сабаб операция қилиб юборишди.
Ўзингизга келишингизни кутишганда, бола ичингизда кўп қолиб кетган бўлар эди.
Яхшиямки оллоҳ сизни қайтариб берди.
—Яхшиям борсиз, сизга рахмат.
Агар сиз бу уйда бўлмаганингизда мен ўлиб қолардим.
Мунира яна кўзини ёшлади.
—Хаммаси яхши бўлади, ёки яхшиликка.
Энди мен чиқай, ишларим бор сиз қимирламанг хўпми?
Доктор қимирламай ёцин деган.
—Хўп бўлади рахмат.
Мунира, ёшли кўзлари билан жилмайиб қўйди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41👍12❤‍🔥11
#У‌ткинчи_дунё


#No_40


#муаллиф_Қосимова_Нодира



Орадан олти ой ўтди.

—Ботир ака, мен дадамни кўриб келсам дегандим. Бувимни вафотидан кейин анча чўкиб қолди.
Мунира, Ботирга қўнғироқ қилди
—Майли маликам. Хозир Жама боради ташлаб қўяди.
Ботир, кулиб гапирди
—Хўп, рахмат сизга. Мен тайёрланиб тураман.
Мунира, хурсанд бўлиб кетди
—Хонангдаги пулдан олиб ол, дадангни камларига ишлацин синглингга бер.
—Хўп бўлади. Рахмат сизга.
Ботир ака.
—Лаббай
—Халиги уй, нима бўлди?
Мунира хижолат бўлиб гапирди
—Ўқишга топшираман деган жойидан оламиз. Ўша ердан қатнаб ўқийсан, даданг билан синглинг ёнингда бўлса кўнгил тўқ бўлади.


💫💫💫💫


—Мунирани олдига бор, эридан пул олиб берсин. Қачондан буён бизга пул бермай қўйди.
Латофат охирги пулни Муслимга узатаркан гапирди
—Кеча куёвни олдига хам бордим. Берадиган пулни бериб бўлдим деяпти.
Муслим пулни санаб чўнтагига солди
—Мени уйига олиб бор. Синглингни олиб кетамиз деб қўрқитамиз, Мунира жон деб келади.
Қани юр
Латофат машинага ўтирди.


💫💫💫💫


—Сиз бу ерда нима қиляпсиз?
Мунира тайёрланиб, кетишга шайланган эдихамки дарвозадан Латофат кириб келди.
—Қани эринг. Сени олиб кетишга келдик.
Латофат шанғиллади.
—Ойи, мени шарманда қилманг. Уйингизга боринг.
Мунира босиқлик билан гапирди
—Кетсам сени хам олиб кетаман.
Қани эринг?
Латофатни овози уйни тутди
—Нима қиласиз эримни?
Мунирани жахли чиқди
Камола билан Назо томошага югуриб чиқишди.
—Чақир деяпман.
—Мен чақириб бераман, қизишманг.
Камола, Латофатни олдига келиб телефонни олиб Ботирга қўнғироқ қилди.
—Жоним, чарчамаяпсизми?
—.....
—Қайнонангиз сизни йўқлаб келибди, тез келмасангиз уйни томини овози бузиб ташлайди.
Мендек гўзал хотинингиз, том тагида қолмай.
Камола, нозланиб кулди.
—....
—Хўп, жоним тезроқ келинг.
Камола телефонни ўчиргач, Мунирага мазах қилгандек кулиб қаради.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤45👍21🌚3
Kun boyi qismlab beriladi endi hikoya
👍34❤11
#У‌ткинчи_дунё


#No_41


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Бу ерда нима бўляпти?
Кўчадан, Латофатни овозини эшитиб жахл билан уйга кирди.
—Мен қизимни олиб кетгани келдим.
Латофат, Ботирга юзланди
—Ана қизингиз, олиб кетаверинг.
Камола гапга аралашди.
—Мен сенга гапирдимми?
Манави макиён товуқни, ичкарига киритиб юборинг.
—Бас қилларинг..
Ботир, жахл билан гапирди.
—Дардингиз нима? Яна пулми?
Ботир гапни пост калласини гапирди
—Ўзингиз тушунган одамсиз, мени оввора қилганингиз қолди холос.
Латофат ювошди.
—Хеч қандай пул берилмайди.
Бир сўм пул бермайсиз буларга.
Мунира нафрат билан, Латофатга қаради
—Нега бермас экан?
Бермаса сени олиб кетаман.
—Олиб кета олмайсиз, мен хеч қаерга кетмайман. Бу ер мени уйим, бу одам эса эрим.
Мени сотиб, керагидан ортиқ пулни олиб бўлдингиз.
Мунира йиғлаб юборди.
Ботир Мунирани елкасидан қўлини ўтказди.
—Эшитдингизми?
Эшик очиқ кетишингиз мумкин.
Биз Мунира билан, қайнотамни кўргани кетаётган эдик.
—Бу нима қилганинг қизим?
Латофат гангираб қолди
—Жоним, айтган пулимни олдингми?
Ботир, Мунирага қаради
—Ха мана.
Мунирани кўзидан хамон ёш тинмасди.
Мунира сумкасидан пулни чиқариб, Ботирга узатди.
—Мана буни хам қўш. Мунисага берасан, мен берсам хижолат бўлишмасин.
Ботир, кўзлари ўйнаб кетган Латофатга қараб кулиб қўйди.
—Дадангни уйга олиб келмоқчимиз.
Латофат кўча томон юрган, Мунирани ортидан шошди
—Кеч қолдингиз. Уларга уй олдик, энди ўша ерда яшайди.
Сиз тинчгина ўғлингиз билан, яшлайверинг.
Ботир, Мунирага машина эшигини очгач, Латофатга қаради
—Агар шу уй олдида, сизни ёки ўғлингизни кўрсам. Каллангизни дарвозага илиб қўяман.
Ботирни важохатидан Латофат қўрқиб кетди.
Ботир, машинага ўтириб кетди.


💫💫💫💫


—Дадажон, яхшимисиз?
Мунира Содиқни махкам қучди.
Содиқ гапира олмай, кўзларидан ёш оқарди, Мунирани олдида виждони қийналарди.
—Келинг опа..
Муниса, ташқаридан кириб келди
—Келдим гўзалим..
Сенга нима бўлди?
Мунира, Мунисани кўкариб кетган юзини кўриб хайрон қаради.
—Хеч нима, эшикка уриб олдим.
Муниса, юзини яширди.
—Буёққа юрчи..
Мунира, Мунисани бошқа хонага олиб чиқди.
—Энди гапир..
Мунира, Мунисани елкасидан тутди.
—Кеннайим билан урушиб қолдик.
—Нима? Сени ўша урдими?
Мунира тутоқди.
—Опа, кимга ёқади. Қайноғаси бу ахволда уйида ётиши ёқмаяпти. Бувимдан кейин бизни сиғдирмай қўйди.
Муниса йиғлаб юборди.
—Бир икки кун сабр қилиб тур. Янги уйга олиб кетаман сизларни.
Мунира Мунисани қучди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38👍29❤‍🔥5
Stilniy kiyinadigan asal qizlarimiz uchun BAHOR  va YOZGI asalka looklar onlayin magazinlari topildi 🫠❤️ Siz xohlagan brend liboslar endi arzon narxlarda 😻❤️‍🔥
🛍• Nejniy vecherniy ko'ylaklar ~ 99 ming
🛍• 25 mayga asalka looklar ~ 89 ming
🛍• Trendiviy para dvoykalar ~ 79 ming
🛍• Brendiviy taqinchoqlar ~ 69 ming
🛍• Asal bitiruv lentalar ~ 59 ming

25 mayga hech kimda yo'q bo'lgan asal looklar olmosdek yarqiragan nafis va bejirim taqinchoqlar bomba aksiya va skidkalar sizlarni kutmoqda 😻❤️‍🔥
❤‍🔥1🔥1
НАДОМАТ....

Бу булиб утган вокеага хам анча йиллар булди,лекин хали-хануз уша совук кунда марказий дехкон бозорининг эшиги ёнида майда-чуйда нарсалар сотиб, совукга котиб колган онахоннинг сиймоси хеч куз унгимдан кетмайди...
Ҳаво совуқ, қор пағалаб ёғмоқда. Кўпчилик юмушини тезроқ битириш истагида, иссиққина уйига шошмоқда. Ёши саксондан ошиб қолган бу онахон эса негадир ҳеч қаёққа шошмайди. Қўлларини ҳудди ёш боладек куҳ-куҳлаб иситмоқчи бўлади. Қишнинг аёз кунларида марказий деҳқон бозорининг эшиги тагида қанд, ширинликлар, сақич ва шу каби майда-чуйда нарсаларни сотиб ўтирган онага раҳмим келди. Ёнидан ўтиб кетарканман қандайдир куч орқамга қайтишга мажбур қилди. -Ассалому алайкум, она совуққотиб қолибсиз... дедим.
-Ҳа...деди.
-Уйингизга кетмайсизми? Касал бўлиб қоласиз дедим.
-Уйим бундан совуқ...
-Газ йўқми ёки қишлоқдан келасизми?...
-Йўқ...деди, маъюс тортиб, она ўйланиб қолди.
Қизим уйим бундан совуқ, кўчада баданим совуққотса, уйда юрагим совуққотади, увишиб қолади.
Икки ўғлим бор. Ёлғиз бошим билан катта қилдим. Уйлаб жойладим. Мустақил яшаймиз дейишди. Кетишди. Кетишгани ҳам майли...мени ташлаб қўйишди. Уйда йўл пойлайвераман. Барибир келишмайди. Эшикка термуламан, кўчага қарайман...зерикаман...сиқиламан...
Мен болаларимни фақат едириб-ичиришни билибман. Боқиб катта қилишни тарбия деб ўйлабман...
Онани оғир хаёллардан чалғитиш учун ширинликлардан харид қилган бўлдим. Пул узатганда совуққотган қўлларини кафтларим орасига олдим, муздек қўлларга бир сония бўлсада илиқлик бергим келди. Онахоннинг кўзларидан ёш сизилиб чиқди. Балки шу онда менинг қўлларим ўрнида ўғилларининг бақувват иссиқ қўллари бўлишини қанчалар истагандир... Юринг она деса-ю, уйларига, набиралари бағрига кетиш орзуси янада куйдиргандир она шўрликни...
Юрагим ачишди. Кўзларим жиққа ёш, онанинг кўзларига қарай олмадим, бўғзимга нимадир тиқилди. Кетдим. Энди онани узоқдан кузатардим.
Совуқда тирикчилик дардидан кўра онани ёлғизлик, болаларига муштоқлик, ичикиш, уларнинг меҳрига ташналик азоби эзарди... Қадди эгилган, юзлари совуқдан кўкараётган она ўз ҳаёллари оғушида маҳзун ўтирар, ҳамма ўзи билан оввора, ҳудди фарзандлари каби онанинг совуққотиши билан иши йўқ қор пағалаб ёғмоқда...Онага раҳмим келди...
Кетяпману кўзим ўнггидан унинг беозор ўйчан, совуққада парво қилмай бозор эшигида ўтирган қиёфаси кетмайди. Қалбимда турфа ўй-саволлар...
Кечалари ширин уйқусидан кечиб, уйқусизликдан кўзлари ачишиб боласини бағрига босган, еган-ичганини меҳрига қўшиб унга оқ сут берган, юзлаб, керак бўлса минглаб кечалар тўйиб ухламаган, мижжа қоқмаган, тунни бедорликда, гўдагига термулиб ўтказган, уйқу бермаса ҳам, йиғлаб қийнаса ҳам, шўҳликлари билан чарчатиб, тинчлик бермаса ҳам болам деб жонидан ортиқ суйган,ёшини, чиройини, кучини, ақлини, нурини, умрини бериб, оғриса оғриган, йиғласа йиғлаб, кулса кулган, йиғлаш ва зорланишдан бошқани билмайдиган, бутун жисми-жони билан ўзига-онага муҳтож гўдакни одам қаторига қўшиб,
Энди ўзи совуқдан кўкариб бозор эшигида ўтирса.......

​​Боласининг бармоғига кирган зирапча унинг юрагига найза бўлиб қадалган, ҳар янги ҳаракатини кўрганда қувончдан дунёларга сиғмаган, ҳар тонгда болаларига қараб оналик бахтидан роҳатланган , уларнинг саломатлиги учун тинмай шукроналар айтган, икки ўғлим-икки тоғим, паҳлавонларим, кексайганимда бошида кўтаради деб умид қилган она...Қишнинг изғиринида кўчада сақич сотиб ўтирса...
Ўзининг жони оғриса ҳам боласига жилмайиб қараган, синовларда, ҳаёт зарбалари текканда қуйилган ёшларин ичига юта олган, ўзи тўкилиб бораётган бўлса ҳам, ўғилларини катта қиламан деб куч топа олган, боласин биров хафа қилса уларни ҳимоя қилишга нозик жуссаси ожиз бўлса ҳам шердек журъат топа олган, кўксини тутиб қалқон бўлган она кексайиб...Келбатли ўғиллари бўла туриб бегонанинг иссиқ тафтларига талпинса...
Бозор эшигида маҳзун ўтирса...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29🥰1