📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷Ассалому алайкум. 
ЖУМА айёмми муборак бўлсин,

🌹Ушбу кунимизни Яратган эгам барчамизни мехрдан барокатдан, бенасиб қилмасин.

🌺Аллохим барчамизни ўз панохида асрасин


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
​​📝 Ушбу ҳикояни донишмандлардан бири сўзлаб берди.

- Мен бир куни туш кўрдим.
Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди.
Мен ундан:
-"Маҳзунлигингиз сабаби недадир?" деб сўрадим.
У жавобан:
- Анави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳеч ким садақа қилмайди.
Унга дедим:
- Зурриётингиз йуқми?
У:
- Нега энди, албатта зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.

Донишманд ҳикоясида давом этиб деди:
- Мен уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб «тор, тор» деб юваётган эмиш.
Ундан қизиқиб сўрадим:
- Ўғлим, бу нима деганинг?
У:
- Эҳҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да ота, деди.
Мен:
- Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми?, деб сўрадим.
У:
- Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай?
Мен:
- Арзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам чиқариб, садақа қилиб юборгин болам.

Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон улоқтириб деди:
- Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.

Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
- «Ҳозир аҳволингиз қандай?» , деб сўрадим.
У деди:
- Ўғлим менга деб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб ювиб кетди.
Сўнгра мен Аллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.

Шунда мен дедим:
- Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эдику.
Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса.
Кекса чол деди:
- Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув хушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди.
Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Аллоҳ таоло мени кароматлади.
Мен эса Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.

Донишманд ўз қовлида давом этиб деди:
- Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитни мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.

Озгина бўлса ҳам ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам берилган садақа хайрлироқдир.
Ота онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ота онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан.
Шундай экан, эҳсонларингизни аяманг азиз диндошим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34👍4🔥3🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Хайрли тун дилга яқинларим!

Тунингиз осуда ўтсин!


Тунни бахш этган Аллоҳим, албатта нурафшон тонгни беради, гўзал тонг қадар Аллоҳга омонатсиз, шукрона айтишни унутманг....

✨ХАЙРЛИ ТУН🌙


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг! 🌤

Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Шанба тонги муборак

Яқинларингизга улашинг❤️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍1
#У‌ткинчи_дунё


#No_39


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Шундай қилгинки, қайтиб хотинимни олдига юриб бора олмасин. Оёқлари ўзига керак эмас экан, бир умр юра олмаса хам майли.
Ботир, ташқарига чиқиб кетди.
—Эх укама, нима қилардинг шуни хотинини олдида ўралашиб?
Жама, Ботир чиқиб кетгач, Азизни қўлини бўшатди.
—Бу чол, Мунирага мос деб ўйлайсизми?
—Албатта мос эмас, лекин хозирги замон шу бўлиб қолди.
Оғзи қийшиқ бўлса хам, бойни ўғли гапирсин дейдику.
—Замон эмас одамлар ёмон бўлиб кетишган. Бойга хамма нарса мумкин деб, кенг йўл қўйиб қўйган.
—Иложимиз йўқ, биз хам сафидан чиқолмаймиз, чиқсак оиламиз билан йўқ қилиб юборади.
Яхшиси энди сени қўйиб юбораман, қайтиб атрофида ўралашма. Чунки энди сенга қўшиб мени хам ўлдириб юборади, қўли узун хамма жойга етади.



💫💫💫💫


—Мунира, энди бу кишини қўлига тушдингиз, чиқиш йўқ.
Энди бошқа йўлига ўтинг.
Марям, Мунирани қўлларидан тутди.
—Қандай йўл.
Мунира кўзидаги ёшларини артди
—Энди, Ботирни йўлга солинг.
Орзуларингиз сари интилинг. Орзуларингиз борми?
—Бор, нега бўлмасин.
Мен катта шифокор бўлиш орзуйим бўлган, оқ халатли халаскор бўлишни хохлар эдим, афсус хаммаси пучга чиқди.
—Хали хам кечмас. Энди яхши бўлиб олгач, ўқишга киришингизни айтинг.
Шу ой мактабни тамомлайсиз шундайми?
—Ха, ўн бирни битираман.
—Сизни номингиз хозир хам ўқияпти. Сиздан озгина харакат.
—Нима қилишим керак?
Мунира, унчалик тушунмади.
—Назо билан Камола нима қилаётган бўлса шуни қиласиз.
Хали менга рахмат дейсиз.
—Мен буни уддалай олмайман.
—Уддалайсиз, келажагингиз учун уддалайсиз.
—Опа, ўзи нега мени операция қилишди.
Мунира, кесилган жойини ушлаб гапирди.
—Ўзингизга келтира олишмади, кўмага тушиб қолган эдингиз, уйда хам анча вақт хушсиз ва кўп қон йўқотган экасиз.
Бола нобут бўлган экан, уни устига қовурғангизда хам синиш бўлгани сабаб операция қилиб юборишди.
Ўзингизга келишингизни кутишганда, бола ичингизда кўп қолиб кетган бўлар эди.
Яхшиямки оллоҳ сизни қайтариб берди.
—Яхшиям борсиз, сизга рахмат.
Агар сиз бу уйда бўлмаганингизда мен ўлиб қолардим.
Мунира яна кўзини ёшлади.
—Хаммаси яхши бўлади, ёки яхшиликка.
Энди мен чиқай, ишларим бор сиз қимирламанг хўпми?
Доктор қимирламай ёцин деган.
—Хўп бўлади рахмат.
Мунира, ёшли кўзлари билан жилмайиб қўйди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41👍12❤‍🔥11
#У‌ткинчи_дунё


#No_40


#муаллиф_Қосимова_Нодира



Орадан олти ой ўтди.

—Ботир ака, мен дадамни кўриб келсам дегандим. Бувимни вафотидан кейин анча чўкиб қолди.
Мунира, Ботирга қўнғироқ қилди
—Майли маликам. Хозир Жама боради ташлаб қўяди.
Ботир, кулиб гапирди
—Хўп, рахмат сизга. Мен тайёрланиб тураман.
Мунира, хурсанд бўлиб кетди
—Хонангдаги пулдан олиб ол, дадангни камларига ишлацин синглингга бер.
—Хўп бўлади. Рахмат сизга.
Ботир ака.
—Лаббай
—Халиги уй, нима бўлди?
Мунира хижолат бўлиб гапирди
—Ўқишга топшираман деган жойидан оламиз. Ўша ердан қатнаб ўқийсан, даданг билан синглинг ёнингда бўлса кўнгил тўқ бўлади.


💫💫💫💫


—Мунирани олдига бор, эридан пул олиб берсин. Қачондан буён бизга пул бермай қўйди.
Латофат охирги пулни Муслимга узатаркан гапирди
—Кеча куёвни олдига хам бордим. Берадиган пулни бериб бўлдим деяпти.
Муслим пулни санаб чўнтагига солди
—Мени уйига олиб бор. Синглингни олиб кетамиз деб қўрқитамиз, Мунира жон деб келади.
Қани юр
Латофат машинага ўтирди.


💫💫💫💫


—Сиз бу ерда нима қиляпсиз?
Мунира тайёрланиб, кетишга шайланган эдихамки дарвозадан Латофат кириб келди.
—Қани эринг. Сени олиб кетишга келдик.
Латофат шанғиллади.
—Ойи, мени шарманда қилманг. Уйингизга боринг.
Мунира босиқлик билан гапирди
—Кетсам сени хам олиб кетаман.
Қани эринг?
Латофатни овози уйни тутди
—Нима қиласиз эримни?
Мунирани жахли чиқди
Камола билан Назо томошага югуриб чиқишди.
—Чақир деяпман.
—Мен чақириб бераман, қизишманг.
Камола, Латофатни олдига келиб телефонни олиб Ботирга қўнғироқ қилди.
—Жоним, чарчамаяпсизми?
—.....
—Қайнонангиз сизни йўқлаб келибди, тез келмасангиз уйни томини овози бузиб ташлайди.
Мендек гўзал хотинингиз, том тагида қолмай.
Камола, нозланиб кулди.
—....
—Хўп, жоним тезроқ келинг.
Камола телефонни ўчиргач, Мунирага мазах қилгандек кулиб қаради.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤45👍21🌚3
Kun boyi qismlab beriladi endi hikoya
👍34❤11
#У‌ткинчи_дунё


#No_41


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Бу ерда нима бўляпти?
Кўчадан, Латофатни овозини эшитиб жахл билан уйга кирди.
—Мен қизимни олиб кетгани келдим.
Латофат, Ботирга юзланди
—Ана қизингиз, олиб кетаверинг.
Камола гапга аралашди.
—Мен сенга гапирдимми?
Манави макиён товуқни, ичкарига киритиб юборинг.
—Бас қилларинг..
Ботир, жахл билан гапирди.
—Дардингиз нима? Яна пулми?
Ботир гапни пост калласини гапирди
—Ўзингиз тушунган одамсиз, мени оввора қилганингиз қолди холос.
Латофат ювошди.
—Хеч қандай пул берилмайди.
Бир сўм пул бермайсиз буларга.
Мунира нафрат билан, Латофатга қаради
—Нега бермас экан?
Бермаса сени олиб кетаман.
—Олиб кета олмайсиз, мен хеч қаерга кетмайман. Бу ер мени уйим, бу одам эса эрим.
Мени сотиб, керагидан ортиқ пулни олиб бўлдингиз.
Мунира йиғлаб юборди.
Ботир Мунирани елкасидан қўлини ўтказди.
—Эшитдингизми?
Эшик очиқ кетишингиз мумкин.
Биз Мунира билан, қайнотамни кўргани кетаётган эдик.
—Бу нима қилганинг қизим?
Латофат гангираб қолди
—Жоним, айтган пулимни олдингми?
Ботир, Мунирага қаради
—Ха мана.
Мунирани кўзидан хамон ёш тинмасди.
Мунира сумкасидан пулни чиқариб, Ботирга узатди.
—Мана буни хам қўш. Мунисага берасан, мен берсам хижолат бўлишмасин.
Ботир, кўзлари ўйнаб кетган Латофатга қараб кулиб қўйди.
—Дадангни уйга олиб келмоқчимиз.
Латофат кўча томон юрган, Мунирани ортидан шошди
—Кеч қолдингиз. Уларга уй олдик, энди ўша ерда яшайди.
Сиз тинчгина ўғлингиз билан, яшлайверинг.
Ботир, Мунирага машина эшигини очгач, Латофатга қаради
—Агар шу уй олдида, сизни ёки ўғлингизни кўрсам. Каллангизни дарвозага илиб қўяман.
Ботирни важохатидан Латофат қўрқиб кетди.
Ботир, машинага ўтириб кетди.


💫💫💫💫


—Дадажон, яхшимисиз?
Мунира Содиқни махкам қучди.
Содиқ гапира олмай, кўзларидан ёш оқарди, Мунирани олдида виждони қийналарди.
—Келинг опа..
Муниса, ташқаридан кириб келди
—Келдим гўзалим..
Сенга нима бўлди?
Мунира, Мунисани кўкариб кетган юзини кўриб хайрон қаради.
—Хеч нима, эшикка уриб олдим.
Муниса, юзини яширди.
—Буёққа юрчи..
Мунира, Мунисани бошқа хонага олиб чиқди.
—Энди гапир..
Мунира, Мунисани елкасидан тутди.
—Кеннайим билан урушиб қолдик.
—Нима? Сени ўша урдими?
Мунира тутоқди.
—Опа, кимга ёқади. Қайноғаси бу ахволда уйида ётиши ёқмаяпти. Бувимдан кейин бизни сиғдирмай қўйди.
Муниса йиғлаб юборди.
—Бир икки кун сабр қилиб тур. Янги уйга олиб кетаман сизларни.
Мунира Мунисани қучди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38👍29❤‍🔥5
Stilniy kiyinadigan asal qizlarimiz uchun BAHOR  va YOZGI asalka looklar onlayin magazinlari topildi 🫠❤️ Siz xohlagan brend liboslar endi arzon narxlarda 😻❤️‍🔥
🛍• Nejniy vecherniy ko'ylaklar ~ 99 ming
🛍• 25 mayga asalka looklar ~ 89 ming
🛍• Trendiviy para dvoykalar ~ 79 ming
🛍• Brendiviy taqinchoqlar ~ 69 ming
🛍• Asal bitiruv lentalar ~ 59 ming

25 mayga hech kimda yo'q bo'lgan asal looklar olmosdek yarqiragan nafis va bejirim taqinchoqlar bomba aksiya va skidkalar sizlarni kutmoqda 😻❤️‍🔥
❤‍🔥1🔥1
НАДОМАТ....

Бу булиб утган вокеага хам анча йиллар булди,лекин хали-хануз уша совук кунда марказий дехкон бозорининг эшиги ёнида майда-чуйда нарсалар сотиб, совукга котиб колган онахоннинг сиймоси хеч куз унгимдан кетмайди...
Ҳаво совуқ, қор пағалаб ёғмоқда. Кўпчилик юмушини тезроқ битириш истагида, иссиққина уйига шошмоқда. Ёши саксондан ошиб қолган бу онахон эса негадир ҳеч қаёққа шошмайди. Қўлларини ҳудди ёш боладек куҳ-куҳлаб иситмоқчи бўлади. Қишнинг аёз кунларида марказий деҳқон бозорининг эшиги тагида қанд, ширинликлар, сақич ва шу каби майда-чуйда нарсаларни сотиб ўтирган онага раҳмим келди. Ёнидан ўтиб кетарканман қандайдир куч орқамга қайтишга мажбур қилди. -Ассалому алайкум, она совуққотиб қолибсиз... дедим.
-Ҳа...деди.
-Уйингизга кетмайсизми? Касал бўлиб қоласиз дедим.
-Уйим бундан совуқ...
-Газ йўқми ёки қишлоқдан келасизми?...
-Йўқ...деди, маъюс тортиб, она ўйланиб қолди.
Қизим уйим бундан совуқ, кўчада баданим совуққотса, уйда юрагим совуққотади, увишиб қолади.
Икки ўғлим бор. Ёлғиз бошим билан катта қилдим. Уйлаб жойладим. Мустақил яшаймиз дейишди. Кетишди. Кетишгани ҳам майли...мени ташлаб қўйишди. Уйда йўл пойлайвераман. Барибир келишмайди. Эшикка термуламан, кўчага қарайман...зерикаман...сиқиламан...
Мен болаларимни фақат едириб-ичиришни билибман. Боқиб катта қилишни тарбия деб ўйлабман...
Онани оғир хаёллардан чалғитиш учун ширинликлардан харид қилган бўлдим. Пул узатганда совуққотган қўлларини кафтларим орасига олдим, муздек қўлларга бир сония бўлсада илиқлик бергим келди. Онахоннинг кўзларидан ёш сизилиб чиқди. Балки шу онда менинг қўлларим ўрнида ўғилларининг бақувват иссиқ қўллари бўлишини қанчалар истагандир... Юринг она деса-ю, уйларига, набиралари бағрига кетиш орзуси янада куйдиргандир она шўрликни...
Юрагим ачишди. Кўзларим жиққа ёш, онанинг кўзларига қарай олмадим, бўғзимга нимадир тиқилди. Кетдим. Энди онани узоқдан кузатардим.
Совуқда тирикчилик дардидан кўра онани ёлғизлик, болаларига муштоқлик, ичикиш, уларнинг меҳрига ташналик азоби эзарди... Қадди эгилган, юзлари совуқдан кўкараётган она ўз ҳаёллари оғушида маҳзун ўтирар, ҳамма ўзи билан оввора, ҳудди фарзандлари каби онанинг совуққотиши билан иши йўқ қор пағалаб ёғмоқда...Онага раҳмим келди...
Кетяпману кўзим ўнггидан унинг беозор ўйчан, совуққада парво қилмай бозор эшигида ўтирган қиёфаси кетмайди. Қалбимда турфа ўй-саволлар...
Кечалари ширин уйқусидан кечиб, уйқусизликдан кўзлари ачишиб боласини бағрига босган, еган-ичганини меҳрига қўшиб унга оқ сут берган, юзлаб, керак бўлса минглаб кечалар тўйиб ухламаган, мижжа қоқмаган, тунни бедорликда, гўдагига термулиб ўтказган, уйқу бермаса ҳам, йиғлаб қийнаса ҳам, шўҳликлари билан чарчатиб, тинчлик бермаса ҳам болам деб жонидан ортиқ суйган,ёшини, чиройини, кучини, ақлини, нурини, умрини бериб, оғриса оғриган, йиғласа йиғлаб, кулса кулган, йиғлаш ва зорланишдан бошқани билмайдиган, бутун жисми-жони билан ўзига-онага муҳтож гўдакни одам қаторига қўшиб,
Энди ўзи совуқдан кўкариб бозор эшигида ўтирса.......

​​Боласининг бармоғига кирган зирапча унинг юрагига найза бўлиб қадалган, ҳар янги ҳаракатини кўрганда қувончдан дунёларга сиғмаган, ҳар тонгда болаларига қараб оналик бахтидан роҳатланган , уларнинг саломатлиги учун тинмай шукроналар айтган, икки ўғлим-икки тоғим, паҳлавонларим, кексайганимда бошида кўтаради деб умид қилган она...Қишнинг изғиринида кўчада сақич сотиб ўтирса...
Ўзининг жони оғриса ҳам боласига жилмайиб қараган, синовларда, ҳаёт зарбалари текканда қуйилган ёшларин ичига юта олган, ўзи тўкилиб бораётган бўлса ҳам, ўғилларини катта қиламан деб куч топа олган, боласин биров хафа қилса уларни ҳимоя қилишга нозик жуссаси ожиз бўлса ҳам шердек журъат топа олган, кўксини тутиб қалқон бўлган она кексайиб...Келбатли ўғиллари бўла туриб бегонанинг иссиқ тафтларига талпинса...
Бозор эшигида маҳзун ўтирса...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29🥰1
Онахондан олган ширинликларим билан уйда интиқ бўлиб мени кутаётган, бағримга талпинган жужуқларим олдига ошиқдим..
​​Онаизорнинг кейинги хаёти кандай кечди.. хозир хам хаётмикан деган уй-хаёллар мени тинч куймайди.. Канча фарзандлар она мехрига зор.. Кандай нотовон икки угил онасин килишганди хор...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🤔5
Ҳамма нарсани ҳам билмоқ шарт эмас,
Билмаслик фойдадир баъзан, билгандан.
Ҳамма оғриқлар ҳам қайғу, дард эмас,
Йиғламоқ яхшидир гоҳо, кулгандан.

Акром МАЛИК

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
Bugun, 26 aprel
🌞 +20°...+16°, Quyosh

Hozir: ☁️ +19°, ↗️ 2.7 m/s

Tong: 🌧 +17°
Kun: 🌧 +19°
Oqshom: 🌧 +18°
Namlik: 68%
Shamol: Janubiy-janubi-g'arbiy, 2.7 m/s
Bosim: 758 mm sim. ust.

Oy: O'sayotgan oy
Quyosh chiqishi: 05:20
Quyosh botishi: 18:57

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤔5😁2❤1
🔥9
#У‌ткинчи_дунё


#No_42


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Кеннайи, бир икки кун сабр қилиб турасиз. Мен олиб кетгунимча.
Мунира, Кеннайисини олдига кириб гап бошлади
—Яна қанча сабр қилишим керак?
Қошлари чимирилди
—Бу ерда қанча турган бўлса, қанча еган бўлса хаммасини хаққини тўлайман.
—Войвоо, хаммаям бой чолга тегсин эканда.
Қўлларини қовуштирди
—Сизга нима? Зато бой.
Мунирани жахли чиқди.
—Манабу пулни олиб туринг. Яна бериб, дадам ва синглимни олиб кетаман.
Мунира, сумкасидан анчагина пул чиқариб узатди
—Бу бошқа гап.
Бўларканку, шунақиб турса.


💫💫💫💫


—Даданг, яхши эканми?
Машинада кетаркан, Ботир Мунирага гапирди
—Яхши эмас. Илтимос тезроқ уй олиб беринг. Кеннайим уларни сиғдирмаяпти.
Мунирани кўзи ёшланди
—Эртагаёқ, хал қиламиз. Хавотир олма. Шу хафта кўчиб ўтасан, ўша ердан репититорга қатнашни бошлайсан.
—Сизга рахмат.
Мени кечиринг.
Мунира бошини эгди
—Нега кечирим сўрайсан?
Ботир кулди
—Сизни бошида ёмон одам деб, кўп хафа қилдим.
—Хижолат бўлма, мухими хозир бахтлимиз.
Ботир йўлдан кўзини узмай гапирди.
—Бахт, бахт нима ўзи. Мен бахтни хис қилмаяпман, мен орзу қилган бахт, севган инсоним ва фарзандларим билан эди. Афсуски менга бундай бахт насиб этмади, мен фарзандларим кўпгина бўлишини хоҳлардим.
Мунира шуларни ўйлаб кўзлари ёшланди..


💫💫💫💫


—Сизга, янгилигим бор.
Ботир дарвозадан кириши билан Камола бўйнига осилди.
—Қандай янгилик?
Ботир, Камолани қўлини, бўйнидан бўшатди.
—Гули қайтаётган экан.
Камола, тиржайиб қаради
—Бунча хурсандсан.
—Хурсанд бўламанда, сафимиз тўлиқ бўларкан.
Камола, Мунирага қаради
—Афсуски яқинда яна биттага камаясизлар.
Мунира, қўлини қовуштириб гапирди
—Вой, ажрашяпсизларми?
Камолани кўзи чақнаб кетди.
—Нега ажрашар эканман. Ботиракам, менга янги уй олиб бердилар, бу уйни сизларга ташлаб, кўчиб кетаман.
Мунира, Ботирни қўлидан тутди.
—Нима? Сенга уй..


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍37❤20😁2
#У‌ткинчи_дунё


#No_43


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ха, нега хайрон бўляпсиз?
Мунира чиройли жилмайди.
—Нега энди биз қолиб сенга?
—Чунки сен, уйни пулини саёҳатга ишлатиб бўлгансан.
Ботир гапни бўлди.
—Бу кўчади, мен шу уйда қоламанми?
—Ха сен хали уйга яраша иш қилмадинг, умринг кўчада ўтади.
Сен ва Гули уйдан умид қилишма. Хаммангни ўз улушинг бор.
Ботир, Мунирани қўлидан еталаб ичкарига олиб кириб кетди.


💫💫💫💫


—Жин урсин.
Камола асабий уйни айланди
—Ха нима бўлди?
Назо, Камола асабий кайфиятига қизиқди
—Сиз юраверинг, эрингизни кетидан қувлаб. Анави мегажин уй олдирибди, кўчиб кетармуш.
—Нима қанақа уй?
Камолани кайфияти, Назога хам кўчди.
—Қанақа бўларди, кошинадек уй бўладида. Сизга оддий уй олиб берармиди.
Камола, Назони жеркиб берди
—Бизчи? Биз нима қилиб юрибмиз, шунча йилдан буён умримизни ўтказиб.
—Қаердан билай.
Боринг кириб ўзидан сўранг.
—Сўрайман хам.
Назо шиддат билан чиқиб кетди.
Мунирани хонасини эшигини таққиллатди.
—Келинг, тинчликми?
Мунира эшикни очиб гап бошлади.
—Эримни чақириб беринг.
Назо жахл аралаш гапирди
—Нима гапингиз бор?
Узун қулоқ гаплар етиб бордими?
Мунира кулди
—Ўзингдан кетма, жағингни синдириб қўяман.
Назо, Мунирани ёққасидан олди
—Мен ўзимдаман, сиз янгиликни эшитиб ўзингиздан кетганингиз анниқ.
Мунира, Назони қўлини силтаб ташлади
—Ўчир..
Назо бақирди.
Ташқаридаги овозни эшитиб, Ботир хонадан чиқди
—Нима бўляпти?
—Юринг, гаплашиб олайлик
Назо Ботирни қўлидан тутди
—Шу ерда гапиравер.
—Йўқ, фақат иккимизни ўртамиздаги гап.
Назо, Ботирни қўлидан судраб хонаси томон юрди.
—Нима дейсан?
Ботир хонага кириб эшикни ёпди
—Мен неча йиллик аёлингизман, сизни деб умримни шу тўрт деворда ўтказдим, шу ўтган йиллар мобайнида қанча азоб чекканимни биласизми?
—Хўш..
Ботир, креслога ўтирди
—Сизни бировлар билан бўлишишга хам сизни деб чиқадим.
—Нима қилишим керак?
Ботир оёғини алиштириб ўтирди
—Мени юзимни босиб ўтиб, анавинга уй олиб берибсиз.
Назо, Ботирни олдига чўккалаб ўтирди
—Сен буёғидан хавотир олма. Мени биласан, арқонни узун ташлайдиган одамман. Ўнта хотин олсам хам, сен биринчиси бўлиб қоласан.
—Ростданми?
Назони кўзлари чақнаб кетди
—Албатта, шу уй сенга.
Яқинда Марямни хам кўчириб қўяман.
Анави иккиси билан яшайманми?
—Хозирча ха. Мен бойлигимни хаммангизга тенг бўлдим. Иккисини учун ажратган пул деярли қолмади.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤51👍12
Menga kanal yuritishda xolisona yordam beradigan Adminka kerak! Kimni qolidan kelsa menga yozinglar
@A_lixan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#У‌ткинчи_дунё


#No_44


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Нима гапи бор экан?
Ботир, кабинетига кирганда, Мунира кутиб олди
—Шунчаки. Гапи бор экан.
Ботир иш столига ўтириб кампетерини ёқди
—Янгиликни эшитибдими?
—Ха эшитибди. Сен эртага кўчасан, яқинда Марямни хам кўчираман
—Вой ростданми?
Мунира севиниб кетди
—Ха. Мен Марямни жавобини бермоқчиман.
Ботир, кампетердан кўзини узиб, Мунирага қаради.
Мунира хайрат билан, Ботирга қараб турарди.
—Мени деб шунча умрини ўтказди. Уни хам бахтли бўлишга хаққи бор. Сен келгач кўп нарсаларни англаб етдим.
—Марям опам жуда яхши аёл. Балки ўша аёл билан фарзанд кўрарсиз.
Мунира кўз қирини Ботирга ташлади.
—Биласанми? Сенга хеч ким билмаган хақиқатни айтишни хохлайман.
Ботир, Кампетерини ёпиб Мунирага қаради.
—Хўш.
Мунира, Ботирни рўпарасидаги столга жойлашди.
—Мени дадам жуда яхши инсон бўлган, бизни деб чет элларда ишлаб юрарди, онам эса дадам йўқлигидан фойдаланиб эса, дадамга ҳиёнат қилиб юрарди.
Мен олти ёш бола эдим, мени хонага қамаб қўярди, қўрққанимдан индамай эшик тирқичидан ташқарига қараб ўтирардим. Хар куни хар хил эркаклар келарди, мен у пайтда бу нарсаларни тушунмас эдим.
Ботир жимиб қолди, Мунира эса жим эшитарди.
—Бир куни дадам сафардан қайтди. Онам эса доимгидек маишатда эди.
Дадам онамга индамай келган экан, тўғри онам ўтирган хонага кириб, уларни тутиб олган. Шунақанги жанжал бўлган, мен қўрққанимдан хона бурчагида писиб ўтирардим.
Шу пайт эшик очилиб дадам кириб келди, дадам мени қўрқиб кетганимни кўриб махкам бағрига босди.
Мен эса тинмай йиғлардим.
Шу пайт дадамга санчилган пичоқдан, дадам ерга еқилди, мени қўрқувим баттар кучайди. Дадамни устида дод деб йиғлардим. Онам эса карахт ҳолга тушиб қолди, қўлидаги пичоқни ташлаб, бақириб юборди.
Шундан кейин, дадам оламдан ўтди, милиция ходимлари онамни олиб кетди. Мени эса болалар уйига, онам қамалиб кетди, дадам эса бировларни гуноҳи эвазига ўлиб кетди.
Ўша кундан кейин аёлларга нисбатан нафрат пайдо бўлган, аёл кишини одам ўрнида кўрмайдиган бўлиб катта бўлдим. Дадамни кўз олдимда ўлдиргани учунми, дийдам қатиқ бўлиб кетган. Хеч кимга рахм қилмайдиган бўлдим. Болалар уйида хам, қизларни кўп уриб қўйганим учун, болаларга қўшишмас эди. Аёл кишига бўлган нафратим, кучайса кучайдики камаймади.
Ўн беш ёшимда, мени бир бой одам асраб олди, мени азоблардан халос этган фариштам фарзандлик бўлмаган экан. Мени уйига олиб кетди, хотини хам йўқ экан.
Мен йигирма ёшга кирганимда, Назога уйлаб қўйган.
Шунча қаршилик қилишимга қарамай, уйланасан деб туриб олган. Мен хам мажбур уйланганман.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍37❤25
#У‌ткинчи_дунё


#No_45


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Мен учун аёл киши, оддий қўғирчоқ. Ўйнаб бўлгач ташлаб кетадиган ўйинчоқ эди.
—Онангиз хозир қаерда?
Мунира, янаям қизиқди
—Тўғриси қизиқмадим. Агар топаман десам, бир деганда суриштираман. Лекин буни менга қизиғи хам, кераги йўқ.
Ботирни ўтмиш хотиралари қийнади.
—Узр ярангизни янгилаганим учун.
Мунира ўзини ғалати хис қилди
—Хеч қиси йўқ. Анча енгил тортдим, шу ёшимгача бирор киши билан дардлашганимни билмайман.
Эртага харакатингни қил, дадангни олиб янги уйга кўчасан.
Кейин Марямни ишини хал қиламан.
—Нега ғалатисиз?
—Билмасам, ўзимни безовта хис қиляпман шу кунларда.
Ботир, кўйлагини тугмасини бўшатди.


💫💫💫💫


—Мунис сен нарсаларингни тайёрлаб тур, икки соатларда машина боради.
Мунира, янги уйни тайёрларкан, Мунисага қўнғироқ қилишни хам унутмади
—Бугун кўчамизми опа?
Муниса хурсанд бўлиб кетди
—Ха бугун кўчамиз, мен хозир янги уйдаман. Тайёрлаб олайлик кейин келасизлар. Марям опам билан биргамиз.
—Хўп бўлади опажон. Тезроқ шу уйдан кетсак бўлгани.


💫💫💫💫


—Ойи, дадамни олиб келиш керак, Мунира билан дадам ярашиб олибди, хамма пулни овсинингизга ёки Мунисага бериб келяпти.
Муслим нима қилишни билмай шу йўлни топди
—Бир жойлик одам бўлса, қандай қараймиз биз. Бу уйга олиб келсак, текинхор кўпаяди.
Латофатни жахли чиқди
—Ойи, нега тушунмайсиз.
Мунис қарайверади, шунчаки сиз макрингизни ишга солсангиз бас
—Нима қилсанг қил. Лекин мен қарамайман.
—Бугун кечга бориб, олиб келамиз.
Бирга бориб, чиройли чехра қилиб турсангиз бас.
—Майли, лекин айтиб қўяй, мен ногиронга қарамайман.
—Қарамайсиз, Муниса ўзи эплайди. Бизга оғири тушмайди.
Бизга пул келиб турса бўлгани, бошлаган ишимиз хам чала қолиб кетди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38🤔16👍10🔥6🥰2