📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Жамшид ваъдасида турди. У Мафтунанинг ишончини қозона олди. Уларни кўрган одам севишганлар, деб ўйлаши аниқ эди. Мен ҳам уларга ўзимни ҳавас қилгандек тутардим. Баъзида юрагим томондан қандайдир исён бош кўтаргандек бўлар... аммо бу ҳолатга парво қилмасликка уринардим. Чиндан ҳам Мафтуна илгариги ҳолатига қайтганди. Шўх ва шодон, самимий... Ота-онвси ҳам қизидаги ўзгаришни кўриб ҳайратда эдилар. У яна ҳаётга қайтаётганди. Бироқ... мен дугонамга ачинардим. Агар у ҳақиқатни билиб қолса нима бўлади? Мана шу савол жавобидан чўчирдим ҳам.
- Дилноз, - деди бир куни Мафтуна. - Жамшид менга уйланмоқчилигини айтди. Нима дейишини билмай қолдим. Касаллигим ҳақида айтсаммикан?
- Йўқ, айтмаганинг маъқул, - деб ўзимча маслаҳат бердим.
- Лекин турмушимизни алдов билан бошлашни истамайман.
- Унда айт, агар севгиси чин бўлса сенга уйланади, - дедим қатъият билан.
- Агар ёлғон бўлса у мендан кечади. Мен эса буни кўтаролмасам керак, - деди ўйчан тарзда дугонам.
Майнинг гўзал оқшомларидан бирида Мафтуна ва Жамшиднинг никоҳ тўйлари бўлди. Даврон ака билан Марҳабо опанинг қувончи чексиз. Оқ либосда оққуш сингари гўзал қиёфадаги қизига юзларида табассум, кўзларида ёш билан боқишарди. У ҳақиқатан ҳам жуда чиройли келин бўлди. нақ фариштанинг ўзгинаси эди. Мен ҳам унга боқиб юм юм йиғлардим. Дугонамнинг орзулари ушалганидан, севганига ёр бўлганидан, қувончдан ва яқин кунларда дарак бераётган айрилиқ сабаб кўз ёш тўкардим. “Э, воҳ, Оллоҳим, шугинага ўзинг шифо бер”, деб тиланардим.
Мафтуна ўйлаганидек бўлмади. У ҳам келин бўлди, қайнона қайнотасига эгилиб салом берди. Тонгда туриб, ҳовли супурди. Ял ял ёниб ўқишга келар, Жамшид билан бир дақиқа бўлсин айрилишни истамасди. Дугонамнинг кўзларидан бахтидан масрур эканлигини билиш қийин эмасди. Жамшид ҳам чинакам ошиқдек тутарди ўзини. Улар институтга бирга келишар, бахтиёр жуфтликка боқиб, ҳаммамизнинг ҳавасимиз келарди.
Орадан икки ой ўтди. Таътил бўлгани боис, институтга деярли бормасдик. Асосан амалиёт ўтаганимиз боис, кўп вақтимни шифохонада ўтказардим. Мафтуна билан эса фақат телефон орқали сўзлашардик.
Августнинг сўнгги кунларида иккимиз кўришдик. Тўғрироғи, Мафтуна мени излаб амалиёт ўтаётган шифохонага келди. Озгина тўлишган дугонамни кўриб: “Ҳо, келин бўлиш ёқибдими?” деб ҳазил қилдим. У эса майин кулимсиради.
– Ажаб эмас, яқинда хола бўлсанг... – деди сирли тарзда. Бу хушхабардан бошим кўкка етаёзди. Лекин унинг хасталиги...
- Мумкинмикан? – сўрадим бироз хавотир билан.
- Шифокорлар айтаверишади. Мен эса ўзим ҳал қилиб бўлдим, деди яна жилмайиб.
- Нега ахир? Ўзингни баттар қийнаб нима қиласан, ўртоқ, - куйиниб гапирдим. У эса ҳамон юзидаги табассумни йўқотмай жавоб қилди.
- Жиннивой, мендан бирор зурриёд қолишини истамайсанми?
- Гапингни қара. Соғлигинг кўтарса, ўнта туғмайсанми? – унинг гапидан азбаройи аччиқландим. – Мен фақат...
- Биламан, Дилноз, биламан. Бола қондан озиқланишини... менда эса қон ... лекин нима қилай болали бўлишни шу қадар истаяпман. Жамшид менга шунақанги меҳрибон... унга оталик бахтини улашмай дунёдан кўз юмгим келмаяпти. Майли, ҳеч бўлмаса шу бахтни озроқ ҳис қилай... сенга ҳам бир омонат гапим борийди... – ҳайратланиб унга қарадим. – Агар мен ўлсам, Жамшидни ёлғизлатиб қўйма. Балки унга турмушга чиқарсан, - деди самимий оҳангда. Менинг ичимдан эса оғриқли нимадир ўтди. “Шундоғам сендан сўнг унга турмушга чиқишга мажбурман!” деди ичимда қандайдир овоз.
- Эринг ўзингга сийлов, - ҳазил оҳангида жавоб қайтардим ичимдаги оғриқни сездирмаслик учун. - Нима сендан қолганига тегаманми?
- Вой манави қизни. Жамшиддек эринг бўлса раҳмат дегин...
- Мафтуна, илтимос иккинчи бунадй ҳазил қилма, - дедим жиддий оҳангда.
- Бу ҳазил эмас, омонат гап, - деганча қўлларимни сиқди дугонам.
Бир бирини қуваётган капалаклардек кунлар, ҳафталар, ойлар ўтиб борарди. Мафтунанинг ҳомиласи катта бўла бошлагани сари унинг соғлигида муаммолар юзага келарди. Шу боис аксарият ҳолларда шифокорлар назоратида бўлар, ўкишга кам келарди........


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37👍5😢2
​​Декабрнинг сўнгги кунлари. Атроф оппоқ қорга бурканган. Кўчалар Янги йил байрамини эслатувчи турфа рангли чироқлар, суратлар...
Кечга яқин майдалаб қор ёға бошлади. Шу маҳал телефон жиринглади. Жамшид экан. Тез туғруқхонага етиб боришимни, Мафтунани дард тутаётганини айтди. Қай тарзда етиб келганимни билмайман. Хаёлимда “Ҳали эрта эди-ку”, деган савол айланарди. “Ишқилиб, соғ бўлсин-да”...
Мен етиб келганда дугонам фарзандини дунёга келтирганди. Менга қараб суюнчилаган Жамшиддан “Ўзи-чи, яхшими?” деб аранг сўрадим. Жамшид эса кулимсираганча “Дилноз, у касалликни енгди. Қизимиз унга шифо олиб келди. Қон тўқималари янгилангани боис касаллик чекинибди. У соғлом”, деб йиғлаб юборди. Мен ҳам унга қўшилиб йиғладим. Гарчи етти ойлик муддатда туққан бўлсада, Мафтунага Яратганнинг раҳми келгани рост эди. Туғруқ операция йўли билан амалга оширилгани учун Мафтуна ҳамон ҳушсиз эди. Дугонамни ва унинг қизалоғини кўриб қайтарканман, Жамшид мени уйимгача кузатиб қўйди. Машинасидан тушарканман, у “Дилноза, ўшанда қилган худбинлигим учун мени кечиринг. Мен Мафтунасиз яшолмаслигимни бугун тушундим”, деди. Оҳиста жилмайганча, машина эшигини ёпдим. Ич-ичимдан келаётган ҳайқириқни аранг ютдим: “Аллоҳим, Ўзингга шукур. Қалбимга оғирлик қилаётган дарддан фориғ этганинг учун шукр”, дея олдим холос...
ТАМОМ
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42😢11🔥9👏6👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тун

Тунингиз осуда ўтсин!✨🌙

Эрта тонгда, яхши кайфиятда уйғониш барчамизга насиб этсин!🤲

Тушингизга Расулимиз Муҳаммад С. А. В кирсинлар!

ХАЙРЛИ ТУН ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ!🌙


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

Ассалому алайкум, азизлар.!

Пайшанба тонгги хайрли бўлсин.

🌸 КУНИНГИЗ ОМАДЛИ ЎТСИН ☘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2👍2
Бир тола ёғду..

Тонг саҳардан жиринглаган қўнғироқ Ботирни шошириб қўйди.
Уйқусираганча ёстиғи тагидан телефонини олиб қараётганда сукунатни ёриб, яна жаранглаган овоз уйқусини буткул ўчириб юборди.
Юраги ҳапқириб телефонини олди:
— Алло?..
— Ботиржон... — онасининг синиқ овози оёғининг учигача электр токи ўтгандек таъсир қилди, бутун танаси қулоққа айланди.
— Ойи... тинчликми? — деди салом беришни ҳам унутиб.
Ойиси жавоб бериш ўрнига ҳиқиллаб йиғлай бошлади.
— Ойи?! Нима бўлди? Нега йиғлаяпсиз? — юраги ёмон хабарни сезган Ботирнинг овози титраб кетди.
— Опанг... Опанг оғирлашиб қолди... — онаси уввос тортиб юборгач, оёғи остида ер лопиллаб кетгандек бўлди.
У ич-ичидан шошилиш кераклигини сезар, лекин нима қилишни билмай у хонадан бу хонага зир югурарди.
Кейин ошхона ўртасида тўхтаб, хаёлини бир жойга йиғмоқчидек бошини чангаллади. Ошхона ивирсиб ётар, ювилмаган идишлар, товада қотиб қолган макарон, бир стол бўлиб ёйилиб ётган овқату мева қолдиқлари кўзига балодек кўриниб кетди.
Бир ҳафтадан буён аразлаб онасиникида юрган хотинини эслаб, аламдан оёғи тагидаги стулни қаттиқ тепди. Шовқин билан ағанаган стул икки айланиб, музлаткичга урилиб тўхтади.
Оғриган оёғини ушлаб ўзини креслога ташлаган Ботир ўзига ўзи гапирди: “Ўзингни қўлга ол!
Ҳозир ваҳиманинг вақти эмас. Нафиса билан кейин, алоҳида гаплашасан!”
Шундан сўнг у уйни гир айланиб кийинди, гоҳ калити, гоҳ пулини олмагани эсига тушиб, остонадан икки марта қайтишига тўғри келди.
Соат эрталабки тўртлиги учун кўчалар кимсасиз бўлса-да, машинасини учириб кетаётган Ботирга Тошкентдан Чирчиққача бўлган масофа бир умрга чўзилгандек бўлди.
“Опажон, мен боргунча ўлиб қолманг... жон опажон...” — у гоҳ-гоҳида йўлни кўришга халақит қилаётган кўз ёшларини артиб, тезликни янада оширарди.
Масофа чўзилганига диққати ошиб турганда унга хаёллари ёрдамга келди...
Оилада катта фарзанд бўлган Назира турмушидан ёлчимади.
Ботир эсини танибдики, опасининг гоҳ кўзи кўкариб, гоҳ қўли ёки қовурғаси синиб юрарди. Йиғлаб онасига дард айтиб ўтирганига бир неча марта Ботирнинг кўзи тушган. Опасига ота уйига аразлаб келиш ҳам мумкин эмасди.
Дадаси “Қизи эридан ажрашибди деган гапни кўтармайман!
Ажрашишни хаёлига ҳам келтирма, чидайсан!” дея чўрткесарлик билан ҳукм ўқигани сабаб ёш боладек содда, беозор Назира йиғлаб-йиғлаб, болаларини еткалаб яна қайтиб кетарди.
Ботир опасига жуда ачинар, ич-ичидан “Мен ҳеч қачон хотинимни урмайман”, деб ўзига-ўзи онт ичарди.
Ботир улғайгач, поччаси унинг ҳайбатидан бироз чўчийдиган бўлди.
У бор давраларда кекирдагини чўзиб гапиролмасди. Ботир ўқиб, уйланиб Тошкентда яшай бошлагач, почча яна қилиқ чиқарди. Энди хотинига қўшиб болаларини ҳам калтаклайдиган бўлди.
Ботир охирги марта онасининг туғилган кунига борганида опасининг оёғи гипсланган ҳолда, қўлтиқтаёқда кириб келганини кўриб, дунё кўзига тор кўринди. Ўшанда жаҳл устида рулда ўтирган поччасига ташланганда ота-онаси зўрға ажратиб олишган. Муштумзўр эр эса машинасини учириб қочиб қолганди.
Дадаси Ботирни тинчлантираётган паллада онаси ошхонада туриб қизини койиётгани қулоғига чалинган. “Шу бугун келмасанг, нима бўларди?
Укангнинг феълини биласан-ку!”.
— Ботир ишдан чиқиб кечроқ келса керак деб ўйлабман... — опасининг айбдорона овози эшитилди.
— У келгунча тезда сизни табриклаб кетай дегандим...
— Э-э... сенларнинг ғалвангдан кун кўрмай ўлиб кетарканман-да,— деди онаси ғудраниб.
— Ойижон, кечиринг, туғилган кунингизда кўнглингизни қоп-қора қилдим...
Ботирнинг юраги туз сепгандек ачишди. Шу воқеагаям икки ой бўлипти.
Бу орада Ботир ота-онасидан бир неча марта опасининг ҳолини сўради.
Дадаси “Сен уларнинг оиласига аралашма, ўзлари келишиб олишади.
Эр-хотиннинг ўртасига эсини еган тушади. Ҳадеб опангникига бораверма, биласан, поччанг сени ёқтирмайди”, деб койиб берди.
Ўн кун олдин Тошкентга меҳмонга келган онасини кузатаётиб Ботир “Опамга бериб қўйинг, ками кўстига яратар” деб пул узатди.......


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27🔥4
Онаси лабини тишлаб “Опангнинг кўрган куни қурсин-а”, деб кўзига ёш олди.
Онаси кетиши билан хотини минғирлади.
— Топганингизни опангизга тиқиштирасиз...
Ботир сесканиб кетди.
— Сенга етмаяптими?
— Етмаяпти демадим-ку, шунчаки опангиз раҳмдиллигингиздан фойдаланаётгандек туюлади менга...
Онаси билан опаси ҳақида гаплашиб, алами бўғзига тиқилиб турган Ботирни бу гап портлатди. Шундоқ ҳам кун кўрмаган опасидан энди хотини ҳам айб топаётгани унга қаттиқ алам қилди.
— Агар... — деди у жаҳлдан тутилиб хотинининг бошига бостириб борди.
— Агар яна бир марта шунақа десанг, ўзингдан кўр!
Хотини унинг важоҳатидан қўрқиб, орқага тисарилди.
— Вой, мен нима дедим?..
Мен фақат поччангизнинг топиши ҳам ёмонмас-ку, намунча опангизга пул бераверасиз, демоқчийдим...
Бир гапдан қолиш ўрнига поччасини тилга олгани Ботирга баттар алам қилди ва беихтиёр хотинига тарсаки тортиб юборди.
Умрида эридан калтак емаган Нафиса алам устида боласини олиб отасиникига кетворди.
Мана, бир ҳафтадан бери дараги йўқ. Ботир ҳам жаҳл қилиб қўнғироғига жавоб бермади.
“Қайсар! — ғижинди Ботир тиши орасидан.
— Опамни ёмонлайди-я!
Ўзи бир тарсаки еганига чидай олмай тугунини тугиб кетворди. Опам шўрлик... бир умр боши калтакдан чиқмади-я. Агар опамга бир гап бўлса, хотинимни кечирмайман. Кейин бир умр пушаймон есам ҳам майли...”.
Ботир жаҳл устида шундай қарорга келди.
Шу хаёллар билан Чирчиққа кириб борган Ботир бозор олдидаги кўчада машиналар кўплигини кўриб, юраги шув этди.
Шошиб ота ҳовлисига отиларкан, айвонга етмасидан ичкаридан додлаган овоз эшитилди.
— Вой, қиз-и-и-и-м! Кун кўрмаган қизи-и-и-м!
Ботир ўн метрли айвлонни икки ҳатлаб ўтди. Каравотда ҳаловатли жилмайиб ётган опасининг ёнида тиз чўкиб хўнграб юборди...
Опасини қандай қилиб кўмиб келишди, кимлар келиб-кимлар кетди билмайди. Бир икки марта синглиснинг эри “Ака, ўзингизни қўлга олинг, одамлар келишяпти”, деб унга далда бўлишга уринди. Лекин Ботир сира ўзини қўлга ололмасди.
Кун бўйи онасининг ёнига яқинлашолмади. Кеч бўлгач, каравотда жонсиздек чўзилиб ётган онасининг ёнига чўк тушди.
— Онажон, нега менга вақтлироқ айтмадингиз, онажон?
— Болам, мени қийнама... афсус-надоматдан ичим куйиб кетяпти...
Опанг жигари эзилганини биларди... Сенга айтсам, поч... анови қон қусгурни ўлдириб қўярдинг, болам... Опангнинг болалари сени дадасининг қотили деб билишарди, сенинг ўғлинг дадам қотил дерди...
Кейин бу тамғани қандай кўтарардик?
Нима қилай, болам?..
— Нима деб ўйлашса ўйлайверишмайдими?!
Бунинг нима аҳамияти бор, ахир опам шу аблаҳни деб ўлди-ку...
Мен барибир уни топаман.
— Хайрият...
— Н-нима хайрият?!
— Ҳеч бўлмаса, сени асраб қолдим-ку, болам...
У аблаҳ қочиб кетипти. Россияга кетганмиш. Лекин Худонинг жазосидан, менинг қарғишимдан қутила олармиди?!
— Эҳ, онажон, нимлар деётганингизни ўзингиз тушуняпсизми?
Ундай палид одамларни Худога солиб қўймасдан, шу дунёдаёқ жазосини
бериш керак.
Нега опамни ажратиб олмадинглар, нега?
Онаси оғир хўрсинди, онаизорнинг ичидан олов чиққандек бўлди.
— Дадаси, ойимни қийнаманг...
Ботир таниш овозни эшитиб сапчиб тушди.
— С-сен бу ерда нима қиляпсан? — ўқрайди хотинига.
— Опамнинг ўлганини эшитиб, хурсанд бўлгандирсан?
Томоша қилгани келдингми?!
— Н-нималар деяпсиз?
— Нафиса ранги оқариб орқага тисарила бошлади.
— Бот-и-и-р, — онаси уни шаштидан қайтариш учун ингради.
— Мени тўхтатманг, ойи, у опамни ёмон кўради!........

​​Опам учун уришиб уйдан кетиб қолган одам, энди келиб маъракасида хизмат қилиб юриптими?
Ботир чалғиганидан фойдаланган хотини шошиб хонадан чиқиб кетди.
— Ўтир... — буюрди онаси шивирлаб.
— Почча... опангнинг нобакор эри ёмон бўлганига ҳаммани ёмон деб ўйлама, болам, ҳамма ришталарни бирдек узиб яшаб бўлмайди.
Келин аразлаб отасиникига кетгани йўқ.
У бир ҳафтадан буён бизникида, опанингнинг сўнгги кунида хизматини қилди. Опанг ундан мингдан-минг рози бўлиб кетди...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38
— Н-нима?!
— Ботир ҳеч нимани тушунмай хотинининг изидан қаради.
— Ўша куни ўйламай гапириб юборган экан. Эртасига қайтиб борса, калити йўқ экан, телефонига жавоб бермаганингдан кейин тўғри бизникига келди.
Шундан буён шу ерда...
Ботир иккиланган туйғулар орасида онасининг қўлига юзини босди.
Тошдек қотган юрагига ипдек ингичка нур оғриқли суқилиб киргандек бўлди...
Бу нур онаси айтган ришатлигини тушуниб, оғир хўрсинди.
Тамом.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20😢13🔥2
«Ғийбатларга ишониб муҳаббатимдан айрилдим»..

— Ўшанда йигирма бир ёшда эдим. Университетда ўқирдим. Ётоқхонада турардим. Лола биздан қуйи курсда ўқирди. Уни биринчи марта ўқишга кириш учун ҳужжат топширгани келганда, қабулда кўргандим. Бирам нозик, кўҳликкина қиз эди. Ўшанда мен биринчи курсни тугатиб, ёзги таътилда қабул бўлимида ишлаётгандим. Лоланинг ҳужжатларини ўзим қабул қилдим. Кейин у имтиҳондан ўтиб, талаба бўлди. Мен уни севиб қолдим. Ётоқхонада яшашимга қарамай, ҳар тонг эринмай Лоланинг ижара уйи жойлашган кўча бошига бориб турардим. У уйдан чиқиши ҳамоно орқасидан кузатиб ўқишга қайтардим. Шу йўсинда орадан ойлар ўтди. Кейин йиллар… Мен тўртинчи курсга ўтдим, Лола учинчи курс бўлди. Кунларнинг бирида унга юрак ютиб адабиётдан оғиз очдим. Суҳбат қизиди. Биз деярли ҳар куни учраша бошладик. Бир-биримизга кўнгил қўйдик. Аммо ўртамиздаги муносабатни ҳеч кимга сездирмадик. Шанба куни шомга яқин ётоқхонадаги ҳамхонам хурсандлигидан ўзига сиғмай эшикдан кирди. Қўлида бозорлик кўтариб олганди. Хуллас, шу куни Сурат иккаламиз отамлашдик.
— Сенга анчадан бери айтмоқчи бўлиб юргандим, — дея салмоқлаб гап бошлади у. — Севган қизимнинг расмини олиб келдим. Шуни сенга кўрсатмоқчиман.
Қўлимга тушган расмга тикилганим ҳамон дунё кўзларимга қоронғу бўлди.
— Қалай? — сўради Сурат суратни қайтариб оларкан. Сўнг ўзича мағрурланди: — Биз топган қизни кўриб, мана шунақа миқ этолмай қоласиз.
Ҳа, чинданам миқ этолмасдим. Бир лаҳзага нафас олишни ҳам унутиб қўйгандим. Унинг қўлида ҳатто менда ҳам бўлмаган Лоланинг сурати эди. Менинг бўларим бўлди. Устимдан совуқ сув қуйилди гўё.
Эртаси куни дарсдан кейин факультет биносидан чиқарканман, Лола орқамдан чақирди. Мен гўё уни кўрмагандай йўлимда давом этдим. Бу ҳолат қайта-қайта такрорланди. У гаплашишга уринарди. Мен эса қочишга…
Орадан ойлар ўтиб борарди. Ўқишимиз тугашига ҳам оз фурсат қолган, имтиҳонлар, диплом иши ёзиш муаммолари. Хуллас, бош қашишга вақт йўқ. Бироқ фикру хаёлим фақатгина Лолада. Уни унутолмай қийналардим. Қиз бечора кўп бора мен билан гаплашмоқчи бўлди. Мен ҳар сафар устамонлик билан ундан узоқлашдим. Бора-бора мендан совиди, шекилли, бошқа йўлимдан чиқмай қўйди. Уни аҳён-аҳёнда дўстим билан турганини кўриб қолардим. Эзилардим-у, аммо ҳеч кимга ҳеч нарса деёлмасдим. «Нега уни дўстим севиб қолди?» дея ўкинардим. Агар жўрамнинг ўрнида бошқаси бўлганида борми, нақ юрагини суғуриб олган бўлардим, деб ўйлардим. Ҳолбуки, уни бошқа биров эмас, қиёматли оғайним яхши кўрарди. Мен бўлсам бир қиз учун жон дўстим билан юз кўрмас бўлишни сира ақлимга сиғдиролмасдим. Шунинг учун индамасликни маъқул топдим. Лекин бу индамаслигим бора-бора мени худбинликка етаклаётганини сезиб қолдим. Дўстим билан бўлар-бўлмасга жанжаллашадиган бўлдим. Бир якшанбада у уйига бориб келди. Нон синдирилганини, Лола билан унаштиришганини айтди. У қанчалик бахтдан сармаст бўлса, менинг ташвишим шунча ортганди.
— Хуллас, — деди Сурат бир куни қаршимга ўтириб. — Бир ҳафтадан кейин тўй. Икки кундан кейин меникига кетамиз. Ҳа, айтганча, Лолага сен ҳақингда гапирдим. Куёвжўрамни билиб қўйгани яхши, деб ўйладим.
Карахт бўлиб қолдим. Билмадим, шу маҳалгача нимадан умидвор эдим-у, энди қандай ҳолга тушдим. Хаёлимда тўй ўқиш якунлангандан кейин бўлса, бирор баҳона билан бормаслик эди.
Икки кун ўтди. Пешиндан кейин эшик тақиллади. Йўлакдан қиз боланинг ғўнғиллагани қулоғимга чалинди. Ҳамхонам қўлида хатжилд билан қайтиб кирди. У хатни ўқий бошлади. Қоғозга кўз югуртирарди-ю, менга қараб-қараб қўярди. Борган сари ранги оқарарди. Хавотирланиб сўрадим:
— Тинчликми ошна, рангинг оқаряпти?
У жавоб бермади. Қўлида қоғоз билан дераза ёнига борди-ю, югуриб хонадан чиқиб кетди. Эртасига нарсаларини йиғиштириб уйига жўнади. Мени бирга боришга ундамади ҳам. Унинг нега бундай қилганига ҳайрон қолган бўлсам-да, индамадим. Шундан кейин ҳамхонамни кўрмадим. Унинг аллақачон Лолага уйланганига ишончим комил эди. Орадан йиллар ўтди. Мен ҳам оила қурдим. Бироқ аёлимга кўнглим йўқ. Муҳаббатсиз яшаш қандай азоб бўлса, шундай яшаяпман..
Бир куни пойтахтга келдим. Бозор айланиб юрганимда.......


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29👍3
​​​​Дилбар менга қараб жилмайиб турганига кўзим тушди. Бу Лоланинг хонадоши Дилбар эди. Лола билан бир вилоятдан, шунинг учун доим бирга юрарди. Ўша куни шинам кафеда ўтириб ёшлик йилларимизни кўп эсладик. Суҳбат мавзуси Лолага келиб тақалди. Аслида, шуни кутиб тургандим. «Лола бахтлимикин? Хонадошим Сурат уни авайлаб-асраб юрибдими?» деган саволлар менга тинчлик бермасди.
— Сурат ва Лола? — сўради у ҳайратланиб. — Ким айтди сизга уларни турмуш қуришган деб?
— Тушунмадим?! Ахир Сурат ўқишни тугатар чоғимизда бир ҳафтадан кейин тўй деганди. Улар учрашиб юришганди ҳам!
— Қанақа учрашув? Суратнинг ўзи Лолани тинч қўймай, йўлидан чиқарди. Фақат сизни ёмонлагани-ёмонлаган эди. Лола ғийбатларга ишонгиси келмай йўлингиздан чиқаверди, бироқ сиз ундан қочардингиз.
Сўнгги марта ўқишни тугатиш арафасида сизга хат ҳам жўнатди.
Унда ҳаммаси бошдан-оёқ аниқ-равшан ёзилганди.
Бироқ сиз бечора қизнинг кўнглини синдириб: «Мен Суратни ҳурмат қиламан.
У мен ҳақимда бундай гапларни гапириши мумкин эмас.
Сен билан ўртамизда ҳеч қачон муҳаббат бўлмаган. Мени тинч қўй!» деб ёзгандингиз.
— Нима? Қанақасига?! Мен ҳеч қандай хат кўрмаганман ва ҳеч кимга хат ёзмаганман!
Шундай дедим-у,бошимни чангаллаб қолдим. Бирдан Сурат билан хонада ўтирганимизда қандайдир бир қиз хат олиб келганини эсладим. Демак, ўша хат Лоладан бўлган экан.
Ё Худойим, нақадар аҳмоқман!
Лекин нега?
Нега Сурат бундай қилди?
Нима учун?
Ахир мен уни дўстим дегандим-ку!
Ё,Тангрим,нега менга бундай тақдирни раво кўрдинг?


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16🤔7😢1
Бошимдан ўтган ишларни ёзинг, бошқаларга ибрат бўлсин...

Мен туғилганимда ўғил туғилди деб адамлар катта тўй қилган эканлар. Йиллар ўтиб балоғатга етганимда менда қизлик аломатлари кўрина бошлаган. Оиламиз иснодга қолмаслик учун узоқроқ бошқа ерга кўчиб кетганмиз. Мен қиз бола бўлиб кийинишни бошлаганман. Чунки иложи йўқ эди эркак бўлиб кийинишни. Нозик-ниҳоллигимМи ҳам қизларга хос эди. Мени кўрикдан ўтказган шифокор мени фақатгина чет элда амалиёт қилишлари мумкинлигини айтди. Адамлар нафаси ўткир бир домлани таърифини эшитиб, маслаҳат қилгани борганларида мени: ""Хунаса"... Қайси томонга кўпроқ тортса, (яъни, қизгами, эркакками) ўшанга қараб бир тўхтамга келинади", дебди. Ота-онам куйгандан куйиб кетишди. Амалиёт қилинмадим. Бунга моддий имконимиз йўқ эди. Адамларни адалари яъни, додамлар онамнинг айтишларича жосус, хоин бўлган эканлар. Ҳар доим пайт пойлаб қаерда кучли домла ёки ҳужра борлигини эшитсалар ўша заҳоти сотар эканлар. Қанчадан-қанча оилаларни зир қақшатган расво одам бўлган эканлар. Маҳаллаларига янги оила кўчиб келибди. Додамлар бувимларни ўша оилага тез-тез чиқаришни бошлабдилар. Бувимлар ҳам эрга итоат деб қўшнининг уйида нима гап бўлса додамларга олиб чиқар эканлар. Бир куни бувим чиқсалар қўшни болаларига дарс бериб ўтирган экан. Чиқибдилару катта жиноятни устидан чиққандай додамларга чақибдилар. Додамлар НКВД га етказибдилар. Улар келиб текширишганда қўшнининг уйидан нодир китоблар чиққан экан. Хуллас уй боши қамалиб, аёли еттита бола билан қолиб кетган экан. Бувим ҳеч нарса бўлмагандай яна чиққанларида, қўшнининг хотини бувимнинг кўзларига тик боқиб: "Эримнинг қамалишига ким сабабчи бўлган бўлса, авлодидан хунасалар чиқсин. Кесик-кемтик болалар туғилсин...", деб айтган экан. Бу қарғишларга менинг адамлар гувоҳ бўлган эканлар. Лекин ёш бола бўлганлари учун эътибор бермаган эканлар. Адамлар домладан келиб, онамга йиғладилар." Ота-онамни қилган ишларини хунини биз тўлаяпмиз..."
Аммамнинг қизлари ҳам ногирон. Амакимнинг кичик ўғиллари туғма кўр бўлиб туғилган. Менга совчилар келганда: "Ўқитамиз", деб баҳоналар билан узатишмаган. Ҳозир ёшим 40 дан ошди...
Онамнинг айтишларига қараганда додамларни ер қабул қилмаган экан. Ҳар куни кўмиб келишаркан. Гўрков эрталаб супуриб юриб ўликни яна ташқарида ётганини кўриб қолаверар экан. Сўнг бир домлани олиб бориб Қуръон ўқиб туриб, қабрни устини цемент билан ёпиб ташлашган экан. Бувимлар ҳам жуда-жуда хунук ўлим топганларини айтишади. Шунгами ота-онам Аллоҳдан қўрқиб, намозга тушиб кетишган. Ҳозир онамлар билан яшайман. Адамлар юрак ҳуружидан вафот этиб кетганлар.
Қисқаси айтмоқчи бўлганим мусулмон биродарига сотқинлик қиладиганлар, Аллоҳ билан ўйнашишмасин! Жазо муқаррар...

Зулфия Махмуд.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31🤔5😢3
#У‌ткинчи_дунё


#No_49


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ботир ака, мен кетяпман.
Назо Ботирни келиши билан пешвоз чиқди
—Қаёққа?
Ботир, Назодан бундай гап эшитмагани учун хайрон бўлди.
—Бундоқ ўйласам, бирор жойга дам олишга бормабман, умрим ўтиб хам кетибди
Назо, дадил гапирди.
—Сенга ким ўргатди бу ишни?
Ботир кастюмини бемалол ечиб, столга ўтирди.
—Мен ёш боламанми? Бировни гапи билан юргани?
Назо хам Ботирни олдидан жой олди.
—Ёш бола эмас, кап катта хотинсан, лекин ёш боладан баттар иш қиляпсан.
Ботир жахли чиқганини яширмади.
—Мени хам яшашга хаққим борми?
Назо хам бўш келмади.
—Хаққинг бор. Мен билан халқ талашма, билганингни қил.
Ботир ўрнидан турди
—Мени рашк қиляпсизми?
Назо, Ботирни бўйнига осилди
—Сени нега рашк қиламан. Шунчаки кимнидир қўлида ўйинчоқ бўлиб қолмай дейман холос.
—Мени рашк қилмайсизми?
Назони кўзлари ёшланди
—Рашк нима ўзи?
Ботир Назони кўзларига термулди.
—Рашк бу севган инсонингни бошқа одамлардан, айниқса, унга эътибор бераётган ёки яқинлашаётганлардан қизғаниш ҳиссидир. Бу ҳолатда одам ўз жуфтини фақат ўзига тегишли деб ҳис қилади ва уни бошқалардан ҳимоя қилиш, бошқа ҳеч ким билан бўлишмаслик истаги пайдо бўлади.
Сиз бу туйғуни қаердан хам билардингиз, мени неча йилларим шу азоб билан ўтган. Тун ботиб тонг отиши қанчалик азоб эдики, кечаси билан.
Нима қилаётган экан?
Савол билан тонг оттирардим, сиз бундай хисни туймагансиз, туйишимга эса, сиз сабаб бўлгансиз.
Назо, Ботирни кўзларидан кўзини узмай гапирди. Кўзларидан эса, тинмай ёш оқарди.
—Мени кечир, сени шунчалик азобга қўйганимни ўйлаб хам кўрмабман, айнан хозир ўзимни сени ўрнингга қўйиб кўрдим.
Ботир, Назони махкам қучди


💫💫💫💫


—Кўчада қолиб кетган, қирчанғиларни еталаб келишга уялмайсанми?
Латофат, Садоқатга қараб Муслимга гапирди.
—Ойи, бу кўчада қолмаган, бу мени хотиним. Энди биз билан яшайди, шундай экан унга яхши муомила қилишингизни талаб қиламан.
—Нима? Шуни деб менга қарши чиқяпсанми?
Латофат бақирди.
—Овозингизни баландлатманг, мени асабим чидамайди бундай овозга.
Жон, хонамиз қайси, юринг озроқ дам олайлик.
Садоқат, Муслимни қўлиган ушлаб тортқилади.
—Юр, мен хам чарчаганман.
Муслим ўзини хонасига олиб кириб кетди.
Латофат асабийлашганча, ортларидан бақирганча қолди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34👍9🤔2
#У‌ткинчи_дунё


#No_50


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Бу онангиз одамни асабини еб битирадиганга ўхшайди.
Хонага кирган Садоқат минғиллади.
—Дийдиё қилишни бошлама, ойим билан муроса қилиб яшайсан, иложи йўқ.
Муслим, диванга ўтирди
—Шу уйда яшаймизми?
Садоқат кичкинагина кўримсиз хонага назар солди.
—Хозирча шу хонада ётиб турамиз, кўрдинг қурилиш бошлаб қўйганмиз, чала қолиб кетди. Ўшани битказиб, кўчиб кирамиз.
—Шу ховли уйни хеч ёқтирмадимда, бу ерни сотиб зўр шароитли уй сотиб олсак нима дейсиз?
Садоқат, Муслимни чиззасига ўтириб, бўйнидан қўлини ўтказди.
—Йўқ, бу уйни сота олмаймиз, бу уй ойимни номида. Ойим эса, хеч қачон бунга йўл қўймайди
—Ахир сиз ёлғиз ўғилсиз, сизни хаққингизку бу уй.
Нега ойингизни гапига қулоқ солиб ўтирасиз?
Садоқат лабини чўчайтирди.
—Бошқа мавзу йўқми, бошқа ишларимиз хам бор ёдингда борми?
Муслим Садоқатни ўзига тортди.


💫💫💫💫


—Етиб бориб қўнғироқ қил, мен хавотир бўлмай.
Ботир, Назони кузатаркан, ичидан бир кучли соғинч хиссини туйди.
—Албатта, ўзингизни эхтиёт қилинг. Шу ерга келганда, кетгим келмай қолди.
Назо, Ботирни мехрини хис қилиб, фикридан қайтишни хохлади.
—Бориб мазза қилиб дам олиб кел, Тимур сенга шерик, қаерга десанг ўзи олиб боради. ўзингни юборишни хохламайман.
—Рахмат сизга.
Тезроқ қайтишга харакат қиламан, кейинги гал бирга борамиз
Назо Ботирни махкам қучоқлаб олди.


💫💫💫💫


—Энди бемалол ўйлаган режаларимизни амалга оширсак бўлади. Лақма хотинни жўнатиб юбордик, у ердан қайта олмайди.
Икки кундош хурсандчиликдан кулиб ўтиришарди. Эшик очилиб Ботир кириб келди
—Келдингизми?
Иккиси пешвоз чиқишди.
—Ха келдим, нега хурсандсизлар тинчликми?
Ботир иккисига қараб қўйди.
—Шунчаки.
Опамни кузатдингизми?
Камола, секин гапирди.
—Ха, Тимурни хам қўшиб жўнатдим. Назо у ерларни билмайди, бегона юртда қийналишини хохламайман.
Ботир, тепага чиқиш баробарида гапирди
—Жин урсин.
Гули ер тепиниб қўйди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18👍16🤔2
#У‌ткинчи_дунё


#No_51


#муаллиф_Қосимова_Нодира



—Бу уйда бир егани, овқат борми? Қорин пиёзни пўсти бўлиб кетдику.
Садоқат, хонасидан чиқиб ошхонага кириб, музлатгизни очди
—Бетинг йўқ қиз экансан. Бировни уйига кириб олиб, бу юриш нимаси?
Садоқатни хўл сочига устидаги кийимига қараб, бурнини жийриб қаради.
—Юришимга нима қилибди, кейин бу энди мени хам уйим. Бу уй эримни уйи.
Садоқат памидор олиб тишлади.
—Бу уй мени уйим. Муслимни хаққи йўқ бу уйларда.
—Унисини кейин гаплашамиз, туринг бирорта овқат қилинг, қорин очди. Қўлингиздан бир есак ебмизда.
Садоқат столга ўтириб, оёғини чалкаштирди.
—Керак бўлса ўзинг қилиб е. Мен сени хизматкоринг эмасман.
Латофат бас келмай бақирди
—Яхши, ундай бўлса буюртма бераман.
Садоқат тезда телефонини олиб, буюртма берди.
Хеч қанча ўтмай буюртмаси етиб келди. Ошхонага олиб кириб, Латофатни олдига ўтириб, ея бошлади.
Латофатни жахли чиқиб қараб турарди.
Садоқат парво хам қилмай, поққос тушириб ўрнидан турди
—Менга қайноналик қиламан, хукмимни ўтказаман деб ўйламанг. Мен латтавош қизларингиздан эмасман, ким нима деса кўниб кетадиган. Ўзингизда бўлинг, кўчада қолишни хохламасангиз.
Садоқат, ўрнидан туриб қўшиқ хиргойи қилиб чиқиб кетди.
—Вой шўрим, бу бола мени бошимга бало олиб келдими?
Ювиндиси хам менга қолдими?
Латофат гангираб қолди.


💫💫💫💫


—Гапимиз бир жойдан чиқса, хеч ким бизни хитламайди.
Мана буни кунда, овқатига солиб берамиз. Фақат оз-оздан, шунда билинмайди.
Гули, қўлидаги нарсани Камолага кўрсатди.
—Майли, лекин бир гап бўлса мендан эмас.
—Товба денг. Хеч нима бўлмайди, шунчаки иккимиз хам қўлимизни қовуштириб қолмайлик деяпмиз холос.
—Майлию, бу нимага ўзи?
Камола чўчиб гапирди
—Чўчиманг, Ботирни йўқ қилсак, бизга хам улуш тегади. Бизни бир икки жойга айланишга юбориб қўйиб, алдаб қўймоқчи


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41👍5🤔4💔3
🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ

✨Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар.
Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар.

✨Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар.
Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар.
Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар.
Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар.

✨Роббим, садоқатли дўст бўлиб, вафодорлар билан дўстлашишни насиб қил!

✨Хайрли тун олисдаги яқинларим!

🌙Аллоҳдан тунингиз хайрли ва осуда ўтишини тилаб қоламиз.✨


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍2
Қиз бола биринчи изхор қил(ма)са...

"Учинчи узр."
Кўнглида мухаббати бор инсон изхор этмаса гунох бўларкан деб эшитгандим.
Билмасам қанчалар тўғри ёки нотуўғри. Балки қаттиқ севиб мухаббатини изхор қила олмаяптганлар ўйлаб топгандир?
Исмим Нодира, хозир ёшим 36да. Хеч нарсамни яширмай ёзаман, энди ниманиям йўқотардим?
Бир армоним бор, шу билан бўлишиш истагим бор. Балки ўша армонни ўшанда бартараф қилганимда хозир бу сатрларни ёзишдан хожат қолмасмиди?
25 ёшимгача турмушга чиқмадим. Сабаби хозир ўзим хам тушунмайман. Жуда кўп китоб ва газета ўқиб хаддан зиёд билимдон бўлиб кетганманми, бошқа қизлардан ўзгачароқ бўлганимгами, қуюлиб келадиган совчиларни униси ўпоқ буниси сўпоқ деб қайтараверганман.
Ўзгачароқ деганим нокамтар бўлишни истамасдиму лекин борини айтаманда, бўйим баланд ўзим оппоқ, сочларим қалин , бир тутам ўриб тиззамгача тушиб турар ва кўзларим мовий рангда бўлгани учун доим ажралиб тураверардим.
Учрашувларга чиққанимда энди биттаси ёқиб қолганида оғзини очиши билан мияси кўринган захоти вой-дод деб қочгим келарди. Эссиз хусн деб шартта ўгирилиб кетардим. Турмуш қурганимдан кейин билими меникидек бўлмаса ниманиям гаплашардим деб ўйлардим-да....
Эх мана шу кезларда ёшим 24га чиққанда ота онам қариқиз бўлиб қолдинг деб турмушга чиқишга зўрлай бошлашди. Қизиғи совчилар шу ёшимда хам тинмасди, тавба мендан анча кичикларидан хам келарди. Махалламдан хаттоки дўконга хам бир гала жиянларим билан чиқишимни хамма биларди, умуман уй қизи бўлганман.
Бир куни шундоқ ён қўшнимиз уйини нариги тарафини бузиб қайта қура бошлади-ю тинчим бузилди. Айнан ўша тарафда мени хонам эди. На уйқу бор ва на бирон нарса ўқий оламан. Бир куни бир деворга урса борми, шундоқ ўша деворга суяниб ўтиргандим, юрагим чиқиб кетиб "Ха қўлинг синсин!” деб бақириб юбордим. Шундоқ девордаги электр токидан "Узр!” деган товуш эштилдию хаётим умуман ўзгариб кетди.
Уялиб кетдим, чунки шаддодгина қиз бўлганим билан қаттиқ гапирмасдим. Шу куни тақара туқур бўлмади, вақт хам кечки томон эдида.
Икки кун шу овоз мени таъқиб қилаверди. Вахоланки биргина узр сўзи...
Одамнинг бир сўзи ва охангидан хам ақлини сезса бўлармикан ё менда қобилиятмикан? Негадир ўша инсон зиёли деб тасаввур қила бошладим. Бир бошқача айтилганди-да.. Ёки мухаббат хамма нарсани кўр қилади деганлари рост бўлиб илк қалбимга киришни бошлаётганидан дарак бўлиб мен билмаган яхши тарафларини хам онгимда ясай бошлагандир?
Бекор ўйламабман. Эртаси куни кундузи сал тақир-туқур тинчигач қизиқиб электр токи тешигидан мўраладим. Ўнг деворга суяниб ўтирган бир йигит китоб ўқиб ўтирарди. Юзини кўра олмадим чунки бир қўли билан юзига тираниб олганди. Сочлари жингалаксимонлиги билинди холос. Иккинчи йигит эса овқатланаётганди. Негадир шу узр айтган йигит шу китоб ўқиётган деб тахмин қилдим. Қиз бола бўлмай ўл деб шартта ўзимни йиғиб электр токини устидан плакат ёпиштириб қўйдим. Тезроқ оловланмасдан унутиш керак, биркам мардикорга термулиш қолувди деб уч-тўрт кунда хаёлимдан чиқардим.
Бир хафта ўтар ўтмас кечки томон яна деворни ура бошлашди. Газетадаги кутган нарсамни энди мазза қилиб ўқиётгандим, вақтга қарасам соат 20-00, бу вақтда бало борми деб асабларим таранг бўлиб шартта қўшнимникига чиқдим.
Уй эгаларини чақирсам индашмади. Тўғри таъмирланаётган хонага бордим, икки мардикор йигит деворни зўр бериб таъмирлашаётганди.
Хей соат неччи бўлди?! Тинчлик борми?!-дедим бақириб.
Иккиси шартта ўгирилди...бири.. ўша жингалаксимон сочлик, тавба..кўзлари кўм-кўк, алп қомат, бирам чиройлик йигит эди-ки... юрагим орзиқиб кетди.
-Узр! -деди....
Ўша овоз!
Иккинчи йигит бугун тугатиб қўймоқчийдик, майли эртага қилармиз кеттик Бахром деди.
Бахром...
Исми хам чиройлик. Кўзимни зўрға узиб қочиб уйга чиқиб кетдим.......

Фикрим хаёлим газета, китоб, телевизор ва бутун оламдан ажралиб яшай бошладим. Нигохи ўткир ва қатъий, чиройлик бола китоб хам ўқийди...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31👍4🥰1
Электр токидаги плакатни қўлларим ўз ўзидан олиб ташлади...кунлар унга термулиш билан ўтарди. Деворнинг хар бир уриши юрагимни уриши билан тенглашиб, қани тезроқ тонг отсаю мени девор уриши уйғотса дердим..
Ховлига чиқиб томга чиқадиган нарвонда ўтириб у ховлига қараб уни ховлида ишлашини хам кузатардим.
Бир куни қўшнимникига чиқдим хам. Уларнинг қизи мендан анча кичик энди мактабни битирган, ошхонасида ўтириб у билан гаплашиб кўзимни ховлидан узмай ўзимча энсамни қотиргандек мардикорлардан гап очдим. Қўшни қиз улардан бири айнан кўк-кўзлиги Тошкентлик зиёли оиладан бўлиб ота-онаси билан уришиб атайин мардикор бозорга чиқиб ишлашини айтганида яна орзиқиб юрагим тез ура бошлади.
Қўшнимни қизи азалдан пишириқ пиширишни сўрарди, хеч вақтим бўлмасди, дарров ўшани эслатиб эртасидан чиқа бошладим. Қиз боланинг тарбияси қандай бўлмасин макри билан туғилиши рост экан.
Қўшни қиз улар билан албатта яхши гаплашиб овқатини олиб кириб берарди. Бахром хар ховлидан ўтганида менга қараса уялиб ерга қарарди. Бир куни қўшни қизга хам шу қиздан жуда қўрқаман, уни севиб қолган йигитларга қийин бўлса керак, умуман етиб бўлмас қиз шекил деса қўшни қиз хам хаааа шу кунгача хамма совчиларни додини берган, хеч кимни йўлатмайдиларам, хеч кимни севмайдиларам дебди-да ярамас қиз.
Менга шуни гапириб бераётиб шу жойига етганида, лабимни тишлаб инграб юбордим. Қўлимдаги това билан шу қизни бошига бир солиб юборай дедим ўзиям.
Ичимдан ўтаётганини ўзим билардимда.
Мана шу зайлда кунлар ўтди. Нима учун қизлар севишини айтиши мумкин эмас деб кечалари йиғлаб чиқардим. Бахромга айтишдан ўзга йўл хам йўқ эди-да.
Дугонамга бир кун ёрилсам кўнглида мухаббати бор инсон айтмаса гунох бўлади, айтмайсанми ўзи хам қизиқибди, қўшнинг чўчитворган, бориб шама қил хеч бўлмаса дейди. Қанақа шама тарбиям жуда бир бошқача бўлса.
Ўргатди.
Эртаси чиройлик кийиниб, атирлар сепиб, пишириқ пишириб тушликка уларни бир қўлимдан мехмон қилсам тушунар деб чиқдим. Қўшни қиз кутиб оларкан тезда ўша хонага чорлади. Юринг-юринг дейди худди билгандек, эх Худо ўзи шу пишириқ билан чиққанимни сезмасин деб тургандим ўзи билгандек олиб боряпти балки тақдирдир деб суюнаман.
-Мана қаранг хонам битди қалай?
-Вой зўр усталар қани?
-Бўлди кетишди мана тайёр бўлди....
3 ой азобим энди етишарман деганимда... Қўлимдаги пишириқ билан яна бир солгим келди шумхабар қўшни қизни.
Мана табриклайман, билувдим бугун битишини шунга пишириқ қилдим деб қўлига тутқазиб тез уйимга чиқиб кетдим.
Мана шу ерида сизларга илк саволим: Ўша пайт андишани устун тутиб айтмаганим тўғримиди?
Қиз бола биринчи бўлиб севги изхор этса гунохми?
Шунча йил кутгани ва ўз бахтини топдим деб сезсаю лекин илк сўз қизга берилса бу адолатданми?
Ярим йил азобда ўтиб келган совчидан сочлари Бахромга ўхшаш йигитга турмушга чиқиб кетдим...
Бахтим бўлмади.
Билгани ичиб келиб урарди. Сен фохишасан деяверарди. Шундоқ чиройли қиз юрмаганми, шу ёшгача нега ўтириб қолгансан, бузулиб тиктириб манга теккансан айт кимлар бўлган жазманларинг дерди.
Ғалати а?
Қани сўз тополсам? Шунақанги тақдирларни ўқирдим, билардим ва кўрардим, шу калтаклар остида мен ахмоқ ғирт фохиша бўлиб кейин сенга тегсам бўлмасмиди дердим. Хеч бўлмаса ўша Бахромга севгимни айтиб ундан рад жавоби олиб шунинг гунохига, юзсизлигим жавобига шу калтаклар бўлса рози эдим дердим.
Ажрашдим...
Хозир 36даман... Бошқа турмушга чиқмадим. Яна ўша махалламда уй қизи бўлиб ўтирибман.
Куни кеча матбуот дўконига газетага чиқиб, мана шу сайтни мухлиси бўлишимга сабабчи, мени ром этган Сайёдни хикоялари чоп қилинадиган "Парвона” газетасини сўрар эканман, шундоқ мендан аввал шу газетани охиргисини олган йигитни пул тўлаётиб мени бехос туртиб юбориб, ўзимга қарамай узр деган сўзидан энтикиб кетдим.......

​​Менга хам... шу.....Парв...о..нннаа...
Менга кўзи тушиб чехраси очилиб кетди.
Таниди.
Охиргиси экан мана олинг деб ўзимга тутқазди, пулини олмадиям. Бироз гаплашиб кўринишидан мардикорга ўхшамаслигини айтганимда қисқача тарихини айтиб хозир бир компанияда директор эканлигини айтди. Турмуш ўртоғингиз "Парвона”ни ўқир экан-да дедим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29👍3
Савол нега берилгани яна ўша биз аёллар туғилганимиздаги хислатдан далолат эди.
Йўўўқ, онамга. Ажрашганман, сиздака жахлдор қиз чиққанди деди хазил аралаш. Мана шу домда турамиз, махаллангиздан атиги бир километр экан. Хар пайшанба тушлик пайти ишдан уйга овқатлангани келаётганимда онамга газеталар оламан деди....
Илк ва неча йиллик мухаббатим ўзгармаган. Кўзларимиз каби тақдирларимиз хам бирдай.
Яна айтолмадим...
Илк бора сухбатлашиб аввал унчалик гаплашмаганимиз боис тезда хайрлашиб уйга кетдим. Йўл бўйи газетани бағримга босиб келдим. Кўз ёшлар тинмайдиям ...
Уйга келиб газетани ўқий олмадим, ярим кун бағримга босиб йиғлаб ётдим.
Хаёт иккинчи бора имкон бериб яна учратгандир. Нега яна менга биринчи бўлиб бераркин сўзни?
Ўша пайтлар орият ва халқдаги тушунчамга салгина қарши чиққанимда хозир у хам мен хам бахтсиз бўлмай балки жажжигина кўм-кўк кўзлик болача билан газета олгани чиққан бўлармидик...
Буни хам айтолмадим...
Кейинги ва сўнгги саволимни хам айтишга хожат йўқ...тушунгандирсизлар...
Тўғриси, менга бўлган илиқ фикрдан эмас, воқеадан қаттиқ таъсирландим.
Менимча буёғига оз қолган, гарчан хикояларим хозирча у газетада чоп қилинмасада...
Келаси пайшанба тушлик пайтида яна кўришарсиз...
Эййй манга ўша матбуот дўкони қаёқда эканини айтинг ўзим бориб иккингизни кутиб ўша болага ўзим айтиб бераман, эзилиб кетдим манам шу воқеадан тўғриси.
Саволларингизга эса сахих жавоб бера олмайман деб қўрқаман. Билмадим қиз бола биринчи севги изхор қилиши мумкинми йўқми, хозир ўз фикримни айтсам гунох қилишдан қўрқаман тўғриси.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍3🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Май ойида туғилган инсонлар ҳақида маълумот!

Шу ойда тўғилганларга юбориб қўйинг!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
Сурат (ҳикоя)

Ўсмир ўн олтига қадам қўйди. Беқарор ҳаёт, мўъжизакор табиат бошқача кўрина бошлади. Ўзини тушунадиган одамнинг суҳбатига интиқ бўла бошлади. Ким бўлса ҳам майли… Лекин ким у? Ўнидаги одамларми? Улар бепарво, лоқайд. Тириклик ташвишларига кўмилиб қолишган. Тенгқур ўртоқлари, синфдошларими? Йўқ…
Кундан-кунга ўжарлашиб, одамовига ўхшаб қолди. Фақатгина китоблар унинг содиқ сирдоши, ажралмас ҳамроҳи эди. У стол устида турган «Физика»га қараб қўйди. Ўта мураккаб, қора ҳарфларга бурканган физика қонунлари у ўқиган ажойиб фантастика оламига кўпам яқинлашавермасди.
Эйнштейн… «Табиатдаги ҳамма нарсалар нисбийдир. Борлиқ нисбий…». У қачон буни сезиб қолган, қай ҳолатда иқрор бўлган?
У ўзи кашф этган оламда танҳо эди…
У стол устига кафтларини тираганча ҳовлига назар ташлади.
Бу уй тўсатдан кириб қолган одамга сирли қасрдай кўриниши шубҳасиз. Отаси рассом эди. Рассом бўлгандаям донғи кетган, таниқли рассом эди. Ўғли отаси чизган рангтасвирларни яхши кўрар, отаси билан фахрланарди. Энди у пайқаган воқеалар шундай ҳашаматли хонадонлариниям кўзига ғамгин ва ғариб кўрсатарди.
Отаси бошқа бир аёлни севиб қолганди. Ўғли унинг феълини яхши билса-да, одамови бўлиб қолганининг сабабини ана шу севгига боғлади.
Отасининг қизиқ одатлари бор. Ўзи ётадиган хонани доимо қулфлаб юради. Ҳеч кимни киритмайди. Гоҳида онаси ётоқхона чангларини артиб чиқади холос, укалари бўлса эшик яқинига йўлашмайди ҳам.
Отаси ётадиган ўриннинг бош томонига чиройли аёлнинг сурати илинган. Аввалига, бола уни шунчаки яхши ишланган санъат асарларидан бири деб қаради. Отасининг тунги юришлари, ичиб жазавага тушганда ҳамма нарсадан камчилик топиб онасига ўдағайлашлари, ҳали гўдак укаларини зириллатишлари, сўнг эса ўша сурат қаршисига бориб қадалиб қолишлари, шундан кейин ювош тортиб ухлашларини ўзича кузатган ўсмир аниқ хулосага келди. Отаси худди шу суратдаги аёлни севиб қолганди.
— Бечора онамнинг айби нимада? — деб ўйлади у. — Гуноҳи ўқимаганлигими? Кеча-ю кундуз отамнинг инжиқликларини кўтариб, келди-кетдисига қараганими? Ҳаттоки, аёллар ҳам уйга келиб машқларини кўрсатиб кетишади. Онаси бечора уларниям бетаъма, малол келмай кутиб олади, кузатиб қўяди. Бу аёл ҳам иккита расм чизиб: «Илтимос, шуни қараб беринг», — деган. Отаси эса у чизган суратдан ҳам кўра, унинг чиройига маҳлиё бўлиб қолган.
— Ҳайвонлар суратини чизишни яхши кўраман, — деган аёл расмларини узата туриб, — манави тулки билан хўроз. Икковиям овга чиққан.
— Боплабсиз, — телбаларча тикилган отаси, — жуда чиройли чиқибди. Икковиям емиш илинжида йўлга чиққан. Ва кутилмаганда учрашиб қолишган. Тулки хурсанд, хўроз эса… Ҳм..: Яхши…
— Ўтиринг, сизнинг суратингизни чизаман, — деган отаси.
Омади келган жувон оромкурсига ялпайиб ўтирақолган. Чиройли кулиб берган. Таниқли рассом болаларига, хотинига меҳрсиз эканини мана шу девонавор қилиғиданоқ билиб олган…
Бола ўрнидан туриб, каравот суянчиғига тиралганча ингранди. Бу олифта хотин олдида ўзларининг нечоғли таҳқирланганини, отасининг қанчалар ожизлигини кўз олдига келтириб беихтиёр йиғлагиси келди… Эҳҳ, ҳамманинг назарида фаровон, тўкис туюлган ҳаётга минг лаънат. Онаси эса бунча содда, бунча гўл бўлмаса. «Ҳеч нарсани сезмайдиям, — ғазаби келди, — балки, сезар… Болалари учунгина эрининг хиёнатига кўниб яшар».
Бу — даҳшат. Боланинг кўзлари катта-катта очилганча девордаги бир нуқтага тикилиб қолди. Отасига нисбатан тенгсиз нафрат дилини ўртади. Қанийди, мактабни тезроқ тугалласа-ю, бир чоғроққина кулба бўлсаям топиб, онасини, укаларини олиб бу уйдан кўчиб кетса.
Бироқ ҳозир ўзининг иложсизлигини, онаси сингари ожиз эканлигини тан олиб баттар сиқила бошлади. Эсини таниганидан буён отаси улар билан бир дастурхонда овқатланмайди, очилиб гаплашмайди. Ота бўлиб болаларини суймайди, эркаламайди. Отаси ҳовлига кириши биланоқ укалари ўйинларини йиғиштириб қочиб қолишади. Яхши еб-ичиш, кийинишу мол-дунё деб онаси отасига қарши ҳеч нарса деёлмаслигини ҳис этиб, бола қийналади........


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍5😢1