“МЕНИ КЕЧИРИНГ”
- Эринг бир аёлни туғруқхонага олиб кириб кетди. Ўз кўзим билан кўрдим. – синфдош дугонамнинг телефонда етказган хабари ҳушимни учирди.
- Йўғ- э, менинг эрим эмасдир, - дедим бироз иккиланиб.
- Аниқ сени эринг, - дея таъкидлади Диёра. – Наҳот эрингни танимасам?...
Дугонам билан гаплашиб бўлгач, гўшакни жойига қўярканман хаёлан қариндош аёлларни кўз олдимга келтирдим. “На қайнсингилларим, на овсинларим юкли эмасди-ку... ким экан-а? Балки ишхонасида бирор аёлни дард тутиб қолгандир... Аммо қайси аёл туғиши яқинлигини сезиб иш жойига борарди. Ўзи келсин-чи, сўрарман”.
Диёранинг янгилиги куни билан фикру хаёлимни тарк этмасди. Ҳатто эримга қўнғироқ қилиб билмоқчи ҳам бўлдим. Бироқ феъли чатоқлиги ёдимга тушди. “Овқатга келасизми?” деган саволга “Нима ишинг бор?” деб ўшқириб берадиган эрим дугонамнинг маълумотини эшитса: “Ортимдан агент қўйдингми?” дейиши турган гап. Яхшиси, сабр қилганим маъқул. Тағин ўз бошимга ўзим бирор муаммони орттириб олмай. Минг уринмай миямда ғужғон ўйнаётган қарама-қарши фикрларни нари кетказолмасдим. Кўнгил душман, деганларича бор экан. Мени ҳар кўчага судраб кирарди. Ким экан ўша аёл? Бегонадир десам, дугонам эримнинг машина рақами-ю, маркасигача тўлиқ айтиб турибди. Бирортасини никоҳига олган бўлса-я... Ногоҳ икки кун аввал Шуҳрат акам билан кечган суҳбат ёдимга тушди.
– Дўстим Мурод бор-ку, ўша бир аёлни никоҳига олиб яшаяпти, - деганди ўша куни эрим тўсатдан.
– Хотини биладими? – сўрадим эримга синовчан тикилиб.
– Албатта. Ўзи рози бўлди. “Майли савоб учун уйлана қолинг”, дебди.
– Нимаси савоб экан? – унинг гапидан энсам қотганини яширмадим.
– Бева аёл эканда...
– Боласи ҳам бордир...
– Йўқ, биринчи эри гиёҳванд бўлгани учун ажрашган экан. Ўртоғим аёлни ёқтириб қолибди. Хотинига айтган экан, бизни таъминлаб қўйсангиз, ана никоҳингизга олиб яшайверинг. Сизни рози қилсам, мен жаннати бўламан деганмиш, – Шуҳрат акамнинг бамайлихотир гапириши ғашимни келтирди.
– Вой савил-э, қайси аёл ўз эрини бошқа аёлга қўшқўллаб топшираркан. Бунинг учун ё ўта аҳмоқ бўлиши керак, ё ўта доно... – жаҳлим чиққанини яширмадим. Аёллар ҳам қизиқ...
– Мен ҳам уйлансам рози бўлармидинг? – эримнинг саволидан титраб кетдим. Қайси аёл эрини ўзгасига тутқазишга рози бўлади. Эр бермоқ – жон бермоқ, ахир.
– Ҳечда, нега рози бўларканман. Мен Мурод аканинг хотинига ўхшаб савобталаб эмасман. Иккинчидан, сиз аввал менинг талабларимни бажарволинг, кейин икккинчини гапирасиз. Ўзи тўртта эркак бир бўлса дарров иккинчи хотинни гапиришга тушишади. Иккита қайиқни баравар ушлайман, деган бир кишини денгиз ютиб юборган экан! – дейман жиғибийрон бўлиб. Эрим эса гапни давом эттирмай ўрнидан туриб кетди. Демак, бежиз бу ҳақда гап бошламаган экан-да... Вой писмиғ-э, бир пайтлар: “Малоҳат , сенсиз яшолмайман, ўлиб қоламан”, деб уйланганди. Бир зумда ҳамма гаплари самога учибди-да. Мурод ўртоғимни рўкач қилиб ўзини гапирган бўлса-я... Кўнглимнинг иккинчи томонидан: “Жим бўл! Эринг келсин, гаплашиб ҳал қиласан”, деган овоз янгради. Йўлда учраб қолган аёлдир, балки. Ҳар хил ҳолат бўлиши мумкин-ку...
Хуллас қарама-қарши хаёллар исканжасида кунни кеч қилдим. Оқшом чўкиб, атрофни тун пардаси ўраб олган паллада ҳам умр йўлдошимдан дарак йўқ эди. Шубҳа илонлари ич этимни емириб борарди. Бири қўйиб, бири бижирлаётган болаларимнинг гапи ҳам қулоғимга кирмасди. Миямда “Нега келмаяпти?” деган савол тинимсиз айланарди. Тавба, илгари ҳам ярим тунда кириб келарди-ю, мен аҳамият бермаган эканман. Айни дамда эса... Бувим раҳматли : “Эркак киши етти қадам босгач ўзини бўйдоқ сезади. Шунинг учун унинг бошвоғини узун қилиб, гоҳ-гоҳида тортиб -тортиб туришинг керак. Шунда бўйнида олахуржун борлиги эсида туради”, дердилар. Рост экан. Мен бошқа хотинларга ўхшаб “Қаттасиз? Қачон келасиз? Нима қилиб юрибсиз?” деб сўрамайман. Афсуски, бугун шу одатим панд бериб турибди.......
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤29😁4⚡1
“Эртак айтиб беринг”, деб хархаша қилган болаларимга бошим оғриётганини баҳона қилиб, аранг ухлатдим.
Ҳовлига чиқиб осмонга қарадим. Самода тўлин ой сузиб юрарди. Ой тўлган кечани яхши кўрардим. Шуҳрат акам билан бундай кечаларниниг қанчасини бирга ўтказгандик. Наҳот, ҳаммаси бир зумда саробга айланса... Қаерда хато қилдим, нимани унутдим? Ойни-ку бевафо дейишарди. Ўн беш кунгина кўриниб, сўнг кўринмай қолади. Менинг суйган ёрим-чи... у ҳам бевафо бўлса-я...
Юрагим сиқилиб Шуҳрат акамнинг қўл телефонига қўнғироқ қилдим. Банд. Қайта-қайта қилгач, иккинчи йўналишга жавоб берилаётгани ҳақида хабар келди. “Рақамим тушди-ку, ўзи қайтиб қилар”, деган умидда кута-кута ухлаб қолганимни ҳам сезмабман.
Соат миллари тунги иккини кўрсатаётганда, эшик очилиб Шуҳрат акамнинг қораси кўринди. Юзидан толиққани ва ғамгинлигини билиш қийин эмасди.
- Мени эртароқ уйғот, - деди-ю ёстиққа бағрини бериб уйқуга кетди. Ичимда милтиллаётган гумон олови бирдан гуриллай бошлади. Уйғотиб, туғруқхонадаги аёл кимлигини сўрамоқчи бўлдим, бироқ яна сабр ёрдамга келди. Тонг отсин, бир гап бўлар... лекин қани кўзимга уйқу инса... Пишиллаб, беозор гўдакдек ухлаётган ёстиқдошимга термулиб қолдим: “Наҳот муҳаббатимиз қиссаси шу ерда барҳам топса...”
Тонг отиши билан эрим кийинганча нонушта ҳам қилмай чиқиб кетди. Болаларимнинг ёнида у киши билан уришгим келмади. Шуҳрат акам чиқиб кетгач, Диёрага сим қоқдим.
- Бугун ишга борасанми? - саломлашмай ҳам сўрадим.
-Ҳа , - деди дугонам эснаган кўйи. – Тинчликми?
– Кеча эрим олиб келган аёлнинг олдига оборасан.
– Майли, туғруқхона ҳовлисида учрашамиз.
Айтилган манзилга етиб бордим. Дугонам ҳаллослаганча чиқди-да,
– Кечаги аёлни эри, тўғрироғи сенинг эринг олиб келибди. Ўғил туғибди. Роса қийналибди. Биринчи туғруқ бўлгани учун анча вақтгача туғолмабди. Охири кесворишибди. Эрингдан розилик сўрашибди. Кўп қон йўқотганмиш. Юр, уни кўрасанми? – ўзини махсус жосусдек тутиб гапирган Диёранинг гапларидан сўнг беҳол ўриндиққа чўкдим.
– Эрим эканлиги аниқми? – ишонқирамай сўрадим яна.
– Ҳа, қабулхонага шундай ёздирибди.
Дугонам билан хайрлашиб ортимга қайтдим. Йўл бўйи ич-ичимни алам тирнарди. “Кечаси келишининг сабаби бор эканда. Охирги пайтларда ўзгариб қолганини сезиб юрардим, аммо “ишим юришмаяпти, кўпроқ ишлашга тўғри келяпти”, деса чиппа-чин ишонибман. Шуҳрат акамни ҳеч кимга ўхшамаган, деб ҳисоблардим-а, мана оқибати... Эркак зотининг ҳаммаси бир гўр. Кўринган юбканинг ортидан чопишади. Уйида аёли-ю, болалари кўзига кўринмайди ҳам. Ўғлинг бор, қизинг бор, яна нима керак сенга. Оҳ, мен ғофил банда, ишим юришмаяпти, деса раҳмим келиб юрипман. Ҳаром юрганингдан кейин, хиёнат кўчасига кирганингдан сўнг бараканг қоладими сени? Вой ноинсоф, зинокор... шу бугун кетаман. Яшамайман! Номард!” Кўз ёшларим юзимни ювганча, эримнинг гўрига ғишт қалаб келардим. “Бир пайтлар ортимдан юриб розилигимни олиш учун нималар қилмаганди. Энди янгиси керак бўп қоптида...” Хуллас, бир олам айтимларим билан уйга келдим. Қўлим ишга бормас, кимга дардимни тўкиб сочишни билмасдим. Чорасиз опамга телефон қилдим.
– Опа, қаттасиз? – дедим йиғлаган кўйи. – Илтимос, меникига тез етиб келинг.
– Тинчликми? – опам овозимдаги оҳангдан хавотирланди.
– Йўқ, мен куёвингиз билан ажрашмоқчиман! – дедим шартта.
– Жиннимисан? – ростманасига ҳайратланди опам.
– Келинг, гаплашамиз, – дея телефон тугмасини босдим.
Опам етиб келганида мен аллақачон тугунларимни йиғиб бўлгандим.
– Болаларим мактабдан келсин. Оламан-у, чиқиб кетаман. Ана ўша ўйнаши, тўғрироғи иккинчи хотини билан яшайверсин.
– Ўзингни бос, – деди опам вазиятни билгач. – Аввал ўзидан сўрамайсанми? Кўчадаги бир аёлнинг гапига кириб оилангни бузасанми? Калланг жойидами? Ким айтади сени ўн йил турмуш қурган аёл, деб.
– Мана, опа, ўн йилда жонига тегибман-ку...
– Қизишма, ўзидан сўраб бил.......

❤34😢4🔥2
– Айтмайди. Биласизку одатини. Бирор гап сўрасам нуқул урушиб беради. Мана, гап қаерда экан... ҳатто телефонини ҳам қучоқлаб ётадиган бўп қолганди.
– Хўп, шундай бўлган тақдирда ҳам нега сен кетишинг керак? Бу уй сеники, болаларингники! Шундай ҳовли-жойни бировга ташлаб чиқиб кетмоқчимисан. Озмунча меҳнатинг кетганми бу уйга... – деди опам куюниб. Бу мулоҳазадан сўнг ҳақ-ҳуқуқим ёдимга тушди.
– Рост айтасиз, опа. Нега мен кетишим керак? Ана ўзи кетсин. Бугуноқ ҳал қиламан.
– Ўзингни босиб ол. Болаларнинг олдида бақир- ақир қилма. Мактабдан қайтишса мен олиб кетаман. Эрингга қўнғироқ қилиб чақирда, бафуржа гаплашиб ол. Сингилжоним, гумон ёмон. У сени еб адо қилади. Шу сабаб дарҳол ҳақиқатни билишга ҳаракат қил. Агар чиндан ҳам иккинчи хотини бўлса, катта кўча. Ўша билан яшайверсин. Аммо сен уйдан кетаман, демагин, – дея насиҳат қилган опам ўғил-қизимни уйига олиб кетди.
Қўнғироқ қилиб “Тез етиб келинг”, деганим сабаб, эрим бир соатга қолмай дарвозадан кириб келди. Шишган қовоқларимни, тунд қиёфадаги юзимни кўриб хавотирга тушди.
– Тинчликми, Малоҳат ? Нима бўлди? Нега йиғлаяпсан? – унинг меҳрибон эр бўлиб кўнгил сўраши баттар асабимни қўзғатди: “ Вой хотинбоз-э, яна ҳеч нарса бўлмагандек гапиради-я. Айбимни ҳеч ким билмайди, деб ўйлаганда... ноинсоф, номард...” жим турганимни кўриб, яна савол берди: – Болалар қани? Сендан сўраяпман...
– Опамникида! – дедим жаҳл билан.
– Нега?
– Мен жўнатиб юбордим. Дадангнинг янги ўғилчаси билан табриклайман, сизлар холангникида бўлиб туринглар дедим... – Гапимни эшитиб эримнинг авзойи ўзгарди. Қошлари кўтарилиб, юзи тундлашди.
– Нима дединг?
– Эшитганингиз! – шу пайтга қадар овозимни кўтариб гапирмаган кишимга бақириб юбордим. – Ёлғон денг-чи? Кеча туғруқхонага кимни обордингиз? Иккинчи хотинингизними? Ярим кечада келдиз, бирор нарса айтмадингиз... бугун бориб билиб келдим. Қабулхонадагиларга эриман, деб ёздирибсиз-ку...
– Билибсанда, – деди эрим пинагини бузмай. – Кимдан эшитдинг?
– Нима фарқи бор? Муҳими, бошқа аёл билан муносабатингиз бор экан, вақтлироқ айтмайсизми? Элу халқ ичида шарманда қилдингиз. Менинг айбим нима? – кўзимдаги ёшга қўшилиб тилимга сўзлар қуйилиб келарди: – Айтинг, айбим сизга ишонганимми? Сиз учун барча орзуларимдан: севимли ишимдан, яқинларимдан кечганимми? Сизни ҳаммадан устун кўриб юрсаму, сиз эса мени бошқа аёлга алмаштириб бўлган экансиз-ку... Бу номардлик, ноинсофликку, ахир...
– Бўлдими, гапириб бўлдингми? – сўради Шуҳрат акам.
– Сиз билан яшамайман, вассалом!
– Гапинг тугадими? – яна такрорлади эрим. Индамай юзимни бурганча ичкарига кириб кетдим. Ортимдан келган ёстиқдошим аста елкамдан қучди.
– Малоҳат , сен мени шунақа эркак деб ўйлайсанми? Рост, ишим кўпайиб, балки сенга эътибор беролмагандирман. Аммо сенга хиёнат қилмаганман!...
– У-чи, у ким? – енгил тисарилиб унинг қучоғидан чиқишга уриндим.
– Юр, кўрасан, – деганча, эрим қўлимдан тутди-да, машинага ўтказди. Йўл бўйи иккимиз ҳам бир-биримизга сўз айтмадик. Таниш туғруқхонага келдик. Шуҳрат акам ҳамширани кўндирди чоғи, бизни ичкарига киришимизга рухсат тегди. Ичкарига кириб борарканмиз, юрагим шошиб урарди. Эшигида 2 рақами ёзилган палатани очиб: “Ичкарига кир”, деди-ю, ўзи ўгирилиб ортига қайтди. Не кўз билан кўрайки, хонада чақалоғини бағрига босганча амакимнинг қизи Нурия ётарди.
Бизнинг тўйимиздан сўнг эримнинг жўраси Шамшод ака амакиваччамни ёқтириб уйланганди. Аввалига, борди-келди қилиб турардик. Аммо Шамшод ака бошқа шаҳарга ишга ўтгач, Нурияни кўрмай қўйдим. Гарчи олдинма-кетин тўйимиз бўлган эсада, худо уларни фарзанд аталмиш неъматидан дариғ тутганди. Икки бор ҳомиласи тушган Нурия охирги йиллар ичида ҳомиладор бўлолмади. Бундан уч йил аввал хорижга ишлагани кетган Шамшод ака рафиқасини ҳам даволатгани олиб кетганди.
– Хорижда шифокорлар туғишим мумкинлигинин айтишганда, қувончдан сакрай дедим. Аммо “ўз уйинг ўлан тўшагинг” дейишганича бор экан. Ўз юртимда туғишни истаганим учун ҳомиладорлигимнинг бешинчи ойидаёқ бу ерга қайтдик. Бироқ “юкли” эканимни ҳеч кимга айтишни истамадим. Яна аввалгиларига ўхшаб тушиб қолса, гап сўз кўпаймасин, дедим.......

❤36🕊1
– Нурия кўзлари чақнаб гапида давом этди: – Ишонганимиз фақат Шуҳрат ака эди. Уч кун аввал хорижга кетган Шамшод акам эрингга мендан кўз қулоқ бўлиб туришни тайинлаганди. Кеча дард бошланганда, чорасиз у кишига қўнғироқ қилдим. Худога шукур, мана ўғилчам дунёга келди, – деб суюнганча боласини бағрига босди дугонам. Сўнг жиддий оҳангда: – Эрингни хафа қилма, у жуда ҳам яхши одам экан...
– Нега чет элда туғавермадинг? – Сўрадим ҳайрон бўлиб. – Ҳамма чет элда туғишни орзу қилса ю, сен эса...
– Биласанми, агар Америкада туғсам, болам ўша ернинг фуқароси бўлиб қоларкан. Кейин бир икки йилгача бу ёққа қайтолмай қийналарканмиз. Мен эса боламнинг киндик қони ватанимизга тушишини истадим. Қўй, Малоҳат , американец бўлиб қолмасин, тағин, – беғубор кулди амакиваччам.
Нуриянинг сўзларидан сўнг шубҳаларим тумандек тарқаб кетди. Машинада мени кутаётган жуфтимнинг ёнига ўтирарканман: “Мени кечиринг”, дея олдим, холос.

👍22❤12🥰2
🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ
✨Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар.
Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар.
✨Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар.
Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар.
Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар.
Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар.
✨Роббим, садоқатли дўст бўлиб, вафодорлар билан дўстлашишни насиб қил!
✨Хайрли тун олисдаги яқинларим!
🌙Аллоҳдан тунингиз хайрли ва осуда ўтишини тилаб қоламиз.✨

❤1🔥1
ФАРЗАНД......
Аёл яна ҳомиладор бўлди.
«Эй Худо шуниси ўғил бўлсин, хожамни юзи кулсин» дея ҳар куни тинмай дуо қиларди.
«Ичинг тўла қиз», «бу фақат қиз туғади деб қайнонаю қайнэгачилари кўзини очиришмайди.
Хожаси кунда шу сабаб бир жанжални бошлайди. Не қилсин аҳир унинг қўлидамаску.
Тақдирида тўртинчисига ҳам қиз кўриш насиб қилган экан. Энди аввалги жанжаллар ҳолва бўлиб қолди.
Ажрашай дейишганида қариндош уруғлар аралашиб оилани сақлаб қолишди.
Бир куни аёл эри билан зарур иш билан кўчага чиқиб кетишди. 4 қиз уйда уй пойлаб қолишди. Кенжатой жуда шўх чиқдида, қўлидаги сим билан розеткани кавлай бошлади.
Кучли ток жажжи қизалоқни ўз исканжасига олди. Синглисини қутқараман деб келган бошқа опалари ҳам электр токидан ўз насибасини олишди.
Уйга келган ота қизалоқларини жонсиз вужудини кўриб эсдан оғай деди. Ўзи истамаган, ўзи эркалаб суймаган қизларидан бир кундаёқ ажраб қолган эди.
Балким шунга айтарлар «Нимани қилсанг хор, шунга бўласан зор» деб...
простоЯ

❤21😢17👍2
Аёл қалби.
Мен азобларимни ҳеч кимга билдирмайман. Менинг йиғлашим мумкин эмас, чунки кўз ёшларим менинг қасамимни бузишга мажбур қилиши мумкин. Фақат тунда, ёлғиз қолганимда, ёстиққа юзимни босиб, тўйиб-тўйиб йиғлардим. Одамлар кўзига эса мен ўзимни қувноқ ва хушчақчақ қилиб кўрсатишим керак, юзимдан табассум аримаслиги керак.
Умидлардан холи ҳаёт, фақат азоб-уқубатлардан иборат кунлар қанчалик бефайз бўлишини билсанг эди!
Сен эса, дугонажон, яна мендан бахтлимисан, деб сўрайсан. Бошимга тушган ғамлардан сенга лоақал биттасини ҳам раво кўрмас эдим. Мен доим қўрқувда яшайман, токи менинг энг яқин кишим – севимли опам мени куйдириб кул қилаётган дўзахий алангани сезмасин. Акс ҳолда бу аланга ҳеч бир гуноҳи бўлмаган опамни ҳам жизғинак қилиши мумкин. Мен унга бахтсизлик келтираман, ўзимни эса бир умр надомат азобига мубтало қиламан. Ҳамдардлик дардни енгиллаштиради. Мен шундан ҳам маҳрумман.
Сен менинг тақдиримни билмоқчимисан? Майли, айтсам айта қолай.
Бунинг бошланганига анча бўлди. Ёрқин қувноқлик, бахтга умидворлик менга ҳам ҳамроҳ эди. Барчаси кўз ёш ва азоб билан якунланди. Хабаринг бор: мен ва опам ота-она меҳридан эрта жудо бўлган эдик. Эрта етим қолгач, амаким Абу Жасимникида паноҳ топдик. Амаким бизга ота, хотини эса оналик қилди. Улар бизнинг ота-онамиз йўқлигини билдирмасликка ҳарчанд ҳаракат қилишмасин, барибир она меҳрини нима ҳам боса оларди?
Мен болалигимдан уятчан ва орзуларга берилган эдим. Опамдан фарқли равишда ўзим ўйлаб топган хаёл ва орзулар оламида кезар эдим. Амаким ва келинойим менга меҳрибон эдилар, лекин мен ўзимни бегона ҳис қилар эдим. Биз улғайиб борардик. Амакимнинг ўғиллари Жасим ва Абдулваҳоб ҳам ўсиб боришар эди. Кичкиналигимизда биз доим бирга ўйнар эдик. Ёшлик палласи етганда дўстлик нозик боғлиқликка айланди. Биз энди опам билан мактабни тугатиб, бошқа ўқишга бормадик, ўша пайтдаги одатга кўра кун бўйи уйда ўтирар эдик. Бир куни мен амаким хотинига мана бундай деётганини эшитиб қолдим: “Хасса, қизларимиз бўй етиб қолишди. Ғанима Жасимга жуда муносиб, Хадича эса Абдулваҳобга мос. Узукка кўз қўйгандай улар”. Ўша кундан бошлаб мен Абдулваҳобга бошқача кўз билан қарайдиган бўлиб қолдим. Кутилмаганда мен унда ўзим орзу қилган йигит тимсолини кўрдим. Назаримда, у менга умр йўлдошим сифатида тақдир ёшлигимда олиб қўйган муҳаббат ва меҳрни қайтариши мумкиндай эди.
Нигоҳларимиз тўқнашган пайтларда ҳаяжондан юрагим ҳаприқиб кетар, юзларим анордай қизариб, кўнглим бир дунё қувончга тўлиб, ўз хонамга учиб кирардим. Мен унга ёқишимни ва унинг қалбини забт этганимни ҳис қилардим. Биз ҳеч қачон муҳаббатимизни бир-биримизга ошкор қилмас эдик. Бироқ иккимиз ҳам кўнглимиздан кечаётган туйғуларни сезиб турар, нигоҳларимиз учрашганда вужудимизни кучли ҳаяжон босар эди. Мен келажак ҳақида орзу қилар, хаёлимда шинамгина уй, қувноқ болакайларимиз қий-чувига тўлган уйда яшаётгандай бўлар эдим. Абдулваҳоб ишдан қайтганда, қўлимда гўдак билан уни қучиб олишимни тасаввур қилардим. Мен қувонч билан бахтимни кутар эдим. Лекин доим ҳам бандасининг айтгани бўлавермас экан, денгизчилар тили билан сўзлаганда, кемага керакли шамоллар вақтида керакли томонга эсмас экан. Жасим Лондонга ўқишга кетди. Бир йилдан сўнг унинг кетидан Абдулваҳоб ҳам ўша ёққа йўл олди. Биз опам билан кун санаб, уларнинг қайтишини кутар эдик.
Кунлардан бир кун амаким уйга чуқур қайғуга ботиб келди. У ўз одатига хилоф тарзда ҳеч кимга кулиб ҳам қарамади ва тезгина ўз хонасига кириб кетди. Келинойим изидан хонага кирди-ю, унинг йиғлагани қулоғимизга чалинди. Биз ичкарига чопиб кирдик. Келинойим ерда беҳуш ётар эди. Аввалига биз ўзимизни йўқотиб қўйдик, кейин эса уни ўзига келтира бошладик. Ўзига келгач, у бошига уриб: “Оҳ, болажоним!” деб фарёд қила бошлади. Амаким унсизгина йиғлар эди. Жасим ўлган эди. Бутун уй фарёдга тўлди, биз аламдан кийимларимизни йиртар эдик.......

❤32👍3😢3
Ўша кундан бошлаб уйимиздан хурсандчилик юз ўгирди. Мен опамга ҳамдард бўлиб кўз ёши тўкар эдим. Болалигим ёдгори, жигарим, ҳаётдан тез кетган дўстим Жасимга аза тутар эдим. Мен тақдирнинг кутилмаган зарбаси натижасида сочи оқарган амаким ва келинойимнинг дардига шерик бўлиб, кўз ёши тўкар эдим. Лекин кўнглимнинг туб-тубидан Абдулваҳоб ўлмаганига хурсанд эдим.
Ғам-андуҳга кўмилган хонадонда қайғули кунлар бошланди. Амаким ҳеч ёққа чиқмас, кўз ўнгимда сўлиб борар эди. Дўстлари уни бу ташвишлардан чалғитишга уринсалар ҳам фойдаси йўқ эди. Агар биров нохос уни “Абу Жасим” деб чақириб қолса, у мусофир юртида жувонмарг бўлган тўнғич ўғли тирилиб келгандек аланг-жаланг бўларди.
Вақт ўтиб борарди, Аллоҳга астойдил сажда қила-қила аламлардан бироз ўзига келиб қолган бўлса-да, амакимнинг юзидаги табассум бир умрга сўнган эди. Одамлар, ҳамма нарса майда-чуйдадан бошланади, дейишади. Лекин биз яқинларимиздан жудо бўлганимизда бунинг акси бўлади. Дастлаб дард бениҳоя оғир бўлиб, жуда секинлик билан унутилади, охири элас-элас хотираларгина қолади. Опамда ҳам шундай бўлди. Дастлаб у анча кун туз тотмади, алаҳсиради, бетоқат бўлди. Лекин вақт ўтиши билан у ўзини тутиб олди. Соғлиғи ҳам тикланди.
Уч йил ўтгач, Абдулваҳоб уйга қайтди. У етилиб, ҳақиқий эркак бўлган эди. Айрилиқ, кутиш азоблари тугади. Биз яна нигоҳларимиз тўқнашганда андишадан ҳаяжонланиб, қизара бошладик, қалбларимизда яшириниб ётган сўзларни эшитардик. Абдулваҳоб келгач, уни уйлантириш ҳақида гап қўзғала бошлади. Бу гапларни ҳар эшитганда қотиб қолар эдим ва тезроқ тўй бўлишини ич-ичимдан хоҳлар эдим. Бир куни тушликдан кейин меҳмонхонада ўтирган эдим, амаким билан Абдулваҳоб кириб келишди. Одоб юзасидан мен хонадан чиқдим ва ошхонада уларга чой дамлай бошладим. Эшикка яқинлашганимда, амакимнинг сўзлари қулоғимга чалиниб қолди:
– Амакингнинг қизи сенга жуда муносиб, Абдулваҳоб.
– Бироқ мен унга акасидайман-ку! Ахир, қандай қилиб эр-хотин бўламиз?
Кўз олдим қоронғилашиб кетди! Бу гапларни Абдулваҳоб айтаяптими?
Наҳотки, ўйлаган нарсалар фақат орзу бўлиб қолса? Кўзларидаги ҳалиги муҳаббат-чи? Наҳотки, бу ҳам кўзбўямачилик бўлса? Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас! Мен бунга ишонмайман. Йўқ, ишонмайман! У мени севишини унинг қарашларидан, учрашганимизда рўй берадиган сурурли ҳаяжонлардан сезардим-ку! Наҳотки, у шундай осонлик билан мендан воз кечса?
Мен бировлар гапини ўғринча эшитишни хуш кўрмас эдим, лекин эшик ортидаги гаплар қулоғимга ўзи баралла эшитилмоқда эди.
– Мен сени ўстирдим, маълумотли қилдим, – дерди амаким, – сени йўқотгим келмаяпти. Ҳа, ўғлим, амакингнинг қизи сенга жуда муносиб.
– Мени ҳам тушунинг, ота. Аллоҳ шоҳидки, сизни норози қилиш ниятим йўқ. Лекин бу қиз менга сингил қатори бўлиб қолган.
– Яна ўша гапми? Мен бу сўзларни эшитишни истамайман. Сен унга уйланасан.
– Отажон! Ўтинаман!
– Гапим – гап: унга уйлансанг ҳам уйланасан, уйланмасанг ҳам уйланасан!
Бу қандай гап? Наҳотки, севгилимни тортиб оладиган бошқаси пайдо бўлган бўлса? Ким у?
Туни билан йиғлаб чиқдим, юрагим зим-зиё эди. Эрталаб мен Абдулваҳобнинг кўзларида мени мафтун қилган ҳамон ўша меҳрибонликни кўрдим, лекин энди аввалги хурсандлик ўрнини қандайдир маъюслик эгаллаган. Йўқ, менинг қалбимни алдаш қийин. У фақат мени севади. Лекин нимага у менга уйланишга қарши? Балки биронта башанг аёлнинг макрига илингандир? Майли, менга у бахтли бўлса бўлди. Хоҳлаганига уйлансин. Мен эса Аллоҳдан унинг бахтини сўраб, кўз ёш тўкаман. Ўзингни қурбон қилиш ҳам бир бахт. Мен уни мажбур қилолмайман.
Бугун ҳам ўша гапларни эшитдим. Лекин охири Абдулваҳоб рози бўлди. У худди ўлимга кетаётган одамга ўхшарди. Наҳотки мен унга шунчалар жирканч кўринсам? Мен уни севаман, лекин бундай никоҳга рози эмасман. Мен рози бўлолмайман. Унга ортиқча даҳмаза бўлишни истамайман.
Энди уйда фақат бўлажак тўй ҳақидагина гаплашишар эди. Мен ва Абдулваҳобдан бошқа ҳамма буни хурсандчилик билан кутмоқда. Мен ўзимни ҳақоратлангандек ҳис қилардим. Абдулваҳоб эса тобора қайғуга чўкиб, сўниб борарди. Унга ачинардим-у, аммо нима қилишни билмасдим.......

❤29😢2
Ниҳоят, мен ҳаммасидан хабар топдим.
Маълум бўлишича, турмушга мен эмас, опам чиқаётган экан. Катта қиз кичкинасидан олдин турмушга чиқиши керак. Бу бор гап. Бу ерда севги-певгининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Мен тентак эсам, Абдулваҳобни хиёнатда айблаб, ранжиб юрибман. Аслида мен ҳам, у ҳам тақдир ва одат қурбонлари бўлган эканмиз, холос. Менинг опамдан хафа бўлишга ҳақим йўқ эди – унинг ҳеч гапдан хабари йўқ-да. Абдулваҳобдан ҳам ранжишга ҳаққим йўқ. У ота юзига оёқ босолмасди. Унинг учун отанинг норози бўлишидан даҳшатли нарса йўқ. Нима бўлганда ҳам бизнинг бундан буёнги ҳаётимиз дўзахга айланадиган бўлди-да.
Тўй куни юрагим зардобга тўлиб кетган бўлса-да, ўлганимнинг кунидан жилмаяр эдим. Келин-куёв ёлғиз қолишганда мен аламимни йиғидан олардим. Ичимдан ўтганини ўзим биламан, рашкдан куйиб-ёнсам ҳам сир бой бермаслигим керак. Мен энди унга қарай олмайман, чунки у энди опамнинг эри. Мен энди ўз туйғуларимни унутиб, шу ҳаётга кўникишим керак. Опам ҳозир фарзанд кутмоқда. Оиладаги тинчликни бузгандан ўлганим афзал. Мен опамни яхши кўраман.
Амаким эса ўз бурчимни бажардим деб, хурсанд. Энди улар келинойим билан қандай қилиб набира боқишни ўйлашар эди. Сен мендан энди нима қилмоқчи эканимни сўраяпсан. Ҳеч нима. Абдулваҳоб мени унутишини истайман. Балки у ўзини қўлга олар ва унинг нигоҳидаги мени ёндирувчи ўт сўнар. Бўлмаса, мен ҳам чидолмайман. Шикоят қилгандан нима фойда, дугонажон! Бахтсиз бу дунёда бир мен эмасман-ку! Менга ўхшаб, дардини ичига ютган қизлар қанча! Кунлар қанчалик бир-бирига ўхшаш зерикарли! Кун ботганда ўзингда бир қадар енгиллик сезасан, лекин кейинги тонг кун янада узунроқ келишини башорат қилади.
Сен Абдулваҳоб бор гапни отасига гапириб, кураша олмасмиди, деб сўрайсан. Бунинг иложи йўқ. Нега бунга рози бўлдинг, дейсанми? Ўзинг айт-чи, бизга ўхшаш қизлар қачон кўнглидагини айта олган?
Менинг бахтсиз тақдирим ҳақидаги гаплар шулар, дугонажон! Сендан илтимос, бу ҳикояни одамларга айтиб бер, токи улар аёлнинг ҳам қалби борлиги, фақат бошқалар тиккан алам ва қайғу либосини киймасдан, у ҳам ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши мумкинлигини билишсин.
тамом
Ҳадая Султон Ас-Салим.
Араб тилидан Шаҳло Аҳмедова таржимаси

❤25😢7👍2
БАХТ НИМАДА ?
Эътиборда!
Узоқ вақт хабарларга жавоб ёзолмаганингизда дарров қўнғироқ қилишса, ҳаммаси жойидами йўқми деб ҳавотир олишса.
«Кўриб турибманку, бошқачасиз, гапиринг нима бўлди..?»,
«Мана шу нарсани кўриб, сизни эсладим..»
«Эсингиздами, шунақа дегандингиз?.»
Шу каби аҳамиятсиз туюлган нарсаларда бахт...
Яқинлар билан суҳбатда.
Уларнинг илиқ табассумида...
Ва яна кўп нарсада...
Бахт-яқинларингизда, сизники бўлган инсонларда.

❤5🔥2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ!🌸🍃
ЯКШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!!!🌸🍃
Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса
Жаннату аьло бўлсин .
Бу дунёда назаримиз каломинг, у дунёда эса жамолинг бўлсин.
Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин.
Аллоҳ берган яна бир кун Муборак!
🌸🍃АЛХАМДУЛИЛЛАҲ🌸🍃

❤4
Кўнгилнинг бир кўчаси.
Шаҳодат бозорга кириб бораркан,кўнгли қандайдир хижил тортди. ”Илоҳо, уни кўрмайин-да. Кошки бугун савдога чиқмаган бўлсайди." Аёлнинг ҳозир кўнглига қил ҳам сиғмас,кайфияти қандайдир тушкун эди. Аммо тижорат кайфиятни тушунармиди? Аслида Шаҳодат бугун бозорга ҳам келмоқчи эмасди-ю, ўтган гал келтирган молларининг пулларини териб олмаса бўлмайди-да. Чунки янги мол келтириш учун пул керак.
Ёш жувон ўзи мол тарқатган дўконлардан пулларини йиғиштириб оларкан, бирданига эртага 8-март байрами эканлиги ёдига тушди. ”Эртага байрам бўлса, ҳаммани табриклаб кейин йўлга чиқарман ”-ўзича ўйланди у. Бозор расталари-ю, дўконлар оралаб онаси, янгаси, қайнонаси, сингилларига совғалар танлади. Ҳатто болаларининг ўқитувчиларини ҳам унутмади.”Тавба, бир йил олдин бировга совға олишдан олдин қанча ўйланардим. Ўзига шукур, мана бугун кимгадир ҳадя сотиб олиш менга муаммо эмас”. Шу хаёл бир зумда кайфиятини кўтарди.
Шаҳодат бозордан чиқиб, катта йўлни кесиб ўтди-ю. орқасидан кимдир изма-из келаётганини пайқаб орқасига ўгирилди. Ва... Уни кўрди. Рўпарасида у кўришни истамаган инсон- Элёр дардли нигоҳларини жувоннинг чеҳрасига қадаганча турарди.
-Ҳа,нега мени орқамдан келяпсиз? Тинчликми?-деди Шаҳодат бироз асабий товушда. -Узр, Шаҳодатхон. Ассаломуалайкум. Сизни бозордан чиқиб кетаётганингизни кўриб қолдиму,:югурдим ортингиздан. Сизга бир оғиз гапим бор эди ,-деди Элёр қандайдир ҳаяжонли овозда.-Қолаверса, эртага байрам. Мумкин бўлса бир жойда ўтириб, бирпас суҳбатлашсак.
-Одамлар нима дейди? Бирга ўтириш ноқулай-ку, деди жувон алланечук тараддудланиб.
-Нима дерди одамлар? Биз тижоратчимиз. Бирга савдо қиламиз. Тушунишади, деди Элёр ишончсизроқ оҳангда чайналиб.-Кўп ўтирмаймиз,ярим соатгина вақтингизни оламан.
Шаҳодат бироз ўйланиб,турди-да,унга эргашди. Йўлнинг нариги бетидаги кафега киргунча, унинг хаёлидан ўзининг ҳаёти ўтди. ”Мен нима қиляпман?Ахир бу ишим нотуғри-ку,-ўзича ўйлади у.-Нима бўлсаям менинг ҳам унинг ҳам оиламиз бор... Аммо бу ишни ҳозир қилишим керак... Кейин кеч бўлиши мумкин.”
..У педагогика коллежини тугатиб, институтга ўқишга кирди.2 курсга ўтган вақтида ота-онасининг қистови билан қариндошига, тўғрироғи аммасининг ўғлига турмушга чиқди. Эри Низомжон қурилиш коллежини битирган бўлса-да, бирор жойда ёлчитиб ишлолмади. Бу орада ёш оилада бир қиз ва бир ўғил фарзанд дунёга келди. Низомжон ўртоқларига қўшилиб, Россияга ишга борди-ю, аммо у ёқдаям иши юришмади.Бу ҳам етмагандай, ичишга,маишатбозликка ўрганди.
Унинг ота-онаси ўғилларини инсофга чақиравериб чарчашди. Бу орада Шаҳодат амаллаб институтни тугатиб олди. Қайнона бўлса, Низомжоннинг укасига келин қилиш лозимлигини баҳона қилди-ю, уларни қурилиши битмаган ҳовлига чиқариб юборди.
Аммасининг бу иши мактабда бошланғич синфларга дарс берадиган Шаҳодат учун яхшигина сабоқ бўлди. Ҳал қурилиши битмаган ҳовлисига қараб, Шаҳодат аниқ қарорга келди. У тижорат қилади.Жувон эри Низомжон билан жиддий гаплашиб олди-да, уйдаги молларни сотишга кўндирди. Жувоннинг ҳомиладорлик таътили пулларига сотиб олинган сигир бузоғи билан сотиладиган бўлди.
Шаҳодат молларнинг пулини олиб,бозорга чиқиб кетди аввал бозорни яхшилаб ўрганиб, қандай мол кетишини чамалади. Аввал бир-иккита тижоратчи аёлларга қўшилиб, қўшни вилоят бозорларидан болалар кийим-кечаги, атир-упа келтириб, савдогарларга топшириб юрди. Бошида иши унча юришмаган бўлса-да,кейин бирданига омади келди. Тижоратда таниш-билишлар орттирди. Ҳалол ишлашга ҳаракат қилди. Бунинг натижасида савдо ишлари яхшиланиб, телевизору, видеоплейерлар ҳам олиб келадиган бўлди. Топган фойдаси кўпайиб,қурилиши чала бўлган ҳовлини таъмирлаб, чиройли қилиб қўйди. Шаҳодат мактабдаги ишини ҳам ташлаб қўймади. Камроқ соатда бўлса ҳам ишлаб юраверди.......

❤39👍3🤔1
Аммо Низомжон ўзгармади.У қишлоқдаги ўзига ўхшаш бекорчи эркаклар билан топишиб,куни билан карта ўйнаш-у, вино ичишдан бўшамай қолди. Шаҳодат уни ўзгартиришга қанчалар уринмасин,натижа кўринмасди. Охири ҳафсаласи пир бўлган жувон уни ўз ҳолига ташлаб қўйди. У табиатан лоқайд,камгап йигит бўлиб, уйдаги катта-кичик муаммоларни хотини ҳал қилишини, Шаҳодатнинг елиб-югуришини табиий ҳолатдек қабул қиларди.
Бу орада болалари улғайиб, мактабга қатнайдиган бўлиб қолишди. Низомжоннинг асосий иши уларни назорат қилиш, хотини сафарда бўлган пайтларда ош-овқатини вақтида беришдан иборат эди.
Шаҳодат мол олиб келиш мақсадида бир ойлар олдин Тошкентга кетаётганида автобусда Элёрбек билан бирга ўтириб қолган кунни кўнглида қандайдир орзиқиш билан эслайди. Тахминан ўзига тенгдош бўлган бу йигит у мол тарқатадиган дўконлардан бирининг эгаси эди. У бузилиб қолган машинасига қандайдир эҳтиёт қисм сотиб олиш мақсадида автобусга пойтахтга кетаётган экан. Ўша куни улар Тошкентга етиб боргунча дилдан гаплашиб, ҳазил-ҳузул қилиб кетишди.
Ёш аёл ўша куни кўнглига қандайдир ёруғлик инганини сезди. Элёр худди ўзи неча йиллар орзу қилган, хаёлида суратини чизган йигитнинг ўзгинаси бўлиб кўринди Йўлда автобус тўхтаганда, иккиси бирга овқатланишди. Автобусда асосан тижоратчилар бўлгани боис уларнинг суҳбатига, ҳатто бирга овқатланишганига ҳам ҳеч ким эътибор бермади. Ёки Шаҳодатга шундай туюлдими? Тошкентга бориб тушгач,иккиси ҳам ўз йўлида кетган бўлса-да, Шаҳодат уни анчагача хаёлидан чиқаролмади. Тушга яқин олган молларини автобусга юклатаркан, негадир Элёрбекни кўргиси келаётганини сезди.
Мана бир ойдан бери улар қўнғироқлашиб, гаплашиб туришади. Шаҳодат кўпинча йўлда булгани учунми, у билан бемалол гаплашади. Аммо охирги кунларда у йигитга жуда ўрганиб қолаётганди. Чунки эрталаб қўл телефонини ёқаркан, Элёрбекдан смс хабар келишини интиқиб кутар, куни шу билан бошланарди. Шаҳодат қандайдир паришонхотир бўлиб қолган,кўз ўнгидан фақат жилмайиб турган, хушмуомала, ҳазилкаш йигитнинг сиймоси кетмайдиган бўлиб қолганди. Шундагина у тижоратчи ҳамкасбини ёқтириб қолганини англади...
Энг ёмони Элёрбек ҳам унга бефарқ эмас, кўнглидаги аёлни энди топгандек эди гўё.Онаси дадасининг касаллиги туфайли уни йигирма ёшидаёқ уйлантириб қўйган эди. Бугун унинг ҳам оиласи, уч нафар мунчоқдек фарзандлари бор. Охирги пайтларда у ҳам аёлни жуда кўп ўйлар, қўл телефонидан смс хабарлар ёзар, узоқдан булса ҳам бир марта кўрмаса туролмайдиган даражага келиб қолаётганди. Шаҳодат нафақат гўзал,балки ўқиган,зиёли аёл бўлгани сабабми, унинг суҳбати йигитнинг кўнглига ёқарди. Элёр ўйлаб-ўйлаб аниқ қарорга келди. Энди нима қилиб бўлса-да, бу номсиз муносабатга нуқта қўйиши керак. Бунақа кетаверса, ҳар иккисининг ҳам оиласи бузилиб кетиши мумкин.
Кафеда одам жуда сийрак,аниқроғи ёшгина йигитчадан бошқа ҳеч ким йўқ экан. Иккиси стол атрофида бир-бирига рўбару ўтиришаркан,ўз хаёллари билан банд эдилар. Жимликни биринчи бўлиб, Элёр бузди. У маҳзун хаёлларидан чиқишни мақсад қилгандай қувноқ овозда- “Хўш,нима еймиз Шаҳодатхон?”-деб сўради. Чунки улар ўтирган столга официант яқинлашаётганди.
-Мен ҳеч нарса емайман,-деди Шаҳодат жилмайишга ҳаракат қилиб.-Ўзи умуман... мен сиз билан гаплашиб олмоқчи эдим.
-Албатта гаплашамиз,- деди Элёр ҳам унга жилмайиб қараркан.-Қаранг,тушлик вақти ҳам яқинлашди. Икки сихдан кабоб айтай,битта шампан виноси билан.Яна салат дегандай. Ахир...эртага байрам-ку.
Жувон “Шампан виноси керакмас”,деб рад этишга уринса-да Элёр ўз билганидан қолмади.”Ахир 8-март ҳар кун келмайди-ку,сизни табриклагим келди.Илтимос,йўқ деманг.”-деди у қатъий оҳангда. Шаҳодат унинг қарори ўзгармаслигини билиб,охири индамади .”Яхши бўлди,-ўзича ўйлади у.-Ҳозир шу баҳонада унга юрагимдаги барча гапларимни тўкиб соламан,Бундай давом этиши мумкин эмас.Энди менга телефон қилмаслиги лозимлигини тушунтираман”.......

❤34👍10⚡1
Бу орада у официантга буюртма берди.Орадан беш дақиқа ҳам вақт ўтмай, уларнинг столи чиройли безатилган ҳолатга келди.Йигит официант унинг ёнгинасига келтириб қўйган шампан виносини овозсиз очди-ю, 2 та қадаҳга қуйди.
-Аёл ҳақида ҳар қанча гапирса ҳам оз,-деб сўз бошлади у.-У бизнинг онамиз, ёримиз, опамиз, синглимиз. Энг муҳими аёллар бизнинг борлигимиз, ҳаётимиз. Аёллар омон бўлишсин, доим. Қани олинг, Шаҳодатхон байрам муборак бўлсин.
Шаҳодат вижирлаб турган қадаҳни қўлига олиб, бир ҳўплади-ю, ёнига қўйди.”Раҳмат,саломат бўлинг,”-деди паст овозда.
-Шаҳодатхон,очилиб ўтиринг,-деди Элёр самимий оҳангда.-Ҳа,айтгандай байрамингиз билан.У қўлида қаердандир пайдо бўлиб қолган алланимани Шаҳодатга узатди.Жувон беихтиёр қўлини чўзаркан, Элёр берган нарса оддийгина сувенир эканлигини кўрди.Унда бир-бирига талпиниб турган иккита оққуш акс эттирилган эди. Кўзида марвариддек ёш томчилари балқиб турган оққушларнинг ўртасига дарахт шохига ўхшайдиган қандайдир тўсиқ қўйилган, шу сабаб улар бир-бирига етолмаётгандек таассурот қолдирарди. Шаҳодат беихтиёр сувенирга тикилиб қолди.
-Биласизми,-дея гап бошлади йигит.-Мен сизга нима учун бу совғани танладим?Байрамда сизга қимматбаҳо атир,ёки бирор хил тиллавор буюм совға қилишим мумкин эди.Аммо сиз қимматбаҳо совғамни барибир қабул қилмасдингиз.Шу сабаб оддий бўлса ҳам шуни бергим келди.Бу...иккимизни эслатиб туради,сизга.
-Иккимизни?-ҳайрон қолди жувон.-Нимага?
-Биз худди мана шу оққушлар сингари бир-биримизга қанча интилсак-да, ҳеч қачон етолмаймиз.Чунки ҳаётимизда биз воз кеча олмайдиган кўп нарсалар бор,худди мана шу тўсиққа ўхшаб,- деди Элёрбек ғамгин овозда.У боя кулиб гаплашиб ўтиргандаги кайфияти қаергадир йўқолгандай оғир бир сўлиш олди.- Кечиринг, Шаҳодатхон, агар кўнглингизни вайрон қилган бўлсам...Мени тўғри тушунасиз,деб ўйлайман.
-Мен ҳам сизга шуни айтмоқчи эдим,аслида.-деди бирдан жонланиб Шаҳодат.У хижолат бўлганидан ғалати бўлиб кетаётган бўлса-да,буни ёнидаги шеригига билдиргиси келмади.-Тўғри айтасиз,биз бундай қилишимиз мумкин эмас эди ўзи...Бир-биримизга боғланиб қоляпмиз, бу...нотўғри аслида.
-Раҳмат сизга,- деди Элёр.-Бу муносабатнинг охири яхшиликка олиб келмайди.Мен Сизга жудаям ўрганиб қоляпман...Ҳар доим хаёлимдасиз.
Шаҳодат “Менам” деб юборишига сал қолди.Аммо бу умидсиз муносабатни тўхтатиш вақти келганлигини ич-ичидан ҳис қилиб турганлиги учун ортиқча сўз айтиб юборишдан ўзини зўрға тийди.
-Майли, Элёрбек, деди у жойидан қўзғаларкан кўзига тошиб келаётган ёшларини сездирмасликка ҳаракат қилиб.-Байрамни яхши ўтказинглар. Жувон йигит совға қилган сувенирни олиб сумкасига солди-да,эшикка қараб юрди.-Хайр. Совға учун раҳмат...
Йигит унга жавобан ҳеч нарса демади.Унинг нигоҳлари бир нуқтада қотиб қолган,кўзларида алам,изтиробнинг изи бордай туюлди жувонга.
Шаҳодат кафедан чиқиб,қадамини тезлатди.”Ҳаммаси ўзим ўйлагандай бўлди,биз хатога йўл қўймадик. Ўзингга шукур...” Жувоннинг кўнгли аллақандай бўшаб қолгандай туюлса-да, одимлари илдам, ўзи ҳам қандайдир енгил тортгандай эди...
Моҳигул Назарова.

❤27👍16🏆2🕊1
КЕЛИНГА ОТГАН ТОШИМ ҚИЗИМГА ҚАЙТДИ!
Тўхта! Уйинг орқада қолди. Бу ер ишхона. Ишхонага хуш кайфият билан киришинг керак. Кишининг кайфияти бошқаларга юқадиган бўлади. Ҳозир сени синиқ кўрган жамоадошларда ҳам совуқ тушкунлик пайдо бўлади. Муаммоларингни орқага ташлаб, ишхонага табассум билан кир. Шунга мажбурсан!” Қулоқлари остида жаранглаган сўзлар ўнг елкасидаги раҳмон фариштасининг ундовидай эшитилўди. Секингина ўнг томонига қайрилиб қараб қўйди. Сўнг хотиржам руҳга кириб, табассум билан эшик тутичига қўл юборди.
Ассалому алайкум, яхши ишлаяпсизларми?
Ҳамма иш билан машғул экан, бирдан сергак тортиб, салом-алик қилишди.
Узр, шунақа бўлиб қолди. Йўқлигимни сездирмай, ҳаммангиз ўз ишингиз билан бандсизлар. Сизларга халал бермай майли, ишларингга барака берсин.- Зуҳра ёрдамчи қизга юзланди:
Дилрабохон,мени ҳеч ким сўрамадими?
Йўқ, Зуҳра Дониёровна, ҳеч ким сўрамади. Кечаги топшириқларингизни бажариб, столингиз устига қўйганман.
Раҳмат, синглим. Агар, иложи бўлса хонамга икки чашка шакарсиз қаҳва олиб кирсангиз. – Ёрдамчи қиз “хўп бўлади”, деб қаҳва қайнатиш учун чиқиб кетди. Шунда унинг кўзи илкис дугонаси Сардорага тушди:
Сардорахон, ишингиз шошилинч бўлмаса, менинг хонамга кирасизми? Муҳим иш бор эди, маслаҳатлашишимиз керак.
Яхши Сардора ўзига маъноли термулиб турган дугонасининг табассуми ортидаги изтиробни илғаб олишга уринди.
Ёрдамчи қиз қаҳваларни қўйиб кетгач, Сардора Зуҳрага қаттиқ тикилди:
Яна қайнонангми, Зуҳра?
Ҳм Зуҳра ҳарчанд йиғламасликка уринмасин, кўзларидан тирқирраб ёш чиқиб кетди. Сардора дугонасининг ўпкаси тўлиб турганини сезиб, эшикни ичкаридан қулфлаб келди-да, Зуҳрага саволчан тикилди:
Хўш,яна нима ёмонлик қилибсан қайнонангга?
Билмайман, билмайман дугонажон. Нима қилишга бошим қотган. Кошкийди, менинг муаммойимни ўзим билан ҳал қилиб қўя қолсалар, кошкийди ота-онамни безовта қилмасалар... Ўзимга нима қилсалар, нима десалар чидайман, лекин ота-онамга. Зуҳра ҳўнграб йиғлаб юборди.
Дониёр ака билан Зебо келинойи шу Фотима-Зуҳраларидан бошқа фарзанд кўришмади. Гарчи эгизак бўлса-да, Фотма-Зуҳраларининг феъли бошқача чиқди.Фотима ўзини хафа қилдирмайдиган, саркаш, тутган жойидан кесадиган, анча-мунча одамни гап билан ер тишлатадиган қиз. Зуҳра эса опасининг тамоман акси- жуда мулойим, гапирганда ҳам минг андишаю тавозеъ билан сўзларни аранг талаффуз қилади. Мутлақо алоқаси бўлмаган жойда ҳам айбдор бўлиб қолаверади. Балки шунинг учунми, Дониёр ака ҳам, Зебо келинойи ҳам Зуҳрага бошқача қарашади. Ҳатто Фотима ҳам гоҳ-гоҳида ота-онасига “Шу Зуҳрангиздан ҳеч тинчмасман-да! Бунча мулойим бўлмаса? Бу феъли билан фақат ўзига жабр қилади-да” деб ёзғириб қўяди. Тақдирнинг ишлари ҳам ғалати-да, унинг синоатларини ечишга одамзоднинг тафаккури ожизлик қилади. Фотима тушган хонадон аъзолари ҳам, эри ҳам жуда ювош, ўнг юзига урса, чапини ҳам тутиб берадиган кишилар бўлса, Зуҳранинг қайинбўйинлари текканга тегиб тегмаган кесак отадиган, уруш-жанжалсиз ўтган кунни кун демайдиган одамлар бўлиб чиқди. Иқтисод бўйича магистратура таҳсилини хорижда ўқиб қайтганидан сўнг, Дониёр ака совчилар орасидан танлаб-танлаб, шу хонадонга Зуҳрасини ишонганди. Аслида, бу тақдирнинг танловику-я,лекин бўлажак қудаларнинг тўйдан олдинги ваъдаларию, ҳамду санолари Дониёр акани ҳам, Зебо келинойини ҳам эсанкиратиб қўйганди. Ҳатто содда Зебо келинойи эрига:
Қизимнинг мулойим феълидан айланай, шундоқ одамлардан сўраб келишди-я, дадаси. Зап ажойиб одамларга ўхшашади. Худо хоҳласа, Зуҳрагинам пайғамбарнинг қизларидан қадр-қийматли, арзанда келин бўлади. Ота ҳам тилига чиқариб бир сўз демаган бўлса-да, дилида айни фикрлар кечаётгани аниқ эди. Аммо Одам оласи ичида бўларкан, ваъдалар билан ота-онанинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирган қайнонанинг башараси тўйдан кейинги биринчи кунлардаёқ очила бошлади. Мана энди саккиз йилдан бери на қиз узатган ота-она хотиржам, на Зуҳранинг тинчидан тиним бор......

❤26👍6🕊2😢1
Маҳаллада мени “кўчамизни супурувчи келин” дейишади, Сардора,- кўз ёшларини аранг тўхтатган Зуҳра ҳиққиллаганча гап бошлади. Байрам, ҳайит, туғилган кунларда хориждан буюртма асосида совғалар келтиртириб, қайнона-қайнотамни кўнглини олишга уринаман. Ўша уйда сочим супурги, қўлим косов, буни ҳеч ким билмаса ҳам сен биласан, Сардоражон, сен биласан-ку, лекин игнадай қадр-қийматим йўқ. Мен қаерда хато қиляпман, дугонажон, айт, айт бундай яшашдан чрачадим ахир!
Чарчадим дейишга аёл кишининг ҳаққи йўқ, Зуҳра Сардора креслога ўзини ташлаб, дугонасига тикилди. Аёл киши курашиш учун яралган, дугонажон, курашиш учун. Фарзандларинг, оиланг, бахтинг учун курашиб яшайверасан. Бошқа нима ҳам қилардик? Сени қайнонанг ҳақида-ку, тўғриси, ундайларни аёл тугул одам дейишга ҳам тилим бормайди!
Отам оиламда тинчлик бўлсин, ишга қачон келиб, қачон қайтишим билан бировнинг иши бўлмасин, деб менга шу корхонани очиб бердилар. Бунга ҳам озмунча пул сарфланмади. Хабаринг бор, ҳалигача дадамнинг сояларида ишлаяпман. Эрим-чи?! Институтни битириб юрганди, бозорга чиқсамми, кира қилсамми деб, отам унга ҳам хусусий дўкон очиб бердилар. Ишлаяпти, даромад қиляпти. Яна уялмай қайнотам билан эрим отамни чақиртириб, ота-бола мени роса ёмонлашди.
Айбинг нима экан?
Битта қайнонани эплаб кўнглини тополмаётган эканман.
Сенинг қайнонангда ҳам кўнгил бор эканми?!
Шуни айтадиган одам йўқ-да. Зуҳра уҳ тортиб, дераза оша ташқарига кўз ташлаганча гапида давом этди: Мен ўзимга нима дейишса, ҳарқанча зулм қилишса чидайман, лекин ота-онамни чақиртириб суд қилишга нима ҳақи бор уларнинг? Отам шу хонадоннинг моддий таъминотчиси, ўзим хизматкори бўлсам,яна нима керак уларга? Ота-онамни айби нима? Қиз дунёга келтириб, тарбиялагани, ўқитиб, касбли-корли қилиб,тайёр хизматкор қилиб уларга берганими? Шунинг учун бечоралар ҳақорат эшитиб бошини эгиб ўтириши керакми? Билмайман, Сардора,билмайман. балки ўзим ёмондирман, деб ҳам ўйлаб қоламан,баъзида. Ахир Аллоҳ ҳам бандасига кўтарганича синов берадику.
Бир нима дейишга ожизман, дугонажон. Қайнонанг келин бўлиб ўзи бахтли бўлмаган, айтардингу, қайнонамнинг қайнонаси золим бўлган, деб. Ўзи бахт кўрмаган одам бошқаларни бахтли бўлишини истамайди. Жуда сабрли, узоқни кўзлайдиган аёлсан. Сен мен билган аёллар ичида энг оқила, оилапарвар, фидоий аёлсан. Мен сенинг ўрнингда бўлганимда, аллақачон эрим билан ҳисоб-китобимни тўғрилаб, ажрашиб кетардим. Сенинг шароитингдаги аёл икки болани этагининг чанги билан шаҳзодалардай боқиб, катта қилади.
Дугонаси чиқиб кетгач Зуҳра стол устида айқаш-уйқаш бўлиб ётган қоғозларга кўз югуртирган бўлди. Қаерда? Хотиржамлик, яхши кайфият бўлмаса иш иш бўлардими? Қўли ишга бормади. Билагига сумкасини илиб чиқди-да, ишчиларга банкка боришни баҳона қилиб ишхонадан чиқиб кетди.
Яна ўша уйга бораманми? Бошқа қаерга ҳам борардим?
Ҳар куни тонг саҳарда маҳалланинг ярмини супуриб кирарди. Бугун кичкинаси бироз шамоллаб қолганига,шундоқ дарвозахона олди билан тўрт-беш қадам нарини супурдию,боласига боғча пайтигача илиқ сутга асал қўшиб бериш учун ичкарига шошилди. Ортидан пойлаб юрган қайнонаси, уйга кириши билан шанғиллаб ортидан кирди
Уят-эй, келинпошша, ахлатга қоришиб ўтиришдан уялинг! Кўчамизни қаранг, хазон босиб кетибди. Кўрганлар нима дейди? Ҳе, ўша сизга тарбия берган ота-онангизга. Шоша-пиша икки супурги ўйнатиб, дарров ишга бориш учун пардоз-андозга кирдингизми? Ҳах, ўғлима, ўғлим, пешонаси шўр бўлмаса,сизга уйлантираманми?! мияси ғовлаб кетди. Қайнонасининг овозини эшитмас, лабларининг дам очилиб, дам ёпилаётганидан қарғаб-сўкиниб жанжал қилаётганини биларди, холос. Болаларини бири мактабга, бирини боғчага ташлаб уйга қайтди-да, эрталаб чала қолган жойдан бошлаб етмиш метрлар жойни супуриб чиқди. Сўнг ўғлини мактабдан олиб қайтиб, ишга борганди. Ишида ҳам ҳеч нарсага қўли бормай, тағин уйига қайтди.
Ойи, энди у уйга қайтиб бормайман! Ажрашаман, эр ҳам, оила ҳам керак эмас менга! Зуҳра дарвозадан ичкарига қадам босган эди, қайнэгачисининг йиғламсираган товуши қулоғига чалинди.Бироз сабр қил-чи, ҳали қайнонанг сен ўрисан деб юзингга тикка айтмабди-ку...- Бу мажҳул оҳангдаги товуш қайнонасига

❤31👍11😢2
тегишли........
эди.
Ойижон-ей, энди юзимга ҳам сен ўғрисан дейишсинми? Пичинг-кесатиқларчи? Қайнэгачим тап тормай “Уйда келиндан бошқа бегона бўлмаса, ўз жойида турган пулни ким оларкан?” деганини ўз қулоғим билан эшитдимку! Ўша зорманда пулни қайнонам “Гап”ига берадиган экан. Ойи, менрича ҳеч қандай пул йўқолмаган,бу қайнонамнинг навбатдаги ҳийласи.- Она- боланинг суҳбати шу жойга келганпида Зуҳра томоқ қириб, ўз уйига кириб кетди.Уйлик кийимларини кийиб, қайнэгачиси билан салом-алик қилиб чиқдию, қайнонасидан кечки овқатга тараддуд кўриш учун рухсат сўради.
Қайнагачингизнинг бироз тоби йўқроқ, қон босими кўтарилибди. Суюқроқ бирор нима қилинг. Опангизнинг чой-пойидан хабардор бўлиб туринг. Қайнонасидан зарур “топшириқ”ларни олган Зуҳра, лимонли кўк чой дамлаб қайнэгачисига олиб кирди. Чойни қайтариб, қуйиб бердию, ташқарига чиқаётиб кўзи жойнамоз устида йиғлаб илтижо қилаётган қайнонасига тушди.
Қизингизнинг бахтини сўраб илтижо қиляпсизми, ойижон? Она учун фарзандининг тинчлиги бахти қанчалик муҳим эканлигини ҳис қилдингизми? Ҳар гал бир ишимдан камчилик топиб, мени ёмонлаш учун ота-онамни чақиртирганингизда улар ҳам худди сизнинг ҳозирги ҳолатингиздай нотинч бўладилар. Улар ҳам менинг оиламга хотиржамлик, бахт, сизга инсоф сўраб жойнамоз устида Аллоҳга ёлворадилар. Дилозордан ҳамма безор, ойижон. Бугун эрталаб арзимаган нарсага дилимни оғритдингиз, нафақат бугун, ҳар доим, ҳар куни бир баҳона билан кўнглимга озор берасиз. Ойижон, сиз эримнинг онаси, невараларимнинг бувисисиз. Сизга ёмонлик тиламайман. Лекин мен ҳам Худонинг бандасиман, менга берган озорингизни У кўриб турибди, ойижон. Менга ҳар кўзингиз тушиб, нимадир қилиб узиб олгингиз келса, кўз олдингизга икки қизингиз, уларнинг қайноналари олдида менга ўхшаб, “урушмасмикан?”, “жеркимасмикан?” дея музтар тикилишини ўйланг. Мен хонадонингизга бахтли бўлиш, сизга, қайнотамга сидқидилдан хизмат қилиш, ўғлингизга икки дунёда вафодор ёр бўлиш учун келганман, ойижон...” Зуҳра ўзини ўнгладию, хаёлга ботиб қолганини билиб, тез ташқарига йўналди.
Зуҳрахон...- Қайнонасининг овози негадир йиғламсирагандай туюлди. Зуҳра “чиндан ҳам қайнонамнинг овозими ё менга шундай туюлдими” деган хаёл билан секин ортига ўгирилди. Қайнонаси ёш тўла кўзлари билан унга термулиб турарди:- Болам, ҳалиги, менга ёқадиган пишириғингиз борку, творогми нима қўшардингиз, шундан тайёрласангиз, дегандим... Қўлингиз жуда ҳам ширин-да, зора, опангизнинг кайфияти кўтарилса. Майлими, қизим?..
Хўп бўлади, ойижон. Албатта тайёрлаб бераман.- Зуҳра қаршисидаги қайнонасини танимай ер остидан унга секин термулди. Қайнонаси юзига томган ёшларини бармоғи билан сидириб, қизи ўтирган хона томон йўналди. – Мен ошхонада бўламан, ойижон...- Қайнонаси кўзларидаги ёшни кўрсатмаслик учун, синиққина жилмайиб қўйди. Бу жилмайиш қора булутларни ҳайдаган қуёшдек, ўртадаги хираликни тўзғитиб юборди...

👍21❤19🔥2😢2
БУ ДУНЁНИНГ ИШЛАРИ...
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста-бемор келди. Бажараши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.
Шифокор сўради:
– Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
– Сизга бир рецепт бераман, – деди шифокор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
– Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...
P.S.: Иш-иш, деб юравермасдан, дам олиб ҳам туринг!

❤19👍9💯3🌚1
Қаноат энг катта бойлик.
Хизмат тақозоси билан тўй маросимларидан бирида дастурхон атрофида ёшлари 80-дан ўтган бир мўйсафид билан ёнма-ён ўтириб қолдик. Дастурхонга биринчи овқат тортилди, у ёқ, бу ёқдан суҳбатлашиб ўтирдик оқсоқол билан. Отахон даврадагилар билан ибратомуз суҳбатлашиб ўтирарканлар, дастурхондаги ноз-неъматларга қараб-қараб қўярдилар. Орадан пича ўтиб иккинчи таом ҳам тортилди. Паловни аввал отахонга бердик, азбаройи ҳурмат юзасидан. Шу пайт отанинг кўзларида ёш милтиллаётганини пайқаб қолдим. Тоблари қочиб қолдимикин деган фикр билан “Отахон, саломатлигингиз жойидами?” деб сўрадим. Ота эса рўмолчалари билан кўз ёшларини артарканлар, чуқур хўрсиниб қўйдилар ва атрофдагиларга бир-бир қараб қўйиб дедилар:
- Ҳа ука, дастурхондаги бу ноз-неъматларни, кенг-мўлчилик, ободончилик, дориломон замонни шукронасини келтириш асносида, ёшлигим эсимга тушиб кетди. Жуда қийинчилик замонда яшаганмиз укалар, бу пайтга келиб даврадагиларнинг ҳаммаси отахонни тинглашарди.
- Уруш вақтлари эди, қишлоқдаги ҳамма эркаклар, ҳаттоки ўспирин болаларни ҳам урушга олиб кетилган пайтлар. Ўшанда ўн ёшдан ўтиб қолгандим. Қишлоқда фақатгина урушга ярамайдиган, ёши бир жойга бориб мункиллаб қолган қариялару мен тенги ёш-яланглар қолганди. Урушга бориб, бир оёғини бериб қайтган отамга раисимиз гўрковликни топширганди. Ўшанда отам бу ишга кунига яримта қора нон эвазига бир оёқлаб қийналсалар ҳам бизни ўйлаб рози бўлгандилар. Бундан ташқари қишлоқда бошқа бу ишга ярайдиган одам ҳам қолмаган, деярли ҳар куни тўрт-беш ўлик бўларди. Аянчлиси, қишлоқдошларимиз емоққа нон тополмай кунжара еб шишиб, кўчаларда ўлиб қолишарди. Мен оиламиз, тенг-тўшларимни урушдан буёғига ўн беш-йигирма йил бадалига бирор кун тўйиб овқатланганимизни эслолмайман.
Бир куни тонг ёришмасдан отам мени уйғота бошлади.
- Тур болам, ўртоғингни ҳам чақириб кел.
- Ҳали эртаку дада, яна озгина ухлай.
- Йўқ ўғлим тур, нариги кўчани бошида учта ўлик ётибди, кун исимасдан кўмиб келиш керак. Эшакка аравани боғла, тур, болам тур... Отамнинг овози титрар, кўзларини яширишга ҳаракат қилардилар. Ўртоғим билан аравани эшакка қўшиб ўликларни юклаб келдик. Отам гўр қазиб турган эканлар, ўликларни устма-уст қўйиб, тупроқ тортаётганимизда, биттасини қўли қимирлаганини сезиб қолдим.
- Дада, қўли қимирлаяпти, қаранг, қаранг, шошиб қолгандим. Дадам шоша-пиша унинг юзидаги тупроқларини тозалай бошлади:
- Биродар, сал қолдику тириклай кўмиб юборишимизга, отам энди ростмана йиғлардилар. Кейинчалик билсам, ўша одам очликдан ўзини билмай қолган экан... Отахоннинг бу ҳаётий ҳикояларидан сўнг даврадагиларнинг ҳаммаси чуқур ўйга толган, таъсирланишганди.
Азиз замондош, балки сиз бундай воқеаларни эшитган, гувоҳ бўлган чиқарсиз? Аммо яна бир карра ўша қора кунларни, қийинчилик, она халқимиз заҳмат чекиб бошдан кечирган йилларни эслатиб ўтмоқликни жоиз билдик. Бу озодлик, ҳурлик, кенг-мўлчилик замони ўзидан-ўзи, қийинчиликларсиз келмаганини эсдан чиқарган одам, ўтмишни унутган инсон билан баробардир. Неча-неча оталаримиз, бобокалонларимиз ватаннинг ҳар бир қарич ери, сарҳадини, аёллари, болалари - сизу бизни ҳимоя қилиб ўз жонларини тикиб, қон кечганларига тарих гувоҳлик беради. Бугунги ҳаётимизда теран назар солайлик: ким оч қолаяпти, кимнинг усти юпун, ким бир бурда қора нонга зор? Ҳеч ким! Чунки мустақиллик туфайлик Ватанимизга, халқимизга берилган неъматлар, имкониятлар беқиёс, уларни олтин билан ўлчаб бўлмайди. Айни дамда бу неъматлар бизнинг устимизда доимий бўлиши учун шукрни унутмаслигимиз, ота-боболаримизнинг меҳнатларини қадрлашимиз, қўлимиздан келганча сизу биз ҳам бу тинчлик, фаровонликка ҳисса қўшмоғимиз даркор. Яратган Зот “Берган неъматларимга шукр қилсаларинг неъматимни зиёда қилиб бераман” дейди.

❤24👍6🔥3