📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18K subscribers
6.95K photos
3.25K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Аёллар ҳақида қўрқинчли фактлар:

- Аёл йиғлаганда юрагининг вена қон томири узилади;
- Аёлларнинг юраги эркакларникига қараганда 4 мартта таъсирчанроқ бўлади;
- Аёл депрессияга тушганда 72 кунлик хотирасини йўқотади

Шундай экан аёлни ҳеч қачон йиғлатманг!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1🌚1
Ярим кечаси уйга эримнинг ўртоғи кириб келди ва эримни кечроқ келишини ҳамда бизга қараб туриши кераклигини айтди.
Мен эса ҳайрон бўлиб уйга киритдим ва эндигина эримга телефон қилмоқчи бўлганимда мени тўхтатиб қолди.
-Кимга телефон қилябсиз...???
-Сардор акамга...
- телефон қилмасин деганди... Ози бўшаб кейин телефон қиларкан... Ҳозиргина гаплашгандим.
-Ха тушунарли...
-Болларингиз қани...???
-Ҳозиргина ухлашганди...
-Ха айни муддао...
Дониёр ака шундай дедию менга еб қойгудек тıкла бошлади...
Мен эса ҳеч нарсани тушунмас ва нариги хонага ўтмоқчи бўлганимда мени ортимдан бақувват қўллар қучиб олганди...
-Ҳой нима қилябсиз...???
Жахл билан бақирардим
-Сен бугундан бошлаб меники боласан...
Дониёр ака шундай дея белимдан қучиб юзларимдан ўпа бошлади...
❤6👍2
Аёлларнинг рашкига етадигани йўқ-даа

Бир биродарим айтади. Бир кун оиламиз билан ифтор дастурхонида шом азонини кутиб ўтириб, бир яқин дўстимга "Аллоҳим, унга солиҳа аёл бер", деб дуо қилаётсам, ёнимда ўтирган аёлим секингина сонимдан чимчилаб қолди.

- Бисмиллаҳ, нима бўлди, тинчликми?, десам.
- Ундай дуо қилманг, дейди.
- Нима бўлади, дўстимга солиҳа аёл сўраяппан, холос-ку!
- ундан бошқа нарсаларни сўрайверинг, фақат уни сўраманг, чунки фаришта "омин, сенга ҳам худди шундайи бўлсин", деб қайтариб туришини яхши биламан, қолаверса, биз дуолар ижобат бўладиган соатдамиз, дермиш)

@Qisqa_Hikoyalar1

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁14❤9👍2🔥2
#ДАХШАТ
РЕАЛ ВОҚЕАЛАРГА АСОСЛАНГАН
Тўйимизга бир ой бўлди. Қайнонам доим мени яхши кўришини айтарди. Лекин у йўқлигида уйини тозалаётиб, каравоти остидан эски бир сандиқ топдим. Ичида менинг тўй суратим бор эди, лекин суратдаги менинг юзим пичоқ билан ўйиб олинган ва қонга ўхшаш қизил бўёқ билан бўялган эди.
Сурат остида бир кичкина идишда менинг сочим толалари ва исмим ёзилган қора шам турарди. Шу пайт орқамда кимдир нафас олаётганини сездим. Ўгирилиб қарадим-у... Қотиб қолдим.
Дахшат...
ДАВОМИ 👇👇👇👇
❤8
Kanalga admin kerak. Men qarolmayapman. Vaqt yetmayapti. Xolis yordam beradigan odam kerak

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
🫀Bu surat, yamanlik bir suratchi tomonidan olingan. Safar davomida xotinining oyoq kiyimlari yirtilgach, o’z oyoq kiyimlarini unga berib, o’zi yalangoyoq yurgan. Mana, Allohning omonatiga g’amxo’rlik qilish shunday bo’ladi.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6🔥2🥰1🤔1
Assalom alaykum. Kanalimizga ikkita yangi admin olindi. Yaxshi kutib olasizlar deb oylayman!!! Kanalda endi hamma hikoya oz vaqtida ketadi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16🥰6👍5👏1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! КАДРЛИ АКА - УКА ОПА - СИНГИЛЛАРИМ!

Соғ омонмисизлар?
Хонадонлар тинчми?
Бугунги янги кун сиз-у бизга хайрли ва барокатли бўлсин!


Деразадан мўралаб,
Аста ёғду кирмоқда,
Янги кун-ла табриклаб,
Яна бир тонг отмоқда,

Ёруғлик қоронғуни,
Секингина сурмоқда,
Олам барча борлиғни,
Ёритиб тонг отмоқда,

Яхши ният қилинглар,
Янги имкон бўлмоқда,
Ёмонликдан қайтинглар,
Тонг ҳам тунни енгмоқда.


Пайшанба тонги муборак булсин!
Кун давомида сизни хуш кайфият тарк этмасин
!

@@

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қариндошлар учун бу шеьр..🕊

Юбориб қўямиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ажойиб_луғат 😉

Она - маошсиз, отпусксиз туну кун ишловчи хизматчи.

Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.

Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.

Қайнота - икки аёл жангида мажбурий судья.

Амма - ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.

Хола - амма билан пинхоний рақобатчи.

Тоға - керак нокерак пайтда маслаҳатчи.

Амаки - фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.

Ўғил - икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).

Қиз - палаҳмон тош. Э -ээ йўғ-ее, магнит.
Ўзи билан бор йўқни илаштириб кетадиган.

Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.

Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган шпион.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Ўғлимнинг тўйи куни саҳарлаб дарвоза олдида машина тўхтади. Чиқсам, Озод Шарофиддинов "Волга"-нинг чап эшигини очиб рулда ўтирибди.
- Дачадан келаяпман, - деди домла. - Қани, дарров капотни очинг.
Юкхонасини очсам, икки пақир памилдори турибди.
- Ўз қўлим билан тердим, - деди Озод ака тантанавор оҳангда. - Идишларни тез бўшатинг-да, қоғоз қалам олиб чиқинг!
Қоғоз олиб чиққан эдим буюрди:
- Ёзинг! "Тилхат. Менким, ушбу хужжатга имзо чекувчи фалончи шуни эътироф этаманки, Озод Шарофиддинов тўйимизни жамики сабзавот маҳсулотлари билан тўла таъминлади" . Ёздингизми? Энди қўл қўйинг!
Табиийки, бу гап ўша заҳоти тўйхонага тарқалди. "Памилдори" операцияси пишитиб қўйилди. Эрталабки ош дастурхонига памилдори ҳам тортилди. Домла ёнимда турган эди, маҳалла оқсоқолларидан бири келиб, у киши билан қўшқўллаб кўришди.
- Ўғлим , - деди менга қараб, - ошинг яхши бўптию, аммо памилдори айниқса зўр экан-да!
Экканнинг қўли дард кўрмасин!
Озод ака мамнун томоқ қириб қўйди.
Зум ўтмай иккинчи одам келди.
- Илоё ёшлар бахтли бўлсин! - деди қироат билан .
- Дастурхон хў-ў-ўп тўкин бўпти-да укам. Раҳмат! Айниқса памилдорини айтгин! Асал-а, асал! Ишонсанг, мен ош еганим йўқ , нуқул памилдори едим!
Озод акам камтарона ерга қараб турибди.
Қариндошлардан бири памилдорини мақтаб-мақтаб жиндай танқид қилиб ҳам ўтди.
- Памилдори зўр яхши пишибди-ю, сал майдароқ эканми? Олхўри деб ўйлабман.
Шу пайт Эркин Вохидов келиб қолди.
- Ўткиржон! - деди гапни узоқдан бошлаб. - Ёзда тўй қилишнинг шуниси яхши-да. Қовун тарвуз мўл, мева-чева кўп... Манави олчанинг чиройли пишганини қаранг, деб, тўртагинасин кафтимга олиб еб кўрсам, данаги йўқ! Қарасам, памилдори экан! Қаёдан топдингиз бунақасини?
Зимдан қарасам Озод аканинг қовоғи тушиб кетаябди.
Саид Аҳмад ака узоқдан мени койиб келаверди.
- Сен болага қачон ақл киради-а? Янгилик яратаман деб, ҳар балони ўйлаб топаверасанми? Ош дастурхонига итузум қўйиш қаёқдан чиқди! Қаёққа қарасам талинка-талинка итузум!
Озод ака бунисига чидай олмади.
- Чўрт побери! - деди қўл силтаб. - Мен тўйга памилдори эмас, тариқ обкелганман! Бўлдими? Қутулдимми энди?!

Ўткир Хошимов. "Шумлик"
😁24❤23👍8🥰2
#kun_hikmati

Кўнгилга кирмоқ осон, кўнгилдан чиқмоқ ҳам осон.
Аммо чиққан кўнгилга қайта кирмоқ, жуда мушкул.


Жалолиддин Румий


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢5❤3🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўйлар дарахтларга зиён етказмаслиги учун инновацион ечим қилишибди 😁👍


Бизнинг каналга қўшилинг👇🔗


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4❤1😁1
Бир шаҳарда бир пардозгир устанинг дўкони бор эди ва қозиққа бир кўзани осиб қўяр эди. Қабристонга ўлик келтирсалар, уста бир тош олиб кўзага ташлар эди. Уста ҳар ойда кўзадаги тошларни санаб, бир ойда қанча одам ўлганини биларди, яна кўзадаги тошларни олиб ташлаб, кўзани бўш қозиққа осиб қўяр ва ўлик келиши билан кўзага бир ойгача яна тош ташларди. Неча йилгача уста шу билан машғул бўлди. Кунлардан бир кун уста ўлди, бир неча кундан сўнг устани бир одам қидириб келди. Бу одамни устани ўлганидан хабари йўқ эди, дўконнинг эшиги боғлиқ эди. У одам устанинг қўшнисидан: "Уста дўконида йўқ , қаерга кетган?" - деб сўради. Қўшниси: "Пардозгир уста ҳам кўзининг ичига тушди"- деб жавоб берди.

"Хаёт ва турмуш одоби"
О. Алимардонова
Қ. Назаров

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18👍3🔥1👏1🤔1😢1
💥

Бир-бирлани қучиб, далда беришни одат қилган жуфтликлар ва яқин қариндошлар стрессга кам дуч келишлари ва ўзаро меҳрибон бўлишар экан. Қучоқлаш пайтида танадаги бахт гормони (эндорфин) даражаси кескин кўтарилиши илмий исботланган. Бугун сиз яқинларингизни қучоқлаб, бироз ташвиш ва ғамларни четга сурадиган кун

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
#У‌ткинчи_дунё


#No_52


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Бирор кичикроқ цех очсам, қийналган уй бекаларини ишга жалб қилсам нима дейсиз?
Марям, Мунирага маслахат солди.
—Яхши ўйлабсиз. Лекин Ботир ака билан маслахатлашиб кўринг. Чунки у одам ишни кўзини билади.
—Бугун, ишхонасига бориб гаплашиб келмоқчиман. Сизга хам айтай дегандим.
—Эшитишимча, Назо дам олишга кетибди.
Мунира, Ботирдан эшитган янгилигини Марям билан бўлишди.
—Ростдан, нахотки?
Шу пайтгача бир кеча, бир жойда тунамаган одам қандай.
Марям, бошини қимирлатиб кулди.
—Мен хам хайрон бўлдим. Лекин кетибди, уйда икки ялмоғизлар қолишган экан.
—Ундай бўлса, Ботир ака ўзига эхтиёт бўлгани яхши.
—Нега?
Мунира, хайрон бўлди
—Улардан хар балони кутса бўлади. Уларга ишонч йўқ.
—Худо сақласин. Ботир ака яхши инсон, бизга шунча ёрдами тегяпти
—Тўғри, анча ювошиб қолди. Бизни одам ўрнида кўрмасди, бамисоли сўзсиз буйруғини бажарадиган қул эдик. Кейинроқ иккиси кўнглини олишни яхши эплаб, ўшаларни айтганини қиладиган бўлган.
—Майли, ўтмиш ўтиб кетди. Ўйланманг опажон. Энди хаётингизни йўлга солинг. Энди бошингиз очиқ опа, бир этак фарзандларни онаси бўлинг.
Мунира Марямни қўлидан тутди
—Иншаоллоҳ, шу кунларга ета оламанмикан
—Албатта етасиз.
Иккиланиб гапирманг, етаман иншааллоҳ деб айтинг.
—Ўзингиз нима қилмоқчисиз?
—Мен ўқишимни тамомлаб, клиника очишни нийят қиляпман. Бу хақида Ботир акамга хам айтдим, рози бўлдилар. Хохлаган жойингдан жой олиб очиб бераман дедилар
Мунира хурсанд бўлиб гапирди.


💫💫💫💫


—Садош тур, ойим эрталабдан бақир чақирни бошлади.
Муслим, Садоқатни туртди
—Э бақирса бақирар. Менга нима?
Индамай ухлайверинг, ит хурар карвон ўтар.
Садоқат, тескари қараб ётиб олди.
—Сен хозир мени ойимни ит дедингми?
Муслим Садоқатни билагидан маҳкам ушлади
—Қўлим оғрияпти, қўйиб юборинг ва менга ўшқирманг. Хохлаганимни дейман, сиз мени оғзимга хўжайин эмассиз, ёки анави шаллақи онангиз мени туғиб қўймаган. Боринг чиқиб чакагини ўчиринг ойингизни.
Садоқат қўлини тортиб олиб, бошигача ўраниб ётиб олди
—Сен қизга яхши гапирганим сари, ўзингдан кетиб қоляпсан.
Муслим сўкиниб ташқарига чиқиб кетди.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32👍10❤‍🔥2🔥1
#У‌ткинчи_дунё


#No_53


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Муниса, Мунис...
Содиқни овозини эшитган Муниса шошиб хонага кирди
—Лаббай дадажон..
—Яна озроқ юришни хохлайман. Доктор йигит қани?
Содиқ қийналиб бўлсада гапирарди
—Уйига кетганди. Онасини мазаси йўқ экан, шунга хабар олишга кетганди.
—Майли, ундай бўлса келганда машқ қиларман.
—Хохласангиз ўзим олиб чиқаман. Анча мунча нарсаларни ўргатиб қўйди.
—Йўқ, ўзи келса кейин. Унгача дам олиб тураман.
Сен ишингни қилақол.
—Хўп, майли. Мен овқатимни қила қолай.


💫💫💫💫


—Битта хотинни эплай олмасанг. Ўзи бу билан никоҳинг борми?
—Ойи, бир йилдан буён бирга яшаймиз. Никоҳим бор.
Муслим зарда қилди
—Уйлангинг келса, ўзимга айтмайсанми, ўзим тузукроқ қиз топмайманми?
Латофат куйикиб гапирди
—Ойи, ўзимга ёқса бўлгани. Бошқаларга ёқиши шарт эмас. Сиз ундан кўра, қизларингизни тилини топишни харакатини қилинг. Эшитишимча дадам хам анча яхши экан, Ботир бой шахсий шифокор йўллаб, қаратаётган экан. Мунира кўнгилчанг, ўқишини аниқладим. Бориб гаплашиб кўрасизми?
Ярашиб олсак, ўша уйга биз кўчардик, сизлар хаммангиз шу ерда яшардингиз.
—Нима? Кошонадек уйни анави мегажинга бериб қўярканманми? Бекорларни айтибсан, у уйда хам бу уйда хам яшамайди.
Олдин қаерда яшашган бўлсанг, ўша ерда яшайвер.
Латофатни росмонасига жахли чиқди
—Ойи, мен ёлғиз ўғилман. Хамма нарса меники, хохласам шу уйни хам сотиб юбораман.
Муслим, столга мушт урди
—Бу уй мени номимда, хеч нима қила олмайсан.
Сен Мунирани манзилини бер.
—Бермайман. Тайёрига айёр бўлмоқчимисиз?
Юраверинг, бир сўмга зор бўлиб.
Муслим, ўрнидан туриб кўчага чиқиб кетди.


💫💫💫💫


—Аксига олиб икки кундан буён уйга келмай қўйди, Мунирани уйида тунаяпти менимча.
Гули, асабий гапирди.
—Қўнғироқ қилдим кўтармади.
Нимадур қилиб уйга чақириш керак.
—Шошманг. Менда бир режа бор.
Гули айёрона кулди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20👍5🔥4🌚1
#У‌ткинчи_дунё


#No_54


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қандай?
Камола тушунмай қаради.
—Мунирадан фойдаланамиз.
—Бўлмаган гап. У биздан фойдаланади.
Камола, Гулини мазахлагандек кулди.
—Буёғини менга қўйиб беринг.
—Қандай ахир?
—Кейин билиб оласиз.


💫💫💫💫


—Сизни хам безовта қилдим.
—Хеч қиси йўқ, тинчликми?
Шошилинч деганингизга..
Мунира сирида гапирди.
—Сиздан узр сўрашим керак.
Мени кечиринг.
—Шарт эмас. Сизни Оллоҳ учун кечирганман.
—Билардим, оқ кўнгил қиз эканингизни. Рахмат сизга
Гули кўз қирида қаради
—Рахмат шарт эмас.
Бошқа гапингиз бўлмаса, мен борақолай.
Мунира ўрнидан турди.
—Шошманг.
Гули, Мунирани тўхтатди
—Нима дейсиз?
—Ботир ака касал.
—Нима?
Мунира жойига қайтиб ўтирди
—Ха, Ботир ака касал. Лекин бу хақида хеч ким, хаттоки хотинлари хам билишини хохламайди
—Қандай касал?
Мунирани кўзидан икки томчи ёш оқди
—Саратон. Саратонга чалинибди.
Яни мийя саратони.
—Нахотки шу гаплар рост бўлса?
Мунирани кўзидан ёш сизиб чиқарди
—Афсуски ха. Мен докторга бирга боргандим, ва хеч кимга айтмаслигимни тайинлади.
Гули сохта кўз ёш қилди
—Энди нима бўларкан?
—Даволаношни ва биров билишини хохламаяпти.
Биласиз бой одамни душманлари хам кўп бўлади. Касаллигини эшитиб, бундан фойдаланишини хохламаяпти.
—Нима қиламиз энди?
—Доктор ёзиб берган дорини бераман. Сиз уни кунда қандай қилиб бўлсада, кечга ичиришингиз керак.
Чунки уйга келмаяпти.
—Хўп. Лекин .
—Лекин мени айтганимни ва дорини берганимни айтмайсиз.
Агар мен айтганимни билса, мени соғ қўймайди.
Гули кўзидаги ёшларини артди.
—Албатта, айтмайман. Лекин хар куни хам мени уйимда тунамайди.
Мунира довдираб қолди
—Сизни уйингизда қолганда сиз берасиз. Бизникида қолганда биз берамиз. Соғлиги учун биз харакат қилишимиз керак, ўзи эса бепарво бўляпти. Худо кўрсатмасин бир гап бўлса..
Гули, баттар йиғлади
—Хавотир олманг. Албатта хаммамиз харакат қилишимиз керак, бизга қанча ёрдами тегди бу одамни.
—Буни олинг, хар кеч сувга беш томчидан қўшиб берасиз?
Гули Мунирага томчи дори узатди
—Шугина холосми?
Мунира, дорини номини ўқиб гапирди.
—Хозирча шу экан. Ўсмани ўсишини тўхтатиб турар экан, хеч йўқ шу ёрдам бераркан. Чет эллик докторга тамаграфия қоғозларини юбордим, шу дорини айтишди.
Гули, нима дейишни билмай шу бахонани топди.
—Ха, яхши мен борақолай.
Мунира, дорини сумкасига солиб ўрнидан турди.
—Хабарлашиб турамиз. Биз энди кундошлар эмас, опа-сингил бўламиз.
Гули Мунирани қучди.
—Хўп. Майли яхши қолинг.
Мунира эшитган гапларини таъсиридан чиқа олмай, пиёда секин кетиб борарди


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍11💔4😢1