📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
💦💦💦

ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР

Инсон сабабни бошқалардан ахтаришга одатланган. Тополмаса, кейин ўзидан ахтаради ёки тополмай юраверади. Бу одатни ташлаган маъқул. Сабабни, аввал ўзингиздан, тополмасангиз, бошқалардан ахтаришга одатланинг. Бу одат юқоридагисидан яхшироқ. Яхшилаб ўрганиб олганингиздан кейин, бу одатни ҳам ташлайсиз. Сабаби, шундай қилсангиз, сабаб қаерда бўлса ўша ерда кўрина бошлайди…

✍ Улуғбек Яхшиев


https://t.me/+EMQbJRC6kt8yMzg6 💦💦💦

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Энг чиройли амал - кечириш.
🩷Энг яхши ҳимоя - табассум.
⭐️Энг зўр куч - ишонч.
🩷Энг яхши совға - муҳаббат...

🫴Кимдир дилингизни оғритган бўлса, кечиринг ва унутинг.
🔺Энг яхши жазо бутунлай унутиш...


🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Ашуро кунида 70 марта ўқиса

Керакли манзилларга юборинг

Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻
❤2👍1
“ЗИЁФАТ” ОПЕРАЦИЯСИ

Арзимаган баҳонада зиёфат қиламан демасам, шу масалада Эркин Воҳидовга маслаҳат солмасам, олам-гулистон эди. Ўйлаб қарасам, биринчи ҳикоям чиққанига қирқ йил бўпти. Шуни дўст-биродарлар билан нишонлагим келди.
— Ие, бу тарихий воқеа-ку! — деди Эркин ака қувониб. — Бунақа байрамни нишонламаса гуноҳ бўлади! Банкетни қайси ресторанда қилмоқчисиз?
— Ҳайронман, — дедим иккиланиб. — Уйда йиғилиб қўя қолсакмикин...
— Жуда тўғри! — деди Эркин ака маъқуллаб. — Аммо бир нарсани олдиндан айтиб қўяй. Сиз ўзингизни ортиқча уринтирманг, хўпми? Бир хилларга ўхшаб иккита қўй сўйиш зарилми? Битта бўлса етади! Жудаям катта қўчқор бўлишиям шартмас. Ҳа, боринг ана эллик килоли бўлақолсин. Тоғ кўкатларини еган қора қўчқорнинг кабоби бошқача бўлади. Зомин тоғими, Нуротами, майли-да...
Қўй сўйиш деган гап хаёлимдаям йўқ эди. Шуни айтай деб, энди оғиз жуфтлаган эдим, Эркин ака янаям меҳрибонроқ оҳангда давом этди.
— Сиз қийналманг, дейман-да! Баъзиларга ҳайронман. Закуска — яъни газакка қази-қарта, курка гўшти, каклик гўшти, тандир кабоб, қоқланган қизил балиқ, немис пишлоқи, Гуржистон бринзаси, лик-лик холодец, мариновка қилинган қўзиқорин, криветка — булар-ку майли, дастурхоннинг кўрки...
Устига-устак икки хил икра олишга бало борми? Ҳам қора, ҳам қизил икра! Сиз биттасини олинг, тамом. Узоқ Шарқнинг қизил икраси бор. Осетрина балиғиники. Ҳар биттаси анор донасидек келади. Ўшандан биттагина банкасини оласиз. Чиройли тунука банка. Беш килолиги бор, уч килолиги бор. Сиз ўзингизни қийнаманг, уч килолигидан олаверинг!
Ичимдан узундан-узоқ хўрсиниқ келди. Гапирай десам овозим чиқмайди. Эркин ака шавқ-завқ билан давом этяпти:
— Хў-ўш, таом масаласи, яъни меню. Баъзан қуда чақириққа борасиз, банкетга, юбилейга борасиз... Исрофгарчиликни кўриб, ҳайрон қоласиз. Бир эмас, ўн беш хил овқат тортади-ей! Сиз ўн икки хил овқат қилсангиз кифоя. Биринчисига бедана шўрва, Қўқоннинг “кўза шўрваси”. Кейин ҳўл норин, иссиққина ҳасип, сомса...
Айтмоқчи, сомса масаласи...
Одамлар аллақандай алмойи-алжойи рекламалар ўйлаб топади. Бир куни кўчада кетаётсак, “Сомсанинг додаси” деб ёзиб қўйибди. Буниси “сомсанинг додаси” бўлса, “онаси” қаёқда деб сўрайдиган одам йўқ. Ўзимизнинг пармуда сомсадан буюраверинг. Сиз қийналманг, дейман-да! Шашлик, яъни кабоб икки хил бўлса етади. Жазли кабоб билан қийма кабоб. Жа, кўнглингиз бўлмаса, думба-жигар ҳам тортиб қўя қоларсиз. Ундан кейин янгича таом удум бўлган. Арабча қовурдоқ дегани. Беш ойлик тўқли-қўзичоқнинг миён қовурғасидан қилинади. Устига қаймоқ солинган француз котлети ҳам лаззатли таом...
Табака масаласи. “Буш оёғи” деган гапни эшитганмисиз? Ҳозирги Буш эмас, унинг отаси президент бўлган замонда америкаликлар дори билан боқилган товуқ еявериб, семириб кетган. Борганингизда ўзингиз ҳам кўрган бўлишингиз керак. Шунинг учун табакани товуқдан қилманг. Ўрмончи Мансурхўжага айтсангиз, ўн-ўн бешта қирқовул оттириб қўяди. Қирқовулнинг табакаси бошқача бўлади...
Охирида ош тортасиз. Асаканинг Чўнтагидаги чойхоначидан илтимос қилсангиз, девзирадан қулинг ўргилсин, ош дамлайди.
Оғзим машинаси ўғирлаб кетилган гаражнинг дарвозасидек ланг очилиб қолган бўлса керак, Эркин ака кўзимга хавотирланиброқ тикилди.
— Ёзиб олаяпсизми? Эсингиздан чиқмайдими?
— Чиқмайди, — дедим йиғламоқдан бери бўлиб. — Бунақа гапларни унутиб бўларканми? Минг раҳмат сизга! Мунча меҳрибонсиз?!
— Сиз қийналманг дейман-да! Меҳмонлар неча киши ўзи? Ўнтами? Биласиз, мен ичмайман. Аммо дастурхонда анави сабил турмасаям бўлмайди. Бир яшик тоза ароқ. Франциянинг бир яшик коньяги бемалол етади. Ҳа, айтмоқчи, Голландиянинг “Хайникен” деган пивоси бор. Ўшандан бир қутигина олсангиз, бошқа нарса керакмас Мева-чева бемалол! Хандон писта, бодом, нўхат, майиз...
Оқ кишмиш сал камёброқ. Космонавтлар ейди. Эски жўвадаги Мирваққос баққолга менинг номимдан илтимос қилсангиз уч-тўрт кило топиб беради. Олма, анор, нок, узум ўзимизнинг мевалар. Бозорда нима кўп, банан кўп. Ортиқча уриниб юрманг-да, жон бошига бир шодадан банан, икки кишига биттадан ананас олсангиз, етмоқ тугул етади. Қайси куни бир зиёфатга борсак, дастурхонга қулупнай тортибди.
❤30⚡2😁2
Ҳали ўзимизнинг қулупнай чиқмаган, тўғрими? Худо билсин Хитойдан олиб келганми, Эронданми? Сувда маза бор, унда маза йўқ. Сиз ўзингизни уринтириб юрманг-да, гилос билан шафтоли олинг! Бангладешданми, Малайзияданми, бир тоғора шафтоли, бир тоғора гилос келтирсангиз, олам жаҳон бўп кетади.
— Эркин ака, — дедим йиғламсираб, — меҳмонлар тарқаётганда, елкасига тўн ҳам ёпайми?
— Ана шуниси шартмас. Ҳечам шартмас! Бу одатни ким ўйлаб топган ўзи? Қаёққа борсанг тўн беради. Ҳамманинг уйида сандиқ-сандиқ тўн! Сиз бундай қилинг! Меҳмонларнинг ўлчовини сўраб олинг-да, биттадан костюм-шим олиб қўяқолинг. Биласиз, “Версач” деган машҳур фирма бор. Ўшанинг костюми ҳам чиройли, ҳам модний бўлади. “Оптовой”дан олсангиз, 400 доллардан беради.
— Бир нарса сўрасам майлими? — дедим ўпкам тўлиб. — Мабодо биттагина вертолёт олиб меҳмонларни уй-уйларига вертолётда обориб қўйсам нима дейсиз?
— Керакмас! — деди Эркин ака бош чайқаб. — Биринчидан, вертолёт ҳайдашга учувчи керак, иккинчидан, ҳеч кимнинг уйида вертолёт қўнадиган майдон йўқ. Биттагина “Дамас” олсангиз бўлди. Сиқилишиброқ ўтирса ҳамма сиғади. Шўпирликни ўз зиммамга оламан. Меҳмонларни уй-уйларига обориб қўяман-да, машина меникида қолаверади. Сиз қийналманг, дейман-да!
— Мабодо, — дедим ҳиқиллаб. — Мабодо зиёфатдан беш-ўн сўм ортиб қолса, ўшанга арқон берармикин?
— Беради! Албатта беради. Нима кўп — хўжалик дўкони кўп. Арқоннинг пишиғидан олинг. Ингичка бўлсину, пишиқ бўлсин. Ундан кейин жудаям узун бўлиши шарт эмас. Бўлмаса одамнинг оёғи ерга тегиб қолиши мумкин. Сиз қийналманг, дейман-а! Аммо бу ишни жиндак кечиктириб турасиз. Асарингиз чиққанини яна беш-ўн марта нишонласангиз, арқонни меҳмонларнинг ўзи олиб боради....
Шундай бўлди. Ҳаётимдаги “тарихий воқеа”ни зўр “тантана” билан нишонладик. “Чархпалак” ошхонасида. Эркин Воҳидов, Иброҳим Ғафуров, мен — учовлашиб бир косадан лағмон едик. Ёлғон бўлмасин, бир шишадан пиво ҳам ичдик. Ўзимизнинг “Қибрай” пивоси.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17😁15
“ШПАНА”

Университетни янги битирган кезларим эди. “Одамлар нима деркин” деган қиссам китоб бўлиб чиқди...
Озод Шарафиддинов, Субутой Долимов, Умарали Норматов, наманганлик қадрдонимиз, шоир ва олим Нуриддин Бобохўжаев, бир-икки мезбонлар билан Саричелек қўриқхонасига бордик. Тоғ устидаги кўл бўйида ётиб дам олдик. Кун бўйи чўмиламиз, ош-овқатни ўзимиз қиламиз. Бутун оламдан ажралиб, бир ҳафта радио эшитмасликка, соқол олмасликка, хуллас “ёввойи” бўлиб юришга қарор қилганмиз...
Ўн кунлардан кейин юк машинасида тоғдан қайтиб тушдик. Соч-соқоллар ўсган, кийимлар афтодаҳол. Янгиқўрқон марказида тўхтаб тамадди қиладиган бўлдик. Йўл-йўлакай аллақандай магазинга кирдик. Чиройли қиз пештахта ортида китоб ўқиб ўтирган экан. Озод ака одатдаги “қитмирлик” билан сўради:
— Синглим, нима китоб ўқияпсиз?
Қиз ғаши келиброқ бошини кўтарди. Индамай китобнинг муқовасини кўрсатди. Бу — менинг китобим эди. Ёш ёзувчи бунақа пайтда қандай аҳволга тушишини биласиз. Хурсандман. Нуқул илжаяман!
— Бунақа бемаъни китобларни ўқиманг, — деди Озод ака “шумлик” қилиб.
Қизнинг жаҳли чиқиб кетди.
— Ўзингиз бемаъни! Китобни тушунмасангиз гапириб нима қиласиз!
Бизнинг оғиз — қулоқда.Озод ака менга қараб кулди.
— Кўрдингми, мухлисларинг кўпайиб қопти. — Кейин қизга тушунтирди. — Қўлингиздаги китобни мана шу бола ёзган. Беринг, дастхат ёзиб беради.
Қиз менга бошдан-оёқ қараб чиқди-да, жаҳл билан ғичирлади:
— Э, йўқол, шпана!
Довдираб қолдим. Қийқириқ, кулги...
Айниқса, кекса Субутой домла тиззасига уриб-уриб кулади. Йўқ, Озод ака амаллаб, қизни ишонтирди. Қўлидан китобни олиб, “Ҳурматли фалончихонга...” деб энди дастхат ёза бошлаганимда ичкаридан башанг кийинган, тилла тишли киши чиқди. (Магазин мудири бўлса керак.)
— Хўш, нима шовқин? — деди қовоғини солиб.Озод ака нима гаплигини тушунтирди. Мудир ҳаммамизга бир-бир қараб чиқди-да мендан сўради:
— Ҳужжатинг борми?
— Обке паспортингни! — деди Озод ака жаҳли чиққан бўлиб.Машина кабинасида қолган паспортимни олиб келишга мажбур бўлдим. Мудир аввал паспортга, кейин менга, ундан кейин китоб муқовасига қаради. Узоқ ўйланиб қолди.
— Фамилияси ўхшайди, — деди салмоқланиб, — сурати ҳам ўзига ўхшайди, аммо кўриниши ёзувчига ўхшамайди.
— Ана! — Субутой домла тантана билан кўрсаткич бармоғини осмонга бигиз қилди. — Ана! Одам танишни биларкансан-ку, ўғлим. Ёзган дастхатини кўргин! Ёзувчиям шунақа хунук ёзадими? Афтини қара, афтини! Тошканнинг хулигани-ку бу! Ҳа, қизим-а, содда қизим-а! Шунинг гапига ишондингми?!
Сотувчи қиз жаҳл билан мен дастхат ёзган варақни йиртти-да, ғижимлаб ерга улоқтирди...

Ўткир Хошимов

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24👍9😁8
📝«ВАФОСИЗ» эрга мактуб

Тонгда юлдузлар сўниб улгурмай уйғониб кетдим. Дадаси, бугун турмуш қурганимизга ўттиз йил тўлади. Никоҳимиз қийилган куннинг ўттиз йиллик санаси... Ўттиз йил айтишга осон, сўзда енгил кўринади. Аммо биз мана шу ўттиз йиллик турмушимиз давомида не кунларни бошдан кечирмадик, не савдоларга рўпара бўлмадик...
Эр уйининг уч деваори заҳар...
Бошида Аллоҳ бизни тирноқ бермай синади. Никоҳимизнинг дастлабки йилини умид билан ўтказдик. Иккинчи йили таънали нигоҳлар, истеҳзоли пичингларга сабр қилдик. Учинчи йили... Дадаси, ўшанда қайнонам раҳматли:
Ўғлимнинг умрини ўтказиб юрманг, яхшилик билан ажрашиб қўя қолинглар!- деганларида сизга:
Жавобимни беринг, ажрашамиз,- дейишга дегандиму, аммо ич-ичимдан сиздан айрилишни, тақдир йўлларимиз айро тушмаслигини астойдил истагандим. Ўшанда мендан ноўрин ранжигандингиз. “Менга сен кераксан, Худо фарзанд берса, сен билан берсин, бўлмаса керак эмас. Ёки сен шошиляпсанми, бошқа билан турмуш қуриб фарзандли бўлишни истаяпсанми?” деб кўзларимга илтижо аралаш ранжиганнамо тикилганингизда мен ажрашишимизни қайнонам-онанингиз истаётганларини айтолмагандим. Ўшанда мендан озорланганингиз, дилингиз оғриганини билгандим. Эгнимга қаноат матосидан тоқат жандасини кийдиму шу кийимда яна икки йил сабр билан Худодан фарзанд сўрадим. “Оҳ”ларим Аршга етиб, Яратган юзимни, юзимизни ёруғ қилди. Аввал қизимиз Орзу, кейин бирин-кетин ўғилларимиз Дилмуроджон ва Дилшоджонлар туғилди. Энди бу маъсудлик аро хотиржам ҳаловат топаман, дедим. Сиздай жуфту ҳалолим, севимли касбим, жондан азиз фарзандларим бор, мен яна ниманинг ташвишу ғамини қиламан дея хотиржам эдим. Бироқ, онажоним айтганларидек турмуш- тўрт мушт экан. Эр уйининг уч девори заҳар, фақат бир девори асал, аввал заҳарни тотиб, агар сабрингиз етса, асалга муносиб кўрилар экансиз. Мен ўшанда онамнинг гапларини шунчаки эшитар эканману, мағзини уқмас эканман. Бугун ўзим қайнона бўлиб, келинларимга, қиз узатган она бўлиб қизимизга ўгит бераётганимда онамнинг ибораларини мулоҳаза қиламан...
Эрга ҳам парвариш зарур экан...
Мен она бўлдим, эримга ўғил-қиз туғиб бердим, деб оёқ узатиб фақат болаларимизу уй-рўзғорга ўралашиб қолибману, сизга ҳам эътибор, парвариш зарурлини англамабман. Оқибатда ширин турмушимизга хиёнат заҳри оғу солди. Аввал сизнинг ўзгариб қолган феълингиз, тобора камайиб кетаётган эътиборингизни ишингизнинг кўплигига йўйибман. Мен гумроҳа ўйламабманки, ҳар қандай иш кўп бўлса, эрнинг тунлари уйга келмаслигига сабаб бўларми? Эркак кечки пайт ҳар қанча ишини ишхонасига ташлаб, ўз ошёни, оиласи бағрига шошилмасми?..
Эрингизнинг жазмани бор экан... Эҳтиёт бўлинг-а, уч бола билан шундай эрингизни бир бетайинга туқазиб қўйманг яна?..
Қўшни аёлларнинг шивир-шивир, пичир-пичири охири таънага ўхшаш панд бўлиб менга қаратилди. Бегоналар олдида қилинган насиҳат таънадан ҳам оғир ботар экан. Ўзимни таҳқирланган, камситилган санаб, ўтиргани жой тополмай қолдим. Қаранг, дадаси, ёш эканманми, уқувсиз эканманми, бир оғизгина онамдан маслаҳат сўрамай ишхонанингизга бориб сиз билан жанжал қилибман... Энди ўша пайтдаги ақлсизликларимни эслаб ўз- ўзимдан хижолат чекаман. Ўйламай иш қилишим, бахтимизга чанг солишга уринаётган хотинга қўл келди. Афсуски, сиз ҳам мендан ранжиб, бегонанинг меҳрини маъқул кўрдингиз...
Хиёнат ханжаридан кўксим яра
Мен ўзимни жуда мағрур тутиб, гўёки бир бетайин билан эркак талашишни ўзимга эп кўрмадим. Гўёки мен сизсиз ҳам кунимни кўра олардим, гўёки эрсизликда ўлиб қолмасдим. Гўёки, уч болани эплаш менга мушкул эмасди. Ҳа, мени ақлсизлик ва шошқалоқликда айблаб, сизни хиёнатга аслида мажбурлаганимни айтган онамга худди шу гапларни айтиб ўзимни оқлагандим. Йўқ. Ҳар галгидек, мен ноҳақ, онажоним ҳақ бўлиб чиқдилар. Орадан бир ой ўтар-ўтмас мен сизликдан руҳан қийнала бошладим. Орзуингиз сизга ичикиб бетоб бўлганида, Дилмуродингиз тонггача “дадам”лаб йиғлаганча юрак-бағримни қон қилганида, оиламизнинг устуни сиз эканлигингизни англаб етдим. Аёл кишининг ғурури, бахти эри эканини, оиласида бахтиёр бўлмаган аёлнинг бахти ҳеч қачон тўкис бўлмаслигини тушуниб етдиму, қаттиқ қўрқиб кетдим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36😢3👍1👌1
Наҳотки, мен билан фарзандларингиздан бир бегона бахт ўғриси сизга афзал кўринса, деган хавотирли ўй юрагимни кемирарди. Бунда ҳам онам менга ёрдамга келдилар:
Сенга бегона эркак учун талаш ё ўзинг эрсиз қолиб кетмаслигинг учун кураш, демайман. Болаларингнинг отаси учун курашишинг шарт! Болаларинг отасиз ўсса, ҳам кўнгли кемтик бўлади, ҳам тарбияси мукаммал бўлмайди. Эл орасида болаларингга “бир отасиз ўсган-да” ёки “Отаси ким бўлдию, боласи нима каромат кўрсатарди!?” деган иддао ишлатилмаслигини истасанг, эрингни оиласига қайтаришинг шарт! Аввал уни эътиборсизлигинг билан хиёнатга ўзинг ундадинг, сўнг жанжал билан муродимга етаман деб хато ўйлаб, эрингни ўша бетайинга қўшқўллаб топширдинг. Хуллас, нима қилсанг қил, болаларингга отасини қайтар!...
Аввал бу аччиқ сўзлар учун онамдан ранжидим. Баҳсли ҳолатларда ҳамма ўзича ҳақ бўлади. Мен ҳам ўзимча ҳақ эдим. Хиёнат ханжаридан кўкси яра аёл эдим ўзимча. Бироқ, мактабидан маъюс қайтадиган Орзуингиз, боғчага дадасининг машинасида борадиган ўртоқчаларига ҳавас билан қарайдиган Дилмуроджонингиз, энди тилчаси “даддаа”лаб чиқаётган Дилшоджонингизнинг инжиқликлари аламзадалигим ва ғуруримни четга суришга ундади...
Олийжаноблигингиз олдида бош эгаман
Киши ҳарқанча кўнгил измига бўйсунмасин, асл ўзлигидан кечолмас экан. Сиз ниҳоятда гўзал тарбия кўрган, ақллли инсонсиз. Шунинг учунми, ўшандан ишхонангизга бориб, узр сўраганимда, кулимсираганча:
Болаларни жуда соғиндим. Иш қочиб кетмас, юринг, уйга қайтайлик,- деб мени эргаштириб уйимизга қайтдингиз. Дадаси, ўшанда шундай олийжаноблик билан мени хижолатга қолдиргандингиз. Ҳар бир кун киши дунёқарашини ўзгартириб юборар экан. Инсон умри мобайнида бир-бирини, хусусан, турмуши жараёнида умр йўлдошининг ўзига нотаниш хусусиятларини кашф қилиб борар экан. Ўшанда сиз билан ўн уч йил яшаб ҳам феълингизни тўлиқ билмаслигимни англагандим...
Оилавий ҳаёт ҳаётнинг барча мураккабликлари ичида энг мураккаби ҳисобланади. Оилавий ҳаётда рўзғор илмини англамаганлар, турмуш илмини уқмаганлар жуда қийналади. Буни ўттиз йиллик турмушимиз мобайнида тушуниб етдим. Ўшанда сизни оиламизга, фарзандларимиз бағрига қайтардиму, яна мана энди ҳаммаси изига тушиб кетди, қийинчиликлар ортда қолди, буёғи онам айтган эр уйининг тўртинчи- асал девори соясида яшайман, деб ўйлагандим. Аммо ҳаёт яна бир синовини ҳозирлаб, бизни имтиҳон қилиш тарадудида экан...
Кутилмаган қарор
Кутилмаганда иш жойингизда штатлар қисқаруви бўлиб, рўйхатнинг энг аввалига сиз тушибсиз. Сиз аввал бу хабарни мендан яшириб юрдингиз. Ўйчан чеҳрангиз, тиришган пешонангиз, уюлган қовоғингизнинг маъносини нималарга йўймадим-а. Душман кўнглим шубҳанинг минг бир кўчасига бошларди мени. “Ўша аёлни қўмсаяптимикан, наҳот, эрим хатосидан афсусланган, у бизни жонидан ортиқ кўрар экан, деб ўзимни ўзим алдабман” деган гумон илондек чақарди. Бунинг устига рўзғордаги етишмовчилик, тобора кўтарилаётган барака мени ҳолдан тойдириб, қуюшқондан чиқарди. Сабр косам тўлиб-тошиб заҳримни сизга сочдим:
Бир бузуқига ўралашиб рўзғордан баракани аритдингиз! Камига фикру ёдингиз ўша ўйнашингизда! Уялмайсизми? Болаларингизнинг кўзига қарашдан уялсангиз бўларди!..
Индамадингиз. Ҳатто шунда ҳам ўзингизни оқлаш учун бир оғиз изоҳ келтирмадингиз. Менинг аччиқ сўзлардан тизилган жанжалимдан бирор чамаси бирор ҳафта ўтиб, кутилмаганда хорижга кетмоқчилигингизни айтдингиз.
Бормасам бўлмайди,- дедингиз ҳайрат тўла нигоҳларимдан кўзларингизни яширишга уриниб. – Бир муддат хорижда ишлаб келмасам бўлмайди. Негадир ишимнинг мазаси йўқроқ...
Эс-хаёлимда ўша хотин билан кетасиз, деган ўй бўлгани учун сизни яна нотўғри тушундим:
Энди жазманингиз билан чет элга қочиб кетмоқчимисиз?! Уялмайсмизми? Сизни нима жин урди ўзи?!..
Уруш-жанжалларимиз, тортишувларимиздан зада бўлиб қолган болалар дам сизнинг, дам менинг оғзимга термулишар, мунг тўла нигоҳлари бу беаҳловатликдан кўнгил олдириб қўйганларини аён қиларди. Кетказмасликка уринсам-да кетдингиз. Россиядалигингизда сиз билан бирга ишлаган жамоадошингиздан ҳақиқатни билдиму, сизга берган яна бир озоримдан ўкиндим...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22
​​Тоқат жандасини бахт либосига алмашдик
Дадаси, ҳаётимиз шу қийинчиликлар ва кескин зиддиятлар билан мазмунли экан. Буни энди, ҳаммаси изига тушиб, қиз узатиб, ўғил уйлаганимизда, турмушимизнинг ўттизинчи йилини ёруғ юз билан кутиб олаётганимизда англадим. Ҳаёт мактабида инсон умрбод ўқувчи экан. Насиб қилса, бугун эрта кенжатойингизни ҳам уйлантирамиз. Ўйласам, дунёнинг ташвишини бошимизга олиб, ўз-ўзимизни қийнар эканмиз. Ношукрлик, тақдирдан нолиш, қўлимизда борига қаноат қилмаслик... Булар бахтимизни емирар экан аслида. Буюклик адашиш ва тажрибалардан туғилар экан. Дадаси, сизни турмуш қурганимизнинг ўттиз йиллиги муносабати билан табриклаш учун тонг қоронғусида уйғондим. Қўшни хонада ибодат билан машғул экансиз. Мен ҳам Аллоҳ бандаларининг дуосини эшитиш учун осмон эшикларини очган онда фарзандларимизга умр, ризқ, бахт ва ўзимизга пиру бадавлатлик тақдирини сўраб илтижо қиламан...
Сизни ўша ўн саккиз ёшимиздагидек севиб, ардоқлаб қолувчи Баҳорингиз...»

🌼♥️


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤27👍9🔥2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Юрак бу эшик эмас... хаммага хам очилавермайди...💙

💗Мехр бу қёш эмас...✨ хаммага хам сочилавермайди...💙

🌺Хамма нарсани борида қадрига етинг!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Холалар ва Аммалар мусобақа ўтказишибди 😅
❤4
НОГИРОН ҚАЛБ ЙИҒИСИ
ҚАРИНДОШГА ҚИЗ БЕРМАНГ
Тонг саҳар фарзандининг чинкираб йиғлаган овозидан уйғониб кетган Матлуба боласини бешикдан ечиб олди. Қизалоғи Нигинани бағрига босиб, кўкрак тутди. Аммо бола тинчимас, шунчалик йиғлардики, буни эшитган қайнонаси эшик ортидан томоқ қириб овоз берди.
— Матлуба болам, олиб чиқ болангни.
Рустам уйғониб, хотинига бир қаради-да, ёстиқни бошига буркаганча: — Бор, онамнинг ёнига чиқ. Балки бирон жойи оғриётгандир,
Боласини кўтариб Матлуба қайнонасининг олдига чиқди.
— Онажон, тинмай йиғлаяпти-ку. Кўкрак олмаяпти…
— Кел, ўзимга бер-чи, — дея Нигинани қўлига олган Шарофат хола ўз хонаси томон йўл олди.
Ортидан Матлуба ҳам кирди.
— Ҳа, болажоним, не бўлди сенга? Ёки кўз текдимикан, а? Оқила холангга олиб бораман, болам. Бўлдигина, йиғлама, — дея Шарофат хола уч бўлак нонни олиб, неварасининг қорнию бошини силади.
Сўнг Матлубага бир қараб: — Матлуба қизим, сен бор ухлайвер. Ўзим қарайман неварамга, — деди.
— Онажон, сиз чарчаб қоласиз… — деди Матлуба хавотир билан.
Қайнонаси жавоб бермади. Эшикни ёпди. Матлуба хонасига қайтиб ётди, аммо кўзига уйқу келмади.
Тонг отди. Шарофат хола Нигинани йўргаклаб, Оқила холанинг уйи томон йўл олди. Матлуба ортидан жимгина қараб қолди.
Қайнонаси қайтиб келгач, Матлуба сўз бошлади: — Онажон, Нигинани докторга олиб бориш керакдир балки. Оқила холадан фойда йўқ-ку…
— Ҳа, сен ҳамма нарсага ақлинг етади-да, яяя! Менга ақл ўргатасан! Мен ҳам уч бола туғдим, барчаси йиғлаб-йиғлаб катта бўлган. Нигина соғлом. Сенинг кўзинг теккан. Ўзинг суқланиб, болангга тикилаверибсан! — деди қайнонаси қошини чимириб.
Матлуба индамади. Боласини бағрига босганича хонасига кириб кетди.
Орадан беш ой ўтди. Матлуба боласини олиб, онасининг уйига йўл олди. Қизалоғи бир ёшга тўлган, аммо оёқчаларини яхши босмасди. Матлубани ҳеч ким эшитмасди. Балки онаси тушинар…
Автобусга чиқиб, иккинчи қаторга ўтирди. Ёнидан таниш овоз эшитилди: — Яхшимисан, Матлуба?
Бу дугонаси Машхура эди.
— Дугонажоним, учрашган жойимизга қара…
— Эрга тегиб йўқ бўлиб кетдинг-а?
Матлуба юрагидаги барча дардини дугонасига тўкиб солди: — Қизим ҳар кеча йиғлаб чиқяпти. Докторга олиб боринглар десам, ҳеч ким қулоқ солмайди. Ўзим улардан сўроқсиз чиқолмайман. Шунинг учун ҳозир онамникига кетяпман. Ахир у ўз опаси-ку, гапи ўтар. Эрим онасининг чизган чизиғидан чиқмайди. Эрта ишга кетиб, кеч қайтиб келади. Топганини онасига беради. Ўз холам шунчалик боламга тошбағир . Билгани Оқила бахши дам солдириш, куф-суф…
Бу сўзларни айтар экан, Матлубанинг кўзларига ёш келди.
— Э, дугонам, сиқилма. Балки меникига меҳмонга келарсан. Шу баҳонада ишлаётган шифохонамда текширтирамиз. Вақтни чўзма, — деди Машхура. — Мен шу ерда тушаман. Аллоҳ насиб этса, бафуржа гаплашамиз.
Матлуба онасининг уйига етиб келди. Бор гапни айтди. Онаси эса хушламай жавоб берди: — Энди бир камми ўз опамга ақл ўргатаман? Опам билиб иш қилётгандир.
Бола ҳали кичик, йиғлаб-йиғлаб катта бўлади.
Мана, келдинг, мени кўрдинг, мен соппа-соғман. Кеч бўлмаси уйингга етиб ол. Яна холанг мендан аразлаб қолмасин…
— Аяжон, бугун уйингизда қолай. Эртага қизни шифохонага кўрсатиб ўтаман…
— Кимдан рухсат олдинг? Қайнонанг ё эринг рухсат бердими?
— Йўқ… улар барибир олиб боришмайди…
— Ундай бўлса, уйингга кет. Менинг ҳам ишим кўп, — дея совуқ қараш билан кетмонни олиб, экин томон кетди онаси.
Гапи оғзида қолган Матлуба қизини кўтариб, яна уйига қайтди…
Автобусда кетар экан, Матлуба қиз даврини эслади.
Сочлари узун, жуда чиройли қиз эди. Мактабдоши Жасур Матлубага совчи қўйди, қизни отаси армияга бормаса қизимни сўраб келмасин деб рад жавобини берди. Жасур Матлубани севарди. Жасур армияга кетди. Анча вақт хат ёзиб турди. Матлубага уйланишини ёзар. Матлуба буни ҳаммадан сир тутарди. У ҳам Жасурга бефарқ эмасди.
Холасининг қизи йўқ. Онаси Матлубани тез-тез холасининг уйига иш қилишга юборарди. Қўли гул, чаққон Матлубани холаси ўғли Рустамга олиб беришни режа қилган эди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38😢1
Кунларнинг бирида тоғора кўтариб, холаси ва икки аёл билан уйларига совчи бўлиб келди. Матлубанинг зор-зор йиғлаганини на отаси, на онаси эшитди. Опа-сингил қуда бўлишди. Тўй бўлди. Шундай қилиб, Матлуба ўз хоҳишисиз турмушга чиқди.
Қизи Нигина дунёга келди.
Эри Рустам ёмон инсон эмасди, фақат Матлубага бефарқ эди. Унинг ҳам севган қизи бор эди. Онасининг райини қайтара олмай, Матлубага уйланганди.
Жасур армиядан келибоқ бу воқеаларни эшитди. Ўзига келолмади. Тошкентга кетди. Университетга ўқишга кирди. Қишлоққа қайтиб келмади.
Рустам бирон марта Матлуба билан дилдан суҳбат қурмасди. Қизининг бирон жойи оғриётганини фақат Матлуба ҳис этарди. Онада ахир…
Матлуба шуларни эслар экан, ўз ҳаётидан норози бўлиб, кўз ёш тўкарди.
Қизи ёшидан ошди. Аста секин деворларни ушлаб юрарди.
Орадан тўрт ой ўтди. Қариндош-уруғ йиғилди.
Анвар тоғаси Нигинани кўриб, қўлига кўтарди: — Э, жиян, ҳали ҳам юрмадингми?
Нигина индамай мултираб қараб турди.
— Матлуба, нега Нигина бундай юряпти? Оёқларини яхши босмаяпти-ку. Докторга олиб бормадиларингми? Мен ҳозир машина билан келганман. Тез тайёрлан, шаҳарга кетамиз, — деди тоғаси.
— Онам кўнмайди…
— Менга қизиғи йўқ, опам кўнадими-йўқми. Тез бўл! — деди Анвар тоғаси Нигинани кўтарганча машина томон юриб.
Буни кўрган опа-сингиллар “ҳай-ҳай”лашди. Шарофат хола қўлини белига қўйганча чиқди: — Ҳа, йўл бўлсин, укам…
— Опа, бу нимаси? Нигина ногирон-ку ахир! Вақтида гапимни олмадинглар. Бир ёшдан ошган бола юра олмаяпти-ку! Кўзларингиз қаерда? Менга хўжайинлик қилманглар! Матлуба, тез чиқ, кетдик! — деди Анвар тоғаси машинани ўт олдириб.
Самарқанд травматология ва ортопедия шифохонасига етиб келишди. Нигинани текширишди. Оёқларида нуқсон бор экан.
— Вақтида олиб келмабсизлар.
Матлуба йиғлаб юборди. Онасининг йиғлаганини кўрган Нигина кичик қўлчалари билан онасининг юзидан ёшларини артди.
Матлуба қизини бағрига босди.
Нигинани шифокорлар кўригидан ўтқазишди.
Қизингиз сариқ касал, билмасдан юравергансизлар. Яна чап қулоғида кучли шамоллаши бор. Даволаниши керак.
Нигина анча вақт шифохонада ётди.
Матлуба шунча ташвишлар билан хомладорлигини сезмай қолди. Эгиз фарзандларини бағрига босди.
Болажонлар соғлом дунёга келди. Исмларини Хасан Захро қўйишди.
Нигина даволанишлардан сўнг анча ўзига келди.
Кам қонлиги боис жаррохлик ўтказиш кечикди.
Хасан Захро хам ёшидан ошди. Афсуски Хасан яхши юролмасди. Захро тез пилдираб юриб кетди. Хасанни шифокорга кўрсатишди. Туғма ногиронлик, Афсуски оёқларини даволасада 50.50 дейишди. Унинг устига қони кам нимжон эди.
Нигина Беш ёшида операцияга тайёрлашди.
Операция оғир ўтди. Нигина узоқ вақт гипсда ётди. Шифохона деворлари орасида Матлуба учун кунлар ҳам, тунлар ҳам бир хил эди. Боласининг ҳар бир инқироқ овози юрагини тилиб ўтарди. Она боласининг оғриғини ўз жонидан ўтказмоқчи бўларди.
Рустам бир-икки марта келиб кетди, холос. Унинг кўзларида на алам, на қўрқув, на жавобгарлик бор эди.
Қайнонаси эса: — Ўзи шунақа бўлиб туғилган. Бизга айб қўйманг. Ҳамманинг боласи ҳам соғ бўлавермайди, — дея гапни ёпиб қўярди.
Матлуба ич-ичидан ёнар, лекин оғзидан сўз чиқаролмасди.
Операциядан кейин Нигинага узоқ муддатли даволаниш, машқлар, массажлар тайинланди. Матлуба ҳар куни қизининг оёқларини силаб, қўлидан келганча машқ қилдирди. Қизининг ҳар бир майда қадами она учун бир умрлик умид эди.
— Аяжон, қаранг, озгина босдим, — дерди Нигина қувонч билан.
— Ҳа, қизим, бўлди! Яна озгина сабр қил, — дерди Матлуба кўз ёшларини яшириб.
Икки оёғи олтти маротаба жаррохлик ўтказилди. Нигина энди юра бошлади, озгина оқсарди.
Нигина мактаб ёшига етди. Биринчи синфга бориш куни Матлуба қизини қўлидан етаклаб мактабга олиб борди. Болалар унинг юришини кўриб, пичирлашар, баъзилари эса очиқдан-очиқ кулардилар.
— Она, нега улар менга қараб кулди? — деди Нигина кўзлари ёшга тўлиб.
Матлуба қизни бағрига босди: — Улар ҳали тушунмайди, қизим. Сен ақллисан, яхши ўқийсан. Одамнинг қадри оёқда эмас, қалбида, — деди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36🤔3😢3🕊1
Лекин ҳар бир шундай кун Матлубанинг юрагини яна бир бор яраларди.
Ўқитувчиси Саодат опа Нигинага алоҳида эътибор берди. Уни олдинги парталарга ўтқазди, болаларга: — Ҳеч ким ҳеч кимдан устун эмас. Ҳамманинг қалби бор, — деб қайта-қайта тушунтирди.
Нигина ўқишда илғор бўлди. Китобни яхши кўрар, шеър ёдлар, иншоларни чиройли ёзарди.
Захро эса соғлом, шўх қиз бўлиб улғайди. Мактабдан келиб: — Опажон, юриб чарчадингми? Кел, мен сумкангни кўтариб бераман, — дерди.
Нигина синглисига қараб: — Сен бор экансан, мен ҳеч қачон ёлғиз эмасман, — деб қўярди.
Матлуба эса икки қизига қараб, тақдирига шукр қилишни ўргана бошлади.
Бир куни мактабда Нигина шеър танловида қатнашди. Саҳнага чиқиб, қўли титраса-да, овози қатъий эди. У она ҳақида шеър ўқиди. Залда ўтирганлардан кўпининг кўзига ёш келди.
Матлуба эса орқа қаторда ўтириб, қўллари қалтираб дуо қилди: — Эй Худо, шу қизимни камситма. Қалбини кучли қил…
Шу куни Матлуба биринчи марта ҳис қилди: қизининг юришида эмас, руҳида ғалаба бор эди.
Ўғли хам мактабга борар лекин хеч ким уни уйинга қўшмасди. Хасан аламзада юрар ўқишни ёқтирмасди. Матлуба ўғлини бошини силаб йиғлаб оларди.
Агар деган савол ⁉️ қийнарди. Холамни ўғлига турмушга чиқмаганида фарзандларим ногирон туғилмасди.

Дилбар Ахмедова..

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16🔥14😢8🤩1
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥7👏4❤3
#У‌ткинчи_дунё

#No_154

#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Эшитаман..
Кеч бўлганда бўлган қўнъироқга Каромат жавоб берди
—Сиз Хумора Арслоновани қайнонасимисиз?
—Албатта тинчликми?
—Келингиз марказий шифохонада, ахволи оғир тез етиб келинг.
—Нима? Келиним уйда эдику?
Каромат хонасидан югуриб ташқарига чиқди.
—Аперацияга олиб кириб кетишди. Тезда етиб келинг.
—Э худо, бу нимаси энди.
Каромат шошиб, Сардорга қўнғироқ қилди, лекин хеч туша олмасди.
Югуриб кўчага чиқиб, таксига ўтирди.


💫💫💫💫


—Доктор келинимни ахволи яхшими?
Каромат шифохонага югуриб кириб, докторни олдига кирди
—Афсуски хали операция тугагани йўқ. Катта операция, давом этяпти. Ичкаридан хабар келса, сизга айтамиз.
—Ўзи нима бўлибди?
—Зинадан думалаб кетган.
—Болачи? Ахир келиним хомиладор эди.
Каромат йиғлаб юборди
—Ичкаридаги холатдан хабаримиз йўқ, озгина кутинг.
—Қудаларга қандай хабар бераман энди?
Каромат каридордаги скамейкага ўтириб қолди.


💫💫💫💫


—Сиз Сардор Арслоновни пнасимисиз?
Кароматни телефонига яна қўнғироқ бўлди.
—Ха мен тинчликми?
Кароматни юраги симмиллаб қўйди
—Ўғлингиз ва бир аёл, ўт ичида қолиб кетган. Ўғлингизни ахволи яхши, ёнидаги аёлни юзлари куйиб кетган, хатто таниб бўлмас даражада.
—Нима, боламмм...
Каромат бақириб йиғлади.
—Сизга нима бўлди холажон?
Хамшира югуриб келиб, Кароматга сув тутди
Каромат тинмай йиғларди.
—Ало эшитаман.
Хамшира, телефонни Кароматни қўлидан олиб, қулоғига тутди
—Хусисий клиникага тез етиб келинглар.
—Қаерда эканннн...
Каромат қалтираб зўрға гапирди
—Хусусий клиникада экан.
—Қайси бирига бораман энди?
Каромат ўзига ўзи пичирлади.
Ўрнидан туриб, ўғлини олдига кетди.
—Болам, боламга нима қилди?
—Елка қисми куйган, хозир керакли муолажалар қилиниб, ухлатиб қўйдик.
Яхшиямки қўшнилар билиб қолган, йўқса буткул ёниб тугаган бўларди.
Ёнидаги келинингизни, ахволи оғир. Захарли тутун болага хам таъсир қилган, болани операция орқали олишмоқда, лекин хали тугагани йўқ.
Юз ва бўйин қисмини жиддий куйган.
—Ёнида ким бўлиши мумкин?
Каромат ўйланиб, ўтириб қолди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38🤔13👍3
#У‌ткинчи_дунё


#No_155


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Мунира Содиқовна, иккита янги бемор келган. Биттасини ахволи жуда оғир.
Мунира, клиникага кириши билан хамшира пешвоз чиқди
—Нима бўлган уларга?
Мунира касаллик варақаларини, хамширани қўлидан олди.
—Куйган, ўт ичида қолиб кетган.
—Оллоҳ шифо берсин.
Қани мени олиб кирингчи, қайси палатада?


💫💫💫💫


—Ўғлим, дўстинг шифохонага тушиб қолди. Менга кўрсатишмаяпти, илтимос кел ёнимга.
Каромат, Сардорни дўстига қўнғироқ қилди.
—Нима бўлди холажон? Яқинда кўришганимда яхши эди-ку?
—Келсанг тушунтириб бераман, амакинг сафарда, ёлғиз қолдим.
Каромат йиғлаб гапирди
—Йиғламанг холажон, менга лакация ташлаб қўйинг, тез етиб бораман.
—Майли, хозир ташлаб қўяман.
Каромат телефонни ўчириб, лакация ташлаб қўйди.
—Ассалому алайкум
Мунира, Кароматни олдига келди
—Ваалайкум ассалом қизим.
Ўғлимни ахволи яхшими?
—Яхши, жиддий нарса йўқ. Ўзига келди, оғриқлар бўлиб туради, бу қўрқинчли эмас. Иссиқда озроқ қийналасизлар.
—Яхши бўлиб қолса бўлгани.
Яхши бўладия?
—Албатта яхши бўлади.
Лекин набирангиз, нуқсонли бўлиб қолишидан қўрқаман.
—У мени набирам эмас. Хозир менга ўғлимни соғлиги мухимроқ.
—Набирангиз эмас? Унда у аёл ким?
—Мен ўғлимни кўрсам бўладими?
—Хозир кўрсата олмаймиз.
—Ундай бўлса мен келинимдан хабар олиб келай.
Каромат Розия эканини тахмин қилиб, асабийлашди.
—Майли бораверинг. Бу ерда ўтирганингизни фойдаси йўқ.


💫💫💫💫


—Қуда, янгилик борми?
Каромат, шифохонага кириб Рахимани олдига ўтирди
—Кутяпмиз, ўзи нима бўлди?
Рахима йиғлаб адо бўлаёзди.
—Ўша жиянингиз айбдор, олиб келмайлик уйга деб қанча гапирдим, қулоқ солмади. Мана оқибат.
Каромат йиғлаб гапирди.
—Нима? Розиями?
У нима қилди?
Рахима ўрнидан сабчиб турди.
—Опертасия нихоясига етди.
Ичкаридан доктор чиқди
Иккиси хам югуриб олдига боришди.
—Қизим яхшими? Ахволи қандай.
—Биз қўлимиздан келган хаммасини қилдик, болани сақлаб қола олмадик.
—Нима? Набирам ўлдими?
Каромат дод деб йиғлаб, ерга ўтириб қолди.
—Афсуски ха... Онаси йиқилганда қаттиқ шикастланган, қаттиқ қўрқув ва стрес олган.
Доктор узрхох гапирди
—Кўрсам бўладими қизимни?
Рахима йиғлаб гапирди
—Йўқ, хозирча хушсиз. Ўзимиз айтамиз кўриш пайтингизни.
Доктор ичкарига кириб кетмоқчи бўлганди.
—Доктор, набирам ўғилми қизми?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38🤔10
#У‌ткинчи_дунё


#No_156


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ўғил бола экан..
Доктор бошини хам қилиб ичкарига кириб кетди.
Икки қудани фиғони фалакка етди.
—Ўғлингиз, жияним билан юриб кетдими шунда?
Рахима аламли боқди
—Хеч нимадан хабарим йўқ, нима бўлганини хам билмайман
Каромат гап топа олмай қолди.
—Қизим ўзига келса, хаммасини биламиз.
—Эркак қуда шу ердами?
—Кеча чиқиб кетганди сафарга, хозирча айтмадим. Вазиятга қараб, чақираман
Рахима кўзидаги ёшларини артиб гапирди.
—Мен хам дадасига хабар бераман деб турибман.


💫💫💫💫


—Холажон, дўстимни ахволи яхшими?
—Келдингми болам, хали кўрсатишмаяпти сен кириб гаплаш кўрай боламни..
Каромат, Сардорни дўстини қучоқлаб йиғлади.
—Йиғламанг хола, хаммаси яхши бўлиб кетади.
Қани бу ерга ўтиринг, гаплашайликчи.
Каридордаги стуллардан бирига жойлашишди.
—Ўзи нима бўлибди?
—Адашмасам, келин Сардорни тутиб олган, ўша мегажин билан.
Чунки, улар ёниб кетган дўм падезидан йиқилиб кетган. Келинни еқилиб хушини йўқотганини, ўғлим ва ўшани ёнган уйдан топишди.
—Эх, мен қанча айтдима, ўша аёлдан узоқ юр деб. Йўқ ёпишиб олди, охирги пайтлари мени деб оиласидан воз кечган деган ёдлаб олганди.
—Ишқилиб тирик қолсин.
Боласини операция қилиб олишибди, болага хам зарар етган. Ўзини юзлари куйиб кетибди.
Каромат секингина гапирди
—Вой эссиз, оллоҳим ўзи жазолаб қўйибдику?
Хола, келинингизни ахволи қандай?
—Хали ўзида эмас, боласи нобуд бўлди.
—Нима?
Ё оллоҳим, болаларни нима гуноҳ?
Овози қалтираб чиқди
—Майли мен докторни олдига кириб чиқайчи.
Сардорни дўсти, доктор хонаси олдига борди.
—Мунира Содиқовна...
Мунираа.. мен учун қадрли исм.
Ўтмиш хотиралари билан, эшикни таққиллатди.
—Киринг...
Ичкаридан келган овозни эшитиб, секин ичкарига кирди.
—Ассалому алай...
—Сизз...
—Сиз...
Иккиси бир-бирига қараб тўхтаб, тикилиб қолишди


💫💫💫💫


—Сизларга ким керак?
Муслим уйга келган икки эркакга қўпол муомала қилди.
—Сен кимсан?
Эркаклар уй ичига киришди
—Шу уйни эгасиман, нима эди?
Муслим, бостириб кирган эркакларни ортидан, аравасида юрди
—Қани халиги кампир?
Эркаклардан бири, Муслимга қаради.
—Кимсизлар?
Каромат ичкаридан чиқиб келди.
—Уйни бўшат деб кетгандик, бирйўла иккита бўлиб олибсизларми?
Кароматга гинали қаради

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤46🤔13👍9🌚2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🍃Ассалому алайкум!

☀️Ҳайрли Сешанба тонги!

Бугун, 🔢🔢♦️🔺🔺♦️🔺 Сешанба тонги барчамиз учун муборак бўлсин!

🌞Бугунги тонг сизга сокинлик, кўнглингизга ором ва юрагингизга шукроналик олиб келсин.
♦️Ҳаётдаги ҳар бир неъмат учун шукр қилишни унутманг.

🔺Бугун сизга тинчлик, тотувлик ва яхши дам олиш насиб этсин!
🤲Яхшиликларга тўла кун бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Макка шаҳридаги ўзбек маҳалла 👇
👍9❤4