📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.1K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
УМР САВДОСИ

Хуршида ишдан келса, Қумри хола айвон ўртасида чўккалаб олганча кўрпа қавиб ўтирибди. Энкайиб олгани учунми, муштдек гавдаси янаям кичрайиб қолганга ўхшайди. Хуршиданинг онасига раҳми келди. Бечорага қийин. Бир йилдирки, Тўлқинжонни уйлантириш ташвишида. Тўй қилиш осонми? Гоҳ униси етишмайди, гоҳ буниси.
-- Бўлди энди, ойи, чарчаб қоласиз, -- деди Хуршида сумкасини айвон бурчагидаги стулга қўйиб. -- Тўй эртага бошланаётгани йўқ-ку!
Қумри хола бошини кўтарди. Оёқлари увушиб қолган экан, оғриқдан юзи буришиб тиззаларини уқалади.
-- Кўнглим ғаш, болам, -- деди тўсатдан.
Хуршида тушунмади.
-- Нима бўлди?
-- Эрталаб борсам, дарвозаси тақа-тақ ёпиқ. Аввал оқшомдан ётиб олиб, кеч пешингача ухлайди шекилли булар.
Хуршида кулиб юбормаслик учун тескари қаради. Кампири тушмагур-эй! Бундан чиқди хўроз қичқирмасдан қуда бўлмишникига борган. Ўзининг каллаи саҳарлаб боргани билинмайди-ю, айбни қудаларга ағдаряпти. Нуқул юлдузи чап келяпти-да шулар билан!
-- Қиз бола деган кун ёйилгунча ётмайди, ялпайиб!! -- Қумри хола писанда қилди. -- Дарвозасининг олди супурилмаган...
Қумри холанинг одати шу. Саҳарлаб туриб олади. Хуршида эсини таниши билан униям шунга ўргатган. "Қиз бола уй жиғадек тахт бўлиши керак, уят бўлади", деб азонлаб ҳовли супуртиради.
-- Келиннинг акаси ичаркан. Униям эшитдим! -- деди Қумри хола ҳамон ўша тажанг оҳангда. -- Отасиниям оғзи шалоқ, дейишяпти.
Онасининг кейинги даъвоси Хуршидага ёқмади. Ўзи-ку: "Уйланасанми, йўқми? Танлаганингни айт", деб Тўлқинжонни ҳоли жонига қўймадилар. Охири, Тўлқинжон ёқтирган қизини айтди. Қумри хола уч-тўрт марта совчиликка бориб "оқ ўраб" келди. Аммо негадир кейин айниб қолди. Гоҳ келинни дангаса дейди, гоҳ қуда холани эзма, дейди. Мана, энди акасининг ичиши баҳона бўлиб турибди.
-- Келин ҳам ичарканми, ойи, бир сўрамапсиз-да, -- деди Хуршида ачитиб.
Қумри хола ип қатимини шаҳд билан тортаркан, Хуршидага чақчайиб қаради.
-- Таппи-таппидан узоққа тушмайди, билдингми?
-- Бизлар ҳам оппоқ эмасмиз-ку, ойи! -- деди Хуршида. -- Қуда томон суриштирса бизлардан ҳам айб топар. Мана, мен... -- У бир зум жим қолди-ю, хаёлига келган гапни қайтармади: -- Мениям турмушим бузилган. Улар ҳам суриштириб юргандир. Куёвнинг опаси нега эрдан чиққан, деб. Гапни ковласа гап чиқаверади-да!
Қумри хола тўсатдан мунғайиб қолди.
-- Сенинг турмушинг бузилган бўлса... Шу иш шунақа бўлганига... Ўзинг сабабчисан... Энди Тўлқиннинг турмуши шунақа бўлмасин, дейман-да, болам.
Онасининг бирдан бўшашиб қолиши, таскин оҳангида гапириши Хуршидага оғир ботди. Душманинг тош билан ургани нимаю, дўстинг пахта отгани нима? Йўқ, онаси таъна қилаётгани йўқ. Ачиниб гаприяпти. Шунақа-ю, бари бир қалампирни шакарга ботириб еган билан ширин бўлиб қолмайди-да.
Хуршида силтаб-силтаб игна тортаётган онасига бир зум қараб турди-да, индамай ичкарига кириб кетди. Шу топда у ойиси кетидан мўлтираб қараб қолганини ҳис қилар, ҳис қилган сайин юраги эзиларди.
Қиз бола бўйига етганидан кейин ғалати бўларкан. Ўз уйингда ота-онанг бағрида турасан-у, бари-бир бу хонадон эртами-индин сенга бегона бўлиб қоладигандек, гўё албатта қандайдир ўзгариш бўлиши шартдек туюлаверади.
Хуршида, айниқса, совчилар келганида буни чуқур ҳис қилар, шунинг учун эшикдан узун-қисқа бўлиб кириб келаётган хотинларни кўрса, аллақандай бегонасираб турарди. Бора-бора уларни кўрса ғаши келадиган бўлди. Қумри хола бўлса, совчилар билан очилиб-сочилиб сўрашар, куёв бўлмишни ипидан-игнасигача суриштирарди. Совчилар кетгандан кейин Хуршидага насиҳат қиларди:
-- Қизлик уй -- бозор, болам! Шоҳ ҳам келади, гадо ҳам. Бошингда отанг бўлмаса. Муносиб жойингни топгин, дейман-да, қизим.
Хуршида тутақиб кетарди:
-- Ҳеч қанақа бозор-позорни билмайман, тушундингизми? Менга даллол керакмас.
Шундай дерди-ю, ҳаётида қандайдир ўзгариш рўй беришини кутиб юрарди. Бу ўзгариш тўртинчи июнь куни бўлди. Шу куни у ўн тўққиз ёшга тўлган эди. Кечқурун ательеда бирга ишлайдиган дугоналарини уйга чақирмоқчи бўлди. Бозорга тушди. Чиллаки, гилос, янги помидор харид қилгунча кун қизиб кетди. Бир қўлида сумка, бир қўлида тўрхалта кўтариб бекатга келди. Аксига олиб автобус ҳам келавермади.
❤38
Бир маҳал қизил люкс "Жигули" осойишта силкиниб Хуршидадан хиёл нарироқда тўхтади. Хуршида қўл кўтармагани учун ҳам эътибор бермади. Лекин ёша томондан овоз келди:
-- Қаёққа боарсиз, синглим?
Бир оздан кейин бояги савол яна қайтарилди:
-- Сизга айтяпман.
Шундагина Хуршида бу гап ўзига тегишли эканини билиб, бурилиб қаради. Машинасининг рангига мос -- қизил водолазка кийиб олган йигит бир оёғи ичкарида, бир оёғи ерда, шу томонга қараб турарди.
-- Қаёққа борасиз? -- деди у яна.
Хуршида "собственний" машинага ўтиришни умуман хушламасди. Ҳозир ҳам чимирилиб:
-- Ҳеч қаёққа! -- дедию тескари қараб олди. У моторнинг гувиллашини, машина жўнаб кетишини кутиб турарди. Чиндан ҳам эшик қарсиллаб ёпилди. Аммо мотор гурилламади. Бояги йигит унинг рўпарасида пайдо бўлди.
-- Қўлингизда юкингиз кўп экан, -- деди Хуршидага жиддий тикилиб.
Хуршида унинг силлиқ таралган сочларига, чимирилиб турган қошига бир лаҳза қарадию кўзини олиб қочди:
-- Қанча сўрайсиз?
Йигит кулиб юборди:
-- Савоб ҳам керак-ку одамга!
-- Унақа бўлса ўтирмайман.
Йигит яна кулиб унинг сумкасига қўл чўзди:
-- Бўпти, бензин ҳақини берарсиз.
Хуршида машинанинг паролон ғилоф қопланган орқа ўриндиғига ўтираркан, йигит сўради:
-- Қаёққа ҳайдай?
-- Кўкчага!
Хуршида энди уйга етгунча бир оғиз ҳам гапирмасликка аҳд қилди.
Анчагача индамай кетишди. Хуршида йигитнинг рўпарадаги ойначадан ўзига қараб қўяётганини ҳис қилар, шунинг учун кўчаларни томоша қилиб борар эди.
-- Иссиққа қолиб кетибсиз? -- деди йигит орқага бурилиб. Хуршида мўйлов қўйган йигитларни ёмон кўрарди. Аммо ҳайдовчининг мўйлови ўзига жуда ярашиб тушганини ичидан тан олди. Индамай кетаверди. -- Иссиққа қолиб кетибсиз, дейман? -- Йигит яна саволини қайтарди.
-- Шундоқ бўлди! Энди отимни сўранг! Қаерда ўқишимни сўранг! Иложи бўлса, йигитим бор-йўғлигини ҳам билиб олинг! -- Хуршида бу гапларни шу қадар жаҳл билан бидир-бидир қилиб айтиб ташладики, ўзиям ҳайрон қолди.
Йигит бунақа зарбани кутмаган бўлса керак, анчагача жимиб қолди. Кейин орқасига қарамасдан секингина гапирди:
-- Ўзининг туғилган кунида ўзи бозор қилган одамни биринчи кўришим.
Энди Хуршида эсанкираб қолди. Худди унинг юзини яхшироқ кўриб олгиси келгандек олдинга эгилди.
-- Сиз... Қаёқдан биласиз? -- деди кўзларини пирпиратиб.
-- Мен ҳамма нарсани биламан! Телепатман. -- Йигит орқасига қараб жилмайди. Шунда Хуршида унинг мўйлови ўзига ярашганини яна бир бор ҳис этди-ю, хаёлига келган фикрдан уялиб, кўзини олиб қочди. -- Сиз ҳеч нимани айтмай қўя қолинг, -- деди йигит ҳамон жилмайиб. -- Отингизни ҳам, бугун неча ёшга тўлганингизни ҳам, ҳаммасини биламан. Сиз бўлса мени билмайсиз. Шуям инсофданми? Келинг, сиз ҳам мени таниб олинг. Отим -- Анвар...
Хуршида қараса гап гап билану машина бошқа ёққа бурилиб кетяпти.
-- Кўкча у ёқдамас, -- деди у овозини баландлатиб. -- Ё йўлни билмайсизми?
-- Биламан! Бир минутга!
Зум ўтмай машина пастак, ойнабанд магазин рўпарасида тўхтади. Анвар кўча четидаги цемент ариқчадан ҳатлаб ўтди-да, магазинга кириб кетди. Хуршида ўтираверишини ҳам, тушиб кетишни ҳам билмай турган эди, Анвар ичкаридан бир сават гул кўтариб чиқди. Хуршида шундагина бу гул магазини эканини билди.
Анвар негадир орқа эшикни очиб, саватдаги гулни шундоққина Хуршиданинг оёғи тагига қўйди.
-- Нима қиляпсиз? -- деди Хуршида оёғини нари суриб.
-- Туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Илоё бахтли бўлинг! -- Анвар қўлини шунақа қойилмақом қилиб кўксига қўйдики, Хуршида кулиб юборди:
-- Артистмисиз, нима бало?
-- Артист бўлсам, жон дердим. Эплолмайман. Аспирантман.
Анвар рулга ўтирдию машинани ғизиллатиб ҳайдаб кетди. Қизиқ, энди у Хуршидаларнинг кўчасига етгунча бир оғиз ҳам гапирмади. Фақат Хуршиданинг юкларини, саватдаги гулни тушираётганда секингина: "Яхши дам олинглар", деб қўйди.
Хуршида ҳеч қачон туғилган кунини бунчалик хушчақчақ нишонламаган эди. Қизлар билан роса ўйнашди, ярим кечагача хурсандчилик қилишди. У ора-чора негадир Анварни эслаб қўяр, аммо ёша заҳоти уни хаёлидан ҳайдашга уринарди. "Яхши йигит экан. Одамгарчилиги бор экан. Шу билан нима бўпти? Энди қайтиб кўришамизми, йўқми? Кўчада учраган бир одам-да!"

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39
Шунақа деб ўйларди-ю, бари бир кўнглида ноаниқ умидга ўхшаш бир нарса айланаверарди. Кечаси меҳмонларни кузатаётганида худди ўша машина яна келиб қоладигандек беихтиёр атрофга аланглади. Эртасинга, индинига, кўчаларда юрганида ҳам қизил "Жигули" кўринса бурилиб қарайдиган бўлди. Орадан бир ҳафтами, ўн кунми ўтди. У энди Анварни хаёлидан чиқара бошлаганида яна кўришиб қолишди. Хуршида узоқдан келаётган қизил "Жигули"ни кўрдию негадир юраги жиз этди. Машина унинг рўпарасига келиб тўхтади.
-- Ўқишга кетяпсизми? -- Анвар ўтирган жойида чўзилиб эшикни очди. Хуршида иккиланиб орқа ўриндиққа ўтираркан, унга қараб қўйди.
-- Ўқишга киролмаганман, ишлайман, эътиборингиз учун! -- деди таъкидлаб. -- Мен тўғримда ҳамма маълумотга эга одам шуниям билмайсизми?
Анвар кулди:
-- Очиғини айтсам, отингизниям билмайман.
-- Қизиқ бўлди-ку! -- Хуршида елка қисди. -- Бўлмаса туғилган кунимни қаёқдан билдингиз?
-- Кўзингиздан! -- Анвар жилмайди... -- Қалай, зиёфат яхши ўтдими?
Хуршида индамай бош силкиди.
-- Ўша куни сизнинг бахтингиз учун мен ҳам ичдим.
-- Ёлғон! -- Хуршида қўл силтади.
-- Ёлғон гаприсам, ёрилиб ўлай!
Хуршида кулиб юборди.
-- Қўйинг, ҳали бола-чақангизга керак бўласиз.
-- Шунақами, а? Айта қолинг, сизга жудаям керакманми?
Хуршида гап суюқлашиб кетаётганлигидан ғаши келди-ю, аммо шунга яқинроқ мавзу давом этишини бари бир хоҳларди. Шунинг учун индамай қўя қолди.
Эртасига Анвар унинг ишдан чиқишини пойлаб турди. Ўзининг ишхонасига олиб борди. Кибернетика бўйича илмий иш қилаётган экан. Ҳозирча лабораторияда кичик илмий ходим бўлиб ишларкан. Хуршида аллақандай чизмалар, ялтироқ аппаратлар билан тўла нимқоронғи хонага кириб қолди.
-- Бизнинг ишимиз суратлар билан боғлиқ, -- деб тушунтирди Анвар. -- Хоҳласангиз, сизниям суратга тушираман...
Ўша кундан бошлаб у Анварнинг лабораториясига тез-тез бориб турадиган бўлди. Лабораториянинг ярим қоронғилиги ҳам, турли вазиятларда суратга тушиш ҳам энди уни чўчитмас эди.
Уйда бўлса совчилар бозори қайнар, Қумри хола ҳар куни янги гап топиб қўярди. Куёв бўлмишнинг бири завуч эмиш, яна бири "пекарнийда" ишларкан. "Матасикли" бормиш. Тағин биттаси "пераводнийлик" қиларкан. Москвадан гилам олиб келаркан.
... Бир куни Хуршида онасининг рўпарасига ўтириб олди-да, очиқ-ойдин қилиб айтиб қўя қолди:
-- Қинғир-қийшиқ совчиларингизга айтиб қўйинг, ойи! Менинг танлаганим бор. Эскилик сарқитидан қачон қутуласиз?
Онаси Хуршида кутгандек сапчиб тушмади. Фақат сўради:
-- Ким ўзи у? Қанақа одам?
-- Яхши одам. Аспирант. Яқинда олим бўлади. -- Онаси бировнинг "матасикли"ни гапиргани учун Хуршида ҳам атайлаб қўшиб қўйди: -- Машинаси бор, "Жигули".
Эртасига у уйига совчилар кўп келаётганини гап орасида қистириб қўйди. Анвар одатдагидек масалани кўндаланг қўйди:
-- Бўпти, эртагаёқ ЗАГСга ариза топширамиз.
Ҳамма иш кўнгилдагидек кетаётганида Қумри холанинг қайсарлиги тутиб қолди. Иккала оёғини бир этикка тиқиб туриб олди.
-- Менинг кўчада қолган қизим йўқ! Уйланадиган одам беш-олти марта совчи юборади, одам қўяди. Отини билмасам, зотини билмасам. Йўқ, бўлмайди!
Хуршиданинг бир кулгиси келар, бир жаҳли чиқарди.
-- Нимага тушунмайсиз, ойи? Беш марта совчи юбориш деган қонун қаерда ёзилган? Анвар ака Қашқадарёдан келган. Ота-онаси ёшлигида ўлиб кетган экан. Даллолнинг нима кераги бор?
-- Ота-онаси бўлмаса, қариндош-уруғ бордир, ишхонаси, хўжайинлари бордир. Ўзим бораман.
Хуршида кулди:
-- Ишхонасига борганингиз билан сиз нимани тушунардингиз? Кибернетикага ақлингиз етадими? Ўзим минг марта борганман ишхонасига, билдингизми!
Қумри хола бари бир бўш келмади:
-- Сен эчки эмассанки, дуч келган одамга етаклатиб юборсам. Бўлмайди.
-- Балки ҳали қалин ҳам сўрарсиз?
-- Таг-тахтини суриштирмай туриб бермайман! Бўлмайди.
Қумри хола бўлмайди, дегани билан тўй тахтаб қолмади. Анварнинг тоғаси бор экан, ўша ўртага тушди. Тўй бошландию Қумри хола зада бўлган қушдек мунғайиб қолди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32
Баҳор кунлари ғалати: тўсатдан жала қуядию ер-кўкни шалаббо қилиб юборади. Кетидан ярқ этиб офтоб чиқади. Олам яшнаб кетади. Замину осмон тароватли бир исдан -- баҳор исидан маст бўлиб қолади. Хуршиданинг ҳаётида ҳам шундай бўлди. У Анварни бутун вужуди билан тўсатдан севиб қолди. Муҳаббати эвазига бахт қуёши унга жилмайиб боқдию бутун дунё яшнаб кетгандек бўлди. Қизил лентани кўндаланг тақиб олган ЗАГС мудирасининг нутқи, пешонасига қўғирчоқ қўндирилган машинада сайр қилишлар, гул иси май ҳидига қовушган чароғон ресторан... У бахтиёр эди. Бахт деган лаззатли туйғу ҳаётига шунчалик тез кириб келганига баъзан ўзи ҳам ҳайрон қоларди. Назарида онаси ҳам уни тушунгандек эди. Фақат тўйдан кейин Қумри хола Анварнинг Юнусободдаги икки хонали уйига бормади. Умуман бормади. "Зиёни йўқ, ойим шунақа бир ловиллайдилару ўчадилар", деб юпатди Хуршида эрини.
Тўйдан кейин бир ҳафта ўтгач, никоҳ сайлига чиқишди. Августнинг ўрталари эди. Бунақа пайтда денгиз янги соғилган сутдек илиқ бўларкан. Бир куни икковлари ойдин кечада чўмилишди. Қизиқ, Хуршида сузган сайин қўлининг учидан сачраган томчилар худди марвариддек ярақлаб кўринарди. Бундай лаззатли манзарани худди шунақа пайтда денгизда чўмилган одамгина билади. Хуршида қорайиб, янаям ҳусни очилиб қайтди.
Бир куни Анвар ишдан ташвишлироқ қиёфада келди.
-- Чамадон тайёрланг, -- деди тўсатдан.
-- Яна қаёққа борамиз?
-- Сиз эмас, мен кетаман. -- Анвар энди осойишта тушунтирди. -- Илмий ишим бўйича Ленинградга боришим зарур бўлиб қолди. Домла чақирибди.
-- Анчагами? -- Хуршида бирдан ичи ҳувиллаб қолгандек, эрига термилди.
-- Нари борса, бир ой.
Хуршида кузатиб қўймоқчи эди, Анвар уни аяди. Вокзалга чиқартирмади.
Икки хонали каталакда Хуршида ёлғиз қолди. Ҳовлида, маҳаллада одамнинг ёлғизлиги билинмайди. Аммо секцияда бир кун танҳо қолган киши ёрилиб кетай дейди. Бунақа жойда қўни-қўшнилар нимагадир саломлашишдан нарига ўтмайди. Хуршида уч кунда сиқилиб кетди. Ишга борай деса, Анварнинг гапига кириб бўшаб олган. У ўз уйига борди. Қумри хола ҳалиям жаҳлидан тушмаган экан. Хуршида икки кун турган эди, секингина тушунтирди:
-- Узатилган қиз уйга келиб ётиб олмайди. Қўни-қўшнилар ҳалитдан гап қиляпти.
-- Бўлмаса юринг бизникига, -- деди Хуршида.
-- Йўқ, болам. Оғзимга сўз олганман.
Хуршида умрида биринчи марта онасини ёмон кўриб кетди. Она деган ҳам шунчалик бемеҳр бўладими? У уйига келди. Телевизор, билан андармон бўлди. Ҳар кун йилдек чўзилар, аксига Анвардан на хат, на хабар бор эди. Баъзан Дилбар деган ўртоғи келиб турар, аммо унинг ҳам ўз тирикчилиги бор эди. Кундузи ишга боради, кечқурун ўқишга...
Бир оқшом эшик жиринглаб қолди. Хуршида очиб қараса, "сим" рўмол ўраган аёл, дўппи кийган олти-етти ёшлардаги бола турибди. "Қишлоқдан келишибди, -- деб ўйлади Хуршида аёлнинг ялтироқ рўмолига, беўхшовроқ осилиб турган жемперига қараб. -- Адашган одамларга ўхшайди". У ҳамроҳ топилганига қувонгандай беихтиёр ичкарига таклиф қилди.
-- Келинглар! -- деди йўл бўшатиб.
Аёл дадил ичкарига кирди. Бола шўхгина экан. Бирпасда югуриб бориб магнитофон қулоғини бурай бошлади.
-- Акбар, тек ўтир! -- деди аёл жеркиб. Кейин Хуршидага қаради. -- Сиз Хуршидахонсиз-а?
Хуршида ҳайрон бўлди.
-- Мен сизни танимайроқ турибман, -- деди ийманиб.
-- Таниб қоларсиз. -- Аёл хотиржамлик билан жемперини ечиб стул суянчиғига ташлади. Унинг беписандлиги, киноя қилиб гапириши Хуршиданинг ғашига тегди. "Ким ўзи бу? Нимага олифтагарчилик қилади?".
-- Кимсиз ўзи? -- деди у қошини чимириб.
-- Кетдими? -- Аёл негадир илжайди. -- Анча бўлдими?
-- Ким кетади?
-- Узум обкетдими, тарвузми?
Хуршида шахд билан ўрнидан туриб кетди.
-- Менга қаранг! -- деди таҳдид билан. -- Майнавозчиликни йиғиштиринг! Кимсиз ўзи?
Аёл ўғлига қараб қандайдир нотабиий, асабий қийқириб кулди:
-- Даданг Сибирга кетибди, ўғлим. Узум обкетибди. Шу ерда кутиб ўтирсанг, сенга велосипед олиб келади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤33
Болакай кўзларини катта-катта очиб онасига тикилди:
-- Қачон, буви, қачон?
-- Унисини манави аячангдан сўрайсан! -- деб аёл Хуршидани кўрсатди. яна ўша ғайритабиий оҳангда кулди. -- Қачон қайтаман деган Акбарнинг дадаси?
Хуршида ниманидир тушунгандек бўлдию ичида бир нарса узилиб кетди. Бемадор бир ҳолатда эшикка суяниб қолди.
Аёл тантана қилгандек яна қийқириб кулди.
-- Сизниям машинасига ўтқазиб, қўлга туширдими? Сизгаям аспирантман, дедими? Сизниям тўй бўлмасидан "ишингизни тўғрилаб" қўйдими? "Ҳеч кимим йўқ, етимман", дегандир? Бир ой ичида тўй қилдими? "Свадебний путешестия"га олиб боргандир, ҳойнаҳой? Энди илмий иш билан Ленинградга кетган бўлса керак.
Аёл ҳар гапи билан Хуршидага бир тарсаки тушираётгандек бўлар, бундан роҳатлангандек ваҳшийларча қийқириб кулар эди:
-- Ленинградда пишириб қўйгани йўқ! Новосибирскка кетган. Узум обкетган.
Хуршида бошидан ҳуши учиб бораётганини ҳис қилиб турар, юраги гурсиллаб урар эди.
-- Ёлғон! -- У ер тепиниб чинқириб юборди. -- Ёлғон! Ёлғон!
Кейинги дақиқада у ваҳшийларча кулаётган хотинга ташланди. Бошидаги "сим" рўмолига чанг солди. Аммо шу он изтиробга тўла бир чинқириқ янградию Хуршиданинг қўллари ҳавода муаллақ қотиб қолди.
-- Буви! Бувижон! -- Боядан бери магнитофон олдида ўралашиб юрган болакай ўқдек отилиб келиб онасига ёпишди. Шундагина Хуршида аёлнинг кўзларидан оқиб тушаётган ёшни кўрди. Аёл негадир каловланиб ўрнидан турди. Бир қўли билан боланинг бошини силай бошлади, бир қўли билан Хуршиданинг елкасдиан қучди.
-- Пешонанг шўр экан, синглим! Кўзингга қарасанг бўлмасмиди? -- Шундай дедию елкалари силкиниб йиғлаб юборди.
Ўша кеча тун бўйи икки "кундош" ҳасратлашиб чиқишди. Бола ухлаб қолган, уй нимқоронғи, аёлнинг овози ғамгин, аммо ўктам эди. У асли андижонлик экан. Техникумда ўқиб юрганда Анварнинг қўлига тушибди. Эс-ҳушини йиғиб олгунча, Анварнинг иккинчи хотинига айланиб қолибди.
-- Сиз учинчисисиз! -- деди у қандайдир киноясиз оҳангда. -- Хоразмда ҳам хотини бор. Аммо ишни пишиқ қилади. Законний ажрашади.
Хуршида ич-ичидан тошиб келаётган йиғини аранг босиб ётарди. "Законний" ажрашганининг нима фойдаси бор? Бу билан дарди енгиллашармиди?
Анвар ҳеч қанақа олим эмас, сураткаш экан. Гоҳ у, гоҳ бу институт лабораториясида сураткаш бўлиб ишлаб юраркан. Кузда аллақандай шериклари билан Сибирь шаҳарларига бориб узум сотаркан. Манави кооператив уйлару машиналар, ресторанлару денгиз саёҳатлари шундан экан. Хуршида бу гапларнинг туш бўлиб қолишини жуда хоҳларди. Қани энди тўхтовсиз гапираётган мана шу хотин ҳам, диванда пишиллаб ухлаётган анави бола ҳам туш бўлса. Туш бўлсаю у уйғониб кетса. Йўқ, туш бунақа бўлмайди!
-- Балки, бирон нарса тама қилиб келди, дерсиз. Йўқ, ҳеч нима керакмас. Тошкентда қариндошларимиз бор. Шуларникига келувдим. Бу гапларни эшитиб қолиб, сизни огоҳлантириб қўйгим келди. Агар яхши кўрсангиз, маҳкам ушланг. Анвар туллак йигит.
... Она-бола зинадан тушиб кетаётганида Хуршида бирдан уйга югурди. Кеча болакай ўйнаган японча магнитофонни столдан юлиб олди-да, зиналардан чопиб тушди.
-- Ма, Акбар! -- деди болага тутқазиб. -- Бари бир шу... сеники.
Кундоши қаршилик қилган эди, қўймади.
-- Бари бир менга керакмас. Энди керакмас.
Ловиллаб турган гулханга сув сепилса нима бўлади? Аччиқ, бўғувчан ҳовур кўтариладими? Ҳозир шундай бўлди. Хуршиданинг ловиллаб турган муҳаббатига сув сепилди. У ўзининг аччиқ ҳовурига ўзи бўғилиб қолди. Нима қилди у? Нима қилиб қўйди? Ширин гапларига учдими? Мўйловигами? Бир сават гулигами? Машинасигами? Балки жарақ-жарақ пулларига учгандир. Нимасига учди? Ҳаммасига! Машинасида катайса қилиш ёқармиди? Ёқарди. Жудаям ёқарди. Ресторанларга кириш, денгизга бориб чўмилиш, қоронғи лабораторияга кириб ўпишиш ёқармиди? Ёқарди. Ўзи-ку сураткашни аспирантдан, чайқовчини олимдан ажратолмас экан, нега суриштирмади? Нега онаси суриштираман деса, бир чеккага йиғиштириб қўйди? Эскилик сарқити, деб тўйга ҳам чандон аралаштирмади. Эскилик сарқити эмиш! Сарқит ким?! Ойисими, ўзими?! Ойисининг кўнгли бир нарсани сезгардирки, оёқ тираб туриб олгандир.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29
У Анвар келса нима қилишини билмас эди. Албатта, бўйнига олмайди. Уйланганини ҳам, боласи борлигинини ҳам айтмайди. Ана ўшанда боплайди. Шунақа бопласинки, эркак бўлганига минг пушаймон қилсин.
Қизиқ, Анвар ҳеч нимадан бўйин товламади.
-- Нима қипти? Аввалги хотинларим билан законний ажрашганман. Узум масаласи... Нима, мен ўғирлик қилаяпманми? Одамларнинг хожатини чиқараяпман. Буям савобли иш... Илмий иш ҳам бўпқолар. Бирон мирзақуруқ домлага "қуруғидан" чўзсам, уч ойда номзодлик диссертациясини ёзиб беради.
-- Нега мени алдадингиз? -- деди Хуршида аламдан тўлғаниб.
-- Қизиқ экансиз, тўйни тезлаштиринг, деган менми, сизми?
Хуршида алам ичида уни тарсакилаб юборди, Анвар бир ранги ўчди-ю, индамади.
-- Бўлдими? -- деди кулишга ҳаракат қилиб. -- Аламингиздан чиқдингизми энди?
Хуршида бу одам билан ўрталарида каттакон жарлик пайдо бўлганини ҳис қилди. Бу жарлик икковларини икки соҳилга улоқтириб ташлади. Ким билсин, балки илгари ҳам жарлик бўлгандир-у Хуршида кўрлик қилиб нариги соҳилга қадам босгандир.
... Айвон томондан Қумри холанинг товуши келди.
-- Тўлқинжоннинг тўйи юришиб қолди, овсинжон! Шунақа-ю, кўнглим ғашроқ. Келиннинг акаси ичаркан. Отасиниям оғзи шалоқроқ дейишади.
-- Синанг, ўргилай, обдан синанг. Қуш уясида кўрганини қилади. Кейин куйиб алангасига исиниб ўтирманг, овсинпошша!

1979 йил

Oʼtkir Hoshimov

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍14
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍8❤2
#У‌ткинчи_дунё


#No_178


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Гўзалим яхши дам олдингми?
Аббос, уйғониб кўзини ишқалаб, ойна олдида турган Мунисага мамнун боқди.
—Мен билан умуман ишингиз бўлмасин. Бир ой, бир ойдан кейин орамиз очиқ бўлади. Унгача менга умуман гапирманг хам, қараманг хам.
Муниса нафрат билан Аббосга қаради.
—Бу нима деганинг?
Ахир сенга зўрға етишган бўлсам.
Аббос ўрнидан туриб, Мунисани олдига борди.
—Ошиқча гап гапирманг. Юзингизга қарашни хам хохламайман.
Муниса олдидан ўтиб кетмоқчи эди
—Шошма гўзалим.
Аббос Мунисани қўлидан ушлаб тўхтатиб, ўзига қаратиб елкасидан тутди.
—Юзингга нима қилди?
Сочи билан яширишга уринсада, кўриниб турган бармоқ изидан хайрон бўлди.
Мунисани сочларини ортга олди.
—Хеч нима, мени мазах қиляпсизми?
Мунисани кўзларидан тинмай ёш оқарди
—Мен хафа қилдимми?
Кечир гулим.
Аббос хам айбдорона, хам хавотирли боқди
—Кечиримингизни пишириб енг. Кўнглингиздаги хамма гапни билиб олдим, энг муҳими.
Ичганингиз хам мени фойдамга бўлибди.
—Мен аввал ичмасдим, спиртли ичимликни кўтара олмадим чоғи.
Мастликда нималар бўлмайди гўзалим. Бошқа қайтарилмайди.
—Мастлик ростлик.
Мени қиз бола эканимдан хам шубхангиз бор экан, нега уйландингиз.
Поччамни бойлигига учгансиз десам, ўзингиз хам қолишмас экансиз.
—Сени севиб қолганимдан уйландим. Бошқа бунақа бемаъни нарсаларни гапирма.
—Менга қўлингизни учини хам теккизманг. Бир ой бошқа бошқа хонада тунаймиз, кейин хамма ўз йўлидан кетади.
Мунисани Аббосни қўлини силтаб ўтиб кетди.
Салдан кейин янгалари бошқа хонага олиб чиқиб кетишди.


💫💫💫💫


—Сингилжоним яхшимисан.
Мунира тонг сахардан келиб Мунисани қучди
—Яхшиман опа, кечиринг сизни хам хавотирга қўйдим.
—Кечирим сўрама синглим. Мен сени мажбурлаб узатганим учун кечир
—Опа, сиз мени бахтли бўлишимни хохлагансиз. Бу гапни бошқа гапирманг.
Муниса ўзини дадил тутди
—Энди нима қилмоқчисан?
—Бир ой бирга, бошқа хонада яшайман. Кейин четга чиқиб, ўз кариерамни бошлайман. Ўзбекистонда юра олмайман опа.
—Сен нима десанг шу. Қани тайёрмисан, юзингга қўл изи билиб қолибди, бирор нималар қўяйлик яшириб туради.
—Опа биласизку, юзимга нарса қўймайман.
—Қўйишга мажбурсан.
Айтганча анави уйғондими?
—Ха, хеч нимани эслай олмаяпти.
Юзимни кўриб дахшатга тушди.
—Хали кўрсатиб қўяман, синглимга қўл кўтариш қандай бўлишини.
Мунира, жахл билан гапирди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31🤔13⚡2
#У‌ткинчи_дунё


#No_179


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Эшитаман.
Аббос телефонига бўлган қўнғироққа жавоб берди
—Кўришсак бўладими?
—Албатта, қаерда кўришамиз?
—Икки соатдан кейин, уйингиз яқинидаги кафега келинг.
—Хўп бўлади. Бизникидамисиз?
—Ха шу ердаман, сизда маслахатли иш бор.
—Майли, гаплашамиз.
Аббос телефонни ўчириб, чуқур уф тортди.
—Ланати, мени ичкиликни кўтара олмаслигимни билиб туриб, ичирди.
Энди нима деб жавоб бераман бу қизга, Мунисам мени кечирармикан?
Нималар деб алжирадим экан?
Аббос, асабий телефонини ўйнаб, ўзига ўзи гапирди.
—Мехмонлар кетишдими гулим?
Муниса хонага киргач, Аббос ортидан қучди
—Нима қиляпсиз?
Менга қўлингизни теккизманг.
Муниса, Аббосни қўлини силтаб ташлади.
—Мени кечир, ўзим билмай кўнглингни оғритиб қўйибман. Умрим бино бўлиб, аёл кишига қўл кўтарган эмасман, кеча мажбурлаб ичириб қўйишган эди,
Аббос Мунисани икки елкасидан ушлаб, ўзига қаратиб кўзларига термулди.
—Афсуски, мастлик ростлик.
Ичингиздаги гапларни айтиб, енгил тортдингизми?
Анча гапингиз тўпланиб қолган экан, айта олмай халак юрган экансизда?
—Асло, мен сени борингча севганман. Биринчи кўрган куним, манабу еримдан ургансан.
Аббос Мунисани қўлини ушлаб, юраги устига қўйди.
—Сиз мени ўзингиздан совутдингиз, илк кечада ким эканингизни билдирдингиз.
Муниса қўлини тортиб олди.
—Гулим, гўзалим мени рад этма.
Аббос Мунисани махкам қучоқлаб олди.
—Бас қилинг, мен сиз билан дадамни юзи ерга қарамаслиги учун, бир ой яшайман холос
Муниса йиғлаб юборди
—Хеч қачон, сени қўйиб юбормайман. Сен мендан кетган кун, ўша кун менга жаноза ўқилади.
—Гапирманг, қўйиб юборинг.
Муниса Аббосни елкасига муштлаб урди.
—Гапирмасам бўлмайди. Мени кечирмагунингча, сени қўйиб юбормайман.
Аббос Мунисани бағридан бўшатмай, махкам сиқди.
—Қўйиб юборинг, опамлар кетадиган эди. Мени қидиришаётгандир.
—Майли қидирса, мени кечирмагунингча қўйиб юбормайман.
Аббос Мунисани қулоғига шивирлаб, юзидан ўпиб қўйди
Мунисани ўзгача туйғу қамраб олди, хаяжондан олов бўлиб ёнарди.
—Уяциз...
Муниса бор кучи билан Аббосни итариб, югуриб ташқарига чиқиб кетди.
—Хали қўлимга тушасанку..
Аббос ортидан бақирганча кулиб қўйди.
—Юрагим қинидан чиқай деди..
Муниса, эшикка суяниб юраги устига қўлини қўйди.


💫💫💫💫


—Сизларга рухсат берилди, бир ойда бир бизни кўригимизга келиб турасиз.
Розияни олдига кирган, ҳамшира боласини қўлига берди
—Нима? Кетсак бўладими?
Розия қаерга боришни ўйлай бошлади
—Албатта иккингизни хам ахволингиз яхши. Анчадан буён шу ердасизлар, энди уйингизда мазза қилиб яшасангиз хам бўлади.
—Ххўп рахмат.
Розия болани диванга ёткизиб, диван тагида турган салафан пакетга, боласини кийимларини солишни бошлади.
—Майли опажон, келиб кўриниб кетиш ёдингиздан чиқмасин.
Ҳамшира хонадан чиқиб кетди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤43🔥1
#У‌ткинчи_дунё


#No_180


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Розия болани кўтариб, шифохонадан чиқиб, уйи томон кетди.
—Яхши хамки Муниса озроқ пул берган эди, шу билан уйимизга етиб олсак кейин бир гап бўлар ўғлим.
Розия қўлидаги боласига гапирди
Такси тўхтатиб машинада уйига етиб борди. Етиб бориб.
Эшик қўнғироғини чалди
—Сизга ким керак?
Эшикни очган аёл, Розияни юзини кўриб чўчиб кетди.
—Бу уй мени уйим. Сизлар нега бу ерга жойлашиб олдингиз?
—Бу нима деганингиз?
Бу уйни биз сотиб олганмиз, хат хужжатлари хам жойида.
—Қани хужжат, сизларни деб мен ёш билан билан кўчада қоламанми?
—Бу сизни праблемангиз. Биз тўловини хам тўлиқ қилиб берганмиз.
—Ўша сотиб олган одамингизни топиб беринг. Хозир махаллани тўплайман, ўшалар айтишади кимни уйи эканини?
—Шошманг, овозингизни чиқарманг. Бўйига етган қизларим бор, кўчада шарманда қилманг.
Аёл Розияни ичкарига олиб кирди.
—Эрингизни чақиринг. Менга хал қилиб берсин.
Розия, дарвозадан кириб суппачада ўтирди.
—Шу ерда ўтириб туринг. Мен хозир чақираман.
Шошиб уйга кириб кетди.
Розия ўтирган жойида, уйни зимдан кузатарди.
Ҳовлида ўйнаб юрган икки қизи, кўз олдидан ўтиб кўзларидан ёш сизиб чиқарди.
Нигина ва Зари билан ўтган бахтли онларини эслаб ўйга чўмганча ўтирарди.
Қўлидаги болани йиғисини хам сезмас эди.
—Болангизга қаранг.
Ичкаридан чиққан аёлни овозидан сергакланди.
—Хаёлга берилиб қолибман.
Розия кўз ёшларини артди
—Нега йиғлайсиз? Агар бу хақиқатда хам сизни уйингиз бўлса, бўшатиб берамиз.
—Бу уйда мени ширин хотираларим ва азобларим қолган. Бу уйни сотиб юзимни операция қилдирмоқчи эдим. Афсуски мени алдаб кетишган кўринади.
Розия боласини елкасига уриб, аллалаб гапирди.
—Уйга киринг, болангиз хам қийналиб кетган кўринади.
Аёл, Розияни қўлида тинмай йиғлаётган болани олди. Ва уларни ичкарига олиб кирди.


💫💫💫💫


—Кечадан буён туз тотмайсиз. Бу кетишда касал бўлиб қоласиз. Юринг ошхонага чиқиб бирор нима еб олинг
Латофатни олдига кирган ҳамшира, елкасини силаб гапирди
—Мени яшашга хаққим йўқ.
Мен хеч кимга кераксиз, ношуд ва нокасман. Мени еганимни хам ичганимни хам фойдаси йўқ.
Латофат ёнбошлаганча йиғлаб гапирди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤53😢20
— гоҳида маҳрум қилиндим деб
маҳзун бўласиз, ишонинг аслида эса раҳм қилинган
ва сақланган бўласиз!!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥11❤5👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟠🔴🔴🟠🔴🔴🔴🔴🔴
🌹🍃Ассалому алайкум🍃

БУГУН 🟠🔴🟠🟠🟠🟠
Ёзнинг иккинчи ойи
Хайрли Тонг...☕️🍃
      Азизларим!
            Сизларга Бахтли ва
                  Қувончли кун
                        Тилаймиз!

Хафтанинг Муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин! 
  Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Амин.  🤲
               🌸Ҳамиша
                   🌺Омад
                       💐Қувонч
                          🌼Тарк этмасин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Узоқдаги яқинларим , ҳамма яхшими . Мусаффо тонг билан яна бир баракали кунни бошлаб олдингизми ?
Хотиржамликда , ҳаловатда ўтсин бугунги кунингиз .
Ҳозир автобус бекатигача бир жентра машинаси билан келдим . Олдимиздан сўнги русумдаги қоп қора элекромобил кетаяпти .
Ҳайдовчи ёшгина йигит ёнидаги шеригига гап қотди .
- Зўр машиная . Манам шунақасидан олсам эди .
- Ўзингники ҳам зўр машина , борига шукур қил . Қара манда шу ҳам йўқ , - шериги эътироз билдирди .
- Ҳаа тўгри айтасан ўртоқ шунисигаяи шукур .
Шунақа воқеаларни ёритиб , шукроналикка чорлаган битта ролик кўрган эдим . Ростдан ҳаётдан олинган экан ўша видео дедим ўзимга ўзим .
Камбағал бойга ҳавас қилади , хаста одам камбағал бўлсада соғ бўлган ўша кишига ҳавас қилади . Ҳаттоки иситмада ёнса ҳам , шифокорлар қўлида даволанишда бўлганига шукур қилиш керак эканки , соғ бўлатуриб турли ҳодисаларда бевақт ўтиб кетаётганлар қанча ....
Аллоҳимга беҳисоб шукур .
Ҳар бирингизни Яратганнинг ўзи асрасин , тинчлик , саломатлик тилайман .

ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍9
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

9- ҚИСМ

радиотингловчилардан келган саволларга жавоб беришни бошлаб юборган эди.

- Қўлимдаги биринчи савол мухлисамиз Раҳима Сатторовадан келибди- Анис саволни ўқиб эшиттира бошлади ,- Ассалому алайкум , ҳурматли Анис Ўктам. Айтинг-чи, нима учун тақдим этаётган ижроларингизнинг аксарияти маҳзун ? Айтмоқчи бўлганим бу эшиттириш шахсий ҳаётингиздаги воқеаларнинг , ҳодисаларнинг акси, инъикоси сифатида эфир юзини кўрадими ? Саволим сизни ноқулай аҳволга солса узр сўрайман. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.

Анис саволни ўқиб бўлгач, жавоб беришга интилди:

- Ваалейкум ассалом , камтарона ижодимга бефарқ бўлмаган қадрли, Раҳима Сатторова ! Авваламбор савол учун рахмат. Саволингизнинг жавобига келадиган бўлсам , бу - ижод ! Шахсан менга кишининг кўнгил торларини чертадиган, юракка таскин берадиган ана шу йўналишдаги ҳикоя , манологларни ижро этиш жуда ёқади, сабаби бу таҳлит ижролар инсонни фикрлашга , мушоҳада қилишга ундайди . Кимлар учун ибрат мактабини ҳам ўтаса ажаб эмас. Енгил , ҳазил- хузил руҳидаги ижодларимиз ҳам йўқ эмас . Аммо шахсан менга биринчи йўналиш манзур .

Хў-ў- ў-п , энди иккинчи саволга ўтсак ...

Бу саволни Фарғонадан Лазизбек Турсунов йўллабдилар .

"Анис ака, эшиттиришингиз орқали ижро қилаётган ҳикоялар, шеърларни ўзингиз ёзасизми ?"

- Лазизбек Турсуновга жавобан шуни айта оламан- ки , асосий ижод намуналаримни муаллифлари бор. Эътибор берган бўлсангиз эшиттириш якунида уларнинг исм - шарифларини айтиб ўтаман. Баъзан эса ўзим ҳам баҳоли қудрат қалам тебратиб тураман.

Навбатдаги саволимиз Урганчдан келибди.

- Анисжон, асосий ишингиз радиодами? Ёки бошқа жойда ҳам ишлайсизми ? Наргиз Хамидова

- Йўқ радиодаги фаолиятим асосий касбим эмас , асосийси нашриётда ишлайман .


Мадина шу топда ўзи тайёрлаб қўйган саволни жўнатди.

Мадинанинг саволи керакли манзилга етиб бориши билан Анис уни эфир орқали ўқишга тутинди :

- Ҳурматли , Анис Ўктам. Мен бир неча йиллик ғойибона кўнгилдошингиз сифатида сиздан бир нарсани илтимос қилишга жазм этдим. Авваламбор шу чоққача севги , ваъфо , садоқат, дўстлик , қадр - қиммат , лафз тўғрисидаги ижроларингиз таҳсинга лойиқ эканлигини таъкидламоқчиман . Сиздан шу ҳақда сўрамоқчи эдим- ки, навбатдаги ижроларингизда фарзандларининг йўлларига кўзлари тикилиб , кўзлари йўлларда толган муштипар оналар , "Кўнглим учун яшайман" дея онасининг кўнгли билан умуман иши бўлмайдиган , ўз ғурурининг шайдоси бўлган оқибатсиз, ноқобил ўғиллар ҳақида ( Анис шу сўзларни ўқиётганда овозида титроқ сезила бошлади) ҳикоялар ўқиб эшиттирсангиз . Токи сиз ўқиган бу ҳикоялар, шеърлар ана шундай ўз ғурурига қул бўлган ... ўғилларнинг кўзини очса. Борларнинг борида қадрига етиш керак , токи кеч бўлмасидан бурун ...
Ахир айтишади- ку "Ота- онанинг жаннат учун чипта имконидир" деб ...

Эътибор учун раҳмат. Мухлиса ...

Анис чуқур тин олди...

Эфир орқали уни тинглаб турган Мадинанинг юзларида ажиб жилва ўйнади :

"Ажаб бўбти ! Қани бу ёғига нима деркансиз , жаноби Анис ?!"

Анис тезда ўзини қўлга олди :

- Мухлисахон ! Сизнинг таклифингиз мен учун кутилган ва айни чоғда кутилмаган ҳам бўлди. Айни кунларда қўлимга келиб тушган бир ҳикоя мени қаттиқ таъсирлантирган эди . Сизнинг ҳозирги ёзганларингиз таъсирида шу ҳикояни ўқиб берсам. Ўйлайман- ки, келгусида ушбу йўналишдаги ижроларни давом эттирамиз...

/25

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Азизлар , мазкур ҳикояни ҳозир эътиборингизга жонли тарзда ўқиб эшиттираман. Ҳикоя "Интизор" дея номланади . Марҳамат !

ИНТИЗОР

У онасини йиллар давомида жуда соғинди. Онасини йўқотганидан бери ҳувиллаб қолган дунёсини ҳеч бир инсон тўлдира олмаганди. Кеча бехосдан қилган қўнғироғи сабаб бир қалқиб тушди. Гўшакни "лаббай" деб "онаси" кўтарганди. У туни билан онасини қайтариб берган Аллоҳга шукр айтди.
Бомдод намозини ўқиб бўлгач, масжид ёнидаги бозорга кирди. Энтикиб, ичикиб бозор қилди. Борилаётган манзил эгаси яхши кўрадиган қирмизи олмадан энг сарасини, бозорнинг энг олдисини сотиб олди. Ҳар сафар "бозор қилишнинг қоидаси шу" дейдиган одатига хилоф равишда сотувчи айтган нархга эътироз билдирмай пулни узатди, чунки шу олмаларга неча йиллар давомида кўнглида ардоқлаган ва жойлаётган меҳрини савдолашгиси келмади.
Манзилга етиб боргач, эшик қўнғироғини босди. Унинг юзлари бахтдан гулгун бўлиб кетганди. Ва нихоят , у излаб келган инсон эшикни очди. Мезбон аёлнинг ҳайрати ҳам уникидан кам эмасди:

- Ак-а-а-а-а ...


Мана азиз дўстлар ! Ҳикоямиз ҳам ўз ниҳоясига етди.

Нима ҳам дердим?

Вақт - олий хаъкам ...

Тўғри тушундингиз ... Бу сўзлардан келиб чиқади- ки эфир вақтимиз ҳам поёнига етди. Бугуннинг ҳисобидан эса сизга ёқимли ҳордиқ тилаш қолди , халос ...

Тунингиз осуда ўтсин , кўнгилдош ...

Эртанги "Бедор туйғулар" билан ғойибона дийдоргача ...

Саломат бўлинг !


Анис хайрлашув куйини эфирга улади- ю , чуқур хўрсинди ...


. Бу сўзларни ёзган қиз боламикан ёки аёл ...
Уни танирмикан ?! Бунчалик юракка зарба берадиган сўзларни айтишига қараганда Анисдан ёки бўлмаса бошқа аллакимдан жаҳли обдон чиққанлиги аниқ . Ҳар бир сўзидан заҳар чак- чак томиб турибди- я ?! .

Анис квартирасига қайтганда ҳам ўзига кела олмаган эди. Шундоққина Чилонзор метросининг биқинидаги икки хонали квартираси уни ҳеч қачон бугунгичалик "Ютаман" деб кутиб олмаганди.

Анис дилидаги ғашлигини ёза олмай ҳуноби ошди. Ғашлик эса тобора, шиддатли жала келтирувчи қора булут каби, қуюқлашаверди.

Анис ҳар тунги одати бўйича шакарсиз аччиқ қаҳванинг хумори тутаётганлигини ҳис қилиб ошхонага йўл олди.
Устида кўпиги мавжланаётган, буғи чиқиб турган қаҳва ҳам ўзининг ҳар кунги , тўғрироғи тунги вазифасини бажара олмади.
Аниснинг юрак ғашлиги , дил чигали ёзилмади .

Бирдан Анис бунга нима сабаб бўлаётганини ҳис қилди.

Унинг асабини эговлаган , зир қақшатган бояги, ўша Тошкентлик мухлисадан келган хат эмас экан.

Анис ...

Анис онасини қаттиқ соғинибди !

Анис отасини қаттиқ соғинган экан !

" Борларнинг қадрига борида етиш керак !"

Анисга хатдаги ана шу сўзлар жуда таъсир қилган эди..

/ 26

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31
​#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Анис шу ўтирганча узоқ ўтирди .

Бирдан хаёлига келган фикр уни ўрнидан туришга ундади . У кабинетига кириб стол устида қувватлантиришга қўйган телефонини олди. У боя ўзининг рақамига келиб тушган смс хабардаги телефон рақамига қаради. Рақам махфийлаштирилмаган экан .

Анис дарров ўша рақамнинг телеграмм манзилига уланди.

Унда рақам эгаси "Оддий бир инсон" деб ёзиб қўйилган экан. Анис қизиқиб одатига хилоф равишда "Оддий бир инсон"нинг профилидаги расмларни кўриб чиқа бошлади.

Барча суратда қиз бола . Ҳеч қайсисида юзи кўринмайди. Аммо деярли барчасида ботаётган қуёш фонида. Биттасида қуёшни тутиб қолмоқчидек қўлини чўзган .
Бошқасида қуёш билан тенг ҳолатда қоя устида тиззаларини қучиб ўтирибди.

Биттасида ...

Навбатдаги суратни кўриб Аниснинг кўзи тиниб кетди.

Ахир ...

Ахир бу ...

Ахир бу - Дилёра-ку ...

Бармоқлари орасига гулдан узук ясаб тақиб олган ...

Митти момақаймоқчалар ...

Бундай узукларнинг бир нечтасини Анис Дилёрага ўзи ясаб берганди...

Дилёра доим "Узугим қани , Анис ака ?! " дея унга жилмайгани жилмайган эди.

Анис эса унга митти мойчечаклардан узук ясаб чарчамас эди.

Бундай узуклар ҳар кеч , ҳар тонг деворларининг чирмовиқлар қоплаган бағрида , кўз илғамас михга илиниб кетилар эди.

Мойчечакли узук ...

Бу узук уларнинг дил розлари эди....

Ўшанда ...

#давоми_бор /27

Муаллиф: Хазонрезги

Муаллиф номини ўчирманг ❗️

Каналга уланиш 👇:


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤20🥰9🔥2
Онажон...

Бир ёш йигит хикоя қилади:
Бир куни онам билан тортишиб қолдик. Овозлар кўтарилишгача борди. Олдимдаги китоб- дафтарларимни зарда билан стол устига отдим-да, хонамга кириб кетдим. Ўша пайтда кўнглимга қил хам сиғмасди. Одатда бирор нарсадан қаттиқ хафа бўлсам, уйқу билан ёзилардим...

Эртаси куни университетдан қайтаётиб, ўзимни қўярга жой тополмай, қаерда юрганимни хам билолмай, безовталаниб, охири мехрибон онажонимга хазилнамо бир нома ёздим. Номада жумладан шундай дейилганди:
"Эшитишимча, инсон оёғининг ости устига нисбатан мулойимроқ ва юмшоқроқ бўларкан. Муборак оёғингиз шу гапларнинг тўғрилигини лабларим билан текшириб кўришимга ижозат берармикин!"
Уйга келсам, волидам мени остонада кутиб турардилар. Кўз ёшлари яноқларига оқиб тушарди.
Дедилар: "Оёғимни ўпишингга хеч қачон рухсат бермайман. СенКа айтган гапга келсак, мен унинг тўғрилигини ёш пайтингда оёқчаларингнинг устини хам, остини хам ўпавериб, аллақачон билиб бўлганман".
Кўз ёшларим юзимни ювди...
Парвардигорим амри ила улар бир куни ўтиб кетадилар. Бас, бу кунларни ғанимат билиб, хизматларини қилиб қолинглар. Ўтиб кетган бўлсалар, дуои хайр ила ёд олинглар!
❤27🔥5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зўр қўшиқ 🌺

Кайфиятни кўтарамиз


𝙏꯭𝙀꯭𝙇꯭𝙀꯭𝙂꯭𝙍꯭𝘼꯭꯭𝙈꯭

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДАХШАТ ҲАЁТИЙ ВОҚЕА😱

ЁШ КЕЛИН БИР СОНИЯДА ОЛАМДАН ЎТДИ😢

Қайни ота келинини нима сабабдан бу аҳволга келганини тушуна олмасдан шокка тушди.

Давоми пастдаги ҳаволада👇
❤3