👆👆👆👆аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
11- ҚИСМ
Айтар эмиш алдамаган юрагим ҳеч ...
Бу сўзлар Дилёрани сўзлари эди ...
У доим "Юрагим ҳеч алдамаган,- дер эди, - бу юракни нима қилай, Анис ака, у жуда бебош , доим бўлди, бас десам ҳам менга сира қулоқ солмайди . Ҳар сафар Анис , Анис дея такрорлаб ўзини ҳам , мени ҳам беҳаловат қигани қилган , нима қилсам у гапимга кирар экан ?"- дея сўраган эди.
- Менга бериб юборинг ....Ўша бебошни ...- деган эди Анис ўшанда ...
Дилёра эса маҳзун жилмайган эди :
- У мендан сўрамай аллазамон бировга сотилиб бўлган ...
Анис шуларни ўйлаб турар экан ўз манзилидан ҳозиргина ўқиб турган шеър ўчирилганига кўзи тушди.
- Комила , нима учун шеърни ўчирдингиз ?
Мадина Анисдан шеърни ўчириши билан тезда мактуб келганлигига ажабланди :
- Ассалому алайкум ... Узр адашиб бошқа мавзудаги шеърни жўнатиб юборибман . Шу сабаб уни ўчиргандим. Сизни чалғитмаслик учун ...
- Бекор ўчирдингиз . Ундан кейин мен аллақачон чалғиб бўлдим . Шу шеър мени жуда таъсирлантирди,- дея тезда жавоб ёзди Анис .
- Ана кўрдингизми ? Чалғитади девдим- а ? Аммо бу шеърни сиз ўқий олмайсиз . У қиз бола тилидан ёзилган-ку.
- Хааа , тўғри айтасиз . Менга охирги мисралари жуда ёқди- да. "Айтар эмиш алдамаган юрагим ҳеч" деган.
Комила , вақтингизни олмаяпманми ? Иш тикаяпсизми ?
Мадинанинг ёдига кеча ўзини Анисга тикувчиман деб таништиргани тушди.
- Ҳозир либос эскизини чизаяпгандим ,- деб ёзди Мадина, тармоққа эса чиройли куй тинглагим келиб киргандим. Бир канал бор . Унда чиройли мумтоз куйлар тақдим этилади. Шу куйларни тинглаб , ижод қиламан.
Мадина рост сўзлаётган эди. У университетда ўқиш билан бир қаторда қўшимча турли ижодий марказларда ўқиган, модельер - дизайнерлик, бичувчи , тикувчи ва машинада кашта тикиш сирларини мукаммал ўрганиб олган эди. Мадина ушбу йўналишда ҳам турли танловларга қатнашган , анча кўзга кўринган нуфузли мукофотларни ҳам олган эди. Бироқ бошига тушган савдолари натижасида бу йўсиндаги ишларини кейинги бир йил давомида йиғиштириб қўйган эди. У ҳозир Анисга либос эскизини чизаяпман деганда ҳам рост гапирган эди. У эртага Асалнинг туғилган куни эканлигидан қизчанинг ўз оғзидан хабар топган, унга совға тариқасида кўйлакча тикиш ниятида эди.
- Ундай бўлса сизга омад тилайман . Ишингизнинг барорини берсин . Мен ҳам ишга отланмоқчи эдим.
Айтганча юборган шеърларингиз менга жуда маъқул келди. Улардан кечки эфирларим давомида албатта фойдаланаман .
Анис шу хабарни жўнатди-ю , тезда тармоқдан узилди.
Мадина унга хайр деб жавоб ёзишга ҳам улгурмади.
Бугун Мадинанинг дарси йўқ эди. Шу сабаб Раҳбар аянинг меҳмонхонасини тозалаб бермоқчи бўлди. У Асалга аталган кўйлакчани тушдан кейин тикишни мўъжал қилди- ю , ўзи ишлаш учун қулай бўлган ихчамгина кийимини кийишга тутинди . Мадина кичик челакда сув , махсус чанг артадиган латта ва чангютгич билан Раҳбар аянинг меҳмонхонасига қадам босди.
Меҳмонхона айтарли ивирсимаган экан . Шундай бўлса-да Мадина у ерни бир бошдан саришталай бошлади. У Раҳбар аянинг лакланган идишлар турадиган жавонини арта туриб, унинг барида турган каттагина суратлар альбомига кўзи тушди. Мадина қизиқувчанлигини тўхтата олмай альбомга қўл узатди. Гарчи ҳар қанча рад қилса-да Мадина бу альбомдан бир кишини Анисни суратини кўргиси келганди. Нафсиламбрини айтганда у Анислар оиласининг бошқа аъзолари билан аллақачон танишиб ҳам бўлган эди.
Альбом Раҳбар ая ва Юсуф оталарнинг тўй суратлари билан бошланган экан . Уларнинг ҳар икковлари ҳам ёшликларида жуда хушсурат бўлишган экан. Ёшлик ўз номи билан ёшликда. Ортиқча ҳашамсиз ҳам ўзи гўзал . Бекорга ёшликни умр баҳори дейишмаган ахир."Аммо Раҳбар ҳола ва Юсуф оталар ҳамон хушсурат. Тўғри- да тоғ инсонлари унча - мунчага қаримайдилар. Табиат мусаффо , тановвул қилинадиган егуликлар ҳам шифобахш бўлса". Мадина шулар ҳақида ўйлаганча альбомни аста варақлай кетди. Альбомнинг кейинги варақларида уларнинг ёш - келин куёвлик даврлари , сўнгра Азизанинг чақалоқлик ва гўдаклик вақтлари суратларга муҳрланганди. Аниснинг
/ 30

❤21👍5🔥4🤔1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
гўдаклик даврлари еттинчи саҳифадан бошлаб акс этган экан .
" Ўўў Анис ака жуда ширинтой болача бўлган эканлар , кўзлариничи буни ? - дея ўйлади Мадина унга тикилиб . Шундан сўнг у альбомни давомини тез - тез варақлай бошлади.
Мадинани Аниснинг айни дамдаги қиёфаси қизиқтирар эди. Аниснинг ўспиринлик суратларини бирин- кетин кўздан кечирган Мадина ваниҳоят унинг микрофон қаршисида қулоқчин тутиб турган суратига дуч келди.
Мадина Анисни бу даражада кўркам ва ўктам йигит деб ўйламаган эди.
- Мана қанақа экансиз , Анис жаноблари ,- дея ўйлади суратга тикилганча Мадина , - сизга турмушга чиқадиган қизнинг шўрига шўрва тўкилар экан- да , бу чиройингиз билан . Ўзим ҳам айтгандим , эфир олдида бунчалар виқорлисиз деб ? Чиройли овоз , кўркам чеҳра ... Сиз ўзингизга ишонмай ким ишонсин яна ? ...
Мадина шундай дея ўйлаб хўрсинди:
-Шунча устунлик ичида чиройли қалб борлиги эса таҳсинга лойиқ ... Агар унинг қалби гўзал бўлмаганда шунча йиллар мобайнида Дилёра опани унутган бўлмасмиди? У эса ...
Мадина қарама- қарши ўйлар исканжасида кунни кеч қилди. Розия билан қўшимча шуғулланаётганда ҳам ора- орада хаёли беихтиёр Анисга кетиб қолаверди.
У кун бўйи "Бедор туйғулар"ни кутаётганлигини ўзи ҳам юрак- юракдан тан олиб турар эди.
"Бугун Анис ака нималар ҳақида гапирар экан ? Юборган шеърларимдан фойдаланармикан ?! Кечаги ёзганларим қай даражада таъсир қилган экан ?! Унинг эшиттиришини эшитаётган Раҳбар ая қай ҳолатга тушаркинлар ?! "
Мадина ана шу саволларига тезроқ жавоб олишни истар эди.
Ваниҳоят кутилган дақиқалар етиб келди.
Эфир орқали Аниснинг ўктам овози эшитилди:
- Ассссаааалому алайкум , ассссааалому алайкум , яхшилар !
Бормисиз , омонмисиз ?
Соат миллари тунги йигирма уч- у ноль нолни кўрсатмоқда ва камина бошловчингиз Анис Ўктам "Бедор туйғулар" билан яна эътиборингиз марказидамиз .
Азизлар , бугунги радиоэшитиришимизни куни кеча бир мухлисамиз томонидан келган мактуб асосида, тўғрироғи уларнинг фикр- мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда тайёрладим .
Мен ҳозир эътиборингизга бир ҳикояни тақдим этаман. Уни тинглар экансиз гап нима ҳақида кетаётганлигини билиб оласиз деган умиддаман.
ВАЗИФА ( ҳикоя)
Шермат ота жуфтини ерга қўйганига бугун тўртинчи кун ...
Аёли жуда нуроний кампир бўлганча ҳам йўқ эди. Энди эллик етти ёшга кирган эди.
Бундан уч кун аввал ҳар доимги вазифаси эрининг оёқларини тонг сахарла уқалаб бўлгач, ўша пойгакда бошини ёстиққа омонат қўйди- ю , кўзи илинибди . Шу бўйи қайтиб уйғонмади.
Аза уч кун деганлари рост экан ...
Бор гап экан.
Шермат ота ҳам уч кун давомида одамларнинг келди- кетди оёқлари узилмаган хонадонда аёли Сабриянинг йўқотиш аччиғини бу қадар оғир бўлишини ҳис қилмаган экан ...
Кеча асрдан кейин хонадон кўнгил сўровчилардан бўшаганда бир ҳувиллади.
Барчаси тунда бошланди:
- Сабри , чой узат ,томоғим қақраб кетди ,- деди Шермат ота бир ухлаб туриб , аммо жавоб бўлмагач одати бўйича тўнғиллади,- нима бало ўлиб қолдингми ?
Шермат отанинг ёдига бирдан аёлининг ҳақиқатдан ҳам "ўлиб қолгани" тушди. Ётган жойида юраги эзилди. Аёлининг ўрни шу қадар билинди- ки ...
Одатда бу вақтда Сабрия опа уйғоқ бўларди. Эрига дарровда чой тутарди. Кейин уни оёқларини уқалашга тушар эди , чунки эри айнан шу оёқ оғриқ туфайли уйғониб кетган бўларди . Шермат ота ҳисоблаб ҳам кўрмаган экан . Аёли уни оёқларини неча соат босиб ўтиришини... Шуни яхши билар эдики , то кўзи қайта илингунча бу ишни қиларди.
Сўнг ... Аёли қайта ухламасди. Секин ошхонага чиқар , то келини уйғонгунга қадар бирон нарса пишириб нонуштага тайёргарлик кўрар эди.
Келиннинг ҳам қўли ширин эди, аммо тажанг эр фақат аёли Сабриянинг қўлидан овқат ерди.
Аёли "Йўқдан бор қиладиган" лар тоифасидан эди. Саранжом , саришта , пазанда ,чевар ... ва ўз "вазифаси"ни яхши уддалайдиган ...
Унинг "вазифаси" эса Шермат ота хар кунда таъкидлайдиган каби "эрнинг ҳизматини ўз ўрнида қилиш" эди. Сабрия бу борада ҳеч қачон эрига гап қайтармаган эди. Хаттоки ёлғиз
/ 31

❤22🔥5
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
қизи Сарвинозни турмушга берган кунида ҳам эрининг "эслатмаси" билан куёвникига бормай тўйхонадан уйга қайтиб келган эди. Икки кўча нарига тушган қизи ҳам онаси каби бор аламини юм- юм йиғисидан олиб қўяқолган эди. Орадан йил ўтиб эгиз фарзандли бўлганида ҳам онаси қизининг уйига хабар олиш учун ҳар отланганида ота демаганнинг аёлига айтган сўзлари кескир қиличдек ҳавони кесар эди : "Икки соат ! Икки соатда уйда бўлишинг шарт ! Вассалом"
Шўрлик аёли ... Ғиқ этмабди- я...
Турмушга чиққанидан буён умрида биринчи марта эридан сўроқсиз қилган сафари ҳам шу омонат жонини жон олувчи фаришталарга топшириши бўлибди.
Шермат отанинг юраги ғижимланди.
"Аллоҳим , - дея ўйлади у ўпкаси тўлиб ,- аслида сенинг мулкинг бўлган бандангга хўжайинлик даъвосини қилган мен гумроҳни кечир. Нима қилай , барига шу кўнглим айбдор. Мен ... Мен Сабрияни жуда қаттиқ суйдим. Уни ўспиринлик чоғидан суйгандим. Бахтимга тақдир Сабриямни менга раво кўрди. Аммо нима учундир уни ҳаммадан қизғанавердим. Сабрия сенинг энг чиройли , хушсурат , исми жисмига мос сабрли ижодинг эди , Аллоҳим ... Мен мудом уни йўқотишдан қўрқиб яшадим. Ширин гапларни вақти келганда гапираман дедим. Бугун эса ...Ўша вақти эса ўтиб кетиб бўлибди ..."
Шермат отанинг соқолига ёш томди.
У ётоғидан туриб таҳорат олиб келди , сўнг бомдодни ўқишга тутинди.
Бомдоддан сўнг яна кўзи илинибди ...
Шермат ота уйғонгач овқатланадиган хонага чиқиб ҳали ҳам нонушта тайёрланмаганлигини кўриб ўксинди.
" Сабрия ...
Ҳали қадрингга кўп етаман ..."
У дилидан тан олиб турар эди.
Ўзи ...
Унинг ўзи келин пиширган овқатларни , тайёрлаган нонушта- ю , тушликларни рад этган ...
Келини ҳам ўз "вазифаси"ни тушуниб олган эди. У ҳам қайнонасининг эрга ҳизмат кўрсатиш энг биринчи вазифаси эканлигини ўқиб олган эди .
Бошқа вақт бўлганда Шермат ота одати бўйича келинини чангини чиқариб болахонадор сўккан , кимнинг жойи қаерда эканлигини кўрсатиб қўйган бўлар эди.
Аммо ҳозир индашга , лом- мим дейишга ҳафсала қилмади. У мунғайганча ошхонани тарк этди.
У ўз хонасига қараб йўл олганди . Шу вақт кўча эшиги ғирчиллаб очилди.
Остонада ёлғиз қизи Сарвиноз халта қучоқлаб турар эди.
- Отажон ,- деди у овози титраганча , - узр кеч қолдим. Қорнингиз ҳам очиб кетгандир ...
Сарвинознинг айтишича кеча ярим кечаси келинойисининг кўричаги ҳуруж қилиб қолибди. Акаси келинойисини касалхонага олиб кетганда Сарвинознинг эри уни жиянларига қараб туришга олиб келган экан
- Келинойим операциядан яхши чиқибдилар . Акам эрталаб жиянларимни қуда холамникига олиб кетдилар. Ўзлари шунақаси ишга кетар эканлар . Мени ҳам йўл - йўлакай уйга ташлаб кетгандилар. Уйга бориб қозонга товуқ шўрва солиб ... Уни қайнашини кутиб кўзим кетиб қолибди.
Шунда ... - Сарвинознинг қўллари қалтирай бошлади ,-шунда ойижоним тушимга кирибдилар . Улар "Қизим , отангдан хабар ол , нон -чойсиз қолиб кетмасинлар ..." дедилар .
Отажон ... Улар ўз вазифадорликларини ... у дунёда хам унутмабдилар ...
Шермат отанинг бўғзини аччиқ бир нарса куйдириб ўтди. Ўша нарса нима эди ?
Пушаймонликми , армонми, соғинчми ...
Ёки буларнинг барисими ...
Менимча охиргиси бўлса керак ...
Охиргиси...
Ҳикояни ўқиб бўлган Анис чуқур тин олди.
Сўнг сўзида давом этди:
- Азизлар , борларнинг қадриларига етиш учун улардан ажралиш шарт эмас ...
Бу жонимизнинг эгаси Аллоҳ. Уни қачон ўз ҳузурига қайтариб олиш ихтиёри ҳам унинг измида .
Биз эса ...
Бизнинг эса омонат дунёдаги ғаниматларимизга "Сизни яхши кўраман , сизни жуда соғиндим" демоқликка ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди . Шундай эмасми ?
Қадрли дўстлар !
Мени ҳозир тинглаётган сиз азизларнинг орангизда мунис аяжоним ва меҳрибон дадамлар ҳам борлар !
Аяжон ! Дада !
Сизларни жуда соғиндим...
Сизларни жуда яхши кўраман ...
Анис сўнгги сўзларни овози титраганча айтди- ю , бир зум гапира олмай қолди.
Бироздан сўнг ўзини қўлга олиб эфирни якунлаш учун охирги матнни ўқий бошлади :
/33
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤23🔥7
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Сочларингга тушганида оқ,
" Мунисам" деб чополасанми ?
Рўмолини топарсан, бироқ
Онаизоринг тополасанми ?
Умринг гўё бир лаҳзалик нур,
Гоҳи ташвиш , гоҳида ҳузур,
Кўксинг кериб , бўлганда масрур,
Онаизоринг тополасанми ?
Дўстлар учун топилади вақт,
Ёр васлини ҳисоблайсан бахт,
Чипта бўлган жаннат учун нақд,
Онаизоринг тополасанми ?
Дуоси бир:
- Болам унгин , ўс !
Борингда ҳам, йўғингда ҳам дўст,
Йўқотганда биласан не кўст ...
Онаизоринг тополасанми ?
Топиларку пул, мансаб, унвон,
Қарсак, олқиш , шараф ила шон,
Асл бойлик онанг- ку, нодон,
Онаизоринг тополасанми?
Болам, болам деб яшаб ўтган,
Ўзи емай, "сенга" деб тутган,
Кунлар , ойлар йўлингни кутган,
Сен онангни тополасанми ?
Таъмаларсиз суйган бегина,
Борлигинг бор бахти шугина,
Содиқ вафодоринг угина,
Онаизоринг тополасанми ?
Ҳаёт- муаллим, дарслари сара,
Сабоғин ол, аттангдан кўра,
Пушаймонда юргандан сўра,
Онаизоринг тополасанми ?
Йўқотганда ҳасрат, надомат ,
Эшикларинг ёполасанми ?
Ўзлигингни топганда фақат,
Онаизоринг тополасанми ?
Эшиттиришимиз охирида ушбу ғоя ва шеър тақдимоти учун Комила синглимизга миннатдорчилик билдириб қоламан ...
Эътиборингиз марказида Анис Ўктам ва "Бедор туйғулар" бўлди .
Тунингиз осуда ўтсин ...
Эфир орқали эшиттиришнинг махсус сокин куйи янграй бошлади ....
Анис эшиттиришни тугатиши ҳамоно дарҳол телеграмм манзилига уланди .
Комиладан бир оғиз смс келибди:
-Раҳмат ...
Анис Комиланинг ...
#давоми_бор / 34
Муаллиф : Хазонрезги

🔥14❤11
ОПАМДАН ҲАЁТ ДАРСИ .✍
Мани хўжайиним овқатга жудаям инжиқ . Ўзи овқат қилиб ейдиган эркак талабчан бўлади .
Дастурхон бошида шу бир нарса дермиканла деб турамиз , қизим икковимиз .
Бир кун навбатдаги танбехни олганимиздан кейин айтдим ....
###
Дадаси , сизга чой узатсам қўлим қалтирайди ,
Пешонамда реза тер ялтирайди ,
Хатто овқатимиз хижолат , шўрмасмикинман деб,
Қизингизни дили гашланиб титрайди .
А бундо овқатни ейлик хотиржам ,
Дастурхонда бўлиб хамма жам ,
Шўрми , аччиқми неъматку бу ,
Пиширибди қизингиз , алқаб қўйинг сиз хам .
Ха майли , борингизга шукур ,
Танбехларингиздан х,ам оламиз хузур ,
Ёқмаган бўлса минг бор узр ,
Кейинги сафар қиламиз бундан х,ам зўр .
##
Дадаси кулдилар . Шундан бери жимгина овқатланаяпмиз . Ахир жахл қилсам , қовоқ уйсам , қизим хафа , ўзим зериккан ,овқат ейилмаган .
Нимага керак тинчлик яхшику , тўгрими .
ШАХЗОДА САТТОРОВА .

❤16😢3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кутилмаган_совға😱
Иккита ака синглисини хурсанд қилиш учун, уникига огоҳлантирмай боришга аҳд қилишади.😊
Улар синглимиз бизни кўриб хурсанд бўлиб кетади деб ўйлашади,
Аммо ичкаридаги кутилмаган ҳолатдан шокка тушиб қолган акани қилган иши жудаям аянчли бўлди😱
Давомини кўринг даҳшат😱

❤6
🧠 ИҚ тест: 98% одам бу хатони топа олишмаябди!
Суратидаги мана шу кичик хатони топиш учун ҳақиқий диққат талаб этилади. Одамларнинг аксарияти 1-рақамдан 15-рақамгача ўқиб чиқишади-ю, лекин хатони пайқашмайди.
🧠 Сизчи? Сиз хатони топа олдингизми ёки ҳамон қидиряпсизми?
Жавобини билиб олинг! 👇

❤9
Шоколад. (Хикоя).
Шаҳримизда Фотима деган жажжигина қизалоқ яшайди.
У унчалик бой эмас, аммо аҳли-иноқ хонадонда тарбия топмоқда.
Унинг отаси йўналиш бўйича қатнайдиган такси ҳайдовчиси, онаси эса тиббиёт ҳамшираси. Фотиманинг ота-онаси ҳеч қачон ҳаётдан нолимайдиган, самимий, фидокор инсонлар – маҳалла кўйда ҳаммага қўлидан келганча ёрдам қилиб, ҳар доим Аллоҳ ризолигини истаб яшайди улар.
Қизига ҳам шуни ўргатади. Аллоҳ таоло уларнинг эзгу амалларини кўриб ҳар доим уларга ёрдам беради.
Бир куни Фотима уйда ёлғиз қолди. Ота-онаси ишга кетган эди.
Дафъатан унинг жуда ҳам ширинлик егиси келди.
Олдинлари ҳам ширинлик егиси келиб турарди-ю, аммо бугун негадир жуда ҳам кучли келди бу истак. У одатига биноан қўлларини дуога очиб Аллоҳ таолога дуо қилди:
– Ё Раббим, Сен меҳрибон ва раҳмли зотсан! Менга шоколад юборгин!
Амийн!
Дуоси якунига етар-етмас ташқари эшик очилди – дадаси ишдан қайтибди. Остонада турибоқ Фотимани чақирди:
– Фотима! Қара, сенга нима олиб келдим! – деди. Унинг қўлида чиройли қоғозга ўралган шоколад бор эди.
– Ҳа, ҳовлида сени Амина кутиб ўтирибди, кўп қолиб кетма, хўпми, – дея шоколадни унинг қўлига тутқазди.
Фотима кўзларига ишона олмади. У Аллоҳга ҳамду сано айтиб, дадасини қучоқлаб ўпди-да, шоколадни бағрига босиб ҳовлига отилди.
Ҳовлидаги скамейкада дугонаси Амина ўтирган эди.
У жуда ҳам ғамгин эди.
Фатима дугонасидан:
– Ассалому алайкум, Амина! Нима бўлди? – дея ҳол сўрди.
Амина:
– Ва алайкум ас-салом, Фотима! Инглиз тилини яхши ўзлаштира олмаётганим учун аям уришди. Бугун ҳам “уч” олдим. Ойим айтдики, мен энди ўйнагани чиқмас эканман, баҳоларимни тузатиш учун уйда ўтириб китоб ўқир эканман. Шунинг учун хайрлашгани чиқдим, – деди ва чуқур нафас олди.
– Эй чатоқ бўлибди-ку! – деди Фотима.
У дугонасининг кайфиятини кўтариш учун нимадир қилгиси келар эди
. Шунда у қўлида тутиб турган шоколадни эслаб қолди.
– Амина, мана бу шоколадни Аллоҳ ризоси учун ол. Сиқилма, тез орада яна учрашамиз, иншоаллоҳ! – дея шоколадни дугонасига узатди.
– Вой! Раҳмат! Бу менинг энг севган шоколадим! – дея Амина дугонасини маҳкам бағрига босди. Кейин хурсанд бўлиб уйига югуриб кетди.
Амина йўлка олдида Зуҳра бувининг ўтирганини кўриб қолди.
Буви хафаҳол тарзда атрофга кўз югуртириб ўтирар эди.
Амина тўхтади-да:
– Ассалому алайкум, бувижон! – деди.
– Ва алайкум ас-салам, Амина жоним! – буви уни кўриб чеҳраси ёришди.
Унинг ёлғизликдан сиқилаётгани аён эди.
У Амина билан суҳбатлашмоқчи бўлди. Қизалоқ унинг ёнига ўтириб:
– Нега хафа бўлиб ўтирибсиз, бувижон, - деб сўради.
– Ах, Аминахон, ўғлим хизмат сафарига кетди, келиним болалари билан қишлоқда. Мен ўзим ёлғиз қолиб кетдим… жуда ҳам зерикдим, гаплашадиган одам ҳам йўқ…
Шу чоқ Аминани онаси чақириб қолди. Амина бувига ачинди, унинг ёнида яна бир оз ўтириб гаплашгиси, унинг дардига малҳам бўлгиси келган эди.
Аммо уйга қайтиш керак…
Қўлидаги шоколадни бувига тутқазди.
– Мана бу сизга совға! – деди бувига.
– Уйга кириб чой билан ичасиз ва кайфиятингиз аъло бўлади.
Буви:
– Раҳмат сенга, қизалоғим! – деди ва шоколадни эҳтиёткорлик билан қўлига олди; уни қизчанинг меҳрибонлиги тўлқинлантириб юборди ва кўнгли кўтарилди.
Зуҳра буви уйига кўтарилди. Кечқурун чой ичмоқчи бўлган эди.
Аммо қўққисдан кўкрагида оғриқ туриб қолди.
Қўнғироқ қилиб қўшни уйдан ҳар доим ярим тунларда чақирса ҳам ғизиллаб етиб келадиган ҳамшира Марямни чақирди.
Бир неча дақиқа ўтиб Марям келди ва бувининг қон босимини ўлчаб укол қилиб қўйди. Буви бирданига енгил тортиб ўзини яхши ҳис қилди ва ёрдаи кўрсатгани учун ҳамширага миннатдорчилик билдирмоқчи бўлди ва Амина совға қилган шоколадни унга тутқазиб:
– Марям, ёрдаминг учун раҳмат! Мана бу шоколад мендан арзимас совға бўлсин! – деди.
Марям хижолат бўлиб:
– Нималар деяпсиз? Ҳеч кераги йўқ! Бунинг мен учун сира қийин жойи йўқ! деди.
– Аллоҳ ризоси учун ол, деди буви ва шоколадни уялиб турган Марямга ушлатиб қўйди.
Марям уйга қайтар экан, ширинликхўр қизи Фотима шоколадни кўрганда қанчалар севинишини ўйлаб жилмайиб қўйди .

❤33🥰12👍3
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
12 - ҚИСМ
эътирофини шу бир оғиз сўзда кўрган бўлди.
- Арзийсиз , Комила қиз ,- деди у хўрсинганча .
Анис бугун жуда чарчаган эди. Унинг чарчатган асосий нарса эса юрагини эзиб турган турфа ўйлар ғалаёни эди.
У радиостудияни тарк этаётган вақтда елкасини босиб турган туйғулар жанги оёқ олиши учун ҳам монелик қилаётгандек эди.
* * *
Мадина бугун мактабга борганда ўқитувчилар хонаси бошқа кунлардагига нисбатан гавжумроқ эди.
Саккиз нафар устозлар мактаб директорининг сўзларига жим қулоқ солиб туришар , афтидан Учқун Шавкатович уларга муҳим алланарсани тушунтирар эди.
Мадина хонадагиларга бош ирғаб салом берди- ю кираверишдаги стулга омонатгина чўкди . У ҳам ҳамма қатори Учқун Шавкатовичнинг оғзига термулди.
- Ҳақиқатдан , рост гапни гапираяпман, бу реал ҳаётда бўлган воқеа ,- дея сўзини давом эттирди директор ,- устоз ўқувчиларга таълим билан бирга тарбияни ҳам бирга бериб боради . Тарбия таълимнинг ажралмас қисми ахир . Бекорга улар ёнма-ён таълим- тарбия деб ёзилмайди.
Энди сизлар учун бошлаган ҳикоямни охирлатиб қўяй . Жамоамизга кейинги вақтда ёш ўқитувчилар кўп ишга қабул қилинди. Хуллас , ўша гап ! Ҳеч қачон , таъкидлайман ҳеч қачон ҳеч бир ўқувчининг қалби билан ўйнашманг, ножўя сўзлар билан кўнглини синдирманг ! Келажакда сендан яхши одам чиқмайди , деманг !
Қарияларимиз айтганларидек сен ҳам , сиз ҳам бир оғиздан чиқади . Гапимнинг моҳиятига эътибор беришингизни сўрар эдим.
Менинг бир курсдошим айтиб берган воқеани гапириб бераётувдим- а сизларга . Уларнинг мактабида бир тарих ўқитувчиси бўлган экан . Ўша ўқитувчи бир ўқувчини яхши ўқимагани учун доим камситар экан . "Бугун кетишда сендан бозордаги аравакашдан бошқа ҳеч ким чиқмайди" дер экан ҳар икки гапининг бирида.
Дўстлар ! Бу дунёни қайтар дунё деб қўйибдилар . Орадан вақт ўтиб ҳали ўқитувчининг бошига мушкил иш тушибди . Хуллас , у бўлибди , бу бўлибди ҳалиги ўқитувчининг ўзи бозорда арава тортишга мажбур бўлибди. Авваламбор , ҳалол меҳнат қилувчи ҳеч бир кимсани ҳақорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Аллоҳнинг наздида ким улуғлигини қай биримиз ҳам билар эдик ? Аравакашми , даллолми , қассобни , ўқитувчими ?
Бир куни ўша арава тортиб юрган устознинг ёнига бир пўрим кийинган бойвачча қилган бозорликларини ташиб бериш учун чақирибди. Ҳизматни астойдил бажарган аравакашга ёнидан бир даста пул чиқариб берган бойвачча ўзининг ҳашаматли машинасига ўтираётиб кўзидан қора кўзойнагини олибди:
- Ҳорманг , устоз ,- дебди у,- нима учун бозорда аравакашлик қиляпсиз ?
У ошиқча бир оғиз сўз демай устозига саломатлик тилаб жўнаб кетибди.
Бу ўша устози мунтазам "Сендан бозордаги аравакаш ҳам чиқмайди" дея таҳқирлаб келган ўша ўқувчи экан ....
Шунақа гаплар . Сизларга айтмоқчи бўлганларим шулар эди. Дарсларимиз бошланадиган вақт хам бўлиб қолибди. Ҳамма дарсга ...
Биринчи соат еттинчи синфда эди. Мадина ўқувчилардан уй вазифасини сўраб бўлиб , янги мавзуни #БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
энди тушунтира бошлай деган вақтда синф хонасининг эшиги нохосдан тақиллаб қолди. Сўнг у аста очилиб ичкарига ўрта ёшлардан каттароқ эркак бош суқди ҳамда салобатли овозда сўради :
- Беш минут вақтингизни олсам бўладими , устоз ?!
Мадина ҳайрон бўлганча нима деб жавоб қайтаришни билмай турганда ҳалиги эркакнинг ёнида илмий бўлим мудири Садоқат опа кўринди:
- Узр , Мадинахон . Дарсингизни бўлдик . Бу киши...
Садоқат опа шундай деб ҳалиги эркакка юзланган эди , у чапдастлик билан жавобга шошилди :
- Мен шу синфдаги Самандар Тожиддиновнинг дадаси бўламан. Касбим узоқ йўлларга юк ташиш . Бугун дам олиш куним эди. Шунга ўғлимнинг ўқиши ва интизомидан бир хабар олиб кетай деган жойим эди.
Ҳозиргача тўртта фандан дарс берадиган устозлари билан гаплашдим . Барчалари ...,- эркак томоқ қириб олди-да биринчи партада ўтирган ўғлига қаттиқ тикилди , - барчалари Самандарнинг ўқишидан норози эканлар. Улар ўғлимни хаёлпаришон , дангаса бола дейишди. Дарсларини ўз вақтида қилмас эмиш. Шунга сиздан ҳам бир сўрай
/ 35

❤25🥰3
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
деган эдим. Ҳурматли устоз , марҳамат ўғлим Самандар тўғрисидаги барча фикрларингизни рўйи- рост , яширмай айтсангиз . Ҳеч нарсанинг юз - хотирини қилиб ўтирманг .
Мадина ёрдам сўрагандек Садоқат опага термулди. Садоқат опа эса унга "гапираверинг" дегандек им қоқди.
Мадина сўзлашга оғиз жуфтлай туриб нима учундир Самандарга нигоҳ ташлади. Шунда ўспириннинг юзидаги ўз ҳукмини кутаётган маҳбусларда бўладиган каби ифодани кўриб бирдан бўшашди. Самандарнинг отасидан қўрқиши юз - кўзидан аён бўлиб турар эди . Ҳолбуки, отанинг қаттиққўл эканлиги важоҳатидан ҳам кундек равшан эди.
Мадинанинг фикри зумда ўзгарди . У ҳозиргина Самандар ҳақида айтмоқчи бўлган гапларини бутунлай бошқа тарзда ифода эта бошлади:
- Ўғлингизнинг уй вазифа қилмаслиги рост. Дафтарига берилган машқ , масалаларни ёзмаслиги ҳам тўғри. Бу вазифаларни қилиш ўқувчининг зиммасидаги бевосита бурчи. Самандар эса шу вазифаларни қилмайди. Аммо бу унинг ўқимайди дегани эмас.
Тан олиб айтаман , Самандарнинг берилган мавзуни қабул қилиш ва мияда қайта ишлаб узатиш кучи ниҳоятда мақтовга сазовор. Тўғри Самандар ёзув- чизувда бироз дангасадир , аммо унинг мушоҳада қилиш қобилияти унча - мунча юқори синф ўқувчилариникидан ҳам аъло . Унга бирор бир савол берсам дарров мантиқан ўйлайди ва ҳаммадан тез жавоб топади. Айтиш мумкин-ки, ҳар битта ўқувчимизнинг ана шундай ўзи хос мақтовга арзирли қобилияти бор. Мана Салоҳиддин,- Мадина Самандарнинг партадошини қўли билан кўрсатди . Мисол учун мен мактаб бўйича Салоҳиддинчалик дафтарни чиройли юритадиган ўқувчини кўрмадим десам хато бўлмайди. Умуман олганда синфдаги йигирма тўрт нафар ўқувчининг барчасини ҳам мақтайдиган бир устунлик тарафи бор. Аммо ўқувчиларимиз бу билан ғурурланиб кетишлари керак эмас, чунки уларнинг ўзларига яраша камчиликлари ҳам йўқ эмас .
Бу камчиликлар эса вақт ўтиши билан аста- секин йўқотилиши керак , шунинг учун ҳам биз устозлар шу ердамиз . Келинг , Самандар ҳам ҳозир синфдошларининг ёнида сиз ва менга сўз берсин . "Камчиликларимни бартараф қиламан деб" . Салоҳиддин уддалай олган ишни у ҳам уддалай олади , тўғрими ?
Мадина Самандарга савол назари билан боқди. Самандар кўзлари чақнаганча "хаа" дея бош силкиди...
* * *
Бугун кечки пайт Мадина Розия билан қўшимча шуғулланмади. Бунга сабаб Асалнинг "Бутин майин туйган туним" дея Мадина ва Раҳбар аяни ўзининг туғилган кунига чақириб чиққани бўлди.
Мадина туғилган кун учун астойдил мевали торт пиширган эди. У ўзи тиккан кўйлакча ва тортни Асалларникига чиқариб юборишни ният қилган эди. Бироқ қизалоқнинг ўзи акачаси билан биргаликда Мадинани чақириб келганлиги боис , рад қилишнинг сира иложи бўлмади.
Холисхон опаларникида оддийгина, аммо жуда кўримли дастурхон тузалибди.
- Пешинда Дилёра қизим куёв билан келиб кетган эди. Куёвимиз қўшни давлатга ҳизмат сафарига боришлари керак экан , узоқ ўтиришмади,- Холисхон опа шундай дея туриб турли егуликлар билан дастурхонни тўлдириб ташлади , - олинглар бу ширинлик ва салатларни Дилёра қизим пиширибди.
- Дилёрамизнинг ўзи яхши юрибдими ? Куёв бола , набиралар ? - сўради Раҳбар ая чой хўплар экан .
- Барчалари яхши эканлар . Сизларга кўп- кўп салом айтиб кетишди.
- Ўринбой кўринмайдилар,- сўради Раҳбар ая яна нимадир ёдига тушгандек Мадинага изоҳ берган бўлди ,- қўшнимизнинг иккита исмлари бор . Акром ва Ўринбой . Улар туғилганда қайнона-қайноталари ўрнимизга қоладиганимиз шу ўғлимиз деб Ўринбой деган исмни танлашган экан . Онаси эса ўғлимга урушда бедарак кетган отамни исмини қўяман деб ният қилган экан . Хуллас уларнинг туғилганлик гувоҳномасига ҳам , паспортига ҳам ҳар иккала исмлари Ўринбой- Акром деб ёзилган .
- Улар пастда, молхонада эдилар . Молларнинг емишига қараётувдилар. Ҳализамон чиқиб қоладилар,- жилмайиб жавоб берди уй бекаси эри хусусида берилган саволга жавоб қайтариб .
Мадина ва Раҳбар ая Асалнинг туғилган кунида анча қолиб кетишди.
Ҳаммадан ҳам яйраган Асал бўлди. У Мадина тикиб берган оч пушти пирпиракли кўйлагини кийиб олганча , Раҳбар ая олиб
/36

❤22
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
чиққан оппоқ , юмшоқ айиқчани бағридан ҳеч қўймади.
Кеч соат тўққиз яримлардан ошганда Раҳбар ая безовталаниб қолди :
- Биз энди турайлик , хуфтон вақти кирганига ҳам
бир мунча вақт бўлиб қолибди. Намозни маҳтал қилмайлик.
Холисхон опанинг "Хуфтон намозини шу ерда ўқий қолинг" деган сўровларига Раҳбар ая қўлини кўксига қўйиб узр сўради:
- Кечирасиз- да энди, бизга руҳсат ...
Мадина унинг кўнглидаги ниятини тушуниб турарди. Раҳбар ая намозини бафуржа ўқиб олишга ва шундан сўнг ўғли билан ғойибона дийдорга шошилаётган эди.
* * *
Мадина бугун ҳам эфир вақтини кечаги кундаги каби интиқлик билан кутарди. У Аниснинг бугун нималарни ҳикоя қилишга қизиқар эди.
Радиоэфир одатдагидек ўз вақтида бошланди. Анис бугунги кун ҳикоясини эълон қилиб , ўқий бошлади...
ДИЛ ОҒРИҒИ (ҳикоя)
Қизлик уй бозор.
Шоҳ ҳам келади, гадо ҳам. Ноила бўй етганда ҳам "остонани супурувчилар" сони бисъёр бўлди. Сабаб ҳам ҳар доимги сабаб . Ноила оқила, чаққон, боз устига чиройли ҳам эди.
Ота- она бунақа вақтда шошилиб қолар экан. Бир қарорга келиш жуда маъсулиятли. Умр савдоси ахир. Совчилар эса ҳар турфа кишилар.
Бир куни эса... Бир куни қўшни маҳаллалик Соли соқовнинг ўғлига сўраб совчилар келди. Ота томонидан дангал "Йўқ !" жавоби айтилди. Совчилар ҳам биттада бўш келадиган хилидан эмас экан .
Иккинчи марта яна келишди...
ва келганларига минг пушаймон ейишди.
Гарчи куёвликка номзод йигит ўқимишли , яхши касбни эгаллаган бўлса-да, бу тарозининг оғир палласини боса олмади:
- Менинг соқов хонадонига берадиган қизим йўқ.- Гапни шарт кесди ота.
Ота сўзида турди. Қизини тагли - тугли оилага келинликка берди .
...Ота бир умр пушаймон бўлиб яшади.
Уч набиралик бўлган ота, набираларини хар бағрига босиб эркалаганда, ич - ичидан эзилади.
Набираларининг ҳеч бири "Бобожон" деб эркаланмаслигидан куяди.
Қандай эркалансин?...
Уччови ҳам безабон бўлса...
* * *
- Мана ҳикоямиз ҳам ўз якунига етди,- Анис оғир сўлиш олди ,-
энди бир иш қолди . Ўзимизга бир савол бера оламизми? Аллоҳим наздида киммиз ? Кимнинг ўрни қай даражада экан- а? Сизда бу саволнинг жавоби борми ?
Бу саволни ўзимизга берганимизда бошимизни тик тутиб тура оламизми ?
Мен эса бу саволни ўзимга берганимда доим ўпкам тўлиб кетаверади ...
Дунёларга сиғмай кетаман ...
Ҳааа ...
Шундай ...
Айнан шундай ...
Ким учун яхшиман, кимга ёмонман,
Баъзида буғдойман , кўпда самонман,
Саволим жавобсиз, абгор ҳамон ман?!...
Қудратинг пойида тўкилдим, жимман,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Ким учун малолим, ким учун юк ман,
Ким учун керагим, кимга суюкман,
Ҳукмим билолмайин бағри куюк ман,
Шубҳа дарёсида тўлганман, лимман,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Кимларнинг қўлида тақдир жиловим,
Кўзимга чўп суқар "дўст" номли ёвим,
Барордан келган чоғ менинг -да овим,
Биргина ўзингга - сенга таслимман,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Синовинг бергин-у, етказгин тоат ,
Умидворинг ўзим, йўлла шафоат,
Бўлсин жисмим адо, руҳим
саломат,
Дардга даво излар ўша ҳаким- ман...
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Умрим карвонимга ўзим сарбонман,
Яшар маконимга якка ҳоқонман,
Бўғзим ҳатлолмаган яримта нонман,
Кўнгил жасадида жулдир кийим- ман ,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Юраги товонга тушган ҳам ўзим,
Жоним ҳовучида сарғаяр юзим,
Ёшни қарзга олмай қўйди-я кўзим,
Кўзларим йўлингда қоп-қора, тимман,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Мадина ортиқ чидай олмади . У ...
#давоми_бор /37
Муаллиф: Хазонрезги.

❤28🥰6
😱Соат тунгги 3 да эрига телефон келади бу ерга кел сенинг хотинингн хийонат килябди!
Эри туриб қараса хотини ёнида ётади, номерда адашишди деб яна ухлашни давом этади.
Эртанги куни соат кечги 2 да яна қўнғироқ бўлади.
- Хой эркак, бу ерда сени хотинингн хийонат килябди тушуняпсанми?
Ажабо, ахир хотиним ёнимда ётибти.
Учинчи куни яна қўнғироқ бўлди, эркак сўради: -Қани Қайерда?!
Ўрнидан туриб манзил бўйича борди у йерда...🤭

❤1
Қизиқарли тест 🥳
🏞 Расмлардан бирини танланг ва ўзингиз ҳақингизда муҳим ва янги маълумотларни
билиб олинг
Жавоблар
🏞 Расмлардан бирини танланг ва ўзингиз ҳақингизда муҳим ва янги маълумотларни
билиб олинг
Жавоблар
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиз болани ўз уйида нималарга ҳаққи бўлса, келиннинг ҳам ўша уйда ҳудди шундай ҳаққи бор!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
🔥4❤3👍3
💦💦💦
ҚЎРҒОНИНГ ТЕРГИН СЕН САБР ҒИШТИДАН
Фалакдан бошингга ёғилса тошлар,
Ағёрлар устингдан кулгини бошлар.
Аламли ташвишлар кўзингни ёшлар,
Қўрғонинг тергин сен сабр ғиштидан.
Тўғри сўзлар қолиб, юрганда ёлғон,
Бўх,тонлар бошингни қўймасдан омон.
Х,атто дўстларинг х,ам десалар ёмон,
Қўрғонинг қургин сен сабр ғиштидан.
Қалбинг гулларига ўралса печак,
Гулларни улардан тозалаш керак.
Янги гуллар эккин, кўкарсин чечак,
Қўрғонинг қургин сен сабр ғиштидан.
Дўстингнинг қалбини ғайр босганда,
Ёнингда жилмайиб ағёр кулганда.
Хаёлингда изғиб шайтон юрганда,
Қўрғонинг тергин сен сабр ғиштидан.
Оллох,им, сабр бер, ахир беваман,
Бўталоқ улғайтган улкан теваман.
Жамолинг кўргали ёниб бораман,
Қўрғоним терай мен сабр ғиштидан.
✍ Олия Равшанова
💦💦💦
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ҚЎРҒОНИНГ ТЕРГИН СЕН САБР ҒИШТИДАН
Фалакдан бошингга ёғилса тошлар,
Ағёрлар устингдан кулгини бошлар.
Аламли ташвишлар кўзингни ёшлар,
Қўрғонинг тергин сен сабр ғиштидан.
Тўғри сўзлар қолиб, юрганда ёлғон,
Бўх,тонлар бошингни қўймасдан омон.
Х,атто дўстларинг х,ам десалар ёмон,
Қўрғонинг қургин сен сабр ғиштидан.
Қалбинг гулларига ўралса печак,
Гулларни улардан тозалаш керак.
Янги гуллар эккин, кўкарсин чечак,
Қўрғонинг қургин сен сабр ғиштидан.
Дўстингнинг қалбини ғайр босганда,
Ёнингда жилмайиб ағёр кулганда.
Хаёлингда изғиб шайтон юрганда,
Қўрғонинг тергин сен сабр ғиштидан.
Оллох,им, сабр бер, ахир беваман,
Бўталоқ улғайтган улкан теваман.
Жамолинг кўргали ёниб бораман,
Қўрғоним терай мен сабр ғиштидан.
✍ Олия Равшанова
💦💦💦
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
💦💦💦
"Ҳар бир дақиқангизни қадрланг. Вақт ҳeч кимни кутмайди. Кeча – тарих, эртанги кун – жумбоқ, бугунги кун эса туҳфадир."
✍️Чарлз Диккeнс
💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎💎

👏4
Лондон. Жарроҳлик амалиётига икки соатча вақт бор. Хамшира бемор ётган хонага кирди, қўлидаги табиий гўзаллик упириб турган гулдастани дераза токчасига қўяр экан бемор қараб шундай деди: Сизни операция қиладиган жарроҳ шифокор ким, биласизми?
– Ха билдим Жонсон исмли киши экан.
Хамшира яна сўради:
– У бу жаррохликка рози бўлдими?
– Албатта, нега рози бўлмасин!?
Хамшира:
– У жуда машҳур шифокор. Ўнминглаб жаррохлик амалиётини бажарган. Ҳаммаси шифо топиб тузалиб кетган. Шунинг учун унда доим вақт муаммо-да. Сизга ваъда берганига ҳайрон бўляпман.
– У мени операция қилишга ваъда берган!
– Ха, унда сизни омадингиз бор экан. У дунёдаги энг зўр шифокор!
Шу суҳбатдан кейин беморни жаррохлик амалиёти хонасига олиб кетишди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Бемор буткул тузалиб кетди.
Хамшира асли хамшира эмасди. У руҳшунос бўлиб беморни амалиёт учун ана шундай услубда маънан таёрлар эди. У ишини жуда закийлик билан адо этарди. Натижада ҳар бир бемор кўнгли тўқ, табибга ишонган ҳолда жарроҳлик столига ётқизилар эди.
Бу нарса илмий исботини ҳам топган яни бемор руҳан хотиржам бўлса, шифо топишига ишонса шунча ижобий натижагa эришади Аллоҳнинг изни билан.
Абдулатиф Атаханов.

❤12👍5👏5🔥2