АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадри баландларим , қаддингиздан ўргилайин .
Ҳамма зўрми . Бугунги биринчи иш кунини бошлаб олдингизми .
Ажойиб кунааа . Тошкент осмони тип тиниқ . Зарра ғубор йўқ , худди ойнадек .
Ҳур ҳур шабада эсиб турибди . Аммо кўчага юрсангиз яхшигина иссиқ .
Шу иссиқ кунларда соғлиғингизни асранг азизларим . Соғлик биринчи ўринда . Ҳам моддий , ҳам маънавий , ҳам руҳий босим бералиган беморликлардан асрасин аллоҳим .
Шифо Аллохдан Ўзи қўлласин хар биримизни , панохида асрасин илохим .
Бугунги кунингиз , хайрли ва хотиржамликда ўтсин .
Бугун манга дам мезза , шунинг учун салом бериб келишга хам кечикдим , узр мехрлиларим .
Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤13👍1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
17- ҚИСМ
Мадинани йўқлаётган эди.
Мадина юз- қўлини ювмасдан гаплашишга истиҳола қилди. У дарровда ўрнидан турди-ю , ётоқ кийимларини алмаштириб , ташқарига отилди .
Мадина хонасига қайтганда "Қабул қилинмаган қўнғироқ"лар сони беш нафарга етган экан . Мадина ўзини йўқлаган рақамга қайтиб қўнғироқ қилар экан , соатга қарашни унутмади. Соат еттидан ўн икки минут ўтибди.
Мадинанинг телефонидан гудок кетиши билан алоқа тикланди :
- Ассалому алайкум , Садоқат опа ! Мени йўқлаганмидингиз ? Узр қўнғироғингизга вақтида жавоб қайтара олмадим.
- Мадина , ваалейкум ассалом,- Садоқат опа ортиқча тафсилотларга берилиб ўтирмади,- қизим , бугун дарсингиз йўқ биламан . Аммо мактабга келиб Рихсихоннинг дарсларига қараб тура оласизми деб безовта қилаётгандим. У кеча кичкинтойини эмлатган экан, шунга боласининг иссиғи дам- бадам чиқиб - тушаётганмиш . Эрталаб қўнғироқ қилди. Насиб қилса боласи тезда тузалади , шунга бир кун минг кун бўлмас Рихсихон овора бўлиб касаллик варақаси очтириб юрмасин. Бир- бировингларда қолиб кетмас . Ўзиям ойликда рози қиларман деди.
- Вой бу нима деганингиз , Садоқат опа ?! Мени унақа хафа қилманглар Кунларига бир ярасам ярабманда опамнинг ? Мен тезда орада мактабда бўламан .
Мадина шошилиб кийина бошлади .
У Раҳбар аяга вазиятни тушунтириб чиқиб кетаётган эди , ая унинг йўлини шарт тўсди :
- Тонгги насибангни ташлаб кетма . Бир пиёла чой ичиб ол. Мактаб икки қадам бўлса. Дарсингга бемалол улгурасан ҳали...
* * *
Рихсихон технология фанидан дарс берар эди. Биринчи , иккинчи соатда унинг дарси 6-"А" синфида экан. Мадина олтинчи синфларда кимё фани ўтилмаганлиги учун бугун бу синфга илк бор дарсга кириши эди :
- Ассааааломуууу алайкум , азиз устоооз !
Синф ўқувчилари Мадинани самимий қарши олишган бўлишса- да , аммо Рихсихонни интиқлик билан кутишаётганлиги юз- кўзларидан аён эди. Улар кўнглидагиларни яшириб ўтиришмади:
- Устоооз, Рихсихон Дониёровна бугун парта қаторлари бўйича мусобақа ўтказмоқчи эдилар.
- Қандай мусобақа ? Тушунтириб айтингларчи ?
- Биз сомса тугиш ва уни пишириш бўйича мусобақалашмоқчи эдик . Шунга барча маҳсулотларни олиб келган эдик,- деди биринчи қаторда ўтирган қиз .
- Пишириш? - ҳайрон бўлиб сўради Мадина.
- Ҳаа , - деди ўзини Асолат деб таништирган қиз ,- нариги кичик хонада печь бор. Уни Учқун Шавкатович Рихсихон опага ўтган йили тумандаги танловда ғолиб бўлганлари учун совға қилганлар . Устоз эса ўша печни шу ерда дарсда фойдаланиш учун қолдиргандилар . Биз бешинчи синфдан бери печда анча нарса пиширдик .
- Зўр- ку , - деди Мадина завқланиб , қани вақтни ўтказмайлик унда. Масаллиқларингизни олиб келинг-чи , мен ҳам мусобақада қатнашаман ... Озроқ масаллиқ қарз қилиб турасизлар- да майлими ?
- Тушунмадик , устоз , сиз қанақа қилиб қатнашасиз мусобақада ?
- Мен сизлардан сал аввал иш бошлайман . Хамир қиламан , ёяман , тугаман . Сизлар эса менга қараб такрорлайсиз , бўладими ? - изоҳ берди Мадина , - фақат тугишда ўзингиз ҳоҳлаганча бор фантазиянгизни ишга солишингиз мумкин . Бўладими ?!
- Бўлади , устоз! Зўр ...
Мадина улар билан бирга иш бошлади . Хамирни қориб , тиндириб қўйгач , ўқувчилар артиб тозалаган картошкани ингичка қилиб тўғрай бошлади:
- Картошка ҳақида бир нималар айтиб берайми , эшитасизларми ? - деб сўраган Мадина улардан тасдиқ ишорасини олгач,иш қила туриб дона- дона гапира кетди,- ҳозир таомларимизни картошкасиз ҳеч тасаввур қила олмаймиз - а ? У кундалик рационимиздаги энг фаол маҳсулотлар кучли бешталигида туради десам нотўғри бўлмаса керак- ов . Мана сиз. Ўзингиз бир эслаб кўринг-чи ?! Рўзғорда картошкамиз тугаб қолса гўёки уйимизда ҳеч нарса қолмагандек туюлади. Картошкани бекорга иккинчи нон дейишмаган-да. Менинг катта бувим, яни бувимнинг оналари гапириб берар эдилар . Бунгаям анча йил бўлиб кетди ҳозир .Улар ёшликларида картошка ишлатмас эдик дердилар. Картошка бизга кейинроқ кириб келган экан.
@Хазон Резги /46

❤27👍10
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Картошка дастлаб Америкадан Европага , Европадан эса Россияга кириб келган . Картошка кириб келган давр Пётр 1 нинг ҳукмдорлик қилган , яъни 17 -аср охирлари 18 - асрнинг бошлари бўлган даври бўлган. Энг қизиғи ўша вақтда картошканинг егулик эканлигини билмасдан фақат гули учун манзарали ўсимлик сифатида экишган экан . Тувакларда ўстирилган картошканинг гули боярлар камзулининг кўкрак чўнтагига тақилган , оқбилак аёллар эса шляпаларига зийнат сифатида қадашган экан . Бора - бора авом халқ унинг тугунакларидан хушхўр таом тайёрласа бўлишини билиб қолгач, картошкани кўпайтира бошлашган экан. Бизнинг юртимизга эса картошка Россиядан кириб келган. Ана шунақа болалар.
- Устоз , менинг додамнинг айтишлари бўйича ипак қурти Хитойдан тарқалган экан. Улар қимматбаҳо ипак олиш мумкин бўлган бу жониворларни бошқа мамлакатларга чиқариб юбормаслик учун жон- жаҳдлари билан обдон тиришишган экан ,аммо битта савдогар йўлини қилиб ипак қуртини бошқа юртларга тарқалишга сабабчи бўлган экан . У- чи , ўша қуртларни ҳассасини ўйиб , ўша ҳассанинг ичида олиб чиқишни уддасидан чиққан экан,- дея сўзлай кетди ўзини Раънохонман дея таништирган қиз .
Шу пайт бир ўқувчи кулиб юборди. Мадина пиёз тўғрай туриб унга савол ташлади :
- Нимага кулаяпсан ? Биз ҳам кулайлик...
- Раънохон хитойликлар ҳақида гапирганига битта гап ёдимга тушиб кетди. Тўғрироғи латифа. Айтиб берайми ?
- Майли эшитамиз ,- деди Мадина
- Бу латифани битта қизиқчи қайсидир каналда айтиб берувди. Кимлиги эсимда йўқ.
Бир йигит дўстига дебди :
- Хитойликлар ҳамма нарсани ейишар эмиш , фақат осмонда учадиганлардан самолётни , сувда сузадиганлардан пароходни , ерда юрадиганлар ичида поезддан ташқари. Қимирлаган нимаики жонзот бор-ки , ҳаммасини еб кетишаверар экан .
Шунда дўсти сўрабди :
- Агар уларга қимирламайдиган нарса учраб қолса-чи ?
-Унда ўша нарсани қимирлатиб қўйишаркан- де, кейин еб кетишаверар экан ...
Бутун синф кулиб юборди .
Мадина ҳам бошида кулимсиради, сўнг жиддийлашганча ҳалиги ўқувчига дакки берган бўлди :
- Қўй-эй, иккинчи бунақа латифа айтма . Одамларнинг устидан кулган бўлиб қолаяпмиз . Майли ҳар кимнинг гуноҳ , савоби ўзига,-Мадина сомсанинг хамирини юпқа ёйгач, ўқувчиларга мурожаат қилди ,- қизлар, сизлар хамирни қатлаш учун маргарин олиб келган экансиз , шу ерда битта маслаҳатни эслаб қолинг, хамирга суртиш учун бир чўмич писта ёғи , бир чўмич оқ ёғ ва яна шунча эритилган маргаринни омухта қилиб суртсангиз , сомсангиз қат- қат бўлиб жуда чиройли чиқади . Энди навбат тугишга ...
- Бай , бай , бай. Ана сомса- ю , мана сомса Менимча ғолиб деб ўзимни эълон қиламан-ов ,- деди Мадина печь листидаги сомсалар пишгач тантановор оҳангда.
Ўқувчилар бир овоздан чувиллашди :
- Розимиз, устоз , розимиз...
* * *
Мадина бугун олти соат танаффуссиз дарс ўтиб бироз толиқиб қолди. Кечаси ярим кечагача бедор ўтиргани унга анча панд бериб қўйган эди Уйга келгач , хонасига кирди- ю , "Бир паст мизғиб олай " деганча донг қотиб ухлаб қолди. У шу ётганча қанча ухлаганини сезмай ҳам қолди. Бир вақт уйқу аралаш унга таниш овоз эшитилди :
- Ойи , қизим, қизим дейсиз- у , ўша қизингиз роса дангаса экан , уйқудан бош кўтарай демайди.
Мана ҳалигача уйғонгани йўқ ...
Мадина дастлаб бу сўзларни тушимда эшитдим деб ўйлади . Аммо бари ўнгида эшитилганлигини фаҳмлагач , ҳаяжонланганча илкис бошини кўтарди :
" Анис ака ! ...
/47
Муаллиф: Хазонрезги

❤42👍5🔥2
Tekinga pishiriqlar oʻrgatadigan kanal 🎂🍰🍩
((Reklama tez orada oʻchiriladi
Qoʻshilib olinglar))
👇👇👇👇👇
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Pishiriqlar retseptlari
Salatlar oʻrgatadigan kanal
👇👇👇👇👇👇
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
Salatlar retseptlari
👆👆👆👆
HAR KUNI YANGI RETSEPTLAR, ENG AJOYIB SALATLAR VA PISHIRIQLAR JOYLANGAN ✅
👉Taomlar retseptlari
👉Taomlar retseptlari
👉Taomlar retseptlari
@Tabriklar_dil izhorlar guruhi

❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤍🤍 РАҚАМИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ❔
Соат рақамларидаги ёнма-ён турган ракамларни кўшсак хаммасини жавоби 13 чиқади. Кўпчилик 13 рақамини сирли, омадли ёки тақдир билан боғлиқ деб ўйлайди. Айрим давлатларда эса аксинча омадсиз рақам дейишади. Буни сири нима 😱
Жавоби пастда👇

❤1
ХОТИРАЛАР ҚАТИДАН ✍.
Дўст билан обод уйинг ,
Гар вайрона бўлса ҳам .
Дўст қадам қўймас экан вайронадир кошона ҳам .
Шоирнинг машҳур мисралари .
Ёзилганига неча йиллар бўлсада маъносини йўқотмайдиган ибратли сўзлар .
Ҳозир дўст тугул қариндошлар бир бириникига ўйланиииб боришади .
Иложи бўлса олдиндан хабар бериб қўйишади .
,, Биз фалон куни , фалон соатда бормоқчи эдик ,, - деб .
Агар тасодиф келиб қолишса ,
,, воой телефон қилмабсизда ,, - деб ҳам қўйишади .
Бу сўз замирида
,, вақтим йўқ эди , дастурхонга қўядиганим йўқ эди ,, - деган маъно ҳам бор .
Авваллари ота оналаримиз бир жойга айтиб боришганмиди , ёки ўзимизни уйимизга мехмондан олдин дастурхон тузатилиб кутилганмиди ....
Тўсатдан келишарди меҳмонлар .
Катта уйга кейин кўрпача тўшаларди , меҳмонлар ўтиргандан сўнг , дуо фотиҳа қилинарди , ҳол аҳвол сўрашиларди , ана ундан кейин ўртага дастурхон ёзиларди .
Борини қўйиларди оддий тарелкаларда , гули , шакли хар хил бўлган тарелкаларга қўйиларди .
Бундан ҳеч ким кулмасди , гап қилмасди , энса қотирмасди .
Бирор нарса йўқ бўлса дўконга эмас қўшниникига чиқиларди . Қўшниям ,, нега , нима учун ,, - деб ўтирмасди , борини шартта чиқариб берарди .
Ёшлигимни эслайман , қўзи , улоғимиз кўплигида , баъзан сал ночорроғини сўярдилар отам . У пайтда холодилниклар йўқ . Онам гўштни ҳаммасини қовуриб , сирли кострюлкаларга ёққа бостириб қўярдилар .
Бир кун онам бир қозон гўшт қовуриб турувдилар , бир қўшнимиз дарвозадан ваҳима қилиб келиб қолдилар .
--- Апааа , апааа энди қандоқ қиламан , нима қиламанаа .
--- Вахима қилмангее , нима гап , - дедилар онам .
--- Бир уй мехмон келди уйимга . Пиширгани ҳеч нарсам йўқ . Дастурхон ёзиб , ул бул қўйдиму сизга чопдим . Мангина ўлай , энди қандоқ қиламан .
--- Ҳозир .
Онам ўйлаб ўтирмадилар каттагина , биз хамир тоғора дейдиган , нонга хамир қорадиган сирлик тогорага қозонда тайёр пишиб турган гўштни шундоғича солиб бердилар .
--- Мана , олиб боринг мехмонларингизга .
--- Барака топинг апажон . Боринг ўзиз хам .
Қўшни хола тоғорани олиб хурсанд бўлиб чиқиб кетдилар .
Ўша бир қозон гўшт ҳақида оиламизда умуман гап бўлмади . Хаёлим отам ҳам сўрамадилар шекилли . Ёки онам айтган бўлсалар
,, ха майли ,, деб қўяқолганларми .
Биз шунақа бағрикенг , сахий , мехрибон , меҳмондўст одамларнинг фарзандлари эдик .
Бундан мана энди фахрланиб ўтирибмиз .
Замона зайли билан мехмон кутиш одоблари ҳам ўзгариб , оқибат ҳам шунга қараб бўлаяпти .
Ўзимизни ўзлигимизни йўқотмайлик .
Дўсту қадрдонларимиз эшигимиздан хабар бермасдан хам кириб келадиган бағрикенг , меҳрли бўлайлик ....
ШАХЗОДА САТТОРОВА .
https://t.me/shahzodangizdan

❤22🔥8
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
19- ҚИСМ
шу топда Комилага жуда боғланиб қолганлигини илк бор тан олди. У Комиладан хабар йўқлигини кўриб юрагида хавотирга ўхшаш туйғу ғимирлаб ўтди.
Анис шу чоққача Комиланинг ҳаётида ўзи каби қандайдир кемтиклик бор эканлигини иқрор бўлган эди- ю, аммо , бу ҳақда бафуржа сўрашга ботина олмаганди. Билгани шу эди- ки, қиз ҳаётидаги ўша кемтиклик айрилиқ эди . Суйган маҳбубининг айрилиғи . Бироқ ўша ҳикоянинг асл тафсилоти қандай экан? Ана шу ўйлар Аниснинг юрагини ўртар эди.
Анис салкам саккиз йилдан буён бўйлашмаган ётоғига чўзилди. Кўзларини юмар экан , ана шу саккиз йилнинг худди-ки саккиз дақиқадек ўтиб кетганидан ажабланди, ваҳоланки ўша йиллар , ойлар ва кунларнинг ҳар бирини яшаб ўтишнинг ўзи бўлмаган эди .
Анис шу алфозда анча ётди. Боя синфдошлари билан суҳбатлашганда кўнглига келган "Бугун ўз ётоғимда мириқиб ухлайман" деган ўйлари чиппакка чиқди. Уйқу деганлари бугун унга вафосизлик тўнини бичган эди. Анис бугун ўзини ҳар қачонгидан ҳам тетик ва бедор ҳис қилаётган эди.
Тўсатдан Аниснинг хаёлига "Комила тармоққа кирганмикан?" деган ўй келди- ю, ётган жойида телефонига қўл узатди.
Анис тармоққа уланиши билан дили ёришиб кетди:
Комиладан хабар келибди!
Анис қиздан келган хабарни шошилинч ўқий бошлади :
- Ассалому алайкум , Анис ака?!
Тинчмисиз ? Соғ- саломатмисиз ?! Бугун "Бедор туйғулар" эфир юзини кўрмади , шунга хавотир олдим. Ишқилиб соғ бўлсангиз бўлди , минглаб мухлислар бахтига.
Анис Комиладан келган хабарни ўқир экан қизнинг тармоққа уланганлигини кўриб қолди. :
- Сизнинг бахтингизга-чи ? Сизнинг бахтингизга ҳам соғ бўлсам майлими ? Нега ўзингиз учун мен ҳақимда дуо сўрамадингиз?
Аниснинг хабари тегишли манзилга бориб тушгач , қиз уни дарҳол ўқиди , аммо жавобга шошилмади . У бироз вақт ўтгач жавоб йўллайди :
- Ўша минглаб деганларим орасида мен ҳам борман ...
Анис эса ўзини тўхтата олмай кўнглидаги сўзларни таниш ,жоиз бўлса қадрдон бўлиб улгурган манзилга териб юборди :
- Аммо сиз, мен учун минглар орасида эмас, балки алоҳида ўринга эгасиз ...
Комиладан эса гап ўзанини бошқа тарафга бурилган жавоб қайтди :
-Нима бўлганда ҳам соғ эканлигингизни билиб кўнглим жойига тушди.
- Мен ота - онамнинг ҳузурларига келган эдим. Уларни анчадан буён йўқламагандим. Аммо сизнинг ота - она ҳақидаги сўзларингиз туфайли ҳозир уларнинг бағриларидаман. Бунинг учун сизга катта раҳмат
@ХазонРезги /50

❤29👍1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
- Соғ бўлинг , Анис ака . Сиз учун ҳурсандман. Чин дилдан ...
- Комила ...
- Лаббай?!
-Сиздан бир нарса сўрасам майлими ?!
- Сўрайдиган нарсангиз аҳлоқ доирасида бўлса нега бўлмасин, Анис ака ?!
- Биласизми ? Мен сиз билан гаплашаман- у , аммо ташқи кўринишингиз қандай эканлигини тасаввур қила олмай жуда қийналаяпман...
- Нега ? Сўзларимдан, ёзувларимдан менинг суратимни тасаввурингизда чизиб олишингиз мумкин-ку ?
- Ундай бўлса ...
Ундай бўлса сиз ... Сиз дунёдаги энг чиройли қиз бўласиз
- Йўғей, унчалик эмас. Мен бу даражадаги муболағага муносиб эмасман. Бироқ мен сизга суратимни жўнатишим даркор эмас деб ҳисоблайман . Сабаби сиз мени кўнглим орқали таниб олишингизни истар эдим. Ундан кейин сиз ва мен реал ҳаётда учрашишимиз амримаҳол ҳодиса . Қолаверса , буни истаган тақдиримизда ҳам мен бунга тайёр эмасман. Ким билсин сиз ҳозир ёзишаётганингиз Комила билан бир умр учрашмассиз , бироқ бу дўст бўлишимизга моънелик қилади дегани эмас
- Комила... Нима учун инсонлар бир- бирларини кўришга ҳақли эмаслар деб ўйлайсиз ?
Нима учун тўғри маънода учрашиш , кўришиш , суҳбатлашишимиз мумкин эмас? Ахир сиз ва мен дунёнинг турли қутбларида яшамаймиз . Ҳов деб чақирса овозларимиз эшитилгудек жойда яшаймиз ...
- Анис ака , мен сиз билан шундоқ ҳам ғойибона дийдорлашаяпман. Ўзингиз айтгандек тўғри маънода . Ғойибона суҳбатлашаяпман, бу дегани , бу дегани...
- Билмадим , балки нотўғри ўйлаб кўнглингизга тегаётгандирман, аммо нима учундир сиз мени жуда яхши танийдигандек туюласиз ... Мени ҳам сизни танигим келгани шундан бўлса керак ...
Комила , бошингизни қотириб юбордим- а , майли ёқимли суҳбат учун раҳмат . Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолибди. Хайрли тун тилашга ижозаат бергайсиз ...
-Сизга ҳам ҳайрли тун . "Бедор туйғулар"гача ...
Комила Анисга хайрли тун тилаб тармоқдан узилди. .
Анис телефонини ушлаганча хўрсинди.
Беихтиёр ўзи яқинда ўқиган бир шеър хаёлини забт этди...
Бормикан дунёда мен истаган дил ,
Шундоқ юрагимни юлиб тутардим ,
Соғинч озорида бўлсам ҳам чил , чил .
Сўнгги нафасгача уни кутардим...
Бир мени деса- ю , ўзгага боқмай ,
Кўнглим тилармиди ҳеч нени яна
Нафсининг куйида бир бора сотмай,
Садоқат ҳамиша қилса тантана...
Ҳиёнат нелигин ўтсайдим билмай,
Ҳаётим ашъори ваъфо бўлсайди
Яримта кўнглимни озурда қилмай,
Яримта сўзидан кўнглим тўлсайди ...
Бормикан дунёда мен истаган дил,
Миллионлар ичида бормикан бири ...
Юракка сиғмайди баъзан битта қил ,
Наҳот у тақдирнинг ечилмас сири ...
- Дунёда мен истаган дил бормикан ? Бор бўлса қаерда экан ўша дил ?! Шу топда унга шунчалик муштоқман- ки ...
Комила ... Сўзлари билан , теран фикрлари билан ўзига шу қадар мафтун қилган бу қиз ...
Умикан мен истаган дил ...
Аммо унинг гап- сўзларида мен билан учрашишга рағбат кўрмаяпман ... У бамисли ҳуркак оҳудек гўёки атайдан ўзини мендан олиб қочаётгандек ...
Эҳ тақдир ...
Бунча ҳам ... Бунча ҳам кутилмаган синовларинг кўп экан- а ?
Дилёра ... Дилимни бир умрга яралаган , аммо бу ишда ўзининг заррача айби бўлмаган гўзал малак ... Мен унга албатта уйланаман деб қатъий ишонган эканман . Бир вақт қарасам-ки , ўйлаганларимнинг бари сароб бўлиб чиқди. Отасининг биргина билмай босган қадами мендан Дилёрани бир умрга мосуво қилди. У билан менинг кечмишимизда ким кўпроқ қийналди экан ? Менимча Дилёра бўлса керак ... Мен- ку ҳамон ўзим билан ўзим юрибман. У эса ўрнимга турмуш ўртоғини қўйиб , унинг тимсолида мени кўриб яшаши осон иш бўлмаган. Балки , лабларидан бехосга Анис исмим чиқиб кетмаслиги учун , балки атайдан шу исмни такрорлаб овуниб яшаши учун номимни ўғлига бергандир ... Балки , балки ... Қачон тугар экан шу балкилар ...
Чарчадим ... Толдим ....
Ҳаа ... Худди шундай ...
Анис елкасига тўнини ташлаб ҳовлига чиқди...
У ҳовлидаги тебранма ўриндиққа ўтирганча Шўхлисой осмонининг юлдузларига тикилди.
"Бу ернинг юлдузлари Тошкентнинг юлдузларидан тиниқроқ ,- ўйлади у ,- қадрдонроқ ва маъюсроқ " ...
- Юлдузлар ҳамма ерда бир хил . У бизлардирмиз ҳар жойда ҳар хил ...
Анис ортидан эшитилган
@ХазонРезги /51

❤26👍1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
овоз эгасини таниб ортига ўгирилди :
- Мадина , ҳали ҳам ухлаганингиз йўқми ?
- Уйқум қочди... - деди Мадина тушунча берган бўлиб , - Шунга бироз ижод қилай деб чиққандим .
- Ижод ? Тушунмадим , қанақа ижод қиласиз? - Анис ҳайрон бўлиб сўради.
Мадина жилмайди . У ховлидаги деворга ўрнатилган чироқ шуъласи тагида турган эди . Шу сабаб садафдек тишлари ва кулгучлари Аниснинг назарига яққол ташланди.
- Сиз ижодкорсиз- а ? - Анис бош ирғаб "ҳа" деб жавоб бергач , Мадина сўзида давом этди ,- менимча шу сабабдан мени шеър ёзиш ёки расм чизиш билан шуғулланади деб ўйладингиз . Мен эса ошхонадаги ижодни назарда тутган эдим . Амаким яхши кўрган қовурма чучварани тайёрлаб , уларни эрталаб суюнтирмоқчи эдим.
- Ўўў, зўр- ку ?! Пазандаман денг ?! Сизга ҳамроҳ бўлсам , майлими ?! Сизга ҳалақит бермайман ...
- Сизда ҳам уйқу йўқми , Анис ака? Майли , юринг. Кейин нима ҳам ҳалақит берар эдингиз ?
Мадина йўл бошлади . Анис унга эргашиб ошхонага йўл олди . Анис ошхонага кириб у ернинг саришталигидан завқланиб кетди . Хонанинг ҳар бир бурчагидан саришта беканинг қўл излари сезилиб турар эди.
Мадина музлаткичга бориб тайёр зувалаланган хамирни ва мўъжазгина идишчада туз ва зираворлари ростланиб тайёрланган қиймани олиб стол устига қўйди.
Анис чаққонлик билан хамир ёяётган Мадинанинг ҳаракатларига бир қур кўз ташлади-ю , ўрнидан туриб газга чой қўйиб келди.
Мадина тезда чучвараларни тугиб бўлиб , уларни аста қовура бошлади.
Ярим соатдан мўл вақт ичида Мадина чучвараларни қовуриб тайёр қилиб бўлди.
У тезда чой дамлаб , бир ликопка чучвара билан стол устига қўйганча Анисни чақирди :
- Анис ака келинг энди , бир баҳо беринг- чи ?
Анис Мадина таклиф қилган жойга ўтирди. У:
- Ярим кеча овқатланадиган одатим йўқку-я , аммо кўнглингиз учун бир дона оламан, хафа бўлиш йўқ , майлими ? - деди ликобчага қўл узатар экан.
- Аввал еб кўринг, ёқмаса айтарсиз, - деди Мадина пиёлага чой қуйиб узатар экан.
Анис бир дона чучварани тишлади . Уни чайнаб туриб афти бужмайиб кетди :
- Мадина , - деди у ўхчиб , чучвара деб нима едиряпсиз менга ?
Мадина саросимага тушиб қолди :
- Анис ака , ....
/52
Муаллиф : Хазонрезги

❤29👍9🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Бу дуони сиз муносиб деб билган инсонга юборинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кўрган энг яхши видеоролик. Сизларга хам илиндим!
Охиригача кўринг.
Охиригача кўринг.
😢9❤3👍2
Ойликдан ойликга, қарздан қарзга яшаш жонингизга тегдими? 😔
Даромад топиб орзуларингизга тезроқ ушалишини хоҳлаяпсизми?😍
📌Бунинг учун уйдан чиқишингиз ва қиммат телефониз бўлиши шартмас!
Ссилка ўчирилмасдан каналга ўтиб олинг!
☺️ Вебинар катнашишга улгуринг
💸Даромад топаётган аёллар шу ерда
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+RociMN2wZBxhYWY6

❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️«Яхши сўз ҳам садақадир»
❤️«Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир»
❤️«Ҳар бир яхшилик садақадир»
❤️«Яхшиликка йўллаб қўйиш уни қилиш билан тенгдир»
💗Яқинларимиз ардоғида эканимиз улкан
💗БАХТ!!!
Бахтингизга кўз тегмасин!
💗Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалигим сени соғиндим😊
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
Forwarded from Guruhga yuboring via @Post_Padsbot
❗️AJOYIB O‘YIN❗️
1. TUG‘ILGAN SANANGIZNI TANLANG.
2. GURUHNI TANLANG
3. NATIJASINI DO‘STLARINGIZGA ULASHIB ULARNI HAM HURSAND QILING 😄
BU BIZDAN SIZGA KICHIK SOVG‘A, DOIM KULIB YURING! 🎁😉