📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Реаксия ва фикрларингизни кутамиз👍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰71👍67🔥33❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
🤩0️⃣〰️🤩🤩🤩🤩


🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

💗Яхши ният ва тилаклар ила уйғонинг хаётнинг гўзал онларидан, гўзал тонгларидан бебаҳра қолманг.

💙Сутдек оппоқ қалбингиз, болдек ширин сўзингизни бир бирингиздан аяманг, бу дунёда биздан қоладигани яхшилигу, ширин хотиралардир.

💙Доим яхши ниятлар билан ҳар тонгни карши олар эканмиз Аллоҳни Ўзи қўллаб қувватласин.

⭐️Душанба кунингиз файзли, мазмунли ва яхшиликларга тўла бўлсин!


Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Узок,даги дил яқинларим .
Х,амма зўрми .
Буунги кун барчага хайрли ва барокатли бўлсин .

Шунчаки табассум қилинг , бу юкқмли , сизга қараган одам беихтиёр табассум қилади кейин  .

Юрган йўлингизда тиржайиб юринг демаяпман , шунчаки атрофга бахтга тўлиб , очиқ чеҳра билан қаранг .
Юзингиз ўз ўзидан гулдек очилиб кетади , беихтиёр табассум қилаётганизди ўзингиз сезмайсиз ....

Ҳа майли , табассум қилибми , қилмайми , эрталабдан бошланган иссиқдан қош чимирибми , хўмрайибми хуллас калом ҳафтанинг биринчи куни , янги иш кунини бошлаб олдингизми .
Омадингизни берсин .

Манга ҳар доимгидек бугун мазза қилиб ухлаш куни .
Аммо билсангиз аксига олади .
Ишга борадиган куним уйқудан кўз очолмайман .
Бугун эса бомдоддан бери ухлолмайман ....
Ўзимни шунча мажбурладим , Шахи бугун дам олиш кунинг ухла деб , йўқ уйқум эшитмади , миям ҳар доимги ишини рефлексдек такрорлаяпти .
Туриш керак ...

Қани яна бир оз уйқуни бўғиб ётай , бўлмаса туриб ўзимга иш топаманда .

Сизларга эса хотиржамлик ёр бўлсин .
Яхши кунларда куришгунча ....

Тонги саломда сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга булди 😘.

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10👍7🥰2
,, СУБҲИДАМ ,, сизга ёқдими . Ўқиймизми .
Фикрларингизни кутаман .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍57❤7🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Томирларда оқаётган
Қонимиз бир Жигарлар
Тикан кирса оғрийдида
Жонимиз бир Жигарлар!

Жигарларга юборинг.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4❤3
ОНАЖОНИМНИ ЭСЛАБ ✍

Тўрт килоча , сузма қатиқ олиб келувдим .
Катта тоғорада музхонага қўйилган сув билан айрон қилдим .

Озгинагина сарёғи чиқди .
Олиб қўйдим .
Айронини қалингина сурп - бўздан тикилган халтачага солдим .
Оғзини бақувватгина ипи билан сириб боғладим .

Деразани очқичига илиб , тагига тоғорача қўйиб қўйдим .

Ўхшамади ....

Ниммадир бошқачада ....

Қизим айтиб қолди ,
--- Ойи ҳаммасини тўғри қилаяпсиз .
Аммо бу ерда онангизни , яъни моможонимнинг қўллари йўқ , моможонимнинг мехри йўқ , моможоним қилган сепаратирдан қаймоғи олинмаган қатиқ йўқ , моможоним қатиқ пишадиган куви йўқ , ҳатто айронини солиб осиб қўядиган зардоли дарахти йўқ , энг муҳими моможоним йўқлар ....
Сиз шуларни ҳаммасини қўмсаяпсиз ,-- деди ....😢

Қўмсаш ...
Йўқлар...
Ортга қайтмас дамлар ...

Онажоним эрта салқиндан кувига ҳаракат бошлардилар .
Бир эмас иккита катта халта тўла суви қочган қатиқни сал суюлтиргунларича , ман тоғамни холодилнигида қўйиб музлатиб қўйилган муз сувни олиб келардим .
Музларни челакдаги сувга солиб қўйиб , ўша сувга қатиқни айрон қилиб олардилар .
Кейин маълум миқдорда кувига солиб ургичи билан уриб куви қилардилар .

Ман қидолмасдим , чайқалиб атрофга тўкиларди .
Онам эса бир маромда моҳирона урардилар .
Онам математикани , механикани тушунмасдилар , онам муҳандис эмас эдилар ...

Аммо кувини техник қоидалар асосида шундай аниқликда пишардилар ....
Ғув , ғув деб овоз чиқариб бир маромда айланарди айрон .
Бир қўлда қилсалар ҳам куви ағдарилиб кетмасди , қийшаймасди , атрофга сачрамасди .
Гуп этиб сап сариқ сарёғи чиқарди ....

Ман чиқарган сарёгдай суюқ оппоқ эмас .
Қаттиққина , сап сариқ бўларди ....

Айронларини қозонга солиб туз зиравор солиб , битта қайнатиб яна халтасига солиб осиб қўярдилар .

Суви кетса қуртлар ясаб саватга , патнисларга териб чиқардик .
У қуртларни маззаси жуда бошқача бўларди ....

Бу ишлар анча вақтни оладиган , меҳнат талаб қиладиган ишлар эди .
Онам куви қиладиган куни ман ўртоқларим билан ўйнай олмасдим .

Фойдам тегса тегмаса ўша атрофда айланиб туришим керак эдида .
,, Сувни олиб бер ,, ,
,, халтани оғзини очиб тур ,, ,
,, кувини ушлаб тур ,, ,
,, оловни ёқ ,, .....
Баъзан қочардим ....

Энди ўйласам ахмоқ бўлган эканман . Нега қочаман , мазза қилиб онам билан иш қилмайманми , гапга солиб гапларини эслаб қолмайманми .
Ҳар бир сўзлари олтин эканку Онажонимни ....

Мана энди ўзимни бир сиқим аччиқ қатиқ солинган халтачамга термулииб , ундан томган томчиларга ўхшаб кўз ёшим томиб ўтирибман ....

Онажоним қанчалар меҳнаткаш , билимдон , уйим , болам дейдиган аёл бўлган эканлар ....

Жоним онам -- сизни соғиндим .....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

https://t.me/shahzodangizdan
❤27🔥6
​​#СУБҲИДАМ
-9-

асло хаёлига келтирмасди.
Бироқ бу сафар ...
Ўтган куни якшанба эди . Касалхонага шошилинч яқин тумандаги фермадан бир ишчини келтириб қолишди. Вазият жуда оғир ва қалтис эди . У ишчи молларга ем- хашакни чопиб- майдалаб беришга мослашган бир электр ускунани токдан узиб қўйиб таъмирлаётган экан . Унинг бу ишидан бехабар иккинчи ишчи нариги хонадан туриб ... электр токини тармоққа улаб юборади . Қўққисдан ишга тушиб кетган ускуна уни таъмирлаётган йигитни ўткир пичоқлари ёрдамида бир қўлини панжасидан , иккинсисини деярли елкасидан ... узиб юборади .
Фермадагилар ҳай- ҳайлашиб йигитни унинг танасида терисигина уланиб ётган қўллари билан шифохонага етказиб келишади . Аммо қўлларни сақлаб қолишнинг умуман иложи бўлмайди. Шифокорлар жуда кўп қон йўқотган йигитнинг ҳаётини сақлаб қолишганлигига ҳам минг бор шукр қилишади . Улар ўша куни якшанбалигини , касалхонада бошқа санитарлар қатори Дилафрўз борлигини эслайдиган аҳволда эмасдилар . Дилафрўз эса ҳар доимги одатини қилиб операциядан кейин ўша хонани тозалашга киришади . У операция столи ёнидаги жиҳозлар учун ажратилган кичик столчани йиғиштираётиб , усти ёпиб қўйилган қон юқи алланарсага кўзи тушади ва сарандомлаш мақсадида уни бетидаги матони очиб ...
Ҳушидан кетган Дилафрўз ён палатада кўзини очади . Тепасида эса бош шифокордан роса гап эшитган бир гуруҳ ҳодимларнинг иззиллаб турганига кўзи тушади .
Шунақа гаплар ...

Дилафрўзни кўришга келган синфдошлар унинг ҳикоясини эшитиб жунжикиб кетишди.
- Дилафрўз , юракданам бор- де санда. Ман роса қондан қўрқаман ...
Марҳабо ичидаги ўйларини очиқ айтишдан истиҳола қилмади . Унга яна бир гуруҳ қизлар қўшилди :" Мен ҳам , мен ҳам"
Дилафрўз синиқ кулимсиради . Хушрўй чеҳраси янада гўзаллашиб кетди .
- Мен инсонларнинг дардига малҳам бўлишни истайман. Уларнинг "Барака топ , қизим. Сенга тарбия берган ота - онангга минг раҳмат "дейишларини ҳоҳлайман. Тушларимдаям кимларнингдир пешонасини нам сочиқ билан артиб, кимларнингдир қўлларини силаб ўтирган бўламан.
Дилафрўз хўрсинди.
Шу топ Суюмага ўзига - ўзи гапиргандек сўзлай бошлади:
- Мени орзум журналист бўлиш . Кўпчилик мени ўқитувчи бўлса керак деб ўйлайди. Аммо мен мактабни битиргач , журналистикага топшираман. Миллийга . Аслида менинг орзум Дилафрўзники билан бир хил экан. Мен ҳам шифокор бўламан. Фақат инсон руҳининг шифокори. Ширин сўзим , қаламимнинг далдаси билан жонларга малҳам улашиш истагидаман. Мен инсонлар орасида юриб уларнинг ғам- ташвишларини бахт- иқболга , умидга айлантиришни истайман...
Суюма жим бўлиб қолди.

Аҳмаднинг шу топда қитмирлиги тутди :
- Биз ҳам ким бўлишимизни айтайликни ё уйга кетаверайликми ?
Дилафрўз дарҳол эътироз билдирди :
- Ўзи энди келдиларингку, ҳозир синглим гўштли пирог олиб келади . Деярли пишди.
Ҳамма дарҳол Фозилга қаради ва шоша пиша :
- Қорнимиз тўқ - дейишда ва кулиб юборишди.
Фозил ҳам бўш келмади :
- Булар фақат чой ичиши мумкин, чунки ҳаммаси бири - биридан одобли . Одоблилар эса очкўз бўлмайди.
Дилафрўз уларга қўшилиб кулар, синиқиб кетган юзларига аста қон югура бошлаган эди .

Суюма яхши кайфият билан уйга қайтди. Козимнинг хати кечқурун уй вазифаларини тайёрлаш учун папкасини очгандагина ёдига тушди. У Дилноза берган дафтарни варақлаганда ичидан икки варақ алоҳида қоғоз чиқди . Унда чиройли ҳусниҳат билан қуйидагилар ёзилган эди:

- Суюма . Мен бу хатни ёзишимдан мақсад сендан кечирим сўраш эмас. Мен ахир ...

давоми бор....

Муаллиф : Хазонрезги

Канал манзили👇

ХазонРезги
❤26🔥2👍1😍1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-10-

Мен ахир умуман ёмон гап гапирганим, ёмон ниятга ҳам борганим йўқ эди. Шунчаки , "Суюмага уйланган йигитга мазза бўлади" деганимни биламан, Фозил мени таъсира- тусур тушуриб кетди. Менинг гапимни давоми бўғзимда қолиб кетди.
Адабиёт ўқитувчимиз айтиб бергандилар :
Бир йигит фарзанд кўрибди . Ундан оғайнилари "Ўғлингни исмини нима қўйдинг?" деб сўрашса у йигит : "Худо" дебди. Шунда оғайнилари: " Сенми ҳали болага ҳудо деб исм қўядиган!" деб боланинг отасини уриб ўлдиришган экан. Аслида ўша йигит фарзандига Худойберди , яъни бу боламни Худойим берди деган маънодаги исм қўйган экан."Бердисини айтгунча уриб ўлдирма" деган гап ўшандан қолган экан .
Ўқитувчимиз ўша ҳикояни айтиб берганларида вақти келиб мен ҳам ўша йигитнинг ҳолига тушаман деб ўйламаган эдим . Мен ахир сени ҳар тарафлама ақлли ва зукко қиз эканлигингни таъкидлаш мақсадида гапирган эдим . Аммо Фозил тушунмади. Тушунишни истамади , тўғрироғи. Лекин мен ундан хафа эмасман. Шундай ориятли йигитлар бор экан , ўзбегим қизларининг шаънига гард юқмайди , ахир.
Биласанми , йўқми мени ҳам бир опам , бир синглим бор. Агар улар хақида биров ўзимга ўхшаб нотўғри гапириб қўйса , ўзим ҳам уни аяб ўтирмаган бўлар эдим .
Хуллас , бу хатни ёзишдан мақсадим, мен ҳақимда кўнглингда кир қолмасин деган муддаода эдим.
Мени кечир .
Сени ҳурмат қиламан, чунки сен ҳурматга сазовор қизсан . Вақти келиб мактабни тугатганимиздан кейин кўча - кўйда учрашиб қолсак , бир- биримизга очиқ чеҳра билан боқа оламиз деб ўйлайман.
Эҳтиром билан Козим .

Суюма хатни ўқиб икки кундан бери Козимдан ноўрин хафа бўлганлигини тушуниб чуқур хўрсинди.
Суюма хаёлида Фозилдан гина қилмоқчи , унинг қилган ишига нотўғри деган таъриф бермоқчи бўлди . Аммо ҳарчанд уринмасин бунинг уддасидан чиқа олмади ...

* * *

Фозилга янги мавзу топилди .
Барчаси синф раҳбари Раъно Ҳолиқовнанинг синфга қарата :

- Ҳурматли ўқувчилар ! Эртага соат 15:00 да "Паспорт столи"га йиғиласизлар . Барчангиз расмга тушиб , паспортга ариза топширасизлар. Ўйлайманки , мени у ерга боришим шарт эмас. Ё борайми ? - деган эълон- сўроқларидан бошланди .
Ўқувчилар ҳаммаси бир овоздан:
- Ўзимиз уддалаймиз. Боришингиз шарт эмас,- дейишди ўзларига ишониб .

Ҳақиқатда эртасига кўрсатилган вақтда синфнинг йигирмага яқин ўқувчиси айтилган жойга йиғилдилар. Ўн чоғли ўқувчи кузда паспорт олиб бўлишган экан.

Паспорт ўсмир ҳаётидаги ўзлигини англатадиган илк ҳужжат. Шунинг учун ҳамма ёшлар, айниқса қизлар ундаги расмлари чиройли ва бетакрор бўлишини истайдилар.
Қизлар навбатлари келганда йигитларнинг кўзларини шамғалат қилиб , ён хонада юзларига билина- билинмас пардоз қилиб , секингина суратга тушиб чиқаётганларининг ҳам сабаби шунда эди .
Аммо синчков Фозил ҳаммасини кузатиб турган экан. Унинг хазилига бу сафар айнан пардоз қилган эмас , балки бошқа қизнинг нишон бўлишининг сабаби сал ўзгачароқ эди .

- Эй болалар , қизлар ! Мабодо бирортангизда атир йўқми ?! Қуёшжон , атир сепиб юр дегандим, ёнингда йўқми ?!

Синфдошлар Фозилнинг мақсадига тушуна олмадилар:

- Атирни нима қиласан , шу пайтда?!

- Вей қизиқчимисанлар?! Атир нима қилинади ?! Сепилади- да албатта.

- Буни биламизку-я , аммо шу пайтда нима учун керак бу ?

- Ҳозир тушунтириб бераман. Расмга атир сепиб тушсам , паспортим очилганда , гуп этиб ҳиди келади . Мазза бўлади , ўшанда . Тўғрими , Жамила?

Шундагина синфдошлар бор гапга тушунишди . Улар ўткир атир ҳиди гуркираб келиб турган Жамилага савол назари билан боқишди

- Ҳа нима, ҳамманг менга қарайсанглар , мен паспортга расмга тушиш учун атир сепиб келганим йўқ , - бўш келмади Жамила,- шунчаки , кеча жиянларим меҳмонга келишганди. Хаммамиз ошхонада овқат қилаётганимизда улар уйда "хола-хола" ўйнашибди . Қисқаси бизникига борсанглар нонлардан ҳам атир ҳиди кеб ётибди. Саккиз ёшли жияним "стилист"бўлибди- де.
Фозил ҳам мириқиб кулганча яна гап ташлади:
- Қойил, гап йўқ. Демак , настарин гуллагунча баҳорий ифорлар ҳамроҳимиз

Xazon_Rezgi
❤32🔥5
🚨 Sizni kelajakda nima kutayotganini bilsangiz... hayotingizga boshqacha qarardingiz!

😱Afsuski, odamlarning 95%i bitta xato tufayli umr bo'yi pul, baxt va xotirjamlikdan uzoqlashib yashaydi...

🫵Siz ham shu xatoni qilyapsizmi?

Asl sabab tashqarida emas...
U sizning ichki dasturlaringizda bo'lishi mumkin.

Shu sabab:
❌ Pul qo'lda turmaydi.
❌ Ishlaringiz orqaga ketadi.
❌ Oilada tushunmovchiliklar ko'payadi.


😳 Eng qizig'i, siz ham o'zingiz haqingizda hali bilmagan haqiqatni bilib olishingiz mumkin...

👇 Bugungi dars shu haqida boʻladi tezda qoʻshiling
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
HAMMA HAR QANDAY SHAROYITDA OZA OLADI❤️

Uyingizga bor narsalardan alohida menyu tuzib beriladi.

🎁 Faqat 20 nafar qiz uchun maxsus chegirma!

Vazn qotib qolganmi???
Umuman ozolmayapsizmi???
Ishtaha karnaymi??
Qorningiz kattami??
Dieta qilolmaysizmi???
Sport qilolmaysizmi??,
Garmonlar o'zgarishi bormi???
BARIBIR OZAMIZ☝️


⏳ Keyin emas. Hozir yuqotib qoʻymaslik uchun tez ulanib oling

📩 Murojaat uchun yozing.👇👇👇

@Nilufar_Dietolog

https://t.me/ozish_oson8787
https://t.me/ozish_oson8787

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
Тақдирим бекатини бўм бўш қолдириб
Манзилинг олислаб кетиб борарсан
Мен ёзган мактубни қалбингга солиб
Бехосдан жимгина кулиб қўярсан

Хар лахза ёдингни безаб тураман
Унутиш сен учун осон бўлмайди
Хар кун юрагингни чертиб юраман
Сени хеч ким мендек билмайди

Ўша вақт аламлар емирар кўксинг
Бурчакка бекиниб кўзёш тўкмагин
Афсуслар қилиб кунлар ўтса хам
Мени йўқлигимга холинг сўкмагин

Маржондай тизилиб кўзимда ёшим
Соғинчинг қасдидан етмас бардошим
Бедорлик олсада тунлари уйқум
Ютганда захардек ботади ошим

Сен дея армонлар кўксим куйдирар
Хар кун дийдорингдан кутмоқдаман хат
Ёдингда қолган ўша суратимга
Ўзингча номимдан қўясан дастхат

Қара, сенингсиз бедорман кунлар
Хар хил сўроқлардан чарчади юрак
Тентираб телба қилсанг хам холим
Хаста юрагимга фақат СЕН керак

✍Нилуфар Саидовна


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп ликкилашни оқибати 😂

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hayol suradigan kelinlar 😅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5😁1
#СУБҲИДАМ
-11-

бўларкан- да . Қандоқ яхши .

- Фозил, ҳохласанг иккита қўл сочиқ олиб келиб бераман . Улардан ҳам шунақа атир ҳиди келиб турибди . Настарин хиди йил бўйи димоғингдан кетмайди .

Фозил илжайди :

- Ҳоҳлайман , Жамила . Обкелавер . Мен уни ётоқхонамга олиб кириб кроватимни бошига илиб қўяман.

Гапга Ёрқин аралашди :
- Унақа қилма , Фозил . Кейин бошингда Жамила туриб олгандек бўлиб қолади . Санга керакми шу ?

- Вей , тушунмадим Қуёш ?! Бугун одатдагидан кўра кўпроқ иссиқроқмисан ? Нима Жамилани рашк қивоссанми ?! Дилноз эшитмасин бу гапларингни- я?!

Дилнозага шу керак эди ўзи . У энди Ёрқинни талай кетди :

- Нега эшитмасаканман?
Нима ман гарангмидим ? Аммо куйдим , куйдим шу Ёрқин , э Қуёш акамдан куйдим. Қизлар ! Битта гап айтаман эсларингда турсин ! Мани бувим доим таъкидлайдилар : "Қизим , ёдингда турсин бетида туки бор одамдан дўст чиқмайди" деб , яъни эркак зотидан . Мен бўлсам уларни маслаҳатларига амал қилмадим . Мен Қуёшга ишонувдим . Нега биласанларми ? Чунки уни бетидаги туклариям ўзига ўхшаган добрий , сап- сариқ эди ...

Паспорт олиш кунидаги ҳангома синфдошларнинг ҳотирасидан унча - мунчага чиқмаслиги аниқ эди .

* * *

Ёшлик асов дарёга ўхшайди. Ўзанини тўлдириб , тошдан- тошга қўшиқ куйлаб оқиб ўтадиган баҳорги дарёга . Унинг ҳар бир лаҳзаси умид , ишонч ва бахтга тўла бўлади. Тўғри, ўсмир ҳаётида турмушнинг муштлари бўлган жойлари , нуқталари , ундан қолган доғлар ҳам учраши мумкин албатта . Аммо бу ҳеч қачон ёшликнинг бемисл тароватига раҳна сола олмайди. Ҳеч қачон...

Бугун Суюма умрида биринчи бор ўқитувчидан дакки эшитди. Билиб турганингиздек, бунда унинг умуман айби йўқ эди . Барига партадоши Барно сабабчи бўлди. Барно оппоққина , бўйи ўртачадан баланд , сочлари жингалакга мойил , икки юзига тароват бағишлаб турадиган кулгучлари ўзига ҳўпам ярашган қувноқ қиз эди . Қувноқ ҳам бўлмасин- чи ?! Ахир Яратган Эгамнинг ҳар бир ишида минг ҳикмат борку ?! Шундай гўзал кулгучлар бежизга унга тақдим этилмаганди , бунда Барнонинг табиатини қувноқ бўлишлиги, айниқса эътиборга олиниши шаксиз эди. Барнога қараган инсоннинг юрагига илиқлик оқиб кирарди , сабаби унинг кўзлари доимо жилвакор кулиб турарди .
Унинг ўзига хос одатидан яна бири дарс пайтидаям иложини топиб гап гапириб ўтириши эди .
Барно кўп қаватли уйда яшарди . Аммо кейинги йиллар унинг отаси ҳам ҳовлили уй олиб таъмирлатаётган эдилар. Барно шунинг учун дарс тугаши билан эрта тонгда онаси пишириб тайёрлаб кетган тушликни укаси билан усталарга олиб бориш учун уйга шошиларди.

- Эй , Суюма , эй ...

Кеча олтинчи соатда Барно Суюмани биқинини туртди .

- Ҳм , нима дейсан...

Суюма кўзи доскада Барнога шивирлади

- Токдан қилинган дўлмани қанақа қилиб иситади ? Усталарга иссиққина оборишим керак эди .

- Тагида шўрвали суви қолган бўлса олов ёқиб исит . Фақат паст оловда. Баланд темпаратурада токларинг ёрилиб кетиши мумкин.

- Шўрваси қолмаган бўлсачи , унда нима қиламан?

- Бир четидан озроқ сув солиб юбор , бошқа илож йўқ...

- Суюма, эй , Суюма ...

- Яна нима ?!

- Ман овқатни тез иситишим керак, усталарни қорни очиб кетади-ю , паст оловда иситиб оборгунимча...

- Ман нима қилиб берай унда , қизиқсан- а , Барно. На иссиққа кўнасан , на совуққа ...

Барно аразлаб қолади. Узоғи ўн беш минут . Кейин яна бошлайди ...

- Суюма , эй , Суюма ...

Бугун ҳам шундай бўлди. Суюма бешинчи соат геометрия дарси бўлганлиги учун , Барнодан усталарга нима овқат олиб боришини барвақтгина сўраб олди . Ҳайрият , макарон жаркоб экан.
Суюма тезда макарон жаркобни қанақа қилиб иситишни Барнога ўргатиб қўйди- ю, ўзи хотиржам дарсга кирди .

Аммо Барно бир соат дарсда жим ўтирса Барно бўлмай қоларди- да . Унга дарс вақтида гапириш учун доим сабаб тайёр турар эди .

- Суюма , эй , Суюма ...

- Хмм , нима дейсан . Макаронни иситиш эсингдан чиқиб қолдими ?!

- Йўқ эсимда ...

- Унда нима яна ?! ,- Суюма гапира туриб олд партада ўтирган Фазлиддинни орқасига яширинди . У Барно билан эшикдан кираверишдаги биринчи қаторнинг иккинчи партасида ўтирар эди.

Xazon_Rezgi
❤33
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👏3
#У‌ткинчи_дунё


#No_234


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Финал.

Орадан кунлар ўтарди.
Мунира икки фарзанди ва Ботир билан бахтли хаёт кечирди.
Муниса иккинчи фарзандини дунёга келтирди, ўғил фарзандлик бўлди, икки фарзанди ва Аббос билан бахтли бўлишди.
Шайдо, эрини парвариш қилиб, тўлиқ бўлмаса, анча оёққа турди, ва у хам хозирда хомиладор.
Қишлоқ бўлишига қарамай, хамма шароитга кўнди. Камол қизини анчадан кейин кечирди.
Қайнотаси ундан миннатдор бўлиб, ўша уйдагиларни ишончи ва мехрини қозонгани учун, Камол хам хатоларини кечирди.
Латофат, ўзи бириктирилган қиз билан бир уйда яшаб, личеняларини олиб турибди.
Сардор, Хуморадан кейин бошқасига уйланди, Розия иккита боласи билан алохида яшайди. Сардор уларни хабар олиб турибди.
Розияни эри Диёр чет элда оила қурди, Зарнигорни ширингина укаси бўлди.
Марям, эрини икки фарзандига оналик қилди ва ўзига Оллоҳ икки фарзанд берди. Хозирда тўрт болани онаси ва у жуда бахтли.
Содиқ ва Нур хам бирга яшаб келмоқда, Нурни ўғлини астойдил ўқитиб Содиқ ўзи тарбия бермоқда. Муслимга ўхшаб қолмаслиги учун, курашиб келмоқда.
Шу билан хикоямиз ўз нихоясига етди.
Бу ҳикоя билан кимдир нимадир олган бўлса, фақат хурсанд бўламан.
Турли тақдирлар ёритиб берилди.
Фарзандларни тарбиясида нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканимизни унутмайлик.
Камол қизини жуда эркалатиб аттангда қолди, Латофат ўғлини эркалатиб, эркаклигини унутгизиб юборди
Қизларни одам ўрнида кўрмади, лекин ўша қизларни қўлида қолди.
Хуллас ким ўзига нима олган бўлса, каментда кутаман.


Орадаги куттиришлар ва бир биримизга бўлган яхши ёмон гаплар учун узр.
Ҳикоя хақида фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламан.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍119🥰43❤20👏14🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨ Х а й р л и т у н
м е х р и б о н л а р и м! ✨🌙

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
Тунингиз осуда утсин. Ширин тушлар хамрохингиз бўлсин!!!
👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌂 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
2️⃣1️⃣➖☁️☁️☁️☁️

🧡 СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🩷 Тонгнинг ҳар бир нафаси
дилимизга ором, юрагимизга нур олиб кирсин

🇺🇿 Аллоҳим,
ушбу муборак тонгда
дилларимизни хотиржам, қалбларимизни нурли қилгин,
ризқимизни кенг ва баракали этгин 🌿

💛 Ҳар бир қилаётган ишимизга осонлик,
ҳаётимизга файз ва барака,
ниятларимизга энг гўзал натижалар насиб этсин 🇺🇿

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3🥰1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадри баланд қадрдонларим  .
Ҳамма зурми . Мана ман хам ҳалол баракали ризқ истаб эрта  тонгдан ишга отландим .

Ўзи эртадабки салқинда савдо бўлаяпди . Кун қизигандан кейин сустро . Харидорлар ҳам , болалари ҳам бозор айланиб чарчаган , асабий , тоқатсиз бўлиб қолишади .
Кўпчилик болалар қорним очқадии деб инжиқлик қилишади .
Уларни шу гапини эшитиб ўзимни болалигим , мактаб учун кийим олгани бозор тушганларимиз эсимга тушади .

Биз хозиргилардек отамни шахсий мошинасида бормаганмиз бозорга . Қишлогимиздан катта йўлгача пиёда келардик , тупрок, йўллардан , бозор бораяпман деб , қувониб сакраб , агар дугоналаримизни хам оналари олиб боришаётган бўлишса , бир биримизни қувалашиб катта йулга чиқардик .

У ердан халқ тилида
,,  пассажир ,, деб аталадиган кичгина автобусга тиқилиб , эзилиб амаллаб чиқиб олиб борардик бозорга .
Раҳматли отажоним бир оз бозор айланганимиздан кейин юрийла чой ичамиз деб ошхонага олиб кирардилар .
Қовун есанг сахар е , сахар емасанг захар е деганлар деб иссиққина нон билан катта , ширин  к,овун олиб катта сопол товоққа тўғраб берардилар . Иссиққина бозор нон билан қовунни еб олиб кейин бозор айланардик .

Форма , сумка олиб берардилар . Авваллари формалар бир хил бўларди Маники чиройли , саники хунук дейишнинг иложи йук, эди . Ҳамманики бир хил бўлардида .
Оёгимизга қулай бақувват оёқ кийим олиб берардилар . Ленталар , наскилар , дафтар ручка , перо , ранг ҳатто оддий ўчирғичларгача бизнинг қувончимизга сабаб буларди .

Охирида энди овк,атланамиз деб яна ошхонага олиб кирардилар .
Шашлик , шурва ёки қулай ватларда балиқ қовуртириб овқатлантирардилар .
Қайтгунимизча албатта марожни олдирардик .

Олдинги марожнилар қогоз ўрамда , тўртбурчак , ва маззаси бошк,ача ширрин бўларди .

Бизни куп хам бозорга олиб тушишмасди . Бир олиб боришса хам мазза қилиб келардик .
Йиғламасдик , асабийлашмасдик , танламасдик . Нима олиб беришса хам размери тўғри келса бўлди эди , хурсанд бўлиб олардик .

Эхх ўша дамларим бир зумгина к,айтсайди .
Бугун саломда олдингиларни бир эсладим

Тонги саломда сиз билан дийдорлашган  ШАХЗОДАнгизга ҳалол баракали ризк, сўраб қуйинг азизларим .😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24🥰13👍8