#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#СУБҲИДАМ
(давоми)
-22-
бир киприк қоқишимда , ҳар кўзимнинг очилиб ёпилишида, умуман олиб айтганда эса бу дунёда яшамоғимнинг ҳар бир шартида.
Суюма улар кўп эмас. У битта- ю битта , танҳо гўзал . Фақат хаёлларимда баъзан қувноқ, баъзан маъюс, баъзан заковатли , баъзан эса сирли бўлиб гавдаланади.
Суюма Фозилни гапини бўлди:
- Фозил ...
- Нима дейсан ?!
- Унга ҳавасим келаяпти... Сен учун биров шунчалик қадрли бўлиши қанчалар бахт . Очиғи сен уни шунчалар таърифладингки ...
Менимча мен эмас, сен журналистикага киришинг керак. Ўйлаб қарасам мен олимпидада катта натижаларни қўлга киритган бўлсам- да, ҳеч қачон бундай ёза олмаганман...
Кел , икковимиз университетга бирга хужжат топширамиз ...
- Йўғей, Суюма. Нималар деяпсан. Мендан журналист чиқмайди. Мен таваккалига автомобил йўллари институтига топширмоқчиман ҳужжатларимни. Билсанг темир- терсак жон- у дилим. Аммо имтиҳон учун умуман тайёргарлик кўраётганим йўқ. "Девонани ишини худо ўнглабди" дейишади-ку , ажабмас "Оллоҳ ол қулим" деб юборса...
Суюма Фозилга қараб кўнгли бузилиб кетди. "Бояқиш, қаердан ҳам тайёрлансин . Дарслардан сўнг ярим кечагача устахонада ишласа"
- Фозил , сени ўқишга кириб олишинг учун дуо қиламан . Сен учун қўлимдан келгани шу. Аммо чин юракдан бўлади дуоларим...
- Суюма, битта нарса сўрасам жавоб берасанми ...
Суюмани юраги яна ўйнай бошлади:
- Билмасам...
- Яна билмасам дейди- я . Билмасамлаб , жонимни олдинг бугун ...
- Билмаганимни билмасам дейман-да , Фозил . Майли сўраб кўрчи ?! Балки биларман .
- Суюма , боя... Ростини айтингми ? Мен билан ҳақиқатдан ҳам қочиб кета оласанми ?!
- Йўқ !
- Аааа , нимага ?!
Фозил зумда бўшашиб қолди .
- Сен , бир қизни эрта- ю кеч ўйлар экансан- у , мен сен билан қочиб кетарканманми ? Ўша билан кетавер . Сен бу сўровингни ўша қиздан сўра
Суюма кетмоқчи бўлиб олдинга интилди.
Фозил унга йўл бермади :
- Тўхта , сени айтганингни қиламан . Ўша қиздан сўрайман. Суюма , сен мен билан кетармидинг? Ўша қиз сенсан ...
- Фозил ...
- Жавоб бериш шунчалик қийинми ? Ё ҳа , ё йўқ !
- Айтмайман !
- Нега ?!
- ...
- Суюма , Фозил ! Келинглар ! Торт кесдик , қаҳва ҳам тайёр .
Барнонинг чақириб қолгани Суюма учун айни муддао бўлди .
У "ҳозир" деди- ю , Фозилга "кетдик" деганча синфдошлари тамон юриб кетди.
Фозил Суюмадан сўнгги саволига жавоб ололмаган бўлса-да , аммо бугунги кечадан рози эди. У шундоқ ҳам етарлича жавобларга эга бўлганди.
Фозил Суюманинг ортидан ҳушнуд ҳолда йўлга тушар экан, узоқдан тонг ёришиб келаётганлигига кўзи тушди ...
Бу Фозил ва Суюманинг ҳаётида туб бурилиш ясай бошлаган илк тонг эди...
* * *
Кўп ўтмай битирув имтиҳонлари бошланди. Ҳар бир битирув имтиҳонлари ўзгача ҳаяжон билан қарши олинарди . Суюмага ўқитувчилар ўз фанлари бўйича ўтказилаётган имтиҳонларда уларни ортиқча қийнамаётгандек, балки аксинча қўллаб - қувватлаётганлек туюлар эди. Ҳақиқандан ҳам шундай эди. Ахир улар ҳар бир ўқувчининг билим салоҳиятини аллақачон чамалаб бўлишган ва шунга яраша муносиб баҳоларини қўйиб беришга тайёр эдилар.
Мана сўнгги имтиҳон ҳам тугади. Барча ўқувчилар ўзлари топширган ишларидан қониққан эдилар. Улар сўнгги имтиҳон бўлганлиги учунми, ё битирув имтиҳони юкидан қутулганларигами қандайдир чарчагандек кайфиятда эдилар. Шунинг учун барча синфдошлар шаҳодатнома олинадиган куни учрашишга келишиб ҳайрлашдилар.
Суюма қўлидаги кичиккина сумкачасини қўлтиқлаб йўлга тушди. Июнь ойи бўлганлиги учун ҳаво яхшигина иссиқ эди. Суюма ўз хонасига кириб ўрнига бир оз чўзилиб олишни мўжаллади. У хонасига кириб сумкачасини ўзи дарс қиладиган столни устига ташлади. Нима учундир сумкадан тақ этган овоз эшитилди . Суюма ҳайрон бўлди, чунки сумкачасида бир икки дафтари ва ручкадан бошқа хеч нарса йўқ эди- да...
Суюма сумкачасини дарҳол қўлга олди- ю, ичини титкилашга тушди . Ундан унча катта бўлмаган юпқа мўъжазгина телефон турарди. Суюманинг ҳайрати бадтар ортди. У телефонни дарҳол ёқиб кўрди. Экранда Суюманинг ён тарафдан олинган чиройли сурати турар , овозсиз режимга
ХазонРезги

❤39👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир кун қариб қолсам ҳам,
Ҳасса ушлаб юрсам ҳам,
Гулим, деб эркалайман,
80 ёшга кирсам ҳам.
Жуфти ҳалолингизга юбориб қўйинг!
🩶🩷🩶🩷🩶🩷🩶🩷🩶
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳасса ушлаб юрсам ҳам,
Гулим, деб эркалайман,
80 ёшга кирсам ҳам.
Жуфти ҳалолингизга юбориб қўйинг!
🩶🩷🩶🩷🩶🩷🩶🩷🩶
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳавонинг иссиқлигига чидолмабди 😂
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍7😁2❤1
ХОҲЛАГАНИНГНИ ҚИЛ...
•Хоҳлаганингни қил, лекин билиб қўй: нима қилган бўлсанг, бир кун келиб, ўзингга қайтади.
•Зулм қилсанг, бир кун келиб сенга ҳам зулм қилинади.
•Озор берсанг, бир кун келиб сенга ҳам озор берилади.
•Ҳаққинг бўлмаган нарсани олсанг, бир кун келиб сенинг ҳаққинг тортиб олинади.
•Эртага сенга нисбатан нима иш қилинишини хоҳласанг, ҳозироқ шуни қил.
•Билиб қўй, жазо гуноҳнинг ўз жинсидан бўлади (қайси гуноҳни қилган бўлсанг, ўзингга ҳам худди шу гуноҳ қайтади).
Қилмишингга яраша жазо оласан!
Манба: "Ҳикматлар" китоби.
#Мулоҳаза
✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️
Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇

❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келинни сабр косаси тўлди😱
Арзимаган нарсадан доим камчилик топиб келинни хўрлашни одат қилиб олган қайнона ва қайнсингилни бу гал даҳшатли зарба кутиб турганди.
Хўрликларга чидайвериб бардоши қолмаган келинчак, бу гал ўзини бошқара олмади ва...... 😱
Сабрингиз етса охиригача кўринг😢

🥰5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Onasiga qarab qizini ol.....
Мақолни давом эттиринг.😊
Мақолни давом эттиринг.😊
👍7❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#SAVOLNI_JINNISI 🥶
Йигитларда 5 та ҳарф,
Қизларда 2 та ҳарф.
Бу нарса нима?
Топсангиз соғлом фикрли инсон экансиз 😁
Агар хаёлингиз бурилиб кетётган бўлса у жавоб эмас 🚫🤣
Жавоби пастдаги тугмада😉👇

❤2
#СУБҲИДАМ
-23-
тартибга қўйилган экан. Суюма Фозил деб ёзилган ягона рақамдан уч маротаба қабул қилинмаган қўнғироқ бўлганлигини кўрди. Суюма бу рақам интернет тармоғига уланганми йўқлигини қизиқиб текшириб кўрди . Қараса , барчаси рисоладагидек . Суюма онлайн режимига ўтгач , Фозил деб ёзилган профилдан унга хабар келиб тушди:
- Салом Суюма . Беадаблигим учун кечир . Жаҳлинг чиқмади деб умид қиламан. Амаким сенга янги телефон олиб бергунларига қадар шу телефонни ишлатиб турарсан. Фозилдан қарздор бўлиб қолдим деб юрагингни ҳовучламасанг ҳам бўлади, сабаби телефон кўриб турганингдагидек янги эмас. Тағин нотўғри хаёлларга борма . Менга институтга киришимга тил- адабиётдан ёрдам беришинг учун бу аппарат . Бор гап шу. Эсимга яна нималардир тушса яна ёзаман...
Суюма Фозилдан келган хабарни ўқир экан жилмайди : "Шум" ...
Суюма телефонни ўчириб столнинг тортмасига солиб қўйди. Сўнгра деярли хонасига қадам босмайдиган укасини худди телефонни топиб оладигандек, тортмани қайта очиб телефонни бояги сумкачасига яхшилаб ўраб солди ва қайтадан тортмага жойлади.
Суюма бироз дам олгач кун асрга яқинлашган чоғ хонасидан чиқди . Онаси Шаҳло опа банкаларга компот ёпиш ҳаракатида экан. Дадаси чиройли бозор қилиб келибди . Она - бола турли меваларни компот қилиб ёпишгунларича анча вақт кетиб қолди. Орада кечки овқат деганларидек.
Суюма бугун анча толиқиб қолибди. У кечки ўнларга яқин хонасига кирди- ю , ўзини ётоққа отди. Суюманинг азалдан бир ухлаб, сўнг туриб дарс қиладиган одати бор эди. Кўпинча ярим кечаси тунги соат ўн икки , бирлардан бошлаб тонг сахаргача шуғулланар эди. Бугун ҳам ўзи одатига кўра ярим кечаси уйқудан тетик ҳолда уйғонди. Ташқарида юз - қўлини ювиб келгач , дарс қилиш учун столига ўтирди. Шундагина бояги телефон ёдига тушди . Беихтиёр уни беркитган жойидан олиб тармоққа уланди. Фозил ҳам "ёқиқ" экан . Худди Суюмани кутиб тургандек дархол хабар жўнатди :
- Ўйлайманки , адасини эркаси мендан хафа бўлмаган.
Суюма "Жинни" деб ёзди ва хабарни жўнатиб юборди. Аммо хабар бориб тушиши билан дарров ўчириб ташлади.
Аммо Фозил уни ўқиб улгурибди:
- Нима десанг ҳам розиман , фақат бир қошиқ қонимдан кечсанг бўлгани .
Суюма ширин энтикди :
- Майли, кўнглим бўш , шунинг учун кечдим ўша бир қошиқ қонингдан.
Суюма Фозилнинг ўзига нуқталарни жимирлатиб жавоб ёзаётганига тикилиб тураркан, кўп куттирмай хабарни қабул қилиб олди :
- Кўнглинг фақат менга нисбатан бўш бўлсин , қолганларга нисбатан ҳам шундай бўлса ... адо бўламан...
Шу куни Суюма дарс қилмади, тўғрироғи қила олмади .
Фозил ҳали ҳазил аралаш , ҳали беҳазил кўнглида йиғилган бор ҳисларини тўкиб солди ...
Суюма ҳам бўш келмади:
- Фозил , машҳур фильмда "Концерваторияга кириш учун концерва заводида тайёргарлик кўрган қиз"ни куни бошимга келяптими ? Сен мендан она тилидан консультация олмоқчимасмидинг ?
Фозилдан тезда жавоб келақолди :
- Албатта . Мана бугун дарснинг дастлабки "кириш" қисмини бошладик .
Мазмунли сабоқ учун раҳмат ...
- Менгами ?!
- Ўзимга ...
Суюма жилмайганча тармоқдан узилди ...
* * *
Хаш- паш дегунча битирувчилар шаҳодатномаларини қўлларига олишди . Энди барчаларини хаёлларини битта ўй банд қилган эди: "Институт !"
Суюма энди уйда қолганлиги учун кун давомидаги кўп вақтини институтга кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўришга ажратган эди. Дадаси Йўлдош ака ойисига : "Суюма яхшилаб тайёрлансин . Мен ҳам ҳар дуоимда қизимни бахтини, омадини сўраяпман . Укаси Жалолиддин ҳам мусиқа қўйиб дарс тайёрлашига ҳалақит бермасин. Ҳар қанча байрам Суюма талаба бўлди деган хабарни эшитганимиздан кейин бўлади , тушундиларингми ? " деб қатъий сўзини айтиб қўйган эди.
Суюманинг кун бўйи дарс қилар , кечалари эса ўқиганларини Фозил билан такрорлар эди. Фозил мактаб пайтида дарсда жавоб бермагани , фанлардан қаторасига уч олгани билан , ўзи фанларни анчагина яхши ўзлаштирган экан. Суюма Фозил ўқиган ва эшитганларини шунчалик яхши қабул қилишига ўзи ҳам кўп ҳайрон бўлар эди .
Улар бугун тармоққа

❤33👏6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨Хайрли тун, қадрдонларим!💐
Ниятим холисдир соғ бўлинг доим,
Истаган бахтларга етинг илохим.
Бу дунёда қоқилманг, ғам чекманг асло,
Сизга панох бўлсин ёлғиз Аллохим.
🌺Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!
🐻Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин .❤️

👍2❤1🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟🕊💫АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🦢🪄БУГУН 25➖ ИЮЛЬ.
ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!😀🩷☕️
🤍Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин
🌸😀Хонадонингизга тинчлик,
🌸😀рўзғорингизга барака,
🌸😀ишларингизга омад,
🌸😀чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз.
☂️Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
🍀🌸🍀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.🕊

❤4
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрдонларим яхшимисизлар , уй ичи , болалар тинч , кўнглингиз хотиржамми .
Камтаргина дастурхонингиздан эрталабки ризқингизни олиб , нонуштангизни қилиб юмушларингизга ундадингизми ?
Бугунги дам олиш кунидан фойдаланиб неча кундан буён тугатолмаётган бирор бир ишингизни якунига етказиб қўярсиз , ёки бирор яқинизди кўргани борарсиз , ёки ҳар доимги ишингизга отландизми , омадизни берсин .
Тинч хотиржам мақсадларингизга етиб юринг азизларим .
Сабр ва шукур ҳамроҳимиз бўлсин .
Ман ҳам бисмиллоҳ , деб ишга отландим .
Тонгдаёқ сув сепилган катта , кенг , равон йўлдан муздеккина автобусда ғизиллаб кетарканман кўнглимда ажиб бир хотиржамлик сездим .
,, Ўзингга шукур Аллоҳим ,, .
Кунингиз ҳаловатда ўтсин ШАХЗОДАнгиз 😘

❤19
#СУБҲИДАМ
-24-
уланишлари билан бир бирларидан суюнчи олишга ҳаракат қилишди. Икковлари бир кунда ўзлари танлаган йўналиш бўйича ўқишга ҳужжат топширишибди.
Суюманинг "суюнчи бер" деган хабарига Фозил тармоқ орқали бир сават гулни суратини жўнатган бўлса , Суюма уни табриклаш учун "Шу машина сенга ярашади " дея қоп- қора чет эл машинасини суратини юборди. Шу таҳлит улар анча вақт совға улашиб ўзларини ўзлари ҳурсанд қилиш билан овора бўлдилар ...
* * *
Эртага биринчи август .
Бу кун барча абитурентлар ва уларнинг яқинлари учун ҳаяжонга тўла бўлади. Суюма ҳам охирги икки , уч кун ичида бўлажак кириш имтиҳони тўғрисида ўйлаб , ўзини анча қийнаб қўйди. У нафақат ўзи балки Фозил учун ҳам ҳаяжонланар эди .
Бугун яна туни билан яхши ухлай олмади. Уйқусида ҳам ҳали иншо ёзади, ҳали тест ечади . Инсон ухлаганда уйғоқлик вақтида сарф этилган кучини тиклагувчи эди. Аммо Суюма уйқудан чарчаб уйғонди.
" Уф, - ўйлади Суюма уйқудан кўз очган жойида,- қани эди бугун ухласам-у , биринчи август эмас, бир йўла иккинчи август куни уйғонсам"
Ташқаридан Шаҳло опанинг овози келди :
- Суюма , турақол қизим . Иш бор. Тезроқ ҳаракатингни қилгин...
Суюма таажжубланди. "Тинчликмикан , онаси уни анча вақтдан буён ўз ҳолига қўйган эди- ку ?! Нима иш бор экан ?"
Суюманинг қизиқишлари устун келиб, тезда ювинди- ю, зумда ошхонада пайдо бўлди :
- Тинчликми ойижон ?! Эрталабдан нима ҳаракат ?!
Шаҳло опа супрани ёйганича унинг бир четида хамир муштлаган куйи жавоб берди :
- Қизим , Райҳон опанг касалхонага тушиб қолибди. Озроқ тоби қочибди. Ўзиям ўласи чимтомоқда , мана аҳвол . Қони камайиб боши айланаётганмиш.
Шунга кун қизиб кетмасидан бориб хабар олиб келай. Бўлақол, озроқ хоним билан нордонгина қилиб сардагини қилиб оламан-у ғизиллаб кўриб келаман...
Шаҳло опа хамирни зувала қилиб тайёрлаб бўлгач, уни яхшилаб ўраб қўйди. Суюма аллақачон картошка - пиёз артишга тушган эди.
Шаҳло опа қўлини ошхона бурчагидаги крандан ювар экан, одатига хилоф равишда юзига сув ишқади.
Суюма ҳайронлигини яширмади:
- Ойижон , нега юзингизга сув ...
- Билмадим эрталабдан бери ўнг кўзим билан қовоғим тўхтамай учгани учган. Кечаси билан алоқ- чалоқ тушлар кўриб чиққанимни айтмайсанми ? Тушимга раҳматлик онам кирибдилар . Бир сўз демадилар- у , аммо тинмай хўрсиниб бошимни силайвердилар...Кўринишлари жудаям ... маъюс эдилар . Худди менга бир нима бўладигандек...
- Ойижон , ўтакамни ўттиз қилманг. Шунақанги гапларни гапираяпсизки , куннинг иссиғи ҳам ҳудди совуқдек таъсир қилаяпти. Ойижон, шунча гапдан сўнг опамни кўриб келишга бир ўзингизни юбормайман. Мен ҳам бирга бораман.
- Қизим , сен ахир имтиҳонга тайёрланаяпсан- ку...
- Шунча ўқиганим етар ... Опамни ҳам соғингандим . Баҳонада бироз чалғиб келаман...
Суюма шу топда онасининг сўзларидан шу қарорга келган эди . У кейинчалик "Ўша куни яхшиям шу қарорни қабул қилганим, бўлмаса бир умр армон устига армон...
давоми бор
Муаллиф: Хазонрезги

❤27🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онам эккан гул-райҳон
Сўлмайди деб ўйлабман.
Ота-онам ҳеч қачон
Ўлмайди деб ўйлабман...
Бу қўшиқни отаси ёки онаси ўтиб кетиб, дийдорига зор қолганлар яхши тушунади 😔
Яқинларга юбориб қўйинг!
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

😢4❤1🔥1
#СУБҲИДАМ
-25-
бўлар эди " деб кўп ўйлар эди .
* *
Хоним соат тўққизларга бориб тайёр бўлди. Шаҳло опа ва Суюма "Ўзимиз уйга қайтганда ермиз" дея тезда йўлга отлана қолишди.
Онасидаги жонсараклик Суюмага ҳам ўтган эди . У ҳам тезроқ опасини кўриб келса-ю , сўнгра бошқа ишларни битирсам деган хаёлда эди. Аммо ўша бошқа иш нималигини хатто ўйлаб ҳам кўрмаган эди.
Она- бола кўчалари бошидаги ёйма бозорчадан янги сарҳил мевалардан ҳам сотиб олишди. У ердаги катта-катта қип- қизил луччак шафтолининг ҳиди атрофга ёйилиб кетганди . Суюма онасини имлади: "шундан олайлик" .
Бир соатга қолмай Шаҳло опа ва Суюма касалхонанинг Райҳон ётган бўлими эшиги остонасида эдилар.
Райҳон бироз хаяллади. У оғиргина бўлиб кела солиб ўзини онаси бағрига ташлади :
- Куттириб қўйдима , ойижон. Шифокор кўрикдан ўтаказаётганди , - деди у салом берганча. Сўнг Суюмага юзланди :
- Бормисан , шакарим . Сен нимагадир роса кўз ўнгимдан ўтдинг-ей . Билмадим уч кундан буён тинмай лип у ёққа, лип бу ёққа ўтаверасан, ўтаверасан . Ўқишга киришинг ҳақида ўйлаганимга бўлса керак.
Суюма опасининг гавдасига гўёки оғирлик қилаётгандек таранг қорнига қараб юраги увишди :"Бечора опам. Шу иссиқда роса қийналаётгардир. Яна роса уколлар , дорилар ... Кийимларидан ҳам дори ҳиди келиб кетибди "
Суюманинг хаёлларини онасининг сўзлари бузди :
- Райҳон , ўзинг туззукмисан , болам?! Докторлар нима дейишяпти ?! Касалхонага кеча тушган экансан. Нега бир оғиз индамадинг? Яхшиям эрталаб уй телефонингга қўнғироқ қилганим.
Уччовлари касалхона файесидаги скамейкага ўтиришди .
- Ойижон , ўзи кеча асрга яқин келгандим бу ерга. Билмадим бирдан ўз- ўзидан бошим айланиб қалтироқ тутиб қолса денг. Абдумажид акам тушликка келувдилар . Дарров тез ёрдам чақирдилар. Улар бир зумда ваҳима қилиб юборишди. Хуллас мана келган жойим шу ер бўлди.
Райҳоннинг кўзларида ёш ғилтиллади . Ўтирган жойида бошини онасининг елкасига қўйди. Шаҳло опа титраб кетди :
- Болам, йиғлаяпсанми ? Нима жонинг оғридими ? Қизим айтавер , ўзи кечаси билан юрагим ёмон безовта қилди. Кўзимни юмдим дегунимча, "ойижон" деб чақиравердинг. Овозинг шунчалик тиниқ эшитилдики , бир марта ўнгимда эшитдим ўйлаб , ҳозир деб дарвозагача чиқиб келибман. Ростини айт , яхшигина мазанг қочдими?
Райҳон ҳиқиллади :
- Йўўўқ , нимагадир сизни жудаям кўргим келди. Авваллари ҳеч бунақа бўлмаганди. Сизни ёнингизда , уйимизда бўлиб қолишни шунчалик истадимки ... Ҳеч қаерим оғригани йўқ. Фақат нимагадир ҳаво етишмай қолаверди. Ўша пайтда уйимиздаги муздек айвонда бўлиб қолгим келаверди. Сизлар билан...
Айтганча , адамлар яхшимилар ?
Жалолиддин?!
-Ҳаммалари яхши . Аданг , "Салом деб сўраб қўй, яна қизимга нима керак бўлса айтаверсин" деб юбордилар.
- Менга нима ҳам керак, ойижон. Куёвингиз ҳамма нарсани бадастир қилиб қўйган бўлсалар. Менга фақат сизлар кераксизлар.
- Опа , сиз яхши кўрган хонимни пишириб келдик . Иссиғида еб олинг .
Суюма опасига қараб кўнгли бузилиб кетганди.
- Вооой , хонимми ?! ,-
Опаси маҳзун жилмайди: - Хоним- жоним.
- Райҳон, докторлар қачонга дейишаяпти? - Шаҳло опа қизига савол ташлади ўз хаёллари билан.
- Айтишларича , ҳали икки хафтача бор эмиш. Ҳа суюнчи берасизлар. Мақтанмасам ёрилиб кетаман:
-Суюнчи сендан айлансин болам ,
қанча десанг шунча суюнчи сеники.
Райҳон жилмайди:
- Бувиси сизнинг набирангиз , холаси сизни жиянчангиз қиз бола экан.
- Вой қандоқ яхши , умри билан, ризқи билан берсин Аллоҳим.
Шаҳло опа берилиб дуо қилди.
-Кеча бу ерга келганимда ультратовушли текширувдан ўтказишди . Чарос опа деган аёл текширдилар . Улар роса дилкаш аёл эканлар ." Войбўўў , қизингизни сочлари жингалак- жингалак бўлиб ўримга келиб ётибди. Аммо асосийси бу эмас. Қизгинанинг киприклари сочидан ҳам узунееей " деб роса кулдирдилар.
Шаҳло опа , Райҳон , Суюма ўтирган жойларида хушбахт кулимсирашар эди.
Суюма :
- Опа , овқат совимасин - деди яна опасига овқат илинганича
Райҳон улар олиб келган овқатни шу ерда очақолди :
- Вуууй, буни иштаҳаочарлилигини .
@ХазонРезги

❤49
"БУВИ, ДОДАЛАРНИНГ БОРИ ЯХШИДА!”
Мастура ҳожи она шеъри.
Муаллифнинг ўзи ўқиди.
https://t.me/shahzodangizdan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Мастура ҳожи она шеъри.
Муаллифнинг ўзи ўқиди.
https://t.me/shahzodangizdan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍4❤3
Forwarded from Арабиянка💃 (Ак,илли аёллар канали) (А+D)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЎЙДАН СЎНГГИ КEЛИН-САЛОМ МАРОСИМИДА КЕЛИН ҚАЙНОТАНИНГ ЮЗИНИ КЎРИБ, ТИЛИ АЙЛАНМАЙ ҚОЛДИ ВА ... ҲАММА ШОКДА! 😱🩸
Тўй жуда дабдабали ва файзли ўтди. Бугун хонадонда узоқ кутилган қайноққина келин-салом маросими бўлиб ўтяпти. Куёвнинг хурсандчилиги ичига сиғмасди, у ниҳоят узоқ йиллик орзусига етиб, севган қизига уйланганди. Ҳовли меҳмонларга тўла, карнай-сурнай садолари остида келин ҳаммага таъзим қилиб, салом қилмоқда.
Саломчи аёл қайнотани чақирди.
Келин салом қила туриб қайнотасига кўзи тушди ва...
Дахшатдан қотиб қолди...
ДАВОМИ 👇👇👇👇